Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар @uzbekistanofficial Channel on Telegram

Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар

@uzbekistanofficial


https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз

Youtube расмий саҳифамиз👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг @uzb_oficial
.

.

.

Uzbekistanofficial (Uzbek)

Salom Uzbekistanofficial foydalanuvchilari! Bu sizning telegram kanalingiz, rasmiy xabarlar va yangiliklar bilan to'ldirilgan. Agar sizning qiziqishingiz Muxtorlik va yangiliklar bo'lsa, ushbu kanal sizga qiziqarli bo'ladi. Ushbu kanalda Uzbekistonning eng so'nggi yangiliklari va maqolalari jamlangan. Shuningdek, siz rasmiy saytimiz va Youtube sahifamiz orqali muvaffaqiyatli bo'lishingiz mumkin. Bizning YouTube sahifamizda ham ko'plab qiziqarli va foydali videolar mavjud. Agar siz ham voqealar va hodisalar to'g'risida yangiliklarga ega bo'lishni istasangiz, bizga xabar yuboring. Siz bilan birga Uzbekistonning eng muhim vaqtincha yangiliklarini xabardor qilish uchun sabr qilamiz. Sizni ham o'z kanalimizda ko'rishni kutib qolamiz!.

11 Jan, 16:40


Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик фаолият билан шуғулланиши доимий бўлади

Бошида ушбу тартиб вақтинча жорий этилган эди.

Такси бозоридаги агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгилаб қўйилади.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 16:26


#Тезкор

⚡️🔥"Manchester City" да Абдуқодир Ҳусанов келиб улгурмасдан футболкаси сотила бошланди!👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 16:01


🇺🇸 Доналд Трамп АҚШ тарихида жиноий жавобгарликка тортилган биринчи президентга айланади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 15:48


🇨🇳🇹🇼 Хитой Тайванга кенг кўламли ҳужум қилган тақдирда, қирғоқларга оғир техникани тезда жойлаштиришга мўлжалланган "десант кўприклари"га эга бўлган камида бешта десант кемаларини қуришни олиб бормоқда.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 15:32


🇷🇺 Асад режими қулаганидан сўнг Россия ўзига янги ҳамкор топди

Россия генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясига замонавий қуроллар, жумладан С-300 ва С-400 мудофаа тизимларини етказиб бермоқда. Москва бу орқали нафақат Ғарб таъсирини заифлаштириш, балки минтақадаги Туркия, БАА ва Миср билан кучайиб бораётган рақобатда ўз позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 15:16


⚡️Илон Маскнинг айтишича, унинг Neuralink компаниясининг мия имплантаси аллақачон учинчи шахсга муваффақиятли имплантация қилинган ва 2025 йилда 20-30 та шундай операцияни амалга ошириш режалаштирилган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 14:54


Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

Маҳаллийлаштирилган электротехника маҳсулотлари сотилиши учун вазирлик ва саноат тармоқлари кесимида 15 триллион сўмлик кафолатли бозор ташкил қилинади. Ижтимоий объектлар учун қайта тикланувчи энергия қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 14:39


🏃🏻‍➡️❄️ Ёқутистонда 46 даража совуқдаги экстремал спорт марафони бўлиб ўтмоқда

"Совуқ қутби – Оймякон" номли бу мусобақада Россиянинг 16 минтақасидан келган 50 нафар спортчи қатнашмоқда.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 14:26


Ғазодаги бомбардимонларни қўллаб-қувватлаган америкалик актёр Джеймс Вуд Лос-Анжелесда давом этаётган ёнғинлар оқибатида уйидан айрилди

Бундан ташқари таниқли актёрлар Леонардо Ди Каприо, Энтони Хопкинс, Том Хенкс, Марк Хемилл, Спенсер Пратт ва Хайди Монтегларнинг ҳам Калифорниядаги уйлари ёниб кетган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 14:06


⚡️Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метрополитенига яна тўрт вагонли 3 та поезд олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 910 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.

Шунингдек, 2025 йил январ-феврал ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу орқали, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 14:04


HAVAL YAKKASAROY 😍

💥Haval Dargo - dizayn, kuchli motor, off-road imkoniyatlari va ilg'or funksiyalari bilan ajralib turadi.

🎁Haval Yakkasaroyda maxsus takliflar, imkoniyatlar va qulay credit shartlari sizni kutmoqda.

Boshlang'ich 15%
Bitta pasport evaziga

Sovğalar
Bonuslar
Trade-in xizmati
Bepul Service xizmati

📍Manzil: Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 87B/1.

Qo‘shimcha ma’lumot uchun:
☎️+998 (91) 246-11-11
+998 (91) 246-22-22.

Telegram| Instagram|

11 Jan, 14:03


Аҳоли томонидан уй-жойларни таъмирлаш ишлари 3,2 фоизга ўсган

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 7,9 трлн сўмлик ишлар бажарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь-ноябрь ойига нисбатан 3,2 фоизга ўсган.

Бу кўрсаткичнинг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 3,8 фоизни ташкил этди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 13:47


"Realbotix" компанияси ҳақиқий аёлга деярли тўлиқ ўхшаш бўлган роботларни ишлаб чиқарди.

Робот бемалол гаплашади, суҳбатдошларни эслаб қолади ва энг ҳайратланарлиси – у ҳис-туйғуларни ифодалай олади ҳамда тегинишда тирик одамни эслатади.

Аёл-робот аллақачон мавжуд нархда – 175 000 АҚШ долларига сотувга қўйилган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 13:25


⚡️Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди

9-январь куни Пахтачи туманидаги «Қорақўтон» тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган. Уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 киши туман марказий шифохонасига келтирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Кун.узъга маълум қилишича, марҳумларнинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган, туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 13:01


🇷🇺🇺🇦🇰🇵Украина қуролли кучлари учун сўнгги ҳафталардаги асосий муаммо Россиянинг Шимолий Корея аскарларидан фойдаланиши бўлди — The Washington Post

“Бу қўшинлар Россия артиллерияси ва учувчисиз самолётлари томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда, катта гуруҳларда Украина позициялари томон ҳаракатланмоқда. Одатда кўзга ташланмаслик учун кичикроқ гуруҳларга бўлинган рус аскарларидан фарқли ўлароқ, Шимолий Корея жангчилари кўпинча уларнинг устида учиб юрган дронларга эътибор бермайдилар ва йўқотишларга қарамай олдинга силжишда давом этадилар. Россия қўшинлари муваффақиятларини мустаҳкамлаш учун тез-тез уларга эргашиб туради”, деб ёзади нашр.

"Руслар бизнинг позицияларимизга ҳужум қилади ва йўқотишларга учраса, орқага чекинади. Аммо шимолий кореяликлар ундай эмас, улар олдинга силжишда давом этади", дея ҳикоя қилиб беради украиналик ҳарбийлар.

Газетанинг фикрича, Курск вилоятидаги Украина назоратидаги ҳудуд “тинчлик музокараларининг асосий нуқтасига айланиши керак”

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

11 Jan, 12:48


#Долзарб #Албатта_кўринг

20 йиллик САХАР Атабай ака билан самимий суҳбатлашдик. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб оёқларида қаттиқ увушишлар, игна санчгандек бўлиб оғришлар, уйқусизлик, қабзият каби асоратлардан халос бўлибдилар. 16-17 сахарлари қандай қилиб 5-6 га тушганликларини ҳам холис айтиб бердилар.

Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг!

Атабай ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

Атабай ака Хоразм вилояти Хазорасп туманидан эканлар.

11 Jan, 11:51


Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди

Тўрт ярим соат давом этган ушбу мураккаб операцияни тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Оқилов ҳамда марказнинг Нозим Ўрмонов, Дилмурод Сабиров каби тажрибали мутахассислари амалга оширди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 16:44


Тошкентда трамвай қуриш ишлари тезлаштирилади

2025 йил учун давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан мамлакатда жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилишини тезлаштириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилнинг сентябригача амалга оширилиши керак.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 16:10


🇷🇺Россияда 20 ёшли қиз тубингда учиб ҳалок бўлди

Қозон шаҳрида тоғдан тубингни машинага боғлаб учган қиз йўл белгисига бориб урилган.

Машина рулида марҳуманинг 22 ёшли дугонаси бўлган. У ўз айбини тан олган ва мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат берган ҳолда судни кутмоқда.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 15:54


🇬🇱🇹🇷Гренландия даъвосига туркияликлар ҳам қўшилди

Пантуркистлар ижтимоий тармоқларда Гренландияни туркий ҳудуд ва Туркиянинг бир қисми деб эълон қилиш кампаниясини бошланди.

Тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, Гренландиянинг маҳаллий инуит аҳолиси ҳам туркийдир.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 15:42


🇮🇷 Эрон Гилон вилоятида 800 километргача бўлган масофани қамраб оладиган янги "Назир" радарини ўрнатди.

Бу радар қўшни мамлакатлар ҳудудлари ва Каспий денгизини назорат қилиш, доимий кузатиш ва ҳимоялашни таъминлаш қобилиятига эга.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 15:29


🇹🇷🇫🇷 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Франция Курдистон ишчи партиясининг Туркия чегарасида қўшин жойлаштириш таклифи ҳақида:

“Франция ўз қуролли кучларини АҚШ кўмагисиз жойлаштирсин. Биз АҚШ ёрдамисиз гапира олмайдиган мамлакатларнинг гапини жиддий қабул қилмаймиз.”

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 14:22


Украина Европа иттифоқидан Россиянинг музлатилган активларидан олинган дастлабки 3 миллиард еврони олди

Украина бош вазирининг аниқлик киритишича, ушбу дастур бўйича Украина G7 давлатларидан жами 50 миллиард доллар олиши керак.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 14:11


Чиқиндихонада ётган 700 миллион доллар: британиялик эркакка ичида биткоин бўлган дискини қазиб олишга рухсат беришмади

Жеймс Хоуэллснинг таъкидлашича, 2013 йилда унинг севгилиси ўша пайтда ичида 7,5 мингга яқин биткоин бўлган қаттиқ дискни тасодифан чиқиндига ташлаб юборган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 14:11


📊Диққат сўровнома! Банк рекламасини яхшилашга ўз хиссангизни қўшинг! Бизга сизнинг фикрингиз муҳим! Сўровномада иштирок этинг ва қимматли совғалардан бирига эга бўлиш имкониятини қўлга киритинг ‼️

➡️ Samsung A55 смартфони;

➡️ Redmi Note 13 Pro смартфони;
➡️ Apple Airpods 4 қулоқчини;

➡️ Mi Band 9 фитнес соати;

Сўровнома маркетинг тадқиқоди учун ўтказилмоқда ва шахсий маълумотлар сир сақланиши кафолатланади. Ютуқ эгалари 2025 йил 15 январ куни тасодифий сон генерацияси орқали аниқлаб олинади.

‼️👉Сўровномани бошлаш ‼️

10 Jan, 14:04


Афғонистон Россия билан стратегик шартнома имзолашга тайёрланмоқда

Россия Афғонистон орқали Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига табиий газ транзити бўйича стратегик шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 13:30


🇮🇷🇺🇿 Эрондан қатнайдиган юк автомобилларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар камайтирилди

2025-йил 10-январдан бошлаб Эрон томони ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдорини 400 АҚШ долларига камайтирди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 13:15


Шавкат Мирзиёевнинг маҳнат таътили якунланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 13:03


🌞 2024 йил об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлди

Бу ҳақда Европанинг Иқлим ўзгаришини назорат қилиш хизмати "Коперник" хабар берди. Ўтган йили глобал ўртача ҳарорат 1850-1900 йиллардаги саноатгача бўлган кўрсаткичларга нисбатан биринчи марта 1,5 даражадан ошган.

2023 йил якунларига кўра, ҳарорат 1,48 даражага кўтарилган. Шундай қилиб, 2024 сўнгги ўн йиллик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 12:39


Украина билан урушининг уч йиллик даврида камида олти минг россиялик элита ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди — BBC

Нашр маълумотларига кўра, битта снайпер учувчини тайёрлашга 15-17 йил кетиши ва 12-14 миллион долларга тушиши мумкин.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 12:38


Янги йил — янгиланишлар вақти. HONOR X9c Smart версиясини тақдим этамиз.

Тушишдан ҳимоялаш технологияси — ишлаб чиқаришнинг такомиллашган механикаси ва 2 метр баландликдан тушишга қарши намунали чидамлилик. HONOR X9c Smart — бу уч қатламли сув ўтказмайдиган корпус тузилиши ва 360° тўлиқ ҳимоя қилиш хусусиятига эга. Ҳаракатларингизда эркин бўлинг ва смартфонингизнинг кутилмаган шикастланишларидан ташвишланманг.

Смартфонни техника дўконларидан харид қилинг ва махсус совғага эга бўлинг!

HONOR X9c Smart — Eнгилмас Куч.

Сайт | Instagram | Телеграм

10 Jan, 12:11


Шолс Украинага қарийб 3 млрд евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини блокламоқда — Spiegel

Бундай ёрдам пакетини Германия мудофаа вазири ва ташқи ишлар вазири 23 февралга режалаштирилган сайловлар бошланишидан олдин топширишмоқчи эди.

Унга ўқ-дорилар билан 3 та IRIS-Т ҳаво мудофаа тизими батареяси, ракеталар, ўнта ғилдиракли гаубица ва артиллерия ўқ-дорилари кирарди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 12:05


Абдуқодир Хусанов "Манчестер Сити"га 50 миллион еврога сотилди

50 миллион евро ўзбек сўмига қанча бўлади?

2025 йил 10 январь ҳолатига кўра, 1 евро тахминан 13 317.58 сўмга тенг.

Шу курс асосида ҳисобласак:

50 000 000 евро × 13 317.58 сўм/евро = 665 879 000 000 сўм

Демак, 50 миллион евро деярли 666 миллиард (миллиард!) ўзбек сўмига тенг бўлади.

Осиё ва МДҲ давлатлари тарихида ҳали бунақа қиммат футболчи сотилмаган...

Бу фахрланадиган ишлар, тарқатинг ҳамма группаларга.👇

👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 11:42


Шавкат Мирзиёев БААга боради.

Ўзбекистон Президенти Абу-Дабидаги "Барқарор ривожланиш ҳафталиги — 2025" саммитида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Masdar агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14—15-январ кунлари бўлиб ўтадиган Абу-Даби Барқарорлик ҳафталиги (ADSW) 2025 саммитида иштирок этади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 11:32


⚡️Рубль, доллар ва евро курси кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 13 январь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

10 Jan, 11:32


👨‍👩‍👧‍👦 Bir kishi to‘laydi, 5 tagacha odam foydalanadi — Oila tarifi

Aloqadan yanada manfaatli shartlarda foydalanish uchun do‘st va yaqinlaringizni ulang.

Tarifga 🎥KINOM obunasi (TV, kino, seriallar) va 📱Beepul'da foizsiz o‘tkazmalar ham kiritilgan. Tafsilotlar

Reklama

08 Jan, 16:21


«Umid avto» раҳбари қамоққа олинди

Фуқароларга осон шартларда автомобил олиб беришни ваъда қилиб, «автолизинг» фаолияти билан шуғулланувчи бир неча фирмалар раҳбари бўлган Абдуманноп Абдураҳмонов процессуал тартибда ушланган.

У шу йил 6 январ куни очиқда бўлган ва ўзини кўрсатмаслик шарти билан интервю берганди.

Ҳозирда суд томонидан А.Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Жабрланувчилар 200 кишидан ортиқ.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 15:59


🇷🇺2024 йил Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант ҳайдаб чиқарилди

Ўтган йилнинг декабрь ҳолатига кўра, суд қарорлари асосида Россиядан 80 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чиқариб юборилган.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 15:45


Сурхондарёда 112 млн сўмга марихуана сотаётганлар ушланди

Оғуфурушлар икки дона қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўзига хос ўткир ҳидли, яшил рангдаги моддаларни шартли харидорга 112 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган
.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 15:36


11 ойда Ўзбекистонга 68,6 минг дона енгил автомобиль импорт қилинди

Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль импорт қилинган давлатлар учлигидан Хитой, Корея ва АҚШ ўрин эгаллади.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 15:25


🇺🇸🇨🇦 Илон Маск Канада Бош вазирини "қиз бола" деб атади

Канада Бош вазири Трюдо мамлакат АҚШ таркибига қўшилмаслиги ҳақидаги твит ёзиб қолдирганди.

"Эй қиз, сен энди Канада губернатори эмасан, шунинг учун гапларингнинг аҳамияти йўқ", - деб жавоб берди Маск.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 15:10


⚡️Дональд Трамп Гренландия борасида Данияга таҳдид қилди.

У Дания оролни АҚШга топширмаса, юқори бож тарифлари жорий этилишини маълум қилди. АҚШнинг бўлажак президенти бу орол «миллий хавфсизлик» учун муҳимлигини таъкидлаган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 14:56


Доллар ошиб, евро кескин пасайди

Марказий банк 2025 йил 9 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

АҚШ доллари курси 14,88 сўмга ошиб, 12 962,98 сўм этиб белгиланди.

Евро курси 124,48 сўмга тушди ва 13 377,80 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 140,21 сўм (-126,49).

Россия рубли 123,68 сўм этиб белгиланди (+2,67).

Қозоғистон тенгеси 24,63 сўм бўлди (+0,13).👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 14:28


❗️Африка кутилганидан тезроқ иккига бўлиниши мумкин - Bild

Узунлиги 3200 км дан ортиқ бўлган Шарқий Африка ёриғи олимлар кутганидан тезроқ кенгаймоқда. Жараён тектоник плиталарнинг ҳаракатланиши натижасида юзага келади. Биринчи сезиларли ёриқлар 2005 йилда Эфиопияда, 2018 йилда эса Кенияда пайдо бўлган.

Илгари қитъанинг бўлиниши 5-10 миллион йил давом этади деб ҳисобланган. Бироқ, геофизик Синтия Эбингернинг сўзларига кўра, прогнозлар 1 миллион йилга қисқартирилган ва эҳтимол камроқ. Ёриқ йилига 0,8-2,5 см гача ўсиб бормоқда, аммо зилзилалар жараённи тезлаштириши мумкин. Натижада Сомали, Эфиопия, Танзания ва Кениянинг бир қисми Африка соҳилларида улкан оролни ташкил қилади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 12:28


Нуруллан Эрлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарииқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 12:20


❗️ДИҚҚАТ: Ушбу келтирилаётган ҳавола ва саҳифаларга кирманг, кўчирманг, сақламанг ва ундаги материални бировга юборманг! Акс ҳолда жавобгарликка тортиласиз!

Олий суд томонидан тасдиқланган интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 12:09


Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази раҳбари лавозимидан озод этилди

Лазиз Қўчқоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳакамлар марказидаги раҳбарлик лавозимини тарк этган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 11:10


Башар Асаднинг рафиқаси АҚШ ва Британия махсус хизматлари билан алоқада бўлгани ошкор қилинди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ҳақида ошкор қилинган ҳужжатлар халқаро муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳужжатда унинг АҚШнинг Миллий хавфсизлик кенгаши манфаати учун молиявий, сиёсий ва ҳуқуқий маълумотларни йиғишга қаратилган вазифалари хусусида маълумотлар келтирилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 10:59


🇺🇸 Лас-Вегасда Tesla Cybertruck'ни портлатишда гумонланувчи ChatGPT ёрдамида жиноятга тайёрланган

37 ёшли Мэттю Ливелсбергер ChatGPT'дан портловчи қурилма тайёрлаш элементларини қаердан сотиб олиш, уни қандай йиғиш ва ишга тушириш ҳақида маълумот олган, деб хабар бермоқда NBC News ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.

Ҳудуд полицияси шерифининг журналистларга айтишича, бу АҚШ ҳудудида ChatGPT инсонга муайян портловчи қурилма яратишда ёрдам бергани аниқланган биринчи ҳодиса.

