Jarayon @jarayonlaruz Channel on Telegram

Jarayon

@jarayonlaruz


Jarayonlarni kuzatib boring

Jarayonlaruz Channel (Uzbek)

Assalomu alaykum! Sizni "Jarayonlaruz" kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda sizga bir qancha jarayonlarni kuzatish imkoniyati beriladi. Jarayonlar haqida barcha so'nggi yangiliklarni bilib olishingiz mumkin. Bu yerda siz o'zingiz uchun qiziqarli jarayonlarni topishingiz mumkin. Sizga qiziqarli ko'rgan jarayonlarni boshqalar bilan ulashishga imkon beriladi. Aynan shu yerda birgalikda o'zingizga qiziqarli bo'lgan, tafakkur qilishga buyuk ta'sir ko'rsatadigan jarayonlarni tanlashingiz mumkin. Sizga qiziqarli va o'rganuvchi jarayonlarni kuzatishga taklif etamiz. Sizga bu kanal orqali jarayonlar haqida o'z fikrlaringizni ham ulashishingiz mumkin. "Jarayonlaruz" kanali siz uchun qiziqarli tajriba bo'lishi uchun yaratilgan! Keling, birgalikda yangi dunyo vaqtini boshlang!

Jarayon

17 Feb, 12:19


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Кувайт шаҳридаги "Ал-Баян" саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказдилар.

Jarayon

17 Feb, 10:47


Ҳаётий триллер: малайзиялик аёл турар жой ижарасидан пул тежаш ва оиласини тез-тез кўриш учун ишга мунтазам равишда самолётда қатнайди.

Уйдан ишгача бўлган масофа бир соатдан камроқ вақт талаб этади — бу вақт ичида аёл 400 км. йўлни босишга ва аэропортдаги навбатлардан ўтишга улгуради. Олдинроқ малайзиялик "парвозлар маликаси" ўз офиси яқинидан $474 га ижара уйда турарди, бироқ кейинчалик у самолётда қатнаш орқали 160$ пул тежашни афзал билди.

Бу янгиликни ўқиб, Малайзиядаги парвоз чипталари нархига ҳавас билан ютиниб қўйдик холос)

Jarayon

17 Feb, 10:45


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайт Давлатига келди. Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шу ернинг ўзида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Jarayon

17 Feb, 08:35


Ўзбекистонда бир кишининг бир ойлик минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўм. Бу — кунига 22 минг 300 сўмдан тўғри келади.

Бу маблағ кундалик харажатлар учун етарлими? «Дарё» аҳоли фикрини ўрганди

Jarayon

10 Feb, 15:16


Президент Шавкат Мирзиёев атом энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Jarayon

10 Feb, 15:13


Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.

Jarayon

10 Feb, 11:44


Сертификатга эга ўзбек тили ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади

Вазир Ҳилола Умарова мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчилари учун «ажойиб янгилик» ҳақида хабар берди.

Jarayon

10 Feb, 10:31


“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали расмий муносабати

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур мурожаат масъуллар иштирокида жойига чиқиб ўрганилди ва истеъмолчига ақлли газ ҳисоблагич ҳамда иловани ишлаш қоидалари тўғрисида тўлиқ тушунчалар берилди.

Маълумот учун, ҳисоблагичдан биллинг тизимига юборилган кунлик кўрсаткичлар иловада бир кунда бир марта янгиланиб боради. Бугунги истеъмол қилинган газ ҳажмлари сарфи тўлиқ эртанги кунги кўрсаткичларда намоён бўлади.

Jarayon

10 Feb, 09:41


Велосипедда ҳаракатланган фуқаролар рағбатлантирилади

Жорий йилдан пластик маҳсулотлардан фойдаланиш камайтирилади.

Жумладан, аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади ва аҳоли орасида тарғиб қилиш ишлари ташкил этилади. Бунда унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгиланган:

▪️ аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;

▪️ “яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;

▪️ пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;

▪️ озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;

▪️ сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;

▪️ чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш.

Jarayon

07 Feb, 10:07


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши.

Jarayon

05 Feb, 16:53


🇺🇿Палов индекси — январь 2025

Энг арзон ош Наманган вилоятида экан — у ерда бир порция паловнинг нархи 23 минг сўм!

Энг қиммати эса, кутилганидек, Тошкент шаҳрида — 35 минг сўм.

Jarayon

05 Feb, 15:06


Телеграм мессенжерига гўёки «МИБданмиз» дея хабарнома жўнатиб, одамларни чув тушириш ҳолатлари учраётгани ҳам хабар қилинмоқда

МИБдагиларнинг тушунтиришича, улар ҳеч қачон қарздорлар билан Телеграм мессенжери орқали алоқага чиқишмайди.

МИБ томонидан қарзни ундириш учун қарздорнинг номидаги телефон рақам(лар)ига фақат СМС хабарнома жўнатилади.

1 рақами билан белгиланган шаклдаги СМСда қарздорнинг исм-фамилияси, ижро ишининг 14 та рақамдан иборат ID рақами ва ижрочига боғланиш учун телефон рақами кўрсатилади.

СМСда кўрсатилган телефон рақами орқали ижро ишини юритаётган МИБ ижрочисига боғланиб ёки mib.uz сайтида ID рақамни киритиб, қарз ундируви ҳақида маълумот олиш мумкин.

МИБдан одатда одамларга солиқ, сув ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал тўловлари, суд, экология, ЙПХ, ППХ жарималари ундирилиши борасида огоҳланлантирувчи СМСлар боради.

Шунингдек, кредит тўлов муддати ўтказиб юборилса, банк ёки микрокредит ташкилотлари судга берган бўлса, гарчи кредитни ёпган бўлсангиз ҳам суд давлат божи тўланмасдан қолиб кетган бўлса, у ҳам МИБ орқали ундирилади.

⚠️ Яна бир бор ёдингизда сақланг: МИБдан деб Телеграмдан келган хабарга мутлақо эътибор берманг.

‼️Телефонингизга келган СМСларга эса эътиборли бўлинг.

Чунки 1-рақам билан белгиланган, илк марта келган СМСни беэътибор қолдириб, 5 кунлик муддатни ўтказиб юборсангиз, жаримага ижро йиғими ҳам қўшилади ва мол-мулкларингиз ва хорижга чиқишингизга тақиқ ўрнатилади (2-СМСда бу ҳақда хабар берилади).

3-СМСда эса энди ижро йиғими қўшилиб, кўпайган суммани тўлашингиз кераклиги хабар қилинади.

Ушбу маълумотни гуруҳларда бўлишинг, токи кўпчилик хабардор бўлсин.

Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokirjonov

Jarayon

05 Feb, 12:19


🛒Минимал истеъмол харажатлари (МИХ) 21 минг сўмга оширилди

Статистика агентлигига кўра, 2025 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди.

МИХ 2024 йил 1 майдан бери 621 минг сўмга тенг эди.

Jarayon

05 Feb, 12:17


🇲🇾🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзия давлатига расмий ташрифи.

#президент #ташриф #Малайзия

Jarayon

05 Feb, 10:31


🇲🇾🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Jarayon

05 Feb, 09:37


Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра ошади

Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда.

Ишлаб чиқарилганига:

3 йилдан ошмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари
(аввал 30 баравар);

3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (аввал 90 баравар) миқдорида утилизация йиғими
ўрнатилмоқда.

Jarayon

04 Feb, 11:46


Лондондаги элчимиз Равшан Усмонов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашибди.

Jarayon

04 Feb, 11:36


“Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Самарқанд” пулли йўлларнинг қурилиши 2025 йилда бошланади.

Jarayon

04 Feb, 11:31


Тошкент шаҳридаги бозорларда кунлик патта нархлари ошади

Пойтахт бозорларида савдонинг бир талай турлари учун патта нархи ўртача 20-30 фоизга қимматлашади.

Jarayon

04 Feb, 10:33


Муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2025 йилнинг март – апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Jarayon

04 Feb, 05:37


🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Jarayon

23 Jan, 11:53


#Президент_ташаббуслари

Бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади - президент.

@uzimizniki_uz

Jarayon

23 Jan, 11:22


Мигрантлар ҳам ипотека олиши мумкин

Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.

Jarayon

23 Jan, 11:13


Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.

Jarayon

23 Jan, 11:12


Уй-жой қурилиши бўйича

девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

“Янги Ўзбекистон” массиви учун берилган ерларнинг 10 фоизи девелоперларга тижорат биноларини қуриши учун ягона лот сифатида савдога чиқарилади.

Бу уйларнинг пастки қаватида хусусий боғча ташкил қилишга рухсат берилиши, улар мулк солиғидан ҳам озод қилиниши таъкидланди.

Jarayon

23 Jan, 11:04


🕑 14:00

Фактик об-ҳаво

Қозоғистон билан чегарадош вилоятлар аҳолиси реал ҳароратни гарчи қуёшли кун бўлсада яхшигина совуқ ҳис қилишмоқда.

Ўзгидромет

Jarayon

23 Jan, 10:33


Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

Jarayon

23 Jan, 10:02


Жиззах вилояти Бахмал тумани "Бахмал оромгоҳи" санаториясида бугунги қиш манзаралари.

Jarayon

23 Jan, 09:09


⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИЛИКЛАР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА!

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Jarayon

23 Jan, 07:29


Ҳолливуд яқинида Ҳолливуд фильмларидаги кадрлар реал ҳаётга кўчмоқда. Лос-Анжелесда яна даҳшатли ёнғин содир бўлди

Олов 36 километр квадрат майдонни қамраб олган. Ёнғин асосан Лос-Анжелес шимолидаги Кастаик кўли яқинидаги ҳудудда кузатилмоқда. Тахминан 31 минг аҳоли эвакуация қилинган. Яна 23 минг одамни кўчиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Оловни ўчириш учун 4 мингга яқин ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Jarayon

23 Jan, 06:01


Айбсизлигим – бир ўлимга тенг,
Мен учун ҳам жаллод дор қургин,
Ҳамма гуноҳ қилди – кўрдим мен,
Ҳамма гуноҳ қилди – жим турдим.

Усмон Азим

Jarayon

23 Jan, 05:41


Сирдарёда катта "тозалаш" бошланади, шекилли...

Халқни талашаётганини Эркинжон Турдимов бир келганидаёқ аниқлади:

"Халқимизни ўзимиз шилиб олиб, яна муттаҳам қилиб, кейин давлат ёмон, деяпмиз... Ким ёмон, давлат ёмон..."

Jarayon

21 Jan, 12:03


🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Jarayon

21 Jan, 10:55


🚙“Права” олмоқчимисиз? Йўл-йўриғини-ю нарх навосини билиб олинг!

Батафсил инфографикада

Jarayon

21 Jan, 10:33


🇺🇿 “Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлади” - Шавкат Мирзиёев

Саида Мирзиёева етакчи аёллар мактабининг тўртинчи мавсумида иштирок этди. Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ ташкил этилган “Етакчи аёллар мактаби” тўртинчи мавсумининг тантанали очилишида иштирок этди.

Jarayon

21 Jan, 10:08


Абу-Дабида ғолиб бўлган ўқувчилар автомобиль билан тақдирланди

Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан автомобиль совға қилинди.

Jarayon

21 Jan, 08:48


❗️Эски 100 доллар банкнотлари: Нима бўляпти?

Ижтимоий тармоқларда айрим мамлакатларда «эски» 100 доллар банкнотларини қабул қилиш тўхтатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк бу маълумотни инкор этиб, эски банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатида қолиши ҳақида маълум қилди.

Нима сабабдан муаммо пайдо бўлди?
▪️Туркияда 2024 йил ноябрь ойида 600 миллион доллар қалбаки банкнотлар аниқланган. Бу ҳолат Туркияда айирбошлаш шохобчалари ва банкларда эски купюраларни қабул қилишни вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлди. Қалбаки долларлар Сурия, Эрон ва Болқон мамлакатларидан киритилган.

▪️Қўшни давлатлардаги ҳолатлар:
🇰🇿 Қозоғистонда эски долларлар комиссия эвазига қабул қилинмоқда.
🇰🇬 Қирғизистонда эса банклар “оқ” долларларни олишдан бош тортмоқда, бу эса катта миқдорда эски банкнотлар йиғилишига сабаб бўлган.
🇺🇿 Ушбу воқеалар фонида Ўзбекистонда ҳам 1996 йил ва ундан олдин эмиссия қилинган доллар айрим банклар томонидан шикастланган банкнот сифатида тавсифланиб, уларни қабул қилишда қўшимча комиссия ундирилиши ойдинлашди.

🏦 Марказий банк ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни хорижий эмитент банкларда алмаштириш жараёнида банк транспорт харажатлари, корреспондент банк ёки хорижий банкнинг комиссиясини қоплаш мажбуриятига эга. Шу сабабдан комиссия олинади ва унинг миқдорини ҳар бир банк мустақил белгилайди.

Jarayon

20 Jan, 11:01


🐍Болалар омбудсмани боғчада заҳарли илонлар билан томоша кўрсатиш ҳолатини ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда болаларга Ўрта Осиё кобралари билан хавфсизлик чораларини кўрмасдан томоша қўйиш ҳолати акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсмани ИИО ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганини аниқлаш чорасини кўраётгани ва вазиятга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.

Маълумот учун, Ўрта Осиё кобралари Қизил китобга кирган тур ҳисобланади.

Jarayon

20 Jan, 04:46


⚡️⚡️Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ эксклюзив

Унинг “Манчестер сити” клубига ўтишига Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муносабати.

Бугун “Ўзбекистон 24” “Менимча” дастурида берилган лавҳа.

Jarayon

20 Jan, 04:36


Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна ошди

Бугун соат 9:00 ҳолатига пойтахт ҳавосида PM2,5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 14,5 марта ортиб, 72,6 мкг/м3 ни ташкил қилди.

Шу вақтда IQAir порталида Тошкент ҳаво “зарарли” деб баҳоланди.

Бошқа ҳудудлардаги ҳаво сифатини инфографикадан билиб олинг.

Jarayon

17 Jan, 03:19


🌨Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда қор кутилади

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +6…+11°, шимолда +1…+6° бўлади.

Jarayon

16 Jan, 20:07


Президент илғор компанияларга хориждан маблағ олиб келиш вазифасини қўйди

Бу йил ОКМК 1 миллиард, НКМК 500 миллион, “Навоийуран” ва “Ўзметкомбинат” ҳар бири 300 миллион долларлик евробонд жойлаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

“Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳам халқаро рейтинг олиб, ташқи бозордан жами 700 миллион доллар олиб келиши муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳар бир вазирлик 2025 йил учун 2 миллиард доллар грант олиш бўйича режаларини шакллантириши керак.

Jarayon

16 Jan, 17:55


🇮🇶 Ироқда 9 ёшли қиз бола билан расман никоҳдан ўтиб оила қурган биринчи тўй бўлиб ўтди

Ҳалигача нотинч ва вайроналар ичида қолаётган Ироқ парламенти томонидан қабул қилинган қонунга кўра жинсий алоқага розилик ёши 18 дан 9 га туширилган эди. «Шариат» нормалари асосида қабул қилинган деб айтилган бу қонунга кўра энди 9 ёшга тўлган қизларни ҳам эрга бериш мумкин бўлади.
Бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан танқид ва эътирозларига қарамай қабул қилинган мазкур қонун ахлоқий қадриятларнинг емирилишига мисол бўлиши, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш талабларига зид экани, ўта салбий оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида муҳокамалар тинмаяпти. 9 ёшли қиз боланинг катта эркакнинг «қонуний» хотинига айланиши мамлакат нафақат иқтисодий-сиёсий инқирозда, балки ахлоқий меъёрлар ҳам бузилганини намоён қиляпти.

📱 https://t.me/blueskyuz

Jarayon

16 Jan, 16:47


Тирбандликни камайтириш учун жамоат транспортига устунлик берилмоқда☝️

Jarayon

16 Jan, 15:22


Нега кўнаяпман, ҳақсизликка жим,
Менга бир қаранг, ўлганим йўқми?

Нажмиддин Эрматов

Jarayon

16 Jan, 15:18


«Агар Афросиёб поезди чипта нархлари қиммат бўлса, марҳамат аҳолимиз арзон поездларимиздан фойдаланишлари мумкин» — «Ўзтемирйўлёловчи» АЖ бўлим бошлиғи Фозилбек Машарипов

«Дарё» нашри чипта нархи ошиши сабаблари, дунё тажрибаси ва улардаги ҳолат ҳақида ўрганди. Ташкилот ходимлари билан суҳбатлар ўтказиб, вазиятга ойдинлик киритишга уринди.

Jarayon

16 Jan, 13:46


2025 йилнинг 17 январидан оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймалар тижорат банклари орқали сотувга чиқарилмоқда.

Jarayon

16 Jan, 06:12


Ўзбекистонда ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди.

Jarayon

16 Jan, 04:35


Бўстонлиқда 50 гектар ер майдонида ногиронлар учун спорт базаси қурилмоқда

Мазкур база Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори асосида ташкил қилинмоқда.

Jarayon

10 Jan, 06:17


73 ёшли отахон -4° совуқда дарёда чўмилди

Jarayon

10 Jan, 06:16


🇺🇿 Абдуқодир Ҳусанов инглиз клуби билан беш йиллик шартнома тузади.

Трансфер нархи эса 50 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу нафақат Ўзбекистон футболи тарихида, балки Франциянинг "Ланс" клуби тарихидаги энг йирик трансфер деб баҳоланмоқда

Эслатиб ўтамиз, «Ланс» Ҳусановни 2023 йилда 100 минг еврога сотиб олганди.

Jarayon

10 Jan, 04:05


Кунуз отахон ҳақида видео ишлабди

https://www.youtube.com/watch?v=k2KH7eZD4To

Jarayon

09 Jan, 03:55


"Чуст халқи" каналида бу сафарги метан заправкаларининг очилиш—ёпилиш вақтлари ва сабаблари оммага мунатазам эълон қилиб бориляпти.

Натижада, ортиқча сарсонгарчилик, аҳолида ҳукуматга нисбатан агрессив кайфият аломатлари олдинги совуқликларда метан заправкалари тақа—тақ ёпиб қўйилган даврлардаги каби эмас.

Ҳозирги об—ҳаво муҳити метан заправкалар 24 соат ишламаган, масалан ўтган 2024 йилнинг 18 декабардаги 05.00 муддатдан анча илиқ ёки 21 декабрдаги 05.00 муддатдаги ҳарорат режимига яқин бўлсада, аммо ўша пайтлари масалан водий вилоятларида метан газ заправкалари фаолиятига тўлиқ чеклов киритилганди.

Ҳозирги об—ҳаво муҳити пайти метан заправка фаолиятига ҳозирча фақат тунги муддатларда чекловлар киритиляпти.

Мен доим кузатиб борадиган Чуст туманида обуначилари энг кўп (80 мингдан кўп) бўлган "Чуст халқи" телеграм каналида эндиликда заправкалар қачон ёпилиши, қачон очилишининг аниқ бир вақти аҳолига мунтазам етказилмоқда. Аҳоли ҳам унинг маълумоти асосида тўғри локация олиб, режаларини тузмоқда. Бундан мамнунликларини хабар остида ижобий реакциялар билан изоҳлар қолдиришмоқда. Масалан, бугун каналда тумандаги икки заправка фаолияти бошлангани ҳақида турли вақтларда (1, 2) маълумот бўлишилган. Демак тумандаги қолган заправкалар ҳали очилмаган.

Камига заправкадан бир масъул заправка фаолиятига нима сабабдан тунда чекловлар киритилаётганини аҳолига мунтазам соғлом тушунтириб келиш холати хам кузатилмоқда. Чустда ҳамма бир—бирини тушуниб, ўтган декабрдагига нисбатан тартиблироқ, тизимли ҳаёт давом этмоқда.

Масъуллардан мана шундай иш ташкил этилишини аҳоли ўтган совуқликларда ҳам кутган эди. Ҳар бир тумандаги кузатувчилари кўп тг каналлар орқали мана шундай ҳамкорлик тизимга аслида фақат ижобий натижа берарди. Буни қилиш қийин эмасди аслида. Вазият оммага соғлом тушунтирилса, ҳам кишилар вақти, ҳам ҳар хил норозилик кайфиятлари олди олинган, иқтисодий фаолликка эришилган бўларди.

Jarayon

08 Jan, 12:00


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Jarayon

08 Jan, 09:28


🏭Андижоннинг Хўжаобод туманида янги ГЭС қурилмоқда

Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона канали бўйида “XJY POWER PTE ANDIJAN” МЧЖ томонидан қиймати $5 млн.га тенг гидроэлектр станцияси қурилмоқда.

Ушбу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, йилига 1,8 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Jarayon

08 Jan, 07:59


⚡️2025 йил 1 июлдан паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади

Энди қоғоз нусхалар талаб қилинмайди, электрон шакллар тўлиқ юридик кучга эга бўлади.

Электрон шакли тан олинадиган ҳужжатлар рўйхати:

🔸Биометрик паспорт, ID-карта;
🔸Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔸Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
🔸Никоҳ қайди ва ажралиш ҳақидаги гувоҳнома;
🔸Транспорт воситасининг техник паспорти;
🔸Пенсия ва ногиронлик ҳақида маълумотномалар;
🔸Дипломлар ва талабалик гувоҳномаси.

Jarayon

08 Jan, 06:01


🥇 🇺🇿 Декабрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

1 январь ҳолатига мамлакат захиралари $41 млрд 181,6 млн.га тенг. Бу ўтган ойга нисбатан $290,2 мингга кам.

Захираларнинг хорижий валюатадаги қисми – $8,5 млрд.га, олтин захиралари қиймати $32 млрд.га тенг.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолмоқда — 12,3 млн. троя унция.

Jarayon

08 Jan, 05:48


Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 февралдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгаради.

Jarayon

06 Jan, 13:15


Шарҳ ёзишга бир жумла сўз тополмадим 😢

Jarayon

06 Jan, 13:06


Совуқ ҳавода болаларни юпун кийимда тадбирга жалб этган масъуллар жазоланди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилингани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Jarayon

06 Jan, 12:32


⚡️Шавкат Мирзиёев 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Jarayon

04 Jan, 09:42


⚛️ 🇺🇿 Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилади

Шавкат Мирзиёев халқаро ядро хавфсизлигини таъминлашга қаратилган махсус фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси таркибида Навоий, Олмалиқ, Бекобод ва Темирйўл саноат хавфсизлиги инспекциялари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилишни режалаштирмоқда:

🔸Ядро зарари учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси;

🔸Ядро ёки радиациявий авария ҳолатида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция;

🔸Ядровий авария ҳақида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенция;

🔸Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция.

Jarayon

04 Jan, 05:24


Давлат раҳбари — “Худонинг ердаги сояси” эмас, балки маълум муддатга ёлланган давлат менежеридир- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Аna tili газетасига берган интервюсидан.

Jarayon

04 Jan, 04:19


☔️❄️Бугун кўпгина ҳудудларда ёмғир ёғиши ва у қорга айланиши мумкин

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси бундан истисно – бу ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат +1...+6°, шимолда -2...+3° бўлади.

Пойтахтда ҳарорат +3...+5° бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади.

Jarayon

03 Jan, 11:41


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Jarayon

27 Dec, 15:56


Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Бош прокуратура

Jarayon

27 Dec, 11:05


Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон янги магистрал темир йўли қурилиши бошланди

Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев қурилишнинг старт олишига бағишлаб ташкил этилган анжуман иштирокчиларига мурожаат йўллади. Давлат раҳбари ўз мурожаатида бу "дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеа" эканлигига урғу берди.

Jarayon

26 Dec, 10:32


🇺🇿🇦🇿Мирзиёев Алиевга телефон қилиб, ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Оқтов яқинида содир бўлган авиаҳалокат натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Озарбайжон президентига чуқур таъзия билдирди.

Jarayon

26 Dec, 07:22


‼️ Фирибгарларни асосий қуроли ва бизнеси хозир дин бўлиб қолди. Мaшaллоҳ, иншоaллоҳ деб тилини бураб, қаттиқ "Х" харфини юмшоққа айлантириб "ҳ" га урғу бериб гапираётганни кўрдингизми чўнтакни махкам ушлаб қочинг!

Улар сизни Аллоҳ номи билан алдаб қўйишади ишонаверинглар!

Jarayon

26 Dec, 06:29


Пойтахтнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланибди.

Бош режадаги айрим масалалар тавсилоти ҳақида кейинроқ маълумот бўлишаман.

Jarayon

26 Dec, 06:08


Мурожаат

“Салом, мажбурий билет сотиш бўйича


Вазирлар Маҳкамаси баёни билан тизим ва ташкилотларга мажбурий арча байрамга билет сотилмоқда, нархи 675 минг сўм, ман бухгалтерман бир ташкилотда. Ходимлар ойлигидан ушлаш бўйича топшириқ олдим, ходимларни ойлиги 2 ёки 3 миллион…

Илтимос ёритиб беринг”

Jarayon

26 Dec, 05:01


Ўзбекистон.

Топган ишини қаранг)))🤣

Jarayon

26 Dec, 05:01


Гўзал ўзбек курашчи қизи, рақибасини ''6 секунд''да ер тишлатди😍.

Jarayon

26 Dec, 04:58


🥶 Қишнинг айни чилласида Муроджон ота яна Норин дарёсида чўмилмоқда

Jarayon

06 Dec, 12:21


🇺🇿 Президент йилига 200 минг туристга хизмат кўрсатадиган мажмуани бориб кўрди

Бўстонлиқ туманида жойлашган "Ugam River" туристик мажмуаси Угам дарёси бўйидаги 14 гектар майдонда қурилмоқда.

Ҳозирда бу ерда 5, 6 ва 7 қаватли 17 та уй барпо этилмоқда, улар жами 870 хонадонни ўз ичига олади.

Шунингдек, 16 та коттеж, 3 та ресторан, 20 дан ортиқ савдо ва хизмат марказлари, болалар ўйингоҳлари, ёпиқ ҳавза, спорт майдончалари, амфитеатр, автотураргоҳ ва соҳил бўйлаб йўлаклар қурилади.

Jarayon

06 Dec, 10:33


Конституциявий суд мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқибди.

Ахборот Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Jarayon

06 Dec, 10:33


Туркманистон Ўзбекистонга табиий газ экспорти ҳажмини оширади. Бундай келишувга икки давлат лидерларининг кеча бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида эришилган.

Jarayon

06 Dec, 09:18


❗️9-10 декабрь кунлари кундузи 5-10°, кечаси 13-18° даражагача совуқ бўлади, кучсиз қор ёғади — Ўзгидромет.

Jarayon

06 Dec, 08:58


Ўзбекистон жаҳонда биринчилардан бўлиб, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ, кичик қувватли атом электр станцияларини барпо этишга киришди — Шавкат Мирзиёев

Jarayon

06 Dec, 08:17


🇺🇿 Тошкент ва Хўжакент янги, янада қулай ва замонавий темир йўл тизими билан ўзаро боғланади.

Jarayon

06 Dec, 06:22


❗️Президент Хожикентга (Чорвоқ) жўнаб кетмоқда

Бугун, 6-декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюради.

Jarayon

06 Dec, 06:08


🇺🇿 Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига боради

Президент транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Jarayon

06 Dec, 04:40


Муаммони жиддийлигини тушунмоқчи бўлганлар учун:

https://youtu.be/rrVQrA_rVQU?si=goITdeyHQtp5qJlj

Jarayon

05 Dec, 09:14


❤️

Jarayon

05 Dec, 04:48


#Диққат
⚡️Бугун, 5 декабрь куни Тошкентнинг учта туманида соат 9:00 дан 19:00 га қадар электр таъминоти ўчирилади.

— Юнусобод тумани: «Обод», «Боғибустон», «Оқтепа», «Мирзо Улуғбек», «Шайх Шивли», «Фирдавсий», «Отчопар-1», «Отчопар-2» маҳаллалари.
— Миробод тумани: «Парвона», «Файзобод», «Баратхужа», «Зиёнур», «Билимдон», «Юксалиш», «Толариқ», «Чинор», «Қўйлик ота», «Баёт» маҳаллалари
— Сергели тумани: «Номданак», «Султонобод», «Хонобод», «Хонободтепа», «Хонтепа», «Эски жалойир», «Қумариқ», «Зиелилар», «Эшонбулок», «Иззат», «Садокат», «Шукрона», «Халқобод», «Маданият», «Қўшқўрғон», «Асрободй», «Кенгмакон.»

Jarayonlar

Jarayon

04 Dec, 06:07


Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади.

Дам олиш кунлари 14 календар кун, 2025 йил 10 январгача давом этади.

Барча мактабларда учинчи чорак 2025-йил 11-январда бошланади

Jarayon

02 Dec, 18:12


Хусусий университетда ишлашни синаб кўрган ўқитувчи бизга ёзди. “Бизга яқинда билимсиз, лекин олий тоифали кадрлар армияси кириб келади, қараб туринг..” Тўғриси, Ўзбекистон келажаги қандай бўлишини ўйлаб одам даҳшатга тушади.

(Ibrat Safo)

Мана ўша хат: https://www.bbc.com/uzbek/articles/c6294e894lxo/cyr

Jarayon

02 Dec, 15:37


Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёноти

Бугун Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн форматда ташкил этилган мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқиш ҳам ўрин олди.

ООК мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берган. Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси фақатгина ёшлар Осиё ўйинлари учун эмас, мажмуани келгусида ўзбек спортининг тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий-методик кластерга айлантириш кўзда тутилган. Унда замонавий спорт объектларидан ташқари Спорт вазирлиги, кўплаб федерация ва ассоциациялар, спорт академияси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази каби иншоотлар ҳам ўрин олиб, бу масканда терма жамоаларни тайёрлашдаги назария ва амалиёт бирлашади.

Пандемиядан кейинги чекловлар сабабли Олимпия шаҳарчаси қурилиши учун зарур воситалар етказиш жараёнида узилишлар кузатилгани ва фойдаланишга топшириш муддати кечикишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томони ООКдан мусобақани яна бир йилга суришни сўради.

Бироқ Олимпия спорт турларидаги беллашувлар келгусида Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини бажариши назарда тутилгани боис ООК III ёшлар Осиё ўйинлари 2025 йилда ташкил этилиши муҳимлигини билдирди.

Шу туфайли, ООК III ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигини Баҳрайнга топширди ва Ўзбекистонга Ислом бирдамлиги ўйинлари ёки Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари каби катталар миқёсидаги йирик комплекс тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўришни тавсия қилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришга содиқ қолмоқда. Шу маънода, Олимпия шаҳарчасини барпо этиш, ундан унумли фойдаланиш ва унинг негизида спортимизни янги босқичга кўтариш бўйича Президент томонидан берилган барча топшириқлар ижроси таъминланади ва келажакда бу мажмуа йирик спорт тадбирларини ўтказишга ҳар томонлама тайёр бўлади.

Jarayon

02 Dec, 14:39


Эртадан, 3 декабрдан Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида янги шаҳарлараро тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади.

Jarayon

02 Dec, 10:58


2025 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги Ўзбекистондан олиниб, Баҳрайнга топширилди. Осиё Олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бу ҳақда расман маълум қилган.

Бу қарор сабаби келтирилмаган.

Jarayon

29 Nov, 08:55


🔴 Қўштепа канали: Ўзбекистон ва минтақавий сув хавфсизлигига таҳдид

Афғонистоннинг шимолий қисмида барпо этилаётган Қўштепа канали минтақадаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бирига айланмоқда.

Аммо..

Марказий Осиёда иқлим ўзгариши туфайли сув оқими аллақачон камайиб боряпти, бу эса вазиятни янада оғирлаштиради.

✔️Тупроқ шўрланиши, чўкинди тўпланиши мумкин, сув кескин камаяди.

✔️Сув тақчиллиги озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир қилиши, аҳоли турмуш даражаси пасайиши мумкин.

✔️Қўштепа канали туфайли Ўзбекистон ЯИМ 2030 йилгача 0,7% камайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон учун қандай ечимлар бор?

Jarayon

29 Nov, 05:31


Яхши

Jarayon

29 Nov, 05:09


Мактабга олиб борадиган йўллардан бири. Келажагимиз мана шундай ноқулайликларга қарамай, мактабга бориб таълим олаётган курашувчан болаларимиз қўлида.

Jarayon

29 Nov, 04:35


😷Тошкент ҳавоси эрта тонгдан зарарли бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, Пойтахт ҳавосида PM 2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилганидан ўртача 14,4 баравар ортиқ.

Jarayon

29 Nov, 04:01


Банкларда АҚШ долларининг курси 12 920лик чўққини забт этди.

Jarayon

28 Nov, 11:46


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объемов заготовки, переработки и экспорта плодоовощной продукции.

Facebook|Instagram|X

Jarayon

28 Nov, 11:22


Қарғалар учса қарайлик…

Jarayon

28 Nov, 09:20


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан:

- Турдимов Эркинжон Окбутаевич в связи с переходом на другую работу освобожден от должности хокима Самаркандской области;

- Бобоев Адиз Музафарович, занимавший должность председателя Счетной палаты, назначен исполняющим обязанности хокима Самаркандской области.

Jarayonlar

Jarayon

28 Nov, 05:22


Ўзбекистоннинг давлат қарзи илк марта 37 млрд долларга етди.

Ўзбекистон аҳолиси 37,5 млн. кишидан ошди.

Jarayon

28 Nov, 02:28


#диққат

⚡️ Агар маҳаллангизга келиб суюлтирилган газ баллонни 30 кунда тўласига алмаштириб кетишмаса, 1159 ишонч рақамига мурожаат қилинг.

"Ҳудудгаз" ҳар 30 кунда суюлтирилган газ олиб келишга мажбуриятини олган.

Jarayon

27 Nov, 14:30


Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш давлат дастури маъқулланди

Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.

Jarayon

27 Nov, 09:24


Энергетика вазирлиги аввал энергия пулини олиб, сурбетларча уни етказиб бермаётгани етмаганидек, Одамларга энегияни тежашни ўргатаётган экан.

Jarayon

26 Nov, 11:34


🦠🇺🇿 Тошкентда номаълум, хавфли вирус тарқалгани ростми?

Санэпид қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилфуза Расулова тармоқларда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Jarayon

26 Nov, 09:22


Қозоғистонда йўловчи автобусига тепловоз келиб урилди

Воқеа Олмаотадаги Ауэзов кўчасида содир бўлган. Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида 6 нафар йўловчи жароҳат олган. Уларнинг ҳолати ва содир бўлган ҳолат - аниқланмоқда.

Jarayon

26 Nov, 07:02


Бойсун газ конидаги газнинг чиқиши.

25 ноябрь куни кечки пайтдаги ҳолат.

Кеча ижтимоий тармоқларда қудуқ оғзи жиловлангани билан боғлиқ видеолар тарқалган эди.

