Милилй кинология маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги божхона постларида хизмат олиб бораётган кинологларнинг “тўрт оёқли ёрдамчилари” - хизмат итлари бундан 3 йил аввал таъсис этилган “Хизмат ити нишони” билан тақдирланди.
Рус спаниели, немис овчаркаси, инглиз кокер спаниели, малинуа, Шарқий Европа овчаркаси зотига мансус бу итлар кўмагида ўтган 2024 йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, салкам 55 минг дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, 10 мингга яқин ўқ-дори, 24 кг порох, салкам 2,3 млрд. сўм эксвивалентдаги нақд хорижий валюталар, 41 8 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси олди олинган эди.
Шунингдек, Миллий кинология марказининг 5 бош хизмат ити бўйнига ҳам турли халқаро ва маҳаллий мусобақаларда ҳамда кўргазмаларда юқори натижаларга эришганлиги сабабли ушбу нишон тақиб қўйилди.