ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ @respublika_fermerlari Channel on Telegram

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

@respublika_fermerlari


Республика Фермерлари гурухининг махсус канали

Мухокамалар гурухи
@RespublikaFermerlari

@AgronomMaslahati

@TexnikaXizmati

@mineral_ugit_bozori

@donbozorim

https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ (Uzbek)

Assalomu alaykum, sevgli fermersizlar! Bugun sizlarga Respublika Fermelari guruhining maxsus kanali haqida gaplashamiz. Bu kanalda sizga fermersizlar uchun foydali malumotlar, sohalar sohasida yangiliklar va eng so'nggi texnologiyalar haqida ma'lumotlar taqdim etiladi. Respublika Fermelari guruhida mavjud bo'lgan mahokamalar guruxi orqali siz o'zingizga mos keladigan sohalar haqida gaplashishingiz mumkin

Kanalda @RespublikaFermerlari, @AgronomMaslahati, @TexnikaXizmati, @mineral_ugit_bozori, @donbozorim va boshqa xizmatlar mavjud. Bu guruhga a'zo bo'lib, siz bugun ma'lumotlar olishga va o'z fikrlaringizni, tajribangizni boshqalar bilan baham ko'rishga imkoniyat yaratishingiz mumkin

Agar sizda fermersizlar uchun foydali malumotlar izlashga bo'sa, Respublika Fermelari kanaliga tashrif buyuring va yangiliklardan xabardor bo'ling! Bizning kanalimizga tashrif buyurtirganingizdan mamnunmiz!

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Feb, 14:04


Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Каналга уланиш👇
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Feb, 05:00


⚡️ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ
22-сон.(одинги қарорларга ўзгартиришлар бўйича мухим саволлар)


Фармондаги Кенгашга чексиз "имкониятлар" ёки тушуниш қийин жойлари бўйича саволлар:

26.04.2018 даги ПҚ-3680 га ўзгартириш киритилган ва қуйидагича баён қилинган:

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“3. Белгиланcинки:
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига
(кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;

фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши
раёсат қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи
бекор бўлиши учун асос бўлади;

фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома
мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат
назоратини амалга оширади.”

в) 4-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари
томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон
қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан
0,6 фоиз миқдорида.”


---

🪓 Буни қандай тушунайлик?

Яқиндагина ЎРҚ-973 билан бекор қилинган Кенгашга мажбурий аъзолик яна қайтадан жорий қилиндими?

Ер кодексида ер ижара ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан бекор қилиниши белгиланган. Энди эса Кенгаш аъзолигидан чиқарилса, ер ижара ҳуқуқи бекор бўладими?

Энди фермер "шартнома мажбуриятини" бажармаса, Кенгаш хулоса тайёрлайдими?

Пахтанинг биржадаги баҳосидан 0,6%/кг – бу янги солиқ турими? Ўзи кимдир уни ҳисоблаб чиқдими?

7720 × 0,6% = 46,32 сўм
Бир гектардан 40 ц ёки 4000 кг
4000 × 46,32 = 185 280 сўм

Энди фермер ҳозир белгиланаётганидек гектаридан камида 40 ц пахта олса,
Кенгашга бир гектар ердан 185 280 сўм бадал тўлайдими?
Бу Республика миқёсида қанча бўлади?

887 000 гектар пахта → 165 млрд сўм

1 млн гектар ғалла (60 ц/га, 2500 сўм/кг) → 90 млрд сўм


Бир йилда 235 млрд сўм!

(Энергетика вазирлигининг йиллик бюджети 123 млрд,
Адлия вазирлигиники 325 млрд сўм.)

Фермерлар бахтига "кластер" деган тушунча бор экан (чин маънода).
Фермерлар ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини худди кластерлардек
МЧЖ шаклига ўзгартирса бўладими?
Шунда улар худди кластерлар каби ер ижара ҳуқуқларини судларда ҳимоя қила оладими?



---

Муҳим савол:

ПФ-18 га асосан катта маблағ сарфлаб сабзавотчиликка ер ижара ҳуқуқини бир йўла пул тўлаб сотиб олган фермерлар ҳам (мажбурий) Кенгашга аъзоликдан чиқарилса,
ер ижара ҳуқуқи бекор бўлиб, тўлаган пулига куядими?

(Масалан, тумандаги бир мутасадди билан айтишиб қолса ва у мутасадди туман Кенгаши раҳбарини
бевосита "тавсия" билан лавозимга тайинлайдиган шахс бўлса, нима бўлади?)


---

Балки саволларимиз эҳтиросли ва хатодир,
лекин Кенгашдан кимдир фермерлар олдига чиқиб,
баралла тушунтириб берса яхши бўларди.

Ушбу ташаббуслар фермерлар фойдасига ишлайди ва энди айрим мутасаддилар истаган пайтида фермернинг ерини тортиб олиш учун баҳонага айланмайди деган умиддамиз.

2016 йилгача вазият қандай эди эслайлик...


---

Оқибатлари ҳақида асосли фикрлар ҳам бор, канални кузатиб боринг.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉 @RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉 @RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Feb, 04:53


🇺🇿22-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ.

ФЕРМЕРЛАР ФАРМОННИ АСОСИЙ МАВЗУСИ ЭМАС, БАЛКИ ФЕРМЕРЧИЛИКДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛГАНЛИГИГА СИНЧКОВЛИК БИЛАН ҚАРАБ ҚЎЙИШЛАРИ ШАРТ.
АЙТИШ МУМКИНКИ ФЕРМЕРЧИЛИК БЎЙИЧА 2016 ЙИЛДАН БЕРИ АМАЛГА ОШИРИБ КЕЛИНАЁТГАН ИСЛОХОТЛАРДА ТЕКТОНИК ЎЗГАРИШЛАР СОДИР БЎЛДИ.

Фермер бўлсангиз каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

гурухимиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Feb, 19:15


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ 22-СОН. 14.01.2025.

Президентнинг тегишли Фармони билан:
🟢Фермер,дехқон ва томорқачилар кенгаши иккига бўлинди.

Энди янги ном билан Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ва Камбағалликни қисқартириш вазирлигига Дехқон ва томорқачилар кенгашивазифалари юкланиб алохида фаолият юритади.

Шунингдек олдинги Республика Кенгаши қошидаги жамғарма хам иккига бўлинади ва маблағларнинг катта қисми Камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги тегишли жамғармага ўтказилади.

Шинингдек махаллаларда томорқачиликни ривожлантириш учун "ЎзАгроСтар" холдинг корхонаси тузилади ва бу ташкилот махаллаларда томорқачиликни ривожлантириш билан бирга хонадонларда етиштирилган махсулотларни экспорти билан шуғулланади.


КЕНГАШ ФАОЛИЯТИДА АЙРИМ ЎЗГАРИШЛАР БЎЙИЧА КЕЙИНГИ ПОСТДА БАТАФСИЛРОҚ ...

.Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Feb, 11:48


⚡️ Қўшниларда субсидиялар қанча?

Блоггер-Тадбиркор Алишер Касимов тахлили:

Фермер ва агро корхоналарга қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун бериладиган субсидиялар

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси учун техника сотиб олинадиган нархининг 15% фермерга субсидия кўринишида қайтарилиб берилади.

Бундан ташқарии мазкур техникани кредит еки лизинг орқали олинса фоиз ставкасининнг бир қисми ҳам қоплаб берилади.

Ўртача қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 19% ни ташкил қилса, шундан 9% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва қолган 10% ни фермер ўзи тўлайди.

Лизинг богланғич тўлови Ўзбекистонда қайси лизинг ташкилоти беришига қараб 20%-30% ни ташкил қилади.

Барча субсидия ва имтиёзлар фақат маҳаллий техника учун берилади, ташқаридан импорт қилинган юқори сифатли замонавий техникаларга бундай имтиёзлар берилмайди.

Энди мазкур субсидиялар бизнинг яқин бўлган қўшни давлатларда қандай.

Қозоғистон

Маҳаллий техника учун 30% субсидия берилади. Импорт қилинган техника учун 15% дан (агар ўзида аналоги ишлаб чиқарилса), 25% гача (агар аналоги ўзида ишлаб чиқарилмаса) берилади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси учун лизинг фоизи 17% ни ташкил қилса, шундан 10% давлат томонидан фермер учун тўлаб берилади ва фермер эса қолган 7% ни ўзи тўлайди. Бу субсидия ҳар қанақа ҳолатда: техника маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки чиқарилмаганлигига қарамасдан берилади.

Агар техника маҳаллий ишлаб чиқарилган бўлса яна қўшимча лизинг устамасининг 1-2% давлат томонидан қўшимча тарзда қоплаб берилади.

Агар техника Беларусияда ишлаб чиқарилган бўлса, Қозоғистонда сотиладиган Беларусия техникаларига ҳам техника нархининг 25% га субсидия берилади, лизинг фоизининг 10% Қозоғистон ҳукумати томонидан, 6% эса Беларусия ҳукумати томонидан қоплаб берилади. Ва шунда фермер 1% ни холос тўлайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Беларусия қишлоқ хўжалиги техникаларини Қозоғистонда 7 йиллик лизинг муддатга, йиллик 1% лизинг устамаси билан сотиб олиш мумкин.

Лизинг бошланғич тўлови Қозоғистонда барча лизинг ташкилотларида 0% ни ташкил қилади.

Озарбайжон

Бу давлатда барча қишлоқ хўжалиги технкаларига қаерда ишлаб чиқаришига қарамасдан техника сотиб олинадиган нархидан 40% га субсидия берилади.

Хар бир фермер хохлаган техникасини сотиб олиш учун 20% бошланғич тўловни амалга оширган ҳолда, қолган 40% давлат томонидан тўлаб бериладаи, ва яна қолган 40% га эса давлат қишлоқ хўжалигини ривожлатириш банклари томонидан 5 йиллик имтёзли кредит раймийлаштириб берилади.

40% субсидиянинг мавжудлиги сабабли, озербайжон фермерлари энг юқори сифатли ва дунёда номи кенг таралган техникаларни олишади.

©
@alitoshkandi

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Feb, 10:35


ПАХТА 2025 - ФОРВАРД!

Султон текс ўз маблағидан ёки тижорий кредит асосида пахта етиштирувчиларга 1.2 пахта хом ашёси учун 8772 сўмдан(1 ёки 9000 дан 1.1) Форвард шартномалари тузишни таклиф қилади. Ушбу шартнома тури учун фермерларга 10 фоиз субсидия ажратилиши белгилаб қўйилган.(9000+900=9900, шунингдек ташиш учун хам алохида қўшимча маблағ берилса 10 мингдан ошади).

Шунингдек Султон текс билан шартнома қилган фермерларга бўнак сифатида арзонлаштирилган нархда уруғлик чигит тақдим этилиши хам кўзда тутилган.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Feb, 04:55


🇺🇿ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ҚАРОРИ 97- СОН.

Хоразмда Шоли етиштирувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом:

шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш; 

шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби; 

2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 

Қарорга кўра, Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун;

2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан харид қилинган ва харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

13 Feb, 09:59


😢ФОЖЕА.

Куни кеча Шахрисабз тумани Амир Темур худудида фаолият олиб борган Фермер Дилшод Сатторов турли хил босимлар ортидан ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.

Фермер Дилшод Сатторов оиласига таъзия билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуън.

Дилшод акани оиласига бахоли қудрат ёрдам бериш истагида бўлганлар учун карта рақами:

4073420063709079

Ўғли Рахматуллаев Б. номида

Хурматли Фермерлар, хар қандай қийин вазиятга тушиб қолсангиз хам билинг-ки Сизнинг азиз жонингиз фақатгина сизга ва оилангизга керак. Босим қилаётганларга зарда қилиниши фақат оиласига кулфат келтириши мумкин.
Ўзингизни асранг.


РЕСПУБЛИКА ФЕРМЕРЛАРИ ГУРУХИ.

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

12 Feb, 08:48


⚡️ЎЗ МАБЛАҒИГА ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА.

#Видео-қўлланма.

Ўз маблағига пахта хом ашёсини етиштирувчилар
crop.agro.uz орқалик ўзлари(ёки бухгалтер) онлайн-ариза кирита олишлари мумкин.
Бундан фермер хўжалиги кабинетига кириб "Ўз маблағимга етиштираман" деган жойни устига босиб электрон имзо билан тасдиқлаш кифоя.

Агар пахта хом ашёси тушунмовчилик сабали биржага чиқиб кетган бўлса-ю,хали сотилмаган бўлса, у холда брокерга хабар бериб савдони тўхтатиб турилади ва аризани онлайн юбориш мумкин.
Битта СТИР(ИНН) учун бир марта ариза киритиш имконияти бор.Агар сизнинг ихтиёрингизсиз кимдир бирдага сизнинг номингиздан пул тўлаб юборган бўлса гурухда билдиринг,сотитмаган бўлса Тошкентдан бекор қилдирса бўлади.

Туманда босим бўлаётган бўлса гурухда билдириб қўйинг.

Хабарни туман фермерлари гурухларига етказиб қўйишни илтимос қиламиз.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

11 Feb, 12:18


⚡️ПАХТА 2025- ЯНА ҚАШҚАДАРЁ.

🟢ХИЛОЛ КЛАСТЕРДАН "ОТВЕТ" БЎЛДИ, ПАХТА НАРХИНИ 9000 СЎМГАЧА ҚЎТАРДИ.

БОРМИ ЯНА ПОЛВОНЛАР?

Бозордан хабардор бўлиб туриш учун бизга қўшилинг, кам бўлмайсиз.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

11 Feb, 07:32


⚡️ПАХТА 2025 - ҚАШҚАДАРЁ

"Китоб ип йигируви" кластеридан юриш қилинди, фермерлар имзоси учун 1кг пахта хом кўксига 8464сўмгача ва узоқдан ташиб келинган пахта учун қўшимча компенсация таклиф қилинмоқда.

Султон тексдан анча кам,лекин бошқалардан кўра кўпроқ таклиф.

Бошқа кластерлардан ҳам таклифларни кутиб қиламиз.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

10 Feb, 10:52


⚡️ХУРМАТЛИ ФЕРМЕРЛАР, АГАР ТУМАНИНГИЗДА ФЬЮЧЕРС ШАРТНОМАСИ ҚИЛИШДА БРОКЕРЛАРГА МУАЙЯН ТУМАНДАН ШАРТНОМА ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОҚОНУНИЙ ТОПШИРИҚ БЕРИЛАЁТГАН БЎЛСА У ХОЛДА СИЗ ТОШКЕНТДАН БРОКЕР ГАПЛАШИБ ШУ БРОКЕРЛАР ОРҚАЛИК ПАХТАНГИЗНИ СОТИШГА ХАРАКАТ ҚИЛИНГ.

🟢ПФ-205 ВА ПФ-7 ГА АСОСАН ПАХТА ХОМ АШЁСИ ВИЛОЯТ ИЧИДА БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚАТНАШУВЧИ ИСТАЛГАН КОРХОНА БИЛАН ТУЗИЛИШИ МУМКИН. ЯНГИ БРОКЕРГА КЛЮЧ-ПАРОЛЬ БЕРИШДАН ОЛДИН ОГОХЛАНТИРИШ ХАТИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ.

БУГУН ПАХТАНГИЗНИ КЎНГИЛДАГИ НАРХГА СОТМАСАНГИЗ КЕЙИНГИ ПУМОН ЎЗИНГИЗГА ДУШМАН...

🟢Тошкентдаги бир нечта брокерлар рўйхати ва телефон рақамлари шахсийга ташлаб берилади

🟢Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

09 Feb, 19:46


🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ 430-Сонли
24.11.2022й.


⚡️Қонунбузар ва Рахбариятни менсимайдиганлар учун эслатма,

430-сонли қарорнинг 4-банди:

"4. Белгилаб қўйилсинки:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан биржа савдолари натижаларига таъсир этувчи, шу жумладан, товар бозори иштирокчилари ҳамда улар томонидан бериладиган нархларга чекловлар ўрнатиш юзасидан қарорлар қабул қилиниши ёки кўрсатмалар берилиши тақиқланади."

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

09 Feb, 19:32


⚡️Султон текс билан шартнома

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

09 Feb, 05:47


⚡️Пахта нархи 9000 сўмга чиқди.

Султон текс груп корхонаси бугундан бошлаб 2025йил пахта хосилини фермердан 9000 сўмгача сотиб олишини эълон қилди.

Шунингдек котировкалар ошиб кетса бу нарх устига қўшимча тўлаб берилиши кафолатланар экан.

40 кмдан узоқ ердан ташиб келганларга қўшимча тўлов борлиги айтиляпти.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

08 Feb, 18:38


⚡️ДИҚҚАТ! РАСМАН ЎҒИТЛАРГА ЧЕГИРМА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналари томонидан минерал ўғитларни биржада бошланғич нархларига тақдим этилган чегирмалар

Биржа савдоларига минерал ўғитларнинг (шартнома кодига кўра) бошланғич нархларидан ўртача -10% гача пасайтириб харид қилиш-аукцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилган

“Махам-Чирчиқ” АЖнинг жойлардаги омборларидан минерал ўғитларнинг биржада бошланғич нархининг пасайиш даражаси (ҚҚС билан, омбор харажатларисиз):

Аммиакли селитра:
🔻2 050 048 сўмдан – 1 947 545,6 сўмгача 📉 -5 %
🔻2 370 154,1 сўмдан – 2 251 646,4 сўмгача 📉 -5 %
🔻3 020 122,1 сўмдан – 2 718 109,8 сўмгача 📉 -10 %

“Навоийазот” АЖнинг жойлардаги омборларидан минерал ўғитларнинг биржада бошланғич нархининг пасайиш даражаси (ҚҚС билан, омбор харажатларисиз):

Аммиакли селитра:
🔻3 074 263 сўмдан – 2 951 292,5 сўмгача 📉 -4 %
🔻2 910 263 сўмдан – 2 648 339,3 сўмгача 📉 -9 %

“Аммофос-Макссам” АЖнинг жойлардаги омборларидан минерал ўғитларнинг биржада бошланғич нархининг пасайиш даражаси (ҚҚС билан, омбор харажатларисиз):

Аммофос:
🔻7 660 000 сўмдан – 6 894 000 сўмгача 📉 -10 %

"Деҳқонобод калий заводи" АЖ жойлардаги омборларидан минерал ўғитларнинг биржада бошланғич нархининг пасайиш даражаси (ҚҚС билан, омбор харажатларисиз):

Калий:
🔻2 500 000 сўмдан – 2 375 000 сўмгача 📉 -5 %

📨 Фермерлар ва тадбиркорлар учун қулайлик яратиш мақсадида «Call center» ташкил этилган:

📞 Мурожаат қилинг:
+99897-136-33-14 | +99897-136-33-19

© “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

08 Feb, 05:42


⚡️КЛАСТЕР РАХБАРЛАРИГА!

Хурматли "хамкор"лар, бизга маълумки машъум 574 чиқиб пахта нархи туширилиши ортидан омборларга пахта кирмай қолгани ортидан терим пулини кўтариш ғоясини Хуккматга барчаларингиз бир ёқдан бош чиқариб кўтариб чиққансиз.Энди Сизларга нима бўляптики ўз ташаббусингиз билан Хукумат олдида ваъда берилган терим пулига "ёрдам" беришингиз керак бўлган маблағнинг ярмини хам тўлаб беришга келганда, айримлардан ташқари кўпчилигингиз ёқа йиртиб "игнор" ёқиб олдингиз?

Балки сезмаётгандирсиз,лекин фермерлар вазият ўзгаришидан умид узиб битта-битта ерларини ташлаб кетмоқдалар. Етмаганига айримларингиз худуддагилар билан келишиб олиб эски усулда фермерларни залга қамаволиб шартнома қилдириб оляпсиз.Бу энди ислохотлар устидан очиқчасига кулиш эмасми?
Шу кетишда ерлар ўзингизга қолади ва тажриба кўрсатяптики ишчиларни Хиндистондан олиб келишга мажбур бўлиб қолишингиз хам мумкин.Барибир хосил ололмайсиз ва яқин вақтда Ўзбекистонни тола импортчисига айланишига катта хисса қўшганлардан бўлиб қолишингиз эхтимоли хам юқори.Уят бўлади.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

07 Feb, 02:53


⚡️ДИҚҚАТ!

Спот шартномаси қилиш ниятида пахта етиштирувчилар(ўз маблағи, гаров эвазига имт.кредит ёки тижорий кредит олиб) ушбу хатни босим ўтказаётган айрим мутасаддиларга топширишлари тавсия этилади.

Унутманг, хеч ким фермерни пахтасини муайян корхонага сотиши тўғрисида босим ўтказишга хаққи йўқ.

Кооперативга бирлашиб ёки якка ўзи пахта етиштириш истагида бўлган фермерлар ушбу хатни бир нечта чиқартириб олиб сўраган мулозимларга тақдим этишлари мумкин.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 15:49


⚡️ПАХТА 2025-ФЕРМЕРЛАР ДИҚҚАТИГА.

БРОКЕРГА ОГОХЛАНТИРИШ ХАТИ.

Фермерлар шу каби хатни брокерга имзолатиб олишлари тавсия қилинади. Шундай қилинганда брокерга ёнбошдан дўқ-пўписа қилинганда бехосдан пахтангизни арзонгаров сотиб оламан деган ёки йиллар давомида фермердан қарздор бўлиб келаётган кластер билан шартнома имзолаб юбориши олди олинади. Агар имзолаб юборса хам бу суд томонидан ноқонуний деб томопилади, лицензияси бекор қилинади ва иши прокуратурага (168-модда) оширилиши мумкин.

Огохлик давр талаби.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 13:04


⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ:

Ерини "ўз ихтиёри билан" топширган фермернинг кредит ва қарзлари нима бўлади?

Ҳужжатда бу ҳақда ҳеч бир ишора йўқ. Айтайлик, 100 гектар ери бор фермернинг 5 млрд.сўм қарзи бўлса, ернинг 80 гектари олиб қўйилса, қолган 20 гектар ер билан қандай қилиб 5 млрд.сўмлик мажбуриятлар қопланади, деган оддий саволларга балки "Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш Лойиҳа офиси" жавоб берар, таклифлар киритар.

Балки офис муваффақиятли ер ислоҳотларини ўтказган Польшага, Украинага, Эстонияга бориб тажрибаларни ўрганишар.

Нима бўлгандаям, ҳужжат бўйича ижара ҳуқуқини аукционда сотишдан тушган маблағларнинг қайсидир қисми ернинг аввалги эгаси бўлган Фермерга берилиши ҳақида ҳеч бир гап сўз йўқ.

Ҳужжатнинг 17-банди эса янада ажойиб мазмунга эга. Унга кўра,Рақобат қўмитаси ер участкаларини электрон онлайн аукционлар орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетмаслиги бўйича таклифлар киритиши кераклиги кўрсатилган. Бутун дунёда аукцион савдоларидан мақсад қиммат сотиш эмасми? Ер қанча қиммат сотилса шунча яхшику.

Айтинг, айтинг, ер ислоҳотиям энергетика ислоҳотига ўхшаб халқни қақшатадиган антиислоҳотга айланиб кетмасин.

©bakiroo

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 08:09


⚡️"Эркинлик учун тўлаб қўй!"

Пахта экиш жонига тегиб , "ундан кўра озроқ ерда бўлса хам эркин ишлаб истаган махсулотимни экаман" деганлар ИХТИЁРИЙ равишда ерини тахминан 80 фоизини захирага топширса қолган 20 фоизини аукционсиз ва норматив баходан 50 фоиз чегирма билан сотиб олиши мумкин.
Яъни 50 гектар ери бўлса 40 гектарини ИХТИЁРИЙ равишда захирага топширади ва ўзига қоладиган қолган 10 гектаририни аукционсиз чегирма нархда сотиб олиши керак.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 05:47


Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

🇺🇿Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишувга кўра Малайзиянинг Меraque компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида ақилли қишлоқ хўжалиги техникалари ва дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 04:16


⚡️Фермерлар Малазияда малака ошириши мумкин.

Хукумат делегацияси таркибида Малазияда бўлиб турган Қишлоқ Хўжалиги Вазизлиги масъуллари шу ва қуйидаги келишувларга эришдилар.

Бу ташаббуслар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Ҳар бир йўналиш алоҳида аҳамиятга эга:

- ДРОНЛАР: Ақлли қишлоқ хўжалиги технологиялари ва дронлар – бу аграр соҳадаги автоматизацияни кучайтиришга ёрдам беради. Маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқариш эса қўшимча иш ўринлари яратиши ва иқтисодий самарадорликни ошириши мумкин.

-Шоли навларини синовдан ўтказиш – шўрга ва сувсизликка чидамли навларни жорий қилиш Ўзбекистоннинг турли иқлим шароитларига мослашган етиштириш технологияларини ривожлантиришга имкон беради.

-Интенсив балиқчилик ва криветка етиштириш – бу маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириб, янги агробизнес имкониятларини яратади.

- Ўзбекистон маҳсулотларини Малайзияга экспорт қилиш – Малайзия бозорига чиқиш маҳаллий фермерлар учун даромад манбаини кенгайтиришга ёрдам беради.

-Ҳалол сертификати бўйича ўқишлар – бу экспорт имкониятларини кенгайтириш учун муҳим, чунки Малайзия ва бошқа ислом мамлакатларида "Ҳалол" стандартлари талабга жуда мос келади.

-Каучук дарахтларини интродукция қилиш – агар тадқиқотлар самарали бўлса, бу ресурсдан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш имкониятини яратиши мумкин.

-Сув тежовчи технологиялар бўйича тренинглар – сув ресурсларини тежаш Ўзбекистон учун долзарб масала бўлиб, бу тажриба маҳаллий фермерлар учун катта аҳамиятга эга бўлади.

Бу ташаббусларнинг самарали амалга оширилиши учун аниқ стратегия ва икки томонлама инвестиция лойиҳалари муҳим бўлади. Сиз қайси йўналишни энг перспектив деб ҳисоблайсиз?

👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

06 Feb, 03:19


⚡️ Фермерлар ерини яна "ихтиёрий" топширадими? Топширишдан бош тортишса-чи?- дейди ОТАБЕК БАКИРОВ.

Ҳужжатнинг энг қизиқ жойи 4-бандидан бошланади.

Унга кўра, фермер хўжалиги ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоизидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказиши керак. Қолган 20 фоиз ер майдони фермер хўжалигининг ўзига янги тажриба асосида яна 49 йилга ижарага берилади. Бунинг учун фермер хўжалиги ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ер участкаси норматив қийматининг 50 фоиз миқдоидаги маблағни 15 кун ичида тўлиқ тўлаши зарур.

Юқоридаги қоидалар Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятининг 6 та туманида қўлланилишига розилик берилган (3-илова).

