𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊 @ijodkorlar_sahifasi Channel on Telegram

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

@ijodkorlar_sahifasi


𝐈𝐣𝐨𝐝𝐤𝐨𝐫𝐥𝐚𝐫 𝐨𝐥𝐚𝐦𝐢𝐠𝐚 𝐱𝐮𝐬𝐡 𝐤𝐞𝐥𝐢𝐛𝐬𝐢𝐳.
𝐎'𝐳𝐛𝐞𝐤𝐢𝐬𝐭𝐨𝐧𝐝𝐚 𝐞𝐧𝐠 𝐟𝐚𝐨𝐥 𝐢𝐣𝐨𝐝𝐤𝐨𝐫𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢.

- 𝚂𝚑𝚎𝚛𝚕𝚊𝚛
- 𝙼𝚊𝚗𝚊𝚕𝚘𝚐𝚕𝚊𝚛
- 𝚀𝚘𝚜𝚑𝚒𝚚𝚕𝚊𝚛
- 𝙷𝚒𝚔𝚘𝚢𝚊𝚕𝚊𝚛
- 𝙸𝚋𝚘𝚛𝚊𝚕𝚊𝚛

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊 (Uzbek)

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊, янги хабарларни энг фаол ижодкорлар канали. Бу каналда энг фаол ижодкорларни келажаклари, устодлар, ўзбеккича ижодкорлик ишлари ҳақида маълумотлар, сундирлмалар ва шахъсий таржима қўшишлар кўрсатилади. Ўзбек ижод уйинчи билан жуда ўқимаслик кўтариш, маналогларни излаш ва янги ижодлар билан танишиш имкониятлари кўрсатилади. Ижоралар, маналар, қошиқлар, ҳикоялар ва иборалар билан танишганда, ушбу каналга ҳар хила ишни, фаочиликни суратга чиқариш имкониятлари мавжуд. Ҳаммиз билан ёқийсиз! Зор ишларда бирга турлик қувват кўрсатмоқчимиз!

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

20 Mar, 11:29


UYINGDAGI AYoLING

Sira sira uchmasin,
Boshqasiga xayoling,
Hammasidan go‘zaldir,
Uyingdagi ayoling.

Vafo qilmas o‘zga yor,
Bir kun kelib qilar xor,
Sadoqatli, vafodor,
Uyingdagi ayoling.

Joningga jon rishtadir,
Xoh uyda, xoh ishdadir,
Yerdagi farishtadir,
Uyingdagi ayoling.

Chidar turmush koriga,
Yomg‘ir,dovul,qoriga,
Shukur qilar boriga,
Uyingdagi ayoling.

Qalbida bor diyonat,
Qilmaydi hech xiyonat,
Alloh bergan omonat,
Uyingdagi ayoling.

Kimlar gulingni sevar,
Tillo, pulingni sevar,
Tanho o‘zingni sevar,
Uyingdagi ayoling.

@Ijodkorlar_Sahifasi

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

07 Mar, 13:24


QIZLAR KOʻNGLI OʻYINCHOQ EMAS...

Dunyo asli yolgʻonchi bekor
Hech kim oʻzni yomonman demas.
Muhabbatni qilmang sarsona
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

Daraxt tepsa yogʻilmaydi qiz,
Yuragida qolmasin hech iz,
Oʻylab ayting aytar soʻzingiz
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

Koʻnglingizni bir chekkasida
Gʻuncha ochgan balki siz bilmas.
Koʻngil bering,bas bittasiga
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

Koʻngil nozik, salga yigʻlaydi
Paypoq misol almashib boʻlmas.
Alamlardan yurak tigʻlaydi
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

Umid bermang, sevib qolmasin
Hiyonatni aslo kechirmas.
Hijronlarda kuyib yonmasin,
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

Yorga berib chin sevgingizni
Uni baxtga yetaklangda bas.
Siz ham oppoq emassiz balkim
Qizlar koʻngli oʻyinchoq emas.

