Sirdaryo.uz @sirdaryouz Channel on Telegram

Sirdaryo.uz

@sirdaryouz


Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

•http://sirdaryo.uz/
•fb.com/sirdaryohokimligi
•instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: [email protected]

Guliston shahar I.Karimov 60 uy

Sirdaryo.uz (Uzbek)

Sirdaryo.uz Telegram kanali Sirdaryo viloyati hokimligining rasmiy kanalidir. Bu kanalda Sirdaryo viloyati hokimligi faoliyatini, yangiliklarini, hamda eng so'ngi yangiliklarni olishingiz mumkin. Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanalida qulaylik bilan birgalikda sizga murojaat boti (@SirdaryoUzbot), ishonch telefon raqami (67 225 29 82), va elektron pochta manzili ([email protected]) bilan bog'lanishingiz mumkin. Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali orqali Sirdaryo viloyati va uning shaharlarining hayotiga oid eng so'ngi va foydali ma'lumotlarga ega bo'lishingiz mumkin. Kanalga a'zo bo'ling va eng so'ngi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Sirdaryo.uz

22 Jan, 06:28


Бугун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

22 Jan, 06:07


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Турдимов Эркинжон Окбутаевич назначен исполняющим обязанности хокима Сырдарьинской области.

Facebook|Instagram|X

Sirdaryo.uz

21 Jan, 05:03


Ҳашар ўзаро бирдамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади

Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этаётган хайрия ҳашарида аҳолининг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

20 Jan, 12:40


“Саховат ва кўмак” жамғармасидан 3 659 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилган

Вилоятда 2024 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 3 659 нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 млрд 838 миллион 500 минг сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан:
соғлигини тиклаш учун 1 млрд 14 млн 900 минг;
дори-дармон воситалари учун 2 млрд 570 млн 500 минг;
кам таъминланган оилаларнинг ижара тўловлари учун 600 минг;
коммунал тўловлари харажатлари учун 8 млн 300 минг;
кийим-кечаклар ҳариди учун 865 млн 600 минг;
кўмир билан таъминлаш учун 38 млн 100 минг сўм;
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 55 млн 700 минг;
таъмирлаш ва мослаштириш харажатлар 284 млн 700 минг сўм ажратилган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

20 Jan, 06:38


Ширин шаҳар спорт мактаби қошида янги бокс зали фойдаланишга топширилди.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 500 млн сўмдан зиёд маблағ ҳисобига бунёд бўлган бокс залида янги иқтидорларни аниқлаш, жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодир моҳир спортчиларни тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Қайд этилишича, бу ерда 4 нафар малакали тренер қўл остида 100 нафарга яқин ёшлар бокс сир-асрорларини ўрганиши мумкин.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

20 Jan, 04:06


Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи:

Ўзбекистон ва БАА – стратегик шериклар. Президент "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги"да иштирок этди. Сунъий интеллект – Амирликлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

17 Jan, 08:08


Эрта тонгдан вилоятимиз бўйлаб оммавий ҳашар уюштирилди

Бирдамлик, уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилган ҳашар давомида корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, ҳар бир хонадон, маҳалла ҳудуди, кўча ва хиёбонлар, қабристонлар, йўл бўйилари тозаланиб, ободонлаштирилди.

Ҳудудларда йиғилиб қолган қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Қурилиш ишлари олиб борилаётган иншоотларда қўшимча ҳашарчилар жалб этилди.

Шунингдек, деҳқонлар дала четлари ва ариқ-зовурларни тозалаш, шўр ювиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш каби ишларга ҳам эътибор қаратишди.

Жонлиқ сўйилди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртга тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.

Ушбу хайрли тадбир эртага ҳам давом этади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

17 Jan, 04:34


«Янги Сирдарё» газетаси гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр деб топилди

Куни кеча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танловда иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Сирдарё» газетаси «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

16 Jan, 07:21


“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ имтиёзли шартларда молиявий хизматларни таклиф этмоқда

🔝Компаниянинг Сирдарё вилояти филиали 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳисоботини элон қилди. Унга кўра, 2018-2024 йилларда бизнес эгаларига 821 млрд сўмлик молиявий кўмак берилган. Натижасида ҳудудда 19 584 та янги иш ўрни яратилди.

🔝Компания қуйидаги молиявий ёрдамларни кўрсатади:

кредит, лизинг, банк кафолати, аккредивлар учун гаров етмаганда 5 млрд сўмгача кафиллик;
улушдорлик асосида 5 млрд сўмгача капиталга улуш киритиш;
салоҳиятли лойиҳаларни молиялаштириш учун 20 млрд сўмгача молиявий қарз;
бино ва ускуналар олиб бериши учун 20 млрд сўмгача хизматлар ипотекаси;
кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун 5,4 фоизгача компенсация;
кредит ва лизинг ажратиш учун 5 млрд сўмгача ресурс;
ажратилган микрокредитларнинг 100 млн сўмгача қисмини қайта молиялаштириш.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

15 Jan, 16:10


Камбағалликдан фаровонлик сари: реал тақдирлар, реал натижалар...

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

15 Jan, 15:48


“Ташаббусли буджет”да ҳудудларнинг фаоллигига кўра рейтинг натижалари эълон қилинди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

15 Jan, 13:10


Ижтимоий ҳимоя соҳаси инфратузилмаси янада ривожланмоқда

🖋 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарорига кўра, дастлаб Гулистон шаҳри ва Ховос туманида тажриба тариқасида танлаб олиниб, янги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, айни вақтда вилоятнинг яна 4 та ҳудуди — Янгиер шаҳар, Гулистон, Сайхунобод ва Боёвут туманларида «Инсон» маркази учун ажратилган биноларини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

↗️ Ўтган 2023-2024 йиллар давомида бошқарма ва 5 та ҳудуддаги Инсон марказлари биносида жами 3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

👫 Бундан ташқари, Сирдарё туманида жойлашган алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ёрдамчи 71-сонли мактаб-интернатида ҳам реконструкция ишлари бормоқда. Бу ерда 2 қаватли янги ўқув биноси, ота-оналар биноси, тадбирлар ўтказиш учун алоҳида бино, ташқи ҳожатхона, фаввора, футбол ва теннис майдонлари, ётоқхона, ошхона, меҳнат ва ювиниш хоналаридан тортиб, махсус таълим беришгача барча йўналишларда барча замонавий имкониятларни тақдим этиш мақсад қилинган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

14 Jan, 06:38


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни барча ҳудудларда бўлгани каби вилоятимизда ҳам кўтаринкилик билан нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан бугун вилоят секторлари раҳбарлари, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, Юрт тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида жонини фидо қилганлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Шундан сўнг ҳарбий бўлинмалар марши бўлиб ўтди. Вилоят мусиқали драма театрида давом этган тантанали тадбирда сўз олган вилоят раҳбари йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.

Шарафли бурчини аъло даражада адо этиб, намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Куй-қўшиқлар янграб, Жонажон Ўзбекистонимиз, хотиржам, осуда кунлар, миллий армия ва ҳарбийлармиз мадҳ этилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Jan, 07:25


Пресс-тур: Вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича янги имкониятлар

Туризм ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий-маданий аҳамиятга эга кенг қамровли соҳа. Сирдарёда бу соҳа изчил ривожланмоқда.

Жумладан, 2024 йилда вилоятимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2023 йилга нисбатан 2 баравар ошган. Ички туризм дастурлари доирасида қарийб 500 мингга яқин аҳоли саёҳат қилган.

Аслида вилоятда бу соҳадаги салоҳият бундан анча юқори. Хўш, жорий йилда ҳудудда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган қандай янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади?

Шу ва шу каби қизиқ, долзарб саволларга пресс-тур доирасида атрофлича жавоб берилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

10 Jan, 14:26


14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Чавандозлар мактаби», вилоят Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари чавандозлари иштирокида «Вилоят ҳокими кубоги» учун «Улоқ-кўпкари» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа доирасида, шунингдек, ҳомий ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 34 нафар оила фарзандларининг суннат тўйи ҳам ўтказиб берилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

10 Jan, 13:02


Матбуот котиблари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

Вилоятдаги барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Дониёр Солиев иштирок этди.

Семинар давомида сифатли медиа контент яратиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалалари аниқ кейслар мисолида муҳокама қилинди, фикр ва тажриба алмашинилди.

Айрим матбуот котиблари фаолиятида тизимли камчиликлар ва сусткашликлар кузатилаётгани, ўз устида тинимсиз ишлаш, тезкорлик ва профессионализм улар ишининг бош мезони бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, ташкилот ижобий имижини мустаҳкамлаш, ахборотларнинг кенг тарқатилишини таъминлаш, шунингдек, медиа тадбирларни ташкил этиш каби масалаларда тавсиялар берилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

10 Jan, 06:58


Хайтхан Артукбаева вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Хайтхан Артукбаева 79 ёшида вафот этди.

Батафсил: sirdaryo.uz/uz/post/1429

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

09 Jan, 15:00


💊 Айни чоғда Сирдарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида Реимбурсация дастури амалиётга кенг татбиқ этилиб, 7 хил сурункали хасталикка чалинган беморларга 27 турдаги дори-дармонлар бепул берилмоқда.

Мазкур дастур моҳияти нимадан иборат, у шифокор ва беморлар учун қандай қулайликларга эга?

📹 Видеолавҳа орқали шу каби саволларга атрофлича жавоб оласиз.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

09 Jan, 07:42


Боёвут туманидаги «Отчопар» майдонида 14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Чавандозлар мактаби, вилоят Миллий гвардия, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Чегара қўшинлари чавандозлари иштирокида «Вилоят ҳокими кубоги» учун «Улоқ-кўпкари» мусобақаси старт олди 

Мусобақа доирасида ҳомий ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 34 нафар оила фарзандларининг суннат тўйи ҳам ўтказиб берилмоқда.

Пресс-пул — каналга обуна бўлинг.

Sirdaryo.uz

08 Jan, 12:43


“Камбағалликдан фаровонлик сари”: 7 миллион сўм билан бошланган гулчилик ортидан мўмайгина даромад
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Jan, 19:41


8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни!

Вилоят ҳокимлиги жамоаси тизим ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлайди.

Ватанимиз равнақи йўлида адолат ва қонунийликни таъминлашга қаратилган эзгу ҳамда машаққатли фаолиятингизда омад ва зафарлар ёр бўлсин!
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Jan, 11:52


Сирдарё вилояти, шунингдек, туман ва шаҳарларнинг 2025 йил учун бюджет кўрсаткичлари

😮 Сирдарё вилояти
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Гулистон шаҳар
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Ширин шаҳар
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Янгиер шаҳар
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Гулистон тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Боёвут тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Сайхунобод тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Сардоба тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Мирзаобод тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Ховос тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Оқолтин тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»

😮 Сирдарё тумани
Муҳокамалар портали | «E-qaror»
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Jan, 11:20


“Мард ўғлон” давлат мукофотининг 2025 йилги саралаш босқичига старт берилди!

Мазкур мукофот жамиятимизнинг турли соҳаларида юқори натижаларга эришган, мардлик, жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби юксак фазилатлари билан ажралиб турган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган.

Кимлар ариза топшириши мумкин?

🟢Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақалар, лойиҳалар ва танловларда ғолиб бўлган;
🟢Ўз соҳасида чуқур билим, ташаббускорлик ва ишбилармонликни намоён этган;
🟢14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли йигитлар.

📄 Ҳужжатларни топшириш муддати:
Жорий йилнинг 1 мартига қадар, аризаларни яшаш манзилингиз бўйича Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига топширишингиз мумкин.

🗂 Қўшимча маълумот учун низом билан танишишингиз мумкин:
👉 Низомни кўриш
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

06 Jan, 14:07


Халқаро аҳамиятдаги М-34 “Тошкент—Душанбе” автомобиль йўлининг 117-125-километр оралиғи асфальтлаштирилмоқда

Бунинг учун 30 га яқин махсус техника, 50 дан зиёд малакали муҳандис ва ишчи жалб қилинган.
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Jan, 06:30


Дехқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олинг.

➤ Оқолтин туманида 113 ta (ko'rish)
➤ Боёвут туманида 149 ta (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманида 13 ta (ko'rish)
➤ Гулистон туманида 235 ta (ko'rish)
➤ Сардоба туманида 108 ta (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманида 180 ta (ko'rish)
➤ Сирдарё туманида 127 ta (ko'rish)
➤ Ховос туманида 82 ta (ko'rish)
➤ Янгиер шаҳрида 46 ta (ko'rish)
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

03 Jan, 13:38


Кувайт компанияси Боёвутда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этишга қизиқиш билдирмоқда

Мамлакат элчихонаси кўмагида вилоят ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Бобур Хўжамов ва Кувайтнинг AAH Commercial Company компанияси раҳбари Али ал-Ҳарбий ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

Кувайт вакили Сирдарё вилояти, хусусан Боёвут туманининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти билан таништирилди.

Али ал-Ҳарбий Боёвут туманида 10 гектар ер майдонда инновацион паррандачилик фермасини ташкил этиш лойиҳасига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётганини маълум қилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида ҳалол товуқ маҳсулотларини Ўзбекистондан қўшни давлатларга, Яқин Шарқ ва Осиё мамлакатларига экспортни амалга оширишдан иборат.

Ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш мақсадида AAH Commercial Company компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштиришга келишиб олинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

03 Jan, 12:33


Сирдарё дарёси устидан ўтган кўприк таъмирдан кейин тўлиқ очилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 19:05


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 18:16


#Live Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев барча юртдошларимизга табрик йўллади

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 10:57


Ҳудудларда сектор раҳбарлари томонидан фахрийлар, ёлғиз кексалар, беморлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ташкилотлари ходимларига байрам кайфияти улашилди

😮 Ширин шаҳар
😮 Ховос тумани
😮 Сайхунобод тумани
😮 Сирдарё тумани
😮 Гулистон тумани
😮 Боёвут тумани
😮 Мирзаобод тумани
😮 Оқолтин тумани

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 10:21


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида даволанаётган болажонларни ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғаларини улашди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 10:18


Нуронийларга президент совғалари топширилди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Dec, 06:11


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг Янги йил табриги

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 20:51


«Файзли янги йил шоуси»

Унутилмас ва қувончга тўла лаҳзалар!

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 18:36


Сирдарё туманида янги «IT шаҳарча» фойдаланишга топширилди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 15:10


"Файзли янги йил шоуси" "Караван" гуруҳи ва ёш, умидли хонандаларнинг чиқишлари билан давом этмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 14:46


🎶Шўх куй-қўшиқлар, ёрқин ранглар, байрамона кайфият ва қувончга тўла онлар

Келинг, унутилмас лаҳзалардан баҳраманд бўлинг!

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 14:24


Вилоят ҳокими бош арча ўрнатилган майдонга келибди

Ҳа, айтганча бу ерда айни вақтда "Файзли янги йил шоуси" бўлиб ўтмоқда.

Пресс-пул — каналга обуна бўлинг.

Sirdaryo.uz

28 Dec, 14:22


Айни вақтда вилоят бош арчаси ўрнатилган майдонда "Файзли янги йил шоуси" ўтказилмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 13:02


Сардоба тумани спорт мактабининг замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди

Инвестиция дастури доирасида 4 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд бўлган 18х42 метр ўлчамдаги мазкур янги спорт зал бугунги кун талабларига мос тарзда жиҳозланди.

Мажмуада бир вақтнинг ўзида 120 нафар спортчи 10 дан зиёд спорт тури билан шуғулланиши мумкин.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

28 Dec, 11:55


Сирдарё тумани Фурқат маҳалласи обод гўшага айланади

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев бугун ушбу маҳаллада бўлиб, фаоллар ва нуронийлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Оғир ҳудуд тоифасида бўлганлиги боис келгуси йил бошида бу ерда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари асосида инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилган катта ҳажмдаги қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Комплекс чора-тадбирлар ижроси доирасида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш билан бирга, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор тажрибалари асосида ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллани тадбиркорлик марказига айлантириш чоралари ҳам кўрилади.

