“Депутатлар фақат қўл кўтаради” иборага муносабат.
2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайловларда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 270 нафар депутат сайланди.
Улар ҳақида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеърий сатрини келтирмоқчиман:
“Сизни халқ сайлади, қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк..”
Шунинг учун тармоқдаги "Улар фақат қўл кўтариш учун сайланади" деган кинояларга жавоб бермоқчиман. Янги депутатлар ишга энди киришишда, аммо ўтган 5 йилликдаги депутатлар фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак, вилоят, туман ва шаҳар сессияларда 510 марта мутасадди ташкилот, корхона раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган, 30 диан зиёд раҳбарларни лавозимидан озод этиш ёки тегишли чораларни кўриш юзасидан таклифлари берилган, жумладан, вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасидан озод қилинган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўлиб ўтган сессияларда депутатлар ташаббуси билан вилоятимизнинг ижтимоий, иқтисодий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қабул қилинган барча Дастурлар ижрога тортилган.
Жумладан,
Ичимлик сув бўйича:
2024 йилда ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимини янада яхшилаш учун 20 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 64,4 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 7 дона ичимлик сув иншоотлари қурилди.
Электр таъминоти бўйича:
2,75 млрд. сўм маблағлар ҳисобида 2 670,0 км узунликда электр тармоқлари ва 1 066 дона трансформатор пунктлари мукаммал ҳамда жорий таъмирланиб, 6,731 млрд сўм маблағлар ҳисобига 58,21 км электр тармоқлари ва 19 дона трансформатор пунктлари янгидан ўрнатилди.
Газ таъминоти бўйича:
жами 15,449 млрд сўм маблағлар ҳисобига 26 дона газ тақсимлаш қурилмалари ҳамда 40,5 км табиий газ қувурлари тортилди.
Автомобил йўллари бўйича:
Вилоятда 2024 йил давомида 349 млрд сўм маблағ ҳисобига жами 261 км автомобил йўли, 23 дона кўприк ҳамда 221 км ички хўжалик йўллари таъмирланди.
Сессия қарорлари, вилоятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни манзилли ижроси устидан тизимли ишларни олиб бориш мақсадида “Депутат назорати” платформаси ишлаб чиқилди.
Ушбу тизимга кўра котибият томонидан вилоятимизни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорлари ва Фармонлари, ташриф баёнлари, Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят Кенгаши сессиялари қарорлари, “Йўл хариталар” хатловдан ўтказилиб, 606 та назоратга олиниши зарур бўлган амалий топшириқ вилоят, туман ва шаҳарлар депутатларига “номма-ном” бириктирилиб мазкур, топшириқларнинг ижроси ҳафталик назоратга олинди, бугунгача 516 та қарор бандларининг ижроси таъминланди.
Юқорида келтирилган мисоллар фақатгина қоғоздаги гаплар эмас, балки Сиз таъкидлаган (“қўл кўтариш учун сайланади”) депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар!!! Депутатнинг қилган ишларини яна кўплаб мисоллар билан гапиришимиз мумкин. Лекин, шу мисоллар етарли деб ўйлайман.
Муҳтарам Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонларида 100 та мақсад қўйилган, 75-мақсадда депутатларни халқни ҳақиқий “овози”га айлантириш вазифаси қўйилган, сайланган барча депутатларимиз масъулият ва ташаббус билан фаолият бошлаганликларини билдирмоқчиман.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши
котибияти мудири Абдушокир Абдурахманов.
✈️Канал👉Sirdaryolik_insider