Farg‘ona viloyat prokuraturasi @fargonaviloyatprokuraturasi Channel on Telegram

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

@fargonaviloyatprokuraturasi


Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i

👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz

Farg'ona viloyat prokuraturasi (Uzbek)

Farg‘ona viloyat prokuraturasi Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda Farg‘ona viloyati prokuraturasining faoliyatiga doir eng so'nggi yangiliklar, xabarlar va maqolalar bilan tanishishingiz mumkin. Kanalimizda jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborotlar bo'yicha eng foydali ma'lumotlarga ega bo'lishingiz mumkin. Agar sizga qiziqqan yozuvlar va maqolalar bo'lsa, uni barcha rahbarliklari bilan bir vaqtning o'zida o'qishingiz mumkin. Farg‘ona viloyat prokuraturasi Telegram kanali - huquqiy axborotlar va jamoatchilik bilan aloqalar tarmogi uchun eng yaxshi manba sifatida sizni kutmoqda. Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz. Bu manzildan asosiy yangiliklar va ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin. Sizni Telegram kanalimizga a'zo bo'lishga taklif qilamiz, sizni kutib olishini boshlaymiz!

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

17 Feb, 05:15


Axborot 24 | «Yashil makon» umummilliy loyihasi
#15feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

15 Feb, 16:21


Қува тумани “Каркидон” сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоқʻ” лойиҳасига старт берилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Х.Х.Бозоров, вилоят прокурори Б.А.Исмоилов, вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вп мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Жорий баҳор мавсумда 608 мингга яқин кўчат тумандаги маҳалла, хонадон, таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, давлат идоралари ва ташкилотларда экилиши белгиланган бўлиб, мазкур жараёнлар уюшқоқликда давом этмоқда.

Дарахт экиш акцияларида вилоят прокуратураси органлари ходимлари ҳам шахсий намуна кўрсатдилар.

Мазкур йўналишдаги тадбирлар прокуратура органлари томонидан изчиллик билан давом эттирилмоқда.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

15 Feb, 11:53


Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари М.Ш.Назаров раҳбарлигида вилоят идоралараро мувофиқлаштириш штабининг доимий фаолият кўрсатувчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ - 1 - сон қарори ижроси туман-шаҳар прокурорларининг ўринбосарлари ва соҳавий прокурор ёрдамчилари иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар, маъмурий ва жиноят ишларини ҳудуд прокурорлари томонидан
“Е - материал”, “Е - маъмурий иш”, “Электрон жиноий ҳуқуқий статистика” ва бошқа ахборот тизимларида қайд этилишини назорат қилиб борилишини таьминлаш мақсадида, семинар-ўқув машғулоти ўтказилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
 
👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Feb, 11:29


Ўзбекистон туманида "Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?" танловининг туман босқичи ўтказилди.

Тумандаги таълим муассасалари ўртасида беш босқичли "Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?" республика танловининг туман босқичи қизғин баҳсларга бой тарзда ўтказилди.

Танловнинг секторлар босқичида ғолибликни қўлга киритган 5 та умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар туман босқичида ўзаро беллашдилар.

Тадбир туман прокуратураси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Экология бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман бўлими ҳамда Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Табиат ҳимоячилари тўртта шарт бўйича ўз билим ва кўникмаларини орқали ўз истеъдодларини намоён этишди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Feb, 10:37


Farg‘ona 24
07.02.2025

Respublika ishchi guruhi hamda viloyat prokuraturasi hamkorligida Oltiariq tumanida tibbiy ko‘rik tashkil etildi.

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Feb, 10:34


Ўзбекистон тумани прокурори О.О.Собиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадон томорқаларидан унумли фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш, даромадини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аҳолини қийнаётган муаммолари тингланиб, масъулларга топшириқлар берилди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Feb, 08:49


Фарғона вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан юқумли касалликларни олдини олиш ва касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида Бешариқ туманида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда турли йўналишдаги мутахассислар томонидан 136 нафардан ортиқ фуқоролар ва ёшлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Улардан 46 нафарида касалликлар аниқланиб, 2 нафар беморга туман марказий шифохона ихтисослаштирилган кардиология бўлимига ётиб, даволаниши учун йўлланма берилди, 44 нафари бепул дори –дармонлар билан таъминланди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Feb, 12:44


“Прокурор ва ёшлар учрашуви” ўтказилди

Марғилон шаҳар 2-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган оталиққа олинган 100 нафардан ортиқ ёшлар билан "Прокурор ва ёшлар учрашуви" дастури доирасида ишчи гуруҳ вакили иштирокида сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ёшлар ишлари агентлиги, миллий гвардия, мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан ҳозирги кунда мамлакатимизда илм-фанга қаратилаётган эътибор, касб-ҳунарга ва тил ўрганишга ўқитиш, замонавий касбларни эгаллаш мақсадида ташкил қилинган "IT" ва “Моно” марказлар фаолияти, мамлакатимиз ҳамда хориждаги олий таълим муассасаларида ўқишга кириш, хорижга бориб ишлаш тартиблари тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, ёшлар орасида жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш, турли ғаразли ва ёт қарашлар, таъқиқланган диний оқимларга кириб қолишни олдини олиш, кибержиноятлар ва миллий урф-одатларимиз ҳамда анъаналаримизга ёт бўлган оммавий маданият иллатларидан огоҳ бўлиш юзасидан ёшларга тушунтиришлар берилди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Feb, 12:30


Фарғона вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Feb, 05:41


#Биласизми

🔖 Маҳалла профилактика инспекторлари томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

06 Feb, 16:20


Yangiliklar
05.02.2025

Mahallalarda xavfsiz muhitni yaratish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar haqida.

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

06 Feb, 14:38


Вилоят прокурори ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги ишчи гуруҳ томонидан юқумли касалликларни олдини олиш ва касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида Олтиариқ туманида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда мутахассислик бўйича кардиолог, эндокринолог, катталар ва болалар неврологи, офтальмологи, ЛОР, гастроентролог, тери-таносил, гемотолог, пульмонолог, онколог, гинеколог ва бошқа соҳа мутаҳассислари иштирокида 400 нафардан ортиқ фуқаролар ва ёшлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, 17 нафар беморларга вилоят ва туман шифохоналарида ётиб даволаниши учун йўлланмалар, 101 нафар беморларга бепул дори-дармонлар берилди.

Бундан ташқари, 10 та мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

06 Feb, 13:53


Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси назоратга олинган.

Қарорга асосан Ўзбекистон туманида оғир тоифадаги маҳаллаларда "хавфсиз кўча ва хавфсиз йўлак" ташкил қилинмоқда.

Жумладан, тумандаги Беруний МФЙ, Коинот кўчасидаги бино ва савдо мажмуаларига камералар ўрнатилиб, профилактика инспектори хонасига интеграция қилинмоқда.

Шунингдек, кўчалар ёритилиши учун кўча чироқлари ўрнатилиб, тунги вақтда содир этилиши эҳтимоли бўлган хуқуқбузарликларни олди олиш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Jan, 14:36


Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Фарғона вилоят штаби фаолияти ўрганилди.

Ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш, қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ўрнатилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, штаб аъзоларига кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, иқтисод қилишнинг қўшимча манбаларини аниқлаш, конденсатор батарея ўрнатиш бўйича улгуржи истеъмолчига ёзма кўрсатма бериш, икки босқичли тизимга ўтказиш, ностандарт газ ёндиргичларни алмаштириш бўйича ойма - ой график ишлаб чиқиш ҳамда йирик истеъмолчиларда энергоаудит ўтказиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси ишчи гуруҳ томонидан алоҳида назоратга олинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Jan, 14:34


Қувасой шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, 2024 йил давомида жиноятчилик ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарор мазмун моҳияти ички ишлар тизими ходимлари
ва “маҳалла еттилиги”га етказилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Jan, 14:22


Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-тарож қилиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоят прокурорининг ўринбосари А.А.Хасанов томонидан Ёзёвон туманида ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиб, топшириқлар берилди.

Маълумот учун: жорий ойда Ёзёвон туманида ўтказилган рейд тадбирларида 46 ҳолатда 127 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳозирда, мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Jan, 13:00


Бугун, Фарғона вилояти сектор раҳбарлари томонидан Сўҳ туманидаги болалар оромгоҳи биносида сайёр қабул ташкил этилди.

Фуқаролар, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда мурожаатлар, асосан, ичимлик суви таъминоти, электр таъминоти, суд-ҳуқуқ масалаларида, ишга жойлашиш, ижро масаласида, моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш масалаларга оид бўлди.

Хусусан, қабул жараёнида вилоят прокурори томонидан 16 нафар шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Мазкур мурожаатлар асосан, 2 таси электр таъминоти, 4 таси ичимлик суви таъминоти, 1 таси ижтимоий ҳимоя, 1 таси йўл инфраструктурасини яхшилаш, 1 таси тергов-суд, 2 таси банк кредити ва 5 таси бошқа масалардан иборат бўлди.

Қабул давомида ўрганиш талаб этиладиган 16 нафар шахсларнинг мурожатлари назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Jan, 12:57


Вилоятимизда экологик муҳитни яхшилаш, яшил майдонларни кенгайтириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўқон шахар прокурори ўринбосари О.Қодиров раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда экология мутахассислари, ҳудудий раҳбарлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этишди. Унда лойиҳанинг амалга оширилиши, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда "Яшил макон" лойиҳасининг самарадорлигини ошириш учун бир қатор таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида масъул идораларга лойиҳа ижросини янада кучайтириш, барқарор ривожланиш тамойилларини инобатга олган ҳолда ташкилий чораларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

26 Jan, 05:36


No comment

Energiya resurslaridan foydalanish yuzasidan monitoring-reyd tadbirlari

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

26 Jan, 05:36


No comment

Energiya resurslaridan foydalanish yuzasidan monitoring-reyd tadbirlari

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

26 Jan, 03:03


Бош прокуратура жамоаси барча божхона ходимларини — 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников таможни с 26 января - Днём работников органов государственной таможенной службы Республики Узбекистан.

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

25 Jan, 12:41


Фарғона вилоятида "Яшил" энергетикани ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлари

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

25 Jan, 12:26


Ўзбекистон тумани прокурори томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан юқори босимдаги газ тақсимлаш қурилмаларини босимга созлиги кўздан кечирилиб, назорат тадбирида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тумандаги 776-сонли трансформатор мукаммал таъмирланди.

Масъулларга электр ва табиий газни кунлик истеьмол лимити режасини бажариш,
тунги ёритиш чироқлари, айниқса, кўча чироқларидан зарурат бўлмаган вақтларда фойдаланишга чек қўйиш,
истеъмолчилар ўртасида соҳа вакиллари иштирокида тарғибот тадбирларини ўтказиш,
қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш,
ресурсларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, бу борада РЕЙДлар ўтказиш борасида мутасадди идораларнинг фаолияти кунлик назоратга олинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Jan, 11:49


Фарғона шаҳар прокурори Ш.О.Мавлонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан шаҳардаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг 16.12.2019 йилдаги "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида" ги ЎРҚ-595-сонли Қонуни ижросини назорат тартибида ўрганилди.

Ишчи гуруҳ томонидан муасассаларда Қонун ижроси тўлиқ ва сифатли бажарилиши, ўқувчиларни дарс машғулотларига жалб қилиниши, тарбияланувчиларга берилаётган озиқ- овқат маҳсулотлари сифатли етказиб берилаётганлиги ҳолатлари ўрганилди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Jan, 10:47


Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Вилоят прокуратураси ва “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида “PL” МЧЖ раҳбари Н.А Қўқон ЭИЗда жойлашган ишлаб чиқариш цехида табиий газ тармоғига шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан уланиб, жами 49 687 куб. метр табиий газдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Jan, 14:07


Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда, 86 та профлактик ва рейд тадбирлари ўтказилиб, ҳудудда фаолият олиб бораётган 21 та йирик корхоналарнинг масъул шахслари билан атмосферага зарарли чиқиндилар чиқарилишини олдини олиш борасида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўказилган рейдлар натижасида 24 нафар ҳуқуқбузарларга
10,6 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилди. Шу каби, 20 млн. сўм дебитор қарздорлик ва 529 млн. сўм компенсация тўловларини ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, мавжуд 1 062 та маҳаллаларда олиб борилган ободонлаштириш ва санитар тозалаш ишлари натижасида 5 минг тоннадан ортиқ маишиий ва қурилиш чиқиндилари олиниб, махсус чиқинди полигонларига жойлаштирилди.

Ўтган мавсумларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 20 мингдан ортиқ дарахатлар оқланиб, ост қисмлари бегона ўтлардан тозаланди ва жорий йил бахор мавсумида экилиши режалаштирилган кўчатлар учун 12 гектардан ортиқ ер майдонлари тайёрланди.

Бундан ташқари, вилоятнинг Қува тумани “Қорақум” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Асад водий гуллари” фермер хўжалиги ва ҳудудда яшовчи ахоли томонидан етиштирилаётган 600 мингдан ортиқ кўчатлар захираси, Ёзёвон тумани “Хонобод” маҳалласи ҳамда тумандаги “Яшил жамоат парки” кўздан кечирилиб, жорий йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бир мева, бир маҳалла” тамойили бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан соҳа масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Jan, 13:39


#иқтибос

Ипотека дастури доирасида 2024-йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йил учун режалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган
ташаббуслар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Jan, 07:24


💰 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси масъул ходими Ботир Собиров маълум қилди.

Тор доирадаги тиббий мутахассислар жалб этилган ҳолда аёллар орасида кўп учрайдиган онкологик касалликларнинг олдини олиш мақсадида бепул махсус текширувлар ташкил этилди.

Биринчи босқичда Қуролли Кучлар тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар, иккинчи босқичда эса республикамизнинг олис ҳудудларида хизмат ўтаб келаётган ҳарбийларнинг 3 мингга яқин оила аъзолари бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Жараёнда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг 70 нафарига Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланмалар берилди.

Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий хизматчиларга тегишли солиқ имтиёзлари қўлланилиши доирасида 323 нафар ҳарбий хизматчига 1,1 млрд. сўм солиқ ушланмалари қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Республикамиз бўйича жами 14 та касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилди.

