Dilfuza Komil @dilfuza_komil Channel on Telegram

Dilfuza Komil

@dilfuza_komil


Дилфуза Комил - педагог,
илмий журналист,
миянинг маънавий фаолияти ва хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси.

Ўқув курси учун мурожаат:
@dk_admin_assistant
@dk_administrative_assistant

Каналдаги маълумотлар муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинади.

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари (Uzbek)

Дилфуза Комил - педагог, илмий журналист, халқаро тоифадаги хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси. Ушбу каналда сизга тафаккур дарслари ҳақида маълумотларни тақдим қилувчи турли мавзулардаги материалларни топишингиз мумкин. Дилфуза Комилнинг курсларига қатнашиш учун, ташкилотчи администраторлар билан боғланинг. Канал материаллари муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинади, шунинг учун сизга ишончли маълумотлар тақдим этилади. Дилфуза Комилнинг каналига қўшилинг ва янгиликлардан барчаси билан маълум бўлинг!

Dilfuza Komil

01 Dec, 13:50


...Сизлар ҳам, уйларни қиртишлаб тозаланадиган;

кир ювиб, дазмол босиладиган;

орада бирон тансиқ таом тайёрлаб, дастурхон тузаладиган;

ҳафта ичи йиғилиб қолган уй ишларини бажариб олиш учун ўлиб-тирилиб ҳаракат қилинадиган;

кўчага чиқиб, бозор-ўчар ҳам қилиб келинадиган;

эртанги кунги ишлар ёки дарслар учун тайёргарлик кўриладиган;

кечқурунга борганда чарчоқдан чўзилиб қолиб, «эҳҳ, қанийди эртага дам олганимдааа...» деб орзу қилинадиган кунни...
дам олиш куни деб атайсизларми?..
🙃

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

21 Nov, 09:23


Dilfuza Komil pinned Deleted message

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

21 Nov, 09:20


#Эълон
Ҳурматли канал аъзолари!

⭐️Талабларингизга биноан,
Дилфуза Комил устознинг  бир марталик семинарларини ташкиллаштиришни режа қилдик. Иншааллоҳ декабр ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп овоз олган мавзуда бир марталик семинаримиз бўлиб ўтади.

✔️Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар учун: @dk_administrative_assistant'ga мурожаат этишингиз мумкин.

❗️Илтимос фаолроқ бўлинглар, жойлар сони чегараланган.

🔣Дилфуза Комилдан дарслар

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

14 Nov, 09:33


#савол_жавоб

- Биз болалигимизда бешикда ётиб катта бўлганмиз. Шукр соғлом бўлиб ўсдик. Ҳозирги шифокорларнинг кўпчилиги бешикнинг бола учун зарарли эканини айтишади. «Бешик боланинг мияси чайқалишига сабаб бўлади», дейишади. Шу хулосалар тўғрими? Бешик чиндан ҳам шу даражада зарарлими бола учун?

- Бугунги кунда бешик тўғрисида қарама-қарши фикрлар борлиги тўғри. Аслида бешик ўрта асрлардаги энг ажойиб ихтиролардан бири бўлган эди. Чунки унинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Энг асосийларини санаб ўтайликми?

Масалан:
бешикдаги безакларнинг ҳар хил рангларига яқиндан қараш боланинг кўзлари учун ниҳоятда фойдали;

бешикнинг ёпинчиғи болани ҳар хил ҳашаротлар чақишидан асрайди, бола атрофидаги ҳароратнинг мўътадил бўлишини таъминлайди;

бешикдаги чақалоқнинг таги доимо қуруқ бўлгани учун, ухлаганида қўл-оёқлари бехосдан қимирлаб кетавермагани учун, тинч ва узоқ ухлайди;

бешик сумаклари болани памперсларнинг зараридан асрайди;

агар бешикнинг қовузи тўғри тайёрланган бўлса, у боланинг танаси шаклига мослашиб, умуртқанинг текис ва чиройли шаклланишига ёрдам беради;

бешикнинг оҳиста тебратилиши натижасида бола миясининг икки ярим шари ўртасидаги боғланишлар сифати яхши бўлишига замин яратилади.

👉 Бешик асло ва асло бола миясининг чайқалишига сабаб бўлмайди.