Ҳақиқатдан кон оғзи жиловланган. Аммо, бу ер остидан юқори босим билан чиқиб турган газ хавфи бутунлай хавфсизлантирилди дегани эмас. Юқори босимдаги газни хавфсизлантириш бу осон жараён эмас.

Кейинги қадамларда бунинг ечимлари устида бош қотирилса керак...

Jarayon

25 Nov, 11:16


Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори.

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш

Jarayonlar

Jarayon

20 Nov, 11:26


O‘zbekiston “Turkiy dunyo” birdamligini kuchaytirmoqda

Batafsil

@aspektofficial

Jarayon

20 Nov, 08:52


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Jarayon

20 Nov, 07:11


Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади.

Jarayon

19 Nov, 18:42


"Қамчиқ" довонининг 233 — 245 км қисмида қор ёғмоқда экан.

Jarayon

19 Nov, 12:27


Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини
шакллантириш – 25 млрд сўм.

Олимпия ўйинларига самарали тайёргарлик кўриш учун харажатлар – 190 млрд сўм.

Паралимпия ўйинларига самарали тайёргарлик кўриш учун харажатлар – 50 млрд сўм.

“Халқаро Кураш ассоциацияси” фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун
харажатлар – 10,1млрд сўм
Давлат бюджетидан ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Бюджетномадан

#budjet2025

Jarayon

19 Nov, 12:23


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Jarayonlar

Jarayon

19 Nov, 12:17


Президент: Қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим

Jarayonlar

Jarayon

19 Nov, 12:06


Президент Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида нутқ сўзлади

Jarayonlar

Jarayon

19 Nov, 12:02


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X

Jarayon

19 Nov, 12:02


Мажлисда Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.

Facebook|Instagram|X

Jarayon

19 Nov, 12:02


Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

Jarayon

14 Nov, 07:21


Биринчи хонимлар:

🇦🇿Меҳрибан Алиева,
🇺🇿Зироатхон Мирзиёева,
🇰🇬Айгул Жапарова,
🇹🇷Эмине Эрдоған.

Jarayon

14 Nov, 04:42


Тошкент ИИББ сўнгги кунларда мемлар бўйича ажаблантирмоқда

Jarayon

14 Nov, 04:30


Лойдан қурилаётган «дом» – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига тупроқ ишлатилмоқда

«Дом»дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга «Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман», деган.

Jarayon

14 Nov, 04:08


🇺🇿 🇶🇦 ЖЧ-2026: Бугун Ўзбекистон Қатарга қарши ўйнайди

Ўзбекистон МТЖ ўйинчилари баҳсда оқ, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қилади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15 да Доҳадаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бошланади.

Jarayon

12 Nov, 19:16


Шавкат Мирзиёев ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди

Глобал саммитлар жаҳон етакчиларининг учрашув ва музокаралари учун муҳим майдон ҳисобланади.

Jarayon

12 Nov, 17:58


Президент Шавкат Мирзиёев COP-29да: Иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтишга қаратилган муҳим ташаббуслар ва самарали учрашувлар

Jarayon

12 Nov, 17:33


Бойсунлик ёш она: “Хўжайиним шу “Энтер”да ишларди, беш ойдан бери пластигига ойлик ташламаяпти. Ойлик бермаганидан Тошкентга кетди. 5,7 млн сўм берарди – шунинг ҳам ярмини, уч ойда бир берарди. “Энтер” турмуш ўртоғимнинг маошини бермай, болаларимнинг ҳақини еб юрибди”.

Jarayon

12 Nov, 15:24


Зироат Мирзиёева COP29 иштирокчиларини ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Ўзбекистон саммитда олий даражада қатнашмоқда.

Jarayon

12 Nov, 13:08


🇺🇿🇵🇸"Биз урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёрмиз."

Шавкат Мирзиёев

Jarayon

12 Nov, 12:41


#COP29 doirasida O‘zbekiston, Ozarbayjon, Vengriya, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston, Turkmaniston va Turkiya yoshlari 2024-2030-yillarga mo‘ljallangan Iqlim kun tartibiga bolalar va yoshlarni jalb qilish va barqaror rivojlanishni ilgari surish bo‘yicha xalqaro strategiyaga o’z tavsiyalarini taqdim qilishadi.

Muhokamalarda to’rtta davlat Birinchi xonimlari - Ziroat Mirziyoyeva, Emine Erdo’g’an, Mehribon Aliyeva va Oygul Japarova ham ishtirok etishyapti.

@Sinchalak_blog

Jarayon

12 Nov, 12:23


🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29)даги нутқи

Jarayon

12 Nov, 10:58


Дўстлар Бокуда учрашганда…COP24!

Jarayon

12 Nov, 07:58


Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтаётган COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда.

Jarayon

11 Nov, 19:12


Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро тинчлик ва дипломатия йўли билан тез фурсатда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади

Jarayonlar

Jarayon

11 Nov, 19:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Jarayon

11 Nov, 19:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Jarayon

11 Nov, 19:11


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига амалий ташриф доирасида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.

Jarayon

11 Nov, 19:11


Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

Jarayon

11 Nov, 19:07


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках участия во внеочередном арабо-исламском саммите в городе Эр-Рияде принял министра энергетики Саудовской Аравии принца Абдулазиза Бин Салмана Аль Сауда.

Jarayon

11 Nov, 19:06


Давлатимиз раҳбарини амалий ташриф билан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги кутиб олиш жараёнидан лавҳа

Jarayon

11 Nov, 11:54


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Уни Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, президент Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Jarayon

11 Nov, 10:21


Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга келди

Jarayon

11 Nov, 04:01


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Jarayon

11 Nov, 03:27


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Jarayon

08 Nov, 04:11


Мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади

Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда янги ўқув йилидан мактабларда ҳам ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилиши кўзда тутилган.

Jarayonlar

Jarayon

08 Nov, 04:07


Жамоат транспорти аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керакми?

Журналистлар пойтахтнинг айрим ҳудудларида бўлиб, бу борада одамлар фикри билан қизиқди.

Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз: аёллар учун алоҳида вагонлар ва жойлар керакми?

Jarayon

07 Nov, 12:45


Хабиб: "Мен биламан, сиз Фаластиндаги урушни тўхтатасиз."

Дональд Трамп: "Биз уни тўхтатамиз. Мен урушни тўхтатаман!"

Ваъда берганди. Умид қиламизки, нафақат Исроил-Фаластин, балки Россия-Украина урушини ҳам тўхтатади.

Jarayon

07 Nov, 12:43


Йиғилишда соҳада ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич 2-3 баробар юқори.

Охирги йилларда 1 миллиард доллар ҳисобига Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг каби йирик насос станциялар модернизация қилинди.

Лекин, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарёда ўрта ва майда эскирган насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.

Бетонлаш ҳисобига йўқотиш 10-15 фоизга камайган бўлса-да, 20 та туманда йўқотишлар республикада энг юқори.

Facebook|Instagram|X

Jarayon

07 Nov, 12:43


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан йиғилиш бошланди.

Жорий йилда мамлакатимиздаги сув омборларида ўтган йилга нисбатан кўп сув йиғилгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳолат хотиржамликка берилмаслик лозимлигини қайд этди.

Дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлгани таъкидланди.

Биргина 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани ҳисобига 200 минг гектарда сув яхшиланди, йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод бўлаяпти.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туман даражасида сувни ҳисобга олиш тизими шаклланди, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўрганди. Шаффоф тизим туфайли бу йил ерга 2 карра кўп сув борди, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жой-жойига қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Jarayon

07 Nov, 11:58


Тошкентда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлди

Шаҳар ИИББ огоҳлантириш билан чиқди.

Jarayon

07 Nov, 11:46


Окам шу қадар уддабуронларки, реклама қонунчилигидаги ўзлиги ташлаб кетган "дырка"дан унумли фойдала олади.

Jarayon

07 Nov, 08:18


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштироки.

Jarayon

06 Nov, 12:21


⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз табриги орқали Дональд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Jarayonlar

Jarayon

06 Nov, 12:10


Ҳозиргина Қашқадарё Китоб перевалда тоғдан тош кўчиб Кобальтни босиб қолди

Машина ичидаги одамларни эзиб қўйган, ҳаммаси вафот этгани айтилмоқда.

Jarayon

06 Nov, 11:59


🇺🇸 Трамп расман сайлов ғолибига айлангани айтилмоқда

Jarayon

06 Nov, 10:27


❗️Пропан нархи илк бор бензин нархидан қиммат бўлди

Кечаги биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси улгуржи нархда 10 млн сўмдан ошди.

Шу билан бирга, AI-80 бензинининг нархи ҳам бир тоннаси учун қарийб 10 млн сўмни ташкил этмоқда.

Jarayon

06 Nov, 10:26


Мажлис якунлангач, президентлар умумий 8 та ҳужжатни имзолади

Хусусан, Бишкекни 2025 йилда ТДТнинг рақамли пойтахти деб эълон қилиш ва Виктор Орбанни “Туркий дунё олий ордени" билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, Туркий дунё хартиясини қабул қилиш ва Туркий ҳамкорлик ташкилотлари байроқлари тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Jarayon

02 Nov, 07:38


Андижонда жаҳлдор директор болаларни беаёв калтаклади.

Ҳолат Олтинкўл тумани Қорақалпоқ маҳалласида жойлашган 38-мактабда юз бергани айтилмоқда.

Jarayon

02 Nov, 06:34


2025 йил бюджет параметрларида АҚШ доллари учун курс ўртача йиллик 13 минг 250 сўмдан ҳисобланган.

Jarayon

01 Nov, 14:37


🇺🇿 🇷🇺 Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати делегациясини қабул қилди

Ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда вазирлар Алексей Чекунков ва Сергей Кравцовлар иштирокида бўлиб ўтган суҳбатда Россия ва Ўзбекистон орасида таълим соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, малакали педагог кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкаси орасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Jarayon

01 Nov, 14:09


🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиб, янги лойиҳаларга старт берди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Jarayon

01 Nov, 12:52


Чақир тоғам миясига сиғдиролмай менга ёзибди:
Жиян чап расмдаги 834га кирган мумия десам ишонасанми"
-Йўға тоға бу бир мулозимку, гапниям оласизда.
Унда ўнг томондаги жадвалга қара.👇

👆2-расм

🇺🇿 Ўзбекистонликлар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун қанча вақт керак?


102 та давлат орасида Ўзбекистон 91-ўринни эгаллади, ўртача ҳисобда даромад кўрувчи ўзбеклар 1 миллион доллар ишлаб топиши учун деярли 278 йил меҳнат қилишига тўғри келади.

3млн доллар уйидан чиққан демак шунча ишлаганда "бечора"

1млн йил яшаётган "мумиялар" қанча

👉CHAQIR (Зўринг борми) - бизга қўшилинг!

Jarayon

01 Nov, 07:28


#тезкор

⚡️Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида 2025-йилни Алишер Навоий йили деб эълон қилишни таклиф этди

Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда👇

Jarayon

01 Nov, 06:23


Самарқандда мактаб ўқувчиси директорни педофилликда айблади.

Нуробод туманидаги 2-мактаб ўқувчиси таълим муассасаси директорини педофилликда айблади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговга қадар текширувни бошлади. Болалар омбудсмани ишни назоратга олган.

Jarayon

01 Nov, 05:28


Акмал Саидов яна депутат бўлди.

Jarayon

01 Nov, 04:39


#РАСМАН

⚡️Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади

Расман метан газ нархи 5 500 сўм бўлади

«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси.

Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.

Jarayon

01 Nov, 04:32


Фарғонада яшовчи 87 ёшли отахон чорбоғига ёғочдан лифт ясаган экан.

Тожиали ота баҳаво тепаликка лифтда кўтарилиб, ошна-оғайнилари билан суҳбат қуради.

Қайиқда сузиб балиқ овлайди, асалари, узум парваришлаб яхшигина даромад олади.

Jarayon

31 Oct, 11:53


Президент Навоий вилоятидаги саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jarayon

31 Oct, 11:53


Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги саноат зонасида бўлиб, вилоятдаги саноат корхоналарининг маҳсулотлари ва салоҳияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил промышленную зону в городе Навои, где ознакомился с продукцией и потенциалом промышленных предприятий области.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jarayon

25 Oct, 04:15


Бу видеони кредити борлар кўриши шарт.

Оила қурганимга 11 йил бўлди. Умрим давомида 2 марта кредит олганман.

''Қалампир''чиларга бу видео учун катта раҳмат.

Jarayon

23 Oct, 22:50


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Татаристон Республикасининг давлат мукофоти – "Дўстлик" ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Состоялась церемония награждения Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева государственной наградой Республики Татарстан – орденом "Дуслык".

#Mirziyoyev #marosim #Tatariston #orden

Jarayon

23 Oct, 19:10


БРИКС саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳридаги БРИКС саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини қутлаш маросимида қатнашди.

Jarayon

23 Oct, 17:23


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jarayon

23 Oct, 17:23


Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Қозонда учрашув ўтказдилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jarayon

23 Oct, 17:23


БРИКС саммити доирасида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Jarayon

23 Oct, 12:12


Қарши ва Тошкентда аллергик қўзғалишларни келтириб чиқаришда спора ва замбруғларнинг таъсири "қизил" хавфга эга.

Ўзгидромет сўнгги бир хафталикда республиканинг 7 та йирик шаҳридаги гул чанг ва споралар фаоллиги ортидан рўй берадиган аллерген қўзғатувчилар мониторингини тақдим этди.

7 та йирик шаҳарлари ичида дарахт, ўсимлик гул чанглари хамда замбуруғ-споралари таъсири бўйича аллерген қўзғатувчилар билан боғлиқ энг хавфсиз вазият Бухорода экан.

Jarayon

23 Oct, 12:04


✈️❗️Рақобат қўмитаси авиакомпаниялардан йўловчиларга 200 млн сўмга яқин пулни ундириб берди

Қўмита январь-сентябрь 200 дан ортиқ истеъмолчиларнинг авиакомпанияларга бўлган шикоятларини кўриб чиқди.

