Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali @ummuzaynabummuijodi Channel on Telegram

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

@ummuzaynabummuijodi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!

Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)

@Uzulanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali (Uzbek)

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakotuhu! Sizni "Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali"ga taklif qilamiz. Bu kanalda Azizaxon Ismoilova (Ummu Zaynab Ummu)ning ijodiy ishlarini ko'rish imkoniyati mavjud. Ummu Zaynab Ummu ismini eshitgach, u ijodiy yondoshuva va san'atda o'zini namoyish etgan inson ekanligi tushunarli. Kanalda uning eng so'nggi loyihalari, yangi darslar, maqolalar va ko'ngil ochadigan materiallar joylashadi. Agar siz ham ijodiy yaratishingizni rivojlantirmoqchi bo'lsangiz, Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanaliga obuna bo'ling va uning eng yangi ishlari bilan tanishing! Undan tashqari, @Uzulanish_bot nomli bot ham kanalda mavjud bo'lib, muammolaringizni unga yuborishingiz mumkin. Sizni kanalimizga taklif qilamiz! Marhamat qiling!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 17:09


​​#туннома

Қачонлардир ҳаётингизга янглиш кирган кимсалар- кейинчалик ёнингизга келиши мумкин бўлган яхши инсонларни йўққа чиқарувчи сабабга айланади.

Улар сабаб жуда кўп ўзингизга керакли бўлган инсонларни кўксидан итаришингиз ва янглиш муносабатларда узоқ чалкашиб юришингиз мумкин.

Яхшилар кутиб турмайди ва дарров кетади.  Чунки уларда сиранчга ўхшаб бировга ёпишиб юриш ёки суймаганга суйкалиш одати йўқ.

Умр қисқа,  шу қисқа умрни ўзингизга муносиб инсонлар даврасида ўтказинг,  ҳар бир кунингиз шукрда ва фикрда ўтсин.

Хайрли тун тилайман...

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 15:42


#китоблар_ҳақида

Шокир ДОЛИМОВ

КИТОБ ҲАҚИДА ЎНТА ФИКР

1. Муаллифи яхши ёза билган китобларни ўқиб борар экансиз, яхши гапиришни ҳам одат қилиб оласиз.

2. Кишининг маданий савияси – китобларнинг ўқиб чиқилган сони билан эмас, уқиб олинган сони ила ўлчанади.

3. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.

4. Китоб кинодан афзалдир. Негаки, киши тасаввурининг кўлами фильмдаги кучли таассуротга эга кадрлар сони каби чекланмайди.

5. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.

6. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади.

7. Сўмни тийин ташкил этса, ўқиб чиқилган китоб сони – билимни.

8. Ақл топиш учун китоб ўқиш – тана манфаатида бадантарбия билан шуғулланишдек гапдир.

9. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади.

10. Яқин дўстинг бўлмиш китобга инон. Зеро у, одатда, сукут сақлаб, фурсати етганда жамики олам ҳақида батафсил сўзлаб беради сенга.

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 15:41


#қисқа_сатрларда.

Вертуал баҳслар ҳақида:

Профессор ўзи билан баҳслашаётган одамни ўзига ўхшаган профессор деб ўйлайди.

Аслида эса тармоқнинг у тарафида мактабнинг тўртинчи синфини зўрға битирган Эшмат ўтирган бўлади ва у ҳам профессорни профессорлигини таҳмин қилмаган ҳолда уни ҳам ўзига ўхшаган Эшмат деб ўйлайди.

Қарабсиз-ки, баҳс илмий зиддиятлардан бошланиб, сўкинишларда тугайди.

Эшматнинг фойдасига!

©️Ўзим.

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 13:30


"Eh, hadeb dori ichaverish ham jonga tegdi..."

🤕 Siz ham umringizda hech bo'lmaganda bir bor shunday jumlani ishlatgansiz-a?
🌟Endi esda har qanday tibbiy dorilardan voz kechish vaqti keldi!
⚡️Axir
Sihat maktabi uyingizdagi mahsulotlar orqali dardingizga davo topa olasiz!
⚡️Bundan tashqari mijazingiz haqida o'zingiz bilmagan ma'lumotlar...
🙂‍↕️Yaxshisi bir nazar tashlab ko'ring.


🌿 Sihat maktabi - tabiatning o'zi eng yaxshi shifoxonadir!
https://t.me/+mKErNpAIq8o4YThi
https://t.me/+mKErNpAIq8o4YThi
https://t.me/+mKErNpAIq8o4YThi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 12:18


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Feb, 01:14


#хайрли_тонг

Уйғониб олган барча-барчага: "Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин, хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Фарзандлар бағримизда, яхшилар ёнимизда, Ҳизрлар йўлимизда бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 11:20


#нимадир_ва_яна_нималардир

Душманингиз борми, демак сиз ҳаётда нимагадир эришган одамсиз!

Кўролмаслар ҳар қадамда панд беряптими, у ҳолда сиз нимададир жуда омадлисиз!

Келинг, энди бироз майдалашаман. Бу шунчаки сизнинг нақадар бахти кулган инсонлигингизни ўзингизга англатиш учун холос...

"Чарчадим, ишдан чарчаб келдим!" деб нолиманг! Бу сизнинг ишингиз борлигини, нимадир қўлингиздан келишини англатади!

"Битта хонага тиқилиб қолдик, уйим тор. Қанийди шу ҳеч йўқ, уч хонали бўлганда!"

Шукр қилинг, икки хонали бўлса ҳам уйингиз бор! Гапингиздан- нарсаси кўп, буюм-бисоти кўп, болалари эса бағрида эмин-эркин ўсаётган бахтиёр онанинг нафаси сезилмоқда!

"Пул йиғишга ошина олмаяпмиз! Топганимиз ейиш-ичишдан ортмаяпти!"

Бир қарашда бу гап нолиш гап, аммо яхшилаб ўйлаб қарасак, бу сизнинг уйингизда ўсиб-улғайиб бораётган, организми нимадир талаб қилаётган болалар борлигини, топганингиз касал боқишга кетмаётганини англатадиган сўз! Топганингиз дори-дармондан ортмаётгани ҳам аслида фожеа эмас. Умид борки курашяпсиз!

"Эрим мени тушунмайди! Нега бу инсон билан ҳалиям яшаётганимга ҳайронман?"

Ҳайрор бўлманг! Аслида ана ўша сизни тушунмайдиган одам билан ҳали ҳам йўлингиз давом этаётгани кўпроқ диққат беришга арзийди. Ризқ узилса, кейин ёнингизда ҳеч ким қолмайди. Ўртага қўйилган бир лаган овқатда, бир уй ҳавода- ҳали у билан бирга ризқингиз бор экан, биргасиз!

Тор кўчада бировнинг эрига қармоқ ташлаб ўтиришни тақдирингизга ва ризқингизга битмагани учун шукр қилинг!

Ҳар қандай ҳолатга шукр қилишга ва Аллоҳга ҳамд айтишга сабабимиз бор!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 10:43


#нимадир.

Инсон фақат овқатлардан парҳез қилмайди.  Комиллик истаган ёлғончилардан,  оғмачилардан,  мунофиқ кимсалардан ҳам парҳез сақлаши керак.

Онги паст инсон билан аймоқилашиб ўтирмаслик керак.  Олимларни кўпроқ кузатиш,  уларнинг илмига ҳавас кўзи билан қараб,  суҳбатларидан баҳраманд бўлишга интилиш керак.

Бир ҳафта Қуръон эшитган одам дақир-дуқур мусиқалардан ўзини йироқ тута бошлайди ёки шуни айнан тескариси...

Мусиқа эшитиб пружинадек сакраб юрган- қироатларни эшитгиси келмай қолади.  Юраги сиқилади. 

Жиннига эргашган ҳам шундай.  У оқил одамларни тошбўрон қилиб ўзидан қувади.  Жинни у учун илоҳа! 

Ёки шунинг айнан тескариси.  Маънили одамлар билан кўп ҳамсуҳбат бўлиб юрган одам сал намаги паст одамни кўрса,  зудлик билан ундан ўзини тортади.  Асабини чарҳлаб у билан тенг бўлиб олишиб ўтирмайди.

Чивин қаноти билан қочади. Бўри оёғи билан.  Инсон эса руҳи билан қочиши керак ўзига зарар берадиган ана ўша ёмон оқимдан. 

Аввало ҳар кимга оқ-қорани таниш ҳислатини берсин, танидингизми, қорадан узоқ бўлинг, чунки ростдан ҳам "қора"лар шимади, сездириб-сездирмай ўзига ютади Сизни...

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 10:36


#кундаликлар

Қалбда кечадиган нарсаларнинг ҳеч қайсиси кейинчалик- аввалгидек бўлмайди...

Эртага ўқрайган кўз кулиши мумкин...

Еган оғиз уялиши...

Виждон қийналиши мумкин...

Эртага ёлғонлар фош бўлиши, бошлар-оёқ ва аксан оёқлар- бош бўлиши, лойда ботган тангалар бамисоли- қуёшдек порлаши мумкин...

Эртага мутлоқо бошқа кун келиши, тунлар ҳам ҳузурга тўлиши, аза кирган кўчаларда қачондир тўй бўлиши ҳам мумкин...

Осмон бир йиғлайди, бир овунади...

Одам бир йиғлайди, бир овунади...

Унутади, кечиради, "кечирдим" деб ҳам айтади...

Лекин синган қалб барибир - синиқлигича қолади!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 08:01


Sezyapsizmi: atrofdan Ramazon ifori kelmoqda...

Siz aziz binafshalarimiz sharafli oy– Ramazonni munosib kutib olishingiz uchun oz bo‘lsa-da hissamizni qo‘shaylik degan xolis niyat ila yangi loyihaga qo'l urdik!

7⃣kun davomida 7⃣ta spikerdan jismonan, ma'nan, qalban va ruhan #Ramazonga_tayyorgarlik ko'rish uchun vebinarlar qilinadi.

🎙Spikerlarimiz:

1⃣8⃣-fevral Gulnigor Neʼmatjon qizi "Ramazonda kunni samarali rejalashtirish energiya va vaqt taqsimoti"

1⃣9⃣-fevral Dilnozahon Hakimova
"Ramazonga uyni tayyorlash, tartib, tozalik va organizatsiya"

2⃣☁️-fevral Azizahon Ismoilova (Ummu Zaynab Ummu) "O‘zbek ayoli Ramazon kunlarida"

2⃣1⃣-fevral Komilova Manzuraxon Hoji ona "Ramazonga qalban tayyorlanish, nafs tazkiyasi"

2⃣2⃣-fevral Qosimova Sevara "Ramazonga jismonan tayyorlanish, to'g'ri taomlanish va defitsitlarni to‘ldirish"

2⃣3⃣-fevral Robiya Karim "Nabaviy taobatda ochlikning foydalari"

2⃣4⃣-fervar Raxshona Muzaffar "Ramazonda ruhiy salomatlik, hissiy intellekt"

☁️ Loyihaga hech qanday shartsiz, bepul qo‘shilishingiz mumkin.

▫️ Ko'pchilikka yetib borishi uchun kanal va guruhlaringizga chin dildan maksimal tarqatishingizni so'rab qolamiz.

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 02:34


#тавсия

Фарзанд ўстираётган оналар ҳамда соғлиғига эътиборли бўлган ҳар кимни Доктор Ша каналига таклиф қиламиз.

Линк пастда азизлар ☺️

https://t.me/DoctorShakidspremium

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 02:32


#bilim #analiz #anemiya


Umumiy qon tahlilida faqatgina gemoglobin miqdoridan kelib chiqib sizga Qon ko'paytiruvchi temir preparatini yozib Bergan shifokordan zudlik bilan qoching !🆘

Anemiya ya'ni KAMQONLIK bor yo'qligini aniqlash uchun faqatgina gemoglobin miqdorini tekshirishni o'zi kamlik qiladi ‼️
Quyidagi analizlarni topshiramiz 👇

1. Umumiy oqsil
2. Ferritin
3. B9 va B12 vitaminlari
4. Gemoglobin
5. Temir (Jelezo)
6. S reaktiv oqsil
7. Umumiy qon analizi
8. Albumin

Kamqonlikni davolash uchun avvalo uning sababini topish kerak. Sababini topib bartaraf etsangiz temir preparatlariga deyarli ehtiyoj qolmaydi. Gemoglobin o'z-o'zidan ko'tariladi. Sababini topmasdan qon ko'paytiruvchi preparatlarni shunchaki berish Esa organizmni

1. Temirdan zaharlanishiga
2. Yallig'lanishni kuchayip ketishiga
3. Gijja va griboklarni boqishiga sabab bo'ladi.

Xulosa o'zingizdan ❗️

https://t.me/DoctorShakidspremium #773434430

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Feb, 01:45


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон отаётган тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 17:07


#нимадир_ва_яна_нималардир

Устоз Саид Аҳмад қаергадир ижодий учрашувга борсалар у ерда уларни давра олиб борувчиси одамларга "шоир Саид Аҳмад" деб таништирибди.

"Ҳой, ман ёзувчиман, ёзувчи! Умримда бир қатор шеър ёзган одам эмасман, илтимос, мени шоир деб таништирманг!" десалар, давра олиб борувчи одам айтган экан:

"Э бизда ёзувчи деб бировнинг устидан ёзиб юрадиган кўролмас, аблаҳ одамларни айтишади! Сизни қандай ёзувчи деб таништираман, ҳамманинг нафрати қўзийди-ку!"

Юқоридаги лавҳада ёзувчи деб шунақа одамларнинг устидан юмалоқлаб шикоят ёзиб юрадиганлар айтилди. Ёзувчилиги майли, унинг таъмагирлигичи?

Менимча ўлган яқини қолиб, қолган оила аъзоларига ҳам жой буюртма қилиб, уни безаб беришни талаб қилган одам таъмагирликнинг юксак чўққисини забт этган одам бўлса керак!

Бошқача таъриф йўқ. Бундай одамлар агар иложи бўлса, сирот кўпригидан ҳам ўтказиб қўй деб бўйнингизга илади. Э, дўстим ўлар дунёдасиз! Яхшиям, сиз ўлар дунёдасиз!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 16:55


#изоҳсиз

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 16:30


#нимадир_ва_яна_нималардир

Яхши хабар. Бугун акам соғайиб, алҳамдулиллаҳ мана ўзларига келиб камина кичик сингилларига телефон қилдилар. Бу хабарни сизлар билан ҳам бўлишгим келди.

"Сизларни ҳам анча уринтириб қўйибман, Азизахон! Илоҳим фарзандларингизнинг роҳатини кўринг, қўшганингиз билан қўша қаринг! Аббосхонни ҳам топганига мингнинг баракасини берсин!" деб бизларни анча дуо қилдилар.

"Мани ўнта акам йўқ, битта акам бор. Сизга ҳар қанча қилсак кам! Тузалиб қолганингиз бизнинг бахтимиз!" деб айтдим.

Каналимда бир қанча меҳрибонларим ўша кунлари руҳан мен билан бирга бўлди. Акамнинг ҳаққига дуо қилиб, уларга шифо сўраб истиғфор, саловот ўқиб савобини баҳшида қилганларга алоҳида ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мени қўллаган, акамни елкасида кўтариб, тез ёрдам машиналарига ҳам ишонмай, "ундан яхши комфорт ўзимнинг машинамда бор" дея ўзининг машинасига солиб касалхоналарга элтган, "мана ўрни ошиғи билан тўляпти, аяси пулдан ҳавотир қилманг" дея кўнглимни кўтариб турган турмуш ўртоғимга,

Аллоҳ берганларим, ҳар бири ўнта ўғилдан афзал опаларимга, акамдек меҳрибон поччаларимга, навбатма-навбат тоғасини касалхонада қарашган жиянларимга,

бизга ҳар томонлама ёрдам берган, оёғига баҳила кийиб, елкасига халат илиб биз билан елкама-елка турган, бирор бир тўсиққа учрасак, уни бартараф этишга тиришган турмуш ўртоғимнинг дўстларига, Аййубхон акага, Ахрор акага ўзимнинг кичик бир миннатдорчилигимни билдираман.

Аввалом бор умрларидан бор экан, акам мана яна оёққа турмоқдалар! Хотиралари қайтди. Гаплари яна адекватлашди. Бундан ҳам яхши бўлиб кетишларини сўрайман.

Постимни ўқиб туриб ҳар ким ўзича фикр қилди. Аслида сизларга бир нарсани айтмоқчи эдим. Бир ҳақиқатни!

Худога ҳақ бўлинг! Сизни мингта одам ноҳақ десин, лекин қалбингиз Аллоҳга ўнг ва юзма-юз турсин! Мундоқ ўйлаб қарасак, жуда кўп одамлар қалби билан Аллоҳга юзма-юз туролмайди.

Аллоҳга қалби билан юзма-юз туришлик қандай?! Ҳеч кимга ёмонлик қилмаган, ёмонлик қилишни режалаштирмаган, ёмонлик қилиш кўнглингизда йўқ, қалбингиз бус-бутунлигича пок бўлиши керак!

Бу қандай нарса?! Бу шундай нарса-ки, сиз пок инсон бўлсангизгина йўқ жойдан ҳам сизни қўлловчилар чиқади, сизга дастгир бўлувчилар чиқади, ишингиз илгарилайди, сизни Аллоҳ қўллаб турганини ҳар дақиқада сезасиз!

Мен идеал даражада художўй инсон эмасман. Гуноҳларим кўп, хомлик билан қилган ишларим ҳам кўп. Аммо ожиз ва умидворлигим билан Аллоҳга юзлана олишимдан, ундан энг қийин лаҳзаларда ҳам бир нима сўрай олишимдан, шуни сўраш бахтидан Аллоҳ таоло мени мосуво этиб қўймаганидан, Ўзи кўнглимга солганидан- бахтлиман. Яхшилар борки, яхши ниятлар борки, бахтлимиз!

Борингизга шукр, яхшилар!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 06:28


#нимадир_ва_яна_нималардир

"Ҳаракатчанми, курашувчанми, демак, бу аёл!"

Лавҳадаги аёл ҳўроз ва макиённи жўжалик пайтидаёқ қандай ажратиб олиш мумкинлигини ўргатяпти.

Ҳўроз бўлгичлар оёғидан тутсангиз, ўлигини ташлаб бериб жииим тураркан ☺️

Қайрилиб қўлдан чиқиб кетишга тиришиб қанотчаларини патиллатадиганлари эса бўлажак макиёнлар бўларкан!

Аёл зоти ростан курашувчан, мослашувчан, қаерга ташласанг эвини қилиб яшаш йўлини топадиган зот. Унақа десанг, ҳозирги замоннинг эркаклари ҳам мингта чиғириқдан ўтади.

Умуман олганда тирикчилик кўйида ғимирлаётган кимки бор, ҳаммасининг шарафи олий!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 06:19


​​#ҳикмат

Инсон ёлғиз туғилади.

Ёлғиз ўлади.

Ёлғиз қарийди.

Ёлғиз касал бўлади.

Ёлғиз ғам-алам чекади.

Ташвишларни ёлғиз кўтаради.

Аллоҳга ёлғиз ўзи йўлиқади.

Бир-биримизга йўлни енгиллатишдан бошқасига ярамаймиз..

©️Доктор Мустафо Маҳмуд

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 06:12


#нимадир_ва_яна_нималардир

Кеча бир лавҳа кўрдим: ўқитувчини ўз ўқувчилари кўз олдида бир аёл таҳқирлаб юзига мушт солди.

Кейин ўша таҳқирлаган аёлнинг узрномасига ҳам кўзим тушди.

Одамлар асабий, ҳозир ҳамманинг бўйнида отнинг калласидек қарз, салга сўкинган, салга мушт отган одамларни кунда-кунора кўча кўйда кўрамиз, одамлар гавжум жойда бунақа ҳодисаларнинг бир қанчаси бўлиб ўтади. Аммо ўша воқеада кўрганим ўқитувчига қўл кўтарилгани каминага жуда ёмон таъсир қилди.

Ҳозир шаблон гапларнинг бир қанчасини таҳлаб ташлашим мумкин. Бироқ сўзда ҳам оҳор бўлади. Кўп эшитилгани бора-бора қулоққа аҳамиятсиз нарсадек киришни бошлайди.

Беқадр нарсалар ҳаётимизда усиз ҳам кўп!

Биласизларми азизлар, ҳаёт ростдан ҳам томошахона! Ишингиз юришиб кетди, қиммат машинада кетяпсиз, ўзингиз ҳам кимсан фалончибексиз, дейлик, йўлингизга бир қари амаки машинасида чиқиб келди ва кейин ойнадан узрхоҳ қараб ҳижолатомуз жилмайди.

"Ёшингга фалоним! Кўз борми, кўз?! Ҳе оқ сочингга фалоним!" дейдиганлар, обдон лаънатлаб, сўкинишларга қориб ташлайдиганлар сон мингта!

Лекин, аммо, бироқ...

Айни дақиқаларда мия бошқачароқ ишласа-чи? Воқеа биз ўйлагандек, кўриб тургандек содир бўлмаётган бўлса-чи?

Чол балки Ҳизрдир! Балки кўз тешиклари ичидан Аллоҳ бизга қараб турган оддий бир одам! Балки воқеа ғайриоддий ҳолатда юз бераётгандир?!

Юқорида ҳаёт аслида бир томошахона деб ёздим. Ҳа, жуда улкан томошахона! Аллоҳ таоло бизни ҳар қадамда синайди!

Таҳқирланган ўқитувчи воқеасида ҳам шундай! Буқа феъл аёл ўзини миллионлаган халқ ўз назари билан хорлаб, лаънатлаб ташлаганини ва энди ҳеч қачон бири икки бўлмаслигини жуда кеч тушунади. Балки умуман бу нарсаларни тушунмасдан дунёдан ўтиб кетар...

Ҳар қандай жойда ўзимизни тутишимиз керак! Басийрат кўзлари бизни ҳар жойда кузатади! Кимгадир кекирдагимизни кўрсатишимиз, ўзимизни зўр эканимизни исботлаб қўйишимиз ва бундан олам-олам завқ олишимиз қимматга тушиши мумкин.

Яхши эслайман: турмуш ўртоғимнинг роса ишлари юришган пайтлар эди. Машинани бозор тарафдан ҳайдадилар. Кутилмаганда тиқилинч жойда бир кампир йўлимизга отилиб чиқди. Ана ўшанда жаҳл устида кампирга жуфтим саннади.

"Балки кўзи яхши кўрмас, бекор гапирдингизда!" дедим...

Кўпга бормадик. Ишлар чаппасига олди. Кейинчалик шу воқеани жуда кўп марта турмуш ўртоғимга эслатдим. Гапларимга бирда ҳайрон бўлдилар, бирда жаҳллари чиқди.

Оддий одамларда ҳам назар бўлади. Бу қайсидир сонияларда воқеъ бўладиган ҳолат. Диққат қилинг: қаршингиздаги одамни сиз ожиз ҳисоблаганингизда ўзингиз золимга айланасиз, томоша қилиб турган кимдир эса Ҳизрга!

