Shahnoza Soatova blogi @shahnozxon Channel on Telegram

Shahnoza Soatova blogi

@shahnozxon


Ki har ne olami sug‘roda mavjud,
Bori ul olami kubroda mavjud.
(Alisher Navoiy)

Murojaat uchun: @shahnozchatbot

Shahnoza Soatova blogi (Uzbek)

Shahnoza Soatova blogi - bu onlayn maqolalar toʻplami, tadqiqotlar va fikrlar bilan to‘ldirilgan Telegram blog kanali. Bu kanalda, Shahnoza Soatova o‘zining yozish mahoratini namoyish etadi va o‘z fikrlarini, tajribalarini o‘qituvchi va qiziqarli sifatda taqdim etadi.

Shahnoza Soatova blogi, qiziqarli maqolalari bilan o‘zining obrazining shakllanishiga yordam beradi. Bu kanal orqali, o‘qituvchilar, yozuvchilar, va saqlash o‘qig‘a qiziqish tugishuvi yaratishlari mumkin. Shahnoza Soatova blogi, yangi g‘oyalar osonlik bilan ochiladigan, ilmiy, ma’naviy, va ma‘lumotli matnlar bilan to‘ldirilgan.

Shahnoza Soatova blogi, o‘zining fikrlarini, tajribalarini, va yaratganligini ko‘rish uchun @shahnozxon kanaliga obuna bo‘lish tavsiya etiladi. Alisher Navoiyning mashhur so‘zlariga murojaat qilgan shu kanal, olamning kattaligi va sug‘rovligi bilan tan olgan. Ro‘zg‘orlik, ilm-fan, va qiziqarli maqolalar sizni Shahnoza Soatova blogida kutmoqda.

Shahnoza Soatova blogi

10 Jan, 10:03


Бугун ўғлим IELTSдан олган 7.5 баллининг илк фойдасини кўрдик – имтиҳонга тўлаган пулимизни давлат қайтариб берди. Ўтган йили SAT имтиҳонидан 1450 олганида ҳам имтиҳон пули қайтарилган эди. Бу катта рағбат бўлди ўғлимга ҳам, буни кўриб турган синглисига ҳам. Сизларга ҳам рағбат бўлсин деб ёзиб қўйдим.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

10 Jan, 06:32


50 та китоб таржимаси тайёр https://t.me/mingkitobuz/154

Бир йилда 50 та янги илмий-оммабоп китобнинг ўзбек тилига таржима қилиниши, менимча, тарихда ҳам бўлмаган.

Shahnoza Soatova blogi

08 Jan, 05:45


Шу кунларда ҳамма 14 январ тараддудида, қизлар ҳамкасбларини табриклашга тайёргарлик кўришяпти.

Бир эслатма: ҳарбий либос ва бош кийимларда табрикламоқчи бўлсангиз, ўзимизнинг миллий армияга хосларидан фойдаланинглар. Ўроқ-болға, қизил юлдуз каби рамзлар туширилган кийимлар
14 январнинг мафкурасига ҳам. миллий мустақиллик мафкурамизга ҳам хос эмас.

Ҳарбий кийимларимизнинг ранглари ҳам бошқача, эътибор беринг. Унутманг, 14 январ – Миллий армиямиз ташкил топган кун.

(сурат интернетдан олинди)


@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

07 Jan, 11:52


Яхши ишлар бўляпти

Бугун поликлиникамизга чиқсам, кўчма маммограф келган экан, риск ёшидаги БАРЧА аёлларни бепул маммографдан ўтказишяпти — кўкрак бези саратонинг олдини олиш учун. Хусусий клиникаларда бу аппаратга тушиш 400-450 минг сўм! Ҳар икки йилда бир марта бепул туширишар экан. Телефон рақамларни олиб қолишяпти, агар муаммо аниқланса телефон қилишар экан, телефон қилишмаса, демак ҳаммаси жойида.

Жуда яхши иш, аёллар ўз оёғи билан докторга борганида текширтириб олишяпти, бепул экан, индамай тезгина тушиб чиқишяпти.

Уйга келсам бу хабар:

Эрта аниқланган онкологик касаллик учун мукофот бериш тизими ўз самарасини берди

Президентимиз ташаббуси билан Қашқадарё тажрибаси сифатида онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 млн сўмдан мукофот бериш жорий қилинган эди.

Натижада 2024 йилнинг ўзида оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади.

Бунинг учун 102 млн сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 млрд сўм маблағ тежаб қолинди.

#инсонқадриучун

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

06 Jan, 18:46


“Муза” — миллий маҳсулот. Миллий мазали маҳсулот — тарихга эга, таниқли бренд. Сомса хамирлари зўр. Қатхамирдан қилинган чўзинчоқ печкньеларини айниқса жуда яхши кўраман.

“Муза” янги бино қурибди, ишлаб чиқаришни кенгайтираётган экан. Омад тилаймиз ва кўп йиллик мухлислигимиз давом этишига ишонамиз. “Муза” бизни уялтирмайди.

Фарҳодни танимаган пайтларим ҳам “Муза” маҳсулотларини севиб истеъмол қилардим. Лекин пост таниш-билишчилик ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда :)

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

04 Jan, 10:26


Ш.Соатова: 2024 йилнинг энг фаол партия лидери — Робахон Маҳмудова

Жамоатчилик фаоли, Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова "Йил танлови—2024" номинациялари бўйича ўз талқинидаги номзодларини айтиб ўтди.

2024 йилнинг энг намунали вазирлиги

— Бу йил жамоатчилиги Халқ таълими вазирлиги (вазир Ҳилола Умарова)яхши ишлади, деб ўйлайман.

2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги

— Мен вилоят ҳокимлигини билмадиму, лекин ҳоким сифатида Эркинжон Турдимовни яна бир марта эътироф этишни хоҳлардим.

2024 йилнинг энг фаол партия лидери


— Ҳамма партия етакчиларимизни бир хилда кўраман, лекин аёл киши бўлгани учун бўлса керак "Адолат" социал-демократик партияси раиси Робахон Маҳмудовани эътироф этган бўлардим.

2024 йилнинг “Йил одами”


— BBC нинг 100 аёл рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошевани айта оламан.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

Shahnoza Soatova blogi

03 Jan, 15:29


Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси 8 суткагача қисқартирилиб, Ғ. Дўстов суд залидан озод этилган.

Shahnoza Soatova blogi

31 Dec, 16:04


Янги йил билан, азизлар!

Ҳамма ўтган йилни сарҳисоб қиляпти, ҳисобот беряпти. Мен эса нималар бўлганини эслай олмаяпман ҳам. Шунақа, эришган натижаларига бир шукр қилиб унутворадиган, қўйган мақсадларига етмагунча унутолмайдиган одатим бор.

Шунинг учун фақат янги йилда олдимга қўйган мақсадларим ҳақида ёзаман.

Келаётган йил тўнғичим университетга кириши керак, дунёнинг ТОП университетларини кўзлаган. Худо хоҳласа, кириб олса, мен учун катта бахт шу бўлади. Элу юртига фойдаси тегадиган инсон бўлсин!

Қизим ҳам саккизинчини битиради, IELTS топширишга тайерланяпти, биринчи галдаёқ 7 олиб, акасини мот қилмоқчи :) Омин денглар, ниятига етсин.

Ўзим эса жонажон жамоам билан халқ хизматида давом этишни истайман. Жамоатчилик ишларида янада фаол бўлгим келади — имкон қадар. Фойдам тегса, жуда хурсанд бўламан.

Ва ниҳоят илмий ишни бошлаб юборай, дуо қилинглар🤲

Янги йилдан сиз нима кутяпсиз, шарҳда ёзиб қолдиринг, бирга шодланайлик, яхшиликлар тилайлик.

Кириб келаётган Янги 2025 йил муборак бўлсин!

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

30 Dec, 05:40


Маъсума Қориева - расман Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (амалда халқ артисти), қариндошимиз бўлади.

Раҳматлик ёрқин истеъдод эди. Ўтган аср бошларида Усмон мусҳафини Ўзбекистонга қайтаришда бош-қош бўлган уламолардан, “Шўрои ислом”, кейинчалик “Шўрои уламо” жамиятларини бошқарган, Марказий Осиёда таниқли дин пешвоси Абдувоҳид қорининг келини бўлади. Айни пайтда Маъсума Қориева паранжини биринчилардан бўлиб ташлаган ва ўзбек саҳнасида биринчилардан бўлиб кўринган аёл эди — бу кўпчиликни ҳайрон қолдирса ҳам, тарихий факт.

Қадимчи қайнотаси, жадид эри ва қайнукаси халқ душмани деб қатағон қилинган, икки фарзандини эса урушда йўқотган, саҳнадан адолатсизларча тушириб юборилган матонатли аёл ҳаёти катта асарларга сюжет бўла олади.

Ёзувчи Исажон Султон у ҳақида “Маъсума” романини ёзди. Ҳозир шу роман мотивлари асосида Ўзбек Миллий академик театрида спектакл қўйилмоқда (ҳали кўришга улгурмадим лекин) Роман ўқишга ё спектаклни бориб кўришга вақтингиз ё имконингиз бўлмаса, ҳеч бўлмаса шу мақолани ўқинг.

https://oyina.uz/uz/article/3347

Жадиду қадимни бирдек гўрга тиққан тузум эди😥

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

28 Dec, 18:29


#repost #ulashing

11 yoshli yurtdoshimiz Jahongirning koʻzlari ojiz, lekin u ishonch va qat’iyat bilan orzulariga erishish yoʻlidan bormoqda.

U bilan istalgan mavzuda suhbat qura olasiz, ham tarixga, ham siyosatga, ham sportga, ham san’atga befarq boʻlmagan Jahongir xalqaro tanlovlar gʻolibi boʻlishga ham ulgurgan.

U hozirda Samarqand shahridagi 59-sonli “Nurli maskan” maktab-internatining faxrli oʻquvchisi va hamma yutuqlariga birinchi navbatda oʻz onasini sababchi deb biladi.

Madinaxon farzandi va uning kelajagi uchun oʻz umrini bahshida qilayotgan qahramon ona. Shu sababdan, biz ularga haqli ravishda “Xalq ta’limi a’lochisi” koʻkrak nishonini topshirdik.

Yurtimizda qahramon onalar koʻpligiga ishonamiz. Biz bunday e’tiroflarni an’anaga aylantirmoqchimiz.

Qahramonlarimiz haqida kichik film tayyorladik, umid qilamizki, film Jahongirning tengdoshlari va koʻplab onalar uchun manfaatli boʻladi.

@hilola_umarova

Shahnoza Soatova blogi

27 Dec, 16:24


Озарбайжон учоғининг ҳалокатдан олдинги траекторияси.

Бечоралар, нақадар қийин вазиятда бўлишган. Йўловчилар шу дақиқаларда не аҳволга тушишганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Учувчилар эса ҳақиқий қаҳрамонлар!

Қайғуингга шерикман, қардош озар халқи. Марҳумларни Оллоҳ раҳмат қилсин.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

26 Dec, 14:06


Кимдир мўъжиза кутиб яшайди, бошқалар эса уни яратади

Ҳар байрам арафасида сиз қандай танлов қиласиз? Совға кутасизми ёки бошқаларнинг хурсандчилигига сабаб бўлишга шошиласизми?

TBC Bank ўзимизникиларга хос, танловларимизга мос хабарни улашмоқда — қорбоболар орамизда!

@shahnozxon
Реклама

Shahnoza Soatova blogi

23 Dec, 09:30


"Анора" фильми ҳақида.

Кўрдим.

Биринчи масала. Ўзбекистон ҳақида ростан ҳам ҳеч бир гап йўқ. Бош қаҳрамоннинг миллати ҳақида ҳам лом-мим дейилмаган. Анора исми туркий халқларда кенг тарқалган. Айнан ўзбек қизи деган гап қаердан чиққанини тушунмадим. Фамилияси ҳам ўзбекча эмас – Михеева экан. Анора ота-онаси Америкада яшашини, онаси отаси билан эмас, бошқа бир эркак билан қайсидир штатда истиқомат қилишини айтган. Яъни Анора биринчи авлод мигрант ҳам эмас, мигрантларнинг фарзанди бўлиши мумкин балки. Хуллас, зарбани ўзимизга олишга шошибмиз.

Иккинчи масала. Гарчи Канн кинофестивалида катта эътирофларга сазовор кўрилган бўлса ҳам, дунё кинотанқидчилари уни 2024 йилнинг энг яхши фильми дейишган бўлса ҳам, фильм менга унча ёқмади, дидимга ўтиришмади. Ортиқча чўзиб юборилган, диалоглари пачоқ, чайналган, тузсизроқ. Фильмга асос қилинган фабула зўр, ундан жуда чиройли асар чиқиши мумкин эди балки. Бироқ бу йўналишда Жулия Робертс ва Ричард Гир иштирокидаги "Красотка"дан ўтказиб фильм олиш қийин бўлса керак.

Хуллас, кўрмасангиз жуда унақа кўп нарса йўқотмайсиз.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

23 Dec, 09:10


Қарийб 5 ярим миллиард сўмлик соврин жамғармасига эга Интеллектуал олимпиада ғолиблари тақдирланди

Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Унда 156 та ОТМ жамоалари ҳамда 1092 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олган эди.

17–20 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Республика босқичида 11 нафар талабадан иборат ОТМлар жамоалари 6 та - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.

Ғолибларни тақдирлаш ва ёпилиш маросими пойтахтимиздаги “Заковат арена” биносида бўлиб ўтди.

Маросим доирасида «Брейн-ринг»нинг финал ўйини ўтказилди.
Унда биринчи ўрин учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Янги Ўзбекистон университети жамоалари беллашдилар. Мустаҳкам асаблар ўйинига айланган финалда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ғалаба қозонди.

Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этди. Шундан 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилди:

1-ўрин: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2 млрд сўм)
2-ўрин: Фарғона давлат университети (1,5 млрд сўм);
3-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети (1 мдрд сўм).

900 миллион сўм иштирокчи талабаларга мукофот пуллари сифатида топширилди.

Бундан ташқари, Интеллектуал олимпиада доирасидаги “Заковат” ўйинида ғолиб бўлган жамоаларнинг ҳар бир аъзосига бир ўқув йили давомида ҳар ой “Заковат” стипендияси тўлаб борилади.

Интеллектуал олимпиада ғолиб ва совриндорлари бўлган талабалар чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ёки магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга юборилади, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан кадрлар захирасига олади.

Shahnoza Soatova blogi

21 Dec, 17:13


Зулфия” олган қизлар эмас, олмаган қизлар мен учун жозибали”

Шоира Гулжамол Асқарова “Зулфия” мукофоти олган қизлар учун олий таълимга киришда бериладиган имтиёз ўз долзарблигини йўқотгани ва уни бекор қилиш даври келганини айтди.

Ҳошия” подкасти тўлиқ бу ерда:
https://youtu.be/4cCsiKQ5maA?si=j_U740a1ewicOjKj

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

21 Dec, 07:40


Хатолар жуда айёр.
Тажрибангиз уларга бир тийин — барибир хато қиласиз.

Инсон такрор-такрор хато қиларкан, бошқа хато қилмасликни эмас, хатоларга тоқатли бўлишни ўрганиши мумкин, холос. Буни ҳам ҳамма ўргана олмайди, афсус.

#ичингдагифайласуфбемавридуйғонганда

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

20 Dec, 17:50


Бугун тақдимотлар куни бўлди.

Аввал “1000 китоб” лойиҳасининг бир йиллик ҳисоботи тақдим этилди. 2024 йилда 50 номдаги адабиёт таржима қилинган, айримлари нашрга тайер, айримлари тайерланмоқда экан.

Бу жуда катта ва тарихий лойиҳа. Амалга ошиб, режаланган 1000 та номдаги илмий-оммабоп асарлар ўзбек тилига ўгирилса, ўзбек тили ва тафаккурига қанча янги сўз, атама, тушунча ва фикр кириб келади. Янада бойроқ тилимиз бўлади ва янада ақллироқ халқ бўламиз, содда қилиб айтганда.

Ўзбекча википедия сарҳисоби ҳам мутаассир этди. Ўзбек тилидаги википедиямиз жаҳонда 40-ўринга, Марказий Осиёда 1-ўринга, туркий халқлар орасида эса 3-ўринга кўтарилибди. Яъни интернетда ўзбек тилида маълумотлар каррасига кўпайган.

Бу икки лойиҳанинг ўзбек тили ривожи учун аҳамияти беқиёс.

Сўнгра Ёшлар ишлари агентлигининг “Қизлар академияси” платформаси сарҳисоби тадбири бўлди. Бу тадбирга қололмадим, чунки юқоридаги постда айтилган Lex.AI тақдимотига кетишим керак эди. Бироқ Азизанинг айтишича жуда креатив тақдимот бўлибди. “Қизлар академияси” қизларнинг таълими, билим олиши ва ҳаётда зарур малакаларга эришиши учун виртуал устоз деса ҳам бўлади. Менинг қизим ҳам юклаб олган, мактабда дарсларга тайёрланиши, тақдимотлар қилишида қўл келяпти.

Ёшлар ишлари агентлигининг ўзбек тили ривожи ва қизлар учун мўлжалланган ушбу лойиҳаларига келажакда муваффақиятлар тилайман.

Алишер Саъдуллаев, Дилноза Каттахонова, Меҳриноз Аббосова ва яна шу лойиҳалар атрофида бирлашган юзлаб ёшлар — сизлар ўзингиз каби ақлли ёшларни орбитангизга тортяпсизлар, уларнинг истеъдоди ва имкониятларини яратувчиликка йўналтиряпсизлар. Баракалла!

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

20 Dec, 14:33


Адлия вазирлиги сунъий интеллект бўйича муҳим лойиҳа — LexAI ни тақдимоти қилди.

Лойиҳани шахсан адлия вазири Акбар Тошқулов жамоатчиликка тақдим қилди.

LexAI нима?

LexAI – сунъий интеллект ёрдамида ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган платформа.

LexAI нима қила олади?

Ушбу платформада ҳуқуқий масалаларга жавоб топишга кўмаклашадиган ёрдамчи чат-бот, ҳужжатларни ҳуқуқшунос иштирокисиз, конструктор асосида мустақил тайёрлашга, экспертиза қилиб беришга, берилган кейсларга ҳуқуқий амалиётни таҳлил этиш асосида жавоб беришга мўлжалланган хизматлар жамланган.

Ҳозирда платформанинг ҳуқуқий масалаларга оид саволларга сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда онлайн жавоб беришга мўлжалланган чат-боти ишга туширилган.

Чат-бот нима қила олади?

- ҳуқуқий саволларга 24/7 режимида (lex.uz асосида) жавоб беради;
− жавоб манбасида тегишли ҳужжатнинг гипер ҳаволасини беради;
− овозли савол бериш мумкин ва унга овозли жавоб олиш мумкин;
− берилган жавобни аудио кўринишда тинглаш мумкин;
− чат-бот ўзини ўзи ўқитиш орқали такомиллашиб боради;
− сўровлар тарихини сақлайди;
− янги қонунчилик ҳужжатлари билан мунтазам янгиланади;
− исталган алоқа қурилмалари орқали фойдаланиш имконияти мавжуд.

Чат-ботнинг яратилишида ҳуқуқ ва АТ соҳасидаги тажрибали мутахассислар томонидан 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлар олиб борилди. Мазкур чат-ботда амалдаги 34 мингдан ортиқ норматив тусдаги ҳужжатлар, шунингдек, 604 млндан ортиқ белгилардан иборат билимлар базаси ўқитилди.

Мазкур чат-бот келгусида Call-марказларни автоматлаштириш, веб-сайтларда виртуал ёрдамчиларни яратиш имконини беради.

“LexAI” чат-боти – бу нафақат оддий технология, балки ҳаётимизни яхшилашга имконият.

Платформа ҳозирча ҳуқуқшунос-мутахассислар синовидан ўтмоқда, яқин вақтда кенг омма учун очилади.

Тадбир якунида Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди.

Shahnoza Soatova blogi

20 Dec, 10:42


12 ёшли Динорага яхшиларнинг ёрдами зарур!

У икки йилдан бери саратон касаллиги билан курашиб келади. Унга 4-босқич ҳужайра шаклидаги лимфома ташхиси қўйилган. Шу пайтгача 9 та кимётерапия муолажаси олди. Оқибатда лимфа тугунлари, жигар, буйраклар ва суяклар шикастланиши (метастаз) юзага келган.

Шифокорларнинг айтишича, унинг организми навбатдаги кимётерапия муолажасини кўтаролмайди. Шу боис, унга илик кўчириб ўтказиш шарт. Суяк кўмиги – ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиёти эса фақатгина хорижда амалга оширилади.

Агар операция бир ойни ичида ўтказилмаса, унинг соғлиғи ёмонлашиши мумкин. Бу жароҳлик амалиёти чет элда 70 мингдан 100 минг долларгача ўтказилиши маълум.

Беморнинг яқинлари бу пулни қисқа фурсат ичида топишга қийналгани учун эҳсонталаб инсонлардан ёрдам сўрамоқда.
Имконингиз етганича Aллоҳ йўлида эҳсон қилинг ёки ушбу эълонни кенг тарқалишида ҳиссангизни қўшинг. Биргина ҳаракатингиз бир қизчанинг умри узайишига, соғлом ҳаётга қайтишига ва яқинларининг шодлигига сабаб бўлиши мумкин. Нимаики қилсангиз, Aллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Динора Самадованинг дадасини пластик карта ва телефон номери илова қилинмоқда. Ишонч ҳосил қилиш учун алоқага чиқиб, барча саволингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

Бердиқулов Шерзод:
Uzcard:
5614680800700672
Humo:
9860080110207828
Mastercard:
5392030001868639

Tel: +998990011909
Telegram: @berdiqulovsherzod

Shahnoza Soatova blogi

19 Dec, 17:17


Бошимга кийдим, онагинам!

Ҳар куни болаларимга “бошингга кий” дейману онамни эслайман, бошимга шапкамни иламан.

Оналаримиз учун шапка кийдик.

Шапка кийинг ва онангизга видео жўнатинг, хурсанд бўладилар, аниқ!

Кўчирибсизлар, фалон йили фалон жойда бўлганку десангизлар ҳам майли, оналарга севгимиз изҳорида оригинал бўлмасак ҳам, самимиймиз!

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Dec, 11:16


Шу ғалабамни "Заковат" менежерларидан бири Интизор Очиловага бағишлайман🙏 Ўша куни ўйин бошланишидан олдин “Яна “энг фаол билимдон”ни сиз олинг” деди. “Йўғе, кетма-кет ўхшамаса керак” дегандим, лекин ўхшаб қолди. Мен ўзимга ишонмаганимда ҳам менга ишонгани учун Интизорга раҳмат!

Шу билан Бобур Ёқубов жамоаси ўтказган 6 ўйиннинг 3 тасида “энг фаол билимдон” бўлибман. Бу мени фахрлантиради, албатта. Лекин жамоамизсиз мен ҳеч кимман, Заковат жамоавий ўйин. Барчангизга раҳмат, жамоадошлар🙏🙏👏👏👏

Ўйин ҳаволасини қолдираман

https://www.youtube.com/watch?v=m-kx2XLq4xE&ab_channel=Zakovatharakati

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

16 Dec, 14:07


Pivot.uz nashri “Maqsad” tanloviga start beradi!

MohirDev jamoasining 3 million soʻmlik Data Science va Sun'iy intellekt kursida bepul oʻqish yoki shu miqdorda pul mukofoti yutishni istaysizmi? Tanlovimizda ishtirok etib 5 ta sertifikatdan biriga ega boʻling.

Tanlov 2 bosqichli va @pivot_tanlov_bot botida boʻlib oʻtadi.

1-bosqichda ishtirokchilar Otabek Hasanovning “Liderlar” kitobini oʻqib va u asosida 15 ta testni ishlashi kerak.

Test 27 dekabr kuni 16:00 dan 28 dekabr 16:00 gacha oʻtkaziladi.

Batafsil maʼlumot uchun kanalizmizni kuzating: https://t.me/pivotuzofficial

“Liderlar” kitobining bepul, audio variantini shu yerdan topasiz👇

https://mutolaa.com/book/liderlar-kitobi

Shahnoza Soatova blogi

15 Dec, 18:11


Ҳумо аренада ҳозир бўлиб ўтаётган “Халқ корпоративи” қатнашяпман. Олдинлари бу тижорий концерт фақат шоу тарзида ўтган. Халқ банки ўтган йили шу концертда Xazna мобил иловасини тақдимот қилган экан. Бир йил давомида илова 5 миллионга яқин марта кўчириб олинибди. Банк амбассадори Эркин Бозоров саҳнада яхши бир гап айтди. Шоуда тепадан шар ёғилиши керак экан, шунга кетадиган маблағларни “Меҳрли қўллар” лойиҳасига - болаларнинг юрак операцияларига ажратишга қарор қилишибди. Шарлар ёғдириш ўзи экологияга ҳам зарар, ҳаммаёқ яна мусор бўлади. 5 минутлик завқдан кўра, болаларнинг ҳаёти минг карра муҳим.

Яна зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватловчи “Она“, кам учрайдиган касалликка чалинган болаларга кўмаклашувчи “Капалак болалар” фондларига ҳам маблағлар беришар экан. 180 меҳмонга концертга таклифнома ҳам тарқатишибди.

Ижтимоий масъулиятни ҳис қилиш ва буни тарғиб қилиш яхши иш. Бу одамларни ҳам, ташкилотларни ҳам яхшилик қилишга чақиради. Бирникига мингга, мингники туманга дегандек.

Мен Халқ банки жамоасига бир она сифатида миннатдорлик билдираман.

Shahnoza Soatova blogi

14 Dec, 16:32


Ҳошия” подкастининг янги сони чиқди.

Унда шоиралар Гулжамол Асқарова ва Тилланисо билан адабиёт, адабиётда аёллар, Зулфия мукофоти ва ижодда цензура каби мавзуларда суҳбатлашдик.

Тизер юқорида👆
ҳавола пастда👇

https://youtu.be/4cCsiKQ5maA?si=O4qwVfIm7T4Jr9si

Фикр-мулоҳаза ва таклифлар учун миннатдор бўламиз.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

01 Dec, 09:19


Бугун қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

1989 йил 1 декабрда қорақалпоқ тили “давлат тили” мақомига эга бўлди

Қорақалпоқ тили туркий тиллар оиласининг қипчоқ гуруҳига киради. У қозоқ ҳамда нўғой тилларига яқин. Тилда шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжалар бор.

Бу улкан фольклор хазинасига эга тил. Дунёга Бердақ, Ажиниёз, Ибройим Юсупов, Тўлепберген Қайипберганов, Муратбай Низанов каби оташқалб, айни дамда инжа дидли адиблар қалами билан буюк асарлар тақдим этган тил. Бугунги кунда Холилла Давлатназаров, Набийра Торешова каби яна қатор адиблар асарларида товланиб яшнаетган тил. Гўзал тил!

Байрам муборак бўлсин, азиз Қорақалпоқ эли, қардошлар.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

27 Nov, 16:42


Президент аёллар орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича дастурни имзолади.

Бу узоқ кутилган ва зарур дастур бўлиб, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева дастур ижроси шахсан ўз назорати остида бўлишини айтди.


Аёллар орасида энг кўп аниқланадигани — кўкрак бези саратони. Бундан ташқари бачадон бўйни саратони ҳам бор. Агар бачадон бўйни саратони эрта аниқланса, 70 фоиз ҳолларда беморнинг ҳаёти сақлаб қолиниши мумкин экан.

Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига (бачадон бўйни саратони келтириб чиқарувчи вирус) тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши кераклиги ҳақида ёзди.

“Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади” – деган С. Мирзиёева.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

27 Nov, 05:48


Нимагадир оилавий зўравонликка қарши чиққанларни оилабузар дейишмоқда. Зўравонликка йўқ деганлар эмас, зўравонлик қилганлар оилабузар асли. Чунки сабрнинг охири бор, бир куни барибир тўладиган сабр косасига оиланинг келажагини боғлаб бўлмайди.

Зўравонлик, зулм бошланган куниёқ оила моҳиятан йўқ бўлади, шакли қолади, ичи бўш нарса мўрт бўлади. Бир-бирининг қадрини яксон қиладиган одамлар бир уйда яшаши – бу оила эмас!

Оилани сақлаб қолишни жуфтини қадрлашдан бошлаш керак. Зулм борки, унга нисбатан исён ҳам бўлади, бу оқибат, сабаб – зулм!

Агарки зулмга қаршилар оилани бузяпти деб ҳисобласангиз, зулмга барҳам беринг, унга қаршилар ҳам йўқолади.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

26 Nov, 12:19


Парклар ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин

Охирги пайтларда парклар ва дарахтзорларни хусусийлаштириш, уларнинг ҳудудини қисқартириш ва бошқа мақсадда фойдаланишга уринишлар кўпайди. Бунинг олдини олиш учун қатъий чоралар етарли эмас эди.

Хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича ташаббус бугун Парламентда қонун лойиҳаси сифатида муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, маданий ҳордиқ масканларини, уларнинг ерларини ҳамда ушбу ерлардаги бино-иншоотни бегоналаштириш, маданий ҳордиқ масканлари ҳудудини қисқартириш, уларда бино-иншоот қуриш ёки мавжуд бино-иншоотни қурилиш ости майдонини кенгайтириш тақиқланади.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлигам кучайтириларкан.

Нафақат биз, балки келажак авлод учун ҳам манфаатли лойиҳа экан. Қабул қилинсин ва шу йўлдаги ишлар давомли бўлсин деймиз.

Shahnoza Soatova blogi

24 Nov, 16:07


Бу тарихда қоладиган вазият бўлди. Бирмунча ойдинлаштирилди.

Абдусалом Азизов “Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди” деган ифода ишлатилди. Тайинлов-истеъфолар эълон қилинганида аввал ҳеч эшитмаган эканман бу ифодани (“ихтиёрига ўтказилди”ни).

“Daryo.uz” буни “унинг бирор лавозимга тайинлангани ёки доимий ишга расмийлаштирилганини англатмайди” деб талқин қиляпти. Балки бу вақт масаласидир, жараён, назаримда, ҳали динамикада.

Шунингдек, бошқа бир қатор исиеъфолар ҳақида хабар берилди.

Демак, “Kun.uz”нинг “тайинлангани тасдиқланмади”си тўғри бўлиб чиқди, Айрим нашрлар ва блогерларнинг хабарлари тасдиқланмади (ёки тўлиқ тасдиқланмади).

Қизиқ иш бўлди, хуллас. Қарама-қаршиликлар ойдин кўриниб қолди, ахборот майдони муҳорабаси очиқ ва яққол шаклга ўтди.

Бу яхшими ёки ёмон — бир нарса дея олмайман. Аммо ўзига хос бир кейс бўлди — аввал кузатилмаган ва ҳали кўп эсланадиган.

Ахборот майдонида ҳаққоний ва холис нашрларга эҳтиёжимиз бор. Биз учун битта “Kun.uz” ёки битта “Gazeta.uz” кам, Ўттиз олти миллионлик Ўзбекистон учун жуда кам. Ранг-баранг, кучли ва салмоқли интернет нашрлари кўпайиши керак. Шунда манипуляция қийинлашади.

Тузатилди: Gazeta.uz кеча “ўтказилди” деган экан, бошқа манба “тайинланди” деган экан, ҳозир ўчириб юборилибди у контент. Пост тузатилди ва хато учун узр сўрайман.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

23 Nov, 18:17


Ҳайдалди…
Бошқа ишга тайинланди…
Тайинлангани тасдиқланмади…

Ўзбек медиаоламида айни дамда шу пайтгача кузатилмаган ахборот уруши бўляпти. “Пинг-понг”га ўхшайди. Одамлар кўзини бир у томонга, бир бу томонга тикиб, нима бўлар экан деб ўтирибди.

Менимча, бу ёмон нарса эмас, қизиқ жараён бир томондан — одамлар ахборотга дарров ишониб кетавермайдиган бўлади. Бошқа томондан эса ОАВ обрўси деган масала бор — афсуски, кимдир “тасдиқланмаган ахборот тарқатувчи” бўлиб чиқади охирида.

Яна шанба кечга бўлаётгани-чи бу ишларнинг.

“Ҳайдалди” лекин Kun.uz дан кутилмаган сарлавҳа бўлди. Ҳали кўп эсланса керак.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

23 Nov, 11:42


Сўнгги ойларда пропан нархи 2 баробарга қимматлашди. Бу кўплаб фуқароламизни хавотирга солаётгани аниқ.

Шу сабабли "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини бошлаганига 1 ҳафта ҳам бўлмади. Яхши бошлашяпти. Охиригача — натижагача олиб боришади деган умиддамиз.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

22 Nov, 11:21


Тамаки бозоридаги контрабанда: таҳлил ва хулосалар

Ўзбекистондаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича 2024 йилнинг январь-октябрь ойларидаги статистикаси билан танишиб чиқдим. Келинг, бирга таҳлил қилайлик:

Умумий ҳолат:
- Республика бўйича ноқонуний савдо улуши 9.8% ни ташкил этмоқда
- Бюджет 424.1 млрд сўм солиқ тушумидан маҳрум бўлган
- Энг юқори кўрсаткич февраль ойида (19.4%) қайд этилган


Муаммоли ҳудудлар:
- Фарғона водийси "етакчи" - 18.1%
- Наманган шаҳри рекордчи - февралда 77.3% гача чиққан!
- Марғилон шаҳрида ҳам жиддий муаммо - ўртача 25-30%


Вазият оғир бўлмаган ҳудудлар:
- Хоразм вилояти - 1.4%
- Қорақалпоғистон - 4.4%
- Самарқанд вилояти - 4.0%

Хулосалар.
Статистика шуни кўрсатмоқдаки, контрабанда маҳсулотлари муаммоси ҳамон долзарб. Биргина 10 ойда 424 миллиард сўмлик солиқ тушумларининг бой берилиши - бу жуда катта йўқотиш. Бу маблағ ижтимоий соҳа, инфратузилма ёки таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин эди.

Айниқса Фарғона водийсидаги вазият ташвишли. Баъзи ойларда ноқонуний савдо улуши 70-80% гача етгани - бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий хавфсизлик масаласи ҳамдир.

Таклифлар ва ечимлар.
1. Чегара назоратини кучайтириш:
- Замонавий сканер қурилмалари билан таъминлаш

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш:
- Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ўртасида маълумот алмашинувини автоматлаштириш
- Контрабандага қарши курашувчи махсус гуруҳлар тузиш


3. Қонуний савдони қўллаб-қувватлаш:
- Солиқ имтиёзларини жорий этиш
- Расмий дистрибьюторларга енгилликлар бериш
- Қонуний импорт жараёнларини соддалаштириш


4. Жамоатчилик назоратини кучайтириш:
- "Хабар бериш" тизимини такомиллаштириш
- Фуқароларни контрабандага қарши курашга жалб этиш


5. Профилактика ва тушунтириш ишлари:
- Контрабанда маҳсулотларининг салбий оқибатлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш
- Ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш
- ОАВда мавзуга доир материалларни мунтазам ёритиб бориш


Умуман олганда, контрабандага қарши кураш - бу фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг иши эмас. Бу умумхалқ масаласи. Чунки ноқонуний савдодан келадиган зарар ҳар биримизнинг чўнтагимизга, соғлигимизга ва келажагимизга таъсир қилади. Шу боис, бу муаммони ечишда ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши муҳим.

Shahnoza Soatova blogi

21 Nov, 11:53


Shahnoza Soatova:
Asli bugungi o‘zbek ayollari aksar huquqlari uchun jadid ayollardan minnatdor bo‘lishi kerak. Shu sababli ham tarixning chodrasi ortida yashirin qolib ketayotgan ushbu dadil, faol va ilmli momolarimizning nomi kengroq targ‘ib qilinishini istayman.

Batafsil👉 https://uzbekistans.club/uz/top/soatova

Shahnoza Soatova blogi

20 Nov, 16:41


Тартиб посбонларимиз кўпқаватли уйлар йўлакларидаги болалар аравачалари, велосипедчалари ва самокатчаларини “ҳибсга олишибди”. Қойил👏

Қизиқ, пиёдалар учун йўлакларга қўйиб кетилган автомобилларни ҳам шундай қилишармикан?

Видеони кўриб “Абдуллажон” фильмидаги машҳур “Конфискуйте кетмени” деган буйруқ ва ундан сўнг бутун қишлоқ аҳлининг кетмонлари йиғиштириб олингани ёдга тушди 😃

Пиёдаларнинг кетмони яна учмайдиган бўлди…

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

20 Nov, 12:35


@habikatura нинг ушбу дурдонасини кўпчилик қатори мен ҳам улашяпман, ҳамфикрлигимни билдириш учун.

Бу карикатура бугун кузатилаётган “қаергабўлсаҳамдомқурибсот” номли ғайриинсоний ҳаракатларга норозилигимиз изҳоридир. Буни тўхтатиш керак. Мафкуравий бўшлиқ ўрнини эгаллаётган бу “соққақил
мафкураси бузғунчи ва миллий манфаатларимизга зид “мафкура”дир.

Биз пул учун бобосини сотадиган халқ эмасдик-ку!

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Nov, 10:38


Сенаторлар Сенат Раиси лавозимига аёл кишини сайлашди

Бугун Сенатнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сенатнинг Раиси этиб Танзила Норбоеванинг қайта сайланди.

Танзила опа сиёсатчи сифатида ўзининг принципиаллиги, ташаббускорлиги, масалага конструктив ёндашуви билан ажралиб туради. Шу билан бирга дипломат, “юмшоқ куч”дан фойдаланишни билади.

Сенат мажлисларида долзарб масалаларни кўтариб, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидаги муаммоларни ҳам парламент минбарига олиб чиқди. Аҳоли манфаатларига мос қонунлар қабул қилишда қатъий позициясини кўрсатди.

Танзила опа аёл раҳбар, шу билан бирга хотин-қизлар муаммолари билан узоқ вақт ишлаган мутахассис сифатида аёлларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келади.

Ишончим комилки, Танзила Нарбаева юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида яна кўп йиллар муносиб хизмат қилади.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

18 Nov, 14:28


Еттинчи синфдан юқори ўқийдиган қизлар мактабга бора олмайди.

Аелларнинг олий таълим олиши масаласи мавҳум.

Аёллар овозини баландлатиб бировни чақириши мумкин эмас…

Толибоннинг аёлларга нисбатан қатор тақиқ ва чекловлар белгиланган қонунига афғонистонлик қизлар исён қилишмоқда. “Овозим, суратим аврат эмас” деган флешмоб ўтказишмоқда.

Эрки ва ҳуқуқларидан ўз ихтиёри билан воз кечаётган опа-сингиллар, шу қизларни бир эшитинг. Фикр қилинг.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

18 Nov, 14:02


Депутатлар Қонунчилик палатаси Спикерлигига
муносиб шахсни сайлашди

 
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида депутатлар ўз танловини амалга оширишди –Нуриддин Исмоилов яна Спикер этиб сайланди.

Бу кишини мамлакатимиз жамоатчилиги яхши танийди. Нуриддин Исмоилов миллий парламентаризмнинг тамал тошини қўйишга муносиб ҳисса қўшган етук ҳуқуқшунос.

Сўнгги йилларда парламент фаолияти анча жонланди. Баҳс-мунозаралар янада очиқ, жамоатчилик эса қонунчилик жараёнларида фаол иштирок эта бошлади. Бу ўзгаришлар тасодиф эмас – раҳбарликдаги қатъиятлилик, сиёсий аниқлик ва чуқур тажриба асосий омил бўлган.

Юқоридаги ижобий тенденциялар келажакда ҳам давом этади, деб умид қиламиз.

Ишонамизки, Нуриддин Исмоиловнинг янги муддатдаги фаолияти Қонунчилик палатаси фаолиятини янада самарали ташкил этишмақсадига хизмат қилади.

Shahnoza Soatova blogi

18 Nov, 10:59


Байроқ ҳақида лонгрид

1. Мўғуллар босқини пайти Гурганж учун 7 ой қаттиқ жанг бўлди. 76 ёшли шайх Нажмиддин Кубро “Ё Ватан, ё ўлим!” деб ўз муридлари билан жангга кирди. Жанглардан бирида мўғул яловбардори шайхни қаттиқ яралади. Шайх ҳушини йўқотар чоғи яловбардор қўлидаги туғга (байроққа) ёпишди ва уни тортиб йиқилди – мўғул байроғи қулади. Бу душман учун жанг пайти жиддий маънавий зарба эди, байроқни тезда тик кўтариш лозим эди. Бироқ мўғул аскарлари ўнтаси бир бўлиб ҳам шайхнинг қўлидан байроқни тортиб ололмади, охири унинг панжаларини чопиб, байроғини “халос этиш”га муваффақ бўлди. Шарафли Шайх Кубро “шаҳидлар шоҳи” тарихи билан ўзи дарс берган хонақоҳга дафн этилди.

2. 1950-йилларда Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари ўзаро музокараларга ҳар сафар ўз байроғини рақиб томонникидан каттароқ қилиб олиб кела бошлади. Байроқ пойгаси шу даражага етдики, байроқлар ҳажми бутун хонани эгаллади ва музокаралар жисмонан имконсиз бўлиб қолди. Шунда “байроқлар зиддияти”ни бартараф этиш учун томонлар алоҳида музокара бошлашга мажбур бўлишди.

3. Афғонистон байроғи 140 йил ичида 22 марта, АҚШ байроғи эса 27 марта ўзгаргани билан рекорд қўйди. Эътибор берилса, бу ўзгаришлар Афғонистонда сиёсий беқарорлик (тузумлар кўп алмашинуви), АҚШда эса, аксинча, барқарорликни (ҳар сафар давлат таркибига янги штат(лар) қўшилганида, унга юлдузчалар қўшиш учун ўзгариш бўлган) ўзида акс эттиради. Ўзбекистон бу борада анча барқарор – давлат ўз тарихида фақат 3 та байроқни кўрди – Туркистон Мухторияти, Ўзбекистон ССР ва Мустақил Ўзбекистон байроқлари. Ҳозирги байроғимизга бугун 33 йил тўлди.

4. 1991 йил давлат байроғимиз лойиҳалари Олий кенгашда муҳокама қилинган, телевидение тўлиқ кўрсатган (мактабда ўқирдим). Роса баҳс бўлганди. Шоиралардан бири “Бу не элким, боши узра якка бир байроғи йўқ, Сенга оқ ранг, менга кўк ранг деб талашмас чоғи йўқ” деб ёзгани ҳам эсимда. Лекин менга бу баҳсларни томоша қилиш ёқарди. Айнан ўшанда мен биринчи марта Туркистон Мухториятининг байроғини кўрганман (бир гуруҳ депутатлар шу байроқни қабул қилишни таклиф этишганди). Ҳозирги байроқни эса Биринчи президент Ислом Каримов таклиф қилган дейишади.

5.Бот-бот тармоқда Ўзбекистон байроғининг бошқа мамлакатлар ё шаҳарлар байроқларига ўхшашлигини кўрсатувчи бир гифка айланиб қолади. Мен байроқларнинг бир-бирига бироз қиёфадош бўлишида ёмонлик кўрмайман – умуминсоний тафаккур маҳсули бўлмиш рамзлар тили универсал, масалан, яшил деганда ер юзида деярли ҳамма табиатни, кўк деганда сув ё осмонни, қизил деганда қонни, ҳаётни тушунади ва бу рамзлар байроқларда акс этади. Халқаро Олимпиада байроғидаги 5 та ҳалқа нега айнан кўк, сариқ, қора, яшил, қизил рангларда? Чунки шу ранглардан ҳеч бўлмаса биттаси дунё мамлакатларининг байроғида албатта бор.

Байроқ нафақат давлат рамзи – аввало у ватан рамзидир. Уни фақат бинолар пештоқига эмас, қалбларга қадамоғимиз шарт!

Сана муборак!

#bayrogimfaxrim
#bayroqkuni

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

18 Nov, 06:14


Ҳеч бўлмаса шамол бўларман
Байроғингни ҳилпиратгани (с)


Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Давлатимиз байроғи — ҳар биримизнинг байроғимиз, фахримиз, ўзлигимиз. У доим тинч осмонимиз узра баланд ҳилпирасин, Яна кўплаб музаффар онларимизда бошимиз узра кўтарилиб, қаддимизни тик қилсин.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

17 Nov, 14:06


Бугун йўл-транспорт ҳодисаси қурбонларини ёд этиш халқаро куни.

Муҳрим Ўзбекистонда ҳар йили йўлларда сон жиҳатидан Украинадаги урушдаги билан тенг болалар ўлаётганини айтиб, буни миллий фожиа деб баҳолаяпти. Қўшиламан!

Қоидабузарликни оқлаганлар, ёқлаганлар, “фатво” берганлар (“козёл”, хоин, ҳаром ва ҳк), сизлар шу миллий фожиада қоидабузарлар билан тенг айбдорсиз!

Тормоз ва газ педаллари орасида бир неча сантиметр масофа бор. Ҳайдовчи шу икки тепки орасида турган тирик жонлар масъулиятини ҳис қилиши керак. Баҳоналар ўтмайди!

Аҳвол ўзгариши керак. Жамият ўзгариши керак, ижтимоий фикр ўзгариши керак, давлат органларининг муносабати ўзгариши керак. Тинч юртда урушдагидек болалар ўлаётган экан, демак, биз нотўғри йўлдамиз.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Nov, 19:06


Болаларга нисбатан зўравонлик қилинган видеони бугун менга 4 марта юборишди. Охиргиси ҳозир шу пайтда келди. Сўнгги икки кунда камида 10 марта шу видеони юборишди.

Одамлар, бас қилинглар ваҳшийликни тарқатишни. Сизни мутаассир этган, ёмон таъсир қилган нарса бошқаларга ҳам камида шундай таъсир қилади. Видео жуда даҳшатли. Ваҳшийликни тарқатиб кўпайтирмайлик.

Масъул органлар аллақачон хабар топишган, ижтимоий тармоқларда тарқалди-ку. Яна одамларга шахсийга юборманг.

Масъул органлардан эса ушбу видеодаги ҳолат юзасидан жамоатчиликка маълумот бериб тинчлантиришларини сўраб қоламан. Одамларда нафрат ва ваҳима ортиб боряпти, улар нима қилишни билмай бир-бирларига улашиб биргаликда бу туйғуларни енгишга уринишяпти. Натижа эса аксинча бўляпти. Омма психологияси шундай ишлайди.

Норасидаларга зулм қилган ваҳшийлар жазосини олсин!

Бу вазиятни юзага келтирган сабаблар эса жуда кўп, муаммо комплекс. Ижтимоий етимлар масаласига жиддийроқ қараш вақти аллақачон келган, бундай зўравонликлар, афсуски, кўп такрорланаётган тизимли муаммога айланиб улгурди.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Nov, 06:24


Олий таълим муассасаларида «Ёшлар Академияси лидери» тизими ташкил этилади

2024 йилнинг 14 ноябр куни «ЎзЭкспомарказ» кўргазмалар саройи конференциялар залида «InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ва Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бошчилигида Ёшлар Академияси Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда Ёшлар Академиясининг олий таълим муассасаларидаги лидерлари, Ёшлар Академиясининг ҳудудлардаги лидерлари, олий таълим муассасалари факултет лидерлари ва Ёшлар Академияси аъзолари иштирок этди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов ҳамда Ёшлар Академияси Ассамблеяси аъзолари томонидан 2025 йилда 21 та олий таълим муассасаларида «Ёшлар Академияси лидерлари» тизимини ташкил этиш ҳамда «Ёшлар Академияси лидерлари тизими» йўлга қўйилган олий таълим муассасалари сонини 85 тага етказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, Ёшлар Академияси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил 30 августда ташкил қилинган.

Shahnoza Soatova blogi

14 Nov, 10:52


Контрабанда маҳсулотларга қарши курашиш бўйича фуқаролик масъулияти

Контрабанда маҳсулотлар нафақат давлат иқтисодиётига, балки фуқароларнинг соғлиғига ҳам жиддий хавф туғдиради. Ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулотлари сифат назоратидан ўтмаганлиги сабабли истеъмолчилар ҳаётига таҳдид солиши мумкин.

Солиқ ҳамкори бўлиш — фуқаролик бурчларимиздан бири, чунки қонунбузарликлар ҳақида хабар бериш орқали, биз:
- Жамият саломатлигини ҳимоя қиламиз
- Қонуний тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз
- Давлат бюджетига кўмаклашамиз
- Рағбатлантирувчи кешбэк оламиз


Soliq.uz иловаси орқали контрабанда маҳсулотлар ҳақида хабар бериш қўлланмаси:

1. Илова билан танишув
Soliq.uz иловасини юклаб олинг (линк)
Шахсий кабинетга киринг

2. Хабар бериш жараёни
"Soliq hamkori" бўлимини танланг
"Soliq qonunchiligining buzilishi turi" қисмига ўтинг
"Noqonuniy tadbirkorlik faoliyati (alkogol, tamaki va boshqa mahsulot)" бандини белгиланг

3. Далилларни юклаш
Савдо нуқтаси ҳақида маълумот киритинг (қўлда ёки QR-код орқали сканерлаб киритиш)
Фото ва видео материалларни илова қилинг (10 МБгача)
"Хабар жўнатиш" тугмасини босинг

Ҳуқуқий асос:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги 110 сонли Қарорига мувофиқ акциз маркаларисиз ва рақамли маркировкасиз алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини сотиш қатъиян тақиқланган.

💰 Рағбатлантириш:
Аниқланган қонунбузарлик учун жарима суммасидан 2 000 000 сўмгача кешбэк олиш имконияти мавжуд.

❗️ Муҳим эслатма:
Хабарлар махфий қолади, шахсий маълумотларингиз ҳимояланган бўлиб, Сиз фуқаролик позициясини намоён этиш орқали жамият фаровонлигига ҳисса қўшишнинг мумкин.

Shahnoza Soatova blogi

14 Nov, 05:51


Бу иш бўйича 9 киши гумонланувчи бўлиб, улардан 8 таси қўлга олинган, биттаси қидириляпти (Nemolci.uz биттаси Туркияга қочган деганди).

Бу ҳақида “Газета.уз”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилган.

Гумонланувчилар орасида прокуратура ходими ҳам бор.

Қиз 23 сентябрда ўғирланган, ҳибсга олиш қачон бўлгани номаълум, аммо биттаси бемалол қочиб кетишга улгурган. 😭

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

12 Nov, 07:01


“Содда сонлар назарияси” — “Тафаккур ўйинлари 2”

Ҳар ҳолда, менга шундай туюлди.

Илм ва олимлар ҳақидаги фильмларни яхши кўраман.

Математикада муҳим илмий масала — Гольдбах муаммосини ечишга уч йил умрини сарфлаган тадқиқотчи қизнинг иши пишай деб турганида бир жойда хато қилгани аён бўлади. Биттагина тўғри саволни вақтида бермагани учун уч йиллик тадқиқоти йўққа чиқади. Илмий раҳбари ундан шу ондаёқ воз кечиб юборади. Қиз ҳам математикани тарк этиб, оддий сотувчи сифатида ишлаб, оддий инсон ҳаётини яшашга қарор қилади. Лекин у математикадан кетса ҳам, математика ундан кетмайди.

Илм вайби, тафаккур лаззати, фикрлаш завқини кўрсатадиган ушбу фильм “Математика аёлларнинг иши эмас” деган стереотипни синдиради. Шунингдек, илмий иш қилишда эмиционал интеллектнинг бунёдкорлик кучини кўрсатади — олим учун қалб ҳам керак!

Фильмни машҳур “Тафаккур ўйинлари”га ўхшатганим сабаби эса унинг бош қаҳрамони: реал ҳаётдан узилган, рақамлар, формулалар ва илмий ғоялар ичида яшайдиган, пошнали туфли ўрнига оддий шиппакни афзал биладиган, 25 ёшида математикадан бошқа севгилиси йўқ даҳо.

Нимадир тадқиқотлар қилиб ташлагинг келади шундай фильмлардан кейин. Бош роль ижрочисига француз киноакадемиясининг “Сезар” мукофотини келтирган ушбу картинани кўринглар, болангиз олим бўлсин!

#кинотақриз

Кўп бериладиган саволга аввалдан жавоб бериб кетай: фильмни махсус платфомадан обуна сотиб олиб кўрдим. Текин кўрадиган жойини билмайман, ҳавола йўқ)

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

11 Nov, 11:25


Мени айтяпти :)

Меҳриноз Аббосованинг янги қувноқ каналига чиқиб кетибди ишкалимиз. Канални тавсия қиламан, жиддий бўлиш жонга текканда бир мазза қиласиз ўқиб.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

08 Nov, 15:07


Фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларига жами 9 млрд сўм пул мукофоти ажратилди.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2023-2024 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тақдирлаш маросими фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш тарихида энг миқиёсли ва сармоқлиси бўлди дейиш мумкин.

Бу йил иқтидорли ўқувчиларимиз ҳам мисли кўрилмаган юқори натижа қайд этишган: жами 122 медал! Уларни ва ўқитувчиларини тақдирлаш учун давлат бюджетидан жами 9 млрд сўм ажратилди.

Хусусан, энг нуфузли халқаро олимпиадалардаги медаллар учун:
— олтин медаль соҳибига — 187,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
168,75 млн. сўм;
— кумуш медаль соҳибига — 112,5 млн. сўм, ўқитувчисига —
93,75 млн. сўм;
— бронза медаль соҳибига — 75 млн. сўм, ўқитувчисига —
56,25 млн. сўм берилди.

Ушбу медал эгалари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига қабул қилинади, устозларига эса келгуси ўқув йили учун
200 фоизгача устама белгиланади ва тўғридан тўғри олий малака тоифаси тақдим қилинади.

Бундан ташқари, нуфузли халқаро олимпиада ғолиблари кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ғолиб бўлган фанидан дарс берган тақдирда, лавозим маошига 150 фоиз ҳар ойлик устама олади.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий халқаро олимпиада совриндорлари олий таълим муассасаларига киришда ўз фанидан максимал баллга эга бўлади.

Вазирлик ушбу ғолибларнинг ҳар бирини қаҳрамон сифатида танитиб, қиёфасини, шахсини, ғалабагача келган йўлини кўрсатибди – кўришни тавсия қиламан.

Азиза Қурбонова фан олимпидаларининг тури, нуфузи, ҳалқаро тан олиниши нуқтаи назаридан фарқи ва даражаларини яхши тушунтирибди. Уни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда қўшимча қилишим мумкинки, фан олимпиадалари ғолибларига эътибор мутаносиб равишда ва адолатли тарзда амалга оширилди. Бу сўнгги йилларда бир томондан жамоатчилик, бошқа томондан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг эришган ютуғидир. Президентимиз соҳага доир ҳар бир йиғилиш ва тадбирларида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нимани аямасликларини такидлаб келадилар. Бугунги тадбир шунинг яна бир яққол исботи бўлди.


Ёшларимиз спортдами, фандами, санъату ижоддами – қайси соҳада бўлмасин эришган ютуқлари бутун Ўзбекистоннинг ютуғидир. Чунки улар бизнинг инсон капиталимиз, сифатли авлодимиз ҳисобланади. Ўйлайманки, бугунги тақдирлов "Нимага спортга эътибор бериладию, илм-фанга эътибор берилмайди?" деган эътироз аралаш саволларга муносиб жавоб бўлди.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

08 Nov, 06:49


Жиззах вилоятида 42 та тадбиркорлик субъекти тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш билан шуғулланганлиги учун молиявий жазога тортилди. Давлат божхона қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йилдан буён Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг контрабандаси тез суръатлар билан ўсиб борган. 2023 йилнинг ўзида 291 та ҳолатда жами 88 миллиард 403 миллион 600 минг сўмлик 5 миллиард 622 миллион 506 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний олиб кирилган. Бу ҳолатлар нафақат давлат бюджетига салбий таъсир кўрсатади, балки тамаки маҳсулотларининг ички бозорини ҳам ноқонуний савдога ўтказиб юбориш хавфини туғдиради.

Контрабанда орқали олиб кирилган тамаки маҳсулотларининг сифатини назорат қилиш мумкин эмас, шунинг учун уларда инсон саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган зарарли моддалар миқдори юқори бўлиши эҳтимоли бор. Бу маҳсулотлар аҳоли ўртасида саломатлик муаммоларининг кўпайишига, яширин савдо эса, тамаки истеъмолининг ёшлар ўртасида ўсишига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан бирга, давлат бюджети дефицитига олиб келиши мумкин. Масалан, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон давлат бюджети дефицити 34 триллион сўмга етган, бу эса контрабанда ва ноқонуний савдонинг салбий оқибатларини янада яққолроқ кўрсатади.

Контрабанданинг мамлакат иқтисодиёти учун яна бир муаммоси — қонуний тадбиркорларни заифлаштиради. Қонунга риоя қилувчи тадбиркорлар ноқонуний маҳсулотлар билан рақобатда мағлубиятга учрайдилар, чунки контрабанда маҳсулотлари бозорда арзон нархларда сотилади ва мижозларни ўзига тортади. Бу қонуний йўл билан ишлайдиган тадбиркорлик субъектларининг бизнесини камайтиради, уларнинг солиқларини тўлиқ йиғилишига тўсқинлик қилади.

Тамаки контрабандасига қарши курашиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Фуқаролар ноқонуний маҳсулотлар ҳақида божхона ёки ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш орқали бу курашга ҳисса қўшишлари мумкин. Шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан тамаки контрабандасининг зарари ҳақида кенг кўламдаги ахборот кампаниялари ўтказилиши ҳам самарали чора бўлиши мумкин. Бу нафақат давлат бюджетига, балки жамиятнинг умумий фаровонлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Shahnoza Soatova blogi

07 Nov, 14:30


Ҳокимлар энди маҳаллий кенгашларга раислик қилмаяпти. Бу нима дегани?

Сайлов жараёнлари тугади. Бироқ ўзгаришлар сайловдан кейин ҳам давом этмоқда.

Хусусан, илк маротаба маҳаллий Кенгашларга ҳокимлар раислик қилиши амалда бекор қилиниб, Кенгаш аъзолари орасидан сайланган депутат вилоят Кенгашига раислик қилишни бошлади.

Бу шунчаки оддий ўзгариш эмас, балки янгиланган Конституциямизда белгиланган тартибнинг амалда акс этиши.

Қолаверса, шусиз ҳам иши бошидан ошган ҳокимларнинг ташвиши биттага камайди. Кенгаш раисининг алоҳида бўлиши — маҳаллий ҳокимиятнинг самарадорлигини ошириш баробарида ҳокимиятлар бўлиниши принципининг амалда яна бир ифодасидир.

Бу йўналишда гендер тенглик ҳам аста ривожланяпти — учта вилоятда аёл депутатлар Кенгаш раиси этиб сайланибди.

Покиза Ахмеджанова - Сирдарё вилояти, Исмигул Хушмуродова - Қашқадарё вилояти, Сайёра Файзиева - Тошкент вилояти Кенгашларининг раиси сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Умид қиламизки, мазкур ўзгаришлар ҳудудларда фуқаролар манфаатларини таъминлашга, маҳаллий ижро органлари фаолияти устидан Кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади, ҳокимларнинг халқ ва унинг вакиллари олдидаги ҳисобдорлиги ҳамда масъулиятини оширади.

Shahnoza Soatova blogi

06 Nov, 11:22


Маошингизни кечиктиришяптими?

Балки бошлиғингиз сиз сўраган пайтда таътилингизни бермаётгандир? Бошқарув компанияси пулни жарақлатиб санаб олса ҳам, бузилган лифтни тузатмаяптими?

Бориб шартта-шарттта қонун бўйича гапириб ташлагингиз келади а? Шунақа гапирсангиз у томон ҳам дарров эсини йиғиб олади. Лекин бунинг учун элементар ҳуқуқларни билиш керак. Адвокат эса текинга ишламайди.

"Ҳуқуқ мактаби" иловаси текин адвокатингиз бўлиши, сизга ҳуқуқий гапларни, асосларни ўрагатиб туриши мумкин. Бир кўчириб олиб ишлатиб кўринг.

Иловани IOS вa Android орқали юклаб олинг.

Бирор ҳафта мунтазам ишлатганингиздан кейин юристлардек ҳуқуқий асослантириб гапира бошлаганингизни сезасиз, баҳсларда қонунлардан иқтибослар келтира бошлайсиз, салмоқли ҳуқуқий аргументлар ишлатишга ўтасиз. Қарабсизки, сўзингиз ўта бошлайди, ҳаққингизга тегишда қўрқа бошлашади.

Ҳуқуқ мактаби” иловасини бир ишлатиб кўринг. Ёқса, раҳмат шарт эмас. Ёқмаса, ҳай, ўчириб юборарсиз)

Аминманки, ўчирмайсиз, муназам ишлатадиган бўласиз.

IOS учун ҳавола: https://apps.apple.com/uz/app/huquq-maktabi-mobile/id6544800269

Android учун ҳавола: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.jasurkholiqulov.huquqmaktabi&pcampaignid=web_share

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

05 Nov, 07:04


Қушлар Ҳақ даласин донига борди,
Тоза руҳ ошиқнинг жонига борди,
Севган севилганнинг ёнига борди,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.

Жилға югургани каби дарёга,
Қўллар талпингани каби дуога,
Банда топингани каби Худога,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.

Изҳорга лойиқ вақт видога кетди,
Гадодан олганим гадога кетди,
Тан ерга кетди, жон самога кетди,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.

Кўнглимиз Вомиқдир, Узрога қочгай,
Шайхимиз Санъондек тарсога қочгай,
Худойим қувган қул Худога қочгай,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.


Истеъдодли шоиримиз Мансур Жумаев ўзининг абадий севгилиси – Оллоҳнинг ёнига кетибди, омонатини топширибди 😭

Мансурнинг ижоди ўзи каби кўнгилчан ва кўнгилдан эди. Яқиндагина янги китоби чиққанди.

Ахборот сайтлари унинг нафас етишмовчилигидан оламдан ўтганини айтишмоқда.

"Осмон тўла ҳаволар,
Фақат менга етмайди"


деганди бошқа шоир.

Осмонда ҳам ҳаволар тўла бўлмай қолди...

Шоирнинг яқинларига таъзиямни изҳор қиламан. Жойи Жаннатда бўлсин. Яна бир юлдуз учди, изи қолди, унутмаймиз! Яқинларига сабр тилайман.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

31 Oct, 13:49


Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, ноқонуний тамаки маҳсулоти савдоси туфайли давлат бюджети 390,6 млрд. сўм солиқ тушумларини бой берган.

Шу муносабат билан, ҳудудлардаги вазиятни ўрганиш мақсадида anhor.uz журналистлари Қашқадарё вилоятига бориб тамаки контрабандаси қандай ҳолатда эканлиги билан танишишди.

Расмий статистикага кўра Қарши шаҳрида тамаки контрабандаси 11%ни ташкил қилади. anhor.uz журналистлари вилоятдаги вазиятни ўрганиш чоғида турли дўконларга, бозорларга боришган, харидлар қилишган, маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашишган. Журналистларнинг сўровига вилоят божхона хизмати берган жавобига кўра, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 9 та ҳолатда умумий 16 693 қути ноқонуний тамакининг (336 млн сўмлик) вилоятга кириб келиши олди олинган.

Журналистлар тайёрлаган материалдаги фактлар мени унчалик ҳайрон қолдирмади. Ноқонуний савдо билан кириб келадиган тамаки маҳсулотларнинг дўкон растасида очиқчасига турганию, исталган ёшдаги болага тамаки сотилиши каби ҳолатлар нафақат Қашқадарёда, балки бутун республикамизда учраши мумкин.

Тамаки контрабандасининг ортиб бораётгани сабаблари кўп, мисол тариқасида ноқонуний савдога қарши тизимли кураш етарли даражада эмаслиги, қонуний бозор назорат қилинмаслиги ва қонуний тамаки маҳсулотларига йирик солиқ ҳамда чекловларни кўрсатиш мумкин. Бюджет йўқотишлари йилдан йилга ортиб боришининг олдини олиш учун ҳам, мамлакатимизда контрабанда суръати ўсиб боришига йўл қўймаслик учун ҳам тегишли органлар тизимли равишда бунга қарши курашни жадаллаштириши зарур деб биламан.

Shahnoza Soatova blogi

31 Oct, 12:28


Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар.

Рўйхатда бирорта Бош вазир ўринбосари ёки вазир йўқ.

"Вазир ишдан кетдими-қолдими" сиёсий интригаси тугагани билан барчани табриклайман.

Бир неча ойдан бери давом этиб келаётган вазият янгича сайлов тизимини тушуниш учун яхши баҳона бўлди.

Жамиятнинг сиёсий билимлари баъзан шундай "эмперик" йўлда ошиб боради. Энди кейинги сайловларда партия рўйхатидаги амалдорлар депутатликка сайланди деган хабарларга ишонишга шошмай турамиз.

Умуман, тайинловлар, ишдан кетишлар, лавозим рокировкалари ҳақидаги маълумотлар жуда қалтис, даров ишониб кетаверманглар, охирги дақиқада тасдиқланмаган бир қанча мисоллар бор.

Лекин инсон хотираси қисқа)

Шу ўринда кўзим тушган бир шарҳни кайфият учун қолдираман:

"кетса нима
қолса нима
тўйга текинга келмайди барибир"


Яъни тайинлов-истеъфо-сайланиш каби хабарларга одамлар "Бу менга нима беради?" деган нуқтаи назардан қарайди. Бундан халққа, жамиятга фойда бўлиши керак – муҳими шунда.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

30 Oct, 12:54


Тарихда биринчи ҳайдовчи аёл киши бўлганини биласизларми?

Кунлардан бир куни ўттиз тўққиз яшар аёл эрининг янги машинасини сўроқсиз олиб, икки боласини ўтқазди-да, Манхаймдан тўқсон километр узоқликдаги Портсхаймга (Германия шаҳарлари), онасиникига жўнаб кетди. Манзилга етиб боргач эрига “Биз бувимизникига эсон-омон етиб келдик, энди ортга қайтяпмиз” деган телеграммани юборди-ю, рулни ортга бурди.

Аёлнинг бу иши ҳақиқий жасорат эди: у икки йилдан бери эри синовдан ўтказишни пайсалга солаётган машинани синаб берди!

Эри, эҳтимол дангасалик қилгандир, ёки қўрққандир, ё шунчаки кўпчилик эркакларга хос: “бўлар ишни ортга суравериш” деган сурункали касаллиги бўлгандир (ғичирлаётган эшик, эшиги узилиб тушай деётган жавон ёки чархланишини ойлаб кутаётган пичоқлар эсга тушдими)😊.
Воқеа 1888 йили бўляпти, босиб ўтилган масофа 196 километр, машина ҳали бундай узоқ йўлга умуман синовдан ўтмаган, аёлнинг исми эса Берта Бенс. Яъни ўша машҳур муҳандис, автомобиль ихтирочиси Карл Бенснинг турмуш ўртоғи эди.

Тасаввур қилинг, йўл хариталари ва GPS ҳали ихтиро қилинмаган, Берта эса онасини жуда кўргиси келяпти, яна эрига туртки-мотивация беришни ҳам истайди: аёл истаги – куч!

Аёл дарёлар ва темир йўллар ёрдамида йўналишни аниқлаб, болаларига йўл-йўлакай шеър-қўшиқ айтиб борган (машинадага радио ўрнатилмаган, ҳали радио тузук-қуруқ ихтиро ҳам қилинмаган эди, табиий).

Унинг 2 от кучига эга тўрт тактли двигателли, ёғоч ғилдиракли енгил аравада 12 соат давомида силкиниб юрганини тасаввур қилганимда, қанчалик жасоратли бўлганини ўйлайман. Балки бироз телбанамолиги ҳам бор эди. Эҳтимол, айнан шу туфайли унинг режаси амалга ошган бўлса керак.

Унинг Benz Motorwagen Но3 ни бошқариб қилган ноқонуний сафари автомобилнинг хавфсиз ва фойдаланишга яроқли эканлигини исботловчи дадил ҳаракат бўлди.

Шунингдек, Карлга ўз ишини давом эттиришга илҳом берувчи мужда вазифасини ўтади.

Берта машинада узоқ сафарга чиққан дунёдаги биринчи инсон эди. Мен ҳар сафар “аёл ҳайдовчи” ҳақидаги бемаъни стереотипларни эшитганимда, Бертани эслайман.

(тармоқдан олдим)

Аёллар, буни кимга жўнатишни биласизлар 😊

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

30 Oct, 12:41


ТАБИАТ ВА СПОРТ УЙҒУНЛИГИ

Сурхондарёнинг гўзал Бойсун туманида Ўзбекистон Экология вазирлиги ва ProRun компанияси ташаббуси билан "Boysun Trail" халқаро эко-ярим марафони ўтказилди. Тадбирнинг ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" компанияси бўлди.

Хўжамайхона дарасининг бетакрор манзаралари қўйнида ўтказилган бу тадбир спорт, экотуризм
ва табиатни асрашга бўлган ҳаракатларни ўзида мужассамлаштирди. Бу нафақат спорт марафони бўлди, балки ундаги ҳар бир қадам ноёб табиий ландшафтини сақлашга эътиборни жалб қилгани билан ёдда қолди.

Алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, марафон хорижликларни ҳам қизиқтира олди, унда (АҚШ, Россия, Беларусь, Қозоғистондан меҳмон қатнашди. Мамлакатимиз экологияга эътиборни ёрқин спорт тадбири билан уйғунлаштира олди ва бу ишни келажакда ҳам даовм эттирмоқчи.

Shahnoza Soatova blogi

29 Oct, 18:50


Кеча бошқотирмани ечаётсам, шундай бир жумла пайдо бўлди: “Ҳақиқат хосларнинг эмас, мардларнинг йўлидир”. Бу фикр кимга тегишли эканлигини билмадим. Аммо жуда ёқди. Лаззатландим.
Сиз ҳам лаззатланинг, деб ёзиб қўйяпман.

Усмон Азим

Shahnoza Soatova blogi

29 Oct, 16:48


Хотин-қизлар сиёсатда фаоллашаётгани сайловларда кўринди

Бугун “Дебат-холл”да бўлиб ўтган муҳокамаларда шу ҳақида гапирдим.

Куни кеча бўлиб ўтган сайловлар нафақат сиёсий жараён, балки ижтимоий онгга аёллар сиёсий фаоллигини сингдириш йўлида қўйилган катта қадам сифатида кўрилиши керак деб ҳисоблайман.

Халқаро кузатувчилар, хусусан, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳам бу ўзгаришларни ижобий баҳолади.

Ўзбекистонда аёллар учун ажратилган гендер квотаси бу йил 30 фоиздан 40 фоизга кўтарилди. Лекин амалда номзодларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил қилди. Теледебатларда, хусусан, “Қалампир-дебат” да аёлларимиз қандай порлашди — офарин!

Участка сайлов комиссияси аъзоларининг 58 фоизини ҳам аёллар ташкил этди. Аёллар кўплаб участкаларда етакчи лавозимларга эга бўлиб, сиёсий жараёнларни бошқаришда муҳим ролни бажаришди.

Хуллас, бу сафарги
сайловлар хотин-қизларимизнинг фаоллигини яққол кўрсатди. Бардавом бўлсин!

#sаylоv24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

29 Oct, 05:07


Иқбол Қўшшаева — юраги яхлит аёл. Гапни мўлжалга уриб гапирди.

Кино, санъат ва тарихнинг мустақиллиги, цензурадан холилигини “Муҳташам юз йил” сериали ва бизнинг мисолимизда солиштирган.

Hoshiya”ни тўлиқ бу ерда кўринг:

https://youtu.be/PtYuLz9u634

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

28 Oct, 15:19


Bugun BMTning O‘zbekistondagi doimiy rezident-koordinatori Sabine Mahl bilan uchrashuv o‘tkazdik.

Mamlakatamiz va BMT o‘rtasidagi hamkorlikni mustahkamlash masalalarini muhokama qildik, muloqot davomida Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirishga alohida e’tibor qaratdik.


Сегодня у нас состоялась встреча с резидентом-координатором ООН в Узбекистане Сабиной Махль.

В ходе встречи мы подробно обсудили вопросы укрепления сотрудничества между Узбекистаном и ООН, уделив особое внимание развитию региона Приаралья.

Shahnoza Soatova blogi

28 Oct, 09:29


Uzum Ўзбекистоннинг аёллар IT-ҳамжамиятини қўллаб-қувватлайди ва Women in tech халқаро ташкилотининг филиали билан ҳамкорликни бошлайди

Ҳамкорлик IT-саноатида аёллар ва қизларни ривожлантиришга қаратилган биргаликдаги фаолиятни назарда тутади.

Uzum миллий рақамли экотизими ва Women in tech халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлар IT соҳасида аллақачон ишлаётган ёки бу соҳада ўз карерасини энди бошлашни бошламоқчи бўлган қизлар ва аёллар учун ўқитиш ва менторлик дастурларини яратишга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда.

Батафсил

Реклама

Shahnoza Soatova blogi

27 Oct, 10:40


Сайловда умримда биринчи марта электрон овоз бердим.

Тошкентдаги Юнус Ражабий номли мусиқа мактабида жойлашган 19-сайлов участкасида электрон овоз бериш бор экан.

Мен Яшнобод туманида яшасам-да, янгича технологиядан фойдаланиб овоз бергим келди ва Дархонга бордим.

Паспортимни бердим, базадан маълумотларимни олиб қўшимча рўйхатга киритишди, ариза олинди (жами 3 дақиқа кетди) ва электрон овоз бериш аппаратига йўналтиришди.

Овоз бериш яширин бўлиши учун аппарат экрани атрофга кўринмайдиган қилиб тўсилган. Аппаратда бир нечта тугмани босдим ва овоз бердим. Аппарат овозимни ўзимга тасдиқлатди ва бюллетенни шакллантириб пастидаги қутига ўзи ташлаб юборди — қўлимга олиб кўришимга ҳам бермади-е).

Инстаграм ва фейсбук сторисларимда жараённи видео қилдим, юқорида ўша видеолардан бирини илова қиляпман.

Бу сафар бир қанча участкаларга электрон овоз бериш ускуналари ўрнатилган. Буни онлайн овоз бериш билан адаштирмаслик керак.

Электрон овоз беришда сиз масофадан эмас, шахсан ўзингиз сайлов участкасига борасиз. Фақат қоғоз бюллетенда эмас, махсус аппарат орқали овоз берасиз.

Афзаллиги: қоғоз тежалади, бюллетенни сохталаштириш имкони нолга тенг, бюллетенларни санаш тез ва шаффоф бўлади.

Яшасин технологиялар!

#saylov2024

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

26 Oct, 15:11


Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази илғор технологиялар ёрдамида ислом тарихи ва маънавиятнинг муҳим жиҳатларини тарғиб этишда давом этмоқда. Маданий мерос ҳафталиги доирасидаги йиғилишда бу масканнинг келажакдаги истиқболи кенг муҳокама қилинди.

Йиғилишда илмий кенгаш аъзолари, халқаро экспертлар ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ходимлари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари янги технологиялар ёрдамида маълумотларни рақамлаштириш ва илмий бойликларни сақлаш муҳимлигини қайд этишди.

Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновга кўра, бу марказ Ўзбекистонни илм-фан ва маърифат марказига айлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Марказ мамлакатимиз тарихини, аждодлар меросини ва замонавий илмий ютуқларни бирлаштириши лозим.

Бу маскан, келажакда ёшларни илм-фан билан таништириш ва янги цивилизация яратиш учун пойдевор вазифасини ўтайди, дейилади хабарда.

https://uza.uz/posts/649843

Shahnoza Soatova blogi

26 Oct, 08:59


Сайловда қандай овоз берилади?

Бу йилги сайлов бюллетенлари мутлақо янги шаклда тасдиқланган.

Унга кўра:

▫️ Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч кўк рангда;

▫️ ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч яшил рангда;

▫️ халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайловининг сайлов бюллетени – оч сариқ рангда;

▫️ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши сайлови бу бўйича сайлов бюллетени – оч кулранг бўлиши белгиланди.

Бузиб қўйилган сайлов бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 17:53


“Гендер тенглигини нотўғри талқин қилмайлик”

Бугун бўлиб ўтган дебатда “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учраётганини таъкидлаб, бу борада ЎзЛиДеП муносабатини билиш учун савол билан партия спикери Ш.Холмахматовага юзланди.

Ш.Холмахматова ҳақиқатан ҳам бугунги кунда гендер тенглик тушунчасини ижтимоий тармоқларда баъзан нотўғри талқин қилиниши кузатилаётганини айтди. Бу аёлларнинг жамиятда қандайдир устунлигини билдирадиган тушунча эмаслигини, аслида аёлларнинг барча соҳаларда тенг иштирокини таъминлашни, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишни назарда тутишини таъкидлади.

Умуман олганда, гендер тенглик халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини ҳамда БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларидан бири эканини урғулаб, оқилона ва ҳаққоний жавоб берганини таъкидлаш лозим.
Партия хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш тарафдори бўлиб қолишини айтмоқда.

Ҳар бир аёл жамиятда тенг ҳуқуқ ва шароитлар билан яшаш ҳамда ҳар томонлама ривожланишга ҳақли.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 16:33


Дебатда аёлларнинг чиқишлари ҳақида

Бугун “Дебат холл”да ўтказилган якуний теледебатда аёллар ўртасидаги баҳс диққатимни тортди. Бугунги дебат экология, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва аёллар масалаларига бағишланди.

Дебатда қатнашган аёлларимизнинг юксак салоҳияти, билими ва жавоб бериш маданияти ҳақиқатдан ҳам ижобий таассурот қолдирди. Масалан, ХДП вакили Сайёра Имомова тиббий суғуртани ривожлантириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга арзон уйлар қуриш таклифини илгари сурди. “Адолат” партиясидан Гулрух Агзамова эса табиатга зиён келтирганларга нисбатан жиддий чоралар кўриш кераклигини таъкидлади. Экопартия вакили Ноиба Иноятова экологик маданиятни оиладан бошлаш зарурлигини эслатди. “Миллий тикланиш” партияси вакили Динора Якубова бўлса соғлом овқатланиш концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигига эътибор қаратди.

Фақат сайловолди дебатлар билан чекланиб қолмасдан, келажакда ҳам сиёсатчи аёлларимиз сиёсий саҳнада доимий равишда етакчи ролларда бўлишларига тилакдошман.

#sаylоv24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 14:38


Зўравонликка учраган хотин-қизлар хавфсизлиги учун шелтерлар очиш таклиф қилинди

“Дебат Холл”да бугун бўлиб ўтган сўнгги теледебатда “Адолат” социал-демократик партияси вакили Гулрух Агзамова:

“Зўравонликка учраган аёл ва қизларнинг мурожаатлари учун платформа, хавфсизлиги учун шелтерлар яратилиши зарур”, — деб таъкидлади.

Бу таклиф зўравонликка учраган аёл ва қизларимизнинг ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга деб ўйлайман. Шелтерлар яратиш орқали жабрланган шахсларнинг хавфсизлиги ва ҳаётларини яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши керак.

#sаylоv24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 14:04


Тошкентда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

Унда ЎзЛиДеП ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарур, деб ҳисоблаши айтилган.

Шу мақсадда партия ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратади.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 11:35


Бугунги кунда ўзбекистонлик 110 минг нафар ўғил-қизлар хорижда таҳсил олмоқда.

Шунингдек, ишлаш, таълим олиш ва бошқа мақсад ҳамда сабаблар билан узоқ муддатга ишлашга кетаётган мигрантларимизнинг сони анчагина.

Статистикага қарасак, Ўзбекистондан хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетган мигрантлар сони 2 млн 346 минг нафарни ташкил қилади.

Улар Ўзбекистон фарзандлари ва бизнинг ваатандошларимиз.

"Миллий тикланиш" партияси хориждаги ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб қўвватлашини таъкидламоқда.

Партия хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги давлат сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан узвий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокига зарурат мавжудлигини айтмоқда. Бу борада ҳам партия дастурида қатор масалалар илгари сурилган.

#sаylоv24

Shahnoza Soatova blogi

25 Oct, 09:29


Тоза ҳаво, яшил макон, соғлом авлод учун

Экология партияси вакиллари шаҳар кўчалари бўйлаб тарғибот олиб бормоқда.

Сайловга бир кунгина вақт қолди, тарғиботда фаоллик эса ортгандан ортиб бормоқда.

Мафкураси экологизм бўлган партия сиёсий майдонда ўзининг “сўл” позициясини қатъийлик билан давом эттирган ҳолда янги Сайловолди дастурида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат узвийлиги устувор бўлган ривожланган жамият барпо этиш ғоясини илгари суради.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

24 Oct, 15:21


Туркияда Имом Бухорийнинг 825 йиллик “Саҳиҳи Бухорий” қўлёзмаси нусхаси топилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталикнинг бугунги тадбирида Туркиянинг Памуккала университетида топилган Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» қўлёзмаси ҳақида сўз борди.

Профессор Маҳмуд Язичининг маълум қилишича, мазкур қўлёзма 825 йиллик тарихга эга бўлиб, Памуккала университети кутубхонасида сақланади. Ушбу нусха дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири саналади.

26 октябргача давом этиши белгиланган Ўзбекистон халқаро маданий мероси ҳафталиги давомида бугунгача Ўзбекхон Қуръони, Темурийзода малика Шодмалик Султон қўли билан ёзилган Қуръон мусҳафи, Сомонийлар даврига оид Қуръон қўлёзмаси, шунингдек, Бобурийлар даврига оид муҳташам альбом каби ноёб топилмалар ва илмий янгиликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Shahnoza Soatova blogi

24 Oct, 12:59


Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши курашишда рақамлар нима дейди?

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджети анчадан бери миллиардлаб зарар кўриб келаётгани ҳақида кўп ёздим. Ҳамюртларимиз саломатлиги эса алоҳида мавзу. Яқинда контрабандага қарши курашиш бўйича охирги рақамлар эълон қилинди. Унга кўра масалан, 2024 йил 1 сентябр ҳолатига, бюджет йўқотишлари 353,2 млрд сўмга етган, 1 октябрга келиб эса, бу рақам 390,6 млрд сўмгача ошиб кетган.

Ҳудудлар кесимида олсак, контрафакт тамаки маҳсулотлари савдоси бўйича Водийдаги аҳвол мамлакатдаги энг ёмони. Айниқса, Наманганда бу кўрсаткич 41,8% га етибди. Фарғона вилоятида эса, йил бошидан шу пайтгача 1 млрд 958 млн сўмлик қарийб 187 минг қадоқ ноқонуний тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилган. Бундан ташқари, контрафакт маҳсулотларни йўқ қилиш бўйича 5 та рейд тадбирлари ўтказилиб, умумий суммаси 919 млн сўмга тенг 76 000 қадоқ контрафакт сигаретлар йўқ қилинибди.

Андижон вилоятида эса 2024 йил август ҳолатига кўра, 18 та ҳолатда умумий суммаси 23 млн 700 минг сўмга тенг тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасининг олди олинган.

Ҳолат ҳали бу борада қилиниши керак бўлган ишлар кўп эканлигидан дарак берптди. Тегишли давлат органлари янада фаолроқ бўлишлари ва биз ўзбекистонликлар ҳам уларга ёрдам беришимиз керак. Бундан бошқа йўли йўқ.

Shahnoza Soatova blogi

24 Oct, 07:12


👁 Шу беғуборлик Сизнинг эътиборингизга тушса эди!

☘️ “Сен кучлисан” жамоаси бемор болажонлар иштиёқини ошириш учун янги танлов эълон қилди. Шарти жуда оддий – кузги барглардан чиройли нарсалар ясаш.

Ҳозир https://t.me/senkuchlisanm телеграм каналимиз ҳақиқий санъат асарларига тўлиб тошган. Бола болада барибир. Битта мақтов, бир оғиз ширин сўзга маҳтал (аслида биз катталар ҳам шундаймиз). Сиздан илтимосимиз, шу каналга киринг ва болалар ижодига бир эътибор қаратиб қўйинг. Имконингиз бўлса оддий совғалар билан йўқланг, қўлланг. Имкон қадар ҳамма иштирокчиларни рағбатлантиришни режалаштирганмиз.

🍃 Асарларнинг фақат айримларинигина эътиборингизга ҳавола қиляпман. Кўринг, завқланинг.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Shahnoza Soatova blogi

23 Oct, 06:10


ХДП сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларга квота масаласини кўтармоқда

Наманганда ўтказилган партиянинг оммавий тарғибот тадбирида бу ҳақда сўз юритилди. Бу сафарги сайловолди дастурида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ-манфаатларига алоҳида эътибор қаратилиши баробарида Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида “ногиронлиги бўлган шахслар учун квота” жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ижтимоий йўналишларни ўзи учун бош мақсад қилиб олган сиёсий партия ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари ва ўз имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун жавобгарликни ҳис қилаётгани эътирофга лойиқ.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

22 Oct, 19:18


Олимжон Абдуллаевни Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани билан чин қалбдан қутлайман.

Олимжон Суюнович билан Берлиндаги “Ўзбекистонлик” форумида танишганмиз. Ўз ишининг билимдони, самимий ва тажрибали дипломат сифатида таассурот қолдирганлар.

Айниқса, ўша машҳур “йўқолган чемоданим”ни топиш ва Ўзбекистонга қайтаришда менга катта ёрдам берганлар. Мусофирчиликда муаммоимиз билан ёлғиз қолдирмаганлар🙏

Шунақа, менинг дайди чемоданим ҳали кўп эсланади😁

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

22 Oct, 15:49


“Заковат”нинг мен юлдуз бўлган сони ютубга чиқди. Ҳамма кўрсин!

Камтарлик таътилга чиқди😃

Ҳавола
https://youtu.be/KeDd-idqAs0

Shahnoza Soatova blogi

22 Oct, 12:55


Ойдинлар одамлар орасида” номли лойиҳамизга шарҳлар ва мулоҳазалар.

Эътибор ва эътирофлар учун раҳмат.

Ҳаваскор талабалар ишига бундай юксак баҳоларни кутмаган эдик.

Эътирозлардан хулоса қиламиз!🙏

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Oct, 15:22


Ҳошия” подкастимизнинг навбатдаги 2-сони чиқди.

Бу сафар журналист Инобат Ахатова иккимиз Ўзбек тили байрами арафасида Ўзбекистон халқ артисти, актриса, ёзувчи Дилором Каримова ҳамда киношунос ва адабиётшунос Иқбол Қўшшаева билан ўзбек тили, зиёлилар, “асфальтми ё санъат дилеммаси” каби мавзуларда гаплашдик.

Ушбу ҳаволадан ўтиб кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/PtYuLz9u634

Ҳар қандай муносабат, фикр ва мулоҳазага хурсанд бўламиз.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Oct, 09:56


“Матонат” фильмини бугун соат 18:00 да мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

Shahnoza Soatova blogi

19 Oct, 09:32


"Миллий тикланиш" демократик партиясининг Бухородаги навбатдаги оммавий тадбирида асосий эътибор партиянинг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда номзодлар билан таништиришга қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга кўрсатилган номзодлар иштирокида ўтказилган тадбирда партия раиси бугун сайловчиларга қуруқ ваъдалар эмас, аниқ ва лўнда таклиф ва ташаббуслар, эртамизга хизмат қиладиган ғоялар кераклигини, бугун сайловчига юзаки баҳслар, тортишувлар эмас, чин юракдан, Ватан, миллат манфаати йўлида айтиладиган оддий ва содда гаплар кераклигини таъкидлабди.

Партия ҳудуд танлашда ҳам адашмаган. Негаги, Бухоро маданий мерос обектларига бой ҳудудлардан бири. "Миллий тикланиш" эса “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиорини илгари суради.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Oct, 04:55


Кеча “Матонат” фильмимиз премьераси бўлди. Бугун кечга Youtube премьераси режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатли фильм ҳаётнинг қақшатқич зарбаси остида ҳам синмаган кучли аёл ҳақида.

Деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси икки йил олдин бошланган, сўнгги олти ой давомидаги қаҳрамонимиз ҳаётини босқичма-босқич суратга олиб бордик. Шу вақт давомида қаҳрамонимиз билан опа-сингилдек бўлиб, бир-биримизга кичик туҳфалар илиниш даражасига чиқдик. Дилоромни опа синглисини яхши кўргандек яхши кўриб қолдим — менинг синглим йўқ ўзи.

Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида Адлия вазирлиги, ҳомийлар, ННТлар билан ҳамкорликда олти ой давомида олиб борилган ижтимоий экспримент муваффақиятли якунланди — бугун бу йўлни сиз ҳам кўриб баҳо беришингиз мумкин.

Фильмда бир эмас бир неча қаҳрамонлар бор — эр, она, овсин, маҳалла-кўй. Улар кеча кинозалга йиғилганларнинг барчасини таъсирлантиришди. Премьерадан кейин биз ташкилотчилар умуман назарда тутмаган табиий муҳокамада айтилган гаплар бунга тасдиқ.

Шу жойи жуда қизиқ бўлди. Биз фильм титрлари кўриниши билан ҳамма залдан чиқа бошлайди деб ўйлагандик. Ҳеч ким қимирламай жим ўтириб қолганида бироз ғалати бўлдик — нимани кутишяпти, нима қиламиз энди?
Кейин эса ҳаммаси табиий оқим билан кетди — улар ўз таассуротларини айта бошлашди, яна қарийб 1 соат!

Бугун кечга “Матонат”ни Youtube да кўришингиз мумкин (ҳаволасини берамиз). Ҳозир юқоридаги тизерни илиниб тураман. Фикрларингизни эса премьерадан кейин кутаман. Чунки бу лойиҳа биз учун жуда муҳим, қайсидир маънода шахсан менинг қарашларимни ўзгартирди. Қўллаб, дуода ва ёнимизда бўлганларга раҳмат🙏🙏

Айтганча, лойиҳа давом этади. Янги қаҳрамонлар бор, ҳомийлар билан ишлашга очиқмиз.


@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

19 Oct, 04:38


Toshkent shahar hokimligi bu yil ham “Toshkent yoshlarni sevadi” festivalini o’tkazadi.

Ma’lum qilinishicha, har yili o‘tkazilishi an’anaga aylangan “Toshkent yoshlarni sevadi” loyihasining bu yilgi mavsumi doirasida poytaxtda istiqomat qiluvchi 1000 nafar qiz SMM sohasiga mutlaqo bepul o‘qitiladi.

Buning uchun Toshkent shahrida istiqomat qiluvchi, 30 yoshgacha bo‘lgan qizlar 25-oktabrga qadar @smaktabbot telegram boti orqali ro‘yxatdan o‘tishlari lozim. Loyiha haqida ushbu kanalda batafsil ma’lumotlar berib boriladi.

Poytaxt hokimligi qizlarni o‘qitish, ularning daromadini oshirib moliyaviy mustaqilligini ta’minlash borasida aniq chora-tadbir yo‘lga qo‘yayotgani quvonarli. Agar bu amalga oshsa, minglab qizlarning hayotida ijobiy o‘zgarishlar bo‘lishi tabiiy.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

18 Oct, 12:27


Мақтанмасам бўлмайди!

Бу каналда шахсий постларни камроқ ёзаману, аммо буни ёзмасам бўлмайди.

Ўғлим SAT имтиҳонидан 1450 балл олибди! 90 фоиздан юқори натижа! Бу балл билан "Чирмовуқ лигаси"га кирувчи ТОП университетлар талабалигига ҳам даъво қилиш мумкин экан! Жуда хурсандман.

Менинг ақлли болам! 2 ой олдин 1300 олиб хафа бўлганди росса. SAT ўқитувчиси излагандик. Ҳасанхўжа Муҳаммад Содиқ ҳақиқий профессионал! Бир ойда шундай натижага олиб чиқди. Барака топсин!

Маълумот учун: "Чирмовуқ лигаси"га Гарвард, Йель, Пенсилвания, Пиринстон, Браун, Дартмут (коллежи), Колумбия, Корнелл университетлари киради. Ушбу университетлар юқори таълим сифати билан ажралиб туради, ижтимоий элитага мансубликни билдиради. Бундан бошқа университетларга ҳам имкониятларимиз ошди.

Дуо қилинглар, шу ўғлим халққа фойдаси тегадиган инсон, олим, фозил бўлсин!

Shahnoza Soatova blogi

18 Oct, 11:27


Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган «Moving Up» бизнес акселератор дастурининг иккинчи лойиҳаси ўз ниҳоясига етибди. Шахсан мен, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги бундай ташаббусларни олқишлайман. Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ТEАМ университети, TBC Bank ва payme ҳамкорлигидаги ушбу дастур ишбилармон аёлларга янги билимлар бериш билан бир қаторда, уларнинг ўзларига бўлган ишончини оширишга ҳам ёрдам беряпти.

Аёл киши сифатида айтсам, бундай лойиҳалар рости мени жуда қувонтиради. Чунки, улар тўсиқларни енгиб ўтишга кўмаклашади ва ўз имкониятларига шубҳа қилган аёллар учун бизнес оламига эшиклар очади. Бизнесда эса эркаклар қатори аёллар ҳам бир қатор қийинчиликларга дуч келишади ва Moving Up каби дастурлар бу қийинчиликларни енгиб ўтишда аёлларга кўмак кўрсатади.

Бизда бу каби лойиҳалар кўпроқ бўлиши керак, чунки фақат қўллаб-қувватлаш ва таълим орқалигина ҳар бир аёл ўз амбицияларига эришиши мумкин бўлган муҳит яратиш мумкин. Дастурнинг ҳар бир иштирокчиси билан фахрланаман ва дастурга келаси фаолиятида янги марралар тилаб қоламан.

Shahnoza Soatova blogi

18 Oct, 09:04


Zahiriddin Muhammad Bobur bobomiz Ekobozorda yurganmishlar....

#oydinlarodamlarorasida
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

18 Oct, 08:50


Аёллар ҳар даврда ижод қилган: Бобурийлар даври аёллари илмий-адабий мероси ўрганилади.

Бу ҳақида 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинди.

Лойиҳанинг мақсади Бобурийлар даври аёлларининг илм-фан ривожига қўшган ҳиссасини аниқлаш, уларнинг илмий меросига оид қўлёзмалар факсимиле нусхасини тайёрлашдан иборат.

Тарихда ижодкор, аллома ёки жамоат арбоби бўлган эркаклар ҳақида маълумотлар етарлича. Аммо илмли ва тараққийпарвар аёллар томонидан қилинган буюк ишлар ҳақида тадқиқотлар кам.

Шу боис ташаббус айни вақтида бўлди. Ўтмишда ижод қилган аёлларнинг ҳаётини ўрганиш шахсан менга ҳам доим қизиқ бўлган.

Батафсил маълумот👉 Ислом маркази | Маданий мерос

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

17 Oct, 16:41


Эртага кўринглааар!

Росса қизиқ ва эҳтиросли ўйин бўлган.

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

17 Oct, 12:42


Яна дебат бўлади

Эртага, 18 октябрь куни соат 17:00 да сиёсий партиялар ўртасида жонли эфирда навбатдаги дебат бўлиб ўтади.

Дебат 4 раунддан иборат бўлган таълим, илм фан ва ёшлар сиёсатига бағишлаган.

Эфирни Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo'rTV телеканалларида — ўзбек тилида, Дунё бўйлаб телеканалида — рус тилида, Foreign Language телеканалида — инглиз тилида томоша қилишингиз мумкин.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

16 Oct, 16:45


Bugun esa Cho’lpon Sayilgoh ko’chasida yuribdi.

#oydinlarodamlarorasida

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

16 Oct, 07:52


Аёлнинг дардини аёл тушунади: хоҳ у сиёсатчи бўлсин, хоҳ уй бекаси


"Парда" подкастида партиядан депутатликка номзодлар Гулруҳ Агзамова ва Рисолат Абдуллаева чиқишибди. Улар партия дастурида белгиланган аёлларга оид ташаббуслар ҳақида гапиришган. Анча қизиқ ва таъсирли суҳбат бўлган: муаммолар натижалар, оқибатлар, фактлар мисолида тушунтириб беролган.

Сиёсий майдонда аёлларнинг муносиб ўрни бўлиши шарт. Гулруҳ Агзамова айтганидек, аёлнинг дардини аёл тушунади: хоҳ у сиёсатчи бўлсин, хоҳ уй бекаси. Мамлакатдаги аёллар ҳуқуқлари сиёсатдаги аёлларимиз ёрдамида янада мустаҳкамланишига умидим катта.

Маълумот учун: “Адолат” партияси cайловолди дастурида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар фаоллиги ва ролини оширишни, гендер тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда фаол иштирокчи бўлишни ўзининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгилаган.


Подкастни қуйидаги ҳаола орқали томоша қилишни тавсия қиламан.

https://youtu.be/g2zKU-Pd12o?si=wJW3BqvBOuaiJxDh

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Oct, 17:57


Тошкентда фавқулодда “пробкаа”. 18:00 дан кейин кўчада юришга тўғри келди. Қоронғи, машина кўп… бошим оғриб кетди. Шопирларга худо сабр берсин.

“Автомат коробка”лар чиқиб машина ҳайдаш осонлашгани сайин машина ҳайдаш қийинлашиб кетяпти (тавтология учун узр).

Йўлда эркакларимиз мард — рулдаги аёлга доим йўл беришади, бирор мураккаб вазият бўлса, ёрдамга шай. Рулдаги аёллар бошқа машиналарга унча йўл беришмаса-да, пиёдаларни деярли ҳамиша ўтказиб юборишади.

Шунақа йўл-йўлакай кузатишлар билан Чилонзордан Яшнободга бир соату 40 дақиқада келдим. Жамоат транспортини, айниқса, трамвай ва метрони ривожлантирмасак бўмайдууу😭

@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Oct, 16:17


ХДП номзодларини танийсизми?

Халқ демократик партияси ўз номзодларини таништириш мақсадида видеоролик тайёрлабди.

Сайловга ҳаракат жуда қизғин кетмоқда. Ҳеч бир партия ҳаракатдан тўхтамаяпти. Агар уларни кузатаётган бўлсангиз, партия сайловолди дастурларини билмасликни ҳамда уларнинг номзодларини танимасликни иложи йўқ.

Маълумотларга кўра, бу йилги сайловда номзодларнинг 42,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Аёллар ҳар соҳада ривожланаётганини кўриш нақадар қувонарли.

#saylov24
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Oct, 09:59


Metroda Qodiriy bobo.

#oydinlarodamlarorasida
@shahnozxon

Shahnoza Soatova blogi

15 Oct, 09:24


Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг яширин бозори даражаси бўйича қайси ҳудудлар "етакчи" ?

Ҳозирги пайтда, мамлакатда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоcининг энг юқори кўрсаткичлари ушбу ҳудудлар ҳиссасига тўғри келяпти: Фарғона водийси – 21,8%, Наманган – 41,6%.

Бу бўйича воҳа вилоятларида вазият мана бундай кўриниш олган: Жиззах – 21,8%, Қарши - 11%, Навоий вилояти туманлари – 11,8%. Тошкент вилоятининг Олмалиқ туманида эса – 19,9%.

Бу рақамлар назорат билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини кўрсатади ва бу жуда ёмон. Негаки, ноқонуний сигареталар билан бир қаторда қалбаки дори воситалари ҳам мамлакатимизга кириб келяпти. Бунга мисол қилиб, яқинда божхона постларидан бирида ноқонуний равишда Ўзбекистонга олиб киришга уринилган 17 минг 135 дона дори воситалари ушланиб, мусодара қилинганини келтириш мумкин.

Ноқонуний сигареталар сотиладиган савдо шохобчаларида эса фуқароларимиз ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид солувчи қалбаки спиртли ичимликлар ҳам кўп сотиляпти.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу муаммога эътиборлироқ бўлиши керак деб ўйлайман. Бундай "бизнес" билан шуғулланувчи "уддабуронларнинг" ҳамюртларимиз соғлиғи эвазига пул ишлаш имкониятини йўққа чиқариш вақти аллақачон келган.