Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) @softabobat Channel on Telegram

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat


-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...

Салим АЙЮБИЙ

©Муаллифлик ҳуқуқи мавжуд, кўчиришда муаллиф ва манба келтиринг!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) (Uzbek)

Салим АЙЮБИЙ каналида Салим Айюбий қадрланиш кўрсатилган, у каналинг мақсади ёшлар ёшларини ўғиртиш ва уларнинг диний меъёрларини янада рафиқ узатиш, саволларига жавоб бериш ва ўзларига текшириш имкониятини беришdir. Салим АЙЮБИЙ каналида муаллифлик ҳуқуқи мавжуд ва у манба келтириш жараёнида муаллифни кўчиришни билдиради. Шу канал орқали ёшлар оз тадрижини уёлигидан ўтказиб, диний саволларини ёки урганишларини ўрганиш имкониятини топишларидир. Шунингдек, муаллиф канал ёлдиндагиларнинг диний меъёрларига баён қилади ва қуръони шарифни ёрдамида тушунишга ёрдам беради. Салим АЙЮБИЙ канали ёшлар учун фойдали ва маънавий мазкур вараклар билан таъминланган, диний масалаларни органиш ва замонавий муаммоларга жавоб топиш имкониятини берадигan.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

09 Feb, 14:50


Қуйида ёзадиганларим совет даврини қўмсайдиганлар, советлар Туркистонга зиё олиб келган деб эътиқод қиладиганлар учун бир кичик имлодир.

-------

1937 йил СССР нинг республикалари, областьлари(вилоят) ва ўлкаларида Тройка(учлик, уч кишилик) номли ташкилотлар тузилди. Тройканинг таркиби уч кишидан иборат бўлиб, улар вилоят НКВД раҳбарлари, обком ВКП(б) секретарьлари ва прокурорлардан ташкил топган эди. Ҳар қайси ҳудудда алоҳида-алоҳида Тройка аъзолари ташкил қилинган бўлиб, хоҳлаган одамини "антисовет" номи остида 8-10 йил қамаш, сургун қилиш ва СУД, терговсиз отиш ҳуқуқи берилганди. 1937-1938 йилларда юз минглаб зиёли, кенг фикрли, ақлли одамларни отиб, сургун ва репрессия қилиб, уларнинг ёстиғини қуритиб, кенг қамровли террор қилди. Бу жаллод ташкилотга умумий раҳбар қилиб СССР НКВД бош бошқармасининг раҳбари Михаил Петрович Фриновский тайинланди. Мақоламиз сўнгида бу одам тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Қуйида НКВДнинг буйруғидан жуда узун бўлиб кетмаслиги учун қисман келтириб ўтаман.

Приказ НКВД от 30.07.1937 № 00447
О МЕРАХ НАКАЗАНИЯ РЕПРЕССИРУЕМЫМ И КОЛИЧЕСТВЕ ПОДЛЕЖАЩИХ РЕПРЕССИИ.
1. Все репрессируемые кулаки, уголовники и др. антисоветские элементы разбиваются на две категории:
а) к первой категории относятся все наиболее враждебные из перечисленных выше элементов. Они подлежат немедленному аресту и, по рассмотрении их дел на тройках — РАССТРЕЛУ.
(Эътибор беринг, отиш ҳуқуқи!).

б) ко второй категории относятся все остальные менее активные, но всё же враждебные элементы. Они подлежат аресту и заключению в лагеря на срок от 8 до 10 лет, а наиболее злостные и социально опасные из них, заключению на те же сроки в тюрьмы по определению тройки.

-----
Тройка фаолияти даврида, яъни 1938 йил 1 ноябргача СССР НКВД томонидан 1 миллион 565 минг 41 киши ҳибсга олинди. Бу вақт ичида 1 336 863 киши Тройка томонидан суд қилинди, шундан 668 305 киши, яъни 50% га яқини ўлим жазосига ҳукм қилинди...
------
Тақдирнинг ўйинини қаранг-ки, бу қотилликларни амалга оширишда раҳбар бўлган Михаил Петрович Фриновский (суратдаги шахс) 1939 йил 6 апрелда барча лавозимлардан четлаштирилди ва "НКВДда троцкий-фашистик фитна уюштирганлик" айби билан ҳибсга олинди, унинг ўзи ҳам буни тан олди. У Сухановская махсус қамоқхонасида сақланди. 1940 йил 4 февралда СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси уни ўлимга ҳукм қилди. Ундан олдин унинг хотини ва вояга етган ўғли қатл қилинди. Жасади Донской крематориясида куйдирилди.

Қайта реабилитация қилинмади, оқланмади. Қотилнинг умри шундай тугади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

09 Feb, 06:13


Эрондан келаётган қўй думбалари ҳақида сўраганлар бор эди, бизни қониқтирадиган жавоб чиқиб қолди.

Ёрқинжон домла

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

08 Feb, 14:33


Бир қоп пулим бўлса нима қилардим?

-------------

Сизчи? Сиз нима қилардингиз?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

07 Feb, 02:30


Фаластин масаласида бутун дунё ҳудди бизга ўхшайди – қайғуради, раҳми келади, бошқаларни айблайди, лекин, қўлидан ҳеч нарса келмайди, ёрдам бермайди, беролмайди, ўзини эҳтиёт қилади.

Ҳудди бизга ўхшайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

06 Feb, 10:23


Ўйлаб қарасам, анчадан бери Sof TIB да чегирма(акция) бўлмабди.

T.me/softib_savdo га ёзинг, гаплашиб олинг, улгуриб қолинг.

Тезроқ, адад чегараланган.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

05 Feb, 08:20


Эшитишимизга қараганда бир киши уйида қудуқ ковлабди. Яна биттаси "сувидан олиб, текширтириб, бунга руҳсат олиб қўйиш керак" дебди. Кейин уй эгаси руҳсат бермай қўймасин деб, водопровод сувидан олиб бориб текширтирибди. Текширадиган одам эртасига "Э, бу сувни умуман ишлатиб бўлмайди, қудуқни кўмиб ташланг" дебди))))...

Бизчи? Биз нима қилайлик?))

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

04 Feb, 13:05


Бутун дунё бўйича мушук бир хил бўлади. Ўзбекистонда эса икки хил:
1) уй мушук
2) ўғри мушук))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

04 Feb, 09:59


Токи маърифат бор экан одоб бор, ахлоқ бор, миллат бор, дин бор...

G'iyosiddin Yusuf домламиздан ҳадя. Буни ҳали ўқимадим, олдим-у, сиз билан бўлишдим.

Жазакумуллоҳ хойрон. Сиз ва Сиз каби маърифатпарварлар эл, юрт, миллат, дин хизматида чарчамасинлар. Муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

31 Jan, 04:07


У илк бор 1950 йил дунё юзини кўрди. Ўшанда қандай бўлса, бугунгача ўзгармади. На эскирди, на урфдан қолди. Унинг қиёфаси илк даврида бошқалардан чиройлилиги билан ажралиб турган бўлса, бугунги даврда оддий, содда, қулайлиги билан манзур бўлди. Бугунгача унинг ишлаб чиқарилиш сони 100 миллиарддан ўтди. У BIC Cristal қалами эди...

Демак, айрим нарсалар ўзгаришларга эҳтиёж сезмасдан ҳам мукаммаллигини сақлаб қолиши мумкин.

Sof TIB эса, Сиз учун янгиликлар киритиб туради...

(👆Шу линкга кириб кўринг)


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

28 Jan, 13:58


"Охирзамоннинг аломатларидан бири аёлларнинг юзларидан ҳаё йўқолади, одамларга тикилиб қарайди, тик гапира бошлайди, қарши мулоҳаза билдиради.

Эрларнинг ва иш боши(раҳбарлар)нинг қалбидан меҳр-шафқат ўчирилади, аёлларнинг юзларида ҳаё бўлмайди.

Эрлар ва бошлиқларнинг қалбларида меҳр бўлмайди. Бу охир замон аломатларидандир".

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

28 Jan, 09:51


Исроиллик асира ривояти:

* Ғазодаги аҳволни кўриб, яҳудийликни ташладим ва мусулмон бўлдим.
* Дастлаб роса қўрқдим. Чиройли муомалаларига, қўрқманглар, сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди, деган гапларига ишонмадим.
* Кейинроқ бу гаплар самимий эканига ишонч ҳосил қилдим.
* Биз уларга ўта ёвузлик билан, улар эса бизга ўта олийжаноблик билан муомала қилишлари мени ўйлантириб қўйди.
* Аёлларнинг йиғлаб намоз ўқишлари, ёрдам сўраб Аллоҳга ёлворишларидан қаттиқ таъсирландим.
* Исломни ўрганмоқчи бўлдим. Қуръонни ўқидим.
* Мусулмон бўлмоқчи бўлганимни айтганимда улар бошида ишонишмади. Масхара қилмоқчи бўляпти, деб ўйлашди.
* Мусулмон бўлдим. Ичимга бир нур киргандек бўлди.


Таржимон Муқим Маҳмуд

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

27 Jan, 13:47


Ассаламу алайкум ва раҳсатуллоҳи ва барокатуҳ.

Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ алайҳиссалом
مَنْ لَمْ يَشْكُرِ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرِ اللَّهَ
деганлар.

Қисқа маъноси "Ким инсонларга шукрини(ташаккурини, миннатдорчилигини) изҳор қилмаса, у Аллоҳ Таолога шукрини адо қила олмайди" дейилган. Бугун шу таҳлитда миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.

Табиий совунларимизни биринчи ишлаб чиқганимизда уни ҳеч ким ишлатиб кўрмаган бўлса ҳам, бирор тавсиф эшитмаган бўлса ҳам, ўша биринчи кунида эълон қилган кунимиздаёқ шу ижтимоий тармоқ саҳифамиздаги қадрлиларимиз "менга учта, менга бешта" қилиб, тугатиб қўйишган. Рости, мен уни энди қандай сотаман деб, ўйланиб ўлтиргандим. У– биродарчилик ҳаққи, ҳурмати, ёрдами эди, мен ҳайрон қолганман. У иш эсимдан чиқмайди. Ҳатто баъзи кишилар эсимда қолиб кетишган. Ҳаммаларига, эсимда борларига, йўқларига, ҳозирги муштарийларимизу, қўллаб, қувватлаб турган қадрлиларимизга юқоридаги ҳадиси шарифга биноан раҳматлар айтаман, хайрли дуолар қиламан.
Энди, буни нега ёздим? Чунки, бугун хайрли кун бўлди алҳамдулиллаҳ, Узум маркетда маҳсулотимиз сотувга чиқди, иншаАллоҳ сотиб олиш осонлашди. Барчамизга хайрли бўлсин...

Ўша ишингизни, қўллаб, қувватлашингизни давом этдириш учун

https://uzum.uz/uz/softibnatural

Га кирасиз, битта биттадан сотиб олаверасиз ва муҳим ишлардан бири, маҳсулотни қўлингизга олганингизда суратга олиб, узум иловасига юклаб, шарҳ қолдирасиз, айтганча, мақтаб ёзсангиз керак деган гумондаман)))

Битта биттадан олсангиз иншаАллоҳ кейин ўнта-ўнта дан олаверасиз, Рустамжон Домла мизга ўхшаб( у қори домламиз ҳам, бошқа яна акаларимиз борлар, номларини ёзмадим, ўзларига керак бўлмаса ҳам бир нечтадан олишади, ёрдамимиз тегсин деб )))...

Хуллас, дуоларингиз умидида, Узум маркетда

https://uzum.uz/product/1490323?utm_source=sharing&utm_medium=product_page_android&utm_campaign=native

Қуйидаги қандай сотиб олиш видеосини қўшиб қўяман.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

24 Jan, 14:44


Шу одамга ҳавас қиламан. Хоҳлаганини гапиради, лекин, ҳеч ким "калланг жойидами?" демайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

23 Jan, 05:27


Ожидания, рассрочка, выкуп, кредит нима деганларга:
Масалан шу Sof TIB совунни нақдга t.me/softib_maxsus дан олсангиз 20000 сўм тўлайсиз. Муддатли тўловга олсангиз бошида ярмини, яъни 10000 тўлайсиз, кейин ҳар ой яна ўн мингдан ўн тўрт ой тўлайсиз. Совун бир ойда тугайди, тўлови эса бир ярим йил давом этади)))))

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

22 Jan, 11:33


Қоил! Бир дона Sof TIB совуни 150000 сўм экан холос! Ҳайрон қолдим ва шуни сотишни уддалаганга ҳавас қилдим))).

Бор йўғи 150 минг...

Бизда 8 таси 150000))).

https://t.me/softib_maxsus

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

21 Jan, 14:45


Унинг бошига тушган кичик кулфат буюк ҳикмат бўлди-ки, натижада дунё Бобурнигина эмас, Бобурийларни танишга, улар билан ҳисоблашишга мажбур бўлди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

19 Jan, 08:47


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

18 Jan, 14:33


Бир нотаниш "Кўп иш, воқеалар кўрган экансиз. Саволим бор эди. Одамнинг бошига бирор иш тушса, унга ким кор келади?" деди. "Ота, она, ака, ука, эр, хотин, бола, чақа, улардан бошқа ҳеч ким" дедим. "Ҳа, тўппа тўғри!" деди у одам. Бироз сукутдан кейин яна "Ота, она дедингиз, улар ўтиб кетгандан кейин-чи?" деди. "Хотин, бола, чақа, бошқа ҳеч ким" дедим. У одам жим қолди, кейин "тўппа тӯғри" деди. Шу билан бутун йўл давомида жим кетдик...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

16 Jan, 03:44


Ҳикоя қилишларича, бир гуруҳ араблар овга чиқишди, уларнинг йўлида урғочи сиртлон(гиена) учраб қолди(араблар уни "Умми Омир" деб аташарди). Унинг изига тушишди. Сиртлон бир кўчманчи арабнинг уйига кириб олди. Араб уни иссиқдан ҳориган ва кучсизланганини кўрди, ҳамда, паноҳ сўраб келганини англади. Қиличини суғуриб, таъқиб қилиб келаётганларга чиқди ва:

— Нима қиляпсизлар? -деди.

Овчилар:

— Биз уни қувиб келаётгандик, ушламоқчимиз- дейишди.
Арабнинг бағрикенглиги тутиб кетиб:

— Энди у менинг ҳимоямда, то бу қилич қўлимда экан, унга бирортангиз тега олмайсиз! — деди ва уларни қайтариб юборди.

Араб сиртлоннинг очлигини кўриб, сигирини соғиб, унга ичирди. Сиртлон сутни ичди, қорнини тўйди, кучга тўлди ва саломатлигини тиклади.

Тун бўлди, бадавий араб қилган яхшилигидан мамнун бўлиб, уйқуга кетди. Тун ярим бўлганда бу ёввойи ўз хулқига биноан, арабга ташланди, қорнини ёриб, қонини ичди ва кетди.

Эртасига бадавийнинг амакиваччаси келиб қолди, қариндошининг ўлдирилганини кўрди. Бу ишни ваҳший ҳайвон қилганини тушуниб, унинг изидан тушди ва охир-оқибат топиб, уни ўлдирди...

Шу воқеа муносабати билан араблар орасида "Ким яхшиликни ўз аҳлига қилмаса,
У "Умми Омирни" паноҳига олган бадавийдек оқибат кўради" деган сўз мақолга айланди.

"У ҳимоясига олди, егулик берди, сигирларининг сутлари билан сийлади. Лекин сиртлон семиргач, тишларини қайраб, қорнини тўйғизганнинг устига ташланди, уни ёриб ташлади. Билиб қўйинг, ёмонга яхшилик қилганнинг оқибати мана шундай бўлади." дейишди...

Ҳикоя яҳудийларга ёрдам берган Фаластинликларни эслатади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

15 Jan, 11:29


Файсал ибн кавкаб исмли даҳрий ушбу суратни қўйди ва "Аллоҳни яратганига қарши бандани яратгани" деб, киноя қилди.

Маҳмуд Ҳасанот исмли киши

"Аллоҳ яхшироғини яратди. Чунки, Мерседес ҳеч бўлмаганда эшакдек ўзидан кўпайиб, бизга Файсални туғиб беролмайди" деди)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

15 Jan, 04:06


Ёзувда:

– Ўлтирган ҳолатда, ўнг қўлда ичилади.
– Тасмия (бисмиллаҳ) айтилади.
– Учга бўлиб ичилади.
– Сўнг ҳамд айтилади.

дейилган. Ишлаб чиқаради, сотади, шунинг орасида ҳам одобга чақиради. Мусулмон одамнинг иши шу!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

14 Jan, 11:46


Рано абдуллаева ўлди.

У 1935-йил, 16 сентябрда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. Компартия аъзоси. Отаси – НКВД офицери[1937 йил айнан хизмат қилган НКВД да қамоққа олинган].

Идеология-мафкура ишлари бўйича етакчи бўлган.
Атеистик сиёсатни амалга оширишда фаол иштирок этган.

Масжидларни ёптириш, диний арбобларни таъқиб қилиш ва диний урф-одатларни чеклашда ташаббускор бўлган.

Рўмол ўраган аёлларга босим ўтказиш ва рўмолларни мажбурий тарзда ечиш ҳолатлари кузатилган. Унинг иши авжига чиққан вақтида онамизнинг оналари айнан ўзлари гувоҳ бўлиб қолган ишларидан бири- Наманган чорсуси атрофида 10 га яқин комсомоллар кўчадаги ўткинчи аёлларнинг бошларидаги рўмолларни тортиб олиб, йиртган.

Зиёлилар ва дин арбоблари устидан таъқиблар ўтказилган.

Фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашув кучайган.

"Бу ишларнинг кўпчилиги Совет Иттифоқи сиёсатининг Ўзбекистондаги маҳаллий ижрочиси сифатида амалга оширилган бўлса-да, Абдуллаева шахсан ушбу сиёсатларнинг амалга оширилишини таъминловчи етакчи, ташвиқотчи, фидокор шахс бўлган.

1970–1980 йилларда Ўзбекистонда Раъно Абдуллаева мафкура бўйича раҳбарлик қилган даврда, ҳукуматнинг босими остида кўчаларда рўмол ўраган аёлларнинг рўмоллари йиртилган ёки уларга нисбатан маънавий таъқиблар амалга оширилган"(шу қисми chatGPT дан олинди).

Совет ҳукумати учун садоқатли хизмат қилган,
Амалларини ҳамроҳ қилсин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

12 Jan, 03:56


Ушбу сурат араб саҳифаларидан бирида эълон қилинди ва изоҳига "Шу дарахт қаерга экилганини биладиганлар борми? Топиб, уни суғуриб ташлаш керак! Токи, бу золим итнинг орқасидан кўчатнинг илдизи ҳам қолмасин!" деб ёзиб қўйилди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

11 Jan, 03:48


Йиғлаб юбориладиган видео:

Уруш бошлангандан бери дадасини кўрмаган қизча "Сиз дадаммисиз?" деди ва ўзини отасининг қучоғига отиб, "бизга учоқлардан ўқ отишди" дея, чинқириб йиғлади...

Яшасин золимларга жаҳаннам!!!

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

10 Jan, 07:22


Бир дона кичкина пашша жангсиз, лашкарсиз, "мен худоман" деган, минглаб аскари бор намруд деган катта подшони ўлдириб қўйганини эшитганмисиз? Агар у сизга узоқ эртакка ўхшаса, ҳозирча бирор урушсиз талофот кўриб турган яҳудийлар ва қўллаганларнинг ҳолини кўриб туринг...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

08 Jan, 03:27


АЙТИШЛАРИЧА

Танишларимиздан бирларининг айтишларича...
Талаба жиянларимга ижарага уй гаплашиб бердим. Уй соҳиби ёзувчи-шоир бўлиб, шу топширадиган жойига келиб кечгача китоб ёзарди. У кишининг шарти, ижарачилар ҳамма хоналарни тозалашлари, таом пиширишлари, идиш-товоқларни ювиб қўйишлари, дўконга чиқиб келишлари, боринг-ки, шу уйдаги барча юмушларни қилишлари эди. Бу ишлар эвазига ижара пули олмаслиги ва озиқ-овқатга кетадиган ҳаражатни ҳам ўз ёнидан тўлашини айтди. Жиянларимга ижара тўламаслиги, ҳаражат қилмаслиги, ҳатто, озиқ-овқат ҳам бепул бўлиши жуда ёқиб кетди ва дарров рози бўлди...
Орадан олти ойлар ўтганда жиянларим олдимга келиб "биз у уйдан қочиб кетамиз" деди. "Нега?" дедим ҳайрон бўлиб. "Жонимизга тегди. Безор бўлдик. Ишимиздан ҳали у, ҳали бу деб камчилик топади. Ювган идишларимиз ёқмасдан бошқаттан ювдиради. Пиширган таомимиздан ҳам камчилик топади. Ҳоҳласа тузи пас, ҳоҳласа таги олибди деб қаттиқ тегади. Дўкондан олиб чиққан нарсаларимизни ҳам маъқул келмаса бошқасига алиштириб чиқишга мажбур қилади. Чой совиб қолди деб баҳона қилади. Уй тозалашни-ку, қўяверинг. Яна унинг устига, кийимларини ювдириб, дазмол ҳам қилдиради. Бирор марта раҳмат айтмайди. Унинг ўрнига урушаверади, урушаверади. Кўнгилни бехузур қилиб, сигарет ҳам чекади. Бу одам бошқа ёққа чиқиб кетишимизга ҳам қўймайди. Ҳуллас, безор бўлдик, қочиб кетамиз" деди...
Арзларини эшитиб бироз жим қолдим. Кейин айтдим-ки, "Қаранг-а, бу ишларингиз ҳар хонадондаги бор юмуш. Ҳар бир аёл шу ишларни эртадан кечгача ортиғи билан бажаради. На эри, на қайнонаси раҳмат айтади. Қайинсингиллари кун бермайди. Ишлари ҳеч қачон маъқул келмайди. Таомларидан камчилик топилади, гап эшитади. Дазмолида айб бўлади. Боласига қарайди, сув ташийди, сигир соғади, нон ёпади, кир ювади. Бу ишларининг эвазига ҳеч қачон тақдирланмайди, ташаккур эшитмайди. Эр ёқса ҳам, ёқмаса ҳам, чекса ҳам, урса ҳам мажбур яшайди. Биласизми? Сизда бор имконият уларда йўқ, улар сиздай қочиб кетолмайди" дедим...
"Эркак киши уйидан чиқиб кетса, барибир қайтиб келишни ният қилади, гарчи дунёнинг нариги четига кетса ҳам. Туғилган уйни ташлаб кетиш, ундан бир умрга айрилиш нияти билан чиқиб кетиш осон дейсизми? Бу айрилиқ, бу жудолик, бу машаққат ҳар бир қиз, ҳар бир аёлнинг бошида бор...
Шунинг учун ҳам, сингилларингиз уйингизга келганда ҳуш кайфият билан кутиб олинг, кўнгилларини кўтаринг, чиройли меҳмон қилинг, аёлингизга ҳам буни тайинланг. Сизнинг уйингиз улар учун ёпиқ эшик эмас, зада бўлган қалбларининг ороми бўлсин. Сиз уларнинг кўнгилларини олинг. Бу энди сизга бир умрлик дарс бўлсин" дедим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

07 Jan, 14:13


Ота-она ўтгандан кейин қарилик аломатлари сезила бошлайди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

07 Jan, 03:27


У киши:

Хазинани адолатли тақсимлади.

Солиқларни қисқартирди, мусулмон бўлмаганларга зўравонлик қилинмаслигини таъминлади.

Закот тизимини кучайтирди.

Зулмга учраганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилди.

Мансабдор шахслар ва ҳокимларнинг зулмини тўхтатди.

Мол-мулкни ноқонуний йўл билан олиб қўйган давлат ходимларини жазолади.

Аллоҳдангина қўрқди, буйруғига амал қилди, қайтарганидан қайтди, қатъий риоя қилди.

Умавийлар давридаги зулмни бартараф этди.

Уламолар ва дин пешволари билан маслаҳатлашиб иш тутди.

Барча қавмлар ўртасида тенглик тамойилини жорий қилди.

Адолати билан машҳур бўлди ва Умар Соний, Иккинчи Ҳазрати Умар номи билан аталди.

Орадан бир ярим минг йил ўтди, ҳануз у на ёмон ном билан эсланди ва на унутилди.

Унинг номига масжидлар, мадрасалар, таълим муассасалари, хайрия ташкилотлар, университетлар ва ҳатто, кўчалар барпо қилинди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

06 Jan, 12:18


Битта эр, битта хотин, битта айиқ, иккита мошина совғанинг қадри ҳақида ҳикоя қилади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

06 Jan, 03:44


Аёлларнинг сукутлари гўзалликларини зиёда қилишини билганларида-ми, умрларининг охирига қадар унга амал қилган бўлардилар…

Салим АЙЮБИЙ(таржима)


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

05 Jan, 04:17


Биз доимо буюгига интиламиз ва ўшани кўрамиз. Ўнг тарафда каттагина юк мошинаси турибди, Сиз унга эътибор ҳам қилмадингиз.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

04 Jan, 04:16


Янги қурилган кўп қаватли уйлар менга жуда ёқди. Қўшнингиз билан гаплашмасангиз ҳам, уларнинг ҳол-аҳволи, кимнинг бетоблиги, кимнинг иши юриб-юрмаётгани, оилавий шароити, болаларининг исмларигача билиб оласиз. Етти ёт бегона бўлиб, узоқ бўлгандан, яқин бўлиб, хабардор бўлган яхшида...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

04 Dec, 16:19


Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онангга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ сохта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

03 Dec, 15:13


Жамиятимиз ҳақида.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

03 Dec, 03:56


Истанбулдаги воқеа.

Қатор саккиз-ўн қаватли таъмирлари чиройли уйлар орасида харобага айланган бир уй бузилиб, тўкилиб ётарди. Олдидан ўтаётиб икки-уч маротаба қараганимга ҳамроҳим "Бу уйнинг эгаси йўқ. Европага кетган дейишади. Шунга бу аҳволда ётибди" деди. Ҳайрон қолганимни тушунди шекилли "Зотан мулк эгаси йўқ, шунинг учун унга тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, Ҳукуматнинг ҳам ҳатто" деб, қўшиб қўйди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

02 Dec, 03:54


Ҳар киши каби мен ҳам жаннатга киришни орзу қиламан, аммо, "ўтиш"даги ўлим, жон топширишдаги азоб, бир энлик қабр, ундаги ёлғизлик, зулмат мени қўрқитади.

Ўлмоққа ҳали тайёр эмасман.

Хотиржам одамга ўхшашим мумкин, лекин шу ваҳима мени доим таъқиб қилади.

Бугун шуни бир ёзгим келди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

01 Dec, 14:21


Ўзбекла зўрда, қайга борса ўшаййи одомини ўзини тилида гапиртирмай қўймайди)))

Видео Қоҳирада олинган, бугун.
Сурат муаллифи Мифтоҳуддин Салоҳиддин ўғли.


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

30 Nov, 03:53


Умид охирида ўлади, умидвор ундан кейин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

29 Nov, 10:05


Тўқсонинчи йилларда ўрисдан қутилдик. Ибодатимизга эркинлик берилди. Четдан турли одамлар кириб келди. Биз қучоғимизни очиб кутиб олдик. Улар фасод уруғини экиб, чиқиб кетди. Қолган бу уммат эса, иккига бўлинди. Кейин учга, кейин тўртга, кейин яна, яна...

У кириб, чиқиб кетганларнинг бугун юзлари очила бошлади, ўша вақтда ишониб қолганлар ҳам уларни энди тушуна бошлади. Аммо, биз бўлиниб бўлдик. Биллур идиш дарз кетди. Азалий бир бўлган миллат ораларида гина, адоват қолди. Баъзи-баъзида яна бўй кўрсатиб қўяди. Бузганлар эса, энди муқаддас заминга фасодни олиб кириш, фаҳшга фатво топиш, икки Ҳарамнинг ҳайбатини тушириш, ҳубални тиклаш билан овора, биз эса, бир -биримиз билан.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

29 Nov, 04:23


ШУМИ-Я ДУНЁ!?
(эски бир шеър).

Олтинми бу давр ё кумушмикан,
Уддаси хўб оғир бир юмушмикан,
Баъзида бошимиз кўп хомуш экан,
Ёлғоннинг эртаги билиниб қолди...

Ёшликнинг нелигин билмайин ҳали,
Бахтим ё омадим кулмайин ҳали,
Илкимга бирор иш илмайин ҳали,
Умрнинг этаги кўриниб қолди...

Юрагим эзади етиму-сағир,
Чўзилган қўллари толди-ку ахир,
Қисматнинг "лаззатин" тотмоқда тахир,
Бошига калтаклар урилиб қолди.

Аксар кўп нодондан ғурур топмадим,
Садоқат, ваъдада турур топмадим,
Ғофил-ла суҳбатдан сурур топмадим,
Қадримнинг яктаги сурилиб қолди.

ЁЛҒОННИНГ КУРТАГИ БИЛИНИБ ҚОЛДИ...

(2004й)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

29 Nov, 01:32


Йиғлаб кўриладиган видео:

ИБРАТ

Тўй қилаётган хонадон тўйга минглаб одамларни чақирмасдан, етимхонадаги қизларни меҳмон қилиб, уларга совғалар берди...

(Ўш, Новқат шаҳри)

@Yangi_deputatlar_minbari

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли) саҳифаси.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

28 Nov, 03:03


Буюкларимиз "Билмадик" дейишни ўргатишди, авом то "билдик" дегунимизга қадар бизга ақл "ўргатди".

Вақти-ки "Билдик" дедик ва токи "Билмадик!" деб қутилгунимизга қадар саволга кўмишди. Буюкларимиз тўғри айтишганига яна бир карра амин бўлдик...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

27 Nov, 04:12


Бу эшикга етгунча қарияларнинг умиди яшаб туради, гумроҳ фарзанди кетгач, умид ҳам бирга кетади. Кейин фақат ўлимни кутиб яшалади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

26 Nov, 03:22


Ҳикоятлардан бирида шундай дейилади(Ўқиганимга анча бўлгани учун айрим жойлари ёдимдан чиққан бўлиши мумкин):

Ота-бола сафарга отланиб, кемага чиқишади. Йўлда денгизнинг чайқалишидан бола ваҳимага тушади. Қўрққанидан дод деб чинқира бошлайди. Отаси уни ҳеч тинчита олмайди. Ҳамроҳларини ҳам безовта қилади. Бир пайт кема дарғаси(капитани) келиб, боланинг белидан арқонга боғлайди-да, денгизга отади. Отаси қўрқиб кетади. Бироз ўтгач, дарға болани денгиздан тортиб олиб, отасининг олдига ўтқизиб қўяди. Бола сокин тортиб, жим бўлиб қолади. Ота ҳайрон бўлади ва у одамдан бунинг сабабини сўрайди. Шунда у "Фарзандингиз денгиздан қўрқди, аммо, ҳақиқий ваҳима қаерда эканлигини билмади. Вақтики, денгизнинг ичига тушиб, қўрқувнинг ҳақиқийси қаерда эканлигини кўриб, омонлик кемада эканлигини билгач, у тинчиб қолди. Уни ҳис қилиши учун сувга отдим" деб айтади...

Фикримча, қиссадан ҳисса шуки, киши неъматнинг ичида эканлигини билиши учун, у қийинчиликнинг не эканлигини кўриши, атрофга боқиши, бошқаларга солиштириши керак.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

25 Nov, 14:01


Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик олдида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У болалар кийимларига термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳмалар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди. Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушуъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.

©konspektor



@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

25 Nov, 09:56


Янги Sof TIB маҳсулотларимиз Чортоқ тумани, Короскон шаҳарчаси, эски кабель заводини олдидаги дўконда ҳам сотувга чиқди, Аллоҳ барчамизга хайрли қилсин.

Саид Аълам дўкони.

Sof Tib

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

25 Nov, 03:21


Шундай кунларга етиб келдик-ки, қайси рост, қайси ёлғонлигини ёлғончилар ажратиб беради...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

24 Nov, 03:14


Бугун мусулмонлар сони 2 миллиарддан ошади. Улар яшаётган майдон 32 миллион квадарат километрни ташкил этади, бу энг катта давлат бўлмиш Россиядан икки баробар катта бўлади. Мусулмонлар яшаётган юртлардан Нил, Тигр, Фурот, Нигер каби энг аҳамиятли дарёлар оқиб ўтади. Яна, жаҳон савдосининг кўприклари ҳисобланган Сувайш, Гибралтар ва Дарданел бўғозлари каби юк ташиш йўлларини назорат қилади. Нефт заҳирасининг 73 фоизи шу одамларнинг юртларидан чиқади. Аммо...

Аммо ўзидан икки юз баробар оз, мусулмонларга нисбатан 0.5 фоиз бўлган, ўн миллионгина аҳолиси бор яҳудийдан қўрқади. Фаластинлик ғарибларни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Томошабин бўлади. Энг журъатлилари сабр тилаб, дуо қилиб қўяди. Чунки, бу уммат бугун "кўпик каби умматдир", на бир-бири билан келишади, на бирлашади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

23 Nov, 03:14


Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат" дейилади, шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Нега ундай, нега "фақир" номи билан номланамиз?

Мабодо ўзгартириш керак эмасми, Сиз нима дейсиз?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

22 Nov, 04:13


Юз кишининг маслаҳатини эшитишим мумкин, аммо, ўзимнинг билганимни қиламан...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

21 Nov, 13:36


Маркет олдида елкасига сумка осган, мактабидан қайтаётган 2 чи, 3 чи синф қатори болалар "3 минг сўм пулингиз борми?" деб юрибди. Олдин керак бўлиб қолгандирда деб, эътибор қилмадим. Кейин қарасам, ҳаммадан сўраяпти. Табиийки, ота-онаси билмайди. Болалар бир-биридан ўрганиб қиляпти. Саҳифамизни ўқийдиган ўқитувчилар, мактабда ёш фарзанди ўқийдиган ота-оналар бўлишса, бир эътибор бериб қўйишса, тамаъгирликка ўрганиб қолишларининг олдини олишса яхши бўларди. Беғубор боланинг шунчаки сўраши бориб- бориб ёмон одатларга эшик очади. Болача экан деб, яхши кўриб арзимаган пулни бериб қўяверамиз, аммо, катта-катта тамаъгир тиланчилар кичик сўрашлар орқасидан келиб чиқган.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

21 Nov, 08:32


-"Уй сариёғи борми?- дедим.
-"Дамашнийси бор" дейди сотувчи.

**

Яна бир дўконда (олдин шуни ёзгандим) "Чармми?" дедим. "Чиста кўжа" деди дўкончи. "Ие, кожа билан чармни нима фарқи бор?" дедим. "Чарм иккинчи сўрт, кўж вишшш сўрт бўлади" дейди.

**

Дадамиз ҳам, опоқдадамиз ҳам русча қўшиб гапирган одамни ёқтиришмасди. Ўша ҳислат бизга ҳам ўтган. Биз рус тилини эмас, ўз тилини йўқотганларни, она тилисидан ор қилганларни, русча аралаштириб гапиришни маданият деб ўйлаганларни ёмон кўрамиз. Яна бу ақллилардан "Хитойми?" десангиз, "Йўқ, Пекин" деб қўяди)))...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Nov, 12:36


Ҳўқанди Латифликлар учун:

Қўқонда Шалдирамоқ масжидини эшитганмисиз?
Ёнидаги китоб дўкониничи? Энди Sof TIB маҳсулотларимиз ўша ердаям бор!

Энг охирги янгиликларимизам бор, бориб оласизми?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Nov, 03:24


Бу —Қабр. Шу ер орқали ёлғонлар дунёсидан ҳақиқатлар оламига ўтилади. Ҳар ўтгувчи яхшиликлари, ёмонликлари, савоби, гуноҳи, ўзининг қилган амали билан ёлғиз қолдирилади. Кейин, кетган одам ўзи билан ўзи, қолган одам ҳам ўзи билан ўзи овора бўлади. Бу ерга шоҳ ҳам, гадо ҳам, солиҳ ҳам, толиҳ ҳам, мўмин ҳам, кофир ҳам киради. Шу билан у ердан қайтилмайди, илло, фақат Роббул Иззанинг ҳузурига жавоб бериш учун чиқилади. Хуллас, бу ердан дунёга охирги марта надомат билан бир бора боқилади, сўнг умид узилади. Бу ёзилганларни ўқигувчи ҳам, ёзгувчи ҳам ҳиссиз ўқиб, ёзади, ҳақиқий ҳис қилмайди. Ёзади, юборади, ўқийди, кетади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

19 Nov, 03:52


Сиртинг хароб бўлса бўлсин, қалбинг хароб бўлмасин...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

18 Nov, 10:02


Yoqinjon domla.


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

17 Nov, 12:57


Инсон табиати ғалати экан-да, унга нимани тақиқланса хирси ошишини, бемалол бўлган нарсадан кўнгли қолишини кўп мисолларда кўрдим. Мана, саудия ва эрон мисолини кўринг– иккаласидаям ибодат масаласи эркин, исён(диний), шаҳвоният, тарбиясизлик жиноят эди. Иккала мамлакат аҳолисининг рағбати бугун ойнак бўлиб турибди, ҳатто, оли саудлар ҳам ичидаги ошкор қилиб юборди. Илло, нафасини чиқара олмаётган чин мўминлар бундан мустасно. Дин тақиқланган мамлакатларда эса, динга рағбат ошиб, исломни қабул қилганлар кўпайиб кетяпти. Дания, олмония, англия ва бошқа ғарб давлатларини кўринг. Биздаям қизил империяни эсланг, одамлар уйларинг ичида намозларини яшириб ўқиб, уйларининг ичида болаларини ўқитишган эди.

Бу— шунчаки, хаёлимда кезиб юрган фикрлар эди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

14 Nov, 14:13


Ассаламу алайкум.

Мабодо Андижонда бирор дўконда сотувга Sof TIB маҳсулотлари керак бўлса, Halilullo орқали етказиб берамиз.

Рақам +998934468200.

Анжонда иш бошладила, дуо қилиб, анжонли танишлага улашиб қўярсила.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

13 Nov, 11:49


Rustamjon domla


Oxiratni bezatmoq qoldi...
Rislig'oy Xatamova she'ri

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

12 Nov, 11:57


Кеча бир янгилигимиз бор, дегандим. Янгиликларимиздан бири– шу, инжиқроқ, мулойимликни хуш кўрадиганроқ кишилар учун янги маҳсулотлар ишлаб чиқилди, алҳамдулиллаҳ.

Ҳусусияти- таркиби аввалгилардан ҳам яхшироқ, табиий гиёҳлари кўпроқ, ифори нозикроқ, ишлатилиши анча мулойим, юмшоқроқ.

Табиий гиёҳлардан шунчали кўп қўшибмизки, миск ифори йўқолиб кетибди, анча паст туюлади ҳатто. Мухаммад Икром акамиздан зўр дакки эшитдим, умримда дакки эшитиб, бунақа хурсанд бўлмагандим. "Ака, гиёҳ кўплигидан миск(мушк) билинмай кетибди-да" десам, "биз Сизни маҳсулотингизни ҳидлагани эмас, фойдалангани ишлатамиз" дедилар, мазза қилиб бир кулиб олдим)))...

Хуллас, нафис, юмшоқ маҳсулот.

Манзилимиз:

Instagram.com/softibuz

Ва
https://t.me/Softib_softabobat

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

12 Nov, 10:57


Бир гап айтайми?

Президентимизни араб-ислом саммитидаги нутқларини эшитдингларми?

Кўзимдан ёш чиқиб кетди, муболағасиз айтяпман. Чунки бундай гапларни ўн йил аввал гапиришгина эмас, ҳатто эслаш мумкин эмасди!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммитидаги нутқидан:


«Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр».

«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз
».

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси президенти.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

12 Nov, 03:59


НАМОЗСИЗ УЙ

Расулуллоҳ алайҳис-салом ҳадиси шарифларида "Ҳар бирингиз (атрофингиздагиларга) чўпон каби масъулсиз. Ва ҳар бирингиз қўл остингизгиздагилардан сўраласиз" дедилар...

Қуйидаги воқеъавий ҳикояда фарзандларини ибодатсиз қилиб тарбия берган ота-она ҳақида ривоят қилинади...

Бир киши уй ишлари учун уста чақирибди. Пешин вақти бўлганда ишчини намозга таклиф қилибди, у "Мен намоз ўқимайман" деб жавоб берибди. "Нега ўқимайсиз?" дебди уй эгаси. "Бизда ҳеч ким ўқимайди, ака-укалар ҳам" дебди. "Оилада нечтасизлар?" дебди у киши. "Учта акам бор, улар ҳам ўқишмайди" дебди. Хонадон соҳиби "Нега? Ота-оналарчи? Таълим беришмаганми?" деб сўрабди. "Улар ҳам ўқишмасди,(вафот этишган демоқчи бўлиб) раҳматли бўлиб кетишган" дебди уста...
"Ҳа, сиздай фарзандларни тарбия қилиб, РАҲМАТЛИ бўлиб кетиш осонмикин!?..." дебди уй соҳиби...

Аллоҳ, Аллоҳ...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

11 Nov, 09:17


Yaxshiyam saxiylar bor.

Yaxshi ishlashibdi.

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

11 Nov, 05:52


Тўқсон иккинчи ё тўқсон учинчи йил эди. Биров сотиб олган ерини маҳаллий масжид қиламан деб ният қилган бўлиб, биз у ерга таровиҳга қатнардик. Кунлардан бир кун намоздан кейин одамлар "ёши катталар йиғилиб, ҳокимимиз олдиларига кирсак, масжидимизга расмий рухсатнома беришларини сўрасак, нима дейсизлар, балки ҳужжат қилиб беришар!?" деб, маслаҳатлашишди. Ҳамма рози бўлди, кейин "ким-ким кирамиз?" дейишди. Бир корхона раҳбари лавозимида ишлайдиган одам "тўхтанглар, олдин мен кириб чиқай, биласизлар, мен яқинман у одам билан" деди. Барчага маъқул келди. Орадан бир-икки кунмикин ўтди. Ҳокимиятнинг қайсидир бўлимига қандайдир ишим тушди, мен қайтиб чиқаётганимда ўша одам эшикдан кираётган, ҳоким ташқарига чиқаётган пайтига тўғри келиб қолди. Иккала киши бир-бири билан сўрашди, кейин ҳоким "ҳа, нима қилиб юрибсиз?" деди. У одам "ану чолла мачит қилайлик деб, олдимга келавериб, келавериб жонга тегди, нима деб қўяй?" деди. "Ҳмм... Йўғакан деб қўяверинг" деди...

Кейин, кечқурун таровиҳга тўпландик яна. У одам ҳам келди. Намоздан кейин ўрнидан туриб, "Мен ҳоким олдиларига кирдим, гапларингизни етказдим, ҳеч қанақа иложи йўғакан, роса илтимос қилдим, бўлмади" деди...

Тушуняпсизми? Бу одам ёлғон гапирди. Ўзим кўрдим, эшитдим, илтимос қилмади, бирорта одамнинг гапини етказмади, шунчаки, афтини буриштириб, "чоллар жонга тегди" деди холос, у– одамлар унга ишониб топширган омонатга хиёнат қилди, тамом!

Бу ҳеч кимга ҳеч қаерда айтилмаган ўттиз йиллик хотира эди. Бугун нега эсладим?

Яқинда сайлов бўлиб ўтди, депутатлар сайланди. Депутат дегани янги жарималар, солиқлар, пенялар ўйлаб топиб, ўлган, ўлаётган халқ устига чиқиб, яна тепадиган, тепкилаб ташлайдиган одам дегани эмас, балки, "вакил, халқ вакили, миллат вакили" дегани, халқнинг дардини юқорига, раҳбарларга етказадиган, уларнинг фикрини гумроҳ, бечора, биз ғарибларга тушунтирадиган одам, ўртадаги кўприк, омонатдор дегани. Вазиятни юмшатадиган, халқнинг корига ярайдиган, миллат дардида яшайдиган одам дегани...

Ким омонатига хиёнат қилса, топширилган масъулиятини ҳис қилмаса, "беш-ўн йил мазза қилиб яшаволарканман" деб ўйласа, Аллоҳ асрасин-у, қиёмат куни бу бечора халқнинг олдига елкасидаги омонат юклари билан кириб келади...


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

11 Nov, 03:57


Тўйхонага киришда ишлатиладиган сўзлар:

"Қани, қани"...

"Марҳамат қилсинлар"...

"Ўзларидан бўлсин"...

"Ҳурматингиз бор"...

"Ҳижолатга қўймасинлар, тақсир"

"Муборак сафарни кўриб келгансиз, ҳожи ака"...

Ундан чиқиб заправкада айтиладиган сўзлар:

"Нарироқ тур"

"Қаёқдан пайдо бўб қолдинг, сендан олдин келганман"

"Ўчир овозингни, қўлингни қилич қилма"

"Яна ҳожиймиш, э ўргилдим"...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

31 Oct, 03:31


Битта бечора "аёл киши ялангбош юриши яхши эмас, барака қочади" дегани учун кечирим сўраб чиқди. Аммо...

Бирорта одам буларнинг ишига аралашмайди. Иши бўлмайди. Тутуриқсиз, одамнинг кўнгли айнийдиган, қусгиларини келтириб юборадиган, тарбиясиз, ҳеббим-ҳезалак, пасткаш-паскана, на миллатга мос, на урф-одатга тўғри келадиган, бузуқи масқаравозларга ҳеч ким ҳеч нарса демайди.
Уятсиз, ҳаёсиз аския қиладиган, ўзбекчиликка мутлақо тўғри келмайдиган гапларни айтадиган, тик-токка ўтириб олиб сўкинадиган ипирисқилар шу бузуқилиги билан нон топиб емоқда.

Нега кўз юмамиз? Нега юмилган кўзларга "Муҳтарам бошлиқ, ҳамма ёқнинг ахлати чиқиб кетди-ку!?" демаймиз? Фақат бизнингмас, уларнинг ҳам қизлари, ўғиллари, набиралари бор-ку!

Балки ҳаммамиз ўз саҳифамизда ўзи фикримизни 10-15 кун ёзиб борсак, бир яхшиликка эришармиз?

Кўчириб ё улашиб эмас, келинг, ўзимиз фикрларимизни саҳифаларимизда ёзайлик, Аллоҳ бир хайрли натижа берар!? Нима дейсиз? Ё "планета обезьян" га енгилдикми?

Салим АЙЮБИЙ

@softabobat

@SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

30 Oct, 10:28


Ибрат учун...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

30 Oct, 03:38


Шу шеърни ёзганимда 20 ёш эдим.


НАЗМ

Музтариб ўлдум нетай, жон тасаддуқ, кулдур

Жисму жоним адо ўлғон, ёнғон ўтмас-кулдур

Ўхшаюр ожиз кўзума лахча-олтин, кул-дур

Дардима дору топилмас, бедаво- мушкулдур...

(1992-93 йиллар)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

(Маъносини тушунганлар изоҳга ёзарсизлар)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

29 Oct, 10:41


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

29 Oct, 03:52


Жаҳаннам— ўтмишда енгил саналганига пушаймон қилинадиган жой...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

28 Oct, 04:03


إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

Яқин қадрдонимизнинг сингиллари вафот қилдилар. Ибодатли, тоатли ва ўта сабрли аёл эдилар.


اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهَا وَارْحَمْهَا وَعَافِهَا وَاعْفُ عَنْهَا، وَأَكْرِمْ نُزُلَهَا، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهَا، وَاغْسِلْهَا بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهَا مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الْأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهَا دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهَا، وَأَهْلًا خَيْرًا مِنْ أَهْلِهَا، وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهَا، وَأَدْخِلْهَا الْجَنَّةَ، وَأَعِذْهَا مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ

Аллоҳим, синглимизни мағфират қилгин, раҳм қилгин, гуноҳлардан пок қилгин ва афв этгин. Жаннатингдан мушарраф жой бергин ва беҳиштга киргазгин. Маконини кенг қилгин ва яҳна сувлар билан поклагин. Мисоли оппоқ кийимларни кирларидан тозалаганинг каби гуноҳларини кечиргин. Ўз уйидан яхшироқ уй, ўз аҳлидан яхшироқ аҳл насиб қилгин. Жаннатга киргизгин ва қабрдаги ва дўзахдаги азобдан паноҳингга олгин.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

27 Oct, 11:52


Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

(Muallif nomalum)

Rashidxon Akram sahifalaridan


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

27 Oct, 09:47


Табассум билан томоша қилинадиган видеолавҳа.


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

27 Oct, 03:41


Устозимиз Шамсиддин қори почча "Маййитнинг ҳайбати нимада, биласизми?" деб сўрадилар. Биз "Йўқ" деб жавоб бердик.
"Унинг ҳайбати– унинг сукутида" дедилар...

(Яъни, кўп гапирган одамнинг ҳайбати кетади)


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

26 Oct, 03:25


Ўша куни Шайх Муҳаммад Аввома Ҳазратлари (умрлари узоқ бўлсин) суҳбатларида "Мен Сизларга Қутайба тарихларидан қисқа бир парча айтмоқчиман, аммо, уни айтишдан аввал бир савдогарчилик қилмоқчи бўлган аъробий ҳақида айтиб ўтсам. У ўз юртидан бошқа, хурмозорлари кўп бўлган юртга хурмо олиб бориб сотмоқчи бўлибди. Унга одамлар "Эй Фалоний, у ерда хурмозорлар борлигини, биздан кўплигини ва арзонлигини билмайсанми? Олиб борма у ерга, уялиб қоласан" дейишибди. Мен ҳозир Сизларга Қусом ибн Аббос тарихларини айтишим мисоли шу одамга ўхшайди-ки, аслида бу тарихни мендан кўра кўпроқ биласизлар" дедилар...

Энди савол:

– Орамизда Имом Қутайба тарихларини Шайх Муҳаммад Аввомадан кўра яхшироқ биладиганлар борми?

*

Агар ўша гапни шахсан ўзимга қараб айтганларида "ер ёрилса-ю, кириб кетсамиди" деб юборсам керак.

*

Аслида бу ота-бобоси билан мақтаниб юрадиган миллатга калтак бўлди.

Ё яхшироқ биладиганлар борми?

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

25 Oct, 03:35


"Амакимиз москвич мошиналарини 20 йил ҳайдадилар. 30 тезликдан ўтмаганлар, олдиларидан чуқур чиқиб қолса тўхтаб, кейин авайлаб ўтардилар, уч кишидан ортиқ одам чиқмаган, жуда ажойиб одам эдилар" деди бир танишим.
"Ҳозир мошиналари қаерда?" деб сўрадим. "Сотилиб кетган" деди. "Ўзларичи?" дедим, "Ўзлари
50 ёшга етмай оламдан ўтиб кетдилар, юраклари ушлаб қолди" деди.

"Мошинани авайлаб, инжиқлик қилгунча, юракларини авайламабдилар-да" деб қўйдим.

Хуллас, ҳар ишда меъёр яхши. Ўта торлик кулфат келтиради..

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

24 Oct, 05:31


"Ўғлим катта бўлиб қолса, орқамдан жўнатворасан. Артислани опкелиб, карнай-сурнай чалдириб, етти маҳаллага ош бераман ҳали. Илоё топганим тўйга буюрсин"...

Бу деярли миллий ғоя бўлиб қолди.


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

21 Oct, 11:34


- Так, бу йил ўзбек тили байрами чёткий нишонлансин! Тепадан приказ бор. Пресс-секретарь Курбанова, сиз ответственный!

- Тушунарли, Дильмурат Джураевич!

- Хаджаев, сиз финансовый масалаларини решать қилас!

- Есть, ўртоқ бошлиқ!

- Тилчиладан у-бу кимни топийла! Ходимлани тўплаб, лекция ўқиб берсин! Кстати, ашулачила бўса, яна яхши. Кароче, эртага тадбир нормально бўсин!

- Ясно. Дильмурат Джураевич, ўзиз тадбирни очиб, табриклаворасми?

- А, нет! Вы че?! Замим мастер бунақа нарсалага. Ўзбекчада манга қийинроқ, тилим айланмиди. “Муракобот”, “мукаработ” деган сўзила жа сложно-де! Тем более эртага селекторим бор. Хуллас, всем понтяно, да?!

- Да, да..!

Она тилимиз байрами муборак дўстлар!

© Муслим Мирзажонов


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

21 Oct, 03:57


АЖОЙИБ ҲИКОЯ.
(Елена Рог):

Эрим билан бир жойда қаҳва ичаётгандик.
У келишган ва ёш эди, уни севардим. Мен эгнимга қиёфамни бузадиган даражадаги эски пальто кийиб олгандим.
Мени совуқдан асрамайдиган, кўринишимни ҳунук кўрсатадиган бу пальтоимдан азият чекар ва ундан ор қилиб, нафратланардим.
Бу арзон жойнинг қаҳвасининг таъми ҳам ёқмас, ёмон эди.

Ҳаёлимда кунлардан бир кун келиб биз ҳам чиройли ресторанларда яхши қаҳвалар ичишни ва чиройли кийимлар кийишни орзу қилардим...
Буларни ўйлаётган пайтимда эрим севганча порлаган кўзлари билан боқар, мен ичимда эса нималарни ўйлаб азият чекаётганимни билмасди...

Вақтлар ўтди. У ёш вафот этиб кетди, мен эса ўзим қолдим.

Кейинчалик менинг ҳаётимда жуда кўп турли хил қаҳвалар ва қаҳвахоналар бўлди, кўплаб зийнатли, чиройли пальтолар кийдим. У вақтда эса, эрим мен билан бирга эмасди. Ҳозир мен ўша эски, ҳамма нарса бўлган, лекин мен эса, уни ҳис қилмаган
кунларимни тез-тез эслайман...

Елена РОГ.

Таржимон Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Oct, 11:20


Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Oct, 08:48


Кеча Аллома Шайх Муҳаммад Аввома Ҳазратлари(умрлари узоқ бўлсин) насиҳатлари орасида "Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳадиси қудсийда айтгандилар, Аллоҳ Таоло Кимнинг Қуръони Карим ўқиши менинг зикримдан тўсса, яъни, зикр ва дуо қилмаса, Қуръон ўқиш билан банд бўлса, унга мен мендан сўрамаганларини ҳам, дуо қилиб сўраганлардан кўра кўпроғини бераман деган" дедилар. Бугун шу ҳадиси қудсийни қидириб топдим. Қаранг,

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قَالَ اللَّهُ تَعَالَى:
«مَنْ شَغَلَهُ الْقُرْآنُ عَنْ ذِكْرِي وَمَسْأَلَتِي أَعْطَيْتُهُ أَفْضَلَ مَا أُعْطِيَ السَّائِلِينَ، وَفَضْلُ كَلَامِ اللَّهِ عَلَى سَائِرِ الْكَلَامِ كَفَضْلِ اللَّهِ عَلَى خَلْقِهِ».

Абусаид ал Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: Аллоҳ таоло "Кимни Қуръон тиловати билан машғул бўлгани Мени зикр қилишдан ва сўрашдан тўсса, унга сўровчиларга берганимдан афзалини бераман. Аллоҳнинг каломи (Қуръони Карим)нинг устунлиги барча каломларга нисбатан Аллоҳнинг махлуқотларига устунлиги кабидир." деб, марҳамат қилади- дедилар.

Термизий ривоят қилганлар, (Ҳадис № 2926).

Демак, Қуръони Каримнинг тиловати зикр ва дуодан устун бўлиб, эҳтиёжини сўрашга ҳожат ҳам қолмайди. Тиловат қилмаганлар эса, сўраш билан умри ўтиб кетади...

(Бу билан мен эшитганимни етказмоқчи бўлдим холос, ўзимда қолиб кетмасин, дедим.)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Oct, 08:48


Аллома Шайх Муҳаммад Аввома Ҳазратлари умрлари узоқ бўлсин.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

20 Oct, 03:35


Бир кун Падари Бузрукворимизни жуда соғиндим. Кўргим келди, ҳар ерга қарадим, яшаган уйларига кирдим, расмларига қарадим, кўнглим таскин топмади. Кейин болаларни мошинага солдим, "юринглар, бир жойга бориб келамиз" дедим. Ёшликларида биздан узоқроқ, Қирғизистон чегарасига яқин жойга қатнаб, биттаси дарё бўйида, яна биттаси канал бўйида бўлган иккита дўконда ишлагандилар, ўша тарафга қараб юрдим. Бирисини умуман топа олмадим, у ерлар бузулиб ўрни боғ бўлиб кетибди, иккинчисини қидириб йўлга тушдим. Жойни топдим, аммо, дўконни топа олмадим. У дўкон ҳам бузулиб, ер билан текис бўлиб кетибди, фақат бетон жуда қалин- бақувват экан, фундаментлари қолибди. Ўша жойда тўхтаб, жим қолдим. Озгина Қуръон тиловат қилдим, дўкон изини кўриб, дадамни кўргандай бўлдим. Болалар бироз ўйнаб, айланиб юрди, мен эса ҳаёл суриб ярим соатлар ўлтирдим...

Бу ўзимнинг бошимдан ўтган кичик бир воқеа. Сизга айтганим сабаби– отаси борлар эртага қидириб, изларига қараб қолишдан аввал, бугун ўзларига қараб олинг дедим...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

19 Oct, 14:22


Илоҳо Парвардигоро!
Сени яхши кўрдик!
Сен яхши кўрганларни яхши кўрдик!

Бугун ажойиб иш бўлди-да, Андижондаги Имом Қутайба Ҳазратларини зиёрат қилиб, пешинни ўша ерда ўқимоқчи бўлдим. Борсам мошина жуда кўп, одамлар, зиёратчилар кўп. Яқинлашсам, Шайх Муҳаммад Аввама, Устозларимиз Умархон домламиз, Muhammad Ayyub Kasaniy домламиз, Мансурали Абу Яҳё домламиз, Muhammad Odil Hamid домламиз, Шайх Ҳазратларининг ўғиллари Исмоилхон домламиз, Жалолиддин домла, қадрдонларимиз Qamariddin Bekmuhammad Ҳазрат, Ёрқин Эрназаров Ҳазратлар, яна бир қанча уламолар зиёратгоҳда жамланишган, гўзал суҳбат бошланиб турган экан. Бир ажойиб бўлди-ей, алҳамдулиллаҳ. Айниқса, Шайх Муҳаммад Аввома Ҳазратларини зиёрат қилмоқчи бўлиб юргандим, Аллоҳни етказганини қаранг, кимнинг ҳаёлига келибди, ўзлари шу тарафларга келиб қолишлари. Шу орада бир манзума эсимга келди, айтайми?

Насиб этса келур Шому Ироқдин,
Насиб кетса кетур қошу- қабоқдин...

Сўнгида эсда қоларли дуо қилдилар:

Аллоҳим, бизни шу ерга ҳар ердан жамладинг, қиёмат кунингда ҳам шу барчамизни Аршинг соясида жамлагин!

Хуллас, ўша сўзимиз:

Илоҳо Парвардигоро!
Сени яхши кўрдик!
Сен яхши кўрганларни яхши кўрдик!
Ва яна Сени яхши кўрганларни яхши кўрдик...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

19 Oct, 03:21


Унинг ҳайбати олдида ҳар қандай шоҳ гадога айланади. Бошдан тож, оёқдан пояфзал ечилади. Зарбоф либослар ўрнини оддий оқ мато олади. Ва бу қул лаббайка Сенга Роббим деб, кўздан ёш тўкканча гир айланаверади, айланаверади...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

17 Oct, 05:31


Бу беш-олти йил аввалги гап.

Биттаси ёзиб қолди, "Сизни 50 минг сўмли дорингизга соч ўсиб чиқадиган бўлса, Туркияга бориб одамлар 10 минг, 15 минг доллар сарфлаб, соч эктириб келармиди, сал ишончлироқ иш қилинг, ёлғон ҳам эви биланда, арзимаган 50 минг билаг нима қилиш мумкин!?" деб қолди. Нима дейишни билмадим, "Нима иш қиласиз?" дедим, "Фалон иш" деди(жуда оддий иш, шунга ёзмайман), "Боринг, ўша ишингизни қила қолинг-да, ақлингиз етмаган мени ишимга аралашманг" дедим. Ундан бошқа гаплар ҳам бўлди, кимдир ишонди, кимдир ишонмади...

Бугун Elyorbek Rahimberdi билан Ibrohim Kuziev нинг ўзаро суҳбатлари келди.

Elyorbek:
-Нега айнан Sof TIB совунларини сотиб оласиз?
(деган саволларига)

Иброҳим:
-Биринчидан, совунлар табиий,
Иккинчидан, НАРХИ АРЗОН(шу ерига эътибор беринг, С.А),
Учинчидан, саломатликка жуда ҳам фойдали (Шахсан ўзим ва яқинларим фойда олганмиз).
Тўртинчидан, ҳеч қачон уялтириб қўймаган, кимга тавсия қилсам, манфаатли бўлган.
Бешинчидан, бу совунларнинг ўхшашини билмайман.
Олтинчидан, кўп йиллардан бери ишлатаман,
Еттинчидан, сифатли,
Саккизинчидан, дизайни ҳам чиройли ва бошқа сабаблар. Уларни ёзиб ўтирмадим.
(деб, жавоб берибдилар).

Демак, ишонтириш учун қимматлатиш шарт эмас. Ўзи мақсадимиз ҳам юртдошларимизга сифатли, ишончли, манфаатли, арзон маҳсулот етказиб бериш. Қиммат сотиб, қимматлиги билан алдаб, алдаш эмас, Аллоҳ сақласин.

Хуллас калом, соч тўкилишига қарши табиий, саримсоқли восита-

(аввал 50 да 60 мингдан сотилган, энди)
100мл ли идишда 100000 сўм.

Ҳам, ёқимли ифорли ҳолатда.

Яна бир гап, 3 та олинг, 4 -си ҳадя.

Харид учун:

Instagram.com/softibuz

Телеграм:

https://t.me/Softib_softabobat

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

16 Oct, 14:56


ТУН ОЛДИДАН ЭСКИ БИР ШЕЪР.


НАҲОТКИ ËДИНГДАН ЧИҚАРМАН

Ишқингда ёнсам ҳам, куйсам ҳам
Ўзимдан кўпроқ-да суйсам ҳам
Энг гўзал деб сени туйсам ҳам
Барибир ëдингдан чиқарман

Умримнинг мазмуни деб билсам
Сен учун бўлмасам, ҳоҳ бўлсам
Мен сен-у, сен менсан деб ўлсам
Қачондир ëдингдан чиқарман

Ўрганиб қолгандим, дилбарим
Бунчалар норавон йўлларим
Тиконин санчмоқда гулларим
Бир куни ëдингдан чиқарман

Шуми-я, тақдирим савдоси
Сен эдинг умримнинг маъноси
Наҳотки, гулимнинг раъноси
Кун келиб ëдингдан чиқарман

Ич-ичдан эзилдим мен кутиб
Йўлинга интилиб, тикилиб
Қоларман қўлларим силкитиб
"Ёт" бўлиб ëдингдан чиқарман

Истаксиз ёдингдан чиқарман...

Салим АЙЮБИЙ(Салоҳиддин Тожиддин ўғли, анча эски қайд)


@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY