"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰 @mushtumjurnali Channel on Telegram

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

@mushtumjurnali


"Муштум" ҳажвий, танқидий журнали

Админ: +998998731313

Мурожаат учун: @mushtumgabot

Реклама хизмати: @Rek_musht

Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/mushtumjurnali

Бизнинг материаллардан фойдаланганда олинган манбани кўрсатиб ўтишни унутманг❗️

МУШТУМ журнали расмий канали 📰 (Uzbek)

МУШТУМ журнали расмий канали оларнинг хайоти ёзиш, фотосуратлар чоп қилиш, фотошартлар яратиш ҳамда сўнгги янгиликлари олиб бориш мақсадида янги тўп МУШТУМ журнали расмий каналидир. Ушбу канал билан мурожаат қилиш учун @mushtumgabot ёзмаган бўлиши мумкин. МУШТУМ журнали расмий канали томонидан марказлаштирилган реклама хизматлари учун @Rek_mushtга мурожаат қилиш мумкин. Ижтимоий тармоқлар ва бошқа материалларни кўриб чиқиш учун https://taplink.cc/mushtumjurnaliга киришингиз мумкин. МУШТУМ журнали расмий каналидан фойдаланганда, манбани кўрсатиб ўтганингизни ўтказишни унутманг! 📰❗️

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 15:13


«Абдуллажон» фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 14:36


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

🎤Суюнбек КУЧКАРОВ,
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 13:35


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 12:22


Рассом хандаси

Ойбек НОРҚУЛОВ
чизган карикатура

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 10:55


Ҳар бир танқидий чиқиши – "нишон"га бориб тегадиган канални биласизми? Билмасангиз, билиб олинг! Бу канал👉 https://t.me/komporuz

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 07:16


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 06:08


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

БЎРИВОЙНИНГ ШИКОЯТИ


Ёмон қарашар бизга,
Қўй-қўзини ейди деб.
"Тили йўқ экан", – дея,
Ёмонламанг-да ҳадеб.

Сизга ўхшаб, бўғзига
Ўткир пичоқ санчмаймиз,
Тиқиб темир оғзига,
Қийма қилиб янчмаймиз.

Ёғни обдон қиздириб,
Қовурмаймиз қозонда.
Минг бўрини чақириб,
Тўй бермаймиз азонда.

Тўқ қоринга эт тиқиб,
Шиширмаймиз қоринни.
Очиқсак, овга чиқиб,
Топиб еймиз борини.

Оғиздан ортса ташлаб,
Юбормаймиз аҳлатга.
Сўнгаккача қиртишлаб,
Кемирамиз хилватда.

Не қилайлик, ноилож,
Ишимиз зуруратдан.
Қани, бўлсайди илож,
Тўярдик зироатдан.

Аммо худойим бизни
Этхўр қилиб яратган.
Ризқ ила рўзимизни
Қўй-қўзига қаратган.

Биз – жонзотлар бўриси,
Сиз – дунёнинг зўрисиз.
Аммо гапнинг тўғриси:
Биздан баттар бўрисиз!

Худойберди КОМИЛОВ,
Самарқанд вилояти, Ургут тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 04:46


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рўзибой ИБРОҲИМОВ мавзуси. (Сунъий интеллект)

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

29 Jan, 00:11


САҲАРХАНДА

Офис ходимининг бир кунлик иш режаси:⠀
— Компьютер блокка тушиб қолмаслиги учун "сичқонча"ни ҳар-ҳар замонда жойидан аста қимирлатиб қўйиш.

* * *
Университитет ректори талабадан сўрабди:⠀
— Нимага айнан бизнинг университетни танладингиз? ⠀
Талаба жавоб берибди:⠀
— Дада, қўйсангиз-чи, бундай саволларни...

* * *
Статистика маълумотларига қараганда, ҳозир гўзаллик салонига келаётган қизларни:⠀
— Келинг, хола, деб кутиб олиб, яхши боринг, синглим, деб кузатиб юборишаётган экан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 15:43


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Э ВОҲ...

Э воҳ, замон қизларининг
           дилни ӯртар нози йӯқ,
Сӯзлаётган сӯзларининг
           шарқона пардози йӯқ.

Бӯй йигитлар ажиб танбал,
           эрка, инжиқ, оқбилак,
Кураш тушмас, от кӯрмаган,
           чапдаст чавандози йӯқ.

Кӯп шоирлар маддоҳ бу кун,
          қай олимлар лӯттибоз,
Созанда танбур тутмаган,
          ҳофизнинг овози йӯқ.

Урчиб борар қашқир, тулки,
          бӯрибосар занжирбанд,
Беҳисоб лайчалар изғир,
          овга ярар този йӯқ.

Ӯзин уста деган кӯп, лек
         ҳар мақомга йӯрғалар,
Бундоқ сӯраб борсанг асли
         ҳеч бирин устози йӯқ.

Амал аҳли тужжор тараф,
        фақир харидор мазлум,
Бу дунё бир бозор, бунда
        шайни соз торози йӯқ.

Сув келтирган хору зору,
        кӯза синдирган азиз,
Ҳақни ҳаққа ажратгувчи
        холис, одил қози йӯқ.

Ҳашам замон мезонидур,
        ӯндан тӯққиз нафс қули,
Орифликнинг йӯлларида
        жон бермоққа рози йӯқ.

Хилватларда вайсаб нодон
        ким-кимларни айблагай,
Бу даврон дардига малҳам
        бӯлар танти, ғози йӯқ.

Рустам ҚУРБОНОВ,
Самарқанд вилояти

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 15:24


«Келинлар қўзғолони» спектаклидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 14:20


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 10:55


НМАЎЛЯПТИ – 7

Биродарлар, табриклаймиз! Пойтахтимиз яна энг иплос шаҳарлар бўйича дунёда тенги йўқ!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Экология вазирлиги ва ундан катталарига таклифимиз:

1. Шаҳардаги дарахтларнинг қолган-қутганини таг-тугидан кесиб ташлаш керак.
2. Озгина сув жилдираётган ариқчалар қолган бўлса, ёпиб, текислаш керак.
3. Кўчаларга умуман сув сепмаслик керак.
4. Бир қарич очиқ майдон бўлса,
(ёрдамчилар бунақа ишга роса уста), сотиш керак: осмонўпар бинолар қуришсин.
5. Чириб кетган, ҳар қадамда ўсалдек йўталиб, тутун чиқарадиган машиналарни кўпайтириш керак.
6. Дод деб чиққан блогерларни оғзига уриб, 15 суткага тиқиш керак.
(узайтириш “ерунда”)

Мана шунда иплослардан-иплос деган “номинация” бўлса ҳам биринчиликни бировга бермаймиз!
Олға шоввозлар!

– НМАЎЛЯПТИ?..
– ТОШКАНД ЎЛЯПТИ!

“Муштум” бобо
Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 08:58


“Ким олади-ё, шугинани-ё –2025” танловига

ПАЙПОҚ ОЛДИМ

Бир куни:

Хотин айтди:
– Дадаси,
Пайпоғингиз қолмабди.
Йил ўтибди, бу эркак
Битта пайпоқ олмабди.

Маошингиз турибди.
Рўзғор! Биз ҳам биламиз.
Ўлар жонга, якшанба
Бозор қилиб келамиз.

Бозорда:

Ёш боладек етаклаб
Бозор кезиб юрибмиз.
Пайпоқ излаб, пайпоқ йўқ
Расталарга кирибмиз.

Туфли олдик, шарф олдик,
Рўмол олдик, кўйлаклик.
Қишга пальто, ёз учун
Бир нималар кераклик.

Мен пайпоққа тўхтасам,
Тортиб кетар қўлимдан.
Атир-упа, кимхоб бор,
Пайпоқ чиқмас йўлимдан.

Бир пайпоқни кўрсатиб:
“Бу чидамсиз” деб кетди.
Яна бири “Сифатсиз”,
“Кўк киймайсиз” деб кетди.

“Оқ?” дегандим, “Йўқ” деди,
– Бало борми модага?
Топган пулиз кетади
Совун билан содага.

Бир пайпоқни ўпоқ деб,
Сўпоқ деди бошқасин.
Сабр берсин бозорга,
Хотин бозор қилмасин.

Нима дердим, кийган мен,
Хотин ювар пайпоқни.
Қора кийсам кийибман
Ёқтирмаса кўк, оқни.

Кетар чоғда сабабчи
Тўрвамизга солинди.
Пайпоқ учун келдик деб
Бир жуфт пайпоқ олинди.

Хуллас, тонгдан кечгача,
Бозор кезиб бетиним
Пайпоқ йўқ деб камини
Бутлаб олди хотиним.

Али Ал Меҳр
.
Андижон вилояти, Асака шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 05:23


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 03:52


Қуйида Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг бугунимиз учун долзарб бўлган, ибратли ва ҳикматли фикр ва мулоҳазаларини ўқишингиз мумкин.

«Ҳозирги маданият оламида миллатнинг ўз хуқуқини сақлаш шарафи унинг қурол кучигагина боғланмишдир. Шунинг учун тўлиқ мудофаа кучига эга бўлмаган миллатлар инсоний ҳуқуқларидан бутунлай ажраб, ҳайвонлар қаторида хўрлик билан яшамоққа мажбурдирлар». «Шунга кўра, Ватан болалари олдимиздаги келажак кунларни эскариб, замонавий илм ўқишга чин кўнгиллари билан киришиб, ҳалол мерос ўз Ватанларини эгаллаш учун мудофаа қуввати тайёрлашга тиш-тирноқлари
билан ёпишсинлар».

* * *
«Инсоннинг энг севган қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. Аларнинг энг биринчиси шулдурким, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмокдур. Ўзида эрки йўқ, қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор?
Иккинчиси — шаръий ёки қонуний касблари орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топгувчининг ўз ҳаққи бўлган хос мулкидур.

Учинчиси — ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси, у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидур. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидур, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидур.

Тўртинчиси — ҳар мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидур»

* * *
«Ҳар бир давлат арбоби сиёсатда билимдонлик, сезгирлик, изчиллик ва жасорат каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирмоғи керак. Бу тоифадаги ҳукмдорлар ўзлари кучли бўлганлиги учун атрофига мард ва очиқча сўзлаша оладиган кишиларни тўплаб иш юритади. Улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темур шундай зотлардан эди.
Темур султон таърифича, ҳукмдорга ўз фикрини ва мулоҳазаларини айтишга ботина олмайдиган ҳамда ўз соясидан чўчийдиган, қул табиатли мансабдорлар салтанатнинг энг хавфли душманларидур. Чунки улар ўзларининг ожизлиги ва жасоратсизлиги орқасида иккиюзламачилик билан иш юритадилар, кези келганда эса ўз ҳукмдорига ва ҳатто ватанига хиёнат қилишдан тоймайдилар. Шу боисдан буюк Амир Темур қул табиатли амалдорларни ёқтирмай, ўз қадру- қиммати, виждони, ор-номуси ва ғурурини сақлай оладиган кишиларни давлатнинг устуни деб ҳисоблаган».

Алихонтўра СОҒУНИЙ

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

28 Jan, 00:33


САҲАРХАНДА

Аввал прокурор бўлиб ишлаган одам завод раҳбари лавозимига ишга тайинланибди ва ишчиларга қараб:
— Мен сизларга ўғрилик қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман ҳали! — дермиш.

* * *
Ёш йигитча китоб дўконида сотувчидан сўрабди:
— Сизларда "Қандай қилиб 1 ой ичида миллионер бўлиш мумкин?", — деган китоб борми?
— Бор! Мана, марҳамат! Лекин сизга тавсиямиз — бу китобга қўшиб "Жиноят кодекси"ни ҳам сотиб олинг.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 14:59


"Парвона" спектаклидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 12:00


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

ХИТОЙЛИК КУЁВ
(Ҳажвия)


Хитойликлар бало. Доимо изланишда. Янгиликка ўч. Авлоду аждодимга асқотсин, дея бирор нарсани ихтиро қилади, деб одаму оламдан бехабар гулдай қизимни хитойлик йигитга турмушга чиқариб ўтирибман-а. Бир томондан бу яхши, иккинчи томондан, буёғини айтмай қўяқолай…
Қизимга орзу-ҳавас билан бир таҳмон кўрпа қилдим. Куёв тушмагур кўрпалардан уч юз рулон пахталик матоҳ чиқариб пуллабди ва фойдасига бозорнинг олди машинасини сотиб олибди.
– Наҳотки, кўрпалар уч юз рулон бўлган бўлса? – дея қизимдан сўрагандим, «Куёвингиз унинг таркибига икки-учта эски-туски, илма-тешик пластмас челакни қўшиб юборди, қарабсизки, уч юз рулон бўлди. – дейди.
Бу гапдан ёқамни ушладим… Бунисини қўяверинг. Яқинда неваралик бўламан, деб тўрт киши кўргилик коляска олдим. Теримга сиғмай уйига олиб бордим. Тиниб-тинчимас куёв коляскадан учта велосипед ясаб, иккитасини сотиб, биттасини неварамга олиб қўйибди.
– Коляска керак эмас. Болани белингга боғлаб ишла, коляска ҳайдаб бекор юрма, тушундингми, – дебди қизимга.
Қизимнинг бўхчасидаги ўн иккита сочиқдан бир тонна салфетка ишлаб чиқарибди.
Бир куни денг, мен ҳам би-ир савлат тўкиб қизимникига борай деб қимматбаҳо шарфимни ўрабману, қайтишда ёдимдан кўтарилиб ташлаб келибман. Бу сафар бориб олиб келгунимча куёв шарфимдан соч бўяйдиган бир дунё резинка-чўтка тайёрлабди. Биттасини менга берди, ўзимни йиғлашдан зўрға тутдим-да.
Хитойликни куёв қилгач на уйимда овқат қолдиғи қолди, на қўни-қўшниларда. Гузаримиз итлари ғажишга суякка зор бўлиб хитойликни етти авлодининг «гўрига ғишт қалаб» маҳалладан бош олиб кетдилар.
Бир куни тушмагур куёв овқат қолдиғи-ю эски-туски резина матолардан “Ролтон” ишлаб чиқарибди. Қўни-қўшниларимиз “Ролтон” нимадан тайёрланишини билиб, умуман номини тилга олмайдиган бўлишди.
Қўшниларни бирор рўзғор буюми синса, пойафзалу кийим-бош йиртилса, аввал мендан сўраб кейин ташлашади. «Ташлаб юборинг» десам, ранжишади. «Наҳотки, куёвингиз бундан бирор нарса ясамаса?» – дейишади. Бир маъракадан бир дастурхон нону кулча ва майиз олиб куёвникига бордим. Ё тавба, эртасига эшитсам ўша нонлару кулчалардан 10 қути ҳарфчали печенье ясабди...
Кейинги пайтларда қизимникига сўппайиб қуруқ қўл билан борадиган бўлдим. Нима, бизнинг ҳисобдан бойийдими, тушмагур…
– Келинглар, ўзимиз ҳам оиламиз учун бирор нарса яратайлик, – дейман қўшниларга.
– Ташаккур. Бундай нарсаларни биз етти ухлаб уйғонсак ҳам уддасидан чиқолмаймиз. – дейди қўшнилар. – Муҳаббату садоқат ва аҳиллик ўрнини бирор молу дунё босолмайди.
Яқинда дарвозамиз тагига бир машина тош тўктириб қўйгандим. Куёв қизим билан меҳмонга келганида тошга бир ғалати қаради. Ишқилиб, тез ичкарига ташиб қўймасак, ундан ҳам бирор егулик ясаб ташламаса бўлгани...

Озода НАБИЕВА,
Тожикистон Республикаси, Деваштич тумани «Набзи Деваштич» газетаси муҳаррири


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 10:27


“Ким олади-ё, шугинани-ё –2025” танловига
КИРАКАШЛАРГА

(Ҳамма киракашларга тааллуқли эмас. Газ сал танқис бўлса, йўл ҳақини қулоғидан чўзиб, кўтариб қўядиганларига)

Киракашлар, шошилманг,
Йўловчини шоширманг!
Совуқ кунлар келди деб,
Йўл ҳақини оширманг!

Газни қилманг баҳона,
Ишни қилманг пинҳона,
Сизники-да замона,
Йўл ҳақини оширманг!

Кунда йўлда, ишдамиз,
Не қиламиз қишда биз?
Шуни деб ташвишдамиз,
Йўл ҳақини оширманг!

Қовоқни солиб кетманг,
Мижоздан тониб кетманг,
“Талпа”да қолиб кетманг,
Йўл ҳақини оширманг!

Не қилсин бизда бойлик?
Пластик бўлса – ойлик,
Келинг, дуо қилайлик,
Йўл ҳақини оширманг!

Шу беш кунлик дунёда,
Умриз бўлсин зиёда,
Қолмайлик биз пиёда,
Йўл ҳақини оширманг!

Осон эмас сизга ҳам,
Раҳм қилинг бизга ҳам,
Қирон келсин газга ҳам,
Йўл ҳақини оширманг!

Озроқ берсак, “қўш” деманг,
Гап қайтарсак "ўч!" деманг,
Йўловчилар бўш келманг,
Йўл ҳақини оширманг!!!

Барчиной ЙЎЛДОШЕВА.
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 08:58


🇩🇪Kecha Germaniyadan yangi OPEL avtomobillari keldi va bugun ular sotuvga chiqdi!

🔥Bugun faqat bitta nusxada mavjud: qizil, qora, ko'k, yashil va po'lat ranglar. OPEL bilan yo'llarda o'ziga xos va ajralib turing.

Bizga kelib, sevimli rangdagi avtomobil bilan ketib qoling!

——

🇩🇪Вчера из Германии прибыли свежие автомобили OPEL, и уже сегодня они доступны к продаже!

🔥В единственном экземпляре на сегодня: красный, чёрный, синий, зелёный и стальной цвет. Будьте уникальны и выделяйтесь на дорогах с OPEL.

Приезжайте к нам и уезжайте от нас на автомобиле в любимом цвете!

📞 +998 (55) 503 77 67
📍Ташкент, Фергана Йули, 147

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 06:07


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ.
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 04:19


КАЛАМУШ

Масал


Ёки инсофга кирди,
Ёки кўрди ёмон туш:
Ҳалол яшамоқ бўлди
Бизнинг қари Каламуш!

Маслаҳатга Қуённинг
Ёнига борди чопиб:
– О, донишманд, шу ишнинг
Чорасин беринг топиб!

– Шу бугундан омборнинг
Калитин топширасан!
Шу бугундан нафсингни
Жиловлаб, яширасан! –

Доно Қуён шартидан
Каламушвой лол қолди.
“Омборни топшираман?!” –
Йиқилишга сал қолди.

Каламуш қайтиб кетди,
Ҳам раҳмат айтиб кетди...

Сўнгра нима бўлди деб,
Ичингиз пишяптими?..
...Ҳалол бир Каламушга
Кўзингиз тушяптими?

Ўғри бўлиб туғилган
Ўғри бўлиб ўладир.
Кўҳна очун азалдан
Ўғриларга тўладир.

Тўғрилик даъво қилган
Ўғриларни кўрсангиз,
Шодман, шу масалимни
Бир бор эслаб қўйсангиз.

27.01.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Jan, 02:54


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

БИР ЖУФТ ҲАНГОМА

Эрталаб соат 5 да уйғонсанг, ғира-шира тонг, туриб ҳовлини ўн марта айланиб югурсанг, бадантарбия қилсанг, муздай совуқ сувда чўмилиб, кейин хотин, бола-чақанг уйғонишига чой дамлаб қўйсанг... Маззада
— Ҳар куни шундай қиласанми, ошна?
— Яяяқ, бир мартаям ундай қимаганман...

* * *
Аптека.
— Келинг ака, қанақа дори керак ?
— Укажон, одам айтишга сал уялади-да.
— Уялмай айтаверинг, ака, дорини уяти йўқ-ку.
— Хуллас, ука, икки йилдан бери аёл зоти кўрганим йўқ.
— Эй-й, шунақа демайсизми, манг – кўзга томизиладиган дори, ака!

Зафаржон ПЎЛАТОВ.
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 15:20


"Муштум" журнали таҳририятининг “Ким олади-ё, шугинани-ё –2025” танловига марҳамат!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 13:26


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

ГЕНДЕР ТЕНГЛИК
(Ҳажвия)


– Бойнинг кўппагидек ётишларингиз ажойиб-ку, куёвтўра! Гўё ҳамма жойни яшнатиб қўйгандек ётишини-чи, буни!
– Оббо! Яна нима қил дейсиз ахир?
– Нима қилардингиз, туринг ўрнингиздан! Бечора қизим қишнинг совуғида қўллари музлаб хамир қилиш учун сув ташиб юрганида қандай қилиб хотиржам ётибсиз-а?! Ана, телевизорда гапиришяпти, бизда аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуқли экан. Бизда “Гендер тенглик” экан! Эр-хотин теппа-тенг ишлаши керак экан! Шундай экан, туринг ўрнингиздан! Қизимнинг хамири тайёр бўлгунича ҳеч бўлмаса тандирга олов ёқиб туринг!
Қайнонамнинг бу гапидан кейин истар-истамас иссиқ уйдан зўрға ташқарига чиқдим. Ақлинг бўлса қўшнингни қизига уйланма экан. Уйлансанг – тамом! Қизига сал овозингни кўтарсанг, “Гендер тенглик!”, “Гендер тенглик!” деб қулоқ-миянгни ейдиган қайнонангни қаршингда кўрар экансан.
Қайнонамнинг “Гендер тенглик” ҳақидаги маърузасидан сўнг жахл билан хотиним томонидан ичи хас-ҳашакка тўлдириб қўйилган тандирга бензин сепиб, гугурт чақар эканман, уни тезроқ қиздириб, уйга қайтиб киришга шошилдим. Аммо ҳеч кутилмаганда тандир ичидан думи ёнаётган товуқ “пақ-пақ”лаган-ча ҳовлига учиб чиқди. Бу бефаросат жой қуригандек тандир ичига тухум қўйгани кирган экан.
Ёнаётган товуқни кўриб эсимни йиғиб олгунимча у ҳовлининг охиригача учиб-қўниб борганидан сўнг ўзида қолган сўнгги кучни тўплаб бир девор қўшни турадиган қайнонамнинг сомонхонасига жон ҳолатда учиб кириб кетди...
Шундан сўнг эса “Гендер тенглик”нинг аянчли оқибати эвазига икки қаватли сомонхона зум ўтмай куйиб-кулга айланди.
– Эҳ, қайнонажон! Сомон тақчил бўлган қишнинг кунида сизга шу “Гендер тенглик” керакмиди, а?!

Абдулла ОМОН.
Термиз шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 11:32


“Ким олади-ё, шугинани-ё –2025” танловига

Рассом Музаффар ЙЎЛЧИБОЕВ,
Наманган вилояти, Поп тумани


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 07:30


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 05:01


Абдулла ОРИПОВ

АДОЛАТ

Йўқсилга дедилар: Даъвойингдан кеч,
Мана ол, сийму зар сенга кафолат.
Йўқсил улар гапин тингламади ҳеч,
Адолат, деди у фақат, адолат!

Бадавлат кимсага бердилар савол,
Дедилар: Нима бор кучлироқ пулдан?
У жавоб қайтарди: – Қўрқаман алҳол,
Адолат ахтарган ўша йўқсилдан.

1994-йил


P/S: ушбу шеърни Ғайрат Дўстовга ҳам, Қобил Дўстовга ҳам, умуман барча дўстларимизга алоқаси йўқ.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Jan, 03:51


"ТИШ ДОКТОРИ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 15:14


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 14:01


Sifatli telegram kanallari bir yerda

Telegramda shunday kanal va bloglar bor: ular ulashayotgan ma’lumot va postlar orqali koʻp narsa oʻrgansa boʻladi. Qidirib qiynalmasligingiz uchun ularni bir yerga jamladik.

📲 Ushbu sahifalar turli sohalarga oid. Eng muhimi, ularni oʻz ishining haqiqiy mutaxassislari yuritadi.

👉 Sifatli kanallarni koʻrish uchun

❗️Yuqoridagi havola orqali kirib, kanallarni oʻz telegramingizga qoʻshib olsangiz boʻladi (albatta, hammasi bepul).

Eng yaxshi kanallarni kuzatib boring, sifatli kontentni qoʻllab-quvvatlang

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 12:16


“Ким олади-ё, шугинани-ё –2025” танловига

ШАПКА

(Ҳаётий ҳангома )


Россияда ишлаб юрган пайтларим мусулмонлар орасида думалоқ чарм шапка урф бўлганди. Урфга мос, чиройли кийинишни эплолмайман, қишда иссиқ, ёзда салқин бўлса бўлди, арзонини кийиб кетавераман, ҳатто ярашиши билан ҳам қизиқмайман. Қиш олди Сергей ошнам билан бозорга чиқдик, айланиб юриб шапка сотиладиган растани олдидан ўтаётувдик ошнам тўхтаб урф бўлган думалоқ шапкани олиб менга кийгизди. Сал нарироқдан туриб қараб “Ого-го, Жавҳар Дудаевга қуйиб қўйгандай ўхшадинг, сотиб ол!” – деб қолди. Сотувчи қиз ҳам, “Ахх, джигиииит, Калугани ҳокимини қизи бу шапкада сени кўрса, бўйнингга осилволадиии...” деб росаа мақтади, чиройли қиз экан, савдолаша кетдим. Бир минг икки юз деган шапкасини сотувчи қизни қўлидан ушлаб, мол савдо қилгандай савдолашдим, ўзбек савдогарлари елкасини силаб сизданам бир эланайлик дегандай рус қизниям елкасини силаб "Пуст у тебя тоже лизнем" ҳам дедим. Хуллас, саккиз юз рублга савдо пишди. Энди мени кўчада кўрсангиииз, бошимда чарм шапка, курткани олдини очиб кавказча юришлар қиламанее-ей...
Бир куни каттароқ иш чиқди, бир сутка тинмай ишлаб, ишни тугатиб, пулни олдик. Кўчага чиқсам кун ботар бўлиб қолибди, изиллаган совуқ, чарм шапкамни устидан курткамни капюшониниям кийволдим. Автобус келди, чиқиб ўтиришим билан кўзим кетиб мизғибман. Уйғонсам капюшон ечилган, бошимда чарм шапка йўқ, Рўпарамда энгаги қозиқдай, бурни бақилажондай битта грузинми, арманми кавказлик қўлингдан нима келади дегандай тиржайиб менга қараб ўтирибди. Башарасига соворай десам, мендан иккита келади, кучим етмас-ов. Бекатим келишини кута бошладим, кўзим – кавказликда, ишқилиб мендан эртароқ автобусдан тушмаса бўлди. Бекатим келди, автобусни эшиги очилди, кимлардир тушди, ҳамма тушиб бўлиб автобус ўрнидан оғир қўзғалди, ҳали эшиги ёпилишига ўлгурмасдан ирғиб ўрнимдан турдим-у кавказликни бошидан шапкамни юлиб олдим, у ҳам шитоб билан ўрнидан турди, бор кучим билан тиззасига тепдим. Кавказлик “Аааай” деб жойига қайта ўтириб қолди. Ўзимни автобусдан ташқарига отдим. Орқамга қарамай қочдим. “Мана шунақа бўлади, аблаҳ кавказлик, ўзбек сенга ўйинчоқ эмас, энажонингди кўзингга кўрсатаман!” – шундай деб қочиб боряпману миямда бундан ҳам фахрли гаплар айланяпти.
Қутулганимга ишонч ҳосил қилгач, яна шапкамни устидан капюшонни кияй десам, ўзимни шапкам капюшонни ичида турибди-да...

Зафаржон ПЎЛАТОВ. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 07:49


Ўзбекистон, халқининг меҳнаткашлиги, бунёдкорлиги, камтар-камсуқум, олийжаноблиги, қон хотирасида юксак интеллекти мавжудлиги, улкан ер ости, ер усти бойликлари захираларига эгалиги билан Сиз  азизлар видеода кўриб турган давлат қаторида аллақачон бўлиши мумкин эди. Лекин... айни пайтда ана шу давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятининг неча фоизида эканлигини ҳатто тахмин қилишга ийманамиз. Минг афсус!.. Минг афсус!..

P/S: видеони русча узатаётганимиз учун сизлардан узр сўраймиз

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 04:45


“Ким оладиё, шугинани-ё – 2025” танловига.

Рассом Музаффар ЙЎЛЧИБОЕВ.
Наманган вилояти, Поп тумани


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Jan, 02:48


“Ким олдади-ё, шугинани-ё –2025” танловига

УЙГА КАРНАЙ ЧАЛДИРИШ

(Ҳаётий ҳангома)


Қирғизистонда Ғани деган жияним бошчилигидаги карнайчилар бир тўйни якунлагач, тўйчининг қўшниси илтимос қилибди:
– Илтимос, акалар, бизнинг уйда ҳам бир карнай чалиб беринглар, ҳақини бераман.
Иш ҳақини келишишгандан кейин бир уйга олиб кириб, уйни ташқаридан беркитишибди-да, бир соат карнай чалдиртирибди. Сўнг уларни чиқариб иш ҳақини берибди.
– Қуппа-қуруқ уйга карнай чалдиришингиздан нима маъно бор? –деб сўрабди Ғани жияним.
– Уйни сичқонлар босиб кетган эди, ҳаммаси қочди. Қирқ йилгача қайтиб келишмайди,—дермиш уй эгаси хурсанд бўлиб.

Толибжон ЮСУФЖОНОВ.
Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 15:39


"ЎҚИТУВЧИ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 07:44


НМАЎЛЯПТИ – 6

❗️"Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди!.. "

Алишер ҚОДИРОВ
.

.............

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 06:13


НОШУКУРЛИК – БАРЧА БАЛОЛАРНИНГ БОШИ...

Ушбу қаҳрамонимизнинг ҳаёти тўрт мучаси соғ бўла туриб, ношукурлиги сабаб "бер-бер" дея, боқиманда кайфиятда юрганларга ибрат бўлсин!

Одамзотнинг табиати қизиқ. Баъзида айримлар онгли равишда қалб зиёсини сўндириб, бировнинг ҳаққини ейишга ўтади. Тубанликка юз тутганлигини билса-да, сабабини ўзидан эмас, атрофдан излайди, сўнг Яратганга “Мени қайси гуноҳим учун бу куйга солдинг?”, дея дод-фарёд қилади.
Меҳнат қиладиган қўл тиламчи қўлдан яхшидир.

Шундай экан, аввало, кўрган кунимизга, борлигимизга, эришган ризқимизга шукроналик келтирайлик, ҳалоллик  ва эзгулик шиоримиз бўлсин!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 04:20


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

ҚИЗИМИЗНИНГ КЎНГЛИ ДЕБ...


(Дабдабали тўй ўтказиб, абгор бўлган отанинг ҳасрати)

Пайт келиб, бошлавордик эрка қизнинг тўйини,
Банд этаркан бу ташвиш киши хаёл-ўйини.

Қудажонлар чорлабди вакилларни бизлардан,
Дейишибди: “Расход кўп, ҳиммат энди сизлардан...”

Борса янга, холалар, бир уй экан шипшийдам,
Бўм-бўш жойни тўлдирмоқ керак экан чекмай ғам.

Ўлчаб учта хонани, учта гилам сотволдик,
Спалнийга муносиб диван ҳам ола қолдик.

Қизимизнинг кўнгли деб воз кечдик тинч онлардан,
Нархи даҳшат мебелни изладик дўконлардан.

“Ройсин” деган телевизор хурсанд қилди қизжонни,
Ҳашаматли сандиқлар эзворди-ку ҳамённи.

Тўлдирмоқ учун камин сотилди-я “Ласетти”,
Чиқимлар ортган чоғда эски “Матиз” ҳам кетди...

Юз кило гуруч дамлаб, ош бердик тўйхонада,
Битта жонлиқ қолмади оғилу қўйхонада.

“Чақирди"ни ўтказиб, эру хотин бўзлашдик,
Ҳатто игна қолмабди, телбанамо сўзлашдик.

“Чумчуқ бути йиртилмиш қарғага тақлид қилиб.”
Биздек нодонлар ҳақда донолар айтган билиб.

Кўпайиб кетди қарзлар, сотдик ҳашамдор уйни,
Бошпанадан ажралдик, ўтказмоқ бўлиб тўйни.

Ижарага пул йўқдир, ўйлаб, бошни қашлаймиз,
Энди хотинжон билан палаткада яшаймиз...


Ҳасан АБДУВОҲИДОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Сирдарё вилояти


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 03:25


Сирдарёда янги «WULING N111» автомобили ишлаб чиқарила бошланди

Сирдарё туманидаги Асака Моторс автомобил заводида йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган янги «WULING N111» автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

«WULING N111» етти кишини сиғдира олади, унинг узунлиги 3 797 мм, кенглиги 1 510 мм, баландлиги эса 1 820 мм. Автомобил 82 от кучига эга бўлган 1,2 литрли инжектор атмосферали двигател билан жиҳозланган. Ўртача ёнилғи сарфи 100 км учун 6,3 литрни ташкил этади ва ёнилғи баки ҳажми 38 литрга тенг. Стандарт тўплам кондиционер, ABS тизими ва бошқа хавфсизлик элементларини ўз ичига олади.

Asaka Motors International компанияси бошқаруви раиси Авазбек Жалиловнинг таъкидлашича, ҳозирда мижозлар автомобил учун олдиндан буюртма беришлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998 55 503 02 09
Email: [email protected]

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Jan, 01:03


#жума_ўгити

Африкада ҳар тонгда кийик уйқудан уйғонар экан, арслондан тез югуриши кераклигини билади. Акс ҳолда, (йиртқичлар тарафидан) ўлдирилади.

Африкада ҳар тонгда арслон уйқудан уйғонар экан, кийикдан кўра тезроқ югуриши кераклигини билади. Акс ҳолда, очликдан ўлади.

Хоҳ арслон,  хоҳ кийик бўлишингиздан қатъи назар, қуёш чиққандан кейин (динга хизмат қилиш, тараққиётга эришиш, пул топиб, оилани боқиш, меҳнат қилиш, илм олиш, юртга фойда келтириш ва тирикчилик қилиш учун) югуришни бошлашингиз афзалдир.


Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 16:07


"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 13:05


“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига

“КРЫСА”

(Ҳажвия)

– Алу-у-у-у! Ҳой, “Қари эшшак”! Сен ҳам одамга ўхшаб синфдошларга қўшиласанми-йўқми?! Ёки “Иш-иш” деб ўлиб кетасанми? Ҳеч қанақа баҳонанг ўтмайди! “Бегемот”ни олдингга жўнатдик. Унга мингин-да, тезроқ чойхонага етиб кел!
Телефон ўчар экан, бир кун ҳам давлат ишида ишламаганлиги боис аҳволимни заррача тушунмайдиган синфдошим “Чўчқа”нинг бу гапидан кейин хуноб бўлиб турган кайфиятим баттар расво бўлди. Ўзи шундоғам ўткан йилдан осилиб қолган ҳисоботларни охирига етказолмай турганимда “Чойхона” баҳонаси билан кунора давраларига чақиришларидан тўйиб бўлгандим. Аммо бормасам бўлмасди. Агар бормасам бу “гуноҳим”нинг жаримасига бўйнимга юкланадиган чойхона ошининг харажатини қоплаш учун йилнинг охиригача “эшшак”дек ишлашимга тўғри келарди.
Чойхонага келар эканман даврада “ГАИ” бўлиб ишлайдиган синфдошим “Козёл”, у сим ёғочдан бу симёғочга сакраб юрадиган электрик синфдошим “Маймун”, мебель ясайдиган дурадгор синфдошим “Қизилиштон”, йўл қурилишида ишлайдиган синфдошим “Юмронқозиқ”, еттита раҳбари қамалиб кетган бўлса ҳам соғ-саломат қолган бухгалтер синфдошим “Тулки” ва ҳеч қаерда ишламайдиган ва хотини томонидан фақат сўйиб ейиш учун боқилаётган синфдошим “Қўчқор”лар ароқ ичиб, кайф-сафо қилиб ўтиришарди. Хуллас, хона тўла “Ҳайвонлар”.
Синфдошларимни нафақат мен, хатто бутун маҳалла аҳли ҳам шундай аташарди. Бунга сабаб эса бир вақтлар “Алифбе” байрамимизда “Ўрмон аҳли” деган чиқиш қилганимиз ва у ерда турли хил ҳайвонларнинг ролини қойилмақом қилиб ўйнаганимизда эди. Ажратилган ролни шу қадар усталик билан ўйнаган эдик-ки, кейинчалик бу ролимиз ўзимизга лақаб бўлиб ёпишиб қолганди. Ўша чиқишга минг лаънатлар бўлсин! Унда менга “Қари эшшак” роли берилганди. Шундан бери бурним ерга теккунча ишлаб, раҳбарларни елкамга миндириб юришимга тўғри келяпти.
Даврага қўшилганимга икки соатдан ошган бўлса ҳам-ки, ҳеч ким дастурхонга қўл чўзай демасди. Ҳамманинг қорни очган бўлса ҳам давранинг тўридан иззат-икром билан ажратиб қўйилган жойнинг эгаси келишини кутиб ўтиришарди. Бу жойнинг эгаси болалигида шу қадар кичкина, шу қадар “ўлик” эди-ки, ўша чиқишга ўйналиши керак бўлган бирор бир ҳайвоннинг роли унга тўғри келмаганидан арзимаган эпизодик рол бериб, авраб қўйишганди.
– Ў-ў-ў-ў-ў!!! Ана, “ҳоким-у замон” даврамизга ташриф айладилар! Ҳамма “ҳайвонлар” ўрнимиздан туриб, у кишига ҳурмат бажо келтирдик. У келганидан сўнг барчанинг диққати унга қаратилди. Занғар семириб кетганлигидан битта ўзи беш кишини жойини эгаллаб, “Қари эшшак” қаҳратон қишнинг кунида кўчага қувилди.
Эҳ, афсус! Ўшанда бу эпизодик ролни ўйнаган одам келажакда ка-а-а-а-а-а-т-та одам бўлиб кетишини билганимда эди “Крыса” ролини ҳеч қачон унга бериб қўймасдим!

Абдулла ОМОН. Термиз шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 11:58


Танловга
ҲАЁТИЙ ҲАНГОМА

1-синфда ўқийдиган ўғлим мактабдан оёқ кийими лой бўлиб келди. “Нега лой қилдинг?”, – десам, “Ҳожатхонамизни йўли лой-да, роса расво! – дейди жаҳли чиқиб. – Лекин янги ҳожатхонамиз бор-у, фақат ҳокимбува келсалар кирар эканмиз!” – дейди.

Элёр КУНАБАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 10:30


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 10:14


«ҲАМКАСБЛАР»

Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.

Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди...

Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.

Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб, бошлари қотди. "Хўш, кимдан деб ёзамиз?"

«Дўстлардан» дейишсинми? Йўғ-е, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... «Душманлардан» деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...
Охири, «Ҳамкасблардан» деб ёзишди.

Манзура БАХТИЁР таржимаси.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 05:06


ҚАРҒАЛАР

Масал

Қарғаойни мактабга
Директор қипқўйдилар.
Ўзингни Бургутойдек
Тутавер, депқўйдилар.

Устоз Булбул, Саъвалар,
Тумшуғида – тамғалар.
Қарғаой хўп нағмалар,
Э-воҳ, нетиб қўйдилар?!

“Жўжалар – форма кийсин,
Мен каби қора кийсин,
Тушликда нафсин тийсин!” –
Қарғаой шарт қўйдилар!

“Булбул, Саъва пул йиғсин,
Йиғганда ҳам мўл йиғсин,
Пули йўқ – четга чиқсин!” –
Қовоқ уйиб қўйдилар!

“Вижинг-вижинг, бижинг-бижинг,
Талантингиз кўргизинг,
Тез рамкага кирғизинг!” –
Тумшуқ буриб қўйдилар!

Қарғаой ўта паранг,
Димоғига бир қаранг,
Тирноғига бир қаранг –
Муштни тугиб қўйдилар!

Бу сир бўлди ошкора,
Не-не Бошлар овора,
Ўрмон аҳли дилпора –
Ғашга тегиб қўйдилар!

Келди зумда комиссия,
Комиссияда не миссия?..
Хуллас, қиссадан ҳисса:
Недир сепиб қўйдилар?!.

Буёғи яна кулги:
Маошдан чорак улги.
Устозларга ҳам туртки,
Қатор териб қўйдилар!

* * *

О, Ўрмоним, Ўрмоним,
Сенда мингта армоним!
Мен-ку, битта шоирман,
“Жазоинг”га қойилман!
Токи қалам сурурман,
Қарғаларинг койирман,
Чунки, дўстман – хоинмас,
Шу Ўрмонга доирман!
Алам-алам, жон алам,
Кўксим ёниб бородир:
Қарғаларинг дастидан,
Оққушларинг қародир!..

23.01.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Jan, 02:03


#Тонгги_табассум

"Ахлоқсиз ўғил ёхуд жабрдийда ота"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 15:49


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўқувчилар формаси учун пул талаб қилган мактаб директорига чора кўрилди


Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми? мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат:

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.

➡️Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Шуҳратова ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг telegram гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.

➡️Натижада мактаб директори Ф.Ш.га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.

➡️Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:

“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.

Маълумот учун: Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади. Бу каби салбий ҳолатларини Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси кескин қоралашини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

НМАЎЛЯПТИ – 5

Расмий муносабатни ўқиб, тўғриси, таажжубландим. Ижтимоий тармоқда бирор салбий ҳолат трендга чиқса, негадир масъуллар реактив тезликда унга жавоб қайтаришга ошиқишади? Юқоридаги муносабатнинг ёзилишидан ҳам буни сезиш мумкин. Директорнинг ўқитувчиларига “газ бериши” ҳолати, вилоят таълим бошқармаси раҳбарларининг жавоб хатини ҳам худди ўшандай “юқори тезликда газ бериб” тайёрлатгандек таассурот уйғотмоқда.
Ваҳоланки, директорнинг видеомурожаати нега ижтимоий тармоқларни бунчалар ларзага келтирди? Сабаби:

1. Ўқитувчиларига ота-оналардан пул йиғиш топшириғи. (Ноқонуний топшириқ!)
2. Биттагина “жакет”чага 70 минг сўм?
3. Икки кунга ота-она болаларига овқатланишга 35 минг сўмдан 70 минг сўм беради (ўқувчилар 2 кун тушлик қилмаса, жин урмайди?!.)
4. “Бижинг-бижинг”, “вижинг-вижинг” гап чиқса, (мени буйруғимга итоат этмасаларинг...)
5. “Формасиз ўқувчини дарвозадан ташқарига чиқариб юбораман!” (диктатура!)
6. Буёғи “Сизди талантизга, фантазиянгизга, ота-она билан келишувингизга боғлиқ!” (раҳбар ноқонуний пул йиғишда мастер класс ўтаяпти?)
7. “Агар биронта гап чиғади, мандан хапа бўлманг!” (устимдан шикоят қилсаларинг, энангни Уқўрғондан кўрсатаман!..)

8. Асосийси, оммани энг катта ғашини келтирган нарса – "шахсий намуна"!

Директорга 25 фоиз “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилибди. Ўқитувчилардан эса Тушунтириш хати олинибди. Уларга яна тушунтириш ишлари олиб боришибди.

Савол туғилади: ўқитувчиларда нима айб? 70 минг сўмни пул ҳисобламаган директорга маошидан 25 фоиз жарима, “карнайчидан битта пуфф!”

Директорнинг видеомурожаатидаги юқорида санаб ўтилган 8 та салбий ҳолатдан Бошқарманинг муносабатида қайси бирига жиддий эътибор қаратилган. Нима деб ўйлайсиз?..

Негадир шу ўринда битта латифа ёдга тушди.

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 15:49


Бир одамнинг ўрдаги гулзоридаги гулларнинг остини ковлаб, илдизларини ея бошлаган экан, ҳалиги одам ўрдакни ушлаб олиб, жахл билан кўчадаги анҳорга улоқтириб, жазолабди...

Ўрдакнинг эгаси ҳам шод, ўрдак ҳам шод!

НМАЎЛЯПТИ?..

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 11:55


"МАҲОРАТ" "ДАРСИ"

Таълимнинг тепасига кимларни чиқариб қўйдик, жаноб вазир?
Қашқадарё вилоятидаги мактаб директори, китоб ўқийлар, деяптими?


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 10:16


ТАНЛОВГА

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 08:17


БОШЛАНДИ...

Қадрли обуначилар! Эълон қилган танловимизга ижодий ишлар ёғилиб кела бошлади. Тез орада ишхонада ётиб ишласак керак. Хайрли ишни фаоллардан бошласак деган мақсадда, кўпчиликнинг хабари бор каналимизда ажойиб ва ғаройиб, кулгили изоҳлари билан қатнашадиган фаолимиз – Муқаддас Абдуллаеванинг бир жуфт хандаси билан бошлашни лозим топдик. Ўқинг, завқланинг, иштирок этинг!

БИР ЖУФТ ХАНДА

Бизнинг ойликларга ҳам бемалол яшаса бўлади , фақат охирги 28 кун саал қийинроқ ўтади-да .

(Статистика хабарларидан)

* * *

В Москве создали соцопрос:
– Мешают ли вам узбеки?
На что 75 % участников ответили :
– Йўғ-е, не мешают!

...Уруғинг кўпайсин, ўзбегим!

Муқаддас АБДУЛЛАЕВА.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Jan, 04:00


"ЯНГИ ЛАВОЗИМ..."

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Jan, 14:08


«Шум бола» фильмидан

➡️
Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Jan, 11:26


Рассом хандаси

Фарруҳ ТЕШАЕВ чизган карикатура


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Jan, 07:56


Собиқ СССР даврида (1971) электромобиллар кашф қилинганлигини билармидингиз? Лекин, негадир ушбу кашфиёт ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган...

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Jan, 04:38


"ҲОКИМНИНГ ЯНГИ ҚАРОРИ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Jan, 01:59


САҲАРХАНДА

Қора танли билан оқ танли суҳбатлашмоқда. Қора танли гап бошлабди:
— Мен бир нарсани ҳеч тушунмайман. Туғилганимда танам қора эди. Қора бўлиб вояга етдим. Офтобда тоблансам ҳам рангим ўзгармайди, исиб кетсам ҳам, совуққотсам ҳам қораман. Бетоб бўлганимда ҳам ўша-ўша бўламан.
Сиз оқ танлилар туғилганингизда рангингиз пушти эди, офтобда тоблансангиз жигарранг, исиб кетсангиз қизариб, совуққотсангиз кўкимтир тусга кирасизлар. Мазангиз қочса, танангиз яшил бўлади, ўлганингиздан кейин кулранг бўлиб қоласизлар.
Шунга қарамай, сизлар безрайиб бизни "ранг-баранг" дейсизлар-а?..

* * *
Икки ўртоқ кўчада гаплашишмоқда. Бирининг сочи анча тўкилган.
– Оббо, ошна, фан номзоди бўлдим дегин.
– Ҳа, фан номзоди бўлдим!..
– Бу диссертацияни ёзаман, деб сочингни ярми тўкилиб кетибди-да?
– Нимасини айтасан, дўстим? Диссертация ёзишнинг ўзи бўлмас экан.
– Айтгандай, номзодликни қандай мавзуда ҳимоя қилдинг?
– «Соч тўкилишининг олдини олиш» мавзусида.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 14:55


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 11:59


БАҲС

Масал

Газ ва “Свет” бир куни
Баҳслашиб қолдилар,
Синагани кучини
Аҳдлашиб олдилар.

Камбағалнинг кулбасин
Танлашди синов учун.
Ҳар не усул қўлласин,
Ҳар ким кўрсатсин кучин!

Баҳс шарти: галма-гал
Бормайдилар кулбага.
Кимни роса камбағал
Сўкса, ғолиб ўша-да!

Бир куни газ бормади,
Ўчоқ ёқди камбағал.
Чироғи порламади,
Ойга боқди камбағал.

Кунлар ўтди, ҳафталар,
Ойлар ўтди орадан.
Икков охир ҳафталаб
Бормагани-бормаган.

Камбағал сўкинмасмиш,
Ойга боқиб юрибди.
Ҳаттоки ўкинмасмиш,
Ҳатто кулиб турибди.

Бу ҳолдан икков ҳайрон,
Ҳасратларин тўкишди.
Камбағални беармон
Бўралатиб сўкишди.

Синов жойини янглиш
Танлашганин англашди.
Бошқатдан, қаср янглиғ
Иморатни танлашди.

Бир кун эмас, бир соат
Бормаганди ҳар икков,
Минг сўкиниш, минг лаънат,
Оғиздан чиқди олов!..

Ким ютди, ким ютқазди,
Буёғи кўп муҳиммас.
“Свет”бой қувиб газни,
Тўхтамасмиш бир нафас.

Кулбадаги акамиз,
Дерсиз, қандай юрибди?..
Эшитишимча, ҳануз
Ойга боқиб турибди.

18.01.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 10:15


"ЯШИРИН КАМЕРА"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 08:17


#иқтибос

Томирлардан қонни чиқариб ташлаб, ўрнига сув қуйсанг, ўшанда уруш бўлмайди.

Лев Николаевич ТОЛСТОЙ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 07:07


Аслида кулиш эмас, йиғлаш керак!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

18 Jan, 05:34


❄️EXEED VX nafaqat sizning maqomingizni ta'kidlaydigan va atrofingizdagilarning e'tiborini tortadigan mashina, balki qulaylik va ilg'or texnologiyalarni qadrlaydiganlar uchun ideal tanlovdir.

Avtomobil ichida siz maksimal qulaylik va sayohatdan zavqlanish uchun kerak bo'lgan hamma narsani mavjud. Agar siz obro - e'tibor, qulaylik va ilg'or texnologiyalarni o'zida mujassam etgan avtomobil sotib olmoqchi bo'lsangiz, unda EXEED VX siz uchun eng zo'r tanlovdir!

Batafsil ma’lumot uchun:
📞 +998 55 520 07 07



❄️EXEED VX — это не только автомобиль, который подчеркнет ваш статус и привлечет внимание окружающих, но и идеальный выбор для тех, кто ценит комфорт и передовые технологии.

Внутри автомобиля вы найдете все необходимое для максимального удобства и удовольствия от поездки.Если вы хотите купить автомобиль, который сочетает в себе престиж, комфорт и передовые технологии, то EXEED VX - идеальный выбор для вас!

Дополнительная информация по номеру:
📞 +998 55 520 07 07

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 23:00


САҲАРХАНДА

Қўлга тушган мактаб қоровулини тергов қилишяпти:
— Хўш, айтинг-чи? Мактабдан нималарни ўғриладингиз? – сўрабди терговчи.
Қоровул юзини буриштириб:
— Хўжалик бўлими мудиридан бирор арзигулик нарса қолмаган-ку ўзи?!.. – дермиш.

* * *
Чекка бир қишлоқдаги болалар боғчасига текширувчилар келибди.
— Болажонлар, сизларга боғча ёқадими?
— Ҳа!
— Нимаси ёқади?
— Боғчамизни ҳовлисида ҳовуз кавлаб беришди. Бош билан шўнғишни машқ қиляпмиз. Ўрганиб олсак, сув тўлдириб беришаркан...

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 15:10


«Омадли жентелменлар» кинокомедиясидан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 11:27


МАЙМУНЛАР

Масал

Ҳар ҳайвоннинг ўрни бор,
Бизнинг қадим Ўрмонда.
Йиртқичлар айлар шикор,
Ўтхўр доим нишонда.

Санаб кўрсанг, ҳайвонлар
Саноғига етмайсан.
Улар қилган найранглар
Адоғига етмайсан.

Дейлик, мана, маймунлар,
Қичқирар, қарсак чалар.
Зерикиб қолса тунлар,
Бир-бирин думин ялар.

Бир қарасанг, хўп ширин
Базму жамшид айлашар.
Бир қарасанг, бир бирин
Гўрига ғишт қалашар.

Ким иштонсиз юрибди,
Ким виждонсиз юрибди.
Қай бирин бети катта,
Қай бирин кети катта.

Шу маймунлар бор экан,
Зерикмас аҳли ўрмон.
Аммо... хўп жонга теккан –
Миш-миш, ғийбати ёмон.

Бир ўрмонда яшасанг,
Қочиб қайга борасан?
Кўзу қулоқни ёпсанг,
Ёпиб қайга борасан?..

* * *

Хулоса шу, Замондош,
Маймунларга қайғурманг.
Сизларга тўзим-бардош,
Чин ҳаётдан чалғиманг.

Кийинса ҳам одамдек,
Яширару бетини,
Маймунлар бир бирин лек,
Очаверар кетини.

17.01.2025 й

Носиржон ТОШМАТОВ


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 11:15


Охирги пайтларда Вафо Мўмин жамиятимиз учун керакли чақириқлар билан чиқаяпти. Айни пайтда уни қўллаб-қувватлашимиз ва ёнида туришимиз керак.

Шунинг учун уни кузатиб боришни шахсан тавсия қиламан. Кетган вақтингизга ачинмайсиз, ишонаверинг!

Ҳавола: @VafoMumin

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 09:55


Ботимизга хат келди!

МАРҲАМАТ ҲОКИМИЯТИДАГИЛАР,
УЙҒОНИНГЛАР ЭНДИ!

Марҳаматлик Жамолиддин Бўтақуловнинг жиғибийрони чиқиб ёзғиришича, Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати каналининг мурожаатлар боти (
@Marhamatpress_bot) 3 ойдан буён ишламаётган экан. Боши қотган фуқаролар ўзларининг таклиф ва шикоятларини қай йўл билан етказишини билмаётирлар. Ажабланарлиси, шахсан туман ҳокимининг ўзи ҳам бу ҳолатни билатуриб, ботни ишга туширишга топшириқ бермаган. Бундан-да ажабланарлиси, ушбу бот (@Marhamatpress_bot) ишламай турган ҳолатда ҳанузгача туман ҳокимлиги расмий каналида сақланиб келмоқда. Ҳокимлик веб сайтида берилган телефон рақамга қўнғироқ қилинса ҳам ҳеч жавоб бермайди!
Туман ҳокимиятидагилар, уйғонинглар, эшикни ортида одам бор!
Сизлардан нажот кутиб туришибди!


P/S: маълумот текшириб кўрилди.

“МУШТУМ” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

17 Jan, 05:48


НМАЎЛЯПТИ? –3

Таҳририятимизга видеомурожаат келиб тушди. Хонадонларда газ милтиллаб ёнаяпти, овқат пишириш тугул, чой бир-икки соатда қайнайди, уй соҳиблари намунавий уйларни 20 йилга фалон миллион сўм кредитга олишган. Бир неча одам дардини қалтираб-титраб изҳор қилибди.
Видеодан кейин аёл кишининг овозли хабари келди:
– Ассалому алайкум, “Муштум” бобо! Сиздан илтимос, видеодаги хўжайинимни юзини бижир-бижир қилиб қўйсанглар. Кейин, товушларини ўзгартирсанглар. Анави... Ғайрат Дўстовдан кейин... ўзингизлар буёғини биласизлар-ку... қўшнимиз фалончи буви ҳам қаттиқ тайинладилар. Уларни ҳам товушларини қизболаникидек, юзларини бижир-бижир қилиб қўяркансизлар... Ҳеч ким таний олмасин. Улар ҳам Ғайрат Дўстовдан кейин... ўзингизлар тушунасизлар-ку буёғини...

... Ёдингларда бўлса, бундан бир ҳафта олдин каналимизда юк машинасида котлаван тупроғини ташиб берган беш йигитнинг видеомурожаатини чиқарган эдик. Таҳририятга ўзлари кириб келишган. Икки дақиқалик мурожаатни тасвирга олишга нақ 3 соат оввора бўлдик. “Сен гапир, сен гапир...” билан. “Нега бунча қўрқасизлар?” – десак, йигитларни тиззаси қалтираб, Ғайрат Дўстов воқеасини эслашди.
Тунов куни 170 миллион ҳалол ишлаган пулини ололмаган ўша йигитлардан бири билан қўнғироқлашиб қолдик. Ўта тушкун кайфиятда. “Ака, шу пулимдан кечиб юборсам, тинчийман-ов...” – дейди.

Ғайрат Дўстов воқеасини кўпчилик олқишлади. Лекин, унинг халқимиз руҳиятига акс таъсири ҳам жиддий сезилаяпти:

туяқуш энди-энди қумдан бошини кўтараётган эди, яна қумга бошини суқиб олди.

НМАЎЛЯПТИ?..

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Jan, 21:54


#Жума_ўгити

Машҳурлар пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Jan, 15:24


"Ишдаги ишқ" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Jan, 12:30


"ЯНГИ ЎРИНБОСАР"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 20:56


14-ЯНВАРЬ — ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

   Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин!  Ватан ҳимоясида шаҳид кетган ўғлонлар хотираси олдида, дуолар айтиб, бош эгайлик! Уларнинг номини унутмайлик!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 15:49


⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 13:40


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 13:40


Поп тумани ҳокимининг ўғирлик қилган ўғлини қамоқдан озод қилган судя “Ибратли судя” деб топилди

200 млн сўмдан ошиқ электр токини ўғирлагани учун 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Поп тумани ҳокими ўғли Ғулом Султоновни апелляция инстанциясида суд залидан озод қилган судя Авазбек Иномов “Ибратли судя” мукофоти билан тақдирланди. Наманган вилоят суди тафтиш инстанцияси апелляция суди ажримини бекор қилиб, Ғулом Султоновни қамоққа қайтарганди.

Батафсил 👉 https://kun.uz/kr/00160678

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 13:07


"ҲОКИМ БУВА"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 11:38


ТОШКЕНТ: ИЖАРА ВА МАОШ

Тошкент Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази ҳисобланади. Бу шаҳар мамлакатнинг барча бурчакларидан келган одамлар учун имкониятлар маркази бўлса-да, сўнгги йилларда ижара нархлари ва яшаш харажатларининг ошиб бораётгани туфайли бу имкониятлардан фойдаланиш жуда қийинлашмоқда.


Ижара нархлари: бозор вазияти

Тошкентда яшашни хоҳловчилар сони ортиши билан бирга, уй-жой ижараси бозорида талаб юқори. Бир хонадонли квартиранинг ўртача ижара нархи 2025 йил ҳолатига кўра, ойига 2,5—4 миллион сўмни ташкил этади. Икки ёки уч хонали квартиралар учун бу кўрсаткич 5—8 миллион сўмгача чиқади. Шаҳар марказидаги квартиралар нархи анча юқори бўлиб, чекка туманларда нисбатан арзон бўлиши мумкин.

Ўртача маош ва яшаш харажатлари

Тошкентда ўртача ойлик маош 4—6 миллион сўм атрофида. Бироқ, бу сумма кўпчилик учун барча харажатларни қоплаш учун етарли эмас. Ўртача 3 кишилик оила (2 катта, 1 бола) учун ойлик харажатлар қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Ижара пули: 3—5 миллион сўм. 
2. Озиқ-овқат: 3—4 миллион сўм. 
3. Коммунал тўловлар: 800 минг—1,2 миллион сўм. 
4. Транспорт харажатлари: 500 минг—1 миллион сўм. 
5. Мактаб ва шахсий харажатлар: 1—2 миллион сўм. 

Жами ойлик харажатлар тахминан 9—13 миллион сўмни ташкил этади, бу эса ўртача маошдан анча юқори. Натижада, кўпчилик ўзларини молиявий жиҳатдан қийин аҳволда қолган деб ҳис қилади.

Қийинчиликлар ва ечимлар

Оилалар кўпинча харажатларни қисқартириш учун қуйидаги чораларни кўришга мажбур бўлишади:

— Бир неча оила бир квартирани ижарага олиб яшаш. 
— Қўшимча ишларни бажариш ёки қора бозорда ишлаш. 
— Озиқ-овқат ва кийим-кечак сифатида тежаш. 

Ҳукумат томонидан арзон ижтимоий уй-жойларни кўпайтириш ва маошларни ошириш каби чоралар кўрилиши зарур. Бу нафақат аҳолининг яшаш шароитини яхшилайди, балки ижтимоий барқарорликни таъминлайди.

Тошкентда ижара ва яшаш харажатлари сўнгги йилларда аҳолининг ўртача даромад даражасидан сезиларли даражада ошиб кетди. Ушбу муаммони ечиш учун ижтимоий ва иқтисодий чоралар зарур бўлиб, улар аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилиши керак.

Сурайё ҲАКИМОВА тайёрлади

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 09:48


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 06:46


50 минг доллар деган экан, бервормайсанми!..

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Jan, 04:36


Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Jan, 14:50


"Бомба" кинофильмидан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Jan, 10:44


"ОШ ЕРКАНМИЗ!.."

Ижтимоий тармоқда бир дўстимдан сурат келди. Карикатурага ўхшайдию, мени туйқус сескантириб, ўйлантириб қўйди. Ва камина ўшал расмдаги мавзуни қофияга солдим...

"Бугун менинг туғилган куним!" –
Дўстларига деди кулиб жим.
"Ош ерканмиз!" – дедилар хуррам,
Чойхонада барча бўлди жам.

Деди: "Олдим мен янги улов!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар дарров.
Деди: "Кўрдим, жўралар, фарзанд!",
"Ош ерканмиз!" – дедилар хурсанд.

Сабаб бўлиб қанча баҳона,
Анча ошлар ейилди яна.
Улфатлари қош ила кўздек,
Ош еб умр ўтказди ўзбек.

Қолди охир сўз демай йигит,
"Ош ерканмиз..." – дедилар жимжит.
Бориб-келиб қабри бошига,
Тўпландилар сўнгра ошига...

Бобур БОБОМУРОД.

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Jan, 06:49


‼️ Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Халқ артисти Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видеомурожаат юзасидан муносабат

Тошкент вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида стационар (қўзғалмас устунларга ўрнатилган) ва мобил комплексли (мультирадар)лар ҳамда патрул автомобилларига ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари фаолият юритмоқда.

Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаатда ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида битта мобил комплексли мультирадар орқали унга 4 маротаба жарима белгиланганлигини айтиб ўтилган.

Аслида фуқоро Женисбек Пиязовга тегишли бўлган транспорт воситаси Бўстонлиқ туманига олиб борувчи D 012 “Бектемир ш. - Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 45 ва 50 километрларидаги қўзғалмас устунга ўрнатилган стационар радарлар орқали ва ушбу йўлнинг 24 ва 31 километрларида хизмат олиб бораётган 2 та мобил комплексли (турли хил автомобилларга ўрнатилган) радарлар орқали йўл ҳаракати қоидаларини яъни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмасдан тезликни ошириб ҳаракатланганлиги қайд этилган. Шу сабабли қонунчилигимизда белгиланган тартибда ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима қарорлари чиқарилган.

Ҳурматли фуқоролар, шу сабабли автомобиль йўлларида тезлик меъёрларига амал қилишингиз талаб этилади. Зеро тезлик меъёрларига амал қилмаслик инсонлар соғлиғи ва ҳаётига зиён етишига сабаб бўлиши мумкин.

ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Jan, 05:00


РАССОМ ХАНДАСИ

Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Jan, 02:09


САҲАРХАНДА

Турли миллатдаги лофчилар гаплашиб қолибди:⠀
— Биз лаққа балиқни сигир билан чатиштирдик. Зўр натижа берди. Энди сигирларимиз ҳам сут, ҳам ёғ беришмоқда.⠀
— Биз эса чумолиларни тарвуз билан чатиштирдик. Энди тарвузни сўйсак, данакларини ўзи ташқарига ўрмалаб чиқиб кетишмоқда.

* * *
— Навбатдаги саволга ким жавоб беради? Энг яхши вазирлик номини айтинг.⠀
— Инновациялар вазирлиги.⠀
— Нима учун?⠀
— Сарфланаётган пуллар нимага ишлатилаётганини ҳеч ким билмайди.

* * *
Талаба йигит дўстидан сўрабди:⠀
— Сен шаҳарни мендан яхшироқ биласан. Темурийлар музейи қаерда?⠀
Дўсти кўп ўйланиб ўтирмай:⠀
— Албатта биламан. Минг сўмлик пулни орқа тарафида турибди-ку, — дермиш.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 17:32


"Ўғри бўл, инсофли бўл!"

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 16:16


"Келинлар қўзғолони" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 14:47


Инсон ҳаёти билан, айниқса тиббиёт ходимлари жиддий муносабатда бўлишлари керак. Тиббиёт ходими маданияти, этикаси деган тушунча тиббиёт таълими муассасаларида ўқитиладими? Ёинки, ишхонада озгина бўлса-да, бу борада тушунчалар бериладими?

Сурхондарё вилоят, Қизириқ туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларидан видеодаги ҳолатга муносабат кутиб қоламиз.

“Муштум” бобо


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 11:49


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан чиқиб, яхшилик сари қадам ташлаш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.


👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 08:36


ҚАЙРОҚИ ФИКР

Мозоримга на қабр тоши қўйинг, на ҳайкал. Бир жуфт бошмоқ қўйинг, оёқяланг кийиб кетсин.

Воқиф САМАД ўғли,
Озорбайжон шоири


👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Jan, 05:19


ДЕПУТАТНИНГ АЙТГАНЛАРИ

Сиёсатни анча кўрган депутат,
Янги депутатга қилди насиҳат:
"Масъулиятли бўл, ҳамда эҳтиёт,
Шу икки қоида сенга бўлсин ёд!"

Деди: "Хўп бўлади. Англатинг фақат,
Масъулиятли бўлмоқ недан иборат?"
Жавоб берди: "Бўлгин тиришқоқ, ўжар,
Ваъдани бердингми, сен уни бажар."

Шогирд дер: "Тушундим, маъқул бу сабоқ,
Нимани билдирар эҳтиёт бўлмоқ?"
Устоз дер: "Уқиб ол, бу муҳим жуда,
Ҳеч қачон ҳеч нима қилмагин ваъда!"

БОБУР БОБОМУРОД

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Jan, 03:42


ФРИДРИХ НИЦШЕ ҲИКМАТЛАРИ


Фақат инсонгина гравитацияга қарши ҳаракат қилади: фақат инсонгина осмонга қараб қулагиси келади.

* * *
Кўриб турган нарсаларингдан кўзни юмиш мумкин. Лекин сезиб турган нарсаларингдан қалбни ёпиб бўлмайди.

* * *
Қочиб кетаётган нарсангдан озод бўла олмайсан.

* * *
Ҳаётинг қизиқарли бўлиши учун, ҳаёт ўйинларини қойилмақом ўйнашинг, бунинг учун моҳир актёр бўлишинг керак.

* * *
Тўда сув ичган булоқларнинг барчаси ифлосланган.

* * *
Юксакка чиқмоқчи бўлсангиз, ўзгаларнинг елкаларига ўтирманг, сизни кўтариб чиқишмасин, ўз оёқларингизга ишонинг.

* * *
Ҳақиқат камгап, ёлғонга доим сўз етишмайди.

* * *
Мусиқасиз ҳаёт хато бўлурди.

* * *
Фақат келажакни қурган одамгина ўтмишга ҳакам бўлишга лойиқ.

* * *
Биз ўзимизга нисбатан ўзгаларга кўпроқ самимиймиз.

* * *
Гўзалликнинг товуши инжа: у ўта сезгир қулоқларга кира олади, холос.

* * *
Инсонда ҳам худди дарахтга ўхшаш ҳолат юз беради: қанчалар юксакка – ёруғликка интилса, шунчалар томирлари ерга – тубанликка, зулматга ва чуқурликка – зулмга ботиб бораверади.

* * *
Ўз тарихини қўшнисининг кўзлари орқали кўрадиган халқ ҳеч қачон кўкармайди.
* * *
Қабоҳатдан ҳаддан зиёд қўрқадиган қабиҳ инсонлар ниҳоятда кўп.

* * *
Барча қийинчилик ва машаққатлар бизлар ўсишимиз учун зинапоялардир.

* * *
Жирканч жарлиги бўлмаган муҳташам тепалик йўқ.

* * *
Пўст ташламаган илон ўлади. Вақти-вақти билан янгиланиб турмаган онг ҳам ўлимга маҳкум.

Носиржон ТОШМАТОВ таржимаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 23:17


САҲАРХАНДА

Терговчи:⠀
— Шу пичоқни танияпсизми?⠀
Судланувчи:
— Ҳа, ҳа!..
Терговчи:
— Охири танидингизми?!⠀
Судланувчи:
— Ахир, танимай бўладими? Сиз уни менга 2 ойдан буён кўрсатаяпсиз-ку...

* * *
Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:⠀
— Тажрибангиз борми? — сўрабди раҳбар.⠀
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... —  дермиш номзод.

* * *
Антиқа эълон:⠀
"Тиши йўқ ит сотилади. Тиши йўқ экан деманг! Томоқдан бўғишни билади".⠀

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 16:00


"Ишдаги ишқ" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 12:54


"НЕФЬТ БАЗА ДИРЕКТОРИ"

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 11:26


РАССОМ ХАНДАСИ

Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 09:48


ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ ШОИРИМИЗДАН ЯП-ЯНГИСИ...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 06:07


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Jan, 03:05


КЎҲНА ҲИКОЯТ

Ҳазил

Донни ташийди сичқон,
Сичқонни овлар мушук.
Мушукни айлаб сарсон,
Кун бермас унга кучук.

Ит ҳам қолади бесас,
Учратса гар бўрини.
Аммо бўрининг йўлбарс –
Қуритади шўрини.

Йўлбарсни енгади шер,
Арслонни эса аждар.
Аждарни қулатар эр –
Қўлидаги тиғ, ханжар.

Мард шилиб ёв пўстларин,
Тошга ўяр отини.
Лек эркакни, дўстларим,
Уйда ейди хотини...

Бобур БОБОМУРОД


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Jan, 15:31


"Маҳаллада дув-дув гап" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Jan, 12:04


ИККИ ДАҲОДАН ИККИ ФИКР...

* * *

Ёлғон тарқалиб, аллақачон дунёнинг ярмини айланиб бўлганида, ҳақиқат энди оёқ кийимини кияётган бўлади.

* * *
Қишда камбағалнинг титрашидан бошқа ҳамма нарса гўзал бўлади.

Марк ТВЕН.


* * *
Дунё ёвузларнинг ёвузликлари билан эмас, одамларнинг кўра-билатуриб уларга қарши курашмасликлари билан хатарли.


* * *
Асримиз одамлари бир-бирини алдаяпти, лекин бу даҳшатли эмас, энг даҳшатлиси – ҳеч ким бир-бирини тинглаётгани йўқ!


Альберт ЭЙНШТЕЙН
.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Jan, 09:48


Луқма!
“БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ҚИШЛОҒИМИЗГА!”

Видеомурожаат муаллифлари туман ҳокимлигидан кўп нарса сўрашмаяпти: бор-йўғи кўчаларига шағал тўктириб, текислаб беришларини. Ёмғир ёғгандаги кўчанинг аҳволини эса, ўзларинг кўриб турибсизлар.
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов номидаги туман ҳокимлиги масъулларидан мурожаатга расмий жавоб кутиб қоламиз.

"Муштум" бобо


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Jan, 08:13


ЯШШАВОР, ЎЗБЕГИМ!

Марсга учмасак, учмасмиз, Ойнинг нариги тарафини, майли, ҳув четдаги давлатлар ўрганиб, бўлиб олишаверсин. “Зато”, энди тезак чиқарадиган истаногимиз бор!
Яшшавор, ўзбегим, 21-асрда оламшумул кашфиёт қилдинг!

P/S: Энергетика вазирлигидагилардан суюнчи олинглар, ташвишлари пича озаядиган бўлди.


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Jan, 03:39


ЧУМОЛИНИНГ ИСЁНИ

Масал

Чумолилар ичида бир кун битта Чумоли
Ердан бошин кўтариб, бузилди-ку хаёли:

“Ниначилар – роҳатда, пашшалар – фароғатда,
Биз шўрлик чумолилар нечун қора меҳнатда?!

Дарахтлар танасида қуртлар ётар семириб,
Отасидан қолгандек меваларни кемириб.

Ҳаттоки, ўз қадрини билар Қора қўнғизлар,
Тилларанг шафтолини еяр Тилла қўнғизлар!

Эрта-кеч дон ташиймиз, яна ялангоёқмиз,
Гоҳ шудгор, гоҳ асфальтдан ризқ ахтарган саёқмиз!

Вассалом! Чумолилар, бу ҳаёт тегди жонга!..” –
Хаёли фарёд бўлиб таралди тўрт томонга.

Тўрт томондан ёприлиб келди Қовоқарилар,
Чумолини судрашиб елди Қовоқарилар.

“Тарбия коваги”да айладилар “тарбия”,
Чумолида ювилиб кетгандек бўлди мия...

(Бу ёғи бўлак мавзу, асосий гап бу ёнда),
Чумолидан кир излаш урчиб кетди ҳар ёнда:

– Ишёқмас, дангаса! – деб айб топди Капалак,
– Бахтимизни кўролмас! – ғингшиди Кўршапалак.

– Иғвогар! – деб ёзғирди тўда Қуртлар норизо,
Пашшалар дер: “Қаёқдан пайдо бўлди бу бало?!.”

Хулласи, Чумолини “ўзига келтиришди”,
Ҳар кунлик ҳаётини кўзига келтиришди.

Чумоли ҳақ гапириб, яна узр сўради,
Қуртларга зўр иштаҳа, ширин ҳузур сўради.

* * *
Хайриятки, Худойим бизни одам яратган,
Иймон, инсоф, ғурурни бизларда жам яратган.

Хайриятки, хор, ночор бир чумоли эмасмиз,
Бироқ... шундай ишлардан гоҳи ҳоли эмасмиз.

05.01.2025

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 16:02


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 15:04


"Муштум"чи рассом Маҳмуджон ЭШОНҚУЛОВ ижодидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 14:27


"Шурикнинг саргузаштлари" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 10:29


РАССОМ ХАНДАСИ

Ҳусан СОДИҚОВ чизган карикатура


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 09:12


☝️ Garvard universiteti talabalarining miyasini qizdirib yuborgan savol...

Rasmdagi mantiqiy masala Garvardning MBA bitiruvchilari uchun maxsus test hisoblanadi.

Talabaga 30 soniya vaqt beriladi. Shu vaqt ichida qanday qilib 8 soni kelib chiqqanini aniqlashi kerak boʻladi.

Siz ham bir urinib koʻring-chi, balki Garvard talabalarining tishi oʻtmagan masalaga siz yechim toparsiz!

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 08:09


"СОЧ ЭКТИРГАН БУХГАЛТЕР..."

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 06:10


Дунёдаги энг яхши 10 дақиқалик фильм!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 04:07


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Монтажчи: Азимжон АБДУРАҲМОНОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Jan, 02:04


САҲАРХАНДА

Судья:⠀
— Ҳурматли гувоҳ, сиз ҳозир ёлғон гапираяпсиз, сизни нималар кутаётганини биласизми?⠀
Гувоҳ:⠀
— Ҳа, биламан! Битта Каптива ва икки хонали уй кутаяпти.

* * *
Қулоққа чалинган гаплардан:
"Бир ҳафтада қайтараман", — деб қарз олган ва бир ойда қайтарганларни қизил китобга киритиш керак.⠀
Чунки, бунчалик тез қарзини қайтарадиганлар камайиб кетмоқда!

* * *
Кўп йиллик эр-хотин суҳбати:⠀
— Хотин, анави нарса қаерда эди?⠀
— Бояги ерга қўйиб қўйгандим.⠀
— Ҳа, топдим. Раҳмат!

* * *
Бир одам ветеринарни мазаҳ қилмоқчи бўлибди: ⠀
— Сиз мол докторимисиз? ⠀
— Ҳа, қаерингиз оғрияпти?..

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 15:08


"Суюнчи" фильмидан

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 13:45


"НУТҚ..."

Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 12:02


ҲИММАТИНГИЗ

(Интермедия)

Бемор: Мумкинми?
Шифокор: Келинг, ўтиринг.
Бемор: 6-палатаданман. Чақирган экансиз.
Шифокор: Яхши бўлиб қолдингизми. Дўхтирларимиз яхши қарашяптими?
Бемор: Яхши.
Шифокор: Қаерда ишлайсиз?
Бемор: Ёзувчиман.
Шифокор: Нима ёзасиз?
Бемор: Камчиликларни.
Шифокор: Бизга тушган беморлар касалхона шароитини яхшилаш учун нимадир қилишади. Ётган палатангизда сиздан олдин даволанган бемор қурувчи экан. Тузалгандан сўнг, ётган хонасини таъмирлаб берди. Сиз ҳам ўз соҳангиз бўйича ёрдамингизни аямассиз.
Бемор: Қандай қилиб?
Шифокор: Шароитимизни яхшилаш учун камчиликларни ёзасиз.
Бемор: Қайси камчиликларни?
Шифокор: Албатта беморларнинг камчилигини-да.
Бемор: Масалан?
Шифокор: Бизни баъзан таъмагирликда айблашади. Лекин бирорта шифокор бемордан пул талаб қилганини эшитганмисиз?
Бемор: Йўқ.
Шифокор: Яшанг. Ундай бўлса бу туҳмат қаердан чиққан? Албатта беморлардан. Шуни ёзса бўладими?
Бемор: Бўлади. Яна мисол борми?
Шифокор: Бор. Беморларнинг яна бир камчилиги уларнинг шифокор ёки ҳамширанинг чўнтагига пул тиқиши.
Бемор: Ие, пул тиқса ёмонми?
Шифокор: Ёмон эмас. Лекин чўнтакка кирган пулнинг миқдорини билмаслик ёмон. Биласиз, пулни беморнинг олдида санаш ноқулай. Лекин хилватроқ жойга бориб пулни санашгача кетган вақт кишини қанчалик беҳаловт қилишини тасаввур қилолмасангиз керак.
Бемор: Бу ерда беморнинг камчилиги нимада?
Шифокор: Унинг кўрсатган миннатдорчилиги шифокор чамалаганидан камлигида.
Бемор: Тушундим. Бемор қанча бериши керак унда?
Шифокор: Кечирасиз, бизда тиббий ёрдам кўрсатиш бепул.
Бемор: Тушунмадим?
Шифокор: Нимани тушунмайсиз?
Бемор: Ахир миннатдорчилик билдириш керакми?
Шифокор: Бу ҳимматингизга боғлиқ.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ,
Самарқанд шаҳри

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 10:53


"Имон" спектаклидан лавҳа. Иззат Султон асари, режиссёрлар: А. Қобулов ва Қ. Хўжаев. 1960-йил.

Ўзбек театрининг нодир асарлари. Орадан ярим асрдан ортиқ вақт ўтибди-ю, спектаклнинг мавзуси-ю ғояси заррача эскирмаган. Балки, янада долзарблашиб бормоқда. 

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 06:39


ҚАДРДОН "МУШТУМ"СЕВАРЛАР!

АГАР 2024 ЙИЛ ДАВОМИДА ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗ ВА ЖУРНАЛИМИЗ ОРҚАЛИ СИЗЛАРГА МАНЗУР БЎЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР ЭЪЛОН ҚИЛГАН БЎЛСАК,
БИЗГА ОВОЗ БЕРИНГ!

"МУШТУМ" МУХЛИСЛАРИ, ОЛҒА!..

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 06:35


«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2024»

«2024 ЙИЛНИНГ ЭНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЛОГИ»

2024 йилда аҳамиятга молик энг долзарб мавзуларни кўтарган, мавжуд воқеликка постларида моҳирона ёндашган, халқ дардини ёритган интеллектуал блог-телеграм каналларини аниқланг!

Сиз кўпроқ қайси блог-телеграм канални кузатиб борасиз?

(Танлов ҳақида батафсил)

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: ➡️ @uzdiplomatbot
Тел: +99893 571 72 35

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

03 Jan, 00:27


Жума ўгити

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

02 Jan, 18:45


#Шунақа

⚡️ Насиҳат: Ота-боболаримиз бир майизни қирққа бўлиб... ўзлари ейишган.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

02 Jan, 14:32


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

02 Jan, 12:27


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

02 Jan, 11:40


Блогер Жасжан узр сўраб чиқди! Энди яхши бола бўлар экан!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Dec, 10:51


Энг сўнгги янгиликларга кўра, Суриядан Россияга тирақайлаб қочиб кетган Башар Асаднинг хотини Асма Асад эридан ажрашиш учун Россия судига ариза берибди. Асма Асад эридан ажрашиб, Лондонга кетиш эҳтимоли катта экан, чунки Асмада Британия фуқаролиги бор.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача, дейди доно халқимиз.
"Буқа" билан “бузоқ”-ку, “сомонхона”гача югуриб борди. Аммо, “сомонхона”да уларнинг охурига “сомон” ташлашларини кутишмаган, шекилли. Энди "буқа" ёлғизланиб қолаяпти – "бузоқ" бошқа "сомонхона"га югуришга тараддуд кўраяпти.

Ҳа, халқнинг қарғиши ўқ, бу ўқ ҳеч қачон хато кетмайди. Мана, Башар Асадга биринчиси тега бошлабди.
Яшайверсак, қолганини ҳам кўраверамиз...

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ


Telegram  |  InstagramYoutubeFacebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Dec, 07:17


"Муштум" сўрови:

Ўзбекистон матбуоти ва ўзбек журналистлари ҳақида фикрингиз?


– БИЛМАДИМ?..
– ЯХШИ БЎЛСА КЕРАК?
– ЯХШИСИЗЛАР...

Ўзбек мақоли: ҚОЗОНДА БОРИ – ЧЎМИЧГА ЧИҚАДИ!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Dec, 04:49


НЕ БАЛО БЎЛДИ БУ ХАЛҚ?..

Тақлид деган балога мубтало бўлди бу халқ,
Балодек бир хатога мубтало бўлди бу халқ.

Бири арабга ҳавас, бириси ўриспараст,
Аксари хаёлпараст, не бало бўлди бу халқ?

Қаламкашлари маддоҳ, аламкашлари густоҳ,
Аҳли дониши гумроҳ, қадди дол бўлди бу халқ.

Яллочилари тўрда, “ҳалво”чилари қўрда,
Абдуллолари гўрда, бесадо бўлди бу халқ.

Тўралари ебтўймас, хўралари ебтўймас,
Саллоти “Бас!” деб қўймас, мураббо бўлди бу халқ!

Тарихини танимас, жадидини танимас,
Жаллодга ҳайкалпараст, бепарво бўлди бу халқ.

Дунё кезар иш излаб, тишин кавлаб гўшт излаб,
Бойи банкда пул тузлар, ишгадо бўлди бу халқ.

Кетмонини елкалаб, меҳмонини эркалаб,
Бир умр ер таталаб, ерфидо бўлди бу халқ.

Носиржон ТОШМАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Dec, 03:43


❄️ Qishki chegirmalar Opel Mokka’da!

🌟 Qulaylik, ishonchlilik va zamonaviy dizaynni birlashtirgan Opel Mokka endi yanada arzonroq!

O‘ziga xos dizayn
Tejamkor yoqilg‘i sarfi
Germaniyada ishlab chiqarilgan.


Shoshiling, aksiya muddati cheklangan! Batafsil ma’lumot uchun biz bilan bog‘laning yoki salonimizga tashrif buyuring.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❄️ Зимние скидки на Opel Mokka!

🌟 Комфорт, надежность и современный дизайн Opel Mokka теперь по еще более выгодной цене!

Уникальный дизайн
Экономичный расход топлива
Немецкое производство

Торопитесь! Акция действует ограниченное время. Свяжитесь с нами или посетите наш автосалон.

📞 +998 (55) 503 77 67
📍Ташкент, Фергана Йули, 147

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Dec, 02:05


САҲАРХАНДА

"Бетоб қозон"

Афанди бир куни қўшнисидан қозон сўраб чиқибди. Орадан бир ҳафта ўтгач, қозонни иккита қилиб олиб чиқибди. Қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Нега иккита қозон олиб чиқдингиз?, — дебди.
Афанди эса жавоб берибди:
— Қозонингиз ҳомиладор экан, туғди.
— Қозон керак бўлса тез-тез сўраб туринг, — дебди қозоннинг эгаси.
Орадан бир неча кун ўтиб, афанди ўша қўшнисидан катта дошқозон сўраб чиқибди. Қўшниси дарров берди. Орадан бир ҳафта ўтибди, ўн кун ўтибди, бир ой ўтибди. Афанди эса ҳануз қозонни қайтармасмуш. Қўшниси ўзи қозонни сўраб чиқибди. Афанди қўшнисига ҳомуш қараб:
— Қозонинг бетоб экан. Қазо қилди,
— дебди.
— Қанақасига қозон бетоб бўлсин?,
— деб бақирибди қўшни, — ҳеч жаҳонда қозон ҳам ўладими?
— Қозонинг туққанига ишонасану, ўлганига ишонмайсанми?, — дебди афанди.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 16:52


Тўра СУЛАЙМОН

ГАПДАН ГАП

Унинг қаламкашлигидан кўра қаламқошлиги устувор.

* * *
Муаллим беозор бўлса, синфнинг бозор бўлишини томоша қил.

* * *
Уни элга шеъри танитмади. Қишлоқма-қишлоқ юриб ўзини ўзи танитди.

* * *
Саёз дарёнинг шовқини катта бўлади.

* * *
Агар гапини Магарга, Магарнинг гапини Дагарга етказиб юриб ҳам кун кўриш мумкин экан.

* * *
Кўп ёзиб, кўмилгунча, теран ёзиб тилга туш.

* * *
Қочиб ўлган – кўмгулик,
Қувиб ўлган – мангулик.

* * *
Улуғларнинг хатоси ҳам улуғ бўлади.

* * *
У шоир бўлмаса ҳам шоирлик ҳужжати бор.

* * *
Адабиётга қалами билан эмас: қадами билан кириб келганларнинг ҳалоли бўлсин.

* * *
Ишхонада эснаб ўтириб ёзилган асарнинг умри ошхонагача...

* * *
Тор тутишни билмаган тумтоқзоданинг созандаларга саркор этиб тайинланишига ажабланиш ортиқча.

* * *
Тўти олашақшаққа тақлид қилиб юраман деб, ўз юришини ҳам унутиб ҳаккалак отиб қолган экан.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 15:27


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 13:29


АМАЛНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ

Улуғ зоҳид Шақиқ ибн Иброҳим бундай деганлар: “Амалнинг гўзаллиги уч нарса биландир:
Биринчиси, Амални Аллоҳ таолодан деб билиш. Бу худбинликни йўқотади.
Иккинчиси, амалда Аллоҳ розилигини исташ. Бу билан эса ҳою ҳавас сўндирилади.
Учинчиси, савобни Аллоҳ таолодан кутиш, бу эса таъма ва риёни йўқотади”.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 12:01


Ҳар бир танқидий чиқиши – "нишон"га бориб тегадиган канални биласизми? Агарда билмасангиз, ҳозироқ уланиб олишингиз мумкин 👉 https://t.me/komporuz

⭕️ Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/komporuz

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 10:02


Луқма
СУВДА ОҚАЁТГАН ПУЛЛАР

Юртимиз бўйлаб, “Янги йилга тайёргарликни энг эрта бошлаган...”, деган танлов ўтказилса, шубҳасиз, “Жиззах сув таъминоти” акциядорлик жамияти биринчиликни олади. Сабаби, шаҳарнинг “Эски шаҳар” деҳқон бозори орқа кўчасидаги автомобил йўлида бир-бир ярим ойдан буён ичимлик суви қувури ёрилиб, “сунъий кўл” пайдо бўлибди.
Мурожаат муаллифи буни Янги йилга алоҳида тайёргарлик, деб атайди. Аномал совуқ бўлиб қолса, яхшигина муз майдони бўлади-да, ахир!..
Сувга қўшилиб оқиб кетаётган миллион-миллион пуллар-чи, дейсизми?..
Бу саволга, муаммо ечимига сансалорлик қилаётган сув таъминоти раҳбарлари ва Жиззах шаҳар ҳокимлигидан жавоб кутиб қоламиз.

Муқаддас САДДИНОВА,
“Муштум”нинг Жиззах вилояти бўйича махсус мухбири


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 06:44


БИЗДА БОРИ ҚАЙДА БОР?!

Тошкентда рекорд ўрнатиш мақсадида 3 тонналик "Мега оливье" деб номланган салат тайёрланди.
Олға бос, ўзбегим, дунёни хайратга сол, мана шунақа ишларинг билан!


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 04:10


КЎК БЎРИ

2020 йил

Шеър муаллифи: Баҳрилло ИХТИЁРОВ
Ўқиди: Рамзиддин ЭГАМБЕРДИЕВ


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Dec, 01:49


САҲАРХАНДА

Икки дўст аразлашиб қолиб, қозининг олдига боришибди.
Қози “Эртага келинглар. Муаммони эртага ечамиз” деб қайтариб юборибди. Қозихонадан чиққан йигитлардан бирининг фикри бузилиб, қозининг олдига қайтиб бориб 40 тилла танга пора берибди. Қози ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришга ваъда берибди. Йўлда кетаётган иккинчи дўст ҳам қозига бориб 100 тилла бериб, у ҳам ишни ўз фойдасига ҳал қилиб беришни сўрабди. Қози унинг ҳам пулини олиб қолибди.
Эртасига айтилган вақтга дўстлар қозининг ҳузурига боришибди ва ўз муаммоларини ҳал қилиб беришни сўрашибди. Қози уларни эшитибди-ю, бир сўз демай жим ўтираверибди. Бироз вақт ўтгандан кейин биринчи дўстни сабри чидамай қозига берган 40 тилла тангани эслатиб қўйиш мақсадида дебди:
– Қози бува, гапни дангал, қирқиб-қирқиб гапирмайсизми, – деса, қози:
– Ҳа, қирқиб-қирқиб гапирай десам, дўстингни юзидан ўтолмай турибман-да, – дермиш.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 15:21


* * *
Кимнингдир ёзганига офарин, кимнингдир ёзмагани учун раҳмат.

* * *
Хотин кишини қимматбаҳо мўйналарга ўрасанг – совимайди.

* * *
Ёлғон ўзи унча хавфли эмас, унинг ҳақиқатга ўхшаб кетиши хавфли.

* * *
Агар айб фақат бир томондагина бўлса, урушлар узоқ давом этмас эди.

* * *
Бизнинг авлодда замонадан қочганлар қутулди.

* * *
Океан орқали телефон алоқаси ўрнатилди, энди одамлар бемалол гаплашади.
Бунга бобо деди:
— Уларнинг нима орқали гаплашишининг аҳамияти йўқ, нима ҳақда гаплашишади – шуни айтинг.

* * *
Ҳаёт шундай ажойиб мўъжизаки, ўлим унинг эвазига берилган арзимас бождир.

Асқад МУХТОРнинг “ТУНДАЛИКЛАР”ИДАН

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 14:23


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 11:25


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 10:20


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 07:56


МАҚСАД – ҲИСОБОТМИ?

Кеча Термиз шаҳрига Психологик-Тиббий-Педагогик комиссияга Республикадан 8-9 нафар мутахассис шифокорлар келди деб комиссияга чақиришди.
Чақирувга кўра, мен ҳам туғма ногирон боламни узоқ масофадан олиб бордим. Тиббий-кўрикка 500 га яқин ногирон болалар келибди. Борганимизда соат 12 эди, 171-навбатга олиндик. Одам кўплигидан, болалар қайт қилган, йиқилган, ур-сур. 4 соатда навбатимиз келди.
Мутахассислар, “Фарзандингизни кўзи кўрадими?”, “юрадими?”, “эшитадими?” каби саволлар билан чекланишди. На шифодан, на ташҳисдан дарак йўқ.
Бу маълумотларни шунча масофа босиб келмасдан, телефон орқали сўрашса, айтиб берардик.
Юзлаб ногиронлар-у, ўзлари бир неча юз км. йўл босиб келишдан мақсадлари нима эканини тушуна олмадим. Ҳисоботми?
Тиббий кўрик ташкилотчилари!
Илтимос, ёрдам кўрсатиш ниятингиз бўлса, ногиронларни совуқда соатлаб навбат куттирманг!

Эркин ГАППАРОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Dec, 05:36


"Муштум" сўрови:

ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕКАНАЛЛАРИНИ КЎРАСИЗМИ?


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 16:39


Ифлосланган шаҳар ҳавоси саратон келтириб чиқариши аниқланди

Йирик шаҳарларда атмосферага ажраладиган саноат ёки транспорт чиқиндилари таркибидаги моддалар онкологик касалликлар, айниқса ўпка саратони кўпайишига сабаб бўлмоқда.

АҚШдаги олимларнинг хулосасида таъкидланишича, ҳаво ифлосланиши шаҳарда яшовчи аҳоли орасида ўпка саратони, астма ва нафас йўллари инфекциялари билан касалланиш кўрсаткичларини оширади, шунингдек, инсулт хавфини ҳам кучайтиради. Аввалги тадқиқотлар касалликнинг ижтимоий омилларига эътибор қаратган бўлса, энди олимлар йирик шаҳарлар аҳолисини саратон хавфига энг кўп дуч келадиган гуруҳ деб таърифламоқда.

Тадқиқотнинг асосий мақсади онкологик касалликларнинг экологик ва ижтимоий омилларга боғлиқлигини аниқлаш, деб тушунтирди лойиҳага раҳбарлик қилган эпидемиолог Патрик Ҳурбейн.

Иш давомида олимлар АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги нинг 2011-2019 йиллар оралиғидаги маълумотларини таҳлил қилди. Натижада, саратон касаллигига энг мойил аҳоли гуруҳлари сифатида йирик шаҳарлар аҳолиси, кам таъминланган ижтимоий қатламлар ва ирқий озчилик вакиллари қайд этилди.

Олимларнинг аниқлашича, шаҳарда яшовчи афро-америкалик ва лотин америкалик аҳоли вакиллари саратон хавфига кўпроқ мойил. Улар кўпинча экологик жиҳатдан энг ноқулай ҳудудларда яшайди.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 14:00


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 11:02


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 09:19


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 07:43


Бугун Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!

— Жаноб, сизга келишилган пулни олиб келгандик.
— Қанақа пул?! Aхир, бугун коррупцияга қарши курашиш куни-ку!
— Унақада нима қилайлик?
— Эртага келинглар!
...

Рассом Маҳмуджон ЭШОНҚУЛОВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Dec, 06:52


Ҳожибой Тожибоевни кўп эшитганлар тушунади... Кун мавзуси...

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 23:20


#Саҳарханда_ўрнида

ЎТКИР ҲОШИМОВНИ ТАҲРИР ҚИЛГАН “ҚАТТИҚҚЎЛ” МУҲАРРИР

Хуршидахон деган яхшигина бир ижодкор синглимиз бор. Муқаддам  “Сирдарё ҳақиқати”да (ҳозирги “Янги Сирдарё” газетаси) биз билан ёнма-ён мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган. Ҳозир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимида хизмат қилади. Яхшигина мақолалар, ҳикоялар, шеърлар ёзади.

Бундан уч-тўрт йил аввал газетамизга Гулистон давлат университетидан муҳаррир бўлиб ўтган Фарҳод Боқиев  бир инсонни таҳририятимизга ишга таклиф қилди. У шунгача вилоятимизнинг бир неча тармоқ газеталарида мухбир бўлиб ишлаган эди. Маҳаллий ижодкорларнинг китобларига муҳаррирлик қиларди. Унинг бир одати бор экан: чет мухбирларнинг мақолаларини ўз услубига мослаб қайта ишларкан.

Хуршидахон шу ходимга мақоласини топширибди. Эртанси куни битигининг тақдири билан қизиқиб бўлимга кирса, мақоласи қизил ручкада лолазорга айлантириб юборилгани устига чиқибди. Кейин ҳам бир неча мақолаларини ҳалиги “қаттиққўл” таҳрирчи бўлмайдига чиқариб қип-қизил қилиб бўяб қайтариб берибди. Охири Хуршидахон бир шумликни ўйлаб топибди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобидан мўъжазгина ҳикояни кўчирибди-да, тагига ўз исми фамилиясини қўйиб, “қаттиққўл” таҳрирчига топширибди. Не кўз билан кўрсинки, эртаси куни бу “ижод намунаси” ҳам қип-қизил қилиб бўялгани устидан чиқибди. Ўзини кулгидан тўхтатолмаган Хуршидахон:

− Бу Ўткир Ҳошимовнинг ҳикояси-ку! − деса ҳалиги “қаттиққўл” муҳаррир парво қилмай − Ўткир ака бу ҳикоясини қачон ёзган экан? − дермиш.
Газеталаримизга жойлашиб олган шундай “қаттиққўл” муҳаррирлардан Худо сақласин!

Муҳаммадали АҲМАДИЙ.
Сирдарё вилояти

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 17:29


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 15:12


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 14:04


Томоша қилинг: Карикатуралар тўплами!

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 08:47


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 05:59


Биринчи қор билан...

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 04:33


Ғафур ҒУЛОМнинг "ШУМ БОЛА" ҳажвий қиссасидан парча

Бир чеккада мулла уста Мирсалим қўш кўзойнагини бурнининг устига қўндириб, кир, бурама болиш устига “Жангномаи Абу Муслими соҳибқирон” деган мўътабар бир китобни қўйиб олган. Гумбурлатиб ўқиб турибди.
Қолган гиёҳвандлар уни давра олиб Абу Муслимнинг қаҳрамонликлари тўғрисидаги ваҳималарни тингламоқдалар. Тасаннолар, офаринлар айтмоқдалар. Ўқиш давом этарди:
– ...Ниқобдор ёғийлар сафидан бир ҳафт жўш кийган паҳлавон арғумоққа маҳмиз бериб майдонга жавлон уриб кирди. Отининг туёғи чачағигача ерга ботар эрди. Етмиш икки ботмонлик гурзийи гармонини бошидан чарх уриб айлантириб, ниқобни юзидан дарбар айлаб айтдиким:
– Эй Абу Муслими гўсолапараст, эй биёбоний Хуросоний, билсанг билгил, билмасанг мендурман Насри Сайёри беорким, бугун бу ма'ракаи жангда димоғингдан димор чиқаргаймен.
Ва ҳазрати Абу Муслим ҳам ғайратларига чидай олмай, Кўҳтоғ исмли бўз отларига сувора бўлиб, ул мал'уннинг садди роҳини тўсдилар. Ғазабларидан ҳар битта мўйлари кийимларидан ништари обдордай тешиб чиқиб кетган эрди.
Кела Насри Сайёрнинг камар бандидан “Ё Али” деб азот кўтариб, муборак бошларидан етти маротаба айлантириб-айлантириб осмонга отдилар. Ул нопокнинг вужуди бир ош пишгунга қадар кўздан ғойиб бўлиб кетди.
Ба'даз муборак қўлларини кўкка қилиб тутиб олдилар. Ерга омон қўйдилар ва дедиларким: “Эй Насри Сайёр, минба'д Хуросонийлар ша'нига бундай беодоблик қилмагайсан”.
Насри Сайёр у жанобнинг рикобларини ўпиб, тавба-тазаррулар қилди ва имон келтирди”.
Хулласи, бу жангнома шу хилдаги ваҳима гаплар билан тўла эди. Аммо эшитувчилар бу ваҳималарни ғоят ҳаяжон билан тинглар эдилар.
Ҳикоят ушбу ерда тўхтаганда Тиконлимозор маҳаллалик Аҳмадали сўфи кўз ёшларини артиб:
– Киройи мардоналик бу бўлибдур. “Мард майдонда дегани бу бўлур. Ҳозирги замоннинг урушлари махзи номардлик. Бехосдан турган кишини милтиқ билан отмоқ, тинч аҳолининг хонадонига тўп қўймоқ, осмонга хайрипилон чиқармоқ – буларнинг бари номардлик – бу кофирнинг иши, – деди.
Бу гапларни ҳамма “балли-балли”, деб тасдиқлади.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

08 Dec, 01:09


САҲАРХАНДА

Америкалик миллиардер Исроилдаги машҳур адвокатга СМС йўллабди:
— Мени одам ўлдирганликда айблашяпти. Агар судда ютиб чиқсанг, 10 миллион доллар бераман!
Икки дақиқадан кейин адвокатдан мллиардерга жавоб келибди:
— Учта гувоҳ билан йўлга чиқяпман.

* * *
— Айбланувчи Қодиров! Сиз солиқларни тўлашдан айнан прокурор гапириб берган усуллар билан қочганмисиз?
— Йўқ. Лекин прокурор айтиб берган усуллар ҳам чакки эмас, ўйлаб кўриш керак, албатта.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 16:43


"Муштум" бобо ҳайратда...

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 15:43


ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН:

Эртадан совуқ қаттиқ келишини инобатга олиб, қучоқлашиб ётишни тавсия қиламиз!...

Ҳудудгазтаъминот

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 15:16


Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 13:53


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

Telegram  |  Instagram |  Youtube |  Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 11:47


ШУ КУННИНГ МАВЗУСИ

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ


Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

07 Dec, 09:53


Шоиримиздан сиёҳи қуримаганидан! Яп-янгиси!..

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 14:40


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 12:33


Демократиядан олдин... (Before Democracy)

🔹 Демократия ҳақида сиёсий анимацион мултфильм.

➡️ Манба ⬅️

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 11:00


РАСМГА ТУШИБ, ТАШЛАНГ...

Қани, тадбирни бошланг,
Баёнга қўшиб ташланг,
Жўнатинг телеграмдан,
Расмга тушиб, ташланг!

Навоийми,  Бобурми-
Ҳаммаси бир тадбирми,
Маъруза шарт-зарурми?...
Расмга тушиб, ташланг!

Чемпион билан туриб,
Мақтов ёрлиғи бериб,
Ғўддайиб, кўкрак кериб,
Расмга тушиб, ташланг!

Арзачи кўнглин тўқлаб,
Камбағал қорнин тўқлаб,
Ёлғонми-чинми йўқлаб,
Расмга тушиб, ташланг!

Яхшисини ошириб,
Ёмонини яшириб,
Куйган тефаль топшириб,
Расмга тушиб, ташланг!

Кўринг банкнинг ҳолини, 
Қарздорнинг аҳволини,
Ушлаб қўшни молини,
Расмга тушиб, ташланг!

Сўранг иссиқ-совуқни,
Билинг семиз-ориқни,
Бериб тўртта товуқни,
Расмга тушиб, ташланг!

Шартмас бунча уриниш,
Гап муҳимми ёки иш?
Ишлагандай кўриниш!
Расмга тушиб ташланг!

Монов шеър рост-ҳазилми,
Расмбозлик расмми,
Расман чора лозимми?...
Расмга тушиб, ташланг!

Шоир битибди ғалат:
Тадбирбозлик бу – иллат!
Ўрганинглар...
сўнг албат...
Расмга тушиб, ташланг!

©️ Нуриддин ЭГАМОВ

⭕️ Обуна бўлинг👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 08:45


⚡️ Shahar yollarida yoki uzoq safarlarda universal krossover qidirganlarning etiboriga Geely Geometry C modelini taqdim etamiz.

Hozirda Geely Geometry C'ni boshlang'ich to'lovsiz bizning avtosalonimizda sotib olishingiz mumkin. Imkoniyatingizni qo'ldan boy bermang, taklif cheklangan.

Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998 55 520 02 09



⚡️ Если вы искали удобный электромобиль для городских или загородных поездок, то мы представляем вам Geometry C.

Вы можете приобрести Geometry C в нашем автосалоне без первоначального взноса. Не упустите свою возможность, предложение ограничено!

подробная информация:
📞 +998 55 520 02 09

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 06:12


* * *
Ҳеч ким оч қолмасин сира дунёда,
Ҳеч ким тўқ бўлмасин ҳаддан зиёда.
Биров очлик сабаб ёвуз ҳар доим,
Бошқасини тўқлик айлаган золим.

Расул ҲАМЗАТОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 05:31


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

27 Nov, 01:35


#Саҳарханда_ўрнида

ЮГУР, ЎҒЛИМ!

– Ота, шу ерликмисиз?
– Ҳа, ўғлим.
– Ҳув, анави кетаётган қизнинг исмини билмайсизми?
– Биламан. Бувисини Салима кампир дейишарди, жойи жаннатда бўлсин. Салиманинг қизи Ҳалима, Ҳалиманинг қизи Карима эди.
– Каримами? – деди йигит шошилиб.
– Йўқ, шошмай тур. Карима бу қизнинг онасининг опаси эди. Эри тентакроқ бўлди, гўрида тинч ётсин.
– Тезроқ айтинг, ота, қиз ҳозир кетиб қолади.
– Ҳа, Кариманинг синглиси Раҳима эди. Қизнинг онаси Раҳима минг бўлгур аёл-да.
– Ота, жуда чўзмаладингиз, ҳозир қиз кетиб қолади.
– Раҳиманинг қизимикин бу? Унинг қизи бўлса исми ким? Эсимга тушмаётганини қара. Дилмурод дарознинг қизига исмни ким қўйганди ўзи?
– Ота, тезроқ. Ана, автобус келди, қиз чиқиб кетади. Ота, бопладингиз...
– Хафа бўлма, ўғлим. Қизнинг онасининг исми Раҳима эканини билгунимча унга Дилмурод дароз уйланиб олганди. Исмини нима қиласан, автобуснинг кетидан югур, ўғлим, бўлмаса қиздан қуруқ қоласан. Югур ўғлим!

МУЧАЛ

Бугун Акмалнинг туғилган куни – қирқ саккиз ёшда. Унинг хонадонига қариндошлари, қўшнилари, дўст-ёронлари йиғилган. Барчаси совға-салом билан келишган. Айниқса, институтдаги собиқ курсдош ўртоғи Каримнинг совғаси ҳаммани ҳайратга солди. У ўз ҳажмида соф олтиндан ясалган сичқон ҳайкалини дўстига совға қилганди. Чунки Акмалнинг мучали сичқон эди-да.
Тўлқинланиб кетган Акмал сичқон ҳайкалини қўшқўллаб боши узра кўтариб, уни барчага кўз-кўз қилди ва Каримга юзланди:
– Дўстим! Мен ҳам туғилган кунингда ўз ҳажмида соф олтиндан ясалган ҳайкал совға қиламан. Дарвоқе, мучалинг нима?
– От!
– А?!.

Жабборберган ШОМУРОДОВ.
Қорақалпоғистон Республикаси

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 14:48


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 12:03


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 10:19


МАКТАБДАГИ ДЕВОНАЛАР

Таҳририятга келган хабарга кўра, Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги филологияга ихтисослаштирилган (XTIDUM) мактаб биноси ёнидаги кўчага светофор ўрнатиш учун мактабнинг 1-синфидан тортиб, 11-синф ўқувчиларигача 60 мингдан 100 минг сўмгача эҳсон йиғилаётган экан. “Дуогўй” ўқитувчиларнинг (сувратини кўриб турганингиз) сўзларини ўқиб, тасаннолар айтасиз: унча-мунча бозор дарвозаси тагида туриб гадойчилик қиладиган девоналарни чангида қолдиришар экан.
Ҳолатни кузатар эканмиз, беихтиёр ушбу аччиқ саволлар дилимиздан тилимизга отилиб чиқди:
Кунларинг ўқувчиларнинг садағасига қолдими?
Илмга чанқоқ ўқувчиларнинг миясини “йиғди-йиғди” билан чалғитманглар, баракатопгурлар!
Бу масжидми, мактабми?
Булар ўқитувчиларми, отинойиларми?
Уят-е!..


Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан ушбу ҳолатга расмий муносабат кутиб қоламиз.

“Муштум” бобо

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 06:45


Онаси йўқлар онасини хотирласин, онаси борлар онасининг қадрига етсин...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 05:38


ОШҚОВОҚБОДРИНГ

Ҳажвия

Ҳар хил нарсалар қалашиб ётган столда бир одам иягига қўлини тираганича узоқ-узоқларга беъмано тикилиб ўтирибди. Шу пайт эшик ғийқиллаб очилиб, хонага микрафон кўтарган мухбир ва унга эргашиб видеокамера кўтарган оператор кириб келди.
— Ассалому алайкум!
— Ваалайкум ассалом!
— Бу дейман, Ғофил домланинг ўзлари бўлсангиз кераг-а?
— Ғофил эмас, – Ғофур домла! Дўстларим ҳазиллашиб шунақа дейишади.
— Мени телевизорга чиқаришмаяпти, – деб арз қилган экансиз.
— Албатта, одамлар менинг оламшумул кашфиётларимдан бебаҳра қолишмасин, деб таклиф берувдим.
— Бўлмаса домла, шу кашфиётларингизни бир бошдан гапироврас, биз ёзоврамиз, бошладик!..
— Мен ўзи бир камтар олимман. Лекин аждодларимиз жуда зиёлий бўлишган. Бобомни катта бобоси Худоёрхон саройида бош саллачи бўлганлар. Яна бир амакиваччамизни тоғаваччалари катта эшон бўлганлар. Айтаверсам, гап кўп. Энди менинг илмий ишларимга келсак, хуллас, ҳозир қишлоқ хўжалиги оқсаяпти. Бағидан келсангиз, дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги дард бўлиб турипти. Мен уни ярасига малҳам бўлгулик ихтиролар устида ишлаяпман. Агар кашфиётларим ишлаб чиқаришга тадбиқ этилса, фермерларимиз бирдан ривожланиб, даромадни тагида қолиб кетамиз.
— Масалан?!
— Масалан, мана бу ишимни Нобель мукофотига тавсия этмоқчиман, – олим стол тортмасидан қалин бир папкани олди, – бу ошқовоқбодринг яратиш йўлидаги илмий ишим.
— Ошқовоқбодринг?
— Ҳа, тўғри эшитдингиз, ошқавоқбодринг! Узоқ йиллик машаққатларим эвазига ошқовоқни бодрингга пайванд қилиб фанда янгилик яратдим. Мана сурати.
— Жуда қизиқ олим экансизу, уни есаям бўладими?
— Об-бо, мухбир зоти фақат ейишни ўйлайди-я.
— Ахир уни еб бўлмаса нима кераги бор?
— Ука, сиз илмдан анча йироқ одамлигингиз шундоқ башарангиздан билиниб турибди. Ахир бу ихтиро-ку. Муҳими, янгилик. Уни ейиш бошқа масала.Ундан озроқ ошқовоқнинг таъми ва бодрингнинг ҳиди келади. Агар яхшилаб қаралса, меваси бир газдан ошади.
— Ундан сомса қилса бўладими?
— Журналистларнинг хаёли сомсада, мен оламшумул кашфиёт ҳақида гапиряпман-у сиз эса... Ошқавоқсомса емоқчисиз, бозор тўла ошқовоқ, бодринг керак бўлса, хоҳлаган дўконга кирсангиз сероб-ку...
— Менам шуни айтаман-да, бу ихтиронгиз кимга керак?
— Шу калламинан микрофон кўтариб юрганингизга қойил-е, тўғри, ҳозирча уни молга берсак хушламайроқ турибди. Емга қўшиб берсак бефаросат мол уни охурда қолдиряпти. Ҳали янгиликда, бир кун келиб ейди, албатта. Моллар буюк кашфиётимнинг қадрини қаерданам билишсин. Ихтиро албатта тўсиққа учрайди. Лекин мен бундан чўчимайман. Изланишда давом этаман. Ҳали менинг ихтироларимни илм-фан англаб етиб, машҳур бўлиб кетаман.Ўшанда сизам бемаъни саволларингиздан уялиб қоласиз. Мен сизга айтсам, буюкларни тириклигида тушунишмайди. Эйнштейндек олимни устиданам замондошлари роса кулишган экан...
— Домла, яна қандай изланишлар олиб бораяпсиз?
— Янги изланишларимизга келсак, бақатеракка анжир пайванди устида ишлаяпман.
— Уни қандай қилиб олиб еймиз?
— Яна ейишни ўйлайсиз-а...
— Ахир мева бўлганидан кейин ейиш керак-да!
— Ейиш бир гап бўлар, олдин натижага эришайлик. Муҳими, ихтиро!
— Домла, мана бу йил ҳашаротлар кўпайиб, пахта ҳосилига жиддий зарар етказди. Шу борада иш қилинса фойдали бўлармиди?..
— Э, хом сут эмган укагинам-а! Ҳашаротлар бу жаа майда гап. Ҳа, бу йил еган бўлса, кейинги йил емас. Ахир уям тирик жон, ҳадеб бир нарсани еяверса меъдасига уради. Биз йирик оламшумул ишлар қилишимиз керак.
Дарвоқе, яна бир гап. Мен чорвачиликниям унутганим йўқ. Шу кунларда қуёнга типратиконни чатиштириш устида ишлаяпман. Қизиғ-а? Туриши қуёнга тортадию, тикони бор. Фақат, бу – сир. Бировга айтманг. Агар бундан оврўполиклар хабар топса борми, мени олиб кетишади.
— Қаерга олиб кетишади, домлажон?
— Ернинг тагига эмас, албатта... Қолганини ошқовоқбодринг пишганда гаплашамиз...

Ғайрат АБДУЛЛА

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

26 Nov, 03:31


#Муштум_сўровномаси

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Nov, 14:11


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Nov, 10:25


#Кайфият

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Nov, 09:10


Вафодор жониворлар ҳикояси: эгаси ортидан оловга сакраган кучук ва садоқат учун қўйилган ҳайкаллар...

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

25 Nov, 07:02


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 14:24


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 12:30


Фельетон

НЕГА ҚОРА КЎМИРХОНАНГИЗ?

Ишчи гуруҳ келди тафтишга,
Келасолиб киришди ишга.

Тозалликни текширди аввал,
Қарасаки, бари мукаммал.

Давоматдан ушлайман деди,
Лек давомат юз фоиз эди.

Кейингиси – мактаб формаси,
Форманинг ҳам чиқмади миси.

– Кутубхона қай ҳолда кўрай?
– Бажонудил кўринг, ўргилай.

– Ошхона-чи, – деди ғўдайиб,
– Ошхонада йўқ бирор айб.

Ундоқ қилди ҳеч ўхшамади,
Бундоқ қилди ҳеч ўхшамади.

Беҳосдан ярқ этиб бир ғоя,
Калласига келди ниҳоят.

Очиб тургунча оғзингизни,
Тез чақиринг “завхоз”ингизни.

Етиб келди “завхоз” қалтираб,
Терлар оқиб, юзи ялтираб.

– Қишги мавсум тадоригини,
Тадорик бехатолигини.

Кўриб ишонч ҳосил қиламан,
Ўз ишимни яхши биламан!

Кўмирхона эшигин очиб,
Кутиб туринг, кетворманг қочиб.

Кирди, кўрди ҳар иш жойида,
Нуқсон излаб топиш бефойда.

Тоқати тоқ бўлиб ниҳоят,
Ўйлаб топди ажиб шикоят:

– Менга қаранг, обқочманг гапни,
Бузилгани камми асабни?

Тўғрисини айтинг, исбот бор!
Исбот эмас, катта иснод бор!

Эшитмайман мен баҳонангиз,
Нега қора, кўмирхонангиз?

Низомиддин МАДРАҲИМОВ,
Фарғона вилояти

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇

https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 11:58


Илон Маск ҳайратда!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇

https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 10:10


ЭКОЛОГИК ФОЖИАЛАР

ТАБИАТНИ АСРАЙЛИК!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 07:26


#Таржима_ханда

* * *
— 15 суткани қандай олдинг, деб сўраяпсизми? Кўчада кетаётган эдим, иккита милиция ходими келиб:
— Юринг, гувоҳ бўласиз, — дейишди.
Шунда, тилим қурсин-а:
— ЗАГСдан ўтасизларми, — деб юборибман-да...

@mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 05:42


"Муштум"чи рассом Маҳмуджон ЭШОНҚУЛОВ ижодидан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Nov, 01:42


САҲАРХАНДА

Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг келиб чиқиб, эркакларга нисбатан қуйидагича таъриф берибди:
— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярли ҳужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, каллапочани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, қуёнга ўхшаб қолишади...
Энг асосийси:
Табиатда уларнинг ягона кушандаси
— хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги СМСларни зудлик билан ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.

НИЗОМИДДИН

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 16:46


Жаҳон карикатурасидан

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 12:17


Жана бир қазақ бовуримиз ўзбектер туврисинда миқтай пикрлерди сўйлапти!
Кўп жаса, қардасим!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 10:47


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 09:41


🟩 «Муштум» журналининг 2024 йил 11 (1861)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Ҳажвия-ю танқидни, латифа-ю карикатурани, теша тегмаган гаплар-у болта кесмаган лофларни  мазза қилиб мириқиб ўқийман десангиз –


«МУШТУМ» журналига обуна бўлинг!

📱 Маълумот учун телефон:
+998 99-873-13-13

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 09:35


#karikatura

СИЛАМА ТАБИБ ХИЗМАТЛАРИ

👨‍🎨 Рассом: Фарруҳ ТЕШАЕВ


📰 "Муштум" журналининг 2024 йил 11 (1861)-сонидан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 06:05


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 04:10


⚡️ХУШХАБАР!

Журналимизнинг янги (ноябрь – № 11) сони нашрдан чиқди!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Nov, 00:23


САҲАРХАНДА

(Футболчилар ҳақида хандалар)

Футбол жамоаси мураббийси ўз лавозимидан озод этилар экан, ўрнига янги сайланган мураббийнинг қўлига 3 дона рақамланган конвертда хат тутқазибди ва дебди:
— Бу конвертларни ҳозир очмагин! Оғир дамларинг келганда бирин-кетин очаверасан!
Орадан озгина вақт ўтиб, команда яна мағлубиятга учрай бошлабди. Шунда мураббий 1-рақамдаги конвертни очибди. У ерда: "Ҳамма айбни менга ағдаравер!" деб ёзилган экан. Мураббий шундай қилибди.
Орадан яна вақт ўтибди. Мавсум тугаб, кетма-кет мағлубиятлар команда мураббийсини оғир аҳволга солиб қўйибди. 2-рақамли конвертни очганида, у ерда: "Катта ваъдаларни бер!" деган ёзув ўқибди. Яна маълум вақт мураббийни тинч қўйишибди.
Учинчи йил мағлубият! Ҳеч қандай ғалаба йўқ! Муҳлисларнинг норозиликлари! Сўнгги конвертни очган мураббийни кўзи шу ёзувни ўқибди: "Хатларингни ёзавер!"

* * *
1. Тўп эгасини топади.
2. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.
3. Ҳакам битта гапиради.
4. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.
5. Гол урсанг роҳат топасан.
6. Етти ўлчаб тепгунча, тўпни олдириб қўясан.
7. Ҳужумчи ўзар, ҳимоячи тўзар.
8. Ҳужумчини югургани дарвозагача.
9. Ҳужум қилсанг, гол урасан.
10. Ҳужуминг 100 та бўлса ҳам оз, рақиб ҳужуми битта бўлса ҳам кўп.
11. Ҳакамга яқинлашсанг, карточкали бўласан.
12. Мураббий ҳужумчини майдонда синайди.
13. Олдин ўзингга ур, кейин рақибга.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 14:09


Абдулла ОРИПОВ

ЗАМОНЛАР


Ўзимизнинг гап, деб бошлайди сўзин,
Кўрсатгич бармоғи лабида турар.
Эшикдан бир лаҳза узмайди кўзин,
Кимдир кириб қолса, мавзуни бурар.
Одамлар тўп жойдан қочар минг қадам,
Ҳатто, радиони тинглайди пинҳон.
Магар, об-ҳаводан гап кетса, шу дам
Дейди: – Газетани ўқинг, ўртоқжон.
Бирор таъзияга бориб қолса гоҳ,
Тиловат қилмайди, мўлтирар гирён.
Ҳеч кимса кўрмаган чекканини оҳ,
Собиқлар тўйига бормас ҳеч қачон.
Кундузи Қомусдан кўчирма олиб,
Чорлар огоҳликка яхши-ёмонни.
Тунлари кўрпага бурканиб олиб,
Қироат қилади йиғлаб, Қуръонни.
Шу қадар шафқатсиз эдингми, ҳаёт,
Қўлим ёқангдадир, Маҳшаргача то.
Қуёндек беюрак, қушдек бесабот,
Соқов қилганмидинг халқимни, Шўро.
Болажон, сен бундай кунларни кўрма,
Шукур, сеникидир замона бу пайт.
Мағлублар сингари бош эгиб юрма,
Сен энди ғолиблар қўшиғини айт.

АҚШ. Хьюстон. 17.10.2015

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 11:31


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 10:25


Яна Шаҳрихон! Шаҳрихондаги кўп қаватли уйларга 90 кундан буён суюлтирилган газ баллонлари берилмаяпти! Афсуски, мутасаддилар ҳамон тилини тишлаб ўтиришибди 1+

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 10:25


Яна Шаҳрихон! Шаҳрихондаги кўп қаватли уйларга 90 кундан буён суюлтирилган газ баллонлари берилмаяпти! Афсуски, мутасаддилар ҳамон тилини тишлаб ўтиришибди 3+

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 10:25


Яна Шаҳрихон! Шаҳрихондаги кўп қаватли уйларга 90 кундан буён суюлтирилган газ баллонлари берилмаяпти! Афсуски, мутасаддилар ҳамон тилини тишлаб ўтиришибди 4

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 10:25


Яна Шаҳрихон! Шаҳрихондаги кўп қаватли уйларга 90 кундан буён суюлтирилган газ баллонлари берилмаяпти! Афсуски, мутасаддилар ҳамон тилини тишлаб ўтиришибди 2+

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 10:02


Бўка туманидаги туғруқхонада шифокорлар ҳомиладор аёл ва унинг боласини ўлимига сабабчи бўлгани айтилган видео тарқалмоқда...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 08:55


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 04:17


Мавзуга қайтиб

“САССИҚ КЎЛ”ДАН ЯНА БИР САДО


28-октябрь куни каналимизда Тўрткўл туманилик Насиба Усмонованинг уйи ёнидаги кўпқаватли “дом”нинг оқава суви ҳовлисигача оқиб кираётгани, туман ҳокимлиги антисанитария ҳолатни бартараф этиши юзасидан йўллаган видеомурожаатини ёритган эдик. Орадан икки кун ўтиб, туман ҳокимлигининг, “ўргандик... масъуллар бош қотиряпти...” қабилидаги жавобини эълон қилдик. Минг афсуслар бўлсинки, орадан 22 кун ўтдики, масъуллар ҳамон бош қотираяпти...
Уларнинг ўйлаб топган чорасини қаранг:
Туман ҳокимлиги вакили келиб, “Икки арава қум олиб келиб берсак, ҳовлингизга (сийдик ва аҳлат оқиб ётган ерларга) тўкиб чиқасизми?..” дейишибди?!.
САВОЛ: Агар мана шу ҳовлида ақалли туман ҳокими ҳайдовчиси яшаганида аҳвол шу даражага борармиди?..

“Муштум” бобо: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан Тўрткўл тумани ҳокимиятида мудраб ётган масъулларни уйғотиб қўйишини сўраймиз.

Такрорий видеомурожаатга Жўқорғи Кенгесдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉
@mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 02:22


АҒДАРИЛГАН ЧУМОЛИ ВА ХОТИНБОЗ ХЎРОЗ
ёхуд баъзи теледастурларга ўхшатма


Ассалому алайкум! Эфирда бахтсиз ҳодисалар шарҳи билан «Ошқовоқ» информацион дастури. Студияда бошловчилар Майна Чайнаева ҳамда Тўтибой Лўттибоев.

Дастуримизни дастлаб ижтимоий тармоқларни ларзага келтирган фожиадан бошлаймиз. Махсус мухбиримиз воқеа жойидан хабар қилади.

МУХБИР: Қиш ғамини ейиш мақсадида бир дона буғдойни орқасига қараб тортиб кетаётган чумоли куни кеча соат тахминан 10 лар атрофида тўйимли тушликдан сўнг маза қилиб сигарет чекаётган айиқнинг орқасига келиб урилган ва мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетган. Шундай катта тўқнашувни айиқ мутлақо сезмаганлиги боис интервью беришдан бош тортди ва лўнда қилиб «Кўзига қараб юрса ўладими?», деди.
Зарб натижасида чумолининг орқа ўнг оёғи бироз тирналган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.

Аммо бу ерда баъзи саволлар пайдо бўлади. Хўш, ўрмондаги нуфузли идоранинг бошлиғи бўлмиш айиқ тушлик таомни ўз пулига олганми ёки бирор шўринг қурғурни қон қақшатганми? Бизнингча, бу саволга жавоб топиш учун хизмат текшируви ўтказиш керак. Яна бир гап. Чумолига биринчи ёрдам кўрсатган шифокор чигиртканинг айтишича, унинг жароҳати ўтган йиллардан қолган бўлишиям мумкин. Чунки бунақа ағдарилишлар унинг ҳаётида жуда кўп бўлган. Шунинг учун барча жониворлардан катта ҳайвонлар атрофида орқаси билан юрмасликларини сўраб қоламиз.

Олашақшақ Ўпкаев, Тошбақа Тўнкаев, махсус «Ошқовоқ» дастури учун.

БОШЛОВЧИЛАР: Дастуримизни яна бир фожиа тафсилоти билан давом эттирамиз. «Эр-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши», дейдилар. Ҳозир шу ҳақда.

МУХБИР: Бугун эрталаб хотинбоз хўроз ўзининг жуфти ҳалоли бўлмиш 25 нафар жўжанинг онаси Макиёнойни ҳақорат қилгани ҳақида шов-шувли хабар тарқалди. Биз зудлик билан воқеа жойига етиб келиб, ўрганишга киришдик. Бизнинг келганимиздан довдираб, даҳшатга тушиб қолган мутасаддилар шу заҳоти бирин-кетин атрофда пайдо бўлишди. Қош-кўзлари бўялиб, сузилиб турган оласигирнинг айтишича, Макиёной хўрознинг қирқинчи хотини экан. У кейинги пайтларда эрига мунтазам равишда хиёнат қилиб, уяли телефонда қўшниси Бабақбой билан «сирлашиб» тураркан. Хўроз уларни «шакаргуфторлик» қилаётганда, ётоқда ушлаб олиб, ҳақоратлаган ва қирқ биринчи хотининикига кетиб қолган. Ҳозирда бу воқеа бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хўрознинг талаби билан жўжаларнинг оталигини аниқлаш бўйича ДНК текшируви ҳам тайинланган. Жанжалнинг қандай якун топгани ҳақида кейинги дастурларимизда хабар қиламиз.

Қурбақа Қуриллаев, Тошбақа Чуриллаев, махсус «Ошқовоқ» дастури учун.

БОШЛОВЧИЛАР: Дастуримизни шу ерда якунлаймиз. Чунки сизни олдинда «Қўшнисига ўхшаган болалар» номли 2000 қисмдан иборат ажойиб сериал кутиб турибди. Саломат бўлинг!

Дастурни ёзиб олувчи: Ёр МУҲАММАД.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 01:45


Танишларга юбориб қўйинг!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Nov, 01:45


Танишларга юбориб қўйинг!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Nov, 13:12


Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда

Ҳайкални Андижон шаҳридаги “Регистон” майдонига кўчириш, бунинг ҳисобига бўшайдиган 1,2 гектар ер майдонига турли бинолар, жумладан, савдо мажмуаси барпо этиш кўзда тутилган. Бу фаолларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳайкалнинг кўчирилиши майдон яқинидаги чорраҳада қурилаётган кўприк билан боғлиқлигини билдирган. Кўприк битса, ҳайкал кўринмай қолармиш. Ҳмм... Сиз бунга нима дейсиз?!

Батафсил Qalampir UZда ҳам кўришингиз мумкин: https://youtu.be/ZNVFqM51nXE?si=Mnw9LKyDI2MQDdvG

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Nov, 11:25


ҚАЙРОҚИ ГАПЛАР

Дунёнинг ишлари қизиқ: кимнингдир омади чопса, бошқа бирининг аллергияси қўзийди.

***
Ҳаёт курашларида кўпроқ кўнгиллилар жароҳат олади.

***
Замонга муносиб қадам ташлаш учун бақувват оёқларнинг ўзи камлик қилади – бош ҳам керак.

***
Гоҳида биргина бошлиқни хотиржам қилиш учун бутун жамоа безовта бўлишига тўғри келади.

***
Бемор шифокор ёзган дорилар рўйхатини кўриб, сергак тортди, дориларнинг нархини эшитиб... дардини унутди.

***
Шифобахш гиёҳлар, албатта, фойда қилади: беморга бўлмаса... бошқа кимгадир...

***
Лотерея ўйинларидан бойиб кетиш мумкин: ўйнаганлар бўлмаса ҳам ўйнатганлар.

Ҳабиб СИДДИҚ.
Андижон вилояти


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Nov, 09:37


2025 ЙИЛ  —   “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ"

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Nov, 04:46


Кечаги ўйин...

Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Nov, 00:35


САҲАРХАНДА

Антиқа соат

Олимлар кимдир сўкинса, бир дақиқа олдинлаб кетадиган антиқа соат ихтиро қилишибди. Синовдан ўтказиш учун уни дастлаб масжидга осиб қўйишибди. Эртаси куни бориб кўришса, одатдагидек бир меъёрда ишлаётганмиш.
Шундан сўнг уни ички ишлар идорасига олиб боришибди ва бир кундан кейин миллари ўттиз дакиқа олдинлаб кетганини аниқлашибди. Ва ниҳоят, антиқа соат ҳокимлик биносининг мажлислар зали деворидан жой олибди. Одатдагидек эртаси куни боришса, у йўқ эмиш. 
– Соатни ким олди, қани у? – деб сўрашса, ҳокимлик ходимлари:
– Ие, у соат эдими? Биз аномал совуқ пайтида вентиляторнинг нима кераги бор, деб ахлатга ташлаб юборибмиз, – дея жавоб қайтаришибди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Nov, 17:51


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Nov, 12:26


Режиссёрнинг хотини:
– Дадаси, ҳадеб қайнона-келинлар тўғрисида кино ишлайвермай, шунақа кинолар олсангиз бўлмайдими?
Режиссёр:
– Э, онаси, бунақа киноларни ишлашни ўзи бўларканми? Ундан кўра, маза қилиб томоша қилган маъқул!

Рассом: Мирсаид ҒОЗИЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 15:52


Табассум

МАСТНИНГ МАСТГА МАСЛАҲАТИ


Ичишиб ўтирган икки пиянистанинг бири деди:
– Қиёматлик оғайним, сен мендан, ҳарқалай, бир-икки пақир арақни ортиқроқ ичгансан, биласан, менга айтгин: қандоқ қилсам маст бўлмайман... йўқ, маст бўлсам ҳам майли, қандоқ қилсам "ўчиб" қолмайман?

Иккинчи пияниста жавоб берди:
– "Ўчиб" қолмайин десанг, кучингга қараб ич!
– Кучимни билолмай доғдаман-да!
– Билиш осон, – деди тажрибали пияниста. – Ҳар икки стакан ичганингда елкангдан ошириб тупур. Тупук елкангдан бемалол ошиб тушса, ичавер, ҳали қувватинг жойида! Борди-ю, тупукнинг бир учи елкангда, бир учи лабингда қолса, бас қил, бошқа ичма!

Бироқ иккала улфат ҳам елкадан ошириб тупуришни унутиб қўйди.

Абдулла ҚАҲҲОР

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 14:50


🫰 Анчадан бери яхши сиёсий канал тавсия қиламан деб юрган эдим

Сизга сиёсий майдондаги сўнги хабарлар, холис мақолалар, статистикалар ва сиёсий таҳлиллар керак бўлса - Politico'га уланинг.

Эрон Исроилга жавоб зарбаларини берадими? Хитой Тайванга уруш эълон қиладими? Ғазодаги геноцид халқаро қонунларнинг ишламаслигидан далолатми?

Сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли!

Уланиш:
👉 @GeoPolitico

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 13:52


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 10:01


ФАЛСАФИЙ ЛАТИФА

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
– Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, қолаверса, мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо “оқ доғ”лар қолган бўлса, ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман , – дебди.
Шунда донишманд:
– Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда.
~ Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими? – кулибди йигит.
– Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, – дебди донишманд. – Эшит ўғлим, мантиқ бўйича савол: икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
Йигитнинг жаҳли чиқибди:
– Шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам билади-ку, албатта бети қора бўлганида!
– Йўқ, сен адашдинг, – дебди донишманд. – Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бири бирини бетига қарадилар. Бети қора шеригини бетига қараса, у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригини бетини қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб, бетини ювгани боради-да. Бети тозаси боради.
– Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи. – дебди йигит шашти тушиб.
– Майли, эшит, яна битта мантиқий савол, – дебди донишманд. – Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
– Вой, устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта бети тозасида.
– Йўқ, яна адашдинг, – дебди донишманд.
– Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригини бетини кўриб ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
–  Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мумкинми? – дебди йигит секингина.
–  Майли, эшит: икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айт-чи, қайси бири бетини ювгани боради?
– Ахир аниқладик-ку, иккаласи ҳам боради-да! – дебди йигит асабийлашиб.
– Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан! Бети қораси шеригини бетини тозалигини кўриб, ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бетини тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак, иккаласи ҳам бормайди.
–  Хўп майли, мен енгилдим. – деб таслим бўлибди профессор. – Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг.
Донишманд: – Икки киши мўридан...
– Бўлди, бўлди ахир билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайди-да.
– Йўқ, сен мантиқан адашдинг.
–  Сенинг “Мен ҳамма нарсани биламан” деган фикринг, сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза, иккинчисиники эса қора бўлиши мумкин.
Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосийси, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.
Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат,  билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.                                                                                      
ДИЛДОРА тайёрлади

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 05:31


Камол қизиқдан ҳаётий ҳангома...

Тингланг, мириқиб дам олинг!

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 03:38


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

16 Nov, 01:48


САҲАРХАНДА

Ёқилғи қуйиш шаҳобчасига енгил машина тўхтаб, ичидан бир олифта аёл тушиб, кассага пулини тўлаб, келиб қараса, машинани эшиги қулфланиб қолибди. Калит эса машинани ичида қолиб кетган экан. Шу ерда ишлайдиган йигит аёлни қўлига сим бериб, ойнасини тирқишидан тиқиб, эшикни очиши мумкинлигини айтибди. Бир пайт қайтиб келиб қараса, бошқа бир машина эгаси қотиб кулаётганмиш. Сабабини сўраса, бояги кулаётган киши: 
— Анави аёл машинасини ойнасидан сим тиқяпти, эшикини очаман деб, — дебди. 
Йигит бўлса:
— Эшиги беркилиб қолган экан, мен айтдим. Шунга кулиш керакми? — деса, бояги яна кулиб: 
— Машинани ичида дугонаси бор экан, симни қайси томонга тиқишни кўрсатяпти, — дермиш.

* * *
— Банкоматни бузиб, пул олиш учун хакер қандай йўл тутади?
— Қўлига болға ва ноутбукни олади. Сўнгра банкоматга келиб, уни болға билан уриб бузади ва пулларни олади.
— Ие, унда ноутбук нега керак?
— Ноутбуксиз хакер — хакерми?!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 16:24


#Кайфият

Қанақадир дубай шкалати чиққанмишми?!..
Ўша шкалатдан бирор марта тотиб кўрмаганим, сотиб олмаганим учун, бугун, мени битта таниш аёл, "замондан орқада қолиб кетибсиздэээээ..." – деди.
Нима дейишни билмай қолдим... Ўқиб, ўрганиб, дунёнинг бугунги ҳолидан хабардор бўлишга ҳаракат қилсам ҳам. Пойтахтнинг азгина, азгина юракроғида яшасам ҳам...
Умрим ички ва ташқи йўлларни кеза-кеза ўтса ҳам, дубай шкалати қаршисида баҳоланмади!
Хапа бўпкетяпман...

Муҳаббат НАЗАР.
(Муаллиф тилидан таҳрирсиз берилди)


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 15:36


Сўнгги йиллар тилимизда «геосиёсат» атамаси кўп айланяпти. Бўлаётган урушлар, зиддиятлар, можаролар, турли таҳликалар натижасида бу борадаги ахборотнинг кўпайиши ва ранг-баранглашуви одамларни халқаро вазиятга тобора қизиқишини орттиряпти.

Сизларга шу мавзуга оид бир яхши канални тавсия қиламан.

ГеоСиёсат - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, шунингдек рус-украин можароси, Тайванда юзага келиши мумкин бўлган янги уруш ўчоғи ҳақида батафсил инфо олишингиз мумкин. Каналда сиёсий мақолалар, статистикалар бериб борилади. Юртимизда бу каби сиёсий аналитиклар саноқли.

Бир кириб ўқиб кўринг. Кейин фикрингизни шу ерда изоҳда қолдирарсиз.


Каналга уланиш: 👉 @GeoSiyosatuz

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 14:09


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 10:42


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 09:27


Президентликдан кетганимдан кейин голфда ҳеч кимни ютолмай қолдим.

© Роналд Рейган
АҚШнинг 40-президенти.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 07:56


Америкалик ёзувчи ва жамоат арбоби Курт Воннегутнинг бир гапи бор: Агар бир банкага 100 та қизил,100 та қора чумолини солсангиз, улар ўртасида ҳеч нарса бўлмайди. Агар банкани чайқатсангиз, чумолилар бир бирини ўлдира бошлайди. Улар бир бирларини душман деб ўйлайдилар. Аслида асосий душман банкани чайқатган одам. Худди шундай ҳолат инсоният жамиятида ҳам учрайди. Бир-биримизга ҳужум қилишдан аввал банкани ким чайқатаётганини билишимиз керак.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 06:35


Каналимиз обуначисидан

ДОҒ БЎЛОЛМАГАЙ

Минг туп янтоқ билан саксовул эксанг,
Тиканлар нишидан азият чексанг,
Меҳнат самарига кўзингни тиксанг,
Юз йил парваришла, боғ бўлолмагай.

Баҳсга чорласанг гар ўрмон қушларин,
Тарозига солсанг қилган ишларин,
Эътиборга олсанг сен хонишларин,
Уларнинг сардори зоғ бўлолмагай.

Қўрқоқлар бирлашиб бўлмас баҳодир,
Чин мардлар лак-лакни ёқмоққа қодир,
Қирни қир дейдилар адирни адир,
Минг бирини қўшсанг тоғ бўлолмагай.

Устозсиз ҳофизнинг хониши турлик,
Минг битта мақомга юрғалар шўрлик,
Тинглаш тўғри келса бу бир мажбурлик,
Эшитгувчи кўнгли чоғ бўлолмагай.

Товуқнинг касбидир асли гўнг титмоқ,
Дилозорнинг иши дилни ранжитмоқ,
Ахлоқсиз, имонсиз, инсофсиз одам,
Қабрга киргунча соғ бўлолмагай.

Ободмиз, гарчи, кўп четда урушлар,
Учрар чўнг карвонга қараб хурушлар,
Ватанини сотган ватанфурушлар,
Юртим чеҳрасида доғ бўлолмагай.

Тўймурод ДЎЛАНОВ.
Қашқадарё вилояти, Косон тумани.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 03:22


Opel Mokka GS Line — bu ajoyib tashqi ko'rinish va ko'plab qo'shincha opsiyalar,  130 ot kuchli turbo dvigatel hamda 8 pog'onali avtomatik uzatmalar qutisiga ega shahar krossoveri. Ushbu avtomobil uzoq yillar davomida sizga ishonchli hamroh bo'lishi mumkin.

Batafsil ma'lumot:
📞 +998 (55) 503 77 67
Manzil: Toshkent, Farg‘ona Yo'li, 147

Germaniyada ishlab chiqarilgan.



Opel Mokka GS Line — это компактный городской кроссовер, обладающий крутой внешностью, большим списком дополнительных опций, а также мощным турбированным мотором в 130 л.с. и 8-ступенчатой автоматической КПП. Это автомобиль, способный стать вашим надежным спутником на долгие годы.


Дополнительная информация:
📞 +998 (55) 503 77 67
Адрес: Ташкент, Фергана Йули, 147

🇩🇪 Сделано в Германии

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

15 Nov, 00:46


САҲАРХАНДА

Қарз олувчилар бир нечта турга бўлинади:
1. Сурбетлар.
2. Ўта сурбетлар.
3. Антисурбетлар.
4. Сеҳргар сурбетлар.
Сурбет қарздорлар:
“Пул бериб тура олмайсанми?” дейишади.
Ўта сурбетлар:
“Ойлик олишинг билан менга қарз бериб турарсан!”
Антисурбетлар:
“ Ўтган сафар олган қарзимни бера олмаяпман. Яна озгина пул бериб турсанг, ҳаммасини кейин битта қилиб қайтарардим”.
Сеҳргар сурбетлар:
Пул берасиз-у, уларни сеҳрини кўрасиз. Кўздан ғойиб бўлишади. Кўринмас одамга айланишади. Бир умрга...

* * *
Институтни битирган йигит диплом олди. Дипломни арқонга боғлаб, асфальтни ўртасида судраб кетяпти. 
Ҳамма ҳайратда. Бир шофёр:
— Ҳа, укам, нимага дипломни эргаштириб юрибсан? — деди.
— Мен буни орқасидан 4 йил юрдим, бу ҳам мени орқамдан юрсин-да энди, — дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 15:54


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 12:38


Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 11:46


HISOBNI TOP VA PUL YUTIB OL 😍

Bugungi UZB-QATAR o'yini natijasini taxmin qilib yutuqlar yutib olishni xohlaysizmi? Unda tez ushbu kanalga qo'shilib oling. Sovg'alar ko'p ekan 💸

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 09:47


Унинг "жиноят иши" 12 минг 192 варақни ташкил этган...

...1937 йилнинг қақшатқич қатағон сиёсати Ўзбекистонга ҳам кириб келади. Бу сиёсат биринчи галда адабиёт устунлари — Чўлпон, Фитрат, шунингдек, Усмон Носирга ўз таъсирини кўрсатди. Бу вақтда Усмон Носир энди 25 ёшга кирган, ҳали оила ҳам қурмаган, ёш ва навқирон эди. 1937 йил 12 июлда Усмон Носир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан ўчирилади, 13 июль куни эса НКВД ходимлари томонидан қамоққа олинади. Шоир қалами ўткир, маърифатпарвар, мухлисларининг доим эътибор ва эътироф марказида бўлган, шунинг учун ҳам баъзи ҳасадгўйлар уни “миллатчи”ликда айблаб, ариза ва кўрсатма беришади. Унинг "жиноят иши" 12 минг 192 варақни ташкил этган.

Зебо РАҲМАТУЛЛА қизининг "Усмон Носир қандай шахс бўлган?" номли мақоласидан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 08:44


ЭЗОП

ХЎРОЗЛАР ВА КАКЛИК

Масал

Бир одам бозордан қўлга ўргатилган Каклик сотиб олиб, уни уйидаги Хўрозлари орасига қўйиб юборди. Лекин Хўрозлар уни тепкилай, чўқий бошладилар. Шунда Каклик қаттиқ хафа бўлиб, ўзига ўзи деди: «Хўрозлар мени ёқтиришмаяпти, чунки уларнинг қавмидан эмасман-да». Аммо сал вақтдан кейин Хўрозлар бир-бирларини аямай, ўзаро қонли жанг қила бошладилар. Буни кўрган Каклик ўзига таскин бериб деди: «Йўқ, Хўрозлар мени чўқилашди, деб нолимайман энди, қарасам, улар ўзиникиларни ҳам аямас эканлар».

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 04:20


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

14 Nov, 02:15


ЛОФ

Учта лофчи депутат сайловдан кейин учрашиб қолишибди:
– Мен ҳар битта хонадонга кириб, ҳар бир сайловчим билан қуюқ танишиб, муаммоларини ўрганиб, ҳал қилишга катта-катта ваъдалар бериб, энг юқори овозни тўплаб, сайландим. – депти биринчиси.
– Ишониш мумкин, – илжайибди иккинчиси, – мен сайловчиларимга, уйларингда свет умуман ўчмайди, газ узлуксиз бир қарич ёнади деб, қулоқларига лағмон осиб, ғолиб бўлдим.
Учинчиси нима дермиш:
– Ҳой, баракатопгурлар, шу ҳам лоф бўлдими? Мана, мен ажойиб иш қилдим. Бу иккинчи муддат сайланишим-да. Биринчисида сизлар каби роса ваъдаларни берганман. Бу сафар уйма-уй ҳам юрмадим, сайловчиларим билан дуруст-қуруқ учрашмадим ҳам. Барибир сайлаб юборишди!.. Энди тўрт йилгача бирови кўчада кўрса, ўлай агар таниса...

Тошпўлат ҚАЛАНДАР

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 14:21


"Indamaslar olami", Chustiy g`azali. Isoqjon Jo'raxonov.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 09:55


13 ноябрь — Усмон Носир таваллуд топган кун

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф Усмон Носир ҳақида. (Архив)

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 08:46


Шу кунлар рассом нигоҳида

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 08:46


Тошкентда кўчалар ёмғир ёғиши натижасида сувга тўлишни бошлади!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 06:51


НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИДАН КУТУБХОНА ОЧГАН ҚИЗ!

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Жийдали маҳалласи

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 05:13


БОЛТА КЎТАРГАН ЖУРНАЛИСТ МЕЛИСАХОНАГА ОЛИБ КЕТИЛДИ!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

13 Nov, 02:01


#Саҳарханда_ўрнида

Шайтонвачча дадасини уйғотяпти:
Дада, туринг, одамларни йўлдан уришимиз керак.
Шунда шайтон дебди:
Болам, ётиб ухла, одамларни интернет йўлдан уриб бўлди. Биз эртага бошқа иш топгани Россияга кетамиз...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Nov, 15:35


ҚИЙНОҚХОНА

Бир киши билан гаплашгандим. 2001-йиллар эди. Сурхондарёда. Термизда. У шундай деганди:

"Бир жойда ишлайман. Қаердалигини айтмайман. Ўша ишхонада одамларни қийноққа солинадиган камера бор. Эшиги темирдан. Деразаси йўқ. Чироғиям хира. Тез-тез ўша хонада бетон пол ва деворларга қийноққа солинганларнинг сачраган қонини юваман. Қон краска эмас-ку, лекин ювилиши қийин. Девор ва пол қанчалик қонга беланганини кўриб бу хонада кимдир қанчалик қийноққа солинганини таҳмин қиламан. Баъзан қон паталоггача сачраган бўлади. Истолга чиқиб артаман. Гоҳо девор ва пол роса қонга беланган бўлади, шуни кўриб қийноққа солинган кимса ўлган бўлса керак деб ўйлайман. Қон кўп тўкилган бўлади. Яқинда ишдан бўшамоқчиман. Ёмон тушлар кўряпман. Тушимга ўша қонли хона киряпти, қўрқинчли овозлар эшитяпман".

Бу гаплар эса йигирма йилдан буён мени қийнаб келади. Бундай воқеаларни тинглаш руҳимни жароҳатлайди. "Қийноқ" деган шеър ҳам ёзгандим.
У кунлар қайтиб келмасин.
Шу гапларга ҳам 23 йил бўлибди.
Вақтнинг тез ўтишини қаранг.
Умр ҳам бир ҳовуч нарса, тезда тугайди.
Қийноқ камерасида ва қийноқдан сўнг жони узилганлар ҳозир жаннатда сайр қилиб юргандир.
Деворларга одам қони сачраган камера ҳеч эсимдан чиқмайди.

Раҳимжон РАҲМАТ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Nov, 15:03


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Nov, 12:32


Ушбу шеър Усмон Носирга тегишли бўлиб, шеърни Магаданда қамалиб ётган вақтлари, қамоқхона деворига ёзиб кетган экан.

* * *
Қарға қағиллашда этса ҳам давом,
Булбул навосига эл солур қулоқ.
Жарликда ҳам қайнар беором қайнар,
Эл назари тушган илҳомгоҳ булоқ.

Ўлмаслик даъвосин қилмоқ номардлик,
Ном қолдирмоқ учун урин оламда.
Эзгу ишинг қодир узоқ яшашга,
Қуламас бир ўрин берур оламда.

Умидим бор: булбулинг бўлиб,
Қурмоқликда бошингда ошён.
Вомиқ, Фарҳод, Мужнундан кўра,
Муҳаббатим ҳадсиз бепоён.


(Усмон Носирнинг қамоқда олинган сурати
)

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

12 Nov, 11:32


"— Иккимизга бир иштон,
Қачон чиқамиз қишдан?"

Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 12:31


— Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб келдик!

Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 12:03


#Мутолаа_наср

СТАЛИНГА МАКТУБЛАР

Тўлиқ ўқиш 👉 Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган.

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 10:21


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 10:20


Тошкентда Австралиядан келтирилган мармар гўшт сотилмоқда. 1 кг нархи – 2,4 млн сўм.

Сотувчининг айтишича, қорамоллар стрессга тушмаслиги учун улар куй-қўшиқлар эшитиб, массажлар олиб, катта бўлишган.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 08:25


Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 06:08


ЖИРАФА БИЛАН ЭШАК

Қайсарлик – одобсизлик,
Бўйин чўзмоқ – ёмон-да.
Эшак билан Жирафа
Ҳайфсан олди ўрмонда.

Аммо кўп вақт ўтмасдан
Ўзгарди ҳокимият.
Барча эски буйруқлар
Бекор бўлди, хайрият.

Қайсар эмас, меҳнаткаш,
Узоқни кўрар бешак.
Орден олишди энди,
Жирафа билан Эшак.

Ёр МУҲАММАД.
Самарқанд шаҳри

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

11 Nov, 04:17


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 22:30


САҲАРХАНДА

Бир кампир магазинга кириб, сотувчи қиздан сўрабди:
— Қизим, сизларда музлатилган товуқ борми?
Қиз музлатгичга караса, битта товуқ бор экан:
— Ҳа, бор. Сизга нечта керак?
— Биттасини тортгин-чи?
— Мана, 1.5 кило...
— Оғирроғидан борми?
Қиз бояги товуқни билдирмай айлантирибди-ю, яна тортибди:
— Буниси 2 кило. Бўладими?
— Бўлади, қизим. Иккаласиниям ўраб бер. Невараларимга бии-ир табака қилиб берай!

* * *
Ёш куёвни хотини кўзи ёриш арафасида. Куёв келинни машинада туғруқхонага олиб кетмоқда. Бир пайт йўлларидан қора мушук кесиб ўтибди. Шунда хотини:
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, — дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи, шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – дебди. Буни кузатиб турган ота:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 16:24


Шевалар...

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 10:47


#Президент_мактуби

АҚШнинг ўн олтинчи президенти (Республикачилар партиясининг илк президенти) Абраҳам Линкольннинг мактубидан парча.
Президент ушбу мактубни беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган экан.


«Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси!

Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма одам ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт.

Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар топилиши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг.

Унга уқдирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади.

Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг.

Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин.

Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасд чанг солмаслигининг чорасини кўринг.

Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг…

Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин.

Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин.

Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман.

Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман.

Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг.

Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг.

Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг.

Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг.

Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг.

Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг.

Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг.

Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг.

Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади.

У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг.

…Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳарҳолда сўраганларим ичидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади.

У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар…

Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абраҳам Линкольн, 1855 йил»
.

Жамила ХОЛИД тайёрлади.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 06:14


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 03:47


⚡️ Geely Geometry C — har qanday yo‘l va ob-havo sharoitlariga moslasha oladigan elektromobil bo‘lib, ishonchli va qulay boshqaruvni ta'minlaydi. . Zamonaviy boshqaruv tizimi yo‘lda mustahkamlikni ta'minlaydi, kuchli batareya esa tez-tez quvvat olishga ehtiyoj sezmasdan 550 kilometrgacha uzoq masofalarni bosib o‘tishga imkon beradi.

Geometry C bilan har bir sayohatingiz qulay va xavfsiz bo‘ladi.

📞 +998 55 503 02 09



⚡️ Geometry C — это электромобиль, который адаптируется к любым дорожным и погодным условиям, обеспечивая уверенное и комфортное вождение. Интеллектуальная система управления стабилизацией гарантирует устойчивость на дороге, а мощная батарея позволяет преодолевать расстояния до 550 километров без частых подзарядок.

С Geometry C каждая поездка становится комфортной и безопасной.

📞 +998 55 503 02 09

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

10 Nov, 01:50


САҲАРХАНДА

Лўли йигит машина ҳайдаш бўйича имтиҳон топширмоқда.
Имтиҳон олаётган йўл нозири:
— Ҳозиргина қандай белги ўтиб кетди? – деса, лўли йигит:
— Мисдан ясалган экан, кўрдим... – дермиш.

* * *
Бир болакай дадасига дебди:
— Дада, уйланиш учун қанча пул керак?
Дадаси хотинига термулиб:
— Билмайман болам, мен ҳали ҳам тўлаяпман...

ЗАМОНАВИЙ ЭРТАК

Бир миллионер қайсидир давлатининг қайсидир шаҳрини фақирларидан қутулишни креатив усулини ўйлаб топибди. У катта миқдордаги пулга ўлдирувчи заҳар сепиб, “фақирларга тарқатилсин“ деган қоғоз билан давлат ёрдам ташкилотларига юборибди.
Маълум вақтдан сўнг шаҳар ҳокими, 30 нафар депутат ва 7 та маҳалла фахрийлари заҳарланиш натижасида ўлибди.
Кейинчалик, у шаҳарда умуман фақир ва мискинлар қолмабди. Ҳамма соғ-омон ҳаёт кечира бошлабди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 13:15


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 12:04


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 11:04


Телеграмда сунъий интеллект ёрдамида янги фирибгарлик тури!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 09:46


Ўқи, болам, кам бўлма,
Кўзинг жиққа нам бўлма.
Ким бўлсанг бўлгин, бироқ,
Ҳокимларга "зам" бўлма...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 07:40


"Муштум" архивидан

ПОРАХЎР ҲУЗУРИДА

Рассом В. ДУМКИН

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 05:55


Лондон газетасида эълон

(Ҳазил)


Нуфузли газетда чиқар бир эълон,
Лондон бошдан-оёқ шов-шувга тўлар:
“Шанбада борингиз Хаймаркет томон,
Зотдор эшакларнинг кўриги бўлар...”

Ҳамма шошилади, ҳеч кимда йўқ шак,
Одамга тўлади теварак майдон.
Одам, одам... йўқдир битта ҳам эшак...
Ҳамма  бир-бирига боқади ҳайрон...

Муҳаммад Али,
Ўзбекистон халқ ёзувчиси. 


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

09 Nov, 01:36


САҲАРХАНДА

(Таржима латифалар)

Икки улфат гаплашиб қолишибди:
— Қаердан келяпсан?⠀
— Эй, дўстим, кеча кечқурун кафеда бир аёл билан танишиб қолдим. У мени уйига таклиф қилди. Энди уйига кириб турсам, эри келиб қолди. Аёл мени қўлимга дазмол бериб, кийимларни дазмол қилишимни айтди. Эри киргач, у мени мардикор эканимни, кирларни дазмоллашга келганимни айтди.⠀
— Ҳа... Лиза ақлли аёл! ⠀
— Сиз уни қаердан танийсиз?⠀
— Сиз дазмол қилган кирларни, ўтган куни мен ювгандим.

* * *
ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиб сўрай бошлабди:
— Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Бор, марҳамат!
— Машинанинг техник кўрик ҳужжати борми?
— Албатта!
— Суғурта полиси?
— Бор.
— Аптечка?
— Бор.
— Ўт ўчиргич?
— Бор.
— Машинангизда радио приёмник борми?
— Бор.
— Ундай бўлса, мусиқани шўхидан қўйинг!⠀
— Нега?
— Ҳамма нарсангиз бор экан. Ҳозир рақсга тушаман, пул қистирарсиз ҳеч бўлмаса...

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 13:05


Ютди...

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 12:00


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 11:01


Шоиримиз янгисидан илинди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 09:32


#Муштумга_мурожаат_таҳрирсиз_хат

МАКТАБИМИЗДА АДОЛАТНИ КИМ ЎРНАТАДИ?


Ассалому алайкум, "Муштум" бобо. Бир неча бор дардимни сизга ёзишга ҳаракат қилдим. Аммо директор Перуза Айметовага Аллоҳ инсоф бериб қолар деб сабр қилдим. Лекин директор "Андишанинг отини қўрқоқ" қўйишдан нарига ўтмаяпти.
"Муштум" бобо, Сиз доимо жойларда адолат тарозисини ўрнатишга ҳаракат қиласиз, бизга ўхшаган жабрдийдаларни дардини тинглаб, муаммомизга ечим топишда кўмаклашасиз.

Мен Яшнобод тумани 340-умумий ўрта таълим мактабида 2022-йилдан бошлаб ишлаб келяпман. Маълумотим олий. 1-тоифали ўқитувчиман. Меҳнатларим эвазига вазирлик томонидан "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланганман. Мактабда ишлаш билан бир вақтда илмий-тадқиқот ишини олиб боряпман. Ижод намуналарим республика газета ва журналларида эълон қилиниб туради. (Бу нарсаларни мақтаниш учун келтирмадим. Бошқа мактабларда шундай меҳнат қилаётган ўқитувчиларга раҳбарлар қўлларидан келганча яхши шароитлар яратиб беришади.)

340-умумий ўрта мактабида дастлаб маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ярим ставкада иш бошладим. Кўп ўтмай директор Перуза Айметова ҳар хил сабабларни кўрсатиб ишимга тўсқинлик қилавергач, ўз хоҳишим билан директор ўринбосарлиги лавозимидан кетдим. Ўтган йили 15 соат билан ишладим. Бу йил мактабда икки нафар она тили ва адабиёт ўқитувчиси иш бошладик. Дарс соати она тили ва адабиётдан 35 соатни,тарбия дарси эса 7 соатни ташкил қилиб жами дарс соати 42 соатни ташкил қиларди.1-тоифали ўқитувчига 22 соат, 2-тоифали ўқитувчига 20 соат дарс қилиб тақсимланса бўлар эди. Аммо директор ва ўринбосарлари ниманидир ўйлашиб, менга 17 соат она тили ва адабиёт дарси 3 соат тарбия дарси қилиб 20 соат беришди. Мен ҳаммасини мутахассис фанимдан беринглар десам, 10 соатга олий тоифали ўқитувчи келади деб 10 соат дарсни вакант қилиб туришди. Ўтган йили синф раҳбарлик қилган синфимни ҳам сабабсиз олиб қўйишди.
Мен 5-синфларга дарс ўта бошладим. Ўқувчиларнинг ҳуснихатини, имло саводхонлигини ошириш мақсадида роса ҳаракат қилдим. Аммо бу ота-оналарга ёқмаган эмиш. Ва мени қаттиққўлликда айблашиб юқори синфларда дарс ўтсин, бизнинг фарзандларимизга бошқа мулойим ўқитувчи дарс ўтсин дейишди. Ва менга 11 синфни дарсини беришди. Аммо 5-октябрдан мутахассис ўқитувчини ишга олиб мени дарсимни беришди ва менинг дарсимни 13 соат қилиб қўйишди.

Ёлғиз аёл бошим билан 3 нафар фарзандимни ўзим вояга етказаётганимни, ижара уйда яшашимни, икки нафар фарзандимни шартнома билан ўқитишимни мактаб раҳбарлари яхши билишади.
Аммо менга 1-тоифам бор бўлишига қарамасдан энг кам дарсни беришди.
Шу кунгача мактабда ҳарбий синф очилади, сабр қил, сенга шу синфлардан дарс қилиб бераман деди.
Куни кеча эса тарбия фанини ҳам топширишимни айтиб, дарсларимни 3 кунга қўйиб беришларини 3 кун бошқа мактабдан дарс топишимни айтишди.

Шу масала бўйича кеча Яшнобод тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими мутасадди раҳбарларига хат билан мурожаат қилдим. Улар бугун директор ва мени чақиришларини айтиб, масалани ҳал қилишга ваъда берди. Аммо ҳеч ким чақирмади.
"Муштум" бобо, бугун Президентимиз таълимга катта эътибор бериб, фарзандларимизни ҳар томонлама саводхон бўлиши учун тинмай ҳаракат қилаётган бир пайтда бундай ўзбилармон мактаб директорлари жойларда ўзлари қонунлар яратиб иш олиб боришмоқда.
Мактабларда дарсларни қандай тақсимлаш ҳақидаги қарорларни била туриб қўли калта ўқитувчиларни ҳар куйга солишига раҳбарларга ким ҳуқуқ берган? Ҳатто мактаб директори менга мактабдан кет дейишгача боряпти. Мактаб директорнинг шахсий муассасими?
Ҳурматли, "Муштум" бобо, менинг инсонийлик шаънимни, ўқитувчилик обрўйимни оёқ ости қилаётган раҳбарларга нисбатан чора кўришларига менга ёрдам беришингизни сўраб мурожаат қиляпман.
"Муштум" бобо, Сизга фикрларим исботи учун 5-синф ўқувчиларининг дафтарларидан намуналар ҳам жўнатяпман.

Д. Ғ. (Хат муаллифининг илтимосига кўра, исм-шарифи қисқартириб берилди)

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 09:32


"Муштум" бободан: Юқоридаги мурожаат билан танишиб, ёлғиз боши билан ижарада яшаб, 3 нафар фарзандини вояга етказаётган, атрофидагилардан меҳр-муҳаббат ва қўллаб-қувватлашларини кутаётган ёлғиз аёлни тирсаклаш мактаб директорига нима учун керак бўлиб қолди, деган хаёлга бордик!
Ушбу саволга Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан жўяли жавоб кутиб қоламиз!


Мурожаатни таҳрирсиз эълон қилдик, 340-сонли мактаб директори Перуза Айметовага ҳам эшигимиз очиқ!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 07:11


"ПАШШАЛАР" "ШИРА"ГА ЁПИШЯПТИ

Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 04:34


ПОРА УЧУН БИР МИЛЛИОН ДОЛЛАР

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Мазкур жиноят иши Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинди.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

06 Nov, 00:59


САҲАРХАНДА

Икки оғайни суҳбати:
— Нимага Хитойда коррупцияга қарши кураш бизникига қараганда яхши натижа бериб келмоқда?
— Чунки Хитойда бунинг учун бюджетдан пул эмас, ўқ-дори ажратишади-да!..

* * *
Офис ходимлари суҳбатидан:
— Қара, яна бир ҳоким ўринбосари пора билан ушланибди.
— Эски хабарларни ўқияпсан!
— Эски эмас, янги!..
— Буни янгилиги қолмади!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 16:16


ҲОЗИРГИНА "ПАХТАКОР"НИНГ ЎЙИНИНИ КЎРГАНЛАР КЎРМАСИН ДЕГАН РАСМ.

Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 13:24


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 13:23


Шок видео!

Самарқандчасига асфалтлаш.

Ўзиям, кўмилиб кетган люкларни мина ахтарадиган қурилма билан излаб топишган бўлса керак.

Манба: ➡️ @shokirjonov

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 12:55


...га

Яшашга келгандик, егани эмас,
Қулни айбладик, эгани эмас,
Сизни кечиришим мумкин, эҳтимол
Лекин, бу унутдим дегани эмас.

Ҳар тонг офтоб чиқар, ҳар оқшом — ҳилол,
Ҳар тун ёқангиздан тутгай бир савол.
Сизни унутишим мумкин, эҳтимол,
Лекин бу кечирдим дегани эмас.

Мансур ЖУМАЕВ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 09:54


“Муштум”га мурожаат

ХОРЛАНГАН САНЪАТ ЎҚИТУВЧИЛАРИ

Ассалому алайкум, “Муштум” бобо!

Биз – Ўзбекистон Бадиий Академиясига қарашли Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида жойлашган Ихтисослаштирилган Санъат интернат-мактаби ўқитувчилари туман ҳокимлигининг текин дастёрига айланиб қолдик. Ободонлаштириш ходимлари қиладиган ишларни бизга қилдиришади.

Мисол учун – (видеога қаранг) июль ойида бир гуруҳ ўқитувчиларни ҳокимликнинг топшириғи билан таътилдан чақириб олиб, кўча ёқасидаги 800 метр деворни бўяттиришди. Тўғриси, чиқмас эдик, пулини тўлаймиз, деб алдашди. Орадан 4 ой ўтди-ю, муллажирингдан дарак йўқ. Ҳокимиятга борсак – Ободонга, Ободон – директоримизга, директор – ҳокимиятга “копток қилаяпти”.
Биз санъатдан сабоқ берайликми, кўча бўяйликми?..

“Муштум” бободан:
Ушбу ҳолатга Наманган вилоят прокуратурасидан расмий жавоб кутиб қоламиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 07:47


Фарруҳ ТЕШАЕВдан сиёҳи қуримаган карикатура

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 06:58


Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 06:58


ДХХ: туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг май ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.

Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Манба: Хавфсизлик

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 04:20


Изоҳи сиздан!..

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

05 Nov, 01:02


САҲАРХАНДА

Бир қишлоқнинг йўлида каттакон чуқур бор экан. Шу йўлдан ўтган одамлар чуқурга тушиб, жароҳатланишаркан.
Кунларнинг бирида уч калтафаҳм ана шу чуқурни ёнига келиб, тортишиб қолишибди:
— Биласизларми, шу чуқурни ёнига "Тез ёрдам" машинасини олиб келиб қўйиш керак. Шунда, йиқилган одамга ёрдам кўрсатиш осон бўлади, – дебди биринчиси.
— Э, йўғ-е! Ундан кўра, шу ерга касалхона қуриш керак. Йиқилган одам дарров касалхонага боради, – дебди иккинчиси.
Шунда учинчиси ўйланиб туриб нима дермиш:
— Оббо, иккалангни ҳам ақлинг йўқ экан. Яхшиси, чуқурни кўмиб, бирор яқин касалхона олдидан чуқур кавлатиш керак!

* * *
Тасодифан танишган икки киши гаров ўйнабди. Биринчиси:
— Ҳозир мен ўнг кўзимни тишлайман, сен менга эллик минг сўм берасан, – дебди.
— Кўзингни-я? Тишлай олмайсан, – дебди иккинчи одам.
У одамнинн кўзи протез экан, шартта кўзини олибди-да, "тишлабди".
Шериги эллик минг сўм беришга мажбур бўлибди.
— Энди иккинчи кўзимни ҳам тишлайман, – дебди ҳалиги одам.
— Тишлай олмайсан! Иккала кўз ҳам протез бўлиши мумкин эмас, – деса, шериги:
— Мени тишларим ҳам протез, – деб тишини жойидан олиб, яна эллик минглик бўлиб олган экан.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

04 Nov, 17:17


Ижтимоий тармоқларда “лайк учун отамни ураман” мазмунида тарқалган видео хабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган.

⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Oct, 10:35


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Oct, 10:22


ПОРА БИЛАН...

Ҳар меҳмон кузатилди,
                       кутилди пора билан,
Неча авлод улғайди,
                      етилди пора билан.

Билим қолди панада, 
                     ғирром ўйин олди авж,
Имтиҳону синовдан
                     ўтилди пора билан.

Тарих муҳри ўзгармас
                     бўлмоғи керак асли,
Лек тарихга сохта гап
                     битилди пора билан.

Унвондору нишондор,
                     турфа қора-қуралар,
Ҳаводан ҳолва ижод
                     этилди пора билан.

Тоза виждон кишидан
                     изладилар айбу кир,
Ҳаттоки тирноқ ости
                     титилди пора билан.

Гоҳо қора оқ бўлмиш,
                     эгри чиқмиш тўғри йўл,
Ярашиқ тўн кийилмай
                     сўтилди пора билан.

Дейдилар нафс балодур,
                     ёнган ўтга соладур,
Не зотларнинг обрўйи
                    тўкилди пора билан.

Хато аниқ, айб аён, 
                    лекин ўша маҳалда
Виждону тил бир йўла
                    ютилди пора билан.

Адолатдан умидвор
                   яшайверар одамлар,
Гоҳ кўнгул пора-пора
                   ситилди пора билан.

Бўлмиш ўтмиш эртаги
                  “тутилди пора билан”,
Афсона ё...  билмадим... 
                  “қутилди пора билан”.

Рустам ҚУРБОНОВ,
фахрий журналист

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Oct, 04:20


“Муштум”га мурожаат

Ассалому алайкум ҳурматли "Муштум" бобо! Сизга Фарғонадаги ҳарбий хизматчиларни қийнаб келаётган бир муаммони ёзмоқдамиз.
Ҳар йили ҳар бир ҳарбий хизматчига металл топшириш мажбурияти юклатилади.

Қора металл парчалари (темир) –120 кг. (3200 сўмдан 384 минг сўм)
Мис – 1.1 кг. (90 мингдан 99 минг сўм)
Алюминий – 6 кг. (20 мингдан 120 минг сўм)
Аралаш металлар – 12 кг. (15 мингдан 170 минг сўм) режа қўйилади.

Жами – 770 минг сўм.


Ё шунча металларни топширишимиз ёки пулини бер, деган иддао бор. Техник, таъмирлаш гуруҳларига қўйилган режани тушунса бўлар, лекин фельдшерлар, гранатамётчилар, ўқчилар металларни қаердан олсин? Узр-у ҳарбий қуролларимизни, автоматларимизни олиб бориб, металлолом учун топширайликми? Ҳарбий хизматчида булардан бошқа қандай темир бўлиши мумкин?!

Фарғона вилоятида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар.


"Муштум": мурожаатга Мудофаа вазирлиги ва Шарқий ҳарбий округдан расмий муносабат кутиб қоламиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

24 Oct, 01:46


САҲАРХАНДА

Хориж хабарларидан:

Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди.
Журналистлар товуқдан сўрашибди:
— Бунга қандай эришдингиз?
Товуқ:
— Бу сир! – дебди.
Журналистлар яна сўрабди:
— Келажакдаги режангиз қандай?
— 7 килограмлик тухум қўйиш, – дебди товуқ.
Журналистлар хўрозни ёнига келиб, ундан сўрашибди:
— Сизнинг режаларингиз қандай?
Хўроз дебди:
— Фермадан туяқушни тезроқ йўқотмоқчиман!

* * *
Бир алкаш уйидаги аквариумни уриб синдирмоқчи бўлган экан, ичидаги балиқ тилга кирибди: ⠀
— Эй, алкаш, тўхта, синдирма, ахир мен ўлиб қоламан-ку. Ўлдирмасанг, учта тилагингни бажо келтираман.
Алкаш ўзи кайфда, бу ёқда балиқ гапиряпти, қотиб қолиб, нима сўрашни ўйлаётган бир пайтда, хотини келиб:⠀
— Дадаси, мен битта тилак айтай, сиз иккитасини айтасиз, — дебди.⠀
Алкаш:⠀
— Майли айт!..
Хотини: ⠀
— Эрим доим мени ўйласин, фикру хаёли менда бўлсин, фақат ва фақат мен ҳақимда ўйласин! — деган экан, шу заҳоти бир бутилка ароққа айланиб қолибди.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 18:13


Журналимизнинг андижонлик мухлиси, Андижон давлат педагогика институти талабаси Азиза НУРдан (Нўъмонова) ажойиб карикатура.
Баҳо бериш Сиздан!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 15:52


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 13:50


🔥 Дунё учинчи жаҳон уруши остонасида турибди: бу ёз дунё харитасида ва геосиёсий кўринишида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Дунёни 2024 йилда нималар кутиб турибди? 2025 йилдачи? НАТО Россияга қарши урушга тайёрланмоқда. Эрон президенти ўлдирилди. Ғазода ва Украинада уруш давом этмоқда. Хитой Тайванга шу ёзда ҳужум қилишими мумкин. Доллар синди(ми?)

Бу нимани англатади? Бу урушлар ва ўзгаришлар Ўзбекистонга ва СИЗга қандай таьсири бор? Тўлиқроқ маьлумотларни қаердан ўқиб бориш мумкин? Бунга яхши мисол Геосиёсат телеграм каналидир. Бу канал барча сиёсий янгиликларни биринчилардан бўлиб ёритиб боради ва содда тилда тушунтириб беради.

Воқеалар содир бўлишидан олдин хабардор бўлиш ва тайёр бўлиш учун қимматли каналга 👉 https://t.me/geosiyosatuz 👈 обуна бўлинг. Арзийди. Турли хил рекламаларсиз канал! Шахсий тавсиям.

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 10:57


"Ҳаётдаги ҳангомалар" туркумидан

ТУШУНМОВЧИЛИК


Бир вилоят марказида чет эл сайёҳини темирйўл вокзалига кузатиб келган туристик идора ходими ундан сўради:
— Жаноб, Сизга шаҳримиз маъқул бўлдими?
— Шаҳрингиз жуда чиройли, обод экан. Фақат, битта савол мени ўйлантиряпти.
— Бемалол сўрайверинг!
— Нима, шу кунларда шаҳар аҳолиси ўртасида бирон юқумли касаллик эпидемияси тарқалганми? Ва шу муносабат билан одамларнинг бошқа давлатларга оммавий кўчиб кетиш ҳоллари кўпми?
— Буни нимага асосланиб сўраябсиз, жаноб? — деди кузатувчи.
— Темирйўл вокзалига олиб борувчи кўча бўйлаб мен учун ташкил этилган пиёда сайр пайтида ҳар қадамда учраган дорихона ҳамда ёнма-ён жойлашган авиа чипталари кассаларини кўриб, шу фикр миямга ўрнашиб қолди, — деди сайёҳ.

МОДДИЙ ЁРДАМ

Бир ташкилот бошланғич касаба уюшма қўмитасига моддий ёрдам кўрсатишни сўраб, ходимдан ариза тушди. Ушбу мурожаат муҳокамасига бағишланган йиғилишда деярли барча қўмита аъзолари ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва ойлик маошидан келиб чиқиб, “унга моддий ёрдам кўрсатиш зарурияти бормикин?” деган савол устида бош қотира бошладилар. Шунда аризачи билан яхши муносабатда бўлган қўмита аъзоси шундай сўз қотди:
— Аризачи Колоновлар оиласи яқинда янги автомобиль сотиб олишган эди, турмушида моддий тақчиллик келиб чиқибди, — чоғи.

Расулжон МУХТОРОВ,
Андижон шаҳри

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 10:14


#кайфият_дубляж

Дубляж усталаридан ажойиб ролик! Кайфият улашинг!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 09:26


Рассом Музаффар ЙЎЛЧИБОЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 07:05


ҲОКИМНИНГ ТАБАРРУК МУШТИ

Ҳажвия

— Вой, дадажониси, сизга нима қилди? Қайси оғзидан қони келгур сизни бу кўйга солди! Ҳа, сизни урганнинг қўллари акашак бўлсин-а! Шунақаям урадими, дабдалангизни чиқарибди-ку! Энди нима қиламан, «Тез ёрдам» чақирайми? Ҳозир...

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 04:15


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

23 Oct, 01:48


САҲАРХАНДА

Кекса отахоннинг жони узилмоқда. У заиф овозда:
— Менинг рафиқам... шу ердами?
— Ҳа, азизим...
— Болаларим, шу ердамисизлар?..
— Ҳа, отажон!
— Набираларим-чи?..
— Шу ердамиз, буважон!..
Отахон охирги кучини тўплаб:
— Унда ошхонадаги чироқни катта холанг учун ёқиб қўйдингларми?!

* * *
Ишхонада мажлис. Бошлиқ:
— Бугун жума. Бу кичкина шанба дегани. Ишламаймиз. Кечки пайт ўтириш!
Эртага шанба – ўтиришни давомини қиламиз!
Якшанба куни бош оғриғига давом эттирамиз!
Душанба – ишхонада бош оғриғига оламиз ва уйга кетамиз!
Сешанба – ичмаймиз. Лекин бундай дам олишлардан кейин ишлаш ҳам нотўғри бўлади!
Чоршанба – ишга чиқамиз ва жон бериб ишлаймиз!
Пайшанба куни жума кунига тайёрланамиз ва ишламаймиз!
Жума куни эса аввал айтганимдек – кичик шанба! Ҳаммага тушунарлими?
Залдан овоз эшитилди:
— Кечирасиз-ку, лекин шу чоршанба кунидаги аҳмоқгарчилик қачон йўқ бўлади?

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 16:08


#Назм_тунги_мутолаа

* * *
“Бобур кетмаганда гар Андижондан,
Шу ерда тикланар эди Тожмаҳал” –
Шундай фикр сўқар аҳён-аҳёнда,
Тарихдан норизо айрим акалар.

Уларнинг фикрига қўшилмайман, “Йўқ! –
Дадил киришаман хомхаёл баҳсга. –
Бобурнинг қарори тўғридир мутлақ –
Тангри йўл кўрсатган улуғ шахсга.

Бобур кетмаганда, беназир гавҳар –
Қутлуғ “Бобурнома” ёзилармиди?
Бобур кетмаганда, латиф ғазаллар
Ипак қоғозларга тизилармиди?

Бобур йўл олмаса ҳинд сори, балки,
Хоритарди уни фитна, таъқиблар.
Ё буюк қондоши Улуғбек каби
Бевақт бўғизларди Абдуллатифлар!”

Носиржон ТОШМАТОВ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 14:49


Бундан буёғига совуқ кунлар қиличини қайрайди! Ишқилиб, ўтган йилгидек расмдаги ҳолат бўлмасин-да!..

Рассом Фарруҳ ТЕШАЕВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇

https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 11:50


«Муштум» журналининг 10-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 08:42


ҲАММАСИ «ШОИР»

Шароф Рашидов Андижонга ташрифини якунлаб, ортига қайтаётганда аэропортда вилоят раҳбарларидан сўрабди:
— Шоир Жасурнинг дараги чиқмай кетди. Аҳволлари қалай?
Маҳаллий раҳбарлар тайинли жавоб айтишолмабди. Ш.Рашидов Жасурни суриштириб, ҳолидан хабар олиш зарурлигини тайинлаб, жўнаб кетибди.
Вилоятда шоир Жасурни қидириш бошланибди. Республиканинг биринчи раҳбари эътиборига тушган таниқли шоир саломатлиги ёмонлашган ва анчагина эътибордан четда қолган экан. Унинг руҳий ҳасталикка чалингани ва даволанаётгани ҳақида хабар топишибди.
Вилоят раҳбариятидан касалхонага қўнғироқ қилишибди:
— Алло, бу руҳий ҳасталиклар шифохонасими?
— Ҳа, шундай!
— Сизларда даволанаётганлар орасида Жасур деган шоир борми?
Бироз жимликдан кейин гўшакдан жавоб эшитилибди:
— Жасури қайсиниси эканлигини билмаймиз-у, аммо, биздагиларнинг ҳаммаси шоир.

Ҳабиб СИДДИҚ,
Андижон вилояти

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 07:49


ТАЛАБАЛАР ҲАҚИДА ЛАТИФАЛАР

Талаба автобус орқасидан югуриб кетмоқда. Буни кўрган бир киши дебди:
— Нега автобус орқасидан югуриб кетяпсан?
Талаба:
— 1000 сўм тежашим учун.
Шунда бояги киши:
— Ундан кўра таксини орқасидан югур, 4000 тежаб қоласан.

* * *
Талабалар огоҳлантирилади:
— Ҳурматли талаба, институт, университет ва академиялар худудида "СЕССИЯ" хавфи кутилмоқда. Айрим фанлардан ставка тезлиги 200 минг сўмгача ошиши ва буни эшитиб, сизни мазангиз қочиши мумкин. Пулсиз талабалар учун ҚАЙТАОПАСНО бўлиши мумкин. ЭСЛАТМА: Харажатсиз ҳаракат даражаси – 0 га тенг!

* * *
Талабадан сўрашибди:
— Қайси олийгоҳга ўқишга кирдинг?
— ДПЕЖга!
— Қайси олийгоҳ экан у?
— Дадамни пули етган жойга! – дермиш.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 06:59


Талабаларга ҳам қийин!..

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

22 Oct, 05:13


⚡️ХУШХАБАР!

Журналимизнинг янги (октябрь) сони нашрдан чиқди!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Oct, 05:47


ҚАЙРОҚИ ФИКР

Она тилимизнинг мавқеини шу даражада кўтаришимиз керакки, ўзбекларимиз ўз юртида ўрис тилини билмаганидан ҳижолат чекмасин. Балки, ўрислар ўзбекчани билмаганидан уялсин.

Носиржон ТОШМАТОВ

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Oct, 04:29


Тилимизга ҳурматни ЎЗИМИЗДАН бошлайлик!

Ушбу ролик 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Мутолаа" жамоаси томонидан тайёрланди.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

21 Oct, 03:24


Бундан 35 йил олдинги: (1989-йил 21-октябрь) Ўзбек тили расмийланиши хусусида бўлган миллий курашни қисқа видеолавҳадан кўринг. Бугунги авлод ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш битта ҳужжатни имзолаш билан ҳал бўлган, деб ўйлаши мумкин. Аслида эса, бу катта меҳнат билан қўлга киритилган.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 19:14


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 15:55


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 14:50


ИККИНЧИ ҚИСМ.

БУ ЯНА НИМА ДЕБ ВАЙСАЯПТИ?

ЎЗБЕК ТАРИХЧИЛАРИ, ЖАВОБИНГИЗ ЙЎҚМИ?


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 11:42


Яна ўн беш-йигирма йилдан кейин жамиятнинг бор оғирлиги бугунги мактаб ўқувчиларининг елкасига тушади, токи биз уларнинг миясини юксак илмлар билан тўйинтирмас эканмиз, келажакда нуқул чаласавод одамларга кунимиз қолади. Бу ҳол — мантиққа ҳам, сиёсатга ҳам зид.

Мурод Муҳаммад ДЎСТ, «Лолазор»
романидан.

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 11:36


Рассом Ойбек НОРҚУЛОВ

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 11:32


Сирдарё туманидаги 2-сонли мактабда икки опа-сингил ўқувчилар ўқитувчисини калтаклади.

Абдулла ОРИПОВ:

Шоирга дедилар:
— Сиз бахтли Инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди:
— Менда бир армон:
Муаллим десалар мени қанийди!


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 09:02


#Муштум

Баъзи ёзилмаган қонунлар барча ёзилган қонунлардан кучлироқдир.

Анней СЕНЕКА

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 07:21


#Муштум

Она тилини келажакка соф қолдирайлик!

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 04:33


Беҳруз ҚЎЛДОШЕВдан "Муштум" учун махсус.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

20 Oct, 01:12


САҲАРХАНДА

Она тили дарсида. Ўқитувчи ва ўқувчи савол-жавобидан:
— От неча турга бўлинади?
— Икки турга, устоз!
— Нотўғри Асқаров! Хўш, от қандай саволларга жавоб бўлади?
— Неча ёшда ва неча марта болалаган деган саволларга, устоз!

* * *
Мактаб ўқувчиси она тили устозидан сўрабди:
— Устоз, ўзбек тилига рус тилини аралаштириб гапириш мумкинми?
Устоз дебди:
— Конечно, мумкин эмас!

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 19:05


​​​
ОНА ТИЛИМ

Ажабо! Туш деган нарса қизиқ-да,
Ўлиб қолганмишман тушда ногаҳон.
Кўксимда қўрғошин, қуёш тиғида,
Тоғлар орасида ётибман бежон.

Узоқда шарқираб сойлар оқмоқда,
Борлиқда бир ажиб дилбарлик ҳоким.
Мен эсам ўйлайман ётиб тупроқда:
Мана шу тупроққа қўшилар ҳоким.

Мен ўлиб ётибман, кимсасиз, унут,
Ҳеч кимса қайғурмас ва чекмас ёҳу.
Фақат чўққиларда қурқурар бургут,
Фақат водийларда инграйди оҳу.

Навқирон ёшимда бўлдим-ку адо,
Оташ юрагимни ўйди ахир ўқ.
На онам, на ёрим бермайди садо,
Дўст тугул, ҳаттоки йиғичи ҳам йўқ.

Фиғон отилади жонсиз бағримдан,
(Гўё фиғон бордек мурда дилида.)
Шу пайт икки киши ўтди наридан,
Қувноқ суҳбат қуриб авар тилида.

Мен-ку бу дунёдан кўз юмдим мангу,
Улар кулиб-кулиб сўзлашар борин;
Қандайдир Ҳасаннинг турфа ишию
Қандайдир Алининг шўх кирдикорин.

Авар сўзин тинглаб кирди менга жон,
Оҳиста тирилдим ва шунда билдим:
Мени тузатолмас ҳеч дори-дармон,
Жонимга масиҳдир шу она тилим.

Майли, ким қай тилдан завқу шавқ олса,
Менинг ўз тилимга минг жоним фидо.
Эрта она тилим агар йўқолса,
Мен бугун ўлишга бўлурман ризо.

Майли, қашшоқ бўлсин, майли, беҳашам,
Лекин менинг учун азиз ва суюк.
Жаҳон минбаридан янграмаса ҳам,
Она тилим менга муқаддас, буюк.

Оташин Маҳмуднинг ёниқ шеърини,
Наҳот, таржимада ўқир авлодим?
Наҳот, мен аварнинг сўнгги шоири,
Шуми эди менинг эзгу муродим?!

Севаман ҳаётни, дунё кўркини,
Муҳаббатим чексиз барча эл учун.
Ҳаммасидан азиз она юртимни
Аварча куйладим етганча кучим.

Узоқ Сахалиндан Болтиққача то
Қалбимда кўраман ҳур Ватанимни,
Ҳар қайда қилайин унга жон фидо,
Лекин ўз юртимга қўйинг танимни.

Юртдошларим туриб қабрим олдида
Кўрсатсин аварнинг шоири шул деб.
Элим ёдга олсин она тилида
Ҳамзат Садасанинг ўғли Расул деб.

Расул ҲАМЗАТОВ

Эркин ВОҲИДОВ таржимаси

👉 @mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 15:30


➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 14:30


Рассом Ҳусан СОДИҚОВ

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 10:20


Яна буниси нима деб "ҳанграяпти"?!.

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 08:56


💥 Яқин Шарқдаги уруш янада кенгаймоқда

Эроннинг Исроил томон “ракета ёмғири” сабаб минтақада вазият кескинлашгани билдирилмоқда. Нетаняҳу АҚШни ҳам можарога бевосита аралаштирмоқчи. 1 йилдан бери давом этиб келаётган Исроил-ҲАМАС можаросини якунига етадими?

Яқин Шарқ ва жаҳон сиёсий майдонида содир бўлаётган воқеаларни @GeoPolitico да тезкор ва ишончли тарзда кузатинг.

Уланиш
t.me/GeoPolitico

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 07:09


Томоша қилинг: "Европа"га саёҳат

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali

"МУШТУМ" журнали расмий канали 📰

19 Oct, 04:31


"Муштум"га мурожаат

МАЖБУРЛАБ КУЛДИРМАНГЛАР, ИЛТИМОС!

Ассалому алайкум, "Муштум" бобо!
Яқин-яқингача мажбурий пахта териш, мажбурий обуна, мажбурий ҳашар ва яна бир қанча мажбурий "иш"лардан азият чекиб, додимизни кимга айтишни билмай юрардик. Хайриятки, кўп мажбурлашлардан қутилдик, деб турганимизда, яна бир мажбурий бошоғриқ қолиб кетган экан. Биз – Навоий вилояти тиббиёт ходимларига Дониёр Ҳасановнинг "Кулдиради ясаниб" деб номланган ижодий учрашувига билетларни мажбурлаб тиқиштиришмоқда. Билетнинг нархи – 30 минг сўм. Бу биринчи ҳолат эмас.
Сиздан илтимос, керакли жойларга етказинг – бизни кулишга мажбурлашмасин!

Навоий вилояти

(Мурожаат муаллифининг илтимосига кўра, исм-шарифини очиқламадик)

"Муштум" бободан: Мурожаатга мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇
https://t.me/mushtumjurnali