Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali @xorazmbojxonauz Channel on Telegram

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

@xorazmbojxonauz


Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning kanalda siz! Bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi (Uzbek)

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasining rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz! Bizning kanalda siz bojxonaga oid yangiliklardan xabar topasiz. Agar siz Xorazm viloyati bojxonasiga oid so'nggi malumotlardan ozgina ma'lumotga ega bo'lishni hohlasangiz, rasmiy telegram kanalimiz siz uchun to'g'ri manzil. Bojxonaning faoliyatiga oid yangiliklar, eng so'nggi qabul qilingan talablar va ko'zda tutadigan yangi loyiha va imkoniyatlar haqida ma'lumotlar kanalimizda sizni kutmoqda. Siz ham batafsil yangiliklardan xabardor bo'lish va bojxonaga oid ajoyib hikoyalarni o'qib biling! Iltimos, bizning kanalga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Jan, 12:19


Куннинг яхши хабари!

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч" шиори остида ўтказилган "Заковат" ўйинида Божхона институти курсантларидан ташкил топган 2 та жамоа муносиб иштирок этиб, 1- ва 3-ўринларни қўлга киритишди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Jan, 08:53


#Infografika

Tekshiruvlar qanday o'tkaziladi

O‘zbekiston Respublikasi Biznes Ombudsmani tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish maqsadida tekshiruv jarayonlari bo‘yicha infografika ishlab chiqdi. Bu ma’lumot tadbirkorlarga qonuniy jarayonlar va huquqlarini bilish imkoniyatini beradi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Jan, 06:05


Миллий кинология марказига Тошкент шаҳар "Хлебушкина" номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи болажонлари ташриф буюришди.

Марказ ходимлари томонидан ташкил этилган экскурсия ҳамда кўргазмали чиқишлар болажонларда ўзгача қизиқиш ва таассурот қолдирди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Jan, 04:13


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Кимки кўп нарсани талаб қилса ва мураккабликдан ҳузур қилса, бундай одам адашишларга бошқалардан кўра кўпроқ мойилдир.

Гёте

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

10 Jan, 13:05


Божхона қўмитасининг марказий аппарати тузилмалари ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди.

Божхона органларида шахмат спорт турини оммавийлаштириш ва ривожлантириш, ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш ҳамда шахмат бўйича маҳоратларини ошириш мақсадида ўтказилган мусобақада 20 га яқин иштирокчилар тош суришди.

Қизғин ва ўзаро дўстона руҳда ўтказилган мусобақа натижаларига кўра 3-ўринни Ахборот коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими А.Юсупов, 2-ўринни Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси ходими Ж.Рустамов, 1-ўринни эса Молия-иқтисодиёт бошқармаси ходими Н.Ҳимматов қўлга киритди.

Ғолиблар 26 январь – Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам тадбирида тақдирланади.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

10 Jan, 10:12


“Халқ ва армия - бир тану бир жон!” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Унда бошқарма шахсий таркиби спортнинг “Стол тенниси” ҳамда “Оғир атлетика” турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз тарзда ўтган беллашувлар натижаларига кўра “Стол тенниси” бўйича

🥇1-ўрин – Шерзод Базарбаевга,
🥈2-ўрин – Жасурбек Каримовга,
🥉3-ўрин –Жаҳонгир Аллабергановга,

“Оғир атлетика” бўйича

🥇1-ўрин – Қудрат Жуманиязовга,
🥈2-ўрин – Улуғбек Муҳаммадиевга,
🥉3-ўрин –Жамол Бабажановларга насиб этди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

10 Jan, 04:06


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ҳаётни севасанми? Севсанг, вақтни бой берма, чунки вақтдан ҳаёт деган мато яралади.

Б.Франклин

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 12:55


Комплекс тадбирлар доирасида масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда маҳалладаги ички йўллар, ер масалалари, моддий ёрдам ажратиш, тадбиркорлик ва бандлик борасидаги муаммолар зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 12:53


Бугун Янгибозор тумани Гулистон маҳалласида комплекс тадбирлар ўтказилди

Байрам тадбирлари «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остидаги юриш марафони билан бошланди.
Тадбир доирасида тиббий кўрик, бўш иш ўринлар ярмаркаси, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар тақдимоти, спорт мусобақалари, туман маданият бўлими чиқишлари бўлиб ўтди. Шунингдек, янги йил байрами муносабати билан ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлардан ҳолидан хабар олинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Унда туман деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган ҳамда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 07:09


“Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизаси ўтказиш тартиби” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Семинарда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, божхона, адлия ҳамда ички ишлар бошқармалари, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 180-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тадбир иштирокчилари эътиборига етказиш эди.

Семинарда иштирок қилган вилоят божхона бошқармаси катта инспектор-суриштирувчиси Алишер Мадаминов томонидан диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби, божхона постларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маърузалар қилинди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 06:38


#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Ҳукумат қарори (882-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0 оқ кунгабоқар, ТИФ ТН коди 1206 00 910 0 оқ чизиқлар билан кулранг қобиқда кунгабоқар) Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 06:37


Алкоголь маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 06:37


Тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

27 Dec, 06:36


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Солиқ кодексининг 261-моддасига киритилган
ўзгартиришга кўра, товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
2) товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган БЮД.
3) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белги қўйилган товарнинг кузатув хужжатлари.

Божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

24 Nov, 11:56


Куннинг яхши хабари: Қўл жангги бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар божхоначи медалларга сазовор бўлди!

18-24 ноябрь кунлари Остона шаҳри мезбонлик қилган нуфузли мусобақада дунёнинг 25 та давлатидан 350 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.

Муросасиз беллашувларда Божхона қўмитаси ходими Бахтиёр Қобулов 88 кг. вазнда кумуш медалга, Божхона институти курсанти Ихтиёр Жумабоев эса 70 кг. вазнда бронза медалга сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Кубогида биринчи ўринни қўлга киритди.

Спортчилар бугун Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинади.

Ғалабалар муборак бўлсин!

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

24 Nov, 05:48


Ҳудудлардан хабарлар

Хоразмлик божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Янгибозор туманидаги Боғолон маҳалласида мевали ва манзарали дарахтлар экишди.

Андижонда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида янги боғ барпо этилмоқда. Боғ учун Туркиядан келтирилган ноёб кўчатларнинг божхона расмийлаштируви шу ернинг ўзида амалга оширилди. Божхоначилар ҳам хайрли ишга ҳисса қўшиб, кўчатлар экишди.

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги улкан ҳудуд ҳадемай яшил маконга айланади. Божхоначилар бу ерга 1000 туп тут кўчати экишди.

Пойтахт божхоначилари Учтепа туманидаги Истироҳат кўчаси бўйларига юзлаб мевали ва манзарали кўчатлар экишди.

Фарғонада "яшил” белбоғ яратиш мақсадида Марғилон шаҳрида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбири бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Хоразмда “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимидан самарали фойдаланаётган корхоналар фаолияти ўрганилди.

Сурхондарёда Термиз давлат университетига ўрнатилган 1000 кВт қувватдаги қуёш панелларининг ишчи ҳолати ўрганилди, ҳозирда бу ерга қўшимча 500 кВт.лик қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси масъуллари телевизион ток-шоуда иштирок этиб, тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида сўз юритишди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

24 Nov, 05:48


#mahalla_yangiliklari

Katta miqdordagi pirotexnika mahsulotlari yo'q qilindi.

🗓 22.11.2024

@mahalla_yangiliklari_tv

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

23 Nov, 08:59


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш доирасидаги дарахт экиш тадбирида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

23 Nov, 08:56


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2024 йил 22 ноябрда ПҚ-403 сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлаш ва ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурсларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этишга қаратилган имтиёзлар 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

23 Nov, 08:54


Ҳудудлардан хабарлар...

Бухоро вилояти божхона бошқармаси
бошлиғи текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари билан учрашди.

“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қарши шаҳрида
ташкил қилинган ҳудудий тармоқлараро савдо ярмаркасида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси масъуллари инвестиция лойиҳалари билан танишди.

Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Жиззах шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали электр энергиясини иқтисод қилишга қаратилган кўргазмали учрашув бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Тошкент ва Бухоро вилоятларида қатор хайрия тадбирлари ҳамда Жиззах вилоятида "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари ташкил қилинди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

15 Nov, 14:25


Fakt 24 | Madaniy boyliklar “Ichanqal’a” muzeyiga topshirildi
#15nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

15 Nov, 09:52


Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур тақдимоти бўлиб ўтди.

15 ноябрь - “Трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг барча турларини олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш халқаро куни” доирасида ўтказилаётган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, 56 та халқаро ҳамкор ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда 20 га яқин миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Фатхи Вали хоним ҳамда Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази директори Атагелди Язлыевларнинг видео-мурожаатлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл хоним, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий вакили доктор Оливер Штолпе ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов ҳам нутқ сўзлади.

Тадбирда таъкидаланишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи, одам ва қурол-яроғ савдолари билан боғлиқ трансмиллий уюшган жиноятчилик нафақат миллий, балки минтақавий ва ҳаттоки глобал миқёсда хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солиш билан бирга жамиятда қонунийликни таъминлаш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

15 Nov, 09:52


Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегияда Божхона қўмитаси учун ҳам ғоятда муҳим устувор йўналиш - чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилмоқда.

Бу келгусида

- божхона постлари учун замонавий махсус техник воситаларни харид қилиш ҳажмини ошириш,
- божхона ходимлари учун хорижий давлатларнинг махсус ўқув муассасаларида малака ошириш курсларини ташкил қилиш,
- гиёҳвандлик воситаларини аниқлашнинг замонавий усулларини фаолиятга жорий этиш,
- Жаҳон божхона ташкилоти ва Наркотикларни назорат қилиш халқаро қўмитасининг маълумот базаларидан Божхона қўмитасининг эркин фойдаланиш имконини беради.

Стратегиянинг энг муҳим жиҳати шундаки, унда гиёҳвандликка қарши курашишга комплекс тарзда ёндошилмоқда.

Масалан, гиёҳвандлик воситаларининг контрабандаси билан боғлиқ ҳолатларга тезкорлик билан чора кўриш мақсадида чегара ҳудудлардаги йўл инфратузилмасини яхшилашнинг назарда тутилаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Эслатиб ўтамиз, респбуликамиз божхоначилари жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 974 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситалари ва 500 минг донага яқин психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишган.

Тадбирда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа маъсуллари ҳам иштирок этишди.

Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари: Facebook I Instagram

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

15 Nov, 09:52


БМТнинг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунё бўйлаб қарийб 300 млн. киши гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилаётганлиги, одам савдоси қурбонлари сони бир йилда 5 млн.дан ошаётганлиги қайд этилган. Мазкур муаммолар кўплаб мамлакатлар қатори Ўзбекистонни ҳам ташвишга солмоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнги 5 йилда Ўзбекистонда наркожиноятлар сони қарийб 2 бараварга, ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситалари мусодараси 8,5 бараварга, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси эса 400 бараварга кўпайган.

Кузатилаётган салбий жараёнлар трансмиллий жиноятчиликнинг ҳалокатли таъсирини камайтириш учун комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни тақазо этади.

Республикада гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 6 майдаги ПФ-73-сонли Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия” қабул қилинди.

Стратегияни ишлаб чиқишда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бошқармаси, Халқаро наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро коррупцияга қарши курашиш академияси, Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди экспертларининг тавсиялари ҳамда 10 дан ортиқ давлатларнинг илғор тажрибалари инобатга олинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ислоҳ қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази этиб қайта ташкил қилинди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

15 Nov, 06:40


Мактаб ўқувчилари учун навбатдаги амалий машғулот ташкил этилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Ёш божхоначилар” тўгараги доирасида “Жанговар қурол-аслаҳалар ва улардан фойдаланиш тартиби” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.

Машғулот давомида ўқувчиларга жанговар қуроллар билан муомала қилиш, улардан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича машғулотлар ташкил этилди. Жанговар қуролларнинг ўқдонини патрон билан ўқлаш, аниқ мўлжалга олишни ўрганиш, қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш каби машқлар ёшлар томонидан катта қизиқиш билан бажарилди.

Ўқувчиларнинг жанговар қурол-аслаҳалар юзасидан қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 16:40


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 16:40


#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 12:37


“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимида байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси, прокуратураси, божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Ушбу муҳим сана муносабати билан тиббиёт бўлимида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимлари, тажрибали шифокорлар ҳамда тизим масъулларининг бир гуруҳи Ички ишлар вазири, Божхона қўмитаси Раиси ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбир давомида тизимда узоқ йиллардан буён намунали хизмат қилиб келаётган тиббиёт ходимлари вилоят божхона бошқармаси ва бошқа идораларнинг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотландилар.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 11:52


Фарғонада божхона ходимлари дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 11:52


Самарқанддаги "Жартепа" чегара божхона постида 37 дона ов милтиғи патронларини олиб киришга уриниш фош қилинди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

11 Nov, 04:08


11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда фуқароларнинг ўз фаолияти бўйича умумий касбий манфаатларини, меҳнатга оид ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларини бугунги сана билан қизғин муборакбод этади!

Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун!” деган эзгу ва олижаноб ғояни юртимиздаги ҳар бир идора ва ташкилотда қарор топтириш, фаровонлик ва бахт манбаи сифатида меҳнатни улуғлаш йўлида олиб бораётган самарали фаолиятингизда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

10 Nov, 09:20


Maxsus reportaj | 11-noyabr – O’zbekiston Kasaba uyushmalari kuni munosabati bilan o’tkazilgan spartakiada
#9nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

09 Nov, 14:27


Inson qadri uchun
#9nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

09 Nov, 08:20


AOKA | Bojxona qo'mitasining brifingi
#8nov #uzbekiston

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

09 Nov, 08:20


#kun_tarixi

Бундан 4 йил аввал айни шу санада амалдаги божхона йиғимари ставкалари тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан ҳозирда 11 турдаги божхона йиғимлари мавжуд.

Товарларни «давлат фойдасига воз кечиш», «йўқ қилиш», «вақтинча сақлаш» божхона режимларига расмийлаштирганлик учун, суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган ёки йўқ қилинадиган товарларни сақлаганлик учун эса божхона йиғимлари ундирилмайди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

09 Nov, 04:55


#bu_qiziq
#fototarix

Тошкентда илк божхона пости ташкил этилишига 1956 йил ноябрь ойида Мельбурнда старт олган XVI ёзги Олимпиада ўйинлари сабаб бўлганини кўпчилик билмаса керак.

Ўшанда илк бор Тошкент аэропортидан Австралияга халқаро рейс амалга оширилади ва Термиз божхонасида хизмат олиб бораётган бир гуруҳ божхона ходимлари пойтахт аэропортига келиб, олимпиадага йўл олган собиқ Иттифоқ спортчиларини божхона назоратидан ўтказишади.

Дарвоқе, ўшанда олимпиадага собиқ Иттифоқ таркибидаги 11 та республикадан 283 нафар спортчи йўл олган эди.

Халқаро авиаалоқаларнинг кенгайиши Тошкент аэропортида божхона ходимларининг доимий фаолиятини тақозо этгач, 1958 йилда Термиз божхонасига буйсунувчи Тошкент божхона пости ташкил қилинади. Постда 3 нафар божхона ходими хизмат олиб боради.

1959 йилнинг 14 апрелига келиб мазкур божхона пости алоҳида тузилма сифатида Тошкент божхонасига айлантирилган.

Демак, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида илк бор божхоначилар хизмат кўрсата бошлаганига 68 йил тўлмоқда.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

09 Nov, 04:54


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Одамзот ҳаёти тежалган вақтга қараб узаяди.

Ф.Коллийер

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

08 Nov, 10:47


«11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантлари ўртасида спартакиада мусобақалари ташкил этилди.

Жами 5 та спорт тури бўйича ўтказилган мусобақаларда Божхона институти жамоси ҳам фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.

Жумладан,

- Стол тенниси бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўрин, қизлар ўртасида 3-ўрин;

- Шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида 1-ўрин, қизлар ўртасида ҳам 1-ўрин;

- Волейбол бўйича қизлар ўртасида жамоавий 3-ўринни эгаллашди.

Жами ҳисобда 3 та олтин ва 2 та бронза медаллар қўлга киритилди.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида фахрли ўринларни эгаллаган курсантлар қимматбаҳо совғалар, медаль ва дипломлар билан тақдирланишди.

Тақдирлаш маросими таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 11:45


Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Туркия божхона қоидаларига риоя қилиш Бош директоратининг Бошқарув ва назорат маркази бўлинмалари томонидан чегараларни самарали бошқариш ва савдо хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг илғор тажриба ҳамда ютуқлари ўрганилди.

Тадбирда БМТнинг Контейнерлар ташувини назорат қилиш дастурининг минтақавий координатори М.Дулиев ва Божхона қўмитаси делегацияси иштирок этишди. Учрашув давомида, икки халқаро савдо ва транспорт коридорлари бўйлаб юқори хавфли юклар оқимини тизимли равишда кузатиб бориш ва назорат қилиш, Туркия билан минтақавий амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг умумий устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

“Контейнерлар ташувини назорат қилиш” дастури доирасида мамлакатлар учун денгиз ва қуруқлик портлари жорий этиш, аэропортларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хавфларни таҳлил килиш, наркотик моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, уларга карши курашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва шу тариқа қонуний халқаро савдо жараёнларига қулайликлар яратиш бўйича самарали ечимлар таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” глобал дастури доирасида Божхона қўмитаси БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан 2014 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 10:35


410 кг рангли металл парчаларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Ҳазорасп тумани “Тошсақа” блок пости орқали ҳаракатланиб кетаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, жами 410 кг рангли металл парчалари борлиги аниқланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судида кўриб чиқилиб, суд қарорига биноан юқоридаги рангли металл парчалари давлат фойдасига мусодара қилиниб, ҳуқуқбузарлик содир қилишда айбли деб топилган фуқаро жаримага тортилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан рангли ва қора металл чиқиндиларини ноқонуний олиб ўтилиши ва сақланиши билан боғлиқ 8 та ҳолат аниқланиб 35,8 тонна рангли ва қора металл парчаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 09:56


Ҳурматли фуқаролар!

Энди ўзингиз билан четдан олиб келаётган уяли алоқа воситаларини албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча харажатлардан ҳалос этади!

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 06:29


Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida Navoiy viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish vazifalari yuzasidan yigʻilish boʻlib oʻtmoqda.

Davlatimiz rahbari avvalo 27-oktyabrda mamlakatimizda boʻlib oʻtgan parlament saylovi borasidagi fikrlarini aytdi.

Qayd etilganidek, ushbu saylov Yangi Oʻzbekistonni barpo etish yoʻlida amalga oshirayotgan tub islohotlar samarasini oʻzida yaqqol aks ettirdi, demokratik taraqqiyotimizni yorqin ifodasi sifatida hayotimizda oʻchmas iz qoldirdi.

Prezidentimiz koʻp millatli xalqimizga saylovlarda yuksak siyosiy madaniyat va faollik koʻrsatib, fuqarolik burchini masʼuliyat bilan ado etgani uchun samimiy minnatdorlik bildirdi. Shuningdek, xalq vakili degan yuksak maqomga ega boʻlgan barcha yurtdoshlarimizni chin qalbdan tabrikladi.

Saylovlar natijasida yurtimizda huquq va vakolatlari sezilarli darajada kuchaygan yangi vakillik organlari tizimi ham shakllangani taʼkidlandi.

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 06:26


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 05:18


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 717-сон қарори билан

–Республика ҳудуди орқали тамаки маҳсулотлар транзитини амалга оширишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиш;

–тамаки маҳсулотлари бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш;

–тамаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда олиб чиқишда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш;

–тамаки маҳсулотларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган пул маблағлари қайтариш;

–қонунчилик талаблари бузилиши натижасида товарларни Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, товарларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини республика бюджетига ўтказиш тартиблари белгиланди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

01 Nov, 04:31


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ўз ваъдасида турмаганда турли-туман важ-карсонлар кўрсатувчи кимса ҳеч қачон мард ва ҳимматли инсон бўлолмайди.

Маҳмуд аз-Замахшарий

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

31 Oct, 12:38


O‘zbekiston COP29da ishtirok etadi: samarali hamkorlik va yangi imkoniyatlar

Oʻzbekistonda 2024-yilning 11–22-noyabr kunlari Ozarbayjon poytaxti Boku shahrida boʻlib oʻtadigan Birlashgan Millatlar Tashkilotining Iqlim oʻzgarishi boʻyicha doiraviy konvensiyasi (BMT UNFCCC) ishtirokchilari konferensiyasining 29-sessiyasiga (COP29) qizgʻin tayyorgarlik koʻrilmoqda.

COP29 doirasida Oʻzbekiston hukumati tomonidan oʻzbek madaniyati, tarixi va noyob muhiti asosidagi anʼanaviy tamoyillar va texnologiyalarni aks ettiruvchi Milliy pavilyon ochiladi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | Telegram |🌐Instagram

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

31 Oct, 12:35


📻Радио тарғибот

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

31 Oct, 12:24


Миллий кинология марказида “Fauna & Flora International” халқаро ташкилотининг божхона хизматлари кинолог ходимлари учун “Ёввойи табиатга қарши жиноятларнинг олдини олиш мақсадида хизмат итларини тайёрлашда салоҳиятни ошириш” мавзусида Ўрта Осиё минтақавий семинари ташкил этилди.

Семинарда Божхона қўмитаси масъуллари, халқаро экология ташкилотлари, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон кинология хизматлари вакиллари ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирок этишди. Унда мутахассислар томонидан минтақада сўнгги ўн йил ичида ёввойи табиатга қарши содир этилган жиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари, ноқонуний ва қонуний савдо тенденциялари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида Божхона қўмитаси вакиллари ҳам ушбу жиноятларга қарши соҳада олиб борилган ишлар, кўрилган чора-тадбирлар ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўхталиб ўтишди. Ушбу жараёнда томонлар бу борада ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш ва қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар учун Миллий кинология маркази бўйлаб экскурсия ҳам ташкил этилиб, марказ фаолияти ва у ерда яратилган шарт-шароитлар бирма-бир таништирилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

25 Oct, 10:25


Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари “Марказий Осиёда Чегараларни бошқаришга кўмаклашиш” (БОМКА-10) дастури доирасида “Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона органлари матбуот хизматлари учун самарали коммуникациялар” бўйича 3 кунлик семинар бўлиб ўтди.

Тренингда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг чегара ва божхона органлари матбуот хизматлари вакиллари иштирок этишди.

Австриялик халқаро экспертлар Борис Каспер ҳамда Сепп Чернуттер томонидан олиб борилган машғулотларда асосий эътибор матбуот хизмати ходимларининг инновацион алоқа усуллари ва воситаларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларини оширишга қаратилди.

Шунингдек, семинар чегара, миграция ва божхона назорати масалаларини ёритишда самарали “сторителлинг” усулларини жорий этиш ва ривожлантириш, алоқа стратегияларини такомиллаштириш ҳамда минтақадаги чегара ва божхона хизматлари ўртасида илғор тажриба алмашишга хизмат қилди.

Тренинг доирасида коммуникация мақсадлари, жорий алоқа стратегиялари ва муаммолар, замонавий коммуникация турлари, интервью ва матбуот анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари, соҳани кенг ёритишда қўлланиладиган самарали инструментлар бўйича иштирокчилар янги билимларга эга бўлишди.

Гуруҳларга бўлинган холда ўтказилган амалий машғулотлар эса олинган билимларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

25 Oct, 06:10


Божхона қўмитасининг Божхона институтида курсант қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари” кўрик танлови ўтказилди

Унда иштирокчилар қурол-яроғни тезкор йиғиш, бадиий чиқиш, югуриш марафони ҳамда пневматик қуролдан ўқ отиш шартлари бўйича ўзаро беллашишди. Ушбу жараёнда қизлар ўзларининг бор куч-ғайратини, маҳорати ва Тўмариснинг ватанпарварлик шижоати ҳамда нечоғлик мард-жасур аёл эканлигини саҳнада акс эттиришди.

Танлов натижаларига кўра 3-ўрин “Турон маликалари” жамоасига, 2-ўрин “Тўмарис” жамоасига, фахрли 1-ўрин эса “Божхона тўмарислари” жамоасига насиб этди.

Мазкур танлов бўлажак божхоначи қизларнинг ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом бўлиб шаклланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Танлов якунида ғолиб жамоаларга Божхона қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

25 Oct, 05:18


Ахborot 24 | Buxoroda «ACWA Power» va «MASDAR» kompaniyalari tomonidan quyosh va shamol elektrstansiyalarining qurilish jarayonlari
#24oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

25 Oct, 03:58


25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини касб байрами билан қизғин муборакбод этади!

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Xorazm viloyati bojxona boshqarmasi|Rasmiy telegram kanali

25 Oct, 03:58


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Қалб тириклиги нафсни ўлдириш ­биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ­ишларнинг қуввати ва манбасидир.

Абубакир Тамастоний

1,286

subscribers

12,315

photos

1,667

videos