Эслатиб ўтамиз, 1 январ куни Лас-Вегасда Доналд Трампга тегишли меҳмонхона яқинида пиротехника воситалари ва ёқилғи ортилган Tesla Cybertruck электромобили портлатилган ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган эди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 09:25


🇺🇲 Трамп иддао қилиб келаётганидек Канада ва Мексика АҚШ билан бирлашса, натижаси қандай бўлади?

"Янги давлат" турли кўрсаткичлар бўйича сайёранинг мутлоқ етакчисига айланади.

Ҳудуди: 21,769,590 км²

Аҳолиси: салкам 500 млн киши.

Ялпи ички маҳсулоти: 28,9 трлн АҚШ доллари.

Мудофаа харажатлари: қарийб 900 млрд доллар.

Қуролли кучларда фаол хизматчилар: 1,645,000 ходим.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 09:12


2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди

Ўтган йил давомида Ўзбекистон расмий захираларининг умумий қиймати 34,56 млрд доллардан 41,18 млрд долларга ёки 19,1 фоизга ошди. Бунда 2024 йилда жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин ошиб кетгани ва ўзининг тарихий максимум нархларини бир неча маротаба янгилагани асосий омил бўлди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

08 Jan, 09:02


Тошкентдан воҳа томон чиқишда мега тирбандликлар кузатилмоқда.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 14:03


🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистондан Россияга йигирмага яқин рейс бекор қилинди

Ўзбекистоннинг “Қанот Шарқ” хусусий авиакомпанияси Москва ва Санкт-Петербургга 20 га яқин рейсни бекор қилди. Асосий сабаб Airbus А320 лайнерларининг техник ҳолатини текшириш экани айтилмоқда.

Чекловлар 20-январдан 6-мартгача давом этади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 13:59


Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 13:14


Мантиқ қани? Алкоголь чекланмайди, электрон сигарет эса чекланади!?

Собиқ депутат Расул Кушербаев ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, жумладан, электрон сигареталар муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси ҳақида фикрини билдирди.

Маълумки, ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланиши мумкин.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 13:11


2025 йили Тошкент метрополитенини субсидиялаш учун 683,2 млрд сўм ажратилади

Шунингдек, пойтахт ҳокими қарори билан, жорий йилда кўп қаватли уйлардаги лифтларни таъмирлаш ва янгилаш учун 165,8 млрд сўм ажратилади. Бундан ташқари, Янги Ўзбекистон боғини сақлаш харажатлари учун 28,7 млрд ажратилади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 13:03


"OMAD SHOU" tele-musobaqasining 320-sonidan mahsus lavha‼️

10 ta "DAMAS" yo'lagi hech kim yutib ololmagani uchun 321-sonida 13 ta "Damas" qilib qoyiladi‼️

13 ta "Damas" kimga nasib qilarkin🤔

Jesco va Else tea mahsulotlaridan har kuni 1 donadan harid qilib 5400 qisqa raqamiga 2 dona bo'lsa ham kod yuborib 13 ta "Damas" yutib olishingiz mumkinligini unutmang‼️

Chunki 2 dona promo kod yuborib ham Random dasturi orqali g'olib aniqlaganda "OMAD SHOU"da ishtirokchi aylanishingiz mumkin‼️

Omad shou rasmiy ilovasi‼️👇
Android uchun

07 Jan, 13:03


🇺🇿🇩🇪 Германияга ўзбекистонлик ҳайдовчилар керак

Германияда ҳозирда 70 минг нафар юк автомобили ҳайдовчиси етишмаяпти. Шунинг учун Папенбург логистика компанияси Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилмоқчи. Уларни ўқитишга ҳам тайёр.

Ушбу компанияда ишлаётган ўзбекистонлик йигитлардан бири амалиёт даврида 800 евро олмоқда.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 12:55


АҚШ Сурияга нисбатан санкцияларни юмшатди

АҚШ ҳукумати Сурияга қарши санкцияларни олти ойга юмшатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ўзгариш мамлакатдаги гуманитар вазиятни яхшилаш мақсадида киритилган бўлиб, гуманитар ташкилотлар ва банкларга мамлакатга ёрдам бериш жараёнида АҚШ санкцияларини бузишдан қўрқмасдан фаолият юритиш имконини беради.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 12:46


🇨🇦 Канадаликлар Жастин Трюдонинг истеъфосини нишонламоқда.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 12:37


🇨🇳 Хитойнинг Тибетидаги зилзила қурбонлари сони 100 кишига етди, яна 130 кишининг аҳволи оғир.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 11:56


🌨 Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Қор A-373 “Тошкент-Оҳангарон-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” йўлининг 127—160 км оралиғида ёғмоқда.

Йўлларда кўриш масофаси 600 метрни ташкил этмоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 11:40


Қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 11:18


Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиш ҳақидаги баёнотлари фонида Дания ўз гербини ўзгартирди

Норвегия ва Швеция билан иттифоқни англатувчи учта тож олиб ташланди, Фарер ороллари (қўчқор) ва Гренландия (оқ айиқ) рамзлари эса марказий ўринни эгаллади. Булар Копенгаген ўз назоратида сақлаб қолишни мақсад қилган ҳудудлардир.

Дания герби Трампнинг АҚШ оролни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақидаги баёноти туфайли ўзгартирилди. Кеча сайланган президент гренландияликлар АҚШнинг бир қисми бўлишни истаётганларини, чунки бу "фойдали" эканлигини ёзиб чиқди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 11:04


#диққат #огоҳлик

“МЕН РУВД РАҲБАРИМАН” илтимос пластик картангизни айтинг текширишимиз керак!

Фирибгарлардан янгича усул, энди телефон қилиб раҳбар қиёфасига киришмоқда

Видеони кўринг ва яқинларизга ҳам жўнатиб қўйинг👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 10:18


🇺🇿 Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга визасиз кириш имкониятига эга:

🇦🇬 Антигуа ва Барбуда
🇦🇲 Арманистон
🇧🇧 Барбадос
🇧🇾 Беларус
🇦🇪 БАА
🇩🇴 Доминика
🇮🇷 Эрон
🇵🇸 Фаластин
🇵🇭 Филиппин
🇭🇹 Гаити
🇬🇲 Гамбия
🇬🇪 Грузия
🇰🇪 Кения
🇨🇮 Кот-дъИвуар
🇲🇾 Малайзия
🇫🇲 Микронезия
🇲🇳 Мўғулистон
🇲🇩 Молдова
🇳🇦 Намибия
🇦🇿 Озарбайжон
🇰🇬 Қирғизистон
🇰🇿 Қозоғистон
🇷🇺 Россия
🇻🇨 Цент-Винсент ва Гренадин ороллари
🇸🇨 Сейшел ороллари
🇱🇰 Шри-Ланка
🇸🇷 Суринам
🇹🇭 Таиланд
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇷 Туркия
🇺🇦 Украина
🇴🇲 Уммон

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 09:44


🇧🇾🇺🇦 Украинадагидек демократиядан кўра Беларусдагидек диктатура яхшироқ - Лукашенко

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 09:32


МДҲ давлатларининг ўртача ойлик ялпи иш ҳақи бўйича рейтинги (CEOWORLD Magazine маълумотларига кўра):

1. 🇷🇺 Россия – $2 159,
2. 🇰🇿 Қозоғистон – $673,
3. 🇹🇲 Туркманистон – $654,
4. 🇧🇾 Беларус – $621,
5. 🇦🇲 Арманистон – $541,
6. 🇦🇿 Озарбайжон – $494,
7. 🇺🇦 Украина – $430,
8. 🇺🇿 Ўзбекистон – $351,
9. 🇰🇬 Қирғизистон – $228,
10. 🇹🇯 Тожикистон – $169.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 09:20


Сўнгги кунлардаги актуал мавзу👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Jan, 09:13


Японияда 6 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тинч океанидаги узоқ Тори ороллари ҳудудида, ўчоғи 420 км чуқурликда жойлашган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 06:57


#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Cobalt учун ЯНА шартнома очилади

“Uz Auto Motors” АЖ 7 январь, соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланди.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 06:46


Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний “бункер”лар аниқланди

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 06:23


#Тезкор #Диққат

⚡️⚡️Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди

Айни вақтда республикада ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш ҳолатларининг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда.

Санепидқўмитага кўра, ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнгги лаборатория таҳлиллари натижасига кўра: 36,9 фоизида грипп вируси, 30,2 фоизида риновирус, 28,6 фоизида респиратор-синситиал вирус, 1,2 фоизида метапневмовирус ва 3,1 фоизида бошқа вируслар аниқланган
👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 06:19


⚡️Криштиану Роналду фаолиятини якунламоқчи, - Теаm Talk

Манбанинг хабарига кўра, 39 ёшли португалиялик яқин орада профессионал даражадаги ўйинларига нуқта қўйиши мумкинлигини истисно этмаяпти.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 05:23


🇺🇸 Лос-Анжелесда ҳайдовчисиз такси автомобил ўғрисини қўлга олди.

Ўғри ҳайдовчи ўриндиғига ўтиб, бошқарувни ўз қўлига олмоқчи бўлган, бироқ машина дарҳол эшикларни тўсган ва диспетчерга полицияни чақириш учун ишора қилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 04:24


1 февралдан тезюрар поездлар чипталари нархи оширилади

“Афросиёб” поездлари чипта нархлари 20-25% га, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездлари чипта нархлари 30% га оширилмоқда.

Жумладан, “Афросиёб” поездлари чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро
VIP – 994 000 сўм
Бизнес – 751 000 сўм
Эконом – 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP – 854 000 сўм
Бизнес – 634 000 сўм
Эконом – 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP – 619 000 сўм
Бизнес – 450 000 сўм
Эконом – 294 000 сўм.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 03:36


2024-йил ҳолатига кўра дунё мамлакатларидаги олтин захиралари ҳажми

Рейтинг Trading Economics маълумотларига асосланади.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 03:26


Ўзбекистонга янги Chevrolet Equinox 2025 гибридлари кела бошлади.

– Машина 1,5 литрли турбо ва электр двигатель билан жиҳозланган;
– 100 км/с тезликка – 7 сонияда чиқади;
– Тўлиқ заправка билан - 900 кмдан ортиқ юради;
– 100 кмга 6 литр расход қилади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Jan, 02:55


#долзарб #тарқатинг

❗️Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 17:01


Украина 2024 йилда 200 минг кишини сафарбар қилишга муваффақ бўлди — Тhe Washington Post

Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний армия сафларига 500 минг кишини ёллашга чақирган эди.

"Россия қўшинлари Украинада уруш бошланганидан бери энг тез суръатлар билан ҳаракат қилмоқда, Москва бунинг учун ўзининг энг катта устунлиги – кўп миқдорда ҳарбийларга эгалагидан фойдаланмоқда", деб ёзади Тhe Washington Post.

Аввалроқ Россия расмийлари сўнгги бир йил ичида 427 минг киши Россия Мудофаа вазирлиги билан Украинадаги урушда қатнашиш учун шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 16:27


❗️Ижтимоий тармоқлар НАТО ва БРИКСнинг ҳарбий ва иқтисодий қудратини солиштирди:

- НАТО мамлакатлари аҳолиси 976,6 миллион, БРИКС мамлакатлари аҳолиси эса 3,6 миллиардни ташкил этади.

- Танклар сони: НАТО - 11 710, БРИКС - 33 245.

- Табиий ресурслар заҳиралари: НАТО - 17 545 куб км, БРИКС - 98 091.

- Армия: НАТО - 3 миллиондан бир оз кўпроқ одам, БРИКС - 6,5 миллион.

- Ядро қуроллари: НАТО - 5559 нусха, БРИKС - 6252.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 16:07


#тезкор #диққат

🦠 Россияда ҳам хавфли вирус тарқалмоқда

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади. Бу вирус нафас олиш тизимига ва ўпкаларига жиддий зарар етказиб, тез ривожланиши билан хавфли ҳисобланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шифокорлар хавфсизлик чораларини кўришни, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юришни, қўлларни мунтазам ювиб туришни ва хоналарни тез-тез шамоллатишни тавсия қилишмоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 15:55


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб пойтахтимизнинг асосий кўчалари бўйлаб Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари бўлиб ўтди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 15:15


Дубайда европалик сайёҳлар кечки овқат пайтида мусулмон жуфтликни суратга олгани учун ҳибсга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, улар ҳижобли аёлни қандай овқат егани ҳақида изоҳ бериб, уни масхара қилишган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 14:59


🇹🇷 Эрдоған:

“Биз Туркияни дунёдаги энг қудратли ва нуфузли давлатлардан бирига айлантирдик”.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 14:46


Озарбайжондан 200 тонна озиқ-овқат ортилган 10 та юк машинаси Сурияга етиб борди

Транзит Туркиянинг AFAD фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси томонидан амалга оширилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 14:15


Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари учун ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди

Хусусан, Тошкентда
🔹турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка (1 квадрат метр учун ойига) — 28 000 сўм;
🔹нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка — 45 000 сўм.

Автомобиль транспорти:
🔹енгил автомобиль учун — 858 000 сўм;
🔹микроавтобуслар, автобуслар ва юк машиналари учун — 1 750 000 сўм.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 13:35


🇨🇳 Хитойда эпидемияси қайд этилган метапневмовирус ўткир респиратор инфекцияларни, жумладан, бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 04:05


🌎Дунёнинг энг йирик нефт портлари денгиз сатҳининг бир метрга кўтарилиши натижасида сув остида қолиши мумкин — The Guardian

Нашрнинг маълумотларига кўра, Хитой, Нидерландия, БАА, Жанубий Корея, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур ва АҚШдаги 13 та порт хавф остида жойлашган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 03:50


🇮🇳 Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳри 2006-2025 йилларда

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 03:35


🇵🇱🇭🇺Полша ва Венгрия ўртасидаги вазият ёмонлашмоқда

Полша яқин кунларда Европа Иттифоқига раислигининг очилиш маросимида Венгрия элчиси Иштван Ийдярто иштирокини номақбул деб топди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Jan, 03:15


Дамашқ аэропорти 7 январдан халқаро рейсларни тиклайди

"2025 йил 7 январдан Дамашқ халқаро аэропортида халқаро рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бошланганини эълон қиламиз", — деди ас-Салибий.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 16:51


Қозоғистонда кучли қор бўронлари кузатилмоқда

ФВВ ходимлари Жетису вилоятида бўронда қолиб кетган 11 киши, жумладан, 3 нафар болани қутқарди. Улар махсус транспортда етиб келиб, одамларни иссиқ жойга олиб боришган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 16:00


🇹🇷🇮🇱 Туркия Исроил билан барча савдо битимларини бутунлай тўхтатган ягона давлатдир - Эрдоған

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 14:59


#ҚОЙИЛ

🚨 Кеча тунда хизмат олиб бораётган ППХ ходими ердан бир почка долларни топиб олиб эгасига қайтарибди 👏

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 14:46


Хитойдаги бозорда ёнғин чиқиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Воқеа жойига тезкор хизматлар ва ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин тахминан бир соат ичида ўчирилган.

Шу қисқа вақт ичида саккиз киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 14:28


❗️КИАни томини тешиб, ичига печка ўрнатган блогер жаримага тортилди

Яна битта ҳайпчи блогер автомобили томони тешиб (кимдир, ортиқча харажат бўлмайди, люк ўрнатиб оласан деган бўлса керак, бўлмаса тешмасди) у ердан печ учун дудбўрон чиқарган. Печда эса чой қайнатиб, буни интернет тармоқларига жойлаштирган.

Видео тармоқда тарқаб кетгач, ЙПХ ходимлари блогерни жазолаган, машина жарима майдончасига қўйилган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 14:14


Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Дунёдаги энг кекса одам сифатида танилган япониялик Томико Итоока 116 ёшида вафот этди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 13:28


❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

☝️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 13:10


US Steel раҳбари Жо Байденни коррупсияда айблади

Япониянинг Ниппон Стеел компанияси АҚШнинг пўлат ишлаб чиқарувчи УС Стеел компаниясини сотиб олиши бўйича битим президент Жо Байден томонидан блокланди.

УС Стеел директори Девид Буррит Байденнинг бу қарорини “шармандали ва сиёсий коррупсия намунаси” деб атади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 12:57


Ўзбекистон ядровий хавфсизлик бўйича халқаро шартномаларга қўшилади

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 12:27


🇮🇷🇹🇯Эрон Президенти Тожикистонга келади

Масъуд Пезешкиён жорий ойда ишчи ташриф билан илк бор Тожикистонга келмоқда.

Ташрифнинг аниқ санаси ва дастури ҳозирча маълум қилинмаган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 12:03


🇸🇦🇸🇾Саудия Арабистони Суриянинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлайди

Саудия Арабистони Мудофаа вазири суриялик ҳамкасблари билан сиёсий ўтиш даври, мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Якунда вазир Суриянинг порлоқ келажагига умид билдирган ва Суриянинг янги ҳукумати Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишига ваъда берган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 11:32


#тезкор #яхши_хабар

⚡️Энди Ўзбекистонликлар Германияга осонроқ боради, бемалол уйдан туриб Виза олиш мумкин

Ушбу сайт орқали Германияга узоқ муддатли, ишлаш, ўқиш учун виза олиш мумкин

Германияга ишга бораман, ойига 4000-5000 доллар топаман деган танишларга юбориб қўямиз
👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 09:50


Фирибгарлар янги даражага чиқишмоқда. Энди улар сизга телеграм премиум аккаунт совға қилингани ҳақида ёлғон маълумот юборишмоқда.

Улар юборган ҳаволаларни боса кўрманг. Картангиздаги пулларни тийинигача ечиб олишлари мумкин.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 03:33


🇰🇵 Пхеняндаги энг нуфузли шахслардан бири саналган Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен илк бор ўғли ва қизи даврасида Янги йилни нишонлаётгани кўзга ташланди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 03:16


🇰🇿 «Сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» — Тўқаев Назарбоев ҳақида

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев интервю бериб, мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва унинг Путин билан муносабатлари ҳақида гапирди. Унинг эслашича, Назарбоев истеъфога чиққанидан кейин «сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» ва амалдорлар билан йиғилишларни давом эттирган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

04 Jan, 03:04


🇷🇺 Чеченистонда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қурилмоқда

2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 18:38


Айни дамда осмонда ёш Ой ва Венера жуда яқин кўринмоқда! Бу ноёб ҳодиса бир неча соат давом этади

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 16:31


Тошкентдаги "заправка"дан видеомурожаат йўллаган фуқаро суд залидан озод қилинди

Суд жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан чиқарилган қарорни қисман бекор қилди ва қўлланилган жазо ўталган деб ҳисоблади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 16:14


Метан заправкалардаги навбатларни танқид қилган Ғайрат Дўстов 8 суткалик қамоқдан сўнг озод қилинди

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 15:03


⚡️Расман: Она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

❗️Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори баллга эга сертификатлар учун қўлланилади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 14:41


❗️“Афросиёб” поезди Каттақўрғонда ҳам тўхтаб ўтади

“Афросиёб” тезюрар поезди “Тошкент – Бухоро” йўналишида Каттақўрғон пунктида ҳам тўхтаб ўтади.

Бу бўйича Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тегишли топшириқлар берилган.

Шунингдек, “Булунғур – Самарқанд шаҳри - Жума – Каттақўрғон шаҳри” йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 14:28


ИИБга олиб келинган фуқарони уриб ўлдирган ходимга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ИИБ биносида судланувчининг акасини калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 14:18


#диққат

⚡️☔️Қозоғистондан Ўзбекистонга совуқ ҳаво кўчиб ўтмоқда: дам олиш кунлари ҳаво совуқ бўлади

Келгуси дам олиш кунлари ёмғир, қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати кечаси -3°C гача тушишини кутилмоқда. Кундузи +2 ° C илиқ бўлади

Лекин ташвишланманг! Душанбадан бошлаб ҳаво илиқроқ бўлади, аммо ёмғир ҳали ҳам давом этади.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 14:17


HAVAL YAKKASAROY
avtosalonida ajoyib yangiliklar!

Haval avtomobillarini xarid qilishni rejalashtirganlar uchun qulay imkoniyatlar va maxsus takliflar:

Sovğalar
Bonuslar
Test-drayv
Trade-in xizmati
Servis xizmatiga chegirmalar

Qo‘shimcha ma’lumot uchun:
☎️+998 (91) 246-11-11
+998 (91) 246-22-22.

Haval Yakkasaroyda sizni faqat yaxshi kayfiyat va ajoyib takliflar kutmoqda!

📍Manzil: Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 87B/1.

Instagram|Telegram|

03 Jan, 12:10


🇰🇿Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабаб 40 дан ортиқ машина бир-бирига урилди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

03 Jan, 11:51


#даҳшат

Бухорода 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолди

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганини маълум қилди.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 17:00


❗️ЭСЛАТМА: эртага барча учун иш куни!

Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.

Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади
.


👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 16:35


Битта сигарета умрни 20 дақиқага қисқартирадитадқиқот

University College London тадқиқотчилари ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир сигаретанинг ўртача умр кўриш давомийлигини эркаклар учун 17 дақиқа ва аёллар учун 22 дақиқага баҳолади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 16:13


❗️2024 йилда дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 10 трлн доллардан ошди

1 январ ҳолатига дунёдаги энг бой 10 киши рўйхати қуйидагича:

Илон Маск – 432 миллиард доллар;
Жефф Безос – 239 миллиард доллар;
Марк Цукерберг – 270 миллиард доллар;
Ларри Эллисон – 192 миллиард доллар;
Бернар Арно – 176 миллиард доллар;
Ларри Пейж – 168 миллиард доллар;
Билл Гейц – 159 миллиард доллар;
Сергей Брин – 158 миллиард доллар;
Стив Балмер – 147 миллиард доллар;
Уоррен Баффет – 142 миллиард доллар.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 14:57


Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари таътилга чиқади

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ҳамда ҳокимлар 2025 йилнинг 3 январь кунидан эътиборан расман таътилда бўлади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 14:30


12 нафар "Моссад" жосуси мукофотланди

Исроил Президенти Исаак Гертсог ва "Моссад" директори Довид Барнеа 12 нафар "Моссад" агентини мукофотлаб, уларга мукофот гувоҳномалари топширди.

Ушбу агентлар Исроил хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган муҳим операцияларда ўз ҳиссаларини қўшганликлари учун эътироф этилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 14:20


Заправкада газ йўқлигидан шикоят қилиб, масъулларни танқид қилган фуқаро иши қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳар судига кўра, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев хабар берди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 14:09


1- Январдан Она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама берилади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 12:37


🇨🇳🇺🇸Хитой АҚШнинг 28 та мудофаа компаниясига икки мақсадли маҳсулотлар етказиб беришга чекловлар киритди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 12:26


Қашқадарёда операция учун беморидан 3,5 млн сўм олган шифокор 17 млн сўм жаримага тортилди

Шифокор беморнинг ўт қопидаги тошни жарроҳлик йўли билан олиб ташлагани эвазига ундан пул талаб қилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 12:22


🚩Yangi yil bayram konsertlari davom etmoqda!

😍Toshkentdagi Alisher Navoiy nomidagi Akademik katta teatri old maydonida 1–4 yanvar kunlari Rashid Halikov ishtirokida shou-konsert dasturi bo‘ladi!

🎄Shuningdek, ushbu maydonda 20 metr uzunlikdagi Yangi yil archasi o‘rnatilgan va tadbirkorlar tomonidan arzonlashtirilgan narxlarda bayram yarmarkasi o‘tkazilmoqda.

💥Albatta tashrif buyuring va yaqinlaringizga kayfiyat ulashing!

📍Мanzil

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 12:00


Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бошқа ишга ўтиши, ўрнига янги ҳоким тайинланиши хабар берилганди. Ҳокимлик буни рад этди

"Айни пайтда вилоят ҳокими билан суҳбатлашдим. Бундай режа йўқ, ҳозирча", дейди Акмалжон Маҳмудалиевнинг матбуот котиби.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 11:45


❗️Ўзидан «чала блогер» ясавоган контент учун любой иши қиладиган шунақа "блогерга" ким чора кўради?

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 11:04


🇮🇩🇺🇸 Индонезия iPhone 16 ва Google Pixel смартфонларини сотишни тақиқлади, чунки янги қонун мамлакатда сотиладиган барча смартфонларда камида 40% маҳаллий ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олиши керак.

Apple музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди ва Индонезияга (278 миллион аҳоли) 10 миллион АҚШ доллари миқдорида тўлов таклиф қилди. Мамлакат рад этди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 10:29


🇮🇱Исроилнинг қўли қонга ботган собиқ мудофаа вазири сиёсий майдонни тарк этди

Ёав Галант 1-январ куни махсус баёнот билан чиқиб, депутатликдан кетиши ва сиёсий фаолиятда танаффусга чиқишини маълум қилди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 10:09


Фаластин ҳукумати ўз ҳудудида Аl Jazeera фаолиятини тўхтатди

Фаластин расмийлари телеканални "фитна тарқатиш ва ички ишларга аралашиш"да айблади. Ҳукумат Al Jazeera Фаластиндаги ҳуқуқий мақоми ҳал этилмагунча ўз фаолиятини тўхтатиши кераклигини маълум қилди.

Al Jazeera бу ҳаракатни "танқидий масалаларни ёритишга тўсқинлик қилиш" сифатида қоралаб, хавфсизлик кучлари телеканал фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун ўз офисига кирганини билдирди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 10:08


❗️Faqat BUGUN! 2-Yanvar kuni idea'da Televizorlarga "Bayramona Chegirmalar"

📣SONOR 32" Smart TV (100S)
2 376 000 999 000 so'm yoki 83 250 so'mdan 12 oyga*

*Televizorlarni boshlang'ich to'lovsiz xarid qilishingiz mumkin!

📞 71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

KATTA CHEGIRMALAR | Instagram

02 Jan, 09:56


«Газпром» Украина орқали Европага газ етказиб беришни тўхтатди

Компания 2025-йил 1-январь куни 2019-йил 30-декабрда имзоланган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаганини маълум қилган.

Украина бу шартномадан йилига тахминан 1 миллиард доллар, «Газпром» эса 3 миллиард доллардан ортиқ даромад олаётган эди.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

02 Jan, 09:24


Дунёнинг энг қиммат таркибга эга клублари

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 17:31


🇺🇸 АҚШ иқтисодиёти 2025 йилда Россияникидан 14 баробар, Ўзбекистонникидан 236 баробар юқорилайди

ХВФ башоратига кўра, АҚШ иқтисодиётининг ҳажми 30,3 триллион долларга етади. Хитой 19,5 триллион доллар кўрсаткич билан иккинчи ўрнини мустаҳкам сақлаб қолади, Германия иқтисодиёти эса (4,9 триллион доллар) учинчи ўринни эгаллайди.

Кейинги ўринларда Япония ва Ҳиндистон иқтисодиётлари жойлашган бўлиб, уларнинг ҳажми мос равишда 4,4 ва 4,3 триллион долларни ташкил этади. Жаҳон иқтисодиётининг деярли 55 фоизи етакчи бешлик ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон иқтисодиёти эса жорий йилда 127 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 17:19


🇺🇸 "Cathay Pacific" авиакомпаниясининг самолёти Гонконгдан 2025 йилда жўнаб кетди ва Лос-Анжелесга 2024 йилда етиб келди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 15:38


🇺🇿2024 йилда инфляция 9,8% бўлди

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистонда нархлар 9,8% га ошган.

Шу йил охирида эса инфляция рекорд даражада пасайиб, 7% атрофида бўлиши кутилмоқда.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 15:22


🇷🇸🇮🇱Сербия Исроилнинг Элбит Сйстемс компаниясидан 335 миллион доллар қийматидаги илғор артиллерия ва дронларни сотиб олади.

Сербия президенти Вучичнинг таъкидлашича, Исроил тизимлари Хорватия сотиб олган ҲИМАРС каби Америка қуролларидан яхшироқдир.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 14:54


Японияда дунёдаги энг катта салют учирилди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 13:49


Расул Кушербаев Wizzair авиакомпаниясини тил бўйича дискриминация учун бойкот қилишга чақирди

Собик депутатнинг айтишича, Wizzair экипаж азоларини унга ўзбек ёки русчада мурожаат қилишини сўрагани учун уни самолётдан тушириб юбориш билан таҳдид килган ва якунда унинг устидан Абу Даби полициясига арз қилган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 13:39


Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида минг нафардан ортиқ чақалоқ дунёга келди

Туғилганлар орасида энг кўпи қизалоқларни ташкил қилди. 7 эгизак ҳам туғилди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 12:06


🇹🇷Истанбулда ҳаракатланаётган автобус ёниб кетди

Автобусдан кўтарилаётган тутунни кўрган ҳайдовчи дарҳол машинани тўхтатган ва йўловчилар эвакуация қилинган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 11:25


🇨🇳🇺🇸Хитой давлат жосуси АҚШ Молия вазирлиги тизимини бузиб кирди

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу киберҳужумга Хитойнинг APT гуруҳи алоқадор деб ҳисобланмоқда. Жосус махфий бўлмаган ҳужжатларга эга бўлган.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 11:15


Божхона ходимлари 1,7 млрд сўмлик 7 млн дона пиротехника тўхтатиб қолишган

Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби бу мавсумда 1,7 млрд сўмлик 7 млн дона салют ва петардалар тўхтатиб қолинганини маълум қилди.


👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 10:59


55 ёшли шахматчи Василий Иванчук блис бўйича жаҳон чемпионатида юриш қилишга улгурмасдан, партияни Дениэл Народитскийга ютқазгач йиғлаб юборди – унга 1 сония етмади

Иванчукни юпатиш учун Ню Ёркдаги турнир ташкилотчилари бир неча дақиқа уринишди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 10:48


🇨🇳 Мана сенга Хитой. Янги йилни нишонлаш учун Хитойнинг Шанхай шаҳрида ажойиб салют намойиши!

Ушбу ажойиб дизайн дронлар ёрдамида яратилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 09:21


Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонун лойиҳасига мувофиқ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунларга чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловларни электр энергияси учун тўловлар билан бирга ундириш механизмларини жорий қилиш назарда тутилган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 09:21


Taomlarda chegirma

Yangi yil dasturxoniga tayyorlanish Yandex Go bilan oson! Birinchi buyurtma uchun 40 000 soʻmgacha chegirma.

01 Jan, 08:56


#диққат

❗️1-январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

Бизнинг каналга аъзо бўлишни унутманг!👇

👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 07:37


🇵🇱Полша ўз ихтиёрида мавжуд 48 та Ф-16 самолётидан иборат бутун флотини Ф-16В стандарти даражасида модернизация қилмоқчи.

Бу қирувчиларнинг имкониятларини сезиларли даражада оширади. 7,3 миллиард долларлик шартнома янги радарлар, авионика тизимлари ва қуроллар, жумладан СДБ, ЖАССМ ва СтормБреакер кабиларни ўз ичига олади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Jan, 07:26


2024 йилда одамлар 2,5 ой вақтини смартфонга сарфлаган

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

28 Dec, 03:00


Suzuki автомобиль компаниясини 40 йилдан ортиқ бошқарган Осаму Сузуки 94 ёшида лимфомадан вафот этди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 18:40


#Тезкор

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фаластиндан Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкент вилоятидаги саломатлик марказига жойлаштирилади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 17:17


Uzbekistanofficial.uz телеграм каналининг 2024- йилдаги натижалари

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 17:00


Расул Кушербаев Грознийга авиақатновларни бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш кераклигини таклиф қилди

"Шундай таҳдидлар бўлаётган вақтда Ўзбекистон ҳукумати нега жим туриши керак? Қачонгача ўзини шовинистик қарашлари билан бизга очиқча таҳдид қиладиганларни индамай кузатиб ўтирамиз? Расмий шахс томонидан бўлаётган очиқ таҳдидга муносиб жавоб бериш вақти келмадими?

Жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим", — деб ёзади у.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 16:54


#Тезкор #Диққат
⚡️⛽️ Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида махфий туннел топилди

Қўшни давлатни ер остидан Қибрай тумани билан боғлаган туннелдан кунига 7 тоннагача ноқонуний нефть маҳсулотлари ташилган.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 15:24


Қозоғистонда қулаган самолёт қандай сабаб туфайли ҳалокатга учрагани ҳақида тахминлар графика кўринишида тақдим этилди

Унда рус ракетаси самолёт яқинида портлаб, унга техник шикаст етказгани тахмин қилинган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 15:08


Uzbekistan Airways 11 ойда 557 млрд сўм солиқ тўлаб, 1 трлн 858 млрд сўм имтиёз олган.

Ўзбекистон темир йўллари эса 363 млрд солиқ тўлаб, 946 млрд сўмлик солиқ имтиёзи олган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 14:58


Наманганда Қорбоболар Паради бўлиб ўтди!

Бугун Наманган шаҳрида унутилмас байрам тадбири – Қорбоболар ва Қорқизлар иштирокида "Қорбоболар Паради" ташкил этилди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 14:17


🇺🇸 Дональд Трампнинг ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчиси доктор Валид Фарес:

Суриядаги тўртта жамоа Дамашқда ўтиш даври ҳукумати сифатида фаолият юритаётган ХТШ режимига қарши исён кўтариш ҳолатида.

Булар:

1. Мамлакат шимоли-шарқидаги курдлар.
2. Соҳил бўйидаги алавийлар.
3. Жануби-шарқдаги друзлар.
4. Кўп сонли анклавлардаги насронийлар.

Марказий ҳукумат плюралистик давлат ярата олмаса, қўзғолонга яна икки куч қўшилиши мумкин.


👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 14:07


🇨🇳 🇺🇸 Хитой Тайванга қурол сотгани учун АҚШ ҳарбий-саноат комплексининг 7 та корхонасига санкция киритди – Хитой ТИВ

“Бу “ягона Хитой” тамойилини қўпол равишда бузади”, — дейилади вазирлик баёнотида.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 14:05


🚕Yandex Go билан байрамларда: қачон арзон такси чақириш мумкин?

Бир неча лайфхакни ўзлаштиринг:
Талаб индикаторини кузатиб боринг: агар йўналишда етарлича автомобиллар бўлса, индикатор яшил рангда бўлади ва сафар нархи одатдагидай бўлади.Агар талаб юқори бўлса, индикатор тўқ сариқ ёки қизил бўлади ва сафар нархи одатдагидан баланд бўлади.
«Бирга» тарифи: ҳамроҳ топинг ва харажатларни биргаликда бўлишинг. Иловадаги «Кутиш» тавсиясидан фойдаланинг, бу таксини бироз кутишни таклиф қилади. Бу сафар нархини камайтиради.
Ностандарт вақт: такси буюртмасини 15:00 ўрнига 14:40 да қилинг, бу нарх сизни хурсанд қилиши аниқ.

Тарифлар ўзгармайди, лекин тиғиз дақиқаларда нархни оширувчи омил пайдо бўлиши мумкин. Бу вақтинчалик чора бўлиб, кўпроқ ҳайдовчиларни линияга жалб қилишга ёрдам беради. Ҳайдовчиларнинг сони етарли бўлгач, барча учун нархлар нормаллашади.

27 Dec, 13:18


Озарбайжон ҳаво йўллари Ақтау яқинидаги самолёт ҳалокати сабабларини маълум қилди

Авиакомпания матбуот хизмати хабарида айтилишича, фалокатнинг дастлабки сабаби «ташқи жисмоний ва техник таъсир» бўлган. Бу самолётга зарба берилгани эҳтимолини тасдиқлайди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 13:02


2021 йилдан бери UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain АЖ бош директори сифатида ишлаб келган швециялик Бо Андерссон лавозимидан озод этилди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

27 Dec, 13:00


❗️Faqat 3 kun! 28-30 dekabr kunlari idea'da -50% gacha "Ashaddiy Chegirmalar"

— 50% Redmi Note13 (6/128) 239 000 119 500 so'mdan
— 50%
Lenovo Noutbuk 399 000 199 500 so'mdan
— 50% MIDEA (MC08MEBU) 141 583 70 792 so'mdan
— 50% Loretto (2101W) 90 667 45 333 so'mdan
— 50% KLEO (1201) 102 000 51 000
— 40% Ssmart 43" TV 266 500 159 900 so'mdan
— 30% PREMIER Konditsioner 12" 439 000 307 300 so'mdan
— 30% PREMIER 70" TV 619 000 433 300 so'mdan
— 30% LG 8kg (F2V5PS0W) 498 167 348 717 so'mdan oyiga*

* Bunaqasi faqat 3 kun bo'ladi va barcha narxlar oyma oy to'lovga ko'rsatilgan!

📞 71-230-7799 | Chat

-50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

26 Dec, 19:24


#Жума_муборак

2024 йилнинг охирги жумаси муборак бўлсин, қадрдонларим!

Шу кунларга соғ-саломатлик ва тинчликда етказганига шукр!

Энг яқин қадрдонларни биринчилардан бўлиб табрикланг.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 14:48


Тeslа рулсиз электромобилни тақдим қилди

"Cybercab" деб номланган автомобилда руль ва педаллар йўқлиги маълум қилинган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 14:29


#Диққат

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги метан заправкалар тўлиқ ишга тушгани айтилмоқда

⚡️⚡️⚡️Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги метан заправкалар бугундан 24/7 режимида ишлашга ўтган.

Эртадан водий вилоятларида ҳам заправкалар чекловларсиз фаолият юритиши айтилмоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 14:06


🇪🇸Испаниянинг El Mundo газетаси Илон Маскни “йил одами”, шу билан бирга “XXI аср Юлий Сезари” деб эътироф этди

Нашрнинг ёзишича, Илон Маскнинг қудратини суверен давлатники билан таққослаш мумкин.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 13:55


‼️🔥 Табиий газ, электр энергияси учун тўловлар 2025 йил 1 апрелдан яна ошади

Ҳозирги ва ошиши кутилаётган нархлар жадвали ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Ушбу жадвал расман тасдиқлангани бўйича маълумот мавжуд эмас.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 13:35


💫 Болливуд афсонаси Ҳема Малини хонадонидан қизиқарли суҳбат. “Менинг юртим” телеканалининг 10 йиллиги муносабати билан севимли томошабинлари учун байрам туҳфасини намойиш этади.

⚡️ 29-30 декабрь кунлари, соат 22:00 да
@my5tv да «Изларим» кўрсатувини томоша қилинг!

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 13:20


🇦🇿🇷🇺🇰🇿Озарбoйжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқлади — Euronews

"Актаудаги самолёт ҳалокатига Россиянинг “ер-ҳаво” таснифидаги ракетаси сабаб бўлган. Ракета самолётни Грозний аеропортига қўндиришга уринишлар чоғида учирилган. Ўша пайтда ҳудудда дронлар ҳужуми кузатилаётган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаётган бўлган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси самолёт яқинида портлаб кетган, унинг парчалари эса самолётга шикаст етказган", деб ёзади телеканал Озарбойжон ҳукуматидаги манбаларига таяниб.

Манбаларнинг Euronews'га маълум қилишича, учувчиларнинг шошилинч қўниш сўровига қарамай, шикастланган самолётга Россия аеропортларига қўнишга рухсат берилмаган, уларга Каспий денгизи орқали Қозоғистоннинг Актау шаҳри томон учиш буюрилган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 12:58


🇷🇺🇸🇾Лавров: Суриянинг парчаланишига йўл қўйиб бўлмайди

Россия ТИВ раҳбари матбуот анжуманида баъзилар шундай ниятда эканини айтиб ўтди.

Вазирнинг айтишича, Россия Дамашқдан дипломатларини чақирмади, элчихона Сурияда ишлашда давом этмоқда.

Москва Суриянинг янги ҳукуматлари билан алоқаларни давом эттиради ва мулоқотга тайёр, жумладан, мамлакатдаги россияликлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 12:49


2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун давлат бюджетидан салкам 60 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Аниқ сумма 59 трлн 164 млрд 225,6 млн сўм. Бу пуллар нималарга сарфланиши жадвалда кўрсатилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 12:19


Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида яширин туннель аниқланди

Ушбу туннель орқали ҳар куни 5-7 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан олиб чиқилган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 12:01


Ўзбекистонда экологик муаммоларни ҳал қилиш 2024 йилнинг асосий масалаларидан бирига айланди

🌳 Жорий йилда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида жами 224 млн туп кўчат экилди.

🚗 “Автомобилсиз кун” лойиҳаси доирасида атмосферага 2 320 тонна зарарли ташламалар ташланишининг олди олинди.

↗️ Қизил китобга киритилган ҳайвонлар учун етказилган зарарни ундириш суммалари 10 бараварга, ўсимликлар учун5 бараварга, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар ҳам 5 бараварга оширилди.

🌱 Орол денгизи туби ва Оролбўйи ҳудудида 215 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо қилинди.

🔹 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 12:01


Erkaklar bir serial ko'rmasin ekanda- a 😂

Siz ham serial tomosha qilasizmi? Yoki tan olmasdan, " faqat xotin bilan ko'rganman " deb yuradiganlardanmisiz?

👉 Serialchi "jo'ralarga" yuborib qo'yamiz!

https://t.me/imkonsavdomarkazi

26 Dec, 11:57


Бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади

Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 11:47


АҚШ долларининг расмий курси пасайди

Марказий банк 27 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 USD 12 920,48 сўм (–7,79)
1 EUR 13 436,01 сўм (–26,20)
1 RUB 130,17 сўм (+0,51)

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

26 Dec, 11:46


❗️Faqat idea'da! Texnikalar -50% gacha "Yangi Yil Chegirmalari"

⚡️-50% Redmi 14C (4/128) - 89 000 so'mdan
⚡️-50% Redmi Note13 (6/128) - 99 000 so'mdan
⚡️-50% Honor X7b (8/128) - 99 000 so'mdan
⚡️-50% TECNO Spark Go1 (3/64) - 69 000 so'mdan
⚡️-50% TECNO Spark 30C (4/128) - 79 000 so'mdan
⚡️-50% PREMIER (211) - 139 000 so'mdan
⚡️-30% LORETTO 6kg (6007BLDC-W) 139 000 so'mdan
⚡️-30% XIAOMI Redmi A3 (4/128) - 79 000 so'mdan
⚡️-30% TECNO Spark 30 (8/128) - 99 000 so'mdan
⚡️-20% Ssmart 32" TV (32FSV22) 79 000 so'mdan
⚡️-20% FERRE Gaz plita (60G-31DB) 99 000 so'mdan
⚡️-20% Ssmart 32" TV (Android12) - 79 000 so'mdan oyiga*

*Ko'plab texnikalar muddatli to'lovga -50% gacha chegirmada taqdim etiladi!

📞 71-230-7799 | Chat

-50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

09 Dec, 16:32


❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 15:54


#Тезкор

Тошкент шаҳридаги Учтепа тумани ҳокимяти олдидаги бинолардан бири ёнмоқда

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 15:38


🇷🇺🇺🇦 Россия Украинага қарши урушга аллақачон 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган - АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин

Қизиқ томони шундаки, бу Ғарб ва Украинанинг ўзи жанг ҳаракатларини олиб бориш учун сарфлаган умумий харажатларидан камроқ экан.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 13:50


Трамп инаугурациядан сўнг дарҳол чет элликларнинг АҚШда туғилган фарзандларига фуқаролик беришни тўхтатишга ваъда берди

Агар Трамп ўз ваъдасини бажарса, тегишли фармон 2025 йил январида чиқарилади. Қўшма Штатларда туғилган чақалоқларга Америка фуқаролигини бериш ҳақидаги қоида АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатишда мустаҳкамланган.

Шунингдек, у ноқонуний муҳожирларни, жумладан, қариндошлари Америка фуқаролигига эга бўлганларни оммавий депортация қилиш ниятини тасдиқлади.

👉https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 12:21


Туркияда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

"Испарта шаҳрида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Испарта губернатори тўрт нафар аскаримиз ҳалок бўлганини айтди", — дейилади телеканал хабарида.

👉https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 12:07


Қирғизистонда "Сукунат тўғрисида"ги қонун имзоланди

Ҳаддан ортиқ овоз босими ва шовқинга йўл қўйилмайдиган вақт даврлари:
Иш кунлари — соат 22:00 дан 07:00 гача.
Дам олиш ва байрам кунлари — соат 22:00 дан 09:00 гача.

👉https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 11:53


🇸🇾 Собиқ ҳукумат раҳбари Риёд Ҳижоб Суриянинг ўтиш даври бош вазири бўлади — Le Figaro

👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 11:16


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 10:21


🇸🇾🇷🇺 Суриянинг Москвадаги элчихонасида мамлакатнинг янги байроғи кўтарилди.

Мазкур байроқдан олдин Сурия 1932-йилдан 1958-йилгача фойдаланган. 2011-йилдан Сурия мухолифати ундан фойдалана бошлади, бу унинг асосий рамзига айланди. Асаднинг мухолифлари уни бутун дунё бўйлаб митингларга олиб чиққан.

👉https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 10:11


Нега одамлар 2-3 млн долларлик қаср уйларини ташаб кетишмоқда? 😳👇

👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 10:09


#Хушхабар

🤩 Кўплаб талаблар сабаб АСАЛ БАЙРАМИ 20 декабргача бўларкан

🥛🥩 Унда эртадан сут, гўшт, қандолатчилик маҳсулотларини топишингиз мумкин.

😎 Энг муҳими нархлар ҳамёнбоп

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 09:36


Уй қамоғидаги шахслар учун электрон браслет қачондан жорий этилади

Ўзбекистонда 2025-йил 1-январдан эътиборан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофадан туриб назорат қилиш тартиби амалиётга босқичма-босқич жорий этилади.👇

👉 https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

09 Dec, 08:16


❄️Бугун кун давомида ҳарорат -7° гача тушади

Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

Ҳарорат -3...+ 2°, шимолда -2...-7° бўлади.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 07:18


Исроил армияси 50 йил ичида биринчи марта Сурияга кирди

Исроил армияси Сурия билан чегарадаги Голан тепаликларидаги буфер зонадан ташқарига чиқди.

Исроил Суриянинг чегара ҳудудларига қуруқликдаги қўшинларини юбориб, тўртинчи фронтни очганини маълум қилди. 

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 06:58


🇮🇱 Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галлант:
Сурияда Асад режимининг қулаши Исроил манфаатларига хизмат қилади

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 06:43


🇺🇸 Трамп мамлакатнинг НАТОдан чиқиши эҳтимолини истисно этмади

"Мен АҚШни НАТОда қолдиришга мажбур эмасман. Бунинг шарти "агар улар тўловларни тўласа," - деди Доналд Трамп.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

09 Dec, 06:08


🇬🇪Грузия Ички ишлар вазирлиги: 28-ноябрдан бери намойишларда 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди, 150 нафар полициячи яраланди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 16:13


#Хотира

⚡️Халима Ибрагимова хотирасига бағишланади...

Вазир Озодбек Назарбеков ва Кўплаб санъаткорлар фикри тўлиқ ҳолда!👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 15:58


"Энг намунали фаолият юритган вазир"

Фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган,
бошқа вазирликларга намуна бўла олган,халқимиз орасига кириб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган «Энг намунали фаолият юритган вазир»ни аниқланг
!

Ўзбекистонда 21 та вазирлик бор! Қайси вазир раҳбарлигида тизим қандай ишлаётганини — сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.

Сўровнома 17- Декабрь соат 23:59гача давом этади.

👉 ОВОЗ БEРИШ

07 Dec, 15:30


БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан ўтказилган "2025 йил тақвими" фототанлови ғолиблари эълон қилинди:

«Гуллар ёмғиры, Ой камалаги, Апокалипсис, Коинотнинг кўзи, Юз зарба, Қор махлуқлари, Ёруғлик бўрони».

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 15:10


⚡️❄️ Тошкентнинг қор ёғишни бошлади...

Бирданига ҳарорат ҳам совиб кетди ва қор ёғишни бошлаб юборди!

❗️Ўзбекистонга яхшигина совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 13:38


🇷🇺🇮🇷🇹🇷 Россия Эрон ва Туркия Қатарда Суриядаги вазиятлар фонида ёпиқ эшиклар ортида учрашув ўтказмоқда

Манбалар қайд этишича бугун Асад режимининг тақдири ҳал этилади

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 13:15


Мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Қонунчиликка кўра, ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 11:47


Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий қилгани учун узр сўради, бироқ истеъфога чиқмади

У 1980 йилдан бери биринчи марта Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарори учун ҳуқуқий ва сиёсий жавобгарликдан қочишга уринмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор умидсизликдан қилинган.

"Мен жуда афсусдаман ва ҳайратда қолган одамлардан чин дилдан кечирим сўрайман", деди президент халққа телемурожаатида.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 10:45


#Тезкор
⚡️⚡️Асаднинг яқинлари Сурияни тарк этмоқда

Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси ўтган ҳафта уч фарзанди билан Россияга чиқиб кетган. Бу ҳақда Wall Street Journal Сурия хавфсизлик расмийларига таяниб хабар берди.

Шунингдек, Асаднинг икки куёви ҳам Сурияни тарк этиб, БААга кетган. Башар Асаднинг ўзи қаерда экани маълум эмас, МОССАД у Сурияда эмаслигини иддао қилган.👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 10:35


🇸🇾 Суриянинг сўнгги тахминий харитаси

СДФ (курдлар) кучлари Ҳасакаҳ вилоятидаги режим тарафдори бўлган кучли нуқталарни тўлиқ назорат остига олди.

Дараада исёнчилари режим ерларини эгаллашда.

Хабарларга кўра, ҲТС (Ҳайъат Таҳрир ал-Шам) Ҳомс дарвозасида жойлашган ва Палмира ва Таяс яқинидаги Т4 авиабазасига олиб борадиган йўлларни кесиб ташлаш учун Ҳомснинг шарқидаги ҳар қандай қаршиликни йўқ қилмоқда.

