👩🏻🔬 Клиник психология ва психотерапия нуқтаи назаридан, “бахт гормонлари” деб аталмиш — дофамин, окситоцин ва серотонинни организмда қабул қила олмаслик ҳолати биологик эмас, балки руҳий жараёнлар билан боғлиқ бўлади. Бундай ҳолат ҳаёт тажрибаси, тарбия ва ички зиддиятлар натижасида шаклланади.
1. Бахтни “тушунмаслик”: Одам кучли ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечирганда, унинг организми ва психикаси бу ҳолатга тайёр бўлиши керак. 💯
👉 Лекин баъзи аёллар учун, масалан, сиз учун бахт “нотаниш ҳолат” бўлган бўлса, мисол учун сиз болаликда етишмовчилик ва бахтсизлик онларини кўп кўриб катта бўлган бўлсангиз, табиий равишда сиз учун бахтни қабул қилиш қийин кечади. ❤️🩹
👉 Чунки сизнинг миянгиз узоқ вақт стресс ҳолатида бўлган ва унинг нейрон алоқалари шунга мослашган. Яъни, ижобий ҳис-туйғулар миянгиз учун ноқулайлик туғдиради, негаки бахт мия учун “бегона” ҳолат. 🧠
👉 Бегона нарсаларни эса миямиз доимо хавф сифатида қабул қилади ва уни буткул рад этишга уринади. 🚷
2. Йўқотиш қўрқуви: Агарда сиз болаликда отангизни ёки онангизни йўқотган бўлсангиз ёки улар сизни ташлаб кетиб, сиздан йироқда яшаган / ишлаган бўлишса, сизнинг ўзингиз англамаган ҳолда “Мен бахтли бўлсам, уни йўқотиб қўйишим мумкин” – деган қўрқув билан яшайсиз ва сизнинг Онг остингизда ўтирган барқарорликка ишонмаслик – Бахт тез ўтиб кетади, ва ортидан албатта хафалик ва ташлаб кетилиш келади – деган установкани яратган бўлиши мумкин.❌
👉 Шунинг учун ҳам сизнинг ҳаётингизга кириб келган жуда тез чиқиб кетади.💔
3. Бахт учун айбдорлик ҳиси: Агарда сиз оилада токсик, яъни заҳарланган / ёки камбағал муҳитда яшаган бўлсангиз, сизнинг хурсанд ва бахтли ҳаётингиз ён-атрофдагиларда ва айниқса сизнинг яқин опа-сингил / ака-укаларингизда салбий ҳиссиёт уйғотиши мумкин. 🙅🏻🥲🙅🏻♀️
👉 Шу сабабли сиз учун бахт ички зиддият манбаи бўлиб қолиши мумкин. Ва сиз ўз яқинларингиз билан ўзингизни қулай ҳис қилишингиз учун – ўзингизни уларни олдида (бахтли бўлганингиз учун) айбдор ҳис қилмаслигингиз учун бахтингизни ўзингиз билмаган ҳолда ҳаётингиздан чиқариб юборган бўлишингиз мумкин.🧠😰
👆👆👆 Агарда сиз, юқорида айтилган муаммоларнинг калитларни профессионал клиник психология билимлари асосида топиб, организмингизни бахт ҳолатини қабул қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз ва мана шу ҳаётингизга кириб келган бахтни ушлаб қолишни ўрганмоқчи бўлсангиз, унда “Бахтли Аёл” курсимизга ёзилинг. 💯🔑
👉 Бу учун дайректимизга КУРС сўзини ёзиб юборинг.📲❤️