Prezidentlar haqida @prezident_uz Channel on Telegram

Prezidentlar haqida

@prezident_uz


Barchasi davlat rahbarlari haqida!!!
Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik!

Bizga a'zo bo'lish:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Prezidentlar haqida (Uzbek)

Prezidentlar haqida Telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda barchasi davlat rahbarlari haqida yangiliklar va ma'lumotlar paydo bo'ladi! Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning so'nggi voqealari, faoliyatlarining natijalari, hamda mamlakatning istiqboli bo'yicha eng so'nggi yangiliklar siz bilan bo'lishadi. Agar siz ham O'zbekiston Prezidenti va uning faoliyatlariga qiziqmoqda bo'lsangiz, kanalimizga a'zo bo'lishingizni tavsiya etamiz. Yangiliklardan bir qadam oldin bo'lish uchun quyidagi havolaga o'ting: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


ДАВЛАТ СИРИ НИМА?!

Олдинлари икки одам бир масалада гаплашиб турса, суҳбат давлат сирига боғлиқ масалага бориб тақалса, ўшанда одоб, қўрқув, ҳурмат ва фуқаролик позиция нуқтаи назаридан чуқурлашмасдан ўша жойда тўхтаб қолар эди.

Чегара қўшинларига дахл қилганда, Узун ва Сароосиё тоғларидаги жангарилар, Андижон воқеалари ва бошқа жиддий ҳодисаларни давлат бошдан ўтказганда ҳам яхшими ёмонми МХХ раҳбариятида ўзгариш бўлмаган эди.

Эндичи?! Каптархона бўлиб кетди. Давлат сири қолдими?! Кланлар ўз одамини давлат сири қайнаб турган тузилма ичига олиб кирса-я?! Давлатчилик деган нарса борми?! Ичкаридаги янгиликларни биринчи бўлиб ФСБ ва ЦРУ билиб туриши нима аҳвол?! Чет эл ОАВга маълумот берадиган манбаалар кўпайгани ичимизда хоинлар кўпайганини англатмайдими?!

Масала Иноятов, Аблуллаев ёки Азизов деган шахсларда эмас балки дунё остин устун бўлса ҳам тўхтовсиз ишлашни давом этирадиган тизимни фалаж ҳолатига келганида. Керак бўлса Президентлар алмашса ҳам махфий тизимда ўзгариш бўлмаслиги керак! Чунки давлатчилик шу қудратга бевосита боғлиқ бўлади. Буниси ҳам ўзини одамини тиққан, униси ҳам ўзиникини ичкарига тиққан. Нима аҳвол бу?!

Махфий хизматда қони қайнаган, соҳани асл ўғлонлари қолдими ишқилиб?! Чекист деганлари борми?! Ёки улар ҳам иш излаб четга чиқиб кетдими?! Нахотки тизим ўз ҳолига ташлаб қўйилса?!


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Украина еридаги ҳолат. Ғарб ва русларнинг FPV-дронлари бир бири билан тўқнашиб иккаласи ҳам портлаб кетмоқда.

Қизиқ учинчи дрон уларни кузатиб турибди. Балки у Исроил ёки Хитой дронидир?! 🤔


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Баъзан маълум бир ҳодисага, воқеаларга ёки инсонларга баҳо беришдан ўзингни олиб қочасан. Оқни қора дейишга ёки кўпинча қорани оқ дейишга мажбур қоласан.

Кимнидир ёмон демоқчи бўласану аммо уни ёмонлаш орқали бошқалар зарар кўришини ҳисобини оласан. Аслида ҳайвон ундан яхшироқ бўлсада аммо кимнидир фаришта деб айтишдан бошқа чора топа олмайсан.

Мисол қилиб айтганда, қишлоққа яқин бўлган булоқ бошида бирор ҳайвон ўлиб қолган бўлса, уни сувдан олиб секин кўмиб қўясанда аммо уни одамларга ошкор қила олмайсан. Чунки ўша сувни одамлар ичишини инобатга оласан. Агарда шу нарсани айтсанг ўша сувдан бошқа нажоти бўлмаган истеъмолчиларга зимдан ёмонлик қилган бўласан.

Фалон ташкилотдаги раҳбар хатоси бутун жамоага таъсир қилмаслиги учун ҳам тилни тиясан. Ахборотларни қабул қилишда эшитганингизга эмас балки қалбингизга ҳам қулоқ солингда ва хулоса қилиб кўринг демоқчиман.


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Николло Макиавеллининг ажойиб фикрига қўшиламан.

Агарда сани қирол деб эълон қилсалар. Тожинг бошингга катталик қилса, у ҳолда вақт ўтиши билан қулоғингни ёпади, Сен ҳар хил гапларни эшитмайдиган бўласанда қулоғинг бажарадиган ишни кимгадир топширасан.

Кейин яна озроқ вақт ўтиши кўзингни ёпади, кўр бўлиб қоласанда кейин уни ҳам бошқасини ихтиёрига берасан. Шундай қилиб ўша бошингдан тушаётган катта тож икки қўлингни ва охирида оёқларингни ҳам занжирбанд қилгандек сани ўз домига қамраб олади. Тождан воз кечмаслик дарди Сани шу ҳолатга гирифтор қилади.

Энди катта тож ҳақида қисқача тушунтириш берсам. Агарда тож бошга мос бўлса ёки бош тожга мос бўлса ҳаммаси ўз маромида кетади. Яъни бундай бўлиши учун тожга мос фитратинг, тарбиянг ва зотинг тоза бўлиши ҳамда эркинг ўз қўлингда бўлиши ШАРТ!

Кўрмаганни кўргани қурсин деганидек баъзиларга ҳар қандай лавозим бермагин зоти паст бўлса албатта аслига яраша иш қилади.


Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Бизнесда кўплаб ҳолатлар кўзга ташланади.

Агарда бир ходимни ишга олсанг унга етарли шароит, ойлик ва муносабат тақдим этсангда аммо унга шулар ҳам камлик қиладиган бўлса у ҳолда ё сендан олдинги иш жойи яхшироқ бўлган бўлади ёки шу ходим ёмонроқ ҳисобланади. Ваҳоланки ишга жойлашиш вақтида аввалги ишидан воз кечиб келган бўлади.

Шартномани бир томонлама бузиб сени ишингни қораламоқчи бўлганлар жамоа учун зарарли ходимдир.


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Инсон ўз зеҳнини назорат этмаса бошқалар уни ўз назоратига олади. Шунинг учун ҳам ҳафтада етти кун ўз дунёқарашингизни тафтиш қилишга одатланинг! Кимнидир таъсир доирасига тушиб қолаётган бўлсангиз ўшани ҳам обдон ўрганиб чиқинг, агарда сиздан улуғвор хусусиятга эга бўлса, у ҳолда 24 соат унга ишонинг. Мана шундай қилсангиз ўз эркингиз, руҳиятингиз ва дунёқарашингиз ўз қўлингизда бўлади.

Фалон одам ҳақ деб ишонманг! Агарда ноҳақ бўлса бадали сиз учун жудаям оғир бўлишини асло унутманг! Таққан галстукка, бошига кийган саллага ишониб ўзингизни топшириб қўйманг!


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ДХХ масъул бўлмас экан, халқимиз алебастрни цитрамон деб, молники деб эшшак гўштини еб юришга маҳкум бўлаверади.

Нега айнан ДХХ?

Тан олиш керак манаман дегани ҳам ҳамон шу тизимдан қўрқади. Булар зимдан кузатади, қўли ҳар нарсага етади, керак бўлса қандай туш кўрганларни билади.

Коррупцияга қарши кураш, антитерроризм, гиёҳвандлик каби халқ истеъмол қиладиган товарларни хатари йўқми?! Айниқса, фармацевтика кирадиган жойига кириб бўлди. Дори бизнеси ривожланиб кетди. Фирмалар ноинсоф врачлар билан тил бириктириб халқни ўлдиришгача борадиган келишувларни амалга ошириб ўз дорисини ўтказмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нол даражада. Муддати ўтган маҳсулотлар дўкон расталаридан кўринади.

Давлат хавфсизлик хизмати учун янги тайинланган раис мазкур масалада бош қотириши керак деб ўйлайман.

Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимиз ачинарли аҳволда. Бир тарафда ҳиндистон дорилари болаларимизни қириб юбораётган бўлса бошқа тарафда ўзимизни ишлаб чиқарувчи айрим ноинсофлар халқни алдаб соққа қилмоқда.

Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШДА ҲУШЁР БЎЛИНГ!

Газ портлаши оқибатида аёл киши ҳалок бўлди, уч бола турли даражада тан жароҳати олди. Ингушетия, Россия.



@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Сурияда исёнчилар Россия қуроллари, ўқ-дорилари ва ҳарбий техникаси сақланадиган улкан омборни эгаллаб олди.

Айни пайтда ҳукумат қўшинлари ва Асадга содиқ амалдорлар Ҳалабдан қочиб кетмоқда. Қўзғолончилар шу қадар тез ҳаракат қилмоқдаки, таҳлилчилар харита чизишга улгурмай қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Путин ва Асад Ҳалаб учун неча йил курашган? Кремл бу урушга қанча пул сарфлади? Натижада, мамлакатнинг энг йирик шаҳри бир неча кун ичида деярли қулаб тушмоқда.

Агарда воқеалар ривожи шу тарзда давом этадиган бўлса қисқа вақт ичида руслар Сурияда ўз позицияларини йўқотиши мумкин бўлади. Башар Асад ҳокимияти хавф остида қолиши мумкин.

Россия ҳарбий салоҳиятини синдириш учун Суриядаги исёнчиларга ёрдам бераётган Украина разведкаси бўлиши эҳтимоли юқори.


@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Путин Қозоғистонни руслашган давлат дегани ортидан Тўқаев қозоқча гапира бошлади. 😂 Булар аввал рус тилига эътибор беради кейин бир баҳона билан Украинадагидек бостириб киради.

Давлат тилини ҳурмат қилмасанг мана шундай аҳволга тушасан! Шунинг учун ҳам ўзбек тили биринчи ўринда бўлиши керак!



@elmadad

Prezidentlar haqida

01 Dec, 09:27


Ҳа демай янги йил. Хуллас икки соат олдин кириб келган қишнинг тугашига ҳам озгина қолди!

@elmadad

Prezidentlar haqida

16 Nov, 21:39


Агарда жамиятда кланлар ҳозиргидек кучайиб борадиган бўлса, яқин бир икки йилда давлат хавфсизлиги инқирозга дуч келади.

Олдин троллар фабрикаси деган тушунча бўлар эди, унда ўнлаб ёки юзлаб мутахассислар бир бинода юқори интернет тезлигига уланган компютерда маълум сиёсий вазифаларни бажарарди. Деярли ҳар бир давлатнинг яширин шундай ижтимоий тармоқ армияси мавжуд.

Афсуски троллар армияси бизда маълум амалдаги шахслар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уларни ўзбек кланлари деса бўлади. Ахборот воситаларини интернетда бошқариш уларни қўлига ўтиб қолган. Чунки уларда пул жудаям кўп.

Улар кимлар бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлади?!

Биринчидан, Президент атрофидаги қудратли шахслар ва улар билан ҳамкорликда ишлаётган балки собиқ ҳокимлар, криминал одамлар.

Иккинчидан, Ахборот коммуникация соҳасида ишлаб, давлат маблағларини талон тарож қилмасада аммо ўз лавозимидан фойдаланиб ўзига садоқатли блогерлар армиясини барпо этган амалдаги ёки собиқ раҳбарлар. Яъни медиа соҳани хусусийлаштириб олган кучлар. Улар давлатга тегишли ОАВга ўзининг содиқ итларини қўйган бўлади.

Учинчиси, узоқ йиллардан бери вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган шахслар. Қандай ишламасин бир жойда кўп йил ишлаган ҳар қандай ҳоким хавфсизлик учун потенциал хавфга эга. Улардан айримачилик, мустақил бўлиш ва ҳар қандай намойишлар кутса бўлади.

Тўртинчиси. Ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбия топган давлатга садоқат билан ишлаётган махфий ходимлар. Улар жудаям заиф чунки уларни юқорида санаб ўтган кланлар маблағ томонлама қийнаб қўйган бўлади. Гапимни исботи шуки, уларни тармоғда кузатиб бўлмайди ҳам. Номига ишлашга мажбур. Ҳар томонлама ваколати қисқаргандан кейин нима ҳам қилиш мумкин.

Бешинчиси, Чет эл оммавий ахборот воситалари ва уларга хизмат қилаётган айрим орамиздаги сотқин мутахассислар. Уларнинг асосийлари АҚШ, Россия, Туркия ва қўшни давлатлар

Мана шу кунларда ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтаман. Чунки бу орқали ахборот кучларимиз медиа фронтда қай даражада эканлигини белгилаб беради.

Ислоҳотлар қилинмаса давлат чегаралари ичкаридан ишғол қилинади.


Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

16 Nov, 21:39


Қаерда қолувдик дўстлар?! 🙂

Хусусий троллар фабрикасининг давлат хавфсизлигига зарарлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдим, тўғрими?!

Хусусий деганни маъноси шундаки маълум шахс манфаатларига хизмат қилувчи маънони билдиради. Фарқи йўқ! Хоҳ у ҳоким бўлсин ёки қайсидир амалдор унинг троллар армияси фақат ўшани шахснинг хос қўриқчилари саналади.

Буни нимаси ёмон деган савол туғилади. Тўғри, мисол учун Андижон вилоятини манфаатларига хизмат қилса уни ёмон томони йўқ бўлиши мумкин. Аммо ўша вилоят ҳокимини ҳимоя қилувчи троллар армияси бўлса у ҳолда вазият бошқача бўлади. Қайтараман, мисол учун Андижон дедим бошқа вилоят мисолида ҳам шундай.

Энди ўйлаб кўрингчи, Ҳоким ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб давлат бюджети ҳисобидан ўзини ижтимоий тармоқда ҳимоя қилса адолатданми?! Кимдир уни танқид қилса, битта имо-ишора етарли бўлади. Ўша танқидий мақола ёки пост остида бутун бир троллар армияси саф тортиб, ҳокимимизга гап йўқ! У киши бор экан биз яшаб юрибмиз! Яшасин ҳоким бува!- деган гаплар коментарияларда ёғила бошлайди. Қарабсизки, танқидий мақола четда қолиб ҳамма ўша муттаҳам ҳокимларни сева бошлайди. Шундайми?!

Бир муддат ўтиб, фалон вилоят ёки туман ҳокими ўринбосари уйидан шунча миллион доллар чиқди деган хабар тарқалади. Буёғи қанчага тушди энди?!

Масала ҳокимлар ҳақида кетар экан, шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки айрим ҳокимиятлар троллар армияси сифатида бюджет ташкилотлари ходимлари борку, ҳамшира, ўқитувчи, маданият ходими ва бошқа давлат ишида ишлайдиган мутахассислардан текинга фойдаланишади. Телеграм каналлари орқали фейсбукда фалон постга ҳужумга!- деса бўлгани. У гапни ёзмаган тақдирда ҳам манзил ҳаволани қўйса ҳамма тушуниб олади.

Агарда давлат бу ишларни назорат қилмас экан. Хоҳлаган куч ўша троллар армиясидан ғаразли ниятда фойдаланиши мумкин бўлади.

Ҳокимимизни ишдан олар экан, ҳамма намойишга!- деса ишонинг минглаб ўша ходимлар чиқа бошлайди. Мана хавф хатар қаерда?!

Бўлди, буни яна давом эттирамиз...


Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

16 Nov, 21:39


Агарда инсон йиллар давомида қайсидир масалада деярли бир хил муносабатни онгига қабул қилган бўлса, у ҳолда уни ўзгартириш имконсиз.

Мисол учун куйган нонни йиллар давомида еган бўлса Сиз қандай ширин нон пишириб берманг барибир у куйган деб қабул қилади. Буни инкор қиладими ёки йўқ афсуски бу илмий томонлама тасдиқланган ҳақиқат!

Токи яна куйган нонни емагунча Сиз пиширган нонни мазасини тушуна олмайди. Агарда умуман нон емай қўйса, у учун то умрини охиригача нон дегани бу куйган нарса бўлиб қолаверади.

Шундай экан, хулоса ўзингиздан ўртоқлар! 🙂


@elmadad

Prezidentlar haqida

16 Nov, 21:39


Ортингда қолган умрни таҳлил қиласан, Сен ҳақ деб билган ҳақиқатлар аслида ёлғон бўлганлигини тушуниб қоласан.

Хотиралардан дарс олдим деб яна қилган ишларингни такрорлайсан. Чунки Сен шундай яралгансан. Сени ўзгартириб бўлмасликни тушуниб етасан. Чунки самимийликка ёлғонлар ёки ёлғонга самимийлик аралашиб кетмагай!

Бу куйни ўзингиз сирдош деб билган инсонга жўнатинг! Токи уни қалб торларини чертиб Сизни тўғри йўлга бошласин!