Шу учлик ҳамма жойда бўлади. Ожиз ва золимдан бошқа ҳеч ким бўлмаган жойда ҳам Басийрат кўзлари бизни кузатади. Ҳеч кимнинг дилини оғритманг, ҳеч кимга ўзингизни устун эканлигингизни исбот этманг!

Илоҳий назардан қўрқинг!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

15 Feb, 05:43


​​#иқтибос.

Комил инсоннинг ҳаёт йўлида уни учта нарса кутиб туради:  бекорчилик,  бойлик,  машҳурлик. 

Улар қароқчидек ҳужум қилиб комил инсондаги энг яхши нарсани--унинг меҳнатсеварлик ҳислатини олиб қўйишни истайди!

©️Абдуллоҳ домла.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Feb, 02:27


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги кун шанба тонги барчамизга хайрли келсин. Режалаган ишларимизни адо этиш, кечда хотиржам оила даврасида хордиқ чиқариш насиб этсин, илоҳим.

Сафарга йўл олганларнинг йўллари очиқ бўлсин, остидан шамол ўтиб турсин.

Сафардан қайтганларнинг чарчоғи чиқиб, кўнгли хотиржам тортсин.

Умр ҳам бир сафар аслида... Бу сафарда ҳаммамизга яхши одамлар йўлдош бўлсин!

Омадли, қувончли, баракали, нурафшон, файзли, ризқли кун тилайман!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

07 Feb, 02:42


​​#нимадир_ва_яна_нималардир

-Шу ишидан кейин хафа бўлдим, ишонасизми?! Қайтиб юзини ҳам кўргим келмади. Нима дейман?! Баъзи инсонлар ана шундай экан: оқ ва қорани фарқлай олишмас экан! Ҳайрон бўламан: онгсиз ҳайвон, дейлик масалан ит, яхши-ёмонни фарқлаши мумкин, ёмон одамга ҳуради, яхши одамга ялтоқланади... Шу ҳайвончалик ҳам баъзиларда фарқлаш туйғуси ривожланмаганига ҳайрон қоламан...

-Ҳайрон қолманг! Ҳар ким ҳар нарсани ўз қаричи билан ўлчайди бу ҳаётда!

-Ахир, мен унга ҳеч қандай ёмонлик қилмаганман. Қийин кунида биринчи бўлиб елка тутиб боришга ҳаракат қиламан. Бармоғига тикан кирса, меникига ҳам киргандек бўлади!

-Ҳеч ўйлаганмисиз, балки у одамнинг сиз билан боғлиқ бирор бир синови бордир?

-Қанақа синов?

-Бу шундайки, у сизни ҳозир, ўзининг айни шу ёшида тушуниб етишга ожиз! Ҳаракатингизни, қилаётган жонбозликларингизни у ўзи учун яхши сигнал сифатида қабул қила олмайди. Уйингизга адашиб бир мусича кириб қолди ва ўзини патирлаб деразангизга уришга тушди. Қаноти синмасин деб унга очиқ ойна тарафни кўрсатиб юбормоқчисиз, ниятингиз яхшилик, аммо у буни тушуна олармиди?! Ҳудди шундай ҳолат сизда ҳам мен сизга айтсам...

-Билмадим! Гапларингиз балки тўғридир... Майли, нима бўлганда ҳам у мен учун қадрли, вақтлар келиб қачондир тушуниб етар, кўнглимда ўзига нисбатан заррача ёмонлик йўқлигини...

-Сиқилманг, умрнинг саодатли кунларини бунақа майда-чуйда ташвишлар билан ўтказиш ярамайди. Ҳамма нарсани ҳам инсон ўз гарданига олавериши керак эмас. Вақтга ҳавола қилинадиган, ечимини Пок Зотнинг қўлига таваккул топшириб қўйилиши керак бўлган ишлар бор...

-Тўғри айтасиз... Ҳўш энди айтинг, нима қилай? Сийлаи раҳмниям қиладиган хонаси қолмади...

-Буниси энди сизнинг синовингиз! Оқил одамларгина бу синовлардан ўтади. Бандаси учун қиладиган ишларимиз бор. Кимдир кутаётгани учун ёрдамга борамиз, кимдир умид қилгани учун унга кўмак берамиз. Чунки у инсонлар бизга яқин, юзимизга доим кулиб қарашади, бизни дўст деб билишади. Умр ана шундай инсонларга ёрдам беришимиз, ташвишига бакор келишимиз билан ўтиб кетиши мумкин. Аммо... Ҳисоб кунида муносабатлар ҳам торозу палласига қўйилади. Аллоҳ таоло: "ҳўп, бу ишларни бир бандамни рози қилиш учун қилдинг, мени рози қилиш учун нима қилдинг?" деб сўраса, сиз нималарни кўрсатаман деб ўйлайсиз?! Сен унга яхшилик соғинсанг-у, у эса юзингга шарт туфлаб ташласа... Эшикларни қарсиллатиб ёпса... Жонингни ачитадиган сўзларни сўзласа... Аммо сен барибир унга ана ўша яхшилигингни соғиниб, тўхтатмай қилиб яшайверсанг- ана ўша ишдир, Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб қилингани...

Савобнинг ҳуржуни тешик, аммо шу тешигидан тўкилмай қолгани икки дунёйингизни гуллатади!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

07 Feb, 02:00


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин азизлар!

Жума муборак!

Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз мусаффо, ҳар ким ўз юмушини бажариб, хайрли амалларга камарбаста бўлиб, роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаверсин!

Илоҳим...

@Ummuzaynabummuijodi.

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

05 Feb, 03:13


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

03 Feb, 01:37


​​#чиройли_шеърлардан.

Бегона тунларга очдим юрагим,

Бўғзимдан отилиб чиққанда нидо.

Негадир ўксиниб келди йиғлагим,

Мен Сендан олислаб кетдимми, Ҳудо?!

Кўзёшлар ювганда қисматдир ўчмоқ,

Кимнингдир покиза нигоҳларидан.

Мумкинми кўнгилни буткул покламоқ

Шайтоннинг ўргатган гуноҳларидан?

Кечириш, бутунлай унутиш керак

Айбмасми тепкилаш мажруҳ танини.

Бир- бор зиёратга чидамас юрак,

Кўҳна гуноҳларнинг қабристонини.

Бандангнинг бағрида бормиди ситам,

Бол деган оғусин ичиб биляпман.

Мен Сенинг васлингга етишчун, Эгам,

Дунёдан бутунлай кечиб келяпман...

©Умму Амина


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

03 Feb, 01:36


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Feb, 05:18


#қисқа_сатрларда.

Аслида…

Сиз бир ишни муҳаббатсиз ва номига қилсангиз, бунинг номи - кўзбўямачилик дейилади.

Сиз бир ишни муҳаббатсиз, аммо юқори маҳорат билан бажарсангиз, бу сизда ҳунар даражасига чиққан иш ҳисобланади.

Агар сиз бир иш юқори даражада маҳоратсиз, аммо муҳаббат билан бажарсангиз, бу ҳобби дейилади.

Агар сиз бир ишни юқори маҳорат ва муҳаббат билан бажарсангиз, бу санъат дейилади.

©️Кимдир.

https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Feb, 05:17


​​#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз яхши ўтяптими, азизлар?

Кайфиятлар аъломи?

Якшанба дам олиш кунингиз ҳузурли ўтсин деб қоламиз.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Feb, 02:27


#нимадир_ва_яна_нималардир

Бурунги эртаклару масалларда ҳам олам-олам маънолар бордек мен учун!

Тулки билан турна эртагини кўп эслайман. Турна тулкиникига борса, тулки унга товоқда овқат сузиб беради. Тумшуғи узун турна эса товоққа тумшуғи тўқиллаб урилиб бу овқатни ича олмайди.

Кейин у тулкини ўз уйига меҳмонга чақиради ва унинг олдига кўзада овқат қўяди. Тулкининг тумшуғи кўзага сиғмай у ҳам турна берган овқатни ича олмай ҳуноб бўлади.

Бу нима дегани?! Бу ҳамма ўзидан келиб чиқиб бошқага ўз қаричини қўяди, дегани. Ҳаммани ўзидек ўйлайди, деганидир...

Ўйлаб қарасам, гул умрнинг энг ифорли кунларини мен мана шу ҳақиқатни тушунмаганим учун дилгир бўлиб ўтказдим. Аслида эса бу эртакни болаликда қулоғимга қуйишган эди!

Кимлардир ўзидан келиб чиқиб танамизга қарич урди, бизни нималардадир айблади, ўзининг жоҳиллиги билан қаерлардадир мот қилишга уринди, биз эса уларни ўзимиздан келиб чиқиб кўп ишда тушунмадик. Уларни ўзимиз каби ўйлаб хатолар устига хатолар қилдик...

Ҳеч кимдан хафа бўлманг, азиз дўстим... Бир қориндан талашиб тушган жигарингиз ҳам сиз каби узун тумшуқли турна бўлмаслиги мумкин, товоғидан оғзингиз ҳўл бўлиб қайтаётган бўлсангиз, ичингизга эса шилдир этган нарсадан урвоқ тушмаган бўлса, қучоқласангиз-у ичингизда ўзингиз каби бир тўп силлиқ шойи эмас, дағалгина нимадир ботиб-ботиб турган бўлса, баъзида бу ҳолга тушунмасангиз-у ундан тошдан ёруғлик кутган каби яна нимадир кутаётган бўлсангиз, ҳайрон бўлманг!

У шундай яратилган бўлиши мумкин...

У сиз каби бўлолмаслиги, сизни икки дунёда тушуна олмаслиги мумкин...

Дунёда ҳамма нарса мумкин...

Ёш бола каби эрка, етаклаб юрмасанг, ўзи шаҳдам юриб кета олмайдиган, бошқалардан гап эшитса, тили айланмайдиган, аммо ўз жигарларини гап билан узиб-узиб оладиган, баъзида оқ билан қоранинг фарқига етмай, ёмон одам қолиб яхшиларни қопиб юрадиган, эсли-хушли жигарлари эса у нега бундай инсон эканлигини тушунмайдиган, баъзида бир қориндан талашиб тушишганига ҳам соғ ақл билан-да шубҳа қилиш мумкин бўлган оилада кичик бир воқеа содир бўлди.

Опа касал бўлди. Унинг ҳожатбарор укалари эса текширувга олиб боришди. Текширувдан кейин маълум бўлди-ки, опанинг миясида туғма носоғлик бор экан.

"Бу касал билан одам ўлмайди, ҳудди бошқалар каби яшайверади, оммага қўшилади, ўқийди, ишлайди, оила қуради, четдан қараса ҳаммаси жойида бўлади аммо у кўп нарсада ўзини оқил кишилар каби тутмайди" дея ҳолатни тушунтирибди доктор.

Жигарлар эса ҳайрон бўлишибди. Кўряпсизми, аслида бизнинг ҳеч кимдан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ! Кимни Аллоҳ таоло миясига қулф уриб қўйганини билмаймиз. Кимнинг қалбига тамға босилганини ҳам...

Шукр қилиш ва ислоҳ фақат ўз-ўзимизгагина мансубдир!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Feb, 02:01


​​#нимадир.

Нисбийлик нима?

Вақт нисбий.

Соат милларига бўйсунмайдиган миллионлаб сайёралар кўкда бемалол сузиб юрибди. Уларнинг ерга нисбатан қанча масофада эканини ўлчолмай, олимлар қариб-қартаймоқда!

Умр нисбий.

Ўттиз ёшли инсон бажарган ишни тўқсон ёшлиси қилолмасдан ўтяпти...

Отаси қурган уйнинг ёнига ақалли хожатхона қуролмаганлар бор...
Умри ўтяпти, битта чўп- у ёқдан бу ёққа силжимайди!

Ғам нисбий.

Сизни дод дегизиб юборган синов- кимнидир анордек бағрини нимталашга, тишининг оқини бировга кўрсатишга минг чиранмасин ожизлик қилади...

Бахт ҳам нисбий.

Кимдир шу бир кунини- хотиржамликда, тинчлик билан ўтказиб олганига шукр қилади. Бошқаси эса юмшоқ ўринда тўлғониб, кўзга инмаётган уйқусини пойларкан, ўзини оддий нарсаларда ҳам бахтсиз санаб, милт-милт кўз ёшлар тўкади...

Баъзан бир ишдан малолланишимиз ҳам ва баъзан нимадандир хафа бўлишларимиз ҳам нисбий тус олган.

Кеча биров ғалати қараб қўйганига хафа бўлардик...
Бугун...
Қийин кунимизда улар ортига қарамай кетганига ўкиняпмиз...

Йўриқ шундай...
Бизнинг ўлчовларимиз хато, қаричларимиз қисқа, торозуларимиз бузуқ, одимларимиз чалкаш...

Ҳисобни зарраларда юритадиган, аниқликни севадиган, ҳисоби чалкашмас, адолати устувор, ҳар нарсани доли гулига, ҳолини ҳолига тўғрилайдиган Зотнинггина ўлчови тўғридир!

Унинг йўриғида Қуёш- миллион йиллик йўлидан заррача ҳам оғишмай ўз уфқи томон силжийди. Ой Ернинг теграсидан қочмайди...

Унинг хоҳиши ила ўзининг бир кунлик умрида капалак, минг йиллик умрида эса қарға-туғилади, насл қайғусини қилади ва яна жимгина ерга қоришиб йўқ бўлади...

Сабри бор-йўғи бир томчигина бўлган кимсага-бир томчи ғам томизғиси томизилгандек, сабри уммонга уммон қадар ғамлар пўртана ясаб силжийди. Айтамизки, ҳеч нарса тоқатимиздан ортиқ эмас экан...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

30 Jan, 02:08


#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги сизга хайрли бўлсин!

Дастурхонингиз ризққа, хонадонингиз нурга, икки кафтингиз баракага тўлсин!

Бисмиллоҳ деб дарвоза очганларнинг уйи фаришталарга қадамжо бўлсин, Ла илаҳа иллаллоҳ дея таҳорат суви-ла покланганларнинг жамолини истара тарк этмасин, Алҳамдулиллаҳ дея шукр келтирган тил Роббисига ҳеч қачон осийлик қилмасин!

Янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Jan, 22:51


Хайрли кеч, китобларни кулимга олдим, жудаям хурсандман севимли адибам дастхатлари билан олганимга, анчадан бери ният килиб юрардим китобингизни сотиб олишга. Ижодингиз шайдосиман, асарларингиз юрак юрагимга етиб келади, каламингиз бунданда уткир булсин, ижодингиз бардавом булсин, соглик омонлик, кунгил хотиржамлигини тилайман.

@UzUlanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Jan, 00:52


#нимадир

Табиатда меҳр кўп. Дарахтлар шоҳи синиб кетишидан қўрқмай қаддини букиб мева солади.

Инсон зоти баҳра олиши учун.

Кўзимизни қувнатиб, дилимизни яшнатиб, соғлимиз учун, қувватга кириб яна зиммамиздагиларни бажаришимиз учун у бизга ўзида бор ҳамма нарсани беради.

Ҳа, табиатда меҳр кўп. Баъзан бу меҳрга яраша меҳр билан жавоб қайтаролмаймиз.

Агар дунё болаларга қолганда улар ўз беғуборликларини оламга ёйган бўлишарди. Меҳрга меҳр билан жавоб қайтариш бола фитратида бор. Биз эса негадир улғайгач ўзгариб кетамиз.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Jan, 00:52


​​#нимадир.

Бегуноҳ оғиз билан дуо қил, - деди дарвеш.

- Бегуноҳ оғиз қандай бўлади? - дея сўрадим.

Деди:- Аввал бошқаларни дуо қилган оғиз - бегуноҳ оғиз бўлади...!

Дуо қилингки, бегуноҳларнинг армони ушалсин...

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

26 Jan, 01:59


#хайрли_тонг.

Янги кун муборак бўлсин!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун дам олиш куни якшанба.  Осмонимиз ёришиб бормоқда,  нурлар унда уйғоқ.

Фажр намозини ўқиб, бу куннинг биринчи фарзларини бажаришга киришган ҳамма-ҳаммага барокотли,  ажри улуғвор,  неъматларга бисёр кун тилаймиз.

Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Jan, 17:03


#иқтибос.

Ибн Қоййим р. а. айтадилар: «Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир. Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди»

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Jan, 16:58


#иқтибос.

​​«Ўзимиз билиб-билмай, ҳаммани бир-бир абгор қиляпмиз, севикли дўстим:

кимларнидир қилган ишларимиз билан...

кимларнидир қилмаган ишларимиз билан...

кимларнидир айтган сўзларимиз билан...

кимларнидир айтмаган сўзларимиз билан...»

©️Федор Достоевский

@ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Jan, 03:00


#хайрли_тонг

Уйғониб олган барча-барчага: "Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин, хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Фарзандлар бағримизда, яхшилар ёнимизда, Ҳизрлар йўлимизда бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Jan, 02:34


#нимадир_ва_яна_нималардир

АЛБАТТА КИМНИНГ ҚАНЧА УМРИ,  ҚАНЧА РИЗҚИ ҚОЛГАНИНИ ФАҚАТ АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИ. ҲАР БИР ИШДА ФАҚАТ ҲАҚ ТАОЛОНИНГ ЎЗИГИНА БИЛАДИГАН ҲИКМАТ БОР, БИЗНИНГ ИШИМИЗ-ФАҚАТ ХАЙРЛИСИДАН УМИД ҚИЛМОҚДИР!

"Руҳул баён" тафсирида бир ҳикоя келтирилади. Унда :

“Икки фаришта тўртинчи осмонда бир-бирига йўлиқиб, иккиси ҳам жуда ажойиб ишга буюрилганини айтиб қолишди.

Бири: “Бир яҳудий ўлим тўшагида ётибди. Кўнгли балиқ ейишни ҳохлаяпти. Унинг яқинидаги сувларда балиқ йўқ. Истагини қондириши учун Аллоҳ таоло унинг ҳовузига бор жойдан балиқ ҳайдаб келишимга буюрди.” деди.

Бошқаси : “Мен унданда ажойиб ишга буюрилдим. Бир мусулмон ўлим тўшагида ётибди. Унинг ёнида ичишга сув турибди. Истаги бажо бўлмаслиги учун Аллоҳ таоло унинг ёнидаги сувни тўкиб юборишимга буюрди” деди.

Икковлари Роббиларининг ҳукмини бажо келтиргач, Роббиларига : “Амрингни бажардик, лекин итоатингда бўлган мўминнинг маҳрум бўлишини, яҳудийнинг ёнида бўлмаган балиқни ҳайдаб келтиртириб едиришингни ҳикматини тушунмадик”дейишди.

Аллоҳ таоло : “Сизлар амрларимдаги ҳикматларни билмайсиз. Менинг кофирларга бўладиган муомалам бошқа, мусулмонларга бўладиган муомалам бошқа бўлади.

Кофирлар ҳам яхши амалларни қилади. Кимгадир ёрдам берган, садақотлар қилган, мазлумларга ёрдам қилган бўлади. Уларнинг амаллари охиратда ҳеч қандай қадрга эга бўлмасада, яхшиликлари бесамар кетмайди.

Амалларининг эвазини бу дунёда нақд қилиб бераман. Сўраган дунёвий мақсадларини бераман ва амалларига эваз охиратга қолмайди.

Мусулмонларга муомалам унинг акси бўлади. Уларнинг гуноҳлари эвазига турли балоларни бериб охиратга барча гуноҳларидан пок ҳолида боришини ирода қиламан.

Яҳудий қилган барча яхшиликларини эвазини олган ва биргина яхшилиги қолган эди. Ўлим тўшагида балиқ ейишни хоҳлади ва унинг хоҳишини адо қилиб охиратга барча яхшилигидан қуруқ ҳолида келишини хоҳладим.

Мусулмонни эса биргина гуноҳи қолган эди. Сувни ичишдан маҳрумлиги ўша гуноҳига каффорат  бўлиб, ҳузуримга покиза ҳолда келишини ирода қилдим” деди".


Банданинг бошига тушадиган барча машаққатлар, касалликлар ва синовлар Аллоҳ таоло тарафидан бўладиган мажбурий риёзатлардир. Биз бало деб билаётган машаққатлар аслида  Унинг раҳмати ва муҳаббатидир.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Jan, 02:31


UZulanish_bot:

Рахмат ижодизга барака берсин омиин

Қизимга совға қилдим

Хамма асарларизи қайта қайта ўқиганман
Омад тилайман

@Uzulanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Jan, 02:29


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Ушбу тонг барчага хайрли бошлансин, айни чоғда қандай яхши ният дилингиздан ўтиб турган бўлса, ижобатини раво этсин!

Дардманларга шифо, қарздорларга нажот, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, бахт даъвосида юрганларга тўкин бахт, омади чопмаётганларнинг ишларига ривож, хафа ва маҳзун инсонларнинг ҳаётига қувонч ато этсин!

Барчага энг яхши тилакларни тилаб қоламиз!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Jan, 02:41


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ониялари зикрда, сониялари шукрда, дақиқалари дуода, соатлари барака тилашларда ўтадиган ёруғ бир кунни тилайман!

Кўп ишларга улгуринг!
Бошлаганларингиз охирига етсин!

Хайр умидида қилганларингиз ўйлаганингиздан ҳам кўп ажрлар келтирсин!

Сешанба яхши кун! Илоҳим ҳаммамизга омадли келсин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

16 Jan, 16:38


#нимадир_ва_яна_нималардир

Баъзан кўксимизни мўлжаллаб тушадиган ёмғирга эҳтиёжимиз бор...

Қорлар ёғади,  жилмайиб куламиз:  "Шу қоргина эслатди-я "софлик" атирининг унутилган исини!" деймиз...

Кўзимиз қировлар нақшини соғинди,  билдик...

Дунё!  Мен сенинг болалигингни ўз болалигим бағрида унутиб қолдирган эканман...

"Оппоқ эди-бошда бу дунё...
Кўча оппоқ...
Кечалар оппоқ"...(1)

Мен қорбобо ясаб юрардим...
Қўлларимда қўлқопмас...
Пайпоқ...

Изилларди мўри тутуни,
Қуёш бизга" керакмас" эди...
Том бошида найза сумалак,
Ва санчилган юракмас эди...

Бугун дунё ўзгардинг нечун
Найзаларда алвон юрагим...
Оппоқ қорлар эриб битганда,
Мен қуёшда туриб- совқотдим...

(1) Илк сатрлар Хуршид Давронга тегишли

©️Ummu  Zaynab Ummu

@ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

16 Jan, 01:11


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Унутилган ёки-да унутилмаган бир-биридан гўзал ҳислар бор ўтмиш бисотимизда...

Баъзан ортга қайрилиб қараганимизда-уларнинг кунма-кун сўниб бораётганини ҳис қиламиз, баъзи ҳислар эса ҳудди юлдузлардек...

Ўчганига, сўнганига анча бўлган... Аммо биз қоронғу бўшлиқда милтираётган нурга қараб уни ҳамон тирик деб ўйлаймиз...

Мен ўйлайман: қалбимиз ҳамиша кимгадир талпиниб тургани яхши! Миллион йиллар давомида олови ўчмаган бандаргоҳ маёғи каби қалбнинг олови ҳеч қачон ўчиб қолмасин!

Кўнгил совушлар бўлмасин, кўнгилнинг қиши бўлмасин!

Сизга бу тонг тилайдиганларим шу!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Jan, 12:13


Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali pinned «#диккат Сотувда Шарпа билан бахс 85000 Бойлар хам 82000 Почта хакини узиз тулаб оволасиз. Нархлар кейинчалик узгариши мумкин. Мурожаат : @Uzulanish_bot»

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Jan, 12:12


@ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Jan, 11:57


#нимадир.

Ғалати авлод бўлган эканмиз... 

Дугоналарим Бекхамни ёқтирарди,  баъзиси Зиданни.  Ўша пайтда кимдир Шохруҳхонни суратларини йиғган бўлиши мумкин, ёки Амирхонни... Мен ҳинд киноларини кўрадиган  ва  уларга муҳлислик қиладиганларни романтик ҳисоблардим...

Харбийлар ҳаётига оид кўрсатувларни кузатардим... Ўғил бола бўлиб туғилганим яхшимиди деб ўйлардим. 

Йўқ,   бу эркакшодалик эмас,  бу шунчаки  ота ёнида ўғил бўлиб туриш,  унга тирговуч бўлиш истаги холос!

Статусни мана бу қўшиғини кўп эшитганман. Қўшиқ номи "Ҳозир армиядасан!"
Ўзимни шу аскарларнинг ўрнида тасаввур қилганман.

Кейин-кейин тасаввурларим ўзгарди.  Қўшиқ энди менга "Ҳозир сен-шу ҳаётдасан!"  деяётгандек. Йиқиласан,  турасан, тиканли йўллардан сакраб ўтасан, тор йўллардан бир ўзинг эмас,  болаларингни ҳам тишингни тишлаб ўтишинг керак... Ва хокозо...

Бугун ватан ҳимоячилари куни.  Ҳар қандай шаънни ҳимоя қилиш зиммасида турганларнинг байрами.  Барчаларини табриклайман.

©️Азизахон Исмоилова.


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Jan, 11:35


#диккат

Сотувда Шарпа билан бахс 85000

Бойлар хам 82000

Почта хакини узиз тулаб оволасиз. Нархлар кейинчалик узгариши мумкин.

Мурожаат : @Uzulanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

13 Jan, 15:22


​​#тақвимдош

Душанба кунининг фазилатлари

Оламларга раҳмат этиб юборилган Пайғамбаримиз (а.с.) душанба куни дунёга келганлар.
Бу ҳақда: “У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир”, деганлар (Имом Муслим).

У зотнинг пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди (Муҳаммад Ҳамидуллоҳ, “Ҳижрий тақвим ва унинг тарихи”). Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар (Имом Термизий).
Биз ҳам душанба кунига зиммамиздаги масъулиятнинг аҳамиятини ёдга соладиган хайриҳох дўст деб қарашимиз мумкин.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди  (Имом Бухорий).
Шундай экан, душанба инсонларнинг энг афзали (а.с.)га салавот юборадиган, тиловатларимиз савобини бағишлайдиган фурсат бўлиши мумкин эмасми?

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир.
Зеро, Аллоҳнинг расули (с.а.в.): “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа). Демак, душанбани ҳалол ризқ умидида ишга шўнғиш билан суннатга эргашиб, савоб олиш кунига айлантириш ўзимизга боғлиқ.

Душанбада бандалар кечирилади.
Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун.
Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар (Имом Муслим). Демак, душанбани муносиб тақдирлаш куни деса ҳам бўлади.

Душанба рўза кунидир.
Ойша (р.а.) онамиз хабар беришича: “Расулуллоҳ (с.а.в.) душанба ва пайшанба кунги рўзаларни муштоқ бўлиб кутардилар” (Имом Термизий). Пайғамбар (а.с.)-нинг ўзлари ҳам: “Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман”, деганлар (Имом Термизий).

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

13 Jan, 15:18


#яхши_шеърлар

Ҳеч жавоб топмадим шунча ахтариб,
Хўрсиниб ҳолимни сўрашларинга.
Худо тупроғимни қорсайди қайтиб
Сенинг тўкаётган кўзёшларингга.

Маъюс юзларингга оғир қарамоқ,
Юракка ботмайди бошқа озорлар.
Жонимни олсайди табаррук сиртмоқ-
Сочинг толасидан ясалган дорлар.

Кўзёшингни артишга етмас журъатим,
Бармоғимни босаман, майли чўғларга.
Сенинг кипригингдек тўкилса эди,
кўксимни тутардим ўша ўқларга.

Унутма ёдимни, хуш қол, гўзалим,
Ишқ маним руҳимни тортади Аршга.
Ёмғирдек пойингга тўкилай ўзим
Фақат сен, малагим, йиғлама бошқа...

©️Ummu Amina

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

13 Jan, 14:19


#турмуш.

Бошида сен у тинглайдиган мусиқаларни тушунмайсан, ўз вақтида у ҳам сен эзилиб ўқийдиган шеърларни бир сатрини ҳам тушунмайди...

Йиллар ўтиб, сен уни ухлаш олдидан кўрмаса ҳам қўйиб оладиган телевизори шовқинига кўникасан...

У эса ишдан чарчаб келган бўлса ҳам, сени ёмғир севалаб турган кўчага-сайрга таклиф этади.

Турмуш мана шундай бир-бирини ўрганиш ва оз-камига кўникиш билан бардавом бўлса...

Демак бахтлисан...

©️ Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

13 Jan, 02:42


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон отаётган тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

12 Jan, 16:03


#нимадир_ва_яна_нималардир

Тўртинчида ота ҳовлимга бордим...

Акам ҳар доимгидек отамни тўлиқиб эслади, биз эса улар айтаётган ҳикояларни жимгина тинглаб ўтирдик. Шулардан биттасини сизларга улашяпман, азизлар...

(акам тилидан)

"Шундоқ уйимиз ёнида битта одам билан кўришиб қолдим, инсульт бўлган экан, қизиғи ҳеч кимнинг исмини эслай олмас экан" деб гап бошлади акам...

"Ҳўп қаердансиз?" деб сўрадим, балки туғилган жойиниям, яшаш манзилиниям унутиб юборгандир?! " деган ўйда... Бироқ у одам яшаш жойини эслади: "Фалон жойликман!" дея қийнала-қийнала бир вақтлар дадам ишлаган қишлоқ номини айтди.(Отам саводсизликни тугатиш программаси бўйича 50-60 йилларда чекка ҳудудлардаги мактабларда ишлаганлар)

Ҳалиги одамга айтдим: "Мани дадам ўша тарафларда ишлаган, ҳозир суратларини олиб чиқаман, танирмикансиз?!"

Эринмай уйдан дадамнинг портретини кўтариб олиб чиқдим.

Инсульт бўлган ва хотирасидан айрилган одам портретга қаради-ю "домлам, домлам" деб йиғлашга тушди. Расмни ўпди, кўзларига суртди.

"Исмоилов мани домлам бўлади. Қаранг, танидим-а! Биттада танидим. Ҳечам бу қиёфани эсдан чиқармайман...

Лақабим бор эди. Ҳамма камситиб мени ўша лақабда чақирарди. Ҳеч ким исмимни айтиб чақирмасди. Ўзим ҳам исмимни айтиб чақирса қайрилиб қарамасдим, менмасман деб ўйлардимда!

Биринчи марта домлам доскага олиб чиқиб "бу боланинг исми Шарофиддин! Диннинг шарафи бўлсин деб ота-онаси шунақа чиройли исм қўйган, ҳали бу бола жудаям катта одам бўлади, сизлар ҳам Шарофиддин менинг синфдошим бўлган деб фаҳрланиб юрасизлар! Бугундан ким анави лақаб билан бу болани чақирса, билиб қўйсин, қаттиқ хафа қиламан!" деганлар, шу-шу Шарофиддин бўлдим... Ҳеч ким қайтиб ўша лақабда чақирмади...

Қаранг, домламни эсладим-а! Юрагимда қолган-да...

Таъсирли ҳикоядан ҳаммамиз ивиб ўтирган жойимизда жим ўтирдик. Акам инсульт бўлган одамнинг ҳайратини бизга янаям жонлироқ кўрсатиб беришга тиришди. Орада менга қараб "биламан, ёзасиз-а буниям!" деб кулгани ҳозир кўзимдан ўтяпти.

Бугун уларнинг тепасида қараб ўтирган жияним билан гаплашдим. Акам яна отам ҳақида гапиряпти экан. Ўзи ҳам хотирасининг бир қисмидан ажралди. Аммо отам ҳақидаги ҳикоялар ҳамон эсида!

Нега бу постни ёздим?! Ким учундир арзимас ҳисобланган оддий бир воқеа кимнингдир энг қимматли хотирасига айланади. Ҳеч қандай дард, ҳеч қандай синов, ҳеч қандай касаллик бу хотирага даҳл қила олмайди.

Эртага нима бўлишимизни билмаймиз. Фақат яхши амаллар ва ўз яхшилигимиз билан кимнингдир хотирасида бир умр қолиш имконимиз бор.

Унутманг, кимдир қабрга, кимдир эса қалбга кўмилади!

Бизга ҳам шундай яшаш насиб этсин!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

12 Jan, 15:36


​​#яхши_шеърлар

ТАЖОҲИЛУЛ ОРИФ

Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?

Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”

Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.

Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.

Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.

Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.

Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.

Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.

Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.

Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.

Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?

На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.

Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?

©️Бобур Элмуродов.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

12 Jan, 15:34


#нимадир

Қабрга таъриф:

Уни сотолмайсиз,  ўзгартиролмайсиз,  меҳмон бошлаб киролмайсиз,  зериксангиз чиқиб кетолмайсиз,  ёлғонлар эмас,  фақат чинлар тингланадиган жойдир у!

Қоронғу кинохона...
Сизга у ерда қўйиб бериладиган кино эса-ўз ҳаётингиз!

Қочган ҳам унинг домига тутилди,  қувган ҳам...
Урган ҳам шу чоҳга йиқилди, урилган ҳам...

Сизни не-не чуқурлардан тортиб олган дўстлар- охири шу чуқурга ўзлари ташлаб кетишади!

Яхшилар-онангиз бағрида ётгандек ётинг,  унда... Ором олинг!

Ёмонларни эса ва ниҳоят уйғонганликлари билан табриклаймиз!

©️Ummu  Zaynab Ummu

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

12 Jan, 02:31


​​#тонгги_тилак

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Дам олиш куни, якшанба тонги сиз учун хайрли бўлсин!

Ўрмалаган ҳар жоннинг ризқини бергувчи Аллоҳ таоло- бугун сизни уйғотар экан, берадиган ризқларини ҳам тайин этиб қўйди...

Илоҳим, яхшилар ичида иссиқ ўрнингиз, яъни қадар ризқингизга соғ омон етинг...

Дастурхон ўртасидаги иссиқ нонингиз-насибангизнинг ҳалолига етказсин...

Кунинг сезмазмун ва баракали бўлсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Jan, 03:19


​​#нимадир.

Чиройли чеҳралар бўлади, чиройли қисмат эгалари, чиройли яшаб ўтилган умр...

Ҳа ростдан ҳам баъзилар- бизнинг назаримизда гўёки чиройли яшаётгандек кўринади!
Ҳамма эътибор билан кўз тиккани шундан...

Улар- пойафзали чанг бўлмайдиган йўллардан юраётгандек, тақдир эса уларнинг икки қоши ўртасига ажин солишни истамагандек, мудом текис йўл, текис қадамлар...

Аммо, қўл сингани- енг ичида!

Ҳар ким ўзидан ўтганини- ўзи билади!

Билмайсиз-ки, бу соз- ўзи ёлғиз қолганда- ҳазин оҳангларни ҳам чалади...

Саодатли умрлар бўлади: саодатли инсонлар, бахт кулгичдек чекич урган чеҳралар...

Ажаб-ки, бу инсонларга- ажинлар ҳам ярашиб туради: суҳбати- малҳам, кўнгли-қуёш, маслаҳати- ҳолис, табассуми-самимий...

Аста уларни ўрганар экансиз, тажрибаси, ҳаёт дарсларидан олган сабоқлари, сабри- уни шу мақомга эриштирганини тушунасиз!

Сизни ҳеч қачон эътиборингизни қозонмаган, лекин доимо бир четда ўз ишини билиб қилган, жавоб беришга- интилмаган, мақтанишга- шошилмаган, танқидда- аяган, аммо бир четга секингина тортиб, тўғри йўлни кўрсатиб юборган- инсонлар ҳам бебаҳодир!

Уларни кузатиб, у ўша- сиз китобларда ўқиган доно одамлардан бири эканлигини ҳис қиласиз...

Аммо, шундай инсонлар бор-ки, юқоридаги ҳамма ташбеҳларни бирваракайига уларга қўлласа бўлади: уларнинг чеҳраси нақадар чиройли эканлигини- фаришталар тан олади!

Уларнинг қанчалик саодатманд эканлигига- амаллари бир кун гувоҳлик беради!

Ва... Улар аслида доноларнинг доноси эканлигини- қиёматда ўзимиз ҳам тан оламиз!

Умрининг бир сониясини ҳавога учирмаган, умрни ўзига ҳадя сифатида эмас, қарз сифатида омонат берилганини тушунган ва бу омонатни чиройли қайтаришга муваффақ бўлганни тан олмай бўларканми?

Бундайлар- Аллоҳ суйганлардир, Унинг эътиборида юрганлар-у, Роббиси хузурида қадр топганлардир...

Дунё ғафлатига чалғимаган, нафс ботқоғига ботмаган, хақ йўлни бошқасига алишмаган, ўнгга, чапга оғишмаган, бировларни сездирмай ўзига эргаштирган, умрни қандай сарф этишни билган...

Барчамизга мана шундай мақом насиб этсин, илоҳим!

Роббим барчамизни сирот ал мустақиймда жамласин!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Jan, 03:16


Азизларим, ассалому алайкум!

Хайрли тонг!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Jan, 14:41


Куконга кайтяпмиз, азизлар! Аллохга шукр тахмин килинаетган диагноз тасдикланмади. Вахима килинган хавфли усимтани йук деб айтишди акамда тугма орқа мияда канал ёпиқлиги бор экан. Хозир акамни кичкина опамникига жойлаштирдик эртага невралогия булимига жойлаштириш учун яна эрталабда йулга чикиб келамиз. Дуо килиб турган хамма хаммага рахмат! Кукондан етиб келиб бизга беминнат ердам берган Айюбхон ака ва Ахроржон акалар хаккига хам дуо килиб куйинглар, азизлар!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Jan, 05:10


Азизларим дуо килиб қўйинглар, Худо хоҳласа бугун акамни марказга кўчириб олиб келамиз. Шунча йўлдан умид билан боряпмиз, Аллох осон килсин! Шифосига яқин килсин!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Jan, 04:06


#нимадир_ва_яна_нималардир

Агар қаердадир адашиб, билмай маломатга кўмиб қўйсангиз- буни аслзодаларча кечирган, индамай ўз сукутига беланган, секингина йўлни бошқа томон сари буриб кетган инсонлардир, сиз қўрқишингиз керак бўлган, сиз қадрлашингиз керак бўлган, сиз дилини оғритиб қўйишдан доим ҳазир яшашингиз керак бўлган инсонлар!

Тошни бошқа ёққа қараб отсангиз, дарров ўша ёққа бориб туриб оладиган, ёқангизга ёпишиб дарров даҳан жангини бошлайдиган, "мен бунга нима қилдим?!" дея ҳайрон-у лол турган пайтингиз- фитналарини ўргимчакдек чаққон тўқиб ташлаган ғанимлардан Худо асрасин!

Биламан, уларнинг ҳўмрайган башарасига қараганингизда миянгизда мажлис бошланади!

Ёқангизни тишлаш учун қўл чўзасиз!

Ёлғиз қолган пайтингиз ўзингизни ўзингиз тафтиш қилишга тушасиз:

"Мен унга қандай ёмонлик қилганман?! Нега менга ёпишиб олди?! "

Энг қизиғи бу саволга ҳозир эмас, ками беш йилдан кейин жавоб топасиз!

Бундай одамлар ҳақидаги энг қисқа хулоса эса шундай: инсон зоти ҳамма нарсада ўзининг насл-насаб тарафдан қандай инсон эканлигини кўрсатади!

Ҳатто ғойиб душманларнинг ҳам пасткашидан асрасин сизни!

Билимсизидан, жоҳилидан асрасин!

Агар шу ҳислар айни чоғда хаёлингиздан кечаётган бўлса, ғамгин бўлманг, аслида ҳаммаси яхшиликка!

Англанг, шунчаки саждаларда узоқ қолишингизни, яна қалбан Ўзига боғланишингизни Аллоҳ хоҳлабди!

Бу кунлардан олган сабоғингизни ҳам ёддан чиқарманг! Жилмайингда, қаердадир адашиб,  билмай маломатга кўмиб қўйсангиз- буни аслзодаларча кечирган,  индамай ўз сукутига беланган,  секингина йўлни бошқа томон сари буриб кетган инсонларга хаёлан таъзим қилинг!

Одамларни фарқлаш соатидир бу!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Jan, 03:41


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ азизларим, саломатмисизлар

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

09 Jan, 03:01


#нимадир_ва_яна_нималардир

Душманларингизга, зулмкорларингизга узоқ умр сўранг!

Дунё- Одам Ато ва Момо Ҳаво сургун қилинган жой. Душманингиз ҳам шуни тушунгунча яшасин!

Дунёнинг тўрт томондан сиқадиган деворлари бор, кислородни ўлчаб берадиган асбоблари... Бир ютим ҳавони симираркансиз, Азроилнинг ҳўмрайган чеҳрасини ўн марта кўрасиз! Азроил баъзида жон олишга ҳам шошмайди.

Тақвимдан кунлар тўкилган ҳазондек учади. Соат имиллаб судралади, шифтлар- тарақлаб юрган кунларни кўрсатиб турадиган киноштативга экран вазифасини ўтайди...

Дунё ана шундай томошахона! Бу томошаларни кўрмаслик учун тезроқ кетиш чиптасини қўлга киритгинг келади. "Ҳузур бордир балки гўр деб аталмиш барзаҳ уйида?!" дейсан... Ҳа, шундай хаёллар ҳам кечади...

Шу ҳамма томошоларни кўриш бахтини тиланг ўзингизга зулм қилган инсонга!

Кафтларида умр чизиқлари узун бўлсин, лекин ҳаётида ҳузур бўлмасин!

Ўзи тушунсин! Дунёда талашадиган ҳеч нарса йўқлигини!

Ёпишган, чирмашган, шу учун жонини жабборга берган дунё матоҳини- чирик эканлигини англагунича умр берсин, унга!

Чирик эканлигини англаган пайти пешонасига шап этиб урсин! "Шу учун шунча фитна туздимми, шу учун шайтонга байъат бердимми, шу учун кимларнидир қон қақшаттимми?!" десин-у ўзидан ўтганини ўзи билсин! Ўзи билсину, иштони билсин!

Дунёнинг у тилла деб тушунган аҳлатларига, ҳидидан нималигини англолмаган био чиқиндиларига тўйгунича яшасин бу дунёда!

Сиз эса кетиш чиптангиз қўлингизга тегса, ҳаммасига бир қўл силкинг-у кетинг!

Одамлар "ҳа-а, яхшига кун йўқ экан-да, мана ўлди-кетди!" деса, десин! Ўзи шунақа, яхши одамлар кам яшайди. Меҳрибон Зот дунё қамоқхонасида уларни узоқ ушлаб турмайди...

©Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

09 Jan, 02:38


#нимадир_ва_яна_нималардир

Энг ёмон нарса кимгадир туҳмат қилиш...

Бировнинг "Сени Аллоҳга солдим!" дея айтилган сўзидан қўрқинг!

Аллоҳ кечиримли! 18 минг оламни яратган Зот бандаси чин дилдан тавба қилса, кечиради. Аммо икки банда ўртасида кечаётган мубоҳасага аралашмайди. Чунки уларнинг ўзаро ҳисоб-китоби бор.

Кимнинг дилини оғритган бўлсангиз, кимга туҳмат қилган бўлсангиз ўзингизга тегишингизни олмагунингизча дунёдан ўтмайсиз...

Бу дунёни ёлғон дунё деймиз. Чин дунёда кўрадиганларимиз бисёр аммо бу ёлғон дунёсининг ҳам ўзига яраша тош-торозуси бор. У ҳам ҳаққини ундириб олмагунча пешимизни қўйиб юбормайди.

Ким бўлсангиз бўлинг, балки осмондирсиз балки ер, балки музаффар чўққилар ҳукмдори, балки бутун дунё пойингизда турган инсон...

Лекин нима бўлганингизда ҳам чўкасиз! "Сени Аллоҳга солдим!" деган одамнинг бир томчи кўз ёшига чўкасиз! Худо чўкдиради!

Ана унда кейин тиз чўкиб боришнинг кераги йўқ!

Шуни унутманг!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

09 Jan, 02:29


#ташаккурнома

Азизларим, акам ҳаққига дуода бўлиб турган ҳамма-ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Эрталаб уларнинг комага тушганликларини эшитган заҳотимиз йўлга тушиб кетгандик, ярим кечаси Қўқонга қайтиб келдик. Болаларим 18 соат машинада ўтириб кутишди.

Алҳамдулиллаҳ, акамнинг аҳволи яхшиланди. Ўзининг жигаридек куйиб- пишиб ҳар тарафдан малакали дўхтир излаган ва узоқ йўл бўлишига қарамай уларни акамнинг бошига олиб кела олган турмуш ўртоғимдан эса бир умрга миннатдорман.

Менга жуда кўп мухлислар дуо қилаётганларини айтиб ёзишди. Шу бугун тилимда шукр билан айта оламанки, мендек фақир бир қулини Аллоҳ таоло ана шундай шукрини адо этиб бўлмас неъматлар билан сийлаган экан.

Ҳар доим ҳаққимга дуода бўлиб турувчи сиздек яқинларим борлиги учун шукр!

Дуоларда эслаб туринг азизлар, акамнинг аҳволлари барқарорлашса ин шаа Аллоҳ яхшироқ касалхонага кўчирамиз деб турибмиз. Парвардигор ўзи мададкоримиз бўлсин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

09 Jan, 02:13


#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги сизга хайрли бўлсин!

Дастурхонингиз ризққа, хонадонингиз нурга, икки кафтингиз баракага тўлсин!

Бисмиллоҳ деб дарвоза очганларнинг уйи фаришталарга қадамжо бўлсин, Ла илаҳа иллаллоҳ дея таҳорат суви-ла покланганларнинг жамолини истара тарк этмасин, Алҳамдулиллаҳ дея шукр келтирган тил Роббисига ҳеч қачон осийлик қилмасин!

Янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Jan, 11:38


Рахмат Аллох рози булсин

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Jan, 11:38


Ассалому алайкум , Азизахон синглим . Яхшимисиз , соглигиз яхшими . Хужайиниз , болажонлариз яхшими . Акезлага Аллох, комил ва асоратсиз шифо берсин . Фарзандларини ва силани бахтилага тузалиб кетсинла . Узиззи эхтиёт килин , соглигиззи уйлен . Опалариз сог саломатми . Битта опезлани беллари огриб коганди , яхшилами . Манам якинда онамладан айрилдим . Жудаям тушкунликка тушиб когандим . Яхшиям опаларим бор , далда булишди . Бир биримизга далда бувоммиз . 😢. Кизлани куп бугани яхшикан . Аллох, хаммамиззи уз панохида асрасин . Жигарларимиз бахтимизга сог саломат булишсин .

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Jan, 03:03


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Jan, 13:50


Vitamin D3:
Funksiyasi: Vitamin D3 kaltsiy va fosforni so’rilishiga yordam beradi, suyaklarning kuchli bo’lishini ta’minlaydi. Shuningdek, immun tizimini qo’llab-quvvatlaydi.

Vitamin K2:
Funksiyasi: Vitamin K2 suyak to’qimalarini mustahkamlashda, shuningdek, qon ivish tizimida muhim rol o’ynaydi. Vitamin K2 kaltsiyning to’g’ri joylashishini ta’minlaydi, ya’ni u suyaklarga borib, qon tomirlarida to’planmasligini oldini oladi.

Vitamin D3 va K2 o’rtasidagi o’zaro ta’sir:

Vitamin D3 organizmda kaltsiy miqdorini oshirsa, vitamin K2 esa kaltsiyning suyaklarga to’g’ri joylashishini ta’minlaydi va qon tomirlarida to’planishining oldini oladi. Shunday qilib, ushbu vitaminlarning birgalikda qabul qilinishi suyak va yurak-sud tomirlarining sog’lig’ini yaxshilashga yordam beradi.

Bu blogda siz sogʻligʻingiz haqida barcha foydali ma’lumotlardan bahramand boʻlishingiz hamda Amerika, Turkiya va Rossiya vitaminlarini xarid qilishingiz mumkin🤍

https://t.me/+9yG2LzB12QU0Yjli

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

03 Jan, 14:56


#Sos

Таскин гуруҳига кимдир уятсиз расмли, бемаза, пойинтар-сойинтар, кўринишидан ўзбек тилида ёзилганга ўхшамайдиган изоҳни биринчи бўлиб мақола остига отадиган вирус профилларни жойлаб қўйибди.

Пост ёзгандан кейин кириб шуларни битта-битта блоклаб ўчиряпман. Админлар диққатли бўлинглар, илтимос сизлардан!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

03 Jan, 14:50


#нимадир_ва_яна_нималардир

Разм солганларим...

Ҳижобланиб сўнг қандайдир сабаб билан ҳижобини тарк этганларнинг ҳаётида катта бир бўшлиқни кўрдим.

Кимдир фикримга қўшилар, кимдир эса йўқ, кимдир озгина ошириб юборибди дер, лекин камина разм солиб сезганимни айтяпман.

Тармоқда бир қизни кузатардим. Истарали, йўқни йўндирадигандек кўринадиган қиз эди. Ёлғиз она сифатида бола тарбиялаётганини ҳам сезиб-билиб юрардим.

Ҳижоб кунида бошига рўмол солди. Бир ойдан кейин эса рўмолини ечиб отди ва ҳар хил калта-култа кийимларда оммага кўриниш бера бошлади. Икки-уч йил олдин бизнеси касодга учраганини ва ҳақдорлар шикоят қилгани сабаб қамалганини эшитдим.

Ҳозир шу постни ёзяпману шунга ўхшаган жуда кўп воқеаларни хаёлдан ўтказяпман. Ичимда бироз ғашлик уйғонгани ҳам рост.

Қолганларнинг ҳам ибрат ўрнида ҳаётидан ва оқибатидан бир шингил ёзиб қўйгим келяпти, аммо ёшингга ёш қўшилгани сари кўпроқ ўзинг билан машғул бўлиб қоларкансан. Кимнидир гапиришдан, кимнидир мазаммат қилишдан фойда йўқ!

Лекин ўқувчимга доим фойдани кўзлаганман. Бу постдан ҳам кўзлаганим шу: Аллоҳ таолонинг раҳмати ҳар хил кўринишда бўлади. Сатрланиш ҳам шулардан бири...

Буни Аллоҳ таолонинг сизга туширган ҳивфзи деб билинг ва унга менсимасдан муносабатда бўлманг!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

03 Jan, 02:51


​​#тонгги_тилак

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Гўзал тонгингиз хайрли бошлансин, азизлар!

Ушбу кунда барчамизга чиройли амалларни бажара олиш насиб этсин, яхши инсонларга йўлиқтирсин, бугун кечагидан-да яхши инсон бўлайлик, лабимизни чиройли табассум билан, юрагимизни яхши ниятлар билан, кафтимизни хайрли дуолар билан безайлик!

Жума муборак азизлар!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Jan, 16:10


​#нимадир.

Ишонинг,  агар бугунги кун охирги имкон эканлигини ҳис қилолсангиз,  сиз...

Фариштани ҳам ярим йўлда қолдирадигандек бўлиб яшайсиз...

Зуғум қилмайсиз,  зулм ҳам...

Осмоннинг қанчалар гўзал эканлигини пайқайсиз...

Ернинг худди онангиздек меҳрибон эканлиги ҳам ёдингизга тушади...

Она қорнига 250 миллиарддан атига биттаси киради,  ернинг қорнига эса ҳамма!

Уни меҳрибон деб тушунишга мажбурсиз...

Келмаётган ёз қанчалар истараси иссиқ....

Келмаётган куз қанчалар саҳий...

Ҳар куни оз-оздан жилмаяётган баҳор-яхши одам бўлганимизни шивирлаб айтаётгандек...

Ўтиб кетган қиш ҳам ёмон эмасди...

Тақдир тўқнаштирган ёрингизда ҳам иллатлар сезилмай қолди.  Қизғонганидан қовоқ уйди,  яхши кўриб кетганидан қизғонди...

Меҳрни ҳам шундоқ кўтариб келиб,  яна шундоқ кўтариб кетаётганлар бор...

Бодроқдек сочиб ташлаганлар...

Агар бугунги кун охирги имкон эканлигини билсангиз,  сиз ҳам бир лаҳза қуёшга айланардингиз...

Қуёшга!

Фақат беришдан бошқасини билмайдиган ва ўйламайдиган қуёшга...

Беш кунлик дунёда меҳрга бир ўзингиз беланиб қолинг демаймиз...

Уч кунлик дунёда ўйланиб қолинг демайман...

Бугун  одамга ўхшаб яшаб қолинг!

Яшаб...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Jan, 16:10


#бахтли_турмуш_сирлари

Эр-хотинлик ҳаётида комилa аёл ва комил эр деган гап, тушунча йўқ. Ҳаётингиз фаровон ва барқарор, тинч бўлиши учун бағрикенг, кечиримли ва камчиликларга кўз юмиш санъатини ўрганишингиз лозим.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Jan, 16:10


​​#нимадир.

Яхши аёл бир вақтни ўзида ҳамма нарсанг бўла олади.

У  Бомдодга уйғотувчи- будильник,  қорнингни тўйғазувчи- ошпаз,  ғамгин пайтларингда- ҳамдард,  ҳурсанд пайтингда- ҳамсуҳбат,  касал пайтингда- табиб,  мулкингни асровчи- хазинабон,  кўнглингни овловчи хури-ғилмон,  адашганингда йўлингни ёритувчи- фонус,  болаларингга-тарбиячи,  гуноҳларингдан қўриб, покловчи-масиҳингдир!. 
   
Яхши эркак ҳам худди шу каби,  сен ўсиб улғайган ва ташлаб келганинг- у ортда қолган яқинларинг ўрнини тўлдиргувчи,  отангдай суянч бўладиган,  онангдай ғамҳўрлик қиладиган,  акангдай шаънингни ўйлайдиган,  опангдай оғриқларингни сўрамай ўрнини топадиган,  синглингдай қалбингни иззат қиладиган,  укангдай ёнингга тиркоғичлик қиладиган, ўкситмайдиган,  инжитмайдиган ва  ёлғиз аёлликни ҳавас қилдирмайдиган бўлади!

Чунки умр калта. 
У яхши ҳамроҳ билан ўқилган энг гўзал ҳикояга айланиши учун икки томон ҳам бир-бирини қадрлаши керак!

©️Азизахон Исмоилова


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Jan, 06:31


UZulanish_bot:
Ассалому алайкум Азиза опа

Аслиддин исмли 15 ёшли жияним 3 кун булди йук тополмаяпмиз

ИИБ оёкка турган излаяпти

Илтимос киламан халкдан дуо олиб беринг

Жонига,танига,рухиятига,имонига хеч бир шикаст етмаган холда топилсин илтимос Иншааллох

Илтимос киламан сиздан

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Jan, 15:26


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

48-қисм

Пешин намозидан кейин ҳам Абдулмажид қоридан дарак бўлмади. Иёз сандал ёнида икки қоши ўртасига тугун туширганча бир муддат ўйланиб ўтирди. Ҳудди ҳужрада ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдек. Хуршеда эрталабдан бери туз тотмаганди. Қорни қулдириб сурнай чалишни бошлади, ичидан чиқаётган овозларни эшитиб ўзи уялиб кетди.
   —Очқабсиз! Бирон нарса еб олинг.
    Ниҳоят Иёзнинг унга ҳам манзират қилгани эшитилди.
    —Йўқ, қорним тўқ! Сиз... Чой ичасизми?

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-21-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Jan, 15:11


​​​​#нимадир

Шу кунгача англаганларим: Сабр қилганлар тавозеъли бўлишади, ундай инсонларни Аллоҳ эл ичра обрўсини баланд қилиб қўяди.

Ризққа ва неъматларга сероб бўлишни истасангиз шукрни кўпайтиринг!

Ҳар қандай ҳолимиз учун истиғфордан яхшиси йўқ! Билмаймиз, қандай гўнгтепа устида ўтирганимизни! Осмон йиғлаганда, шамол қўзғалганда, юрак ғаш бўлганда, ҳеч ким билан гаплашгингиз келмай қолганида бир жойга ўтиринг-да, истиғфор айтинг!

"Яхши келин бўлдим, менгаям яхшиси келади!", " Йигит зоти билан гаплашмадим, менга ҳам шунақа пок йигит учрайди!", "ҳалол инсонман, туҳматга учрамайман!", "пешона тери билан топганман, топганим зое кетмайди!" деб амалингизга ишонманг! Худодан сўраш ҳам керак! Агар сўраш эсингиздан чиққан бўлса, хом мевасини узишга узиб қўйиб, савдосининг барорини Худодан сўраб ичи қийилиб ўтирганларнинг бозорида тентийсиз!

Садақа улашинг, ризқнинг баракаси шунда! Ички баҳиллигини, эҳтиёж заруратини, шайтон нағмасини, бандаларга ҳос ожизлигини енгиб ўзига керак бўлиб турган пайтда бошқа бир инсонга қўлида борини эҳсон қилиб юборган одамнинг мол ибодати, закоти, эҳсони, садақаси- албатта Аллоҳ таолога хуш келиб, унга қурбат ҳосил қилишда асқотади деб ўйлайман.

Ўзингиз ўйланг, дунёга ҳирс
бўлатуриб, қанақасига инсон ўзини тақволи ҳисоблаши мумкин?!

Мискинларсиз Аллоҳ таолонинг розилигига қандай
етишиш мумкин яна?!

Бахиллик билан У Зотнинг ризолигини қандай топиш мумкин?!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Jan, 02:57


#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Муродбаҳш чоршанба тонги барчангизга хайрли ва барокотли бўлсин!

Умр китобимизда яна бир янги саҳифа сифатида очилган ва унга савобли амал деб аталмиш битиклар ёзишга имкон берган ва бизни ана шунга қодир қилган Аллоҳга минг шукр...

Бир ҳовуч кун, йигирма тўрт соат шип этади-ю, ўтади-кетади!

Илоҳим, шу куннинг фурсатларини бой бермай, хайрли ишларга улгуриб қолайлик!

Илоҳим бугун тонгда қилган ниятларимиз кун адоғида ижобатини топган бўлсин!

Хайрли кун-хайрдир...


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

31 Dec, 02:44


​#йилнома

Бугун ҳам СИЗГА хат ёзмоқчиман, қадрдоним...

Умрингиздан нечадир сонияни мени ўқиш учун ажратдингиз!

Кўз ризқингизда- бугунги ёзганларимдан насиба бор экан!

Инсон агар юз йил яшаса, У ўттиз олти минг беш юз кун яшаган бўлади...

36500!

Менга бу рақам доимо ғариб кўринган...

Чунки кун ўтиши тез!

Умр ўтиши шошқин дарё каби...

Кечагина қўлларим-кичкина қизчанинг қўли каби эди!

Бугун эса онамнинг кафтига ўхшаб қолди...

Кечагина саждага бораётганимда илдам эдим...

Энди эса суякларим қисирлаши-тобора ўзимга эшитиляпти...

Мен ҳаётдан эрта кетганларга ачинаман!

Тавбага улгурдимикан?

Пешонаси сажда кўрдимикан?

Сўздан имлога айланган Каломуллоҳга бир бора бўлсин, назар солмоқлик унга насиб этдимикан?

Ортидан дуога кафт очадиган кимдир қолдими?

Яшаётганларга қараб ҳам кўнглимдан баъзи гаплар ўтади:

Кун ўтди, баъзан кун, баъзан тундамиз, эртага яна бир тонг яна бир тун келади:

Балки бу кимнингдир 28650 чи куни...

Балки у эндигина мен каби 15737 кун яшагандир...

Хўш, нимага улгурди?

Сиз ўзингиз нимага улгурдингиз?

Қадрдоним бир йилингиз худди орқада қолган йиллар каби ўтиб кетган бўлса, янги келаётган йилни тамомила бошқача яшаш учун кутиб олинг!

Ҳар бир тонгингиз Фажр (бомдод) номози билан бошлансин...

Саодат асрида бир кун нафас олгандек руҳингиз яйрасин...

Росулуллоҳга қўшни бўлган саҳобий-саҳобиялар каби уйғона олинг...

СИЗГА мана шундай йил насиб бўлишини тилайман!

Ҳурмат билан Ummu Zaynab...

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

31 Dec, 02:39


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Dec, 19:05


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

47-қисм

🍃
    
Муҳташам уй ўрнида қорайиб ётган аллақандай ҳароб вайронани кўриб Хуршеданинг кўз ўнгига бир деганда Афшар хоним келди.

"Демак, кеча қўлидаги шишлар бежиз эмас экан-да! Эсиз, шундай уй!"

Бўшашганча нима қилишини билмай пича бўсағада туриб қолди. Дарвозанинг бир қаноти йўқ. Иккинчи томони майишганча ошиқ-мошиғида осилиб ётибди. Оёқ остида синган шишалар, йиртилган латталар, ёнган ва қорайиб, қайта ишлатиб бўлмайдиган ҳолга келган тахталар...

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-19-3

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Dec, 05:17


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

27 Dec, 16:17


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

46-қисм.

Яна ҳудди кечагидек идиш, бу сафар унинг ичида найча шаклига келтирилган қоғоз бор. Иёз ҳароба уйининг зинасига шишани уриб синдирди ва унинг ичидаги хатни олиб ўқиди:

"Ҳалигача хатойингни тузатмадинг, ҳалигача мени органга ушлаб бериш пайида юрибсан. Охирги марта гаплашиб олишимиз учун имкон бераман. Ёлғиз ўзинг кел. Сой бўйига. Соат тушки 13:00 да!"

Иёз шошиб соатига қаради. Ўн беш дақиқа вақт бор аммо сой бўйига етиб боргунча ҳам шунча вақт кетади. Бир тарафи пешин вақти кирган, намозини ҳам ўқиб олиши керак. Енгилгина таҳорат олди ва ҳали тирсагидаги сувлар қуримай туриб кийимларини елкасига илди.

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-19-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

27 Dec, 16:03


#нимадир.

Қизларимга насиҳат қиляпман. Зеро, шу пайтгача яшаб, эл оғзида юрган баъзи бир гапларни тўғри эканлигини англадим.

•Ота-онанинг дуосини олган фарзанд хор бўлмайди. Сизга фарзандингиз қандай муомала қилишини истасангиз, ўзингиз ота-онангизга ўшандай фарзанд бўлинг.

•Қайнона мавзуси баъзи келинларнинг оғриқли нуқтаси. Жамиятимизда ўткир қайноналар бор, йўқ эмас. Аммо бир ҳақиқатни тушундим: қайнонанинг ҳам дуосини олишга ҳаракат қилавериш керак. Бу дуолар сўзма-сўз ижобат бўлишини ҳаётда жуда кўп марта кўрдим.

•Дуо олган қиз ҳаётда минг чиғириққа тушиб бошида қийналиши мумкин аммо охир оқибат барибир бахтини топиб кетади. "Жуда кўпчиликнинг дуосини олгандима, нега тақдирим бунақа бўлди?" деб ўйланишлар бу ҳикоянинг хотимаси эмас. Хотима жуда гўзал бўлади, ишонаверинг!

•Сиз кимга зулм қилган бўлсангиз, қилмишингиз симметриясигача мос бўлиб ўзингизга қайтади. Уриб, беш сўм пулини олиб қўйган бўлсангиз, сизниям айнан ўша жойингизга уриб, пулингизни олиб қўйишади. Тарихнинг такрори кўпроқ мана шу ўринларда юз беради. Шунинг учун яхшиси ёмонлик қилмаслик керак.

•Агар ёлғон гапириб уч минутда фош бўлаётган бўлсангиз, айб қилиб дарров кўзга ташланиб қолаётган бўлсангиз, бировни гапирсангиз суйганингизга синов келаётган бўлса-ўзингизни тузатинг ва комиллик сари интилинг. Лекин нима қилсангиз ҳам жин урмаётган бўлса-унда қўрқинг. Чунки сизни тузатишни Қодир Зотнинг ўзи истамаяпти!

•Қаршингизда мўлтираб турган бечораҳолни ҳеч кими йўқ экан деб топтаманг. Айнан шундайларнинг уволи ёмон тутади, айнан шунақа инсонларнинг охи тезроқ кўкка етади. Синов турфадир. Сизни бир сўзи билан хонавайрон қилиб юборадиганлар ҳеч қачон қаршингизга паҳлавон кўринишида келмайди. Бу худди оғирлиги бир грамм ҳам чиқмайдиган вирус бутун бошли дунёни пароканда ҳолга солишига ўхшайди.

•Биров оғир дардга чалинганини эшитсангиз, унга Парвардигор раҳм қилишини дуо қилиб сўранг, раҳмингизни Яратганнинг раҳм-шавқатига тенглаштирманг. Мен кимга жуда қаттиқ ачинган бўлсам, ўша одамнинг ҳолатига тушдим. Дуо қиляпманки, Ўзи меҳрибон, Ўзи раҳм қилсин...

•Инсон ўз қадрига етсагина кейин бошқа одамнинг қадрига етади. Бу ҳам қонуният. Ким ўзига яхшилик қилган одамни қадрламаётган экан, билингки у қачондир инсоннинг ҳам уволи бор эканлигини тушуниб етади.

©️Азизахон Исмоилова

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

27 Dec, 16:03


​​#қўшни_постлар.

Ойгул унаштирилса, унаштирилган йигити билан қучоқлашиб бўй-бўй суратларини ижтимоий тармоқларга улашади.

Шуҳрат уйланиб хотинининг расмини профил сурати қилади.

Наргиза фарзанд кўради, инстаграмдан тортиб ватсабу телеграмларгача боласининг суратларини қўйиб "Маша Аллоҳ" дейди.

Кумуш эрининг бозорлигини музлаткичга чиройли тахлаб, суратга олади, инстаграмда улашганида юздан ортиқ "лайк" келиши учун.

Зуҳра емакхонага борса, овқатлари совугунча чиройли фонли сурат олишга уринади.

Хуллас, маҳрамият, андишаю ҳаё ер билан битта бўлди.

Эл-юрт орасида хотини билан ёнма-ён юришга уялган боболаримизнинг набиралари бугун хотинини никоҳлаб олмасдан бурун қучоқлаб ҳаммага кўз кўз қилади.

Пишираётган таоми қўшнининг бурнига сезилишидан истиҳола қилган момоларимизнинг набиралари еган-ичганидан тортиб, ич кийимларигача интернетда ҳаммага кўрсатадиган бўлди.

Жуфтининг исмини тилга олишдан ҳаё қилган буюкларнинг авлодлари бугун мана шу аҳволда.

''Номаҳрамнинг кўзи тушмасин!'' дея вафот этганида тунда кўмилишни истаган Ҳазрати Фотима ва фотимақалбли қизлардан қандай қилиб бор бўйию вужудини кўз-кўз қилиб суратлар улашадиган қизлар туғилди?

Тор кийинишдан андиша қилган, ўзини, иффатини муҳофаза қилган эркаклар қандай қилиб тор почали шимлар киядиган, танасининг ҳамма жойини элга кўрсатадиган кийимларда бемалол юрадиган эркакларга айланди?..

Ҳаё ҳисси билан кўзи ёригунича ҳомиладорлигини яширишга уринган оналардан, тор кийимлар билан ҳаётда ва ижтимоий тармоқда қаппайган қорнини кўз-кўз қиладиган оналар қандай кўпайди?

Биз қандай қилиб, маҳрамият рашкининг шарму ҳаёси билан танилган аждодларнинг маҳрамиятни билмаган, рашки йўқ, шарму ҳаёдан маҳрум авлодлари бўлдик?

Кеча ва бугун ўзгариб кетган қадриятларимиз ва ҳаёт тарзимизни ислоҳ қилишни аввал ўзимиздан бошламоғимиз керакмикин?...

• Ижтимоий тармоқларда эримиз (хотинимиз) билан қучоқлашиб турган суратимизни жойламаслигимиз — ёлғизлигимизни англатмайди.

• Интернетда болаларимизнинг суратларини қўйиб тил учида "Маша Аллоҳ"лар қабул қилишга иштиёқманд эмаслигимиз — бефарзандлигимизни билдирмайди.

• Ижтимоий тармоқларда овқатланаётганимиздаги суратларни баҳам кўрмаслигимиз, бизнинг оч ёхуд емакхоналарга бормаслигимизни билдирмайди.

• "Бу ишни қилдим!", "Фалонча ютуққа эришдим!", "Писмадон жойларга бордим!" дея мақтаниб блогпостлар қўймаслигимиз — бекорчилигимизга ишора эмас.

Биз ўзимизга берилган ҳамма нарса, нафасдан тортиб токи мана шу сўзларни ёзаётганда клавиатурани босаётгандаги бармоқларимизнинг ҳаракати ҳам шак-шубҳасиз Аллоҳдан эканини яхши биламиз!

Бизнинг ҳеч нимамиз йўқ! Ҳеч нарсага қодир эмасмиз! Бўйнимиздан миямизгача мингларча томиру томирчалар борган. Биттаси узилса ё жинни бўламиз, ё ўламиз.

Нимамизга бунча ишонамизу, нимамизни мақтаб кўз-кўз қиламиз?!

©️Умида Азиз

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

27 Dec, 02:48


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин азизлар!

Жума муборак!

Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз мусаффо, ҳар ким ўз юмушини бажариб, хайрли амалларга камарбаста бўлиб, роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаверсин!

Илоҳим...

@Ummuzaynabummuijodi.

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

26 Dec, 18:18


​​#туннома

Қачонлардир ҳаётингизга янглиш кирган кимсалар- кейинчалик ёнингизга келиши мумкин бўлган яхши инсонларни йўққа чиқарувчи сабабга айланади.

Улар сабаб жуда кўп ўзингизга керакли бўлган инсонларни кўксидан итаришингиз ва янглиш муносабатларда узоқ чалкашиб юришингиз мумкин.

Яхшилар кутиб турмайди ва дарров кетади.  Чунки уларда сиранчга ўхшаб бировга ёпишиб юриш ёки суймаганга суйкалиш одати йўқ.

Умр қисқа,  шу қисқа умрни ўзингизга муносиб инсонлар даврасида ўтказинг,  ҳар бир кунингиз шукрда ва фикрда ўтсин.

Хайрли тун тилайман...

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Dec, 23:14


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Dec, 15:23


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

36-қисм

Иёз шу кунгача ҳеч кимга ўз ҳаётини муфассал тарзда айтиб бермаган. Нималарнидир айтишга тортинади, баъзиларини "айтганим билан барибир ҳеч ким тушунмайди" деб ўйлайди. Шундай воқеалар борки, уларни эслаш - бошдан кечирган пайтингдагидан-да оғриқли ҳиссиётлар беради. Эслашни истамайсан, хотира сандиқларида уларнинг эскириб, титилиб, то унут бўлмагунча қолгани, ҳар суқма хаёлга илашиб қаршингга чиқавермагани- сен учун яхшироқдек туюлади.

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-09-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Dec, 15:21


​​#маълумот.

СУРАЛАР НОМИ ТАРЖИМАСИ

١ _ Фотиҳа _ Очувчи
٢ _ Бақара _ Сигир
٣ _ Оли Имрон _ Имрон оиласи
٤ _ Нисо_ Аёллар
٥ _ Моида _ Дастурҳон
٦ _ Анъом _ Чорвалар
٧ _ Аъроф _ Жаннат билан Дўзахни ажратиб турадиган девор
٨ _ Анфол _ Ўлжалар
٩ _ Тавба _ Тавба
١٠ _ Юнус _ Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ _ Ҳуд _ Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ _ Юсуф _ Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ _ Раъд _ Момақалдироқ
١٤ _ Иброҳим _ Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ _ Ҳижр _ Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ _ Наҳл _ Асалари
١٧ _ Исро _ Тунги сайр
١٨ _ Каҳф _ Ғор
١٩ _ Марям _ Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ _ Тоҳо _ Тохо ҳарф
٢١ _ Анбиё_ Пайғамбарлар
٢٢ _ Ҳаж _ Ҳаж
٢٣ _ Муминун _ Мўминлар
٢٤ _ Нур _ Нур
٢٥ _ Фурқон _ Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ _ Шуаро _ Шоирлар
٢٧ _ Намл _ Чумоли
٢٨ _ Қасас _ Қисса
٢٩ _ Анкабут _ Ўргимчак
٣٠ _ Рум _ Рум (давлат номи)
٣١ _ Луқман _ Луқмон
٣٢ _ Сажда _ Сажда
٣٣ _ Аҳзаб _ Фирқалар
٣٤ _ Сабаъ _ Сабаъ (қабила номи)
٣٥ _ Фатир _ Илк Яратгувчи
٣٦ _ Ясин _ Ясин, ҳарф
٣٧ _ Вас-саффат _ Саф тортиб тургувчилар
٣٨ _ Сод _ Сод, ҳарф
٣٩ _ Зумар _ Гуруҳлар
٤٠ _ Ғофир _ Мағфират қилгувчи
٤١ _ Фуссилат _ Муфассал баён қилинган
٤٢ _ Шўро _ Маслаҳат
٤٣ _ Зуҳруф _ Зеб зийнат
٤٤ _ Духон _ Тутун
٤٥ _ Жасия _ Тиз чўкувчилар
٤٦ _ Аҳқоф _ Қумтепалар
٤٧ _ Муҳаммад _ Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ _ Фатҳ _ Ғалаба
٤٩ _ Ҳужурот _ Ҳужралар
٥٠ _ Қоф _ Қоф, ҳарф
٥١ _ Ваззарият _ Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ _ Тур _ Тур тоғи
٥٣ _ Нажм _ Юлдуз
٥٤ _ Қомар _ Ой
٥٥ _ Роҳман _ Меҳрибон
٥٦ _ Вақеа _ Воқеа
٥٧ _ Ҳадид _ Темир
٥٨ _ Мужадала _ Мунозара
٥٩ _ Ҳашр _ Жамлаб сургун қилиш
٦٠ _ Мумтаҳана _ Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ _ Саф _ Саф, қатор
٦٢ _ Жума _ Жума куни
٦٣ _ Мунафиқун _ Мунофиқлар
٦٤ _ Тағобун _ Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ _ Талақ _ Талоқ
٦٦ _ Таҳрим _ Ҳаром қилиб олиш
٦٧ _ Мулк _ Бойлик
٦٨ _ Қолам _ Қалам, ёзув асбоби
٦٩ _ Алҳаққо _ Аниқ рўй бергувчи
٧٠ _ Мааъриж _ Осмон қаватлари
٧١ _ Нуҳ _ Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ _ Жин _ Жин
٧٣ _ Муззаммил _ Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ _ Муддассир _ Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ _ Қиямат _ Қиёмат
٧٦ _ Инсон _ Инсон
٧٧ _ Мурсолат _ Юборилган шамоллар
٧٨ _ Набаъ _ Ҳабар
٧٩ _ Назият _ Жон олгувчи фаришталар
٨٠ _ Абаса _ Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ _ Таквир _ Ўралиш
٨٢ _ Инфитор _ Ёрилиш
٨٣ _ Мутаффифун _ Бошқаларнинг ҳаққидан уриб қолгувчилар
٨٤ _ Иншиқоқ _ Ёрилиш
٨٥ _ Буруж _ Осмондаги буржлар
٨٦ _ Ториқ _ Тунги йўлчи
٨٧ _ ЪАла _ Энг олий зот
٨٨ _ Ғошиа _ Ўраб олгувчи
٨٩ _ Фажр _ Тонг
٩٠ _ Балад _ Шаҳар
٩١ _ Шамс _ Қуёш
٩٢ _ Лайл _ Кеча, тун
٩٣ _ Зухо _ Чошгоҳ вақти
٩٤ _ Шарҳ _ Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ _ Тийн _ Анжир
٩٦ _ Алақ _ Лаҳта қон
٩٧ _ Қодр _ Қадрли кеча
٩٨ _ Баййина _ Аниқ ҳужжат
٩٩ _ Залзала _ Зилзила
١٠٠ _ Адият _ Чопқир отлар
١٠١ _ Қориа _ Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ _ Такасур _ Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ _ Аср _ Аср намоз вақти
١٠٤ _ Ҳумаза _ Бўҳтончи
١٠٥ _ Фил _ Фил, ҳайвон
١٠٦ _ Қуройш _ Қурайш, қабила
١٠٧ _ Маъун _ Идиш тавоқ
١٠٨ _ Кавсар _ Кавсар, Ховуз
١٠٩ _ Кафирун _ Кофирлар
١١٠ _ Наср _ Ёрдам
١١١ _ Масад _ Пишиқ тола
١١٢ _ Иҳлас _ Иҳлос қилиш
١١٣ _ Фалақ _ Тонг
١١٤ _ Нас_Одамлар


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Dec, 12:33


#иқтибос.

Қанча дуолар бордир-ки, сенинг зараринг, ҳалокатингдир.

Аллоҳ уларни Кариймлиги учун қабул қилмайди.

Мавлоно Румий.

@Ummuzaynabummu

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

06 Dec, 02:31


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин азизлар!

Жума муборак!

Юртимиз тинч бўлсин, осмонимиз мусаффо, ҳар ким ўз юмушини бажариб, хайрли амалларга камарбаста бўлиб, роҳат-фароғатда умргузаронлик қилаверсин!

Илоҳим...

@Ummuzaynabummuijodi.

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

04 Dec, 18:17


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

35-қисм.

—Икки йилча сиқилиб юрди. Менам маҳаллангизга икки-уч марта бордим. Кейин жойи чиқди, турмушга узатдик...

Бошида бахтли яшади. Хурсанд... Кейин қайнонаси билан муросаси қочди, эридан хафа бўлди. Биз эса иккиқатлигига шунақа бўлаётгандир деб ўйладик. Йўқ, адашган эканмиз!

Очиғи, қизим аммаларига тортган. Саккизта аммасидан ҳозир еттитаси тирик!  Ашурой опам беш йилча олдин қазо қилди. Ер бориб хабар қилмасин, раҳматли жуда доғули аёл эди...

Мен Моҳпорага “рўзғорингга бировни аралаштирма!” деб кўп айтдим. Қани энди... бола зотиям сал каттанинг гапига қулоқ солса-да! Мана энди кеч...

Давоми...👇


https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-06-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

04 Dec, 12:55


Ассалому алайкум Азизхон. Китобларимни олдим Алхамдулиллах . Сизга каттакон рахмат. Орзуларимдан бири ушалди деб айтсам хато килмайман. Асарларингиз билан мен жуда тушкун кайфиятдан чикиб кетганман. Каламингиз бундан хам уткир булсин. Ижодингизга барака тилайман. Оилавий тинчлик- хотиржамлик, соглик сизни тарк этмасин. Мухлисларингиз бундан хам купаяверсин. Хамиша Аллох панохида булинг.

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

04 Dec, 02:14


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилсангиз, жуда аъло бўларди:

Биринчиси: Алоҳим, мен Сенга ҳар ишда таваккул қилдим!

Иккинчиси: Аллоҳим, бу куним Сенинг розилигингга эришишга бир васила бўлсин! Бу кунни менга хайрли ва баракали қил!

Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).

Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - аёлим,(турмуш ўртоғим) фарзандларим ва барча яқинларимни топширдим. Ўз Қудратингга лойиқ қадар уларни ҳифз - ҳимоянгда асра!

Ўйлайманки, ана шунда ҳаммаси жуда яхши бўлади, муҳими бизга ушбу кун неъмат ўлароқ тортиқ этилди!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Dec, 17:10


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

34-қисм

Афшар хоним уйқуси келмай гоҳ хаёл суриб, гоҳ узуқ-юлуқ фикрларни бир-бирига улаб, гоҳ ўзи билан ўзи гаплашиб , гоҳ келишолмай алламаҳалгача ўтирди. Сўнг секин аста қовоқлари юмила бошлаганини сезиб, ўрин кўрпаси томон эмаклаб силжиди.

“Худди онамдайин қуш уйқу бўлиб қарийман, шекилли!”

Устидаги кўрпа ҳам худди гўрнинг қопқоғидек зил-замбил эди. Хоним қўл-оёқлари бўғим-бўғимидан бўшаша бошлаганини сезиб уйқу олдидан ўқийдиган дуосини пичирлаб ўқишга тушди.

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-06

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Dec, 14:40


​​#ибрат

• Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.

• Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.

• Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.

• Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.

• Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.

• Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.

• Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.

• Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.

• Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:

Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Dec, 14:32


#тарбия

Бундан йигирма йил олдин тарбия ҳақида олтмиш оғиз гапиришим мумкин эди.

Бундан ўн йил олдин ҳам бу борада айтадиган гапларим талай бўлган.

Ҳозир нима дейман?!

Фарзандга тарбия бериш борасида шу кунга келиб фақат битта нарсани тўғри деб ҳисоблайдиган бўлиб қолдим.

Болангизни эркалатманг!

Эркинлик беринг аммо ҳаддини билиб катта бўлсин!

Бошингизга тож қилиб киядиган, осмонга отиб- иладиган, мис тавоққа солиб, пилта саватда кўтар-кўтар қиладиган нарса-нимарса эмас, фарзанд!

Иккита нажосат чиқадиган жойдан липпангизга тушади. Жойини сизга Худо кўрсатиб қўйган. Шундан одам ясолсангиз, демак у одам!

Одам ясолмасангиз, ортиқча бино қўядиган нарса эмас, куйингманг!

Кўзига мўлтираб ўтирадиган замонингиз келган пайтда ҳам эсингизда турсин: у бола, сиз онасиз!

Жаннатни қидирса оёғингиз остидан топади, дўзаҳни қидирса кўзингизнинг ёшидан...

Дуойингизни олса икки дунёда азиз бўлади. Раҳмат ёки лаънат эшиттирса, боласи ҳам ҳудди ўзидек оқибат кўрсатади.

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Dec, 14:19


#kitobxulosa
Xatolikni eslaganda - qalbingda shunday achchiqlikni totgaysanki, xuddi o'sha xatoni qilganda - nafsing rohat qilganidek... Mana shu xatoga qaytmaslik, o'tmishdagi ayblarni eslab - qalbing mahzun tortishi va mudom mag'firat umidida yashamoq tavbai-nasuhdir
Aziza Ismoilovaning oltinchi kitoblarini o'qib tugatdim. Kitobning yakuniga kelganda esa hissiyotlarimga taslim bo'ldim. Fuad va Alsuning xayrlashuvi ko'nglimni qanchalik cho'ktirgan bo'lsa ularning yana birlashishi meni shunchalik xursand qildi. Romanni muhabbat haqida deyishga shoshilmang unda asosiy g'oya iblis va inson o'rtasidagi abadiy kurash haqida. Bir o'ylab ko'ring roman nomi nega "Sharpa bilan baxs?" Sharpa iblis obraziga etalon sifatida olingan. Kitobdagi qahramonlar timsolida esa bular yoritib berilgan. Qisqa qilib aytganda kitobni o'qib o'zimga bir savol berdim:
"Men bandalik, ya'ni insonlik vazifamni qanchalik bajardim/bajaryabman?

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

02 Dec, 02:27


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Dec, 16:16


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

33-қисм

Кета-кетгунча Назирмаднинг жағи тинмади. Иёз эса ўзи билан ўзи, йўлга кўз тикканча касалхонада бўлиб ўтган бир воқеани эслаб, ичи ҳижил тортганча кетяпти. Ўшанда оғриқлардан карахт аҳволда эди. Аммо ўзи ҳақида айтилаётган ҳамма гапни рўй-рост эшитди.
—Афсус, ҳаёт шунақа экан-да! Бу йигитнинг ётишини кўр... Шундоқ йигит... Эссиз, энди унинг яримжон бўлиб қолганини ўйласам...
—Хуршеда Субхоновна, бу йигит ўзи кимлигини биласизми?
—Йўқ!
—Бу ҳалиги... Иёзбек деганни эшитганмисиз? Одам ўқийди, фол кўради. Хуллас, уни танимаган одамнинг ўзи йўқ. Кўпчилик... “Душманлари уни шу аҳволга солган бўлса керак!” деб гапиряпти!
—Йўқ, танимас эканман...

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-04-3

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Dec, 16:13


#қисқа_сатрларда.

Унутганингиз қадар унутиласиз!

Эслаганингиз қадар эсланасиз!

Юкингизни енгиллатганни унутсангиз, юкингиз яна оғиралашади...

Дунёга нега келганингизни фикр қилинг!

Сизни кўп одам яхши кўриши мумкин, аммо бир Зот суйсагина ҳақиқий севги нима эканлигини тушунасиз!

Сизни кўп одам ёмон кўриши мумкин, аммо сизни яратган зот хор ва залил этмаса, ана шунга қувонинг.

Яшаш учун бу дунёга ташриф буюрадиганлар кўп, аммо умр йиллар билан ўлчанмайди!

Одам сони эса сонлар билан...

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

01 Dec, 16:00


#қисқа_сатрларда.

Биздан кетганлар!

Ортингизга қарамай кетинг!

Ё сиз биздан яхшисига муносибсиз, ё биз сиздан кўра хайрлироғига лойиқмиз!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

29 Nov, 17:08


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

32-қисм

Хона шифтида муаллақ учиб юрган шар Иёзга кимнингдир чеҳрасини эслатиб юборди, аммо дабдурустдан бу қиёфа кимга тегишли эканлигини у негадир эслолмади. Шар худди одам каби қош-қовоққа, қизғиш қорачуғ ва каттагина оғизга эга эди. У Иёзни бир-неча метр баландликда туриб обдон кузатди сўнг хонада қандай тез пайдо бўлган бўлса, худди ўша тезликда кўздан ғойиб бўлди. Иёзга ҳамон бу бўшлиқ ичида яна бошқа-биров бордек туюлаётганди.

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-04-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

28 Nov, 04:19


#нимадир.

Болаларингизни овқатга чақирасиз. Бири шошиб, бири тошиқиб, бири лаб буриб ичкаридан чиқиб келади.

Қайси бирининг қилиғи ғашингизни келтиради, уришасиз. Ёки енгилгина койиб қўйишингиз мумкин.

Юрагингизни кенг қилинг: бу болалар эркалигини фақат сизга қилади.

Тасаввур қилиб кўринг: бировнинг боласи шунақа лаб буриб ёнингизга чиқа оладими?
Олдига овқат қўйсангиз афтини юз мақомга солиб ея оладими?

Бировнинг қўлидан бир бурда нонни ҳам ўйлаб ейсиз. Малол келмадиммикан деган хаёл кўнглингиздан ўтади.

Оғрийсиз, касал бўласиз, кўп қатори сиз ҳам келган дардга бир юмалаб, бир турасиз. Онасиз, оёққа туришингиз керак.

Кўп яқинларингиз бор: "болаларингни жўнатвор, мана мен қарайман!" дейдиган.

Аммо ана ўша қадрдонингиз нигоҳи билан болангизга қарайсиз-у, ўзингиз оёққа турмасангиз бўлмаслигини тушунасиз. Ҳозир ёнингизда мириқиб нон кавшаётган болаларингиз гарчи у инсон тилла косада овқат сузиб берса ҳам ўйланиб ейди, иккиланиб ичади.

Аллоҳ шуларни сизга берган, ўзингиз оёққа туришингиз керак. Чунки бу уйнинг қуёши ўзингизсиз. Сиз кулиб чиқсангиз, майса-ю чечакларингиз ҳам кулиб бош кўтаради. Бир эркак хотиржам ишига кетади. Хотиржам хужжат титкилайди.

Сиз ўтирган пульт масъулият талаб этади. Сиз жонбозлик кўрсатаётган фронт ҳаёт жанггоҳида кимнинг қўли баланд келишини ҳал этади. Сиз эгаллаган ўрин баъзан мамлакат президентининг ўрнидан ҳам муҳим.

Болаларингиз учирма бўлгунча қанотларингиз улар устида ёзиқ бўлиши керак.

Шунинг учун ҳеч бир она касал бўлмасин дейман. Боласининг тўйида ҳориб юрган онанинг томир-томирида кезинаётган ҳорғинлик ана шу оналик деб аталмиш машаққатли бурчнинг елкадан олингани пайтидаги ҳорғинликдир.

Афсуски, ундан кейин ҳам бурчлар тугамайди.

©️Ummu Zaynab Ummu


https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

28 Nov, 04:15


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

31-қисм

Атроф сокин, баҳор пайти қирғоқларни тўлдириб, тошдан-тошга урилиб, шилдираб оқадиган анҳор энди гўё овозсиз оқишни ўрганиб олгандек. Кокил тараётган сулув қиздек сув бўйида соч ёзиб ўтирган мажнунтоллар ҳар доимгидек ўйчан.

Меҳрож масофани чамалаб олмоқчидек шийпон тарафга қаради:

"Бор йўғи икки юз қадам... Вақт эса оз!"

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-02-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Nov, 00:47


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

29-қисм

Афшар хоним Дарбандга бориш тараддудига тушиб кетди. Эртадан кейин Гулазим холаси ҳам йўлга чиқиб келса керак. Иёз ҳар доимгидан-да бугун ўйчан эди. Хонасига кириб кетиб анчагача китоб ўқиб ўтирди. Келган мижозларни Давлат баҳона топиб қайтаргунча бир ерга етди.

"Фақат онам учунгина бу никоҳга рози бўляпман. Ўзимга қолса, менга шу ҳаёт ҳам бир нави... Тушкунликка туша-туша чарчадим, бу ёғи нима бўлса-пешонадан..."

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-30-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

23 Nov, 01:26


#хайрли_тонг

Тундан тонгга юриб, аскари содиққа қўшилган, ёруғ кунга юзлашиб турган барча-барчага:

"Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз, Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати, баракоти сизларга бўлсин, арзизлар...

Кун давомида кайфиятингиз аъло юришига тилакдошмиз, режалаб қўйган хайрли ишларингизнинг барисига улгуринг, Аллоҳ қодир қилсин, куч-қувват берсин!

Хайрли тонг!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Nov, 05:40


​​#тўртликлар.

Ўртанади кўнгил ўртада
Улгурмаймиз, иш чала ҳамон.
Қолдирамиз барин эртага...
Эртагача бормизми омон?!

🍃

Гоҳ олиб, гоҳ сотиб кетамиз,
Дийда қотар, қотиб кетамиз.
“Вақт ўтяпти”, - деймиз ўксиниб,
Вақт ўтмас, биз ўтиб кетамиз...

🍃

Кўп қайғурдим, озроқ бўлдим шод,
Ерга қараб кўзим ёшладим-
Ёки эрта тугади ҳаёт,
Ё мен кечроқ яшай бошладим....

🍃

Бу ҳаётда кўп ҳикмат – тилсим,
Юрак унсиз бўзлаб ётибди –
Тушунганлар ўтирибди жим,
Тушунмаслар сўзлаб ётибди...

🍃

Билмаганга ўргат билганинг,
Билганлардан ўрган, дил очгин.
Билишини билмаса – уйғот,
Билмаслигин  билмаса... қочгин. 

🍃

Инсон бўлиш асло кеч эмас,
Аямасанг бас ширин жонинг.
Ҳар кун эрта сен уйғонган тонг –
Янги ҳаёт бошлаш имконинг...

🍃

Ололмайсан – гар сўрамасанг,
Ҳаракат қил – кўраверасан.
Агар олға қадам қўймасанг,
Ўз жойингда тураверасан...


©️Карим Баҳриев

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Nov, 01:42


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

28-қисм

Набираси билан навбати келишини кутиб ўтирган кампир ичкарида бир амалдор борлигини айтди. Эндигина кириб кетибди. Хужралар бўш экан. Гулзода илдам ўша томонга қараб йўл олди. Шошмаса бўлмайди, хонадон бекаси илғамасидан ичкарига кириб олишга улгуриши керак!
Бу пайтда Иёзнинг ҳузурида маҳаллий амалдорлардан бири Ширияздон Умарзода ўтирарди.

Давоми... 👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-30

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Nov, 01:53


#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонг муборак бўлсин!

Кунимиз яхши ўтсин,  режалаб юрган ишларимиз амалга ошсин,   хайрли амалларда барчамиз бардавом бўлайлик!

Пайшанба тонги кўтаринки кайфиятда бошланишига тилакдошмиз!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Nov, 17:35


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова
27-қисм
🍃

Қишлоққа келганининг бешинчи куни Иёз пойлаб юриб Сарвинозни булоқ бошида кир юваётган пайтида учратди. Жувоннинг ёрилган пешонаси буришиб, ўз холича битган, аммо кўкариб, нафармон тусга кирган юзи ва қўли ҳали ҳамон қараган кўзга моматалоқ бўлиб ётгани билинарди.
Эски танишини кўриб Сарвиноз апил-тапил юзини яширди.

—Нега мендан яшириняпсан, Сарвиноз? Уяляпсанми?

Иёз унинг олдингидан ҳам баттар косови чиқиб кетган қўлларига қаради. Майда-чуйда олқинди совунларни маҳкам чангаллаб олган бармоқлар бўғим-бўғимидан гўшти кўрингудек бўлиб бичилиб ётарди.

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-28-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Nov, 17:34


​​#нимадир.
#қисқа_сатрларда.

Ҳамма нарсадан биттада воз кечган одамга осон тутманг!

У йилларча кетайми-кетмайми деб иккиланиб яшаган бўлиши мумкин...

Йилларча эшик томонга қараган, ўзича барига бир неча бора қўл силтаб кўрган...

Ришталарни чамалаган ва орқа-олдини ўйлаган...

Ёки кимдандир узоқ қадр кутган ва бари қачондир ўзгаришига яхши умид қилган...

Ўзи билан ўзи узоқ курашиб яшаган ва ниҳоят, мана шу- кимларгадир тушунарсиз, ўзига эса ғоят тушунарли бўлган энг сўнгги қарорга келган бўлиши мумкин!

Тоғлардан тош бирданига кўчмайди...

Дарахт бирданига қуримайди....

Шундай яралар борки, уни фақат ярадор ва Яратганнинг ўзигина билади...

Яралаб жимгина юрганлар эмас...

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Nov, 17:34


#қисқа_сатрларда.

Хўмрайган кўзларга кулиб қарашга сиз ўзингизда куч топа оляпсизми, демак аллақачон Ғолибсиз!

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Nov, 04:00


​​#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Азиз қадрдоним, сизга муродбаҳш чоршанба муборак ва хайрли келсин!

Бугунги кунимиз инсонларга манфаат келтирадиган, ажру савобларга тўла, қувончли ва баракали кун бўлишини тилайман!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Nov, 15:58


#туннома.

Тун соатларидамиз...
Яна нималардир уйқу олдидан хаёлга келади:

Ниманидир бермай, олишнинг имкони йук.

Умр, вактни бериб, эришаётганимиз арзирли неъматми?

Уй-рўзғор, фарзанд тарбияси учун кетаётган вақт- аслида келажакда бир кун ҳосилини олишимиз учун экилаётган нихолдек туюлади.

"Уй бекаси" жумласи айтилганда, уйда ўтирувчи аёл тушунилади.

Бироқ унинг зиммасидаги иш-бирон бир ташкилотда ишлайдиганларникидан кам эмас.

Румий ҳазратларида бир гап бор: "Ўзинг бўлишинг керак бўлган жойда гуллагин!"

Давлат ҳизматчиларининг иш вақти анча олдин тугади, бекаларники эса ҳали ҳануз давом этяпти!

Фарзандини оёққа қўйиш машаққатини зиммасига олганлар, билганларини устоздек боласига ўргатаётганлар, шифокордек боши устидан кечаси ҳам кетмайдиган, эрталаб ишга энг биринчи келган ошпаздек дастурхонга борини тўкадиган-бекаларимиз омон бўлишсин!

Хайрли тун тилаймиз, ҳордиғингиз чиқсин!

Тонгги саломгача...


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Nov, 15:40


#Мулоҳаза

Ўзингизда бор нарсангизни қадрланг.

Ҳатто бу нарсаларни ёмон деб ўйласангиз ҳам...

Пардалари эскирган уйингиз, таъмирсиз деворлар...

Қўшниникидан кўримсизроқ бўлган дарвоза...

Ғариб ҳаётингиз дилингизни бот-бот танг этиб турса-да, кимларгадир таққослаганда барибир бойсиз!

Оч-наҳор ётганингиз йўқ. Бошингиз тепасида ёмғир-у қордан, жазирамадан пана қилиб турган том бор!

Сизда нима кийишни танлаш имконияти ҳам мавжуд.

Тоза ичимлик суви- жўмрагингиздан оқиб ётибди.

Агар касал бўлиб қолсангиз, шифокорга мурожаат қилишингиз мумкин. Бошингиз устидан бомбардимончи самалётлар учиб ўтмаяпти.

Ва мана интернетга кириш имконингиз ҳам бор. Ўқимишли одамсиз.

Борингизни қадрланг, кимларнидир наздида сиз дунёнинг у четида яшайдиган- бой ва беташвиш одамсиз!

©️Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Nov, 02:35


​​#имтихон

Ҳар қизнинг бошида бор гап...

("қизим,  сенга айтаман" рукнидан)

Турмушт-мушт!

Турмушингнинг бошки йилларида нимадир бўлади-ю ёринг сенга тескари иш қилади. Ўшанда,  ҳа эркакнинг юзида туки бор-да,  деб шошиб кетма!

Ёрингни унинг яқинлари,  ота-онаси,  опа-жигарлари ёрдамида йўлга сол!

Шундай қилгинг-ки,  унинг яқинлари, жигарлари- сенинг ёнингни,  тарафингни олсин!  Пўлатни қиздириб,  ўзининг оташдонида шаклга қуймасанг,  кейин уни йиғиб ололмайсан,  унутма!

Турмушингни қайсидир йилларида ёрингнинг яқинлари,  жигарлари сенга тескари ўгирилади.  Бу ҳаётда бўладиган гап!  Инсон боласи уруш-жанжалсиз туролмайди.  Ғиди-биди гап ҳамма жойда бор. Ана шу пайтда ёрингни юз қилиб туриб унинг жигарларига яқинлаш!

Тепкиси келиб турган от ҳам ис ажратади.  Лекин ўзиники бўлганларга индамайди. Келинсан,  тўғри бегонасан.  Буни ўн йилда ҳам унутмайдиганлар бор.  Шунда: "ҳа энди мен келинман-да,  ажратадиган барибир ажратавераркан! " деб шарт ўгирилиб кетма!  Ёринг-исинг бўлсин,  эрингнинг ҳиди билан унинг яқинларига яқин бўл,  сени минг чиғириққа солишади,  айлантиришади,  охири- ўзиникига қўшиб, ўзиники қилишади!

Турмушингни қайсидир йилларида ўша ишонган ёринг ҳам,  унинг яқинлари ҳам сенга тескари бўладиган, сендан юз ўгирадиган кунлар ва  ойлар бор...  Агар сен ер бўлсанг, шунақа кун келади-ки, сендан уруғ ҳам тонади,  сув ҳам...  Ўшанда тош,  тақир ер бўлиб олма!  Дийдангни юмшат!
Чил бўлиб синган,  қақраган ерни ҳам Аллоҳнинг раҳмати юмшатади! 

Худога юзлан!

Оддий башардир ва-да оддий бир одам, ҳамманинг мусулмон бўлиш силсиласида мана шу курашлар ётади.  Аллоҳ таоло сени олдин бир ўзингга ўхшаган сағиргина бандасига боғлайди. Кейин у билан ўртангга битта ёки ўнта чиғир ип солади.  Сўнг ана ўша чиғир иплар билан ҳам сени боғлайди. Ҳаётда кеча душманинг бўлган одамлар бугун дўстинг бўлиб қолиши мумкин. Ёки тескариси...

Банда билан банданинг ўртасида ҳам ажиб ишлар кечади...

Вақтлар келади:  ҳар ким билан боғланган ришталаринг нозик тортадиган кунлар,  узилиб битадиган лаҳзалар кечади,  ҳаётингда!

Иплар тугади деб тўхтама,  Аллоҳнинг арқонига боғлан!  Фаҳмингни ишлат...

Атрофингда одам қолмаганда бил-ки,  Парвардигор билан ёлғиз қолдинг!

Сидқидилдан У Зотнинг арқонига боғлансанг,  кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонишинг керак!  Яхши бўлмаса,  "яхши бўлмади-ку!"  деб шарт ўгирилиб кетма! Сен юзланиб турган Зот- кеча ош-қатиқ бўлиб,  аймоқилашганинг ва бугун сенга терс ўгирилиб турган инсоният эмас! У сендан ҳеч қачон юз ўгирмайди.  Аммо синови бор...

Кўнглингга ғилла ғашлик келтирма,  фақат Унгагина ишониб яшашда давом эт!  Ҳаммаси яхши бўлади!

Сенга жуда кўпчилик йўл қўядиган хатоларни ҳам айтиб ўтай...

Ёри ўзига нисбатан терс ўгирилган-да,  буни югуриб бориб ўз яқинларига айтадиган қизлар бор! Қудалар ўртасига совуқчилик ана ўша лаҳзаларда тушади. Ҳар уйнинг ўз қонун-қоидаси бор, унутма! Олдин ана ўша қоидаларни ҳурмат қилиш керак ва унга четдан ўзингникиларни аралаштиришнинг фойдаси йўқ!

Ёрининг жигарлари ўзига нисбатан тескари бўлганда, эрниям йўлдан оғдириб юборадиганлар бор! Бир нарсани эсдан чиқарма: ёнингдаги инсонни ҳам барибир ўшалар билан тупроғи, аслияти бир! Ўн йил сувни бошқа ўзанга бурганинг билан барибир бир кун ўзи қуйиладиган тарафга қараб оқади...

Ёри ҳам унинг яқинлари ҳам ўзидан юз ўгирганда, тош тақир ерга айланиб оладиганлар бор, дедим. Ундайлар жуда кўп! Бундай лаҳзаларда Аллоҳдан ҳам ноумид бўладиганлар бор. Агар шундай қилсанг, ҳаёт таълимини ўзлаштирмаганлардан бўласан! Олдинда ҳали синовларинг кўп!

Ҳамма имтихонни иккига топшираверсанг, Аллоҳ фаҳм юқтирмаган, юқтирса ҳам уни керакли жойда қўллай олмаганлардан бири бўлиб қоласан!

©️Азизахон Исмоилова

Диққат: 10 декабрдан қизларни ҳаётга тайёрлаш курсига старт бераман. Курс ҳақида маълумотларни
@Uzulanish_bot дан олишингиз мумкин.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Nov, 01:53


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова
26-қисм

🍃

—Хой бола, бери кел!

Иёз қўйлари ортидан пилдираб юрган саккиз-тўққиз ёшлар атрофидаги болани ёнига чақирди. Оддийгина қишлоқнинг бўз боласи. Уйидан эрталабда чиқиб кетиб кун бўйи қуёш тиғида қўй боқиб юриши — унинг қорайиб, ялтиллаб кетган елкаларидан маълум. Бола ранги ўчиб кетган иштонини тепага кўтара-кўтара Иёзнинг ёнига яқинлашди.

—Менга қара, бу ерда яшайдиганларнинг ҳаммасини танийсан-а? Яхши... Ҳув анави эски ёғоч эшик турибди-ю, кўряпсанми? Ўша уйда битта эридан қайтиб келган ёшгина жувон яшарди. Исми Сарвиноз!

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-28

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Nov, 02:02


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум.
Бизга бир туҳфадек берилган тонг хайрли бўлсин.

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилсин!

Умримизни хайрли амалларга тўла бўлишини насиб этсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Nov, 16:03


#нимадир_ва_яна_нималардир

🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор

Интернетдан.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Nov, 15:53


#қисқа_сатрларда

Кўпчилик кимгадир юрагини очгиси келади. Чунки дардимни бу одам албатта тушунади деб ўйлайди...

Йўқ. Сизни ҳеч ким Раҳмдил Зот каби тўла-тўкис тушуна олмайди.

Инсон икки йилда сўзлашни ўрганади, сукут сақлашни эса ўттиз йилда... Ҳатто бу ҳислатни олтмиш йилда ўзлаштирадиганлар бор...

Ўзингизни ҳамиша тушунган Зот билан ҳам гаплашишни ўрганишингиз керак. Бунинг учун дунёдаги ҳамма қулоқларни кар деб билинг...

Сизга таскин бериши мумкин бўлган ҳамма тил-забонларни эса соқов...

Ғамхона бўла олади деб ўйлаган кишиларингизни ёпиқ эшиклар ортида деб тасаввур қилинг!

Ана шунда...
Барини тўла тўкис ҳис қиласиз...

Баъзан ақл юрак билан чиқишмайди. Кўряпсизми, бир танада икки хил қараш...

Қалб бошқа сўзни айтади, ақл эса бошқасини!

Шундай экан, мутлақо бошқа бир танадан яна нимани ҳам кутиш мумкин?!

У ҳам худди сиздек ақли ва юраги ўртасида мувозанат қидириб юрган бир ҳом сут эмган банда!

Қалбида ҳиссиётлар, ақлида эса муаммолар яшаяпти...

Ўйлайманки, ана шу кун сиз батамом кучли инсонга айланган кун бўлади!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Nov, 14:59


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

25-қисм.

Ҳузуридан чиқиб кетган мижоздан сўнг кириши керак бўлган одам бироз ҳаяллади. Зиёд дўрилдоқ овозда жаврангач, парда сурилиб ичкарига худди сувга тушган мушукдек бўлиб Баҳорноз кириб келди. Мулла Зиёднинг уни кўриб дарров чироғи баландлаб ёнди:

—Э, келсинлар келинпошша! Чарчоқлар чиқдими? Ҳа, тузук... Ранг-рўйингиз тоғ ҳавосидан кейин гулло-гул бўлиб очилибди. Қани, мундоқ ўтиринг-чи!

Келинчак бир оғиз гап қўшмай чол кўрсатган жойга ўтирди. Қани, энди ер ёрилса-ю, шу гапларни эшитгунча ерга кириб кета қолса...  

Давоми...👇


https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-26-3

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Nov, 14:29


Assallomu alaykum! Aziza opa oldim kitoblarni! Alloh umringizga honadoningizga rizqingizga barakalar yog‘dirsin! Hech qachon kasal bo'lmang! Oila a‘zolaringiz va yaqinlaringiz qolaversa biz muhlislaringizni baxtiga sog‘ salomat bo'ling!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

17 Nov, 05:00


#хайрли_тонг

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Якшанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

16 Nov, 17:00


​​#иқтибос.
#туннома.

Яқин инсонимизнинг сўзлари катта кучга эга. У бизни дунёдаги барча дорилардан кўра яхшироқ даволаши ва барча жаллодларга қараганда тезроқ ўлдириши мумкин...

©️Элеонора Рузвельт

Яқинларингиз қалбингизни англаган бўлсин...

Сиз суйганлар ва сизни суядиганлар-суяйдиган бўлсин!
Тиргайдиган бўлсин!

Умрингизнинг неча куни бор, неча туни бор-яхши инсон ёнида кечсин!

Хайрли тун тилаймиз!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

16 Nov, 16:23


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

24-қисм.

Қайнонаси ва эрининг сафарга отланганини эшитиб, Баҳорнознинг ўйига дарров бу "фитна эмасмикан?" деган хаёл келди.

"Тавба! Қайнонам худди синфдошлар билан учрашувимиз борлигини биладигандек "бира тўла шанбаниям ўтказиб, борадиган жойларингга бориб, кўрадиган жойларингни кўриб кел!" деб айтди-я! Яхшиямки, сир бой бермадим... Қизиқ, ўғли бир нарсани сезганмикан?! Э, нималар деяпман? Қаёғданам сезсин?!

Ахир мен у учрашувга бормоқчи эмасман-ку, ўйласам, бир нарсани режа қилсам... кейин сезадими?!"

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-26-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

16 Nov, 15:08


🔖 Oysha Davlatova blogimga sizlarni taklif qilaman.

📎Islom akademiyasi bitiruvchisi.

📎4 yillik tajribaga ega arab tili ustozasi. (Ayni vaqtda arab tili kursiga qabul ketmoqda)

📎Musofirlikda farzandi bilan homeschooling qilayotgan onaman.

🧷 Shu bilan birga, bolalarga quvonch ulashayotgan, kichik biznes egasiman.

🔆"Ilm olish har bir muslim va muslimaga farz"
bizning hayotiy shiorimiz. Blogimizda ham ilmlashamiz🕯

Blog manzili shu yerda🩵🩵🩵
https://t.me/+Z8apuHsP2M0zYTcy
https://t.me/+Z8apuHsP2M0zYTcy

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Nov, 03:59


Ассалому алейкум Азизахон яхшимисиз.Китобим етиб келди.Тахмин килганимдек жудаям бакувват салмоґиям оґир У́зи онлайн неча мароталаб у́киб чикканман Лекин севимли асаринг китоб жавонингда турса маззада.Илохим каламингиз бунданда у́ткир бу́лсин оилавий хотиржамлик хамиша хамрох бу́лсин Рахмат

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Nov, 03:09


#мухлислардан

Assalomu alaykum opajon kitobni olib kelib berishdi kitobda hech bir kamchilik kòrmadim. Qo'llaringiz dard ko'rmasin. Ishonasizmi bu asarni qancha takror o'qisam ham qahramonlar bilan birga ko'zyosh to'kaman, shodlanaman. Qancha o'qisam ham hech ham to'ymaydiganim ko'nglimga tegmasiydigan asar bu. Xudo xohlasa "Maktub" asaringiz yana xazinadan chiqib qolsa olaman nasib etsa😊

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

14 Nov, 03:08


#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги сизга хайрли бўлсин!

Дастурхонингиз ризққа, хонадонингиз нурга, икки кафтингиз баракага тўлсин!

Бисмиллоҳ деб дарвоза очганларнинг уйи фаришталарга қадамжо бўлсин, Ла илаҳа иллаллоҳ дея таҳорат суви-ла покланганларнинг жамолини истара тарк этмасин, Алҳамдулиллаҳ дея шукр келтирган тил Роббисига ҳеч қачон осийлик қилмасин!

Янги кун муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 15:13


#нимадир_ва_яна_нималардир

Аёл ажиб бир неъматдир... Кимгадир опамиз, кимгадир сингил...

Кимга она, кимга рафиқамиз...

Атрофга боқиб, ўзим сингари аёлларни кузатиб, уларни ҳол тили билан англаб шунга амин бўлдимки, ҳар бир аёл аслида қаҳрамон!

Зиммасида қуёшнинг юкига тенг юк бор. Чарақлашга мажбур. Ёниб чўғга айланса-да, белгиланган йўлни босиб ўтишга бел боғлаган...

Бир оғиз яхши гап тилайди кўнгли...

Яхши бир тиргак сўрайди вужуди...

Умидвор яшашни истайди орзулари...

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 13:42


#тавсия

Бу гуруҳда фарзандингиз соғлиғи учун керакли маълумотлар ва маслаҳатлар бериб борилади.

Аъзо бўлган ютқазмайди.

https://t.me/DoctorShakidspremium

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 12:21


Почтага кетяпман яна кимга Бойлар ҳам ва Шарпа билан баҳс керак бўлса ёзсин, қўшвораман.

Боғланиш 👇


@Uzulanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 03:52


#нимадир_ва_яна_нималардир

Азонда бир юрагим тўлди. Хотиралар бисотидан ширин лаҳзаларни қидирдим.

Ҳар кимда бу ширин онлар келинлик ёки куёвлик дамлари билан эсланади. Билмадим, балки шуни эслаганда ҳам менга ўхшаб меҳнатни, югур-югур ҳизматни эслайдиганлар ҳам бордир...

Бу хотира деб аталмиш бисотни уёғини ағдариб ҳам, буёғини ағдариб ҳам орзу-ҳавас деган сўзни топмадим. Сабаби ҳам ўзимга аён: ота-онам ҳаёт эмасди...

Кўнгил азадор эди. Чеҳрамизга кулгу ярашарди, лекин кўз кулмасди...

Энди ўйлаяпман... Сарпо таҳласангиз, пешона тери билан ҳаржлаб йиққан бисотингизга лаб буриб, ўйноқилаётган қизингизда ҳам шу туришида кўпчиликка насиб этмаган бахт бор. Сизнинг даврингизда жилови бўш арғумоқдек ўйноқлайди бу қиз тушмагур...

Эртага ёрининг уйига борса, кўзи кулади, дили яйрайди, сиз не ҳасратда йиққан сарполарни тепиб-тепиб кияди...

Бахти шу уни... Сизнинг юрагингиздан ўтган орзу-ҳаваслар унинг юрагини яшнатади. Бугун билар ёки билмас, аммо бир кун яхши хотиралари, илжайиб эслайдиган ширин лаҳзалари бўлади уни...

Йил сайин тушунчаларимиз ўзгариб бораркан... Бошида инсон меҳнат билан иззат топади деб ўйларканмиз...
Иззат топганини ҳам кўрдик, аммо шу иззатгача осон йўл йўқ...

Шунчаки эслагимиз келмайди... Шунчаки эслаш билан қўзғаб қўйгимиз ҳам келмайди... Хотиралар қатида ётсин деймиз, гўзал кунларимизни йўққа чиқарган ва ўзи ҳам энди унутилиб кетган чеҳраларни...

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 03:34


​​#хайрли_тонг

Баъзи инсонларни манфаатлар бирлаштиради.

Кўнгли сиз томон оққанлар учун эса дийдорнинг ўзи энг буюк нафдир!

Ассалому алайкум азиз қадрдон!

Эрта тонгдан яна сизлар билан сатрлар орқали дийдорлашиб турганимдан хурсандман!

Янги кун барчангизга хайрли, баракали, қувончли бўлиб келсин!

Яхшилар дийдорига ошиқинг, яқинларни йўқланг, олисдагиларга эса сиз кафт очиб сўраган дуолар энг яхши чопардир!

Тилга иссиқ исмларни дуоларингиз қатига ўранг...

Зероким, инсон инсонга шифодир, кимдир табассуми билан сизга шифо, кимдир ширин сўзи билан...

Соғ-омон юрганимизга ҳам балки кимнингдир дуоси сабаб...

Хайрда хайрли оқибат сари Ўзи бизни қўлласин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 03:30


Яна бир савол, балки бу ҳам хаёлга келгандир. Нега муқоваси зарар кўрган китобларни сотаётганим ҳақида ҳам айтиб ўтсам, жудаям кўпчилик шу китобимни сўрайди.

"Вароқлари чалкаши қолган" десам, "бераверинг ман бу асарни ёддан биламан, ўша йўқ жойларини ўзим хаёлимда тиклаб олавераман" деган, муқовасини айтсам, "ўзим муқовалаб оламан баҳмал жилдлар билан" деган ҳаридорларимиз бўлган, алҳамдулиллаҳ.

Аммо ўша пайт бу китобларни қўйган жойимдан олиш имконим бўлмаган. Нобопроқ жойда эди.

Шу ҳафта уй кўтардик, деярли кўчни ҳудди кўчаётган одамдек бир кўтариб кўрдик. Китоблар жойидан олинди.

Энди ҳар нарсада насиб деган нарса бор, мана шу китоблар ҳам эга-эгасини топди. Кўзини чирт юмиб, деффектини ҳам сўрамай сотиб олган азизлардан миннатдорман.

Илоҳим, ўқилиб-ўқилиб тит-пити қўлингизда чиқсин, кейинги сафар ўзингиз муқовалаб олинг дея яхши ният билан Ummu Zaynab 🤲

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

11 Nov, 03:22


Ассалому алайкум азизларим, кеча муқоваси бироз зарар кўрган "Ишқ ва ишқсизлик" китобларини сотувга қўйгандим. Алҳамдулиллаҳ, китоблар ўз эгаларини топди.

Саволлар бўлган экан, муқоваси қай даражада зарарланган деган мазмунда. Шу саволга жавоб бериб қўймоқчиман.

Китобларнинг орқа муқоваси озгина нам тортган яъни қути боғламини ерга тегиб турган қисмида бу юз берган.

Ҳар нарсанинг айбини айтиб сотиш керак деганларидек, айбини айтдим. Аммо бу кўринишда азиз ўқувчимга китобни жўнатишга истиҳола қиляпман.

Бугун турмуш ўртоғим муқовани янгилашга уриниб кўрадилар, ўхшаб қолса ҳижолатчилигимиз бироз камайган бўларди, ин шаа Аллоҳ.

Имкон қилсам, бугуннинг ўзида бтс почтаси орқали жўнатишга ҳаракат қиламан. 🤗

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Nov, 16:03


#эълон

Бироз муқоваси зарар кўрган "Ишқ ва ишқсизлик" китобидан бор. Нарҳи 75000

Мурожаат: @Uzulanish_bot

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Nov, 16:02


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

22-қисм

Афшар хоним сукутда!

Ўғлининг Баҳорноз билан муросаси қочган. Иёздан кечаги жанжалнинг сабабини сўради-ю жавобни эшитиб, қай тарафга ён босишни билмай қолди. Ахтарнинг келини ростдан ҳам гапчи аёл! Доим “Иёзнинг хотинлари” мавзусини кўча-кўйда чайнаб юради. 

“Гаплашишга бошқа аёл қуриб кетибдими?”

Хонимнинг хаёлидан ўтаётган ўйлар —ўғли Иёзники билан деярли бир хил. Баҳорнознинг кўча-кўйда аллақандай гапчи аёл билан эгачи-сингил тутиниб юриши иккисига ҳам маъқул эмас. Келинга сал насиҳат қилай деганди. Шунча пайтдан бери кўзи билан ер сузиб юрган Баҳорноз тушуниб-тушунмай айғир отдек депсиниб берди:

—Муборак опа туппа-тузук аёл-ку, гаплашсам нима бўпти?

— Ҳа, у туппа-тузук, яхши аёл бўлиши мумкин. Аммо у билан гаплашишингни Иёз истамайди! Ҳеч унинг фикри билан ҳам қизиқасанми? Қаёқдаги аёлни деб тағин оилангга совуқчилик тушириб олма!

—Совуқчиликни мен эмас, ўғлингизга туширяпти.

—Ие? Бошида нима дегандинг?! Эрим истагандек аёл бўламан демаганмидинг? Хўш, нега гапингдан қайтяпсан? Бахтли яшашингизга ҳалақит қилаётган нимадир борми?

—Айтаверайми?

Афшар хоним Баҳорнознинг бетгачопар қиз эканлигини аввалдан биларди. Бошқачаям бўлиб кўрсин-чи? Бу чақчайган кўзларга ярашадигани шу-да! Аммо бу ойимча унинг наздида шу пайтгача нима учундир эҳтиёткорона иш тутиб вазиятдан чиқиб келди.

—Айт!

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-24

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Nov, 13:52


#нимадир.

Ҳайратланган онингиз кўрган воқеаларингиз ёдингизда қолади, аммо у ҳам нисбий.

Ундан-да ҳайратга сазоворини кўрсангиз бу тасвирлар секингина хиралашади.

Оғриқ билан кечган воқеаларингиз ҳам ёдингизда қолади. Аммо ҳайрон қолганим- оналик бахтини тотгач, тўлғоқ азоби ҳар бир онанинг ёдидан чиқиб кетади, кетаверади. Бу- боламизни ийиб, қуча олишимиз учун берилган неъмат бўлса керак деб ўйлайман!

Дилимизни оғритган одамларнинг алмойи қилиқларини ҳам агарда бир дафтарга ёзиб-чизиб қўймаган бўлсак, унутамиз...

Чунки ўшалар билан яна яхши бўлимишни хоҳлайдиган қанақадир биздан Юқорироқ хоҳиш ҳам бор!

Қаердадир бизга панд берган инсон яна қаердадир бизга яхшилик қилиши мумкин. Ўзгарувчанмиз, унутувчанмиз, унутаверамиз!

"Фалончининг кеки қаттиқ!" дейишади- ўзини юмшоқ феъл санайдиганлар. Чунки улар кеки қаттиқ санаган инсон-ҳаммасини юрагига яқин олди!

Қорнига солдими, қўймайдиган қопигами, ҳуллас у ҳалиям бир томонларда яқинларидан хафа юз бурганча юрибди!

Шуни билингки, бу одамнинг тошга ёзилгандек қоладиган хотираси-ҳозир унга панд беряпти!

Ичига чўкинди тўлиб қолаверадиган чуқур қалбини қайларгадир тўкишни билмай юрибди У!

Ҳамма ҳар хил!
"Урушқоқ одам-ярашқоқ бўлади!" дейди доно халқимиз!

Мен эса ана ўша урушқоқларни бироз тўқимтабиат бўлса керак деб ўйлайман. Бировни озорланганини сезмайди, билса ҳам "нима бўпти" қабилида иш тутади.

Уларга дил вайрон қилиш ва яна ҳеч нарса бўлмагандек ош-қатиқ бўлиб кетиш осон!

"Кирчимол одаммиз-да!" деб қўйишади ўзичасига...

Кирчимол дегани кир бўлгани сезилмайдиган дегани!

"Кирларим сезилмаяпти!" деб ўзингизни ўзингиз алдаб яшашингизнинг ўзи ҳам сизнинг кичик фожеангиз!

Донишлар айтганидек:

"Ҳеч кимга сизни ҳар эслаганда дили қайтадан оғриқ сезадиган даражада озор берманг!"

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Nov, 02:38


#вафо.

Садоқат буюкдир.
Бироқ,у вафонинг нималигини биладиган одамларга муҳтождир. Манфаат кўзлайдиганларга эмас!


@ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

10 Nov, 02:37


#хайрли_тонг

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Якшанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Nov, 16:59


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

21-қисм

Бобомни мулла Сайфи дейишарди. Нафаси ўткир одам бўлган. Аммо шу бобом ўзидан кейин ҳеч ким касбини давом эттиришини истамади.
Одамлар Мулла Сайфи сифатида таниган одам фожеали ўлим топгандан сўнг бир йил ўтиб камина дунё юзини кўрганман. Болаликдан қоронғу жойларда қўрқмасдан ўйнаб юраверадиган, ҳатто катталар ҳам юрак ҳовучлаб ўтадиган ҳилват жойларда бемалол ухлаб қолаверадиган ёвқур феъл атворли эдим.

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-21-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Nov, 16:56


​​#нимадир_ва_яна_нималардир

Кўзларингизни юминг, майин бир мусиқани ичингизда янгратиб қўйиб, эшилиб-буралиб шу мусиқага ўйнанг...

Мўралаб турганлар нима деса, десин... Нима ўйласа, ўйласин...

Ажиндан ғижим бўлган бу чеҳралар- марғилон хон атласи мисол силлиқ тортсин!

Ғурум-ғурум туз боғлаган бўғимлар ошга тушган иликдек яйрасин, гажак тортиб қолган мушакларни келинг, шу бугун озгина бўшаштиринг...

Ўладиган дунёйимиз шу...

Билак кучи билан тоғни талқон қилиб ташлаган отамизни мана шу ер- сариёғдек сингитиб ичди...

Сўзида меҳр, кўзида шафқат минг тус товланган онамизни биз сезмай турганимизда жимгина домига тортди...

Эртами-индин ўзимиз ҳам шу тегирмон ўрасига тушиб янчилиб битадиган сара бошоқмиз...

Ичингиздан чиқаётган мусиқанинг овозини озгина кўтаринг, қулоғингизга юқ бўлиб кетган "деди-деди" ларнинг саси ўчсин...

Минғир-синғирлар унут бўлсин...

Қулочингизни ёзинг-у учинг, тўпиллаб ерга тушсангиз ҳам...

Бир лаҳза шамолга эркингизни беринг...

Ҳаммамиз ҳам бир мавсумлик жамбул-райҳонлармиз... Ширин сўзимиз, ширинг исимиз, ширин нафасимиз келинг, шу ҳаволарда қолсин!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Nov, 16:38


​​#нимадир.

МАНЗАРАЛАР.

Қизчангиз оёқ кийимингизни тўқиллатиб кийиб юрибди. "Ечиб қўй!" дейсиз, ёлғондакам дўқ уриб...

Кунлар келадики, у улғайиб сизнинг оёқ кийимингизга хаттоки қайрилиб ҳам қарамайдиган ўз замонасининг дидли бир вакиласига айланади.

Энди унинг бола кўзига антиқа кўринган ана бу оёқ кийим-бир четда мунғайганча қотади.

••••••••••

-Ойим!- дейди сизнинг гавдангизни деразадан кўриб, илғаган ўғилчангиз!

Сиз эса секингина сумкангиз ичига мўралайсиз ёки чўнтагингизга бир бора қўл суқиб оласиз. Биттагина конфет бўлсайди, шу йўл қараб кутган пойлоқчига!

Ҳа, у сизнинг қуруқ қайтмаслигингизни билади ва то келар чоғингизгача дераза ёнидан жилмай сизни пойлайди.

Кутади, чунки у кутган нарсани албатта олиб келасиз!

Вақтлар келади- бу дераза олдидан энди у эмас, сиз жой оласиз!

Ҳамма секингина ўрин алмашади...

Шомдан сўнг тенгқурлари билан "кўча кезар"га чиққан ўғлингизни кутаяпсиз...

Ҳа, " она-ҳавотирдан ясалган вужуд!" деган қайсидир машойиҳ...

Телевизордаги хабарларга кўра - ҳали у уни пичоқлаб қўйган, ҳали буни бошқаси кўпчилик бўлиб урган...

Бунақа хабарларга мийиғида бир кулиб қўйиб, "ҳа энди уй қизи бўлиб уйда ўтирайми?" деб дарров писанда қиладиган ўғлингизнинг эса парвойи фалак...

Деразадан боқиб, кўчадагиларга, уларга қўшиб ўзингизникига ҳам инсоф тилаб ўтирибсиз, тилайверасиз...

Ана ваниҳоят... сояси кўринди!

Қўлидаги сигаретини яшириб, сиз томонга қарай-қарай симираётган... сизни шу деразада турганингизни билмайди...

Балки билар...

У ҳижолат тортмаслиги учун ўзингизни панага тортасиз...

Ажаб...

Дунёнинг шундоқ бир қараганда танишлиги мутлоқ сезилмайдиган ана шундай манзаралари бор.

Қаҳрамонлар ўрни алмашган...
Ҳиссиётлар ранги бошқа-бошқа...

Қайсидир оқшом сокингина бўлиб ўриндиқда ўтираркансиз, яна бошидан барчасини ёдга оласиз!

Саҳна манзараларини моҳирлик билан алмаштириб турувчи бу дунё аталмиш устомонга ҳар ким ўзича ҳар хил таърифлар беради: сизники эса таҳминан бундай:

"Дунё ҳар ким бошига бир қўндириб кўргач, ўзини шоҳ сифатида кўрган ажиб бир Тождир!

Ҳали ҳамон у бошимда турибди деб ўйлайсан, аммо аллақачон бу тож сендан кетган бўлади!"

©️Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Nov, 16:36


​​#олимлардан.
#тарбия

​​Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз.

Бундан кейин назоратини қила олмайсиз.

Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

©️ Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

08 Nov, 00:03


#руҳият

Нимадир ҳақида фикр юритаётганингизда,  ўз нутқингизни тўғирлашингиз мумкин.

Бошқалар "муаммо" дейишганда, сиз "имконият" ҳақида гапиринг.

"Қилишим керак" иборасини "мен қилмоқчиман"га ўзгартиринг. 

"Омадсизлик" деманг,  "Таклиф",  денг.

"Менинг душманим бор" эмас,  "Менинг бир ошнам бор..." денг. 

"Ҳаётимни кимдир бузаяпти" эмас "У мени яшашга ўргатяпти",  денг

"Оғрияпти" эмас,  "Оғриққа ишора бераяпти",  денг.

Ўз нутқингизни назорат қила туриб,  атрофдаги ҳодисаларни назорат қила бошлайсиз ва ҳаётингиз яхши томонга ўзгаради.

Руҳият саҳифасидан.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Oct, 17:02


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

12-қисм.


“Тавба... Бу қанақаси?! Нега ўқиганларим зиғирчаям таъсир қилмади? Ахир шу амаллардан кейин у тузалиши керак эди-ку! Ёки бирон нарсани нотўғри бажардимми?”
Китоб варақлаб анчагача ўйланиб ўтирди. Хаёл кетидан хаёл, ташвиш кетидан ташвиш... Лаҳзада бари бошланғич илк нуқтасига қайтиб қолгандек бўлди. Кимга қанақа, аммо ўсмир боладан бирданига хукмбардор “Иёзбек”ка айланиб қолган йигит учун буларнинг барчаси мағлубият каби оғриқли эди.

Давоми...
👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-12

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Oct, 17:01


​​#нимадир.

Хасталикда Айюб алайҳиссаломдек;

Ҳасрат-у ғамларда Ёқуб алайҳиссаломдек;

Дунё чоҳларида Юсуф алайҳиссаломдек;

Оташ синовларда Иброҳим Халилуллоҳдек;

Наҳанг каби дардлар ютса кимни, Юнус алайҳиссаломдек;

азоблар ичида Исо алайҳиссаломдек
сабр қилишга интилаётган,

Яқинларининг озорларини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек кўтараётган инсонларни кўрсам:

"Нимангиз Аллоҳ таолога хуш келибди-ки, сизни Буюкларнинг ғами билан синабди" дейман!

Боши бу дунёнинг савдоларидан оғримаган одам қўрқсин...

Гарданига синов ғуллари ортилмаган инсон қўрқсин...

Битта тиши оғриб, оғриқ бериб, ана шу оғриқ юрагининг ич-ичига ўлим азобининг шивирини жойламаган банда қўрқсин...

Дард элчидир! Синов эса-эслов!

Элси келиб Ҳукмдорининг истагидан хабар беради.

Эслов эса-"ёдимдасан! " дея жон томири ичидан шивирлаб айтилган сўздир!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Oct, 13:58


#нимадир_ва_яна_нималардир

Негадир шу лавҳани жойлагим келди...

Дўстининг оғир ёки енгил кунида туриб беролмаган инсон- юрти учун ҳам туриб беролмайди...

Оиласи учун ҳам... Ҳозиргилар нега яшаётганини билмайди...

Аввалгилар оз аммо сифатли яшашган... Умр кам эди, исталган жангда бир дайди ўққа учиб ўлиш мумкин эди, бизнинг ортимиздан соя қувиб юрса, уларнинг ортидан ажал қувиб юрарди...

Исталган пайт ўлишини биларди шу учун одам бўлиб яшашни истарди. Ёлғон гапирмасди, уч кунли дунёда...

Аёллар ёрини кутарди ўн йил ёки йигирма йил, танамда намим бор экан, эр кўриб қолай демасди...

Вафони биларди, ҳеч йўқ шу йўриқни адо этгиси келарди, ҳозиргилар эса эри туриб юради...

Чунки билади: эшик турумини қоқаётган бу ажал эмас, почтальон ёки МИБ ходими...

Ҳозиргилар вазиятдан чиқиш учун ёлғон гапиради. Дўстини осонгина тарк этади...

Ҳозиргилар шунақа...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Oct, 06:34


​​#таскин

Шуни билингки,
қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:

1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.

2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.

3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.

4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.

5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.

6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш.

Иброҳим ибн Адҳам


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

25 Oct, 00:38


#айём_билан

​​Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Жума айёмингиз муборак, қадрдонларим!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Oct, 15:40


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

11-қисм.

—Келин намозшом бўлиб қолди, ошхонани ўзим йиғаман! Сиз кириб кетаверинг!
—Ҳозир! Ўзи озгина қолди, тугаллаб олай...
Ғамзанисо шошганча идишларни тоғорадаги сувда чаяркан, кўзи билан этакдаги хужра томонга қараб қўйди. Эри боя шу хужрага кириб кетганча!
Лаганларни артиб, жавонга жойлаб ҳам бўлди. Қўлини сочиққа артаркан, салдан кейин бўладиган учрашувни эслаб ширин бир энтикиб қўйди. Ғамзанисонинг бу хужрага биринчи бор қадам босиши эди. Эшикни аста очиб, токча олдида турган ёрининг ёнига оёқ учида борди.

Давоми бор...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-10-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Oct, 13:18


#нимадир_ва_яна_нималардир

Боя телефоним жиринглади. Кўтарсам, китоби қўлига текканидан хурсанд муҳлис опамиз "Сиз Азизахонмисиз?!" деб қолди.

Жавоб қиляпман-у гўшак ортидаги хурсандчиликни илғаб ҳайратга тушяпман. "Қизим роса хурсанд!" деди опа тўлқинланиб.

Озгина гаплашганимиздан сўнг қизил тугмани босдим. Таассуротларим ҳали ҳам совугани йўқ, эсимга тушса жилмайиб қўйяпман.

Шунақа инсонларга ҳавасим келади. Озгина нарсага ҳам космик даражада хурсанд бўладиганлар, ҳиссиётларини кўрсатиб яйрайдиганлар, ҳангомаларга портлаб куладиганлар, меҳмон келса олдига борини тўкадиганлар, инсон зотини азиз кўрадиганлар, қисқа таъриф билан айтганда очиқ одамлар ҳавасимни келтиради.

Кейин камтар инсонларни ҳам яхши кўраман.

Музрайган, тунд башаралар, қанақадир кичкина амалнинг эгаси бўлиб олиб ҳаммани оёқ учида кўрсатадиганлар, ўзидан кимнидир ясаб олганлар ҳамма қатори каминанинг ҳам ғашини келтиради.(Бор шунақалар, ўзим бориб машинасининг эшигини очиб қўлига китобни тутқазмагунимча жойидан қилт этмайди 😄)

Аллоҳ таоло Одам Атони яратганидан сўнг барча фаришталарга сажда қилинглар деб буюради. Фаришталар сўзсиз бу амрга бўйсунишиб саждага бош қўядилар. Ким бу амрга қарши чиққанини биласиз...

Аҳлатхонада қоғозларни қоғозга, елим пакетларни елим пакетлар солинган идишга ажратаётган инсонга озгина қараб туринг. Иложи бўлса битта стулча қўйиб олиб рўпарасида ўтиринг ва фикр қилинг!

Буям инсон! Униям ўзига яраша фазилатлари бор. Балки унда бор жиҳатларнинг баъзиси бизда йўқдир... Балки озгина гаплашсак у бизни ҳайрон қолдирар заковати билан...

Пойтахтда яшаб вилоятликларни менсимаётганлар, камбағалдан қиз олиб келинига иккинчи сорт одамдек қараётганлар, кимнингдир мингта яхшилигига кўз юмиб, битта айбини байроқ қилиб айлантираётганлар, кимдандир ниманидир ўрганиб, кейин уни ўзига рақиб санаб ортидан бўхтон ёғдираётганлар, гўдакка зуғум қилаётганлар, ожизни тепалаётганлар, борингки оддий бир муомалада кишиларга тепадан қараб муомала қилаётганлар, барча барчаси- ўша юқоридаги Қуръони Кариймда келтирилган воқеадаги шайтон йўриғини тутиб юрган одамлардир!

Дунё паст-баланд. Инсонлар ҳар хил. Иккита теридан уни ошлаб фойдаланиш мумкин эмаслиги айтилган. Биттаси эшак, биттаси одамнинг териси.

Нега ундай? Сабаби шуки, эшак ҳаром саналгани учун унинг терисини ошлаб фойдаланишмайди, одам эса зоти азиз бўлгани учун...

Чиндан ҳам шу- Одам азиз!

Ҳар кимга гўзал муносабатда бўлмоғимиз керак. Севинсангиз, севинчингизни улашинг, ёқтирсангиз айтинг, тан берсангиз "ма шаа Аллоҳ, сени фазли билан шу ишга қодир қилган Роббга ҳамд!" денг...

Танимисангиз ҳам яхши салом беринг, ошночилик қилмасангиз ҳам илиқ гап айтинг, яхши инсон экан дея ҳамиша хуш гумонда бўлинг...

Ким билади дейсиз, сизга учрагани балки Ҳизрдир...
Балки ҳузур...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Oct, 12:31


Бизда роса чирок куп учяпти 🤔

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Oct, 01:56


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ

роман

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

10-қисм.

Ичкаридан эшитилаётган кулгу овози эшик ёнига жой солиб ётган Абрия момонинг кўзидан уйқусини ўчирди. Шу пайтгача “қулоғим яхши эшитмайди” деб ўзиям чалғиб юрган экан. Тусмоллаб қоронғуда кўрпа ёпиниб ётган бошқа кайвониларга қаради. 
"Ишқилиб улар ухлашяптимикан? Ёки менга ўхшаб қулоғига кирганини эшитмаганга олиб ётишибдими? Ҳм... Бу қиз тушмагур шунча эрсираб қолган эканми ҳали? Мунча кулмаса... Эсиз, кўзи билан ер сузиб юрса — бинойидек қиз бўлибди дебман. Яхшиям, набирамга Худо раво кўрмаган экан! Бир дарди-бедаво, чиройли балодан Ўзи асрабди-я!"

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-10

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

24 Oct, 01:56


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

23 Oct, 14:38


​​#нимадир.

ТАҚДИРИ АЗАЛ

Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.

Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.

Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.

Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.

Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.

Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.

Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.

Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.

Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.

Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.

Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.

Вақт тушунчаси барча учун фарқли.

Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.

Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.

Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.

Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.

Шоҳира ҲАМРОнинг фейсбук саҳифасидан олинди.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

23 Oct, 14:36


#қисқа_сатрларда.

Бизни қадрлашди!

Ўйладикки, яхши бўлганимиз учун улардан қадр топдик...

Йўқ, аслида-бу уларнинг қадр борасида тушунган, ҳаётдан топган ҳикмати эди!

Йўқликка юз тутмоқ ҳикматини улар англади, шу боис ўзига рўпара бўлган ўткинчиларга ўткинчилар каби иззат қилдилар.

Биз эса омонат дунёда ғанимат нарсалар борлигини унутдик, кеч англадик...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

23 Oct, 05:58


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Oct, 16:43


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

9-қисм

—Бу менга юқтирилган ҳислат! Эшитяпсизми? Шунча одам ичидан фақат менгина танлаб олинганман. Масалан, сиз — беш дақиқадан сўнг нима содир бўлишини биласизми? Йўқ, билмайсиз! Чунки танлаб олинганлардан эмассиз! Аммо мен кабилар истаса, келажакни олдиндан кўра олади. Хатто ўтмишда содир бўлган воқеалар тўғрисида ҳам нимадир айтиши мумкин. Ўтмиш ва келажак! Шу икки ипни бармоғида бирлаштира оладиганлар ҳақида гапиряпман. Ўйланг: бу ҳақида ким нима билади? Ҳеч ким ҳеч нарса билмайди!

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-08-3

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Oct, 14:51


#ибрат вақти

Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий дини комиллиги, Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди.

Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди. Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибини исми билан эмас, "Эй вазирнинг ўғли!" деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қўйдимми, деб ўйлади.

Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради. Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди.

Шунда Маҳмуд Ғазнавий: “Ташвишланманг, эй вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим”, деб жавоб қилди

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Oct, 14:45


#саломатлик

Юқори қон босимини қандай қилиб тезроқ тушириш мумкин?

Чуқур нафас олиш
қон босимини барқарорлаштиришнинг энг самарали усулларидан биридир. Озроқ бўшашиб, кўзингизни юминг ва бешгача санаб, кўкрак билан эмас, ошқозон билан чуқур нафас олишингиз керак.

Нафас чиқариш ҳам секин бўлиши керак: 5 сония давомида нафас чиқаришга ҳаракат қилинг. 3-5 дақиқадан сўнг стресс йўқолади ва тўқималарга борувчи қон оқими кучаяди.

🍶Сиркали компресс. Хона ҳароратида ярим стакан сувга бир хил миқдордаги 9 фоизлик оддий ёки олма циркаси солинг, матони эритма билан намлаб, пешонангизга ёки оёқларингизга 15-20 дақиқа давомида қўйинг

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

22 Oct, 01:27


#хайрли_тонг

Уйғониб олган барча-барчага: "Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин, хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Фарзандлар бағримизда, яхшилар ёнимизда, Ҳизрлар йўлимизда бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Oct, 14:45


​​#нимадир_ва_яна_нималардир

"Фалон барно йигитнинг танлаб-танлаб олган хотинини қара! Нимасига ишқи тушдийкан?!"

"Тавба шундоқ қизни пешонаси мана шунақа кўстлик эканда-а? Бир кам дунё дегани шумикан?!"

"Вой фалон актрисанинг эрини кўрдингларми? Кал экан! Пулига учгандир-да, бўлмаса шунга тегармиди?!"

Майда чуйда "диди-диди", "айтди-қўйди" лар билан тўлган дунёда мана шунақа лахтак гаплар ҳам урчиб ётади. Қазойи-қадар ҳақида ҳудди бу нарсадан хабари йўқ инсон каби фикр юритамиз.

Оқил киши қозонида биқирлаб қайнаётган овқатга қараб туриб ҳам ҳулосани олади. Ризқи бор инсон керак бўлса тоғу-тош ошиб келади шу бир коса овқатни тотимоқ учун. Ризқига битилмаган эса қош ва қовоқ ўртасида турган бўлса ҳам ўз йўлини топиб кетади.

Барно йигитми, суқсур қизми, ҳамманинг кўзини ўйнатган актрисами ё бир кўзимизга пешонаси ярқираб кўринмаётган одамми, ким бўлишидан қатъий назар- ҳар бир инсон Парвардигор қадарига ёзган, қисматини қўшиб битган одам билан яшайди ўз умр йўлларида, Худо ўртасига солган иссиқчилик билан ёрини севади.

Биз оддий кўз билан кўрмаётган, доно ақлимиз билан англамаётган яхши фазилатларни унда англаб меҳр қўяди, ўзига муносиб санаб яшайди.

Қадар ишлари қизиқдир! Кимнингдир ўзидан новча хотинини яна кимнингдир белидан боши пастда турадиган эрини, тепакал куёвни, картошка бурун келинни муҳокама қилиш, тенг-тенглаш бизга эмас...

Нимасини мослаб, нимасини тенг кўрганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Тақдир... Пешона... Қисмат...

Қадар ҳикматини англамаганимиз каби қалбларни ҳам англай олмаймиз... Бизга ёқмаган аммо Роббисига суюкли бўлган бандалар бор...

Кимда меҳр беқиёс, кимдадир қалб дарё, кимдир бошқаларда топилмайдиган нодир фазилатлар билан суюмлигини топган, кимдир баракаси, саранжом саришталиги билан яқинлари ичра ҳурмат-у иззатига эришган...

Керакли бўлинг!

Ва билингки, биз англамаган, биз тушунмаган, бизнинг ақлимиз етмаган ишлар кўп тақдир ишида...

Хайрлисини сўранг...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Oct, 02:42


#санъат

«Дубляж бу санъат.

Мен ўзим режиссёрларга айтдим: пул керак эмас, сизлар ўйламанглар булар жуда энди менсимаса керак, палон пул сўраса керак-деб.

Йўқ, халқга эсталик бўлиб қолсин! Фойдаланиб қолинглар.

Чунки кичкинагина бир мультфильмни хам санъат даражасига кўтариб ишлашга ҳаракат қилганмиз.

Булар катта санъаткор деб катта пул сўрашса керак-деб ўйлашади-да. Ярим тунда «Кхм» деб йўталса хам «Мирзами? Обидми?»-деб танийди.

Мисол учун Кеша мультфильми ; Бу мультфильмни кўрган Геннадий Хазанов "Мен русс тилига қараганда, ўзбек тилида зўр сузлашарканман, маэстро..." деб тариф берган.

©️Мирзабек Холмедов.

Бугун жозибадор, оҳангдор тилимизга давлат мақоми берилган кун! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Шу муносабат билан барча юртдошларимизни табриклаймиз!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Oct, 02:38


#нимадир_ва_яна_нималардир

Ният элчидир!

Эрта тонгни агар биз яхши ниятлар билан бошласак, албатта кунимиз барорли келади.

Бугунги кун қувончларга тўла бўлсин, Аллоҳ таоло ўзи куч-қувват берсин. Ҳар бир амалимиз охиратимиз учун фойдали бўлсин. Яхшилар билан йўлимиз бирлашсин, ёмонлардан Ўзи йироқ этсин!

Фарзанди келажаги учун бугун бир ғишт қўйиш ҳар бир ота-онага насиб этсин, қилган меҳнатларини ҳар ким роҳатини кўрсин!

Аллоҳ таоло Ўзи дўстга зор, душманга хор, номардга муҳтож этмасин, таъмагирга улфат, ғийбатчига ҳамсуҳбат бўлмайлик!

Умримизнинг ширин пайти кексаликда берилсин, момақаймоқ кампир, ювош чол бўлиб қаришлик ҳар кимга насиб этсин. Оғзимиздан гуруч эмас, дурдек насиҳат, ширин сўзлар тўкилиб турсин.

Ҳурмат билан Ummu Zaynab

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

21 Oct, 02:17


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Oct, 15:42


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

8-қисм.

Шаҳардан келтирилган маҳобатли қаймоқ ранг дарвоза — уйнинг ҳуснини биттада очди. Бунақаси яқин ўртада йўқ! Хоналарни чиройли гиламлар-у, юмшоқ мебеллар билан тўлдиришди. Бир меҳмонхона ва чоғроққина ётоқхона — келиннинг нарсалари учун бўшатиб қўйилди.
Афшар чиройли туш кўраётгандек хушбахт эди. Аммо ора-чора шу кунларни кўрмай кетган эрини эслаб, ўзича йиғлаб ҳам олади.

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-08-2

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Oct, 15:41


​​#таскин.

Дунё гўзалдир.

Уни фақат кўзлари яхшиликни кўрадиганларгина кўра оладилар.

Агар қиш фасли сенинг дарвозангни ёпса, ҳар тарафдан музликлар сени қуршаб олса бас, сен баҳор келишини кутгин.

Покиза насим ҳаволар кириши учун деразанг туйнукларини очиб қўйгин.

Аллоҳни кенгликда танигин. У Зот сени тангликда танир.

Узоқларга қара, шунда сен қушлар галаси куйлаётгани, сенга янги умр, янги ҳалимлик, янги қалб туҳфа қилиш учун қуёш ўзининг заррин нурларини дарахт шохлари устига ташлаётганини кўрасан.

Саҳрога гўзал дарахтларни излаб борма.

Барибир у ерда кимсасизликдан бошқа нарсани топа олмайсан.

Балки сен ўз соялари билан сени ўраб олган, ўз мевалари билан сени бахтиёр этган, ўз куйлари билан сенга таъсир ўтказган юзлаган дарахтларга боқ.

Ўтмишни, ундаги тортган зиёнларни ҳисоб қилишга киришма.

Зеро, умрнинг ҳар бир узилган барги ортга қайтмас.

Лекин ҳар бир навбаҳорда янги барглар униб чиқар.

Бас, сен самони ўраб олган баргларга боқ. Ерга тушганларига эмас.

Ушбу таскинни "Энг бахтли аёл" китобидан сизга туҳфа этдик.


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

20 Oct, 00:26


#хайрли_тонг

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Якшанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 17:29


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

7-қисм.

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-04-04-3

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 13:34


​​#ибрат.

Ривоят

Мусо алайҳиссалом, энди пайғамбар бўлиб Аллоҳу Таоло унга асо бериб, ўша мўжиза бўлган асоси билан кетаётсалар йўлида бир зот кўринди, лекин Одам деса унчалик одамга ҳам ўхшамайди...

-Сиз кимсиз дедилар Мусо алайҳисалом.

Шунда у:
-Мен Азозилман! Аввалги, ҳозирда лаънатланган ва малъунга айланган шайтонман!- деди.

Олдимдан кетсин деб Мусо алайҳиссалом унга асони кўрсатувдилар, шайтон кулди ва:

-Эй Мусо мен айтаябманку Азозил эдим, шайтон бўлдим деб... Мен бу асодан қўрқмайман, чунки жаннату-дўзахни кўрган шайтонман, Аллоҳнинг энг илмли бандаларидан бўлган, беҳисоб фаришталарнинг устози бўлган шайтонман, мен фақат қалби соф одамдангина қўрқаман.

Чунки қалби соф одамнинг дуоси тез мустажоб бўлади. Агар мингта одамнинг ичида битта қалби соф одам бўлмаса, мингтасини ҳам бир лаҳзада адаштираман, юзтами, ўнтами, шуни ичида битта қалби соф бўлса адаштиролмайман ва уларни олдига яқин ҳам боролмайман.

Қалби соф одам ким? Ҳеч кимга хасад қилмайдиган- қалби соф одамдир. Эй Мусо насиҳат қиламан эшитасизми?- деди Шайтон.

Мусо а.с “Ё Роббий шайтон менга насиҳат қилмоқчи эшитайми?- деди,

-« Эшитинг »деди
Аллоҳу Таоло, «адаштиришга навбат келганида мен уни тўхтатиб қўяман» деди ва Мусо алайҳиссалом шайтонга
-айтинг, деди.

Шайтон;
- Биринчи сўзим ҳеч қачон такаббур бўлманг, кибр ҳамма ишни хорликка олиб келтириб қўяди.

Тоатга бино қўйманг, чунки ҳали қабул бўлдими, бўлмадими билмайсиз.

Илмингизга ҳаволанманг, чунки у фойдали илм бўлаяптими ёки нофойдами билмайсиз... Бино қўйдим тоатимга, илмимга ҳаволандим, ҳеч кимни менсимадим, оҳир шайтон бўлдим, кимки такаббур экан охири албатта хор бўлади!- деди.

- Иккинчи сўзим, ҳеч кимга хасад қилманг, дунёда ҳамма бало, ҳамма жанжал-уруш, ҳатто қон тўкилишлар ҳаммаси хасад туфайли бўлади, отангиз Одамнинг ўғли укасига бўлган хасади туфайли укасини ўлдирди, шу билан ер юзида қон тўкилиш, одамлар бир-бирини ўлдириш пайдо бўлди. Хасаддан ва кўролмасликдан, кўраолмаган одамини ғийбатини қилади, иғво қилади, орқасидан ҳар ҳил бўхтон ва уйдирмаларни тўқиб чиқазади, иложини қилса-ўлдиради!

- Учинчи сўзим, ҳеч қачон сизга номахрам бўлган бегона аёл билан ёлғиз ўтирманг, иккаловларингизни ўртангизда ўзим элчи бўлиб, зино қилдиртираман.

Зино шундай касофат ишки, эртага аниқ бўлади деган яхши ишни-йўқ қилдириб юборади.

Инсонларни ниятига етказтирмайди, чунки инсонни нопок қилиб қўяди, қалбини қоралайди, ҳеч қачон зинога қадам қўйманг номахрам билан ёлғиз ўтирманг деди.

-Тўртинчи сўзим деганди,
- Аллоҳ таоло шайтонни тўхтади ва «Эй Мусо, шайтон энди алдашни бошлайди, учта ҳақ сўзни гапирди, лекин буёғида энди ишончингизга кириб алдашни бошлайди ва ёлғонга, адаштирувга бошлайди» деди.

Шунақа инсонлар бор, шайтоний инсонлар ишончимизга кириб,
илдизимизни билиб олгандан кейин томиримизга болта уради.

Улар шайтон сифатли инсонлардир, бундай инсонлардан Яратганни ўзи сақласин илоҳим.

Фозил қори Ёсин ўғлидан.


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 13:31


​​#нимадир_ва_яна_нималардир

Чойингизга тушган оққанддек сизга борини берадиган одамлар бор, афсуски ҳаммаям бундайларнинг қадрига етавермайди...

Гўёки унинг шундай қилиши, борини бериши, жонини жабборга бериб, ўзини нисор қилиб юбориши - кутилган иш, ўрганилган одат, тутилиши шарт бўлган тутум, тарк қилинмас йўриқ...

"Ҳа, бошқа нимаям қиларди!", дейди баъзилар ўзи учун жон куйиктириб яшаётган ўша кимгадир совуққонларча боқиб...

Одам зоти билмайди!

Вақти келса, у пок Парвардигордан кўрган иззатини, неъматини, бошидан қуйилиб турган раҳматни ҳам гумроҳларча рад эта олади.

Кўрларча англамасдан яшайди...

Азиз дўстим, кимгадир борингизни бераётганингизда билинг: айнан шу одамдан қадрсизлик кўрасиз!

Айнан шу одам синовингиз бўлади!

Айнан шу одам сизга савоб қопингизнинг тешигини кўрсатиб кетади!

Айнан у- нарҳингизни чакса пулга баҳолаб пешонангизга муҳр уриб кетадиган одамдир!

Қадр бозорингизни касод қилманг, жонингизнинг қадрига етинг!

Шусиз ҳам ҳали синовингиз кўп...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 13:17


#кун_ояти

“Эҳтимол сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) ёмондир. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.“

(“Бақара“ сураси: 216)


@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 13:16


#иқтибос

Аллоҳ бирор бандасига раҳмат назари билан қарамаса, унга дард ва алам бермай қўяди. Чунки кимсан фиръавннинг боши бирор марта ҳам оғримаган.

Мавлонодан қалбга малҳам ҳикматлар.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

19 Oct, 02:46


#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 14:51


#тавбаи_насуҳ

ТАВБАИ НАСУҲ.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

6-қисм.

Ўзига синчков тикилиб турган кампирга “мен унақа ишлар билан шуғулланмайман” деб Иёз ўзича бир нималарни тушунтирмоқчи бўлди. Қани, гап тушунса? Очиқ савдони “даҳ сомоний нақ!” деб бошлаган кампиршо охир-оқибат Иёзга агар шу ишни битириб берса, уч ойли нафақасини шундоғича тутқазиб юбориши мумкинлигини ваъда қилди.

Давоми...👇

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-03-30

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 10:42


#нимадир.
#ижод.

Кимдир кўлмакда ОЙни кўради...
Кимдир худди шунда ЛОЙни кўради...

Ким учундир ёмғир Ҳақнинг раҳмати,
Кимдир учун эса кузнинг заҳмати...

Кимдир кийим ичра ҚАЛБингга боқиб...
Иззатингни қилар, меҳрига қориб...

Кимдир КИЙИМ кўрар, қалб-ла иши йўқ...
Хафа бўлма ундан, унда шу йўриқ...

Ажабким, дунёнинг ишлари ғалат...
Баъзан қалб, баъзида кўз қурар суҳбат...

Баъзан қичқирсанг-да эшитмас ҳеч ким...
Баъзан шивирласанг, Дуо- ижобат!

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 10:41


Ассалому алайкум, Азизахон.
Бугун сиз учун ўзгача кун деб ўйлайман. Сиз фикрловчи инсонсиз. Ўтган ҳаётингизни сарҳисоб қилиб, бугун келган манзилингиз ва орта қолган умр йўлингиз оралиғида балки хотиралар ичида кезаётгандирсиз ёки келажак учун режа, мақсадларни белгилаётгандирсиз.
Ўша вақтлар орасида мен ҳам ҳаётингизда бирмунча ҳамроҳ бўлдим. Сиз билан дийдорлашган лаҳзаларимиз, худдики, туғишган опа-сингиллардай қурган суҳбатларимиз, баъзан биргаликда қилган ишларимизни эслайман. Улар менга ёқимли ҳислар беради. Умр йўлингда яхшиларга йўлиқиш барибир яхши. Чунки улар билан юрган йўлингда хайр бўлади, фикр доиранг кенгаяди, қалбинг очилади, улғаясан.
Азизахон, мен сизни энг аввало яхши одам сифатида танидим. Кейинчалик яхши аёл, рафиқа эканингизга гувоҳ бўлдим. Узоқ бўлмаса-да, қисқа йилларда яхши дўст ҳам эканингизга амин бўлдим. Доим шундай яхшилардан бўлишингизни тилайман. Умрингиз узоқ, танингиз соғ, қалбингиз ҳаловатга, ҳаётингиз бахту саодатга тўла, ризқингиз баракали, мартабангиз улуғ, босган ҳар бир қадамингиз қутлуғ бўлсин. Яхшиликлар ва яхши одамлар қуршовида яшанг. Сизни яхши кўраман.

Маҳфуза Назарова

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 08:37


Бугунги Жума Кунида:

Ўтганларимизга Раҳмат,

Гуноҳларимизга Мағфират,

Қарзимизга Нажот,

Қалбимизга Ҳидоят,

Узун Ва Мазмунли Ҳаёт,

Беморларимизга Шифо,

Ёмон Феълимизга Даво Сўраймиз!

Айём муборак!

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 07:22


​​#нимадир.

Қизиқарли фактлар

Шақилдоқ илон чақишидан қалин пойафзал ҳам, кийим ҳам ҳимоя қилолмас экан. Унинг заҳри нафақат инсон, балки от, буғу ва буқалар учун ҳам хавфли. Чўчқалар эса бу илонлардан қўрқмайди, ҳатто, уларни паққос туширади. Америкалик фермерлар ўт ўришдан олдин майдонга чўчқаларни киритиб юборишларининг сабаби ана шунда!

🍃

Мавритания давлати пойтахти Нуакшот қадимги маҳаллий тилдан «шамол ҳуштак чаладиган жой», деб таржима қилинади. Намибиянинг асосий шаҳри – Виндхукнинг таржимаси эса «шамол зарбаси».

🍃

Шимолий Америкада муқаддас кетсал қуши яшайди. У чиройлилиги ва эрксеварлиги билан машҳур. Инини ҳам антиқа шаклда икки тирқишли қилиб қуради: бири кириш, иккинчиси чиқиш учун!

🍃

Панама давлатининг номи «капалак» маъносини англатади.

🍃

Жанубий Осиё давлати Таиланд пойтахти Бангкок «ёввойи олхўри макони» деб таржима қилинар экан. Аслида унинг маҳаллий номи 147 ҳарфдан иборат: «илоҳий хазинанинг энг юксак макони ҳисобланган фаришталарнинг буюк шаҳри… тўққиз тош маркази…»

🍃

Ердан Ойгача бўлган масофа улкан: тахминан 400 минг километр. Шунга қарамай, Ер ва Ой ўртасидаги тортишиш 200 миллион миллиард килоньютонни ташкил этади.

🍃

Ойдаги босим Ерга нисбатан қарийб 6 баравар кучсиз. Юпитерда эса Ердагига қараганда 2,5 баравар кучли. Бундай шароитда ўн килолик тош бизга 25 килограммдек туюлади.

🍃

Қадимги юнонлар тўрт букланган папирус қоғозини «tetrad» деб аташган.

🍃

Кўҳна Римда 20 йил мобайнида ҳарбий хизматда бўлганларни «veteran» деб аташган.

🍃

Олимпия рамзи бўлган беш ҳалқада Африка – қора, Осиё – сариқ, Америка – қизил, Австралия – яшил ва Европа – кўк рангда тасвирланган.

🍃

Юз квадриллионда 17 та ноль бор.

🍃

Саккизоёқнинг қони – кўк, кўз қорачиғи – тўртбурчак.

🍃

Ер юзида энг кўп тарқалган кимёвий унсур – водород.

🍃

Машҳур шоир Жорж Гордон Байрон (1788–1824) ўз юртининг энг зўр боксчиси бўлган.

🍃

Санкт-Петербургда 312 та кўприк бор.

🍃

«Оила» сўзи лотинчада «фамилия» дейилади. Италянчада эса «мафия».

🍃

Сингапур номи «шер шаҳри» деб таржима қилинади.

🍃

Қадимги Грецияда тошбақа уй бекасининг рамзи ҳисобланган.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.

@Ummuzaynabummuijodi

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 07:21


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh, opajonim yaxshimisiz? sog‘liqlariz yaxshimi? bolajonlariz ham yaxshimi?. Opajonim sizni kanalizni 5yilligi hamda tavallud ayyomiz bilan chin qalbimdan tabriklayman. Allohim umrizga,rizqizga,ilmizga, hayotizga barokat bersin Ilohim, farzandlarizni, yaqinlarizi biz muxlislarizni bahtiga doim sog‘-salomat bo‘ling. Sizni Alloh uchun yaxshi ko'raman opajonim, siz meni hayotimdagi eng qiyin hamda og'riqli davrida kanalizdagi taskin rukni bilan hamda alohida vaqt ajratib dardimi tinglab to'g'ri maslahatlar berib borgan masofamiz olisu lekin qalban yaqin eng yaqin sirdosh insonimsiz. Allohim sizday insonni dunyoga kelishiga sababchi bo'lgan ota-onezlani ohiratlarini obod qilsin, jannati Firdavsi bilan mukofotlasin Ilohim. Robbim sizni ikki dunyo saodatiga erishtirsin. Opajonim Allohim sizni O‘zining baytida mehmon bo‘lishlik bahtini nasib etishini tilayman. Ohiratda 8ta jannatni xohlagan eshigidan kirishlik bahti bilan siylashini Robbimdan so'rab qolaman. Sizni Alloh uchun yaxshi ko'raman opajonim,yana bir bor qoshaloq bayramiz bilan tabriklayman

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

18 Oct, 06:27


#нимадир

Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

@Ummuzaynabummuijodi