@XadiyaBot - Ramazon Taqvimi 🌙

@Ijodkorlar_Sahifasi

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

07 Mar, 13:21


«ONAGINAM»

Tinglaganda koʻzida yosh dardli nolam,
Bu hayotda qiynalgan koʻp bagʻri poram,
Siz bordirsiz bu dunyo keng, yorugʻ olam,
Baxtimga sogʻ boʻling doim Onaginam!

Tunlar bedor alla aytgan tillaringiz,
Sochim silab, erkalagan qoʻllaringiz,
Koʻzlarimga surtay bosgan izlaringiz,
Baxtimga sogʻ boʻling doim Onaginam!

Meni deya qorlar qoʻndi sochingizga,
Meni deya dardlar keldi boshingizga,
Shirin soʻzlar aytolmadim Ona sizga,
Baxtimga sogʻ boʻling doim Onaginam!

Siz yonimda uyim fayzga toʻlib turar,
Omad kular, baxt qushlari boshim qoʻnar,
Baxtim tilab shom-u saxar duo qilar,
Baxtimga sogʻ boʻling doim Onaginam!

Ilinasiz har narsaning saralaring,
Oʻzni demay, deysiz doim bolalarim,
Yaratganim qabul ayla nolalarim,
Baxtimga sogʻ boʻlsin doim Onaginam!🫀🤕

@XadiyaBot - Ramazon Taqvimi 🌙

@Ijodkorlar_Sahifasi

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

09 Feb, 01:33


❤️❤️😘😘😉😉👍👍👍
Сиз учун махсус 😉😘

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

09 Feb, 01:33


🌸 Ассалому Алайкум,

Жума айёми муборак бўлсин. 😊

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума тонги муборак бўлсин🤲

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

04 Feb, 15:08


*КУЛИБ ЮР*

Кўзингдан томчи ёш қалққудек бўлса,
Юрагимга қулар ғам тўла осмон.
Дардларингни олай майли тоғ бўлса,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Сабрингга қўшилган дош бўлай ўзим,
Суянсанг бир елка, бош бўлай ўзим,
Осмонман, кўксимда порла юлдузим,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Исмингни эшитсам бирорта тилда,
Шириндан ҳам ширин ҳис унар дилда,
Бир умр яшай мен табассумингда,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Ўрнингга йиғласин шошқин дарёлар,
Авзойи бузилган булут, самолар,
Йиғласин санамлар, шоҳ-у гадолар,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Гулларни маст қилган ифорларинг бор,
Сен билан тўрт фаслим ҳамиша баҳор,
Дардли кўзларингда порлаб беғубор,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Ҳуснингни ой, қуёш, хурлар талашар,
Юзинг зиёсини нурлар талашар,
Билсанг сенга фақат кулгу ярашар,
Фақат сен кулиб юр, кулиб юр ҳар он.

Сабаби бўлсайдим кулгуларингни...

Абдумуталиб Эргашалиев

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

03 Feb, 08:25


МАНГУЛИК
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига

Бир хабар тарқалди,

Ярим тун эди,

Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим.

Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди,
Мен-чи, азиз дўстдан айрилиб қолдим.

Кимнинг хаёлига келмишдир ахир,
Бирдан қулаб тушса буюк бир чинор.
Алам бўғзимизда аччиқ ва тахир,
Бу ғамнинг на чеки —€“ чегараси бор.

Кетди ногаҳонда айтмай бирор сўз,
Ҳижрон оловига барчани ташлаб.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.

Биз — ноқис бандалар, ўйламай гоҳо,
Бошимиз силаган қўлни тишладик.
Юз йиллаб тескари айланди дунё,
Ўз эмас, ўзгалар учун ишладик.

Биз — ожиз бандалар, англамай туриб,
Бировнинг забонин санадик афзал.
Шу юрт даҳоларин билиб ва кўриб,
Бегона зотларга ясадик ҳайкал.