Мулоқот давомида аҳолининг бу борадаги таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ўз навбатида улар одамларнинг ҳаётдан рози қилишдек улуғвор мақсад йўлида иш олиб бораётган Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

Ўрганишлар, билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб “Йўл харита” тайёрланиши айтилди. Масъуллар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Dec, 19:33


🎄"Файзли янги йил шоуси": Унутилмас лаҳзалардан баҳраманд бўлинг!

Бугун, 28 декабр куни соат 17:00 да Гулистон шаҳридаги вилоятимиз бош арчаси ўрнатилган майдонда "Файзли янги йил шоуси" бўлиб ўтади.

Унда сизни қуйидагилар кутмоқда:
🎤Эстрадамиз юлдузи Жаҳонгир Позилжонов;
💃"Караван" гуруҳи ва ёш, умидли хонандаларнинг чиқишлари;
🎁Кўплаб қизиқарли танловлар, кўнгилочар ўйинлар ва ажойиб совғалар;
🎶Жонли мусиқа, ёрқин ранглар, байрамона кайфият ва қувончга тўла онлар.

Ўтказиб юборманг!

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Dec, 16:20


Боёвут тумани Анорзор маҳалласида 11-давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

150 ўринли мазкур замонавий бинонинг бунёд этилиши учун 5 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Тарбияланувчилар учун барча қулайликлар муҳайё этилди.

Очилиш маросимида қатнашганлар бу ердаги шарт-шароитлар билан танишиб, болажонларга янги йил совғаларини улашдилар.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Dec, 13:44


Ҳурматли мижозлар!

Дам олиш кунлари
тижорат банкларидаги халқаро пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш шохобчалари юқорида кўрсатилган жадвалга асосан фаолиятини давом эттиради.

Қўшимча маълумот учун телефон:
📞 972756688 | 949162515

Банкоматларда юзага келадиган ноқулайликлар бўйича:
📞 972779511 | 972242207 | 972770060

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

08 Dec, 09:35


Вилоят ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбиридаги табрик сўзи

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

08 Dec, 08:57


"Зомин” тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга аграр соҳа жонкуярлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев соҳа ходимларини касб байрами билан самимий табриклади. Ҳалол меҳнати, азму шижоати учун уларга миннатдорлик билдирди.

Президентимиз ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши, Сирдарё миришкорларининг машаққатли меҳнати туфайли жорий йилда ғалла, пахта, пилладан мўл ҳосил олингани, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш кўпайгани қайд этилди.

Бир гуруҳ илғор деҳқон ва фермерларга “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илғор фермер”, "Сув хўжалиги аълочиси", "Намунали томорқачи", "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тантанаси сўз усталарининг чиқишлари ва элимиз ардоғидаги хонандалар ижросидаги дилтортар тароналар билан давом этди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Dec, 15:09


00:16 Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабул бўлиб ўтди

00:32 Халқаро ногиронлар куни муносабати билан инклюзив аукцион ташкил этилди

01:01 Хитойнинг Фудзянь ва Тяньцзинь шаҳарида Сирдарё вилояти офиси очилади

01:25 Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

01:48 Мирзаободда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди

02:14 Гулистон тумани адлия бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

02:34 Вилоят ҳокими Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари билан учрашди

02:46 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги вилоятда катта тантана қилинмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Dec, 13:36


Шу кунларда вилоятимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги катта тантана қилинмоқда.

Бугун ҳам сана муносабати билан "Билимдонлар маскани"да "Конституция кўчаси" ташкил этилди. Унда Бош Қомусимизга бағишланган кўргазмалар намойиш қилинди.

Вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этиб, барчани байрам билан табриклади. Тадбир санъат усталари, истеъдодли ёшлар иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

07 Dec, 13:00


Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар!

Сиз, азизларни халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан янгиланган ноёб Конституциямизнинг ҳар бир моддаси ва қоидасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, тўлақонли ижро этиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айлансин.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Озод ва обод диёримизга ҳеч қачон кўз тегмасин!

Байрам муборак бўлсин!

Акмалжон Махмудалиев,
Сирдарё вилояти ҳокими.


Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

06 Dec, 17:00


🔥Газ ҳисоблагични блокдан чиқариш бўйича йўриқнома

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

05 Dec, 16:04


“Янги Ўзбекистон истеъдодлари” танловининг республика саралаш босқичи ўтказилди

Унда 18 – 32 ёш оралиғидаги 200 нафарга яқин якка ижодкорлар ва жамоалар иштирок этиб, 10 та йўналиш бўйича ўзаро беллашдилар.

Танловнинг якуний натажаларига кўра, “Академик хонандалик” йўналишида Мирзаобод туманидаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Шодиёр Ўразалиев, “Эстрада хонандалиги” йўналишида Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Карина Эшчанова ғолиб деб топилди.

Шунингдек, “Ўзбек миллий рақс ижрочилиги” йўналишида Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчиси Екатерина Ким ва Сирдарё тумани маданият бўлими тўгарак раҳбари Жасурбек Асатов 2-ўринни қўлга киритди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

05 Dec, 14:00


Амалий ташриф билан Хитойга борган вилоятимиз делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи бугун Тяньцзинь шаҳрида бўлиб, Баоди саноат туманида ўтказилган бизнес-форумида қатнашди.

Таъкидланишича, бу ерда жойлашган технопаркларда асосан автомобилсозлик, мебелсозлик, ёғочсозлик, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик каби соҳаларга ихтисослашган 5 мингдан зиёд саноат корхоналар фаолият юритади.

Форум доирасида 30 га яқин ана шундай йирик ишлаб чиқариш қувватлари вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Сирдарё вилоятининг иқтисодий имконияти ва инвестиция салоҳияти тақдимот қилинди.

Якунда ҳамкорликдаги ишларнинг илк дебочаси сифатида "Сирдарё — Тяньцзинь биродарлик офиси"ни очиш тўғрисида келишув имзоланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Dec, 17:40


Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Dec, 16:06


Ҳоким қабули бир оиланинг ҳаётида кутилмаган бурилиш ясади

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Dec, 09:19


Гулистон тумани адлия бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, тизими ходимлари ва фаоллар, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Замонавий ва миллий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ қад ростлаган ушбу иншоотда фуқаролар ва тадбиркорлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратилган бўлиб, тезкор, шаффоф, сифатли давлат хизматлари ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЙ бўлими ва давлат хизматлари марказининг бир жойда бўлиши ҳудуд аҳолисига янада қулайлик яратади.

Бу ерда бир вақтнинг ўзида 400 дан ортиқ давлат хизмати кўрсатилади. Электрон навбат тизими, ахборот киоскаси, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ҳамда мини-кутубхона ҳам ташкил қилиниб, махсус адабиётлар билан бойитилган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

03 Dec, 15:10


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ва Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Гулистон шаҳри, Мирзаобод ва Гулистон туманида фаолият олиб борадиган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Унда Давлатимиз раҳбарнинг Қорақалпоғистонда ўтган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг муаммолари ҳам эътибордан четда қолмади. Маҳаллий муаммолар билан бирга тизимли масалалар ҳам кўтарилди. Уларни ечими бўйича энг мақбул йўлларни топиш учун таҳлилий иш олиб борилиши қайд этилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

03 Dec, 13:54


Фуджоу шаҳрида Сирдарё вилояти офиси очилади

Айни кунларда вилоят ҳокими ўринбосари Бобур Худжамов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди.

Вилоятимиз вакиллари ташриф дастури доирасида бугун Фудзянь провинцияси Фуджоу шаҳрида бўлиб ўтган бизнес форумида иштирок этди. Унда ҳукумат ва 30 дан зиёд хитойлик ишбилармон доира вакиллари билан "G2B" музокаралари, "B2B" учрашувлари ўтказилди. Сирдарё вилоятининг иқтисодий имконияти ва инвестиция салоҳияти тақдимот қилинди.

Форум якунида Фудзянь шаҳрида Сирдарё вилояти офисини очиш бўйича келишувга эришилди. Бундан кўзланган асосий мақсад икки ҳудуд тадбиркорларини боғлаш, ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш, экспортни ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб этиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишдан иборат.

Делегациянинг Хитойга сафари 7 декабрга қадар давом этади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

18 Nov, 07:35


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан бугун Гулистон шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди.

Дастлаб Ислом Каримов шоҳ кўчаси бўйлаб улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб "Юрт байроғи" майдонигача бўлган масофага олиб борилди. Ушбу жараённи вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.

"Юрт байроғи" майдонида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлади. Концерт дастури эса барчага байрамона кўтаринкилик бағишлади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

18 Nov, 07:35


Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

16 Nov, 16:14


Ҳудудларда "Маҳалла" боғлари яратилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси томонидан ҳудудларда "Маҳалла" боғлари ташкил этилмоқда.

Бугун Гулистон шаҳри Сайқал маҳалласида ана шундай хайрли тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Унда кўплаб кўнгиллилар, "маҳалла еттилиги" аҳоли вакиллари иштирок этиб, турли хил дарахт кўчатларини ерга қадади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

15 Nov, 06:20


Сирдарё вилояти Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

14 Nov, 17:23


Вилоят ҳокими Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

14 Nov, 16:42


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев шу кунларда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки Давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатлари мутлақо янги босқичга кўтарилиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Музокаралар давомида Сирдарё ва Томск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда алоқаларни чуқурлаштириш масаласида фикр алмашилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

13 Nov, 14:35


🚨 Ҳудудларда куз-қиш штаблари фаолияти йўлга қўйилди

Вилоят бош штаби
😮 1055

Гулистон шаҳар штаби
😮 +998 67-225-32-31

Янгиер шаҳар штаби
😮 +998 67-350-23-68

Ширин шаҳар штаби
😮 +998 67-651-71-32

Боёвут тумани штаби
😮 +998 67-390-15-47

Гулистон тумани штаби
😮 +998 67-796-25-60

Мирзаобод тумани штаби
😮 +998 67-310-14-94

Сардоба тумани штаби
😮 +998 67-344-16-18

Оқолтин тумани штаби
😮 +998 67-236-56-01

Сайхунобод тумани штаби
😮 +998 67-225-00-54

Сирдарё тумани штаби
😮 +998 67-377-15-88

Ховос тумани штаби
😮 +998 67-364-61-25

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

13 Nov, 10:59


Британия Ўзбекистон ҳокимликлари масъуллари учун ўқув дастурлари ишлаб чиқади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг инвестиция ва экспортга масъул ходимларининг малакасини ошириш мақсадида Британиянинг MBF Academy муассасаси раҳбари ва Борнмут университети профессори Хуршид Жалилов ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

13 Nov, 07:44


“Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўтказилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик танловини ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан 12 та ҳудудда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатган 50 нафар иштирокчи орасидан 5 та номинация бўйича I,II, III ўринлар аниқланди.

Хусусан, танлов натижаларига кўра, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи” номинациясида 3-ўрин Ёшлар ишлар агентлиги Боёвут тумани бўлимига, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича 1-ўрин Сирдарё вилоятидан Жўраев Адҳамжон Мензия ўғлига насиб этди.

Кўрик-танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

12 Nov, 13:35


Жорий йил 6-12 ноябрь кунлари Гулистон шаҳри бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасига мезбонлик қилди.

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган 400 нафарга яқин боксчи 15 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

12 Nov, 05:45


Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр — Президент

Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро тинчлик ва дипломатия йўли билан тез фурсатда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 15:17


Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан мамлакат миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 15:07


Малайзия IT компанияларини Сирдарёга кенг жалб этиш бошланади

Куала-Лумпур шаҳрида IT ва рақамли технологиялар соҳасидаги биринчи Ўзбекистон–Малайзия аутсорсинг форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, "Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки" МЧЖ (IT Park Uzbekistan) ва унинг Сирдарё вилояти филиали (Sirdaryo IT Park), Малайзия рақамли иқтисодиёт корпорацияси (MDEC) ва мамлакат элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Малайзиянинг 70 га яқин аутсорсинг (BPO) ва IT компаниялари иштирок этди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 14:51


Сирдарёда шахмат ҳамда пара шахмат бўйича "Ҳоким кубоги”га старт берилмоқда

Низомга кўра, мусобақа 13-19 ноябрь кунлари 4 гуруҳ ва 4 босқичда ташкил этилади. Унда 7 ёшдан 70 ёшгача барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун улар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилишлари лозим.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 07:04


Вилоят мусиқали драма театрида «Алпомишнинг қайтиши» спектакли премьера қилинди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 05:41


Сирдарёда фаол ёшлар ташаббуси билан “Йўловчилар боғи” яратилмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

11 Nov, 05:32


11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини бугунги айём билан самимий қутлаймиз.

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

10 Nov, 04:46


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиевнинг тиббиёт ходимларига байрам табриги

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

09 Nov, 16:37


Бирлашиб, “Йўловчилар боғи”ни яратайлик! — Фаол ёшлар вилоятимиз аҳли ва меҳмонларига чорлов билан чиқди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

09 Nov, 16:20


Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга доир ўқув семинар ташкил этилди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

09 Nov, 08:40


Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонунга биноан хатлов бошланган маҳаллалар рўйхати эълон қилинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

05 Nov, 08:16


Вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

Анъанага мувофиқ очиқ мулоқот шаклида ўтказилган қабул давомида 20 га яқин жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.

Батафсил

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Nov, 13:31


Анъанага кўра, 5 ноябрь куни соат 10:00 да Гулистон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

📍Геолокация

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Nov, 09:50


«Алпомишнинг қайтиши» спектакли премьераси бўлиб ўтади

6 ноябрь куни соат 17:00 да вилоят мусиқали драма театрида Усмон Азим асари асосида режиссёр Валихон Умаров томонидан саҳналаштирилган «Алпомишнинг қайтиши» спектакли премьера қилинади. Кириш бепул.

Қўшимча маълумот учун телефон:
+998973403553|+998507577257

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Nov, 09:39


📶Ҳурматли фуқаролар! Сиз вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарларига махсус телеграм-бот — @SirdaryouzBot орқали мурожаат/шикоят/савол/таклифларингизни тўғридан-тўғри йўллашингиз мумкин.

🪪Ботга келиб тушган мурожаатлар шахсан сектор раҳбарлари назоратида бўлади.

Мурожаатни битта хабарда акс эттириш сўралади. Унда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг.

Аноним ёки тўлиқ бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

04 Nov, 07:55


Ширинда "маҳалла еттилиги" учун амалий семинар ташкил этилди.

Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда Ширин шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Маҳаллани халқ билан давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўтовчи мустақил ва халқчил тузилмага айлантиришда “маҳалла еттилиги” олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси, туман ва шаҳар бўлими масъуллари, “маҳалла еттилиги” жамоатчилик тузилмаси аъзолари иштирок этган семинардан кўзланган асосий мақсад – “еттилик” фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг маҳалла ҳаётидаги ўрнини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашиш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олишдан иборат. Батафсил...

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

02 Nov, 12:55


Сирдарёда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди

ПРЕСС-ПУЛ — Каналга обуна бўлинг.

Sirdaryo.uz

02 Nov, 10:49


Сирдарёда кузги дарахт экиш мавсуми бошланди

Бу даврда вилоятда 5 млн 283 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш белгиланган.

Бугун эрта тонгдан кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди. Унда қатнашган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев кўчат экиш шунчаки номига эмас, балки ўзимизнинг ҳаётимиз, жамиятимиз, саломатлигимиз учун зарурлигини таъкидлади. Барчани астойдил бел боғлаб, ушбу хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга чақирди.

Гулистон шаҳри Аҳиллик маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл четидаги 3 гектар майдонга қайрағоч, ясен, каталпа, терак, тут, япон сафораси каби 3 мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

01 Nov, 12:53


«Гендер тенглик фаоли» танловининг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Вилоят мусиқали драма театрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танловининг вилоят, туман (шаҳар) босқичларида жами 107 та идора, ташкилот ва муасссалар иштирок этди. Низом талабларига аосан тўпланган балларга қараб, ғолиблар аниқланди ва 7 та номинация бўйича тақдирланди. Хусусан,

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат ташкилоти” — Сирдарё ИЭС;

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси;

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” — Сирдарё тумани ҳокимлиги;

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” — Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси;

“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” — “WANG DA GROUP” қўшма корхонаси;

“Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши ТВ-дастур” — “Сирдарё” телеканали “Диёр янгиликлари”;

“Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши нашр” — “Янги Сирдарё” газетаси.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

01 Nov, 06:55


Оқчангалнинг «Қовунқоқи боғлари»

Катта Ўзбек тракти деб ном олган йўлнинг Ховос туманидан ўтган қисми четида жойлашган Оқчангал қишлоғи қовунчиликда донг таратган. Шу боис бу манзил ҳақида гап кетганда, унинг қовун бозорлари айтилса, бас, шу йўлдан ўтган борки, тезда хаёлига келтиради. Эътиборлиси, сўнгги йилларда қовунлари туфайли Оқчангал номи хорижга ҳам тарқамоқда.

Батафсил: https://xs.uz/uzkr/120526

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

01 Nov, 06:20


Сирдарё тумани Қуёш маҳалласида "Маданият карвони" фестивали доирасида гала-концерт бўлиб ўтди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

01 Nov, 06:08


Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилди.

Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди.

Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

31 Oct, 07:29


Оқолтин тумани Андижон маҳалласида "Маданият карвони" фестивали доирасида гала-концерт бўлиб ўтди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 14:20


102 ёшли Хайри она сайловда овоз берди

Сайхунободлик 102 ёшли Хайри Сафарова ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.

ПРЕСС-ПУЛ — Каналга обуна бўлинг.

Sirdaryo.uz

27 Oct, 13:31


Ўзбекистонда одамларнинг турмуш фаровонлиги ошмоқда — халқаро кузатувчи (Венгрия)

Оқолтин туманидаги 141-сайлов участкасида бўлган Корвинус университети Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори Мартон Краснай жараёнлар амалдаги қонунчилик доирасида кечаётгани, сайловчилар унда фаол иштирок этаётганини қайд этди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 12:54


Овоз бериш жараёнлари — Оқолтин туманидаги сайлов участкаларидан репортаж

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 08:21


Халқ билан бирга: Президент сайловда овоз берди ва фуқароларга юртимиз тақдири ва келажагига дахлдорлик учун миннатдорлик билдирди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 07:35


Соат 11:00 ҳолатига сайловда овоз берганлар сони 5,9 млн нафарга етди. Бу жами сайловчилар сонининг деярли 30 фоизи.

Вилоятимиз аҳли ҳам жараёнларда фаоллик кўрсатиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 06:09


Ҳудудлардаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 05:56


Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

27 Oct, 04:40


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy kengashlar deputatlari saylovida viloyat hokimlari ham faol ishtirok etmoqda

Sirdaryo viloyati hokimi Akmaljon Mahmudaliyev Guliston shahridagi Halima Xudoyberdiyeva nomidagi ijod maktabida joylashgan 15-saylov uchastkasiga borib, birinchilar qatorida ovoz berdi.


Saylovda ovoz berish jarayoni soat 08:00 dan 20:00 gacha davom etadi.

@daryo_live

Sirdaryo.uz

26 Oct, 08:43


Илк бор ўтказилган "Китобхон давлат хизматчиси" танлови ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, вилоятимизда "Китобхон давлат хизматчиси" танлови эълон қилинган эди. Унда иштирок этиш учун 400 дан зиёд аризалар қабул қилиниб, саралаш, биринчи ва иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган энг яхши 30 нафар иштирокчи финалга йўлланмани қўлга киритди.

Куни кеча Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида танловнинг финал босқичи ўтказилди. Шартлар якунига кўра, 1-ўринга Марказий банк вилоят бош бошқармаси бош иқтисодчиси Шаҳноза Мелибоева муносиб топилди. 2-ўрин Сирдарё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси Замира Йўлдошевага, 3-ўрин вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бош мутахассиси Шоира Қурбоновага насиб этди.

Барча ғолиб ва совриндорлар диплом, статуэтка, китоблар тўплами ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

26 Oct, 07:41


Сайловлар бўйича йўриқнома: Кимга, қаерда, қандай овоз берилади ва бу нима учун муҳим?

Якшанба куни Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов илк бор аралаш тизим асосида ўтказилади. Бу қандай тизим? Депутатликка номзодлар ва партиялар ҳақида қаердан маълумот олиш мумкин? Депутатни танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Асосий саволларга батафсил жавоб 🔝

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

26 Oct, 07:26


Кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олади

Ушбу маблағлар иситиш мавсумида газ ва электр энергияси харажатларини қисман енгиллаштиришга хизмат қилади.

Якуний рўйхатлар 2024 йил 27 октябрь куни тасдиқланади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлганлар ва маблағларнинг туширилиш вақти ҳақида батафсил маълумотни шу ерда топишингиз мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, бу компенсация давлат томонидан кўрсатиладиган ягона ёрдам тури эмас. Иситиш мавсумида ижтимоий меъёрдан ортиқ электр энергияси ва газ сарфи учун ҳам эҳтиёжманд оилаларга қўшимча компенсациялар берилади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

25 Oct, 16:37


Давлатимиз раҳбари иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

25 Oct, 16:28


Вилоятимизнинг туризм имкониятлари Хитойда тарғиб қилинди

Вилоят туризм бошқармаси масъулларидан иборат делегация 16-18 октябрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган "CОТТМ Беижинг" халқаро туризм ярмаркасида қатнашди.

Унда заминимизда етиштириладиган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, шунингдек, вилоятнинг гастротуризм, тиббий туризм, агротуризим имкониятлари тақдимот қилинди.

Ярмарка доирасида Мўғулистон, Қозоғистон, Арманистон, Хитой ва Беларус давлатлари делегацияси аъзолари ва қатор компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди ҳамда келишувлар имзоланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

25 Oct, 14:42


⚠️ Эртага "Сукунат" куни

🔛 Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Сайлов куни 27 октябрь ва овоз беришга бир кун қолганида 26 октябрь кунлари сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин:

🟢жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини;

🟢сайлов натижалари прогнозларини;

🟢ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш);

🟢шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш ТАҚИҚЛАНАДИ.

Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материалларини сайлов куни ва овоз беришдан бир кун олдин олиб қўйилиши мажбурий ҳисобланмайди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

25 Oct, 02:19


Байрамингиз муборак бўлсин, фидоий, мард ва жасур Ватан посбонлари!

Юрт тинчлиги, ватан осойишталиги йўлида мардонавор хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан муборакбод этиб, шарафли, олийжаноб ва масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

24 Oct, 14:34


Давлатимиз раҳбарининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси Горбацевич Виктория Александровна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

24 Oct, 14:25


Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Сирдарё тумани Тараққиёт маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қарийб 3 соат давом этган қабул чоғида 20 дан зиёд жисмоний ва юридик шахсларнинг даволаниш, моддий ёрдам, кредит қарздорликни сўндириш, уй-жой таъмири ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмак бериш, маҳаллада газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаштиришга доир мурожаатлари тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Ҳар бир масала бўйича амалий ечимлар белгиланди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга алоқадор масалалар соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

24 Oct, 14:24


🗳Сирдарёда 19 233 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

24 Oct, 10:21


«Йўл қурилиши: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

23 Oct, 11:12


Ўз ҳуқуқимдан фойдаландим!

Гулистон шаҳар "Буюк келажак" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Хикматой ая Маматова сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имконияти йўқлиги сабабли муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Маълумот ўрнида, муддатидан олдин овоз бериш бугун соат 18:00 гача давом этади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

23 Oct, 07:35


Азиз ватандошлар, сайловга ҳам саноқли кунлар қолди!

Ушбу ҳавола орқали ўз сайлов участкангизни билиб олишингиз мумкин.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

23 Oct, 06:24


Сирдарё туманида янги асфальт заводи иш бошлади

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

23 Oct, 06:11


Азиз ҳамюртлар! Энди сиз "Сирдарё" телеканали дастурларини @Sirdaryo_Mtrk телеграм манзили орқали доимий кузатиб боришингиз мумкин.

📌 Айни вақтдаги эфир ҳаволаси 🔝

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

22 Oct, 14:45


Блогер Бобур Мансуров Сирдарё аҳлига чақириқ билан чиқди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

22 Oct, 12:02


Ис гази - ҳаёт учун хавфли!

Кунлар совуши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
🔹иситиш печлари ва уларнинг дудбўронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;
🔹газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;
🔹махсус ташкилотлар томонидан дудбўронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг.

Огоҳ бўлинг!

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

19 Oct, 13:37


Кўмакка муҳтож оилаларнинг 33 нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди

Ҳомийлар томонидан тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, ширинликлар, бош-оёқ сарпо совға қилинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

19 Oct, 13:30


“Ўзбекистон қадриятлар маскани” мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Вилоят маънавият ва маърифат маркази биносида ташкил этилган кўргазмада Гулистон давлат университети “Санъатшунослик” факультети ўқитувчиси, рассом Тахир Шаймуродов ва рангтасвир йўналиши талабаларининг 100 га яқин картиналари намойиш қилинди.

Мўйқалам соҳибларининг асарларида она ватан, миллий ўзлик, фаровон турмуш, бахтиёр болалик онлари, тарих ва бугун, инсон ва табиат тасвир ва ранглар уйғунлигида моҳирлик билан ифодаланган.

Кўргазмада иштирок этган вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ёш рассомларнинг ижодий ишларида юқори профессионаллик яққол сезилиб турганини таъкидлади. Бу таҳсинга сазоворлигини айтди. Уларга ижодий баркамоллик тилади.

Бу каби кўргазмаларни олис ва чекка ҳудудларда ўтказишни жорий этиш, бунинг учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

19 Oct, 10:16


#SirdaryoYoshlari #Saylov2024 #KelajagUchun #SaylovgaBoraman #OvozBeraman

Sirdaryo.uz

19 Oct, 08:24


Вилоятда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш дастурлари ижроси

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Sirdaryo.uz

19 Oct, 08:07


Учта янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да учта китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Биринчи китоб — “Жаннатимсан, Сирдарё” воҳамизда яшаб ижод этаётган 50 га яқин ижодкорларнинг шеър, ҳикоя, адабий танқид ва публицистик асарларини ўзида жамлаган.

Кейинги иккита китоб — “Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан тавсия қўлланма” ва “Корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан тавсия қўлланма” бевосита жойларда мазкур йўналишдаги ишларни намунали йўлга қўйиш бўйича дастур вазифасини бажаради.

Батафсил

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram