Imaginative Girl 🦢 @imaginative_girl Channel on Telegram

Imaginative Girl 🦢

@imaginative_girl


Imaginative Girl 🦢 (Uzbek)

Ushbu Telegram kanalida barcha dunyoga va insonlarga tinchlik va baxt tilayman. "Imaginative Girl" kanali insonlarga pozitivlik va ishonch hissiyatini oshirishga qaratilgan. Bu saytda gullaniy qiz, uning fikrlari va dunyoqarashlari haqida ma'lumotlar, aslo gullaniy gullar va qiziqarli hadisalar bo'yicha hikoyalar joylangan. Agar siz tinchlik va baxtning qadrini bilib, bu qadriyatni partlaymissiz, ushbu Telegram kanali siz uchun mo'ljayangizni topa olasiz. Siz ham "Imaginative Girl" kanaliga a'zo bo'ling va hayotingizni qandaylarsiz tinch, baxt va ovoz zenglarining yo'lida to'ldiring. Baxt siz bilan bo'lsin!

Imaginative Girl 🦢

11 Jan, 15:16


Интернетнинг ўзбек сегментига ҳам зарур тозаланиш ҳақида

Декабр ойида ижтимоий тармоқнинг қозоқ сегментида янги тренд оммалашди: кузатувчилар жамият учун фойда келтирмайдиган блогерлар ва машҳур шахслардан обунани бекор қила бошлади.

Ғоя кўплаб шикоятлар фонида пайдо бўлди. Унда инфлюенсерлар фақат ўзларининг қимматбаҳо ҳаёт тарзларини намойиш этишга эътибор қаратаётгани қайд этилган. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, бу воқеликни қабул қилишга салбий таъсир кўрсатади. Қозоғистонликларнинг айтишича, бундай постлар ҳасад, ишончсизлик ва ҳатто оилавий низоларни келтириб чиқаради.

“Уларнинг мақсади фақат пул топиш. Улар ўзларининг безакли фотосуратлари ва ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган реклама билан халқни бузяпти”, – деб ёзади муҳокама иштирокчилари.

Тренд ташаббускорлари таълимга оид, ижтимоий ёки маданий контент яратаётганларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишни таклиф қилмоқда. Уларга кўра, бу ахборот муҳитини яхшилаш ва жамиятга бўлган салбий таъсирни камайтиришга ёрдам беради.

Шу кунларда “Ғайрат Дўстов иши” атрофида рўй берган ахборот уруши, ишни ёритган фаоллар, журналистларга нисбатан бошланган ноҳалол кибер шантажлар кўрсатдики, тармоқнинг ўзбек сегменти ҳам Қозоғистонда бўлгани каби жиддий тозаланишларга муҳтож.

Ўзбекистонда катта хатарга айланган ва оқибатсиз қолаётган вазият ҳақида

Бугун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегменти эгаси номаълум, фаолияти эса жамоатчилик фаоллари, журналист ва блогерларга тош отиш, уларни обрўсизлантириш, шу орқали жамиятда қўрқув, медиада ўзаро шубҳа ва бирлашмаслик  муҳитини ушлаб туриш бўлган тролл саҳифаларга тўлиб тошган.

Бундай саҳифалар бошқарувдаги баъзи куч ва шахсларга хизмат қилиб, улар жамиятда ҳур фикр, эркин сўз айтиш муҳити ривожланишига қарши кимсалардир. Улар шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари жойлаётган сурат, пост ва видеоларни кузатиб бориб, уларни ўзига керакли вақтда муаллифга қарши “компромат” сифатида  ишлатмоқда. Таҳдид, ҳақорат ва кибер шантажлар туфайли ҳатто тармоқлардан фойдаланиш хавотири авж олган. Масалан, очиқ маълумотларга кўра, бугунга қадар юзлаб фаол, журналист ва блогерлар шу каби шантаж, таҳдид, туҳмат ва ҳақоратларга дуч келган. Афсуски, бундай хатарларга қарши курашиши керак бўлган ташкилотлар – ҳуқуқ органларига киритилган ариза ва қилинаётган оммавий мурожаатлар натижасиз қолмоқда.

Нима қилмоқ керак?

Ўзингизга маълум ва сизда шубҳа уйғотган аккаунтларни блокланг, каналларига аъзо бўлсангиз, тарк этинг. Сиз шу орқали кибер шантажчиларнинг мақсади жамиятда кенг ёйилишига энг камида хизмат қилмайсиз. Ўзингизни ҳам ҳимоялайсиз. 

Тролл саҳифаларда улашилаётган постларга лайк босмаслик, уларнинг ёзганини улашмаслик бу – тарғиботда иштирокчи бўлмаслик дегани эмас. Тролл аккаунтлар билан дўстлигингизнинг ўзи сизни сиз истамаган тарзда тарғиботчига айлантиради. Аввало уларнинг саҳифаси ва каналида обуначи сони ўсишига ҳисса қўшасиз, иккинчидан, бундай саҳифаларни доимий тарзда кузатиш сизни улар истаган ёлғон ахборот, бузуқлик, қўрқув ва шубҳалар таъсирига туширади. Бундан ташқари, турли масалаларда жамоатчилик фикри ўрганиларкан, сиз тролл каналлар ва улар тарғиб қилаётган ташаббуслар тарафдори сифатида кўриласиз.

Хулоса ва чорлов

Ахборот асрида кишига ахборот олиш, қидириш ва саралаш саводхонлиги – ижтимоий тармоқлар гигиенаси жуда зарур. Шундай экан, муаллифи номаълум, мақсади эса жамиятни парчалаш ва қўрқувда ушлашдан иборат саҳифаларни шунчаки блокланг, тарк этинг.

Фойдаланётган саҳифаларингизни троллардан тоза тутинг. Сиз орқали жирканч мақсадларини кенг ёйишларига йўл қўйманг. Уларга қарши курашнинг ҳозирча самарали услуби уларни кузатмаслик, обуначиси бўлмаслик. 

Унутманг, мақсади эзгу инсон номаълум саҳифалар ортига беркинмайди. Ҳамкасблар ва тармоқ фаолларини ҳам ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш ва оммалаштиришга чақираман!

Илёс Сафаров, журналист

🔥@fayzboguz

Imaginative Girl 🦢

11 Jan, 10:15


​​Бизда ҳаёт ҳақида шаклланган тасаввурлар бор. Тўғри йўлни танлаш, жамият қоида ва нормаларига бўйсуниш керак.

Ҳамма ўз йўлини шу қолипларга мослаб белгилайди. Чунки жамиятда фақат шундай ҳаёт қабул қилинади.
Шундан бошқа йўлни тасаввур қилишга ҳам журъат этмаймиз.

Бироқ...
Декстер бу қолипларни синдиради. У нафақат жамият қоидалари билан, балки ўз инсоний табиати билан ҳам жанг қилади. У икки хил ҳаётни бирга тенгдан олиб боради: кун давомида қотилларни ушлаш учун ишлайдиган қон таҳлиллари бўйича кучли эксперт, тунда эса ўзи қотил!
Аммо... бу оддий қотиллик эмас. Унинг ўз"қоидалари", кодекси бор. Унинг қотиллиги ички одиллигига асосланган: фақат ўлимга лойиқ бўлган қаллоб ва виждонсиз инсонларни жазолайди.

Бу сериал бизни мураккаб саволлар устида ўйлашга мажбур қилади:
Ёмонлик нима?
Яхшилик нима?
Ҳаётда ҳақиқатда адолат борми?

Декстернинг қисмати оғир.
Унинг ҳис-туйғулари, инсонийлиги, ўтмишдаги жароҳатлари уни қандайдир ўзга дунёга олиб кетади.
Бу дунёда на севги, на бахт ҳақида оддий тасаввурлар мавжуд. Фақат ички кураш, ёлғизлик ва қонга чизилган адолат бор.

Оғир сериал, лекин реал ҳаёт саволларига жавоб бўла олади. "Декстер" — ерликлар учун бўлмаган қисса.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

10 Jan, 22:29


Кўчада юрган, ўзини ўзи боқолмайдиган, ёрдам сўрашга забони бўлмаган ҳайвонларга овқат беринг, имконингиз бўлса иссиқ уйча қуриб беринг, ғамхўрлик қилинг! Ўзингиздан ожизларга ёрдам кўрсатинг, ҳимоя қилинг! 🙏

🐱🏠🐱
@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

10 Jan, 21:19


​​Бир замонлар бир асар ўқиган эдим, Жейн ҳақида. Жейн — бу инсониятнинг виқорли, қадди-қомати тик ва қалбида юксакликни сақлайдиган рамз. Унга ҳурмат қиладилар, ундан илҳом оладилар, унинг чиройини ва маънавий юксаклигини мақтайдилар.

Бироқ имконият туғилиши билан у синади, танқид қилинади, худди маънавий ҳақиқатни қурбон қилинганидек, уни арзонга сотадилар.

Бироқ...
Жейн ҳамма айбларни кечиради. Ишонганларидан айрилиб қолса ҳам, ҳеч қачон ўз қадрини туширмайди.

Унинг кучли қиёфаси ҳар қандай синовга бардош беради. Биз қачонлардир ўқиган қаҳрамонларимизни эсламай қўямиз, бошқа қиёфаларга қараб, бошқа йўлларни танлаб кетамиз. Аммо Жейн ҳар доим ҳаммани кечириши, яна меҳрини бериб, бошқаларни яхши кўриши билан эсимизда қола олади.

Бу образ ўз даврининг вазмин ҳаёти ва ижтимоий тарангликларини акс эттиради. Шу маънода у даврнинг юксак адабиёти ва драмаси. Жейн — юраклари оёқости қилинган, бироқ ҳеч қачон майдалашмаган қаҳрамон.

Фильм ва китобларда унинг рамзи инсон қадр-қимматини кўрсатади. Ҳар қандай синовда, туҳмат ва қийинчиликларда у ўзини йўқотмайди, томошабинлар ҳар қандай жараёнда ҳам унинг юзларидаги эзгуликни кўрадилар.

Ушбу қаҳрамон ҳақида билиш учун қалбда ҳиссиёт ва юракка эҳтирос керак.


P. S: "Жейн Эйр" Шарлотта Бронтенинг машҳур романи. Асарда Жейн Эйрнинг ҳаёти, мустақиллиги, кучли иродаси ва ҳақиқатга содиқлиги тасвирланади.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

10 Jan, 20:47


Ўтган йили поездда уйга қайтишда мен ҳам хамёнимни тушириб қўйиб, Тошкентга етиб келгач ҳам билмагандим. Ичида анчагина пул ва карталарим бор эди. Поезддаги ходимлар картамдаги ёзилган банкка қўнғироқ қилиб, мени топишди. Жудаям хурсанд бўлдим, пул олишмади берсам.

Видеони кўриб, кўнглингиз ёришади

https://t.me/domlajon/10552

Imaginative Girl 🦢

08 Jan, 21:40


(X) Тwitterни тушунмайман

Oдамлар биринчи гапни ёзиб, кейин пастда ўзларига ўзлари жавоб ёзишади.🤣

Ундаги изоҳларини ўқиш — мен учун детектив ҳикоя ўқигандек: биринчи жавобда жиноятчи кимлигини биласан, иккинчисида нима учун тўпалонлигини, учинчисида эса ўқишни бошлаганингга пушаймон бўласан.😵‍💫

Изоҳларни миям худди устма-уст очилган торт қутисини бирма-бир ёпишдек кўради — охирида қаердан бошланганини унутиб юбораман. 🫣

Твиттердан вундеркиндлар фойдаланса керак. 🥸

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

08 Jan, 20:13


Баъзи аёллар бўянмайдилар, чунки кулгичлари бор.

Баъзи аёллар тақинчоқ тақмайдилар, ўрнига кўзлари бор.

Баъзи аёллар сўзга эҳтиёж сезмас, чунки теран қарашлари бор.

Баъзи аёллар эса қурол ишлатмайдилар, ўрнига ўқдек табассумлари бор.

©️Ozdemir Asaf

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

08 Jan, 13:20


Овчилар ва "ўлжа"лар

🦊Овчилар ёки тулки табиатлилик: Фаол ва ташаббускор, одатда барча билан ширинсўз, бундай шахслар ўз мақсадларига фаол ҳаракат қиладилар, вазиятни қўлга олишга интиладилар.

Стратегик: Улар "ўлжа"ни қандай қўлга киритиш ҳақида олдиндан режа тузадилар, ҳис-туйғулардан кўра мантиққа амал қиладилар.

Улар рақобатдан қўрқмайдилар ва кўпинча ғолиб чиқишга интиладилар. Ҳеч кимни ўзларига дўст сифатида кўришмайди, улар учун фақат рақобат мавжуд.

Овчи табиатли одамлар айёр ва маккор бўлиб, кучли манипулятор. Бундай табиатли эркаклар ўзларидан содиқ дўст ясашса, аёллар сохта Золушка ясашади. Ва ҳаётда муваффақиятлироқ бўлишади.

😔 Ўлжалар:

Меҳрибон ва ишонувчан: бошқаларнинг таъсирига тез бериладилар, манипуляцияга мойил, ўта тўғрисўз.

Қаршилик кўрсатишдан қўрқишлари мумкин, бу эса уларни "ўлжа" қилиши эҳтимолини оширади.

Улар кўпинча ҳис-туйғулар билан иш кўрадилар, шу сабабли овчиларнинг манипуляциясига тушиб қолишлари мумкин.

Тўғри одамларни " ўлжа" деб ҳисоблаш адолатсизлик, албатта, бу одамлар ўзининг соддалиги ёки қонун-қоидага кучли амал қилиш одати сабабли манипуляция қурбони бўлади. Уларни доимий "ўлжа" деб қараш ҳам тўғри эмас, чунки соддалик ва ҳалоллик баъзи вазиятларда кучли томон ҳам бўлиши ҳам мумкин.

Ҳаётдаги мувозанат қонуни, яхши ният қонуни ҳам катта кучга эга бўлиб, тўғрилик яхши ният билан бирга қоришганда, албатта улкан муваффақиятлар келтира олади, деб ҳисоблайман.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

07 Jan, 19:20


Ҳақиқатни гапирган ҳеч кимга ёқмайди, мулойим супургилар ёқади. Мулойим супурги бўлинглар 😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

07 Jan, 10:49


Болалигимда нонни ўртасини ҳеч ким емасди, мен олиб ҳар сафар еб туриб, "Мен катта бўлсам шаҳарнинг марказида яшайман" дердим. Бу гапни кимдандир эшитиб олгандим, яъни нонни ўртасини еса центрда яшашини.🤣

Ўсмирликда: Ҳар куни ойим саҳар уйғотиб кўча супуртирганларида "Бировни уйига борсанг ҳам шунақа қуёш чиққунча ухлайсанми?" "Мен келин бўлсам ҳеч қачон саҳар туриб кўча супурмайман!" 👿

Укаларим билан урушсак, ойим уларни ёнини олиб, "Сен каттасан" десалар: "Ҳали уйингиздан кетай 3 ойлаб мeни кўрмайсиз!" 😣"Ҳеч йўқ бир ойда бир кел қизим", бола онгим билан: "Йўқ, ҳеч қачон!"

Ҳозир шаҳарнинг энг марказида яшайман, ҳақиқатдан ҳам кўча супурмадим, ойимни қанча ҳаракат қилсам ҳам ойлаб кўролмайман...

Ноҳақлик бўлиб туюлган нарсалар аслида ўзимнинг онгсиз равишда қилган "яхши ниятларим" экан. 🫣

Сиз ҳам бу ҳақида ўйлаб кўринг.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

07 Jan, 10:31


Биз нимага ишонсак — ўша содир бўлади.

Биз нимани ният қилсак — ниятимиз амалга ошади.

Ҳаётдан кутганларимиз — ҳаётимизга киради.

Бу китобий гаплар эмас, чуқур кузатув ва шахсий тажриба хулосаси.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

05 Jan, 22:35


Янги йил саргузаштлари ҳақидаги (2023-2024) кўп киноларни кўриб чиқдим. Энди бемалол келаси декабрьгача ўқиб, ишлаб юрсам бўлаверади))

Бу қувноқ фильмлар одамга энергия беради🔥Сиз қайси фильмларни кўрдингиз?

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

05 Jan, 13:36


Зўр тест экан

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

05 Jan, 13:36


https://www.gazeta.uz/
“Bu gapni kim aytgan?” testida men 15 ta savoldan 15 tasiga to‘g‘ri javob berdim. Siz ham o‘z xotirangizni sinab ko‘ring — ko‘ramiz, mendan ko‘proq toparmikinsiz yoki yo‘q? Test bu yerda — uz/2025/01/04/who/

Imaginative Girl 🦢

05 Jan, 05:31


Жудаям таъсирли🥺

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

05 Jan, 05:29


​​Oпра Гэйл Уинфри 

У ўзининг қийин ўтган болалиги ва турли ҳаёт тўсиқларга қарамай, дунёнинг энг муваффақиятли аёлларидан бирига айланган.

Опра камбағал оилада туғилган ва оғир шароитларда ўсган. У пулсизликдан ташқари, зўравонлик ва тажовузларга ҳам дуч келган. Лекин булар уни синдира олмади – аксинча, бу тажрибалар унинг кучли ва қатъиятли шахс бўлиб етишишига туртки бўлди.

Опра радиода бошловчилик фаолиятини ўсмирлик йилларидаёқ бошлади. Овозининг кучи ва табиий истеъдоди унга тезда омма эътиборини қозонишга ёрдам берди.

1983-йилда Опра Чикагодаги кичик ток-шоуни олиб боришни бошлади. Бу шоу қисқа вақт ичида оммалашди ва кейинчалик "Тhe Оprah Winfrey Show" га айлантирилди.

1986-йилдан 2011-йилгача давом этган шоу телевизион тарихдаги энг машҳур дастурлардан бирига айланди.

У интерактив ва самимий услуби билан томошабинларни ўзига жалб қилди ва халқнинг меҳрини қозонди ва дунёнинг энг бой ва таъсири кучли аёлларидан бирига айланди.

Опра ўзининг Harpo Productions (Опра тескари ёзуви) компаниясини ташкил қилиб, ўз дастурларини ишлаб чиқара бошлади. Бу уни тадбиркор сифатида ҳам муваффақиятли қилди.

2011-йилда у ўзининг кабел телевиденияси тармоғи – ОWN (Оprah Winfrey Network) ни ишга туширди.

У адабиёт ва китоб ўқишни тарғиб қилувчи "Оprah's Book Club" ни яратди, бу эса миллионлаб одамларга ёрдам берди.

2025-йил ҳолатига кўра, Опранинг умумий бойлиги тахминан 2,5 миллиард АҚШ доллари ни ташкил этади.

У Форбес рўйхатидаги дунёнинг энг бой аёлларидан бири бўлиб қолмоқда.

Унинг таъсири нафақат молиявий соҳада, балки маданият, таълим ва жамият ривожига қўшган ҳиссасида ҳам сезилади.

Опра таълим ва аёллар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга катта маблағ ажратади.

У Жанубий Африкада Оprah Winfrey Leadership Academy for Girls'ни очади.

Табиий офатлар ва бошқа оғир пайтларда у катта миқдорда хайрия ёрдамлари кўрсатган.

Опра турли хил ижтимоий ва руҳий мавзуларда бошқаларни илҳомлантиришда давом этмоқда.

Шахсий ҳаёти

Опра узоқ йилдан бери Стедман Грэм билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Опранинг ўз фарзандлари йўқ, лекин у минглаб қизларга ва ёш авлодга руҳий "оналик" қилади.

Мукофотлари

1. Эмми мукофотлари – Телевизион соҳадаги муваффақиятлари учун бир нечта мукофот соҳиби.

2. Оскар номинацияси – "Тhe Color Purple" фильмдаги роли учун.

3. Президент мукофоти – Барак Обама томонидан тақдим этилган "Президентнинг Озодлик медали".

4. Тime журнали уни бир неча бор "Дунёдаги энг таъсирчан 100 шахс" рўйхатига киритган.

Опра Уинфри ўз кучи билан муваффақиятга эришган, дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар ҳаётини ўзгартирган ва уларга илҳом берган шахсдир.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

04 Jan, 14:34


Нега шунақа лабини чўччайтириб расмга тушишади?

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

04 Jan, 14:25


Бутун йиққан-терганини тўйга, қандайдир маросимларга сарфлаб, дабдаба билан ўтказиш қанчалик хатолигини реал ҳаётда доим гувоҳи бўламиз.

Оилада кутилмаган ҳаражатлар учун доим пул асраб қўйиш керак, айниқса соғлик масаласига. Соғлик ҳар қандай ритуал, ҳар қандай нарсадан биринчида туриши керак.

Масалан, дабдала тўйдан сўнг, кутилмаганда оиланинг бирор аъзоси мураккаб операция талаб қилинадиган оғир ҳолатга тушиб, ҳаёти хавф остида қолса... Шунақа ҳолатларда тўйдан пулни аямаган одамлар чорасиз аҳволда қолиши мумкин.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

04 Jan, 14:02


Ортиқча масъулият ҳисси руҳий босимга олиб келади

Бу ҳолат, айниқса, инсон ўзига катта талаблар қўйганда ёки атрофдагиларнинг ундан юқори натижалар кутишларига жавоб беришга ҳаракат қилганда учрайди.

Ортиқча юк: Кўп масъулиятларни ўз зиммасига олиш инсонни жисмонан ҳам, руҳан ҳам чарчатади. Бу кўп ҳолларда ўзини жавобгар ҳис қилиш билан боғлиқ.

Муваффақиятсизликдан қўрқиш: Масъулиятли одамлар муваффақиятсизликка ёки кимнидир ранжитишга қўрқиб, ортиқча хавотирлана бошлайдилар. Бу хавотир руҳий босимнинг ўсишига сабаб бўлади.

Танаффус йўқлиги: Масъулиятли бўлиш билан бирга, ўзингизга вақт ажратмаслик стресс ва чарчоққа олиб келади.

Танқидлар: Атрофдагиларнинг танқиди ёки юксак талаблари инсонда руҳий босимни кучайтириши мумкин.

Ҳамма ишни идеал қилишга уриниш, перфекционистлик стресс манбаи ҳисобланади.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

03 Jan, 18:32


​​Абдул ва қиролича Виктория

Абдул Карим (1863–1909) Ҳиндистонда туғилган бўлиб, у қиролича Викторияга яқин маслаҳатчи ва шахсий ёрдамчи бўлган. Бу тарихий муносабат тарихдан ўчирилган бўлиб, ўтган асрнинг охирларида маълум бўла бошлади.

Абдул Карим 1887 йилда, қироличанинг тож кийдириш маросимининг 50 йиллигини нишонлаш доирасида Англияга борган. Аввалига у саройда оддий хизматчи бўлиб иш бошлаган, аммо қиролича унинг билими ва самимиятидан таассуротланиб, унга алоҳида эътибор қаратган. Қироличани ҳамма ўлимини кутар, Абдул эса уни инсон сифатида қадрларди. У тез орада қироличанинг маслаҳатчиси ва ўқитувчиси бўлиб қолди. Абдул қироличага урду тилини ўргатган, шунингдек, Ҳиндистон маданияти ва ислом дини ҳақида маълумот берган.

Қиролича Виктория (1819–1901) ўз навбатида Абдулни ўзига яқин дўст ва ишончли шахс сифатида кўрган. Унинг Абдул билан муносабати саройдаги бошқа хизматчилар ва оила аъзолари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, чунки улар Абдулнинг бундай юқори мақомга эришишини ёқтирмаганлар. Шунга қарамай, Виктория Абдулни ҳимоя қилган ва унга юқори мавқе берган.

Абдул Карим Ҳиндистоннинг Британия мустамлакаси бўлган даврида яшаган, шу сабабли унинг қироличага яқинлиги сиёсий жиҳатдан ҳам аҳамиятли эди. Бу муносабат орқали Виктория Ҳиндистоннинг анъаналари ва аҳволи ҳақида бевосита маълумотга эга бўлган.

Қиролича Викториянинг 1901 йилдаги вафотидан сўнг, Абдул Каримга катта босим ва ноҳақликлар қилинган.
Виктория вафот этганидан кейин унга яқин шахслар, жумладан, унинг ўғли ва вориси қирол Эдвард VII Абдулни дарҳол саройдан ҳайдади. Унга Англиядан Ҳиндистонга қайтишни буюрдилар ва Абдул бу буйруққа бўйсунишга мажбур бўлди.

Унинг оиласи Абдулга қиролича томонидан берилган барча мол-мулк ва совғаларни тортиб олди. Шунингдек, унинг Британиядаги яшаш ҳуқуқи бекор қилинди.

Абдул Карим ва Виктория ўртасидаги ёзишмалар муҳим тарихий аҳамиятга эга эди. Бироқ, қирол Эдвард VII ва бошқа сарой амалдорлари бу хатларни ва бошқа ҳужжатларни йўқ қилишга қарор қилишди. Бу қироличанинг Абдулга бўлган эътиборини тарихдан ўчиришга бўлган уриниш эди.

Абдул Карим Ҳиндистонга қайтиб, Агранинг четидаги уйида ҳаёт кечирган. Аммо у ҳукумат томонидан назорат қилинган ва ўзига нисбатан камситишларга дуч келган. Унинг мавқеи туширилган ва у ўзини четга сурилган ҳолда сезган.

Абдул Карим 1909 йилда, қироличанинг вафотидан салкам саккиз йил ўтиб, юрак хасталиги туфайли вафот этди. Унинг қўллаб-қувватловчиси ва ҳимоячиси бўлган Виктория йўқлигидан кейинги ҳаёти унинг учун оғир бўлган.

Абдул Каримнинг тарихий шахси ўтган асрнинг охирларигача кўпчилик учун маълум бўлмаган. Бироқ, унинг тарихини тиклашга қаратилган тадқиқотлар ва асарлар туфайли у Британия-Ҳиндистон муносабатлари тарихи учун муҳим шахс сифатида эътироф этилди.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

03 Jan, 18:13


1-январь куни эрталаб китоб дўконига тушдим. Шаҳар бутунлай уйқуга ғарқ бўлгандек эди. Кўчаларда деярли инсонлар йўқ, ёмғир остида бир аёл қушларга ўғли билан дон бераётганини кўрдим, холос. Тирикчилик ғамида ҳам дўконлар очилмаган, саноқли китоб дўконлари очиқ экан. Янги йилдан олдин ҳам китоб сотиб олганимга қарамай, бир мунча китоб сотиб олдим. Дам олиш кунлари ҳам якунланди. Бу китоб ҳақида тассуротларимни кейинроқ ёзаман. Агар кимдир ўқишга яхши китоб қидириб юрган бўлса тавсия қиламан.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

02 Jan, 16:35


Поездда ҳам шунақа 😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

02 Jan, 13:42


Адашмасам бу йигитга кўп марта "чора кўрилган", маъмурий жазо камлик қиляпти шекилли

https://t.me/uzbekistanofficial/91103

Imaginative Girl 🦢

02 Jan, 13:27


Ҳалиям шунақа ўтирибсизларми? 😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

01 Jan, 14:48


​​Ўтган 2024-йилда мен учун кашфиёт бўлган инсон — бу Чампион Курт Тойч. Чампион Курт Тойч америкалик олим, инсон хулқ-атвори соҳасидаги тадқиқотчи ва ИДЕАЛ-Тойч усулининг муаллифи.

Унинг илмий фаолияти психогенетика ва генофизика соҳаларида бўлиб, у ўзининг рафиқаси Жоэл Мари Тойч билан биргаликда генограмма, B.I.D. (Basic Inner Direction) ва супрасенсор қабул қилиш (ССВ) каби тушунчаларни ишлаб чиққан.

Тойч ва унинг рафиқаси биргаликда бир неча китоблар ёзишган. Улар ўзларининг ИДЕАЛ-Тойч усули орқали шахсий самарадорликни ошириш ва муваффақиятга эришишга қаратилган кўплаб семинарлар ўтказганлар.

Тойчнинг илмий ютуқлари ва амалий ишланмалари кўплаб инсонларга ўз ҳаётларини яхшилашга ёрдам берган ва унинг асарлари ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

01 Jan, 09:15


Мени болалигим😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

01 Jan, 01:07


Иродага боғлиқ бўлган нарсаларни янги йилдан бошлайман, деб ўзига-ўзи сўз берганлар диққатига! Бошлаймизми))
🏃‍♀️🥗📚

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

01 Jan, 01:01


Ҳамма тинчми? Оғриқлар, оғирликлар йўқми))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

31 Dec, 18:22


Яна ким ўзи пиширган овқатни ўзи ейишга иштаҳаси бўлмайди? Бошқалар пиширса мазали туюлади☺️

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

31 Dec, 18:17


Янги йилга дастурхон безаб, кўзи билан тўйиб қоладиган фақат менманми)))🥗

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

31 Dec, 18:12


🎄Келаётган янги йил барчангизга муборак бўлсин!
🥳 Барча оилаларга бахт, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, бойлик, барака, шахсий ўсиш, ютуқлар ва янги муваффақиятлар тилайман.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

30 Dec, 07:20


Янги йилда мазза қилиб банка очиб еймиз)))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

29 Dec, 06:32


«Дорисиз жаннатларга кетган болалар». «Док-1 Макс» иши қурбонлари хотирасига бағишланади

«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/12/29/dok-1-maks/

Telegram | Instagram | YouTube

Imaginative Girl 🦢

28 Dec, 16:24


Ибн Сино ҳақидаги фильм экан, шу парчани кўриб қолдим. Кимдир биладими ўзбек тилида ҳам борми?


https://youtu.be/YSdrjwF6G2s?si=r8JlvuZsMkQnrhWW

Imaginative Girl 🦢

28 Dec, 08:08


"Мен жуда ҳам қаттиқ ўқишим керак эди. Фақат ўқишни яхши кўрганим учун эмас, мавжуд вазиятдан чиқиш, оилам келажагини ўзгартириш учун ҳам қаттиқ ўқишим керак эди. Мени ҳам ҳамма қатори хотиржам телевизор кўргим келарди, телефон ўйнагим келарди, лекин мен вақтдан ютқазишни хоҳламасдим. Мен ростан ҳам талабчанлик ва интизом билан, кам ухлаб фақат ва фақат ўқидим, орзуларим ҳам ушалди, ҳаммасига ўз кучим билан эришдим. Лекин бир кун келдики, мен ҳаётда нафақат" қаттиқ кўникмалар", "юмшоқ кўникмалар"ни ҳам ўзлаштиришим керак бўлганини англаб етдим. Менда" юмшоқ кўникмалар" мутлақо йўқ эди деб айтолмайман, мен креатив фикрловчи инсон эдим, лекин ўта тўғрисиз ва тўғри ниятли инсонга айланиб қолган эдим, ҳудди китоблардагидек. Бу эса ҳамма борган жойимда улкан омадсизлик келтирарди. Мен ҳайвоний сифатларни— тулкилик, очкўзлик ва йиртқичликни билмас эдим... "

"Менинг кундалигим" дан

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

28 Dec, 06:06


Ҳакамликка бошқа одам қуриб қолганми? Шунақа кўрсатувларни умуман кўрмайман, чунки бошига тож кийгандек ўтиришади баъзилари. Кейин, тв га чиқадиганлар камроқ макияж қилиши тарафдориман.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Dec, 18:45


Ҳайвонлар оқ кўнгил бўлади

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Dec, 16:53


Туғма талант. Ҳар ким ўзининг туғма талантига кўра касб танлашга имкон яратилганда эди, дунё янада гўзал бўлган бўларди.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Dec, 15:45


Агар катталар болаларни юрагига нафрат уруғини экаётганини гувоҳи бўлиб қолсам жудаям қаттиқ жаҳлим чиқади. Одамларни ёмон кўришга ўргатиш, болани меҳрсиз қилиб ўстириш оқибатини ҳам охирида шу ота-онанинг ўзи тортади.

Она ўз эрининг оила аъзоларини, ота эса аксинча томонни болаларга ўз стандартлари билан баҳолашни ўргатади:

"Бувинг мени доим ҳафа қилади"

"Амманг —заҳарли илон"

"Фалончи фалондака"

"Сен уларга ўхшама"

Бу ўтакетган хато фикрлаш бўлиб, болага нафақат ота-онанинг, бобо-бувилар, амма, амаки, хола, тоға, келинойининг меҳри зарур ва бу меҳрда ўсган бола келажакда барчага муҳаббатли бўлади, деб ўйлайман.

Мурғак пок қалбли болани қалбини билмай булғаётган айрим оналар ўзларининг оилавий муаммолари ва келишмовчиликларига фарзандларини аралаштирмасликларини хоҳлардим. Барибир жабрини кейинчалик ўзлари тортишади, бошқа(улар "ёмон" кўрсатаётган) қариндошлар эмас.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Dec, 05:57


Болани қаттиқ ва тез-тез жазолаш унинг ичида агрессия ҳосил қилади

Жамиятимиздаги кўплаб инсонларда, шу жумладан, болалар ва ўсмирларда ноўрин агрессия мавжудлигини кузатяпмиз. Агрессиянинг келиб чиқиш илдизларига тўҳталиб ўтамиз.

Жазолашнинг ҳаддан ташқари қаттиқ шакллари бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатади ва у ўз ҳис-туйғуларини бошқаришни ўрганиш ўрнига, тажовузкорликни норматив хулқ-атвор сифатида қабул қилиши мумкин.

Намуна бўлиш эффекти: Агар бола қаттиқ жазо орқали низоларни ҳал қилишни кўриб ўсса, у шундай услубни бошқалар билан мулоқотда ҳам қўллашни ўрганиши мумкин.


Ички норозилик ва стресс: Тез-тез жазоланиш бола ичида норозилик ва стресс ҳосил қилади, бу эса характердаги агрессияга айланиши мумкин.


Ўзини ифода қилишга тўсиқ: Қаттиқ жазолар бола учун ўз ҳис-туйғуларини ифода қилишнинг соғлом йўлларини чеклайди, бу эса ички салбий ҳисларни кучайтиради.

Хавфсизлик ҳиссининг пасайиши: Жазо бола учун ҳимоя ва севги муҳитини заифлаштириши мумкин, бу эса уларнинг ҳиссий барқарорлигига таъсир қилади.

Нима қилиш керак?

Қаттиқ жазо ўрнига, муаммоларни ҳал қилиш учун конструктив ва тарбиявий услублар ишлатилиши тавсия этилади, масалан:

✓Бола хатти-ҳаракатининг сабабини тушунишга ҳаракат қилиш.

✓Унинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш ва муаммоларни очиқ муҳокама қилиш.

✓Қоидаларни юмшоқ ва изчил тарзда ўргатиш.


Бундай ёндашувлар болада соғлом хулқ-атвор шаклланишига ва агрессияни камайтиришга ёрдам беради.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Dec, 04:52


Кимда икки хислат—беғуборлик ва ақл-заковат бўлса, унга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Бу икки фазилат уни ўз-ўзини англашдек якуний мақсад сари етаклайди.

©️Китобдан

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

23 Dec, 12:37


Ҳамма жойда шунақа шекилли 😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

22 Dec, 15:55


Давоми 👇

Ўлгандан кейин, ундай аёл ҳақида номигагина яхши гаплар айтишади, эр жонвор сразу иккинчисига уйланиш пайига тушади, (қаранга, лекин ўша эр учун аёл ҳаётини бағишлашга тайёр эдия), болалар ҳам бир кун онани йўқотиш дардини унутади, ҳаёт яна шундай давом этаверади. Ўша яхши қиз эса, нормально яшадими, йўқми, ўзиям жавобини билмай ўлиб кетади…

Ая, шуям ҳаётми?

Олийжаноб инсонлар кам.

Инсонлар орасида ҳам аслида йиртқичлар оламидаги қонунлар ишлайди. Беҳбудий бобомиз нима деганди? Ҳақ олинур, берилмас деганди. Бу ҳаётда ҳеч ким ҳеч нарсани қўлингизга мана сенга деб тутиб турмайди. Ҳаммаси тортиб олинади! (Қўрманг ая, бировнинг пули ва эрини тортиб олишни назарда тутмаяпман, бошқа нарсаларни айтяпман, астағфириллоҳ)🤣

Ва 2025 йилдан ўз олдимга қўйган асосий мақсад: яхши қиз бўлмаслик!!!

Янги йилда Янги Мадина! Қалей, чёткийми?

Madina Rajabova

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

22 Dec, 15:55


Ая, шу ўтириб-ўтириб ўйлаб қоламанда. Ҳаётда нисбийлик бунча кучли. Сиз мана бу яхши, мана бу ёмон деб айтган нарсаларнинг ҳаётда умуман тескарисини кўряпман.

Мана масалан, сиз эсимни таниганимдан бери, йигитлар билан гаплашма, уят бўлади, қиз боланинг репутацияси “тоза” бўлиши керак деб жуда-жуда кўп уқтирдингиз. Айтганингизга амал қилдимми? Қилдим. Сиз ўқувчилигидан, шунчаки йигитлар билан “гаплашадиган” қизлардан нафратланишимни айтганмидиз, айтгандиз. Мен нафратландим. Мен учун дунёда йигитлар билан гаплашадиган қизларданда ёмон, жирканч, маҳлуқ йўқ эди. Улар умуман ҳурматга лойиқ эмасди.

Ая, мана атрофимдаги инсонларни кузатиб туриб ўйлайманда, қанчадан қанча ақлли, тарбияли аёл-қизлар бор. Лекин нега уларнинг кўпчилиги бахтли эмас? Яъни, бахтли эмас деганда нимани назарда тутяпман: Ну шахсий ҳаётида бахтлимас, хуллас. Эр масаласида омади чопмаган дея қолайлик. Ахир бизда эрсиз аёл ҳеч киммаску. Мен бундай ўйламайман. Лекин негадир бошқалар шундай ўйлашадида. Шунга айтяпман.

Ая, биласизми, нима? Ўша сиз нафратланишимни, умуман яқинлашмаслигимни айтган, 16-18 ёшлигидан йигитларни пайпоқдек алмаштирган қизлар ҳозир тўғриси бахтлидек кўринади менга. Сиз нима дегандиз? Ўшанақа қизларга бирорта йигит уйланмайди дегандиз. Йўқ, ая! Уйланишди. Уйланганда ҳам такооой, крутооой, йигитлар уйланишди. Ўша кўпчилик қизлар орзусидаги оқ отли “шаҳзода” йигитлар уйланишди. Ўша қизни севганидан телба бўлиб қоладиган даражада кучли севвдиган йигитлар уйланишди. Ўша қизларнинг 2-3 талаб боласи бор. Кунда эрим бундай гул берди, ундай гул берди, туғилган кунимга квартира, машина совға қилди деб ёзишадида. Улар бахтли эмасми? Ҳар куни 9-10 соатлаб ишхонада “чирийдиган” қизга, менга, тўғриси, бахтлидек кўринади шулар. Йўқ, йўқ, мен нолимайман. Ҳолатим яхши, ёмон эмас. Лекин негадир қалбимнинг бир жойида тўлмас бир кемтик бор. Негалигини тушунмайман.

Ая, сиз жуда яхши аёлсиз. Умрини эрига, тўртта боласига бағишлаган, керак бўлса, эри учун жонини ҳам гаровга қўядиган бир фариштамисол аёлсизда. Тўғриси. Лекин негадир эсимни таниганимдан бери дадам сизга гул узатганини кўрмаганман. Ҳа, дадам сизни ҳурмат қилади. Менга ҳам роса кўп айтган: аянг менга қилган яхшилигини билмасам, кўр, ношуд бўлган бўламан деб. Ҳа, чиройли гаплар. Лекин, нима десам экан, гул барибир бошқачада. Тўғри, ўзбекнинг ота-онаси жуда андишали, фарзанди олдида жуфтига меҳрини кўрсатавермайди. Лекин минг андишали бўлсада, фарзандлар ота-онаси бир-бирига меҳрли эканини, бирга бахтли эканини сезиши, билиши керак экан. Эмоциялари бўғилган, занжирланган, сиқилган катталарнинг худди шундай эмоциялари бўғилган, занжирланган, сиқилган, меҳрга қизғанчиқ болалари… хммм, майли, менталитетимиз барибир бошқачада. Дунёда нима ривожланса, ҳаммасига тескари юрадиган. Ҳай майли… энди нимаям дердим.

Биласизми, ўша йигитларни пайпоқдек алмаштирган қизлар бундоқ ўйлаб қарасам, қўрқмас қизлар экан. Биласизми улар нимадан қўрқишмаган? Атрофдагиларнинг улар ҳақидаги фикрларидан. “Фалончи яхши қиз” деган гап уларга нафиг ҳеч қачон керак бўлмаган. Улар ўз ҳаётининг доим марказида бўлишган. Ўз ҳаётларини яшашган. Хато қилишдан қўрқишмаган. Ўз ҳаётлари учун ўзлари масъул эканликларини жуда яхши англаб етишган. Ўзларини қадрлашган.

Ўша қизлар мактаб ва универни қизил диплом билан битиришданда муҳимроқ ишлар борлигини жуда эрта англашган. Балки, фақатгина мен мана шундай яхшилик ва ёмонлик эртакларига ишониб юргандирман. Балки фақат мен соддагина бўлгандирман.

Сизнинг наздингиздаги “яхши қиз” эса аслида қўрқоқ, ҳамма учун қулай ва ўз ҳаётида фақат томошабин қиз. Ота-онаси, эри, қайнонаси, болалари ўша қизнинг ҳаётини пачоғини чиқариб, дабдала қилмайдими, у жимгина ўз ҳаётидаги фожиани томоша қилиб тураверади. Чунки ҳаёт марказида ўзи эмас. Эрга теккунча ота-онаси биринчи планда, кейин эри (уям қадрлайдими, йўқми, амримаҳол) ва қайнона, кейин эса болалари. Қарабсизки, кейин у ўлади.

Давоми👇

Imaginative Girl 🦢

21 Dec, 14:47


Агар ўша даврда туғилганимда бош кийимсизи мен бўлардим

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

21 Dec, 11:18


Янги йилга мушукча олмоқчи бўлганлар диққатига! Пародали мушукча бор, алоқа учун шу ерга мурожаат қилинг 👇

Фақат Тошкент шаҳрига берилади, сабаби йўлдан қўрқади

@Threecat3bot

Imaginative Girl 🦢

19 Dec, 18:59


Охирги пайтдаги қизиқишларим.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

19 Dec, 18:20


Кимга уйланмаслик керак?

(Шахсий фикрим)

*Фақат турецкий сериал кўриб, маиший муаммоларни гапириб юрадиганларга;

*Тиллага бурканиб олганларга;

*Китобга қизиқмайдиганларга;

*Ёлғон гапирганларга;

*Сал нарсага қўрқиб, чўчиб тушадиганларга(эртага ўғил кўрса ўғлини ҳам қўрқоқ қилиб тарбиялаши мумкин);

*Ўзини етарлича ақллиман деб ўйлайдиган пустышкаларга;

*Чақимчиларга;

*Онасига қаттиқ боғланган, болалиги руҳан тугамаган катта болаларга.

Бу сифатларни бирга яшаб кўрмай ҳам сезиш мумкин деб ўйлайман.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

19 Dec, 18:08


Одатда келинларни фақат "жертва" деб биламиз, раҳмимиз келади, ҳимоя қиламиз. Лекин, реал ҳаётда келинга қайнона ўз қизидек муносабатда бўлиб, эри ҳам "бошида кўтариб юрса", дарров ўзидан кетадиган ношукр келинларни ҳам кўряпмиз.

Баланс бузилиши билан (кимдир ўта яхши бўлиб кетиб) дарров кимдир, албатта уни тескари тўлдириб турар экан.

Шунинг учун аёлни ақлли бўлиши, китобхонлиги ўта-ўта муҳим. "Товуқмия" деган термин бекорга чиқмаган, товуқмиялардан эҳтиёт бўлиш керак, оилага кириб олса ҳаммаёқни титиб ташлайди.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Dec, 14:07


Энг чиройлиси неча кг?

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

16 Dec, 15:02


😂

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

15 Dec, 18:08


Болалигимизда уйимиздаги арча шунақа кўринишда эди. У ойимни болаликдаги арчалари 🎄

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

13 Dec, 15:21


😔Фейсбукда ўқиб қолдим, афсус яна бир аёл... 👇

"Самарқанддаги мудҳиш фожиа сабаблари ҳақида тахмин қилмайлик

Самарқандда 23 ёшли жувон Гўзал Махматкулованинг фожиали ўлими ҳақида ижтимоий тармоқларда, кўча-куйда гап-сўзлар авж олиши билан бир вақтда фожиа сабаби ҳақида ҳам турли тахминлар билдирилмоқда. Аксарият ачиниш билан марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этмоқда, уларга Оллоҳдан сабр тиламоқда.

Тахминлар орасида айбни марҳуманинг эри ва қайнонасига тўнкаш асосий ўринни эгаллаган. Бунда ҳеч ким айбсизлик презумпцияси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Албатта, ҳар ким ўз фикрига эга бўлишга ҳақли. Лекин бундай вазиятда билмасдан айбни кимгадир тўнкаш қонунбузарликка киради. Биз ҳолат тегишли идоралар томонидан холис, диққат билан ўргинилиши, фожиа сабаблари ва сабабчисини топишни талаб қилишга ҳақлимиз. Аммо суриштирув-тергов ишлари энди бошланган шароитда улар натижасини кутмасдан, “фалончи айбдор” деб уқтиришимиз тўғри бўлмаса керак.

Мен ҳам кечадан бери ушбу фожиа ҳақида ўйлаб, ҳар иккала оилани билган, Гўзални таниганлардан суриштириб айрим маълумотларни аниқлаб олдим.

Шу йилнинг баҳорида турмуш қурган Гўзал Махматкулова ҳаммаси бўлиб 3-4 ой умр йўлдоши билан яшаган экан. Шундан сўнг улар ажрашиб, кейинги 5 ой давомида жувон онасининг уйида яшаган. Бу орада нима бўлган, қандай вазиятлар юзага келганлиги текширувлар орқали аниқланар.

Гўзални билганларнинг таъкидлашича, у жуда фаол бўлган. Тиббиёт университетининг 6 курсида ўқиши билан бирга, косметолог касбини чуқур ўрганган ва соҳанинг малакали мутахассис бўлган. Уни сўраб, хизматидан фойдаланадиган мижозлари ҳам кўп экан. Ўзи жамғарма ташкил этиб, тўпланган маблағни хайрия ишларида сарфлаб келган. Мўҳтож қарияларга, бемор болаларга мунтазам ёрдам қўлини чўзиб, керакли анжомлар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳмулотлари тарқатган.

Жумладан, Гўзал Махматкулова Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига мунтазам келиб тураркан. Шифокор Дилноза Собированинг сўзларига қараганда, Гўзал дунёқараши кенглиги билан, ўзгалар дардини ўзига яқин олиши билан тенгдошлари орасида ажралиб турарди ва улар унга ҳавас билан қарашарди. Фожиадан бир кун аввал у тиббиёт марказида даволанаётган болалар учун ширинликлар юбориб, ўзи ҳам эртаси куни келишини билдирган экан.

“Аммо ўша куни кечаси мудҳиш воқеа... Биз эса уни кутгандик, бунақа бўлиши хаёлимизга ҳам келмаган эди. Минг афсус...”, – дейди суҳбатдошим.

“Шундай жувон ўз жонига қасд қилганлигини қандай изоҳлаш мумкин?”, – деб сўраганимда, Д.Собирова қуйидагиларни айтди: “Гўзал ўз жонига қасд қиладиганлардан эмасди. Унинг руҳияти соғлом, ўзи жуда оптимист эди. У фақат эзгуликни ўйлаб, эзгулик йўлида хизмат қилиб келаётган эди. Фожиа сабабларини таҳлил қилиш, ҳолат қандай юз берганлигини синчиклаб текшириш талаб этилади”.

Албатта, шундай бўлмоғи керак.

Ижтимоий тармоқларда бошқача фикр билдирганлар ҳам бор. Масалан, Настарин Буранова номли фойдаланувчи қуйидагиларни ёзган: “Ўзини улдирадиган қиз эмас, қотиллик, балки пул учун. Ҳомиладор ҳам эмаскан, эрини уйида ҳам эмаскан. Судгача чидаб туролмай ёзаверманглар”.

Бу суицидми, бахтсиз ҳодисами ёки биров томонидан уюштирилган қотиллик? Бунга албатта ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқлик киритилади деб ишонайлик. "

Тошпўлат Раҳматуллаев

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

13 Dec, 14:59


Синди ишдан келишимга овқат қилиб қўйибди))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

13 Dec, 09:31


Болаларга фанлардан ташқари ўқитилиши керак бўлган кўникмалар:

1. Молиявий саводхонлик
2. Ҳиссий интеллект
3. Тўғри танқидий фикрлаш ва муаммоларни самарали ҳал қилиш
4. Мулоқот кўникмалари
5. Ижодкорлик ва инновация
6. Вақтни бошқариш
7. Диққатни марказлаштириш (Mindfulness)
8. Касб танлаш(ўзининг кучли томонларини англаш) ва ишга кириш(резюме, суҳбат) кўникмалари
9. Замонавий технологиялардан тўғри фойдаланиш
10. Ҳаётига жавобгарликни ўз зиммасига олиш ва мустақиллик.

Ушбу кўникмаларни таълим тизимига тўлиқ мослаштириш имкони бўлмаса ҳам, уларни турли тўгараклар, маҳорат дарслари ёки дастурлар орқали амалиётга жорий қилиш мумкин.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

11 Dec, 14:38


Аёллар ва қизлар учун таълим грантлари

Local Government Scholarships (Ўзбекистон)

UNESCO ва UN грантлари

UNESCO ҳамда БМТнинг бошқа ташкилотлари аёллар таълимига алоҳида эътибор қаратади.

UNESCO-L'ORÉAL Women in Science: Бу грант STEM (Илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) соҳасидаги аёлларга мўлжалланган.


Fulbright Scholarship (AQSh)

Аёллар ва қизлар учун магистр ва докторлик даражаларида ўқиш учун халқаро грантлар.

AAUW International Fellowships (AQSh)

Америкада ўқишни хоҳлаган халқаро аёлларга грантлар таклиф қилади.

Бу грант айниқса STEM ва ижтимоий соҳалардаги тадқиқотларга ёрдам беради.

Chevening Scholarships (Буюк Британия)

Британияда магистр даражасида ўқиш учун ажратилган грант.

Ҳар йили аёллар учун алоҳида квота ажратилади.


Erasmus+ (Европа)

Европа университетларида таълим олишни хоҳлаганлар учун.

Гендер тенглигини қўллаб-қувватлайдиган дастурлар доирасида қизларга алоҳида грантлар тақдим қилинади.


Islamic Development Bank Scholarship Program

Ислом тараққиёт банки ривожланаётган мамлакатлардан бўлган қизлар ва аёлларга таълим грантларини таклиф қилади.

Барча фан соҳалари қамраб олинади.


ЮНИСЕФ ва Глобал Таълим Жамғармаси (GPE) дастурлари

Аёллар ва қизларнинг таълимга кириш имкониятини яхшилашга қаратилган.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

18 Nov, 18:37


Агар бирор инсонга нисбатан қалбингизда нафрат пайдо бўлса, уни жони узилган ҳолатда тасаввур қилиб кўринг. Ўша заҳоти юрагингиздаги нафрат эрийди ва фикрлар бизни транс ҳолатига тушириб, инсонларга яхшилик қилишни унутиб қўйганимизни тезда англаймиз.
Агарда, кимнидир жонсиз ҳолатида ҳам кечира олмасангиз, демак у сизга керагидан ортиқ ёмонлик қилган.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

11 Nov, 16:36


"Ойнага қараганимда кўринишим мени хурсанд қилмайдиган ёшга етганимда, мен фарзандларимнинг юзларига қарайман"

Мoника Бeллyччи

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

11 Nov, 16:26


БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!

Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак, опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уxламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим" деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

©️Bahodir Iskandarov

Imaginative Girl 🦢

10 Nov, 17:44


Текшириб чиқдим, ҳеч ким бўралатиб сўкмапти. Ўша фикримда қоламан— гап дунёқарашда.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

10 Nov, 16:08


Ҳаётий натижаларимиз ва характеримиз бир-бири билан узвий боғлиқ

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

10 Nov, 15:59


Шундай ўқитувчилар кўпайсин. Ҳавасдамиз🎉

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

07 Nov, 16:33


Ақлли қизалоқ Ясмина билан ота-онаси қандай суҳбатлашишига ҳеч эътибор берганмисиз? Ҳақиқий шартсиз муҳаббат муносабати❤️🧿

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

07 Nov, 12:29


Ҳиссий етишмовчилик

Спитзнинг таҳлилларига кўра, узоқ вақт давомида одамлар билан жисмоний алоқадан маҳрум бўлган чақалоқнинг соғлиги бора-бора ёмонлашади ва тузалмас касаликка йўлиқади. Боланинг ҳаётида энг муҳим стимул — бу жисмоний яқинлик орқали бериладиган стимул.

Сенсорли маҳрумлик катта инсонларни психоз ёки руҳий бузилишга олиб келади. Маҳбус учун ҳам бир кишилик камерада жазо ўташдан жисмоний қийноқларга чидаш осонроқ(Э. Берн "Транзакцион таҳлил").

Ҳиссий ва сенсорли маҳрумлик катталарда апатия(қизиқиш йўқлиги, лоқайдлик) орқали озуқага бўлган эҳтиёжда кўринади. Тўйиб овқатланмаслик/еб тўймаслик атамаларини сезгилар дунёсига кўчирсак ортиқча стимул билан мос келади.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

06 Nov, 16:58


Болалар дунёни ўз оналарининг кўзлари орқали кўришади

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

06 Nov, 16:53


Одамлар Ер юзини нафақат чиқиндилар ташлаб, дарахтларни кесиб, ҳайвонларни ўлдириб, балки ўзларининг очкўзликлари, ёмон ниятлари, нафратлари, фитна ва тажовузлари билан ҳам ифлослантиришади. Ернинг тоза муҳитини бузиб, яна ундан бойлик, мўл-кўлчилик, тинчлик кутишади...

Ўзини ўзи боқа олмайдиган ит-мушуклар қоқсуяк бўлиб ҳовлиларига овқат қидириб кирса, овқатга бўккан ҳолатда уларни тош билан уриб, қувишади, бир бурда нонга тенг қилишмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Бир-бирларига ҳасад билан боқиб, тилларида ҳамдард бўлишади, ёнларидан кетишинг билан гўригга ғишт қалашади. Ҳеч қачон чиндан яхшилик тилашмайди. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ўз овқат қозонлари қолиб, бировнинг кичкина қозончасига қошиқ тиқишади: яъни, бировнинг ҳаққини ейишга ҳаракат қилишади, иш жойларини олиб қўйишади, оилаларини бузишади. Лекин, жаннатдан умидлари катта...

Ер юзидаги энг хавфли жонзот—одамзод. Албатта, яхши, тоза ниятли инсонлар ҳам бор ва улар туфайли дунё ўз мувозанатини йўқотмай турибди. Лекин, улар камайиб бораётгани ҳам ҳақиқат. Шундай давом этса нималар бўлишини ўйласам қўрқиб кетаман. Ер юзини ифлослашдан тўҳташ керак.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

06 Nov, 15:09


Кўзимиз телефонда, хаёлимиз пул топиш, кун кўришда. Атрофимизда ким, нимадан азият чекяпти, нимадир ғами борми, мушкули борми, эътибор ҳам бермай бефарқ яшаяпмиз...

Вафот этгач, расми қўйилган таъзияларга фейсбук тўлиб кетди. Ўлгунича шунақа эсланганда, балки шундай бўлмасмиди?!

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

06 Nov, 09:13


​​Эртаклар ва реал ҳаёт: севимли Золушка мисолида

"Золушка" эртаги энг севимли эртакларимиздан бири. Эртакда бир нечта асосий ғоялар ва дарслар яширинган. Масалан, сабр-тоқат ва яхшилик мукофотланиши эртак орқали исботланади. Реал ҳаётда ҳам шундайми?

Золушка, ҳар қандай қийинчиликларга дуч келмасин, сабрли ва яхши инсон бўлиб қолади. У ноҳақ муносабатга ва адолатсизликка учрайди, лекин юрагидаги яхшиликни йўқотмайди, натижада унинг меҳнатлари ва яхши хулқи мукофотланади. Реал ҳаётда: агар биз ушбу эртак таъсирида ёки тарбиямиз туфайли меҳнаткаш, яхши хулқли бўлсак одамлар фойдаланадиган "қулай одам" га айланамиз.

Ёки яна бир ғоя — адолат ва тақдирнинг мавжудлиги. Охир-оқибат ёвузлик, яъни ўгай она ва опалар, ўзларининг нотўғри ишлари учун жазоланишади. Бу эса ҳаётда адолат борлигини кўрсатади. Реал ҳаётда эса айёр ва маккорлар оилаларни пароканда қилиб, болаларни ҳимоясиз етим қилиб кўчага улоқтиришади.

Ва яна, "Золушка" эртаги инсоннинг ички гўзаллиги ва хулқ-атвори унинг ҳақиқий қадрини белгилайдиган омил эканини таъкидлайди. Реал ҳаётда эса пул ва мавқе ҳаммасини ҳал қилади.

Золушканинг меҳрибонлиги ва ростгўйлиги унинг ташқи кўринишидан кўра муҳимроқ бўлиб, унинг ҳақиқий бахтга эришишига ёрдам беради. Реал ҳаётда эса бу "соддалик" ортидан кўплаб зарбалар келади.

Хулоса қилмайман. Ҳозирча.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

06 Nov, 09:00


Ишга мажбуран эмас, ўзингиз хоҳлаб, хурсанд бўлиб келиб ишлашингизни ўргатадиган китоблардан бири Денис Баккенингнинг "Қувонч бахш этадиган иш" (Работа в радость— Бизнес-модель будущего) китоби бўлиб, унда ходимларнинг ишга муносабати қандай бўлиши кераклиги ҳақида шундай фикрлар мавжуд:

Ходим доимо ўз меҳнатини қийматли деб ҳис қилиши кераклиги

Ходимларнинг ўз ишини қийматли деб билиши жуда муҳим эканлиги, агар ходим ўзини компаниядаги мақсад ва вазифаларга боғлиқ ҳис қилса, у ўз ишидан кўпроқ қувонч олади ва унумли ишлай олиши тушунтирилган.

Ўзини намоён қилиш имконияти

Муаллиф ходимларга янги ғояларни амалга ошириш ва инновациялар билан ишлаш имконияти бериш муҳимлигини қайд этади. Ҳар бир ходим ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатиш имконига эга бўлиши керак.

Мустақиллик ва эркинлик

Китобда ходимларнинг мустақил ишлашлари ва қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этишлари уларнинг мотивациясини оширади, деб таъкидланади. Бу эркинлик уларга ўз иш жараёнини назорат қилиш ва янгилик киритиш имконини беради.

Ҳамкорлик ва жамоавий ишлаш лозимлиги

Баккенинг ходимларни жамоа сифатида ишлашга ундовчи муҳитни яратишга алоҳида эътибор қаратади. Жамоада ишлаш орқали ходимлар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар ва ўз ишларига янада масъулият билан ёндашадилар.

Мақсад қўйиш

Ходимлар ўзларининг ишлари компаниянинг умумий мақсади ва қадриятларига қандай таъсир қилишини тушунишлари, компания миссиясини ходимлар учун тушунарли қилиб етказиш тавсия қилинади.

Иш ва шахсий ҳаёт мувозанатини ушлаш

Китобда ходимлар ўзларининг шахсий ва иш ҳаётлари ўртасида мувозанат сақлашлари учун қулай шароит яратиш муҳимлигига урғу берилади. Бу узоқ муддатли қувонч ва барқарор ишлашга ёрдам беради.

Таълим ва ривожланиш

Ходимларга доимий равишда таълим бериш ва шахсий ривожланишга шарт-шароит яратиш тавсия қилинади. Бу эса уларнинг ишга бўлган қизиқишини оширади ва компанияда узоқ вақт ишлашини таъминлайди.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

04 Nov, 16:29


Роберт Гриннингнинг "Ҳокимиятнинг 48 қоидаси" асаридаги асосий қоидалардан айримлари:

1. Ҳеч қачон устозингизни ортда қолдирманг — доимо устозингизга эҳтиром кўрсатинг ва унинг обрўсини тўкишдан сақланинг.

2.Тепага кўтарилганингиз сари сизга ҳасад кучаяди. Ўзингизни душманларингиздан ҳимоя қилинг — ҳеч қачон ўз ниятларингизни ошкор этманг, уларни сир сақланг.

3. Камроқ гапиринг, кўпроқ эшитинг— кўпроқ сукут сақлаш орқали таъсирлироқ бўласиз.

4. Ҳар қандай шароитда кўпроқ ўз устингиздан ҳукмронлик қилинг— ўз-ўзингизга ва атрофингиздаги воқеаларга ҳукмрон бўлинг.

5. Ҳар доим диққат марказида бўлишни билинг — инсонлар сизнинг борлигингизни ҳис этишлари керак.

6. Ҳар қандай мағлубият ёки омадсизликни яширин сақланг — омадсизликларингизни кўрсатманг, муваффақиятли ва кучли кўрининг.

7. Душманларни доим яқинда ушланг — душманларни назорат қилиш учун уларни назоратда ушлаш муҳим.

8. Ўз кучингизни фақат зарур бўлганда ишлатинг— кучни тежаш ва фақат керак бўлганда кўрсатиш стратегик аҳамиятга эга.

9. Эътиборни жалб қиладиган ва маҳобатли нарсаларни яратинг— диққатни жалб қилиш учун эстетик жиҳатдан сезиларли ишларни амалга оширинг.

10. Рақибларингизнинг ниятларини тушунишга ҳаракат қилинг— уларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб, келгуси қадамларни режалаштиринг.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

31 Oct, 19:35


Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://t.me/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy

Imaginative Girl 🦢

30 Oct, 19:37


😖Савол: Ҳаммани кўз ўнгида шунақа урса, ҳеч ким йўқлигида қандай ураркин?!

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

28 Oct, 16:02


Зўравонлик занжири

Эр хотинни уриб, сўкади.

Хотин болани уриб, сўкади.

Бола укасини уриб, сўкади.

Ука боғча, мактабда дўстларини уриб, сўкади.

Домла университетда талабаларни сўкади.

Талабалар дарс берса ўқувчиларни уриб, сўкади.

Раҳбар ишчиларини сўкади.

Болалар кўчадаги ожиз ҳайвонларни уради, бир-бирига сўкиниб гапиради...

Мулла интернетда маъруза пайти ўзига қарши фикрлиларни сўкади...

Ва яна ҳамма "мусулмонман" деб кўкрак керадиган бу жамиятда, тили ва қўли билан бировга озор бермайдиган инсонгина муслимлигини ҳам ҳамма яхши билади((

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

28 Oct, 04:12


50-100 минг бўлса ҳам ёрдам қилиб, тилсиз, ожиз ҳайвонлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшайлик🙏

Imaginative Girl 🦢

28 Oct, 03:36


HURMATLI DO'STLAR,

biz veterinariya klinika to'lovini to'lashda yordam so'raymiz,
suratdagi mushuklar Ekolog ko'ngillilari tomonidan boshpanasiz hayvonlarni tutish xodimlari qo‘llaridan qutqarib qolingan (ular hayvonlarning barchasini o‘ldirishadi). Mushuklar qari kampirga tegishli bo‘lib, o‘z kvartirasida saqlagan. Ularni ko‘paymasligi uchun sterilizasiya qilmagan, davolamagan, tagini deyarli tozalamagan.

Qo‘shnilar xonadondan kelayotgan hidga chidamay, "otlovka"ni chaqirishgan. Bir ona mushukni tutish paytida "otlovka" xodimlari bug‘ib o‘ldirishgan. Qolganlarini "Ekolog" volonterlari ulardan to‘lov evaziga olib qolishga muvaffaq bo‘lishdi. O‘ldirilgan mushuk bolalari uchun ona topildi. Ammo qolgan mushuklar hozirda "Doktorvet" veterinariya klinikasida davolanmoqda.. Klinikadan 5 kun ichida mushuklar uchun 2 million so‘m qarzimiz bor. Ularga ko‘chadan qutqarilayotgan mushuklar ham qo‘shilmoqda😔

Ushbu cheksiz oqimni hammasini qutqarishga "Ekolog" jamoat birlashmasi ko‘ngillilarining qurbi yetmayapti.

Iltimos, qo‘ldan kelguncha yordam bering. Har bir so‘m bitta jonivorning hayotini saqlab qolishga yordam beradi.

Yordam uchun
Хumo
9860120105650804
Uzkard
8600556005169196 IRGASHEVA Gulchehra nomida
Xarajatlar hisoboti quyidagi telegram guruhda berib boriladi
https://t.me/domdobraxvostikov

☘️Ekologik yangiliklarni @ekologuz sahifasida o'qing. Bizga obuna bo'ling va taklif va tilaklaringizni @eklguz_bot orqali yuboring!

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 20:15


🫠

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 20:15


Ҳар доим одамларга ёрдам бериб охирида энг ёмони мен бўлиб чиқаман))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 19:45


Шу биз эркаклар қандай қилиб ибтидоий даврларда яшаб қолган эканмиз. Бир ёнбошласак иккинчи тарафга ёнбошлашга эриниб ётамиз. Уйдаям энг кўп ухлайдиган, энг кўп овқат ейдиган, энг кўп ивирситадиган биз эркаклар.

Шу аёллар янаям бизни яхши кўришади. Нима қилдик уларга? Улар бизга кўпроқ нарса беради. Шунгаям қарамай меҳрни биз уларгамас, улар бизга беришади. Тўмтайиб телефон титкилашдан бошқа ишимиз йўқ (сенам мени ўқиб ўтирибсанда ёнбошлаб ҳозир хотинингга, онангга, қизалоғингга қарамай).

Яна биз ишдан чарчаб келамиз. Фақат биз чарчаймиз. Шунча уй ишини қилиб, ишидаям ишлаб келиб миқ этишмайди. Яна тўйда ўғлимизни ўстириб сизга топширдик дейишади катталар келинга қараб. Аслида қизни ўстириб сенга топширишди галварс. Сен ётасан қорнингни қашлаб чойни хўплаб. Ош қачон қиласан деб қўясан. Овқатдан камчилик топадиган эркакларгаю умуман каллам эррор берворади. Сал шамолласанг васиятнома ёзасан ўляпман менга қарашмаяпсан деб…

Эр ўзи нимага керак ростан?🤣

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 17:53


Эшит, эшит * сан учун 😆🤣

Видеони каналга муҳрлаб қўймасам бўлмайди, тушкунликка тушсам кўриб тураман))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 17:28


Аня Тейлор-Жой илмий нуқтаи назардан дунёнинг энг гўзал аёли деб топилибди. Гўзаллик стандартига кўзларининг жойлашуви тўғри келган, лаблари талабга жавоб бермаган. Яна 8 машҳур актриса ва қўшиқчи аёллар бор, улар инглиз, корейс ва ҳинд миллатига мансуб.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

25 Oct, 14:33


Қизлар, нарсаларни йиғиштиринглар армияга кетамиз😆

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

24 Oct, 17:24


Интригачилар

Интрига жамиятга теккан касаллик экан. Болалик ва ўсмирликда буни сезмай, соф дунёйинг билан оппоқ қўзичоқ бўлиб катта ҳаётга кириб борганингда бошланади ҳаммаси. Қизлар турмушга чиқса овсинлар, қайнсингиллар ўйинларига учраса, жинсидан қатъий назар бошқа барча иш фаолиятида турли хил фитналарга гувоҳ бўлиб, аста-секин у ҳам шу йўлдан юради ёки уни пашшадек янчиб ташлашлари мумкин ёки ақл билан ҳаммасини енгиш...

Оппоқ қўзичоқдан қонҳўр бўрига айланишинг учун сенда нима бўлмаслиги керак? Юзинг бўлмаслиги керак! Яъни, овга чиққан турли потенциалли ўйинчи шерикларингга ўз рақибингдай қарашинг керак. Дўстлик, инсоф?! Агар дўстлик қилишни, инсоф қилишни бошласанг чиябўриларга ем бўласан. Бу интригачиларнинг фикрларича, ҳамма билан сохта "яхши" муносабатда бўлиш керак, ҳаммага ширинсўз бўлиб, жонини олиш керак. Эрталаб ишга иккиюзламачилик ниқоби билан келишади ҳар куни ундай одамлар. Уларга алданиб қолма.

Интригачиларни кузатиб қанчалик қўрқоқлик билан ўз "иссиқ" жойларига ёпишишларини кўрганман: номусни, ғурурни топтаб, ўзликдан кечиб бўлса ҳам қорин ғами учун ҳар нарсага тайёрлик...

Аслида қандай бўлиши керак?

Принциплар: билимли бўл, соддадил бўл, аммо лох бўлма. Доим ҳақиқатни гапир, ҳалол ишла ва ҳалол яша, меҳнатсевар бўл, довюрак, кучли ва мард бўл, ҳамкор бўл, дипломат бўл. Ҳар доим ниятни тўғри қилиб иш бошла, тўғри муносабатга кириш. Интригачилар барибир ўйин сўнггида мағлуб бўлишини эсдан чиқарма, уларнинг ҳар қандай ютуғи вақтинчалик.

Бир куни ўзингни фитнакор тўдадан қутулиб, тоза аурага кирдим деб ўйлаганингда унданда баттар уяга тушиб қолганингни билсанг ҳам, ўзгарма. Чунки сендан таралаётган ният ва фикрлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди ва эртакдагидек энг сўнггида ўша частота билан ҳамма фитналарни эритиб ташлай оласан.

Агар ҳамма ўйин қилмай, маска киймай тўғри яшаса ва ишласа шунда ҳар ерда ривожланиш бўлади. Бўлмаса ҳеч қандай ривожланиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Интригачилар ривожланиш кушандалари.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

24 Oct, 14:32


Сайловга албатта борамиз

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

23 Oct, 14:30


Олдин мен ҳамма яқинларимни безор қилиб инстаграмдан тинмай видео рилс юборардим. Ойим ҳам яқинда инстаграмдан видео юборишни ўрганиб олибдилар, кунига қуммингта рилс юборяптилар, фақат манга. Қайтар дунё🤣Она кўриб қиз ол🤣

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

22 Oct, 18:57


Жудаям тўғри фикрни айтган. Одамлар нега кулишяпти, тушунмадим. Бизда болаликдан шунақа мавзуларга кулги, уят сифатида қараш бор.

Мактаб пайти ҳожатхона ёнига ўғил болалар тўпланиб олиб, у ерга кираётган қизларни устидан кулишарди, кўп қизлар уялиб кирмай қайтарди. Уларга қарата "Табиат қонуни, нима сенлар бу ишни қилмайсанми?" деб кириб чиқаверардим))

Болаларни "туалет" мавзусида уялтириб катта қилмаслик керак.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

22 Oct, 16:44


Одамлар 2 тоифага бўлинишади: "Декстер" сериалини кўрганлар ва кўрмаганларга))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

22 Oct, 14:46


Ҳижобни ечиб қалби ёришибди🙄Аксинча бўлади деб ўйлардим. Нимага булар рўмолни ечиб, калта кофта-шим кийиб, дарров сочини бўяб салонга югуради?! "Бетинг эшшакни терисидай қаттиқ, ҳаёсиз бўлма" деган нақл бор халқимизда. Шунинг учун ҳам ҳар бир рўмол ортида ҳаё бор, деган сафсатага қўшилмайман(тақводор аёллардан узр сўраган ҳолда🙏)

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

21 Oct, 18:45


Ўйлаб қарасам, шу пайтгача сезиш қобилиятим соат стрелкаси каби тўғри ишлаган экан. Фақат қон ҳар доим ўз ишини қилади: ДНК даги одамлардан ёмон гумонда бўлолмаслик ҳисси ҳаммани кўзимга бегуноҳ фаришта қилиб кўрсатиб, чалғитади. Бироқ, тўғри ниятли қалб билан кучли ақл бирлашса, ҳеч қандай айёрликлар бу ақлни енголмас экан. Айниқса, сенга қўшимчасига довюрак қалб совға қилинган бўлса.

Кўпинча одамлар ёнимда ўзларини билимдон, ҳаммадан энг зўриман қабилида тутишади. Мен индамай кузатаман: ўша билимларни аллақачон билсам ҳам ўзимни улардан ўрганаётгандек тутаман.

Биласизми, нега? Чунки, инсонларни четдан кузатиш жудаям қизиқарли. Нима ўйлашлари, эголари, билиш даражалари, дунёни тасаввур қилиши, мия программалари... Бир кун келиб булар ҳақда ажойиб китоблар ёзишимга ишонаман.

Ҳаётимда учраган ҳар бир вазиятни таҳлил қиламан ва мавжудлик ҳақидаги саволларимга жавоб топаман. Ҳозирги энг сўнгги жавобим: ниқоблар... Аслиятини ниқоб остига яшириб олган ожиз одамларни кузатиш... Ишонинг, бу жуда-жуда қизиқарли.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

21 Oct, 16:11


Яқинда куйиб қолдим. Медицина томонлама даволаняпман, лекин ҳамма "Ғоз ёғи ҳам сурт" деб тайинлаяпти. Сизлар нима дейсиз, ғоз ёғи муҳимми?

Imaginative Girl 🦢

21 Oct, 15:35


Бугун тил ҳақида ҳеч нарса ёзмадим. Миллати ўзбек бўла туриб, тили ўзбекчага чучук, рус мактабда ўқиганлар "оньаа тилым" деб ўзбек тилини тарғиб қилиб чиқиш томошалари билан интернет тўлди.

Иложи борича, соф ўзбек тилида гапиришга ҳар куни ҳаракат қилайлик, фақат байрам куни эмас.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

21 Oct, 14:19


Эшак табиатан ювош, меҳнаткаш ва беозор ҳайвон деб ҳисобланади. Аммо элда “Эшшак” деб хақорат сифатида ишлатилади. Шу пайтгача фаросати йўқларга шу сифат ишлатилса керак деб ўйлаб юрар эканман.

Ҳолбуки бефаросатликдан ташқари эшак қутирса ўта хавфли вахшийга айланар экан.

Мана қутирган эшшак мавриди келганда қўйларни ғажиб қурбон қилиб юборяпди.

Бечора қўйлар эса шу эшшакка ишониб юраверишганда.

https://t.me/dilnur79

Imaginative Girl 🦢

21 Oct, 13:55


Кимнидир ўрнини эгаллашга доим ҳаракат қиладиган битта тоифа бор: улар бировларнинг эрини йўлдан уради, фарзандларни отасиз етим қилади.

Бу зоти пастлар ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмагани учун ҳам ҳамма жойда бошқа бировларни ўрни уларга керак бўлади.

Зоти пастлардан эҳтиёт бўлинглар.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

19 Oct, 20:59


🐢Тошбақа ва қуён ҳикояси🐰

Ушбу машҳур ҳикоя истеъдод ва меҳнатнинг рақобатига оид ҳаёт сабоқларидан бири. Бу ҳикояда қуён тез югуришига ҳаддан ташқари ишониб юбориб кибрлангани, ўзини ғолиб деб билган ҳолда ҳаракат қилмай уйқуга кетгани, тошбақа эса секин ҳаракатланса-да, қатъият ва сабр билан йўлни охиригача босиб ўтгани ва ғалабага эришганини биламиз. Бу ҳикоя бир қанча замонавий вазиятларга ҳам мос келади, айниқса, истеъдодли лекин дангаса бўлган инсонлар ва меҳнаткаш лекин истеъдодсиз бўлганлар ўртасидаги фарқни тушунтиришда ҳам қўл келади.

Истеъдод ва табиий қобилиятлар ёхуд қуёнлар

Қуён табиий равишда тезлик ва чапдастликка эга бўлганидек, истеъдодли инсонлар ҳам кўпинча тез ва самарали ишлаш қобилиятига эгалар. Улар муаммоларни бошқалардан кўра тезроқ ечади, янгиликлар яратишда ёки муайян соҳада ғояларни амалга оширишда тенгсиз бўлиши мумкин. Аммо бу қобилиятлар камдан-кам ҳолларда етарли бўлади. Агар истеъдодли одам узлуксиз ишлаш, тинимсиз ҳаракат қилиш ва янги билимларни эгаллашга мойил бўлмаса, унинг истеъдоди вақт ўтиши билан сусаяди ёки бекорга сарфланади. Қуён образида бу кўриниш: у ўзининг табиий тезлигига шунчалик ишонган эдики, меҳнат қилишни аҳамиятсиз, деб билди ва ютқизди.

Меҳнат ва қатъият

Тошбақа мисолидаги меҳнаткашлик — табиий истеъдод берилмаган бўлса ҳам тинимсиз машқ ва ҳаракат билан намоён бўладиган асосий сифат. Баъзиларда табиий қобилиятлар етишмаслиги мумкин, лекин улар қаттиқ меҳнат билан мақсадга эришишга интиладилар. Қатъият ва сабр меҳнат йўлидаги энг кучли ёрдамчилардир. Меҳнаткаш одамлар доимий равишда ривожланишга эришишади, улар ўрганишдан тўхтамайдилар ва ўзлари учун имкониятлар эшигини очадилар.

Меҳнаткашлар

Амазоннинг асосчиси Жефф Безос ёки машҳур ёзувчи Ж.К. Роулинглар бу ҳикояга қўшимча ҳаётий мисолларидир. Улар ўз соҳаларида ҳақиқий ютуқларга фақат оғир меҳнат ва қатъият туфайли эришдилар. Роулингнинг “Гарри Поттер” китобларини яратишга имкониятлари йўқлигидан қарамай, катта меҳнат билан дунё миқёсида машҳур бўлди. Жефф Безос эса, ўз компаниясини асос солгандан бери тинимсиз ишлаши ва ҳар бир ҳаракатни катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблаши билан бошқа истеъдодли рақобатчиларини ортда қолдирди.

Кўпинча бирдан машҳур бўлиб кетган қўшиқчилар, актиёр ёки спортчиларни ҳам тез сўнганини гувоҳи бўламиз.

Қатъиятнинг аҳамияти

Меҳнат ва сабр кўпинча истеъдоддан муҳимроқ бўлиши мумкин. "Тошбақа ва қуён" ҳикояси шунга ишора қилади. Одам истеъдодли бўлса ҳам, агар у меҳнат қилмаса, унинг истеъдоди самарасиз йўқ бўлиб боради. Меҳнаткаш эса, вақтинча қийинчиликларга қарамай, ақлли ишлаш ва ҳаракат қилиш билан катта натижаларга эриша олади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, истеъдодли, лекин дангаса инсонлар тезкор натижаларга эришишлари ва тез сўнишлари мумкин, лекин узоқ муддат меҳнаткашлик ва сабр билан ҳаракат қилганлар ҳар доим ғолиб бўладилар. Меҳнат ва қатъият ҳар доим ўз мукофотини топади!

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

19 Oct, 08:29


Сиз кутубхонаси бор, ҳамда кўп китоб ўқийдиган одамдан қўрқманг. Аксинча фақат битта китоби бор одамдан қўрқинг, чунки у уни муқаддас санаб бирон марта ҳам ўқимаган бўлади.

©️Кимдир

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

18 Oct, 14:17


Ўзингни бахтсиз ҳис қиладиган жойда қолма 🤍

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

18 Oct, 09:42


​​Чойнак

Бувим чиройли чойнакда доим иссиқ чой сақлаб, биз набиралар келишимиз билан иссиқ чой қуйиб берарди. Рўза пайти "Мени ҳам уйғотинг" деб ялиниб, уйғотса бирга саҳарлик қилардим чиройли чойнакка чой дамлаб... Шунчалик ёқимли лаҳзалар эдики, бошқа бундай бахтни туймадим...

Бувимнинг айрилиқ, фарзанд доғи ва оғир меҳнатда ҳалол ўтган ҳаёти ҳам унинг қаддини букмаган, фақат тўсатдан йиқилиб қўлини синдириб олгандан кейин тўшакка михланган эди....

У доим осмонга тикилиб, кимнидир хонасига киришини соатлаб кутганини ўйласам юрагим орқага тортади... 7 фарзанд туққан аёл охири шунақа фарзандлари йўлига кўз тикиб ётса...

Ўқишдан келибоқ бувимники шошдим. Бувимни хонасига киришдан аввал ошхонага кирилади. У ерда уюлиб ётган ювилмаган идишларни кўриб юрагим сиқилди. Бувимни хонасига қайрилиб югуриб кирдим: у мени қучоқлаб йиғлади...

Тезда хоналарни тозалаб, идишларни ялтиратиб ювиб, макарондан овқат пиширдим. Овқат танлайдиган бувим очликданми ё меҳримдан хурсанд бўлиб, "Жудаям маззали чиқибди, яна бера қол" деб, ҳар оғзига қошиқ тутганимда мазза қилиб овқатланиб олди, ҳаммага овқатимни мақтаб юрди...

Ўша кунлардан кейин... у кўп яшамади, унинг уйига бориб хонасига кирдим, чойнакларни кўриб йиғлаб юбордим. Бувимнинг нарсалари ташландиқ холатга келган эди (хонасига ҳеч ким кирмай қўйган экан).

Юрагим шу қадар парчаландики, соғинч, энг яқин инсонингдан айрилиш азобини қайта-қайта туявердим...
Инсон туғилади, катта бўлиб, оила қуради, фарзандлар кўради, умрини уларга бағишлайди... Кейин эса кексайиб ҳеч кимга кераксиздай ҳис қилади ўзини... Шу пайтда бирдан ҳаёти тугайди ва у бутун умр ўзидан қизғаниб, йиққанига, уйига бошқалар эгалик қилади... Наҳотки, ҳаёт мазмуни шу бўлса?!

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Oct, 17:48


Ромео ва Жюлетта ҳикоясидан қайғули ҳикояни кўрмаган бу дунё))

Уильям Шекспир

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Oct, 08:17


Агар онангиз сизга меҳр билан тандирда нонлар ёпиб бериб катта қилган бўлса, сиз энг бахтли фарзандсиз.

Онажонларга раҳмат 🩵

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Oct, 08:14


Тўғри овқатланиш ҳар доим қиммат туради

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Oct, 05:14


Мен доим душманларимдан бир қадам олдинда юраман, улар менга чоҳ қазиган пайти аллақачон уларни ўша чоҳга қулатиб бўлган бўламан, деган экан кимдир))

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

17 Oct, 04:47


​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:

• Лондонда тили бурро тадбир уйиштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ххҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага хам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали хар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...

Ўринов Ахмаджон

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

16 Oct, 19:22


Европанинг бошқа давлатида яшайдиган ўзбек дўстим билан кўришдим - ҳар Лондонга келганида кўришиб, кечки овқат устида гурунглашамиз. Унда мени қойил қолдирадиган нарса - йўқ жойдан қандайдир лойиҳаларни бошлаб молиявий манфаат пайдо қилиш қобилияти. Шу билан бирга муҳожирларга ёрдам бериш йўлида хайрияларга ҳам бошчилик қилади. Фалсафа ва молия, дин ва сиёсатдан яхши хабардор. Ўзи Ўзбекистондаги жуда бадавлат оиладан, лекин болалигидан Европадаги интернат мактабда катта бўлган. Боболаридан бири ўз саройини жадид мактабига айлантириб, оиласи билан кичик уйга кўчиб чиққанини сўзлаб берган. Маърифат қонида бор.

Қон ўзи қизиқ нарса экан..

У билан хайрлашиб, уйгача ўйлаб келдим. Сталин унинг боболарини сургун қилиб йўқ қилиб юборган бўлса-да, яхшиям ўша миллат ойдинларининг болаларига тегмаган. Отасиз кўчаларда қолган зурриёдлар “халқ душмани”нинг боласи дея камситилсалар-да, қонларида оталарининг зиёли гени сақланиб қолган ва мана авлоддан авлодга ўтиб келяпти. Сталин барибир ниятига етмаган. Бу миллатда ҳали анча салоҳият бор.

Ibrat Safo

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

14 Oct, 18:02


Ўрганиб қолиш (кимгадир/нимагадир) туйғуси — дунёдаги энг хавфли туйғу

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

14 Oct, 17:51


​​Ёмғирли кун... У доим сокин ва шовқинли. У хонангда иссиқ кофе ичиб, ҳаёт ҳақида ўйлашга ундайди....

Болаликда дунёни жудаям тоза ва соф холда қабул қиласан, кейин эса катта одамлар сени қўлларингга уришади, қўрқитишади, ўзларини сенда қайта ясамоқчи бўлишади, хавфсирашга, гумонсирашга ўргатишади — дунёни энг хавфли жой деб, ўзимни танламаслигим керак, деб қабул қилишга ўтасан, ўзингдан, орзуларингдан воз кечасан...

Яхши инсон бўлмоқчи бўлиб, ёмонлик қилмасликка ҳаракат қиласан, аммо атрофдан аксинча сохталик қайтади. Сен ҳам сохта бўлишни бошлайсан, чунки юрагингда асл муҳаббат тугаган бўлади....

Шуларни ёзиб туриб, ичувчи қўшни рус эркакни хотини сўкаётгани, қизча йиғлаётгани эшитилди.

Чалғиш учун иссиқ кийимларимдан олиб, "Барибир бу йил киймайман" деб аҳлат тўкиш жойидаги уйча ёнига пакетда келтириб қўйдим, ичкарида аёл кичкина болаларини уриб йиғлатаётгани эшитилди.

Биз ҳаммамиз яхшимиз ва бир вақтнинг ўзида ўта ёвузмиз ҳам. Агар кўнглимиздагидек ҳаётни ҳис қилмай қўйсак яқинларимизни, дуч келган одамни янчиб ташлаймиз. Лекин, бошқача ниқоблар тақамиз: "яхши"," сахий", "мард"," ақлли", "эзилган қурбон"," бечора", "ҳаммага ишонувчан"," тақводор", "йиртқич"," қайсар", "севгиси рад этилган", "ўзига ишонган" ёки аксинча каби ниқобларни...

Менимча, софликни бари ортда қолган, болаликда қолган. Ҳозир эса жудаям-жудаям ёмон(шартли) одамга айланганмиз. Қанчалик инкор қилсак ҳам —бу ҳақиқат.

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

14 Oct, 17:17


Мен 3-Университетимни тамомлайман бир йилдан кейин, лекин келажак ҳақида шу қизчачалик аниқ-тиниқ фикрлай олмайман 😆

#devor_mingan
#jamiyat
@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

14 Oct, 17:10


Бахтли аёлгина эркакни бахтли қила олади, аёлларни бахтли қилинг🩵

@imaginative_girl

Imaginative Girl 🦢

12 Oct, 15:16


Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар

1928 йилда СССРда коллективлаштириш бошланади. 4-5 йил давом этган бу жараёнда аввал бойларнинг, сўнг ўртаҳолларнинг ерлари ва мол-мулклари тортиб олинади. Уларнинг ўзи қулоқ деб аталиб, сургун қилинади, ўлдирилади ва қамоқхоналарга жўнатилади.

👉 https://kun.uz/kr/54532921

Kun.uz расмий канали