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ФСА (Озод Сурия Армияси) Танаф базасидан олдинга силжишни бошлади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

07 Dec, 10:15


Yandex Music yil yakunlarini sarhisob qiladi
Ilovada Yakunlar bo‘limi paydo bo‘ldi, unda 2024-yilning eng yaxshi 100 ta treki, eng yorqin relizlar, albomlar va tahririyat versiyasi bo‘yicha nomlarni bilib olishingiz mumkin.

Yandex Plus obunachilari umumiy natijalardan tashqari yillik shaxsiy tinglash statistikasiga ega bo‘ladi.

07 Dec, 10:06


Ўзбекистонда "Баланд пиёдалар ўтиш жойлари" йўл белгиси ҳамда 3D кўринишидаги йўл ётиқ чизиқлари жорий этилади

Бунда пиёдалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва улар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Улар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида ўрнатилади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

06 Dec, 05:17


Бу эса Амирсой тоғ—дам олиш масканининг айни кунлардаги тунги кўриниши. 😍

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 19:22


❄️ Қиш фаслининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 19:10


Британия статистика хизмати томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2023 йилда Англия ва Уэлсда ўғил болаларга Муҳаммад исмини қўйиш оммалашди

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 19:00


Uzbekistanofficial.uz ўтказган сўровномага кўра Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлигида 2024-йилда "Энг фаол ишлаган ҳудудий раҳбар" деб Фарғона вилояти Шерзод Долимов деб топилди

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 17:30


🇫🇷 Францияда бош вазир истеъфога чиқди

▪️ Президент Макрон бош вазирнинг истеъфосини қабул қилди. 73 ёшли Мишел Барнье атиги 90 кун бош вазир лавозимида ишлади.

▪️ Бу Франция тарихида иккинчи бор ҳукуматга ишончсизлик вотумини қўллаш тажрибаси бўлди. Биринчи марта 1962 йилда қўлланган.

▪️ Парламентнинг бундай қарорига бош вазирнинг 2025 йилги давлат бюджетини парламентни четлаб ўтиб қабул қилиши сабаб бўлди;

▪️ Бош вазир истеъфосини ёқлаб 577 нафар депутатдан 331таси овоз берган. Бунинг учун “ўнг” қарашли ва “чап” қарашли депутатлар бирлашган.

▪️"Бу Макрон учун жиддий зарба бўлди. Энди истеъфо навбати Макронга", - дейишмоқда вазиятдан хабардор сиёсатчилар.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 17:08


Кадрлар етишмовчилиги сабабли Россияга Ҳиндистондан дастурчилар олиб келинади

Россиянинг энг йирик маркетплейсларидан бири Ozon Ҳиндистонда бир неча юзлаб дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари ва бошқа IT мутахассисларини ёллайди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 15:47


Ҳукумат қарори билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 15:14


Иштихонда 28,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди

«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд ҳудудий бошқармаси, ДХХ, ИИБ ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Иштихон туманида «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинонинг ён қисмида жойлашган ертўлада умумий уланган қуввати 244,4 кВтни ташкил этган 89 та майнинг қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 14:54


Ўзбекистондаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти "Озодлик, тенглик, биродарлик" халқаро мукофоти билан тақдирланди

Мукофот 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунида Парижда Франция бош вазири томонидан "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 14:12


❗️Жанубий Кореяда президентга нисбатан тергов бошланди

Жанубий Корея полицияси ҳарбий ҳолат эълон қилингани муносабати билан президент Юн Сок Ёлга нисбатан «давлатга хиёнат» айблови бўйича тергов бошлади. Шунингдек, собиқ мудофаа вазири, армия штаби бошлиғи ва ички ишлар вазири ҳам иш фигурантларига айланган.👇

👉
https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 14:02


#Долзарб #Албатта_кўринг

Бердибой тоғамиз 10 йил давомида ҚАНДЛИ ДИАБЕТ сабаб кучли оғриқлардан қийналиб келган эканлар. Қанд миқдорлари хозирда 6-7 тушибди ва энг муҳими оғриқларсиз мазза қилиб яшаётганликларини самимий айтиб бердилар.

Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта юборинг!

Бердибой тоға каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг:
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama
🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama

Биз билан боғланиш учун:
📲+998(55)503-05-05

Телеграм админ: @diabadminn

Бердибой тоғамиз Хоразм вилояти Хива шаҳри Ичан-Қаладан эканлар, ўзлари билан бориб гаплашиб кўришингиз мумкин.

05 Dec, 13:39


2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган

2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 7,3 млрд АҚШ доллари, жумладан, бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун 3,2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 4,1 млрд доллар миқдорида белгиланган.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 13:01


1$ 100 Рублгача тушди

1 ҳафта олдин 1$ 117 Рублгача кўтарилган эди

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 12:33


Дунё бўйлаб барча турдаги автомобиллар сотуви бўйича BYD АҚШнинг Ford компаниясини ортда қолдирди

Nikkei хабарига кўра, бутун дунёда сотуви бўйича 7-ўринни эгаллаган BYD бу орқали Ford компаниясини ортда қолдирди ва АҚШнинг «катта учлик» ишлаб чиқарувчиларидан бирини сотувда ортда қолдирган илк Хитой компаниясига айланди.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 12:20


❗️🇹🇷 Туркиялик ёзувчи Айдин Унал:

"ҲТШ Ҳомс ва дамашқни олса, Голан тепаликларини Исроилдан тортиб олгунча курашади. Улар Эронга ҳам, Ҳизбуллоҳга ҳам Исроилга қарши қандай курашишни ўргатадиган салоҳият ва жасоратга эга".

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

05 Dec, 12:10


🇨🇳🇺🇸Хитой АҚШ санкцияларини бартараф этиш учун Марказий Осиё билан яқинроқ алоқаларга интилмоқда — ОАВ

Хитой расмийларига кўра, минтақа ва МО давлатлари ўртасидаги умумий импорт ва экспорт қиймати 2023 йилда бир йил аввалгига нисбатан 50 фоизга ошган.

2021 йил охирида АҚШ Конгресси мажбурий меҳнат билан ишлаб чиқарилган деб тахмин қилинган Хитой маҳсулотларини импорт қилишни тақиқловчи Уйғурларнинг мажбурий меҳнатини олдини олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 18:45


DPA:Европа Иттифоқи Грузияга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

Каллас тинч намойишчиларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини, Грузия ҳукумати грузин халқи иродаси ва мамлакат Конституциясини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 16:06


⚡️Дубайга борманглар!

Ўзбекистонликлар Дубайга киритилмасдан Ўзбекистонга қайтариб юборилаётгани айтилмоқда

Рейсдаги ёш болалар ва аёллар кира олган, эркакларни қайтариб юборишяпти.

Дубайга бормоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 15:29


🇷🇺 Путин 2025 йилда “Россия мудофааси учун” рекорд даражадаги ҳарбий харажатларни тасдиқлади — Associated Press

"2025 йилда мамлакат буджетининг қарийб 32,5 фоизи миллий мудофаага сарфланади, бунинг учун 145 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилади", деб ёзади АP.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 15:16


Қувайт ҳукмдори Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

Қувайт ҳукмдори Фаластин ҳудудида 14 ойдан ортиқ давом этаётган низолардан сўнг бўлиб ўтган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммитида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 14:56


Кипр НАТОга аъзо бўлмоқчи

Кипр Республикаси Президенти Никос Христодулиди мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш ниятини тасдиқлаб, Никосия Вашингтон билан иттифоққа қўшилиш йўллари бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

👉https://t.me/+y6SeTpVjYWo0OGRi

01 Dec, 14:45


Медведев: Грузия Украина йўлида

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Грузияда инқилобга уриниш содир бўлаётганини даъво қилиб, бу Украинада илгари кузатилган воқеаларни эслатишини қўшимча қилди.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 14:19


Ўзбекистонда 10 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланган

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 14:08


1991-2024 йилларда Ўзбекистон ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қандай ўзгарган?

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 14:08


🌱 Кўкдалаликлар учун махсус янгилик!

Энди сиз Кўкдаладада рўй бераётган "иссиқ-иссиқ" воқеалар ва янгиликларни ушбу каналда кузатиб боришингиз мумкин!

Каналга обуна бўлишни самимий тавсия қиламиз👇
https://t.me/+JruZvv2jzqk4NzEy
https://t.me/+JruZvv2jzqk4NzEy

01 Dec, 13:46


🇺🇿 Ўзбекистонда 1 декабрдан бир қатор ўзгаришлар кучга кирди

Хусусан:

🔹ичимлик суви учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади;
🔹камбағал оилалар реестри шакллантирилади;
🔹уй-жойни яхшилаш учун кредитга аризалар қабули бошланди;
🔹авторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилди;
🔹ҳимоя ордерини бериш ҳолатлари кенгайтирилди
.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 13:30


Овқатдан кейин кўп чой ичманг!

Овқатдан кейин чойнак-чойнак чой ичадиган танишларга юбориб қўямиз.

🚀 Яқинларга Ҳам Улашинг

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 13:04


🇺🇿 🇨🇳 Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари тегишли битимни имзолади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари ҳам Ўзбекистонга 30 кун давомида визасиз саёҳат қила олади.

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 13:02


Мактабгача ва Мактаб таълими вазирлигида қайси ҳудуд раҳбари 2024-йилда фаол ҳаракат қилиб, ёшларнинг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган ва таълим тизимини тўғри йўлга қўйган

«Энг фаол ишлаган ҳудудий раҳбар 2024ни » аниқланг!

Сўровномада 1-ўринни эгаллаган номзодга жамоамиз томонидан сертификат, махсус статуэтка ва қимматбаҳо совға топширилади

Сўровнома 5- Декабр 23:59гача давом этади

👉
ОВОЗ БЕРИШ

01 Dec, 12:52


❗️1 875 000 сўмгача ЖАРИМА тўлашни ҳоҳламасангиз Автобуслар учун ажратилган “А“ йўлакда қоида бузманг

Шу йўлакда кўп юрадиган танишларни огоҳлатиринг👇

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

01 Dec, 11:37