Тўғриси, мен билмадим, қайси фермер хўжалиги ўз ихтиёри билан ерининг 80%ини топшириб, яна қолган 20%ига ижара тўлашга рози бўлади? Уни бунга ундайдиган мотивлар нима бўлиши мумкин? 80% деган рақамлар қаердан келди, 20% рақами кимдан чиқди? Бу амалдаги қонунчиликка, мулк ҳуқуқини ҳимоя этадиган нормаларга қанчалик тўғри келади? Ер ислоҳоти имижи ва репутациясига қандай таъсир кўрсатади. Одамлар кейин доимийга айланадиган бу ғаройиб тажриба натижаларига ишонадими? Ўзи умуман, кимдандир ерни олиб қўйиб, бошқасига бериш орқали самарали мулкдор яраладими?

Ҳужжатнинг кичик бандларидан бирида фермерлар бунга "қизиқиш билдирган тақдирдагина амалга оширилиши" кўрсатилган. Лекин биз биламизку, суд йўқ, қонун йўқ, ҳокимлар яккаҳукмронлиги ўрнатилган жойларда фермерларга нисбатан қандай маъмурий босимлар ишлатилишини? Фермерлар рози бўлмаса, ҳокимиятга қарши курашда уларнинг имкониятлари ва ресурслари тенг эмаслигини била туриб, бу авантюрага бориш мумкинми ўзи?

Беихтиёр, 2003 йилдан 2016 йилгача аввал йириклаштириш, кейин майдалаштириш, кейин мақбуллаштириш баҳонасида фермерлардан ерни тортиб олиш бўйича қўлланилган ойболта чоралари эсга тушади. Қўрқади одам, наҳотки яна бир думалаб ўша усулларга қайтмоқдамиз?

Наҳотки, йиллар давомида ер майдонига турли ва тинимсиз ўзгартириб борилган ҳуқуқлар орқали эгалиб қилиб келган, шунча яхши ва ёмон замонларнинг ва зўравонларнинг чиғириғидан омон чиққан фермер хўжаликларининг Ер ислоҳоти пайтида устувор ҳуқуқини таъминлаш мумкин эмас?

Ҳа, ҳужжатнинг бешинчи банди мазкур тажриба тизимнинг 2025 йил кузги мавсумдан бошқа ҳудудларга ҳам тадбиқ этиш имкониятини беради. Ҳаммаси ҳали олдинда.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

04 Feb, 18:13


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ N°18

⚡️Ўта мухим!

🟢Ер ислохоти бўйича.

-Бошланишига, бир нечта вилоятда захирада турган ерлар буткул эркин тартибда экин экиш учун аукцион савдоларига чиқарилади;

- Аукциондан ютиб олинган ер учун тўлов тўлиқ 15 кунда тўлаб берилиши керак;

- Пахта-ғалла етиштирувчи фермер ерининг ўртача 80фоизини захирага ихтиёрий топширса,қолган 20 фоизини эркин экин экиш учун 50%лик норматив қийматда сотиб олиши мумкин(15 кунда тўлаш керак);

- Ер банитети тушиб кетса солиқ 3 карра ошади, агар ошса 3 карра туширилади;

- Шийпон, иссиқхона, музлатгич,омбор ва х.кларни қуриш учун 20сотиккача ер ажратилади;

- Сув билан таъминланиш кафолалатланади, агар сув етиб келмаса махсус ташкил этилган назорат дирекцияси фермер кўрган зарарни ундириб беради;

- "Эркин ерни" ижара хуқуқини истаган вақтда сотиш ёки гаровга қўйиш мумкин, шунингдек исталган муддатга иккиламчи ижарага бериш мумкин;

- "Эркин ер" ижара муддати 49 йил, муддат тугагач автоматик чўзилади.


👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI


Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

04 Feb, 09:39


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ N°18

"Размещения" амалиёти жорий қилинмайдиган қишлоқ хўжалиги ерлари аукционга чиқарилади.

“Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-18-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди

- Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.

Янги тизим доирасида:

- ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “E-auksion”да савдоларга чиқарилади;

- электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши мумкин.

Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби – ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади, жумладан:

- ер участкасидан 49 йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш;

- қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини мустақил равишда белгилаш;

- ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;

- дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

04 Feb, 08:41


🟢Шунчаки тахмин .

Акмалжон Махмудалиев ёки Иқболжон Эргашев ?

Сиз нима дейсиз?

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

27 Jan, 05:53


⚡️ЭСЛАТМА .

1000 сўмлик субсидияни олмаганлар (шунингдек машина терим учун 250сўм) 2025йил 1 февральга қадар аризаларни қишлоқ хўжалиги бўлимлари орқалик жўнатиши талаб этилади.

Хабарни туман гурухларига етказиб қўямиз.

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

26 Jan, 08:01


🟢Абдуқодир ва Фермерлар хатоси.

Кеча фахримизга айланган Абдуқодир Хусанов Англия футбол премьер лигасида биринчи ўйинини ўтказди. Биз унинг Францияда ўйнаган ёрқин ўйинларидан хулоса қилиб Англияни "ёриб" ташлашини кутиб тургандик.Лекин афсуски ўйин бошланар-бошланмас Абдуқодирнинг хатоси жамоаси гол ўтказиб юборишига сабаб бўлди, етмаганидек кейинги дақиқада сариқ карточка билан сийланди, бу холат у билан бирга бутун Ўзбекистондаги мухлислар ичига муздак сув қуйди.

Энди ахамиятли жихатига эътибор берсак, ўйин вақтида мухлислар Абдуқодирни сўкмадилар,аксинча рухлантириб турлилар, у майдонни тарк этаётганда қарсаклар билан уни кузатиб қўйдилар. Дунёнинг энг зўр мураббийи эса ўйиндан сўнг "бундай хато хар ким билан содир бўлиши табиий ва бу унга яхши сабоқ бўлади" деди,шунингдек жамоадошлари хам уни тўлиқ қўллаб қувватлашларини ёзиб чиқишди.
Бизга эса бу холат Англия давлати нега энг қудратли давлатлардан эканлигига хуласа чиқаришимиз учун мисол бўлди.

Таққослаш:
Ўтган йил фермерларимиз ўзларига боғлиқ бўлмаган холатда табиат инжиқларига гирифтор бўлдилар.Ўта сернам келган бахор ғўзани нормал ривожланишига йўл бермади, буғдойларига эса занг тушиб кетди. Етмаганидек кетидан кўсак қурти балоси офат даражасида ғўзани исканжага олди. Фермерлар табиат ходисалари оқибатлари билан курашишга анча пул сарфласалар хам кўзлаган хосилларига етиша олмадилар, хосилдан буткул айрилганлар хам етарлича бўлди. Аксига олиб мавсум бошида хосил нобуд бўлганда тўланадиган суғурта қилинишига хам эриша олмаган элилар. Юртимизда машхур "дунёдаги энг зўр мураббийларимиз" эса ёз ўртасида" ер олиш" бўйича қонунга киритилган дарчани дастаклаб турдилар.
Фермерлар ўзларига боғлиқ бўлмаган холда "яхши ўйнамаганлари" учун эса бугун улар мураббийлар томонидан майдондан шармандаларча хайдалмоқдалар, мураббийлар айрим фермерларнинг жамоада хаттоки йигирма йиллаб ажойиб тарзда ўйнаганларини инобатга олмаяптилар. Керак бўлса улар учун сотиб олинган "томчилаш" бренди остидаги бутсаларига хам пул тўлаб қўйишлари хақида қўлларига чек тутқазишмоқда.Фермерлар ўйинидан реал фойда олаётган мухлислар хам керак бўлса уларни сўкишгача бормоқдалар,айтадиган гаплари "ўйнашни билмасанг майдонни бўшатиб қўй, тўпни менга бер ўзим ёриб ташлайман, майдон мухлисларнинг мулки..."

Бугун айрим боши эгик майдонни тарк этган фермерлар Қозоқистон, россия ва белоруссия майдоларига тўп тепгани кетишмоқда.Балки уларнинг хам Абдуқодирга ўхшаб омади чопиб Франция ва кейин Англияга ўтиб кетишига йўл очилиб қолар.
Ўз вақтида Абдуқодирга хам "Бунёдкорда" жой топилмаган.

Шу кетишда озгина вақтдан кейин Англиядан ўзиб кетамиз, ишонаверинг.

Кўнгилни чўктирмаймиз, ризқимиз хамиша олдимизда сочилиб ётади, қаердан,қанча ва қай холатда териб олишимиз ўзимизга боғлиқ.

Ушбу канал ва гурухимиз фермерларни хамиша қўллайди.

Каналга уланиб қўйинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

26 Jan, 07:38


http://youtube.com/post/UgkxwMUcIPPqpyM-LiJBit9Ga5wkDXte_WhI?feature=shared

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Jan, 14:43


🟡GENERALISSIMUS канали :

Ўзбекистон эҳтимолий келаётган йилларнинг бирида сув етишмовчилиги билан жиддий тўқнашади.

Давосда ўтказилаётган Жаҳон иқтисодий форумида 2025 йилги Global Risks Report ҳисоботи эълон қилинди, унда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон учун ўрта муддатли истиқболдаги асосий хавфлар деб баҳолади.

Ўзбекистон учун:

1. Сув етишмаслиги
2. Энергия танқислиги
3. Ифлосланиш (ҳаво, сув, тупроқ)
4. Давлат қарзи
5. Кадр ва/ёки истеъдоднинг етишмаслиги

Қозоғистон учун:

1. Қуролли тўқнашувлар (давлатлараро, давлатлараро, прокси урушлар, давлат тўнтаришлари)
2. Иқтисодий таназзул (рецессия, турғунлик)
3. Сув етишмаслиги
4. Қашшоқлик ва тенгсизлик (бойлик, даромад)
5. Инфляция

Қирғизистон учун:

1. Энергия танқислиги
2. Сув етишмаслиги
3. Ифлосланиш (ҳаво, сув, тупроқ)
4. Инфляция
5. Давлат қарзи

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун ушбу учлик мамлакатлар ичида биринчи учлик хавф (айниқса, сув етишмовчилиги рўйхат бошида ва ҳатто энергетик кризис ҳам иқлим ўзгаришига боғланади барибир) иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлардир. Шу бахолаш асосида хам келгуси режаларни қайси тармоққа кучлироқ йўналтириш картинаси яққол кўриниб қолган. Манба.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Jan, 03:21


⚡️Тўрақўрғонда дехқонларнинг 1 йилгагина ижарага олиб 1,5 миллиард сўм сарфлаган ерида эккан қулупнайи бузиб ташланиши мумкин. (Видео изохда)

Хурматли мутасаддилар,инсонларни камбағалликдан чиқариш мақсадида, ерда ишлаб даромад топсалар ўрта синф шаклланишини ният қилиб 25 сўтикдан ер тарқатилмоқда, лекин мана шундай дехқонларнинг экинлари бузиб ташланса хали дехқон бўлиб етилмаган оддий инсонларда ерга мехр уйғонадими?

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://youtu.be/X-V_rI6BgSk?feature=shared

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Jan, 15:41


Иқлимшунос деҳқонлар ва метеорологлар ўртасида доимий алоқа ўрнатишга чақирди

Фермерларга об-ҳаво прогнозлари борасида қанча эртароқ ва қанча чуқурроқ маълумотлар тақдим этилса, шунча яхши. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Kun.uz студиясидаги суҳбатда бу борада тизимли механизм ташкил этиш зарурлигини айтди.

📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Jan, 16:55


“Иқлим ўзгариши Ўзбекистонда иссиқхоналарни кўпайтириш заруратини кучайтиради” — иқлимшунос

Глобал иқлим ўзгаришига энг таъсирчан минтақалардан бири – Марказий Осиё. Бу эса қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни кўпроқ жорий этиш заруратини англатади. Kun.uz студиясида кечган жонли эфирдаги суҳбатда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Jan, 16:02


🟢Барака топгурлар эртанги кунга ишончни ўлдиряпсизлар-ку...

@Fermerga_madad канали ёзмоқда:

"Ерларга бўлган ҳужум Тошкент вилояти Паркент туманига келган кўринади. Бизга келган маълумотларга кўра, туманнинг 30 дан ортиқ фермерига шу кўринишдаги талабномалар юборилган.

Бугунги фермерлар аввалги фермерлар эмас, "Ихтиёрий" ариза ёзадиган. Ҳокимятнинг каттаконлари фермерларни йиғиб ихтиёрий ариза ёзишни талаб қилган. Бироқ улар бунга рози бўлишмаган."

P.S Ер керак бўлса шундай хам айрим фермерлар топширишга тайёр, фақат қарзлари бўйнида қолиб кетяпти. Иккинчи масала, шу "захирага олиб қўйилаётган" ердан ўша ерни сал-пал "одам қилиб сақлаб келгани учун фермернинг ўзига хам беш-ўн гектар ажратиб истаган экинини экишга рухсатини бериб қўйинглар,ўзи рози бўлиб қўш-қўллаб топшириб кетади.
Бундай қўполлик бизларга ярашадими ўзи?

👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Jan, 07:03


⚡️МУХИМ МАЪЛУМОТ: 1000 сўмлик субсидия ва бошқа субсидиялар ПФ-7 га асосан олиш муддатлари сурилди.

"Аграр ва озиқ-овқат сохаларида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги хамда Иқтосодиёт ва молия вазирлиги тақдим этиладиган молиявий ёрдам турлари,шу жумладан,субсидиялар 2026йил 1 январга қадар узайтирилади."

Бундан келиб чиқиб машъум 574-қарорга асосан ажратиладиган субсидия учун хисоб-фактуралар 2025 йил 1 январгача (2024 йил ичида) шаклланган бўлса 1000 сўмлик субсидия, машина терими учун 250 сўм хамда электр энергия бўйича субсидиялар 2025 йилда тўлаб берилади.

Фермерлар зудлик билан (1 феврал 2025йилгача) 2024 йил декабр ичида биржада шаклланган хисоб-фактураларини нусхасини қишлоқ хўжалиги бўлимларига тақдим қилиб, янги шакллантирилаётган қолиб кетган субсидияларни олиш рўйхатига киритишда амалий ёрдам сўраб мурожат қилишлари керак.
Шу пайтгача бу субсидиялар 2024 йил 1 декабргача биржада шаклланган хисоб-фактуралар учун берилаётган эди.

🟢Фактураси кечикиб жўнатилган 1000 сўмлик субсидияни ололмай қолган фермерларга ва туман гурухларига жўнатиб қўйишни сўраймиз

Фермер бўлсангиз ушбу каналга уланиб қўйинг.
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гурухда мухокама қиламиз:

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Jan, 06:15


🇺🇿Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти хокими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

P.S Сирдарёликларни табриклаймиз,энди чуқур нафас олсалар бўлади.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Jan, 15:36


⚡️7-Сонли ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА АСОСАН Пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартиби ва механизми. 2025 йил учун.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Jan, 10:01


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ N°7

2025-йилда Пахтачилик тизими бўйича

Асосий жихатлар:

-Ўз маблағига ёки тижорий кредит хисобидан пахта етиштирганларга 10% субсидия;

-Ўз вақтида имтиёзли кредитни қайтарганларга 4% субсидия;

-Шартномалар вилоят ичида фьчерс,форвард ва спот шаклида қилиниши мумкин;

-Кооперативларга ва фермерларга пахта завод қуриш ва пахта сақлаш масканларига (ташкил этиш учун) ускуналар сотиб олиш учун 13,5%дан кредит берилади;

-Кластерлар биржага пахтани сотиб олиш бахосини(минимал нархдан кам бўлмаган) қўяди, фермерга нарх маъқул келса шартнома қилади ёки ўз нархида шартнома қилишни таклиф қилади, келишолмаса кооперативга бирлашиб ишлайди ёки ўз маблағига етиштиради.


👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Мухокама қилиш учун гурухга уланинг:
🟢 @RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Jan, 13:13


🇺🇿РЕСПУБЛИКА ФЕРМЕРЛАРИ учун Агроном маслахатлари.

Пахта,ғалла, сабзовотчилик ва боғдорчилик бўйича ўзаро фикр алмашиш, шунингдек хитой агротехникасини қўллаш бўйича тавсиялар қуйидаги гурухда.

https://t.me/AgronomMaslahati

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

17 Jan, 09:29


⚡️⚡️TEZKOR

🇺🇿Prezident maslahatchisi Shuhrat Gʻaniyev Jizzax viloyati Zarbdor tumani hokimi lavozimiga tayinlanadi, deb ayrim kanallar xabar tarqatmoqda.

Bu haqida hozirga qadar biror bir manba rasmiy munosabat bildirganicha yoʻq.

Maʼlumot uchun, Zarbdor tumani hokimi Zafar Roʻziyev yaqinda Jizzax viloyati hokimining oʻrinbosari etib tayinlangan edi.

Kechagi habarlarni davomimi bu?

Guruhga ulaning va muhokamalarda qatnashing.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Jan, 16:28


⚡️ПАХТА 2025 .

Youtube каналимизга уланинг ва Президент нима топшириқ берганини ўз кўзингиз билан кўринг.

👇👇👇
https://youtu.be/BsqUgEIvEsQ?feature=shared

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Jan, 12:27


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ : ПАХТАЧИЛИКДА КРЕДИТ ФОИЗЛАРИ ТУШИРИЛИШИ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛАДИ.

Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

⚡️Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Мухокама қилиш учун гурухга уланинг:🟢 @RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

11 Jan, 04:45


🇺🇿ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ҚАРОРИ - 914

🟢Оқилона фойдаланилмаганда ерни олиб қўйиш тартиби тасдиқланди

Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланди:

🟢тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, алмашлаб экишни сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш;

🟢қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш буйича
Белгиландики:

🟢қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланилганлиги буйича Қишлоқ хужалиги бўлинмаларининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш бўйича ходимлари томонидан аниқланади;

🟢туман Қишлоқ хўжалиги бўлимлари хулосасига асосан ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартибига риоя қилмаганлиги ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланган қўшимча тўловларни тўламаганлиги учун уларнинг ерга бўлган ижара ҳуқуқи
ни бекор қилиш юзасидан судга тўғридан-тўғри даъво аризасини киритиш ҳуқуқи берилади.

Гурухга уланиш👇
👉@RespublikaFermerlari

Каналга уланиш👇

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

10 Jan, 09:12


⚡️ДИҚҚАТ! ЙЎЛДАН ҚОЧ - КООПЕРАТИВ КЕЛЯПТИ.

Бирин-кетин келаётган хабарларга кўра Қорақалпоғистон ва бир нечта вилоятларда қишлоқ хўжалиги бўйича хоким ўринбосарлари кооперативлар усулида бирлашиб ишлашга даъват қила бошлаганлар.Айтилишича қайси фермер кооператив билан шартнома қилса бу йилги пахта етиштириш учун "ресурс" олишни бошлаши мумкин экан.

Хурматли фермерлар, энди харакат қилмасангиз кейин пушмон қилманг.

Хабар ишончли, тарқатиб қўяверинг.

Гурухга ва ушбу каналга фермерларни улаб кооператив очиш ва юритиш бўйича саволларга жавоб олишига кўмакчи бўлинг.

Гурухга уланиш👇
👉@RespublikaFermerlari

Каналга уланиш👇

@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

09 Jan, 15:03


“Августдан кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади...” — марҳумликда машҳурликка эришган деҳқон

Шоҳимардонлик отахоннинг соддалик билан айтган гапларини ижтимоий тармоқларда эшитмаган одам топилмаса керак. Ҳаётлигида қўшнилари-ю қариндош-уруғидан бошқа ҳеч ким танимаган оддий деҳқонни у 33 йил аввал берган интервюси машҳур қилди. Ўлимидан бир неча йил ўтиб эса унинг суҳбатдаги жумлалари оммалашди, ҳатто айримлари мемга ҳам айланиб улгурди. Kun.uz мухбири марҳум Исмоил отанинг ўғиллари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

07 Jan, 18:37


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ

“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) матни

6-банди: Шундай тартиб жорий қилинсинки Ҳар йили 1 апрелга қадар дала четига экин экмаганлик ва йил давомида махсулот етиштирилмаганлик холатлари аниқланганда : қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирувчиларнинг барча ерлари учун ер солиғи ставкаси 3 карра ҳисобланади, кредит бериш тўхтатилади,дала чети иккиламчи ижарага берилган бўлса ижарага олганларга базавий ставканинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланади.

P.S Нима хам дердик бу қарор ортидан айрим фермерлар жаримага тортилгач хафсаласи тамоман пир бўлмасайди.
Бунча соғлом кўчат топишни ўзи бўлмайди, айрим номард кўчатчилар эса фермер йилда дарахт эксин деб кўчат илдизини номокоп ёки қайнаб турган сувга солиши холатлари хам бўлиши мумкин, илгари хар холда айрим уддабуронлар айрим хокимятларга шундай усулда кўчат сотишар эди.

Савол:1.Дала четига қайси дарахни экса қуриб қолмайди(терак ва тутдан ташқари)?;
2. Дала четига дарахт экилганда 100 гектар майдондан қанчаси асосий экин майдонидан чиқиб кетади?
3. Кўчасига ёки томорқасига дарахт экмаганларга хам ер солиғи ошириб хисобланадими ва БХМнинг ўн баравар миқдорида жаримага тортиладими ёки бу фақат фермерлар учунми?

Нима бўлганда хам баракасини берсин.

Фикр ва саволларингизни гурухда ўртоқлашинг:

👉@RespublikaFermerlari

Каналга хам уланиб қўйинг, асосий хабардарни топишга қулай бўлади:

@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

03 Jan, 10:08


⚡️ELTUZ ёзмоқда:

КАСБИ ҲОКИМИ ФЕРМЕРЛАРГА ҚУРИБ ҚОЛГАН КЎЧАТЛАРНИ ПУЛЛАМОҚДА

Қашқадарё вилояти Қасби тумани ҳокими фермерларни кўчат сотиб олишга мажбурламоқда.

Касбида бу жараён тадбиркорлар билан олдиндан келишув асосида амалга оширилаётгани ҳақида маълумот тарқалган.
Фермерларга тақдим этилган кўчатлар сифати пастлиги сабабли қуриб қолган.

Ҳокимликнинг бу ҳаракати қонунбузарлик ва фермерларнинг ҳуқуқларини поймол этиш деб баҳоланмоқда.
Айтишларича, кўчатлар сотувчиси ҳокимиятга яқин бўлган тадбиркор. Унинг ортидан ҳоким билан боғлиқ иқтисодий манфаатлар борлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳолат туманда фермерлар орасида катта норозиликка сабаб бўлган.

Фермерлар ҳокимнинг ноқонуний ва босим билан қўлланилган ҳаракатлари бўйича текширув ўтказишни талаб қилишмоқда.
Ҳокимият бу ҳолат юзасидан ҳозирча бирор изоҳ бермаган. Бу ҳолатга қонун доирасида ечим топиш учун масъул идораларнинг зудлик билан аралашуви зарур.

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:

👉@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

02 Jan, 10:55


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ

⚡️Президент Сардор Умрзоқовга қўшимча ваколат ва муҳим топшириқлар берди.

Умрзоқовга мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш ваколати берилди.

Маълумки, муҳим қарорлар ижросида анчадан буён бу маслаҳатчи номи зикр этилмаётган эди. Эндиликда эса Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчининг ваколатларини кенгайтириш бўйича махсус Президент қарори қабул қилди.

Унга кўра:

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга ёмон оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

— хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

— давлат ва жамият қурилиши;

— ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

— ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

— ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

— экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:
👉@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

31 Dec, 14:06


Хурматли Фермерлар! Каналимиз маъмурияти Фермерлик учун ўта машаққатли бўлган 2024 йил тугаётгани билан барчангизни табриклайди. 2024 йилда хам олдинги йиллардаги каби гурухларда биргаликда жамланиб адолат истадик, 2025 йилда хам шу фаолиятни биргаликда давом эттиришимизни Аллох насиб қилсин. Амир Темур бобомиз айтганидек "Куч-Адолатда" , Бехбудий бобомиз айтишича эса "Адолатни талаб қилиб олиш керак", шулардан хулоса қилиб Адолатни қанчалик кўп талаб қилсак шунчалик кучайиб борамиз. Гарчи 2024 йил ўта қийин ўтган бўлса хам ўрта ва узоқ муддатлик стратегик жихатдан эришган ютуқларимиз хам салмоқли бўлди.
2025йилда сафимиз янада кўпайиши, юртимиз фермерлари эса чин маънода кучайишига тилакдошмиз!

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

31 Dec, 07:09


🇺🇿ФЕРМЕР НЕЪМАТ ИШЧАНОВНИНГ RESPUBLIKA FERMERLARIГА ТИЛАКЛАРИ:

Ассалому алайкум хурматли ўртоқлар, азизларим, дўстларим, қадирдон фермерлар!
Ҳаммангизга хайрли тонг, хайрли кун, хайрли ЯНГИ ЙИЛ!
Мана яна бир йилимиз ўзидан "оғир" излар қолдириб ўтиб, ўз якунига етаябди.
Майли, ўтсин, ўтганига ҳам шукур! Ўтган кунларни ўзгартириб бўлмайди, бироқ ўтган кунлардан фойдали хулосалар чиқариш мумкин.
2024-йил, жаноб Президентнинг ПФ-205 сонли тарихий ва фермерлар учун жуда аҳамиятли фармони билан бошланиб, барча пахта етиштирувчи фермерларни қувонтирган эди. Лекин, минг афсуслар бўлсин-ки, дехқончилик йилининг якунига келганда, жаноб Бош вазирнинг ВМ-574 сонли қарори, фермерларни йил бошидаги қувончларини чил-парчин қилди.

Янги-кириб келяпган 25-йилда Ўзбекистон Президенти, хукумати, депутатлардан бутун ХАЛҚИМИЗ, шу жумладан фермер-дехқонлар учун адолатли, халқпарвар, қонуний қарор ва фармонларни қабул қилишларини умид қилиб қиламиз.
Бироқ, ХАЛҚИМИЗ ва ФЕРМЕРЛАР Президентдан, хукуматдан ва депутатларидан фақат умид қилиб, кутиб ўтирмасдан ўзларининг КОНСТИТУЦИЯВИЙ-қонуний хақ-хуқуқларини талаб қилиб, қонунлар асосида харакат қилишлари керак! Бу дегани; хукуматнинг қўйи пағоналаридаги давлат органлари амалдорларининг, фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувидан қутилишнинг хозирги кундаги ЯГОНА ЙЎЛИ–КООПЕРАТИВЛАРга бирлашиб ишлашдир!

