💐💐 ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу биродарлар яхшимисилар ҳаммаларинг,
🔥 Қайтармачилар🔥
- Қайтарма ўқийдигонлар кимлиги ҳақида сизларга аниқ маълумот бермоқчиман,
-- яқинда Ўзбекистонга меҳмонга боргандим ва у ерда одамлар назарида жуда катта хурматда бўлган бир эшон бобо билан учрашдик ва меҳмон бўлдик , ва у киши билан бўлган узоқ суҳбатимиз мобайнида у кишидан қандай қилиб ҚАЙТАРМА ўқийдигон бўлганларини сўрадим , ва у киши менга оталари ўлгандан кегин анча вақтдан кегин тушларида оталарини кўрганликларини ва тушларида оталари бир хонада ётар эдилар ва атрофларида оқ кийимлик эркаклар турар экан , ва ўша эркаклар эшон бобо кириб келаётганларини Оталарига хабар берибди , ва оталари атрофдакиларга жой бўшатишларини айтибдилар , ва ўтирган заҳотлари оталарини бошлари эшон бобони кўксига бўлиб қолиб бир нарсаларни ўқиб ўғилларини оғзига дам солаётганларини кўриндилар, ўйғонганларидан кегин бир неча кундан кегин эшон бобони тоғолари келиб сиз Қайтарма қилишни ўрганиб ва шу ишни бўйнингизга олишингиз кераклигини айтиб дам сув берған эканлар , ва шундан кегин эшон бобо қайтарма қилар эканлар ўзлари бесавод одам бўлишларига қарамасдан , айтишларича одамни оғзида ( игна- сочлар - тирноқлар ) тушармиш,
- мен эшонбободан бу нарсаларни қандай чиқаришларини сўраганимда шундай жавоб бердилар,
- уларни мен чиқармайман одамларим чиқаради дедилар, яни ҳалиги оқ кийимлик ОДАМ шаклида бўлиб кўринган шайтонлар шу ишларни қилар эканлар,
- ва яна шундай нарсани айтдиларки, бефарзандлик сеҳрини очиш учун ходими сеҳирларни боғлар эканлар , яни фарзанд бўлишга қаршилик қилиб турган шайтонларни боғлаб қўяр эканлар фолбин сеҳиргарлар сингари , ўшанда мен сўрадим, ҳамма вақтҳам шу боғлашингиз иш берадими деб ??
- йўқ одамларимни кучи этмаса фойда бермайди дедилар , демак у кишини ҳамма кароматлари яни қиладигон ишлари жинлар ёрдамида экан, яни ўша одамлари ёрдамида эканлигини айтдилар, ўшанда мен сўрадим ,
- эшонбобо ўша одамларингиз ким ва нималар эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз деб ?
- йўқ деб жавоб бердилар,
- мен у кишига фаришталар фақат пайғамбарларга келишини ва Пайгамбаримиз охирги пайғамбар эканликларини ва у кишига кўрингандар шайтонлар бўлиши мумкинлигини ўйлаб кўрмадингизми деганимда жуда каттиқ ҳайрон бўлдилар ва ўйлаб кўрмаганларини айтдилар , чунки у киши маълумотлари олий экономист бўлган СССР вақтида диндан хабарлари бўлмаганлиги туфайли билмасликларини айтдилар ,
-- Азизларим қиссадан хисса нима !
-- қиссадан ҳисса шуки
1- қайтарма ўқиганда
2- ёки баъзи-бир роқийман
дейдигонлар ўқиганда
3- лулилар ўқиганда
4- қасидахонлар ўқиганда
5- бодхонлар ўқиганда
6- илгирлар ўқиганда
7- китоб очадигонлар
ўқиганда
8- жоду очадигонлар ўқиганда оғиздан тушадигон нарсалар ҳаммаси жинлар ёрдамида бўлади ва у нарсалар аслида ОДАМ ичида бўлмаган балки жинлар жуда катта тезликда одамни томоғига тикиб қайта туширадилар ўша ўзларини адаштирган малайларига одамлар ихлосни ошириш учун наьузу биллаҳи.
----- Аммо ҳақиқатдан руқя ўқийдигон Инсонларда шу нарсалар учраса у роқийлар ўзларини менга ўхшаган мутахассисларга кўрсатишлари ва муолажа олишлар зарурдир , чунки фолбину сехиргарларда учрайдигон нарсалар улардаҳам бўлаётгалиги уларни камида жинлар ахмоқ қилаётганлиги, бўлмасам Ичларига жинлар аниқ жойлашиб уларни фахирлантириб ва ўзларини жуда кучлик роқий деб ўйлашлари учун шундай ишларни қиладилар,
-- ундай роқийлар ўзлари билган ёки билмаган холатда шайтонларни малагига айланиб қолган бўлишлари мумкин ,
-- шайтонларни бу ишларни қилишларидан мақсад нима ??
-- мақсад бошқа ҳақиқий роқийлар билан фолбинларни бир бирларига ўхшаш қилиб одамларга кўрсатишдур, одамлар шу роқийлар қилганини фолбинларҳам қиладику деб фолбинларга бораверсинглар деб.
Нузу биллаҳи мин залика .
💐💐 Рустамбек домла 💐💐