@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Nov, 10:28


Миллий хавфсизлик хизмати ваколати қисқаргандан сўнг ўзини ғаразли ниятларини амалга оширишни мақсад қилган тўдалар, ҳокимлик тузилмаси ва ижро органларига байрам бўлди.

Мана охир оқибат натижани кўриб турибмиз. Қанчадан қанча талон тарож қилишлар юқори даражада эканлигини охириги порахўрлик ишларида гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қирқ кунлик тадбир доирасида мафия олами қўлга олинди. Тўғрими?! Бир йил олдин кўчани зўрлари ҳозир қамоқда.

Яна қирқ кунлик тадбир керак эмасми?! Бу сафар кўчани эмас айнан ҳокимият тизимини мукаммал тарзда тафтиш қилиш керак. Миллионлаб доллар ўринбосарлар пора олиб қанчасини каттасига беришини аниқлаш лозим.

Бюджет дефицитига барҳам бериш учун айнан шу соҳага алоқадор амалдорларни даромади, мол мулки ва кирдикорлари шаффоф тарзда тергов қилиши керак.

Давлат раҳбарларини эмас миллий манфаатларни ва бюджет маблағларини ҳимоя қиладиган кучга эҳтиёж туғилмоқда.

Қўпол қилиб айтганда халқ учун кимлардандир воз кечиш фурсати етиб келди. Бу ҳар қайси давлатда қачондир бўлган. Албатта бизда ҳам амалга ошади. Фақат шуни тезлаштириб юбориш керак. Акс ҳолда ташқи қарз кундан кунга ошиб бораверади. Ўша ўғри кланлар қудрати ошиб бораверади. Бу эса давлат тўнтаришига ҳам олиб келиши мумкин эканлигини ёддан чиқармаслик керак.



@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Nov, 10:28


Баъзилар ойликка яраша ишлашни маъқул кўради. Албатта бу ҳам уларни қарори. Ҳурмат қилиш керак бунақа тутуриқсизларни қарорини. Бунақа одамлар ўзини тарозига солиб солиб охири нафақага қандай етиб борганини сезмай қолади. На ўсади нада иш доирасида ривожланади. Фалон жойни битирганман, фалон тилларни биламан деб ўзини ўзига ишониб то қирқ ёшгача иш танлаб умрини ўтказиб юборади.

Энди муваффақият ҳақида гапириб ўтсам. Ўсадиган ходим ишга жойлашиш вақтида қанча ойлик берасан демайди. Бошида камига ҳам рози бўлиб кўпроқ ишлашни, ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Ҳар ерда албатта ишига яраша ойлик берилади аммо ишни то ўргангунча ўзини юқорига қўйиш ахмоқни иши. Ўзингга ишонсанг! Камтар бўл! Натижа кўрсата бошла ва бошинг силашларини кўрасан! Манманлик қилиб умрингни беҳуда ўтказма!



@elmadad

Prezidentlar haqida

03 Nov, 08:01


Кундан кунга дориларни зарарсизлантириш кучи камайиб бормоқда. Одамлар шамоллаганда соғлиғини тиклаш учун авваллари битта Парацетамол таблеткаси фойда берган бўлса кейинчалик Немисил ва Терафлю унга қўшилди. Аммо ҳозирги кунга келиб уларни ҳам таъсир доираси камайиб бормоқда. ЙЎҚ! Уларни таъсири ўз маромида! Фақатгина антибиотиклар дозаси кўтарилиб кетмоқда. Тезроқ тузатиш мақсадида уларни қуввати ошмоқда. Дори бизнеси ривожланиб кетмоқда.

Халқимиз шу ғаразли режани ижрочисига айланиб кетмоқда. Бундан йигирма йил олдин Пенсилин билан иш битган бўлса ҳозир у оддий сув каби таъсирга эга бўлмай қолган.

Бу ишларни номини дориларга сунъий тарзда тобеъликни амалга ошириш дейилади.

Врачлар фармацевтика фирмалари билан тил бириктириб ўта нархи қиммат ва юқори таъсирга эга бўлган дориларни беморларга ўтказиб келмоқда. Фалон Дорихонадан оласиз деганида шу яширин жиноят ўз аксини топади. Уларни ўзаро келишуви аслида алоҳида мавзу!

Айтмоқчи бўлганим шуки, Сизга нотаниш бўлган дорилар дуч келса шошилиб харид қилиб кўрманг! Билмасдан гўёки наркоман ҳолига тушиб қоласиз. Кейин оддий дориларга организм ўз таъсирчанлигини йўқтомасин дейман.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дориларга халқни ишончи йўқлиги бу соҳа оғир аҳволда эканлигини белгисидир! Чунки ўз халқини ўйламаганлар учун жавоб аслида мана шундай бўлади!

Бу гапларни имкон қадар кўпчиликка етказиб қўйинг илтимос!

Мардон Аслонов



@elmadad

Prezidentlar haqida

31 Oct, 19:45


Шукр қилиб яшаш нақадар гўзал?! 🙂

Бошинга тушган синовлар кўзингни очар, бошқалар олдидаги қадринг даражасини кўрсатар ва қалбингни хотиржам қилар!


@elmadad

Prezidentlar haqida

31 Oct, 19:45


Бозорда нон нархини билмайдиган даражада амалдорлар ўз лавозимида қолиб кетмоқда. Шунчалик тўқки улар кундан-кунга нарх наво кўтарилса ҳам парвоси фалак. Давлат хизматчилари ва хусусий соҳада ишлайдиган ходимлар ҳам қийналиб кетмоқда. Ривожланиш деганда ўзаро рақобат бўлиб нархлар тушиши эмасми?! Гўёки халқ саноқли оилаларни қулига айланмоқда.

Кейинги йилдан яна энергия манбалари ошармиш. Бу нима деган гап?! Ташқи қарз ошиб бормоқда шу билан бирга нарх наволар кўтарилмоқда. Мана 31-октябр ҳисобидан Пойтахтда иссиқлик энергияси берилмаган. Энди тўғри маънода гапирилса душманга айланмасак керак. Айлансак ҳам фарқи қолмади ҳисоб.

Ёш гўдаклар, ёши улуғ инсонлар кечаси қалтираб турганини инобатга олган ҳолда уларни дардинини ёздим.

Мавзу бошида ёзганим маъноси шуки қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ қабилида бўлмоқда. Ўғри бўл инсофли бўл эмас давлат ишида умуман ўғри бўлма денг!


@elmadad

Prezidentlar haqida

31 Oct, 17:47


Энг оғир кунлар кела бошласа билингни муваффақият яқиндир. Сарбга яраша бергувчи Зот бордир! Тўғрими Нурсултон?! 🙂


@elmadad

Prezidentlar haqida

31 Oct, 17:47


Қанча тошинг бўлса, мана менга от!

Фақат фарзардларим йиғлатма ҳаёт!


@elmadad

Prezidentlar haqida

30 Oct, 07:33


АЙБДОРЛАР

Мутасадди ташкилот раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш фурсати етиб келди. Афсуски, ҳар ерда талон тарож қилиш, пора эвазига ишга жойлаштириш ёки лавозимига тайинлаш урчиб бормоқда. Деярли ҳамма раҳбарларнинг хаёлида лавозимдан фойдаланиб даромад қилиш мақсади ётибди. Бюджет маблағлари нотўғри сарфланмоқда. Қариндошчилик ёки таниш билишлар билан бир давлатнинг ташкилотини эгаллаб олганлар кузатилмоқда. Мактаб директоридан тортиб то юқори поғонагача шунақа ҳолатлар кузатилмоқда. Хуллас салбий ҳолатларни санаб адоғига етиб бўлмай қолди.

Санаб ўтилган иллатлар оқибатида энди ҳаётга қадам қўйган ёшлар турли хил нотўғри йўлларга кириб бормоқда. Терроризм, наркомания, одам ўлдириш ва кўплаб жиноий хатти ҳаракатлар илдизи айнан йўлсизлик оқибатидан эмасми?!

Кечагина маҳаллада ўйнаб юрган болалар чет элга ишлагани бориб қамалиб кетмоқда.

Юртимизда ишлашга имкониятлар қанча камайса ўз йўлидан адашадиган ёшлар оқими шунча кўпайиб боради. Бу билан жиноятчиларни оқламоқчи эмасман аммо уларни шу ишга кириб боришига ўзини ҳиссасини қўшаётган мутасадди раҳбарларни қораламоқчиман.

Ёшлар билан кўп суҳбат қураман. Ишонинг уларни эртанги кунга ишончи йўқ! Ҳаракатсизлик, иккиланиш ва мавҳумлик уларни онгида ўрнашиб олган. Таъқиқланган қоидалар кўп аммо иш бўйича аниқ бир таклиф бўлмагандан кейин улар нима ҳам қилсин?

Ўзбекистонда қиламан деса иш кўп аммо ўша ишларга тўғаноқ бўлаётган бюрократик тўсиқлар, неоптизм ва қаршиликлар унданда кўпроқ.

Савол?!

Ёшлардан воз кечиш керакми ёки йиллар давомида ўрнашиб олган аксарият амалдорларданми?!

Юртимиз ёшлари учун аниқ хизмат қилмайдиган раҳбарлар керакми?

Парламент сайловларида ҳам бирор ишни қойиллатиб қўймаганлар ҳамон курсини сақлагани алам қиладими?!

Ким айбдор?!



@elmadad

Prezidentlar haqida

27 Oct, 18:50


Қўшнисини дон омборидан буғдой унинг ҳовлисига тўкилиб турар экан, шунда ўша тўкилган жойдаги ариқни кенгайтириб беш-олтита балиқ ташлаб қўйибди. Балиқлар қўшни емидан озиқланиб кундан кунга катталашибди. Ҳаммаси яхшигина етилибди.

Ўша кичик ариққа каттароқ сув келиб барча балиқни омбори бор қўшни ҳовлисига оқизиб юборибди. Қўшни болалари хурсанд бўлиб балиқ тутиб олиб уйда қовуриб ебди.

Хулоса шуки, Сенга тегишли бўлган нарса барибир сенга қайтади! Хотиржам яшанг! 🙂


@elmadad

Prezidentlar haqida

27 Oct, 18:50


Видеога эътибор беринг!

Ўз манфаатлари йўлида Исломдаги маҳрдан фойдаланиш, Европага хос яшаш, Араб шайхларни канизагидек орзу...

Бундай талаблар ҳар қандай аёлни фоҳишалик кўчаси томон етаклайди.

Натижада эрдан ажрашиб охири жинсий алоқа талаби ёки яшаб қолиш учун ўз баданини сотишга мажбур бўлади.

Қайнона қайнотага хизмат қилиш қачондан бери оғир иш бўлиб қолди?!

20-25 йил ўғлини вояга етказиб қўйган ота-она билан тенг бўласанми жалаб?!

Узр оғир гапирган бўлсам. Қизингиз ва ўғлингизга эътиборли бўлинг!


@elmadad

Prezidentlar haqida

27 Oct, 18:50


Бир одам ўрмонда кетаётган экан, айиқни овозини эштиб қолибди. Узоқдан қараса у қопқонга тушиб дод солаётган экан. Ёнига бораман, ёрдам бераман, тузоқдан қутқарсам тўғри иш бўлади деб олдига яқинлашибди.

Энди оёғи қонга беланган айиқни олдига бориб, қопқонга яқинлашган экан, йиртқич шиддат билан ҳужум қилиб ҳалиги одамни бўлаклаб ташлабди.

Азизлар! Баъзи масалаларга айиқ томондан қарашга ҳаракат қилинг! Қопқонга тушган айиқ ҳалиги одамни кўриб, мана овчи келди энди мани теримни шилади деган қўрқув билан турган бўлиши мумкин. Шундай эмасми?!

Яхшиликни ҳам ўйлаб қилинг! Кимгадир яхшилик қиламан деб кўпларга ёмонлик қилиб қўйманг! Айниқса, ота бола ўртасида, эр-хотин можаросига ёки раҳбарлар ўртасидаги курашда ўртага тушишдан эҳтиёт бўлинг!


Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

27 Oct, 18:50


Ҳар қандай ҳақиқат ёлғон ёки ҳар қандай ёлғон ҳақиқат бўлиши мумкин!

Ҳақ ман!- деганлар одатда ноҳақ бўлади. Шунинг учун ҳам бўлиши мумкин деган сўз билан кифоя қилган тинчроқ.



@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Oct, 23:16


Неъмат эгалари учун ажойиб сатрлар! Сиз доимо ҳасадчилар учун гуноҳкорсиз. Худони олдида тўғри эканлигингизни қанийди билишса?! 🙂😍🥰

@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Oct, 23:16


Бевафо дунёдаги энг бебаҳо фазилати мана шундай инсонни учраганидадир!

Сирдошингиз бўлса, у ҳолда Сиз бахтиёрсиз!


@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Oct, 23:16


Ҳикматингга шукр, берганингга қуллуқ олганигга сабр қиламиз. Нақадар меҳрибонсан ё Аллоҳ?!


@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Oct, 23:16


Баъзи инсонлар оддий сувга ўхшайди. Уни қайси идишга солсангиз ўша шаклга ўтади. Ҳар қандай шаклга киришини кўрганлар уларни қадрламай қўяди. Аммо уни ҳали косага, ҳали кўзага ҳатто ифлос товоқларга солишади. Уни аслида асосий вазифаси бир жойни обод қилиш бўлади. Кирланиб ўзлигини йўқота бошлаган сув вақт ўтган сари буғланиб, парланиб ҳавога кўтарилади. Аввалги жойини тарк этади. У ерда намгарчилик камайиб сувсизлик ва қурғоқчилик бошланади. Сувдан жудо бўлган манзил саҳро ва чўлга айланиб кетади.

Жазирамада юқорилаган сув парчалари осмонда совиб, ёмғир томчиларига айланиб навбатдаги манзилга ёғилади. Баракотли ҳаёт бошланиб кетади. Атроф гулзорга айланиб боради. Сув ўзидан янги ҳаёт бахш этади. Ниҳоллар ўсиб мевалар бера бошлайди.

Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

07 Oct, 23:16


ПУЛ инсон ҳаётидан устун бўлмоқда. Афсуски Янги Ўзбекистон даврида бу янада кўпроқ кўзга ташланмоқда. Ўз автомобилини катта тезликка чиқариб, хумордан чиқиб ва уни видеога олиб кейин арзимаган жаримани тўлаш бу нима дегани?!

Қўпол қилиб айтганда, қонунга тупуриб қўйганни англатади!

1-2 миллион жарима қоғозни ўз саҳифасида жойлаштириш бўлса инсонлар баҳоси нақадар паст эканлигини билдиради.

Президент совға қилган мошинани кўз-кўз қилиб катта тезликда ҳайдаганга жиддий чора кўрмасликчи?!

Жаҳонгир Отажонов шу ҳолатни ёрқин ифодалади. Хато қилди. Аммо ҳаммани устидан кулиб бугунги аҳволимизни юзимизга кўрсатиб қўйди. ДАН ходими бўлса гўёки катта иш қилгандек мағрур турибди...

Йўллардаги норасида болаларни автоҳалокат ортидан учиб кетишини оддий ҳол деб қабул қилдик.

Ислом Каримов даврида эсингизда бўлса импорт автомобилларига норасмий рейд ўтказилган пайтда кўпчилик уйига яшириб қўйган эди. Маълум вақт кўчада чет элда ишлаб чиқарилган қиммат мошинлар кўринмаган эди.

Ҳа, азизлар! Худо кўрсатмасин агарда фарзанд доғини кўрсак, бу ишларга жиддий қарай бошлаймиз.

Шунақа хурмача қилиқлари билан янада машҳур бўлишни хоҳлаган кимсаларни то телефондан фойдаланишни таъқиқламас экан, ўша автомобилини давлат фойдасига мусодара қилинмас экан ва ишлаб турган соҳасидан бадарға қилинмас экан бу арзимаган жарималар билан иш битмайди.

Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

21 Sep, 09:34


Россия Телеграм каналлари бугун тунда Россия Мудофаа вазирлигининг Твер вилоятидаги Ракета ва артиллерия бош бошқармасининг 23-арсеналига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди.

Украина ҳужуми Россия ҳудудига чуқурлашиб бормоқда 🤔



@elmadad

Prezidentlar haqida

20 Sep, 15:47


Путин: Одесса — руслар шаҳри ва «бироз еврейларники»

Мана шу арзимас деб кўрилган ибора бугунги кунда Исроил ва Россия ўртасида жиддий муаммолар юзага келишига сабаб бўлди. Руслар учун Қрим қанчалик муқаддас бўлса, еврей халқи учун Одесса шу қадар қадрлидир. The Jerusalem Post нашрига кўра бугунги кунда шаҳарда 30.000дан зиёд еврейлар яшайди.

Қолаверса Путин Хамасни қўллади, Эрон билан ҳамкорлик қилди ва энг асосийси Одесса шаҳрига ракетка зарбаларини бера бошлади. Махфий маълумотларга қаралса балки бошқа яна кўплаб Исроил манфаатларига зид русларни ҳаракатлари бордир.

Натижада нима бўлди?! Эрон Президенти вертолётда ҳалокатга учраб вафот этди. Тасодиф деб ўйлайсизми?! ХАМАС ҳаракатига қарши Исроил Ғазо секторини кўплаб қисмини эгаллаб олди. Энг даҳшатлиси Украина ҳарбийлари Россия ҳудудини маълум бир қисмини қўлга киритишда парда ортидаги кучлардан рухсат олди. Ким бунга журъат қила оларди?! Мана кўринмас кучларнинг қудрати қаерда бўй чўзади!

Исроилнинг Ҳезбеллоҳга қарши электрон жиҳозлар орқали ҳужуми биринчи ўринда ФСБни бошини қотириб қўйди. Нафақат русларга балки бутун дунёга еврейлар қудратини ошкор қилди. Бу операция ядро ёки атом бомбаси бор давлатларни ҳам пайтавасига қурт туширди.

Бу ерда еврейларни улуғлаш ҳақида гап кетаётгани йўқ асло! Шунчаки замонавий илм ҳарбий соҳадан кучли эканлигига эътибор қаратилмоқда.

Путин тўғридан-тўғри еврейлар билан курашмоқда. Расман Украина ёки унга ёрдам бераётган Ғарб ёки АҚШ деб қабул қилинсада асл моҳиятни тушунмоқ лозим.

Иккинчи жаҳон уришида Адолф Гитлер бевосита еврейлар учун янги давлат барпо этишда катта хизмат қилган. У бошлаган уруш охир оқибат Еврейлар учун Ватан пайдо бўлишига олиб келган эди.

Қизиқ, бу сафар Путинни хатоси уларга нима берар экан?!

Бизни полит технологларимиз ҳам худди Оддеса каби Бухоро еврейлар учун қанчалик қадрли эканлигини билармикан?!

Рус сиёсатини қўллайман деб қаршисига дўстларни олмаслик керак! Исроил Ўзбекистон учун ҳеч замон душман ўрнида кўрилмаган. Шуни инобатга олмоқ керак!

Мардон Аслонов



@elmadad

Prezidentlar haqida

20 Sep, 15:47


Бундан тўрт йил муқаддам Водийга борганимда 20 дона ёнғоқ кўчати харид қилиб Тошкентга олиб келган эдим. Донаси адашмасам ўшанда 15 минг сўм эди. Тўстлоғи юпқа маҳаллий ёнғоқ бўлгани учун шу ишни қилган эдим. Кўчатлар Қибрайдаги дам олиш масканимизга экилди. Ёз ойларида келсам суғоришга ишчилар ариқ қолдирилмаган экан. Фарзандларим билан бирга 100 метрлик масофада экилган ёнғоқлар тагига сув боришини таъминладик.

Мана тўрт йил бўлибди, ҳамма ёнғоқлар ҳосил бера бошлабди. Ўшанда ман учун арзимаган иш бўлгани учун ҳам ишчиларим шунақа кўчатларга эътибор беришимни кўриб тўғрироғи ичида устимда куларди. Нима керак шу одамга?! Ўзини билган ишини қилса бўлмайдими?!- деган фикрлари хаёлидан ўтарди.

Тўғри! Ўшанда ғўзапоя каби кичик кўчатларга шунча эътибор бериш балки ғалатироқдир. Чунки иш кийим киймасдан сувга муҳтож кўчатларга зудлик билан ёрдам бериш балки бошқачадир?!

Айтмоқчи бўлганим шуки муваффақиятга эришиш учун кичик қадамлардан фойдаланишдан уялмаслик керак. Битта сакраб фалон ишни қиламан дегандан кўра ҳар куни бир кичик ишни бошлаган кўпроқ натижа келтиради. Вақт ўтган сари ўша арзимас ҳаракат катта даромадга олиб келиши шубҳасиздир. Шу ҳам бизнесми деманг! Арзимаган нарсаларда пул кўп бўлади. Ўшалар бирлашиб катта бизнесга айланади.

Бугун ёнғоқ ҳосилини йиғдиришга келгандим. Шу фикрларни сизлар билан бўлишдим. Кузатишни давом эттиринг! 🙂

Мардон Аслонов



@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 21:40


Покистонлик эркак қизининг бошига камера маҳкамлади. У буни қизининг хавфсизлиги учун ташвиш билан изоҳлайди.

Қиз ўзининг супер қўриқчисидан жуда мамнун ва отасини "шахсий қўриқчи" деб атайди.

***

Сал кичикроқ гул шаклидаги шунақа камера ишлаб чиқариб экспорт қилса бўлар экан. 🤔


@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 21:40


Расмда ҳар хил масалиқлар бор. Моҳир ошпаз улардан унумли фойдаланиб ширин овқат тайёрлаши мумкин. Давлат бошқаруви ҳам худди шундай қоидага риоя қилинса унда ривожланиш бўлади.

Зарарли ўт-ўланлар овқат таркибига қўшилса у ҳолда уни тановул қилганлар заҳарланиши мумкин. Шунинг учун ҳам ошпаз яъни давлат теппасидаги масъул шахслар жамиятга таҳдид бўладиган омилларга ҳушёр бўлиши биринчи талаби ҳисобланади.

Зараркунандалардан тозалаб бўлгандан сўнг навбат халқ рози бўладиган витаминга бой таомни тортиқ этишга келади. Деярли бир хил овқат яъни фақатгина картошкадан иборат овқатларни пишириш ҳам тўғри бўлмайди. Унда овқат излаб хўрандалар бошқа юртларга бош олиб кетади. Суриш керак деган фикрга шеър ёзмасдан шу тарафларга ҳам шоирлар эътибор бермоқ керак эмасми?!

Аслини олганда турли хил ҳур фикрлар камолот сари қадамдир. Мажбуран бир нарсани тиқтириш кимга фойда беради?! Картошкадан хоним, картошкадан сомса, картошкадан манти ва қовурилган картошкадан одамлар зада бўлади. Номи ҳар хил бўлгани билан таркиби бир хил масалиқдан иборат партиялар шулар жумласидандир.

Тўғри йўлдан юриб жамиятни ривожлантириш учун аввало рақобат бўлиши керак. Ошпазлар ўзаро келишмай мусобақа қилса овқат ширин, арзон ва фойдали бўлади.

Бор гап шу!

Мардон Аслонов


@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 21:40


Россияда бир хонали квартиралар тақиқланиши мумкин.

Сенатор Широков туғилиш даражасини ошириш ва оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида барча ҳудудлар учун уй-жой майдонининг минимал чегарасини белгилашни таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада 28 м² дан кичик квартираларни қуриш аллақачон тақиқланган.


@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 14:53


Ҳар қандай инсон қилич кабидир! Ҳа, қиличдек яшаймиз. Кимлардир қинидан чиқмаган ҳолда охир оқибат занглаб кетади.

Кимнидир бошига тушган синовлар шунчалик эзадики, қанчалик уларга бардош қилса шунча метин ирода, матонат ва жасоратли бўлади. Ҳаёти ўткир қиличдек ялтираган, ҳаммаси зўр бўлиб кетган ва муваффақиятга эришганларни ўтмишига боқинг! Албатта уларни шу даражада кучли бўлишига етарлича олган зарбалари сабаб бўлганини англаб етасиз! Кимдир ёки кимлардир айнан ўша қиличга эговлик вазифасини ўзининг ноинсоний муносабатлари билан бажарган бўлиб чиқади.

Ўтмишингиздан нолиманг! Ҳаммаси олдинга юриш учун пойдевордир! Ёнингиздагилар билан манзилни давом эттиринг! Тўхтаб қолманг! Ўткир қиличдек товланиб яшанг! Ўшанда душманлар учун муаммо, дўстлар учун муваффақиятли инсонга айланасиз!


@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 14:53


Кимнидир энг оғир кунида ёрдам бериш дегани уни шу орқали қарздор қилишни англатмайди. Ундан эмас Худодан қайтади.

Энг оғир кунингда қилган хайрли ишларинг жавобини кўрасанки, ногаҳон ҳайратдан сўз тополмай қоласан.

Пул берган бўлсанг, пул қайтур. Меҳр берган бўлсанг зиёдаси билан у ҳам қайтур!


@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 14:53


Чақмоқ уриши оқибатида дунёда йилига 6-24 минг нафар одам ҳалок бўлар экан. Қурбонларнинг 70% эркаклар ташкил этаркан. Соғлом турмуш тарзини қойиллатиб қўясизми ёки тан соқчилар билан юрасизми фарқи йўқ. Ажал келса, дарров кетасиз!

Масалани бошқа ракурсдан кўрамиз. Ўлим ҳақ экан. Унда биз учун улкан деб кўрилган муаммолар аслини олганда бир сониялик чақмоқ ҳодисаси олдида қийматга ҳам эга эмас бўлиб чиқаркан. Тўғрими?!

Эл-юрт олдида нима деган одам бўламан деб йиллар давомида мажбурий яшашга ёки ишлашга маҳкум бўламиз. Сўнгра ор-номус ва масъулиятларимизни ожизлик деб билишади. Таҳдид, шантаж ёки қўрқув билан ҳаёт кечириш ёинки ишлаш нақадар оғир?!

Ўша Inbazar ишчиси каби кўпчилигимиз ҳаётда ноҳақ зарбаларини ўзимизда қабул қиламиз. Гўёки бошқа вариант йўқдек ўзимизни тақдиримизни ўзгартишга қўрқамиз.

Бировга ноҳақлик қилмаган бўлсангиз унда ҳеч нарсадан қўрқмаслик керак! Ёқмаган иш бўлдими ёки ҳаёт барчасига қўл силташ лозим. Майли ёмон ном олинг! Асло тили қисиқ ҳолда яшаманг! Сўрашса, оғизни тўлдириб ЎХШАМАДИ яна уриниб кўрамиз деб баралла гапиринг!

Ўзингизга муносиби албатта топилади. Фақатгина бошида олдинги жароҳатлар сабаб қўрқув бўлади аммо вақт ўтган сари ўзингизни ўзгариб бораётганингизни сезасиз.

Айтганча, халқимиз орасида оқ кийимда юрганда чақмоқ кўпроқ урар экан деган гаплар бор, майли қоралашларига қўйиб беринг. Маълум муддат мазза қилишларига қўйиб беринг!

Мардон Аслонов



@elmadad

Prezidentlar haqida

18 Sep, 14:53


#ДАҲШАТ

Мингдан ортиқ Ҳизбуллоҳ террорчиларининг пейжерлари чўнтакларида портлаб кетди.

Камида 30 нафар жангари ўлдирилган, юзлаб одамлар ногирон бўлиб қолган. Ливан матбуотига кўра, Ливан ва Сурияда 1200 га яқин қурилма портлаган.

Улар Исроил разведка хизматлари қурилмаларга масофадан бузиб киришган ва қандайдир тарзда уларни портлатишларига сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки жангари террорчилар мобил телефон ўрнига асосан хабар алмашувида пейжерлардан фойдаланади. Уларни эҳтиёжи олдиндан инобатга олган ҳолда бундай кенг қамровли операция амалга оширилди. Бир вақтни ўзида минглаб пейжерлар портлаши бу ўта кучли қурол эканини таъкидлайди.


@elmadad