Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal @surxoncustomsnews Channel on Telegram

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

@surxoncustomsnews


Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi (Uzbek)

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy Telegram kanali - surxoncustomsnews! Bu kanal Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi va bojxona sohasidagi yangiliklarni aholinga etkazish hamda fuqarolar murujoatlari uchun tashkil qilingan. Kanal orqali siz Surxondaryo viloyati bojxonasi to'g'risida so'nggi yangiliklarni o'ylab bo'lish, so'nggi qarorlar, siyosiy va iqtisodiy o'zgarishlar haqida ma'lumotlarga ega bo'lishingiz mumkin. Har bir fuqaro va biznesmen uchun foydali bo'lishi mumkin bo'lgan bu telegram kanaliga a'zo bo'ling va so'nggi yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

11 Jan, 18:03


Божхона органлари томонидан жойларда хорижий инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва уларни ўзлаштирилишида зарур амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев Термиз шаҳрида "Enter engineering" МЧЖ томонидан хорижий инвестиция асосида барпо этилаётган замонавий меҳмонхона лойиҳа билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Туркия ва Германия билан ҳамкорликдаги қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида 50 нафар фуқаролар иш билан таъминланиши режалаштирилмоқда.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

10 Jan, 04:01


Вазият:24I Сурхондарё вилояти божхоначиларининг Жарқўрғон туманида ўтказган ҳамкорликдаги тезкор тадбирида эса 2 нафар фуқаро 850 гр. “марихуана”ни 112 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

10 Jan, 03:56


✔️"Термиз халқаро савдо маркази" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорлар билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши тақиқланган, чекланган ҳамда олиб ўтишда рухсатнома талаб этувчи товарлар" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☑️Шунингдек, "Термиз " ва "Дарё порти" ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари тадбиркорлар ва фуқаролар билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш" ва "Амалдаги қонунчиликка асосан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилаётган имтиёзлар ва берилган имтиёзлардан қонуний фойдаланиш" мавзуларида профилактик учрашув ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

09 Jan, 06:31


Giyohvandlik vositalarining kontrabandasini oldini olish va unga chek qo‘yish maqsadida bojxona organlari tomonidan doimiy chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.


Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Jan, 11:28


https://anhor.uz/uzl/news/surxondaryoda-marihuananing-savdosi-pishmay-qoldi/

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Jan, 11:28


✔️"Денов" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва тадбиркорлар билан "Божхона расмийлаштируви жараёнида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари, божхона юк декларацияси графаларидаги маълумотларни тўғри кўрсатишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☑️Шунингдек, "Жарқўрғон" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари "Surxon teks" МЧЖ биносида тадбиркорлар билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш" мавзусида профилактик учрашув ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Jan, 06:11


⚡️“Марихуана” нинг савдоси пишмай қолди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Жарқўрғон тумани ДХХ, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, мазкур туманда яшовчи фуқаро Э.Н. ва М.А.лар икки дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангдаги моддаларни шартли харидорга 112 миллион сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ушбу моддалар экспертизадан ўтказилганда соф вазни 850 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, ўтган 2024 йил давомида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан 55 та ҳолатда 193,33 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 438 литр синтетик гиёҳвандлик воситалари ва 760 дона гиёҳвандлик таблеткалари ушлаб қолинган.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Jan, 04:15


8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби юртимизда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида сидқидилдан хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини қизғин муборакбод этади!

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда барча прокуратура органлари ходимларига куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

06 Jan, 05:02


Reportaj 24: "Termiz xalqaro savdo markazi" erkin savdo zonasi faoliyati sarhisobi

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

03 Jan, 16:35


Республикамизда ўтказилаётган "Йил танлови"номинациялари орасида матбуот хизматларини эътироф этиш ҳам назарда тутилган. Овоз беришда иштирок этинг!

Овоз бериш учун хавола

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

03 Jan, 11:58


📊 Давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошишига эришилди

АОКАда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокидаги брифингда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди:

🟡17 мингга яқин тадбиркорга божхона тўловларидан 49,6 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар қўлланилди, 6,6 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

🟡9 мингга яқин ҳолатда 914 млрд сўмлик товарлар, 35 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 76 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 62 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

🟡Жорий йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, , 554 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ашёвий далил сифатида олинди.

🟡 Божхона тартиботларини соддалаштириш орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг ортиқча сарф-харажати ва вақти тежалишига эришилди.

🟡 Хорижий инвестициялар билан ишлаш йўналишида 474 та лойиҳалар ижросида 8 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини мувофиқлаштирилди.

🟡2025 йилда божхона органлари томонидан божхона қонунчилигини янада такомиллаштириш, соҳани рақамлаштиришга қаратилган ахборот тизимларининг қамровини кенгайтириш, божхона назорати тартиботларини соддалаштиришга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб олинган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Dec, 19:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Dec, 16:08


2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣

Айни дақиқаларда кўплаб божхона ходимлари янги йилни хизмат жойларида – божхона постларида қарши олишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан барча юртдошларимизни, қадрли ҳамкасбларимиз ва уларнинг оила аъзоларини, божхона фахрийларини янги 2025 йил билан қизғин муборакбод этамиз!

Янги йилда Сизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар ва дастурхонингизга қут-барака тилаб қоламиз.

2025 йилда ҳам гўзал Ўзбекистонимизда тинчлик-осойишталик ва фаровонлик бардавом бўлишига тилакдошмиз!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Dec, 05:40


❗️Пиротехника буюмларидан фойдаланганлик учун жарима мавжуд

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 700 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

📌 Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👍 Бизни кузатишда давом этинг!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Dec, 05:22


🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️❗️❗️

‼️ Pirotexnik vositalar hayot uchun xavf tug‘diradi!

🚫 Pirotexnika vositalaridan noto‘g‘ri foydalanish jiddiy zararlar va salbiy oqibatlarga olib keladi:

💥 1. Jismoniy jarohatlar

Ko‘z va yuz shikastlanishi: Portlash natijasida yuzaga kelgan qoldiqlar ko‘z va yuzga zarar yetkazadi, ko‘rlikka olib kelishi mumkin.
Qo‘l-oyoq jarohatlari: Qo‘l yoki barmoqlar portlash ta’sirida kesilishi, kuyishi va hatto uzilishi mumkin.
Es-hushni yo‘qotish: Kuchli portlash ovozi asab tizimiga ta’sir qilib, ong yo‘qolishiga sabab bo‘ladi.

🔥 2. Yong‘in xavfi

Uy va binolar uchun xavf: Pirotexnika vositalarining uchqunlari uy va binolarda yong‘in chiqishiga sabab bo‘lishi mumkin.
Tirik tabiatga zarar: Daraxtzorlar, quruq o‘tlar va tabiatga yong‘in xavfini keltiradi, ekotizimga jiddiy zarar yetkazadi.

3. Sog‘liq uchun salbiy ta’sir

Havoni ifloslantirish: Pirotexnika vositalaridan ajraladigan tutun nafas olish yo‘llariga zarar yetkazadi va allergik reaksiyalarni keltirib chiqaradi.
Shovqin: Portlash ovozi yurak kasalliklari, stress va uyqu buzilishlariga olib keladi.

🚩 4. Ijtimoiy muammolar

Bolalar xavfi: Bolalar pirotexnika vositalarini o‘yinchoq sifatida qabul qilishi, bu esa xavfli vaziyatlarga olib keladi.
Jinoiy javobgarlik: Noqonuniy pirotexnika vositalarini saqlash va ulardan foydalanish qonuniy jazo bilan yakunlanadi.

🔖 Taqiqlangan pirotexnik vositalardan foydalanish jazosi:

O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga ko‘ra:
• Noqonuniy pirotexnika vositalarini olib kirish, sotish yoki ishlatish uchun ma’muriy va jinoiy javobgarlik mavjud.
• Bu qoidalarni buzgan shaxslar jarima yoki qamoq jazolariga tortilishi mumkin.

📣 Barchamiz xavfsizlik uchun mas’ulmiz!

Farzandlaringizni ogohlantiring: Pirotexnik vositalarning xavflari haqida ularning tushunchasini oshiring.
Atrofdagilarni hurmat qiling: Pirotexnika vositalaridan foydalanish bilan boshqalarni bezovta qilmaslik kerak.

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️
Hayotingiz va boshqalarning sog‘lig‘i pirotexnikadan ustundir. Zararsiz bayram qilishga harakat qiling!

📌 Xavfsizlik – bu tanlov emas, majburiyat!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

30 Dec, 10:05


Узрепорт ТВ: Термиз халқаро савдо марказида Ўзбекистон ва Афғонистон божхона вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Рақамларга кўра, мазкур савдо маркази иш бошлаганидан буён ўзаро ташқи садво айланмаси 26 млн. АҚШ долларидан ошган.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Dec, 07:21


Пиротехника воситаларини ноқонуний айлануви билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан вилоят Миллий Гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз ва Денов туманларида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасида, 2 нафар фуқаролар йирик турдаги 5 дона ва кичик турдаги 2880 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан, божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Dec, 06:45


Cурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари божхона бошқармасига бириктирилган 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун ташкил этилган янги йил байрам тадбирида иштирок этдилар.

Божхона ходимлари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини кириб келаётган 2025 йил билан қутлаб, ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этишди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

26 Dec, 11:16


Axborot 24 | Noqonuniy tamaki mahsulotlari yo'q qilindi
#26dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Dec, 14:28


📹 Prezidentimiz topshirig‘i bilan O‘zbekiston xalqi nomidan Afg‘onistonga "Salomatlik" tibbiy-sanitar yordam poyezdida insonparvarlik ko‘magi yetkazib berildi

Surxondaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Dec, 14:27


Ҳудудлардан хабарлар

Жиззах вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 3-сонли умумтаълим мактабида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. "Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остидаги мазкур мусобақада 5-11 синф ўқувчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Нурафшон шаҳридаги мактабда спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасига бириктирилган мактабда ҳар томонлама камол топган, замонавий фикр ҳамда дунёқарашга эга, жисмонан соғлом ва маънан етук ёш авлодни тарбиялашга қаратилган дарс машғулотлари мунтазам олиб борилмоқда.

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети талабалари билан “Божхоначи бўлишни истайсизми” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ёшларни божхона соҳасига қизиқтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда божхона фаолияти ва унинг вазифалари кенг тушунтириб берилди.

Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан вилоят божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун шахмат мусобақаси ўтказилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Dec, 06:29


Мазкур жараёнларда божхона органлари ҳам муносиб иштирок этиб, мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Якунига етаётган йилда 17 мингга яқин ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона тўловларидан 49,6 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар қўлланилди, 6,6 трлн сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди.

Давлат бюджетига ундирилган божхона тўловлари ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошишига эришилди.

9 мингга яқин ҳолатда 914 млрд сўмлик товарлар, 35 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 76 млрд сўмлик заргарлик буюмлари, 63 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Жорий йилда божхона органлари томонидан 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари, , 554 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 49 дона қурол, 3010 та ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олинди.

Соҳани рақамлаштириш ҳисобига экспортда 91 фоиз, импортда эса 75 фоиз декларациялар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Бунда 54 мингдан ортиқ экспорт ва импорт декларацияларининг расмийлаштируви инсон омилисиз амалга оширилди.

Энг асосийси, божхона тартиботларини соддалаштириш орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг ортиқча сарф-харажати ва вақти тежалишига эришилди.

Ижтимоий объектларни қўллаб-қувватлаш, қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш йўналишларида Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида 7 та “Саховат” ва “Мурувват” уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу муассасаларга давлат даромадига ўтказилган 4 млрд сўмга яқин 821 та телевизор ва 204 та кондиционер, 1 млрд сўмдан ортиқ кийим-кечаклар ҳамда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган 100дан ортиқ жиҳозлар беғараз топширилди.

Хорижий инвестициялар билан ишлаш йўналишида
474 та лойиҳалар ижросида 7 млрд доллардан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини мувофиқлаштириш ишлари ташкил этилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқаришга қаратилган 5,3 трлн сўмлик 375 та янги лойиҳалар ишга туширилди.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши ортидан 12 мингга яқин янги иш ўринлари вужудга келди.

“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимини оммалаштириш орқали ушбу режимидан фойдаланаётган тадбиркорлар сонини 350 тага етказилиб, қайта ишланган товарлар экспорти бир йилнинг ўзида 42 фоизга ёки 305 млн долларга кўпайиб, 1 млрд долларни ташкил этди.

Энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашга қаратилган топшириқлар доирасида эса жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 98 124 та объектга 965 МВт қуёш панеллари ўрнатилиши назорат қилинди.

Бу жараёнларда божхона органларининг ўзи ҳам муносиб иштирок этмоқда. Ҳозирга қадар 71 та божхона объектига 3,8 МВт қуёш панеллари ўрнатилиб, 5 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари электр энергия истеъмолидан иқтисод қилинди.

❗️Йиғилишда эришилган натижаларга маҳлиё бўлмасдан, соҳа олдида турган муаммоли масалалар, такомиллаштиришни кутиб ётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ахборот тизимлари, тартибли ташкил этишга муҳтож бўлган назорат тартиботлари устида кўпроқ ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Шу боисдан келгуси йилда фаолиятда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш ва янада юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлашга хизмат қилувчи қатор таклифлар муҳокама қилинди ва 2025 йил учун устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Dec, 06:29


Божхона қўмитасида 2024 йилдаги фаолият сарҳисоби ва 2025 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида олиб борилаётган адолатли ва халқчил сиёсат, жадал ислоҳотлар ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли сўнгги йилларда иқтисодиёт 2 карра ўсганини таъкидланди.

Хусусан, саноат корхоналарига 24 млрд долларлик ускуналар олиб келиниб, 63 мингта янги қувват ишга туширилди. Натижада 1,5 млн.та иш ўринлари яратилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 3 минг долларга етди ҳамда камбағаллик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга тушди.

Жаҳонда иқтисодий рақобат тобора кучайиб бораётганига қарамасдан, товарлар экспорти бир йилда деярли 1 млрд долларга ошиб, 11,1 млрд долларни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги тадбирлар натижасида кўпгина товарларни импорт қилиш камайди.

Масалан, транспорт ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, кимё саноати маҳсулотлари, пластмасса ва ундан ишланган буюмлар, минерал ўғитлар, мебеллар ва уларнинг қисмлари, керамика буюмлар, насослар, гигиена воситалари ва пахта толаси импорти 2 млрд долларга камайди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Dec, 06:24


Талабалар билан “Божхоначи бўлишни истайсизми” мавзусида учрашув ўтказилди

Ёшларни божхона соҳасига қизиқишини ошириш, уларга божхона хизмати ҳақида маълумот бериш бўйича тарғибот ишлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети талабалари билан “Божхоначи бўлишни истайсизми” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, божхона соҳаси фаолияти ва вазифалари ҳамда божхоначи бўлиш истагидаги ёшларга божхона хизматига қабул қилиш тартиблари батафсил тушунтирилди.

Тадбир давомида, талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

24 Dec, 15:28


Ҳудудлардан хабарлар...

Фарғона вилояти божхона бошқармасига
бириктирилган Фарғона шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида “Халқ ва армия – бир тан-у бир жон!” шиори остида спортнинг мини футбол, арқон тортиш, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Мирзаобод туманидаги 532-сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари ҳамда ГулДУ Академик лицейи ўқувчиларини божхона соҳасига қизиқишларини ошириш мақсадида “Божхоначи бўлишни истайсизми” мавзусида ижодий учрашувлар ташкил қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес" темир йўл чегара божхона постида Божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида божхона ходимларига янги турдаги гиёҳвандлик воситалари ҳақида ўқув машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида жойлашган “Термиз Дарё порти” МЧЖ биносида Афғонистонга экспорт ва импортни амалга оширадиган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-9 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг "шахмат" ва "шашка" тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Тошкент-товар" божхона постида тадбиркорлар билан сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига "E-шартнома" ахборот тизимининг янги таҳрирдаги тақдимоти бўлиб ўтди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

29 Nov, 14:57


⚡️Божхона ходими армрестлингда ғолиб бўлди

✔️Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сурхондарё вилояти Кенгашининг спорт тадбирлар режасига асосан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг армрестлинг тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди. Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.

🥇Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда барча рақибларини мағлуб этган ҳолда божхона ходими Ўткир Қуралов мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, шоҳсупани юқорисидан жой олди.

🏆Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар вилоят «Динамо» ЖТСЖнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирланди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Nov, 18:53


Ҳудудлардан хабарлар

Самарқанд вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Жартепа” чегара божхона пости ҳудуди ва унинг атрофига 2000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи маиший техникалар ишлаб чиқарадиган йирик корхоналардан бирида бўлиб, унинг фаолиятини ўрганди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш борасида жойларда тарғибот учрашувлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилоятида инвестициявий лойиҳа доирасида қиймати 8 млн АҚШ долларига тенг корхона тўлиқ ишга туширилиши натижасида 600 нафар янги ишчи ўрни яратилади.

Божхона институтида “Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасида мактаб ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Сурхондарёда божхона ходимлари ва талабалар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Nov, 13:39


Шу кунларда Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳаммедов Термиз туманидаги инвестиция ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш лойиҳаларини яқиндан ўрганмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари қиймати 43.5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган базалть хомашёсидан минерал вата тайёрлаш инвестиция лойиҳаси билан бошланди. Ушбу корхона йилига 20 минг тонна минерал вата ишлаб чиқариб, нафақат ички бозор балки маҳсулотларни хорижга ҳам экспорт қилишни мақсад қилган.

Шундан сўнг, Н.Мусамуҳаммедов нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган қиймати 20 млрд. сўмлик лойиҳа билан танишди. Учрашув давомида, божхона органлари доимо тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги таъкидланиб, тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, Термиз тумани масъуллари билан "Камбағалликдан фаровонлик сари" лойиҳаси доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

23 Nov, 12:41


Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари учун Термиз археология музейига саёҳат уюштирилди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

23 Nov, 12:28


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори билан қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилиш борасида божхона органларининг ҳам вазифалари белгиланган. Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан жойларда божхона ходимлари томонидан қуёш панелларининг ўрнатилиши ўрганилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Қасимов томонидан Термиз шаҳри Тинчлик МФЙда Термиз давлат университети томонидан ўрнатилган 1000 кВт. қувватдаги қуёш панеллари кўздан кечирилди.

Ушбу муқобил энергия манбаси жорий йилнинг шу кунига қадар 1 млрд. 347 минг кВт. электр энергиясини ишлаб чиқарган.

Таъкидлаш жоизки, лойиха 4 йилда ўзини харажатларини тўлиқ қоплайди. Ҳозирда мазкур ҳудудда қўшимча 500 кВт.лик қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

23 Nov, 08:54


Ҳудудлардан хабарлар...

Бухоро вилояти божхона бошқармаси
бошлиғи текстил маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари билан учрашди.

“Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қарши шаҳрида
ташкил қилинган ҳудудий тармоқлараро савдо ярмаркасида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси масъуллари инвестиция лойиҳалари билан танишди.

Урганч шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Жиззах шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали электр энергиясини иқтисод қилишга қаратилган кўргазмали учрашув бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Тошкент ва Бухоро вилоятларида қатор хайрия тадбирлари ҳамда Жиззах вилоятида "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари ташкил қилинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

22 Nov, 15:35


Ҳудудлардан хабарлар...

Жиззах вилояти божхона бошқармаси
масъуллари вилоятдаги ишлаб чиқариш корхонасида бўлишди.

Самарқанд вилоятида ташкил қилинган кўргазмалар мажмуасида вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.

Бухоро вилоятидаги 30-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари "Бухоро аэропорти" чегара божхона постига ташриф буюришди.

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида аёл ходимлар учун семинар машғулоти ташкил этилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Зўравонликка қарши 16 кунлик” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари тадбиркорлар ҳузурида бўлишди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

16 Nov, 03:47


Талабалар учун “очиқ эшиклар” куни ташкил этилди

✔️Ёшларга божхона органлари хизмат фаолияти яқиндан таништириш мақсадида божхона постларида “очиқ эшиклар” куни ташкил этилмоқда.

☑️Жумладан, Термиз давлат муҳандислик агротехнологиялар институти талабалари учун Сурхондарё вилояти “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Рақамли божхона тамойили ҳамда божхона статистикаси” мавзусида сайёр дарс машғулоти ташкил этилди.

▶️Учрашувда, божхона органларининг асосий вазифалари, божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби, хавфни бошқариш тизими, божхона органларида рақамли божхона тамойили ва божхона режимлари бўйича маълумотлар берилди. Талаба ёшлар эса мазкур жараёнларни бевосита кузатишди.

Шунингдек, талабалар тадбиркор ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан ҳам суҳбат қуришиб, божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан, ягона дарча ва банк хизматлари билан яқиндан танишишди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

15 Nov, 04:44


Viloyat bojxona boshqarmasi xodimlari tomonidan tamaki mahsulotlarining bojxona chegaralari orqali noqonuniy olib o'tilishiga va ichki hududda noqonuniy aylanmasiga qarshi keskin choralar ko'rilmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

14 Nov, 11:00


▶️"Термиз аэропорти" чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга кетаётган фуқаролар билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☑️Шунингдек, "Болдир" темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Сурхонобод” темир йўл бекати ходимлари билан "Контрабандага оид ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари" мавзусида профилактик учрашув ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

13 Nov, 13:25


https://uza.uz/uz/posts/bozhxonachilar-tamaki-mahsulotini-ushlab-qoldi_656543

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

13 Nov, 09:19


https://t.me/Surxondaryo_Sadosi/38149

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

13 Nov, 04:33


⚡️ Ноқонуний тамаки маҳсулотлари фош этилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси "Айритом" чегара божхона пости орқали  қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун кириб келган фуқаро Т.А. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда  божхона назоратидан ўтказилди.

Ушбу юк автотранспорт воситасининг рентген тасвирлари божхона ходимларида  шубҳа уйғотганлиги сабабли, чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, автотранспорт воситасининг кабинасига  беркитилган 421 қути "Esse change" номли сигарет маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда юк автотранспорт воситасининг салон ўриндиқлари орқа қисмига беркитилган 300 қути "Esse change" номли сигарет маҳсулотлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали тамаки маҳсулотларининг барча турлари умумий миқдори 10 қутидан кўп бўлмаган миқдорида олиб киришга рухсат этилади.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

12 Nov, 12:41


Шунингдек, Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг тасвирга олиш майдончасида болажонлар Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур энг таниқли боксчиларининг дастхати туширилган чарм қўлқопда ходимлар билан биргаликда суратга тушиш имконига эга бўлишди.

Божхона ходимлари болаларнинг орзу-истакларини тинглашди, қизиққан саволларига жавоблар беришди, тезроқ соғайиб, яхши ўқишларини тилаб қолишди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

12 Nov, 12:41


Кун нафаси!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Nov, 12:28


🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори билан қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилиш борасида божхона органларига ҳам вазифалар белгиланган. Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан жойларда божхона ходимлари томонидан қуёш панелларининг ўрнатилиши ўрганилмоқда.

☑️Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев томонидан Бойсун туманида жойлашган “Uzbektelekom” AK ҳудудида ўрнатилган 23.4 кВт. қувватдаги ҳамда “Sahara” меҳмонхонасига ўрнатилган 10.53 кВт. қувватдаги қуёш панелларининг ишчи ҳолати кўздан кечирилди.

✔️Таъкидлаш жоизки, ушбу муқобил энергия манбаси атроф муҳитга зарар етказмаган ҳолда бепул энергия етказиб берувчи ҳисобланиб, эҳтиёждан ортиқча энергия эса қийинчиликларсиз даромад келтиради.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Nov, 12:17


🔰"Термиз халқаро савдо маркази" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

✔️Унда, Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни мазмуни ҳақида маълумот берилди.

☑️Тадбир якунида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Nov, 11:23


😄 | “Yashil” energetika samarali, arzon va ishonchli quvvat manbai

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasining “Ayritom” chegara bojxona postiga qo‘shimcha 20 kVt`li quyosh paneli o‘rnatildi. Endilikda qo‘shni davlat bilan chegaradosh hududdagi postda 120 kVt/s quvvatdagi quyosh panellari elektr energiyasi ishlab chiqarmoqda.

Batafsil: https://uza.uz/posts/655030

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | X

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Nov, 11:19


https://uza.uz/uz/posts/yashil-energetika-samarali-arzon-va-ishonchli-quvvat-manbai_655030

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

08 Nov, 05:05


Bojxona nazorati davomida aniqlangan huquqbuzarlik haqida.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

07 Nov, 12:53


🔰"Термиз" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан "Божхона юк декларациясининг графаларини тўғри тўлдирилишидаги муҳим жиҳатлар" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга мурожаатлар ва қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

07 Nov, 12:50


#kun_raqami
#eksport_korsatkichlari

Республикамиз божхоначилари 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида салкам 17,6 млн АҚШ доллари қийматидаги 53 минг тоннадан зиёд олмани экспорт божхона режимига расмийлаштиришди.


Жорий йилда экспорт қилинган олма 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган.

Олма экспорти ортидан валюта тушумлари эса 2023 йилга нисбатан 43 фоизга ёки 5,3 млн. АҚШ долларига кўпайган.

Ўзбекистонда етиштирилган олма бу йил АҚШ ва Саудия Арабистонига ҳам экспорт қилинган бўлиб, ўтган йилги рўйхатда бу давлатлар йўқ эди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

07 Nov, 05:46


▶️"Денов" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, олиб чиқилиши тақиқланган, чекланган ҳамда олиб ўтишда рухсатнома талаб этувчи товарлар" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

✔️Шунингдек, "Жарқўрғон" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ҳам тадбиркорлар билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш чоралари" мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

07 Nov, 05:19


Давлатимиз Раҳбари томонидан ногиронлиги бор юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур йўналишдаги топшириқлар ижроси доирасида божхона органларида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу галги қаҳрамонимиз Уйғун Ҳакимов имконияти чекланган, ногиронлиги бор юртдошларимиздан.

Шунга қарамай, у ҳам энди ўз салоҳиятини тўла намоён қилиш имконига эга!

Яқинда у Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига эркин ёлланган ходим сифатида ишга қабул қилинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

07 Nov, 05:07


MAXSUS REPORTAJ.

Nogironligi bo‘lgan shaxslar davlatimiz e'tiborida.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

06 Nov, 10:54


Ўзбекистондан қанча миқдордаги нақд валютани олиб чиқиш мумкинлигини биласизми?

❗️Белгиланган нормадан ортиқча валютани олиб чиқишга уриниш эса жавобгарликка сабаб бўлади!

Бу ҳақидаги божхона қоидаларидан хабардор бўлишни истасангиз, яхшиси, ушбу роликни томоша қилинг.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

06 Nov, 09:48


🔰"Дарё порти" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан "Термиз дарё порти" МЧЖ ходимлари билан "Ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш" ва "Коррупция жамият кушандаси" мавзуларида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

06 Nov, 07:09


“Termiz aeroporti” chegara bojxona postida sovuq qurollar to‘xtatib qolindi

Hozirda mazkur holatlar yuzasidan, tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.

Batafsil👇🏻
https://anhor.uz/uzl/news/termiz-aeroportida-sovuq-qurollar-toxtatib-qolindi/

@anhor_uzb | Yangiliklar, voqealar, fikrlar

📲 Mobil ilova 👉🏻
IOS

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

06 Nov, 04:37


Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳар бир товарнинг ўз коди борлигини биласизми?

Бу код товарларнинг божхона тўловларини ҳисоблашда асосий рол ўйнашини-чи?

Айнан сизга керакли товарнинг коди қанақа эканлигини аниқлаш албатта осон эмас.

Бундай вазиятда эса Сизга товарларнинг ТИФ ТНдаги кодини аниқлаш юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш хизматини таклиф қиламиз!

Товар коди бўйича дастлабки қарорга эга бўлар экансиз, сиз келгусида билиб-билмай божхона қонунбузилишини содир этишдек ножўя оқибатлардан ўзингизни ҳимоялаган бўласиз!

Ушбу хизматдан фойдаланишнинг янада кўплаб афзалликлари ҳақида видеролик орқали батафсил билиб олинг!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

05 Nov, 15:23


ЭЪЛОН!

2024 йил 6 ноябрь куни Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” ва Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постларида ҳам автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

05 Nov, 09:54


Қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб Жиноят кодексига асосан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Куни-кеча, “Термиз халқаро савдо маркази” ташқи иқтисодий фаолият божхона постнинг пиёдалар ўтиш залига қўшни давлатдан кириб келган хориж фуқароси М.Я. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг ёнидан бир дона 9 миллиметрли жанговар патрон борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Термиз аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Б.Ш. нинг қўл юклари текширувдан ўтказилганда, 6 дона совуқ қуроллар туркумига кирувчи турли ўлчамдаги болта ва пичоқларни ноқонуний равишда олиб кириши тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

05 Nov, 07:05


Ўзбекистонга нечта телефон олиб кириш мумкинлигини биласизми?

❗️Энди олиб келаётган телефонларингизни йўловчи божхона декларациясида албатта, кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча ҳаражатлардан халос этади!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

01 Nov, 09:14


Ҳурматли фуқаролар!

Энди ўзингиз билан четдан олиб келаётган уяли алоқа воситаларини албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатинг!

Бу сизни ортиқча харажатлардан ҳалос этади!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

01 Nov, 05:33


✔️"Дарё порти" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан "Термиз дарё порти" МЧЖ ходимлари билан "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

01 Nov, 05:25


Vaziyat 24 I "Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

01 Nov, 05:25


#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 30 октябр куни «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 717-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга биноан

– Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотлар транзитини амалга оширишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиш;

– тамаки маҳсулотлари бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ҳамда ҳудудидан олиб чиқишда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби;

– тамаки маҳсулотларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган пул маблағлари қайтариш тартиби;

– қонунчилик талабларининг бузилиши натижасида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, товарларни божхона назоратидан ечиш ҳамда божхона органининг депозит ҳисобварағидаги пул маблағларини республика бюджетига ўтказиш тартиби белгиланди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

01 Nov, 05:24


Bojxona xodimlari navbatdagi qonun buzilishini to‘xtatib qolishdi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Oct, 17:14


Ҳудудлардан хабарлар

Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари Қорақалпоғистон Республикасида инвестициявий лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ишчи гуруҳи қадоқланган ичимлик суви ишлаб чиқарадиган корхона фаолиятини ўрганишди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ўрганилди.

Сурхондарёда божхоначилар томонидан инвестициявий лойиҳаларни тўлиқ ўзлаштириш ва бунда зарур амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармасига бириктирилган мактаб ўқувчилари билан “Учқўрғон” чегара божхона постида экскурсия ташкил этилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

31 Oct, 10:59


Президент Шавкат Мирзиёев Кармана туманида барпо этилаётган кимёвий маҳсулотлар технопаркини бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил строящийся в Карманинском районе химический технопарк.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Oct, 11:44


https://uza.uz/uz/posts/surxondaryoda-saylovga-start-berildi_650203

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

28 Oct, 05:48


Termiz tumanidagi “Аyritom savdo markazi erkin iqtisodiy zona”si faoliyatidan lavha

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

TELEGRAM      Facebook
Instagram       YouTube
Web-site         Efirni ko'rish

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

27 Oct, 04:53


KIYIM ORASIGA YASHIRILGAN DORI

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Oct, 13:25


2024 йилнинг ўтган январь-сентябрь ойлари мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан эришилган натижаларга бағишланган брифинг.

💰2024 йилнинг 9 ойида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Давлат бюджетига 280.4 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилди.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 703 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди.

⛔️Бундан ташқари,141.38 кг. гиёҳвандлик воситалари ва 438 литр синтетик гиёҳвандлик воситалари, 760 дона гиёҳвандлик таблеткалари, шунингдек, 43 та жанговар патронлар ушлаб қолинди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

25 Oct, 03:32


25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни!

Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини касб байрами билан қизғин муборакбод этади!

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз!

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

24 Oct, 13:47


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите в формате «БРИКС плюс»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the “BRICS plus” format

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

24 Oct, 06:09


🔰"Гулбаҳор" ва "Айритом" чегара божхона постлари ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан "Контрабанда жиноятининг салбий оқибатлари" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш таъқиқланган товарлар" мавзуларида профилактик суҳбат ўтказилди.

▶️Тадбир якунида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal

23 Oct, 14:00


🔰Cурхондарё вилояти божхона бошқармасида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан божхона ходимлари ва божхона бошқармасига бириктирилган 18-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига "Ёнғин чиқганда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ис газидан заҳарланиш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, зилзиланинг келиб чиқиши ва унинг оқибатлари ҳамда бу жараёнда фуқароларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш" мавзусида назарий ва амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

▶️Назарий қисмида, мутахассислар томонидан ўқув машғулоти иштирокчиларига зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин бажарилиши бўлган ҳаракатлар, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.

Ўтказилган машғулотнинг амалий қисмида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тасарруфидаги ўт ўчиришда ва Фавқулодда ҳолатларда фойдаланилаётган замонавий техник воситалар ва анжомларнинг кўргазмали намойиши ҳам ўтказилди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари томонидан куйиш, очиқ ва ёпиқ синишда, тил тортилиш, чўкиш ҳолатларида биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш жараёнлари божхоначилар ва ўқувчи ёшларга кўрсатиб берилди.

✔️Шундан сўнг, шартли ёнғин чиқарилиб, ушбу ҳолатда божхона ходимларини ҳаракатлари синовдан ўтказилди ҳамда ўт ўчириш гуруҳининг ёнғинни ўчириш жараёни кўрсатиб берилди.

1,410

subscribers

5,953

photos

901

videos