Нигоҳ @nigoh_01 Channel on Telegram

Нигоҳ

@nigoh_01


Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Нигоҳ (Uzbek)

Нигоҳ канали - бу муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликларни янги кўриб чиқадиган манбадир. Ушбу каналда знаковий воқеаларга обьектив тарзда қараш ва биринчи қўлдан эксклюзив янгиликлар олиш имконияти берилади. Нигоҳ канали орқали сиз сизнинг устингиздаги янгиликларга мувофиқлик билан эришишингиз мумкин. Агар сиз бийоб бўлиши учун бошқа саволингиз бўлса, @nigohadm_bot боти орқали алоқа қилишингиз мумкин. Ушбу канал ёзувларини YouTubeда қидириб топишингиз мумкин: https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Нигоҳ

21 Nov, 12:50


ХЖС Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди

Халқаро жиноят суди Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галлант (собиқ мудофаа вазири)ни ҳибсга олишга ордер берди. Қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майга қадар содир этилган "инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар" юзасидан қабул қилинган.

ХЖС хабарига кўра, судда Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги тинч аҳолисини яшаш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий жиҳозлар, ёқилғи ва электр энергиясидан "қасддан маҳрум қилганлиги" борасида асослар мавжуд. Ушбу хулоса амалдорларнинг инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилишдаги роли ва уларнинг ихтиёридаги барча воситалардан фойдаланиб, ёрдам кўрсатмаганликларига асосланади.

— — —

МУС выдал ордер на арест премьера Израиля Нетаньяху

Международный уголовный суд выдал ордера на арест Биньямина Нетаньяху и Йоава Галланта (экс-министр обороны). Решение принято из-за предполагаемых «преступлений против человечности и военных преступлений», совершенных в период с 8 октября 2023 года по 20 мая 2024 года.

Согласно сообщению МУС, у суда есть основания полагать, что Биньямин Нетаньяху и Йоав Галант «сознательно лишили гражданское население» в секторе Газа необходимых для выживания воды, лекарств, продовольствия, медицинских принадлежностей, топлива и электричества. Этот вывод основан на роли чиновников в препятствовании гумпомощи и их неспособности содействовать оказанию помощи всеми имеющимися в их распоряжении средствами.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 12:33


Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 12:18


❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 12:04


Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар:

Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 11:38


“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди — рўйхат

Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Огоҳ бўлинг, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 08:12


Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Президентнинг “Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

21 Nov, 04:50


Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар рекламаси “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ иборалар асосида жойлаштирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.

Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқвролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингтага яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 13:33


Берлин филармониясида "Марказий Осиё – Германия ҳамкорлиги: келажак бугундан бошланади" мусиқа ва фильмлар фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда олти мамлакат мусиқачилари ўзларининг анъанавий ва янги мусиқа йўналишларини намойиш қилиш мақсадида, табиатнинг олти асосий элементи - ёғоч, ҳаво, олов, ер, металл ва сувга бағишланган асарлари намойиш этишди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 09:46


Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова тест синовида ишга туширилди.

Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 09:15


❗️ Шавкат Мирзиёев:

— 2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни, моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар, деб ишонаман.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 08:51


❗️ Президент 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 08:36


Депутатлар Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига маъқулладилар.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 07:04


❗️ Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 06:59


Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 06:57


Президент Шавкат Мирзиёев:

— Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.

Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 06:01


Президент жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 05:39


Кун тартибидан янгиланган Конституциямизга мувофиқ, илк бор қуйи палатада бош вазир лавозимига номзод ва Ҳукуматнинг келгуси 5 йилга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини кўриб чиқиш масалалари ўрин олган.

Сўзининг аввалида Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, Ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётганини таъкидлади.

Бугун мутлақо янги ваколат ва вазифаларга эга бўлган Ҳукумат шаклланаётгани қайд этилди.

Буни Конституция даражасида биринчи марта камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инвестиция, экология каби муҳим йўналишларда Вазирлар Маҳкамасининг мажбуриятлари белгилаб қўйилгани ҳам тасдиқлайди.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

20 Nov, 05:15


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда бош вазир номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

Telegram | YouTube

Нигоҳ

19 Nov, 13:57


Футбол бўйича 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Корея устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона голни ESPN нашри Ўзбекистон футболи келажаги деб баҳолаган Аббосбек Файзуллаев урди.

Таъкидлаш лозим, 85 дақиқада дарвозабонимиз Ўткир Юсупов пенальтини қайтарди.

Telegram | YouTube