ТилиҒирром @tiligirrom Channel on Telegram

ТилиҒирром

@tiligirrom


ТилиҒирром (Kazakh)

ТилиҒирром is a unique Telegram channel dedicated to the art of storytelling in Kazakh language. The name itself, which translates to 'World of Tales' in English, perfectly captures the essence of what this channel is all about. If you are a fan of folklore, fairy tales, and legends, then this channel is a must-follow for you. Through a series of carefully curated posts, ТилиҒирром brings to life the rich cultural heritage of Kazakhstan, showcasing the beauty and magic of traditional Kazakh tales. Whether you are a native speaker looking to reconnect with your roots or someone interested in learning more about Kazakh culture, this channel has something for everyone. Join us on this enchanting journey through the world of Kazakh storytelling and let the magic of ТилиҒирром captivate your imagination.

ТилиҒирром

08 Jan, 10:18


#Ҳикмат:

Дунё сиёсатдонлари ўрмондаги маймунларга ўхшашади. Урушиб қолишса экинзорни пайҳон қилишади. Келишиб қолганларида эса, ҳосилни еб қўйишади.

© Жорж Оруэлл
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/17352

ТилиҒирром

07 Jan, 12:58


Может, сразу вместо беседы?
#ДеярлиҲазил
🤣
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27451

ТилиҒирром

07 Jan, 08:54


#Муносабат

Қонунчилик палатаси нақд пул тўламоқчи йўловчини жаримага тортиш қоидасини ўрганиб чиқиши керак.

Менимча, инсон ўз мамлакатида миллий тимсоллардан бўлган муомаладаги валюта билан хизмат хақини тўлашни жазолаш қонунсизликдир. Сўм шаклидаги валюта – Ўзбекистондаги асосий моддий муомала воситаси.

Бу ўриндаги йўловчи учун ноқулайликлар-ку бир талай. Улар кейинги масалалар.

© Chori Latipov ФБ-профилидан
❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Jan, 06:51


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ коррупцияга қарши кураш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27418

ТилиҒирром

06 Jan, 06:10


Кеча қўшниларимиздан бири ташқарига нарсаларини таший бошлаганига кўзим тушди. "Кимдир кўчиб кетяпти", деб ўйладим.
Эр-хотин, болалари қўлларини тўлдириб сумкаларда, пакетларда нарсалар олиб чиқишарди. Пакетлари ичидаги нарсалар чала-ярим кўриниб турар ва ғалати эди.

Қизиқиб қараб турсам, ташқарида юк ташийдиган машина йўқ, улар чиқиндихонага кетишяпти.
Эҳ, каллам қурсин! Булар шунчаки Янги йилни нишонлагандан сўнг чиқиндиларни ташлашга чиқишган экан-ку!

#АнаБўлмаса!
🤣
(Шунақа таниш-билишларга жўнатинг бу постни)
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

05 Jan, 10:03


Бу бырад Янги йилни дўстлари билан кутган, хотини эса унга ёрдамчи деб ёнига итини қўшиб юборган...
Мана, қайтиб келишяпти энди...
#АнаБўлмаса!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/20126

ТилиҒирром

05 Jan, 08:36


Мана, сизникига Қорбобо келмаганининг сабаби буёқда экан...
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

04 Jan, 16:50


#Чарчаганский...
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27053

ТилиҒирром

04 Jan, 14:51


Ижтимоий тармоқларда кўпчилик дўстларимиз 2024 йилдаги ишларининг сарҳисобини эълон қилишяпти. Ман эса...
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

04 Jan, 09:38


Байрамда ўзинг туширган расм ва видеоларни бугун - ниҳоят энди калла жойига келган пайти очиб қараётганингда...
Таниш ҳолатми, бырадлар ва сестыралар?
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

04 Jan, 06:05


#КунТарихи:
4 январь – Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева туғилган сана.
Актриса 1941 йилнинг 4 январида таваллуд топган. Кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, “Масхарабоз”, “Севгинатор”, “Сеҳрли қалпоқча” каби фильмлар ва кўплаб спектаклларда роллар ўйнаган.
Шафоат Раҳматуллаева оғир хасталикдан сўнг 2024 йилнинг 24 декабрь куни оламдан ўтган.
Унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида Дарё нашрида эълон қилган салмоқли мақола (видеолари ҳам бор) билан мана бу ерда танишиш мумкин.
🎬
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

04 Jan, 01:57


Дарвоқе, уйдаги торт ва пирожнийлар тугадими?
Бошқа ширинликлару пишириқлар-чи?
#АнаБўлмаса!
😜
Нонушта қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

03 Jan, 13:00


Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади, лекин... Барибир, такрорлаш тавсия этилмайди!
#Қойилмисиз?
😳
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27431

ТилиҒирром

03 Jan, 09:57


Уч марта уриниб ҳам тўғри ёза олмабди, бечора.
(Сурат Nodir Xayrullaevich ФБ-профилидан)
#СаводГуллаганский!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

03 Jan, 08:56


Э, айтганча...
Ниҳоят бугун ишга чиқиб, туш пайти кафега бориб олиб, «одамга ўхшаб бир нармальний абет» қилдингизми сизам?
Ёки уйдагилар ейилмай қолган гўштларни қистириб юборишганмиди, «Тушликда еб юборарсиз...» деб?
#ДеярлиҲазил
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

03 Jan, 07:12


Э, айтганча бырадлар ва сестыралар, яна кимга бугун худди душанбадек туюляпти?
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26400

ТилиҒирром

03 Jan, 06:09


Шу кунларда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек тилли сегментида...
Таниш ҳолатми, бырадлар ва сестыралар?
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Jan, 14:45


Э, айтганча, оливье тугадими?
Винегрет ва бошқа салатлар-чи?
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Jan, 06:29


Нафақат 1 январь, балки ҳатто 2 январда ҳам шунақа нонушта/тушлик қилаётган мен каби дўстларингизга тарқатинг буни!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Jan, 05:56


#КунТарихи: 2 январь – ажойиб шоир Карим БАҲРИЕВ туғилган сана!
Унинг шу ҳақдаги #шеър’и:

1962 ЙИЛ. 2 ЯНВАРЬ

Мен туғилдим.
Кимдир қувонди.
Кулбасида ғаюр чекди ғам.
Энди юртга тўй бераман, деб
Кўкрагини кўтарди отам.

Замҳарир қиш тиш қайраган чоғ
Бир кишига кўпайди дунё –
Йўқ, ўрнидан қўзғолмади тоғ,
Ўзанидан чиқмади дарё.

Отам – хурсанд, уялар онам,
Мен йиғлардим, ҳамма куларди –
Тоғ ўрнидан қўзғолмаса ҳам,
Бир силкиниб қўйса
бўларди.

Кўзларимни ҳайрат-ла очдим:
О, поёнсиз, нотаниш олам!
Бахтни севиб ортидан чопдим,
Мени эса севиб қолди... Ғам.

Йўқ, ҳаётга ҳали қонмадим,
Англанмасдан ётибди олам.
Бахтни излаб мен тополмадим,
Лекин мени излаб топди Ғам.

Мен кетганда йиғлар куртаклар,
Тунги боғлар, қушлар билгайлар.
Шохи бешик бўлган теракнинг
Бир шохидан тобут қилгайлар.

Мен ўлганда кимлардир куяр.
Тоғ қуламас. Тошмагай дарё.
Бу тун бўлар... Ё жим-жит саҳар...
Бир кишига камаяр дунё.

© Карим БАҲРИЕВ, 1989 йил

Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Jan, 05:13


Кеча эрталаб қизиқ воеа бўлди.

Нонуштага
қаймоқ билан иссиққина нон егим келаётганди, аксига олиб, уйда янги нон йўқ, ҳаммаси кечаги нонлар экан. Э, бор-е деганча маҳалладаги новвойхонага чиқсам - ёпиқ. Ноилож дўконга кирсам... Уйда фақат кечаги нон қолгани ҳолва экан – дўконда ҳатто бултурги нон қолган экан фақат!
#ДеярлиҲазил
😊
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Jan, 04:41


Ассалому алайкум / Ваалайкум ассалом!

Туғилган куним ҳамда Янги йил муносабати билан Фейсбукда, Телеграмда ва бошқа жойларда табриклаган барча дўстларга раҳмат! Ҳар бир табриклаган дўстимга алоҳида жавоб ёза олмаётганим учун узр, лекин ҳаммангизга раҳмат!

Барчангизни кириб келган Янги йил билан қутлайман ва барча эзгу ниятларингиз ижобатини тилайман!

Ҳурмат билан,
Ҳамид Оға.

Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

31 Dec, 20:03


#КустоҲайратда
"Зўр ТВ"да "Ретро хитлар" бўлаётган экан. Ҳайрон қолганим - "Бойвачча" ҳам ретро эмиш.
Дидим қурсин, мен уни ҳатто #қўшиқ деб ҳам ҳисобламаганман ҳеч қачон.
😂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

31 Dec, 15:52


Барчамизга Янги йил қутлуғ бўлсин!
2025 йил юртимизга омонлик, халқимизга фаровонлик, хонадонларимизга тотувлик олиб келсин!
🎄
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

31 Dec, 09:23


#ДеярлиҲазил #ҳикмат:
Янги йил байрамини, камбағалларнинг охирги чақалариниям шилиб олиш учун, бойлар ўйлаб топишган!
© Стэнли Кубрик
🤔
Ҳар эҳтимолга қарши, Янги йил мавзусида таҳлилий мақола:
http://hamidoga.blogspot.com/2014/12/blog-post_30.html
Охирида шу мавзуда #боплаганский #латифа'лари ҳам бор, йэцлы щтў...
😉
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/23914

ТилиҒирром

29 Dec, 13:29


#ДеярлиҲазил:
"Янги йил бизнинг байрам эмас..." ва ҳоказо деётганларга айнан байрамга деб икки окладдан мукофот пули ёзиш керак. Янги йилни нишонламайдиганлар шуни олмасдан, нишонлайдиганларга бериб юбораверса - олам гулистон!
#АнаБўлмаса!
© 2016 йили Файзбоғда кимдир ёзганди, муаллифи эсимда йўқ.
Лекин #боплаганский таклиф, нима демадингиз?
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/23918

ТилиҒирром

28 Dec, 15:43


#ДеярлиҲазил:
Агар ҳеч бир усул ёрдам бермаса, ниҳоят, инструкциясини ўқиб кўринг!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

27 Dec, 09:29


Файзбоғдаги гурунглардан...

Бобуржон Раҳмонбердиев:
«Товуқли Цезарь» салатини негадир шундай тасаввур қилавераман))

Ҳамидбек Юсупов:
«Наполеон» тортини тасаввур қилманг унда. Тасаввур қилсангизам, бизга кўрсатманг.
Байрамда озиб-ёзиб бир торт ейишни ният қилиб юрибман кўпдан бери.

#Боплаганский жавоб экан, нима деМАдингиз?
#АнаБўлмаса!
(Камтарлигим қурсин...)
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27406

ТилиҒирром

26 Dec, 10:59


Щтў-та туть нэтў...
🤣
Балки чинданам 20-асрда туғилган-у, мана бу ердаги вақт машинаси ёрдамида 19-асрга бориб, ўшанда ўлгандир?
Яхши гумонда бўлаверайлик...
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Dec, 09:33


Чатоқ қилишибди бу купюрага ёзиб, чунки мўлжалдаги кишиларга етиб бормайди бу.
Ахир, қариб-чуриб кетсаям пенсияга чиқмасдан, курк товуқдай мансаб курсисида ётиб олган амалдорлар бунақа пул ишлатмайди-ку барибир.
#ДеярлиҲазил
😜🤔😢
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Dec, 06:58


#Иқтибос:

Киши ўзини қанот чиқаргандек ҳис этиши учун биттагина яхши сўз етарли. Ва муҳими – бу сўз ўша киши ҳаётлигида айтилиши лозим.

© Евгений Леонов, «Ўғлимга мактублар»
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Dec, 05:58


#СаводГуллаганский:
Бу қандай тил бўлди экан-а?
😳
Мана бу ердагидай эмасдир, деган яхши гумондаман: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/18884

ТилиҒирром

26 Dec, 04:43


Шунчаки #гўзаллик:
Дубай – жудаям чиройли шаҳар.
Айниқса тепадан қараганда...
🇦🇪 БАА
Кунингиз зўр ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Dec, 02:07


В кофе — кофеин, а в какаокАкаин!
#АнаБўлмаса!
🤪
© Ҳамид ОҒА,
ҳҳуууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууввввв 2012 йилги ФБ-пост
🤔
P.S.: Йўқ, динозаврларни мен живўй кўрмаганман.
😜
Нонушта қилаётганларга, айниқса қаҳва ичаётганларга ёқимли иштаҳа!
☕️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

25 Dec, 14:51


#Мисралар:

Мени бир ўйлаб кўр зерикканингда,
Олис-олисларга олиб кетаман.

© Матназар Абдулҳаким
✍️
#Шеър'нинг тўлиғи Телеграмдаги @tiligirrom каналида:👇 https://t.me/TiliGirrom/16685

ТилиҒирром

25 Dec, 12:58


#КунТарихи:
1878 йилнинг 25 декабрь куни Ла Шо-де-Фон (La Chaux-de-Fonds) шаҳрида Луи Шевроле (Louis Chevrolet) дунёга келган.
🇨🇭 Швейцария
Қизиққанлар учун унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида «АиФ» нашри эълон қилган мана бу мақолани (русчада) #тавсую.
🤔
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27366

ТилиҒирром

25 Dec, 11:51


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ коррупцияга қарши кураш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27415

ТилиҒирром

25 Dec, 09:56


#КунТарихи:
1991 йилнинг 25 декабрида СССРнинг биринчи ва сўнгги, умуман олганда ягона президенти – Михаил Горбачев истеъфо берган эди.
Ўзи бу пайтгача Совет Иттифоқи амалда тарқалиб ҳам бўлган эди.
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

25 Dec, 08:59


#Ҳикмат

Манфаат — инсоннинг қаричидир. У ҳамма нарсани шу «қарич»и билан ўлчайди.
© Ғолиб Баҳром ФБ-профилидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

25 Dec, 07:24


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ, ҚОНУНАН ХАЛҚҚА ТЕГИШЛИ бўлган табиий бойликлардан халққа улуш берилиши тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27384

ТилиҒирром

25 Dec, 06:22


#КунТарихи:
«Правда» газетасининг 1939 йил 25 декабрдаги сонидан парча.

Унда СССР раҳбарини 60 ёшлик юбилейи билан табриклаган Германия раҳбари А.Гитлерга ҳамда Германия ташқи ишлар министри И.Риббентропга жавобан Сталин йўллаган миннатдорчилик телеграммалари чоп этилган.
😳
Ҳа, тўғри тушундингиз – Иккинчи жаҳон уруши бошланган паллада бу икки мамлакат ҳали ўзаро душман эмас эди...
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

25 Dec, 05:32


#Мулоҳаза:

Ўғрида ҳеч қачон инсоф бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

«Ўғри бўл, инсофли бўл» дегани – ўзини ўзи ҳимоя қилиш дегани,
Ўзи ўғирлаган молларининг хавфсизлигини суғурталаш дегани,
Бошқаларни алдаш дегани,
Ўз ўғирлигига қонуний тус бериш дегани,
Озми кўпми фарқи йўк, ҳаром еявер дегани.

Ибратли хикоя ёки эртаклардаги инсофли ўғрилар хақидаги ривоятлар ҳам амалдорлар, ўғрилар томонидан халқни алдаш, ишонтириш, итоаткор қилиш усулидан бошқа нарса эмас.
Шундай экан, аксарият эртаклар шунчаки чўпчакдир.

© Husanboy Sa'dullayevich ФБ-профилидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

25 Dec, 04:47


Шунчаки #гўзаллик:
Бельмопан манзараларидан
🇧🇿 Белиз
Кунингиз завқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Dec, 04:34


Хўўўўш... Бугун қишнинг биринчи куни эканлиги мавзусидаги постлар мавсуми аллақачон очиқ деб эълон қилингандир, а?
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Dec, 02:57


Ниҳоят якшанба куни маза қилиб тушгача ухлаш ниятида бўлсанг-у, саҳарлаб соат саккизда қўшнинг...
#ДеярлиҲазил
🤪
Таниш ҳолатми, бырадлар ва сестыралар?
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/20645

ТилиҒирром

30 Nov, 14:33


Перфекционист дўстларимиз учун бир чимдим #гўзаллик...
😍
Илон Маск ўзининг электропикапи дизайнини қаердан олганини мана бу постимда кўрсатгандим.
Уни нега айнан шунақа шаклда ясаганини ҳам тушундингизми энди?
#ДеярлиҲазил
🚙
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 13:49


Сарбастда битилган ажойиб #шеър:

* * *
Мен Кузга нимадир деб қолмоғим шарт
Тўғрисини айтмоғим керак
Ёлғондир бу сукут сақлаб
кетаётаним.

© Даврон РАЖАБ
🍁
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27217

ТилиҒирром

30 Nov, 12:41


#КунТарихи: 30 ноябрь - Марк Твен туғилган сана.
✍🏼
Унинг қаламига мансуб "Том Сойернинг саргузаштлари" асаридан аччиққина #ҳақиқат акс этган бир #иқтибос:

«Жамиятда илдиз отган бирор урф-одат қанчалик бемаъни бўлса, унга чек қўйиш ҳам шунчалик мушкул кечади».
🤔

Қизиғи - олдинги асрларда яшаб ўтган, Ўзбекистон ҳақида умуман эшитмаган хорижлик адиб қандай қилиб ҳозирги ўзбек халқини бунчалик яхши билган экан?!.
😜

Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 12:04


#Шеър:

Куз ҳам кетаётир
Қайгадир шошиб,
Унинг шўришига қулоқ солмадик.
Лоақал хазондай видо айтишиб,
Бир қадар эркинроқ йиғлаёлмадик.

Мен илғай олмадим,
Йўлларим туман,
Мени соғинганлар қайда қолдилар?
Кун кеча боғларда қийғос гуллаган
Ўриклар хазонин тўкиб бўлдилар.

Қайга элтар мени
Туман йўлларим,
Бу шўр ғавғолардан тўйган бандаман.
Қанча йиллар кечди, дил ҳануз ярим,
Умримни беҳуда совургандайман.

Сенсиз бу боғларда қолдим телбадай,
Ҳеч кимса мен учун қайғурмас тайин.
Майли, хазон териб
Йиғласам йиғлай,
Хазонларни қучиб ўлсам ўлайин.

© Шуҳрат ШОКИР

🍂🍁
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 09:07


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ коррупцияга қарши кураш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27154

ТилиҒирром

30 Nov, 08:11


Овқатни турли қўшимчалар билан ейишни хуш кўрувчилар учун махсус...
#АнаБўлмаса!
😃
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 07:11


Шунчаки #гўзаллик:
Мельбурн шаҳридаги Давлат кутубхонаси биноси олди
🇦🇺 Австралия
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 05:37


#ШЕЪР

* * *

Чайир қанотингиз шамширдек кескир,
Ҳадемай етасиз иссиқ элларга.
Лекин бўлаверманг бу қадар сезгир,
Менсимасдан
қаранг совуқ елларга.

Сиз ҳақ. Бунга ҳеч ким шубҳа қилмаган.
Бугун мен илк дафъа шубҳа қиламан.
Турналарим. Тўхтанг! Мен сиз билмаган
Қутлуғ бир ҳикматни биламан.

Ахир, мен сиз келгач барқ уриб неча,
Сиз кетгач неча бор сўлиб кўрганман.
Сизни танимадим бугун ё кеча,
Мен сизнинг юракда бўлиб кўрганман.

Турналарим, кетиб қолмасангиз бас,
Шундай бир мўъжиза беражакдир юз –
Бошланишга қишнинг юзи чидамас,
Тамом бўлай деса, уялади куз...

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

✍🏻
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 04:53


«Болаларга беринг дунёни» деган гап ҳамиша ҳам тўғри бўлавермас экан...
#ДеярлиҲазил
Шанба-якшанба кунлари #болажон’ларининг шўхлигига чидаб ўтирган дўсту танишларга жўнатамиз буни...
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

30 Nov, 02:54


#Боплаганский #риклом, нима демадингиз?
🤪
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27207

ТилиҒирром

29 Nov, 14:59


Кечки пайт шакарелло билан бир пиёла чоелло ичишга нима етсин...
#АнаБўлмаса!
😂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

29 Nov, 12:59


Салқин тушиб, ёмғир ёғиб юборгани айримларга ёқмаслиги мумкин.
Лекин ёғингарчиликнинг ҳам ўзига яраша яхши жиҳатлари бор. Масалан, у кишига халақит бериб ғашини келтираверадиган турли ҳашаротлардан қутқаради: чивинлар, пашшалар, самокатчилар, квадроберлар...
#ДеярлиҲазил
😂
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27186

ТилиҒирром

29 Nov, 12:22


#Мисралар:

Турналар қайтдилар, яна куз келди,
Бандидан узилди энг сўнгги япроқ.
Ҳаммаси кузга хос, фақат биз йўқмиз,
Энди оғир бизга... бизни унутмоқ.

© Баҳрилло Ихтиёров
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27205

ТилиҒирром

29 Nov, 12:09


#Шеър

КУЗГИ ХАЁЛЛАР

Турналар қайтдилар, яна куз келди,
Сарғайиб заминга тўкилди япроқ.
Ҳаммаси кузга хос, фақат сен йўқсан,
Шунча осонмиди кузни унутмоқ?

Хиёбон, йўлларда хазонлар қат-қат,
Баргларнинг бўғзига илинган сиртмоқ.
Бахтлилар сайр этар, биз йўқмиз фақат,
Демак, осон экан бизни унутмоқ.

Энди тунлар маҳзун...
Сени эсласам,
Юрак қўрғонини забт этар титроқ.
Бироқ оғир экан йиллар ўтса ҳам,
Ўша илк севгини - дардни унутмоқ.

Самарқанд тунлари, йўллар жим-сокин,
Энди ҳавас ундан бир бора ўтмоқ,
Энди ёшлик узоқ – умр кузи яқин,
Бизга эса оғир ишқни унутмоқ.

Хатолар қилганмиз қийнаб юракни,
Армон бўлиб қолган орзуга етмоқ.
Умр дафтаридан ўша варақни,
Йиртсак
осон бўлар балки унутмоқ...

Қачондир дуч келсак ўтамиз сўзсиз,
Энди уят бизга номалар битмоқ,
Энди набиралар сайр этар бизсиз,
Шунда енгил бўлар ишқни унутмоқ.

Турналар қайтдилар, яна куз келди,
Бандидан узилди энг сўнгги япроқ.
Ҳаммаси кузга хос, фақат биз йўқмиз,
Энди оғир бизга... бизни унутмоқ.

© Баҳрилло Ихтиёров
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

29 Nov, 11:25


#Ёмғир‘ни илк бора кўраётган #болажон‘нинг қувончи...
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

29 Nov, 10:25


Эски #латифа'нинг янгича варианти:

Тошбақа учади, дейишади, ростми шу гап?
— Э, ким нима деса ишонаверасанми!? Ана, Билайн интернетиниям шунақа дейишади, лекин тошбақа иккалови бир хил!

© Улуғбек АШУРОВ ФБ-профилидан
#АнаБўлмаса!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

29 Nov, 09:34


Интроверт бўлатуриб, омма олдида ўзини экстраверт қилиб кўрсата олганлар хитроверт дейилади.

© Feby Kuryazova ФБ-профилидан
#ДеярлиҲазил
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

29 Nov, 09:04


ВОЙ ЖАЛЛААААА!!!
😳
Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг:👇
https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 09:39


Файзбоғдаги дўстларимиздан бири мана шу суратни «Ушлаб кўрсаммикан?» деган ёзув билан бирга эълон қилибди. Менам изоҳ ёзиб қўйдим:
«Ҳа, фақат олдин телефонингизни ёнингиздаги кимгадир беринг – ушлаб кўраётганингизни жонли эфирда бизга кўрсатиб турсин».
#Боплаганский #жавоб, нима деМАдингиз?

#ҚораЮмор
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 09:12


Бир чимдим #тарих:
«Мисс идеал қомат — 1956» гўзаллик танлови
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 07:28


Энг машҳур тепакални эса, ҳатто сурати бўлмасаям танийсиз. Бошқаларидан кўра ўшанисига кўпроқ ишонасиз ҳам.
Нима деМАдингиз, бырадлар ва сестыралар?
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 06:45


#Иқтибос

Савдогарнинг айтишича, амакиси саёҳат давомида Каспий деб номланган улкан, тўлқинлари қутурган денгизни кесиб ўтибди. Қирғоқда ердан отилиб чиқаётган қоп-қора ёғ ва сувда Шайтон қироллигидаги баҳайбат қўриқчилардай тик турган металл минораларни кўрганмиш. Осмонни жаннатдаги оташ дарвозага ўхшаган оловли кўпик қоплаб олганмиш. У ердан тоғлар ва водийлар оша саёҳати давомида кўрган энг чиройли мамлакатига ўтиб кетишибди. Бу диёр ҳатто Ҳиротдан ҳам чиройлироқ экан. Мевали боғлар билан қопланган, дарёлари мавж уриб оқадиган бу ўлкада ўқимишли ва маданиятли одамлар яшаркан. Лекин улар уруш ва ҳийла қилишни жуда севармиш. Шунинг учун мамлакатларида ҳеч тинчлик бўлмас экан.

© Абдураззоқ Гурна, «Жаннат»
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 05:44


Шунчаки #гўзаллик:
Куз ортидан мўралайди қиш...
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26908

ТилиҒирром

20 Nov, 05:00


#Ҳикмат:

Одам бошқаларнинг ҳаётини ўйлайверса, туппа-тузук психолог, ўзининг ҳаётини ўйлайверса, туппа-тузук псих бўлиб қолади.

© Муқаддамхон САИДРАСУЛОВА ФБ-профилидан
😃🤔🥲
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Nov, 04:13


Ҳаммага саломлар!
Кунингиз шоколаддек ўтсин!
🍫❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Nov, 12:28


Перфекционист дўстларимиз учун бир чимдим #гўзаллик:
Айни вақтида олинган сурат!
#Қойилмисиз?
❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26335

ТилиҒирром

19 Nov, 08:58


#СаводГуллаганский:
Телеграм шунчалик ривожланиб кетдики, унда ҳатто ХАЧИРлар ҳам канал очиб олишган...
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Nov, 07:54


#КреаТИФФ!
#Қойилмисиз?
😜
Тушлик қилаётган дўстларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27059

ТилиҒирром

19 Nov, 06:53


#Иқтибос:

Икковлоннинг
ёлғизлигидан-да қўрқинчлироқ ёлғизлик йўқ.

© Марк Леви, «Қайдасан
😢
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Nov, 05:58


#ДеярлиҲазил

Тил сертификати эмас, ҚУЛОҚ СЕРТИФИКАТИ берилса, жуда кўплар имтиҳонсиз оларди.

© Талант Бек ФБ-профилидан
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Nov, 05:02


#Мисралар:

Куз зийнатин берар шамолга...

© Ҳамид Оға
🍂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Nov, 04:15


Шунчаки #гўзаллик:
Мандалай саройи (Mandalay Palace)
🇲🇲 Мьянма (Бирма)
Кунингиз яхши ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Nov, 17:13


Шунчаки #гўзаллик:
Тунги чақмоқ ҳайбати
🌌⚡️😮
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Nov, 12:57


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ, оддий халқни қийнаётган муаммоларга давлат томонидан таклиф этилаётган инновацион ечимлар тахминан мана шундай кўринишда эмиш...
#АнаБўлмаса!
🤪
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27044

ТилиҒирром

18 Nov, 11:34


#КунТарихи:
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

🇺🇿

#Шеър:

ВАТАН БАЙРОҒИ

Юрт байроғин
ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксингни ўй.
Ишлов бергин, юмшатиб тур
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб.
Токи ғаним — ватанхўрлар,
Ололмасинлар суғуриб.

Шундай ўргат қулни, хонни,

Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермоқ
осон кечар бўлсин.

© Ҳалима Худойбердиева,
Ўзбекистон халқ шоири

❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

15 Nov, 14:48


#КунТарихи:
Бугун – Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева туғилган кун

Абдуллаева Насиба Меликовна (15 ноябрь 1961, Самарқанд) – ўзбек хонанда ва актрисаси. Ўзбекистон халқ артисти (1993).

Самарқанд мусиқа студиясини (1979), Тошкент давлат маданият институтини (1989) тугатган. Дастлаб ижодини халқ қўшиқларидан бошлаган. «Хоразм лазгиси», «Бари гал», «Танавор», шунингдек Шарқ халқлари қўшиқлари билан танилган.

Лирик майинлик, бадиий маҳорат, теран мазмун, ёқимлилик ва ширадорлик Насиба Абдуллаева ижодига хос. Муҳаббат ҳақидаги қўшиқларни маҳорат билан ижро этади. «Арзимни айтдим», «Жоним менинг», «Ёқасиз жоним», «Мажнунтол», «Малак», «Айланайин» ва бошқалар шулар жумласидан.

Бошқа халқлар қўшиқлари ҳам Насиба Абдуллаева ижодида муҳим ўрин тутади: «Санада галмас», «Айрилиқ» (Озарбайжон), «Ишқ умидиман» (Эрон), «Рўяларда булушурсиз» (Турк).
Бошқа бир қанча хорижий мамлакатларда гастролда бўлган.

Абдуллаева Насиба ижодига бағишлаб «Насиба» телефильми («Ўзбектелефильм», 1989) ишланган.
Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган (1999). 2018 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

© Шухратбек Само ФБ-профилидан

🎼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/596

ТилиҒирром

15 Nov, 13:31


#Боплаганский эслатма, нима деМАдингиз?
#КреаТИФФ!
🤔
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27021

ТилиҒирром

15 Nov, 12:37


Депутат нақ 9 ой кўзга кўринмади. Унинг йўқлигини сезмадик ҳам.
Чиқинди ташувчи дўстларимиз бир ҳафта кўринмаган эди — ҳамма жой чиқиндига тўлиб кетди.
Билдингиз-а, эҳтиромга ким кўпроқ сазовор эканини?!

© Абдулқодир ПОЛВОНОВ
#ДеярлиҲазил
😂🤔😞
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

15 Nov, 11:19


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ коррупцияга қарши кураш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27012

ТилиҒирром

15 Nov, 10:13


#Шеър:

* * *

Ноябрга етиб келди куз,
У ёғига ташлолмас оёқ.
Милён йилдир шу ҳолдир ҳануз,
Хазонрездир энди ҳаммаёқ.

Дарахтларнинг надир гуноҳи,
Қушлар бўғзин куйдирган надир?
Топталётган хазонлар охи,
Ҳикматлари хазонрезгидир.

Кетиш керак, аммо бу қафас,
Юрак кўкка учолмайди тик.
Жасадимни қийнар ҳар нафас,
Оёғимдан тортар тириклик.

У ёғига ҳеч ўтолмайман,
У ёғига ўтолмайди у.
Бу дунёда ман бир фонийман,
Бу дунёда куз қолар мангу.

© Муслимбек Мусаллам, 7.11.2014

🍂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

15 Nov, 07:37


Мана шу ерга ҳозир мен етишмаяпман, мен!
🤩
Тушлик қилаётган дўстларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/27010

ТилиҒирром

15 Nov, 05:25


#ЗатоКўнгилТоза!
😃
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

15 Nov, 00:25


Эрталаб Фейсбукка кирсам, аксарият дўстларим #пидбўл’чиларимизнинг кечаги мағлубиятидан куюниб ёзиб ётишибди экан.
Эй, бунчалик жон куйдираверманглар, асабингиз ўзингизга керак! Ҳали ҳаммаси олдинда – булар яна қааааааанча-қанчалаб ўйинларда ютқазишади.
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмдаги @tiligirrom каналидан: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/23503

ТилиҒирром

14 Nov, 15:56


#КунТарихи: Бугун - болалар адибаси, "Кичкинтой ва Карлсон" каби дурдоналар муаллифи Астрид Линдгрен туғилган сана.
✍️
Унинг қаламига мансуб #Ҳикмат:
Болаликумр палласи эмас, балки кўнгил ҳолатидир.
❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

14 Nov, 14:37


#КунТарихи:
1903 йилнинг 14 ноябрида голланд олими Виллем Эйнтховен янги мослама – электрокардиограф ихтиро қилганини эълон қилган.
Кейинчалик бу олим, ЭКГ услубининг тараққиётига қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофотини олган.
🤔
Телеграмдаги @tiligirrom каналидан: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

14 Nov, 12:09


Файзбоғдаги дўстлардан бири шунақа (1-РАСМ) пост қўйган экан. Уни ҳовуридан тушириш ва кўнглини кўтариш учун бунақа (2-РАСМ) изоҳ ёзиб қўйдим.
😵
Қалай, #боплаганский иш қилибманми?
(Камтарлигим қурсин...)
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26966

ТилиҒирром

14 Nov, 10:56


#Ҳикмат:

Бургут учун кабутар устидан ғалабанинг ҳеч қандай шарафи йўқ.

© Жованни Боккаччо
🦅
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

14 Nov, 06:47


Мана шунақа қушчадан биттагина бўлса эди...
#ДеярлиҲазил
🐦‍⬛️
Мана бунақаси унча шарт бўлмасди шунда: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/24245

ТилиҒирром

14 Nov, 04:40


Шунчаки #гўзаллик:
Куфштайн манзараларидан
🇦🇹 Австрия
Кунингиз мазмунли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

10 Nov, 14:41


#КунТарихи:
Бугун – юртимизда Тиббиёт ходимлари куни!

Биринчи президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами сифатида кенг нишонланади.
👩🏻‍⚕️
Саломатлигимиз посбонларини табриклаймиз!

Ишингиз камайиб, маошингиз кўпаяверсин!
🎁

Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 10:03


#Иқтибос:

Сен ҳаммани яхши кўрасан, ҳаммани яхши кўриш эса – ҳеч кимни яхши кўрмаслик деганидир. Сен барчага бирдай бефарқсан.

© Оскар Уайльд, «Дориан Грейнинг портрети»
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 08:32


Табиат қўйнида овқатланишнинг гашти бўлакча-да барибир...
❤️
Шанба куниям ишлаётган дўстларингизга юборинглар буни...
😜
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 07:03


Куз фаслининг қолган қисмини мана шунақароқ бирор жойда ўтказмак истайдир бу ҒАРиб кўнгул...
😊
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 06:20


#Латифа
#Анекдот

Поймала женщина золотую рыбку, а та и пообещала ей выполнить три желания.
- Рыбка, я хочу.. хочу.. хочу..
- Милая, помни - желания только три. Ни больше, ни меньше.
- Ладно, рыбка, пусть будет только три.
Значит так, запоминай:
кваритрумашинудачу - раз,
шубкуколечкоприческусапожки - два,
мужакрасивоголюбимогодоброго - три.

#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 04:24


Шунчаки #гўзаллик:
Бухарест манзараларидан
🇷🇴 Руминия
Кунингиз мароқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

09 Nov, 03:40


Метродаги ўша амакини энди аэропортга олиб бориш керакмикан, нима деМАдингиз?
#ДеярлиҲазил
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

08 Nov, 18:28


«Ўзингга маҳкам бўл – қўшнингни ўғри тутма», дейди доно халқимиз.
Ҳамма нарсаларингизни жой-жойига қўйиб, хотиржам ҳолда яхши дам олинг!
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

08 Nov, 14:17


Ҳуууувв бир замонлардаги телефон будкалари #ёдингиздами?
Агар бугунги кунда ҳам бўлса, будкаларга мана шунақа қўшимча қулайликлар ҳам жорий этилиши мумкин эди.
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26970

ТилиҒирром

08 Nov, 12:27


#ДеярлиҲазил:

Сен креслода йиллаб ўтириб ҳал этолмаган ишни мен битта бавл қилиб ҳал этаман.
© Метродаги амаки

(Elyor Alimov ФБ-профилидан)
😂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

08 Nov, 11:32


Щтў-та туть нэтў...
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

08 Nov, 10:10


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ хориж тажрибасини ўрганиб жорий этиш ишлари тахминан мана шундай кўринишдаги натижалар бераверар эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26924

ТилиҒирром

08 Nov, 06:17


Файзбоғдаги гурунглардан...
#Боплаганский жавоблар экан, нима деМАдингиз?
#АнаБўлмаса!
(Камтарлигим қурсин...)
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26960

ТилиҒирром

08 Nov, 05:39


#Иқтибос:

«Камбағал одамлар орасига тушиб қолганингизда энг биринчи дуч келадиган муаммонгиз сув танқислигидир, — деганди Эфоса кейинроқ менга. — Сув — ҳаёт манбаи. Шунинг учун ҳам дунё бўйлаб жуда кўплаб сув билан боғлиқ лойиҳаларни топишингиз мумкин. Биз шунчаки одамларга сув етказиб беришимиз керак эди. Ҳаммаси шундан бошланди.»
Сув билан бир қаторда, ночор давлатларга борганингизда сифатли таълим тизимининг йўқлиги, асфальтланмаган йўллар, нўноқ ҳокимият ва бошқа камбағаллик белгиларини яққол пайқашингиз мумкин. Шундай экан, қашшоқликка ечим топиш учун бу каби омиллардан бир ёки бир нечтасини яхшилашнинг ўзи кифоя деб ўйлаш ўринлими?

© Клейтон М.Кристенсон, Эфоса Ожомо, Карен Диллон, «Фаровонлик парадокси»
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 15:57


Файзбоғдаги гурунглардан...
#Боплаганский жавоб экан, нима деМАдингиз?
#АнаБўлмаса!
(Камтарлигим қурсин...)
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26920

ТилиҒирром

07 Nov, 15:16


#КунТарихи:
Нариги томондан назар...

Ёшлар, ёдингизда тутинг, бугун, 7 ноябрь (1917 йил) - бутун инсоният тарихида биринчи бор, хукуматнинг бой ва зодагонлар кулидан МЕХНАТКАШЛАР, яъни ХАЛК кулига утган кун. Бу куни Улуг Социалистик Революция амалга оширилган.
Ва шуни кулогингизга кургошиндай куйиб олингки, бу давлатни сизга коралаб курсатишга уринаётганларнинг хаммаси - айнан зодагонлар ва бойваччалар хукумати тарафдорларидир.
Узингизни эркин, тулаконли инсон хисобласангиз, бу кун - сиз учун байрам!

© Мирзиёд Мирусманов ФБ-профилидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 15:13


#КунТарихи
Бир замонлар 7 ноябрь санаси роса катта байрам бўларди, ҳозир кўпчилик эсламай ҳам қўйган.
#Эслайсизми?
#Ёдингиздами?
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 14:11


#Маслаҳат

Рақамлаштириш ҳаётимизни енгиллаштириши шубҳасиз. Аммо бу имкониятдан ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар ҳам кўпайиб боряпти.

Масалан, картангиздан пул ечиб оладиганлар ёки номингизга кредит олиб қочиб қоладиганлар ҳақида эшитгансиз, кўп огоҳлантиришяпти ҳам.
Кимдир телефон қилиб, ўзини фалон банк ходими эканлигини айтиб, картангиздан кимдир катта миқдорда пул ечиб олмоқчи бўлганини, шуни тасдиқлаб олиш ниятида телефонингизга юборилган махсус кодни айтиб юборишингизни сўрайди...
Бу фириб ҳақида кўпчилик билиб қолди ҳисоб. Лекин улар ҳам анойи эмас – товламачилик усулларини ўзгартириб туришади.

Фирибгарликнинг яна бир тури пайдо бўлибди!

Сизга қайсидир “банк ходими” телефон қилади ва ҳисобингиздаги пул хавф остида эканини айтади. Табиийки сиз ишонмайсиз.
– Ҳо, мени алдолмайсан, банкдан ҳеч қачон мижозга телефон қилишмайди...
– Тўғри, лекин раҳбарларимиз нима қилиб бўлсаям мижозларни огоҳлантиринглар дейишган. Ишонмасангиз, ўзимни кўрсатишим мумкин. Видиочақирувчи очинг!

Қизиқувчан бўлманг!
Видеочақирувчи очманг – бу тузоқ!
Агар, қани, бир кўрайчи ким экан ўзи бу, деб видеочақирувни очсангиз, у дарҳол юзингизни сканер қилиб олади. Ва шу “факт” билан номингизга катта миқдорда кредит олиб, ғойиб бўлади.
Айтишларича, ўғирланадиган кредит миқдори 100 миллиондан бошланар экан.
Огоҳ бўлаверайлик!

Тумсавес хола(лар) ўлмайди!))))))

© Усмон Йўлдош ФБ-профилидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 13:07


Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26944

ТилиҒирром

07 Nov, 11:22


#Муносабат:

1) 95 чи бензиндан қочиб кўпчилик метанга ўтишувди. Метаннинг нархини ҳам оширишди.
2) Пропанга ўтишни бошлашаётган эди унинг нархини оширишяпти.
3) Электромобилга ўтганда электр нархи хам оширишди.
4) Аста-секинлик билан тезакка ўтилади шекилли.
#Ислоҳотлар.

© Илхомбек Бобожанов ФБ-профилидан
😔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 09:12


Карвинг санъати асарларидан бир намуна.
#Қойилмисиз?
😳
Ўз ишининг усталари – бу дунёнинг устунлари!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 05:45


#Шеър:

* * *

Кузак – соғинчлардан яралган фаслим,
Армон – дарахтларда сарғайган япроқ.
Дардлар – сатрларга тўкилган аслим,
Хазон – куз рангига беланган тупроқ.

Илинж – йилни йилга элтувчи кўприк,
Умид – тирикликнинг том нишонаси.
Иймон – қалб кўзини сақловчи киприк,
Виждон – кўнгил уйин энг тор хонаси.

Ҳислар – жилови ҳеч тортилмаган той,
Ақлим – хиралашган умр кўзгуси.
Орзу – инсон ҳечам етолмаган жой,
Кунлар – ҳаётимнинг хазонрезгиси.

Ташвиш – тинчлигимни ўғирлаган важ,
Нола – юрагимда ҳазин тиловат.
Афсус – тўлиқ тўзим топмайдиган ранж,
Ижод – мендан йироқ кетган ҳаловат.

Кузак – соғинчлардан иборат фаслим...

© Mas'ud Mahsudov, 2010

🍂
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 04:29


Шунчаки #гўзаллик:
Луанда манзараларидан
🇦🇴 Ангола
Кунингиз завқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

07 Nov, 03:08


Э, дарвоқе...
Ижтимоий тармоқларда Трамп иштирокидаги мемлар мавсумини очиқ деб эълон қилишдими? Ёки эълон қилиб ҳам ўтирмасдан бошлаб юбораверишдими бу гал?
#АнаБўлмаса!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26947

ТилиҒирром

07 Nov, 01:18


Барчага хайрли тонг!
😍
Тонгда асосийси - ўриндан туриб олиш.
Уйғониш эса кейин - йўл-йўлакай амалга ошаверади!
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

06 Nov, 14:09


#Ҳикмат:

Агар мақсаду орзуларингиз ҳақида айтсангиз, атрофдагилар устингиздан кулишмаётган бўлса – демак, жудаям майда нарсаларни орзу қилаётган экансиз...

© Отабек ЙЎЛДОШЕВ ФБ-профилидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

06 Nov, 13:01


Машинаси бор бырадлар учун эслатма.
#АнаБўлмаса!
🤣
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26930

ТилиҒирром

06 Nov, 12:13


#КунТарихи:
1977 йилнинг 6 ноябрь санасида Марказий Осиёдаги илк метрополитен ишга тушган эди...
ТУҒИЛГАН КУНИНГ БИЛАН, ЖОНАЖОН ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИ!
Ⓜ️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

06 Nov, 11:28


#Иқтибос

Бир гал кимдир таъкидлаганидек, саргузаштлар уларни қизиқарли гапириб беришни уддаловчилар билан юз беради. Афтидан, ҳаёт тажрибаси ҳам худди шунақа – фақат унга бардош беришга қодир кишиларга тақдим этилади.

© Пол Остер, «Нью-Йорк трилогияси»
✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

06 Nov, 10:00


#КунТарихи:
1991 йилнинг 6 ноябрь куни КПСС тугатилган эди!
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Nov, 13:22


Узоқ сафардан қайтиб, соғиниб қолган севгилинг билан кўришаётганингда...
😂
Таниш ҳолатми, бырадлар?
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Nov, 10:39


Шунчаки #гўзаллик:
Куз ортидан мўралайди қиш...
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

02 Nov, 06:41


Аччиққина #ЛАТИФА:

СССР даврида битта раисни қамаб қўйиб, сўроқ қилишаётган экан:
– Сиз икки қаватли иморат қурибсиз, учта машинангиз бор экан, яна данғиллама дача қурдирибсиз... Шуларни халқнинг пулига қилган экансиз, тўғрими?
– Э, нималар деяпсиз!? Халқда шунча пул нима қилади!?
😜

P. S.:
Эски #латифа бу, барча ўхшашликлар шунчаки тасодиф.
#АнаБўлмаса!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26907

ТилиҒирром

02 Nov, 05:24


Шунчаки #гўзаллик:
Мапуту манзараларидан
🇲🇿 Мозамбик
Кунингиз завқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 14:57


– Ие, сизни қамалди деб эшитган эдим...
– Ҳа, қамашганди, кейин қўйиб юборишди.
Нима учун қамашганди ўзи?
Пора олганим учун.
Нимага қўйиб юборишди унда?
– Ўзинг нима деб ўйлайсан?
😜
P. S.:
Эски #латифа бу, барча ўхшашликлар шунчаки тасодиф.
#АнаБўлмаса!
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26901

ТилиҒирром

01 Nov, 13:05


Буюк кўчиш!
#Қойилмисиз?
🦆
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26868

ТилиҒирром

01 Nov, 12:23


#Шеър:

* * *

Қаранг, чархпалакдек кечмоқда фурсат,
Қаранг, кўнглингизга қарадим сизнинг.
Кимдир “Видо они”, дедими ҳайҳот,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Хазонрезги боғда юрибсиз ёлғиз,
Кўзингизга кўзим тўқнашди илкис.
Мени руҳлантирди бир баҳорий ҳис,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Хазонрез боғларда барг шивирлари,
Сизга қизиқмасми буларнинг бари?
Баҳорни эслатар гоҳ ёмғирлари,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?

Таскин топганлар бор зилол сувдан ҳам,
Ҳайратга тушасиз – сиз каби мен ҳам,
Кузда туриб кузни соғинсангиз ҳам,
Яна битта ойи қолдими кузнинг?...

© Шерзод Абдусамадов
Унинг канали: https://t.me/sherzod_abdusamadov

✍🏼
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 10:11


ВАЪДА ЭМАС НАТИЖА ЭДИ.
ЭРТАГА ЭМАС БУГУН ЭДИ.
Депутатларнинг аравалари сувдан ўтди.

© Илхомбек Бобожанов ФБ-профилидан
😢
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 09:24


#Иқтибос:

Ёлғизликка кўника оласан, бироқ уни лоақал биргина кунга бузадиган бўлсанг, кейин унга бошқатдан кўникишингга тўғри келади, энг бошидан.

© Ричард Бах, «Иллюзиялар»
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 07:59


– Нима, веганлар куни бўлса, мен оч қолишим керакми!?
#АнаБўлмаса!
🤣
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26881

ТилиҒирром

01 Nov, 07:23


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ, оддий халқни қийнаётган муаммоларга давлат томонидан таклиф этилаётган инновацион ечимлар тахминан мана шундай кўринишда эмиш...
#АнаБўлмаса!
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26861

ТилиҒирром

01 Nov, 05:58


#Мисралар:

«Мен сени ўлгудек севаман», — дединг.
Яшагудек севмоқ керак, аслида,

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

✍🏼
#Шеър’нинг тўлиғи Телеграмдаги @tiligirrom каналида: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26884

ТилиҒирром

01 Nov, 05:20


#КунТарихи: 1 ноябрь - Халқаро ВЕГАНлар куни!

ИЗОҲ:
Гўшт емайдиган
кишиларлар "вегетарианлар" деб аталишини биласиз.
Уларнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, веган - шулардан энг "ашаддий"сидир. Яъни, бу тур кишилар нафақат жониворлардан олинувчи озуқа маҳсулотларидан сақланади, балки ҳатто кийим-бошда ва бошқа нарсаларда ҳам ҳайвонлардан олинувчи нарсаларни умуман қўлламайди.

Ўз навбатида, веганларнинг ҳам турлари бор экан, аммо уёғини ёзсам гап чўзилиб кетади. Қизиққанлар учун: https://vegago.ru/read/vegan-i-vegetarianecz-v-chem-raznicza.html
😲
Қизиқ, ўзбеклар орасида бундай кишилар бормикан ўзи?
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 04:41


Аччиққина #ҳақиқат:

Кўп муаммоларнинг орқасида каттакон одамларнинг катта манфаати ётади. Муаммони ҳал қилиш учун ўша каттакон ўз манфаатидан воз кечиши керак бўлади. Бу эса Зимбабведа иложсиз.

© Абу Билол Одил ФБ-профилидан
😢
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

01 Nov, 04:02


Шунчаки #гўзаллик:
Чеченистон манзараларидан: Шали шаҳридаги «Мусулмонлар фахри» масжиди
🇷🇺 Россия
Кунингиз баракали ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 13:11


#КреаТИФФ!
😂
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26812

ТилиҒирром

28 Oct, 12:09


#КунТарихи: 1955 йилнинг 28 октябрида Билл ГЕЙТС туғилган эди.

#Латифа:
– Биласанми, оғайни, бутун дунё бўйлаб Windows фойдаланувчилари кимни энг кўп эслашади?
Билл Гейтсни бўлса керак-да?
Тополмадинг, аммо яқин келдинг. Ўзини эмас, онасини.
#АнаБўлмаса!
😜
Бунданам зўр яна битта латифа эса @tiligirrom каналида: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/24753

ТилиҒирром

28 Oct, 11:04


Салкам #ҳикмат:

Агар ёзганинг бировнинг кўнглини кўтармаса, ўйлашга ундамаса ёки лоақал қийнамаса, унда ёзишнинг нима кераги бор? 😉
Ундан кўра профилингга селфи жойлаб юраверганинг яхши эмасми?
#АнаБўлмаса!

© Ҳамид ОҒА, ҳҳуууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууввввввввввввввввв 2015 йилги ФБ-пост
🧐
P.S.: Йўқ, динозаврларни мен живўй кўрмаганман.
😊
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 10:07


#КунТарихи
Дам соз, дам суҳбат:
Ahmet Kaya – «Ağlama Bebeğim»
🎹
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 10:01


#КунТарихи:
1957 йил 28 октябрда мен яхши кўриб тинглайдиган хонандалардан бири – Аҳмад Қоя (Ahmet Kaya) туғилган.
Шоир ва жамоат арбоби ҳам бўлган бу кишининг шахсияти бирмунча зиддиятли. Унинг отаси курд, онаси турк бўлиб, ўзи Малатя элида туғилган. Кейинчалик оиласи Истанбулга кўчиб кетишга мажбур бўлган, Аҳмад эса мактабни ташлаб, киракашлик қилган.
1985 йили илк альбомини чиқариб, Аҳмад Қоя сал кейинроқ - 1990-йилларда Туркиянинг энг таниқли қўшиқчиларидан бирига айланган.

Зиддиятли тарафига келсак, Аҳмад Қоя курдлар масаласида ҳукуматга мухолиф сиёсий фикрларини ҳеч қачон яширмаган. Германиядаги концертларидан бирида у "Курдистон ишчи партияси" байроғи фонида саҳнага чиққан ва унинг етакчиси Абдулла Ўжолонни қўллаб-қувватлаган. Тадбирлардан бирида у курд тилидаги қўшиқлар альбомини чиқармоқчи эканини айтган, Туркияда бу тилдаги қўшиқлар тақиқланган эди.
Хулласи калом, сиёсий таъқиблар туфайли хонанда 1999 йили Парижга кўчиб кетган. Европада концертлар берган, ТВларда чиққан. 2000 йил 16 ноябрда юрак хуружи туфайли оламдан ўтган.
🎼
Бир неча йил аввал ФБда мен Аҳмад Қоянинг қўшиғини тинглаётганимни пост қилиб қўйганимда, ўзим қаттиқ ҳурмат қиладиган дўстларимдан бири "Террорчиларнинг қўшиқларини тингламайлик", дея изоҳ ёзган эди. Аммо мен бу фикрга унчалик қўшилмайман: Аҳмад Қоя бўладими, Шерали ёки Юлдуз бўладими - уларнинг сиёсий қарашлари, маънавияти ё бошқаси - ўз йўлига, биз уларнинг санъатигагина ошиқмиз.
Навбатдаги постимда Аҳмад Қоянинг қўшиқларидан бирини чиқараман.
👍
Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг:👇
https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 08:46


#Иқтибос:

Киши олға юра олмайди, агар унинг юрагини хотиралар дарди кемираётган бўлса.

© Маргарет Митчелл, «Шамолларда қолган ҳисларим»
❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/24029

ТилиҒирром

28 Oct, 07:53


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ банкларнинг халққа кредит бериши тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26785

ТилиҒирром

28 Oct, 07:11


Аҳмоқлар ақл ўргатса...
#4ungalla4und)
© Мухаммаджон Юнусов ФБ-профилидан
🤣
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 06:27


#Муносабат:

"HET Billing mobile"нинг ёрдамга муҳтож ёрдами )

Сарфланган электр энергияси маълумотини мобиль илова орқали билиб бўлмаётгани ҳақида аввалроқ ёзгандим. Яъни ҳисоб-рақам киритса, пароль фалон телефон рақамига жўнатилганини билдиради, аммо телефонга код келмайди.

Танқиддан кейин вазият сал "ўзгаргани"ни сездим. Яъни энди ҳисоб-рақам киритилса, телефон рақамига код жўнатилганини айтяпти. Аммо-лекин-бироқ битта ҳисоб-рақам учун ҳар гал ҳар хил телефон рақами кўрсатяпти ))

Ишонгим келяптики, ҲЭТдагилар ростдан ҳам код жўнатяпти, фақат ҳозирча менинг телефон рақамимга эмас. Ўшангача уриниб туравераман энди ))) Фақат "у келажак қачон келажак..."

© Otabek Muhammadiy ФБ-профилидан
😜🤔😡
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 05:44


#Иқтибос:

Хатоларингни тан олиш оғир, айниқса, узоқ вақт хато қилган бўлсанг.

© «Увенинг иккинчи умри» фильмидан
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

28 Oct, 04:58


Монако манзараларидан
🇲🇨
Кунингиз зўр ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Oct, 15:34


#КунТарихи:
1984 йил 26 октябрь куни Жеймс Кэмерон ишлаган «Терминатор» илмий-фантастик жангари фильми экранларга чиққан эди.
🎬
Шу фильмдан #Иқтибос:
«Ўз-ўзини йўқ қилиш – инсоният табиатининг ажралмас қисмидир».
🤔
Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг:👇
https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

26 Oct, 13:16


«Уйланган» номли йўл белгиси.
© Орифжон ОДИЛОВ ФБ-профилидан

#4ungalla4und)
😜
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26772

ТилиҒирром

24 Oct, 15:09


#Биласизми?
Лампочканинг куйиш жараёни, секинлаштирилган видеода.
😳
Уйларингиз ҳамиша чароғон бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

24 Oct, 12:06


Бу – ўша машҳур Сфинкс ҳайкали. Фақат орқа томонидан кўриниши.
#Қойилмисиз?
Ракурс муҳим, дейман-ку ҳамиша...
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

24 Oct, 10:01


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ хориж тажрибасини ўрганиб жорий этиш тахминан мана шундай кўринишда олиб борилаётган эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26752

ТилиҒирром

24 Oct, 08:48


Аччиққина #ҳақиқат:

Банкир – бу Сизга қуёш чиқиб турган пайтда соябон бериб туриб, ёмғир бошланиши билан уни олиб қўядиган кишидир.

© Роберт ФРОСТ
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

24 Oct, 07:54


#КреаТИФФ!
Тушликка ЧеБурек ёки бошқа таом ейишингиздан қатъи назар, ёқимли иштаҳа!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26750

ТилиҒирром

24 Oct, 06:04


#Иқтибос

Деразани ёпиб юбора олмайсанми?
— Сен тоза ҳавони яхши кўрасан, деб ўйлабман.
Яхши кўраман! Шунчаки... куз — унда ҳамиша рўёбга чиқмаган орзулар ҳиди бўлади.

© Олег Тищенков, «Мушук»
😔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

24 Oct, 04:51


Шунчаки #гўзаллик
Сент-Полс-Бей (ёки San Pawl il-Baħar) манзараларидан: Мони Филериму монастири
🇲🇹 Мальта
Кунингиз ажойиб ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 17:31


Яхши дам олинглар!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 15:54


#Факт:
Арнольд Шварценеггер асли Австриядан, унинг она тили эса немисча эканидан хабарингиз бўлса керак.
Аммо «Терминатор» фильмининг немисча версиясида унинг ўз образига ўзи овоз беришига йўл қўйишмаган.
«Ҳамма гап сенинг акцентингда, Арнольд, – дейишган продюсерлар унга. – Биласанми, акцентинг жуда дағал, қишлоқча, шундай экан, тўғрисини айтганда, немисчани сен худди қишлоқилардек гапирасан».
#Қойилмисиз?
😳
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 14:42


Эътибор берганмисиз, одамлар энг кўп қизиқадиган ва ишонадиган хабарлар "Номаълум манбаларга кўра..." ёки "Исми сир сақланишини истаган манбанинг таъкидлашича..." деб бошланади.
#ДеярлиҲазил
🤔
© Ҳамид Оға, ҳуууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууууувввввввввв 2015 йилги ФБ-пост
😜
P.S.: Йўқ, динозаврларни мен живўй кўрмаганман.
😊
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 13:08


#КреаТИФФ!
😂
Йўлларингиз бехатар ва берадар бўлаверсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26755

ТилиҒирром

23 Oct, 12:22


#СаводГуллаганский, лекин бу ерда бир гап бор...
😉
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 11:44


#КунТарихи:

1940 йил 23 октябрь куни #пидбўл афсонаси — Пеле туғилган.
Унинг Тошкентда дўппи-тўн кийиб тушган суратини кўрганмидингиз?
⚽️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 10:58


Э. йўқ, раҳмат – шу бинодаги ишим битмай қўяқолсин...
#АнаБўлмаса!
😜
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

23 Oct, 09:47


Дам соз, дам суҳбат:
Emel Mathlouthi – «Holm»
🎹
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

20 Oct, 09:47


#ДеярлиҲазил
Деразадан қарасам, деярли барча қўшнилар машинасини ювяпти. Чиқиб ҳаммасига айтиб келаман - ювиб бўлгач, автомобилини усти очиқ жойда қолдиришмасин.

Чунки бунинг ирими ёмон, мана бу ерда ёзган эдим: https://t.me/TiliGirrom/24391

ТилиҒирром

19 Oct, 15:42


¡иɯʎdʞ ин ʞɐʞ 'ɐнɔɐdʞǝdu qнεиЖ
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Oct, 11:13


#Ҳикмат:

Бошқалардан кўпроқ билган киши яккаланиб қолади.

© Карл Густав Юнг
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Oct, 09:37


Шунчаки #гўзаллик:
Олтин куз таровати
❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Oct, 07:23


#Латифа:

- Нима деб ўйлайсиз, Марсда ҳаёт бормикан?
- Э, йўқ, у ердаям ҳаёт бўлмаса керак-ов...

#АнаБўлмаса!
😜

ЭНДИ ЭСА БЕҲАЗИЛ:
Машҳур фантаст Айзек АЗИМОВнинг худди шу мавзудаги "УЛАР УЧИБ КЕЛИШОЛМАЙДИ" номли қисқагина ҳикоясини каминанинг таржимасида блогимда ўқишингиз мумкин:
http://hamidoga.blogspot.com/2014/06/blog-post_29.html
📖
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Oct, 06:14


Айтишларича, олис-олислардаги қайсидир бир мамлакатда чуқур ислоҳотлар самараси ўлароқ хориж тажрибасини ўрганиб жорий этиш ишлари тахминан мана шундай кўринишдаги натижалар бераверар эмиш...
#ДеярлиҲазил
🤪
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/TiliGirrom/26710

ТилиҒирром

19 Oct, 05:41


#Иқтибос

Ва кутилмаганда тафаккурим ёришиб кетди – менга уларнинг бахтли никоҳи сири аён бўлди. Хотини бир оғиз ҳам инглизча сўзни билмасди, эри эса – испанча.

© Женнифер Уорф, «Дояни чақиринг»
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

19 Oct, 04:52


Шунчаки #гўзаллик:
Фельсбург (немисча Felsburg – «Қоя қасри») манзараларидан
🇩🇪 Германия
Кунингиз мароқли ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 16:14


#КунТарихи:
1960 йилнинг 18 октябрида Жан-Клод Ван Дамм туғилган!
#Эслайсизми?
#Ёдингиздами?
🎦
Телеграмдаги @tiligirrom каналидан: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 14:44


#Шеър

БИР СЎЗ

«Бир сўз топмадингиз» – «Борми шундай сўз
«Нигоҳингиз ҳорғин» – «Йўлингда толди».
Сенга тутавериб-тутавериб кўз,
Умид боғларимга куз келиб қолди.

Кечикиб бўлса ҳам хуш келдинг, ахир
Бу қадар ҳаяллаб келарми бахт ҳам?
Аяма. Тўкилган мевалар тахир,
Қадамларинг бўлсин шафқатсиз, шахдам.

Нечун ҳар қадамда довдирайсан сен,
Хазон эмас, гўё япроқларим чўғ.
Кўзларинг ёш тўла, жовдирайсан сен,
Излайсан, излайсан – ўша бир сўз йўқ.

Олдингга чиқаман, руҳим тўла мунг,
Ҳорғин кўзларимга ботган сўз билан.
Қўлингдан ушлайман мен соқов, мен гунг,
Юракда мағиздек қотган сўз билан.

Бошқа сўзларни-ку, осон сўзлайман,
Сўзлайман, минг тавба, баъзан эрмакка.
Бу бир сўзни эса қандай бўзлайман,
Сенинг ҳаётингга бермакка.

Сўз ўрнига умрим бераётир рўй,
Айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза.
Дард чеккан табибим, энди билиб қўй,
Йўқ мен учун сўздан оғирроқ нарса.

Мен сенга аталган шундай меваман,
Юрагимни ушат, ол бир сўзимни.
Сендан аямайман, сени севаман,
Мен узиб бераман сенга ўзимни!

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

❤️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 11:55


#КунТарихи:
18 октябрь — САМАРҚАНД куни!
🕌
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 09:46


#КеракБўлади:
Умуртқани тўғрилаб #СаломатБўлинг!
🤾🏽‍♂️
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 07:00


#ДеярлиҲазил:

Севги ҳақида нима дея оласиз?
– Бу ҳудди осмондаги юлдузларни санашдек гап.
Чексизлик, демоқчимисиз?
– Йўқ! Вақтни бекорга сарфлаш.

© Mustaqil Dasturchi ФБ-профилидан
😃🤔😔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 05:25


Аччиққина #ҳақиқат:

Ҳали бирорта диктатор ўз танқидчисига ёки маддоҳ бўлмаган шоирга тўн кийгазган эмас...

© Хамроқул Асқар
🤔
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO

ТилиҒирром

18 Oct, 04:38


Доҳа манзараларидан: Фонар масжиди
🇶🇦 Қатар
Кунингиз баракали ўтсин!
😍
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO