Хабарингиз бор, 30 мингдан ортиқ ғалла етиштирувчиларнинг “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”нинг 4.3-бандида мажбуриятни бажармаган тақдирда махсулот топширувчининг ер ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланганлиги амалдаги қонунчиликка зид деб топилиб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 07.10.2024 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига шартноманинг 4.3-бандини бекор қилишни сўраб мурожаат киритган эди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 ноябрдаги 04/25-05/6500-сонли хатида «Агроплатформа» АТдан шартноманинг 4.3-банди чиқариб ташланганлиги маълум қилинган.
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