Шикоятлар асосан авиачипта пулини қайтармаслик, шикастланган багаж учун тўловни тўлиқ қопламаслик ва хизмат кўрсатиш сифати пастлиги билан боғлиқ эди.

Jarayon

23 Oct, 11:40


Шавкат Мирзиёев Қозонга эсон-омон қўнди, уни Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди

Jarayon

23 Oct, 06:22


Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.

Jarayonlar

Jarayon

23 Oct, 06:11


#ДИҚҚАТ

⚡️Германияда тўрт кунлик иш ҳафтаси ижобий натижа кўрсатди, Жума, шанба, якшанба дам олиш этиб белгиланди

4 кунлик иш хафтаси 5-6 кунликдан кўра анча самарадор экан

Қисқа иш ҳафтаси ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшиланганини кўрсатди. Тажрибада қатнашган корхоналарнинг катта қисми 4 кунлик иш ҳафтасида қолмоқчи. 

Jarayonlar

Jarayon

23 Oct, 06:05


#Диққат  #Тарқатинг

⚡️🌧Андижонда бугун кун бўйи ёмғир тинмай ёғиши кутилмоқда

Шунингдек бутун водий бўйлаб кун бўйи ёмғир ёғади - Синоптиклар

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, иссиқ кийимларни ечмаймиз, соябон ҳам эсдан чиқмасин.

Jarayonlar

Jarayon

22 Oct, 10:41


Асила Мирзаёрова янги лавозимга тайинланди

Париж-2024 Паралимпиада ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди.


Jarayonlar

Jarayon

20 Oct, 03:13


❗️Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун биринчи чоракнинг охирги ўқув куни 3 ноябр, 4 ноябр эса кузги таътилнинг биринчи куни бўлади.

Ўқув йилининг 2-чораги 2024 йил 10 ноябрда бошланади.

ОТА-ОНАЛАРГА ЖЎНАТИБ ҚЎЙИНГ

Jarayonlar

Jarayon

18 Oct, 18:45


Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади. Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади - транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

Jarayon

18 Oct, 10:49


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UZINFOCOMда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан танишди.

Президент ёрдамчисининг айтишича, ушбу тизим ишга тушиши натижасида тиббиёт муассасаларидаги барча асосий жараёнлар босқичма-босқич автоматлаштирилади, беморларнинг соғлиғи ҳақида турли манбалардан олинадиган маълумотларни ягона электрон тиббий картага бирлаштириш имконини берувчи дастурий ечимлар жорий этилади.

Манба

Jarayon

18 Oct, 10:32


#Иқтибос

Ҳукмдор баҳолашнинг энг аниқ йўли-унинг олдига кимларни олганига қарашдир...

Никколло Макиавелли.

Jarayon

18 Oct, 10:03


💥Бойсундаги кон портлатилмайди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Бойсун туманидаги “М-25” конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида енгил портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақидаги хабарларларни рад этди.

Бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни ва тарқатмасликни сўраймиз, дейилади хабарда.

Jarayon

18 Oct, 01:35


🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Шимолда аста—секин тонгги ҳарорат ҳам кўтарилиб бошламоқда.

Орқама—кетин тўрт кунлар давомида Нукус ва Урганчда тонгги муддатларда нол ва ундан паст ҳаво ҳароратлари қайд этилмоқда эди.

Мана минтақага жанубдан кириб келаётган илиқ ҳаво оқими даставвал шимолга таъсир кўрсатиши шундан далолат.

Ўзгидромет

Jarayonlar

Jarayon

17 Oct, 15:48


#ТАШРИФ #Тошкент_вилояти

🇺🇿 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Тошкент вилоятини ривожлантириш" вазифалари юзасидан ўтказилган йиғилишидаги муҳим маълумотлар.

Jarayonlar

Jarayon

17 Oct, 11:15


Катта ит ёш болани ғажиб, унга жароҳат етказибди

Ит эгасига эса бор-йўғи 370 000 сўм жарима қўлланилган холос...

Ҳайвонларга шафқатсизлик қилсанг, жиноий жавобгарлик. Ҳайвонлар сени ўлдириб қўйса, эгасига 370 минг сўм жарима...

Ҳа, ҳайвонларнинг қадри сеникидан баланд турса, роса алам қилар экан...

"BASTION"
каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

Jarayon

17 Oct, 11:05


Биринчи хоним “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташриф буюрди

“Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг Нукусда ўтаётган Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалига ташриф буюрди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат куни (World Food Day) ҳар йили 16 октябрда нишонланади. Ушбу сана 1945 йили БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) таъсис этилган кунга бағишланган. Бу кун озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат етишмаслиги муаммоларига эътибор қаратиш учун халқаро миқёсда ўтказилади.

Тадбирнинг асосий мақсади — дунё миқёсида очликни йўқ қилиш, озиқ-овқатни самарали тақсимлаш ва барча одамларнинг етарли миқдорда ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланишига ёрдам беришдир.

Бутунжаҳон озиқ-овқат куни 150 дан ортиқ давлатларда нишонланади ва бу кун глобал миқёсда озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун аҳамиятли платформа ҳисобланади.

Видеода Зироат Мирзиёеванинг тадбир давомида ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқотда бўлганини кўриш мумкин.

🧠@nurbekalimov

Jarayon

17 Oct, 08:35


⛽️Аи-80 бензин қимматлашмоқда

Кеча биржа савдоларида Аи-80 бензи нархи тоннаси 142,8 минг сўмга қимматлаб, 10 млн 31 минг сўмга чиқди.

Jarayon

17 Oct, 05:36


Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

Айтилишича, илгари, 2009-2016 йилларда 9 трлн сўм эвазига минг километрдан кўпроқ йўл қурилган ва 20 минг км таъмирланган бўлса, сўнгги саккиз йилда бу кўрсаткичлар 6 баробаргача ўсган. Яъни, соҳага 58 трлн сўм ажратилиб, 2 минг километр йўл барпо этилган, 100 минг километри таъмирланган.

– Ўзбекистоннинг географик жойлашувини эътиборга олсак, ташқи савдода халқаро йўлларнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт, – деди Шавкат Мирзиёев.

❗️ Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон оралиғидаги пулли йўл лойиҳаларини жадаллаштириш, уларни қатнов даражаси юқори бўлган участкаларда қуриш зарурлиги қайд этилди. Бундай ҳолларда муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши алоҳида қонун билан белгиланади.

Бугунги кунда 4,7 мингта кўприк таъмирталаб ҳолатда. Уч йиллик дастур ишлаб чиқиб, уларни босқичма-босқич таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Jarayon

17 Oct, 05:00


Рассом Ҳасанбой СУЛТОНОВ

Jarayon

17 Oct, 04:39


Ривожланиш ва бой бўлиш фарқли нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва мадананиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилади бу жуғрофияда.

Aзиз Санжар турк олими, Нобель мукофоти соҳиби.

Jarayon

17 Oct, 04:19


Наҳорги ош.

Узоқ йиллик анъана, маросимларимиздан бири.

Бу анъанамиз худудларда яна узоқ давом этиб қолсин. Ёш авлодлар ҳам бундан баҳраманд бўлишсин!

Манба