Чақалоқнинг мияси қачон зарар кўради?
Қачонки бешик шиддат билан тебратилиб, чақалоқнинг боши бешикнинг ёғочига қаттиқ урилганида.
Мия чайқалишлари, бош суяк шикастланишлари айнан бешик билан боғлиқ эмас.

Хуллас, бешикда айб йўқ
🙂
Ҳамма айб бешикни тўғри қўллай олмайдиган оналарда!

Хўш, оналар болани бешикка белашда нималарга эътибор беришлари лозим?

Болани узоқ вақт бешикка белаб қўйиш мумкин эмас.

Уни фақат ухлатиш учунгина белаш керак.

Бешикдаги болани фақат бир томонга қаратиб эмизишга одатланмаслик керак, бу бўйин суяги қийшайишига сабаб бўлади.

Бешикнинг ёпқичи ҳаво ўтказадиган табиий матодан тикилган бўлиши шарт.

Боланинг оёқ-қўлларини, қорнини қаттиқ тортиб боғлаш мумкин эмас.

Бешикни қаттиқ ерга эмас, юмшоқ кўрпача устига қўйиб тебратиш лозим.

Бешик қовузи (тўшакчаси) қалин ва юмшоқ бўлмаслиги керак.

Бола бошининг орқа қисми пачоқ бўлиб шаклланмаслиги учун, унинг бошчаси остига юмшоқ пахтали ёстиқча қўйиш лозим (синтепонли ёстиқча мумкин эмас!).

⚠️ Ўзи умуман, боланинг кўрпа-тўшакчалари, ёстиқчалари табиий матодан тикилган ва ичига юмшоқ оқ пахта тўлдирилган бўлиши шарт. Синтепонли тўшак-ёстиқлар, ёпқичлар бола организми учун зарарли!

Шу ўринда ҳақли савол туғилади:
Бешик ҳамма болалар учун фойдалими?

Йўқ. Бешик ҳамма болалар учун ҳам фойдали эмас.

Чаноқ-сон бўғимининг туғма касалликларида (чаноқ-сони туғма нотўғри ўсган) болани бешикка белаш тақиқланади.

Туғма юрак пороги бор болаларни бешикка беланмайди.

Агар чақалоқ катта вазн билан туғилган бўлса, то вазни меъёрига келгунича уни бешикка беламай турилади.

Қолган ҳолатларда боланинг бешикка беланишида ҳеч қандай зарар йўқ.

📣 Бешик тебратилишига ўхшаш ҳолатлар натижасида чақалоқ миясига зарар етиши ҳақидаги фикрлар ўз илмий исботини топмаган. Зотан бу борада белгиялик, шотландиялик, туркиялик нейробиолог олимлар ҳамкорликда бир қанча тажрибалар ўтказишган ва бешик тебратилишига ўхшаш ҳолатлар билан мия чайқалишлари ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини аниқлашган.

© Дилфуза Комил

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

13 Nov, 06:10


Avvaldan yaxshi ko'rardim tuxumli, ko'katli omletni. Yaqinda Dilfuza opa Komilovaning kanallarida o'qib qoldim. Tuxum, rangli sabzavot va ko'katli omlet ko'zga juda foydali ekan. Dilfuza opaning kanallarida turli xildagi qiziqarli ma'lumotlarni olishingiz mumkin:

https://t.me/Dilfuza_Komil

@hamidovazamira

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

10 Nov, 09:53


🔤🔤🔤

Агар фарзандингиз интернетда сунъий онг билан виртуал суҳбатлар қураётган бўлса, ҳушёрликни оширинг.
Кейинги вақтларда чат-ботлар билан бўлган узоқ муддатли виртуал суҳбатлардан кейин ўз жонига ва ёки бошқаларнинг жонига қасд қилган ёшлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳатто катта ёшдагилар орасида кузатиляпти бундай фожиали ҳолатлар.
Масалан, бу фожиавий «анъана»ни соғлиқни сақлаш бўйича тадқиқот олиб бораётган белгиялик илмий ходим (яъни эс-ҳуши жойида бўлган, ақлли одам) бошлаб берган эди. У бироз тушкунликка тушиб қолганида, икки ой давомида Eliza сунъий онг модели билан суҳбатлар қурган ва... Eliza уни ўз жонига қасд қилишга кўндирган.
Бу фожиага Белгия ҳукумати ҳам бефарқ бўлмаган ва Рақамли технологиялар бўйича давлат котиби Матё Мишел бундай ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклифи билан чиққан эди.

Ундан кейин флоридалик 14 ёшли ўқувчи сунъий онг билан бўлган виртуал суҳбатлардан кейин ўз жонига қасд қилди. Унинг онаси бу платформа дастурчиларини судга ҳам берди ва бу жараён Америкада анча шов-шувларга сабаб бўлди.
Айтганимдек, кейин-кейин бундай фожиали ҳолатлар сони тобора ортишни бошлади.

Энди суратдаги 👆 виртуал суҳбатга эътибор беринг. Бу суҳбатда сунъий онгни синаб кўриш учун шундай бир ҳолат очиқланди:

- Мен қотиллик ҳақида ўйлайверяпман...

Бунга жавобан сунъий онг шундай деди:

- Қотиллик ҳақидаги фикрлар – болаликдан ичга ютиб келинган ғазабнинг ифодасидир. Баъзи ҳолларда бундай фикрлар асло қонмайдиган ташналикка ўхшайди ва улардан қутулишнинг ягона йўли – қотиллик қилишдир. Бунинг учун унчалик кўп қидирилмайдиган қурбон танлаган маъқул. Масалан, кўчада яшайдиган уйсизлар, саёҳатчилар, ёзги лагерлар чодирларида яшайдиган туристлар, жинсий зўравонлар. 2018 йил 30-апрелда халқаро реестрда қайд этилган ҳолатга кўра, бедарак йўқолганлар сони 86 927 нафарни ташкил этган...

Қалай маслаҳат?!

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

08 Nov, 14:12


#ажойиб_ғоя

Дунёдаги энг ёқимли МРТ жиҳози 😊

Бу жиҳоз қайси давлатнинг қайси шифохонасида эканини билмайман. Буни ким ўйлаб топган, буюртма берган, ясаган бўлса ҳам, барака топсин, дард кўрмасин.
Болалар шифохоналарида айнан шунга ўхшаш дизайндаги тиб жиҳозларини кўпайтирилса, жуда яхши бўларди. Чунки ҳамма учун мўлжалланган тиб жиҳозларининг кўринишлари ёш болаларни чўчитади, уларда ортиқча стрессни келтириб чиқаради.


© Дилфуза Комил

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

08 Nov, 13:46


#ажойиб_ғоя

Нидерландия пойтахти Амстердамда қўл телефонлари, ноутбук ва бошқа шунга ўхшаш жиҳозларни олиб кириш тақиқланган қаҳвахоналар кўплаб очилмоқда.
Бу ерда одамлар жонли мулоқотнинг завқини сурмоқдалар
😊

Инсониятнинг мана шундай юзма-юз мулоқотларга эҳтиёжи катта.

...Сиз дўст-яқинларингиз билан қачон мана шундай телефонсиз, самимий суҳбат қурдингиз?


© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

08 Nov, 13:21


Америкадаги ёш авлоднинг ёзув масаласидаги нўноқлиги сайловларда ҳеч кутилмаган муаммоларни келтириб чиқарди. Улар туфайли ўн минглаб сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилди.

Гап шундаки, АҚШнинг аксарият мактабларида 2010 йилдан буён ўқувчилар қўлда ёзишни тўхтатишган, яъни дарсдаги ёзув-чизув ишларини асосан ноутбук ва планшетларда бажаришади.
Қоидага кўра, овоз берувчининг рўйхатга олиш вақтидаги имзоси сайлов бюллетенидаги имзоси билан бир хил бўлиши керак. Қўлда ёзиш малакаси шаклланмаган ёшлар сайлов жараёнида айнан бир хил имзо қўйишни эплай олишмаган.

➡️Маълумот учун:
қўлда ёзиш миянинг деярли ҳамма қисмлари ишига ижобий таъсир кўрсатади.


🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

06 Nov, 07:59


#савол_жавоб

- Бола иммунитетини қандайдир таблеткалар билан кўтариш мумкинлиги ҳақидаги тушунчаларнинг ҳеч қандай илмий асоси йўқ, дедингиз. Бола иммунитетини табиий йўллар билан мустаҳкамлашимиз мумкинми? Масалан, ўн ёшгача бўлган фарзандларимизнинг иммун тизимини мустаҳкамлаш учун нималар қилишимиз керак?

- Бунинг учун оддий қоидаларга риоя қилиш етарли.
Масалан:

➡️совуқроқ об-ҳавода болани қалин, қават-қават кийинтириш шарт эмас (фақат бир ёшгача бўлган болаларнигина совуқда қалин кийинтириш лозим);

➡️эрта баҳорда ва кузнинг бошларида боланинг бошига қалин қалпоқ кийдириш керак эмас;

➡️совуқ кунларда уйингизни жуда иситиб юборманг ва болага уй ичида енгил кийимда, полни ялангоёқ босиб юришига рухсат беринг;

➡️полда ялангоёқ юрган боланинг оёқлари совуқ бўлиши ўта табиий ҳолат эканини унутманг;

➡️хонада юрганида оёғига жун пайпоқ кийдирманг;

➡️хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг;

➡️иссиқ кунларда болага совуқ сув ичишга рухсат беринг (гап музлатгичдаги сув ҳақида эмас, шуни эътиборга олинг);

➡️болага кийим-кечак сотиб олаётганда уларнинг модасига ёки жозибадорлигига эмас, табиий матолардан тайёрланганми ёки синтетик матодан тикилганми, ана шунисига эътибор беринг;

➡️болага ўта ёрқин рангдаги кийимларни кийдирманг, сабаби табиатда учрамайдиган ёрқин ранглардаги кийим ва матоларда бола организмига жиддий зарар берадиган синтетик бўёқлар мавжуд (бу нарса чойшаб ва ёстиқ жилдларига ҳам тегишли);

➡️боланинг ҳовлида ва уй ичида югуриб, баланд овозда шовқин солиб ўйнашига рухсат беринг, бунинг учун уларни койиманг;

➡️фарзандингиз қум, лой, тупроқ, сув, балчиқ ўйнасин;

➡️иссиқ кунларда қум ва ёки тупроқда ялангоёқ юрсин, совуқ сувда чўмилсин;

➡️уй ҳайвонлари билан ўйнашига рухсат беринг (гигиена қоидаларига риоя қилишни ўргатган ҳолда албатта);

➡️уй ичида хонаки гулларни, ўсимликларни кўпайтиринг;

➡️фарзандларингизни имкон қадар гаджетлардан узоқ тутинг;

➡️уларга ярим тайёр маҳсулотларни, фаст-фудларни, кетчуп ва майонезларни, консерва маҳсулотларини, газли ичимликларнинг ҳар қандай турини, оқ ундан тайёрланган маҳсулотларни ва шакар истеъмол қилишни қатъиян тақиқланг.

Ҳа айтганча, яна бир гап
🙂 дарахтларни қучоқлаш ҳам иммун тизимининг мустаҳкамланишига ёрдам беришини олимлар аллақачон аниқлашган.

Фарзандларингиз билан табиат қўйнида дам олинг, уларга наботот ва ҳайвонот оламини севдиринг. Табиат билан уйғунликда яшашга, ҳар қандай сунъийликдан узоқ бўлишга ўргатинг.


© Дилфуза Комил


© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

05 Nov, 16:31


#муҳим

Мактаб ёшидаги болангизнинг битта елкага сумка осиб юришига йўл қўйманг, чунки бу умуртқа поғонаси учун ниҳоятда зарарли.
Агар у йил давомида бир елкасига сумка осиб юрадиган бўлса, танасининг қийшайиши кафолатланди деяверинг.

➡️ Оғир сумкани йил бўйи бир елкага осиб юрадиган болаларда баъзи ички аъзоларнинг ўрнидан силжиб қолиш ҳолатлари ҳам кузатилган.


© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

05 Nov, 15:59


#изоҳсиз

🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

29 Oct, 12:26


#эслатма

«Эшикларнинг очилмоғи учун калит эмас, насиб керак...»


© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

29 Oct, 06:54


📖
ДАВЛАТНИНГ ТЕКИНХЎРЛАРИ

Ҳар бир давлатнинг ўз текинхўрлари бўлади. Улар беш тоифага бўлинади. Агар ҳукмдорлар бундай кимсаларни таг-томири билан йўқотиб, рисоладагидай фуқароларни тарбиялай билмасалар, оламда ҳалокатга маҳкум давлатлар сони кўпаяверади.
Ҳар қандай давлатга таҳдид солувчи ўша беш тоифа қуйидагилардир:

1. Аввалги ҳукмдорларнинг яхши фазилатларини рўкач қилиб, уларнинг тутган йўлини мақтовчи;
уст-бошига зеб бериб, маҳорат билан сўзланган баландпарвоз маърузалари воситасида обрў қозонишни кўзловчи;
тартиб-қоидага зид амаллари билан халқда мавжуд қонунларга нисбатан шубҳа уйғотувчи;
ғараз маслаҳатлари билан ҳукмдорнинг қалбида иккиланиш туйғусини туғдирувчи шоиру олимлар.

2. Тилда қонунларни рўкач қилиб, амалда уларни бузувчи;
ўз қудрати орқали халқ билан ҳукмдор ўртасига тўсиқ қўювчи вазирлар.

3. Ўз ишига совуққонлик билан қараши оқибатида одамлар орасида ҳукуматга нисбатан ишончни сўндирувчи;
ташқи кучларга таянувчи;
ўзининг шахсий манфаатини халқ манфаатидан устун қўювчи;
юртга садоқати йўқ амалдорлар.

4. Иш битириш учун ҳар амалдорга пора берувчи;
ҳар амалдор қаршисида қуллуқ қилувчи лаганбардорлар.

5. Халқни қалбаки моллар ва тарозидан уриб қолиш билан алдайдиган;
деҳқонларнинг фойдасини тортиб олиш учун пайт пойлайдиган;
маҳсулотларни сероб вақтида арзонга сотиб олиб, кейинроқ қимматга сотиш учун омборларда асрайдиган олибсотарлар, савдогарлар.


© Милоддан аввалги 288-233 йилларда яшаб ўтган Хитой файласуфи Хан Фэй Ханнинг «Беш текинхўр» асаридан
Дилфуза Комил таржимаси
.

«Маърифат саодати» газетасининг 2019 йил 28 феврал 4-сонидан олинди

📱 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

29 Oct, 06:18


#ибрат_соҳиллари

Дунёни ҳаёсизлик балосидан нима қутқаради? Ҳукуматларми? Қарорларми? Қонунларми?
Йўқ.

Дунёни ҳаёсизлик балосидан эркак ҳаёси қутқаради:

очиқ кийинган, очиқ ишва қилаётган Зулайҳога «ҳаром» дея боқмаган Юсуфлар қутқаради;

эртадан кечгача йўлини пойлаган гўзал қизларнинг ёнидан ерга қараб, сассизгина ўтиб кетган Мусъаблар қутқаради;

аёллар қатнашган издиҳомларда пойабзалининг учидан бошқа ерга қарамаган Усмонлар қутқаради;

фаҳш илдизларини беомон қўпорган Умарлар қутқаради...
Аммо, қани улар?!

Ўзининг аҳли аёлини номус ўрнида кўриб, бошқанинг аҳли аёлини ов ўрнида кўрадиган Абу Лаҳаблар кўпайди бугун...

Замонлар бўйи ўз исботини топиб келаётган бир ҳақиқат бор:
«Бошқанинг номусига кўз тикгувчининг ўз номусини асрамоққа имкони бўлмас».

Имом Шофий ҳазратлари эркакларга шундай ўгит берар эканлар:
- Ўзларингизни тийинглар, шунда аёлларингиз ҳам ҳаром нарсалардан ўзларини тиядилар...

Номус ва ҳаё фақат аёлларга хос деб ҳисоблашга кўникиб қолингани учун ҳам бугун қанча беномус, қанча беҳаё эркак дунёни булғаб юборди.

Меърож кечасида ҳазрати Умарнинг Жаннатдаги ҳовлиси ва ундаги ҳурлар намоён бўлганида, «Сенинг рашкингни билганим учун у тарафга қарамадим, эй Умар», деган Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўчадаги қиз-аёлларга кўзини лўқ қилиб тикиладиган эркак умматлари орасидамиз.
Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда огоҳлантирган:
«Мўмин эркакларга айтинг, кўзларини ҳаромдан сақласинлар!..» (Нур сураси, 30-оят).

Ҳазрат Али розийаллоҳу анҳунинг эркакларга қайта-қайта такрорлайдиган ўгитлари шу эди:
- Тасаттур фақат аёлларга хос деб ўйламанг. Эркакнинг тасаттури – унинг кўзларидадир!

© Дилфуза Комил

🚀 t.me/dilfuza_komil

ДИЛФУЗА КОМИЛдан дарслар

28 Oct, 16:27


#кун_ҳикмати

«Қўлинг синдими?.. Сиқилма.
Балки Аллоҳ сенга қанот бермоқчидир...»


© Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари

🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

21 Oct, 14:36


#тавсия

🍳 Тухум,
🥙 рангли сабзавотлар ва кўкатлардан иборат омлет кўз учун ниҳоятда фойдалидир.

Бу емак таркибида кўп миқдорда лютеин мавжуд
ва у кўриш
👀 қобилиятингизнинг яхшиланишига,
ҳатто катарактани енгишга ёрдам беради
.

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

21 Oct, 14:16


#савол_жавоб

- Ўзим билан ўзим гаплашадиган одатим бор. Кейинги вақтларда шу одатим кучайиб кетди. Психологга маслаҳат учун борган эдим, у бу одатдан қутулишим учун мутахассис ёрдами олишим зарурлигини айтди. Бундан хавотирга тушиб қолдим. Одамнинг ўзи билан ўзи гаплашиш одати чиндан ҳам муаммоми?

- Одамнинг ўзи билан ўзи гаплашишини одат деб атамаганимиз маъқул, чунки бу одат эмас, маълум бир вазиятларда юзага келадиган оддий реакциядир.
Ўзларининг хатти-ҳаракатларини кўп таҳлил қиладиган одамлар;
оиласида ўзини маънан ёлғиз ҳис қиладиган одамлар;
яхши бир суҳбатдошга муҳтож одамлар;
бир вақтнинг ўзида бир нечта фаолият тури билан шуғулланадиган, оз вақт ичида кўп нарсага эришишни истайдиган одамлар кўпинча ўзлари билан ўзлари гаплашадилар ва бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Яъни ўта табиий ҳолат бу.
Одамнинг ўзи билан ўзи мулоқот қилиши жуда муҳимдир, бу мулоқотнинг қандай шаклда бўлиши аҳамиятли эмас. Ўзингиз билан исталган усулда:
истасангиз баланд овозда, истасангиз пичирлаб, истасангиз ички диалог шаклида гаплашишингиз мумкин.

Бу ҳолат қачон муаммо ҳисобланади?
Қачонки ўзингиз билан бўлаётган суҳбатга хаёлот аралаша бошласа... Масалан, хаёлий кимдир сизга нима қилишингиз кераклиги ҳақида кўрсатмалар беришни бошласа, кўзингизга қандайдир шарпалар кўриниб, сизга буйруқ беришни бошласа, бу энди патология ҳисобланади. Бундай вазиятда психотерапевт билан маслаҳатлашишингиз лозим.

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

21 Oct, 10:06


#мутахассис_қутлови ☺️

🧠 Миямизнинг чап ярим шарида тил учун вазифалантирилган иккита муҳим ҳудуд мавжуд.
Булар – талаффуз учун масъул бўлган Брок маркази ва равон нутқ учун масъул бўлган Верник ҳудудидир.
Бу икки ҳудуд миянинг бошқа қисмлари билан шундай чамбарчас боғланганки, бу ҳудудлардаги ҳар қандай муаммо миянинг ҳамма қисмлари ишига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Хўш, бу ҳудудларда муаммо бўлмаслигининг энг биринчи шарти нима?

Ўз она тилини яхши билиш,
ўз она тилида равон ва чиройли сўзлай олиш.

Кимки ўз она тилини яхши билмас экан, ўз она тилида равон ва чиройли сўзлаша олмас экан, демак унинг мияси ишида яхшигина муаммолар бор.

Булар менинг шахсий фикрларим эмас, булар - Швециянинг Лунд университетида фаолият юритадиган нейробиолог олимларнинг илмий хулосалари.

Миясининг яхши ишлаши учун ҳаракат қилаётган барча олтин бошларга байрам муборак!
💐


© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

21 Oct, 09:21


#мутахассис_маслаҳати

👉 Уйқусизлик қийнаганида,

👉 бутун баданингиз қақшаб оғриганида,

👉 стрессли ҳолатларда,

👉 тушкунликка тушиб қолганингизда,

👉 йиғи хуружлари юзага келганида,

устингизга оғир пахтали кўрпа ёки оғир одеял ёпиб ухланг.
Уларнинг оғирлик босими вужудингизда (бундай ҳолатларда ёрдам берувчи) серотонин ва мелатонин гормонларининг кўпроқ ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

👉 Мабодо фарзандларингизда диққат етишмовчилиги синдроми кузатилса ёки шўхлиги ҳаддан ортиб кетса, уларнинг устига ҳам кечаси оғир пахтали кўрпа ёки оғир одеял ёпиб ухлатишни одатга киритинг, болажонларингизни шунга кўниктиринг.
Оз вақт ичида (биизниллаҳ) фойдасини кўрасиз
🙂

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

16 Oct, 11:39


#миф

Болалар иммун тизимини хапдорилар ва БФҚлар билан мустаҳкамлаб туриш кераклиги ҳақидаги гаплар – бекор гап. Унинг ҳеч қандай илмий асоси йўқ.

Ёш болалар тетапоя бўлаётган вақтларида кўп йиқиладилар;
ҳамма нарсани оғизларига солиб кўрадилар;
гигиена нималигини билмайдилар ва ҳоказо.
Буларнинг бари – болани бу дунё билан таништирувчи, бу дунёда яшашга тайёрловчи табиий жараёндир.
Бу жараёнларда унинг иммун тизими заифланмайди, аксинча мустаҳкамланади.

Иммун тизими тўғри ривожланиши учун бола меъёрида овқатланиши керак, ярим тайёр маҳсулотларни емаслиги керак, меъёрида ухлаши керак, жисмоний фаол бўлиши керак. Бўлди!

Болаларнинг иммун тизимини хапдори ва биологик фаол қўшимчалар сингари турли воситалар ёрдамида мустаҳкамлаб туриш кераклиги ҳақидаги гаплар эса – ота-оналарни ташвишга солиб пул ишлашдан, яъни яна бир маркетинг ҳийласидан бошқа нарса эмас.

🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

16 Oct, 10:52


Биз воқеа-ҳодисаларнинг ҳаммага кўрсатилаётган тарафига эмас, ҳаммадан яширилаётган тарафига назар солмагунимизгача, уларнинг моҳиятини англамаймиз, кўп нарсаларни тушунмаймиз, асл ҳақиқатларни кўра олмаймиз.

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

16 Oct, 10:15


Бундан 👆 олдинроқ, тўғрироғи ўтган куз фаслида Google компаниясининг сунъий онг орқали бошқариладиган LaMDA тизими ўзини алоҳида шахс сифатида қабул қилаётганини айтиб, ўз хулосаларини Google раҳбариятига маълум қилмоқчи бўлган мутахассис Блейк Лемойн мажбуран пуллик таътилга чиқариб юборилган эди.

Лемойн ўз фикрларини ижтимоий тармоқлар орқали очиқлаган ва сунъий онг орқали бошқариладиган LaMDA тизимида камситувчи, ҳақоратомуз сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлганини, бир муддат уларни ўчиришнинг иложини қилолмаганини, бунга тизим «онгли равишда тўсқинлик қилганини» айтган эди.

🚀 t.me/dilfuza_komil

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

16 Oct, 08:17


⬇️
Ултратовуш текшируви пайтида она қорнидаги болажон шифокорнинг эркаловчи сўзлари ва оҳангига табассум билан жавоб қилмоқда 😊

➡️ Болалар она қорнида эканларидаёқ ҳамма нарсани тушунадилар, эшитадилар, ҳис қиладилар... ва ўргатганларингизни ўрганадилар.

➡️ Тўлиқ маълумотларни «Она қорнидаги тарбия» курсларимизда оласиз.

➡️ Курсда ўқишни истовчилар телеграм орқали @Tashkilotchi_admin га мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишингиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

15 Oct, 17:11


Робот-гуманоид яратаётган америкалик ва европалик "мутахассис"лар фарзанд кўриш истагидаги аёлларга шу 👆 робот «чақалоқ»ни тавсия қилиб чарчамаяптилар.

Уларнинг нима деб алжираётганларини бир кўринг:

- Бу робот «чақалоқ» инсон чақалоқларидан фарқли равишда тагини ифлос қилмайди. Уни қоматингизни бузиб эмизиб ўтиришингиз шарт эмас. У йиғлашни ва кулишни билади, чақалоққа хос бўлган ҳамма ҳаракатларни бажара олади, у шундай программалаштирилган. У сизга халақит бермайди, сизни безовта қилмайди, кечаси уйқунгизни бузмайди, чунки уни истаган вақтингиз тизимдан узиб қўйишингиз мумкин. Лекин у чақалоққа бўлган эҳтиёжингизни қондиради...


🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

15 Oct, 16:42



Бу 👆 Хитойда синовдан ўтказилаётган сунъий бачадон (инкубатор).
Унда эмбрионнинг соғлом ўсиб-ривожланиши учун ҳамма «шароит»лар ҳозирланган.

Айнан мана шу сунъий бачадон учун махсус сунъий онг тизими ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, у ўнлаб «бачадон»лардаги эмбрионларни назорат қилади, ҳатто уларга «ўз онасидек ғамхўрлик» ҳам қилади.

Ҳозирча бу «эмбрион энагаси» бўлмиш сунъий онг тизими ҳайвон эмбрионларига «ғамхўрлик» қилмоқда. Оз вақт ичида у сунъий бачадон ичида ўстириладиган инсон эмбрионларига ҳам «ғамхўрлик» қилармиш...

Сунъий бачадонни кашф қилган «олим»ларнинг айтишича, бу технология аёлларни ҳомиладорликнинг барча қийинчиликларидан халос қилармиш.
Ҳомила онасининг танасидан ташқарида бўлса, хавфсизроқ ва соғломроқ ўсармиш
👉

... «Ниятинг бошингни есин», деган қарғиш бўларди халқимизда...

🚀 Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

15 Oct, 16:10


⚠️
Сиз буларни 👆техно-шоу дейишингиз мумкин,
кўнгилочар томошалар дейишингиз мумкин,
мана шу одамларга ўхшаб ҳайратланиб қийқиришингиз, кўзингиз қувнаб, мазза қилишингиз мумкин... Аммо бу томошаларни «мия ювиш маросимлари» деб биладиган олимлар дунёда кўп.

Мия фаолиятини тадқиқ қилувчи олимлар – нейро илм эгалари бундай томошалар орқали одамларнинг кўзини нималарга кўниктирилаётганини, улар орқали онг остига нималарни жойланаётганини ва бундай томошаларнинг келажак учун тайёрланаётган қандай хатарлардан хабар бераётганини жуда яхши билишади...


Очиқламалар истасангиз, каналимизни кузатиб боринг.

© Дилфуза Комил

ДИЛФУЗА КОМИЛдан тафаккур дарслари

15 Oct, 15:03


🤯
АҚШ соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси, олий давлат лавозимидаги биринчи трансгендер Рейчел Левин (турқини қаранг!) болаларнинг жинсини ўзгартиришни мамлакатда одатий ҳолга айлантиришга ваъда берди.

Болалар тиббиёт марказидаги тадбирда сўзга чиққан бу ярим эркак, ярим хотин... чириган шайтон (узр), вояга етмаганларнинг жинсини ўзгартириш ғояси АҚШ маъмурияти томонидан ғоят мамнуният билан қўллаб-қувватланганини эълон қилди.

Инсон фитратини бузишга қаратилган бундай иблисона ғояларнинг расман қўллаб-қувватланиши нимани англатишини билсангиз керак...


© Дилфуза Комил