arabic.uz (hikmatlar) @arabicuz Channel on Telegram

arabic.uz (hikmatlar)

@arabicuz


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

arabic.uz (hikmatlar) (Arabic)

مرحبا بكم في قناة arabic.uz (hikmatlar)! هل تبحث عن مصدر للحكم والحكايات باللغة العربية؟ إذا كانت الإجابة نعم، فأنت في المكان الصحيح! قناة arabic.uz (hikmatlar) هي المكان المثالي لاستكشاف الحكم والحكايات العربية الرائعة. تتضمن هذه القناة العديد من المحتويات الثقافية والتعليمية التي تهتم بتعزيز المعرفة والحكمة. من خلال متابعة هذه القناة، ستجد نفسك في عالم من الحكم والقصص التي تثري العقل والروح. قناة arabic.uz (hikmatlar) مليئة بالمعلومات المفيدة والمسلية التي ستثري حياتك اليومية. انضم اليوم واستمتع بأحدث المقالات والقصص العربية الرائعة!

arabic.uz (hikmatlar)

23 Nov, 14:59


12232. Фисқ ва маъсият (ишлар)ни узоқ вақт давомида томоша қилиш, гувоҳ бўлиш қалбингдан маъсиятни ёқтирмаслик, ёмон кўриш ҳиссини кетказиб қўяди ва уни амалга оширишни енгил, арзимас санайдиган қилиб қўяди.

Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

23 Nov, 08:59


Яна бир ривоятда «Фотима розияллоҳу анҳонинг  юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим», деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтқаздилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима розияллоҳу анҳо бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна қизларининг қулоғига ниманидир пичирладилар. Фотима розияллоҳу анҳо бундан кулдилар. Шунда мен Фотима розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча хотинлар ичида сизни хослаб, сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб кетганларида, Фотима розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  сирларини фош қилмайман», деди.
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида, мен яна Фотима розияллоҳу анҳодан: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима розияллоҳу анҳо: «Энди, майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қиляпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

arabic.uz (hikmatlar)

23 Nov, 08:59


12231. “Марҳабо” дея кўришиш суннат амалдир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Марҳабо, эй қизим!”, дердилар.

Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у у Зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар у Зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у Зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига у Зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, у Зот уни кутиб олдилар ва ўпдилар».

Имом Бухорий ривояти.

arabic.uz (hikmatlar)

23 Nov, 02:59


12230. Одамлар бор, қачонки бирон бир кишидан айб топа олмасалар, ҳасадлари ғолиб келгани ва адоватлари кучлилиги сабабли, ўзлари унга янги айб, камчилик ўйлаб топадилар.

Қози ибн Арабий Маъафирий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

22 Nov, 15:55


Тавсия

🔖 Аллоҳ таоло айтади: "Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз", Аъроф сураси, 204 - оят.

Эй инсонлар, қачон Қуръон тиловат қилинса, у ила Аллоҳ таоло сизга раҳм қилишини умид қилган ҳолда, ақл юритиш учун қулоқ солиб, жим туринглар.

"Қуръон тилавотига қулоқ солиш Аллоҳнинг раҳматига эришиш ва шайтоннинг найрангларидан ҳимояланиш йўлидир. У қачон ўқилса қулоқ солиш ва қироат асносида жим туришдир. Қулоқ солиш эшитишдан кучлироқ. Чунки қулоқ солиш маълум мақсад ва ният билан, шу сўзни идрок қилишим керак деган маънода бутун ҳиссини унга қаратади. Эшитиш эса ундай эмас, у йўл-йўлакай ҳам бўлиши мумкин. Ким қулоқ солса ва жим турса тушиниш ва тадаббур қилишга лойиқ бўлади. Ва шундайларга Аллоҳнинг раҳматини умид қилса бўлади".

"Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда жим туриб қулоқ солиш вожиблиги ҳақида ҳукм чиқарганлар".

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

22 Nov, 14:59


12229. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Нимагаки эришган бўлсам, ҳамд айтиш ва шукр қилиш билан етишдим”, дедилар.

Бишр Баянуний.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

22 Nov, 08:59


12228. Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ: “Зикр икки хилдир: Аллоҳни тил билан зикр қилиш яхши. Ундан ҳам афзали, банда Аллоҳни маъсият қилаётган вақтда ёдга келтириши ва ундан тийилишидир”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг “Вараъ” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

22 Nov, 02:59


12227. Ибн Қойим раҳимаҳуллоҳ: “Ризо Аллоҳнинг улуғ эшиги, дунёнинг жаннати, орифларнинг истироҳати, муҳибларнинг ҳаёти, обидларнинг неъмати ва муштоқларнинг кўз қувончидир”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

21 Nov, 14:59


12226. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Учта нарса – ёстиқлар, ёғ (хушбўйлик) ва сут рад этилмайди”.

Имом Термизий, Байҳақий ва Табароний ривояти.

Изоҳ: Масалан, бир киши суянишингиз учун ёстиқ ёки болиш узатса, қўлини қайтармайсиз. Зайтун ва шу каби ўсимликлик ёғи ҳам рад этилмайди. Айрим уламолар ҳадисдаги “ёғ”дан мурод хушбўйликдир, дейишган. Сут ҳам шундай.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

21 Nov, 08:59


12225. Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга кириш сабабидир

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушимда ўзимни жаннатда кўрибман. Бир қорини эшитдим ва: «Бу ким?» деб сўрадим. «Ҳориса ибн Нуъмон. Яхшилик шунақа бўлади. Яхшилик шунақа бўлади», дейишди. У одамларнинг онасига энг кўп яхшилик қиладигани эди», дедилар».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

21 Nov, 02:59


12224. Жалолиддин Румий ҳикматларидан:
يقول جلال الدين الرومي
عندما يتراكم عليك كل شي
وتصل إلى نقطة لا تتحملها
أحذر أن تستسلم ففي هذه النقطة يتم تغيير قدرك

☪️ Жалолиддин Румий айтадилар: «Барча нарса устингга қулаган вақтда.. ва сен уни кўтара олмай қолган нуқтага етганда.. Таслим бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлки, айни ўша лаҳза, нуқтада сенинг тақдиринг ўзгармоқдадир...».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

20 Nov, 15:02


12223. Жим туриб, сукут қилганимиз у нарсадан рози эканимизни англатмайди. Гапириш бефойда бўлгани учун шундай қилдик.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

20 Nov, 09:02


12222. Кексаликда инсоннинг қуввати заифлашади. Заифлашган вақтда эса унга шайтон ҳужумга ўтади. Шунда у ибодат ёки зикрларни кечиктира, ортга сура бошлайди. Чунки кексанинг шайтонга қарши туриши ёшлигидан кўра кучсизроқ бўлади. Нафс ва шайтон эса ухламайдилар, заифлашмайдилар. Чунки руҳ жасадда экан, ёмонликка ундовчи нафс (нафсу аммора) асло инсонни тарк этмайди.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

20 Nov, 03:00


12221. Аллоҳ таоло айтади: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир», Тоҳо сураси, 132 - оят.

Ибн Касир раҳимуллоҳ: “Намозни қоим қилсанг, ризқ сенга ўйламаган тарафингдан келади”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

19 Nov, 15:00


12220. Робиъатул Адавия роҳимаҳаллоҳдан сўрашди: “Мана шу амалим мендан аниқ қабул бўлди деб ўйлаган бирон амалингиз борми?”. У зот: “Агар шундай бўлган бўлса, қўрқаманки, ўша амалим рад этилади”, деди.

Имом Мовардийнинг “Адабуд дунё вад дийн” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

19 Nov, 09:01


12219. Умму Зиёдан ривоят қилинади, у Оиша розияллоҳу анҳога деди: “Эй уммул мўминин, ҳина қўйиш, сочларни бўяш, зираклар, билакузуклар, тилла узук ва юпқа кийим ҳақида нима дейсиз?” деди. У зот: “Эй аёллар жамоаси, сизларнинг қиссангизнинг бари бир нарсадир. Аллоҳ таоло сизларга очиқ-сочиқ юрмаган ҳолда зийнат(ланиш, безаниш)ни ҳалол қилди”, деди. Яъни, ўз маҳрамларингиздан бошқасининг кўриши ҳалол бўлмайди.

Ибн Касирнинг «Нур» сураси тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

19 Nov, 03:01


12218. Рўзадор бошидан кечирадиган очликнинг вақти белгиланган, маълумдир. (Шом кириб ифтор вақти бўлиши билан қорнини тўйғазади). Фақир бошидан кечирадиган очликнинг эса вақти белгиланмаган, мажҳулдир.

Аллоҳим, барча фақирларни таомлантиргин, токи уларнинг ҳолини энг яхши билувчи фақат Ўзингсан!

Изоҳ: БМТ томонидан тақдим этилган 2022 йил маълумотларига кўра, дунёда 735 миллион одам очликдан азият чекмоқда. Энг оғир вазият Африка қитъасига тўғри келмоқда. Шунингдек, яна 35 миллион одам ҳам очлик ёқасида турибди. Аянчлиси, ҳар бир муаммоли вазиятлардаги каби асосан аёллар ва болалар кўпроқ азият чекмоқдалар. Очарчилик хавфи турли зиддиятлар, урушлар, табиий офатлар, қурғоқчилик, иқлим ўзгаришлари, турли пандемиялар вақтида янада ортади.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

18 Nov, 15:02


12217. Қуръон ажойиботлари

“Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб...”, Анъом сураси, 122-оят.

Залолатда ўлик каби бўлган, ҳайронлик, саросимада ҳалок бўлган инсонни биз иймон билан калбини тирилтирдик ва уни ҳидоятга йўлладик ва пайғамбарлар(келтирган йўли)га эргашишга муваффақ қилдик. Ана шундан кейин у ҳидоят нуру анворларида яшай бошлади.

Ҳақиқий ҳаёт Аллоҳга яқин бўлиш, қурбат асосида кечади. Роббисидан узоқ инсон ўлик кабидир.

Изоҳ: “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам каби бўлурми?” ояти хусусида Имом Табарий тафсиридаги таърифларда:
- “Ўзи ўлик бўлган, сўнг Биз тирилтириб, инсонлар орасида у билан юрадиган нурни бериб қўйган киши” – бу Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
- “зулматлар ичида улардан чиқа олмай юрувчи одам” – эса Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, дейишган.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

18 Nov, 09:00


12216. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва кишини қорни билан ётиб (юзтубан ҳолда) овқат ейишдан қайтардилар.

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

arabic.uz (hikmatlar)

18 Nov, 03:00


12215. Ким илмни ёд олишни истаса, ўнта нарсани лозим тутиши керак:

Биринчиси: Икки ракат бўлсада, тунги таҳажжуд намозини ўқиш.

Иккинчиси: Таҳоратда давомийлик, (таҳоратли бўлиб юриш).

Учинчиси: Ошкора ва махфий тақво қилиш.

Тўртинчиси: Таомланса, иштаҳа, шаҳват учун эмас, балки қувват учун таом ейиш.

Бешинчиси: Мисвок ишлатиш.

Олтинчиси: Китоблар мутолаасида мунтазам, давомий бўлиш.

Еттинчиси: Устоз одоби. (муаллимининг олдида одоб сақлаш, эҳтиром кўрсатиш)

Саккизинчиси: Қуръон тиловати.

Тўққизинчиси: Ота-онани хизматини қилиш.

Ўнинчиси: Гўзал аҳлоқ.
Мана шу ўн хислатнинг мукаммали бўлиб, уни дўстларингизга юборинг.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube