Dr. Mamajanova Azizaxon @endokrinolog_preventage Channel on Telegram

Dr. Mamajanova Azizaxon

@endokrinolog_preventage


20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️

Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув!

+998978150855


♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эришасиз.

Dr. Mamajanova Azizaxon (Uzbek)

Dr. Mamajanova Azizaxon - bu endokrinolog va integrativ doktor. U 20 yillik tajribaga ega, uning kanalida soglik-salomatlik so'g'li zamonaviy yo'ndashuv haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Endokrinologiya va integrativ tibbiyot sohasida mutaxassis bo'lgan Dr. Mamajanova Azizaxon, kasallik sabablari, ulardan hormon, antibiotiksiz shifolashga erishishingiz mumkin. U shifokor, sog'lom turmush va sog'liqni saqlash uchun zarur bo'lgan har bir narsani o'rganishga va amalga oshirishga intilgan. Agar siz endokrinologiya, integrativ tibbiyot va sog'liqni saqlash haqida ko'proq bilishni xohlaysiz, Dr. Mamajanova Azizaxon kanaliga obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Dr. Mamajanova Azizaxon

25 Jan, 17:28


Бугун аёллар учун нозик мавзу – цистит хақида гаплашамиз

Статистика бўйича, хар 3 аёл цистит билан оғриган бўлади. Менинг вазифам, сизларни бу масаладан асраш ва ёрдам бериш.

Демак, билимдонларим, ЦИСТИТ ПРОФИЛАКТИКАСИ👇🏻

Сийдик қопида эпителий бўлади – у қопнинг ички шиллиқ қаватини егаллайди. Шу қопнинг ичи стерил холатда бўлади, лекин цистит пайтида стерил мухит бузилади ва бактериялар пайдо бўлади. Жуда кўп холатда – бу ичак флорасидаги бактериялар бўлади🦠🧫

Демак‼️агар ичакларда дисбиоз бўлса – циститга хайрон бўлманг. Агар цистит қайта-қайта пайдо бўлаверса – ичакларингиз билан ишлашни маслахат бераман.

Энди профилактикага қайтамиз:

🔸Клюква. Аниқ ишлайди, биизниллях. Чунки таркибида проантоцианид (бактерияни эпителийга ёпишишига йўл қўймайдиган модда) бўлади. Буни устида бутун бошли тадқиқотлар ўтказилган. Уларга кўра, клюква циститни обострение беришини олдини олган. Клюквали чой, морс, хатто-ки ўзини еб юрсангиз хам бўлади✔️

🔸Совуқ ўтказмаслик. Совуқ местный иммунитетни туширади, агар иммунитет ўзи шундоқ хам заиф бўлса, бактериялар хужумига дош беролмайди ва цистит ривожланиб кетади.

🔸 Қайталанаверадиган циститларда D-манноза ўзини яхши кўрсатди. D-манноза бактериялар билан тўғридан тўғри курашади ва бактерияни ўзига ёпиштириб чиқиб кетиш хусусиятига эга.

🔸 Шунингдек, уролесан препарати комплекс ёндашувда яхши фойда беради. Препаратлар, албатта, доктор билан маслахатлашган холда ичилади.

🔸Магний цитрати цистит пайти спазмолитик таъсир кўрсатади, нохуш симптомларни қолдиради. Шунингдек, Цитрат сийдик мухитини ўзгартиради ва бактериялар учун ноқулай мухит пайдо бўлади. + D-маннозани эффектини оширади

Агар врач антибиотикотерапия ёзса сийдикни бакпосевга топширган холда доктор буюрганини қилинг.
Лекин аввал, юқоридаги маслахатларимни синаб кўринг👌🏻


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

23 Jan, 14:04


Холестерин хақида қисқа ва лўнда

Холестеринни қонда ортиб кетиши юрак қон-томир системасига зарарли эканини хаммамиз эшитканмиз, аммо фойдаларини биламизми?

Холестерин – бу липофильный спирт.
Липофильный спирт – гормонлар синтези учун энг керакли асос! Шу жумладан жинсий гормонлар учун хам.
Шунинг учун холестерин билан хадеб олишаверишни тавсия қилмайман. Шу қаторда, у ортиб кетса хам яхшиликка олиб келмайди.

БАЛАНСни ушлаймиз, хуллас👌🏻

Қандоқ бўлади бу иш?

Овқатларнинг турли-туманлигини пасайтириб, ёғли ва ширали таомларни меъёрини озайтирсак, еган овқатимизни калорияси пасаяди. Бу эса ўз навбатида, организмда ёғ ишлаб чиқарилишни озайтиради, ва натижада 👉🏻 организмда холестерин ва триглециридлар миқдори пасаяди.

Чунки, 80% холестеринни жигар ўзи ишлаб чиқаради, қолган 20% эса овқат орқали киради. Озганимиз сари (яъни, висцеральный – қорин сохасидаги ёғ парчалангани сари), биз организмимиздаги ёғ синтезини нормага келтириб олишимиз мумкин.

Аммо, рациондан ёғни бутунлай олиб ташлаш катта хато бўлади!! Бунда жигар “шок”га тушиб баттардан ёғ ишлашга тушиб кетади, ўзини зўриқтириб.

Бу жараёнда сафро кислотасини роли жуддаям ахамиятли. Агар холестерин билан ишламоқчи бўлсангиз, аввал ўтингизни тўғирланг.

Энг қисқа ва содда усули эрталаб оч қоринга иссиқ сув ичиш ва рационга меъёрда ёғ қўшиш.

Баъзида эса, ўт йўлини тўғирлаш учун дори препаратларини қўшишга тўғри келади. Юқорида ўт хақида 3-4та пост жойлаганман, ўзингиз учун танишиб чиқинг.

Бу постнинг мақсади – сизга холестерин кўпчилик ўйлагандек ёмон нарса эмаслигини тушунтириш ва албатта меъёрни сақлаш хақида эди.
Уни холестериндан қўрқадиган танишингизга юбориб қўйинг🤝



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

14 Jan, 06:31


Лактозани хазм қилолмайдиганлар учун кунжутли сут тушади

Dr. Mamajanova Azizaxon

14 Jan, 06:03


🦴Кальцийнинг табиий манбаалари🦴

Ўткан галги постда кальцийни эҳтиёткорлик билан ичиш керак деган эдим, акс холда ички органларда кальцификатлар тўпланиб қолиши мумкин. Лекин организмга доимий равишда кальций керак-ку! Нима қиламиз? Албатта, кальцийга бой мазсулотларни кундалик рационга киритамиз!

Бир кунда овқат орқали 1000 мг кальций қабул қилишимиз керак.

Кальцийли махсулотларни асосийларини кўриб чиқамиз:

🥜🌰 Ёнғоқлар, уруғлар, ёнғоқли сут.

Кальций сақлашда етакчилардан хисобланишади! Масалан 100г кунжут уруғида – 800мг кальций бўлади, бодомда эса – 300мг.
Кунжунтни кечаси ивитиб эртасига сув қўшиб блендр қилсангиз кунжутли-кальцийли-безарар сут пайдо бўлади, ўзингизга хам, болаларга хам мумкин

🫛🫘 Дуккаклилар (агар ичакоарингиз яхши хазм қилса), масалан 100 г ловияда 200 мг кальций бўлади.

🥛 Сут махсулотлари. Сутда, қатиқда, сметанада, тахминан 100 г махсулотга – 100 мг кальций тўғри келади.

🧀 Сырнинг қаттиқ турлари. Кальцийни ўзида энг кўп сақлайдиган махсулот – бу сыр! Қанча кўп ушланса, шунча кўп тўйинади (выдержка қилинган, ферментланган сырлар): масалан, гауда, пармезан турлари. 100 г пармезанда 1300мг кальций бўлади.


📌 Агар кальций ростан хам яхши хазм бўлиб суяк ва тишларга сингишини истасангиз — албатта Витамин Д3+К2 қўшинг. Каттарга кунлик профилактик доза 2000-3000ЕД , болаларга 1000-2000 ЕД (лечебный дозани врач белгилайди)📌


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

13 Jan, 09:19


К2ни МК-4 формаси қуюқлаштиради, МК-7 формаси қуюқлаштирмайди

Dr. Mamajanova Azizaxon

12 Jan, 17:15


Кальцийни шунчаки профилактика учун ичолмайсиз!

Шубхасиз, организмда кальцийни ўрни жуда катта. Суяклар, мушаклар, қон ивиши учун, нерв импульслари яхши ўтиши учун, гормонлар учун – буларнинг барчаси жой-жойида ишлашига КАЛЬЦИЙ керак!

Аммо, кальций ичмоқчи бўлсангиз, аввало витамин Д3 миқдорингизни кўришингиз шарт! Буни билмасдан туриб кальций ичишга хаққингиз йўқ!

Гап шундаки, агар сизда Витамин Д3 60 нг/млдан паст бўлса, сиз ичаётган кальций қон-томирларда, почкаларда кальцийли қум бўлиб еғилиб боради, чунки суяккача сингиб етиб бормайди. Қонда айланиб “тентраб” юради ва бориб почкаларда туз бўлиб еғилади, сийдикка чиқади, гиперкальциемия хосил бўлади. Суякка сингиши учун эса ташувчи/ўтказувчи керак. Ўтказувчи эса – Витамин Д3 ва К2.

Шунинг учун, кальций билан биргаликда витамин Д ичишингиз шарт! (Витамин Д3ни МСТ ёғли, томчили шаклини танланг + К2ли шакли)

Қандай кальций турини танлаш керак?

Кальций Карбонат, Глюконат формалари сўрилмайди, овора бўлиб ичиб ўтирманг, пулингизни сарфлаб. Булар Компливит, Кальций Д3 Никомед ва хкз. Составини ўкисиз хуллас.

Яхши сўрилувчи кальций турлари:
Кальций цитрат
Кальций малат
Кальций хелат
Кальций гидроксиапатит

+ магний кальцийни сўрилишига ёрдам беради.

– темир прерати ва омега кальцийни сўрилишини тўсиб қўяди.
Шуни инобатга олиб қўйинг.

Қонда кальцийни фақат ионизированный холати, Паратгормон, витаминд3 ➡️ Кальцийни балансини аниқ кўрсатиб беради.

Витамин Д оқсаб қолса, кальций билан таминлаб бериш вазифасини паратгормон олади ва шу гормонга нагрузка тушади —>суяк ва тишлардан кальцийни чиқариб беради. Шунга хадеб, Витамин Д деявераман😇

Суякларда кальций етарли/етарлимаслигини билишнинг энг ишончли усули – бу денсинометрия. Ва албатта, пациентнинг холати.

Келишиб олдик-а? “Кальцийим кам шекилли” деб шундоқ олиб ичворманг, “болага фойда ўсади суяги мустахкам бўлади” деб хам берманг болангизга! Аввал витамин Д миқдорини кўтарасиз, сўнг врач билан маслахатлашиб юқорида айткан кальцийни турини танлаб ичасиз.

Витамин Д3 хақида юқорида пост жойлаганман, ўқиб чиқинг, қўшимча маълумот оласиз.


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

12 Jan, 06:52


Кальций хақида сизларга зўр пост устида ишлаябман! Ин шаа Аллох кўпчиликка фойдали бўлади😌

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Jan, 16:30


Совуқ, қуёшсиз кунларда энг зарур витамин.

Ха бу ўша, Витамин
Д3!

☀️Бекорга бу витаминни қуёш билан қиёслашмайди, чунки у қуёш нурлари таъсирида теримизда синтезланади.

Аммо буни ўзи етармикин?

Қуйида мен Витамин Д3 дефицити симптомларини санаб ўтаман, сиз эса ўзингизни текшириб олинг👇🏻

❗️1. Чарчоқ ва холсизлик

Витамин Д3 энг асосий симптомларидан – бу доимий чарчоқ ва умумий холсизлик ҳисси хисобланади. Хатто-ки дам олиш ёки уйқудан кейин хам кучга тўлмасангиз буни организмдан сигнал тариқасида қабул қилинг.

❗️2. Суяк ва мушаклардаги оғриқлар

Сиз белингизда, суяклар ва мушакларингизда ёки оёқ-қўлларингизда дискомфорт берувчи оғриқни ҳис қилишингиз мумкин. Бу кўп учрайдиган симптомларга киради. Беморлар асосан оёқдаги ноқулайликлар, синдром беспокойных ног (бу холатда муаммо сосудларда хам бўлиши мумкин)га шикоят қилишади

❗️3. Тез-тез инфекцияларга чалиниш

Витамин Д иммунитет хосил бўлишида жуда мухим роль ўйнайди. Унинг дефицити организмни инфекция, шамоллаш ва гриппга таъсирчан қилиб қўяди. Тажрибаларим айтадики, витамин Д қабул қилган беморлар (хатто-ки болалар хам) камроқ касал бўлишни бошлашди, ва кассалликлар асоратсиз кечди.

❗️4. Депрессия ва кайфият ўзгариши

Жуддаям кўплаб тадқиқотлар Витамин Дни паст кўрсаткичлари депрессия чақиришини кўрсатяпти. Қуёш нури кам тушадиган, ёмғир кўп ёғадиган давлатларда яшовчи одамларда кайфиятсизлик ва депрессия кўп учрайди
. Статистика бўйича ўз жонига суйқасд қилганларнинг 90%ида ушбу витамин дефицити борлиги исботланган.

❗️5. Тери билан муаммолар

Баъзи тери касалликлари: экзема, псориаз витамин Д дефицитида обострение бериши мумкин. Ва уни қабулида муаммо анча пасайгани кузатилган.

❗️6. Соч тўкилиши

Айниқса аёлларда бу холат кўп учрайди. Агар сизда хам сочингиз тўкилаётган бўлса биотинга қўшиб Витамин Д3 қабул қилишингизни тавсия қиламан. 3 ойлик курсдан сўнг сочларингиз қалинлашганини яққол сезасиз.


Булар Витамин Д3нинг асосий симптомлари эди, янаям тўғри маълумотни сизга албатта қон тахлили кўрсатади. Деярли хамма лабаратория Витамин Дни текшириб беради.

Профилактик доза катталар учун 4000Ед, болалар учун 1000-2000 Ед



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Dec, 06:29


Консультация учун ушбу хавола оркали ўтиб маълумотлар билан танишинг ва ўзингиз хақингизда маълумот олиб навбатга ёзилинг

👇👇👇👇👇👇👇


https://t.me/+Wq7yTSW-E2pmOTli


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

18 Dec, 17:21


Мен совуқни ёмон кўраман.

Асли бундай деб бўлмайди, албатта, лекин менинг мизожимга совуқ хаво тўғри келмайди. Тиреоидитим борлиги хам бунга бир сабаб. Иссиқда ўзимни яхши ҳис қиламан.

Совуққа ўта сезувчанлигим боис оёғимдан совуқ ўтиб плекситим қўзиб қолди (спинномозговой нервларни шамоллаши). Бошимни уйоқ буйоққа буриш умуман иложсиз бўлиб қолди. Плекситда мияда қон айланиш ишдан чиқади. Диққат, эътибор етишмовчилиги кузатилади. Бошимда туманность пайдо бўлиб, хеч нарсани ўйламай фақат ётким келди.

Кейин плекситга шамоллаш қўшилди ва сразу лечениега ўтиб кеттим.

Л-лизин эсцинат, димефасфон, реамбериндан иборат IV-терапия бошладим (айви терапияни фақат врач ёзади) + нерв шамоллашига наклофен олдим. Диклоберл, диклофенак уколлар менга тушмайди ошқозонимни оғритади. Айнан наклофен яхши таъсир қилади, дозаси хам каттароқ, хам оғриқларни қолдириб, воспалениени даволайди.

Плекситга обязательно мазь суртилади қўшимча сифатида. Менда бу индометациновая мазь + касторовое маслони қиздириб суртдим. Шуни ўзи хам анча фойда беради, асли.

Оёғимдан совуқ ўтканлиги учун кунда кечқурун ванночка қилиб ётдим тузлар билан. Морская соль + аптечный магний сульфат порошоги + содани аралаштириб 15-20 мин иссиқ ванночка қилиш совуқларни яхши чиқаради ва детокс учун фойда беради. Чунки шамоллаганда организмда токсин кўпайиб кетади. Ва албатта сорбент. Токсинларни хайдаш учун мен оддий активированный уголь ичиб юрдим.

Касаллик пайтида буйрак усти безига нагрузка тушади, витамин С бунда яхши ишлайди. Хам қон-томин деворларини мустахкамлайди, иммунитетга дастак бўлади. Касаллик пайтида каттароқ дозада қилинади.

Ва албатта бутун организмни поддержка қилиш учун электроли сув ичиб юрдим. Орса, регидрон, ReO2 вода, жаа бўлмаса тил тагига 2-3та гимолай тузини ташлаб шимиб юрса хам бўлади.

IV-терапиядан ташқари шу ёзганларим мушак, нерв воспалениясини деярли барча турига тушади ва мустақил уй шароитида қўлласангиз бўлади.

Фойдали бўлган бўлса яқинларингизга юбориб қўйишни унутманг✈️



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

18 Dec, 07:45


Бўғилиб бўғилиб гапирдим, бу хақда гапиришни ўзи қийин. Ўтканларни оиласига таъзиямни билдираман, Аллох ўтканларни Ўз рахматига олсин, қолганларни саломат қилсин!

Dr. Mamajanova Azizaxon

18 Dec, 03:36


Рахмат хаммага♥️

Докторлар ўзларини қандай усулларда даволашлари сизга қизиқми?

Dr. Mamajanova Azizaxon

12 Dec, 04:01


Дубайский шоколад хақида👆🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

12 Dec, 04:01


https://www.instagram.com/dr.mamazjanova?igsh=MXV6emNxNWN2amt4dw==


Инстаграм сахифам

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Nov, 09:15


Ресурсларимни шуни тушунтиришга сарфлашни хохламайман. Қабулимга ёзилмоқчи бўлган пациентлар диққатига!

IV-терапия хақида тушунча хосил қилиб, мустақил ўрганиб, ўзингизга маъқул топиб ишонсангиз кейин консультациямга ёзилинг.

Бир биримизни яхши тушунамиз шунда👌🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Nov, 08:55


IV-терапия ёзсам “Медсестра “Нега бунақа орқама кетин ёзди, жигариз портлайди-ку!” “Аптекачи нега бу дориларни сизга ёзди бу бошқа касалгаку!” деяпти” деб тел қилишади.

Медсестра, аптекачилар докторми?! Нега бўлмасам ўшаларга бориб даволанмайсиз? Мени олдимга нега келасиз назначениямни қилмасангиз?!

Жигар қандай қилиб портлаши мумкин, жигарни поддержка қилиш учун, детокс учун комплекс ёзган бўлсам?? Мени хам ақлим жоидадур, бекорга ўқимаётгандурман 20 йилдан бери?

Телефон тўхтамайди, телеграм тўхтамайди, бирор зарур иши бордурда десангиз, арзимаган нарсага шунча тревога қилишади. Ақлни, онгни ишлатадиган жойда бехуда саволлар келади.

Ишдан эмас, шунақа саволлардан чарчайман. Энергиямни еб битиради бундай холатлар.

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Nov, 08:40


Саволни тўғри ўринли қўйишни ўрганайлик, азизлар

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Nov, 05:33


Қўқонни жуда яхши кўраман

Сабаби болалигим шу ерда ўтган, ширин хотиралар билан эслайман ўша дамларни

Мана хозир амма-бувимни кўргани келдим, отамдан қолган ягона ёдгорим

Ишим кўп бўлсада, силаи-рахмни ушлашга харакат қиламан

Бу дунё ўткинчи, ундаги инсонлар ўткинчи, вақтимиз борида қадрларига етиб қолайлик♥️

Dr. Mamajanova Azizaxon

17 Nov, 08:38


Йилига юз минглаб одамлар ўт приступи билан касалхонага олинади. Бундан хам кўп кўрсаткич ўт қопини олдирганларга тўғри келади.

Шахсан мен иложи боооорича ўт қопини сақлаб қолиш тарафдориман🙌🏻
Чунки ўт қопи бу резервуар. У олиб ташланса худди очиқ қолган крандан сув томиб тургандек, ўн икки бармоқли ичакка хам ўт доимий равишда томиб туради.

Аввалги постларда айтканимиздек, сафро ўз қопида тўпланиб концентрланиб туради. Овқат кирганда эса (айниқса ёғли овқат) у отилиб ошқозонга тушади ва хазм жараёни бошланади. Ўт қопи олинган беморларга нисбатан бу ўт 20 (!) баробар концентрланган бўлади.

Ўт қопи олинган беморлар кейинги асоратлар билан бутун умр курашиб юришларига тўғри келади🤕

Биринчи ўринда – гормонал дисбаланс бўлади. Ўт қалқонсимон без учун керакли гормонларни синтез қилиб беролмайди (Т4ни Т3 айлантириб беролмайди) ва гипотериоз хосил бўлади. Гормонлар эса бизда кайфиятимиз, соғлиғимиз, уйқу, модда алмашинуви ва насл қолдиришимиз учун ишлаши керак.

Агар модда алмашинуви бузилса холестерин миқдори кўтарилаверади, қарабсизки атеросклероз, ишемическая болезнь, инфаркт, қон босими ошиши ривожланаверади.

Муаммони 10/1 ёздим холос, қўрқитиш учун эмас, масалани ойдинлаш учун.

Мен превентив шифокорман.

Превентив ёндашув – бу касалликни олдини олиш дегани. Асоратлари билан курашгандан кўра, профилактика қилиш анча осон ва қулай.


Қўйида сизга ўт билан муоммоларни олдини олиш учун ўз тавсияларимни санаб ўтаман. Агар буларни ўз хаёт тарзингизга сингдириб борсангиз ин шаа Аллох нафақат ўт, балки бошқа ёндош касалликларни хам олдини олган бўласиз!

📌Ўт қопини олдирганлар учун хам тўғри келади.

Ўтни хайдашдан аввал слизистыйларни тайёрлаб олиш керак:

1️⃣ Календула, ромашка чойлари.
Хаммага тушадиган усул. Воспалениени яхши ечади, енгил ўт хайдовчи хусусиятига эга.

2️⃣ Облепиха ёғи. 1ч қошиқдан х 3 махал. Украинаники сифатли бўлади.

3️⃣ Зиғир кисели слизистыйларни химоя қилади. 1ч қошиқ уруғни қайноқ сувга уютиб эрталаб оч қоринга ичилади. Хар овқатдан олдин 1/3 ичиб юрса хам бўлади.

4️⃣ Одуванчик чойлари. Илдизи ўтга зўр, барглари эса камқонликка фойда.

👆🏻Булардан 1-2 тасини танлаб ичиб юринг. Слизистыйлар тиклангандан сўнг эса ўтни хайдаса хам бўлади.

1️⃣ Шиповник дамлаб ичиш (витамин С сафро хосил бўлишига ёрдам беради + почкалар учун фойдали).
2️⃣ Хофитол, артишок препаратларини хар овқатдан олдин ичиб юринг.
3️⃣ Ялпиз чойи ўт йўлларингизни яхши очиб беради, кўнгил айнишини қолдиради.

📌Хомиладорларга лайфхак: токсикоз пайтида 1-2та ялпиз баргини чайнаб юрса биизниллях енгиллик беради, кўнгил айнишини қолдиради.

4️⃣ Кўкатлардан кўпроқ еб туринг, айниқса руккола яхши ўт хайдовчиларга киради.
5️⃣ Фойдали ёғлар истеъмол қилинг (сливочное масло, сарёғ, хайвон ёғлари, ўсимлик ёғлари).
6️⃣ Кунига 3-4 махал овқатларинг.
Нонушта ва тушликда асосан оқсил+ ёғ бўлсин. Албатта, клетчатка хам.
7️⃣ Овқатни яхшилаб чайнаб ютинг (32 марта) буни санамайсиз, албатта😄 лекин шунақа узоқ демоқчиман)
8️⃣ Яна мени севган усулим – олма сиркаси😍 овқатдан олдин 1 ош қ сиркани 100мл сувга аралаштириб ичасиз.

Ва албатта харакатни қўшинг. Гиподинамияда нафақат ўт, балки қон хам юрмай қўяди, қўйиқлашади. Харакат йўқ жойда касалликлар бирин кетин авж олаверади. Пиёда юриш, йога, скандинавская ходьба, лестницадан чиқиб тушиш. Ўзингизга ёққанини танлаб ДОИМИЙ равишда қилиб боринг. Банда ўзини ислоҳ қилмагунча Аллох уни ислоҳ қилмайди, сиз сабабларини қилаверинг, шифосини Аллохдан топасиз ин шаа Аллох.

Шу билан ўт билан боғлик цикл постлар тугади, фойдали бўлган бўлса яқинларингизга улашиб қўйинг ва дуоларингизда эслаб қўйинг♥️



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

17 Nov, 08:18


Сафро димланиши (холестаз)

Бунда ўт ўз йўлларидан чиқолмай туриб қолади. Агарда бу хол 6 ойдан ортиқ давом этса жиддий асоратлар чақириши мумкин.

Холестазнинг симптомлари қандай?

🔺 Тери қичишиши.
Сафро кислотаси қонга сингиб кетишидан тери сарғайишни бошлайди ва қичишади. Баъзи холларда қичишиш кучлилигидан бемор кечалари ухлолмай чиқади.

🔺 Жировик, кўз атрофида ксантелазма пайдо бўлиши хам ўт димланишидан пайдо бўлади (расмини юбораман).

🔺 Қорин дам бўлиши, гулдираши, дисбаланс.
Ўт – хазм жараёнинг энг асосий фактори. Етарлича парчаланмаган, хазм бўлмаган овқат ичакларда ачишни бошлайди ва ўзидан газ ажратади. Оғиз хидланишининг бир сабаби хам шу, аслида.

🔺 Қон кетиш.
Милклар қонаши, яралар секин битиши.

🔺 Аҳлатнинг ранги лчариши, сийдикнинг ранги тўқ ранга кириши.
Ўт билирубинни синтез қилиб беради. Билирубин сабаб аҳлат ўзини нормал рангига эга бўлади (жигарранг). Аҳлат ва сийдик ранги ўзгардими – дархол шифокорга бориб ўтингизни текширтиринг.

🔺 Тошлар. Иложи боорича ўтда тош хосил бўлишига йўл қўйманг. Тош хосил бўлиши бу жиддий масала. Ўзингизни УЗИ қилдиринг сафро димланиши, сладж, взвесь, хлопья – буларни сўнги бекати тошлар пайдо бўлиши.

📌Шунингдек, сафро димланиши жигарни шикастланишига хам олиб келади. Сабаби, жигар ва ўт қопи бир бириша жудддаям яқин туради. Билиоубинни состави ўзгариб гепатоцитларда тўпланишни бошлайди ва дигарга токсик таъсир кўрсатади (захарлайди)

Гепатоцит – жигар хужайралари.

Барча УЗИ аппарати сафро димланишини осон кўрсатиб беради.

Ана энди келиб чиқиш сабаблари хақида гаплашамиз.

〰️генетика;
〰️жигарни инфекцияли зарарланиши;
〰️глист, паразитлар;
〰️квм харакатлилик. Кунига 10минг қадам қоидаси бу ерда ишламайди. Ўт яхши юриши учун айнан мышечная нагрузка керак! Чунки ўт қопи мушакдан иборат.
〰️кўп углевод, кам ёғ истеъмол қилиш. Ёғ сабаб сафро яхши ишлаб чиқарилади;
〰️тош, полип борлиги;
〰️ўт қопида загиб, перегиб;
〰️дориларнинг ноъжоя таъсирлари, улар сабаб жигар заҳарланиши.


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

13 Nov, 13:45


Анализ ва клиника бир бирини тўлдириб туради ва исбот тариқасида ишлайди.

Консультациямда беморлар анкета тўлдиришади, унга таяниб керакли анализлар ёзилади

Dr. Mamajanova Azizaxon

13 Nov, 03:25


2 дақиқада ўтингизни текшириб олинг

Қуйида бир нечта симптом санаб ўтаман, сиз эса уларга қараб ўзингизни диагностика қилиб кўринг👀

Бошладик

1️⃣ Ўтнинг соғлом эмаслигини биринчи белгиси – кимдадур запор, кимдадур диарея. Кимдадур 2в1 🙃

Бунга сабаб ўт қопида қийшайиш, ўт кўп/камлиги. Агар кўп бўлса – диарея. Кам бўлса запор, қорин дам бўлиши, дискомфорт, ўзини оғир ҳис қилиш.

Агар шунга ўхшаш муаммо бўлса, билингки сизнинг муаммойингиз 100% ўтга бориб тақалади.

2️⃣ Кейинги асосий белги бу кўнгил айнишлик.

Айниқса овқатдан кейин. Қўшимчасига оғизга аччиқ таъм келиши.

Бу дегани сизда Одди сфинктерида муаммо бор ва ўт ўзини керакли жоида эмас.

3️⃣ Учинчи асосий белги – бу тери.

Ўзи аслида тери организмнинг кўзгуси хисобланади. Агар сизда фолликулярный кератоз, гусинная кожа, қуруқшираган тери, экзема, псориаз, крапивница, розацеа бўлса организм ўтда ўзгариш борлигидан сигнал беряпти.

Ўт қаерда-ю, тери қаерда дейсизми?

Ўт еган овқатимизни хазм қилиб беради. Агар хазм бузилса тери соғлом кўриниши учун хаётий мухим витаминлар A, D, E, K1, K2, шунингдек оқсиллар етарлича сўрилмайди ва ушбу муаммолар келиб чиқади.


4️⃣ Агар сизда СИБР, СИГР бўлса.

📌СИБР – синдром избыточного бактериального роста
📌СИГР – синдром избыточного грибкого роста.

Буни қандай биламиз. Агар хазм системангизда “любой” муаммо бўлса: қорин дам бўлиши, запор, диарея, молочница (кандида), демак сизда СИБР/СИГР бор.

Биз ўтни антисептик дедик. Агар у етарли даражада концентрацияга эга бўлмаса еган овқатимиздаги микроб, паразит, вирус дезинфекция бўлмайди ва тўғри бориб ичакларимизга ўрнашади🦠

Хуллас, агар ўзингизда ушбу симптомларни топсангиз, “сомневаться” қилмай қўяқолинг, сизда аниқ ўт билан муаммо бор👌🏻

Биламан, хозир “Менда шунақа нима қилай” деб сўрайсизлар, аммо бироз сабр🙃 айтдимку дозалаб бераман маълумотни деб😁

Кейинги постларда кўришкунча🫡

@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

10 Nov, 10:58


Кўпчилик кутган ЎТхақида

Аслида, бу жуддаям кенг мавзу. Тушунишингиз осон бўлиши учун бир неча постга бўлиб чиқтим. Кун ора дозалаб ЎТ хақида ёритиб бераман ин шаа Аллох.

Ўт бизга еган овқатимизни, айниқса ёғларни хазм қилиш учун керак бўлади. Шунингдек, ошқозон ости безидан ажралувчи сокни хам активлаштиради.

Бир суткада 500-600 мл ўт ажралиб чиқади. Унинг таркиби асосан сув, электролит, билирубин, холестерин, фосфолипид ва желчная кислотадан иборат.

Буларнинг бари ўт қопчасида тўпланади ва концентратланади (яъни ўткирлашади).

Аммо суюқ ўт доимий сизиб туради. Айниқса сўлак ютканимизда, сув ичканда, спорт билан шуғулланганда.

Ёғли овқат истеъмол қилганимизда эса, халиги тўпланиб турган ўт ўз вазифасига киришади. Ёғли овқат 12 бармоқли ичакка тушканда, унинг деворлари орқали холецистокенин гормони ишлаб чиқарилади ва ўт қопини харакатга келтиради.

Мана шу жойда ўт яхши юрмаса, ўтни таркибидаги холестерин кўпайиб кетади ва ўт қопида тош хосил бўлади.

Ўт ёғ эритувчи ҳисобланади. Агар ёғ алмашинуви бузилса, ички органларни атрофи ёғ босиб қолади (висцеральное ожирение), бу эса организмда ёмон холестерин ошиб кетишига асосий сабаб.

Агар аҳлат очарса, чўкмаса, унитазда из қолдирса – сизда ёғ яхши хазм бўлмаяпти дегани.

Ўт – бу табиий антибиотик ва антисептиклигини эшитканмиз. Аммо бу гап фақат концентрланган ўтга тегишли. У ингичка ичакдаги патоген флорани кўпайишини тўҳтатади.

Шунинг учун, кишечникдаги избыточный бактериальный рост ўт етишмаслигидан келиб чиқади (паразитлар хам шу ерга киради).

Агар ўтингиз яхши ишламаса ўнг қовурганинг остига оғриқ беради. Баъзида оғриқ ўнг елка, курак ва бўйинга хам бериши мумкин.

Бу ўт хақида қисқа тушунча эди, кейинги постларда ўтда муаммо бор/йўқлиги аниқлашни ўрганамиз.

Сиз эса реакцияларингиз билан поддержка қилиб туринг унгача😊


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

08 Nov, 15:38


Тер хидига қараб организмдаги касалликларни аниқлаш мумкин

Аммиак хиди (мушук хиди)
буюракда муаммо, ошқозонда хеликобактер пилори.

Нордон хид (уксус хиди)
витД дефецити,қалқонсимон без касаллиги,мастопатия.

Сичқон хиди (эскирган хид)
организмда гормонал бузилишлар.

Балиқ хиди йоки хлор хиди
Жигарда муаммо борлигидан дарак.

Зардоб хиди -
Подагра(бўғимлардаги муаммо,мочевая кислота ошиб кетиши)

Ацетон хиди -
Қандли диабедда кузатилади.


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

08 Nov, 10:43


Ич қотиса – буйрак, ичи кетса – жигар касалланади.

Изланишлар шуни кўрсатадики, ич келиш билан муаммо бутун организмга таъсир кўрсатар экан. Лекин асосий зарбани буйрак ва жигар олади🤕

Қандай ўзгаришлар рўй беради?

🔗 Ич қотганда (хафатада 1-2 марта хожатга бориш) қонда микробсифат токсинлар ошиб кетади ва тўғридан тўғри буйракга хужум қилади. Айниқса, буйрак билан сурункали касалликлари борларга бу хавфли.

🖇️ Диареяда бўлса (1 кунда 4 мартадан ортиқ хожат) жигар ва яллиғланиш билан муаммолар кузатилган.

Бу каби муаммолардан қутулиш учун фаол харакат, кўпроқ сув ичиш, клетчака ва кепак ейиш яхши фойда беради.

Лекин хаммага хам эмас…

Сўнги тадқиқотлар, ич қотиш/кетиш сабаби дисплазияга бориб тақалади деяпти.

Дисплазия соеденительной ткани (ДСТ) ичак моторикасини бузади ва нотўғри микробиом хосил бўлишига олиб келади. Чунки ДСТда ўт йўли ва харакати бузулиши келиб чиқади.

Ўт эса бутун хазм системасига дирижёрлик қилади 🪄

Ўт камлиги ёки нотўғри ажралиши грибокларини кўпайишига ва хатто гормональный фон бузулишига хам олиб келади.

Яъни бу ерда сизнинг фақат нотўғри турмуш тарзингиз эмас, “заводской настройкалар” бузилиши хам сабаб бўлиши мумкин демоқчиман😉

Озгина шу фикрни “хазм” қилиб туринг, мен унгача ЎТ мавзусини ёзишни бошлайман🔥


@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

07 Nov, 16:47


Енгил елпи қаролмайман назначенияга🥲 Киришсам астойдил қилишга харакат қиламан, ичим чиқмайди бўлмасам.

Видеода кўрикни тўҳтатиб турганлигим сабаби ёритилган👆🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

07 Nov, 11:06


Эҳтиёт бўлинг – мошенниклар!

Мени админим номидан консультация группада навбати келган пациентларимга “олдиндан тўлов қилишингиз керак” деб чиқишяпти фирибгарлар!

Алданиб қолманг, админим фақат +998 90 822 74 81 номердан тел қилиб чақиради. Илтимос номерни сақлаб қўйинг!

Уялмасдан касал одамни пулини ўғирлашяпти юзсизлар!

Бизда офлайн кўрик учун олдиндан тўлов йўқ. Консультация вақти тўлов қилинади.

Онлайн кўрув учун картани фақат админим беради

+998 90 822 74 81

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Nov, 10:16


https://www.instagram.com/dr.mamazjanova?igsh=MXV6emNxNWN2amt4dw==

dr.mamazjanova

Инстаграм сахифам

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Nov, 09:44


Live stream finished (45 minutes)

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Nov, 09:00


Live stream scheduled for

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Nov, 08:59


Live stream started

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Nov, 08:25


Ассалому алейкум, билимдонларим!

Соат 14:00да прямой эфир бошлаймиз!

Савол-жавоб тарзида.

Саволларингизни шу ерда қолдиринг👇🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

27 Oct, 12:05


Ичакларингизни ҳолатини 6та симптом орқали текшириб олинг!

Постни оҳирида албатта нима қилиш кераклиги хақида хам ёзаман🤝

1️⃣ Қорин дам бўлиши.

Ичакларда патоген флора кўп, шу сабаб ейилган лвқат брожжениега учрайди ва газ ҳосил бўлади.

2️⃣ Ич қотиш.

Ўзи аслида сизда шу муаммо бўлса, гап фақат ичакларда эмас, гап бутун овқат ҳазм системасида сбой бор дегани. Масалан, кислотность пастлиги, ўтнинг қуюқлашиши, туриб қолиши ва х.к

Ич кетиши (диарея)ни хам қўшиб қўйсак бўлади. Запор билан диареяни илдизи бир – ўт.

Яъни, ўт кўп – диарея. Ўт кам – запор.

Аслида аҳлат қандай бўлиши керак?

Чўкиши, колбасимон формали бўлиши, унитазда из қолдирмаслиги ва кунига 2 махал бўлиши.

Мен докторман, очиқчасига ёзавераман🙃

3️⃣ Тери. Тошмалар.

Агарда сизда акне, турли тошмалар, псориаз, экзема бўлса – бу 100% ичакга бориб қадалади, ишонаверинг👌🏻

Яъни бир хақиқат – терига тошдими, ичакларга хам бор дегани. Терингиз қандай ҳолатда бўлса, ичакларингиз хам шундай.

4️⃣ Танадан, оғиздан ноҳуш хид келиши.
Бу энди янгилик эмас, ўртоқлар.

5️⃣ Ошиқча вазн.

Буни ичаклар билан қандай боғлиқлиги бор дерсиз? Ошиқча вазн – бу ошиқча ёғ – ёғнинг ортиқчаси эса – хазм бўлмаган овқат.

6️⃣ Тушкун кайфият, туман в голове (бир эслайман, бир эсламайман дегандек), хаётидан қониқмаслик, апатия, мигрень.

Хуллас ичак – бу иккинчи мия. Бу хақда яна батафсил ёзиш режамда бор. Мавзу катта чунки.

Агар ўзингизда ушбу муаммоларни топкан бўлсангиз, унда ечимини хам синаб кўринг👇🏻

1️⃣ Пробиотиклар истеъмол қилинг.

Шу ўринда айтиб ўтай:

📌Пробиотик – бу фойдали микроорганизм
Пребиотик эса – шу фойдали флора учун озиқ-овқат.
Синбиотик – иккаласини жамланмаси.

Сизга аввало ПРОбиотик керак. Аввал ичакларимизни фойдали флора билан тўлдиришимиз лозим.

Баъзида пробиотик қоринни дам қилиши мумкин, шунинг учун пациентларимга кўпроқ МЕТАбиотик ёзаман (хилак форте). Ўзингизни кузатинг ва мосини танланг.


2️⃣ Ферментларган махсулотлар: квашенная капуста, тузланган бодринг, хамиртурушли нон, уйда тайёрланган қатиқ, йогурт истеъмол қилинг.

3️⃣ Суяк шўрва. Гўшт қўшманг, суякни ўзи бўлсин.

Пай, иликли жойларини танланг ва 12 соат давомида қайнатинг. Биттада ичиб тугатиш қийин шу сабаб коғоз стаканчикларга қуйиб музлатиб қўйсангиз бўлади.

Оч қоринга ичган маъқул.

4️⃣ Клетчатка.

Фақат буни аввал юқоридаги кўрсатмалардан сўнг кўпайтиринг. Сабаби агар сизда патоген флора кўп бўлса, клетчатка хазм бўлмай туриб қолади ва сизни қийнайди. + патоген флорани боқиб қўясиз🤕

Ўзингизда ушбу симптомларни топтингизми?

@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

23 Oct, 11:06


Тонги соат 08:00 эрталабдан кўрик учун ишга шошилябман.

“Бугун қандай беморлар келаркин? Қайси касалликларга ечим изларкинман? Аллох Ўзинг юзимни ёруғ қилгин, дардига дармон бўлсамгина менга юборгин. Бўлмасам бу беморни мендан узоқлаштир”

Деярли кунда шу ўйлар билан ишхонамга етиб келаман ва қабулни бошлайман.

Мени консультациям сал бошқачароқ.

Олдимга кирган бемор энди мени бўйнимда. Шу сабаб хеч нимани кўздан қочирмаслик учун уни синчиклаб кузатаман – терилари, кафти, тили, оёқ, кўзлари, буқоқ (беморларим буни яхши билишади). Анализларини бир бирига таққослайман. Хеч қачон битта кўрсаткичга қараб ҳулоса чиқармайман.

Сўнг диагноз қўйиш ва назначение.

Касаллик илдизи қаер? Нега беморда энергия йўқ? Нега уйқуси қочган? Нима учун қон сарфланиб кетяпти? Қаерга кетяпти? Еган овқати хазм бўляптими? Йуқ бўлса қаерда бузилиш бор? Қайси препаратлар беморга максимально ёрдам беради? Булари побочный бериши мумкинми?

Энг энергия сарфлайдиган жараёним.
Миямнинг хар бир нейрони ишлаётганини ҳис қиламан.


Баъзида назначениени сразу ёзмайман. Беморни анализ ва анкетасини уйимга олиб кетаман. Ва оиламга вақт ажратиш, дам олишни ўрнига касаллик устида бош қотираман.

Юзлаб, минглаб $ сарфлаб дунёнинг етук мутаҳасисларидан медицинадаги сўнги ҳулосаларни сотиб оламан. Ёрдам бергим келганидан, муаммосига ечим топким келганидан соғлиғимдан кечиб кечалари ухламай изланиб чиқаман. Пулимни аямай тикаман ўқишларга, сабабини топай деб… Ўз соғлиғим панд еяпти шунда.

Хўш? Сиз бунақа нагрузкада кунига нечта бемор қабул қила оласиз? Агар 10та десангиз, унда сиз ишингизни чала қиларкансиз дейман. Ха, шундай дейман! Чунки бунақа босмда бу шунчаки иложсиз!

Шунинг учун қабулимга навбат кўп ва у секин юради.

Хамма нарса адолатли. “Шифо топишига сабабчи бўлсамгина яқин қил” дейман.

Агар қабулга ёзила олмаётган бўлсангиз, бир ўйлаб кўринг-чи, нега Аллох сизни мендан узоқлаштиряпти?

Ва бир инсонни кибрли дейишдан узоқ туринг, агар гапингиз ёлғон бўлса – бадали оғир бўлади🙌🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

23 Oct, 06:42


Ассалому алейкум! Бугун сизларга кишечник хақида пост тайёрлаётгандим, детокс бўйича.

Аммоо, бир хабар дилимни ҳира қилди. Бироз бўшаб олай, гап нима ҳақидалигини айтаман…

Dr. Mamajanova Azizaxon

20 Oct, 05:43


Консультациямдан бир парча👀

Dr. Mamajanova Azizaxon

18 Oct, 08:27


#муҳим

•Консультацияга оид қисқа аудио қолдирдим.

Танишиб чиқинг, тўғри келса кейин қабулимга ёзилинг.

Билмаган, тушунмаган жоини албатта докторидан сўраш табиий.

Лекин саволига жавоб олгач хам қайта-қайта “Ростан шунақами? Ростанам ичаверайми? Қанақа доза бўлсин?” деган саволлар хар қандай сабрли докторни хам чарчатади рости😫

Аҳир қўлингизда батафсил ёзилган назначение турибтику! Ёки бу врачингизга нисбатан ишончсизликми?

Хар бир врач қабулига келган пациентини ўз бўйнига олиб қабул қилади. Соғлигига масъулиятни сезиб ёндашади. Ишониб келдингизми – қолганиги врачга қўйиб беринг.

Dr. Mamajanova Azizaxon

15 Oct, 14:42


Консультация учун ушбу ҳавола оркали ўтиб маълумотлар билан танишинг ва ўзингиз хақингизда маълумот олиб навбатга ёзилинг

👇👇👇👇👇👇👇


https://t.me/+Wq7yTSW-E2pmOTli

Dr. Mamajanova Azizaxon

14 Oct, 12:42


#отзывы

Dr. Mamajanova Azizaxon

13 Oct, 13:30


Қайноқ сувни фойдаларини биласизми?

Тил куймайдиган ҳароратдаги сувнинг фойдаси, энг биринчида ЎТга боради.

Кечаси билан жигаримиз ишлаб, организмдаги бутун токсинларни ҳайдайди ва улар ўтда тўпланади. Шу сабабли хам, эрталабки ўт жудаям қуйуқ бўлади.

Ана энди сиз уйғонишингиз билан оч қоринга 1-2ст қайноқ сув ичсангиз, туриб қолган, токсинларга (заҳарларга) тўла ўт суюқлашади. Қайноқ ҳарорат эса мушакларингизни бўшаштиради ва ўтни чиқиб кетишига йўл очиб беради.

Ва буни тескариси, агар туришингиз билан сувни ўрнига нонуштага ўтирсангиз, халиги токсинли қўйўқ ўт яна овқатга аралашиб хазм бўлиб яна организмга сингиб кетади.

Жигар эса бу ёқда сизга қараб – 🤦🏻‍♀️

Хуллас тушундингиз, эртадан бошлаб биринчи қиладиган ишингиз қайноқ сув ичиш бўлади бу ёғига.

Яна қандай фойдалари бор?

🔺 Қон айланишини яҳшилайди. Қон-томир деворларини эластиклигини оширади. Қон босимини меъёрда сақлайди.
🔺 Ичак деворларида қотиб қолган ёғларни эритади.
🔺 Тадқиқотлар қайноқ сув модда алмашинувини 20-30%га оширишини айтмоқда. Демак, ич қотишдан хам қутулиб кетасиз биизниллях.
🔺 Менустрация оғриқларини қолдиради. Чунки қайноқ сув спазмни қўйиб юборади ва мушакларни бўшаштиради.
🔺 Хужайраларимизга витамин ва минерал тузларни етказишга ёрдам беради.
🔺 Қонни суюқлаштиради. Бу эса кетидан қатор муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради (соч тўкилиши, пигмент тушиши, угри ва х.к)
🔺 Отёкларни ҳайдашга ёрдам беради. Шунингдек, буйракда туз тўпланиши ва турли инфекциялардан химоя қилади.
🔺 Иммунитетни оширади. Сабаби лимфа хам актив харакатга келади ва организмни микроб ва инфекцияга курашувчанлигини оширади.
🔺 Кайфиятни кўтаради. Чунки асаб тизимига эрталабки қайноқ сув жуда яхши таъсир қилади. Асабийлашиш тарқаб, уйқу яхшиланади, кайфият кўтарилади.

Сиз қайноқ сувнинг шундай ҳусусиятлари борлиги хақида билармидингиз?



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

07 Oct, 14:28


Сув. Қачон? Қанақаси? Ва нимага?

Бугун сув хақида барча саволларингизга жавоб топасиз ин шаа Аллох🙌🏻

Аввалига аниқлик киритиб олайлик, пост оддий сув хақида. Компот, морс, чой, кофе – бу суюқлик холос. Сув эмас.

Бошладик👇🏻

ҚАЙСИ ҲОЛАТДА ИЧАМИЗ?

Овқатдан олдин оч қоринга. Нафақат нонуштадан олдин, балки хар овқатдан олдин хам сув ичамиз.
Қарши кўрсатмалар бўлмаса (гастрит, язва), лимон қўшиш мумкин. Асал оч қоринга ичилмайди

Эрталаб уйғонишимиз билан 1-2 стакан сув ичилади. Одатга айлантириб олсангиз бу сиз тура олмайсиз. Дарровда дискомфорт сезасиз (сабабини кейинги постда ёзаман)

Эрталаб иссиқ сувни ўзини ичиб нонуштадан воз кечманг!

Овқатдан кейин камида 1 соат ўтиб сув ичсангиз бўлади. Ундан олдин ичиш – ўтни суюлтириб қўяди ва хазм жараёни бузилади.

СУВ ҲАРОРАТИ:

💧Совуқ сув уйғонишга ёрдам беради. Организм сувни иситиш учун энергия сарфлашни бошлайди.
Аммо лекин совуқ сув спазмни чақиради. Айниқса ўтида муаммоси борлар учун бу хавфли.

📌Организмимиз 38+ даража бўлади ва хона ҳароратидаги сув энди биз учун совуқ ҳисобланади.

35-40 градусдаги илиқ сув – кунни бошлаш учун яхши танлов. Қонга осон сўрилади, сувсизликни бартараф қилади, ёшартиради, тозалайди ва метаболизмни кучайтиради.

50 ва ундан юқори қайноқ сув эса тўпланиб қолган слизьни максимально тозалайди ва хужайраларни кислород билан бойитади👍🏻

ҚАНДАЙ СУВ ИЧАМИЗ?

📌 Қайнатилган сув ўзида хеч қандай электрон сақламайди ва ўлик сувга айланади.

Шунинг учун филтрланган сувни ичишни маслахат бераман

✔️Музлатиш. Филтрли сувни шиша идишга солиб музлатамиз (идишни 2/3гача тўлдириб). Музламай қолган қисмини тўкиб юборамиз, сабаби у тузлар ва ошиқча чўкмалардан иборат.

Музлаган қисми эса истеъмолга тайёр

✔️Ионланган сув.

Ионизаторлар сувни актив водород ионлари, хамда минерал ионлар – магний, калий, кальций, цинк билан бойитади!

Фойдаси: хлор ва оғир металлардан тозалайди. Сув структураси организм муҳитига яқин бўлади. Зарарли бактериялардан дезинфекция қилади.

Ионизатор кувшинлари сув фильтрини сотувчиларидан топсангиз бўлади. Нархи унча қиммат эмас, 200мингдан бошланади адашмасам.


КУНИГА ҚАНЧА СУВ ИЧАМИЗ?

Хар бир килойингиз учун 30мл хисоблайсиз. Эмизикли аёллар 1 л га кўпроқ ичишлари керак.

НЕГА СУВ ИЧИБ ЮРИШИМИЗ КЕРАК?

Чунки сув организмимизни 2/3 қисмини ташкил қилади. Ундан ози эса сувсизланишга олиб келади.

Сувсизланиш белгилари:

– Чарчоқ. Сувсизланган хужайраларда кислород миқдори тушиб кетади, бу эса уйқучанлик ва чарчоққа олиб келади;
– тери қуруқлашиши, юздаги поралар кенгайиши;
– синувчан сочлар;
– бош оғриқ, диққат тарқоқлиги;
– ич қотиш;
– қон босими тушиб кетиши;
– отёклар;
– сийдик ва тернинг хидланиши;
– тилда оқ налёт пайдо бўлиши.


Пост сиз учун фойдали бўлдими?

Уни танишларга юбориб қўйишни унутманг✈️



@endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Oct, 14:14


Фильтрли сувни ичса бўлади, фақат картрижни хар 6 ойда бир алмаштириб туриш шарти билан!

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Oct, 06:11


Куллерда сув моғор босади, шунга тавсия қилмайман. Яна куллерни ичлари пластик, иситганда сувга микропластик ажралади

Dr. Mamajanova Azizaxon

03 Oct, 05:30


Яна озроқ пластик ва менинг сув иситиш усулим хақида

Dr. Mamajanova Azizaxon

02 Oct, 07:47


Детокснинг энг ишончли рецепти!

Хозирги кунда организмни тозалаш учун турли-туман детокс чойлар, смузилар, моно-диеталар, очлик эълон қилганлар кўпайиб кетти.

Буларнинг барини фойдасидан кўра зарари кўпроқ. 20 йиллик тажрибамга ишонаверинг👌🏻

Хўш, унда нима қиламиз? Организмимизга қандай ёрдам берамиз?

Интернет барака топсин, кўп маълумот улашяпти бизга. Лекин бу маълумотлар тўлқини ичида нотўғрилари хам учраб турипти.

Масалан, айрим врачлар “Жигарга хеч қандай детоксни кераги йўқ, у ўзини ўзи тиклайди” дейишади. Ўзи тиклаши рост. Фақат қайси холатда?

Атрофимиз химикат/пластик, захарли чанг-тутлар билан қоплангандами? Ёки актив харакатсиз хаёт тарзига ўтвоганимиздами? Ёки еб-ичишимиз консервант-у Е-добавкалардан иборат бўлганидами?

Келинг, масалага борича (реал) қарайлик, тамамми?

ОРГАНИЗМНИНГ ДЕТОКС ФУНКЦИЯСИ БОРГАН САРИ ИШДАН ЧИҚИБ БОРМОҚДА.

Жигарнинг, ўтнинг, митохондрияларнинг ресурси абадий эмас! Агар сиз Аллох берган омонатга, яъни танага бепарво бўлар экансиз, сифатли қарилик хақида унутинг!

(Етиб борсангиз албатта), астағфируллох, хазил. Чалғимаймиз👇🏻


Балки кейинги гапларимни олдин кўп эшитгандурсиз. Балким сизга янгилик бўлар, аммо келишиб олайлик:

Бу постни ўзингизга бир сигнал деб билинг. Ўқидингизми, демак хаёт тарзингизни оз-оздан бўлса хам ўзгартиришингиз керак!

Нимадан бошлаймиз?

1️⃣ Атрофингиздаги барча пластик, химикатдан иложи борича халос бўлинг. Ундаги бисфенол А организмга тушиб ўзини гормон шаклига маскировка қилиб олади ва қалқонсимон безни ишдан чиқаради.

Қарабсизки, ассалому алейкум полиплар, ўсимталар, онко-касалликлар.

Айниқса пластик идиш қайноқ сув/овқат билан контактда бўлганда зарари кўпроқ. Харид вақтида иложи борича шиша, ёғоч олишга харакат қилинг, бўлмасам BPA free ёзувли пластик олинг (бисфенол А йўқ дегани).

2️⃣ Сув ичинг. Ха, яна сув деяпман.

Сабаби, детокс фақат ахлат ва сийдикдан иборат бўлмайди. Терлаганда хам яхшигина детокс бўлади. Терлаш учун эса сув керак. Сувсизланган организм т-е-р-л-а-м-а-й-д-и шуни билиб қўйинг.

Хафтада бир саунани йўлга қўйсангиз хам бўлади👌🏻 (хомиладорлар, эмизиклилар, юрагида муаммоси борлар ва варикоз пайтида мумкин эмас)

3️⃣ Еб-ичишингизга эътиборли бўлинг.

Сифатли озиқ-овқатлар олинг. Олишдан аввал таркибини ўқинг. Транс ёғлар (маргарин, палма ёғи), ароматизатор, Е-қўшимчалар бўлмаслиги керак. Состави қанчалик узун ва сақлаш муддати узоқ бўлса – шунчалик химикат дегани.

Овқат қилишда қўй ёғи, сарёғ, оливка ёғи ишлатинг. Базида бу хақда гапирганимда “вайвоо топкан пулим шунга кетарканда” деб қолишади, ўзлари эса сўнги русумдаги машина миниб олишади. Хамма гап приоритетдааа, деб қўяман.

4️⃣ Харакат қилинг. Илтимос. Хеч йўқ турган жоингизда юринг, уй ишларини ўзингиз қилинг, ойналарни тез-тез артиб туринг. Болларингизни игровой центрларга обориб биргаликда батутда сакранг (битингизни тўкинг😆 яна хазил, давомини ўқиймиз👇🏻)

Қандай бўлса хам, актив харакат қилинг. Қон ва лимфа юрмаган жойда детокс хам бўлмайди!


Албатта детокс профессионал тарзда хам тикланади, лекин фақат ва фақат врач назорати остида (консультация хақида закрепленныйда ўқинг).

Асосий айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Келишувимиз эсдан чиқмасин🤝



Фикр ва мулоҳазаларингиз?





https://t.me/endokrinolog_preventAge

Dr. Mamajanova Azizaxon

29 Sep, 04:55


Биз 3000та бўлибмиз🥳🤩

Балким кимлар учун бу кичик кўрсаткичдир, аммо мен учун катта ютуқ! Хеч қандай рекламасиз, бачканаликсиз, фақат илмий контент орқали 0 дан бошлаганмиз.

Рахмат сизларга, менинг билимдонларим. Агар бераётган маълумотларим фойдали бўлаётган бўлса, каналимни танишлар, қариндошлар группасига юбориб ривожимизга ҳисса қўшсангиз хурсанд бўлар эдим.

Мақсадим – аҳолимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш❤️🫶🏻

Dr. Mamajanova Azizaxon

28 Sep, 07:58


Консультация учун ушбу хавола оркали ўтиб маълумотлар билан танишинг ва узингиз хакингизда маълумот олиб навбатга ёзилинг

👇👇👇👇👇👇👇


https://t.me/+Wq7yTSW-E2pmOTli

Dr. Mamajanova Azizaxon

28 Sep, 06:44


Цинк хақида сўраганлар учун