Босқин тепамизда турар эди зил,
Уни таг-тубидан бузмоқ шарт эди.
Асрий вайронанинг ўрнида дадил,
Янгича мамлакат тузмоқ шарт эди.

Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

Abdulla Oripov

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

03 Feb, 08:19


DUNYONI QIZG'ANMA

Dunyoni qizg'anma mendan, azizim,
Men sening ko'changdan o'tmasman zinhor.
Mening bu olamda o'z aytar so'zim
Va o'zim sig'inar mozorlarim bor.

Dunyoni qizg'anma mendan, azizim,
Sen ichgan buloqdan ichmasman aslo.
Sen yurgan tog'larda qolmagay izim,
Sen kechgan daryodan kechmasman aslo.

Dunyoni qizg'anma mendan, azizim,
Qalbingni yoqmasin shubha va so'roq,
Men o'zga manzilga tikkanman ko'zim,
U sening kulbangdan juda ham yiroq.

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

02 Feb, 01:15


#дардларим

Армон нима? Қўлим етмаган осмон,
Ҳижрон нима? Қалбни босгувчи тўфон.
Ишқ нима? Вужудни ёндирган олов,
Барчаси кўксимга қадайди нишон.

Армон ҳар онимда ўзин эслатиб,
Юрагимни мудом қийнаган зулмат.
Гўё тақдир берган менга кесатиб,
Ҳаёлий бахт учун айтилган раҳмат.

Ҳижрон аламимнинг зўр дебочаси.
Бағрим ўйган ўткир тиғлари бордир.
Аламларим сабаб кўнглим кўчаси,
Меҳрга, сеҳрга шунчалар зордир.

Ишқми? Юрак қонин тинмай симирган.
Сўрамай кўксимга ўрнашган беор.
Руҳимни банд этиб сиртим кемирган,
Ўша ишқда мени ҳали қасдим бор.

Ишқ нима? Вужудни ёндирган олов...

Санобар Юсупова.
29.01.2024йил. 17:15.

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

02 Feb, 01:15


💥💥💥 Тилак ...

Қайтар дунё дейдилар асли ,
Мен онамга қандай қарадим .
Баҳор ўрнин олар қиш фасли ,
Отамнинг корига ярадим .

Рози бўлиб берган дуолар ,
Кулсин бахтинг дея сўраган .
Ғам - андуҳга айтиб видолар ,
Фарзандларин гулга ўраган .

Шўхлигимиз кўтариб аста ,
Дўстдек бизга бўлишган ўртоқ .
Лов - лов ёниб бўлсак гар ҳаста ,
Биздан кўра оғриган кўпроқ .

Бахтимизга бўлсинлар омон ,
Турсин деймиз дунё тургунча .
Болаликни қўймаймиз ҳамон ,
Қарисакда ,, боламиз " шунча .

Яқин бўлмас ҳеч ким улардек ,
Бугун қиров қўнган сочларга .
Сўзи ҳикмат , фаришта , ҳурдек ,
Кирсин саксон , тўқсон , юзларга .

1. 02. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

02 Feb, 01:10


КЎЗЛАРИМ НЕ УЧУН КЎРМАЙДИ ОНА...
~
Йиғлатдинг; Оллоҳим нечун кўнглимни.
Дилгинам ханжарлаб тупроққа кўмдинг.
Ярадор қилдингда, беғубор қалбни,
Нега кузларимдан кўз нурим олдинг.?

Не учун кўзларим кўрмайди Она?
Юрагим чирқираб йиғласа нетай.
Бўлсангиз ҳам бошда, гирён парвона,
Онажон юзингиз кўрмасам нетай.

Дардимга даъволар изладийз ҳар ён,
Барибир кўрмадим нури зиёни.
Қисматдан қочолмай қолдим Онажон,
Наҳот кўролмасам ёруғ Дунёни.

Не учун кўзларим кўрмайди Она,?
Тангрим меҳрибондир, сўранг илтимос.
Ғуборлар қоплади кўзимни яна,
Кўзимга озгина нур берсин холос.

Гоҳида ҳасратим тўлиб тошади,
Дардларим дунёга сиғмас Онажон.
Хаёллар уйқумни олиб қочади,
Не учун кўзларим курмас Онажон.

Ҳидларингиз ҳидлаб тўяман Она,
Қаро қошларингиз силайман аста.
Қўлларим биланда пай паслаб яна,
Бағрингиздаману дилгинам хаста.

Не учун кузларим кўрмайди Она?
Мурғак юрагимда борму гуноҳим.
Курсайдим дунёни бир кун бир лаҳза,
Ноламни тингласа зора Оллоҳим.

Кўзимнинг нурисиз жаннатим Онам,
Жимгина йиғлайсиз тақдир ҳукмидан.
Болдек сўзларингиз жонимга малҳам,
Мендан кўп куйдингиз, оҳ тақдиримдан.

Не учун кўзларим кўрмайди Она,?
Наҳот яқинларим кўролмай ўтсам.
Кун билан тун бирдек мен учун Она,
Нетаман мен қаро зулматда қолсам.

Сочларим жилоси қорами Она,
Нур ёғиб турибми ойдек юзимдан.
Оппоқ рўмолимни ўратинг Она,
Жаннатнинг ифорин сезай рўмолдан.

Сўнгра қўлларимга беринг жойнамоз,
Саждага Оллох деб қўяйин бошим.
Тўйиб тўйиб йиғлай, чиқармай овоз,
Онажон сиз кўрманг аччиқ кўз ёшим.