Олис ҳудудлардаги жами 42 та умумтаълим мактабида 756 нафар ўқувчи қизлар иштирокида “Мен ватанпарварман” кўрик - танловлари ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

✍️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Jan, 07:22


Ҳалқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман прокурори А.Худойберганов 2024 йилда туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Ҳисоботда айтилишича, қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида, 3 481 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатилиб, 200 дан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинган, 470 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Ерларни талон - торож қилиш ҳолатларини олдини олишга эътибор кучайтирилиб, мақсадсиз фойдаланиб келинган ва ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар захирага қайтарилган, ноқонуний қурилишлар эса бартараф этилган.

Жиноятчиликка, айниқса, коррупцияга қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, судларда прокурор ваколатини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳал қилишда ҳам муайян ишлар амалга оширилган.

Шунингдек, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида, 2025 йилнинг I-чораги учун белгиланган “Йўл хариталари” тасдиқланди.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Jan, 15:00


Вилоят прокурори ўринбосари О.М.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан вилоят онкология ва тери-таносил касалликлари диспансерларида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, кўмир захираларининг яратилиши, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, беморларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларида аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Jan, 14:17


“Qatag‘on qurbonlari”
Tarixning qorong‘u sahifalari

“Lokatsiya”
8-yanvar
16:00 da

“RTV” telekanalida tomosha qiling!

📲Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
📝TELEGRAM | 💻INSTAGRAM
📝FACEBOOK | 🎞YOU TUBE

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Jan, 14:16


Вилоят прокурори ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон ва Олтиариқ туманларидаги мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ва тиббиёт бирлашмаларида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, таълим олувчилар ва даволанувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида  аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

04 Dec, 07:32


Вилоят спорт бошқармасида вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси А.У.Латипов иштирокида вилоятдаги спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштиритилган спорт мактаблари директорлари ва бошқарма ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда коррупция бўйича тушунтиришлар берилиб, соҳада учраётган қонунбузилишлар муҳокама қилиниб, жиноят кодексига янги киритилган 214-1 ва 214-2-моддалари мазмун моҳияти тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчиларига куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

04 Dec, 06:43


ЧЕМПИОНЛАР ТАНТАНАЛИ
КУТИБ ОЛИНДИ


“Беш ташаббус” олимпиадаси республика босқичида Ёзёвон тумани прокурори секторидаги “Қорасоқол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 18-30 ёшдаги қизлар Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган мусобақанинг C лигасида 1-ўринни эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари иштирокида тантанали кутиб олиниб, сектор раҳбарларини эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда туман прокурори Ж.Акбаров ўз сўзида юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, барча спортчиларга омад ва зафарлар тилади.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан "Оталиққа олинган" ёшлар билан ишлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

04 Dec, 04:29


8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун

Конституция - халқчил демократик ислоҳотларнинг бош ҳуқуқий асоси - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 04.12.2024 й., № 246

Манба: "Янги Ўзбекистон" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

03 Dec, 16:58


Давлатимиз раҳбарининг "Инсон қадри учун" тамойили асосида, яъни, аҳолининг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фарғона шаҳрида “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан шаҳар прокурори Ш.О.Мавлонов бошчилигида сектор ҳудудидаги “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаролар Р.Ахмедова ва Д.Усмонова ҳолидан хабар олинди.

Фуқаролар кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Прокуратура органлари томонидан сектор ҳудудидаги маҳаллаларда кенг кўламли, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 13:24


Вилоят прокурори ўринбосари О.М.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда беморлар учун яратилган шароитлар, иссиқлик меъёрлари, дори-дармон билан таъминланиши, кўмир заҳиралари яратилиши ўрганилди.

Шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.


👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 13:21


Бош прокуратура Кинематография Агентлиги билан ҳамкорликда, Ҳилол Насимов режиссёрлигида "Севдо" номли фильми суратга олинди.

Мазкур фильм 2024 йил 7 декабрь кунидан юртимиз кинотеатрларида намойиш қилинади.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 12:10


“Прокурор боғи" ташкил этилди

Бувайда тумани прокурори З.М.Сулаймонов ташаббуси билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туман прокуратураси, департамент ҳамда мажбурий ижро бюроси туман бўлимлари билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги "Хўжаобод" МФЙда жойлашган "Ғойибдерлар" қабристонининг қаровсиз турган 1,5 гектар ер майдонига 1,3 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Таъкидлаш жоизки, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида прокурорларимизнинг ташаббуслари билан шундай яшил боғлар ташкил этилиб, юртимизнинг гуллаб яшнашига муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 12:07


Ахborot 24 | Vazifa va ijro: irrigatsiya tizimlari betonlashtirilmoqda
#2dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 11:57


Фарғона вилояти Б.Исмоилов раислигида прокуратура, департамент ва бюро органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида прокуратура органларида ишлаш ҳар бир ходимдан кенг қамровли ҳуқуқий билим ва маҳорат билан бирга жуда катта масъулият, фидойилик, ватанпарварликни талаб этиши, ёш ходимлар буни чуқур англаши таъкидланиб, уларни касбга садоқат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Фарғона вилояти прокуратураси фахрийлари Т.Шерқулова ва М.Мамаджановлар ҳам иштирок этишди.

Фахрий ходимлар ўзининг бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ходимларининг касб одоби, ўз касбий вазифасини лозим даражада ва виждонан бажариши мамлакатимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, одамларнинг адолат тантанасига ҳамда мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида, ота-оналар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 11:57


Фарғона вилояти Қувасой шаҳар 2-секторида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

02 Dec, 06:59


Қува туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида кўчатлар экилиши таъминланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида дала четларига экин экишни кўпайтириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини ташкил этиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги Дехқонобод ММТП ҳудудидаги “Шермирза ҳожи” фермер хўжалигида амалий семинар ўтказилиб, семинар давомида фермер хўжалиги дала четлари, коллектор ва ариқ бўйларига тут, терак, ҳамда мевали дарах кўчатлари экилди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммийли лойиҳасига прокуратура органлари ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Қува туманида жорий йилнинг куз ойида жами 355,0 минг туп кўчат экилиши режалаштирилганлиги сабабли тумандаги барча ташкилотлар томонидан кўчат экиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Туман прокуратураси, департамент ва мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан туман прокуратураси ҳовлисига 100 тупдан ортиқ дарахт кўчатларини экдилар.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Nov, 09:45


Фарғона шахар прокурори Ш.О.Мавлонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан 2-сектор ҳудудидаги 45, 47, 52, 53, 54, 55-мактабгача таълим муассасаларида ва 18, 20, 21, 24 ва 29-сонли умумтаълим мактаблари, шаҳар 2-сон ИИБ ҳамда шаҳар эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, таълим олувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида  аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Nov, 07:01


Farg‘ona-24 орқали
28.11.2024 йил куни эфирга узатилган.

Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган вилоят босқичидаги “Конституция билимдони” кўрик-танловидан лавҳа.

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

29 Nov, 06:28


МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ- ЮРТ ОБОДЛИГИ

Фурқат тумани прокуратурасининг ташаббуси билан туман марказидан 30 км. узоқликда жойлашган, чўл ҳудуди ҳисобланган, 600 дан ортиқ фуқародан иборат 235 та оила истиқомат қилувчи Тинчлик қишлоғида амалга оширилган бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва қурилиш-ободонлаштириш ишлари юзасидан лавҳа.


#27noyabr #jarayon

https://t.me/Fargona_trk

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

28 Nov, 10:07


⚠️ Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

🔵Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

🔵Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилди.

🔵Жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдам кўрсатилди.

🔵Шундан, 5 587 нафар тадбиркорга 691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.

🔵Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

🔵Шунингдек, 7897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 18 565 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

🔵Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 125 та муаммолар ижобий ҳал этилди.

🔵2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

28 Nov, 09:20


Бугун вилоят Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармасида вилоят прокуратураси ҳамда Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги Коммунал таъминот маркази ДМ раҳбари билан вилоятдаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг “Менинг уйим” биллинг тизими бўйича ишловчи ҳодимларининг малакасини ошириш борасида семинар трединг ташкил этилди.

Семинарда бошқарув органлар раҳбарлари ва ходимлари “Менинг уйим” биллинг тизимидан самарали фойдаланиш, ҳисоб китоб ишларини юритиш масалалари юзасидан махсус билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишди.

Семинарда вилоят прокуратурасининг масъул ходими А.Э.Мирзоумаров сўзга чиқиб, бошқарув компаниялари ҳамда ходимларига кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларининг бошқарув компаниялари олдидаги мажбурий бадал маблағларидан бўлган дебитор қарздорликларни режа-графикга асосан ўз вақтида қисқартириш ҳамда ундирилган маблағларни кўп квартирали уйларга мақсадли сарфлаш, мутасадди идоралар ва маҳалла еттилиги ҳамкорлигида дебитор қарздорликларини қисқартириш бўйича амалий ишларини ташкил этиш юзасидан зарурий топшириқларни беришиб, ушбу ишлар бугунги кунда долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Семинар якунида иштирокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

28 Nov, 07:16


💬 Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

27 Nov, 13:18


Вилоят прокурори ўринбосари О.М.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлик аҳволини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Фарғона шаҳридаги болалар шифохонасида беморлар учун яратилган шароитлар, иссиқлик меёрлари, дори-дармонлар билан таъминланиши, уларнинг сифати ўрганилди.

Шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Nov, 14:52


Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов ташаббуси билан Қувасой шаҳрида эҳтиёжманд оилалар ўртасида “Фаровонлик сари” шиори остида тадбирлар ташкил қилинди.

Тадбирда эҳтиёжманд оилаларнинг ишсиз аъзоларини бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ўргатиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди, 34 нафар хотин-қизларга касаначилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машиналари берилди, оилалардаги хотин-қизлар, болалар, кексалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишлари учун имтиёзли йўлланма ва зарур дори-дармон воситалари берилди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини спорт ҳамда мактабдан ташқари таълимга кенг жалб қилиш бўйича мини футбол мусобақаси, кутубхонлик танловлари ўтказилиб, тадбир давомида концерт дастури ва байрам дастурхони ташкил этилди.

Шунингдек, оилалардаги фарзандлар чет тилларини чуқур ўрганишлари учун бепул тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Тадбир якунида, мусобақа ва танлов ғолиблари ҳамда иштирокчилари қимматбаҳо совғалар, ўқув адабиётлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умумиллий ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилалар иштирокида кўчатлар экилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

23 Nov, 13:23


Вилоят прокурори ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024 - 2025 йиллар куз - қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388/28 – сонли Қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан Қўқон шаҳар, Фурқат ва Риштон туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қиш мавсумига қозонхоналарнинг тайёрлиги, хоналарда ҳаво ҳарорати меъёри, таълим олувчиларга яратилган шароитлар ўрганилди.

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларида  аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

14 Nov, 13:45


Бугун вилоят прокуратураси томонидан Фарғона вилояти педагогик маҳорат марказида марказ ходимлари иштирокида соҳадаги коррупциявий ҳолатлар ва унга йўл қўймаслик юзасидан давра суҳбати  ўтказилди.

Давра суҳбатида мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари томонидан ўтган даврда содир этилган коррупцивий жиноятлар ҳақида маъруза қилиниб, хато ва камчиликларга йўл қўйиб келаётган масъуллар изохи эшитилди.

Ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

14 Nov, 10:15


Вилоят прокуратураси ҳамда тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда бугун вилоят тадбиркорлар уйида “Умра” хизматини кўрсатувчи ҳамда туристик фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда “Умра” хизматини кўрсатувчи ҳамда туристик фаолият билан шуғулланувчи 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Иштирокчиларга дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2024-йилдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 668-сон Қарори юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоблар берилди.

Ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

13 Nov, 12:24


Фарғона вилояти прокуратураси томонидан қиш мавсумига тайёрларлик кўриш, ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни жорий этилиши устидан назорат ўрнатилган.

Хусусан, вилоят прокурори ўринбосари А.А.Хасанов томонидан Данғара туманидаги “Қияли қўрғонча чорваси” фермер хўжалигида ўрнатилган 100 кВтли ҳамда Олтиариқ туманида “Nirt Fruit” МЧЖга 3 МВтли қуёш панеллари ўрнатилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Шунингдек, Қўқон шаҳрида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, заҳира манбааларини ҳолати ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳозирда мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

13 Nov, 12:17


Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Б.Т.Юлдашев томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қува туманидаги 2-сонли касб ҳунар мактаби биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида вилоят прокурори ўринбосари томонидан суд-тергов, соғлиқни сақлаш, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид жами 28 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаатлари тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг
7 таси шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

11 Nov, 07:31


Жорий йилнинг ноябрь ойи “Энергетика хавфсизлиги ойи” деб эълон қилиниши муносабати билан Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва рақамли энергоназорат тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари Республика штаби аъзолари ва шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилди. Ўрганишда, бу борада бир қатор камчиликлар аниқланиб, жойининг ўзида бартараф этилиши таьминланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов раҳбарлигида штаб аьзолари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, унда рейд тадбирларини кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чораларини кўриш, дебитор қарздорликларни ундириш ҳамда ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

11 Nov, 07:14


Ушбу канал Фарғона вилояти судларининг расмий саҳифаси.

Каналда Фарғона вилояти судлари фаолияти, суд амалиёти, суд раҳбариятининг қабуллари, ҳуқуқий викторина, қонунчиликдаги сўнги янгиликлар ёритиб борилади.

Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
Расмий сайт: https://fargona.sud.uz

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

09 Nov, 11:26


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида озиқ-овқат заҳираларини яратилиши ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
  
Жумладан, туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари, ИЖҚК департаменти, бозорлар уюшмаси раҳбарлари иштирокида озиқ-овқат заҳираси яратилиши ҳамда ижтимоий соҳа объектларини киш мавсумига тайёргарлиги танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига кўмир тарқатилиши, сифати назоратга олинди. 

Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги Иссиқлик электр марказида қозонхоналарнинг киш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди ҳамда масъулларга топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Nov, 14:49


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
  
Жумладан, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уйларни киш мавсумига тайёргарлиги, омборлар захираларининг мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан энергияресурсларини иқтисод қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”лар ижроси Республика ва вилоятнинг масъул раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. 

Бундан ташқари, Фарғона шаҳридаги Иссиқлик манбаи ИЧДБга қарашли РК-3 қозонхонаси, Бувайда туманида ташкил этилган куз-киш штаби фаолияти ўрганилди ҳамда масъулларга топшириқлар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Nov, 09:38


Вилоят прокуратураси томонидан жорий йил 21 октябрь куни Давлат раҳбари бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган вилеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросининг аҳволи таҳлил қилинди.
 
Хусусан, вилоят Экология бошқармаси ходимлари хамда ҳудудий инспекция бошлиқлари иштирокида таҳлилий ва танқидий йиғилиш ўтказилиб, лойиҳа доирасида бажарилган ва бажарилиши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

08 Nov, 06:11


#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида (05.08.2024 йилдаги ЎРҚ-937-сон) Ўзбекистон Республикаси Қонуни бугундан, 8 ноябрдан кучга кирди.

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

❗️Шунингдек, Кадастр агентлиги директори ушбу жараёнда маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-графиги асосида хатловдан ўтказилиши, хатловдан кейин “ЭЪТИРОФ” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат таҳлил қилинишини ҳамда юқоридаги асосларга мослиги ўрганилишини шу сабабли фирибгарлик ҳолатларига учрамаслик учун огоҳлантирди.

Манба 👈 Қонун билан батафсил танишиш учун "манба" сўзи устига босинг.

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Nov, 13:56


Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
  
Хусусан, вазирлик ва идоралар томонидан энергоресурсларни иқтисод қилиш бўйича тасдиқланган “Йўл харита”лар ижроси барча масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари ҳамда масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Қува туманида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, энерготежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мазкур тумандаги 990 ўринли 5-сонли ўрта таълим мактабнинг қурилиш ишлари ўрганилиб, пудратчи томонидан сифатсиз бажарилган иш турлари кўрсатиб ўтилиб, қисқа муддатда ушбу камчиликларни бартараф этган ҳолда объектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Nov, 08:22


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида “Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва истеъмолчиларни ёқилғи – энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” Қўшма қарор ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Данғара туманида электр тармоқлари корхонаси ва газ таъминоти бўлимида киш мавсумига тайёргарлиги, авария хизмати бригадалари шайлиги, захира омборлари мавжудлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек, тумандаги "Таптиқсарой" маҳалласида аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилиш ишлари жойида назорат қилиниб, аҳоли хонадонларидаги муаммолар ўрганилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, ташкил этилган куз-қиш штаби фаолияти муҳокама қилинди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

07 Nov, 06:18


⚡️Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (05.11.2024 йилдаги ЎРҚ-991-сон) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди

Мазкур Қонун билан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шу билан бирга, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилди. Бундан ташқари "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилди.

🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга

59-5-модда. Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

🔹Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади.

🔹Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатиш, шунингдек мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади.

🔹Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —

БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда ЖАРИМА солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий ҚАМОҚҚА олишга сабаб бўлади.

Манба 👈 Қонун билан батафсил танишиш учун "манба" сўзи устига босинг.

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

06 Nov, 12:37


Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари Б.Т.Юлдашев томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Тошлоқ тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида вилоят прокурори ўринбосари томонидан суд-тергов, соғлиқни сақлаш, бандлик, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид жами 25 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаатлари тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг
4 таси шу кунни ўзида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Қолган қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Oct, 14:11


Қува туманидаги ижтимоий соҳа объектларида “Яшил боғ”лар ташкил этилади

Жорий йилнинг 21 октябр куни Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда кўчат экиш, яшил маконларни кўпайтириш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, мамлакатимиздаги 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экиш бўйича топшириқ берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоят прокурори ўринбосари О.Тошматов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Полвоновлар масъуллар билан биргаликда Қува туманидаги мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла гузарларига ташриф буюришиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдилар.

Жумладан, ижтимоий соҳа объектларидаги бўш ер майдонларини ҳатловдан ўтказиш, ушбу ер майдонларига манзарали ва мевали кўчатлар экиш, шунингдек, туманнинг драйверидан келиб чиқиб, ушбу ер майдонларида ҳаридоргир, сердаромад кўчатлар етиштириш ва шу орқали ижтимоий соҳа объектларини моддий техник базаларини яхшилаш чораларини кўриш бўйича аниқ таклифлар берилди.

Лойиҳа доирасида ҳашарлар ўтказиш, “Ҳар бир ёшга бир ниҳол” акцияларини ташкил этиш орқали бу жараёнларга ёшларни кенг жалб этиш чораларини кўриш бўйича ҳам масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Oct, 12:20


Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратурасида куз-қиш мавсумини тартибли ўтказиш, аҳоли ва муассасаларни кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳамда бошқа зарурий чоралар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатлари билан ишлашни янги босқичда давом эттириш, ҳар бир мурожаатни белгиланган муддатларда ҳал этиш, Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри” тамойили асосидаги ислоҳотлар ижросини туман даражасида олиб борилиши юзасидан сектор раҳбарлари билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, тумандаги 13-сонли ва 26-сонли умумтаълим мактабларини ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таъмирлаб берилаётган 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасасини куз-қиш тайёргарлиги ва ёнғин хавфсизлиги аҳволи ўрганилиб, зарурий топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Ёзёвон тумани “Порлоқ” маҳалласидаги 30-сонли умумтаълим мактабида қўшимча 540 ўринли ўқув биноси ва “Сувлиариқ” маҳалласидаги 12-сонли умумтаълим мактабида қўшимча 240 ўринли ўқув биносини қурилиши ишлари жойида назорат қилинди.

Ўрганиш доирасида, “Ёзёвон” маҳалласи Аҳиллик кўчасида жойлашган 17 ва 18-кўп қаватли уйлар аҳолиси томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Шунингдек, “Сувлиариқ” маҳалласидаги 21-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида А 373 автомобиль йўли бўйлаб қуриб битказилган пиёдалар йўлаги қатнови ўрганилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Oct, 10:45


Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти Риштон туманида ўтказилган ўрганишлардан лавҳа

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

24 Oct, 07:16


Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Қува туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида камбағалликни қисқартириш борасида ишлар ўрганилди.

Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган масъулларга оилаларни ушбу тоифадан чиқаришда ҳар бир оилага индивидуал
режа-тадбирлар асосида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш аҳволи муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарлар олдига оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, камбағаллик оилалар хонадонларига борилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди ва ҳал қилиш чоралари белги-
ланди.

Масалан, “Найман” маҳалласида яшовчи Д.Набиева туман
тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга киришига кўмаклашилди, А.Акбарова хонадонида чорва ва парранда боқиш
йўлга қўйилди, “Байналминал” маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оила ҳисобланган А.Мирзаевга Фарғона вилояти кўп тармоқли марказий шифохонасида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилди.

Шу каби, “Қалинпўстин” маҳалласида яшовчи А.Халиловнинг фарзанди имтиёзли равишда 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди, “Пастки Хўжа Хасан” маҳалласида истиқомат қилувчи А.Йигиталиевнинг фарзанди эса спорт тўгарагига жалб қилинди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

21 Oct, 06:03


Фарғона вилоят прокурори ўринбосари А.А.Хасанов томонидан вилоятда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ишларининг бориши аҳволи бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, Бағдод туманидаги “Бағдод дон маҳсулотлари” АЖда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари ҳамда Риштон туманида кулолчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар томонидан тежамкор горелкалар ўрнатилиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

👉https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

21 Oct, 03:49


Бош прокуратура жамоаси азиз ватандошларимизни 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Farg‘ona viloyat prokuraturasi

19 Oct, 15:07


21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни.

Одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўъжизасидир. Она тили умуммиллат мулкидир, демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир.

Ўзбек тилини шу Ватан тупроғини босаётган, ўзбекман дея фахр билан яшаётган ҳар бир шахс қадрламоғи, ҳурмат қилмоғи лозим.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан миллат барҳаётлигининг, давлат суверенитетининг гарови бўлган ўзбек тилини ривожлантириш, унинг имкониятлари ва жозибадорлигини халқаро миқёсда ҳам тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош прокуратурада “Тилга эътибор – элга эътибор” шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир ҳам айни шу масалаларга бағишланди.

Видеоселектор шаклида ўтказилган ушбу тантанали тадбирда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этишди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов, Ўзбекистон халқ шоирлари, Парламент аъзолари Иқболжон Мирзаалиев, Маҳмуджон Тоиров, Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Нодиржон Холбўтаев, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Низомиддин Маҳмудов ва бошқа таниқли маданият, санъат ва адабиёт намоёндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашишди.

Байрам тадбири иштирокчилар томонидан Давлат мадҳияси баралла айтиш билан бошланди. Сўнг, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2019 йилда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг таҳлилий маъруза билан чиқиш қилганлари ўзбек тили ривожидаги мутлақо янги ва тарихий босқични бошлаб берганлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа нуфузли минбарларда Давлатимиз раҳбарининг ўзбек тилида маъруза билан чиққанлари нафақат ўзбек халқи, балки бутун туркий халқлар ҳаётидаги улкан воқеа бўлганлигига алоҳида урғу берилди.

Зотан, шу тариқа дунё аҳли бир неча ўн йиллар, ҳатто асрлар ўтиб, музаффар миллатнинг овозини унинг ўз тилида яна эшитди.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз.

Шу билан бирга, Бош прокурор прокуратура органлари томонидан Давлат тилига доир қонунчилик ҳужжатлар ижроси мунтазам ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий чоралар кўрилаётганлигини баён қилди.

Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда сўз олган таниқли санъаткор, олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook