Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog) @drgavhardarvish Channel on Telegram

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

@drgavhardarvish


1️⃣20 йиллик тажрибали шифокор, PhD.
2️⃣ 20 мингдан ортиқ тузалган беморлар
3️⃣”Психо” - (руҳият), “терапия” - даволаш.

@gavhardarvish_bot

Dr. Gavhar Darvish: Your Psychiatrist, Psychologist, Therapist (Uzbek)

Do you find yourself struggling with mental health issues or addiction problems? Look no further than Dr. Gavhar Darvish, a seasoned professional with over 20 years of experience and a PhD in psychiatry. With a track record of successfully treating over 20,000 patients, Dr. Darvish is dedicated to helping individuals overcome their psychological and emotional challenges. The name 'Dr. Gavhar Darvish' combines 'Psycho' (mind, soul) and 'therapy' (treatment) to signify a mental and emotional health specialist. Whether you're dealing with anxiety, depression, addiction, or simply need someone to talk to, Dr. Gavhar Darvish is here to provide expert guidance and support. Connect with @gavhardarvish_bot to start your journey towards mental wellness today!

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Feb, 01:05


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Feb, 15:32


РУҲИЙ СОҒЛОМ ФАРЗАНД ТАРБИЯ ҚИЛИШ

Руҳий соғлом болани тарбия қилиш учун боланинг жисмоний, эмоционал ва ақлий ривожланишига бирдек эътибор қаратиш муҳим. Бунинг учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мумкин:

1. Муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш
• Боланинг ҳар қандай ҳолатда ҳам севилишини ҳис қилишини таъминлаш.
• Унга меҳр ва диққат бериш, унинг фикрларини тинглаш.

2. Психологик барқарор муҳит яратиш
• Оилада тинчлик ва тотувликни сақлаш.
• Болани зўравонлик ва негатив таъсирлардан ҳимоя қилиш.
• У билан очиқ мулоқот қилиш ва ҳис-туйғуларини тушуниш.

3. Тўғри тартиб ва интизом
• Болага масъулиятни ҳис қилишни ўргатиш.
• Юмшоқ, лекин қатъий тартиб қоидаларини ўрнатиш.
• Жазолашдан кўра, муаммони тушунтириш ва тўғри йўл кўрсатиш.

4. Ўз-ўзига ишонч ва мустақилликни ривожлантириш
• Болани мустақил қарор қабул қилишга ўргатиш.
• Унинг муваффақиятларини тан олиш ва рағбатлантириш.
• Ҳатто хатолар қилганда ҳам қўллаб-қувватлаш.

5. Соғлом турмуш тарзи
• Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни таъминлаш.
• Кифояли уйқу ва дам олишга эътибор бериш.
• Табиатга, спортга ва ижодий фаолиятларга қизиқтириш.

6. Ақлий ва маънавий ривожланиш
• Кўп ўқишга, янги билим ва тажрибаларга қизиқтириш.
• Ижобий ахлоқий қадриятларни шакллантириш.
• Саволларига тўғри ва ёшга мос равишда жавоб бериш.

7. Тўғри ижтимоий муносабатлар ўргатиш
• Дўстлик ва ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантириш.
• Ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамдардлик ҳисларини шакллантириш.
• Конфликтларни тўғри ҳал қилишни ўргатиш.

Руҳий соғлом бола тарбиясида энг муҳим омил – ота-онанинг ўзи намуна бўлиши. Болалар катталарнинг ҳаракатлари ва муносабатларидан ўрганади, шунинг учун уларга эътибор ва меҳр бериш муҳим.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Feb, 13:46


Эсингиздами?

💙💙💙 Бугун 19.30 да ушбу каналда суҳбатимиз бор👉
https://t.me/+9eNvbXaXtgE5NThi

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Feb, 03:08


😬 Tadqiqot shuni ko'rsatdiki, depressiya insondagi hasad tuyg'usini kuchaytiradi, hasad esa o'z navbatida Facebookdagi o`zgalar sahifasini ko`proq kuzatishga undaydi.

😬 Qizig'i shundaki, depressiya bu harakatlarni kuchaytirsa-da, hasad va kuzatuv vaqt o'tishi bilan depressiyani yomonlashtirmaydi.

🔗 Manba: Depression as a Predictor of Facebook Surveillance and Envy, Longitudinal Evidence From a Cross-Lagged Panel Study in Germany, Sebastian Scherr, Catalina L. Toma, and Barbara Schuster, October 01, 2018https://doi.org/10.1027/1864-1105/a000247

📱 https://t.me/psixo_bloguz

📱https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Feb, 01:29


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Feb, 13:32


Окситоцин гормони нима?

Инсон миясида 4 та нейрокимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар биз "бахт" деб таърифлайдиган туйғуни келтириб чиқаради.

Эндорфин - жисмоний оғриқни бостиради ва ижобий ҳис-туйғуларни кучайтиради.

Дофамин - мотивация ва машаққатли меҳнатдан сўнг муваффақиятга эришилганда пайдо бўладиган туйғу учун жавобгардир. У бизни мақсадимизга эришганимиз учун "мукофотлайди".

Серотонин - қарор қабул қилиш, салбий ҳис-туйғуларни бостириш ва ўзига ишонч ҳиссиётлари учун жавобгардир. У бошқалар томонидан тан олинганимизни ҳис қилганимизда ривожланади - бу бизга куч беради ва бизни яхшироқ ишлашга мажбур қилади. Айрим манбаларга кўра, серотонин етишмовчилиги депрессияга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга серотониннинг ҳолати овқат ҳазм қилиш (масалан, очлик ҳисси) ва тананинг умумий сезгирлиги билан ҳам боғлиқдир.

Окситоцин - бу ижтимоий алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган гормон тури ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқарилиши одамларнинг бир бирига тегиниши орқали фаоллашади.
Окситоцин - биз дунёга келган вақтда пайдо бўладиган бахтнинг биринчи гормонидир. У бола дунёга келган пайтдан бошлаб ишлаб чиқарила бошлайди.

Давоми...

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Feb, 10:42


ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ БАХТ ҲАҚИДА Мутафаккир олимлар бахт (saadah) назариясини таърифлаб, бахтнинг мақсади Аллоҳнинг ризосига эришиш эканини таъкидлайдилар. Дунё ҳаётида инсон икки хил бахт даражасига эришиши мумкин: биринчи даража – муносиб ва яхши ахлоқи учун аниқ эҳтиёж ва истакларига эришган пайтида юзага келадиган ҳиссиёт ёки туйғулар кўринишида ифодалаш мумкин бўлган моддий дунё билан боғлиқ вақтинчалик психологик ҳолат.
Иккинчи даража – доимий онгли равишда эришиладиган руҳий ҳолат бўлиб, моддий мавжудликнинг асоси ҳисобланади. Бу тақдир кулиб боқадими ёки йўқми, қатъий назар амалларнинг фазилати учун синов, текширувдир. Иккинчи даражага етишиш биринчиси билан параллел равишда кечади, ягона фарқи истаклар қондирилган, эҳтиёжлар эса тўлдирилган бўлади.
Бахтнинг иккинчи даражаси – бу учинчи даражага тайёрланишдир, бунда биз бутунлай бошқа ҳаётга етишамиз, унинг олий нуқтаси Аллоҳни мушоҳада қилиш бўлади. Бахтни шундай тушуниш ва уни ҳис қилиш асрлар давомида ҳақиқий имон келтирганлар онгида ўзгармай келмоқда. Бахт назариясига батафсил тўҳталгач, унинг зидди бўлган бахтсизликка (shaqawah) алоҳида эътибор қаратилади. Қуйидагиларни бахтсизликнинг қисмлари деб атайди:
«Хавф» – номаълумлик, ёлғизлик; дахшатни олдиндан сезиш;
«Ҳузн» – қайғу, пушаймонлик, соғинч, руҳий қийноқ;
«Диқ» – қалб ва руҳнинг шубҳа ва қалбдаги безовталик сабабини билмаслик туфайли қийналиши;
«Ҳасрат» – йўқотилган нарса сабабли қаттиқ қайғуриш;
«Hamm» – келаётган бахтсизлик ёки касаллик сабабли қалб ва руҳнинг безовта бўлиши, хавотирга тушиши;
«Ғам» – аллақачон юз берган бахтсизлик, қўрқувнинг бутунлай оғриққа айланиши;
«Уср» – қийин, оғир ва ёқимсиз ҳолат. Ушбу сўзларни таҳлил қилган олим уларни ғарбга хос тушунча «трагедия» (фожеа) сўзига боғлайди, яъни «иймонидан ва Худодан юз ўгирган инсон ҳам руҳан, ҳам жисман бошидан кечирадиган ҳаётий драма» деган таърифни беради.
Дунёвий ва олий бахт имон воситаси билан боғлиқ. «Амина» сўзининг ўзаги бехавотир бўлиш, қўрқувдан қутулиш маъносини билдиради, ундан ясалган от «амн» эса хавфсизлик, қўрқувдан қутулиш маъносини билдиради. Ушбу қўрқув номаълумлик, бутунлай ёлғизлик ва кимсасизлик қўрқувидек, ўлим ва ундан кейинги нарсалардан бўлган қўрқув, бостириб келаётган даҳшатни ҳис қилиш, бир сўз билан айтганда инсоннинг якуний қисмати билан боғлиқ туйғудир. Инсонни бу ҳолатдан фақат имони ва эзгу ишларигина қутқариши мумкин.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Feb, 06:09


OLIMA ONALAR SUHBATIning navbatdagi mehmoni

Dr. Gavhar Darvish ( Teshaboyeva)


Ular haqida ma'lumot:

🔘 19 yillik oliy toifali shifokor

🔘 Psixoterapevt

🔘 Psixiatr

🔘 Narkolog

🔘Tibbiyot fanlari boʻyicha falsafa doktori( PhD).

🔘HIDAYA MED CLINIC - Ruhiyat salomatligi markazi asoschisi.

🔘 HIDAYA ACADEMY- hayotiy koʻnikmalar oʻqitish markazi asoschisi.

🔘 “Psixiatriyada va narkologiyada qo’llaniladigan psixotrop dorilar” kitobi muallifi.

🔘“PSIXOLOGIYA VA PSIXOTERAPIYA ASOSLARI” ustoz- shogirdlik kursi muallifi, “FARZANDIM-JIGARBANDIM”, “TA’LIM VA RUHIYAT” , “MIYANING NEYROPLASTIKLIGI VA NEYROBIKA” , “SHARQ PSIXOLOGIYASI VA PSIXOTERAPIYA”, “SHARQ AYOLI” kurslari hammuallifi.
🔘Kanallari➡️https://t.me/DrGavharDarvish

🔥Suhbat mavzusi: Ruhiy sog'lom bola tarbiya qilish
🗓Suhbat vaqti: 18-fevral
Soat: 19:30

Manzil:👇
🩵https://t.me/+9eNvbXaXtgE5NThi

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Feb, 03:07


Фаробийнинг нафс бўлаклари ҳақидаги қарашлари

Фаробий инсон нафсини уч асосий қисмга ажратади:
1. Нутқий (ақлий) нафс – бу инсоннинг фикрлаш, англаш ва билим олиш қобилияти. У икки турга бўлинади:
Назарий ақл – фалсафа, илм ва ҳақиқатни англаш қобилияти.
Амалий ақл – ҳаётда тўғри қарорлар қабул қилиш ва ахлоқий меъёрларга риоя қилиш қобилияти.
2. Ғазабий нафс – бу инсоннинг ирода, жасорат, ғайрат ва шижоат билан боғлиқ қисми. У инсоннинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, адолат учун курашиши ва ҳаракат қилиш қобилиятини белгилайди. Агар бу нафс меъёрида бўлса, инсон мард ва адолатли бўлади, лекин ҳаддан ташқари кучайса, золимликка олиб келиши мумкин.
3. Шаҳвоний нафс – бу инсоннинг шаҳват, нафс ва моддий лаззатларга мойиллигини ифода этади. Бу нафс инсоннинг овқатланиш, кўпайиш ва моддий бойликка интилиш эҳтиёжлари билан боғлиқ. Агар бу нафс устидан ақл ҳукмронлик қилса, инсон ҳаётда мувозанатни сақлайди, акс ҳолда у нафснинг қулига айланади.

Нафснинг тарбияси ва мувозанати

Фаробий инсоннинг комилликка эришиши учун унинг нафси мувозанатда бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бунинг учун:
Нутқий нафс ҳукмрон бўлиши ва инсонни оқилона йўлда бошқариши керак.
Ғазабий нафс адолат ва мардлик учун ишлатилиши лозим.
Шаҳвоний нафс эса меъёрда бўлиши ва ақл назоратида туриши керак.

Хулоса

Фаробийнинг бу таълимоти инсон ахлоқи ва жамиятдаги ролини тушунишда муҳим ўрин тутади. У нафснинг барча бўлаклари бир-бирига боғлиқ бўлиб, уларни тўғри бошқариш орқали комилликка эришиш мумкин, деб ҳисоблаган.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Feb, 01:08


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Feb, 04:37


#зиёлилар

Бугунги зиёлилар ким? Достоевскийни ўқимасдан зиёли бўлиш мукинми? Пушкинничи? Эҳтимол, "Кичкина шаҳзода"ни ўқимаганларни ёш зиёлилар қаторига қўшишмас?!

Балким, зиёли Абдулла Қодирийнинг асарларини тўлиқ билган одамдир? Эҳтимол, зиёли жадидлар ҳақида тадқиқот қилиб, докторлик даражасини олган одамдир? Шуми зиёли?!

"Хих, кутубхонага Лермонтовни қидириб кирсам, турк адабиётини олиб ташлашибди", дейиш зиёлиликми?!

Аслида, зиёли дегани нурли деганидир. Нурли одам ўзидан нур тарқатади, бошқалар эса ўша нурдан фойдаланади. Бу ҳудди сиротдан ўтаётганда орқадагилар "нурингиздан бизга ҳам беринг" деб сўралганидек, ўзига ҳам бошқаларга ҳам манфаат келтирадиган нур бўлади.

Барча фанларнинг отаси, биринчи муаллим унвонига эга бўлган юнон мутафаккири Арасту зиёлими? Ўз даври учун ҳа, лекин бугун учун йўқ. Нимага? Чунки унинг зиёси бугунни ёритолмайди. Худди ўнинчи асрни ҳам ёритолмагандек.

Ўшанда нима бўлди? Орамиздан Форобий чиқиб, Арастунинг фикрларини замонасига мослаб берди. Унинг фикрларидаги ҳикматни топиб, ўзининг фалсафаси билан сайқаллаб, ўз давридаги энг илғор ғояларни илгари сурди. Шунинг учун ҳам, у Арастудан кейинги Иккинчи муаллим унвонига сазовор бўлди.

Бугун Форобийнинг асарларини минг мартта ўқиган зиёлими? Йўқ, бугун унинг асарини ўқиган инсон худди Ибн Сино Арастунинг асарини ўқиб тушунмаганидек, қирқ марта ўқиса ҳам дарров тушунмайди. Бугунги зиёли, худди Форобий қилганидек, Ибн Сино, Беруний, Ибн Холдун, Ибн Рушд, Ибн Араби, Ибн Туфайл, Кинди каби шарқ алломаларининг асарларини ўқиб, ундаги ҳикматни бугунги кун ҳақиқатлари билан сайқаллаб, бугунги кун ўқувчисининг қалбига етказиб беролган кишидир.

Минг китоб ўқиганинг билан ундан жамиятга манфаат чиқариб бермасанг, илмли бўласан, зиёли эмас. Ўша илмга амал қилсанг қилдинг, агар қилмасанг, китоб ортилган эшак бўласан, илмли эмас. Гарчи у китоблар Лермонтовники бўлса ҳам.

Саид Комил Муҳаммад

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Feb, 01:33


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

15 Feb, 11:25


📱ХАВОТИРНИ БОШҚАРИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ПСИХОТЕРАПЕВТИК ТЕХНИКАЛАР


Ҳар биримизнинг ҳаётимизда хавотир ҳолатлари ва қийин даврлар бўлади. Охирги илмий изланишлар натижасини қўллаш хавотирли холатларни минимизациялаштиришга олиб келади. 
Хавотир, қўрқув, стресс амигдала билан боғлиқ бўлиб, уни бошқаришда қўл келадиган услублар мавжуд:

1️⃣. Бу ҳисларни қатъий назорат қилишга харакат қилманг.
Бўлиб ўтаётганларни назорат қилиш ва хавотирни олдини олиш учун, бўлиши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан кўришга ҳаракат қилиб, “қопқонга тушиб қоласиз”. Масалан, ўлиб қолиш хавотири бўлган шахс у билан содир бўлмайдиган ҳодисага тайёргарлик кўра бошлайди, ваҳоланки ўлим ҳеч қачон юз бермайди. Натижада ёқимсиз вазиятларни ўйлаб топиб, ўз активлигингизни чегаралай бошлайсиз ва оламингиз қисқара бошлайди. 

2️⃣. “Парадоксни енгиш” принципини қўлланг 
Ёқимсиз вазиятлардан қочиш соблазнига қарши туринг. Бу “парадоксни енгиш” принципи дейилади. Яъни, инсон стресс чақирадиган исталган ёқимсиз вазиятлардан қочса, жуда кичик таъсирловчи билан дуч келганда хам оғир стресс сезади. Кичик дозалардаги майда стресслар умумий хавотирлилик даражасини пасайтиради. 

3️⃣. Позитив ассоциациялар яратинг 
 Шахс ҳар сафар потенциал ҳавфли ҳисобланган вазиятга тушганда бодомсимон безнинг гиперсезгирлиги пасайиб боради. Демак, амигдалангизни (бодомсимон без) қанча кўп машқ қилдирсангиз (ҳар сафар хавотир тасдиқланавермагач), яхши вазиятлар билан ассоциация хосил бўлиб, хотирада қола бошлайди. Агар шу жараёнга фикрий жараён қўшилса, яъни “Қойил! Омма олдида нутқ сўзлаш нақадар яхши!” (омма олдида нутқ сўзлашдан қўрққанда) деган сўзлар билан мустаҳкамланса, амигдалани “ўтмаслаштириш” шунча осон бўлади.  

4️⃣. Прокрастинициядан сақланинг 
Хавотирлик хиссини кучайишига прокрастинация хам сабаб бўлади. Сизга ёқимсиз бўлган ишни орқага сурганингизда, вазият енгиллашади деб ўйлайсиз. Аммо айнан шу содир бўлишини миянгиз кутади. Ишни қанча кўп ортга сурсангиз (хавотир ёки қўрқув натижасида), хавотирлилик хисси шунча кучайиб боради. 

5️⃣. Нафасни назорат қилиш техникасини ўрганинг 
Турлича нафас техникаси турли эмоционал ҳолатни келтириб чиқаради. Сурункали стрессни сезаётган шахс ўзи билмаган холда тез-тез нафас ола бошлайди. Шунингдек, вахима хуружлари (қўрқув, юрак уриб кетиши, холсизлик, хушдан кетиш) пайтида айнан нафас гимнастикаси ҳолатни яхшиланишига олиб келади. Демак, бурундан нафас олиб, оғизни найча ҳолатига келтириб, нафас чиқаришдир ва бу бир маромда амалга оширилади. 

Джон Арден "Укрощение амигдалы. И другие инструменты тренировки мозга" китобидан олинди.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

15 Feb, 03:09


Позитив жараён.
Ҳеч қандай касаллик ёки қобилият эҳтимолини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилиш лозим. Тортинчоқлик қандай устун жиҳатларга эга? Уйқу бузилиши нималарга сабаб бўлади? Мен учун қўрқув ёки депрессия нима?
Касалликка позитив нуқтаи назардан қараш лозим.
Агрессивлик: бирон нарсага беихтиёр, эмоционал ва қўзғалган ҳолда муносабат билдириш.
Алкоголизм: спиртли ичимлик воситасида вақтинчалик конфликтдан “узоқлашиш”.
Амбивалентлик: якуний қарорни қабул қилмаслик хусусияти.
Депрессия: конфликтга эмоционал жиҳатдан чуқур ёндошиш.
Тортинчоқлик: ўзини тутиб тура олиш ва ўз принципи асосида ҳаракат қилиш. “Ўзимни хавф-хатарга қўймасам, демак жароҳат етишидан қўрқмасам ҳам бўлаверади.”
Миокард инфаркти: юкланмаларни ва хавф омилларини юракка яқин олиш.
Клептомания: бир нарсани бошқа киши уни йўқотмасидан аввал топа олиш хусусияти.
Дангасалик: муваффақиятга эришиш талабидан қочиб қола олиш.
Мазохизм: ҳамроҳига лаззатланиш имкониятини бера олиш.
Мания: ўзини “дунёга сув тошса тўпиғига чиқмайдиган” дек тута олиш, ўзини ўта қудратли деб ҳис қилиш ва ҳаётдаги майда-чуйда нарсаларга эътибор бермаслик.
Потенциянинг бузилиши: жинсий ҳаёт билан боғлиқ конфликтдан узоқлаша олиш.
Нарциссизм: ўз-ўзини сева олиш ҳамда ўзининг ўткинчи заифликларига ижобий қараш.
Ташвишли ҳолатлар билан боғлиқ невроз: бирон ишни ўта аниқлик билан, виждонан, пишиқ-пухта ва давомий тарзда қила олиш.
Асаб билан боғлиқ анорексия- майда нарсалар билан амаллай олиш, дунё миқёсидаги очлик қийинчилигини бўлиша олиш.
Тунда ҳожат қилиб қўйиш (энурез): тананинг пастки қисмини йиғлаши.
Вазн ортиши: ўзини хурсанд қилиш ва эътибор етишмаслигини овқат орқали тўлдириш. Бунда таъм, таом эстетикаси ҳамда озуқа маҳсулотларига нисбатан кенг қараш каби туйғуларга алоҳида урғу берилади.
Паранойя: ўзини дунёнинг ва ундаги яширин кучларнинг маркази деб билиш.
Барвақт бўшаниш: мақсадга тез етиша олиш.
Психосоматик симптомлар: тана тили билан айни вақтда конфликт билан шуғулланиш учун бошқа бир чораси йўқлигини тушунтириш.
Интизомсизлик: қабул қилинган нормаларни менсимаслик ёки уларга қарши чиқиш.
Қизғониш: ўзининг ахлоқи билан муҳаббатга лойиқ бўлмаган ҳолда севиш.
Садистлик: фаол ролга эга бўла олиш.
Ёлғизликдан қўрқиш: бошқа инсонларнинг қуршовида бўлиш эҳтиёжи.
Стресс: организмни янги ҳодисага мослаштириш қобилияти.
Қайсарлик: “йўқ” дея олиш.
Фиксация: қатъий принциплар ва ахлоқ нормасига амал қилиш.
Фригидлик: ўз танасига “йўқ” дея олиш.
Шизофрения: ўз “мен”ининг жуда ёмон жиҳатларини ажрата олиш ва ўзи қониқмаётган ташқи дунёни тасаввурий ички дунё билан алмаштириш.
Экзистенциал ваҳима: келажакка тайёр туриш ва хавфсизлик иллюзиясига таслим бўлмаслик.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

15 Feb, 01:23


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Feb, 11:15


ВИРТУАЛ АУТИЗМ

Хозирги кунда замонавий хонадонларимизни бир нечта телевизор, компьютер, планшет, смартфонларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу масалани ижобий томони бўлса, салбий томони бунда монитор сони кўплигидан беихтиёр оиланинг ҳар бир аъзоси бошига 1-2 тадан гаджет тўғри келиб, хатто энг кичик ёшдаги (0-2 ёш) болажон хам бемалол гаджетдан фойдаланишидир. Бунинг нимаси ёмон, XXI аср техника асри, замонавий болалар биздай эмас деган жавоб бор барчамизда. Аммо гаджетлардан оқилона фойдалана олаяпмизми, уларни ишлатиш одобини биламизми, шу саволга самимий жавоб бера олишимиз муҳим.
Охирги ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, айнан шундай «электрон экран»лардан тартибсиз фойдаланиш натижасида «Виртуал аутизм» деган касаллик келиб чиқди. Биринчи бўлиб бу касалликни психолог Мариус Замфир номлади ва клиникасини ёритиб берди. Нима учун айнан «Виртуал аутизм»? Сабаби унинг белгилари аутизм белгилари билан идентик равишда. Амалиётда аутизм ва виртуал аутизмни бир-биридан фарқлаш қийин. Фақат анамнез (йиғилган хаёт ва касаллик тарихи) натижасидагина касалликка тўғри ташҳис қўйиш мумкин.

Аутизм белгилари:

😶 Ижтимоий муносабатларга кириша олмаслик

🧐 Кўз орқали контактнинг йўқлиги

😖 Нутқ ривожланишдан орқада қолиши

🙃 Бошқа болалар билан ижтимоий ўйинларга кириша олмаслик

Мана шу белгилар боланинг ҳар кунги 4-5 соатлик монитор (ТВ, смартфон, планшет, компьютер билан) алоқада бўлиши билан бирга кечади.

Касаллик 80% холларда ўғил болаларда кўпроқ кузатилади.
Классик аутизмда деструкция неврологик асосга эга бўлган биологик факторлар билан боғлиқ бўлиб, жараён қайтмас характерга эга. Миянинг ушбу соҳаларида синаплар қайта хосил бўлмайди. Виртуал аутизмда эса нейрон ривожланиши лозим бўлган соҳаларининг стимуляция бўлмаслиги ҳисобига нуткнинг ривожланмаслиги ва б.қ. белгилар юзага келади. Бу жараён қайтар ҳисобланади.

Аутизм марказининг статистикасига кўра:

🖤 1975 йилда 5000 боладан 1 тасига аутизм ташҳиси қўйилган

🖤 2005 йилда 500 боладан 1 тасида

🖤 2014 йилда эса 68 боладан 1 тасида аутизм аниқланган.

2008 йилда Американинг Педиатрия академияси қуйидаги тавсияларни берди:

👼 0-2 ёшли болаларга мультимедиа технологиялари ва қурилмаларига яқинлашиш имкониятини тўлиқ чеклаш

🙇‍♀ 3-6 ёшли болаларга кунига 1 соатдан ортиқ рухсат бермаслик

🙇‍♂ 6-12 ёшдагиларга эса максимум 2 соатгача руҳсат бериш тавсия қилинди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, экран олдида ўтказилган вақтда мия ривожланмайди ва яшаши лозим бўлган ижтимоий муҳитда яшалмайди. Болалар мияси турли хил ижтимоий боғлиқликлар ҳисобига ривожланади, яъни ушлаб кўриб, хидлаб кўриб ва х.к. Натижада болада ёшига мос ривожланиши керак бўлган кўникмалар ривожланмайди. Экранлардаги шовқин ва ёрқинликлар бола эътиборини тортади, хатто мультфильмлар хам болада негатив оғриқли хиссиётларни чақириши, у эса ўз навбатида болада агрессив хулқни намоён қилиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, 0-2 ёшдаги болалар кўпроқ кўчада (табиатда) бўлиши ва катталар билан мулоқотда бўлиши зарур.

Анализаторларимизни ишини оладиган бўлсак, сезги ва идрок этиш орасидаги боғлиқлик бузилганини кўрамиз. Эшитган ва кўрган нарсамизни идрок этишимиз зарур, айниқса болалик ёшимизда. Ниманидир идрок этиш учун у билан бевосита алоқада бўлиш лозим (тактил, хидлов, эшитув), виртуал дунё буларни бермайди. Бу анализаторларнинг боланинг илк ривожланиши даврида аҳамияти катта.

Бу ҳолатнинг биргина яхши жиҳати шундаки, биологик аутизмдан фарқли ўлароқ виртуал аутизмни даволаса бўлади. Аммо энг яхшиси уни олдини олишдир!

Др. Гавҳар Дарвиш.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Feb, 09:52


Шогирдим, клиникамиз псиневрологи, болалар, ўсмирлар психиатри , психотерапевт Азизбек Мирзааҳмад ўғли иштирокидаги овозли суҳбат.

Мавзу: “Аутизм”.

Азизбек Мирзааҳмад ўғлининг қабулига езилиш ва психотерапия учун:
+998909513444
+998339513444 билан боғланинг.

https://t.me/Psixiatrga_savol

https://t.me/Psixoterapevtuz

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Feb, 08:29


Ikkinchi muammo (kirildagisi alohida postda)

Zamonaviy insonning (Homo modernus desak ham bo’lar balki) eng katta muammolari haqida fikrlashayotgan edik. Bu haqida bir maqola ham yozgan edim (https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur/415). Bugun yana bir muammosi haqida fikrlarimni o’rtoqlashmoqchiman. Ya'ni, ikkinchi muammosi.

Bu – ovqatlanish! Tanlab-tanlamay, farqiga borib-bormay yeyish!

Insonning bugungi taomi, turi va tarkibiga ko’ra juda murakkab. Shunga muvofiq, undagi kimoviy birikmalar tabiati – sifat va miqdor tarkibi ham rang-barang! Inson tanasi shunchalik mukammal yaratilganki, har qanday taomni hazm qilmoqda va aytish mumkinki, asosiy quvvatini hazm qilishga – turli-tuman oqsillar, yog’lar va uglevodlarni parchalashga sarflamoqda.

Mayli, insonda nafs bor, yeyish ishtiyoqi o’ta kuchli, yesin, deymiz. Lekin, taomning o’zlashishichi? Masala mana shu yerda!

Avvalgi insonlarda kundalik taomlar unchalik ko’p bo’lmagan. Ikkinchidan, aksariyatida jismoniy harakat – faol hayot tarzi o’ta yuqori bo’lgan. Tana doimiy harakat uchun quvvat – yoqilg’i talab qilgan. Yo’qilg’i esa oqsillar, yog’lar va uglevodlar hisoblangan. Ularning o’zlashtirgan tana ishlagan. Shuning uchun, ajdodlarimiz bizga qaraganda vazni yengil, ko’rkam, sog’lom bo’lishgan.

Shu yerda bir jihatga e’tibor bering: nisbatan sodda kunlik taomlar va jismoniy harakat!

Zamonaviy odam ovqat – oqsil, yog’, uglevodlarni haddan tashqari ko’p yeydi, lekin jismoniy harakati cheklangan. Ajdodlarimiz hayot tarziga teskarimi?

Inson ko’rkam va sog’lom bo’lishi uchun kunlik jismoniy yuklamasi yuqori bo’lishi lozim! Ayniqsa, erkaklarda! Erkak kunlik jismoniy yuklamani (tor ma’noda, mehnat deylik) olmasa semirishi hammaga ma’lum. Ikkinchidan, yeganini o’zlashtira olmaganlarda avvalo qon bilan bog’liq kasalliklar rivojlanadi va ular boshqa kasalliklarni chaqiradi. Masalan, qonning quyuqligi, bosimi, qandli diabet, infarkt, insult, jinsiy zaiflik, tana a’zolari faoliyatida birin-ketin nuqsonlar paydo bo’lishi…

E’tibor bering, yeyish va jismoniy harakat mutanosibligi bilan qon sofligi saqlanadi. Qon sof bo’lsa, odam sog’lom bo’ladi.

Shuning uchun, yeb-ichishi va mehnatga e’tibor bermagan ko’p erkaklarda ortiqcha vazn kuzatiladi, qorin qo’yadi. Harakati sust, nafsini tiyolmagan, hatto fikriy yalqovlarda ham shunday bo’ladi.

Erkak kishining eng birinchi hamrohi jismoniy mehnat bo’lishi kerak. Jismonan zo’riqqan tana ovqatni yaxshi hazm qiladi, qon suyuq bo’ladi, suyaklar mustahkamligi saqlanadi.

Aslida, bu yeb-ichganlarimizni "eritib", "yo'q" qilishimiz uchun tog'larni mayda-mayda qiladigan darajada ishlash lozimdir.

Erkak kishi sog'lom bo'lishi uchun kuniga o'rtacha 10 km yurishi kerak. Savol: kuniga qancha yurasiz? Tanangizdagi muammolarga javob shunda.

Rahmatli opoddamiz (bobomiz) bir qop guruchni yelkaga tashlab, qishloqdan Chortoq bozoriga (taxminan, 6-7 km) olib borib sotib kelar ekanlar! O'sha avlod ofisidan tashqariga chiqmaydigan erkaklarni ko'rganlarida qanday ahvolga tushgan bo'lardilar, tasavvur qilish qiyin emas.

Xulosa shuki, yemoq va mehnatga e'tiborli bo'lmoq lozim, kimki sog'lom bo'lgisi kelsa. Shu mavzuda yana fikrlar qiziq bo'lsa 👍 belgisini qo'yinglar, yana muhim jihatlarni e'lon qilaman.

📱https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Feb, 04:03


Zamonaviy insonning eng katta muammosi — uyqu vaqtini yo'qotganidir. Uyquning ham jismoniy, ham ijtimoiy ahamiyati juda katta.

Vaqtdan baraka uchayotgan vaqtda "umrim tez o'tib ketyapti" deganlar, qachon yotib, qachon turayotganiga e'tibor bersin. Uyqu vaqtini pisand etmaydiganlarning umri va rizqida baraka bo'lmaydi. Buni barcha — tan oladi.

Bu uyqu tundagisidir, kunduzgisi emas.
Albatta, kunduzgi uyqu ham ta’kidlanadi, lekin inson hayotida eng muhimi – tundagi uyqu.

Xitoyda ishlayotganimda xitoylik professor erta turishning afzalliklari haqida so'zlab, meni hayratda qoldirmoqchi bo'lgandi.
Benjamin Franklinga nisbat beriladigan mashhur maqolni eslaylik: “Early to bed and early to rise makes a man healthy, wealthy, and wise." (“Erta yotish va erta turish insonni sog’lom, boy va dono qiladi.”) deyiladi.

Uyqusiga e’tibor qilmagan odamda kasalliklarga moyillik ortib boradi, tushkun, tund, odamovi, jizzaki, “sirkasi suv ko’tarmaydigan”, asabiy, odam yoqtirmaydigan… bo’ladi.

Vaqtini barakali bo’lishini istagan odam uyquga e’tibor berishi lozim. Uyqu vaqti qat’iy bo’lishi kerak. Uyqu vaqti esa fasllarga qarab o’zgarib boradi. Eng ideal uyqu vaqtini esa yil davomidagi bomdod va xufton vaqtlariga qarab belgilasa bo’ladi.

Uyquning buzilishi va vaqtiga amal qilmaslikning ilk belgilaridan – ertalab turganda boshdagi yengil og’riq, charchoq, garangsirashdir.
Vaqtdan baraka ketdi, deyishdan avval tungi uyqu vaqtiga e’tibor berib qo’ying!

📱https://t.me/Baxtiyor_Abdugafur

📱https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Feb, 01:01


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Feb, 13:35


НЕВРАСТЕНИЯ- асаб ожизлиги, асаб чарчаш, неврозларнинг бир тури бўлиб, унинг асосий белгиларидан бири таьсирланувчанлик заифлигидир. Бунда турмушдаги оддий икир-чикирлар, атрофдагиларнинг гаплашиши, эшикнинг тақиллаши, ёруғ нур ва ҳ.к беморларни безовталантиради, тез жаҳлини чиқаради. Асосий сабаби, киши руҳий фаолиятига узоқ муддат давомида салбий таьсир кўрсатувчи руҳий изтироблардир. Бунинг оқибатида олий нерв фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг муносабатлари бузилиб, аввал биринчиси, кейинроқ иккичиси устунлик қилади. Неврастения белгилари ана шундан келиб чиқади.Дастлаб безовталик, жаҳлдорлик, таьсирчанлик юқори бўлиб турса, кейинчалик чарчашлик, бўшашишлик, уйқу босиш, кайфиятнинг тушиб кетиши, хотира пасайиши каби белгилар биринчи ўринга чиқиб кетади. Кўпинча бу икки гуруҳ белгилар бир вақтда қўшилиб келади. Яьни ҳиссиёт ожизлиги, ўта сезгирлик, тери сезгисининг оғриқли даражадаги ошиб кетиши, навбат кута олмаслик(чидамсизлик) шу вақтни ўзида руҳий ва жисмоний чарчашлик, диққат ва хотира пасайиши кузатилади. Неврастения энг кўп учрайдиган белгиларидан бири уйқу бузилишидир. Уйқу жуда юзаки бўлиб, бетўхтов давом этувчи туш кўришлик билан кечади. Кундуз куни эса уйқу босаверади. Уйқудан турган беморлар қаттиқ чарчаш аломати билан уйғонадилар. Тез-тез бош оғриб туриши ҳам Неврастенияга жуда хос. Неврастенияда яна кўп учрайдиган белгилар бу турли туман сомато-вегетатив бузилиш белгилиридир. Бунга иштаха сусайиши, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, кекириш, кўнгил айниш, қориннинг дам бўлиши, ич келмаслик-қабзият, кўп терлаш, жинсий хирснинг сусайиши, юрак-қон томир аьзолари функциясининг бузилиши каби белгилар киради.

Хўш, ўзингизда неврастения белгиларини топдингизми?

Неврастениядан даволаниш учун:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Feb, 10:23


#HIDAYA_29

Неврастения сабабли оилалар бузилмоқда...| Др. Гавҳар Дарвиш

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 29-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

@Psixoterapevtuz
@HidayaMedClinic

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Feb, 07:52


Абу Наср ал-Фаробийнинг “Фозил одамлар шахри” (арабча: Мадина ал-фозила) асари фалсафий ва психологик қарашларга бой бўлиб, унда инсон руҳияти, шахсият тарбияси ва жамият тузилиши ҳақидаги билимлар ўз ифодасини топган. Ушбу асарда психологик билимларни қуйидаги асосий йўналишларда кўриш мумкин:

1. Инсон табиати ва унинг руҳий ҳолати

Фаробий инсонни моддий ва маънавий жиҳатдан қараб ўрганади. У руҳий ҳолатлар ва хулқ-атворни жамиятдаги ролга боғлиқ ҳолда таҳлил қилади. Инсоннинг психологик хусусиятлари унинг ақлий салоҳияти ва ахлоқий тарбиясига боғлиқ эканини таъкидлайди.

2. Ақл ва маърифатнинг аҳамияти

Фаробий фикрича, инсон ҳаётида ақл ва маърифат муҳим ўрин тутади. Ақл инсонни тўғри йўлга бошлайдиган асосий куч бўлиб, у билим орқали ривожланади. У киши руҳиятини тарбиялашда билим ва маърифатни асосий омил деб билади.

3. Мукаммал шахс (фозил инсон) тушунчаси

Фаробийнинг фикрича, фозил шахс – бу ақл-заковат, адолат ва яхши хулқ-атвор эгаси. Бундай инсон нафақат ўзини, балки бутун жамиятни юксалтиришга қодир бўлади. У психологик жиҳатдан баркамол, сабр-тоқатли ва адолатли бўлиши керак.

4. Жамият ва шахс ўртасидаги муносабатлар

Фаробий инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларга катта эътибор беради. Унинг фикрича, инсон ўз хусусиятларини жамиятдаги мавқеига қараб шакллантиради. Фозил шахр (идеал жамият)да инсонлар бир-бирига ёрдам берадиган, ўзаро тушунишга асосланган муносабатларда бўлишлари керак.

5. Руҳий тарбия ва ахлоқ

Фаробий инсон тарбиясида ахлоқнинг аҳамиятини таъкидлайди. У инсонни руҳий ва маънавий жиҳатдан тарбиялаш учун тўғри тарбия усулларини ишлатиш кераклигини айтади. Яхши хулқ ва руҳий барқарорлик – муваффақиятли шахснинг асосий хусусиятларидир.

Хулоса

Фаробийнинг “Фозил одамлар шахри” асаридаги психологик билимлар инсон руҳияти, маънавияти ва ахлоқий тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. У инсоннинг ижтимоий муҳитга таъсири, маърифат ва ахлоқ орқали юксалишини муҳим деб ҳисоблайди. Асар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган бўлиб, шахс ривожи ва жамият тараққиётига оид кўплаб муҳим фикрларни ўз ичига олади.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Feb, 03:21


🔤Консультацияга ва даволанишга келаетганлар диққатига!


‼️Ботга кириб, тестларни ишлаб кўринг. Руҳий саломатлигингизни текширинг.

✔️ Тестларни ечгач, жавобини скриншот қилиб олинг, қабулимда менга кўрсатасиз!

❗️Ушбу ҳаволани устига босинг 🫰@gavhardarvish_bot

Hidaya klinikasi - psixoterapevt, psixiatr, psixologlar jamoasidan iborat.

📱Манзилимиз: Тошкент, Сергели тумани, Шокирариқ кўчаси, 88-уй,
метро Янгихаёт, 4-бекат.

☎️ +998909513444
+998339513444

https://t.me/Psixoterapevtuz

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Feb, 01:29


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Feb, 15:42


#feedback
#natija
#натижа
#давотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда даво топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Feb, 12:07


Ота-она тақволи, зиели бўлса-ю, бола нобоп бўлса…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Feb, 08:11


Аутизм спектри хасталиклари (РАС) Аспергер синдроми

РАС- бу нейропсихиатрик касаллик бўлиб, у аутизм спектрининг бузилиши сифатида изоҳланади. РАС турли хил нейропсихиатрик касалликларнинг умумий номидир ва у бошқа усулда мулоқот қилиш ва ижтимоий муносабатлар ўрнатишни англатади. РАСнинг бир тури Аспергер синдроми деб аталади.

Давоми...

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Сизни шундай муаммо қийнаса, Ҳидая клиникамиздаги психиатр еки психотерапевтга мурожаат этинг:

📱 +998909513444
📱 +998339513444

Бизнинг саҳифалар:

📱 https://www.facebook.com/Dr.GavkharDarvish

📱 https://www.instagram.com/dr_gavhardarvish

📱https://t.me/DrGavharDarvish

📱 https://youtube.com/@dr.gavhar_darvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Jan, 08:34


Tasavvur qiling, kelajak, hamma joyda robotlar yuribdi, hamma ishni robotlar qilayapti, oddiy narsalar ham kompyuter orqali boshqarilayapti, bolalar bog'chasida ham, maktablarda ham, shifoxonalarda ham robotlar ishlayapti. Og'ir ishlar yo'q, aqliy ishlar ham deyarli hammasi robotlarning qo'lida, insonlarga esa faqat dam olish "mashaqqati" yuklangan.

Bu holatda bizning "topganlarimiz" "yo'qotganlarimizdan" ancha kam bo'ladi. Ularning ichida eng katta yo'qotishimiz esa farzandlarimizning tarbiyasidir.

Hayotimizni kompyuterlashtirish qanchalik og'irimizni yengil qilayotgan bo'lmasin, aynan bu yengillik bizga anchagina qimmat baholarga kelmoqda. Farzand tarbiyasini ijtimoiy tarmoqlarga topshirib qo'yish esa o'z kelajagimizga bolta urish bilan barobar.

Farzandlari tarbiyasiga befarq bo'lmagan, nainki befarq, bu ishga butun vujudi bilan kirishgan, o'z kelajagini farzandlarining kelajagi deb hisoblaydigan, tarbiya jarayonidan zavqlana oladigan insonlar uchun 10 dan ortiq ustozlar ishtirokida Summit tashkil qildik. Siz Summitda ustozlardan farzand tarbiyasida juda katta ilmlarni olishingiz mumkin bo'ladi.

Farzandingiz tarbiyasini ijtimoiy tarmoqlarga topshirib qo'yishni istamasangiz 25-yanvar kun davomida bo'lib o'tadigan tadbirimizga tashrif buyuring.

Sammitda Xalqaro darajadagi pedagog, ustoza Iroda Ahmed "Texnologiya asrida bola tarbiyasi" degan mavzuda nutq qiladi.
Tadbirda qatnashish shakllari:
oflayn - 450 ming so’m,
onlayn - 250 ming so’m

Tadbirga barcha ota-onalarni   taklif qilamiz.

📌Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga (+998909513024) yoki @Hidaya_med_clinic_administrator (+998339513444) raqamlariga murojaat qilishingiz mumkin.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Jan, 04:19


⛔️ Ertalab 1-navbatda telefon tekshirish zararlari:

🤯 Miya faoliyati buzulishi: Ertalabdan miyangizni xabarlar oqimi bilan to'ldirish qaror qabul qilish va impulslarni boshqarish uchun mas'ul bo'lgan prefrontal korteksni zo`riqtiradi.

🥱 Uyquning buzilishi: Telefoningiz chiqaradigan ko'k nur uyquni tartibga solish uchun muhim bo'lgan gormon melatonin ishlab chiqarishni kamaytiradi.

🤔 Diqqatni yo‘qotish: Kun boshlanishi bilan telefonda yoki ijtimoiy tarmoqlarda o`tirish kun davomidagi asosiy maqsadlardan chalg`ish va ruhiy charchoqni keltirib chiqarishi mumkin.

🤓 Ko‘z zo‘riqishi: Ko`zlar uyqudan keyin yorug`likka moslashishi uchun unga vaqt kerak. Birdan ekranga qarash esa ko`zlarda quruqlik, noqulaylik va ortiqcha zo`riqish keltirib chiqaradi.

🚩 Telefoningizga murojaat qilish o'rniga:
✔️ Yengil mashq qiling 💪
✔️ Bir stakan suvdan iching 💧
✔️ Kunlik maqsadlarizni yozing ✍️

🔗 Manba: https://www.independent.co.uk/life-style/health-and-families/checking-phone-morning-alarm-social-media-b2676654.html

📱 https://t.me/psixo_bloguz

✈️https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Jan, 01:26


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Jan, 09:49


Хабарилар бор,ИншаАллох
25- январ куни
«Фарзандларни миллий рухда тарбиялаш» мавзусида
миллий саммит утказмокдамиз.
ИншаАллох, бугун каналимда 19:00 да ГАВХАР ДАРВИШ устозимиз билан сухбат ва саммит хакида матлумот берамиз

Албатта иштирок этинг 👇

https://t.me/Nilufar_Abdumajitovna1

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Jan, 03:37


Menda, xavotirli buzilish bor.

Men qanday boshlashni bilmayman. Gap shundaki, menda tugunli buqoq va mitral klapan prolapsi bor (yurak kasalligi). Shuning uchun mening hissiy holatim yaxshi emas. Menda deyarli har doim bezovtalik holati mavjud. Kun davomida odamlarga yaqin bo‘lganimda o‘zimni yaxshi his qilaman, ammo kechga yaqin holatim yomonlashadi: o‘lim qo‘rquvi, tashvish, asabiylik. Hozir bunga sabr qilsa bo‘ladi, ammo avvallari bu qo‘rquvlar shu qadar kuchli ediki, oxir-oqibat holdan toyib, tinimsiz yig‘lay boshlardim. Hozir yurak va asablar uchun dori ichyapman, lekin bezovtalik hali ham bor. Bu o‘limdan shunchalik qo‘rqish – me’yordan tashqarida emasmi? Eng qizig‘i, men kasallikdan emas, shunchaki o‘limdan qo‘rqyapman. Anksiyete buzilishi haqida nimadir eshitganman. Iltimos, maslahatingizni bering.

Din nuqtayi nazaridan:
Bu holat juda kam uchraydi. Avvalo, Siz doimo Oliy Azamatning nazarida, Uning himoyasi ostida ekaningizni tushunishingiz kerak. Uning iznisiz hech narsa na zarar bera oladi, na foyda keltiradi. Bundan tashqari, Sizni har doim ikki farishta kuzatib turadi. Qo‘rquv va xavotir his qilganingizda har kuni 11 marta "Quraysh" surasini o‘qish tavsiya etiladi.

Yahyo ibn Said (Alloh undan rozi bo‘lsin) rivoyat qiladi: bir kuni Allohning Rasuliga (sollallohu alayhi vasallam) Xolid ibn Valid kelib, tunda qo‘rquv his qilayotganini aytadi. Shunda Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) unga quyidagi duoni o‘qishni maslahat berganlar:

"A'uzu bi kalimatillahi-t-tammati min g‘adabihi va 'iqobihi, va sharri 'ibadihi, va min hamazati-sh-shayatin va an yahzurun."

أَعـوذُبِكَلِمـاتِ اللّهِ التّـامّـاتِ مِن غَضَـبِهِ وَعِـقابِهِ ، وَشَـرِّ عِبـادِهِ وَمِنْ هَمَـزاتِ الشَّـياطينِ وَأَنْ يَحْضـرون

Mazmuni:
“Allohning mukammal so‘zlari bilan Uning g‘azabi va jazosi, bandalarining yomonligi, shaytonlarning vasvasalari va ular menga yaqinlashishidan panoh so‘rayman.”

Sizning muammoingizda Islomning barcha amrlarini bajarish – namoz o‘qish, ro‘za tutish, hijob kiyish va boshqalar – yordam beradi. Albatta, psixologga murojaat qilish ham zarar qilmaydi.

Psixologiya nuqtayi nazaridan:
Bu holatda "hissiy dieta" deb ataladigan hodisaga e’tibor qaratish muhim. Kundalik hayotingizni qandaydir tarzda o‘zgartirishga va unga ko‘proq ijobiy his-tuyg‘ular qo‘shishga harakat qiling. Sizning qo‘rquvlaringizning asosiy sababi – barcha hissiyotlaringizni ichingizda saqlashingizdir. Ko‘proq odamlar bilan muloqot qiling, ularning yordamiga murojaat qilib, o‘z tashvishlaringiz bilan bo‘lishing. Shuni tushunish kerakki, umumiy jismoniy holatingiz siz boshdan kechirayotgan his-tuyg‘ularga bevosita bog‘liq.

Boshqacha qilib aytganda, kasallikka haddan tashqari e’tibor berish va u haqida qayg‘urish uning yanada rivojlanishiga olib keladi, va shu tarzda bu jarayon aylanma davom etadi. Shifokor bilan maslahatlashishga harakat qiling va agar zarurat tug‘ilsa, o‘simlik asosidagi tinchlantiruvchi vositalarni iste’mol qiling. Sizning kasalligingizda depressiya va tushkun kayfiyat juda keng tarqalgan hodisalardan hisoblanadi. Bunday holatlar, asosan, psixologik xarakterga ega bo‘lib, ko‘pincha haqiqiy asosga ega emas va aksariyat hollarda o‘z-o‘ziga ishontirish natijasi bo‘lib chiqadi.

O‘zingizni chalg‘itadigan va qiziqtiradigan mashg‘ulot topishga harakat qiling: to‘qish, rasm chizish, kitob o‘qish yoki boshqa biror narsa bilan shug‘ullanishni o‘ylab ko‘ring.

Agar imkoniyat bo‘lsa, psixatr yoki psixonevrolog bilan individual maslahat olishni tavsiya etamiz.

Manba:
@islam.ru/content/liniya-doveriya/42093

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Jan, 01:22


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Jan, 12:20


📌Insonlar boshqa jonzotlardan aynan gapira olish qobiliyatlari bilan ajralib turadilar.

🔖Gapirishni esa ilk yoshlaridan sekin astalik bilan o'rgana borishadi. Ammo nutqning ilk kurtaklari aynan ona qornidalik vaqtidan rivojlana boshlaydi.

Nutqning chiroyli, ravon bo'lishi aynan homiladorlikda va ilk yoshlardagi bolalarga berilgan bilimga bog'liq.

Nutqiy omillar oiladagi, ta’lim maskanidagi muhit, bolaning aqliy faoliyati, ruhiy holati imkoniyatlari,
Jismoniy salomatligi bilan belgilanadi.


Bola nutqini rivojlantirishda oilaning o’rni, tevarak-atrof bilan tanishtirish jarayonida bola nutqini o’stirish yo’llari bilan tanishmoqchi bo’lsangiz albatta 25-yanvar kuni bo'lib o'tadigan Sammitga tashrif buyuring.

Abdulla Avloniy aytganlaridek:
“Alhosil, butun hayotimiz, salomatligimiz, saodatimiz, sarvatimiz, maishatimiz, himmatimiz, g’ayratimiz, dunyo va ohiratimiz ILM bilan bog’liqdir. Shuning uchun o’qimak, bilmak zamonlarini QO’LDAN BERMAY, vujudimizning dushmani bo’lgan jaholatdan qutilmakka jonimiz boricha sa’y qilmog’imiz lozimdir”

Siz bularning barchasini 25-yanvarda kun davomida bo'lib o'tadigan tadbirimizga qatnashib o'rganasiz!
Tadbirda qatnashish shakllari:
oflayn - 450 ming so’m,
onlayn - 250 ming so’m to’lab qatnashishingiz mumkin
.

Tadbirda barcha ota-onalarni   taklif qilamiz.

📌Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga (+998909513024) yoki @Hidaya_med_clinic_administrator (+998339513444) raqamlariga murojaat qilishingiz mumkin.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Jan, 10:54


Haftasiga 1 yoki 2 marta?

Ma’lumot: Depressiv buzilish tashxisi qo‘yilgan 200 nafar kattalar 16–24 hafta davomida (maksimal 20 ta seans) kognitiv-xulq-atvor terapiyasi (KXT) yoki interpersonal (shaxslararo) psixoterapiya (IPT) bo‘yicha haftasiga bir yoki ikki marta seans o‘tkazdilar. Natijalar Beks-II depressiya so‘rovnomasi yordamida o‘lchangan depressiya darajasi bilan baholandi.

Tadqiqot natijalari:
1. Haftasiga bir marta seans o‘tkazgan bemorlarga qaraganda, haftasiga ikki marta seans olgan bemorlarda 9-oyga kelib depressiv simptomlarning sezilarli darajada pasayishi kuzatilgan. Ammo 2 yil o‘tgach, davolash natijalari bo‘yicha sezilarli farq aniqlanmagan.

2. KXT qabul qilgan bemorlar 2 yillik kuzatuv davomida IPT olgan bemorlarga nisbatan depressiv simptomlarning sezilarli darajada pasayishini namoyish etgan, biroq 2 yillik kuzatuv oxirida guruhlar o‘rtasidagi farq kichik bo‘lgan.

3. Seanslar soni yoki davolash usuli depressiv simptomlarning qaytalanishi yoki qayta tiklanishiga sezilarli ta’sir ko‘rsatmagan.

Mualliflar xulosalari:
Seanslarning yuqori chastotasi davolashning o‘tkir bosqichida yaxshiroq natijalarga olib kelgan bo‘lsa-da, vaqt o‘tishi bilan depressiya darajasidagi farq yo‘qolgan va relaps (qayta tiklanish) darajasi bo‘yicha sezilarli farq qayd etilmagan.

Amaliyot tavsiyalari:
Shaxsiy amaliyotimda, depressiyaga chalingan bemorlarga psixoterapiyani boshida intensivroq boshlashni, ya’ni har 7–10 kunda ikki marta uchrashuvlar o‘tkazishni (imkoniyatga qarab) tavsiya etaman. Keyin esa, ularning ahvoli yaxshilanishi bilan haftasiga bir marta yoki undan kamroq uchrashuvlarga o‘tishni maslahat beraman. Ushbu tadqiqot natijalari ushbu yondashuvni oqlashini ko‘rsatadi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Jan, 03:07


Агар фарзанд тарбияси масъулиятли вазифа бўлса, нега биз мактабларда расмий фан сифатида ўргатмаймиз?
Ўнта одамдан еттитаси фарзанд тарбиясини ўрганишимиз ёки ўргатишимиз керак бўлган нарса деб ҳисоблайди.

(Лонгфиелд ва Фитзпатрик, 1999).

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Jan, 01:47


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 17:56


Талаб ва истакларга биноан кечаги суҳбатни ёзиб олингани.

Саммитда бизни нима кутяпти?
Нега қатнашишимиз керак?
Саммит бизга нима беради?
Шу ва шунга ўхшаш саволлар жавоби қизиқ бўлса марҳамат🔽🔽🔽🔽

https://youtu.be/EkF1x480x7I

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 10:57


‼️25 yanvarga oz vaqt qoldi!
Sammit kuni yaqin!

Farzandlarimizni kelajakka qanday tayyorlaymiz
?

Bolaning ijodiy qobiliyatini rivojlantirishda asosiy maqsad ularni tanqidiy fikrlash, muammolarni hal qilish va yangicha qarash qobiliyatlarini oshirishdir. Ota-onalar, tarbiyachilar va pedagoglar bu yo‘lda bolalarning qiziqishlarini qo‘llab-quvvatlab, ularni ijodiy ishlarga rag‘batlantirishi kerak.

Ijodkorlik cheksiz imkoniyatlar dunyosini ochadi. Shunday ekan, bolalarning ijodiy tafakkurini saqlab qolish va rivojlantirish uchun ular bilan birgalikda ijodiy jarayonlarga sho‘ng‘ish, ularni hurmat bilan tinglash va rag‘batlantirish biz kattaning vazifamizdir.

Siz esa bularning barchasini 25-yanvar kun dan davomida bo’lib o’tadigan Sammitimizda qatnashib o'rganasiz!

Tadbirda qatnashish shakllari:
oflayn - 450 ming so’m,
onlayn - 250 ming so’m to’lab qatnashishingiz mumkin.


Tadbirda barcha ota-onalarni taklif qilamiz.

📌Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga (+998909513024) yoki @Hidaya_med_clinic_administrator (+998339513444) raqamlariga murojaat qilishingiz mumkin.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 08:33


МАЗМУНЛИ ВАҚТ ВА БОЛАЛАР БИЛАН ФАОЛ ШУҒУЛЛАНИШ

Ота-оналар кўпинча фарзандлари БИЛАН кўп вақт ўтказишларини таъкидлашади. Аслида, фарзандлари БИЛАН эмас, балки уларга яқин жойда дейиш тўғрироқ бўлади. Яъни, улар ўз фарзандлари билан бир хонада бўлишлари мумкин, лекин улар телевизор кўриш, китоб ўқиш, телефонда гаплашиш, электрон почта хабарларини кўриб чиқиш ёки бошқа меҳмонлар билан суҳбатлашиш каби бошқа ишлар билан машғул бўлишади. Лекин бу биз кутган ФАОЛ ШУҒУЛЛАНИШ эмас. Фаол шуғулланиш биргаликда спорт ёки ўйинлар ўйнаш, биргаликда жумбоқларни ечиш, бирга овқат пишириш ва овқатланиш, биргаликда нарсаларни муҳокама қилиш, бирга ҳазиллашиш, бирга харид қилиш, бирга блоклар ясаш ва бирга идишларни ювиш кабиларни ўз ичига олади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, болани ёлғиз қолдириб уни четдан томоша қилиш эмас, балки бола билан машғулотларда фаол иштирокчи ва шерик бўлиш лозим.
Бу яхши мазмунли вақт, ФАОЛ ШУҒУЛЛАНИШ орқали етарли миқдорда вақт сарфланиши демакдир. Ҳеч қандай энагалар, ёки яхши топшириқлар бериш ота ва она билан мулоқот ўрнини босолмайди!

Муаллиф Др. Ҳасан Алталиб.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 07:26


⁉️Har bir ota-ona o'ziga-o'zi berishi va shu bilan birga, unga javob ham berishi kerak bo'lgan savol shu:" Farzandlarni nega va qanday tarbiya qilishimiz kerak?" Bu insoniyatning yaratilish g'oyasi bo'lgan bandalik (ubudiyat) bilan to'g'ridan-to'g'ri aloqador masaladir.

⁉️Yuqoridagi savolga:
25 yanvarda bo'lib o'tadigan ""FARZANDLARNI MILLIY RUHDA TARBIYALASH " nomli ILK MILLIY SAMMITda javob topishingiz mumkin

⁉️SAMMITgacha bo'lgan vaqtda ham o'z savollaringizga javob topishingiz mumkin.

‼️19:00 da bo'lib o'tadigan SAMMIT spikerlari bilan ovozli suhbat rejasi:

1) 16 yanvar Iroda Ahmed
Iroda Ahmed https://t.me/YaqinOzbek

2) 17 yanvar Gavhar Darvish https://t.me/DrGavharDarvish

3) 18 yanvar Nilufar Israilova https://t.me/Nilufar_Abdumajitovna1

4) 20 yanvar Maxsuma Ashirmetova https://t.me/maxsuma_ashirtmetova

5) 21 yanvar Mahliyo Toshtemirova https://t.me/englishmontessori_withmykids

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 04:09


Patologik to‘plash (xording / xoarding)

bu ruhiy buzilish bo‘lib, "obsessiv-kompulsiv va unga o‘xshash buzilishlar" guruhiga kiritilgan.

🔅 Patologik to‘plashning asosi turli buyumlar va narsalardan voz kechish qo‘rquviga borib taqaladi. Odatda bu "ular hali menga kerak bo‘lishi mumkin" yoki kamdan-kam hollarda "ular men uchun xotira sifatida qadrli" deb tushuntiriladi. Buyumlarga bo‘lgan o‘ta kuchli bog‘lanish, ularning zaruriyati yoki qadrini oshirib ko‘rsatish majburiy fikrlarning namoyon bo‘lishidir.

🔅 Oddiy holatda, har qanday odam faqat o‘zi uchun ahamiyatli bo‘lgan, ammo atrofdagilar nuqtai nazaridan minimal qiymatga ega bo‘lgan narsalarni saqlashi mumkin. Bu odatda cheklangan miqdordagi buyumlar bo‘lib, ularning saqlanishi uchun psixologik jihatdan tushunarli sabablar mavjud (masalan, bitiruv kechasi libosi yoki to‘y marosimidan qolgan ochiqcha).

🔅 Xordingda esa, "kerakli", "ehtimol kerak bo‘lishi mumkin" va "mutlaqo keraksiz" narsalar orasidagi farq yo‘qoladi. Odam deyarli har qanday narsadan, shu jumladan ishlatib bo‘lmaydigan buyumlardan ham voz kecha olmaydi. Eski kiyimlar, buzilgan eski asbob qismlari yoki o‘n yil avvalgi gazetalar qadrlidir va ulardan voz kechish katta yo‘qotish sifatida qabul qilinadi.

🔅 Bunday hissiyotlar ortida narsalarni yo‘qotish, ulardan mahrum bo‘lish yoki ularga ehtiyoj sezilgan paytda ularning yo‘qligi haqida o‘ta tashvishli, og‘ir o‘y-xayollar yotadi. Ba’zida bu "xotiralarni yo‘qotish qo‘rquvi" bilan ham bog‘lanadi: buyum hayot davrining ramzi sifatida qabul qilinadi, undan voz kechish esa "hayotning bir qismini yo‘qotish" sifatida qabul qilinadi.

🔅 Himoya harakatlari ko‘p sonli ishlatilmaydigan narsalarni to‘plashni o‘z ichiga oladi. Bu daraja shunchalik oshib ketishi mumkinki, uy keraksiz narsalar omboriga aylanadi va faqat tor yo‘laklar qoladi. Bu kabi narsalar to‘planishining manbalari xilma-xil: odam o‘zining yaroqsiz narsalarini, oddiyda tashlab yuboriladigan buyumlarni (masalan, mahsulot qadoqlari, eski gazetalar, kafolatga tegishli bo‘lmagan cheklarni) yig‘ib qo‘yadi.
I'm
🔅 Ba’zan, odam haddan tashqari ko‘p va keraksiz narsalarni, ayniqsa arzon va kerak bo‘lmagan buyumlarni (savdolar yoki bozorlardan) sotib oladi. Shuningdek, tekin narsalarni qidirib topish va ularni o‘ziga olish holatlari uchraydi (qarindoshlardan, tanishlardan yoki gazetadagi e’lonlar orqali). Hatto boshqa odamlar tashlab yuborgan buyumlar ham to‘planadi (masalan, axlat qutilaridan yoki chiqindi poligonlaridan topilgan narsalar). Ushbu buyumlar maqsadsiz yig‘iladi, foydalanilmaydi va hech qanday foyda keltirmaydi.

🔅 Xordingning maxsus turi – uy hayvonlarini to‘plash. Bunday odamlarda uyga ko‘plab jonivorlar olib kelinadi, odatda ular ko‘chadan topiladi, va ularning soni doimiy ravishda ortib boradi. Bu jonivorlarga nisbatan sevgi va g‘amxo‘rlik ifodasi emas, chunki ularning soni mantiqiy chegaralardan ancha oshib ketadi. Natijada, hayvonlarga g‘amxo‘rlik qilish, ularning sog‘lig‘ini kuzatish, uyni toza tutish imkoni yo‘qoladi.

🔅 Natijada, uy axlatxona holiga keladi: ko‘plab beparvo va och jonivorlar, o‘zaro janglar, tartibsiz ko‘payish, uyning har joyiga tabiiy ehtiyojni chiqarish, gigiena qoidalarining buzilishi va ko‘plab hasharotlar mavjud bo‘ladi. Bunday sharoitlarda hayvonlarni yetarli darajada parvarish qilish haqida gap bo‘lishi mumkin emas.

🔅 Hozirgi vaqtda, patologik to‘plashni davolash prinsiplari yetarlicha ishlab chiqilmagan. Birinchi bosqich sifatida kognitiv-xulq-atvor terapiyasi tavsiya etiladi. Ammo psixoterapiya ayrim hollarda murakkab yoki deyarli imkonsiz bo‘lishi mumkin, chunki odam tanqidni qabul qilmaydi yoki davolanishga rozi emas. Dori-darmon bilan davolash antidepressantlar (SIOZS guruhiga kiruvchi) yordamida amalga oshirilishi mumkin. Davolash bo‘yicha mavjud ma’lumotlar hali boshlang‘ich darajada va ehtiyotkorlik bilan baholanishi kerak. Afsuski, xording hali yaxshi o‘rganilmagan va davolash natijalari doim ham ijobiy emas.

Demak, bu ruhiy kasallik bo’lib, davolanish uchun psixiatr qabuliga yoziling:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

16 Jan, 00:44


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

07 Jan, 00:50


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Jan, 12:21


O‘zbekiston aql darajasi reytingida yuqoriladi.

Xalqaro IQ reyestri dunyoning turli mamlakatlaridagi o‘rtacha IQ (Intelligence quotient, intellekt koeffitsiyenti – inson aql darajasining miqdoriy bahosi) ma’lumotlarini e’lon qildi.

Birinchi o‘rin 107,43 ball bilan Xitoyga nasib etgan bo‘lsa, O‘zbekiston 96,98 ball bilan ro‘yxatdagi 127 davlat ichida 69-o‘rinni egalladi. Dunyo bo‘yicha o‘rtacha IQ 100 ballni tashkil qiladi.

Reyting mualliflari ta’kidlashicha, tadqiqot 2024 yilda ushbu saytda bir xil testdan o‘tgan butun dunyo bo‘ylab 1,4 mln kishi ma’lumotlariga asoslangan. Ba’zi mamlakatlar ma’lumotlar yo‘qligi sababli kiritilmagan. Reyting har yili 1 yanvarda yangilanadi.

«Mamlakatlar bo‘yicha o‘rtacha IQ Sharqiy Osiyoda yuqoriroq. O‘rtachaga yaqin - Yevropa, G‘arbiy Osiyo, Okeaniya, Shimoliy Amerika va Shimoliy Afrikada. Markaziy va Janubiy Afrika hamda Lotin Amerikasida o‘rtachadan past», deyiladi xabarda.

Qayd etilishicha, test sinovida O‘zbekistondan 8986 kishi ishtirok etgan. O‘tgan yili bu ko‘rsatkich 94,81 ballga teng edi, bu yil 2,17 ga oshgan.

Kuchli uchlikka Xitoy (107,43), Eron (106,63) va Janubiy Koreya (106,57) kirdi. Gabon 85,56 ball bilan so‘nggi o‘rinni egalladi.

Markaziy Osiyo mamlakatlari orasida Qozog‘iston 66-o‘rinda (97,27), Qirg‘iziston 84-o‘rinda (95,0), Tojikiston 96-o‘rinda (93,75), Turkmaniston haqida ma’lumot yo‘q.

Tadqiqotchilar ta’kidlaganidek, mamlakatdagi o‘rtacha IQ miqdoriga quyidagilar ta’sir qiladi:

- Yuqumli kasalliklar: 2010 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, yuqumli kasalliklar darajasi yuqori bo‘lgan mamlakatlarda odatda IQ miqdori past bo‘lgan aholi yashaydi. Ushbu kasalliklar kognitiv rivojlanishga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin. Afrika yuqumli kasalliklardan eng ko‘p zarar ko‘rgan qit’adir.

- Ovqatlanish odatlari: 2025 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, yaxshi ovqatlanish odatiga ega bo‘lgan bolalar boshqa bolalarga qaraganda yuqori IQ miqdoriga ega.

- Intellektual faoliyat: 2022 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, muntazam ravishda shaxmat o‘ynash bolalarning IQ darajasini oshirishi mumkin. 1962 yildagi yana bir tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, ikki tilda so‘zlashadigan bolalar faqat bir tilda gapiradigan bolalarga qaraganda IQ testida yuqori ball olgan.

- Genetika: 2013 yilda mingdan ortiq egizaklar ishtirokida o‘tkazilgan tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, IQ 50-80 foiz genetika bilan belgilanadi.

Xulosa qilinishicha, sog‘lom ovqatlanish odatlarini targ‘ib qiluvchi va o‘z fuqarolarini intellektual rag‘batlantiruvchi faoliyat bilan shug‘ullanishga undaydigan, sog‘liqni saqlash tizimi yaxshi rivojlangan mamlakatlarda o‘rtacha IQ darajasi yuqori bo‘lgan aholi yashaydi.

© kun.uz sayti

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Jan, 10:41


Фарзанд тарбиясига оид курслар расмий равишда ўқитиладими ёки йўқми, бундан қатъий назар бир нарса аниқ: яхши тарбия ва унинг жамиятга таъсири кенг эътироф этилмоқда. Никоҳ, ота-оналик, бола ривожланиши ва болаларга ғамхўрлик қилиш каби воқеликларга улар содир бўлмай туриб юзланиш, келажакдаги ота-оналар дуч келиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олдини олиш учун самарали чора бўлиши мумкин. Бироқ, жинсий тарбияни ўргатишдан ташқари, жинсий муносабатларнинг оқибатларини, чақалоқларнинг кўриниши ва уларни қандай тарбиялашни ўргатиш мантиқий қадам бўлса-да, бу ота-оналарнинг ўз ролини бошқаларга топшириб қўйиши деб қаралмаслиги керак. Агар ота-оналар ўз ролининг имкониятларини ва бу ўзларига ва жамиятга олиб келадиган муваффақиятни англаб етсалар, улар яхши ота-оналик санъати ва илмини тушунишга тайёр бўладилар ва ўз фарзандлари учун қўлидан келган барча ишни бахтли равишда бажарадилар. Ҳукуматлар, мактаблар ёки оммавий ахборот воситаларига таяниб, намунали фуқаролар етиштириш, энг яхши ҳолатда, қимор, энг ёмони, ота-она мажбуриятларини бажаришдан дангасалик билан қочишдир. Фарзандлар фаровонлиги учун уларнинг ота- оналаридан кўра кўпроқ ким ҳаракат қила олади?
Бизнинг клиникамизда фарзандингизни психодиагностикадан ўтказиб, тўғри тарбия қилишингиз мумкин.
Бунинг учун қуйидаги рақамлар билан боғланинг:
+998909513444
+998339513444
https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Jan, 05:57


БОЛА ХАРАКТЕРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Характернинг тегишли луғат таърифлари қуйидагилардир:

~ ўзига хос сифат;
~ шахсни ташкил этувчи ва ажратиб турувчи белгилар ва фазилатлар;
~ шахс, гуруҳ ёки миллатни яратувчи ақлий ва ахлоқий хусусиятлар йиғиндиси;
~ кўзга кўринган ёки кўзга ташланадиган фазилатлар билан белгиланган шахс; персонаж;
~ обрў ва ахлоқий мукаммаллик ва мустаҳкамлик.

Фарзандларни тарбиялашдан мақсад – мустақил, солиҳ, ва масъулиятли инсонларни етиштириб чиқаришдир.

Характернинг арабча маъноси – шахсият – кучли хулқ – ахлоқ – обрў-эътибор – хислат – мукаммаллик – ўзига хос хусусият – тавсиф – яхши хулқни англатади.

Ота-оналик тарбияси болаликдан етакчилик фазилатларини шакллантириш билан боғлиқ. Бир нечта психологлар ва мутафаккирлар эса мардлик, эркинлик, ижодкорлик, муҳаббат, масъулият, сахийлик, ҳалоллик, ўзига ишонч, мустақиллик, қатъиятлилик, ор-номус, адолат, ҳақиқат, самимийлик ва жамоада ишлаш фазилатларига алоҳида урғу
берганлар. Айрим белгилар асосийроқ хусусиятдан келиб чиқиши ёки бирдан ортиқ хусусиятлар қўшилишидан юзага келиши мумкин.
Асосий эътибор қуйидаги фазилатларга қаратилган:
Жасорат, ижодкорлик, ҳалоллик, ишончлилик, севги, масъулият, мустақиллик ва эркинлик.
Нуфузли дунё етакчилари, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, улар шах- сиятида юқоридаги элементларга эга. Одам Ато ва Момо Ҳаводан бошлаб, сўнгра Нуҳ, Иброҳим, Сора, Ҳожар, Мусо, Марям, Исо ва Муҳаммад (с.а.в.) каби буюк рол намуналарини тасаввур қилиш мумкин. Наполеон, Жорж Вашингтон, Мао Зедун каби бошқа раҳбарлар, шунингдек, Пайғамбаримиз (Муҳаммад с.а.в) нинг саҳобалари – Сумайя, Хадича, Оиша, Абу Бакр, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Фотима, Холид ибн ал-Валид ва Усмонли қаҳрамони Муҳаммад ал-Фотиҳни ҳам ўйлаб кўринг. Улар ҳаммаси жасур, ижодкор ва масъулиятли эдилар, акс ҳолда улар ўз етакчилигини қўлга кири- тиб, сақлаб қола олмас эдилар.

Фарзандингиз характери ҳақида кўпроқ маьлумотга эга бўлмоқчимисиз?

Жавобларингизни изоҳларда езиб қолдиринг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Jan, 00:32


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Jan, 13:41


Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog) pinned «❇️ УСТОЗ-ШОГИРД анъанаси асосидаги 16-гуруҳига 11 январда старт берилади! 📣ДИҚҚАТ! КУРС ДАСТУРИ МУТЛАҚО ЯНГИЛАНГАН! 📖 КУРС НОМИ: "ПСИХОТЕРАПИЯ ВА ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ" муаллифлик курси! Курс кимлар учун: Психология ва психотерапия илмини миллий анъаналаримизга…»

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Jan, 13:41


❇️ УСТОЗ-ШОГИРД анъанаси асосидаги 16-гуруҳига 11 январда старт берилади!

📣ДИҚҚАТ! КУРС ДАСТУРИ МУТЛАҚО ЯНГИЛАНГАН!

📖 КУРС НОМИ: "ПСИХОТЕРАПИЯ ВА ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ" муаллифлик курси!

Курс кимлар учун:
Психология ва психотерапия илмини миллий анъаналаримизга мос тарзда ўрганишни истаганлар учун;
Ўзи, оиласини ўрганиб, улар билан муросаю-мадорада яшашни истаганлар учун;
Янги билим ва кўникмаларга эга бўлиб, психология соҳасида иш бошлаш ва давом эттириш ниятида бўлганлар учун.

Курс қачон бошланади: 11 январ.

📍Курс 5 ой давом этиб, 3 та даража, 56 та дарсдан иборат.

🖊Хозирда курснинг 1-даражасига қабул кетаяпти.

🔥 Курсни муваффақиятли тугатиб, имтиҳондан сертификат ва Hidaya Med Clinic да 1 хафталик амалиет такдим этилади.

Курсга езилиш учун @Hidaya_academy_administrator (+998909513024) билан богланинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Jan, 08:21


Bolaning intellekti ona genlari orqali belgilanadi

An'anaviy ravishda, bolaning intellekti otadan meros bo‘ladi, deb hisoblanar edi. Ko‘pchilik eshitgan bo‘lsa kerak, bolani jinsiy jihatdan kim dunyoga keltirishi erkakka bog‘liq. Agar tuxum hujayra Y-xromosomani olib yuruvchi spermatozoid bilan biriksa, o‘g‘il bola, X-xromosomali spermatozoid bilan biriksa esa qiz bola tug‘iladi. X-xromosomalar, shuningdek, bolaning tashqi ko‘rinishini belgilovchi genlarni ham olib yuradi: yuz shakli, qoshlar, soch va teri rangi.

Bolaning intellekti ona genlari orqali belgilanadi

Turli davrlarda olimlar genetika orqali bo‘y, vazn, barmoq izlari, kasalliklarga moyillik va hatto depressiyaga moyillik ham meros bo‘lishini isbotladilar.
Shunga qaramay, an'anaviy tushunchaga ko‘ra, bolaning intellekti otadan meros qilib olinadi, deb ishonilgan.
Ammo nemis olimlari bu fikrni rad etishdi. Ularning keng ko‘lamli tadqiqot natijalariga ko‘ra, bolaning intellektual rivojlanish qobiliyati asosan onadan o‘tadi, otadan emas. Ma'lum bo‘lishicha, otaning genlari limbik tizim (miyaning ichki organlar funksiyalarini, emotsiyalarni, xotirani va uyquni boshqarishda ishtirok etadigan tuzilmalar yig‘indisi) rivojlanishini boshqaradi, onaning genlari esa bosh miyaning po‘stlog‘i rivojlanishiga ta’sir qiladi. Oddiy qilib aytganda, bola onadan intellektni, otadan esa emotsional holatni oladi.

Shu bilan birga, tadqiqot yana bir eski haqiqatni tasdiqladi: intellekt darajasining barchasi genetik omillarga bog‘liq emas. Olimlarning fikricha, intellekt taxminan yarmiga (40-60%) genetikadan kelib chiqadi, qolgan qismi esa tashqi omillarga bog‘liq. Bu yerda eng muhim omil ona va bola o‘rtasidagi munosabat hisoblanadi. Ayniqsa, ikki yoshgacha bo‘lgan davrda bolaning onasiga bo‘lgan bog‘liqligi intellektual qobiliyatlarning rivojlanishida juda muhim rol o‘ynaydi.
Yana bir muhim omil — bu sevgi. Agar bolalarning onalik sevgisi va parvarishiga bo‘lgan emotsional ehtiyojlari 13 yoshgacha to‘la qondirilgan bo‘lsa, ularning miyadagi gipokamp (xotira va emotsiyalar shakllanishiga javob beruvchi miyaning bir qismi) hujayralari o‘rtacha 10% ko‘proq rivojlangan bo‘ladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Jan, 04:16


😓 Maqtovlarga odatlangan bolalar o`zlari uchun qiyin yoki xatarli ko'ringan vazifalardan qochishadi, chunki muvaffaqiyatsizlik ularning "aqlli" degan imidjiga putur yetkazishi mumkin.

🏋️‍♀️ Muvaffaqiyatsizlikdan qo'rqish esa ularning qiyinchiliklarga dosh berish va o'rganish imkoniyatlarini cheklashga olib keladi.

Tadqiqotlar bolaning o`zini emas, aksincha bolaning harakatini, yondashuvini va qat'iyatini maqtashga e'tibor qaratish afzal ekanligini ta`kidlashgan.

💪 E'tiborni bolaning tug'ma qobiliyatidan harakati va o'rganishiga o'tkazish undagi qiyinchiliklarga qarshi turish qobiliyatini oshiradi va muvaffaqiyatsizlikdan o'sish imkoniyati sifatida qarash ko`nikmasini shakllantiradi.

🔗 Manba: Mueller, C. M., & Dweck, C. S. (1998). Praise for intelligence can undermine children’s motivation and performance. Journal of Personality and Social Psychology, 75(1), 33–52.

📱 https://t.me/psixo_bloguz

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Jan, 01:12


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Jan, 17:04


Бу қайси курсимиздан лавҳа эди?

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Jan, 13:26


Davolanish va duo qilish
Shifokor tavsiyalariga amal qilish bilan birga, duo qilish ham muhimdir. Rasululloh (s.a.v.) tavsiya qilgan duo:
"Ey insonlarning Robbi! Bu kasallikni daf qil va shifo ato et! Zero, shifo faqat Sendandir. Shunday shifo berki, undan hech qanday asar qolmasin!" (Buxoriy, Muslim).

Rasululloh (s.a.v.) shunday deganlar:
"Alloh har qanday kasallikni davolash uchun shifosini ham yaratgan" (Buxoriy).

Shuningdek, Qur’onda shunday deyilgan:
"So‘ngra hamma mevalardan yegin. Bas Robbing oson qilib qo'ygan yo'llardan yurgin, deb vahiy qildi. Ularning qorinlaridan turli xil rangdagi sharob chiqar. Unda odamlar uchun shifo bordir. Albatta, bunda tafakkur qiladigan kishilar uchun oyat-belgi bordir" (Nahl surasi, 69-oyat).

O‘zingiz uchun yaxshi duo qiling:
"Ey insonlarning Robbi! Bu kasallikni daf qil va shifo ato et! Zero, shifo faqat Sendandir. Shunday shifo berki, undan hech qanday asar qolmasin!" (Buxoriy, Muslim).

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Jan, 10:52


ISLOMDA PSIXOSOMATIKA

Tana kasal bo‘lsa, ruhiy quvvat pasayishini va ruh kasal bo‘lsa, tan ham bundan zarar ko‘rishini yozgan. U ruhiy buzilishlarni tasniflab, ularni kognitiv terapiya yordamida davolash mumkinligini ko‘rsatgan.

Al-Balxiy o‘z izlanishlarini Qur’oni Karim oyatlari va hadislar asosida olib borgan. Masalan:

"Ularning qalblarida kasallik bor..." (Baqara surasi, 10-oyat).
"Tanada bir bo‘lak go‘sht bor, agar u sog‘lom bo‘lsa, butun tana sog‘lom bo‘ladi, agar u buzilsa, butun tana buziladi. Bu [qalbdir]" (Imom Buxoriy rivoyati).

Ali ibn Sahl Rabbon at-Tabari va psixoterapiyaning boshlanishi
Ali ibn Sahl Rabbon at-Tabari IX asrda yozgan “Firdavs al-Hikma” (Hikmat bog‘i) asarida birinchi bo‘lib “iloj an-nafs” (ruhni davolash yoki psixoterapiya) tushunchasini kiritgan. U psixologiya va tibbiyot o‘rtasidagi mustahkam aloqani ta’kidlab, bemorlarni davolashda psixoterapiya va psixologik maslahatlarning zarurligini ko‘rsatgan.
Shuning uchun musulmon tabiblari klinik psixiatriya, psixologiya va ruhiy kasalliklarni kuzatishni faol rivojlantirgan. Ular psixoterapiya va davolash jarayonida keng vositalarni birinchi bo‘lib qo‘llagan. Shu sababdan, bu bilim musulmonlar uchun yangi tushuncha emas. Ushbu mavzuni chuqurroq o‘rganish tavsiya etiladi.

Psixosomatika: ruh va tana aloqasi
Psixosomatika – insonning ruhiy holati va tanadagi kasalliklar o‘rtasidagi bog‘liqlikni o‘rganadigan tibbiyot va psixologiya sohasi. Bu soha shuni ko‘rsatadiki, hissiyotlar tanada kasallikni keltirib chiqarishi mumkin. G‘azab, ochko‘zlik, hasad, amalga oshmagan orzular yoki bajarilmagan istaklar sog‘liq muammolarini keltirib chiqaradi.

Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) inson axloqiga katta ahamiyat berganlar. Abu Hurayra (r.a.) rivoyat qilgan hadisda shunday deyiladi:
"Bir kishi Rasululloh (s.a.v.)dan nasihat so‘radi. U zot unga: «G‘azab qilmang!» dedilar. U kishi bir necha marta nasihat so‘radi, lekin Rasululloh har safar: «G‘azab qilmang!» deya javob berdilar" (Imom Buxoriy rivoyati).

Rasululloh (s.a.v.) o‘rgatgan yaxshi axloq salbiy hissiyotlardan kelib chiqadigan kasalliklarning oldini olishga yordam beradi.

Islomda sinov va kasallik
Islomga ko‘ra, kasalliklar jazoga olib keluvchi holat bo‘lishi mumkin, lekin ba’zan bu Allohning sevgisini ko‘rsatadigan sinovdir. Qur’onda shunday deyilgan:

Agar Alloh senga zarar yetkazishni istasa, Uni faqat O‘zi daf etishi mumkin. Agar U yaxshilikni istasa, hech kim Uning fazlini to‘sib qo‘ya olmaydi. U O‘z fazlini istagan bandalariga beradi. U kechiruvchi va rahmli Zotdir" (Yunus surasi, 107-oyat)

Abu Hurayra (r.a.) rivoyat qilgan hadisda Rasululloh (s.a.v.) shunday deganlar:
"Mo‘min va mo‘mina o‘z tanalarida, mol-mulklarida va farzandlarida sinovlarga duchor bo‘lishda davom etadilar. Bu sinovlar ularning gunohlarini poklaydi va ular Rabbilariga pok holda yetib boradilar" (Imom Ahmad, Buxoriy, Termiziy).

Hadisda yana shunday deyilgan:
"Alloh biror xalqni yaxshi ko‘rsa, ularga sinov yuboradi. Kim ulardan rozi bo‘lsa, unga Allohning roziligi bor. Kim norozi bo‘lsa, unga Allohning g‘azabi bor" (Termiziy, Ibn Moja).

Qur’on va shifo
Qur’oni Karim shifo va ruhiy xotirjamlik manbai ekanligi haqida shunday deyilgan:
"Ogoh bo‘ling, qalblar faqat Allohni zikr qilish bilan osoyishtalik topadi" (Ra’d surasi, 28-oyat).

Shuningdek:
"Mo‘minlar uchun Qur’on – hidoyat va shifo, kufr qilganlarning quloqlari og‘ir, ular Qur’ondan uzoqlashganday eshitmaydilar" (Fussilat surasi, 44-oyat).

Qur’onni ongli ravishda o‘qish va unga amal qilish ruhiy va jismoniy sog‘lomlikka ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.

Hayotingizni tahlil qiling

O‘zingiz haqingizda o‘ylab ko‘ring:

Kuningiz qanday o‘tmoqda?

Sizni qanday odamlar o‘rab olgan?

Siz nimani xohlaysiz va nimadan qochasiz?

Hayotingizda qanday voqealar sodir bo‘ldi?

Bu savollarga javob berish sizning ruhiy kechinmalaringizni tushunishingizga va jismoniy sog‘lig‘ingizni yaxshilashga yordam beradi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Jan, 09:06


Яна бир тадбир бошладик…
Гап нима ҳақда?

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Jan, 00:51


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

03 Jan, 14:43


❇️ УСТОЗ-ШОГИРД анъанаси асосидаги 16-гуруҳига 11 январда старт берилади!

📣ДИҚҚАТ! КУРС ДАСТУРИ МУТЛАҚО ЯНГИЛАНГАН!

📖 КУРС НОМИ: "ПСИХОТЕРАПИЯ ВА ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ" муаллифлик курси!

Курс кимлар учун:
Психология ва психотерапия илмини миллий анъаналаримизга мос тарзда ўрганишни истаганлар учун;
Ўзи, оиласини ўрганиб, улар билан муросаю-мадорада яшашни истаганлар учун;
Янги билим ва кўникмаларга эга бўлиб, психология соҳасида иш бошлаш ва давом эттириш ниятида бўлганлар учун.

Курс қачон бошланади: 11 январ.

📍Курс 5 ой давом этиб, 3 та даража, 56 та дарсдан иборат.

🖊Хозирда курснинг 1-даражасига қабул кетаяпти.

🔥 Курсни муваффақиятли тугатиб, имтиҳондан сертификат ва Hidaya Med Clinic да 1 хафталик амалиет такдим этилади.

Курсга езилиш учун @Hidaya_academy_administrator (+998909513024) билан богланинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

03 Jan, 13:42


Shaxsiy ahamiyat hissi 2-o‘ringa o‘tadi, boshqalarning ehtiyojlarini qondirish esa 1-o‘rinda bo‘ladi. Bu esa shaxsiy muvaffaqiyat va yutuqlar endi ahamiyatsiz degani emas, balki ular oldingiga qaraganda kamroq ahamiyat kasb etadi. Inson jamiyatga o‘zini isbotlash ehtiyojidan voz kechadi.
Qadriyatlarning qayta baholanishi
Bu bosqichda inson o‘z qadriyatlarini tubdan qayta ko‘rib chiqadi. Oilasi, farzandlari va ota-onasi asosiy o‘rinni egallaydi. Inson o‘zini qanday bo‘lsa, shunday qabul qiladi, o‘zini kuch bilan o‘zgartirishga urinmaydi, boshqalarni tanqid qilish va muhokama qilishdan voz kechadi. U yanada sezgir, diqqatli va e’tiborli bo‘ladi.
Insonni endi hamma narsani nazorat qilish emas, balki o‘zi uchun quvonch keltiradigan narsalarga vaqt ajratish ko‘proq qiziqtiradi. Ushbu bosqichga o‘tish ko‘p vaqt, kuch va sabr talab qiladi, lekin hayotning tubdan o‘zgarishiga olib keladi. Hayot sekinlashadi, shoshilish hissi yo‘qoladi, bu holatdan zavq olish istagi paydo bo‘ladi.

5-daraja: Donishmandlik darajasi.
Bu bosqichda insonning ongi eng yuqori darajada bo‘ladi. Insonni endi mavjudlikning chuqur voqealari va jarayonlari qiziqtiradi. Atrofdagi dunyo va sodir bo‘layotgan voqealar mohiyati 1–3-darajalarga qaraganda butunlay boshqacha ko‘rinadi. Qadriyatlar, hayot, afsona va stereotiplar, dunyoviy ideallar va ma’naviy jihatlar tubdan qayta baholanadi va anglanadi.

Bunday shaxs:
1000 lab odamlarga ta’sir ko‘rsatishi va ularni ortidan ergashtirishi mumkin;
reallikni o‘z ko‘rish qobiliyatiga mos ravishda o‘zgartirishga qodir bo‘ladi;
hayotning barcha jabhalarida muvozanatni buzmaslik darajasiga yetadi.

6-daraja: Yetakchilik darajasi.
Bu bosqichda inson yirik liderga aylanadi. Unga ko‘pchilik ergashadi, uni tinglashadi, ishonishadi, uning harakatlarini takrorlashadi.
Bunday odamlar:
jamiyatni o‘zgartirish va unga ta’sir qilish salohiyatiga ega bo‘ladi;
cheksiz energiya manbaiga ega bo‘ladi va hayotni keng qamrovli tushuna boshlaydi;
ustuvorliklar, ideologiyalar va tizimlarni o‘zgartirish darajasida fikrlaydi.
Bu shaxs dunyoga ulkan foyda keltirishi yoki uni butunlay vayron qilishi mumkin. Agar energiya yaratishga yo‘naltirilsa, insoniyat uchun yuksak taraqqiyot kafolatlanadi. Shu bosqichda inson har qanday azob-uqubat va tashvishlardan ozod bo‘ladi va o‘z hayotini to‘liq qabul qiladi va tushunadi.
Darajalar qanday o‘zgaradi?
Shaxs rivojlanishining turli tasniflari mavjud, ammo yuqoridagi tasnif eng asosiy va ko‘p ishlatiladiganlardandir.
7- bosqich – ma’naviy yuksalish ham mavjud, ammo bu bosqichga har kim ham yetib bora olmaydi.

Rivojlanish jarayonlari hayotiy saboqlarga va voqealarga, ba’zida salbiy hodisalarga ham chambarchas bog‘liq. Bir bosqichni o‘tkazib yuborib, darhol keyingisiga o‘tishning imkoni yo‘q – o‘tilmagan bosqichlarga qaytib, yetishmayotgan tajribani orttirish zarur bo‘ladi.

Agar inson biror bosqichda «qotib qolgan» bo‘lsa, demak, u hali kerakli hayotiy saboqni olmagan yoki uni anglamagan. Hammasi o‘z vaqtida keladi. Rivojlanishning asosiy mohiyati o‘zini tasdiqlashdan yaqinlariga g‘amxo‘rlik qilishga qadar o‘zgarishdir. Ba’zan inson o‘zlashtirmagan saboq tufayli oldingi darajaga qaytadi va ehtimol, umrining oxirigacha shu bosqichda qoladi.

Iqtibos
"Qanday ko‘rinishni istasang, shunday bo‘l."
Suqrot.

Siz hozir qaysi rivojlanish bosqichidasiz? Qayerga intilish kerak? Ma’lum bir vaziyat sizga qanday saboq berishni yoki qanday fikrni yetkazishni istaydi? Bu savollarga javob topishda biz yordam beramiz. Xatolaringizni yoki hayotdagi maqsadingizni tezroq anglab yetasiz. Agar rivojlanishni istasangiz, mutaxassis yordamidan foydalanishni e’tiborsiz qoldirmang.

Agar sizning maqsadingiz o‘z shaxsingizni rivojlantirish cho‘qqisi bo‘lgan o‘z-o‘zini amalga oshirish bo‘lsa, psixologga murojaat qilishdan tortinmang. Bu uzoq vaqtdan beri davom etadigan, ba’zida og‘riqli bo‘ladigan jarayon, ammo o‘z imkoniyatlaringizni 100% ochish va o‘zingizning maksimal darajangizga yetish bunga arziydi.

Muallif: Anna Zabrovskaya

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Dec, 15:33


YANA 4 KUN QOLDI

💎 Neyrogimnastika haqida eshitganmisiz?
⚖️ Neyrogimnastika orqali miya faoliyatini yaxshilash, normallashtirish, hattoki insultga chalingan bemorlarni davolashda foydalanish mumkinligini bilasizmi?

U holda Sizni
🔖 "MIYA:AFSONA VA HAQIQATLAR" NOMLI MUTLAQ YANGI ILMIY KURS ga taklif etamiz

📎 Kurs mualliflari:

📍Dr.Gavhar Darvish - "Hidaya med klinik" psixiatri, narkolog, psixoterapevt

📍Azizbek Mirzaahmad o'g'li-bolalar va o'smirlar psixiatri, nevropatolog, psixoterapevt

📍Hilola Sodiq qizi-davolovchi jismoniy tarbiya va sport shifokori, neyrotrener

Kurs 12ta darsdan iborat. Haftada 3 marta (dushanba, chorshanba va juma) o'tkaziladi.

Kursda qatnashish 2 xil shaklda bo'lib o'tadi:
1. 12 ta online jonli darslar-1.200.000 (bir million ikki yuz ming so'm)
2. 12 ta online yozib olingan darslar-600.000 (olti yuz ming so'm)


✍️Siz bu kursda: neyrogimnastika haqida ilmiy asoslangan bilimlar
✍️Miya funksiyalarini neyrogimnastika yordamida faollashtirish
✍️Kattalar va bolalar neyrogimnastikasi asoslari
✍️Amaliy neyromashgʻulotlar
✍️Miya haqidagi ilmiy haqiqatlarni o'rganasiz va bebaho bilimlarni egallaysiz

📌 Bu kursga neyrogimnastik mashg'ulotlarni o'zlashtirishni istagan, farzandi va oila a'zolarining kognitiv funksiyalarini rivojlantirishga qiziqqan barchani taklif qilib qolamiz

Darslar 1- yanvar kuni soat 20:00 da boshlanadi

Joyingizni band qilishga shoshiling

✏️ Kurs haqida batafsil ma'lumot olishni istasangiz @Hidaya_academy_administrator murojaat qilishingiz mumkin.
https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Dec, 09:16


#HIDAYA_21

Невротик шахс ривожланиши | Др. Гавҳар Дарвиш

"ҲИДАЯ" кўрсатуви 21-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

https://youtu.be/LNPBiojo6ZI

@muallim_media

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Dec, 05:31


🔈Инстаграм каналимга ҳам уланиб олинг, у ерда соҳамга оид қизиқарли видеолар кўп.


📱https://www.instagram.com/dr_gavhardarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Dec, 01:09


🔴5⃣-KUN.
"Bolalar ruhiy salomatligi" nomli 30 kunlik BEPUL marafonimiz start oldi! 
ERTAGA 27-dekabr kuni TONGGI 6.30 DA "Bolalarda xotira va uning buzilishlari" nomli mavzuda ustoz Gavhar Darvishovna tomonidan olib boriladi.
Dars https://t.me/Psixoterapevtuz kanalida bo'lib o'tadi. O'tkazib yubormang. Darslar yozib olinmaydi.
🧠 Bolalar ruhiy salomatligi – ularning kelajakdagi muvaffaqiyati va farovonligi poydevoridir.                
Siz ham bolalarning psixologik holati va psixiatriyasi haqida ko‘proq ma'lumotga ega bo‘lishni xohlaysizmi?
📌Unda bizning marafon aynan siz uchun!

🔽30 kun davomida biz bilan farzandingiz ruhiy holati haqida bepul bilim olishingiz mumkin bo'ladi.
▶️Har kuni soat tonggi 🖥6:30 da darslarimiz jonli tarzda olib boriladi.
❗️Ota-onalar, pedagoglar, psixologlar va qiziqqan har bir kishi qatnashishi mumkin.    Marafon dasturida:
Bolalarda ruhiy  buzilishlarini erta aniqlash usullari
Bolalar ruhiy salomatligi haqida ekspert ma'ruzalari
Mutaxassislar bilan savol-javob sessiyasi
Ruhiy salomatlikni mustahkamlash bo‘yicha amaliy tavsiyalar berib boriladi.

🔗 Marafonda qatnashish uchun https://t.me/Psixoterapevtuz hamda
https://t.me/psixiatrkundaligi kanallariga obuna bo'ling. Marafon shu kanallarda jonli efirda bo'lib o'tadi.

Bu xabarni farzandlarining salomatligiga befarq bo'lmagan, ruhiy salomatligini tekshirishni istagan yaqinlaringizga jo'natib qo'ying.

https://t.me/Psixoterapevtuz

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Dec, 00:43


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 12:10


Shuningdek, u tan kasal bo‘lsa, ruhiy quvvat pasayishini va nafs kasal bo‘lsa, tan ham bundan zarar ko‘rishini yozgan. U ruhiy buzilishlarni tasniflab, ularni kognitiv terapiya yordamida davolash mumkinligini ko‘rsatgan.

Al-Balxiy o‘z izlanishlarini Qur’oni Karim oyatlari va hadislar asosida olib borgan.

Masalan:


"Ularning qalblarida kasallik bor..." (Baqara surasi, 10-oyat).
"Tanada bir bo‘lak go‘sht bor, agar u sog‘lom bo‘lsa, butun tana sog‘lom bo‘ladi, agar u buzilsa, butun tana buziladi. Bu [qalbdir]" (Imom Buxoriy rivoyati).

Ali ibn Sahl Rabbon at-Tabari va psixoterapiyaning boshlanishi
Ali ibn Sahl Rabbon at-Tabari IX asrda yozgan “Firdavs al-Hikma” (Hikmat bog‘i) asarida birinchi bo‘lib “Ilaj an-nafs” (ruhiyatni davolash yoki psixoterapiya) tushunchasini kiritgan. U psixologiya va tibbiyot o‘rtasidagi mustahkam aloqani ta’kidlab, bemorlarni davolashda psixoterapiya va psixologik maslahatlarning zarurligini ko‘rsatgan.
Shuning uchun musulmon tabiblari klinik psixiatriya, psixologiya va ruhiy kasalliklarni kuzatishni faol rivojlantirgan. Ular psixoterapiya va davolash jarayonida keng vositalarni birinchi bo‘lib qo‘llagan. Shu sababdan, bu bilim musulmonlar uchun yangi tushuncha emas. Ushbu mavzuni chuqurroq o‘rganish tavsiya etiladi.

Psixosomatika: ruhiyat va tana aloqasi.
Psixosomatika – insonning ruhiy holati va tanadagi kasalliklar o‘rtasidagi bog‘liqlikni o‘rganadigan tibbiyot va psixologiya sohasi. Bu soha shuni ko‘rsatadiki, hissiyotlar tanada kasallikni keltirib chiqarishi mumkin. G‘azab, ochko‘zlik, hasad, amalga oshmagan orzular yoki bajarilmagan istaklar sog‘liq muammolarini keltirib chiqaradi.

Payg‘ambarimiz Muhammad (s.a.v.) inson axloqiga katta ahamiyat berganlar. Abu Hurayra (r.a.) rivoyat qilgan hadisda shunday deyiladi:
"Bir kishi Rasululloh (s.a.v.)dan nasihat so‘radi. U zot unga: «G‘azab qilmang!» dedilar. U kishi bir necha marta nasihat so‘radi, lekin Rasululloh har safar: «G‘azab qilmang!» deya javob berdilar" (Imom Buxoriy rivoyati).

Rasululloh (s.a.v.) o‘rgatgan yaxshi axloq salbiy hissiyotlardan kelib chiqadigan kasalliklarning oldini olishga yordam beradi.

Islomda sinov va kasallik
Islomga ko‘ra, kasalliklar jazoga olib keluvchi holat bo‘lishi mumkin, lekin ba’zan bu Allohning sevgisini ko‘rsatadigan sinovdir. Qur’onda shunday deyilgan:

Agar Alloh senga zarar yetkazishni istasa, Uni faqat O‘zi daf etishi mumkin. Agar U yaxshilikni istasa, hech kim Uning fazlini to‘sib qo‘ya olmaydi. U O‘z fazlini istagan bandalariga beradi. U kechiruvchi va rahmli Zotdir" (Yunus surasi, 107-oyat)

Abu Hurayra (r.a.) rivoyat qilgan hadisda Rasululloh (s.a.v.) shunday deganlar:
"Mo‘min va mo‘mina o‘z tanalarida, mol-mulklarida va farzandlarida sinovlarga duchor bo‘lishda davom etadilar. Bu sinovlar ularning gunohlarini poklaydi va ular Rabbilariga pok holda yetib boradilar" (Imom Ahmad, Buxoriy, Termiziy).

Hadisda yana shunday deyilgan:
"Alloh biror xalqni yaxshi ko‘rsa, ularga sinov yuboradi. Kim ulardan rozi bo‘lsa, unga Allohning roziligi bor. Kim norozi bo‘lsa, unga Allohning g‘azabi bor" (Termiziy, Ibn Moja).

Qur’on va shifo
Qur’oni Karim shifo va ruhiy xotirjamlik manbai ekanligi haqida shunday deyilgan:
"Ogoh bo‘ling, qalblar faqat Allohni zikr qilish bilan osoyishtalik topadi" (Ra’d surasi, 28-oyat).

Shuningdek:
"Mo‘minlar uchun Qur’on – hidoyat va shifo, kufr qilganlarning quloqlari og‘ir, ular Qur’ondan uzoqlashganday eshitmaydilar" (Fussilat surasi, 44-oyat).

Qur’onni ongli ravishda o‘qish va unga amal qilish ruhiy va jismoniy sog‘lomlikka ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.

Hayotingizni tahlil qiling

O‘zingiz haqingizda o‘ylab ko‘ring:

Kuningiz qanday o‘tmoqda?

Sizni qanday odamlar o‘rab olgan?

Siz nimani xohlaysiz va nimadan qochasiz?

Hayotingizda qanday voqealar sodir bo‘ldi?

Bu savollarga javob berish sizning ruhiy kechinmalaringizni tushunishingizga va jismoniy sog‘lig‘ingizni yaxshilashga yordam beradi.

Manba’: Islam Today

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 10:35


Savol: Psixosomatika: barcha kasalliklar asabdan kelib chiqadimi va bu haqda Islom nima deydi?

Assalomu alaykum! Men tez-tez kasal bo‘lib qolaman. Do‘stim buni ehtimol psixosomatika deb o‘ylayapti, ya’ni men hayotimdagi biror voqeani qabul qila olmayapman yoki biror xatoga yo‘l qo‘ygan bo‘lishim mumkinligini aytdi. Umuman olganda, psixosomatika degan tushuncha bormi? Va bu holatda nima qilish kerak?

Javob:
Hamd Allohga, mehribon va rahmli Zotga bo‘lsin! Muhammad payg‘ambar (s.a.v.), u zotning ahli baytlari, sahobalari va izdoshlariga Allohning salomi va barakoti bo‘lsin! Omin.

Islomda moddiy va ruhiy, jismoniy va psixologik tushunchalar bir-biridan farqlanadi. Islomiy ilmlarda inson psixologiyasi bilan bog‘liq bo‘lgan ilm “ilm an-nafsiyat” deb ataladi. Bu ilm “nafs” tushunchasini o‘rganadi. Arab tilida “nafs” atamasi ko‘plab ma’nolarga ega. Ammo bu kontekstda eng mos keladiganlari “ruh”, “psixika”, “ichki men” va “ego”dir.

Bu soha islom dunyosida hozirgi zamonaviy psixologiya, psixiatriya va nevrologiya fanlarining asosini tashkil etgan. Ayniqsa, “nafs” bilan bog‘liq masalalar tasavvufda chuqur o‘rganilgan bo‘lib, ular ruhiy takomillashuv amaliyoti bilan chambarchas bog‘langan.

Musulmon olimlari inson psixologiyasini batafsil o‘rganishgan. Ularning asarlarida “nafs” inson shaxsiyati, “fitra” esa inson tabiatini ifodalash uchun ishlatilgan.

Islomiy psixologiya ilmida “nafs” atamasi keng tushunchalarni o‘z ichiga olgan. Unda “qalb” (yurak), “ruh” (ruhiyat), “aql” (intellekt) va “irada” (iroda) kabi tushunchalar mujassam bo‘lgan. O‘rta asrlardagi islom tibbiyotida maxsus “ruhiy kasalliklarni davolash” sohasi mavjud bo‘lgan. Bu tibbiyot sohasi “iloj an-nafs” (“ruhni davolash”), “tibb ar-ruhiy” (“ruhiyatni davolash”) va “tibb al-qalb” (“yurakni davolash”) deb atalgan.

Ko‘pgina islomdan tashqari qadimgi jamiyatlarda psixik kasalliklar sababi jinlar ta’siri yoki ilohiy jazoga yo‘liqish deb hisoblangan. Bu esa bunday kasalliklarga va bemorlarga nisbatan salbiy munosabatni keltirib chiqargan. Ruhiy kasallarga nisbatan jismoniy va ruhiy zo‘ravonlik qilinar yoki ular jamiyatdan butunlay chetlatilgan.

Ammo Islom bunday bemorlarga insonparvarlik bilan munosabatda bo‘lishni buyuradi. Qur’oni Karimda shunday deyiladi:
Alloh (hayotingizni) turģizish (vositasi) qilgan mollaringizni esi pastlarga bermang. Ularni o'sha mollardan rizqlantiring, kiyintiring va ularga yaxshi so'zlar ayting. (Niso surasi, 5-oyat).
Bu oyat ruhiy kasallarga nisbatan Islomning munosabatini aniq belgilaydi. Alloh bu insonlar nochor bo‘lsa ham, ularga rahm-shafqat ko‘rsatib, ularga g‘amxo‘rlik qilishimizni buyuradi.

Bu insonparvarlik tamoyillari VIII asrdan boshlab ilk ruhiy shifoxonalarning ochilishiga sabab bo‘lgan. Shuningdek, musulmon olimlarini psixologiya, psixiatriya va nevrologiya sohalarida tadqiqotlar olib borishga undagan. Quyida bu sohada mashhur bo‘lgan ba’zi olimlar va ularning asarlari keltiriladi:

1. Ibn Sino (Avitsenna) – "Tib qonuni".


2. Abu Bakr Muhammad ibn Sirin – "Ta’bir al-Ruya", "Muntahab al-Kalom fi Ta’bir al-Ahlom".


3. Al-Kindiy – "Uyqu va tushlar haqida". Depressiyaga qarshi kurashishning kognitiv usullarini rivojlantirgan va aqliy faoliyatni rag‘batlantirgan.


4. Al-Farobiy – "Tushlarning sababiyati haqida".


5. Al-G‘azoliy – Ichki va tashqi hislarni ajratish hamda tasvirlashni batafsil ishlab chiqqan.


6. An-Naysoburiy – "Kitob al-Uqul al-Majnunin" ("Telbalar aqli haqida").


7. Ibn Miskavayh – "Tahzib al-Axloq", "Al-Fauz al-Asg‘ar".


8. Ibn Bajja – Inson aqli va uning qobiliyatlarini rivojlantirish haqida yozgan.

9. Abu Zayd Ahmad ibn Sahl al-Balxiy – "Masolih al-Abdon va al-Anfus"

Al-Balxiyning hissasi
Al-Balxiy tan va ruh bilan bog‘liq kasalliklarni tasvirlab, ruhiy va psixologik salomatlikni tavsiflash uchun “tibb ar-ruhiy” atamasini, ruhiyatni davolash uchun esa “tibb al-qalb” atamasini ishlatgan. U, insonning tanasi va ruhi birgalikda sog‘lom bo‘lishi lozimligini ta’kidlagan.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 09:23


#миннатдорчилик
#совғаучунраҳмат

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 07:38


#feedback
#natija
#natija
#shifotopganlar
#otziv

Hidaya klinikamizda shifo topgan bemorlarimizdan biri…

Sizda ham shu kabi muammolar bo‘lsa, bizga murojaat qiling:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi kanaliga o‘tib, yana boshqa shaxslardan olingan fikrlar bilan tanishing.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 02:07


Olcha: miya va kayfiyat uchun foydali

Olcha bizning kayfiyatimizni yaxshilashga va miya salomatligini qo‘llab-quvvatlashga yordam berishi mumkin. 🍒

Unda antosiyanlar mavjud bo‘lib, ular miya faoliyatini yaxshilaydi, xotirani mustahkamlaydi va Altsgeymer kasalligidan himoya qilishi mumkin.

Bundan tashqari, olchadagi polifenollar yangi ma’lumotni yaxshiroq o‘zlashtirishga yordam beradi va miyani tana bilan samarali aloqa qilishga undaydi.

Shuningdek, olcha — kayfiyat va tashvish darajasini boshqaruvchi serotoninning noyob tabiiy manbalaridan biridir.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Dec, 01:13


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Dec, 12:10


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Dec, 03:26


#HIDAYA_29

Неврастения сабабли оилалар бузилмоқда...| Др. Гавҳар Дарвиш

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 29-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

@Psixoterapevtuz
@HidayaMedClinic

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Dec, 01:32


▶️3️⃣-KUN.
"Bolalar ruhiy salomatligi" nomli 30 kunlik BEPUL marafonimiz start oldi! 
ERTAGA TONGGI 6.30 DA "Bolalarda tafakkur buzilishi" nomli mavzuda ustoz Gavhar Darvishovna  tomonidan olib boriladi.
Dars https://t.me/psixoterapevtuz kanalida bo'lib o'tadi. O'tkazib yubormang. Darslar yozib olinmaydi.
🧠 Bolalar ruhiy salomatligi – ularning kelajakdagi muvaffaqiyati va farovonligi poydevoridir.                
Siz ham bolalarning psixologik holati va psixiatriyasi haqida ko‘proq ma'lumotga ega bo‘lishni xohlaysizmi?
📌Unda bizning marafon aynan siz uchun!

🔽30 kun davomida biz bilan farzandingiz ruhiy holati haqida bepul bilim olishingiz mumkin bo'ladi.
▶️Har kuni soat tonggi 🖥6:30 da darslarimiz jonli tarzda olib boriladi.
❗️Ota-onalar, pedagoglar, psixologlar va qiziqqan har bir kishi qatnashishi mumkin.    Marafon dasturida:
Bolalarda ruhiy  buzilishlarini erta aniqlash usullari
Bolalar ruhiy salomatligi haqida ekspert ma'ruzalari
Mutaxassislar bilan savol-javob sessiyasi
Ruhiy salomatlikni mustahkamlash bo‘yicha amaliy tavsiyalar berib boriladi.

🔗 Marafonda qatnashish uchun https://t.me/Psixoterapevtuz hamda
https://t.me/psixiatrkundaligi kanallariga obuna bo'ling. Marafon shu kanallarda jonli efirda bo'lib o'tadi.

Bu xabarni farzandlarining salomatligiga befarq bo'lmagan, ruhiy salomatligini tekshirishni istagan yaqinlaringizga jo'natib qo'ying.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Dec, 01:21


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

09 Dec, 16:06


👋Farzandim-jigarbandim farzand tarbiyasi kursining 2 fasliga qabul yana 3 kun davom etadi, kurs chorshanba 11 dekabr kuni boshlanadi.

💡Agar siz bola psixologiyasi, oilaviy munosabatlarni to'g'ri yo'lga qo'yish, bolalarning ruhiy-hissiy rivojlanishi haqida ko'proq ma'lumotlarga ega bo'lishni istasangiz, kursga ro'yxatdan o'tish uchun @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

Darslar haftada ikki marotaba jonli onlayn tarzda ustozlar Gavhar Darvish va Iroda Ahmed tarafidan olib boriladi. Barcha darslar yozib olinadi va sizda qayta tinglash imkoni ham bor. Qo'shimcha ma'lumot uchun @Hidaya_academy_administrator bilan bog'laning.

https://t.me/YaqinOzbek

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

09 Dec, 13:04


‼️ 2024-yilning yangi iborasi “brain rot” (miya chirishi) internetdagi sifatsiz kontentni doimiy ko’rish natijasida yuzaga keladigan intellektual holatning yomonlashuvini ifodalaydi. Yil davomida ushbu atamaning qo‘llanilish chastotasi naqd 230% ga oshdi.

📍 21-dekabr kuni bo'lib o'tadigan: “Miya: afsona va haqiqatlar" nomli ilmiy seminarda eng oxirgi ilmiy taqqiqot natijalari bilan bo’lishamiz!

Bu galgi seminarimiz mehmonlari:

1️⃣. Alimov Xo'jageldi Mustafoyevich - seminarimiz bosh eksperti, XIA din psixologiyasi kafedrasi professori, ps.f.d.

2️⃣. Dilfuza Komil - jurnalist, pedagog, miyaning ma'naviy faoliyati va xulq-atvor fanlari ommalashtiruvchisi, Uskudar universiteti ilmiy tadqiqotchisi. Mehmonimiz Turkiya davlatidan online ishtirok etadilar. Ulardan ilmiy ishlariga oid ilmiy faktlarni bilib olasiz!

3️⃣. A'zamjon Soliyev- Biologiya fanlari doktori, Toshkentdagi Turin politexnika universiteti dotsenti.
Ulardan miyaning biologik tuzilishi hamda qanday ishlashi haqidagi ma'lumotlarni bilib olasiz.

🗓️ 21-dekabr shanba kuni soat 9:00 dan 14:00 gacha HUSMA HOTEL'da bo'ladi.

💲Tadbirda qatnashish pullik! Talaba va shogirdlarimizga 20% lik chegirma bor.

📈 Tadbirga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qilasiz. Joylar soni cheklangan, ulgurib qoling!

https://t.me/Dilfuza_Komil

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

09 Dec, 10:21


Qachon psixoterapevtga murojaat qilish haqida o‘ylash kerak?

Ba'zan psixoterapevtga murojaat qilish zarurligini tushunish qiyin bo‘lishi mumkin. Biroq, quyidagi belgilar bunday yordamga ehtiyoj borligidan darak berishi mumkin:

Agar siz doimiy ravishda aybdorlik hissini sezsangiz yoki o‘zingizni noto‘g‘ri yo‘nalishda ketayotgandek his qilsangiz, bu masala haqida o‘ylashga arziydi.

Ko‘p hollarda ishlarni cho‘zib yurish (prokrastinatsiya) odat tusiga kirsa, bu ham xavotirli belgi hisoblanadi.

Agar xavotir va qo‘rquv hayotingizning ajralmas qismiga aylangan bo‘lsa, psixologik yordam kerak bo‘lishi mumkin.

Munosabatlarda yuzaga keladigan muammolar yoki tashqi ko‘rinishingizdan doimiy norozi bo‘lish holatlari ham professional qo‘llab-quvvatlashga ehtiyojni ko‘rsatadi.

Nihoyat, o‘zingizda haddan tashqari asabiylik yoki tez-tez jahlingiz chiqishini sezsangiz, bu psixoterapevt bilan uchrashishni o‘ylab ko‘rishga yana bir sababdir.

Unutmang, yordam so‘rash mutlaqo normal holatdir. Hayotingizni yaxshilash uchun bu birinchi va muhim qadamdir.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

09 Dec, 04:05


👶🏻🐍 Нега болалар илонлардан қўрқишмайди?

Тадқиқотларга кўра, илонлардан қўрқиш туғма реакция эмас, балки орттирилган тажриба. Муайян ёшгача бўлган болалар илонларга нисбатан қўрқувдан кўра уларга кўпроқ қизиқиш билдиришади. Бунинг сабаби шундаки, улар ҳали илонлар хавфли деган стереотиплар ва ассоциацияларни шакллантирмаган. Улар илонларни таҳдид эмас, балки қизиқишни уйғотадиган ҳаракатланувчи объектлар сифатида кўришади.

Илонлардан қўрқиш ёш билан, болалар ота-оналаридан, бошқалардан ёки филмлардан маълумот олишни бошлаганда пайдо бўлади. Бу ижтимоий ва маданий омиллар табиатни идрок этишга қандай таъсир қилишига яққол мисол. Шунинг учун, агар бола илонни кўрса, унинг биринчи реакцияси қўрқув эмас, балки бу ғайриоддий мавжудот ҳақида кўпроқ билиш истаги бўлади

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/DrGavharDarvish

360 даража

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

09 Dec, 01:11


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

08 Dec, 15:14


🧠Siz biror ishni amalga oshirayotganingizda uni miya "xohlayotgani uchun" qilishingizni bilarmidingiz? Ha aynan shunday.

📈Insonlar kompyuterni yaratayotgan vaqtda inson miyasidagi juda ko'p funksiyalaridan foydalanishgan hamda ularni kompyuter tizimi bilan bog'lashgan. Shulardan biri interfeys funksiyasi. Qadimdan beri bu funksiya ko'pchilik olimlarning diqqat markazida bo'lib kelgan.

⚡️Hozirda bioelektrik qo'l yoki oyoqlar ham xuddi shu funksiyaga asoslangan holda ishlab chiqilmoqda

✔️Bu haqida to'liqroq ma'lumotga ega bo'lish uchun esa albatta 21-dekabr kuni bo'lib o'tadigan “MIYA: AFSONA VA HAQIQATLAR” nomli seminarimizga tashrif buyuring.

Ustoz spikerlarimizdan biri:
Azizbek Mirzaahmadovich Yeraliyev
🗓️2004- 2007 yillar, Toshkent tibbiyot akademiyasi qoshidagi akademik litseyda,
🗓️2007-2014 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining davolash ishi fakultetida,
🗓️2014-2016 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining psixiatriya klinik ordinaturasida oʻqigan. 🗓️Neyrofiziologiya va klinik diagnostika,
nevrologiya boʻyicha oʻqigan.
🗓️2023 yilda Sankt-Peterburgdagi Bexterov nomidagi psixiatriya va nevropatologiya ilmiy amaliy markazida psixoterapiya boʻyicha malaka oshirgan.
🗓️Xozirda Olmaliq shahrida Neyroskrining xususiy klinikasida va 2 sonli Toshkent viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasida ishlaydi.
🗓️Ilmiy seminar HUSMA hotelda 9.00 da boshlanadi.
 
💵Qatnashish pullik!
🟢Oflayn - 250.000 so’m.
▶️Onlayn - 150.000 so’m.
Talaba va shogirdlarimizga 20 🛍lik chegirma bor.

🔥Tadbirga o’z miyasi bilan tanishishni istaganlarni, psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

📎Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling, joylar kam.

https://t.me/hilolasodiqqizi

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

08 Dec, 09:07


O‘z ruhiy salomatligingizga qanday g‘amxo‘rlik qilish kerak

🧠 Faol bo‘ling. Ruhiy salomatlikni saqlash uchun muntazam jismoniy mashqlar bilan shug‘ullanish muhimdir. Bu nafaqat tanangiz, balki ongingiz uchun ham foydalidir.

🧠 Har kuni sayr qilishga vaqt ajrating. Agar iloji bo‘lsa, oila a’zolaringiz yoki do‘stlaringiz bilan sayr qiling. Bu nafaqat kayfiyatingizni yaxshilaydi, balki yaqinlaringiz bilan munosabatlarni mustahkamlaydi.

🧠 Uyquga e’tibor bering. Kuniga taxminan 8 soat uxlash tavsiya etiladi. Bu sizni tetik va diqqatli bo‘lishingizga yordam beradi.

🧠 O‘z muammolaringizni ichingizda saqlamang. Agar biror narsa bezovta qilsa, ishonchli odamlarga dardingizni ayting. Zarurat tug‘ilsa, mutaxassislarning yordamiga murojaat qilishdan tortinmang.

Ruhiy salomatligingizga g‘amxo‘rlik qilish hayotingizni yanada baxtli va mazmunli qilishga yordam beradi!

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

08 Dec, 02:02


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

07 Dec, 14:02


🧠Bosh miyaning og‘irligi qancha, xajmi qanday, xujayralari soni qanchaga yetadi.... Ishoning, ilmiy tibbiyotda bundanda muhim savollar bor! Shunday savollarki, ularning javobi Sizning miyaga bo‘lgan munosabatingizni butunlay o‘zgartirib yuboradi.

☀️21 dekabr kuni bo‘lib o‘tadigan ilmiy seminarimizda Siz ana shu savollar bilan ham, ularning javobi bilan ham tanishasiz.

🔬Ilmiy seminar HUSMA hotelda 9.00 da boshlanadi.

Qatnashish pullik! Talaba va shogirdlarimizga 20 % lik chegirma bor.

🌟Tadbirga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Batafsil malumot va joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling, joylar kam.

https://t.me/hilolasodiqqizi

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

07 Dec, 10:45


Stressni 3 daqiqada adyol yordamida yengish

Ba'zida stressga tushganda, kerak bo'lgan yagona narsa – bu qulay adyol. Mana, tezda dam olishga yordam beradigan oddiy usul. 🌿

1. Eng sevimli adyolingizni toping.

2. O'zingizni adyolga qo'ziqorin kabi o'rab oling. Qo'llaringizni mahkam o'rashni unutmang.

3. Qulay tarzda o'tiring yoki yoting. Qorin bo'shlig'ingiz bilan sekin nafas ola boshlang.

4. Ko'zlaringizni yuming. Nafasingiz va adyol bilan o'ralgan holdagi hissiyotlarga e'tiboringizni qarating.

Bu usul faqat chaqaloqlar uchun emas, balki hayotida biroz tinchlik va qulaylikni istagan har bir kishi uchun mosdir. 😊

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

07 Dec, 01:37


👋Farzandim-jigarbandim farzand tarbiyasi kursining 2 fasliga qabul ochiq.

💡Agar siz bola psixologiyasi, oilaviy munosabatlarni to'g'ri yo'lga qo'yish, bolalarning ruhiy-hissiy rivojlanishi haqida ko'proq ma'lumotlarga ega bo'lishni istasangiz, kursga ro'yxatdan o'tish uchun @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

Darslar haftada ikki marotaba jonli onlayn tarzda ustozlar Gavhar Darvish va Iroda Ahmed tarafidan olib boriladi. Barcha darslar yozib olinadi va sizda qayta tinglash imkoni ham bor. Qo'shimcha ma'lumot uchun @Hidaya_academy_administrator bilan bog'laning.

https://t.me/YaqinOzbek

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

07 Dec, 01:12


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Dec, 11:15


НЕВРАСТЕНИЯ- асаб ожизлиги, асаб чарчаш, неврозларнинг бир тури бўлиб, унинг асосий белгиларидан бири таьсирланувчанлик заифлигидир. Бунда турмушдаги оддий икир-чикирлар, атрофдагиларнинг гаплашиши, эшикнинг тақиллаши, ёруғ нур ва ҳ.к беморларни безовталантиради, тез жаҳлини чиқаради. Асосий сабаби, киши руҳий фаолиятига узоқ муддат давомида салбий таьсир кўрсатувчи руҳий изтироблардир. Бунинг оқибатида олий нерв фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг муносабатлари бузилиб, аввал биринчиси, кейинроқ иккичиси устунлик қилади. Неврастения белгилари ана шундан келиб чиқади.Дастлаб безовталик, жаҳлдорлик, таьсирчанлик юқори бўлиб турса, кейинчалик чарчашлик, бўшашишлик, уйқу босиш, кайфиятнинг тушиб кетиши, хотира пасайиши каби белгилар биринчи ўринга чиқиб кетади. Кўпинча бу икки гуруҳ белгилар бир вақтда қўшилиб келади. Яьни ҳиссиёт ожизлиги, ўта сезгирлик, тери сезгисининг оғриқли даражадаги ошиб кетиши, навбат кута олмаслик(чидамсизлик) шу вақтни ўзида руҳий ва жисмоний чарчашлик, диққат ва хотира пасайиши кузатилади. Неврастения энг кўп учрайдиган белгиларидан бири уйқу бузилишидир. Уйқу жуда юзаки бўлиб, бетўхтов давом этувчи туш кўришлик билан кечади. Кундуз куни эса уйқу босаверади. Уйқудан турган беморлар қаттиқ чарчаш аломати билан уйғонадилар. Тез-тез бош оғриб туриши ҳам Неврастенияга жуда хос. Неврастенияда яна кўп учрайдиган белгилар бу турли туман сомато-вегетатив бузилиш белгилиридир. Бунга иштаха сусайиши, оғиз шиллиқ қаватини қуриши, кекириш, кўнгил айниш, қориннинг дам бўлиши, ич келмаслик-қабзият, кўп терлаш, жинсий хирснинг сусайиши, юрак-қон томир аьзолари функциясининг бузилиши каби белгилар киради.

Хўш, ўзингизда неврастения белгиларини топдингизми?

Неврастениядан даволаниш учун:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Dec, 04:40


Azizbek Mirzaahmadovich Yeraliyev - 2004- 2007 yillar, Toshkent tibbiyot akademiyasi qoshidagi akademik litseyda
2007-2014 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining davolash ishi fakultetida
2014-2016 yillarda Toshkent tibbiyot akademiyasining psixiatriya klinik ordinaturasida oʻqigan. Neyrofiziologiya va klinik diagnostika,
nevrologiya boʻyicha oʻqigan.
2023 yilda Sankt-Peterburgdagi Bexterov nomidagi psixiatriya va nevropatologiya ilmiy amaliy markazida psixoterapiya boʻyicha malaka oshirgan. Xozirda Olmaliq shahrida Neyroskrining xususiy klinikasida va 2 sonli Toshkent viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasida ishlaydi.

Bugungi konsultatsiya uchun 3 ta bo’sh joy bor.
Konsultatsiya narxi bolalar uchun - 200.000 so’m, kattalar uchun - 400.000 so’m.
Bugun konsultatsiyaga yozilish uchun:
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Dec, 02:37


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Dec, 16:53


▶️HIDAYA MED CLINIC dan yana bir yangilik!!!

🔽21 Dekabr kuni bo'lib o'tadigan : “MIYA: AFSONA VA HAQIQATLAR" nomli ilmiy seminarni  õtkazib yubormang!

🕯Ustoz-spikerlarimiz:

1️⃣. Hilola Sodiq qizi - sport shifokori, neyrotrener.

2️⃣. Gavhar Teshaboyeva - psixoterapevt, narkolog, psixiatr,  PhD.

3️⃣. Azizbek Mirzaahmad o’g’li - bolalar psixiatri, nevrolog, psixiatr.


🔥Tibbiyotda uzoq vaqtlardan beri o'rganiladigan inson a'zosi ekanligiga qaramasdan miya eng kam o'rganilgan a'zo sifatida ko'pchilikka ma'lumdir. Inson miyasi sir-sinoatlarga boy ekanligi bilan mutaxassislarning eng asosiy o'rganish obyektidir. Miya haqidagi ilmiy faktlarni bilish uchun 21- dekabr kuni tadbir tashkil qildik va sizni ishbu seminarga taklif qilamiz.

📅21-dekabr shanba kuni 9.00 da boshlanadi.

💎Tadbirda qatnashish pullik! Talaba va shogirdlarimizga 20 % lik chegirma bor.

Tadbirga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Batafsil malumot va joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling, joylar kam.

https://t.me/hilolasodiqqizi

https://t.me/DrGavharDarvish

https://t.me/Psixoterapevtuz

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Dec, 13:44


Бугунги куним жуда самарадор ўтти.
Кун якунида ўғлим билан инвестор Роберт Кийосаки иштирокидаги тадбирга келдик.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Dec, 07:58


Ҳаетимда ва илм йўлимда фақат ўз соҳасининг устаси, фазилатли, гўзал ҳулқли Устозлар учрашган, умрлари узоқ бўлсин!
Яна янги илмий иш устида севимли Устозим билан…

Устозимни танидингизми?

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Dec, 05:36


❇️ҲУЛҚ-АТВОР БУЗИЛИШИ нима?

Психиатрия соҳасида энг кўп учрайдиган холат инсондаги шахс бузилиши ёки хулқ атвор оғишидир.

📚Келинг сизга хулқ атворнинг холатларини айтиб ўтсак;
инсонда характер:
🔰 Норма
🔰 Акцентуация
🔰 Психопатия каби ҳолатларга бўлинади.

🔻Кишининг қилмишлари, фаолият тури одатий, умумэътироф этилган меъёрдан фарқ қиладиган ёки ўзи яшаб турган жамият қонун- қоидаларига бўйсунмайдиган ахлоққа айтилади. Бир сўз билан айтганда, яқинларини дилини оғритадиган, ахлоқий қоидаларга бўйсунмайдиган индивидларга ушбу терминлар қўлланилади.

‼️Афсуски, бугунги кунда айниқса ўсмир ёшларимиз орасида бу ҳолат кўпайиб кетмоқда. Бу ҳолатга тушишида кўпгина сабаблар бўлиб, шулардан энг асосийси оилавий муҳитнинг носоғлом эканлигида. Фарзандларимизнинг тарбиясига жавобгар эканмиз, уларнинг қизиқишлари, оилада бўлаётган гап сўзларнинг, атрофдаги дўстлар нинг назорат қилинмаганлиги ёки керагидан ортиқ эҳтиёжларнинг қондирилиши уларнинг руҳий-ахлоқий ҳолатига таъсир ўтказмасдан қолмайди.
Шу орада таькидлаб ўтиш жоиз, ота оналарнинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ ҳолатлар ҳам фарзанд тарбиясига таъсир ўтказади.

💚Фарзанд тарбиясида уларнинг:

📌Тепмераменти
📌Психотипи
📌Интеллекти
📌Нафс ва қалб ҳолатига эьтибор бермас эканмиз, тарбия билан кўп муаммоларга дуч келишимиз аниқ.

Сумайя Ғафарова тайерлади.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Dec, 01:27


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 14:07


👋Farzandim-jigarbandim farzand tarbiyasi kursining 2 fasliga qabul ochiq.

💡Agar siz bola psixologiyasi, oilaviy munosabatlarni to'g'ri yo'lga qo'yish, bolalarning ruhiy-hissiy rivojlanishi haqida ko'proq ma'lumotlarga ega bo'lishni istasangiz, kursga ro'yxatdan o'tish uchun @Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

Darslar haftada ikki marotaba jonli onlayn tarzda ustozlar Gavhar Darvish va Iroda Ahmed tarafidan olib boriladi. Barcha darslar yozib olinadi va sizda qayta tinglash imkoni ham bor. Qo'shimcha ma'lumot uchun @Hidaya_academy_administrator bilan bog'laning.

https://t.me/YaqinOzbek

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 11:13


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам руҳий муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 09:53


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 09:09


Ментал саломатлик ва ўқитувчиларнинг аҳволи

Мактаблардаги руҳий саломатлик ҳақида гап кетганда, одатда диққат асосан ўқувчиларга қаратилган бўлади, айниқса пандемиядан кейин хавотир, стресс ва эмоционал эҳтиёжлари кучайган ўқувчиларга. Бироқ, ўқувчиларнинг фаровонлигига ресурслар йўналтирилаётганда, мактабдаги бошқа бир аҳоли қатлами, яъни ўқитувчилар, эҳтимол, эътиборсиз қолмоқда.

Ўқитувчилар ўқувчиларнинг хулқ-атворига боғлиқ муаммолар туфайли ўта юқори даражадаги стресс, хавотир ва иш билан боғлиқ травмаларга дуч келишмоқда. Пандемия бу муаммоларни кучайтириб юборди ва бу ҳам ўқувчиларга, ҳам ўқитувчиларга таъсир қилди.

2022 йилда Миллий таълим статистика маркази маълумотларига кўра, давлат мактабларининг 87% пандемия “ўқувчиларнинг ижтимоий-эмоционал ривожланишига салбий таъсир кўрсатгани”ни маълум қилган. Қўшимча равишда, пандемиядан келиб чиққан ноаниқлик, юқори иш юкламаси ва жамиятда ўқитувчиларга нисбатан салбий муносабат каби омиллар ҳам ўқитувчиларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.

Ўқитувчилар ўз касбларининг мураккабликларига қарши курашар экан, уларнинг эмоционал ва руҳий саломатлигига ғамхўрлик қилиш жуда муҳим. Бу фақат ўқитувчиларнинг ўзлари учун эмас, балки уларнинг ўқувчилари учун ҳам катта фойда келтиради.

https://t.me/DrGavharDarvish

Ўқитувчиларнинг ментал саломатлигига эътибор қаратишнинг 4 фойдаси:
1. Ёниш ва кадрлар айланишини камайтиради
Устозларнинг руҳий саломатлиги ёниш ва ишдан кетиш даражасига бевосита таъсир қилади. Айниқса, ёш ўқитувчиларда ишга боғланиб қолиш маданияти уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
2. Дарс бериш самарадорлигини оширади
Мактаб раҳбарлари ўқитувчиларнинг ментал фаровонлигига эътибор қаратганларида, ўқитувчилар ўз вазифаларида муваффақиятли бўлишади.
3. Институционал билимларни сақлаб қолади
Камайган кадрлар айланиши мактабларда тажриба ва билимлар жамланмасини узоқ муддат сақлашга ёрдам беради.
4. Ижобий ташкилот маданиятини шакллантиради
Ўқитувчиларнинг руҳий саломатлигига эътибор бериш фақат уларнинг шахсий фаровонлиги учун эмас, балки мактабнинг умумий маданияти ва ижобий муҳитини сақлаб қолиш учун ҳам жуда муҳимдир.

Ўқитувчиларнинг эҳтиёжларини тан олиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бутун таълим жамоасининг муваффақияти ва барқарорлиги учун жуда муҳимдир.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 07:19


Ўқитувчиларнинг ментал саломатлигига эътибор қаратиш ҳақида

Ўқитувчилардан кўпинча бир вақтнинг ўзида ўқитувчи, маслаҳатчи, тарбиячи ва параваришчи ролларини бажариш кутилмоқда. Улар ўз шогирдларининг фаровонлигига жуда кўп вақт ва энергия сарфлайдилар, бу эса кўпинча ўз эҳтиёжларини эътиборсиз қолдиришга олиб келади. Бу эътиборсизлик, доимий стресс, эмоционал чарчоқ ва иш билан ҳаёт ўртасидаги мувозанатнинг йўқлиги билан бирга, ўқитувчиларнинг касбига бўлган иштиёқларининг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2016 йилдан бери ҳар йили 270,000 дан ортиқ ўқитувчи касбдан кетган, ва бу тенденция 2026 йилгача давом этиши кутилмоқда (АҚШ Меҳнат статистика бюроси маълумоти).

Ўқитувчилар қандай қилиб ўз ментал саломатлигига эътибор қаратишлари мумкин?

Ўқитувчилар руҳий саломатликни ҳимоя қилиш ва ёниш ҳолатларининг олдини олиш учун қуйидаги тўрт усулни амалга оширишлари мумкин:
1. Ташкил қилиш: Йил бошиданоқ дарс режалари ва синфни яхши ташкил қилган ўқитувчилар иш юкламасини қисқартириш, стресс ва хавотирни камайтириш стратегияларини ишлаб чиқиш имконига эга бўладилар.
2. Ўзини парвариш қилиш: Жисмоний машқлар қилиш, соғлом овқатланиш ва етарлича ухлашга эътибор бериш керак. Кичик ўзгаришлар, масалан, сув ичиш ёки 30 сония чўзилиш амалга ошириш, руҳий саломатликни яхшилашга ёрдам беради.
3. Қўллаб-қувватлашни қидириш: Ҳамкасблар, дўстлар ёки оила аъзолари билан мулоқот қилиш стресс ва чарчоқни камайтириши мумкин. Қўллаб-қувватлаш тармоғи билан алоқа қилиш ёлғизлик ҳиссини енгишга ёрдам беради.
4. Чегараларни белгилаш: Эркин вақтингизни ҳимоя қилиш учун аниқ қоидаларни белгилаш муҳим. Бу ишдан бутунлай узоқлашишни таъминлайдиган вақтларни аниқ белгилашни талаб қилади.

Мактаблар нима қилиши мумкин?

Ёниш ҳолатининг олдини олиш учун мактаблар ўқитувчиларга қуйидаги йўналишларда ёрдам бериши мумкин:
1. Қўллаб-қувватловчи маданият яратиш: Ўқитувчилар ва ходимларнинг фаровонлигини устувор вазифа сифатида қўйиш. Иш-ҳаёт мувозанатини тарғиб қилиш ва стрессни бошқариш ресурсларини таъминлаш.
2. Малака ошириш дастурлари тақдим қилиш: Стрессни камайтириш, чидамлиликни ошириш ва ўзини парвариш қилиш бўйича махсус тренингларни ўтиш.
Давоми бор…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

04 Dec, 04:58


Нима деб ўйлайсиз, ўқитувчиларнинг руҳий саломатлиги қай даражада муҳим?

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Nov, 14:12


“Мизож илми асосида шахс моҳияти” деб номланган дарсимизнинг 1-жонли дарси бошланади.
Гулноза Саидова иштирокидаги илк дарсимиз.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Nov, 10:00


☝🏼Tayyormisiz?

@Muslimaatuz dagi jonli efir hozir boshlanadi 😍🥰

Tezroq savollaringizni @Muslimaatuz chatiga yozib qoldiring.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Nov, 09:59


“Muslimat” radiosidamiz.
“Mizoj ilmi asosida shaxs mohiyati” mavzusida 1 soat mobaynida suhbatlashamiz

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Nov, 06:56


Профессор Турсунходжаева Л.А. билан.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

27 Nov, 01:08


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 17:54


Курс тақдимоти суҳбати.

Kasal bo’laverish, kayfiyatsizlik, charchoq, g’azab, tushunmovchiliklar, hullas shu kabi chigalliklar joningizga tegmadimi?

Keling bularning bariga birgalikda chek qo’yamiz!

Birgina MIZOJni  bilish orqali hammasi hal bo’ladi.

”MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI” nomli kursimiz eshiklari siz uchun ochiq!

Mizoj ilmini o'rganish bizga nima beradi?

Mizojimizni bilish bizga mizojga xos holda ovqatlanishni o'rganishimizga yordam beradi. Mizojga xos ovqatlanish esa kasalliklardan uzoqda yurishimizning asosiy sabablaridan biridir. Siz shunday xos taomlanishni o'rganishni istaysizmi? Agar javobingiz "ha" bo'lsa unda bizning kursimizga yoziling va ko'plab bilimlar eshiklarini oching.

Kurs mualliflari:

1. Gulnoza Saidova - Ibn Xaldun universiteti ilmiy tadqiqotchisi, PhD.

2. Gavhar Teshaboyeva - Hidaya Med Clinic shifokori, psixoterapevt, narkolog, psixiatr, Phd.

3. Gulbahor Sattorova - Zaytun Med Tib klinikasi shifokori, pediatr, preventiv va integrativ shifokor, xalq tabobati mutaxassisi.

Kurs 12ta darsdan iborat. Haftada 3marta o'tkaziladi.

Kursda qatnashish 2 xil shaklda bo'lib o'tadi:
1. 12ta online jonli darslar-1.200.000 (bir million ikki yuz ming so'm)
2. 12ta online yozib olingan darslar-600.000 (olti yuz ming so'm)

Joyingizni tezroq band qiling.

Kursga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 15:26


Tashqi muhit omillari, stresslar, kasalliklar bizdagi "Haqiqiy mizoj"ni  "Aynigan mizoj"ga, "Haqiqiy psixotip"ni "O'zgargan psixotip"ga aylantirib yuborishi mumkin. Siz o'zingizni "safro" mizoj deb bilasizu ammo "balg'am" mizojga xos belgilar ham bormi? Yoki psixotipingiz stresslar yoki og'ir kasalliklar natijasida o'zgarganmi? Siz bu holatdan ruhiy qiyinchilik sezasizmi? Buni bilish uchun 27-noyabrda boshlanadigan kursimizga qo'shiling va foydali bilimlarga ega bo'ling.

Kurs 12ta darsdan iborat. Haftada 3marta o'tkaziladi.

Kursda qatnashish 2 xil shaklda bo'lib o'tadi:
1. 12ta online jonli darslar-1.200.000 (bir million ikki yuz ming so'm)
2. 12ta online yozib olingan darslar-600.000 (olti yuz ming so'm)

Joyingizni tezroq band qiling.

Kursga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 15:04


Азизлар сизларга қизиқми?
Мавзуларимиз?
Бу барча учун зарур илмлар.
Аслида ўз соғлиғимиз фарзанд тарбияси ва барча инсонлар яъни жамият билан тўғри ва муваффақиятли фаолият юритамиз агар мизож илмини билсак.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 14:44


Гулноза Саидова - Ибн Халдун университети илмий тадқиқотчиси, PhD

4 та дарсларда, Мизож илми нега керак?
Аввало ўзимизни танишимиз учун. Мизож қаердан келди, илдизи қаерга тақалади? Хилт, унсур нима?
Бундан нима фойда? Қон мизож қандай?
Калит сўзлари. Мизожларни рухий эмоционал холати.
Қон мизож аёл ва эркак мизожлар фарқи нимада?
Уларни касбдаги ўзига хослиги.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 14:38


Хамда шу ердамиз…..https://www.instagram.com/dr_gavhardarvish/live/18040565984264599

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 14:38


Биз бошладик, https://t.me/DoktorGulbahor/2220. дамиз

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 13:43


ТАЙЁРМИСИЗ?

ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

🗓26 ноябрь
СОАТ: 19:30

⚡️ “МИЗОЖ илми асосида ШАХС моҳияти" курси бўйича савол-жавоб бўлиб ўтади.


Телеграмда 👉https://t.me/DoktorGulbahor

Инстаграмда 👉
https://www.instagram.com/dr_gavhardarvish

📍Мутахассисларга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 06:14


☝🏼BUGUNgi soat 19:30da bo’ladigan jonli suhbatdan bebahra qolmang! yaqinlaringizga ham ilinib qo’ying!
Suhbatda ishtrok etkanlarga ajoyib SOVG’AMIZ bor 😍🤫

Suhbat bir vaqtda telegram va instagramda bo’ladi.

Telegramda:
https://t.me/DoktorGulbahor

Instagramda:
https://www.instagram.com/dr_gavhardarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

26 Nov, 05:05


Yod va kognitiv funksiyalar: muhim bog‘liqlik

Yod — qalqonsimon bez gormonlarining sintezida asosiy element bo‘lib, ular moddalar almashinuvi va asab tizimining rivojlanishini tartibga soladi. Yod yetishmovchiligi kognitiv funksiyalarning pasayishiga va xotira bilan bog‘liq muammolarga olib kelishi mumkin.

Oddiyroq aytganda, yod miyamizning to‘g‘ri ishlashiga yordam beradi. Agar u yetarli bo‘lmasa, miya uchun ma'lumotni eslab qolish va qayta ishlash qiyinlashadi. Shuning uchun ushbu element darajasini tanada nazorat qilish muhim ahamiyatga ega.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 15:07


🔈”MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI” deb nomlangan kursimiz 2️⃣7️⃣ noyabrda start oladi!

🎁Salomatlik - ne'mat. Inson bemor bo'lganidagina bu ne'matning qadriga yetadi. Bemor bo'lishdan avval ham salomatlikni asrash usullarini ko'pchilik bilmaydi yoki ahamiyatsiz qoldiradi. HIDAYA Med Clinic va ZAYTUN Tib Med  jamoalari  tomonidan bu boradagi bilimlaringizni oshirishga hamda ularni amalda qo'llay olishda  sizga yordam bera oladigan kurs tashkil qilinyapti.

🔋Bu kursda siz:
O'z mizojingizni, uning ustun tomonlarini aniqlab olasiz;

💎Mizojingizga ko'ra taomlanishni, qanday taomlar mumkin, qaysilarini iste'mol qilmaganingiz yaxshiroq ekanini bilib olasiz;

💎Bu bilimlar sizga ne'mat qilib berilgan salomatligingizni asrashga;

💎Bemorlikda kasallikni tezroq yengishga;

💎Shifokor bo'lsangiz bemorlaringiz asoratsiz, ortiqcha dori darmonlarsiz salomatlikka erishishlariga sababchi bo'lasiz.

🛍Joyingizni tezroq band qiling.


🔥Kursga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 11:49


Hayotiy ko‘nikmalarni rivojlantirish va ijtimoiy moslashuv

Oddiy vazifalarni bajarishda yordam ko‘rsatish: 16-17 yoshli o‘smirlar kundalik hayotda turli oddiy vazifalarni yaxshi bajara oladi. Ular jismonan tetik va sog‘lom bo‘lib, jamoat ishlarida qatnashadi, mas’uliyatli va do‘stona muomala qiladi, ammo ba’zida oson aldanishi mumkin. Uy ishlarida va qishloq xo‘jaligi, chorvachilik ishlari kabi mashaqqatli ishlarni bajara oladi. Oilada ma’lum darajada yordam ko‘rsatsa-da, ko‘p hollarda unga katta ijtimoiy talab bo‘lmaydi.

Aqliy o‘sishi cheklangan bo‘lsa-da, kundalik ehtiyojlarni qondira oladi: Kitob o‘qishga katta qiziqish bo‘lmasligi mumkin, lekin televizor orqali oddiy dasturlarni ko‘radi va ulardan zavq oladi. Uydagi oddiy turmush tarzi bilan ham o‘zini qulay his qiladi. Cheklangan imkoniyatlarga ega bo‘lsa-da, ahil va oddiy hayot kechiradigan, zararli odatlardan xoli biror kimsa uchun u qadrli qo‘shni yoki yordamchi bo‘lishi mumkin.


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 08:09


• Oddiy matematik amallarni bajaradi. Ongda o‘nta ichida qo‘shish va ayirish amallarini bajaradi.

• Nutq ko‘nikmalarini rivojlantiradi. To‘g‘ri jumlalarni aytib bera oladi.

• Predmetlarni umumlashtiradi. Mebel, idish-tovoq, kiyim, sabzavotlar kabi guruhlardagi 4–5 predmetni nomlab, umumiy tushunchasini ayta oladi.

• Analogiyalarni topa oladi. Masalan, "Olma va shaftoli qanday o‘xshaydi?", "Qush va samolyot o‘xshashligi nimada?" kabi savollarga javob beradi.

• Raqamlar ketma-ketligini takrorlaydi. To‘g‘ri tartibda beshta raqamni va teskari tartibda uchta raqamni takrorlay oladi.

• Rasmlardan hikoya tuzadi. Voqealar ketma-ketligiga qarab rasmlar yordamida hikoya qiladi.

8–11 yosh
• Ota-onasining kasbini biladi. Ota-onasining qayerda va nima ish qilishini biladi.

• Yillik vaqt tushunchasini rivojlantiradi. Yilda nechta oy borligini, haftada nechta kun borligini, kunlar ketma-ketligini biladi.

• Fazoviy yo‘nalishni tushunadi. Masalan, chap qo‘l bilan o‘ng ko‘zni ko‘rsatishni tushunadi.

• Umumiy bilimlarga ega bo‘ladi. Mamlakatning nomi, ba’zi respublikalar va shaharlarni biladi.

• Maktabdagi asosiy ko‘nikmalar. Ikki xonali sonlarni qo‘shish va ayirishni biladi, ko‘paytirish jadvalini yod biladi.

• Mantiqiy fikrlashni rivojlantiradi. Bola turli narsalar o‘rtasidagi o‘xshashlik va farqlarni tushunadi. Masalan, "It va bo‘ri o‘rtasidagi o‘xshashlik nima?", "Mebel va idish-tovoq nimada farq qiladi?" kabi savollarga javob bera oladi.

• Tasviriy iboralarni tushunadi. "Tosh yurak", "oltin bosh" kabi iboralarning ma’nosini anglab, tushuntirib bera oladi.

• Ortiqcha narsani ajrata oladi. Masalan, to‘plamdagi bir xil narsalar ichida farqli narsani topadi: "stol, stul, oyna, shkaf" kabi to‘plamdan oynani ajratib ko‘rsatadi.

12–14 yosh
• Umumiy bilim va dunyoqarashi kengayadi. Bola mustaqil ravishda respublikalar, mashhur yozuvchilar, kitoblar, kasblar, daryolar, shaharlar haqida biladi. So‘nggi o‘qigan kitob yoki ko‘rgan film haqida fikr bildiradi, u qanday taassurot qoldirgani haqida gapira oladi.

• Maktabdagi matematik ko‘nikmalari rivojlangan bo‘ladi. O‘zlashtirgan kasr tushunchalari asosida sonlarni solishtirish, masalan, "12 kattami yoki 3?", "Qanday qilib kattaligini aniqlash mumkin?" kabi savollarga javob bera oladi. She’r va maqollarni o‘qib, ularni yoddan aytadi, badiiy asarlarning ma’nosini tushunadi.

• Maqol va matallarni tushuntiradi. Bola, masalan, "Aql yurak oltin, nodon bosh – somon" degan kabi iboralar bilan ishlay oladi va ularning ma’nosini tushuntirib beradi.

• Farqlarni topa oladi. "Askarning partizandan farqi nima?", "Daryo va ko‘l o‘rtasidagi farq nima?", "Qo‘g‘irchoq va haqiqiy qizcha nimada farq qiladi?" kabi savollar ustida mantiqiy tahlil olib boradi.

• Ortiqcha narsani ajratadi. Masalan, to‘plamda bir xil turdagi narsalarni tanlab, ortiqchasini ajratadi: "Qayin, terak, qarag‘ay, tol" ichidan qarag‘ayni yoki "mushuk, sichqon, qo‘y, it" ichidan sichqonni tanlaydi.

• Narsalarni solishtirish qobiliyati rivojlangan. "Pianino bilan fleyta nimada o‘xshaydi?", "Daraxt va gul nimada o‘xshaydi?" kabi savollarga javob bera oladi.

15 yosh
• Murakkab tushunchalarni tahlil qiladi. "O‘rmon va park o‘rtasidagi farq nima?", "Daryo va kanal o‘xshashmi yoki farq qiladimi?" kabi savollar ustida fikrlaydi.

• Materiallar va ularning kelib chiqishini tushunadi. Qog‘oz qanday tayyorlanadi yoki jun qanday olinadi, degan savollarga javob bera oladi.

• Abstrakt tushunchalarga ta’rif bera oladi. Masalan, "gorizont", "adolat", "vijdon", "konstitutsiya" kabi tushunchalarning ma’nosini tushuntirib beradi.

• Turli tushunchalar haqida tasavvurga ega bo‘ladi. "Demokrat", "konservator", "liberal", "kosmopolit" kabi siyosiy tushunchalarni oddiy qilib tushuntira oladi va ularning asosiy farqlarini biladi.

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 06:43


• Oddiy geometrik shakllarni chizadi. Kvadrat va doira shakllarini chizishni boshlaydi.

• Odam rasmiga qo‘shimcha qismlar qo‘shadi. Odam shaklini ikki-to‘rt qismli qilib chizadi (boshdan tashqari, qo‘shimcha qo‘l va oyoqlar).

• Chiziqlar uzunligini ajrata oladi. Ikki chiziq orasidan qaysi biri uzunroq ekanligini aniqlaydi.

• Fazoviy tushunchalarni biladi. Qayerda old, orqa, yuqori va past bo‘lishini tushunadi.

• Tananing qismlarini va ularning vazifalarini biladi. Tanani (bosh, qo‘l, oyoq kabi qismlar) va ularning asosiy funksiyalarini tanib, nomlay oladi.

• Buyumlarning maqsadini biladi. Rasmlarga qarab buyumlarning nima uchun ishlatilishini biladi: "Ovqat qayerda pishiriladi?", "Kim sut beradi?", "Kim sichqonni tutadi?", "Tunda osmonni nima yoritadi?", "Kunduzi nima yoritadi?"

• Qarama-qarshi munosabatlarni tushunadi. Masalan, "Kunduzi yorug‘, tunda nima?", "Ota erkak, ona kim?" kabi savollarga javob bera oladi.

• Oddiy narsalar haqida tushunchasi bor. Uy, kitob va shunga o‘xshash narsalar nima uchun kerakligini anglaydi va tushuntirib bera oladi.

• Rasm yig‘adi. To‘rtta yoki beshta bo‘lakka bo‘lingan rasm qismlarini to‘g‘ri joylashtirib, ulardan to‘liq rasmni hosil qiladi (it, sigir, xo‘roz va boshqa hayvonlar).

• O‘lcham tushunchasini biladi. “Ko‘proq – kamroq”, “qisqaroq – uzunroq”, “katta – kichik” tushunchalarini bilib, narsalarni solishtira oladi.

• Asosiy ranglarni tanib biladi. Yettita asosiy rangdan to‘rttasini (qora, oq, ko‘k, yashil, qizil, sariq, jigarrang) nomlab bera oladi.

5 yosh
• Sakrashni o‘rganadi. Bola o‘z-o‘zicha sakrash qobiliyatini rivojlantiradi va tanasini yaxshi boshqaradi.

• So‘z ma’nolari haqida savollar beradi. Atrofidagi so‘zlar va tushunchalar haqida faol ravishda savol berishni boshlaydi.

• Mustaqil kiyina va yechina oladi. Kiyimlarini kiyib-yechishni mustaqil amalga oshiradi.

• Uy ishlariga yordam berishga harakat qiladi. O‘zi yoki kattalarning ko‘rsatmasi bilan uy ishlariga yordamlashadi.

• Sanashni rivojlantiradi. O‘nta tanga yoki shunga o‘xshash narsalarni sanay oladi.

• Oddiy geometrik shakllarni chizadi. Kvadrat va uchburchakni nusxa qilib chizishni o‘rganadi.

• Asosiy ranglarni nomlaydi. To‘rtta asosiy rangni tanib, nomlay oladi.

• Og‘irlikni farqlay oladi. Ikki narsadan qaysi biri og‘irroq ekanligini solishtirib aniqlaydi.

• Bo‘g‘inlar ketma-ketligini takrorlaydi. O‘nta bo‘g‘indan iborat oddiy jumlani eslab, qaytaradi.

5–6 yosh
• Shaxsiy ma'lumotlari haqida gapiradi. Bola o‘zining ismi, familiyasi, ota-onasining ismi, oiladagi odamlar soni, ota-onasining kasbi, manzilini biladi.

• Vaqt tushunchasini rivojlantiradi. Kun va tun farqini bilib, "Hozir kunmi yoki tun?" degan savollarga javob beradi. Fasllar haqida tasavvurga ega bo‘ladi.

• Hisoblash ko‘nikmasini rivojlantiradi. Kubiklar yoki barmoqlar yordamida o‘nni ichida sanash, ongda besh ichida hisoblash qobiliyatiga ega bo‘ladi.

• Buyumlarni tasvirlay oladi. “To‘p nima?”, “Shlyapa nima?”, “Yostiq nima?”, “Stol nima?”, “Pichoq nima?” kabi narsalarni ta’riflab beradi.

• Rasmlarni yig‘adi. To‘rtta yoki beshta qismga bo‘lingan rasm qismlarini to‘g‘ri joylashtiradi.

• Rasmlarga qarab hikoya tuzadi. Ketma-ket rasmlarga qarab hikoya to'qib chiqara oladi.

• Odam rasmiga qo‘shimcha qismlar qo‘shadi. Odam rasmiga oltita asosiy qismni chizadi.

• Ranglarni ajratadi. Ranglarni tanib, yettita asosiy rangdan beshtasini nomlay oladi.

• Qarama-qarshi so‘zlarni biladi. Masalan, “Kunduzi yorug‘, tunda nima?”, “Qor oq, ko‘mir nima?” kabi savollarga to‘g‘ri javob beradi.

• Farqlarni tushuntiradi. Qush va it, daraxt va shisha, etik va oyoq kiyimi kabi narsalar o‘rtasidagi farqni tushuntira oladi.

• Rasmlardan yo‘q narsani topadi. Rasmlardagi yo‘q narsalarni topish va ularni tushuntirib bera oladi.

7 yosh
• Yoshi va vaqtni biladi. "Siz necha yoshdasiz?", "Ikki yil o‘tib nechchi yosh bo‘lasiz?" kabi savollarga javob beradi.

• Fazoviy tushunchalarga ega bo‘ladi. O‘ng va chapni o‘zida ham, boshqa odamda ham aniqlay oladi.

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 04:55


• "Sen" va "menga" so‘zlarini ishlatadi. O‘zining va boshqalarning shaxsini anglatuvchi olmoshlarni ishlatishni o‘rganadi.

• Olti kubikdan iborat minorani quradi. Kubiklardan barqaror konstruksiya yasaydi.

• Gorizontal chiziq chizadi va doira chizishga urinadi. Qog‘ozga to‘g‘ri chiziq tortadi va doira chizishga harakat qiladi.

• Qog‘ozni buklaydi. Ko‘rsatma bo‘yicha qog‘ozni bir marta buklab qo‘yadi.

• Kitobning bir varag'ini o‘giradi. Kitobning bitta sahifasini mustaqil ravishda o‘girib qo‘yadi.

• Rasmlarni va buyumlarni nomlaydi. Kitob yoki albomdagi bir nechta narsani tanib, nomini ayta oladi.

2,5 yosh:
• Ikkala oyoqda bir vaqtda sakraydi. Ikkala oyoqda baland sakrashni o‘rganadi.

• Narsalarni yashirishga yordam beradi. Ko‘rsatma asosida buyumlarni yashirishda yordam beradi.

• Barmoqlari uchida yuradi. So‘ralganda uch barmog‘ida yurishni boshlaydi.

• To‘liq ismini biladi va o‘zini "men" deb ataydi. Ismini va o‘zini ifodalash uchun "men" so‘zini ishlatadi.

• Qog‘ozda buklamalar qiladi. Ko‘rsatma asosida qog‘ozni bir necha qavat qilib buklaydi.

• Sakkiz kubikdan minorani quradi. Kubiklardan mustahkam konstruksiya yaratadi.

• Gorizontal va vertikal chiziqlarni nusxa qilib chizadi. Qog‘ozga chiziqlarni to‘g‘ri joylashtiradi.

• Gorshokka borishni o‘rganadi. O‘zi tualetga borishni talab qila boshlaydi.

• Turli savollar beradi. Atrofidagi narsalar haqida faol ravishda savollar berib, qiziqadi.

• Yopiq chiziqlarni chizadi. Doiraga o‘xshash shakllarni chizishni o‘rganadi.

• Uchta tugmani yechadi. Kiyimdagi tugmalarni o‘zi mustaqil ravishda yechib qo‘yadi.

3 yosh:
• Har bir zinaga bir oyoq bilan chiqadi. Zinadan chiqishda bir oyoqni bir martadan ishlatadi va muvozanatini saqlaydi.

• Uch g‘ildirakli velosipedda yuradi. Pedallarni aylantirib velosiped haydaydi.

• Bir oyoqda bir necha soniya tura oladi. Bir oyoqda turgan holda muvozanatini saqlaydi.

• Oddiy o‘yinlarda qatnashadi. Masalan, to‘p o‘yinlari yoki “kim tez?” kabi o‘yinlarda ishtirok etadi.

• Kiyinishga yordam beradi. Tugmalarni mahkamlaydi, poyafzal kiyadi.

• Qo‘llarini yuvadi. Mustaqil ravishda qo‘llarini yuvib, sochiq bilan artadi.

• Mustaqil ovqatlanadi. Ovqatni to‘kmasdan mustaqil yeydi.

• Idishdan suv quyadi. Suvni to‘kmasdan idishga yoki stakanga quyadi.

• Uchta raqamni takrorlaydi. Qator ketma-ket uchta sonni eslab, takrorlay oladi.

• Yoshi va jinsini biladi. O‘zining necha yoshda ekanini va jinsini aytadi.

• Uchta buyumni to‘g‘ri sanaydi. Stol ustidagi uchta narsani to‘g‘ri hisoblab, natijani aytadi.

• To‘qqiz kubikdan minorani quradi. Katta konstruksiyalarni mustahkam qilib yaratadi.

• Uch kubikdan ko‘prik yasaydi. Kubiklardan oddiy shakllar, masalan, ko‘prik konstruksiyasini yaratadi.

• Oddiy geometrik shakllarni chizadi.

• O‘ng va chapni chalkashtiradi. Yo‘nalishlarni farqlashda qiynaladi.

• Olmoshlarni to‘g‘ri ishlatadi. "Men", "sen" kabi olmoshlarni kontekstga qarab to‘g‘ri qo‘llaydi.

• “Nima uchun?” savollarini ko‘p beradi. O‘zini qiziqtirgan narsalar haqida ko‘p marta savol berib, javob talab qiladi.

• Bog‘liq gaplarni ayta oladi. Bir necha jumladan iborat hikoya yoki voqeani tushuntirib beradi.

4 yosh:
• O‘z ismi, yoshi va ota-onasining ismlarini biladi. O‘zini va oilasini to‘g‘ri ta’riflay oladi.

• Bir oyoqda sakraydi. Muvozanatni saqlagan holda bir oyoqda sakraydi.

• To‘pni qo‘llari bilan otadi. To‘pni belgilangan yo‘nalishda tashlay oladi.

• Osonlik bilan joylarga chiqadi. Stol, o‘rindiq yoki boshqa baland joylarga chiqib, pastga tushadi.

• Qaychi bilan kesadi. Qaychini to‘g‘ri ushlab, rasmlarni kesishni o‘rganadi.

• To‘rtta tangani sanaydi. To‘rtta narsani sanab, natijani to‘g‘ri aytadi.

• Bolalar bilan o‘ynaydi. O‘yin davomida ijtimoiy rollarni taqlid qiladi.

• Mustaqil ravishda hojatxonaga boradi.

• Hikoyalar to‘qib chiqara oladi. Bola kichik hikoyalar to'qib chiqara oladi va voqealar davomiyligini anglaydi.

• Ko‘priklar va boshqa oddiy shakllarni yasaydi. Beshta kubikdan foydalangan holda darvoza va boshqa konstruksiyalar yasashga harakat qiladi.

Aniqlab oling

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 03:15


IQning yoshga oid me'yorlari (Bolalar uchun Vekslershkalasi):

Idiotizm: 20 balldan past;

Imbetsillik: 21–50 (55) ball;

Debillik: 50–80 ball;

ZPR (chegaradosh): 81–95 ball;

Past me'yor: 96–105 ball;

O‘rtacha me'yor: 106–110 ball;

Yaxshi me'yor: 111–120 ball;

Yuqori me'yor: 120 balldan yuqori.

Vekslershkalasi bo‘yicha IQ ko‘rsatkichlarining tasnifi:

130 balldan yuqori – juda yuqori IQ (aholining 2,2%);

120–129 ball – yuqori IQ (aholining 6,7%);

110–119 ball – yaxshi me’yor (aholining 16,1%);

90–109 ball – o‘rtacha IQ (aholining 50%);

80–89 ball – past me’yor (aholining 16,1%);

70–79 ball – chegaradosh zona (aholining 6,7%);

69 balldan past – intellektual buzilish (aholining 2,2%).

Yoshga qarab ko‘nikmalar va qobiliyatlar

Tug‘ilishdan 1 oygacha:
• Qorni bilan yotganda – tos yuqorida, tizzalari qorin ostida.

4–6 hafta:
• Notekis tovushlar chiqaradi, kuchli tovushlarni eshitadi.

• Yonida egilgan kattalarga qaraydi.

• Qisqa muddat boshini ushlaydi.

8–12 hafta:
• Katta kishi bilan gaplashganda jilmayadi.

• Harakatlanuvchi narsani kuzatadi.

• Qo‘llar bilan ushlaganda boshni ushlab turadi.

• Qorni bilan yotganda tos yostiqqa tegadi.

12–16 hafta:
• Tovushga qarab boshini buradi.

• Qo‘liga qo‘yilgan narsani ushlaydi.

• Turli tovushlar chiqaradi.

• Uni kuldirganingizda baland kuladi.

20 hafta:
• Narsaga cho‘ziladi va ushlashga harakat qiladi, qo‘li yetmasa ham.

• Ovozni va uning ohangini farqlaydi.

• Orqadan qorin ustiga aylanadi.

24 hafta:
• Tasodifiy bo‘g‘inlarni talaffuz qiladi.

• O‘z aksini ko‘zguda kuzatadi.

• Yaltiroq narsalarga intiladi.

• O‘yinchog‘ini mustaqil olib o‘ynaydi.

26 hafta:
• Bir qo‘ldan ikkinchisiga narsalarni o‘tkazadi.

• Yeyishni o‘rganadi, mustaqil pechenye yeydi.

• Orqasida yotganda boshini ko‘taradi.

9–10 oy:
• Ko‘rsatkich barmog‘i bilan narsalarni ko‘rsatadi.

• Bosh barmog‘i bilan narsalarni ushlaydi.

• Qolgan barmoq harakatlarini rivojlantiradi.

• Qo‘l silkib xayrlashadi.

• Mustaqil emaklaydi.

13 oy:
• Yordamchi bilan yuradi yoki mustaqil yurishni boshlaydi.

• 2–3 so‘z aytadi.

• Narsalarni tashlaydi.

15 oy:
• 20 va undan ortiq so‘z aytadi.

• Mustaqil ovqatlanadi, kosani ushlab ichadi.

• Oddiy buyruqlarni bajaradi.

• Qalam ushlaydi va chizadi.

15–18 oy:
• O‘yinchoqlarni o‘rniga qo‘yadi.

• O‘zi mustaqil gaplarni bog‘lashga urinadi.

18 oy:
• Gorshok (idish)ga borishga harakat qiladi.

• Qalam bilan qattiq chizadi.

21–24 oy:
• Mustaqil 2–3 so‘zdan iborat gaplar aytadi.

• Birinchi savollarni beradi.
• Rasmdagi beshta narsani nomlaydi. Bola rasmlarga qarab undagi narsalarni (masalan, hayvonlar, buyumlar) aytib bera oladi.

• To‘pni tutishga harakat qiladi. U o‘ziga qarab uloqtirilgan to‘pni ushlashga harakat qiladi.

• Gorizontal va vertikal chiziqlar chizadi. Qog‘ozda belgilangan joyga to‘g‘ri chiziqlar tortishga urinadi.

• Yordam bilan zinadan chiqadi va tushadi. Kattalarning ko‘magi bilan zinadan chiqishi va tushishi mumkin.

• Bolalar bilan muloqot qiladi. Tengdoshlari bilan o‘ynab, ularni tushuna boshlaydi.

2 yosh:
• Yaxshi yuguradi. Bola mustaqil ravishda tez yugura oladi.

• To‘pni tepadi. Oyog‘i bilan to‘pni tepishni o‘rganadi.

• Ikki oyoqda zinadan chiqadi va tushadi. Mustaqil ravishda har bir zinaga ikki oyog‘ini qo‘yib, yuqoriga va pastga yuradi.

• Eshiklarni ochadi. Tutqichni ushlab, eshikni ocha oladi.

• Mebelga chiqadi. Stol yoki stulga mustaqil chiqishni o‘rganadi.

• Uchta so‘zdan iborat gap tuzadi. Masalan, "Men to‘p o‘ynayman" kabi gap tuzadi (olmosh, fe’l, ot).

• Qoshiq bilan ovqatlanadi. Qoshiqni to‘g‘ri ushlab, mustaqil ovqat yeydi.

• O‘zi bilan bog‘liq voqealarni aytadi. O‘zi bilan sodir bo‘lgan narsalarni tushuntirib bera oladi.

• Kiyinishga va yechinishga yordam beradi. Masalan, qo‘llarini cho‘zib, kiyim kiyish yoki yechish jarayonida ishtirok etadi.

• Rasmlarni tinglaydi. Rasmlarni ko‘rib, ular asosida aytilgan hikoyalarni eshitishni yoqtiradi.

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Nov, 01:34


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Nov, 14:01


Mizoj ilmini kimlar o’rganishi kerak?

- Ota-ona o’z farzandining imkoniyatlarini to’g’ri baholay olishi, muloqot tilini topishi, oqilona yo’naltirishi uchun;
- Ta’lim sohasi vakillari o’quvchilariga bilim berish va ularni to’g’ri kasbga yo’naltira olishi uchun; sifatli kadrlarni yetishtirish uchun;
- Ish beruvchilar ish o’rinlariga munosib kadrlarni tanlay olishi; bu orqali ishni to’g’ri yo’lga qo’yib, muvaffaqiyatga erishishi uchun;
- Oila qurmaganlar munosib juft tanlay olishi uchun;
- Er-xotin oilaviy munosabatlarni to’g’ri shakllantirishi uchun;
- Tibbiyot sohasi vakillari xastalarga to’g’ri tashxis qo’ya olishi uchun;
- Har bir inson o’zini va o’zlikni tanish uchun; o’zgalar bilan munosabatlarni to’g’ri yo’lga qo’yish uchun;
- Har bir shaxs, jismonan va ma’nan yetuklik va kamolot yo’lida dasturul amal bo’lishi uchun…

Kursga yozilish uchun @Hidaya_academy_administrator bilan bog’laning.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Nov, 11:16


МИЗОЖ НИМА?

МИЗОЖ
(араб) ., темперамент — шахс фаолиятининг индивидуал хусусиятлари, яъни алоҳида психик жараён ва ҳолатидаги темпи, ритми, интенсивлиги тавсифи, физиологик жиҳатдан нерв системаси фаолиятининг типларига боғлиқ. Бу кишидаги ҳисси-ётнинг қўзғалиши ва унинг умумий ҳаракатчанлигида намоён бўлади. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучи ва барқарорлиги ҳар хил. Бу организмнинг атроф муҳит таъсирига жавобан кўрсатадиган ихтиёрсиз реакцияларида айниқса яққол кўринади. Бу хусусиятлар ташқи томондан кишининг имо-ишоралари (мимикаси)да ифодаланади. Киши ҳиссиётининг бундай қўзғалувчанлик хусусиятлари диққатяинг кучи ва барқарорлигида, ирода сифатларида, аклий жараёнлар, жумладан, нутқ тезлигида акс этади. Ихтиёрсиз фаолликнинг қандай юз беришига қараб кишилар сусткаш, ла-пашанг ёки тезкор, бетоқат, серғайрат каби сифатларга ажратилади. Шу хилдаги индивидуал хусусиятлардан кишининг Мизожи таркиб топади. Мизож тушунчаси Гиппократ давридаёқ маълум бўлган. Мизож ҳақида 2 хил назария — гуморал ва морфологик назария мувжуд. Гуморал назария энг қад. бўлиб, унга кўра, Мизож организмдаги муайян суюқлик (хилт)лар хусусиятлари б-н боғлиқдир. Бу назарияда Гиппократ таълимоти асосий ўринда туради. Унга кўра, одам М. ининг турлича бўлиши организмдаги 4 суюқлик — қон, сафро, балғам, қора ўтнинг нисбати билан боғлиқ. Организмдаги қайси суюқшкнинг устун бўлишига қараб, одам Мизожи жиҳатдан 4 типга: сангвиник, холерик, меланхолик ва флегматик М. ларга бўлинади. Бу типларнинг психологик тавсифини И. Кант системалаштирган. Шунга мувофиқ, сангвиник М. чаққон, илдам, ҳар хил воқеаларга ҳозиржавоб, ғам-ғусса ва муваффақиятсизликларга бардошли, таассуротларни жўнгина ўзгартира оладиган хусусиятларга эга шахс Мизож Холерик М. лилар жўшқин, қизиққон, сержахл, серзарда, кайфияти тез ўзгарадиган кишилардир. Меланхолик Мизож эгалари журъатсиз, ҳадиксирайдиган, арзимаган нарсадан жуда ташвишланадиган, юввош, сусткаш бўладилар. Флегма-т и к М. — сует ҳаракат, вазмин, совуққон, турғун кайфиятли, руҳий ҳолати ташқаридан яхши сезилмайдиган хусусиятли шахс Мизож Морфологик назария (Э. Кречмер ва У. Шелдон) Мизожни тана тузилишига ва ташқи қиёфасига қараб белгилайди. Мизожнинг марказий нерв системаси билан боғлиқ илмий назариясини И. П. Павлов ишлаб чиққан. У нерв системасини 3 асосий хусусиятга: қўзғалиш ва тормозланиш кучи, бу жараёнларнинг мувозанати ва уларнинг илдамлик даражасига қараб бир-биридан фарқ қилишини аникдади. Фаннинг ҳоз. тараққиёт босқичида психологлар Мизожнинг олий нерв фаолияти хусусиятлари билан боғлиқлиги тўғрисидаги ғояларни ишлаб чиқишди.

Интернетдан олинди.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Nov, 09:09


ИБН СИНО МИЗОЖ ҲАҚИДА

Ибн Сино «Ҳар бир одам маълум мизожга тааллуқли ва беморни даволаётганда бунга албатта эътибор қилиш керак», деб ёзади. У касалликлар ривожланишида руҳий омилларга катта эътибор қаратиб, касалликнинг ҳар кимда ҳар хил кечишини уқтириб ўтган ва бу ҳолат беморнинг мизожи, оилавий шароити, қайси ижтимоий табақага мансублиги ва қолаверса, уни ким даволаётганига боғлиқ, деган.
Шу ерда «мизож» тушунчаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. Чунки темперамент ва мизож тушунчалари бир-бирига яқин туради. «Мизож» тушунчасини Хитой, Юнонистон ва Шарқ олимлари асарларида кўп учратамиз. Мизож деганда иссиқлик, совуқлик, қуруқлик ва ҳўллик омиллари кўзда тутилган. Ундан ташқари «рутубатлар» деган тушунча ҳам мавжуд. Рутубатлар деганда организмдаги тўрт хил суюқлик – қон, сафро (жигар ўти), савдо (қора ўт) ва флегма (шиллиқ суюқлик) тушунилади. Рутубатлар (гуморал) тушунчасини юнон ҳакимлари ўйлаб топишган. Бу тушунчага асосланиб Гиппократ рутубатлар назариясини яратди ва одамларни тўрт тоифага ажратди, яъни темперамент ҳақида таълимот дунёга келади.
Узоқ тарихга эга «мизож» тушунчаси қадимда тўртта унсур – ер, ҳаво, сув ва олов билан боғлаб ҳам тушунтирилган. «Барча жонзотлар, шу жумладан, одам ҳам ана шу унсурлардан ташкил топган, ҳар бир унсурнинг ўз хусусияти бор ва ўша хусусиятлар «мизож» деб аталган. Бундан келиб чиқиб «иссиқ мизож» ва «совуқ мизож» тушунчалари пайдо бўлган. Танадаги иссиқлик ва совуқлик орасидаги мувозанат бузилса, касаллик ривожланади, табибнинг вазифаси шу мувозанатни тиклашдан иборат», деб айтилган.
Ибн Сино ҳам мизож тушунчасини унсурлар билан боғлаган ва мизожни унсурлардан келиб чиққан хусусият деб билган. Мизож ва рутубатлар назарияси, айниқса, Шарқ тиббиётида узоқ вақт ҳукм сурди.

Интернетдан олинди.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Nov, 03:50


Afsona: jismoniy mashg'ulotlar ruhiy holatga ta'sir qilmaydi

Ko'pchilik jismoniy faollik faqat tana uchun foydali deb hisoblaydi va uning ruhiyatga hech qanday ta'siri yo'q, degan noto'g'ri fikrda. Bu xato qarash ko'pincha ruhiy salomatlik va jismoniy holat bir-biriga bog'liq emas degan noto'g'ri tushunchaga asoslanadi. Aslida esa, inson organizmi yaxlit tizim bo'lib, unda barcha jarayonlar bir-biri bilan bog'liqdir.

Ilmiy tadqiqotlar shuni ko'rsatadiki, muntazam mashg'ulotlar endorfinlar — quvonch gormonlari ishlab chiqarilishini rag'batlantiradi. Bu gormonlar kayfiyatni ko'taradi va stress darajasini pasaytiradi. Jismoniy faollik depressiya va tashvish bn holatlarini yengishda ham yordam beradi, uyqu sifatini yaxshilaydi va umuman olganda, o'zini yaxshi his qilishga yordam beradi. Bu shuni ko'rsatadiki, mashg'ulotlar ruhiy salomatlikni saqlash va yaxshilashda muhim omil bo'lishi mumkin.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Nov, 03:20


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Nov, 14:39


🔈BIZDA YANGI KURS!

🆕”MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHITATI” den nomlangan kursimizga 2️⃣7️⃣ noyabrda start beramiz!

Kurs kimlar uchun:
1. Kurs o'zining va yaqinlarining salomatliklariga befarq bo'lmagan barcha uchun.
2. Kurs sizga insonlar bilan to'g'ri, toxic munosabatlarsiz munosabat qurishingizga, o'zingizni o'z holingizga qabul qila olishingizga yordam beradi.
3. Siz kursda o'zingizning va yaqinlaringizning mizojini aniqlay oladigan bilimga ega bo'lasiz. O'z ruhiy holatingiz, shaxsiyatingiz, pixotip, xarakteringizni aniqlay olasiz. O'z holatingizni qabul qilishni o'rganasiz.
4. Mizoj ilmini oson yengil og'ir bilimlarsiz o'zlashtirib olish uchun, psixotiplar, xarakter, temperamentlar haqida chiqurroq o'rganish uchun shu kursga yozilishingizni taklif qilamiz.

🔈Kurs mualliflari:

1️⃣. Gulnoza Saidova - Ibn Xaldun universiteti ilmiy tadqiqotchisi, PhD.

2️⃣. Gavhar Teshaboyeva - Hidaya Med Clinic shifokori, psixoterapevt, narkolog, psixiatr,  PhD.

3️⃣. Gulbahor Sattorova - Zaytun Med Tib klinikasi shifokori, pediatr, preventiv va integrativ shifokor, xalq tabobati mutahassisi.

▶️Kurs 12 ta darsdan iborat.
Haftada 3 marta o’tkaziladi.

🔈Kurs 27 noyabrda start oladi.

❗️Kursda qatnashish 2 xil shaklda bo’lib o’tadi:
1️⃣. 12 ta onlayn jonli darslar - 1.200.000 so’m.
2️⃣. 12 ta onlayn yozib olingan darslar - 600.000 so’m.
✉️Kursga joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator ga murojaat qiling.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Nov, 13:18


Болангиз интернетга қарамми еки интернетда кўп вақт ўтказаяптими?

❗️ Унда депрессия касаллиги бошланган бўлиши мумкин.

‼️Унутманг, депрессия бу касаллик ва уни фақат психиатр ва психотерапевт даволайди.

✉️Мурожаат учун:
@Gavhar_darvish_administrator yoki +998909513444 hamda
@Hidaya_med_clinic_administrator yoki +998339513444 raqamlari bilan bog’laning.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Nov, 12:21


Sizda yoki farzandingizda depressiya borligining 10 ta belgisi

Depressiya — bu jiddiy kasallik bo‘lib, uni aniqlash qiyin. Quyida e’tibor berish kerak bo‘lgan 10 ta belgi haqida sizlarga ma'lumot tayyorladik.

🔺 Dam olishga qaramay, doimiy charchoq.

🔺 Apatik holat va odatiy ishlar bilan qiziqishning yo‘qolishi.

🔺 Uyqu bilan bog‘liq muammolar, jumladan, uyqusizlik yoki haddan tashqari ko‘p uyqu.

🔺 Aniq sabablarsiz ishtaha va vazn o‘zgarishi.

🔺 Xavotir, asabiylik va aybdorlik hissi.

🔺 Energiya yo‘qligi va charchoq.

🔺 Diqqatni jamlash va qaror qabul qilishdagi qiyinchiliklar.

🔺 Aniq sababsiz paydo bo‘ladigan bosh og‘rig‘i kabi jismoniy simptomlar.

🔺 O‘lim haqida o‘ylash.

🔺 Ijtimoiy izolyatsiya va xulq-atvorda o‘zgarishlar.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Nov, 14:33


Ushbu seminarimiz kimning yodida?

❗️Xa bu, 12 oktabrdagi seminarimizdan lavha edi. Ruhiy salomatlik haqida ilmiy suhbatlar qurgandik.

‼️But safar ham sizni kutamiz!

💯USHBU ILMIY SEMINARIMIZDA:

Siz olovmisiz yoki suv, balki tuproq yoki havodirsiz?
Tabiatdagi bu to'rt unsur insonlar bilan qanchalik bog'langan? Nega insonlarni aynan shu to'rt unsur bilan bog'lashadi deb o'ylaysiz?
Mizoj, temperament, psixotip tushunchalari haqida qanchalik ma'lumotga egasiz?
Qadimda tibbiyot otasi bo'lgan Ibn Sino ham insonlarni aynan shu to'rt unsur bilan bog'laganining sababi qanday?

🆕Bu savollar javobini 16-noyabrda bilib olasiz!

Ilk ilmiy seminarimizni o'tkazganimizga ko'p bo'lmadi. Seminarga qatnashganlar ruhiy ozuqa olib ketishgani haqida aytishgan edi.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Nov, 14:10


МИЗОЖ ИЛМИ БИЛАН БОРЛИҚНИНГ ТАҲЛИЛИ

Мизож – “аралашма”, “бирикма” деган маънони англатади. Аллоҳ яратган барча нарсанинг мизожи бор. Мизожнинг ичига соғлиқ, жисмоний хусусиятлар, суяк тузилиши, нарсаларнинг таъми, ҳиди ва шу каби бир қанча белгилар киради. Инсоннинг мизожи туғилиши билан бор бўлиб у ўзгармайди. Ҳар бир инсон бирдек мукаммал бўлишини хоҳлаймиз, аммо ҳамма бир хил бўлса, ҳаёт мўътадиллигини йўқотади. Барча дарахтлар бир хил мева бермаганидек, инсонларнинг ҳам мизожи ҳар хил. Oлов оловлигича мукаммал ҳаво ҳаволигича мукаммал.

Давоми...

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Nov, 11:37


Energiya darajasidagi o'zgarishlarni kuzatish uchun chek-list

1. Charchoq kundaligini yuriting
Kuchli charchoqni qachon his qilayotganingizni yozib boring. Bu sizga odat va sabablarni aniqlashga yordam beradi. Vaqt va sharoitlarni qayd etishdan boshlang.

2. Uyqu sifatini baholang
O'zingizga muntazam savol bering: yaxshi dam oldimmi? Uyqu soatlari va uning davomiyligiga e'tibor bering. Har kuni 30 daqiqa avvalroq uxlashga harakat qiling.

3. Oziqlanishni kuzating
Nima va qachon yeyayotganingizni tahlil qiling. Foydali gazaklar sizning energiyangizni oshirishi mumkin. Ratsionga ko'proq meva va sabzavotlar qo'shing.

4. Dam olishni rejalashtiring
Kuningizga muntazam tanaffuslar kiritishni unutmang. Har soatda 5 daqiqalik sayr yoki cho'zilish mashqlarini bajaring.

5. Emotsional holatni baholang
Stressli vaziyatlarga va ularning energiyangizga ta’siriga e’tibor bering. Dam olish uchun nafas olish mashqlarini bajaring.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Nov, 04:37


🍂Melanxolik
temperamenti- zaif nerv sistemaga ega deb tavsiflanadi.

Melanxoliklar yangiliklarga moslashishlari qiyin, yangi joylar yangi insonlar. Shu bilan birga ma’suliyatli , yumshoq ko’ngil tez hafa bo’lib qoladigan insonlar.
Birinchi ko’zga tashanadigan jihati qatiyatsizligi va qo’rqoqligi havotirli bola. Melanxolikning o’ziga ishonchi pastligi ovozida, nutq uslubida, hatti harakatlarida, imo ishoralarida, yurish turishida ham sezilib turadi. Melanxolik bola savolga past ovozda javobi to’g’ri bo’lsada ikkilanib javob beradi.

Yangi vaziyatlarga ko’nikishi qiyin. Yangi maktab, ko’chish, yangi do’stlar melonxolik bola uchun stress, ko’pincha bu holatlarda bolada stress uzoq davom etadi.
🌿Melanxolik bolajon passiv ko’pincha do’stlari orasida tinglovchi. Faqat yaqinlari yillab moslashgan insonlari bilan bemalol suhbatga kirishadi, o’zini erkin his qiladi. Melanxolik bolajon tashabbus ko’rsatmaydi, jamoada izdosh bo’lib ishlaydi.

Pessimist bolajon tez hafa bo’lib qolib unutolmay gina saqlaydi.

🌷Melanxolik uchun muhit katta ahamiyatga ega. Nerv sistemasi zaif melanxolikni (ota-onasi temperamenti) kim tarbiya qilayotgani katta ahamiyatga ega.(boshqa temperamentlarda ham bu ahamiyatga ega albatta)

❤️Zaif nerv sistemaga ega melanxolik bolajon tez charchab qoladi.

❤️Melanxolik bolajon juda ma’suliyatli, stressli tushmaslik uchun vazifalarni ortig’i bilan bajarishga harakat qiladi. Lekin bu uni yana ham charchatib qo’yаdi.

🤎Bunday vaziyatda ota onalar bolajonga stressni boshqarishni o’rgatishlari lozim!
Yuqori ichki sezgirlik
⚙️Nerv sistemasining ta’sirchanligi nafaqat zaiflikka balki yuqori sezgirlikka ham olib keladi. Ular atrofdagilarini kayfiaytini holatini sezgir idrok etadilar.

Melanxolik
bolajon sizni holatingizni his tuyg’ularingizni yaxshi tushunadi.

🌿Go’zallikni qadrlash qobiliyati

🪶Melanxolik insonlar tabiatan uyg’unlikni, ranglar uyg’unligini qadrlaydilar.
Ijodiy qobiliyatga moil nozik did egalari.

🌸Melanxolik bolalar o’z his tuyg’ularini rang tasvirlar orqali yaxshi ifoda etadilar ularga bular haqida gapirishdan ko’ra chizib ko’rsatish osonroq.

❤️Melanxolik bolajonni ijodiy qobiliyatni kashf qilishga yordam bering.

❤️Hissiy aloqalarni saqlab qolish qobiliyati

Melanxolik
bolajon do’st tanlashga, atrofga moslashishga biroz qiynaladi. Yaxshi do’stlar orasida bo’lish u uchun muhim. Bu melanxolik uchun stressdan oson chiqish yo’li ham. Do’stlar yordami va qo’llab quvvatlashi u uchun muhim.
Melanxolik
bolajon ajoyib quvnoq do’stini eshitib tushuna oladigan birodar bo’la oladi.
O'zingizga qarang 👀
Ba'zida doimiy yeg’lash sog’liq bilan muammo emas balki temperamentdir va u meros qilib olingan. Ehtimol, ota-onaning ichida xuddi shunday "melanxolik" zaif nerv sistemasiga ega inson bor, faqat siz chidashni va yengishni o'rgangansiz, lekin bola hali buni o'rganmagan.

Yani bolajon melanxolik
🧸

Demak biz bilib oldik yeg’i detoks zaif nerv sistemani shunday himoya qiladi!
Vaqt o’tib bolajon ota onasi yordamida temperamentini boshqarishni o’rganadi.
Demak bilib oldik Melanxolik bola tabiatan ta’sirchan ichki dunyosi nozik 🩹

O’smirlarda ko’p kuzatiladigan holat bola organizmi jadal rivojlanishda stressni yengish bola uchun qiyin.

◀️Yordam bering!▶️

➡️Kun tartibini to’g’ri tashkillashtiring.
➡️Uyqu normada bo’lishiga e’tiborli bo’ling.
➡️Kundalik sayrni tashkillashtiring!

@bola_tarbiyasi_asosi

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

14 Nov, 01:33


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 14:09


‼️”MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI” deb nomlangan ilmiy seminarimizga joylar to’lib bormoqda!

🔥Bugun sizlarni seminarimiz mehmonlari bilan tanishtirib o'tamiz:

1️⃣.Ustozimiz Odinaxon Muhammad Sodiq ko'plab kitoblar muallifi, "Peshqadamlar maktabi" asoschisi, olima.

2️⃣.Xo'jageldi Alimov - Xalqaro Islom Akademiyasi din psixologiyasi kafedrasi professori, psixologiya fanlari doktori.

3️⃣.Mavlyanov Iskandar Rahimovich Respublika sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markazi professori, tibbiyot fanlari doktori.

🆕Mehmonlarimiz seminar ochilishida ishtirok etishadi.

☄️Ustozlar bilan bir oqimda bo'lishni istasangiz bunday imkoniyatni qo'ldan boy bermang. Albatta seminarimizga tashrif buyuring.

💯O’zini tanishni istaganlarni 16 noyabrdagi  ilmiy seminarimizda kutamiz!

@Hidaya_med_clinic_administrator soyoki @Hidaya_academy_administrator bilan bog’laning, joy qolgan bo’lsa, tezda band qiling!

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 10:27


📍"HIDAYA MED CLINIC" сиз азизларга клиника асосчиси ва директор уринбосари врач-психотерапевт (тиббий психолог), психиатр, нарколог тиббиет фанлари буйича фалсафа доктори Гавхар Дарвишовна Тешабоеванинг консультацион ва даволаш хизматини таклиф этади.

👩‍⚕ Гавхар Дарвишовна қуйидаги касалликларни диагностика қилиш ва даволашда ёрдам беради:

Психосоматик бепуштлик
Ўткир ва сурункали стресс билан боглик касалликлар (ПТСР, стресс билан боглик невротик бузилишлар)
Барча турдаги неврозлар (астеник, депрессив, хавотирли, фобик)
Барча турдаги характер ва хулк-атвор патологиялари
Барча турдаги карамликлар (алкогол, наркотик, токсикоманиялар ва турли таблеткаларга хамда никотин (сигаретга) карамлик
Спортчиларда турли рухий муаммолар
Болалар ва усмирлардаги турли рухий муаммолар
Оилавий муаммолар

Юқорида келтириб ўтилган касалликларни стационар шароитида ҳам даволаш имконияти бизда мавжуд.

ОНЛАЙН КОНСУЛЬТАЦИЯ УЧУН @Hidaya_Med_Clinic_administrator билан боғланинг, жой банд қилинг.

Тел.:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 07:17


#HIDAYA_34

Флегматик темпераментли болаларни тўғри тарбия қилиш | Др. Гавҳар Дарвиш ва Ҳилола Содиқ қизи билан

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 34-сон

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 05:40


“Болалар ва ўсмирлар психиатрияси” циклида консультация жараенидамиз…

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 03:46


Болаларни темпераментига кўра тўғри тарбия қилиш (холерик ва меланхолик болалар мисолида) | Др. Гавҳар Дарвиш

Bolani temperamentiga qarab tarbiya qilinsa, toʻgʻri tarbiya berishda qiynalmaysiz.

Har xil temperamentli bolalarni murosaga keltirish ota- ona zimmasidami?

Xolerik (safro mizoj) bolalar qanday boʻladi? Ularni qanday tarbiya qilish kerak?

Melanxolik (savdo mizoj) bolalar qanday boʻladi va ularni tarbiyalash usullari.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

13 Nov, 02:02


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Nov, 14:37


🆕”MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI” deb nomlangan ilmiy seminarimizga tez orada joylar to’ladi!

🌷Tabiatga nazar tashlasak, bir daraxt 4 unsurdan foydalanib o'z mevasini beradi: "olov (quyosh, yorug'lik)", "suv", "havo", "tuproq".

📱Tuproqdan ozuqasini oladi, tomirlarini tuproq bo'ylab keng yoyadi, o'sha joyda qo'nim topadi.

📱Suv bilan sug'orilib, havodan oziqlanib, yorug'likdan foydalanib, natijada o'z mevasini, hosilini yuzaga keltiradi.

🍀Daraxt o'z vazifasini bajarishda 4 unsurga ehtiyoj sezadi. "Menga tuproq kerak, suv bilan chiqisha olmayman yoki yorug'lik yetarli tuproq bilan kelisha olmayman", demaydi. Biladiki, hosili yoki mevasi yuzaga kelishi uchun 4 unsurning bari kerak unga.

⁉️Inson sifatida bizchi?
4 mizoj haqida tasavvurga egamizmi?
Balki biz "havo" bo'lib, ziddimiz "tuproq" bilan kurashimiz davom etayotgandir. Yoxud biz "suv" bo'lib, butun muammo va kelishmovchiliklar ildizi ziddimiz "olov" bilan bog'liqdir.

▶️Bu ma'noda mizoj ilmining navbatdagi ta'tifini keltiraylik:
❗️Mizoj ilmi - tanish demak. Avvalo o'zni tanish. Qolaversa, atrofimizni o'rab turgan olamni va yashayotgan dunyoni.

‼️O’zini tanishni istaganlarni 16 noyabrdagi ilmiy seminarimizda kutamiz!

▶️@Hidaya_med_clinic_administrator yoki @Hidaya_academy_administrator bilan bog’laning, joy qolgan bo’lsa, tezda band qiling!

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Nov, 11:44


Dementsiyaning deyarli 50 foiz holatlarini oldini olish mumkin

Aqliy zaiflikni oldini olish bo‘yicha tavsiyalar tuzish bilan shug‘ullanuvchi Lancet jurnali komissiyasi aqliy zaiflik xavfini kamaytiruvchi omillar ro‘yxatini yangiladi. 2017 yilda ushbu ro‘yxatda quyidagi 9 omil mavjud edi (aqliy zaiflikning rivojlanishiga ta’sir qilish darajasi kamayish tartibida keltirilgan):

O‘rta yoshda eshitish bilan bog‘liq muammolar

Boshlang‘ich ta’limning yetarli emasligi

Keksalikda chekish

Keksalikda depressiya

Keksalikda jismoniy faollikning yetishmasligi

Keksalikda ijtimoiy izolyatsiya

O‘rta yoshda gipertoniya (yuqori qon bosimi)

Keksalikda diabet

O‘rta yoshda ortiqcha vazn

Bu omillar birgalikda aqliy zaiflik xavfini kamida 35% ga oshiradi. Solishtirish uchun aytganda, Altsgeymer kasalligi bilan bog‘liq ApoE4 geni aqliy zaiflik xavfini 7% ga oshiradi. 2020 yilda ushbu ro‘yxatga yana uchta omil qo‘shildi:

Alkogolni ortiqcha iste’mol qilish

Bosh miya shikastlanishi

Havo ifloslanishi

Shunday qilib, bu 12 omil aqliy zaiflikning 40% holatlari uchun javobgar hisoblanadi.

2024 yilda yana ikki xavf omili qo‘shildi: davolanmagan ko‘z kasalliklari va yuqori zichlikdagi lipoproteinlar (YzLP) darajasining yuqoriligi. Ushbu ikki qo‘shimcha omil aqliy zaiflikning 9% holatiga sabab bo‘ladi – taxminan 7% holatda 40 yoshdan boshlab yuqori YzLP xolesterin darajasi tufayli, va 2% holatda esa keyingi yoshda davolanmagan ko‘z kasalliklari sababli.

14 ta xavf omilining ichida, global miqyosda eng ta’sirchanlari eshitishning buzilishi va yuqori YzLP darajasi (xavfning 7% ga oshishi), shuningdek, yosh davrda ta’limning pastligi va katta yoshda ijtimoiy izolyatsiya (5%) hisoblanadi.

Yaxshi yangilik shundaki, ushbu omillarning yarmiga yaqini turmush tarzi bilan bog‘liq. Ya’ni, aqliy zaiflikning yarmiga yaqin holatlari oldini olish mumkin.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Nov, 05:48


1. Балғам мизож - флегматик темперамент.
2. Савдо мизож - меланхолик темперамент.
3. Қон мизож - сангвиник темперамент.
4. Сафро мизож - холерик темперамент.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

12 Nov, 02:28


Balg’am mizoj - flegmatik temperamenti

💧Flegmatik element fiziologik xususiyat sifatida tanadan ortiqcha va keraksiz moddalarni chiqarib yuborish vazifasini bajaradi.

🥣Balg'am shamollash va gripp bilan kurashda organizmda zarur rol o'ynaydi; ammo uning ko'p miqdori toksinlar va bakteriyalarni tozalash uchun tanadan burun orqali chiqariladi.

Flegmatik balg’am xilti yurakka foydali sovutuvchi va namlovchi ta'sir ko'rsatadi, pastki miya funksiyasini va hissiyotlarni kuchaytiradi.

Balg'am to'g'ri yog’ almashinuvini va tana suyuqliklari, elektrolitlar va gormonlar muvozanatini limfa va namlikning tanada aylanishi orqali, xuddi qon kabi qon aylanish tizimi orqali oziqlanishni ta'minlaydi. Uning qabul qiluvchisi o'pkadir.

🟢Tanada ortiqcha balg'am belgilari bilan namoyon bo’ladi: uyquchanlik bilan namoyon bo'lishi mumkin; xiralik; sekinlik; og'irlik; qo'rqoqlik; unutuvchanlik; tez-tez tupurish; burun oqishi; go'sht uchun ozgina ishtaha; ovqat hazm qilish qiyinligi; oq va sovuq teri.

Ko'pgina amaliyotchilar flegmatik tiplarning ko'pincha quyidagi fazilatlarga ega ekanligini kuzatdilar: rangpar, silliq, yumshoq, sovuq va nam teri; to'q sariq yoki sariq sochlar; sochsiz tanalar; bo'yning pastligi; zaif va semiz tana tuzilishi; yomon ishtaha; sekin yoki zaif ovqat hazm qilish; rangpar siydik; rangpar va bo'shashgan najas; va apatiya.

Durdona Sayfiddin qizi tayyorladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 14:17


▶️Xalqimizda "Bemorlik aytmasdan keladi" degan gap bor. Ammo bu fikrga qo'shilish unchalik ham to'g'ri emas. Sababi bemorlik albatta o'zini bildiradi. Uning birlamchi belgilari (simptomlari) paydo bo'lgunicha ham o'ziga xos belgilarni sezamiz ammo, ko'p holatlarda ahamiyat bermaymiz. Biz o'z tanamizni "eshitmaymiz". Bularni anglash uchun albatta mizoj ilmini, temperament, shaxs xususiyatlarimizni bilishimiz juda katta yordam beradi.

▶️Inson o'zini anglashi, mizojiga ko'ra taomlanishi, shaxs xususiyatlariga ko'ra o'zining ruhiy holatini qabul qila olishi kasallikni oson, samarali va asoratlarsiz yengishga yordam beradi.

🆕Siz bu bilimlarni bizning "MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI" seminarimizda bilib olasiz.

▶️Seminarimiz 16 noyabr shanba kuni SIMMA HOTELDA 9.00 dan 14.00 gacha  bo'ladi.

📌Tadbirda qatnashish pullik!

💥Tadbirga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy hamda jismoniy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

Joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator yoki @Hidaya_med_clinic_administrator
ga murojaat qiling.


https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 13:43


Uyqu buzilishining ruhiy salomatlikka ta'siri

Uyqu buzilishlari ruhiy salomatlikka jiddiy ta'sir ko'rsatadi, chunki uyqu paytida asab tizimi tiklanadi. Surunkali uyqusizlik depressiya, xavotir va kognitiv buzilishlarga olib kelishi mumkin. Tibbiy nuqtai nazardan qaralganda, uyqu yetishmasligi gormonal ishlab chiqarishga ta'sir qiladi va bu esa hissiy barqarorlik hamda diqqatni jamlash qobiliyatini buzadi.

Masalan, talabalar qizg‘in o‘qish davrlarida ko‘pincha uyqu bilan bog‘liq muammolarga duch kelishadi, bu esa hissiy charchoqqa olib keladi. Bunday holatlarning oldini olish uchun qat’iy uyqu jadvalini belgilash, uxlashdan bir soat oldin gadjetlardan foydalanishni cheklash va chuqur nafas olish kabi dam olish texnikalarini amalda qo‘llash tavsiya etiladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 10:05


📔Qur’onda mizoj, temperament haqida

📌Qon mizoj Sangvinik

Alloh taolo Qur’oni karimda insonni suvdan yaratilganligini ta’riflaydi (“Sajda” surasi, 8-oyat), u sovuq va nam;  yer (Oli Imron surasi, 59-oyat), u sovuq va quruq;  gil (A'rof surasi, 7:12), u sovuq va nam;  va ovoz chiqaradigan loy (Rahmon surasi, 14-oyat), u o'zgarganda issiq va ho'l, yoki shamol urgandek issiq va quruq bo'ladi.

Avitsenna, Ibn Qayyim Al-Javziyya va Al-Suyutiy kabi musulmon tabiblari, shuningdek, boshqa ko'plab an'anaviy, klassik va zamonaviy mutaxassislar inson tug'ilishda bir elementning boshqalardan ustunligi (ularning fe'l-atvorini aniqlash) bilan kelishib olishadi.

Ular bu turli elementlarni sanguine (issiq va ho'l), xolerik (issiq va quruq), melankolik (sovuq va quruq) va flegmatik (sovuq va ho'l) deb atashadi.

Bu musulmon shifokorlar Unani Tibb, Ayurveda va Xitoy tabobati, shuningdek, Klassik G'arbiy o'simlikshunoslik sohasidagi boshqa ko'plab an'anaviy tabiblar bilan birgalikda, shifo - bu jismoniy, hissiy va hissiy vositalar orqali insondagi ushbu elementlarni muvozanatlash masalasidir, deb o'rgatadi. 

📍Insonning temperamentini bilish
Temperamentning jismoniy xususiyatlari - Islom haqida Gomeopatiyaning otasi Samuel Gahnemann insonning kasallikka qanday ta'sir qilishini va turli dorilarga qanday munosabatda bo'lishini aniqlashda uning temperamentini bilish muhimligini tan oldi.

Gahnemann shunday dedi: "Har bir tug'ma temperament stimullarga o'ziga xos reaktsiyaga ega.  Shu sababli, xuddi shu patogen to'rtta temperamentga va ularning 12 aralashmasiga boshqacha ta'sir qiladi.  Masalan, flegmatik va melanxolik temperamentlar odatda sovuqda kuchayadi, xolerik va sangvinik temperamentlar esa odatda sovuqdan yaxshilanadi”.

Sanguine (Qon mizoj) element fiziologik xususiyat sifatida tomirlar va arteriyalarni rag'batlantiradi va tananing motivatsion energiyasini ta'minlaydi.

Sangvinik qon mizoj belgilari odatda odamning qon aylanish tizimida namoyon bo'ladi - ularning tomirlari odatdagidan kattaroq (yoki hech bo'lmaganda shunday ko'rinadi) va to'la;  ularning terisi qizil yoki osongina qizarib ketadi;   va chakkalarida og'riqlar bo'lishi mumkin;  ular ba'zida nafas qisilishi yoki bosh og'rig'iga duch kelishlari mumkin;

Amaliyotchilar vaqt o'tishi bilan ko'plab "sanguines" quyidagi fazilatlarning barchasiga yoki ba'zilariga ega ekanligini kuzatdilar: qizg'ish, silliq, qattiq, nam va issiq teri;  to'q jigarrang yoki ochiq sochlar;  tukli tana;  o'rta bo'yli;  mushakli tana tuzilishi;    tez va yaxshi hazm qilish;  baxtli orzular va umumiy baxtli tabiat.

Sanguine turlari ko'pincha o’zlaring qon aylanish tizimi kabi yengil va ritmikdir.  Ular odatda ifodali yuzlari va "yarqirab ko'zlari" bor va ko'pincha tekis emas, balki jingalak yoki to'lqinli sochlarga ega bo'lishi mumkin.

Sanguine bahor yoki yozda, shamol yoki issiqlik ta'sirida (issiqlik tasirida salqinga intiladilar) va nordon, yog'li ovqat, achchiq
ovqatdan keyin eng ekstremal yoki muvozanatsiz.

Durdona Sayfiddin qizi tayyorladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 07:10


📌Dinimizda mizoj, safro mizoj

Safro mizoj-xolerik

Fiziologik jihatdan xolerik element asab tizimi bilan chambarchas bog'liq bo'lib, uning ishlash tezligini oshirish uchun harakat qiladi.

U tanaga isituvchi ta'sir ko'rsatadi, aqlni rag'batlantiradi, jismoniy va aqliy faollikni va jasoratni oshiradi.  Uning qabul qiluvchisi o't pufagidir.

Xolerikning tana belgilari: tananing ozg'inligi;  ichi bo'sh ko'zlar;  sababsiz g'azab;  sinovchan xarakter;  terining sarg'ayishi;  tomoqdagi achchiqlanish;  boshdagi og'riqlar;  odatdagidan tezroq va kuchli puls;  noqulay uyqu;  va olov, chaqmoq, g'azab va / yoki jangni orzu qiladi.

🔆Amaliyotchilar, shuningdek, xolerik kishilar quyidagi fazilatlarning ko'piga ega ekanligini ham kuzatishgan: sariq, qo'pol, issiq va quruq teri;  to'q jigarrang yoki qizil sochlar;  juda tukli tanalar;  qisqa bo'yli;  ozg'in tana tuzilishi;  kuchli hislar, haddan tashqari faol ovqat hazm qilish;

Xolerik tipda tashvish, qo'zg'alish, jahl, asabiy charchoq va uyqusizlik bilan bog'liq muammolar bo'lishi mumkin.

Xoleriklar ongni o'zgartiruvchi moddalarga moyil bo'lishadi (qahvadan tortib shokolad yoki alkogolgacha, ham retsept bo'yicha, ham taqiqlangan dorilar) va ular odatda uyqu buzilishi bilan bog'liq muammolarga duch kelishadi;  bolalarda to'shakda ho'llash;  yurak faoliyatining buzilishi;  nutq yoki hissiyotning buzilishi;  va qon bosimi va qon aylanishi bilan bog'liq muammolar.

Muallif: Dr Karima Bruns

Durdona Sayfiddin qizi
tayyorladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 05:07


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 03:12


Jismoniy kasalliklarning xavotirli buzilishlar rivojlanishiga ta'siri

Jismoniy kasalliklar ruhiy salomatlikka sezilarli darajada ta'sir qilishi mumkin. Masalan, surunkali og'riqlar va yallig'lanish gormonlar va neyrotransmitterlar darajasini o'zgartiradi, bu esa xavotirli buzilishlarning rivojlanishiga sabab bo'ladi. Tadqiqotlar shuni ko'rsatadiki, doimiy jismoniy noqulaylik stress reaktsiyasini keltirib chiqarishi mumkin, bu esa xavotirni kuchaytiradi.

Misol sifatida, qandli diabet bilan og'rigan bemorni olishimiz mumkin, u doimiy ravishda qondagi shakar darajasini nazorat qilishga majbur bo'lganligi sababli xavotirga tushadi.
Amaliy maslahat: his-tuyg'ular kundaligini yuriting, unda xavotir va jismoniy og'riq paytlarini qayd eting. Bunday yondashuv qo'zg'atuvchi omillarni aniqlash va boshqarish strategiyalarini ishlab chiqishga yordam beradi. Shuningdek, stress darajasini pasaytirish uchun nafas olish texnikalarini qo‘llash muhimdir.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

11 Nov, 01:37


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

10 Nov, 14:14


🛍 Chegirma tugashiga 5️⃣soatdan kam vaqt qoldi!

🔜“MIZOJ ILMI ASOSIDA SHAXS MOHIYATI” deb nomlangan seminarimizga bugun 24.00 da chegirma yopiladi!

🛡Eng muhim narsa inson o'zini anglashidir! Agar inson o'zini anglamasa, kamchiliklari va fazilatlarini bilmasa, o'z qobiliyatlaridan to'g'ri foydalana olmasligi yoki bo'lmasa o'zida yo'q bo'lgan fazilatlarni bor deb o'ylashi ham mumkin.

💎Bizning bu seminarimizda o'z shaxsiyatingizni har tomonlama anglab olasiz. Ya'ni bitta seminardan keyin sizda o'z shaxsingiz haqida aniq ma'lumot paydo bo'ladi.

➡️Mizojingiz qanday?

🔗Temperamentingiz unga mosmi?

ℹ️Shaxs tipingiz qanday?

😮Siz bu savollarga 16-noyabr kuni soat 9.00dan 14.00 gacha Simma mehmonxonasida bo'lib o'tadigan seminarimizda javob olishingiz mumkin bo'ladi.

🖥Tadbirda qatnashish pullik!

10 noyabrga qadar  💯 🛍to’lovni amalga oshirsangiz, ofline 250 ming, online 150 ming so’m evaziga biletni qo’lga kiritasiz.

©Chegirma tugashiga atigi bir necha soatlar qoldi!

📍Tadbirga tibbiyot va psixologiya sohasidagi mutaxassislar, talabalar va o'z ruhiy salomatligiga befarq bo'lmagan barchani taklif qilamiz!

⬇️Batafsil malumot va joy band qilish uchun:
@Hidaya_academy_administrator yoki @Hidaya_med_clinic_administrator
ga murojaat qiling.

https://t.me/DoktorGulbahor

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

10 Nov, 12:20


ИБН СИНО МИЗОЖ ҲАҚИДА

Ибн Сино «Ҳар бир одам маълум мизожга тааллуқли ва беморни даволаётганда бунга албатта эътибор қилиш керак», деб ёзади. У касалликлар ривожланишида руҳий омилларга катта эътибор қаратиб, касалликнинг ҳар кимда ҳар хил кечишини уқтириб ўтган ва бу ҳолат беморнинг мизожи, оилавий шароити, қайси ижтимоий табақага мансублиги ва қолаверса, уни ким даволаётганига боғлиқ, деган.
Шу ерда «мизож» тушунчаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак. Чунки темперамент ва мизож тушунчалари бир-бирига яқин туради. «Мизож» тушунчасини Хитой, Юнонистон ва Шарқ олимлари асарларида кўп учратамиз. Мизож деганда иссиқлик, совуқлик, қуруқлик ва ҳўллик омиллари кўзда тутилган. Ундан ташқари «рутубатлар» деган тушунча ҳам мавжуд. Рутубатлар деганда организмдаги тўрт хил суюқлик – қон, сафро (жигар ўти), савдо (қора ўт) ва флегма (шиллиқ суюқлик) тушунилади. Рутубатлар (гуморал) тушунчасини юнон ҳакимлари ўйлаб топишган. Бу тушунчага асосланиб Гиппократ рутубатлар назариясини яратди ва одамларни тўрт тоифага ажратди, яъни темперамент ҳақида таълимот дунёга келади.
Узоқ тарихга эга «мизож» тушунчаси қадимда тўртта унсур – ер, ҳаво, сув ва олов билан боғлаб ҳам тушунтирилган. «Барча жонзотлар, шу жумладан, одам ҳам ана шу унсурлардан ташкил топган, ҳар бир унсурнинг ўз хусусияти бор ва ўша хусусиятлар «мизож» деб аталган. Бундан келиб чиқиб «иссиқ мизож» ва «совуқ мизож» тушунчалари пайдо бўлган. Танадаги иссиқлик ва совуқлик орасидаги мувозанат бузилса, касаллик ривожланади, табибнинг вазифаси шу мувозанатни тиклашдан иборат», деб айтилган.
Ибн Сино ҳам мизож тушунчасини унсурлар билан боғлаган ва мизожни унсурлардан келиб чиққан хусусият деб билган. Мизож ва рутубатлар назарияси, айниқса, Шарқ тиббиётида узоқ вақт ҳукм сурди.

Интернетдан олинди.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

10 Nov, 10:38


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Nov, 07:29


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Nov, 05:15


SDVG

- Bolaning hissiy tarbiyasida yetishmovchilik, ular bilan to'g'ri muomala qilish va tajovuzni boshqarish bo‘yicha bilimlarning yetishmasligi.
- Hissiy iliqlik yetishmasligi, ya'ni ota-onalar giperfaol bolalardan tezda charchashlari va bezovtaliklari.
SDVG ni davolash va moslashish usullari:
SDVG ni davolash kompleks yondashuv orqali amalga oshirilishi kerak. Bu dori-darmonlar va psixologik yordamni o'z ichiga oladi. Eng yaxshi natijalarga erishish uchun bola shifokor va psixolog nazoratida bo‘lishi, shuningdek, ota-onalar ularni har tomonlama qo'llab-quvvatlashi lozim. Ota-onalarning davolanishga bo'lgan ishonchi va qo'llab-quvvatlashi bola rivojlanishiga yordam beradi.
Shuningdek, dori vositalarini faqat shifokor ko'rsatmasiga binoan qabul qilish kerak.
Giperaktiv bolalarning psixologik xususiyatlari shundayki, ular tanbehlarga va jazolarga sezgir emas, lekin eng kichik maqtovga tezda javob qaytaradilar. Ko'rsatmalarni aniq, tushunarli, qisqa va yaqqol shaklda berish tavsiya etiladi. Bunday bola biron bir topshiriq yoki iltimosni bajara olishi uchun, ular kam so'zli (o'n so'zdan oshmagan) bo'lishi kerak, aks holda bola sizni eshitmaydi. Ota-onalar bir vaqtning o'zida bir nechta topshiriq bermasliklari kerak, yaxshisi bitta topshiriqni alohida-alohida berishlari afzal.
Ota-onalar kun tartibiga rioya qilinishini kuzatib borishlari lozim: ovqatlanish, sayr qilish, o‘yinlar, uy mashg‘ulotlari va uyqu vaqtini aniq belgilab qo‘yishlari kerak.
Bolaga ortiqcha energiyasini jismoniy mashqlar, uzoq sayrlar va yugurishda sarflash imkoniyatini berish kerak.
Xulq-atvorni tuzatish uchun yaxshi va yomon xatti-harakatlar uchun rag'bat va jazolash tizimini bolaning o'zi bilan muhokama qilib foydalanish mumkin; shuningdek, bog'cha guruhida va uyda xulq-atvor qoidalarini bolaning qulay joyiga joylashtirib, undan bu qoidalarni ovoz chiqarib aytib berishni so'rash mumkin. Biror narsani taqiqlayotganingizda esda tuting: taqiqlar ko'p bo'lmasligi kerak. Taqiqlar oldindan bolaga tushunarli shaklda aytilishi va u ularni buzganida qanday oqibatlarga olib kelishini bilishi kerak. Jazo noto'g'ri xatti-harakat ortidan darhol, kechiktirilmasdan amalga oshirilishi lozim, ya'ni xatti-harakatga imkon qadar yaqin vaqtda bo'lishi kerak, aks holda bola jazoni to'g'ri tushunmaydi.
Bolani topshiriqlarni bajarishda ortiqcha charchatmaslik kerak, chunki bu holat giperkativlikni kuchaytirishi mumkin. Ko'p odamlar yig'iladigan tadbirlarda, oson qo'zg'aluvchan bolalarning ishtirokini cheklash yoki umuman oldini olish zarur.
Agar bola kasal bo'lsa, uning itoatsizligi uchun uni koyish nafaqat foydasiz, balki zararli hamdir. Bunday holatlarda bolani faqat baholash mumkin, ya'ni bolaning shaxsiga ijobiy baho berib, uning harakatlariga salbiy baho berish lozim.
(Masalan, shunday deyish mumkin: «Sen yaxshi bolasan, lekin hozir noto'g'ri ish qilyapsan, o'zingni mana bunday tutishing kerak...»).
Hech qanday holatda bolani boshqa bolalar bilan salbiy taqqoslash mumkin emas («Lesha yaxshi bola, sen esa yomon!»).
Teleko'rsatuvlar va kompyuter o'yinlari vaqtini qisqartirish tavsiya etiladi. Giperkativ bolalar uchun televizor ko'rish va kompyuterdan uzoq vaqt foydalanish cheklovlari mavjud (bolaning kompyuter oldida qancha ko'p vaqt o'tkazsa, uning hissiy qo'zg'alishi shunchalik kuchli bo'ladi va uni tinchlantirish shunchalik qiyin bo'ladi).
Shuni unutmaslik kerakki, juda yuqori talablar va haddan tashqari o'quv yuklamalari bolada barqaror charchoq va o'qishga bo'lgan nafratning paydo bo'lishiga olib keladi. Shuning uchun o'quv jarayoni yengil bo'lishi kerak — guruhda yoki sinfda bolalar soni minimal, darslar davomiyligi esa qisqa bo'lishi lozim.
Bola uyga kelgach, kamida bir soat davomida unga e'tibor qaratishingiz kerak. Shu vaqt ichida bola o'zini ifoda eta oladi va uni kun davomida tashvishga solgan narsalarni siz bilan bo'lishadi. Uyqudan oldin (2-3 soat ilgari) sayr qilish, bola bilan sokin suhbatlashish va uning hikoyasini tinglash foydali bo'ladi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

06 Nov, 02:42


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 14:13


Биз кўпинча гапирадиган мавзуимиз бўлмиш темперамент табобат илмида мизож деб номланишини билармидингиз?

Хўш бу илмни ўрганиш нима учун керак?

Бу илмни ўрганиш керакми ёки йўқми?

❗️Албатта ҳаммани бу савол қизиқтириши табиий.

🔼Энди саволни жавобига тўхталамиз

🔥Холерик (сафро)
иссиқ ва қуруқ мизож.
🌞Сангвиник (қон)
иссиқ ва хўл мизож.
🌧Флегматик (балғам)
совуқ ва ҳўл мизож.
🌿Меланхолик (савдо)
совуқ ва қуруқ мизож.

💯Бизни буларни ўрганишимиз ва сизга етказишимиздан мақсад эса:

Авволо ўзни англаш.

Қандай табиатли шахс эканимизни тушуниш.

Фарзандларимиз тарбиясида ҳам уларни туғма темпераментидан келиб чиққан холда, тушунган холда тўғри тарбия қилиш.


Булар ҳақида батафсил билишни истасангиз, 16 ноябрда сизни 📍Simma Hotel да кутамиз.

🔜Бизда жойлар камайиб бормоқда.

💥10 ноябргача тўлов қилганлар 250 минг (офлайн), 150 минг (онлайн) тўлашади.

📣 Ўз жойингизни банд қилмаган бўлсангиз, @Hidaya_med_clinic_administrator еки @Hidaya_academy_administrator га хозироқ боғланинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 13:02


SDVG

Uch yoshda bolalar odatda mustaqillikni rivojlantirish bilan birga injiqlik, o'jar va qo'pollikni namoyon qiladilar. Shu sababli ota-onalar bu davrni normal rivojlanish deb o'ylab, mutaxassisga murojaat qilishmaydi. Lekin bolalar bog'chasidagi tarbiyachilar ular bilan ishlashda muammolarni bildirganda, ota-onalar bu vaziyatdan hayron bo'lishadi. Giperfaollik sindromiga ega bolalar yangi talablar oldida juda ko'p qiyinchiliklarga duch keladilar, bu ularning asab tizimining zaifligi bilan izohlanadi.
SDVG ni tashxislashda uch xil ko'rinish ajratiladi:
1. Diqqat yetishmovchiligi holatida giperfaollik.
2. Giperfaollik holatida diqqat yetishmovchiligi (ko'pincha qiz bolalarda uchraydi).
3. Diqqat yetishmovchiligi va giperfaollik birgalikda.
Shuningdek, ushbu sindromning oddiy va murakkab shakllari mavjud. Oddiy shaklda faqat diqqat yetishmovchiligi va giperfaollik bo'lsa, murakkab shaklda bosh og'rig'i, tutilishlar, uyqu buzilishlari kabi boshqa muammolar qo'shiladi.
Ota-onalar o'z farzandlarida ushbu belgilardan birortasini sezsa, ular albatta shifokorga murojaat qilishlari kerak, chunki SDVG ni boshqa jiddiy kasalliklarni yashirishi mumkin.
Giperfaollik:
- Bola doimiy ravishda bezovta, tinim bilmas, qo'l va oyoqlarini sababsiz harakatlantiradi, stulda tinch o’tira olmaydi, doim orqasiga qaraydi;
- U uzoq vaqt bir joyda o’tira olmaydi, ruxsatsiz o’rnidan turib, sinf bo’ylab yurib ketadi;
- Bolaning harakati odatda aniq maqsadga ega bo'lmaydi – u bekordan bekor yuguradi, aylanadi, tepaga chiqishga harakat qiladi, bu esa ba’zan xavfli bo’lishi mumkin;
- Tinch o’yinlar o’ynay olmaydi, dam olish vaqtida jim o’tira olmaydi va biron narsaga uzoq vaqt diqqatini qaratishga qiynaladi;
- Ko’pincha juda sergap bo’ladi.
Impulsivlik:
- Bola savolga o’ylab ko’rmasdan, ba'zida oxirigacha eshitmasdan javob beradi, hattoki javobni shunchaki baqirib yuborishi ham mumkin;
- Navbatini kutishga qiynaladi, vaziyat va holatdan qat'i nazar sabrsiz bo'ladi;
- Doim boshqalarga xalaqit beradi, suhbatlarga, o’yinlarga aralashadi, boshqalarga yopishadi;
- Sabrsiz bo’lib, o’z istaklarini darhol bajarilishini talab qiladi.
Qo'shimcha belgilar:
- Nozik harakatlar buzilishi (bog’ichlarni bog’lash, qaychi ishlatish, rasmlarni bo’yash, yozish yoki chizish qiyinligi);
- Muvozanatni ushlashda qiyinchilik (bola velosiped yoki konkida uchishni o'rganishda qiynaladi);
- Ko'rish-makon muvofiqligini buzilishi (ayniqsa, to'p bilan bog'liq sport o'yinlarida qiynaladi);
- Tengdoshlari va kattalar bilan munosabatlarda qiyinchiliklar – giperfaol xatti-harakatlar ota-onalar va o'qituvchilarni bezovta qiladi, bu esa bolani g'azablantirib, uni boshqarib bo'lmaydigan holga olib keladi.
Diqqat yetishmovchiligi va giperfaollik sindromi (SDVG) kelib chiqish sabablari:
SDVG ning kelib chiqishida genetik omillar katta ahamiyatga ega. Agar oilada o‘xshash muammolarga ega yaqin qarindoshlar bo‘lsa, bolaning giperfaollik rivojlanish xavfi taxminan 30% ni tashkil qiladi.
SDVG ni yuzaga keltiruvchi boshqa omillar:
SDVG ning taxminan yarmida homiladorlik va tug'ruq paytidagi salbiy omillar muhim rol o‘ynaydi:
- Homiladorlik davridagi gipoksiya (kislorod yetishmovchiligi);
- Homiladorlikning uzilishi xavfi;
- Onaning homiladorlik vaqtida chekish va noto‘g‘ri ovqatlanishi;
- Homiladorlik davridagi stress;
- Muddatidan oldin tug'ilish (2500 grammdan kam vaznda tug‘ilish);
- Erta yoki kech tug'ish, tug'ruq jarayonining sun'iy rag'batlantirilishi.

Oilaviy muhitdagi muammolar ham sindromning rivojlanishiga hissa qo'shadi. Ota-onalar orasidagi tez-tez tortishuvlar, bolalarga nisbatan haddan tashqari qattiqqo'llik va sabrsizlik SDVG rivojlanishiga sabab bo‘lishi mumkin.
Tarbiya qilishdagi xatolar:
- Tarbiya uslublaridagi farqlar (masalan, ota-ona va bobo-buvilar, tarbiyachilar o'rtasida).
- Bolaga nisbatan talablarning izchil emasligi, ya’ni qoidalar tez-tez o‘zgarib turishi, bolada chalkashlik keltirib chiqarishi.

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 11:27


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 10:59


Diqqat yetishmasligi va giperaktivlik sindromi (SDVG)


SDVG xususiyatlari,
• Diagnostikasi,
• Sabablari va davolash.
Bolaning tinimsiz harakatlanishi, joyida o‘tirmasligi, doimo shovqinli gapirishi, boshqalarga xalaqit berishi ota-onalarni bezovta qilishi mumkin. Bunday bolalar ko‘pincha noqulay, muvofiqlashuvi yomon, mushak nazorati sust bo‘ladi, shuning uchun narsalarni tushirib yuborishadi, yiqilishadi. Ular bir narsaga diqqatini qaratishda qiynaladi, tez chalg‘iydi, ko‘p savol beradi, lekin javob kutmay, boshqa ishlar bilan shug‘ullanishni boshlaydi, ularni ham tezda tashlab ketadi. Bunday holatlar qisqa vaqt ichida sodir bo‘ladi. Ba'zida bunday bolalar bir necha kishining energiyasiga teng ko‘rinadi va ularga "giperaktiv" deyiladi, bu esa umumiy buzilish hisoblanadi.
SDVG ning xususiyatlari:
Ota-onalar odatda bolalarining giperfaolligini erta yoshda sezishi mumkin. Har qanday jo‘shqin bolani asab tizimi buzilgan deb qabul qilish noto‘g‘ri. Bolalarning o‘zlariga bo‘ysunmasligi yoki kechasi uyg‘onib, injiqlik qilishi odatiy hol. Ammo agar bu holatlar o‘z-o‘zidan bartaraf etilmasa, bolaning haddan tashqari qo‘zg‘aluvchanligi va impulsivligi kuzatilsa, mutaxassisga murojaat qilish kerak.

SDVG ko‘plab bolalarda uchraydi (turli tadqiqotlarga ko‘ra, 10% bolalarda kuzatiladi) va ularning ijtimoiy moslashuviga jiddiy ta'sir ko‘rsatadi. Ushbu sindrom o‘g‘il bolalarda qizlarga qaraganda 4-5 barobar ko‘proq uchraydi.
SDVG ning dastlabki alomatlari ba'zan bir yoshida ham paydo bo‘lishi mumkin. Bunday bolalar turli bezovta qiluvchi omillarga nisbatan sezgir bo‘lishadi, yuqori ovoz bilan yig‘lashadi, uyqusi buziladi va jismoniy rivojlanishda biroz kechikishi mumkin. Shuningdek, ular nutqiy rivojlanishda ham kechikishadi.
Erta bolalik yillarida ota-onalar chaqaloqlarning haddan tashqari harakatchanligi va beqarorligidan xavotirlanishadi. Shifokorlar bunday bolalarda harakat koordinatsiyasining buzilishi va kechikkan nutq rivojlanishini payqashadi. 

SDVG rivojlanishi va tashxis qo‘yilishi
Bola uch yoshga to‘lganida, uning rivojlanishi yangi bosqichga o‘tadi: e'tibor va xotira rivojlanadi, lekin u o‘z-o‘zini boshqarishning birinchi inqirozini ham boshdan kechiradi. Shu yoshda bolaning o‘zini o‘zi ifoda etish jarayoni boshlanadi, bu esa ota-onalar uchun qiyinchiliklar tug‘dirishi mumkin.
Aksariyat ota-onalar ushbu davrda bolaning giperaktivligini oddiy hol deb qabul qilishadi. Faqat tarbiyachilarning bolani boshqara olmasliklari va uning diqqatini jamlay olmasliklari haqida shikoyatlari ota-onalarni mutaxassisga murojaat qilishga undaydi. Giperaktiv bolalarning asab tizimi yangi talablarni bajara olmagani sababli bu holat sodir bo‘ladi.
Bolalar o‘z harakatlarining oqibatlarini to‘liq anglamaydilar, bu esa o‘smirlik davrida impulsivlik va hatto tajovuzkorlik bilan bog‘liq muammolarga olib kelishi mumkin.
SDVG alomatlarini sezgan ota-onalar nevropatolog yoki psixiatrga murojaat qilishlari zarur, chunki ba'zida SDVG ni boshqa jiddiy kasalliklar bilan adashtirish mumkin.
Diqqat yetishmovchiligi va giperfaollik sindromi (SDVG) ko'plab bolalarda uchraydi va ularning ijtimoiy moslashuviga katta to'sqinlik qiladi. Tadqiqotlarga ko'ra, taxminan 10% bolalar ushbu sindromdan aziyat chekadi. O'g'il bolalarda qiz bolalarga qaraganda 4-5 baravar ko'proq uchraydi.

Bu sindromning dastlabki belgilari bolalarning birinchi yilidayoq paydo bo'lishi mumkin. Bunday bolalar turli qo'zg'atuvchilarga (masalan, sun'iy yorug'lik, tovushlar yoki onaning harakatlari) nisbatan juda sezgir bo'lib, ularning baqirishi baland, uxlash rejimi buzilgan, motorika rivojlanishi sust (masalan, boshqa bolalarga qaraganda biroz kechroq ag'darilib yurishni boshlaydilar). Shuningdek, ularning so'zlashuvi ham orqada qolishi mumkin, ular inert va passiv bo'ladilar.
Bunday bolalarda hayotning dastlabki yillarida ortiqcha harakatchanlik shuningdek, kech so'zlashish, noqulay harakatlar seziladi. Bu yoshdagi bolalarda harakat va til rivojlanishidagi kechikishlar shifokorlar tomonidan kuzatiladi.

Davomi bor…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 05:43


БОЛАЛАРНИ ПСИХОТИПИГА КЎРА ТАРБИЯЛАШ- НОТУРҒУН ТИП

Нотурғун тур. Уларда ялқовлик устун. Пала-партиш. На ўзгага, на ўзига нисбатан танқид ҳисси йўқ. Масъулиятсиз. Лаҳзалик завқни афзал кўради. Яқинларининг  қайғуришига бепарво.  Ёмон одамларга қўшилиб қолиш эҳтимоли  юқори.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:  
- йўргакдалигиданоқ тартиб ва доимий назорат ўрнатинг. 
- ота-она унинг учун ўзгармас авторитет эканлигини англатинг. 
- унга илҳом берувчи муҳит яратинг.  

Нотурғун психотипдаги фарзандингизни аниқлаб олдингизми?

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

05 Nov, 04:21


БОЛАЛАРНИ ПСИХОТИПИГА КЎРА ТАРБИЯЛАШ

Давоми…

7. Нотурғун тур. Уларда ялқовлик устун. Пала-партиш. На ўзгага, на ўзига нисбатан танқид ҳисси йўқ. Масъулиятсиз. Лаҳзалик завқни афзал кўради. Яқинларининг  қайғуришига бепарво.  Ёмон одамларга қўшилиб қолиш эҳтимоли  юқори.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:  
- йўргакдалигиданоқ тартиб ва доимий назорат ўрнатинг. 
- ота-она унинг учун ўзгармас авторитет эканлигини англатинг. 
- унга илҳом берувчи муҳит яратинг.  

8. Демонстратив (истероид) тур. Бундай болалардан мулоқотга мойил, шўх-шодон, мафтункор. Доимо эътибор марказида туришни исташади. Улардан ажойиб санъаткорлар етишиб чиқиши мумкин.  Боланинг ҳаёт тарзини ўзгартиришга интилмаган маъқул.  
Тарбиясидаги муҳим жиҳатлар:
- муносиб бўлгандагина (бор кучи билан ҳаракат қилганида, интилганда) уни мақтанг.   
- ёқимсиз қилиқларига мутлақо аҳамият берманг.

Фарзандингизни психотипини аниқлаб олдингизми?

https://t.me/DrGavharDarvish

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Oct, 03:57


Neyrotransmitterlar darajasi tahlili: Sizning miyangizda nimalar sodir bo'lmoqda?

Hech o'ylab ko'rganmisiz, nima uchun ba'zida miyangiz o'jar bola kabi o'zini tutadi? Bu yerda sahnaga neyrotransmitterlar chiqadi — ular kichik kimyoviy xabarchilar bo'lib, sizni kun davomida o'zingizni superqahramondek his qilishingiz yoki, aksincha, yo'qolgan kuchukdek his qilishingizni belgilaydi. Tadqiqotlar shuni ko'rsatadiki, bu moddalar muvozanati kayfiyatingiz, xotirangiz va hatto energiya darajangizga ta'sir qilishi mumkin. Masalan, serotonin sizning shaxsiy antidepressantingiz bo'lsa, dofamin sizni, masalan, lotereyada g'alaba qozonganingizda (yoki hech bo'lmaganda yo'qolgan kalitlarni topganingizda) yaxshi kayfiyat bilan "mukofotlaydi".

Ammo miyangiz kimyoviy betartiblikka tushib qolmaganini qanday bilasiz? Bu yerda neyrotransmitterlar darajasi tahlili yordamga keladi. Ushbu test "kimyoviy kokteyl"ingizda nimadir noto'g'ri ketayotganini aniqlashga yordam beradi. Xuddi detektiv kabi, siz qayerda serotonin kamligi yoki nima uchun dofamin yo'llaringiz to'satdan tugayotganini aniqlashingiz mumkin.

Xulosa: Agar hissiyotlaringiz sizga qarshi o'ynayotgandek tuyulsa, ehtimol, ilm-fanga murojaat qilish va neyrotransmitterlar darajasini tekshirish vaqti kelgandir. Axir, ba'zan muammoni hal qilish uchun unga boshqa tomondan qarash kifoya.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

25 Oct, 02:56


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

24 Oct, 16:16


Уйқум бузилган...

▶️ «Уйқуга кетишим қийин».

Бу шикоят кўпинча уйқусизликка чалинган кишида бўлади. Нормадаги уйқу етарли бўлмайди ва табиийки, эрталаб уйқуга тўйиб уйғонмайди. Уйқусизлик бу симптом, бирон касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Аниқ ташҳис қўйиш учун ҳолатни систематик тарзда баҳолаш ва баъзи этиологик омилларни истесноъ этиш лозим. Уйқусизликнинг сабаблари: дори препаратлари, соматик касалликлар, рухий бузилишлар, гипнотик/седатив воситаларни суистеъмол қилиш, қовоқларни даврий харакати, централ генезли апноэ, уйқу фазасининг «кечиккан» синдроми, психофизологик уйқусизлик бўлиши мумкин.

▶️«Жудаям уйқучиман».

Бу холатнинг 80% и сабаби нафас бузилишлари (апноэ, нарколепсия) билан боғлиқ. Полисомнография орқали (тун давомида) сабаби аниқланади. Бу ҳолат автоуловни бошқариш пайтида хам ухлаб қолиш билан ҳавфлидир.

▶️ «Ухлаётган пайтим ғалати холатлар содир бўлади».

Бу шикоят парасомния борлигидан дарак беради. Уйқу пайтида шахс юриши, гапириши мумкин. Бундай беморлар уйқунинг исталган фазасида уйғониши мумкин. Уйқу пайтидаги холатлар амнезияланади. Бу холат «тунги ужаслар» деб ҳам аталади ва вегетатив қўзғалиш (нафас ва пульс тезлашиши) ва актив харакатлар (кроватьига ўтириб олиши, сакраб туриб кетиши ва дайдиши, хатто ўзига ёки партнерига зарар етказиши) қилиши мумкин. Парасомниянинг оғирроқ тури сомнамбулизм (уйқуда юриш) киради.

▶️«Кошмар тушлар кўраман».

Тез уйқуга кетиш фазасида юзага келиб, бу тушлар ёрқин бўлиши мумкин. УТФ (уйқунинг тез фазаси) скелет мушакларининг харакати секинлашиши билан кечгани учун тунги кошмарлар пайтида бироз мушак активлиги кузатилади. Тунги кошмарлар кўпроқ болаларда, катталарда эса стресс пайтида бўлади. Бу каби тушларни беморлар яхши эслашади.

💡 Юқорида қисқа кўринишда уйқу билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқдик. Келинг энди қисқа давосига хам тўхталиб ўтамиз.
Хозирги пайтда уйқу бузилишларида сомнологга мурожаат этиш холатлари кўп кузатилади. Аммо уйқу бузилишларнинг сабаби рухий бузилиш, дори воситаларни суистеъмол қилиш сабабли қарамлик келиб чиққан бўлса, сомнолог буни фарқлай олмайди, чунки у психиатр эмас. Шунинг учун аввал уйқу бузилишини сабабини билиш учун аввал психиатрга кўрининг. Сўнг зарур бўлса, психиатрнинг ўзи сомнологга жўнатади. Уйқу бузилишини сабабини аниқлаш учун полисомнография ёрдамида текшириш жуда қимматга тушади. Психиатрга эса биргина консультация етарли.
Демак, аввал аниқ ташхис қўйиб, уйқу бузилишининг келтириб чиқарувчи сабабини аниқлаш керак. Соматик, психиатрик сабаб аниқлангач, даволаш тартиби белгилаб олинади.

🎛 Ухлатувчи/гипнотик дорилар уйқу бузилишини келтириб чиқарувчи касалликни даволамайди. Аниқроғи фақат симптомни, яъни уйқусизликни даволайди. Уларни ўзбошимчалик билан нотўғри қабул қилиш эса ушбу воситага қарам бўлиб қолишга олиб келади.

👩‍⚕️ Даволашни асосан психиатр ва психотерапевт биргаликда олиб боради. Психиатр медикаментоз даволаса, психотерапевт хулқ-атворли терапиядан фойдаланади.

🌿Уйқу бузилишларини даволашда ўсимлик келиб чиқишли дори воситалардан хам фойдаланиш мумкин. Булар қаторига ромашка, лаванда мойи, хмель, лимонли бальзам, валериана ва б.қ. киради.

Др. Гавҳар Дарвиш

Саҳифаларимизни улашинг:

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

24 Oct, 14:29


Ish va shaxsiy hayot o‘rtasida muvozanatni topish uchun chek-list

1. Sirkad ritmlari va uyqu rejimi
Tanangizning biologik soatlarini tartibga solish uchun doimiy uyqu rejimini saqlang. Bu kognitiv funksiyalarni yaxshilash va stressni kamaytirishga yordam beradi. Har kuni, hatto dam olish kunlarida ham bir vaqtda uxlab, bir vaqtda uyg‘onishga harakat qiling.

2. Faol tiklanish va jismoniy mashqlar
Doimiy jismoniy mashqlar endorfinlar ishlab chiqarishga yordam beradi, bu kayfiyatni ko‘taradi va kortizol darajasini pasaytiradi. Kunlik rejimingizga kamida 30 daqiqa o‘rtacha jismoniy faollik, masalan, tez yurish yoki yoga kabi mashg‘ulotlarni qo‘shing.

3. Kognitiv qayta tuzish va aqliy tanaffuslar
Stressni kamaytirish va diqqatni oshirish uchun ongli ravishda meditatsiya yoki fikrlarni jamlash amaliyotlarini bajaring. Har soatda 5-10 daqiqa qisqa tanaffuslar qiling, bu ongni yangilash va ruhiy zo‘riqishni kamaytirishga yordam beradi.

4. Neyroplastiklik va yangi bilimlar o‘zlashtirish
Yangi ko‘nikmalar va hobbilarga ega bo‘lish orqali miyaning neyroplastikligini qo‘llab-quvvatlang. Bu hissiy holatni yaxshilaydi va ish rutinasidan chalg‘ishga yordam beradi. Kurslarga yoziling yoki yangi qiziqishni o‘zlashtirishga vaqtingizni ajrating.

5. Ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash va muloqot
Ijtimoiy aloqalarni saqlang, chunki ular ruhiy salomatlikning muhim qismidir. Yaqinlaringiz bilan vaqt o‘tkazing yoki ijtimoiy tadbirlarda qatnashing, bu tegishlilik hissini mustahkamlaydi va stressni kamaytiradi.

Ushbu chek-list sizga ilmiy asoslangan usullarni kundalik hayotingizga qo‘shishga yordam beradi va ish bilan shaxsiy hayot o‘rtasidagi muvozanatni yaxshilaydi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

24 Oct, 09:21


#HIDAYA_22

Фарзандингизни онгли қилиб тарбияланг | Др. Гавҳар Дарвиш

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 22-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

https://youtu.be/kZhSvWHQdpY

@muallim_media
@Psixoterapevtuz
@HidayaMedClinic

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

24 Oct, 05:07


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

24 Oct, 04:15


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

23 Oct, 13:39


#HIDAYA_21

Невротик шахс ривожланиши | Др. Гавҳар Дарвиш

"ҲИДАЯ" кўрсатуви 21-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

https://youtu.be/LNPBiojo6ZI

@muallim_media

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

23 Oct, 12:18


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

23 Oct, 07:22


#feedback
#natija
#натижа
#шифотопганлар
#отзыв

Ҳидая клиникамизда шифо топган аеллардан бири…

Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, бизга мурожаат қилинг:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/HidayaKlinikasi каналига ўтиб, яна бошқа шахслардан олинган фикрлар билан танишинг.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

23 Oct, 05:12


3-3-3 amaliyoti 🌟
Zamin bilan bog‘lanishga va barqarorlikni his qilishga yordam beradi.


Qanday amalga oshirish kerak?

1. Atrofga nazar tashlang va ko‘rayotgan 3 narsani nomlang. Masalan: "Men yashil olmani ko‘ryapman, oq bulutlarni ko‘ryapman, qizil mashinani ko‘ryapman."

2. Eshitayotgan 3 tovushni nomlang. Masalan: "Men qushlarning sayrashini eshitayapman, muzlatgichning ovozini eshitayapman, ko‘chadan kelayotgan mashinalar tovushini eshitayapman."

3. Tana a'zolaringizning 3 qismiga harakat qildiring. Masalan: "Qo‘l barmoqlarimni siqib, yozayapman, oyoqlarim bilan yerga urayapman, barmoqlarimning uchiga tik turayapman."

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

23 Oct, 03:48


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 15:19


Xavotirli odamlar uchun 3 ta foydali odat ⬇️

🧍🏼‍♀️Tana va yuz mushaklaringiz tarang yoki bo‘shashganligini kuzating.

Ruhiy taranglik HAR DOIM tanada aks etadi. Biz jismoniy qisilmalarni bo‘shatganda, miyaga hammasi joyida ekanligi haqida xabar boradi, "Xavf!" signali bekor qilinadi va xavotir kamayadi.

📲Yangiliklar dasturlari va ilovalardan keladigan bildirishnomalarni o‘chirib qo‘ying.

"Xavotirli" odamlar har doim ogoh bo‘lishadi – pochta, yangiliklar lentalari, telegram va boshqa ilovalardan doimiy ravishda bildirishnomalar chiqib tursa, qanday qilib bo‘shashib olasiz? Doimiy taranglikda bo‘lish – nevrozga olib boradigan to‘g‘ri yo‘ldir.

🧘🏻Nafas olish mashqlarini bajaring

Yaxshisi, tashvish to‘lqini kelishini kutmasdan, to‘g‘ri nafas olishni oldindan o‘rganing. Buning uchun ko‘plab texnika va mashqlar mavjud.

Xavotirni yengishda ushbu texnikalar yordam bermasa, psixiatr va psixoterapevtga murojaat qiling:
+998909513444
+998339513444

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 14:13


Xavotirni keltirib chiqaradigan asosiy omillar

1. Stress:

Agar siz bosim ostida yoki nimadandir siqilgan bo'lsangiz, bu xavotirni keltirib chiqarishi mumkin.

2. Kofein:

Kofeinli ichimliklar iste'moli xavotir va bezovtalik hissini keltirib chiqarishi mumkin.

3. Nutq so'zlash:

Agar boshqalarning oldida chiqish qilishingiz kerak bo'lsa, bu sizni bezovta qilishi va asabiylashtirishi mumkin.

4. Mojaro:

Ko'p odamlar mojaroni yoqtirmaydi, chunki bu noqulaylik va bezovtalikni keltirib chiqarishi mumkin.

5. O'ylar:

O'zingizga aytadigan salbiy fikrlar va so'zlar xavotirni kuchaytirishi mumkin.

6. Ish:

Ishdagi vaziyatlar ko'pincha noqulay vaqtda sodir bo'ladi va ularning barchasini birdaniga hal qilish qiyin bo'lishi mumkin.

7. Voqealar:

Tadbirlar yoki yig'ilishlarga borish ijtimoiy xavotirni keltirib chiqarishi mumkin.

8. O'qish:

Ta'limdagi yutuqlarning yo'qligi kelajak haqida xavotir uyg'otishi mumkin.

9. Shaxs tipi- agar siz psixastenik tipda bo’lsangiz, sizga xavotir xos.

Ushbu omillarning qay biri Sizda xavotirni keltirib chiqardi?

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 11:23


#HIDAYA_20

Хавотир ва қўрқувга тушиб қолиш касаллиги | Др. Гавҳар Дарвиш

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 20-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

https://youtu.be/lCTF2XLgulo

@muallim_media

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 04:20


“МЕНГА ЎХШАШИ БОШҚА ЙЎҚ” ЕКИ ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШ

Одамнинг ўзини шахс сифатида таниши, ўзининг жисмоний ҳамда ақлий қобилиятларини, хатти-ҳаракатлари ва уларнинг мотивларини, атрофдаги борлиққа, ўз-ўзига бўлган муносабатларини англашдан иборат сифати ўзини англаши дейилади.
Одам ўзини англашда ҳозир, келажакда қандай бўлиши кераклигини идрок этади. Уларни ҳозирги реал ҳает тажрибаси билан солиштириб ўз ҳулқини ўзгартиради.

Ўз-ўзини англаш жараенининг 4 белгиси:

1️⃣. Ўзидаги “Мен” тасаввурларида фаоллик (еки харакатчанлик) сезгилари - “Мен фаолман, мен ҳаракатдаман”. Бу сезгилар автоматик равишда сезилади.

2️⃣. “Мен” хусусиятларини оддий ва ягона равишда англаш: “МЕН - ЯГОНА, ТАНҲО, ҚАЙТАРИЛМАЙДИГАН”, “МЕНГА ЎХШАШ ОДАМ БОШҚА ЙЎҚ” равишда билиш.

3️⃣. Одам ўзининг “Мен”лигини вақтга ва ешига (болалик, ўсмирлик, катталар ва қарилик даврлари) нисбатан боғлиқ бўлмаган ҳолатда англаб туради.

4️⃣. Ўзининг “Мен” хусусиятларини ташқи дунедан алоҳида сезиш (Бу “Мен”, атроф эса “Мен” эмас).

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 03:48


✔️“Болалар психиатрияси” циклидаман. Бугунги мавзуимиз ҳам жуда қизиқ.

Сизга-чи, мавзу қизиқми?

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

22 Oct, 03:10


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

21 Oct, 12:36


#HIDAYA_19

Эркаклардаги депрессия | Др. Гавҳар Дарвиш

“ҲИДАЯ” кўрсатуви 19-сон

Психотерапевт Др. Гавҳар Дарвиш билан.

https://youtu.be/21nnpsB8a8U

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Oct, 13:25


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Oct, 05:18


O'zini hurmat qilish

O'zini hurmat qilish xuddi o'z vaqtida ichishni unutgan dori singari, ko'pincha e'tibordan chetda qoladi. Ko'pchilik o'z hurmat qilmaslik stress, xavotir va hatto hissiy charchoqqa olib kelishini sezmaydi. Aslida, o'zini hurmat qilish shunchaki ertalab oynada aytiladigan afirmatsiyalardan iborat emas, balki ruhiy salomatlikning asosiy qismidir.

Tadqiqotlarga ko'ra, o'z-o'zini anglash va o'zini hurmat qilish ustida ishlaganlar hayotdan ko'proq zavq olishadi. Bu sehr emas, balki neyrobiologiyadir: o'ziga bo'lgan hurmat dofamin tizimini faollashtirib, kayfiyat va kognitiv qobiliyatlarni yaxshilaydi. Shuningdek, bu hissiyot kortizol, ya'ni stress gormoni darajasini pasaytiradi. Ha, bu Instagram trendi emas, balki ilmiy asoslangan haqiqat.

Kichik qadamlar bilan boshlang: to’g’ri nafas olish yoki qisqa zikrlar bilan shug'ullaning. Ushbu oddiy amaliyotlar sizning ruhiy farovonligingizni saqlash va mustahkamlashda kunlik “doringiz” bo'lib xizmat qiladi.

Xulosa qilib aytganda, o'zini hurmat qilish hashamat emas, zaruriyatdir. O'zingizni asrang, chunki agar siz o'zingizni asramasangiz, buni kim qiladi?

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

20 Oct, 04:19


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Oct, 16:19


Ruhiy salomatlikni PSIXOSKRINING (chek-ap) qilish

✔️Qanday amalga oshiriladi?
Diagnostika onlayn yoki klinikamizda shaxsan amalga oshirilishi mumkin. Barcha jarayon 2 soatdan ko‘p vaqt olmaydi. Bir necha kun ichida, psixiatr natijalarni qayta ishlash va tahlil qilish uchun zarur bo‘lgan vaqt davomida, sizga ruhiy salomatlik holati bo‘yicha yozma xulosa, ekspert tavsiyalari va mavjud holatdan chiqish yo‘llari ko‘rsatilgan reja taqdim etiladi.

✔️Chek -ap ni Dr. Gavhar Darvish o’tkazadi.

✔️Chek-ap ga yozilish uchun:
+998909513444
+998339513444 raqamlariga qo’ng’iroq qiling.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Oct, 16:19


Ruhiy salomatlikni PSIXOSKRINING (chek-ap) qilish

✔️Nima o‘rganiladi?
Chek-ap — bu sizning hozirgi vaqtdagi ruhiy salomatligingizni kompleks diagnostikasi.

✔️Tekshiriladigan holatlar:

✔️Xavotirlik va stress darajasi;

✔️Depressiyaga moyillik yoki mavjudligi;

✔️Destruktiv xatti-harakatlar (tajovuz, dushmanlik, vayronkorlik, hayotga tahdid) bor-yo‘qligi yoki ularga moyillik;

✔️O‘zgarayotgan ijtimoiy sharoitlarga moslashish qobiliyati;

✔️O‘z-o‘zini baholash: barqarorlik, realizm, tanqidiylik darajasi, o‘zini anglash darajasida va ongsiz darajada o‘ziga munosabat, muammoli sohalarni aniqlash;

✔️Tajovuzchanlikning intensivligi, yo‘nalishi va ehtimoliy manbalari;

✔️Shaxsiy va shaxslararo nizolarning belgilari, shaxs munosabatlarining buzilishi;

✔️Oziqlanish buzilishlarini diagnostikasi.

✔️Bu nima beradi?
Agar ruhiy salomatlikni oldindan psixoskrining qilish amalga oshirilsa, mavjud salbiy tendensiyalarni erta bosqichda aniqlash va og‘ir depressiya, nevrotik holatlar va boshqa psixologik muammolar va kasalliklar rivojlanishini sezilarli darajada kamaytirish mumkin.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Oct, 04:32


Ruhiy salomatlikni PSIXOSKRINING (chek-ap) qilish

✔️Nima o‘rganiladi?
Chek-ap — bu sizning hozirgi vaqtdagi ruhiy salomatligingizni kompleks diagnostikasi.

✔️Tekshiriladigan holatlar:

✔️Xavotirlik va stress darajasi;

✔️Depressiyaga moyillik yoki mavjudligi;

✔️Destruktiv xatti-harakatlar (tajovuz, dushmanlik, vayronkorlik, hayotga tahdid) bor-yo‘qligi yoki ularga moyillik;

✔️O‘zgarayotgan ijtimoiy sharoitlarga moslashish qobiliyati;

✔️O‘z-o‘zini baholash: barqarorlik, realizm, tanqidiylik darajasi, o‘zini anglash darajasida va ongsiz darajada o‘ziga munosabat, muammoli sohalarni aniqlash;

✔️Tajovuzchanlikning intensivligi, yo‘nalishi va ehtimoliy manbalari;

✔️Shaxsiy va shaxslararo nizolarning belgilari, shaxs munosabatlarining buzilishi;

✔️Oziqlanish buzilishlarini diagnostikasi.

✔️Bu nima beradi?
Agar ruhiy salomatlikni oldindan psixoskrining qilish amalga oshirilsa, mavjud salbiy tendensiyalarni erta bosqichda aniqlash va og‘ir depressiya, nevrotik holatlar va boshqa psixologik muammolar va kasalliklar rivojlanishini sezilarli darajada kamaytirish mumkin.

✔️Qanday amalga oshiriladi?
Diagnostika onlayn yoki klinikamizda shaxsan amalga oshirilishi mumkin. Barcha jarayon 2 soatdan ko‘p vaqt olmaydi. Bir necha kun ichida, psixiatr natijalarni qayta ishlash va tahlil qilish uchun zarur bo‘lgan vaqt davomida, sizga ruhiy salomatlik holati bo‘yicha yozma xulosa, ekspert tavsiyalari va mavjud holatdan chiqish yo‘llari ko‘rsatilgan reja taqdim etiladi.

✔️Chek -ap ni Dr. Gavhar Darvish o’tkazadi.

✔️Chek-ap ga yozilish uchun:
+998909513444
+998339513444 raqamlariga qo’ng’iroq qiling.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

19 Oct, 03:57


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Oct, 09:35


Курсдошларимнинг тилаклари эди…

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Oct, 05:36


БАХТЛИ ОИЛАНИНГ
6️⃣ТА АСОСИЙ ҚОИДАСИ

1️⃣.Жуфтингизнинг ҳаетига, қизиқишларига эьтибор қаратинг. Карточкаларга жуфтингизнинг яхши хислатларини езиб чиқинг ва уни доим тўлдириб юринг.

2️⃣. Майда деталларга эьтибор қаратинг, нима яхши кўришини билиб, шуларга эьтибор қаратинг.

3️⃣. Муаммолар пайтида шахсий эҳтиеж ва қизиқишларингизни эмас, ўзаро муносабатларнинг муҳимлигини 1-ўринга қўйинг.

4️⃣. Жуфтингизни яхши томонларини кўп эсланг, ўзига ҳам айтиб, эслатиб туринг.

5️⃣. Ҳар доим эр бўйсундирувчи, аел бўйсунувчи эмас, эркак ҳам (БАЬЗИДА! ) компромиссга бориб туриши керак.

6️⃣. Ҳар бир муаммони айбдорни эмас, бу муаммони рационал ечимига эьтиборни қаратиш керак.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Oct, 04:55


Shifokorlar "baxt gormoni"ni o'z ichiga olgan 5 mahsulotni aniqladilar

Ba'zi meva va sabzavotlar depressiyadan xalos bo'lishga va tushkunlik holatini yengishga yordam beradi. Bu haqda hududiy jamoat salomatligi va tibbiy profilaktika markazi Telegram-kanalida shifokorlar ma'lum qilishdi. Ko'plab mahsulotlarda "baxt gormoni"ni ishlab chiqarishga yordam beradigan moddalar mavjud.

“Ba'zi sabzavot va mevalarni iste'mol qilgandan so'ng insonda optimizm va yashash istagi paydo bo'ladi, ular stressni kamaytiradi va hatto depressiya alomatlarini yengillashtiradi”, — deyiladi xabarda.

1. Banan
Bu mevada magniy, kaliy, fruktoza, polipeptidlar va B6 vitamini mavjud. Ushbu elementlar miyada serotonin gormonini sintezlaydi, bu esa tanani energiya bilan ta’minlaydi.

2. Apelsin
Bu mevaga bir qarashdayoq kayfiyat ko'tariladi, chunki apelsin rangi quvonch uyg'otadi. Apelsin tarkibida ko'plab foydali moddalar mavjud: A, B, C, P vitaminlari, kaltsiy, kaliy, magniy, temir, antioksidantlar va organik kislotalar. Meva serotonin ishlab chiqaradigan hujayralarni himoya qiladi, apelsin efir moylari esa hissiy holatni tiklashga va ish unumdorligini oshirishga yordam beradi.

3. Olxo'ri
Olxo'ri markaziy asab tizimi faoliyatini yaxshilaydi. Uning tarkibida natriy, kaltsiy, kaliy, mis, rux, fosfor, yod va temir mavjud. Olxo'ri oshqozon-ichak traktiga ijobiy ta'sir qiladi, depressiv holatlarni bartaraf etadi va hissiy holatni me’yorga keltiradi.

4. Ananas
100 gramm ananasda kunlik askorbin kislotasining 80 foizi mavjud. Shuningdek, unda kaltsiy, marganets, vitaminlar kompleksi va organik kislotalar bor. Bu tarkib asab tizimini mustahkamlaydi, depressiya va qayg'udan xalos qiladi.

5. Avokado
Avokadoda "baxt gormoni" sintezini kuchaytiradigan moddalar ko'p miqdorda mavjud. B6 vitamini, foliy kislotasi va triptofan ularning asosiylaridir. Avokado serotonin miqdorini oshirish orqali qayg'uni kamaytirishga yordam beradi.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

18 Oct, 01:28


https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Oct, 11:48


Soat 22:00 da gipofiz endorfinlar — narkotik ta'sirga ega bo'lgan gormonlarni ajratadi. Agar shu vaqtda uxlashga yotsangiz, uyquingiz eng yoqimli his-tuyg'ular bilan o'tadi. Kundalik stress ortda qoladi va organizm qayta tiklanishga tayyor bo'ladi.

Soat 22:00 dan 4:00 gacha bo'lgan uyquning qiymati maksimal darajada. Bu vaqtda uyquning yo'qligi salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin.

Soat 23:00 – to'liq qorong'ulik vaqti, bu uyquning boshlanishidir. Qorong'ulikda melatonin sekretsiyasi tezlashadi, u leptin (to'qlik gormoni) darajasini oshirib, grelin (ochlik gormoni) darajasini pasaytiradi.
Shu vaqtda somatotropin (o'sish gormoni) ishlab chiqarila , bu gormon mushaklarning o'sishidan ham mas'uldir. Mushaklar yoshlik bilan bog'liq. Shuningdek, kechasi ayollarda follikulostimulyatsiya qiluvchi (FSH) va lyuteinlashuvchi (LG) gormonlar faol ishlabboshlaydi chiqariladi.

Soat 01:00-03:00 – bu jigar uchun eng faol vaqt. Agar odam vaqtida uxlasa, bu vaqtda jigar organizmdan zararli moddalarni zararsizlantirish va tozalash bilan shug'ullanadi. Agar uxlashsa, jigar gormonlar ishlab chiqarish o'rniga glyukoza ishlab chiqaradi va uglevod almashinuvi buziladi.

Soat 2:00 da yana o'sish gormoni ishga tushadi — go'zallik va yoshlik gormoni. Shu tufayli bolalar tushida "uchishadi", kattalar esa yosh va sog'lom bo'lib, kuchli mushaklar va mustahkam suyaklar saqlab qolishadi.

Soat 03:00-04:00 – melatonin darajasi pasayadi, kortizol ko'tarila boshlaydi.

Soat 05:00-07:00 – bu vaqt ichaklar uchun faol davr. Agar ich qotishi bilan muammolaringiz bo'lsa, ertaroq turing.

https://t.me/DrGavharDarvish

Dr. Gavhar Darvish (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

17 Oct, 10:20


Kunni qanday tashkil qilish kerak

Endokrinolog shifokor Zuxra Pavlova o'zining Telegram-kanalida kunni qanday tashkil qilish kerakligi haqida ma'lumot berdi. Uning aytishicha, kunni to'g'ri rejalashtirish orqali organizmni "soat mexanizmi" kabi ishlashga moslashtirish va har bir daqiqani foydali o'tkazish mumkin. Mutaxassislarining ta'kidlashicha, inson organizmida barcha jarayonlar soat mexanizmi kabi aniq ishlaydi. To'g'ri ishlash uchun esa kechasi vaqtida uxlashga yotish kerak. Kechki vaqtda uyquga kechikish bu jarayonlarni izdan chiqarib, asta-sekin umumiy holatning yomonlashuviga olib keladi.

Agar soat 6:00 gacha uyg'onsangiz, organizmda baxt gormoni — serotonin ishlab chiqarila boshlaydi.

Soat 6:00 Bu vaqtda endorfin ajraladi,
kortizol darajasi ko'tariladi — bu gormon bizning organizmimizni faol uyg'onishga tayyorlaydi. Aynan shu vaqtda mantiqiy fikrlash kuchayadi, kun uchun rejalarni tuzish va muhim qarorlar qabul qilish uchun qulay vaqt.
Shuningdek, erkaklarda bu vaqtda testosteron darajasi yuqori bo'ladi, ayollarda esa reproduktiv gormonlar yuqori. Shifokorlar bu vaqtda farzand ko'rishni tavsiya etadi.

Uyg'ongandan so'ng 40 daqiqa ichida nonushta qilish kerak. Ko'plar sport bilan shug'ullanadi, lekin bu vaqt jismoniy mashg'ulotlar uchun eng yaxshi vaqt emas, deydi mutaxassis.
700 ml suv ichib va ertalabki mashqlarni bajarsangiz, organizmdan stress gormonlari chiqib ketadi.

Soat 7:00 da melatonin ishlab chiqarilishi to'xtaydi va jinsiy gormonlar faollashadi. Bu vaqtdan keyin uxlashning foydasi yo'q, chunki keyingi uyquning qiymati = 0, shuning uchun u faqat vaqtdan yutqazishdir.

Soat 8:00 – bu kortizolning ertalabki piki. Farzand ko'rishni rejalashtirayotganlar yotoqda qolishi mumkin.
jinsiy gormonlar — steroidlar — faol bo'ladi. Ular bizning mushak tuzilmamizni shakllantiradi. Mashqlar, gimnastika, sport zali yoki hatto jinsiy faollik uchun eng yaxshi vaqt.

Soat 10:00 dan 14:00 gacha DGEA — bu neyrogormon xotira, diqqat va o'rganish uchun mas'uldir. Bu vaqt intellektual faoliyat uchun eng samarali hisoblanadi.

Soat 11:00-13:00 – eng yuqori chidamlilik davri. Sport zaliga borish uchun eng yaxshi vaqt. Ammo yurak bilan bog'liq muammolar bo'lsa, ehtiyot bo'lish kerak, yuklama noto'g'ri belgilanmasligi kerak.

Soat 13:00-15:00 – bu vaqt ingichka ichak uchun faol davr. Tushlik qilish uchun qulay vaqt, oziq-ovqat juda yaxshi hazm bo'ladi.

Soat 14:00 dan 16:00 gacha kuchli uyqu hissi paydo bo'lsa, 20 daqiqaga mizg'ishni o'zingizga ravo ko'ring! Chunki bu vaqtda o'sish gormoni — go'zallik va yoshlik gormoni eng faol. Qisqa uyqudan so'ng bir oz mashq qiling, chunki bu gormon mushak to'qimalari soniga javob beradi.

Soat 15:00 – bu charchoqning eng yuqori nuqtasi va jinsiy aloqada bo'lish uchun eng yaxshi vaqt. Erkaklarda bu vaqtda estrogen darajasi oshadi, bu ularning jarayonga hissiy kirishuvini kuchaytiradi. Ayollarda esa kortizol hali ham yuqori darajada bo'lib, ularga energiya va sezgirlik beradi.

Soat 16:00-18:00 – kuchli jismoniy yuklamalar va fitnes bilan shug'ullanish uchun ideal vaqt.

Soat 17:00 dan kortizol darajasi pasayishni boshlaydi. Shu sababli, muhim qarorlar qabul qilishni keyinga qoldirish tavsiya etiladi.

Soat 17:00-19:00 – buyraklar faol vaqtida. Ko'proq suv ichish kerak.

Soat 19:00-21:00 – cho'zilish va bo'g'im gimnastikasi uchun eng yaxshi vaqt. Bo'g'imlar harakatchanligining eng yuqori cho'qqisida bo'ladi.

Soat 20:00 – bu vaqtda kechki ovqatni iste'mol qilish kerak. Eng yaxshi variant oqsilga boy ovqatlar: tovuq, baliq, go'sht, tvorog va qaynatilgan sabzavotlar. Meva va don mahsulotlari tavsiya etilmaydi. Non biroz iste'mol qilinishi mumkin. Bu vaqtdan keyin ovqat hazm qilish tizimi faol bo'lmaydi.

Soat 21:00 da melatonin ishlab chiqarila boshlaydi, tana harorati pasayadi va yaqin insonlarning mehr-muhabbatiga bo'lgan ehtiyoj ortadi. Shu vaqtda kunlik faoliyatni tugatishingiz lozim.

https://t.me/DrGavharDarvish