Не учун кўзларим кўрмайди Она.?
Қалбингизга қаттиқ бердимми озор.
Даъвоси йўқ дардга йўлиқдим Она.
Бир сизни кўришга бўлдим интизор.
~~~
Онажон,йиғламанг Осмон йиғласин,
Ёлғиз қўйманг мени,бўлинг ҳамнафас,
Тақдирим шу экан,майли қийнасин,
Сиздан ортиқ дунё,менга керакмас.
✍️ Фароғат Фармонова.

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

26 Jan, 12:31


#AudioMonolog
Sen bahorni sog'inmadingmi?

(Asli bahorda joylanishi kerak bo'lgan post. Lekin juda chiroyli aytilganidan hozir joylagim keldi)☺️

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

26 Jan, 02:07


Рухимда бир тушкун кайфият.
Хатто кунглим ёзилмас богда.
Суниб колар орзу-ю, ният.
Ёнимда сен булмаган чогда.

Севинтирмас сувлар шивири.
Такрорланмас ранглар тасвири.
Кизиктирмас улар хеч бири.
Ёнимда сен булмаган чогда.

Хайратга солмайди камалак.
Гул юзига ку'нган капалак.
Уз холимга тушунмай халак.
Ёнимда сен булмаган чогда.

Куй-кушиклар завк бермай колар.
Согинч жонни кийнокка олар.
Хаёллар хам хижронда толар.
Ёнимда сен булмаган чогда.

Иситолмас калбимни куёш.
Дардим олмас бир дуст-у дилдош.
Кузларимда милтирайди ёш.
Ёнимда сен булмаган чогда.

Сабрларга тилайман ту'зим.
Чалкашади гапларим, сузим.
Азоблайман узимни узим.
Ёнимда сен булмаган чогда.

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

26 Jan, 01:45


Baxting bolish boshingda,
Oy uxlaydi qoshingda.
Osmonlarda yurgan qiz -
O'n sakkizga kirgan qiz.

Kiprikmi bu nayzami?
Yangi chiqqan maysami?
Anbari ufurgan qiz -
O'n sakkizga kirgan qiz.

Boqqa chiqsa oqshomlar,
Izlarini shabnamlar
Ko'zlariga surgan qiz -
O'n sakkizga kirgan qiz.

Sabo silab sochini
Qirq juft qaldirg'ochini
Qirq yonga uchirgan qiz -
O'n sakkizga kirgan qiz.

O'n sakkizga kirgan qiz -
Bahor bilan topishib,
Yomg'ir bilan o'pishib,
Xayol bilan yurgan qiz,
O'n sakkizga kirgan qiz!

✍🏻Muhammad Yusuf

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

25 Jan, 01:08


Musiqa
Topilarmikan.

Ko‘ngling eshiklari yopilarmikan,
Ishqingda poyinga yiqilarmikan.
Bir nigohing uchun jonidan kechgan,
Men kabi sevguvchi topilarmikan.

Chidadim qanchalar ozorlaringa,
Dilni olib sotar bozorlaringa.
O‘lsam gar dafin qil mozorlaringa,
Men kabi sevguvchi topilarmikan.

Ozoringdan bugun ko‘zlarimda nam,
Bir eslasang gulim qilmasdi alam.
Dunyoni sakson kun izlab ko‘rsang xam,
Men kabi sevguvchi topilarmikan.

Yurakga o‘rnashdi sevgi nomli dard,
Meniki bo‘lsayding yuqtirmam bir gard,
Vujudim qamradi sanoqsiz nafrat,
Men kabi sevguvchi topilarmikan.

Yagonam o‘zingsan yaxshi yomonim,
Bir bora boqishing dardga darmonim.
Tilimning uchida so‘ngi savolim,
Men kabi sevguvchi topilarmikan.

Muallif: Sulaymon Sulton
Ijroda Ilhombek Komilov.

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

25 Jan, 01:06


МEНИКИ БЎЛИШИНГ КEРАК

Сен бор уриб турар танимда юрак,
Тўхтайди сен билан бўлганда жудо...
Сен фақат меники бўлишинг керак,
Сени фақат менга яратган Худо.

Сенга мос келмоққа бир гўзал тож йўқ,
Жисминг мукаммалдир ва қалбинг табий.
Мендан кетолмайсан, бошқа илож йўқ,
Менга тегишлисан жоним абадий.

Бироз узоқласанг дўқ урар фироқ,
Ҳаммадан яқин бўл менга ёрижон..
Аллоҳ сендайини яратар бироқ,
Менга учратиши энди даргумон...

Туйғулар ҳақиқий, барчаси тоза,
Сен учун битилган таърифлар узун.
Аҳир гуллар олган сендан андоза,
Ҳатто ой олдингда беркитар юзин...

Тақдиримиз бахтдан беради дарак,
Шу сабаб нигоҳим сенга қаратган...
Сен фақат меники бўлишинг керак,
Худо сени фақат менга яратган...

Одилбек Қодиров

𝑰𝒋𝒐𝒅𝒌𝒐𝒓𝒍𝒂𝒓 𝑺𝒂𝒉𝒊𝒇𝒂𝒔𝒊

25 Jan, 01:00


ДУОСИНИ ОЛИБ ҚОЛГИН

Онанг келса йўлларини,
Мехир билан кутиб олгин,
Таоб қилиб қўлларини,
Дуосини олиб колгин.

Дунёликка кўнгил бойлаб,
Кутдирмагин йилу ойлаб,
Юрагига қувонч жойлаб,
Дуосини олиб колгин.

Ажал мағлуб этмасидан,
Бу дунёдан ўтмасидан,
Фурсат қўлдан кетмасидан,
Дуосини олиб қолгин.

Хеч бўлмаса йилу ойда,
Умрин тила пана жойда,
Бу юрушдан йўқдир фойда,
Дуосини олиб колгин.

Энг нозанин гул хам сўлар,
Эртами кеч хамма улар,
Охиратда керак булар,
Дуосини олиб колгин.

Ярасига захар сепиб,
Йикилганни ўтма тепиб,
Онажонинг пойин ўпиб,
Дуосини олиб қолгин.

То танингда борки жонинг,
Хизмат килиб хар бир онинг,
Эй ФАРЗАНД онажонинг,
Дуосини олиб қолгин.