Ҳурматли дўстлар, азизлар, қадирдон фермерлар, ман ҳамма-ҳаммангизни кириб келаябган ЯНГИ-2025-ЙИЛ билан чин юракдан табриклайман!
Ўзбекистонимизнинг барча ХАЛҚИга, тинчлик, омонлик, хатиржамлик, ишларда ва хаётларида омат ва муваффақатлар тилайман!
ФЕРМЕРЛАРимизга эса, куч-қувват, сабр-матонат, тиниқ онг, чуқур тафаккур ва ўтган йиллардан тўғри хулосалар чиқаришларини тилайман!

Илоҳим юртимиз-Ўзбекистон ҳам, бутун ДУНЁ ҳам тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин! Урушлар адо бўлиб, бошлаган ёмонлар гумдон бўлсин!
Юртимиз ЕРОСТИ-ЕРУСТИ бойликлари мўл бўлиб, бизнинг ХАЛҚимиз ҳам, МИЛЛАТимиз ҳам ҳеч қайси халқдан, миллатдан кам бўлмасин!!!

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

30 Dec, 08:49


⚡️Баходир Жалолов фермерларни табриклади.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://youtube.com/shorts/FZd4_lEZjBo?feature=shared

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

29 Dec, 08:59


⚡️Сурхон кластерда жанжал...

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:

👉
@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

28 Dec, 20:57


🇺🇿Президент Фармони

Айрим худудларда ерлар пахтадан қисқартирилади ва саноатлашган плантациялар ташкил этиш учун 10 йилга бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилади. Ер участкасининг бир қисмида омбор,иссиқхона, қайта ишлаш объектлари ёки ховуз ташкил қилинади.
Агар ажратилган ер участгалар сотилмаса нархи 2 баравардан 5 бараваргача арзонлаштирилиб қайтадан аукцион савдоларига чиқарилади.
Бу бўйича алохида фармон ишлаб чиқилади.

🟢Гурухга уланинг ва мухокамаларда иштирок этинг:
👉@RespublikaFermerlari

🟢Каналга уланиб қўйинг ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлинг:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

27 Dec, 04:42


🟡Fermer Uz ёзмоқда:

⚡️НИЯТ НИМА ЎЗИ....

АНДИЖОНДАН МУРОЖААТ: "Фермерларнинг унумдор ерлари Хитойликларга берилмоқда".

(Таҳрирсиз ҳавола қилинмоқда).

"Жалақудуқ туманида фаолият олиб бораётган хозирда Хитой давлатидан келган чет эл инвесторлари учун фермер хўжалиги ер майдонлари олиб қўйилаётган, ҳалол, пешона тери билан оила тебратаётган оддий фермерлардан барчага хайрли тонг.

Жалақудуқ тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари буйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Мусаев тумандаги фаолият юритаётган 43 нафар фермерларни ерини олиб Хитой давлатидан келган инвесторларга бергунча узингизга тегишли бўлган "Яшасин фахри" хамда "Махаммаджон Хусниддин даласи" фермер хўжаликларига тегишли болган ер майдонларини беринг.

Ушбу фермер хўжаликлари 3 йилдан буён Президентимиз томонидан олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватламасдан на ёшларга, на аёлларга на темир дафтарда руйхатда турган кам таъминланган фуқароларга 1 сотих ҳам ер ажратилмаган.
Президентимизнинг тегишли карорига асосан, чет эл инвесторларига янги ўзлашаётган ерлардан ажратиш белгиланган, аксинча бизни туманда яхши унумдор ерлардан Хитойлик инвесторларга берилмоқда. Жалақудуқ тумани хокими Х.Латипов, биринчи навбатда туман фуқаролари манфаатини химоя килинг, кейин чет эл инвесторлари манфатини", дейилади мурожаатда.

🔷Мурожаатлар мутасаддилар эътиборидаги Facebook тармоғидаги саҳифа ва гуруҳларимизда ҳам ҳавола этилмоқда.

🟢

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Dec, 17:57


⚡️Фермерлар оғизни махкам ёпиб эшитадиган видео.

Эшитаётганда болалар ва аёллардан узоқроқда эшитинг, бехосдан овозингиз баландлаб кетиши мумкин.

Аудиоси тарқалаётган шахс вилоят хокимининг Денов бўйича махсус вакили Баходир ака бўлиши мумкин.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI


https://youtu.be/fNR6C_r240U?si=9FuV-AikRXEyu5EJ

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Dec, 15:03


⚡️Uzdiplomat: Ойни этак билан ёпиб бўлмайди.

🗓Германия Ўзбекистон текстил саноатидаги камчиликларни санаб ўтди

🟢Савдо-саноат палатаси бу сохани ривожлантиришни ваъда берган эди

🟢Халқаро назорат ташкилотлари Ўзбекистонда давлатнинг қишлоқ хўжалигига аралашувини салбий баҳолаган.

Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги ҳамда Германия текстил саноатининг қўллаб-қувватлаши сабабли, Германия корхоналари Ўзбекистонни эҳтимолий бозор сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ, Ўзбекистонда пахта етиштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар Германия ва Европа Иттифоқининг таъминот занжирлари бўйича қонунларига мувофиқликни таъминлашда қийинчилик туғдирмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича талаб ва камчиликлар:

🟡“Human Rights Due Diligence: Assessing Risk for German Companies in Uzbekistan’s Textile Sector” деб номланган ҳисоботда, Германия компанияларининг таъминот занжирида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича масъулиятлари қандай бажарилаётгани ва бу жараённи халқаро стандартларга мувофиқ қилиш учун нималар ўзгариши лозимлиги ўрганилган.
Ҳисоботда Ўзбекистондаги пахта саноати билан боғлиқ қуйидаги муаммолар кўрсатиб ўтилган:
🟢Ерни ноқонуний тортиб олиш.
🟢Давлатнинг пахта ишлаб чиқариш шартномаларига ноқонуний аралашуви.
🟢Мажбурий ишлаб чиқариш квоталари.
Ўзбекистонда пахта ишлаб чиқариш хусусийлаштирилган ва “кластер” моделлари жорий қилинган бўлса-да, қуйидаги муаммолар сақланиб қолмоқда:
🟢Фермерлар учун мажбурий шартномалар.
🟢Ерни вақтинчалик эгалик қилиш чекловлари.
🟢Меҳнат шароитининг ёмонлиги.
🟢Давлатнинг қишлоқ хўжалигига аралашуви ва фермерларнинг эксплуатация қилиниши.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Dec, 10:29


⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛМАЙДИГАН БЎЛДИ.

bakiroo:
"Жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Энергетика вазирининг шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бошқарма қарорига хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.

Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман.

Мазкур иш доирасида юридик ёрдам кўрсатган, тезкор ва малакали ҳуқуқий маслаҳатларини аямаган адвокат Файзулло Арслановга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Ҳуқуқий-демократик давлат ва очиқ жамият қуриш йўлида, тинимсиз ўзгараётган замонамизда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг кафолатли таъминланишида адвокатура институтининг ва профессионал адвокатларнинг ўрни ҳаддан зиёд катта."

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Dec, 08:03


🇺🇿ВИЛОЯТ ХОКИМИ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

P.S: "Пахтани усти оқ ичи қора"

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Dec, 12:03


🇺🇿ТАВАККАЛЧИ ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ.

Қашқадарё вилояти хокими тадбиркорларга таваккал қилиб бўлсада янги лойихалар қилишга даъват этмоқда ва уларни хар қандай шароитда,хаттоки "тушиб кетса ёки камбағал бўлиб қолса" хам ташлаб қўймасликни оғзаки ваъда қилмоқда.

P.S Фермерлар хам тадбиркорлик субъекти эканлиги у бу кимнинг эсида борми?
Фермерлар хам шундай ваъдалар эшитишига икки-уч йил қолди шекилли-а?!
Янги йилдан кўплаб фермерлар кластерлардан хақдорликларини ололмаганлар оқибатида махаллий солиқ идоралари томонидан аёвсиз равишда банкротликка чиқарилиши ойдинлашиб бормоқда. Қишлоқ Хўжалиги учун ўта оғир келган йилда фермерларга Солиқ каникуллари бериш, кредит муддатларини узайтириб бериш кимнингдир хаёлига келяптими?Тадбиркор-кластерларга қарздорликларини узайтириб берилгани каби фермерларга хам кластерларникини олдида арзимаган қийматдаги умумий қарздорлик муддатларини хам уўайтириб берилармикин? Ахир шу фермерлар "лойихачи тадбиркорлар"дан кўра кўпроқ таваккал қилиб йил бўйи тирноқ билан ер кавламадиларми? Табиат билан олишув таваккалчилигидан ташқари бюрократ зараркунандаларнинг йил бўйи фермерларни эзиши, нархлар мажбурий туширилгани, терим пули очко олиш учун оширилгани ва етмаганига шудгорга атаб қўйилган маблағини "план" учун сарфлатиб юборилгани тавакклачиликка кирадими?

Хохлаймизми-йўқми Ўзбекистон аграр давлат, ЖСТга кирмоқчи бўлсак биринчи ўринда қишлоқ хўжалигида нормал тадбирклрликни йўлга қўйиш керакмасми?

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Dec, 09:55


⚡️Коррупция

Агроинспекция ходими тракторчиларга хайдовчилик гувохномасини тезлаштириб бериш эвазига 900$ пора сўради ва қўлга тушди.
Суд агроинспекция ходимини 3 йилга қамаш хукмини чиқарди.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

15 Dec, 07:26


⚖️ Bepul Yuridik Yordam – Sizning Huquqiy Himoyangiz!

Toshkent davlat yuridik universiteti yuridik klinikasi — sizga kerak bo‘lgan har bir huquqiy yordamni bepul taqdim etadi! Har bir fuqaroning huquqi muhim va biz bu huquqlarni himoya qilish uchun shu yerdamiz!

🖥 Bizning xizmatlarimiz:

🔶 Bepul huquqiy maslahatlar: Har bir fuqaroga bepul yuridik maslahatlar va tavsiyalar.
🔶 Bepul hujjatlar tayyorlash: Huquqiy hujjatlar va arizalar tayyorlashda yordam.
🔶Malakali professor o'qtuvchilar bilan birgalikda muammolarni yechim berish.
🌐 Onlayn va masofaviy xizmatlar: Endi yuridik maslahat olish uchun klinikaga kelish shart emas! Sizning har qanday huquqiy savolingizni onlayn yoki masofaviy tarzda hal qilish imkonini yaratdik. Bu xizmatlar bepul va tezkor!

😄 Nima uchun biz ?

📞 Har qanday savolga tezkor javob: Sizning ehtiyojlaringizni tushunamiz va tezkor javob beramiz.
💬 Yaqin hamkorlik: Siz bilan shaxsiy aloqada bo‘lib, har bir muammoingizni hal qilishga yordam beramiz.
🔒Shaxsga doir ma'lumotlarni sir saqlanishi.
📞Biz bilan bog‘laning:
Bizning klinika — bepul yuridik yordam va ishonchli xizmat siz uchun! Mijozlarimizning huquqlari biz uchun eng yuqori qadriyatga ega. Biz bilan o‘z huquqingizni himoya qiling!

✉️Murojaat uchun:
@TDYU_Yuridik_klinika_bot

🖥 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💬Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 TikTok 🌐 Facebook

@generalissimo_marshal

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

14 Dec, 18:19


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ - N°431
12.12.2024

Қишлоқ хўжалиги техникаларини субсидиялаш масаласида.

🟢Энди, Ишлатилаган (Б/У) Пахта териш комбайнлари ва Озуқа еғиш комбайнлари (Ягуар) 2015 йил ва ундан тепаси божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

🟢Янги тракторларга GPS ўрнатилмаса рўйхатга олинмайди.

🟢2028 йилдан бошлаб пахта ва ғалла фақат аниқ экадиган сеялкаларда экилади.

🟢Тракторчи машинистлар тайёрлаш курслари ташкил этилади , ўқитиш давлат тоионидан қопланади.

🟢Лазер хизмати кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан 50% чегирмага эга бўлади.

⚡️Ушбу қарор тегишли идоралар томонидан @RespublikaFermerlari гурухи маниторинги ва видеочатлардаги мунозаралардан хулоса қилинган холда ишлаб чиқилган.

🟡Хулоса қилинганда техника ва агрегатлар нархлари сезиларли даражада арзонлашиши керак

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

14 Dec, 06:28


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ

❗️Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-431-сон, 12.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади.

🗓 2027 йил 1 январгача қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:

🔹белгиланган талабларга жавоб берадиган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;

🔹маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари.

2025 йил 1 мартдан имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

✔️ 2028 йил 1 январдан асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади.


❗️Агротехник хизматларни кўрсатувчилар ер солиғи ва мол-мулк солиғини камайтирилган ҳолда тўлайди

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

14 Dec, 02:43


⚡️Пулимизни беришсин!

Қамашилик фермерлардан мурожаат.

Хурматли фермерлар, агар сиз хам мурожаат йўлламоқчи бўлсангиз
@RespublikaFermerlari гурухи админларига боғланинг.

Гурухга қўшилиш учун:
👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/6UP56f0MWGY?si=CDLcn3fuUB6il1oE

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

13 Dec, 15:50


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига ариза берди

Бакиров бу шикоятни «энергоцензурага уриниш» деб баҳолади.

👉 https://kun.uz/kr/60230212

Kun.uz расмий канали

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

13 Dec, 07:30


⚡️ ҒАЛЛАНИ АЗОТЛИ ЎҒИТЛАШ.

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш бўйича  тавсиялари .

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

13 Dec, 02:41


⚡️ХОЗИР ҒАЛЛАГА ФОСФОР БЕРСА БЎЛАДИМИ?

Гурухимиз Агроном Маслахатчиси олим Ойбек Аманов униб чиққан ғаллага фосфор бериш масаласи бўйича тавсиялари.

Каналимиздаги кейинги видео ғаллани ривожланиш фазаларига кўра қай вақтда қайси ўғит бериш тавсиялари хақида бўлади.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

12 Dec, 18:11


⚡️FERMER MIBni SINDIRDI ⚡️

MIBdan nishonlik fermer foydasiga 355 mln so'm undiriladigan bo'ldi!

Esingizda bo'lsa, sudya Muhiddin Bozorov raisligidagi Qashqadaryo viloyat sudi iqtisodiy ishlar bo‘yicha sudlov hay’ati taftish instansiyasi qarori bilan “Samandar nur” fermer xo‘jaligining zararni undirish bo‘yicha javobgar MIB Nishon tuman bo‘limidan undirilishi belgilangan 355 million so‘m miqdordagi Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi tomonidan qanoatlantirilgan qarori asossiz ravishda bekor qilingan edi.

Bugun Oliy sud ishga yakuniy nuqta qo'ydi va Qarshi tumanlararo iqtisodiy sudi raisi Alibek Qodirovning adolatli qarorini kuchida qoldirdi.

Fermer Ashur Boltayev advokat Alijon Normuminovga, Oliy sudga, shuningdek, uning huquqlarini sudda himoya qilgan Biznes ombudsman va Fermerlar kengashi mas'ullariga minnatdorchilik bildirdi.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

03 Dec, 19:57


🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ : Қишлоқ хўжалиги тизимидаги "Туман агропроми" звеноси тугатилмлқда .

Туман агропроми вазифаларини туман хокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарига қўшимча юкланмоқда.

Вилоят хокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ва вилоят агропромини лавозимга тайинлаш ва бўшатиш хоким томонидан Қишлоқ Хшжалиги Вазирлиги тақдимнoмасга асосан амалга оширилади.

P.S. Харна битта эзадиган бўғин камайибди😁

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

02 Dec, 09:04


⚡️Фермердан мурожат : ИНВЕСТОРНИ ҚАДРИ БОРМИ?

1 декабр хам келди, машъум 574-қарорга асосан фақатгина 1 декабргача биржада сотилган пахта хом ашёсигагина килосига 1000 сўмдан субсидия берилади. Лекин Республикадаги жуда кўплаб ўз маблағига пахта етиштирган ёки фьючерсдан ошиқча пахтасини спотга чиқариш мақсадида сақлашга қўйган фермерлар пахталарини турли сабабларга кўра сота олмадилар.

Хурматли мутасаддилар, чет элдан биронта инвестор 5-10млн доллар олиб кираман деса қанчадан-қанча "кўтар-кўтар" қилинишига кўникиб қолганмиз, лекин юртимиздаги ИНВЕСТОРларни хурмати жойига қўйилмаслигига кўз юмамизми?

Бу йил 4000 мингдан ошиқ фермер ўз маблағига пахта етиштириб тахминан 300-400 минг тонна пахта хирмони жамгаришга эришди, шундан келиб чиқиб тахмин қилганда камида 150-200 млн долларни фермерлар томонидан иқитисодимизга инвестиция қилинди деб бемалол айта оламиз.
Чет эллик инвесторларга турли хил имтиёзлар бор,энг асосийси улар учун қонун устуворлиги нақд қилиб қўйилган. Махаллий фермерлар холи эса ўзингизга маълум.

Бу йилги табиий офатлар билан пахта етиштиришнинг ўзи бўлмади.Буни хам биласиз.

Сизлардан сўрайдиганимиз, айрим ноқонуний буйруқбоз мутасаддиларнинг дағ-дағасига қарамасдан юрт ривожи учун таваккал қилган фермерларни қўллаб юборишни имконини қилинглар.

Бир иккита ўйин-бузуқилар тизимдан кетса ва қонун устуворлиги таминланса ўзимизни қоракўзларнинг кўпчилиги манаман деган инвесторни ортда қолдира олади, бу йил буни кўрсатиб қўйишганини ўзингиз кўрдингиз.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

30 Nov, 04:32


Assalomu aleykum, hurmatli hamkasblar!

Topshiriqqa muvofiq huquqiy bilimlarni mustaqil o‘zlashtirishiga qaratilgan “Huquq Maktabi” mobil ilovasi yaratilgan.

Sizlardan ushbu mobil ilovani yuklab olishingiz va kurslarida faol ishtirok etishingiz, shuningdek, uni yanada ommalashtirish uchun ijtimoiy tarmoqlarda yoritishingiz so`raladi.

Rivojlantirish bo`yicha takliflarni @Orifjon_Sodiqovich ga yuborishingiz so`raladi.

Yuklab olish uchun Mobil ilova havolasi:

📎 Android uchun;

📎 IOS uchun.

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

30 Nov, 04:16


Эхсонларингиз учун рахмат…

Лойихамизда бу каби болалардан 400 нафардан купрок булган болалар бор…
3 кун давом этган тадбирда шу болаларга эхсон килган фермерлардан миннатдормиз ва болалар номидан, лойихамиз номидан уз рахматларимизни айтамиз!

Эхсон килмокчи булган фермерлар учун:

9860 2701 0474 4791
Нурмухамедова М

Тушган пул маблагларига зарурий дори дармон ва болаларга байрам совгалари олинади.

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

29 Nov, 03:26


⚡️Давра сухбатида бўлиб ўтган хайрия аукционидан лавхалар.

Гурухдошимиз ,Иштихонлик Жўрабек ака мутлақ чемпион бўлдилар.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

28 Nov, 12:44


Тошкентдаги хайрия аукционида болалар чизган сурат ва бир бош узум 10 млн сўмга сотилди

Аукцион Ўзэкспомарказдаги агрокўргазма доирасида бўлиб ўтди. “Сен кучлисан” хайрия жамоасига кўра, 400 га яқин бемор болаларга расм чизиш учун қоғоз ва бўёқ етказиб берилган. Бу орқали болалар вақтларини мазмунли ўтказиб, касаллик ҳақида камроқ ўйлашади, чизган расмлари кўргазма-савдода сотилиши орқали эса тушган пулга, мисол учун, ўзлари хоҳлаган ўйинчоғини харид қилади ёки уларга керакли дори-дармон олинади.

Kun.uz расмий канали

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

28 Nov, 11:50


Хайрия тадбири бўйича рўйхат,барча республика фермерлари номидан.

Хайр эхсон қилган барча фермерларни нафи барчамизга етсин.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

26 Nov, 14:56


Аукционда иштирок этиб, онкологик беморларга кўмаклашинг

Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ва бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларининг нуфузли мусобақалардаги либослари, кимоно ва бокс қўлқоплари аукционга қўйилмоқда. Аукцион 27-28-29 ноябр кунлари Ўзэкспомарказда, Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси доирасида ўтказилади. Унда маҳаллий узумлар ҳам савдога қўйилади.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, аукциондан тушган пуллар “Эзгу ният” ва “Сен кучлисан” фондлари орқали онкологик касалларни даволашга йўналтирилади.

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

26 Nov, 08:15


📣 Хабарингиз борми ⁉️

Кўргазма бошланишига бор йўғи
1️⃣ кун қолди ‼️

Жараёнлар эса борган сари қизғинлашиб бормоқда❗️

Бу Кўргазма бошқаларидан кескин фарқ қилиши хақида хабар бериб ўтган эдик.

Навбатдаги Экспонентимиз:
Сиз билган ўша МАШХУР 🍇 ОСМА МАЙИЗлар бўлади !!!

“AgroTechMash Expo”
“AgroExpo Uzbekistan” 2024 КЎРГАЗМАсига ташриф буюриш орқали Сиз айнан ўша жараёнларни ўз кўзингиз
👀 билан кўриш билан бир қаторда ушбу Бизнес эгалари билан шахсан учрашиб 🤝 Мастер Классларига гувоҳ бўлишингиз мумкин !!!

Кўргазмага ташриф буюриш - МУТЛАҚО БЕПУЛ !!!

Тадбирга Интернет орқали (Онлайн) ёки ташриф буюрган вақтингиз жонли (Оффлайн) тартибда рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд.

Қуйидаги Илова орқали Онлайн Рўйхатдан ўтишингиз мумкин
👇:

https://expodat.com/onlinereg/agroexpouzbekistan&testtesttest=test?lang=uz

Мурожаат учун:
712385600

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

26 Nov, 00:40


⚡️Эл.Энергия бўйича Фермердан Таклиф.

Хурматли фермерлар,ушбу таклифга гурухимизда муносабат билдиришингизни илтимос қиламиз.

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Nov, 14:47


⚡️Илтимоснома.

Хурматли фермерлар,ушбу илтимосномага гурухимизда муносабат билдиришингизни илтимос қиламиз.

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Nov, 05:56


⚡️Вазирлар Махкамасига Фермердан Таклиф.

Хурматли фермерлар,ушбу таклифга гурухимизда муносабат билдиришингизни илтимос қиламиз.

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

24 Nov, 15:08


⚡️Боғ устаси:Бизнинг узум навларини хам данаксиз қилиб етиштирса бўлади.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Nov, 19:13


⚡️Бензинда юрадиган трактор чиққани ростми?

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Nov, 06:05


⚡️Кооперативчи нимани яширяпти?

Илғор фермер Икром Луқмонов мурожаати.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Nov, 00:42


Германиялик фермер: Ўзбекистондаги ҳамкасб фермерлар билан тез орада кўришамиз!

27-28-29 ноябрь кунлари бўладиган Қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Германиялик фермер ҳам қатнашиши ҳақида ҳабар берган эдик

"Wald" (Валд) қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари Георг Вернер Валд ўзининг тажрибалари билан бўлишиш учун Тошкентга келмоқда. Шу сабаб у юртимиздаги барча фермерларни Қишлоқ хўжалиги кўргазмасига таклиф этиб видео мурожаат йўллади.

Валд жаноблари кўргазма доирасидаги давра суҳбатларида
Германия қишлоқ хўжалиги ҳақидаги саволларингизга жавоб беради.

Унинг фермер хўжалиги 380 гектар майдондан иборат бўлиб, 150 гектарда яна қўшимча шартнома асосида экин етиштиради.

У билан суҳбатда Европа Иттифоқи субсидиялари ва ижара нархлари хақида маълумот олишингиз мумкин. Бу албатта жуда қизиқ мавзу..

Шу сабаб барчангизни 27-28-29 ноябрда экспомарказда кутиб қоламиз!

КИРИШ БЕПУЛ!

Рўйхатдан ўтиш учун линк:

https://expodat.com/onlinereg/agroexpouzbekistan&testtesttest=test?lang=uz

Мурожаат учун: 71 2385600

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

21 Nov, 07:29


🟢Республика Фермерлар Кенгаши:

❗️ “Agroplatforma” АТда шартноманинг 4.3-банди чиқариб ташланди. Хабарингиз бор, 30 мингдан ортиқ ғалла етиштирувчиларнинг “Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси”нинг 4.3-бандида мажбуриятни бажармаган тақдирда махсулот топширувчининг ер ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланганлиги амалдаги қонунчиликка зид деб топилиб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 07.10.2024 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига шартноманинг 4.3-бандини бекор қилишни сўраб мурожаат киритган эди. 🔔 Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 20 ноябрдаги 04/25-05/6500-сонли хатида «Агроплатформа» АТдан шартноманинг 4.3-банди чиқариб ташланганлиги маълум қилинган.

Гурух:
👉
@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Nov, 14:08


⚡️Давра сухбати хақида

Фермер Ғайрат Ахмедов.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Nov, 09:13


⚡️Диққат!
Агар кластер турли бахоналар билан пахта пулидан босиб қолмоқчи бўлса ушбу хатни почта орқалик заказ хат билан ёки қўлда мурожаат қилинаётган манзилларга юборинг .

Хозирда айрим кластерлар фермерларга уч кунда тўлиқ тўлаб бериши керак бўлган маблағларни томчилатиш қарзи, олдинги йилги қуритиш тозалаш учун, oлдинги йиллари тўлдирилмаган бўш шартномаларга арзон нарх ёзиш орқалик ёки етказиб берилмаган пахтага жарима ёзиш орқалик ва яна бошқа хар хил асоссиз важлар билан фермерларга ўтказиб бериши шарт бўлган(фармон ва қарорларга асосан) маблағларни ушлаб қолиш харакатидалар. Шундай холатга дуч келган бўлсангиз зудлик билан ушбу хатни тўлдириб худудий Агробанк, Бош Прокуратура, Хисоб Палатаси ва Марказий банкка жўнатишни тавсия қиламиз.

Word варианти гурухдаги шу пост остидаги биринчи изохда.

Гурух:
👉@RespublikaFermerlari

Каналимиз:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Nov, 04:50


Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳақидаги узоқ кутилган қонун имзоланди. Соҳада нима ўзгаради?

Кооперативларга бирлашган фермерлар қатор давлатларнинг иқтисодий таянчига айланган. Энди Ўзбекистонда ҳам кооперативлар ташкил бўлиши ва ривожланиши, фермер ва деҳқон хўжаликлари ихтиёрий тарзда ўз ресурсларини бирлаштириб, юқори самарага интилишлари учун ҳуқуқий замин яратилди. Хўш, кооператив ўзи нима, янги қонун қандай ишлайди?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Nov, 16:25


⚡️Кооперативлар-фермерлар эркинлиги йўлидаги катта қадам!

🟢👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://youtu.be/MMS_vfGsVQw?si=w854Ka9h4wAg8spz

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Nov, 09:41


⚡️Давра сухбати: 27-28-29 ноябр кунлари Кооперативлар бўйича хамда бошқа дозарб мавзуларда фермерлар билан фикр алмашамиз.

Манзил: Тошкент ш.,"ЎзЭкспоМарказ" кўргазмалар саройи, Бодомзор метроси бекати.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Nov, 14:05


⚡️НЕЪМАТ ИШЧАНОВ:

27-29 НОЯБР КУНЛАРИ "АГРОТЕХМАШ-2024" КЎРГАЗМАСИ ДАВОМИДА "ЎЗЭКСПОМАРКАЗ"ДА ФЕРМЕРЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ КЎРИШИБ ТУРЛИ МАВЗУЛАРДА ДАВРА СУХБАТИ ЎТКАЗАМИЗ.


👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

17 Nov, 08:04


⚡️САҚЛАШДА ТУРГАН ПАХТА 1 ДЕКАБРГАЧА СОТИЛМАСА СУБСИДИЯ ЧИҚМАСЛИГИ МУМКИН

АСОС: 574-СОНЛИ МАШЪУМ ҚАРОР.

Пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.
Вилоят хокимлари ушбу етказиб берилган пахта хом ашёси бўйича пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни 2024 йил 1 декабрга қадар Жамғармага ҳамда тегишли тижорат банкларига тақдим этади.
Тақдим этилган реестрга асосан икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағлар ўтказиб берилади.
Субсидия биринчи навбатда пахта етиштирувчиларнинг 2024 йил ҳосили пахта хом ашёсини етиштириш учун олган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлигини сўндиришга йўналтирилади, имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлик қоплангандан сўнг, субсидия солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади, қолган маблағлар пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Шу сабабли Хурматли фермер хўжалиги рахбарлари, субсидиядан фойдаланиш учун 1 декабргача бўлган муддатда вақтинча сақлашда турган пахтангизни (электрон ҳисоб-фактура асосида) реализация қилиш яъни биржа савдоларида спот қилиб сотишингиз лозим.

Афсуски субсидияни олиш учун қисқа муддатда ушбу пахтани ўзингиз ёки ташкил қилинган кооператив орқали сотиб олишингиз керак бўлади.

Имкон бўлса бирлашиб тезда кооператив очиб харакат қилинглар, пахтани шу кунда қайта ишлаб сотилса даромади 9000 сўм атрофида бўлади(субсидияни хисобга олмаганда).

Каналга уланиш учун:
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

  Гурухда фикр билдириш учун:
👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

17 Nov, 06:14


⚡️Бели ачишмаганни нон ейишини кўр!

Бўка ва Оққўрғон туманларида кластер томонидан фермерлардан қабул қилинган пахталар хор бўлаётгани айтилмоқда.

Шумиди халигача фермерлар қонини ичиб ўтказилаётган кечдан тонготаргача мажлислардан мақсад?
Айрим мутасаддилар учун пахта бир амаллаб тарозидан ўтволса бўлди, уёғига пахта чириб кетадими-йўқми, фермер хаққини вақтида олдими-йўқми хеч иши йўқдай.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

17 Nov, 05:17


⚡️АНДИЖОНЛИК БИР ГУРУҲ ФЕРМЕРЛАРДАН ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТ:

“Ўзбекистон Республикаси Президенти: Ш.М.Мирзиёевга,

Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси: А.Азизовга

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎСТОН ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРИДАН МУРОЖААТ!

Ҳурматли Президент Ш.М.Мирзиёев, сизга Андижон вилояти Бўстон тумани фермерлари туманимиз хокимаси С.Н.Носирова устидан ушбу хатни ёзишга мажбур бўлдик.

Бўстон тумани ҳокими С.Носирова мажбурий равишда биз фермерлардан ерни туман захирасига топшириш бўйича босим қилиб ариза ёздирди, кадастр битимига имзо ва печать бостирди.

Қонунга зид равишда ҳоким хонасида шахсан ўзига моддий тарзда белгиланувчи имзо ва печать бостирилган поручения ва чек қоғозини хам топшириб чиқдик, суммаларини ўзлари ёзиб олар экан. Бу ҳолатлар фермерларни қўрқитиш ва босим остида бўлди.

Ҳозирда бизни ресурсдан, солиқдан, лизингдан, ишчиларнинг иш хақидан ва бошқа кўзда тутилмаган ҳаражатлардан қарзларимиз бор. Аслида пахтани якуний пули тушса, шу ҳаражатларни ёпишимиз керак эди.

Лекин, шу ҳолатларни ҳоким С.Носировага айтсак ҳам қулоқ солмади, "чек қоғозидаги сумма кам, яна қўшиб берасан" деди, бериб чиқдик. Уйимизга мунтазам одам юборди, даладаги агротехник тадбирлар ҳам деярли вақтида бажарилмасдан қолиб кетди. Мажбурий тартибда ҳокимият биносига келтириб, фермердан оладиган нарсаларни барисини олди, ҳозир ҳам олмоқда.

Ҳали туманимизда ариза ёзмаган, поручения ва чек қоғози бермаган, моддий томондан аранг юрган фермерлар ҳам бор. Келажакда уларнинг тақдири нима бўлади, деган савол бор. Бу бечора фермерларнинг тақдири Хоким опани умуман қизиқтирмаябди.

Ҳоким С.Носирова томонидан фермерларга бундай босимлар, поручения, чек йиғишлар биринчиси эмас, ҳар йилги одатга айланиб улгурди.

Агарда "бу мурожаат нотўғри" деб туман матбуоти ижтимоий тармоқда Раддия берадиган бўлса, ҳурматли ДХХ ходимлари хокимият қабулхонасини шу 5 кун ичидаги камерасини кўриб чиқишсин, ҳамма қўл ёзма ёзувларни ҳоким қабулхонасида ёзиб берганмиз.

Агар бу ҳолатда ҳам "ҳоким хақ, бу нарсалар туҳмат", дейилса, биз фермерларда ҳоким С.Носированинг ўша кунлардаги барча аудио ёзувлари мавжуд.

Аслида бу йилги пахта мавсуми бошқа йилларга қараганда қийин кечди, маънавий, моддий томондан муаммоларга учрадик. Шунча муаммони устидан С.Носированинг бундай хурмача қилиқлари ошиб тушмоқда.

Бундай босимлар, таҳдидлар, поручения, чек йиғишлар, ҳомийликлар биз фермерларни ривожланишимизга, мақсад сари интилишимизга тўсқинлик қилмоқда.

Хурматли Президент Ш.М.Мирзиёев, сиздан Бўстон тумани фермерларининг илтимоси шуки, туман ҳокими С.Носирова биз босим остида ёзиб берган ариза, кадастр битими, поручения ва чек қоғозини фермерларга тўлиқ қайтариб берилишида хамда бу қонунсизлик юзасидан Республика ишчи гуруҳини жўнатишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Яна шуни, илтимос қиламизки, келгусида биз фермерларни босим остида турли ҳаракатларга мажбурламаслигини, фермерлардан моддий манфаат кўзламаслигини назорат қилиб беришингизни сўраймиз.

Бўстон тумани фермерлари умиди фақат Президент ва ДХХ раисидан“.



👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Nov, 11:52


⚡️Урма,сўкма, кўйлагини йирт!

Яна фермерни экиб, кўкартириб қўйган буғдойи бузилмоқда.

Холат Наманган вилояти,Мингбулоқ туманида,
Гулбог 3 худуди Дилнура Асадбек х/корхона галлани ортикча эккан кисмини бўлаётганлиги айтилмлқда.

Ушбу тумандаги кластер хали фермерлaрни олдинги йилги буғдойлари ва олдинги йилги пахталарини хаққини тўлиқ бермаган.
Қанчадан-қанча фермерларни маблағи йўқлигидан, қарзи борлиги учун кредит чиқмаётганидан ёки бошқа сабаблар билан буғдойни вақтида экиб кўкартира олмаганидан ичини ит тирнаяпти.

Савол: Нега экилмаган ерлар бир талай бўлиб турганда, кўкариб турган буғдой бузиляпти?
Шу кўкариб турган буғдой кечикиб экилган буғдойдан камида икки баробар кўпроқ хосил бериши мумкин эмасми?

Саволлар кўп, айрим туманларда фаросатли мутасаддилар ундан хам кўп.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Nov, 09:22


⚡️Ким жавоб беради?

Фермерлар не машаққатлар билан етиштирган буғдойлар ёмғир остида ётибди. Бу бугдойни сақлаш учун бюджетдан миллиардалаб маблағлар ажратилмаганмиди?

Шуни устига бюджетдан ажратилган маблағлар хисобидан юпқа қилиб бўлса хам целофан ёпиб қўйишга хеч kимни ақли етмаяптими?

Бу буғдойлар тўплангунича қанчадан-қанча фермерлар туни билан мажлисларга чақирилиб қони ичилган.

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

16 Nov, 08:17


Fermerga Madad каналидан:

Ер ижараси билан боғлиқ низоларда фойдаланиладиган энг муҳим хужжатлар!

👉 Ер кодекси,
👉 «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун
👉 «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонун
👉 «Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонун
👉 «Экологик назорат тўғрисида»ги қонун
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сонли фармон
👉 «Қишлоқ хўжалиги ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли фармони
👉 «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли фармони
👉 «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли фармонлари фармони
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли қарори
👉 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори
👉 «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори
👉 «Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 5 ноябрдаги 486-сонли қарори
👉 «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

05 Nov, 09:22


Савол: Кластер Фермердан қабул қилинган пахта учун тўловнинг бир қисмини эски қарздорликлар учун босиб қолиши мумкинми?(Олдинги йилги томчилатиш,моддий ресурслар,жарималар ва х.к)

Жавоб: Асло ЙЎҚ!!!

Асос: ВМ-680 6-боб Кредитларни сўндириш тартиби

23. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш мақсадида пахта хом ашёсини етиштирувчилар, уруғчилик хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерларига тижорат банклари томонидан 23210 ҳисобварағи очилади.
24. 23210 ҳисобварағига тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда:
а) пахта хом ашёсини етиштирувчилар пахта хом ашёсини етиштириш харажатлари учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради;
б) пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғчилик хўжаликлари Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатлари учун олинган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини сўндиради.
25. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг тижорат банки 23210 ҳисобварағида қолган маблағларни қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мемориал ордер билан ўтказади.
Қарз олувчи ушбу маблағлардан қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган қарздорликни тўлиқ сўндиргандан сўнг эркин фойдаланиши мумкин.
26. Кредит ҳисобварағидан тўловлар қарз олувчининг тўлов топшириқномалари ва электрон тўлов воситалари асосида амалга оширилади.
Тўловлар товар ва хизматлар хариди бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади. Бунда харид қилинган товар ва хизматлар қайтарилганда, қайтариладиган маблағлар тўлов амалга оширилган ҳисобварақларга қайтарилади.

Хулоса: Кластер Фермердан қабул қилинган пахта учун маблағларни тўлиқ тўлаб бериши шарт. Бошқача йўл тутилиши фирибгарлик хисобланади.

Шундай холатга дуч келинса зудлик билан Бош Прокуратура ва Хисоб Палатасига шикоят йўллаш керак.

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

05 Nov, 09:09


⚡️ФЕРМЕРДАН МУРОЖАТ

СУРХАНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАРКУРГАН ТУМАНИ ПАХТА 2024 ЙИЛ БИРЖАДА СОТГАНМИЗ ТЕРМИЗ ЖАЙХУН МЧЖ КЛАССТЕР СОТИБ ОЛГАН БИЗЛАР ФЕРМЕРЛАР ШАРТНОМА КИЛГАНМИЗ ЮКОРИДА КУРСАТИЛГАН КЛАССТЕР БИЛАН БИЗ ИШЛАТГАН ПАХТА ИМТИЁЗЛИ КРИДЕТНИ ЮКОРИДА КУРСАТИЛГАН КЛАССТЕР ПАЙСАЛГА СОЛИБ КЕЛМОКДА ПАХТА 2024 ЙИЛГИ ИМТИЁЗЛИ КРИДЕТИМИЗНИ ТУЛАБ БЕРИШДА ПАХТАНИ КАБУЛ КИЛИБ ОЛГАН УЧ ИШ КУНИ ИЧИДА ТУЛАБ БЕРИШ КЕРАК ШАРТНОМА АСОСИДА ЮКОРИДА ТУРГАН РАХБАРЛАРНИ ГАПИ КАЕРГА КЕТМОКДА БУ КЛАССТЕР ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИ ПАХТА 2024 ЙИЛ ТОПШИРИЛГАН МАХСУЛОТНИ 80 ФОИЗИНИ ТУЛАБ БЕРИШИ КЕРАК ЭМАСМИ ЁКИ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАММА ВИЛОЯТ ТУМАНЛАРИДА ШУ БИЗНИНГ АХВОЛМИ ЁКИ ФАКАТ СУРХАНДАРЁДАМИ БИЗНИНГ ЖАРКУРГАН ТУМАНИДА 56 ТА ФЕРМЕРНИ 80 ФОИЗ ПУЛИНИ ТУЛАБ БЕРМАЙ ЭСКИ КАРЗИНИ УШЛАБ ФЕРМЕРЛАРНИ ПАХТА ИМТИЁЗЛИ КРИДЕТНИ ТУЛАШДАН БОШ ТОРТИБ ТУРИБТИ ТЕРМИЗ ЖАЙХУН МЧЖ КЛАССТЕР ХУРМАТЛИ УЗБЕКИСТОН ПРИЗДЕНТИ ШОВКАТ МИРЗИЕЁВ МУРОМОНОВИЧНИ КАРОРИ АЙТГАН ГАПИ КАЕРГА КЕТМОКДА ЭСКИ КАРЗНИ УШЛАБ КОЛМАЙСАН ДЕГАН ЭДИЛАР 80 ФОИЗИНИ ТУЛАБ БЕРАСАН ДЕГАН ЭДИЛАР ХУРМАТЛИ РАХБАРЛАР ВА МАСУЛЛАР БИЗ КИМ СУРХАНДАРЁ ЖАРКУРГАН ТУМАН ФЕРМЕРЛАРИ СИЗЛАРДАН ИЗОХ КУТИБ КОЛАМИЗ ОЛДИНДАН РАХМАТ ЭТИБОР УЧУН ХАМ.

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

05 Nov, 08:21


04.11.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha bug'doy uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar

UZEX - hamkorlikdagi yutuqlar poydevori!


👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

04 Nov, 14:58


🌧ЭЛТУЗ : "АГРОПРОМЛАР" ХАҚИДА.

“ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЎҚИШНИ ФАРЗАНДИМ ТУГУЛ ДУШМАНИМНИГА ҲАМ ТАВСИЯ ҚИЛМАЙМАН...”

Аграрда 4 йил ўқийсан, соҳам бўйича ишлайман деб. Қайта ишлаш цехими, фирмаларда ишлаб кўрасан. Ойлиги йўқ ёки жуда кам бўлганидан таълим кредитми, бошқа кредитми тўлаш учун бир амаллаб ҳукумат ишига кирасан. Ишга кирдинг ҳамки хом хаёлларинга шу кундан нуқта қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги бўлими энг пала партиш иш деса ҳам бўлади. Ҳар куни 13-16 соатлаб, айрим вақтлар 24 соатлаб ишлайсан. Лекин кундаги топшириқлар, йўқоридан келадиган кундузи ташламаган пала партиш топшириқ жадвалларини туну билан ишлашга тўғри келади, пала партиш деганимга битта мисол келаси йилги асосий турдаги экиладиган барча экин турдаги экинларни жойлаштириш жадвали жуда кўп варақдан иборат ўни ишлашнинг ўзи қийин ва ўша размешения ишлаб тасдиқлатиш ишлари бир йил олдин май-июн ойида бошланса шу келаси йил март апрелгача ўзгараберади тошкентми вилоят бошқармасими ҳар хафта ёки ҳар куни ўша жадвални защита қилишга шақиртиради.


Юқоридагилар ўйламайдими тошкентга бориб келишига қанча пул кетишини ва ўндан кейинги март апрелгача ўзгартабериб тинкасини қиритади ҳаммани, ҳар куни раҳбарми ходимларми вилоят бошқармасига ёки вилоят ҳокимлигига ҳар турли топшириқлар билан чақиртаберса фақат қоғоз қоғоз ва яна қоғозда, шу қоғозни бермаганча топширмаганча тинч қўймайди шу қоғозлар билан қишлоқ хўжалиги гуллаб кетса гўёки.


Энг асосийси, қишлоқ хўжалиги бўйича кунига 4-5 та селектор ва ички йиғилишлар бўлади. Ҳар куни соат 7-00 13-00 ёки 14-00, айрим вақтлари кечки 18-00 ва 20-00 да.


Ходим эрталабки 7:00 даги селектор учун соат 6 да келади. У нонушта қилишга улгурадими-йўқми, Худо билади. Бу ходим 30-40 талаб одамни ҳар куни йиғилишга чақириш ва 1 соат ичида ўтириб секторлар, раҳбарлар, республикадан келган 4-5 та вакилга ва бошқаларга қоғоз чиқариш билан овора бўлади.


“Тепадаги”ларга барибир. Эрталаб бамайлихотир нонушта килиб, тайёр машинада келади. Кечикса ҳам, ҳечқиси йўқ. Чунки раҳбар кечикмайди, раҳбар ушланиб қолади ёки ходимлар эрта келиб қўйган бўлиб чиқади. Айрим ходимлар эса қишнинг -20 совуғидагам барвақт бориб, ҳаммани чақириб, шунча қоғоз чикаради. Ўзининг иши эса қолиб кетади.

Вилоятда ўтирган 6-7 таси тумандаги битта ходимга ҳар хил топшириқ беради.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб, ўзининг томорқасига қарашга вақти йўқ одамларнинг. Оиласини эса унутади. Фақат тунда уйига ётишга боради. Соғлиги ёмонлашиб, одамга керакмас бўлгандагина уни тинч қўйишади. Шу боис қишлоқ хўжалигида ўқишни фарзандим тугул душманимнига ҳам тавсия қилмайман.


👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

03 Nov, 07:47


ЎзЛиДеП Бош прокуратурани тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашаётган мансабдорларга чора кўришга чақирди❗️

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳудудларда айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар, хусусан фермерларнинг фаолиятига аралашуви, уларга зўровонлик ишлатилиши ва мол-мулкларини тасарруф қилишга тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада, партиямиз томонидан қатъий муносабатлар билдирилиб, депутатларимиз томонидан мутасадди идораларга депутатлик сўровлари киритилмоқда.

Шунга қарамай, бу каби ҳолатларнинг такрорланаётганлиги бизни хавотирга солмоқда.Жумладан, куни кеча Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, 65-моддаси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаларида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч зўравонликка, инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз.
 

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

03 Nov, 04:59


🎚 ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КЎРГАЗМАСИГА МАРҲАМАТ!

🔶 2024-йил 27-ноябрдан 29-ноябргача “Ўзекспомарказ”да Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги муҳим икки воқеа — “Agroexpo Uzbekistan” ҳамда
“Agrotechmash expo” қишлоқ хўжалиги кўргазмалари бўлиб ўтади.

Кўргазмада:

Қишлоқ хўжалигининг энг замонавий техникалари ва технологиялари;

Ирригация тизимлари, инновацион суғориш теҳнологиялари;

Иссиқхоналар, чорвачилик ва паррандачилик анжомлари ва бошқа кўплаб янгиликлар намойиш этилади.

Кўргазма кунлари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ва фермер деҳқонлари учун панелл дискуссиялар бўлиб ўтади. Унда долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Кўргазмада 20 дан ортиқ давлатлардан 100 га яқин компаниялар иштирок этиши режалаштирилган.

🎚 Энг сўнгги қишлоқ хўжалиги янгиликларидан хабардор бўлиш учун кўргазмага ташриф буюринг!

ТАШКИЛОТЧИЛАР:
🔴 “O‘zekspomarkaz”
🔴
IFWexpo Heidelberg GmbH

📞 Батафсил маълумот олиш учун: 712385600

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

01 Nov, 18:47


⚡️Сирдарё Вилоят хокимлиги
РАСМИЙ МУНОСАБАТИ:

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилди.

Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди.

Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

P.S Вилоят хокимлиги масалага эътибор бериб расмий муносабат билдиргани учун ташаккур, опа келажакда медаль олишларига ишонамиз.

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

31 Oct, 10:28


⚡️Ер ижара хуқуқини сотиш мавзусида Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирликлари масъул ходимлари билан сухбат ўтказилди.

👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://www.youtube.com/live/xncvlq25nZw?si=VEab4ULBhtKBcpAN

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

30 Oct, 06:46


⚡️ 500 сўм Терим пулини кластерлар тўлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Республика Фермерлар кенгаши томонидан ишлаб чиқилган терим пули учун кластерлар томонидан тўланадиган маблағлар учун шартномани агроплатформанинг
cabinet-crop.agro.uz сайтига жойлаштирди.
Хурматли фермерлар зудлик билан бухгалтерларингизга айтиб терим пули учун қўшимча 500сўм олиш учун кластерларга шартнoмаларни жўнатинглар.

Шартномани ўзингиз жўнатишингиз хам мумкин, видео қўлланма шу хабарнинг биринчи изохида.

Гурухга фермерларни уланиши учун ушбу хабарни жўнатиб қўйишни илтимос қиламиз.

👉
@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

29 Oct, 17:29


https://youtube.com/shorts/-m36YUUIwTM?si=tldxCDJijUvsrgxR

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Oct, 10:21


⚡️Хитойда буғдой экиш.

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/OQF6oe0dMYk?si=vKRBejQHHCWk5w5C

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Oct, 09:40


⚡️Агроинспекция "Кучайди"

Президент Фармони билан "Агроинспекция" Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бўйсинувидан қайтадан Вазирлар махкамаси бўйсинувига ўтказилди.(ПФ-164-сон, 22.10.2024 й.)


🟢Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

🔹буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

🔹буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

🔹импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

🔹барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

🔹соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Oct, 01:20


⚡️Футбол ва Фермер: Судьяни ИИБ ўйин вақтида майдоннининг ўзидан олиб кетди.

-Теле-томошабинлар шокда.
-Жамоатчилик оёққа турди.
-ИИБ чора кўрилишини маълум қилди.
-Бошқа органлар хам вазиятни назоратга олган.
- Футболчилар кенгаши (ЎФА) ғазабли баёнот эълон қилди. Натижада Судья 32 дақиқада иш жойига қайтарилган.

⚡️Парадокс

Минг афсуски жамотчилик учун ғайри-табиий бўлган ушбу воқеа фермер билан содир бўлганда кундалик "оддий" воқеа каби қабул қилинмоқда.

🪓Нега ахир?...

Футболчи ким? Футболчи солиқ тўловчилар,жумладан фермерлар томонидан тўланадиган солиқлардан катта маош олиб халқни кўнглини кўтариши ва шу билан спорт билан шуғулланишга рағбатини ошириш учун керак бўлган касб эгаси.

Фермер ким? Халқнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таминлашда ўзига хос урушнинг энг олдинги чизиғида "жанг" қилувчи "аскар"(кўпинча қуролсиз).
Хўш фермер бугун ким билан "жанг" қилмоқда. Буни фермерларни ўзидан
@RespublikaFermerlari телеграм гурухида билиб оламиз.

Фикрларингизни кутамиз.

🟢Фермер бўлсангиз гурухга қўшилинг.
👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

25 Oct, 00:50


🟢Bugdoy birjada

23.10.2024-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha bug'doy uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar

👉@Respublika_Fermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

24 Oct, 13:20


⚡️Бозор Иқтисодиёти

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/VQXGcLuslnQ?si=gFkPSd_mKrfH-TXH

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Oct, 14:49


⚡️Хитойда комбай терими хақида махсус мухбиримиз Хуршид Тўрақулов лавхалари

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/me0GPvQ8I4U?si=lBGHN-Dv0aYe1D1n

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

23 Oct, 12:20


⚡️МОНСТРЛАР

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/2mpyphNECaw?si=DRQ9z1y55vvEjCpf

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

22 Oct, 13:20


⚡️ОНГСИЗ ЭЛЕМЕНТЛАР

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/9FtkgUmLpwU?si=Lm-TJBy5i1ILd3Xb

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

21 Oct, 19:20


⚡️ФЕОДАЛИЗМ

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/2QfZzZCRsT0?si=BDMOYAu36VQJie6G

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Oct, 13:25


⚡️Зиёнли пахта ва фойдали қўнғиз ҳақида

Эркин Абдулахатов:

Фанда Curculionidae ёки Anthonomus grandis деган қўнғиз бор. Кўсак ейиш унинг асосий вазифаси...

Мана шу қўнғизнинг пахтачиликка зиёни — АҚШ жанубида пахта монокультурасига чек қўйгани айтилади. Америка пахтакорларини пахта экишдан воз кечишга ва бошқа экинларни экишга мажбур қилган бу қўнғиз уларнинг кейинчалик бойиб кетишига ҳам олиб келган. Шунинг учун АҚШнинг энг пахтакор штатларидан бири Алабамада унга яъни аракунанда қўнғизга бағишлаб ҳайкал ўрнатишган.
@uzb_climate

P.S Илохо бу йилги фермерлар бошига офат каби келган кўсак қурти ва карадрина балолари ортидан хам ортидан яхшиликлар олиб келсин."Хар бир оғирлик ортидан енгиллик бордир..."

👉@RespublikaFermerlari

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

20 Oct, 12:35


🟢Хитой пахтаси Қашқадарёда

@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/epVoyNXarLQ?si=TClDXEOX2q4QnSEU

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

19 Oct, 04:25


⚡️Хитойда фермерчилик

👉@RespublikaFermerlari

https://youtu.be/v2AjXbbdEEA?si=t-3W4rrnfNdiQ49T

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ

18 Oct, 06:37


⚡️Алолат

Ушбу хатда кластерларга фермерлардан хақдорлигини ундириш чораларини кўриш бўйича анчалик пухта топшириқлар берилибди(ким томонидан берилгани номаълум,лекин тахмин қилса кимлиги маълум).

ФЕРМЕРЛАРНИ ХАҚДОРЛИКЛАРИЧИ, БУ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН ФЕВРАЛЬДА АЙТИЛМАГАНМИДИ, ҚАЧОН ФЕРМЕРЛАРНИ ХАҚДОРЛИГИНИ УНДИРИШ БЎЙИЧА ШУ КАБИ ТОПШИРИҚЛАР ЧИҚАДИ?

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI