Yazdurdiyev | #МарсликОвчи @yazdurdiyev_blog Channel on Telegram

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

@yazdurdiyev_blog


Бошқаларнинг ёруғлиги учун ёнаман!
Каналларим:
✈️ @TheMaydon
🎥 @YazdurdiyevMedia
🪐 @SpaceUzbek

📥 Мурожаат учун: @SirliXabarBot
♻️ Реклама: @Aytmoqchi_p

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи (Uzbek)

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи kanali sizga yangiliklarni, fikrlarni, va eng so'nggi ma'lumotlarni taqdim qiladi. Kanalda Mars haqida, uning muammosi va ularning hal qilish usullari haqida qiziqarli maqolalar paydo bo'lishi mumkin. Bu kanal @yazdurdiyev_blog tomonidan boshqariladi va Mars haqida o'z hissasini o'zida his qiluvchi odamlar uchun mo'ljallangan. Siz ham Mars bilan bog'liq yangiliklarni va ma'lumotlarni o'rganishni istasangiz, bu kanal siz uchun to'g'ri manzil bo'ladi. Sizga qanday yordam bera olishimizni bilmaysizmi? Kanalda siz uchun mahsus xizmatlar mavjud. Marsning yangiliklariga jalb qilish uchun @SpaceUzbek kanaliga, yangi video dasturlarni ko'rish uchun @YazdurdiyevMedia kanaliga, va boshqa foydali ma'lumotlarga ega bo'lmoqchi bo'lsangiz @TheMaydon kanaliga qo'pshashing. Agar sizda savollar, takliflar yoki tadbirlar bo'lsa, @SirliXabarBot orqali murojaat qilishingiz mumkin. Reklama xizmatlari uchun @Aytmoqchi_p kanaliga murojaat qiling. Sizning Marstagi sayohatingiz boshlangan! Sizni yangiliklar bilan ta'minlashni va Mars haqida ko'proq ma'lumot olishni xohlaysizmi? Endi, bu kanal siz bilan bo'lishi kerak!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Jan, 07:47


Live | Косон марказидаги ҳарбий сайл одамлар билан тўлди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Jan, 07:31


Live | Ҳарбий парад

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Косон туманида “Армия ва ёшлар” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик сайли бўлиб ўтмоқда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Jan, 06:22


Қашқадарёдаги куч тузилмалари раҳбарлари | Косон тумани

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

08 Jan, 14:35


“Сарказмхўр, интригачи уста, митти ҳакер ва марслик овчи” – Қашқадарёлик блогерлар Миришкор ов гўштида

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

08 Jan, 13:13


"Виждон" овози

Одамларнинг ҳаракатига, қалблар хоҳишига, виждон овозига ўзингиз баҳо беринг. Сиз нима қилган бўлардингиз?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

08 Jan, 03:59


Шавкат Мирзиёев Президент сифатида имзолаган биринчи қонуни – “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ҳужжат бўлган.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

08 Jan, 03:56


Прокуратура органлари ходимлари бугун касб байрамини нишонлайдилар.

Прокуратура Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Улар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, идораларининг ҳарбий тузилмаларида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилади.

Ҳаттоки, Президент давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати устидан ҳам қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширади.

Улар нафақат қонун ижроси устидан назорат, балки, ҳудудларнинг тўртдан бир қисмига масъул сифатида, сектор ҳудудидаги пахта, ғалла, пилла, озиқ-овқати ва нархи, фуқароларнинг дарди-ташвиши, уларнинг бандлиги, ўқиши, контракт тўлаши, суви, йўли, беморининг даволаниши ва бошқаларга жавобгар ҳамда масъул. Гарчи, туманда 6-7 киши бўлиб, ишлашсада.

Улар қонун устидан назоратни амалга оширсада, ўзларининг меҳнат ҳуқуқини бузишга мажбурлар. Сабаби, шу 6-7 та ходимга юзлаб аризалар, секторга оид муаммоларни ҳал қилиш зарурияти туради. Шу сабаб, кунлик 8 соат ўрнига, 14 соатлаб ишлаётганлари сир эмас.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Jan, 18:50


Хайрли тун тилашдан олдин шу қўшиқни илиндим. Икки йиллар олдин қўрқмай танқидий пост ёзганда шу қўшиқдан илҳомланардик. Яна қайтарда бу вақтлар а? ташкилотларда бўлгани каби😅

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Jan, 17:37


Бекзод Юсупов ташқи қарз ҳақида ҳазил қилибди 😅

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Jan, 08:19


Агар шу вирус бўлса, унда жиддий қараш керак. Менда шундан сўнг, буйрак ва ошқозонда муаммолар бошланди, лимфа тугунлари катталашди, оёқ суякларида кучли иссиқлик пайдо бўлишни бошлади.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Jan, 08:14


Биз 20 кунлаб грипга қарши дори укол олиб ҳам тузалмай ўтказган касаллик шу янги вирус эмасми?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

05 Jan, 17:28


Энди боғчаларда “ўлик жон” бўлмайди

2025 йилнинг 1 февралидан Тошкент шаҳри, 1 июльдан барча давлат боғча (МТТ)ларда тарбияланувчиларнинг юз кўринишидан шахсини аниқловчи (биометрик идентификация қилиш) дастурлари ўрнатилади.

Мазкур тизимни ислоҳ қилиш билан боғча (МТТ)га келмаган болаларни келдига чиқариш имконсиз бўлади. Дастурнинг кўзи тушмаган бола келмаган ҳисобланади. Энди тарбиячилар ҳам йўқ болалар учун кистадан тўлов қилишмайди, ҳазил)

Яна бир янгилик шундаки, янги дастур боғча ходимларининг чеҳрасини кўриши билан юқори ташкилотга ишга келган вақти ва исм шарифи ҳақида маълумот юборади, вазирликдан бошқаси ўзгартиролмас маълумот тўғри бошқармага боради. Ўз вақтида келмаганлар ҳам келмади, деб кўриниб туради.

(“Ўлик жон” атамаси боғчада йўқ болани келди, деб қайд этиш ёки йўқ ходимга маош ҳисоблаш)

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

05 Jan, 14:09


Ҳитойдан навбатдаги вирус – метапневмовирус!

Хитойда вирус билан касалланганлар кўп дейишяпти. Асосан ёш болаларда учраяпти экан. Бизда-ку йўқ. Бўлмасин ҳам🤲

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

05 Jan, 12:28


Негадир болалар уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаслик ҳолати кўп содир бўляпти. Мен 3 ҳолатни биламан, яқин 5 кунда содир бўлган.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

05 Jan, 04:09


Сара блоглар “картаси”ни фақат Сизлар учун очмоқчиман. Мен Сизга тавсия этаётган блог эгалари турли синовларда тобланиб, бугуннинг элагидан ўтганлардан.

Жамиятдаги энг оғриқли масалалар, воқеалар, янгиликлар, коинотга оид хабарлар, нефть-газ энергетика, истеҳзоли киноя ёки жумбоқларга тўлиб тошган каналларга обуна бўлинг:

👉 Обуна бўлиш

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

04 Jan, 14:50


“Nasa”га алоқадор сайтда яна 13-бурж ҳақида маълумот жойланди. Унга кўра, буржлар 12 та эмас. Батафсил

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

04 Jan, 14:10


“Одоб” сўзининг иккинчи маъносини ким билади мактабдошлар?😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

04 Jan, 13:11


Янги ҳужжат билан йўл қоидаларига ўзгартириш киритилди | манба

Ҳужжат матни

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

04 Jan, 08:40


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 15:24


Дўстов айбсиз, деб топилмаган. Жазо муддати қисқариб, суд залидан озод этилибди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 15:11


Озод этилибди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 15:11


Суд маслаҳатга кирибди. Нима бўлганда ҳам, биз инсонийлик тамойиллари изидан бораётганлармиз. Ҳаммаси яхшилик билан тугасин.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 14:16


Ғайрат Дўстов иши адолатли якун топиб, қоп кийдирганлар ва бошқаларга чора кўрилишига ишонаман. Энг юқори бундан хабар топади ва кечирилмайди кўплар. Бошқа турдаги провакацияларга учманг. Муҳими тинчлик! Буни кўролмаслар кўп!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 12:33


Суд жараёнида тоби қочган Ғайрат Дўстов кучишлатар тизим тарафидан қийноққа солинмаганини билдирди.

“Худодан қўрқаман. Ичкарида қийноқ бўлмади”, дейди у.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 12:25


Ғайрат Дўстов суди тарихда ўчмас из ва катта дарс бўлиб қоладиёв. Фақат биз буни кўчада туриб сезмаймиз. Нима бўлганда ҳам тинчлик бўлсин. Инсон қадри – мамлакат имижини асосий устуни эканлигини унутмаслик лозим.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 10:02


Вилоятимиз ҳокими Муротжон Азимовга овоз берайлик

👉 https://t.me/uzdiplomat/9810

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

03 Jan, 05:25


Расман: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандига “Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди). Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

Айрим блогерларнинг қарор моҳиятини тўла англаб етмай туриб, нотўғри маълумот тарқатишлари туфайли аҳоли орасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Биз блогер ва журналистларни ижтимоий масъулиятли бўлишга, хайп ортидан қувиб, ўзлари тушуниб етмаган маълумотни тарқатишдан тийилишга чақирамиз.

Вазирлик Ахборот хизмати ҳар бир таҳририят ёки блогерлар билан изчил ҳамкорликка тайёр. Юборилган ҳар қандай сўров ёки мурожаат жавобсиз қолмайди.

Энергетика вазирлиги

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

02 Jan, 12:40


Бола қидирилмоқда

Касби тумани Денов қишлоғи “Боғариқ” МФЙ да яшовчи 16 ёшли Аслиддин 2024 йил 31 декабрь куни соат тахминан 10-11 лар оралиғида яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Уни кўрганлар ёки хабар топганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишлари сўралади:

90-716-91-96
95-268-91-74 ёки 102 га

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

02 Jan, 07:49


Табиат ҳодисаси: Миришкор осмонидаги нигоҳ

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

31 Dec, 19:33


Ҳокимликлар, прокуратура ва ИИБдагилар ваниҳоят бугун, 1-январь куни дам олишади. Янги йилда 6 кун дам берилди, аммо юқоридаги 3 ташкилотнинг аксарият ходимлари 31.12.2024 22:00 да ҳам ишда, халқ хизматида эди. Энди бемалол дам олинг. Эртага эрталаб ҳамма ишга😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

27 Dec, 17:33


Самовий Янги йил арчаси

“Наса” Ердан 2500 ёруғлик йили узоқлигида жойлашган байрам арчасига ўхшаш юлдузлар кластери суратини эълон қилди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Dec, 17:57


Ватанга хизмат қилиш ва ташкилотларга хизмат қилиш умуман икки хил тушунча. Мисол учун мен Ватанга хизмат қиляпман, деб кўплаб ташкилотларнинг имижини кўтариш, мен ишлаган ҳудудда мен ишлаганим учун ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари обрўсини кўтаришга ҳаракат қилиб юрган эканман. Муаммо келганда мен жон куйдирган ватан мени ҳимоя қилолмади, демаслик учун бугун Ватан ва ташкилотпарварликни ажратиб олиб, содиқликни Ватанда сақлаб қолишга қарор қилдим. Сабаби, муаммолар уммонига ғарқ бўлганингда сен ёмонини яшириб, яхшисини оширганлар-ку майли, муҳим сиёсий тадбирларда сенинг хизматинг катта бўлди, унутмаймиз, деганлар хато қилганингда тагингдан сув қуйиб юбориши ҳеч гап эмас экан. Айтадилар-ку, қасд қилганларни тангри измига қўйиб беринг, вақт ўтиб, “сирроз” уларни томонингизга етаклайди ёки “маҳшаргоҳ мезони”да ҳақ албатта олинур! Кафтим очган дуоларимдасиз.

Тун хайрли бўлсин.
“Марслик овчи”

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Dec, 17:27


Мен Ватан деганда уни ундаги ташкилотларга боғламайман. Ватан – бу тупроқ, шу ҳудуддаги ер, оила, қалбида заррача ёмонлик бўлмаган инсонларни тушунаман. Ватан эса, Аллоҳ пешонамизга ёзган неъматдир.

Ватан тинчлиги эса, аввало Аллоҳдан. Унинг измисиз ҳеч ким уни сақлай олмайди, сақлашга муносиб инсонни ҳам у танлайди. Президентимиз эса, айнан муносиб инсон. Ўйламанг, у четга чиқиб, кўплаб келишувларга кўниб, муносабатларни мустаҳкамлаши ҳам айнан шу тинчлик йўлида.

Ўзи асрасину, нотинч давлатларда туғилиб қолганингизда нима бўларди? газ муаммосими, бошқами, биров эшитармиди? Ақллилар чиқиб қолиши мумкин, лекин гапларимни инкор қилолмайди, муҳими тинчлик. Буни сақлаш энг мураккаб иш. Айниқса, йирик мамлакатлар “гап отиб” қўйган бир вақтда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Dec, 19:03


Ҳафта охригача метан заправкалар тўлиқ иш фаолиятига ўтиши мумкин экан. Босим тикланипти қувурларда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Dec, 18:12


Ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга Президент совғалари топширилди. Бу анъанага айланди. Менимча, бир йиллик кайфиятни берди болаларга. Камида 2 млн сўмлик нарсалар, агар адашмасам, балки ундан кўпдир. Скутеригача бор.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

24 Dec, 16:38


Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining axborot jihatdan ochiqlik indeksi e'lon qilindi

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Dec, 18:14


Бутун бошли қудратли бир ташкилот бор кучи билан оддий бир йигит билан курашиши ўта кетган шармандалик..

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Dec, 14:05


Туман ичидаги туман. Кўкдала

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Dec, 13:01


Кўкдалада ҳали ҳам қор бор)

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Dec, 04:32


“Кўз нури” клиникасидан мега акция бўлиб ўтмоқда

Акция шарти оддий! “Кўз нури клиникаси инстаграмм саҳифасига аъзо бўлиб, саҳифа орқали ваучерни қўлга киритасиз. Бу билан Сиз бир марталик кўз амалиёти учун 500 минг сўм, иккала кўз амалиёти учун эса 1 миллион сўмлик чегирмага эга бўласиз.

Шифохонамизда Германиянинг Mell 90 замонавий ускунаси билан лазер коррекцияси амалга оширилади.

Акция 15-декабрдан 30-декабргача давом этади.

Мурожаат учун: +99855 514 0333

Манзил: Қарши шаҳар, "Ёшлар маркази" рўпарасида

💬 Саволлар учун: @Koznuri_bot

📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 YouTube

@nasafnewsuz расмий саҳифаси

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Dec, 04:17


Қаршини туман қоплади

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Dec, 05:45


Электр энергия соҳасида ҳам хизмат вақтида ҳалок бўлганлар жуда кўп. Уларнинг аксарияти инсон кучи имконсиз бўлган бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлишган.

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлгач, бу соҳада ҳам ўзгаришлар бўлди, маошлар анча кўтарилди, эскириб кетган корхона бинолари янгиланди. Буни тан олмай иложимиз йўқ.

Лекин энди вазир соҳа ходимлари кунини расмийлаштириш керак. Бу нафақат байрам санаси, балки, хизмат вақтида ҳалок бўлганларни хотирлаш, уларнинг етим қолган фарзандлари, яқинлари ҳолидан хабар олиш учун муҳим кун бўлиши керак.

Ўтганларнинг руҳлари шод бўлсин!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Dec, 05:11


“Энергетиклар куни” муборак! йилда бир маротаба 14-январьда уйидан совға олувчи соҳа вакиллари. Ҳали вақти келиб, вазир блогер устидан шикоят аризаси ёзишдан бўшаб, мазкур санани расмийлаштириш йўлида иш бошлайди ва бу сана ҳудудларда кенг нишонланадиган бўлади, мен бунга ишонаман. Сизлар энг машаққатли касб эгаларисиз ва буни халқимиз билади, энг катта мукофот ҳам шу. Бошингиз омон бўлсин оғалар🙏🏻

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

21 Dec, 05:51


Rotatio – aylanma harakat.
Rus tilida “Ротация” deyiladi.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

20 Dec, 13:57


Видеода ёшлигимдаги икки буюк орзуларим акс этган. Бири ушалмаган, яна бири бугунга келиб, афсуслантирган..

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Nov, 17:05



Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Nov, 18:39


Аввалига сўз эркинлиги берилди, кўплар буни ҳазм қилолмади, қўпол айтганда, айримлар касрига ҳўл-у қуруқ баробар “ёнди”. Тан олинмасада, вазият тақазоси билан бироз чегара қўйилди. Сўнгра, ахборот четга сизишни бошлади, оддий одам қолиб, ўта расмийларгача, бизга душман сифатида таништирилган сайтларга хабар оқизишди. Бугун сценарий кескин ўзгарди. Матбуотга эркинлик бериб юборилдими, билмадим, энг расмий сайтлар ҳам ДХХнинг собиқ раиси, Алламжоновга суиқасд ҳақида бемалол ёзишяпти. Эътиборимни тортган яна бир жумла, хизмат ўз каналида тизимдаги очиқлик сиёсати ҳақида ёзди (пост кейинчалик ўчирилди). Демак тизим ҳам маълум даражада очиқлик сари одимляпти.

Тепада нима гап билмадиму, лекин матбуот эркинлиги жуда ҳам керак. Вақтнинг ўзи буни кўрсатяпти.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 18:51


Бир жумла ёқди:

Демак, етарлича қаршилик кўрсата олипти, 5 йил мобайнида бу хоинларга”. Манба

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 18:07


ДХХ матбуот хизмати мазкур хабарни тасдиқлади

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 17:58


Kun.uz бу хабарни ҳам рад этди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 16:05


“Kun.uz” ҳайдалди, деган Азизов юқорилади. Ҳайдалган одам ундай жойга ўтмайди. Манбасига алданган сайт энди нима дейди?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 15:59


ДХХ раиси лавозимида ишлаган Абдусалом Азизов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтгани айтилмоқда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 14:41


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги штатлари сони 5424 дан 9964 тага етказилди

Хусусан, санатория типидаги мактаб-интернатлардан 854 та штат, хотин-қизлар фаолларидан 3686 та штат бирлиги, мактаблардаги тарғиботчи лавозими тугатилиши эвазига 2528 та штат бирлиги, боғчалардаги 2896 та штат бирлиги Агентлик тизимига ўтказилди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 14:09


Мудофаа вазири лавозимида ишлаган Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси лавозимига ўтгани ҳақида хабар тарқалди

Баҳодир Низомович Қурбонов 1969-йилда Жиззах вилоятида туғилган.

2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мудофаагача бўлган вақтда асосан ички ишлар органларида, фаолият юритган.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 14:05


Kun.uz манбасига таяниб, ДХХ раиси ишдан олингани хақида хабар берди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Nov, 12:23


Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизматига раҳбар тайинланди

Хамраев Комил Қобил ўғли
Қашқадарё вилояти прокуратураси ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар ахборот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келган Фаррух Яркулов вилоят прокуратураси камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Nov, 08:53


Казёлликни шараф билгувчи инсонлар бўлади-ку, шулар қандай қилиб, эркак номини уялмай кўтариб юрса а? энг қизиғи, фарзандлари дадажон, деб кутиб олганда асбобсиз шер каби кириб борганда жичча бўлса ҳам уялмасмикин?. Бугун дўсти, таниши, қариндоши, ҳамкасби сўзларини оқизмай томизмай бориб сотиб, эртаси куни эшшакдай иржайиб туришларига беш кетаманда, ёлғиз паспортда эркак номи қолганларни.

Динимизда шундай дейилган экан. Чақимчилик –”Одамлар орасини бузиш учун уларнинг сўзларини бир-бирларига етказиш”.

Муқаддас китоб Қуръонда Яратувчи шундай марҳамат қилган: “(Эй Муҳаммад!) Яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчию гап ташувчи, яхшиликни ман қилувчи - бахил, тажавузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари, бенасиб ҳароми кимсага итоат этманг”. (Қалам сураси 10-13 оятлар). Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в) “Чақимчи жаннатга кирмайди”деган эканлар.

Бошқага яхши кўриниш ва ўта ноёб казёллик фазилатингизни намоён қиламан, деб охиратни куйдирманг, ерликлар!

Марслик овчи

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Nov, 03:11


Халқаро Жиноят Суди ордери билан 120 дан ортиқ давлат Исроил Бош вазири Нетаняху ва унинг собиқ мудофаа вазири Ёав Галлантни Ғазодаги уруш жиноятларида гумон қилиб, ҳибсга олиши керак.

Италия ва Британия агар Нетаняху ушбу давлат ҳудудига кирса, ҳибсга олинишини маълум қилди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

21 Nov, 03:47


Бешкентни туман қоплади

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

20 Nov, 15:07


Миришкорда ёмғир

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

20 Nov, 08:36


Абдулла Ниғматович Арипов 2016-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимида ишлади. У яна бир бор шу лавозимга тасдиқланди.

У 1961 йил 25-майда Тошкентда туғилган. Асосан алоқа ва коммуникация соҳаларида фаолияти юритган.

Арипов турли синовларни бошдан ўтказиб, синмаган инсон. Бу ҳақида 2016 йилда Президент шундай деган эди:

Абдулла Нигматовични мен 20 йилдан бери яхши биламан. Кўп йиллар ёнма-ён бўлиб ишлаганмиз. Ҳаётда кўп оғир туҳматлар бўлди ва бу туҳматларни ўзидан ўтказиб ҳеч қачон сингани йўқ. Шунинг учун мен лавозимга ўтирганимдан кейин Абдулла Нигматовични қайтарганим ҳам адолат нуқтаи назаридан бежиз эмас

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

20 Nov, 07:03


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов тасдиқланиши кутилмоқда

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

19 Nov, 13:57


Ғалабааааа🔥🔥🔥

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

19 Nov, 12:44


гоооол

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

19 Nov, 03:47


Касби тумани марказига олиб борувчи йўллар ҳам тўлиқ таъмирланиб, қалин асфальт ётқизилмоқда. Текислигига эътибор қаратинг👍

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

18 Nov, 17:59


👽👽👽

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

18 Nov, 17:36


Ерда чучук сув сатҳи кескин пасайгани қайд этилди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

18 Nov, 13:42


«Бригада»даги Саша Белый (Сергей Безруков)га Ўзбекистон Президенти фармони билан «Дўстлик» ордени берилди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

18 Nov, 02:08


🇺🇿 🧡

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

17 Nov, 15:35


🇺🇿 Мағрур ҳилпирагин юртим байроғи!

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Қашқадарё ёшлари томонидан вилоятимиз бўйлаб, улкан байроғимиз халқимизга байрам кайфиятини улашмоқда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

17 Nov, 14:38


Умидга жавобан 😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

16 Nov, 11:50


Касбичасига “Бешбармоқ”

Касби тумани марказидаги “Дўстлик” маҳалласида қозоқларникидан қолишмайдиган “Бешбармоқ” тайёрлашяпти. Таъм аъло даражада.

Есьли чё, Комил акага (+998995421920) олдиндан заказ қилиб бораверасиз. Кучли овқат, кучлилар учун экан. Тарифга бориб баҳо берасиз! Локация

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

16 Nov, 08:58


Алишер Саъдуллаев сенатор бўлди. Табриклаймиз

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

15 Nov, 23:46


Трамп Оқ уй матбуот котиби этиб сайловолди кампаниясида ўзини ҳимоя қилган 27 ёшли Керолин Левиттни тайинлади.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

14 Nov, 17:59


Аббосбек Файзуллаев нималар қиляпти?😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

12 Nov, 05:15


“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кунлик” тадбирлари бошланибди. Аввалгиларидан хулоса қилиб айтганда, кўчада яна «чистка» бошланади. Бунда меҳр шафқат, кўз юмишлардан бироз тийилиб, энг кичик ҳуқуқбузарлик ҳам дарҳол жавобгарликка тортилади. Тадбир 2 январьгача экан. Так что, эркатой, разборчик, духи бетон, бандасидан қўрқмайдиганлар! секин «ғунча» режимни ёқамиз😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

11 Nov, 16:16


Кабоб (Шашлык)ни ёмони-куу йўқда, лекин Нишон тумани марказида “Напалеон III”ни сал бошқачароқ, лекин зўр тайёрлар экан. Йўл тушганда ўтийлар😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

11 Nov, 13:04


Нега қушлар шундай бирлашиб, парвоз қилишади, ким билади?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Nov, 16:31


Ҳумоюнни танигичлар борми? Зўр йигит эдия? Ўз-ўзини озодликдан маҳрум қилди бола😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

07 Nov, 18:50


Путин Трампни табриклади😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

07 Nov, 15:29


Умид билан тажрибали хўрандалар сифатида сомса излаб “Тож маҳал”га бордик. Сомсамисан сомса!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

07 Nov, 14:16


3 йил аввал каналимга қўйган эканман😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

07 Nov, 11:10


Президент ташаббуси билан туркман шоири (ва ўзбек шоири деса ҳам бўлаверади) ҳақида фильм суратга олиниб, тайёр ҳолатга келибди. Премьера яқин. 300 йиллик юбилей учун.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 16:01


“Насаф” зўр ўйнади. Лекин омад кулиб боқмади. Балки омадни рози қилишмагандир😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 15:44


Уйин давом этяпти. Мия қизиган. “Насаф”нинг телеграм каналида бу хабар. Югуриб кетаётган ўйинчилар кистадан телефонни олиб, “йигитлар, каналга чиқиб кетипмиз, урмасак бўлмайди энди”, дейдими?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 13:49


Қашқадарё гала коррупсионер экан-ку” деган Бойсун прокурори ўринбосари туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланиб, 6 миллион 800 минг сўм миқдорида жаримага тортилибди.

Бутун Қашқадарёни коррупцияда айблаб, 6 миллион билан қутиладими? У бутун вилоят ҳақида гапирган. Ишдан кетсин ундай ходим. 6 млн билан у гапни ювиб бўлмайди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 13:13


Гап йўлда эмас экан. Шаҳарда ростдан машиналар жуда кўпайиб кетибди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 12:43


#тайинлов

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 12:41


"Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Довонининг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 12:35


Китоб перевалида машина устига катта тош қулаб, ичидагилар воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

06 Nov, 08:36


Доналд Трамп яна Президент бўлди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

02 Nov, 08:13


Озгина сабр қилсангиз, мана шундай йўллардан юрасиз. 52 йил ичида биринчи марта шундай асфальт бўлиши. Президентни топшириғи билан бўлди

Честно! Биринчи марта бир суҳбатни ёзиб олдим. Таксига чиққандим, 70 ёшли отахон бўлаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

02 Nov, 05:06


Бугун Касби ҳокими Тўхтамурод Мейлиев таваллуд топган кун.

Раҳбар сифатида қаттиққўл, инсон сифатида самимий, ўз вақтида ОАВ билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган одам. Танқидларга бефарқ эмаслиги энг яхши сифатларидан бири. 

Ора-орада тармоқларда салбий образда кўриниш бериб қолади. Тўғри бу иш яхшимас, аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ҳокимларга қўйилган талаб ва топшириқларни бажариш-ку нарида турсин, эшитишга ярамайди аксарият. 

Мен гувоҳман, ҳар бир ажрашган оила, ҳайдовчи айби билан юз берган автоҳалокат, жиноятлар, ҳатто ёмғир ёққани-ю, базан ёғмагани учун ҳам йўл қўйиб берган шахс сифатида жавоб беради ҳокимлар. Эшитадиган гапи-ку..

Биз ўсган даврда мушт есак, ичга ютардик, ўлиб қолмаган йигит сифатида. Буни кимгадир айтиш уят эди, ор, ғурур шундай бўлган. Яримта шапалоқ-ку эҳҳе. Сезяпсизми, биздайлар ерда мамонтлардек қирилиб кетяпти. 

Ҳокимлардан менга нимадир ўтмаган, муттаҳамлигим йўқ, меҳнатини биламан, биродарлар. Бувам ҳоким бўлган даврлар ҳозир бўлганида эди, кишилар додини ютиб, хотира қутисини удалит қилиб юборарди. Косон ҳокимидан нега бунчалик баджаҳлсиз, деб сўраганимда “бобонг ҳоким бўлган даврни кўрганингда бу саволни менга бермасдинг”, деганди 😁. Бобом ҳозир ҳам уйда ўша характерда, биз ҳам “еймиз”, фақат оила сири сирлигича қолади.

Тўхтамурод ака, Сизга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаб қоламан. Мартабангиз бунданда улуғ бўлсин. Касби халқи мард ва меҳнатингизни доим қадрлайди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

01 Nov, 13:41


“Насаф” ўз тарихида илк бор чемпион бўлди. Тарих ўзгарди! Олға “Насаф”, олға Қашқадарё

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

31 Oct, 12:03


Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимидан кетди(?)

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

31 Oct, 08:07


Сомолекум ва раҳматуллахи ва баракатуҳ! “Бу борасида” барчани муракобод этаман. Трендни давом эттиринг😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

31 Oct, 06:49


Ўтни яшил ранга бўяшдан кейинги тренд шу бўлса керак. Лекин пиёдалар кайфияти учун ҳам шундай қилинган бўлиши мумкин!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

30 Oct, 15:44


Фалончи бошқарма бошлиғи қайсидир туман (шаҳар) ҳокими бўлади, фалончи ҳоким ўринбосари пойтахт кетармиш, фалончи туман учун кўп фойдаси тегиб кетди, деган хабарлар 9 ойлик бўп қолди. 9 куни қолдими дейман😂

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

30 Oct, 14:22


Бошқадарё парвозлар мавсуми остонасида😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

30 Oct, 11:14


Айрим давлатлар олимлари ернинг шакли аслида бошқача экани, коинот эса гумбаз бўлиб, инсонлар ёлғонлар билан яшаётгани ҳақида жуда кўп чиқиш қилишяпти. Шуларни бир жинга мубтало қилиб, кейин руқия қўйиб бериш керак, шунда англаб етишади, матрица йўқ, ягона бошқарувчи бор эканлигини

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

30 Oct, 06:38


Иккинчи сабзи ранг канал Қаршида чақалоқ қамоққа ҳукм қилинган, деб ҳазиллашяптими? Нимадир денглар, бу жуда жиддий ҳолат!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

29 Oct, 10:47


Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси «Янги Ўзбекистон» газетасиниинг уч ойлик обунаси учун қарийб 1,5 млрд сўм пул маблағларини сарфлади?

Мана пуллар қаерга кетяпти. Штатларни қисқартириш ҳақида энди гап чиқса, эмоция билан эслайман.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

29 Oct, 04:37


Иш бор. Қарши-Бешкент йўналишида 12 нафар Д категория тоифасига эга малакали микроавтобус ҳайдовчиларни ишга таклиф этишмоқда. Ойлик маош 4 миллион сўмдан 7 млн сўмгача

Мурожаат учун: 91 960-12-10

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

29 Oct, 03:55


УВД олдидаги чорраҳада яшил ёнганда йўлни тўсиб кимни ўтказиб юборишди биласизми? (Таҳминан 8:42-8:46) Ҳатто вилоят раҳбарига бундай қилишмайди. Халқ хизматчиси халқни куттириши яхшимасссс. Майли, балки ҳали янгидир, ҳали билмас..

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

29 Oct, 02:42


Муборак ал-Мервазий – Ҳадис, фиқҳда замонасининг етакчи олими

Муборак туманидаги зиёратгоҳда медиа-тур ташкил этилди. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн ал-Ҳанзалий ал-Мервазий (736-797) ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Имоми Аъзамнинг шогирди, фақиҳ, ҳадис илми олими, таниқли сўфий. Зиёратгоҳга Муборак ал-Мервазийнинг ҳоки Амир Темур томонидан олиб келинган

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 16:26


Муҳим тадбирларни яхши ўтказиб олдик. Халқимиз ҳам ўз ўрнида фаоллик кўрсатди. Ҳаммага раҳмат.

Энди одамларни қийнаётган муаммолар бўлса, ечилмаётган бўлса асослар билан ташланг, ўрганиб ёритамиз. Фарқи йўқ қандай мавзуда, сувми, ҳуқуқлар бузилишими, ва ҳоказо.

Мурожаат учун:
@SirliXabarBot

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 16:09


Миришкор тумани Адлия бўлими бошлиғи Сардор Карабаев бошқа ишга ўтди.

Аввалроқ, Касби тумани Адлия бўлими бошлиғи Музаффар Абдурасулов ҳам бошқа ишга ўтганди.

Иккиси ҳам бошқа тизимда иш бошлаган. Иккиси ҳам адлиядаги тажрибали кадрлар эди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 11:23


Аукционга ер участкалари исталган ном билан чиқяпти. Миришкорда “Калта” ёки “Дустлик массиви маҳалласи” номли маҳаллалар йўқ, шунингдек, “Янги обод” ва “Помуқ” маҳаллалари ҚФЙ эмас, балки МФЙдир.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 10:28


Умидга уйдан телефон келиши билан шартта “арра-карра, барра-дарра”, деди-ю, кўздан ғойиб бўлди. Аммо, чалароқ телепорт шекилли, оёқ кийими қолиб кетди😂

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 09:45


Адлия зўр тизим. Меҳнат ҳуқуқлари бошқаларга нисбатан кўпроқ таъминланган, инсон қадри бор тизим. Лекин негадир зўр кадрлар бошқа тизимларга ишга ўтиб кетишяпти.

Адлиянинг энг гуллаган даври Давлетов раҳбарлигида эди. Ҳозир саҳнада энг камнамо бўлиб қолди. Келажак камбэкка гувоҳ бўлар балки..

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

28 Oct, 07:19


Кутилмаганда “ЎзЛиДеп” энг кўп овоз тўплабди. Қойил. Ўзи энг жонлиси ҳам шу

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

27 Oct, 14:33


100 ёшинг муборак она Ватан. Мустақиллигинг абадий бўлсин!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

27 Oct, 03:02


Сайлов бошланди) Барчага омад

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Oct, 17:22


Эртага мен ҳам овоз бергани бораман, оила аъзоларим ҳам. Эрон ва Исроил, Рус ва Украинлар жангини кўриб, хаёлимга келди, бутун дунёда вазият нотинч бўлган вақтда, энг тинч заминда яшаб, давлат ва халқнинг муҳим сиёсий тадбирига бормаслик жуда нотўғри бўлади. “Ақлли”лик қилиб, нима бўларди, нима қиларди, дейишим мумкин, лекин тинч мамлакатдамиз-ку, шунисига шукр қилиб, байрам кайфиятида бориб, овоз беришни афзал, деб биламан. Ишонинг, бу гал депутатлар роли ошади!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Oct, 13:23


Сайловдан сўнг, Ҳукумат истеъфо бераркан!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Oct, 06:31


Алламжоновга суиқасд уютирилди

Бош прокуратурага кўра, 26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги (Комил Алламжонов бўлган машина) “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Oct, 03:22


Эрталабдан ёмон кетади😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

26 Oct, 02:40


Маҳалла қаерга қараяпти?
Гор водоканал қаерга қараяпти? Ҳокимият қаерга қараяпти? Телевидения қаерга қараяпти?😁

Манзил: ҚМИИ олдида

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Oct, 18:58


Tabiat mo‘jizasi: Mirishkordagi o‘simliklar va hayvonot olami | VOHA

https://www.instagram.com/reel/DBjOj78ocB1/?igsh=YWkwdmZvMGtkazJs

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Oct, 18:13


Муқаддас Қуръони каримнинг “Таквир” сураси 26-оятида шундай дейилган экан, “Бас, сизлар қаён кетмоқдасизлар?!

Нима назарда тутилган?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

25 Oct, 04:29


18 соат ишлаб, 8 соатга иш ҳаққи оладиган, икки-уч фуқароси дўппослашгани учун бир йил мукофот олмай, ризқи ярим бўлувчи, тепасида ўнлаб бошлиғи бор касб эгалари бугун байрамни нишонлашади.

Касбингизни мен умуман орзу ҳам қилмайман. Сабаби у жуда ҳам машаққатли ва масъулиятли. Одамларнинг гапи кўп, лекин аксарият меҳнатингизни яхшигина ҳис қилади ва қадрлайди. Таҳдид қилишса, босим қилишса, биринчи бўлиб сизга чопамиз. Тил тан олмаса ҳам қалтис вазиятларда онг тинчлик посбонлари ким эканини англаб етиб, шу томонга етаклайди.

Байрамингиз муборак!
Қадрли Ички ишлар органлари ходимлари. Президент айтганидек, Сиз давлат ва халқ таянувчи асосий устунсиз!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

24 Oct, 08:30


Мирободда яшовчи кичкинтойлар ҳам ўз маҳалласидаги боғчада тарбия олишларига ҳисса қўшайлик.

Миришкор тумани “Миробод” маҳалласида шу вақтга қадар давлат боғчаси бўлмаган. Жамоатчилик ташаббуси билан “Open budget”га лойиҳа киритилибди. Иш ўрни ҳам яратилади, болалар ҳам ўз уйи олдида бўлади.

Биздан кетадигани битта смс, савобга ҳам қоламиз. Бу маҳалла эмас, бутун бошли туман аҳли бирлашадиган жараён.

Қўллаб-қувватловчилар учун линк
https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/3c6b8d9d-0710-40b9-875c-45ed18f52a07

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Oct, 17:53


Эҳҳҳ, Насаффф! Футболчиларимиз ўзига ўҳшамаяпти. Ҳакам ҳам луқмасини ҳалоллаяпти. Рақиб эса, кетма-кет 2 та суқди. Судья “АДИДАС”

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Oct, 16:16


“Voha” loyihasining navbatdagi manzili Mirishkor tumanidagi “Sechan” ko’li bo’ldi.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

23 Oct, 05:22


Мирободда яшовчи кичкинтойлар ҳам ўз маҳалласидаги боғчада тарбия олишларига ҳисса қўшайлик.

Миришкор тумани “Миробод” маҳалласида шу вақтга қадар давлат боғчаси бўлмаган. Жамоатчилик ташаббуси билан “Open budget”га лойиҳа киритилибди. Иш ўрни ҳам яратилади, болалар ҳам ўз уйи олдида бўлади.

Биздан кетадигани битта смс, савобга ҳам қоламиз. Бу маҳалла эмас, бутун бошли туман аҳли бирлашадиган жараён.

Қўллаб-қувватловчилар учун линк
https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/3c6b8d9d-0710-40b9-875c-45ed18f52a07

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Oct, 16:29


Рашк ўтида ёниб, йигити жонига қасд қилган қизга суд ҳукми ўқилди

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Oct, 15:50


Қашқадарёда “Ёш сайловчи” форуми бўлиб ўтди!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Oct, 06:10


Бу видео Сечан кўлга нима сабабдан жигули билан борганимиз ва Азиз билан лимон еб шарт қўйилгани ҳақида😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

22 Oct, 04:47


“Биноларда ёнғин чиқиши” сценарийси одамларда шубҳа уйғотмоқда. Сонидан табиийга ўхшамай қолди.. Сабаби ҳам мажбурий-ихтиёрий терминига ўхшаб, аниқ-мавҳум бўлиб қолди.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

21 Oct, 10:21


Короче, байрам муборак!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

17 Oct, 14:22


Севинч - Локомотив-W 5:0 🔥

Аёллар Олий лигаси 23-тур

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

16 Oct, 14:40


2 ойдан сўнг Маккалистерлар келади!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

15 Oct, 08:51


Қишлоқ аёллари куни байрамини нишонлаб, уйга скутерда қайтган Миришкорлик маҳалла хотин-қизлар фаоли. Қишлоқ аёллари ҳам замонавий техникадан фойдаланишмоқда. Ҳам йўлни яқин қилади, ҳам тежамкор!

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

14 Oct, 15:52


Миришкорда ёмғир. Яна қаерларда ёғяпти?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

14 Oct, 05:54


До конца ўқиб, поддержка қилайлик!

Яқинда депутатларни сайлаймиз. Шу кунгача ишлаган кимнингдир юзи ёруғ бўлди, кимдир мум тишлаб, қўл кўтариш билан кифояланган ҳолда, бир бало қилиб 5 йилни аранг ўтказиб олди. Ўтган вақт мобайнида кўпини кузатганман, нолойиқларини юзига айтганман ҳам. Тўғри, уларга ҳам осонмас, улар ҳам оқимга қарши сузиб, қанотига жароҳат етишини исташмайди. Лекин улар орасида ташкилот раҳбарлари олдига қатор саволлар ташлаб, халққа нафи текканлар ҳам йўқ эмас.

Шундайлардан бири Помуқлик Мангуберди Курбанов. Туман депутати вақтида касалларнинг даволаниши ва қаерларнидир таъмирлашга пул ажратилишига эришган, қоп-қоп ваъда бермасдан ҳаракати бор йигит эди. Депутат интилса, қилоладиган ишларни қилган. Шу йигит вилоят кенгаши депутатлигига номзодини қўйибди.

Дастурида баланд парвоз гаплар йўқ. Депутатликка ўтса унга берилган ваколатлардан тўлиқ фойдаланиб, ҳаракат қилишини айтган. + томони энди депутатлик сўровлари электрон шаклда ва назоратда бўлади, бу натижадорлик даражасини оширади.

Бу ерда “У нима қиларкан, қани, нима?”, деган гап эмас, бирлик ишлаши керак. Номзод Помуқдан, помуқликлар қўллаши керак, тумани Миришкор, демак райондошлар ҳам қўллаши керак. 

Четдан қилинган бўҳтонларни инкор этиб, мард халқнинг иродасини кўрсатиш вақти шу. Келинг, сайловда унга овоз берамиз.

Саволларингиз бўлса, личкаси:
@Manguberdi_Kurbanov

👉 Номзод ҳақида маълумот
👉 Telegram | Facebook

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

13 Oct, 02:41


Премиум обуначиларнинг ёрдами керак. Каналга қўшимча функция қўшиш учун шунга битта овоз бериб юборинг: https://t.me/boost/yazdurdiyev_blog 🤝

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

12 Oct, 03:12


Касби сомсага келилар))) Паххи ака пиширган

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

11 Oct, 17:37


Прокуратура биринчилар қаторида сунъий интеллект имкониятларини тизимига жорий этмоқчи

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

11 Oct, 06:46


Ашхободдаги Туркманистон Савдо-саноат палатаси биносида “Замонлар ва сивилизатсиялар ўзаро муносабатлари тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусида халқаро конференция бошланди. Тадбир буюк туркман шоири ва файласуфи Магтимгули Фроғийнинг 300 йиллик юблиеи доирасида ташкил этилди.

Анжуманда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Республикаси Президенти Вахагн Хачатурян, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масуд Пезешкян, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Мўғулистон Президенти Ухнаагиин Хурелсух иштирок этадилар. , Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардорий, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонлар иштирок этишмоқда.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

11 Oct, 04:00


Ўз қишлоғидаги ёш қизларни ёмон отлиққа чиқариб, бу гапларни четга чиқараётган, паспортида нохосдан эркак ёзилиб кетган шахсларни нима деб аташ мумкин?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 16:35


Зерикмелар деб бир лўўгика қилдим😁 Расмда қандай сўзни яширганман, топинг-чи?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 15:43


Ўзбекистондаги нечта ва қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни биласиз?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 15:01


🇺🇿 ✈️ 🇹🇲

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 14:04


Йўллар очиқ, бироқ бу мега тирбандлик сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 10:24


Endi siz migrant sifatida faqatgina Rossiya bilan cheklanmang! Katta maosh va qulay sharoitlarga ega quyidagi 6 ta davlatda ham bo‘sh ish o'rinlari mavjud:

Angliya (2500$ maosh)
Xorvatiya (1400$ maosh)
Serbiya (900$ maosh)
Litva 1800$ maosh
Latviya 1500$ maosh
Slovakiya 1000$ maosh

Bu davlatlarga borish, hujjat ishlari va vakansiyalar tur firma tomonidan hal qilinadi.

⚠️ Ish beruvchi ta'minlaydi:3 mahal issiq ovqat, Mashina, Uy joy, Ish kiyim

Aldanib qolsamchi?
Sotib yuborishsachi?
Borib ish topolmay sarson bo‘lsamchi? - degan shubha gumonlarga bormang!

❗️Euro Group Turizm tur firmasi rasman ro'yxatdan o'tgan va qonuniy faoliyat olib boradi! Kelib, o‘z ko'zingiz bilan ko‘rib ma'lumot olishingiz mumkin.

Batafsil ma'lumot uchun:
+998919623939
+998916333070
+998990835594
+998886177111
Telegram:👇
+385958149447

📍Manzil: Kitob dehqon bozori Zartola gilam magazinining 2-etaji
📍2 chi Manzil:Qashqadaryo viloyati Qarshi shahri Amir Temur kuchasi

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 08:52


Қайси маҳаллага раис тайинланди?😁

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 07:33


Тандирдан эндигина узилди сомса, келилар))))

Миришкор, “Оқмачит” маҳалласи

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

10 Oct, 04:19


Этталаптан аччиқ қатиқли ош ёмон кетаркан😁 Адрес керак бўлса, марҳамат:
Локация “Марям момо” қатиқли оши

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Oct, 18:33


Яратувчи қаҳрини унутган фитначи мамлакат касрига халқи қолмасин, уларнинг жонини омон сақласин. Одамзоднинг сайёрадаги ўта йирик фигуралари бу сигналларни англамай, табиий офат, сифатида қабул қилишига шак шубҳа йўқ! Аммо бу – “ғунча” режимига далолатдек, менимча.

Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

09 Oct, 14:28


Ёки қадамим беҳосият ё билмадим. Яна мен ўтаётган йўлда авария