MA-News @manewsagency Channel on Telegram

MA-News

@manewsagency


Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика

👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали

👤 Админ: @MANewsAdmin

MA-News (Uzbek)

MA-News Telegram kanali manewsagency.uz saytining rasmiy kanalidir. Bu kanal inson va so'z erkinligiga asoslangan jurnalistika bilan mashg'uldir. Kanalda dunyodagi eng so'nggi yangiliklar, tadbirlar va voqealar haqida ma'lumotlar bo'lib, muvaffaqiyatlar va muhim e'tibor talablarni yuksak darajada bajaradi. MANewsAdmin adminga murojaat qiling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Bu Telegram kanaliga obuna bo'ling va eng so'nggi ma'lumotlardan birinchi bo'lib foydalaning.

MA-News

07 Jan, 12:09


“Украинадаги каби демократиядан кўра, Беларусдаги каби диктатура яхшироқ”, деди Лукашенко.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 09:14


"Пропан"да ҳам бензинда ҳам нархлар арзонлашуви кузатилмоқда

Кечаги биржа савдоларида "пропан" газда ҳам, бензинда ҳам нархлар пасайиши кузатилган. Хусусан, АИ 92 бензин нархи 229,1 сўмга пасайиб, тоннаси учун 12 428.0 сўмни, АИ 80 бензини эса -25,3 сўмга пасайиб, тоннаси учун 9 303.0 сўмни ташкил этган.

Суюлтирилган газ (пропан) эса 170,6 сўмга арзонлаб тоннаси учун 6 179,0 сўмни ташкил этган.

Биржадаги ушбу пасайишлар тез кунларда ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ҳам акс этиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 07:06


#reklama

🇰🇷🇰🇷INHA UNIVERSITETI TALABASI BO'LING VA 100% GRANTNI QO'LGA KIRITING 🇰🇷🇰🇷


📌TALABLAR:
IELTS 5,5/ ТОPIK3
MATEMATIKADAN IMTIHON
INGLIZ TILIDA SUHBAT

📌RANKINGS:
DUNYO: 550
KOREA: 150

Batafsil ma’lumot olish uchun 👇AMBASSADOR: JAMOLIDDINOVA NARGIZAKHON
@EnglishwithNancyy

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 05:33


Одатдагидек. Бизда қоида ишлаб чиқилади, лекин шароит қилиб қўйилмайди.

Шароит йўқми, жарима солиш осон бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 05:26


Tошкентдаги автобусларда йўл ҳақини нақд кўринишида берганлар 37,5 минг сўм жарима тўлайди

Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинади. Биринчи сафар огоҳлантириш берилади.


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 05:01


Мантиқ қани? Алкоголь чекланмайди, электрон сигарет эса чекланади!?

Собиқ депутат Расул Кушербаев ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, жумладан, электрон сигареталар муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси ҳақида фикрини билдирди.

Маълумки, ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 04:44


Хитой жануби-ғарбида 7 балли зилзила юз берди

Мамлакат Марказий телевидениеси хабарига кўра, ер қимирлаши вайронгарчиликларга сабаб бўлган.

Ҳозиргача 32 киши ҳалок бўлгани, 38 киши жабрлангани маълум.

Хитой жануби-ғарбида тоғли Тибет автоном вилояти жойлашган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 04:20


ХАМАС алмашув келишувининг биринчи босқичи доирасида Тель-Авив тақдим этган рўйхатдаги 34 нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлди.

Рўйхатда аёллар, болалар ва даволанишга муҳтож фуқаролар, ҳам тинч аҳоли, ҳам ҳарбий хизматчиларнинг исмлари келтирилган. Рўйхатда тирик ва ўлганларнинг исмлари бор, ўз навбатида ХАМАС бу борада аниқ маълумот бермай аниқлик киритиши бир ҳафта вақтни талаб қилган.

ХАМАС вакилининг Reuters агентлигига билдиришича, келишув Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш ва доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш билан боғлиқ. Икки томон ўртасидаги музокаралар ўтган ҳафта Қатар ва Мисрда бўлиб ўтди ва унда "Моссад" раҳбари Давид Барнеа ва Америка расмийлари, шу жумладан, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Бретт Макгерк иштирок этди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 04:16


Фаластин устидан адолат қуёши чиқади - Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда бўлгани каби Фаластинда ҳам адолат қарор топади, деди.

«Сурияда 61 йиллик зулм ва 13 йиллик қирғинлардан сўнг иймон, иймон ва сабр ҳукмрон бўлганидек, Фаластинда ҳам адолат ғолиб бўлади ва адолат қуёши зулм зулматини тешиб ўтади»

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

07 Jan, 04:10


Хитой жануби-ғарбидаги Тибет автоном округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳозирча аниқланмаган. Такрорий силкинишлар хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 17:30


Макрон Илон Маскни Германиядаги сайловларга аралашганликда айблади

«10 йил олдин дунёнинг энг йирик ижтимоий тармоқларидан бири эгаси янги реакцион интернационални қўллаб-қувватлашини ва бир қатор давлатлар, жумладан, Германиядаги сайловларга тўғридан-тўғри аралашишини тасаввур қилиш қийин эди», — деди Франция президенти француз элчилари олдида қилган чиқишида.

Макрон Маскнинг исмини тилга олмаган бўлса-да, Politico нашрига кўра, унинг гапларидан мазкур ишбилармон ҳақида гап кетаётгани аён бўлган.

Маълумот учун, декабрь ойида Илон Маск бўлажак парламент сайловлари арафасида Германиянинг ўта ўнг қанот «Германия учун альтернатив» партиясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фақат шу партия Германияни қутқара олади», — деб ёзган эди Маск.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 17:12


Канада ҳукумати раҳбари Жастин Трюдо ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди

Салкам 10 йил бош вазир лавозимида ишлаган Трюдо бу қарорини Оттавадаги матбуот анжуманида эълон қилди. У Либерал партиянинг янги етакчиси сайланмагунча ўз лавозимида қолади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 16:57


“Ҳаж” ва “Умра” билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қатор қонунбузарликлар аниқланди, хусусан:

🔸 Наманганда О.С. “Ҳаж”га юбориш учун $10 000 олган пайтида қўлга олинди;

🔸 Гулистонда Г‘.А. тегишли лицензияга эга бўлмасдан, 4 нафар фуқарони “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, $6 000 талаб қилган. Олдиндан $400 ва 1,3 млн сўм олган пайтида ушланган.

🔸 Сариосиёда Д.Р. ҳеч қандай ваколати бўлмасдан, “Умра” зиёрати учун $1 100 ва 200 минг сўм олган ҳолда қўлга тушди;

🔸 Деновда Сайёҳлик фирмаси раҳбари Ш.Қ. ва 1990 йилда туғилган Х.Н. “Умра” зиёратига юбориш баҳонасида фуқаролардан $1 000–$1 200 ва 650 минг–1,28 млн сўм олган пайтда қўлга олинди.

Барча ҳолатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 15:59


Португалияда, 6-январ куни насронийларнинг диний байрами кунида болаларга ҳақиқий сигарет чекишга рухсат бериладиган анъана мавжуд.

Ушбу воқеа Вале-де-Салгейру қишлоғида кузатилади. Анъананинг тарихи номаълум, аммо катталар бунга эътироз билдирмайдилар. Бунда бола камида 5 ёшда бўлиши муҳимдир.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 14:16


Қозоғистонда 4 ёшли бола 39 та магнит шарчаларини ютиб юборди

Қозоғистон ССВ хабарига кўра, бола Оқмўла вилояти шифохонасига оғир қорин оғриғи ва қусиш белгилари билан ётқизилган.

Рентген текшируви натижасида ичакда магнит шарчалар борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, жарроҳлар 5 соат давомида боланинг ҳаёти учун курашиб, барча шарчаларни олиб ташлашга муваффақ бўлишди ва унинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 12:34


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 09:36


Ўзбекистонлик қиличбозлар Колумбияда ўтган Жаҳон кубогида 6 та медаль қўлга киритди

Ёш қиличбозлар мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 09:34


Вашингтон яқинида дўконлар бўшаб бормоқда — бўрон яқинлашяпти

Бугун Вашингтон ва Шарқий соҳил ҳудудларида кучли қишки бўрон ёпирилиши кутилмоқда.

Шу сабабли дўконларда нон, сув, ичимликлар, гўшт, товуқ ва бекон каби маҳсулотлар тезда сотиб олинмоқда.

Шу билан бирга, АҚШ Конгресси бўронга қарамай, бугун президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлаб, Трампнинг ғалабасини расман эълон қилишини маълум қилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 08:55


Россия қуролли кучлари ДХРнинг Курахово шаҳрини тўлиқ назоратга олди

Бу Донбасснинг жануби-ғарбий қисмидаги энг йирик аҳоли пунктларидан бири.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 07:58


Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ! – ССВ

ОАВда гўёки COVID-19 дан хавфлироқ бўлган “янги” инфекция ҳақида маълумотлар тарқатмоқда.

Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари Рустам Икромов метапневмовирус 2001 йилда аниқланганини таъкидлади.

Ҳар йили, айниқса куз ва қишда, бутун дунёда ушбу вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилади. ОРВИ ва грипп каби даволанади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 03:57


⛽️Самарқандда 1,3 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Тойлоқ туманида новвойхона эгалари тармоққа ноқонуний уланиб, газдан фойдаланиб келгани аниқланди, деб хабар берди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ.

Ҳолат бўйича етказилган зарар 1,329 млрд. сўм миқдорида ҳисобланди.

Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

06 Jan, 03:57


⛽️Қашқадарё ва Фарғонада суюлтирилган газ “бункер”лари фаолиятига чек қўйилди

“Кўкдалатумангаз” ГТБ таъминотчиси ва ҳайдовчиси “Чорвадор” МФЙда аҳолига мўлжалланган 110 та маиший газ баллонидан 34 тасини маҳаллада яшовчи Б.А. хонадонига тушираётгани аниқланган.

Қўқонда яшовчи С.У. хонадонида ҳам маиший газ баллони сақланаётган “бункер” аниқланган. Хонадон кўздан кечирилганда 35 дона тўлдирилган ва 48 дона бўш маиший газ баллонлари топилган.

Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ФВБ ва ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

05 Jan, 17:02


Орангиздан кетаман ўзим
Малол келса сизга ҳақиқат…


Анвар Обиджон шеъри
Эркин Бозоров ижросида

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

05 Jan, 15:51


Бир пайтлар “рўмол бу ҳали тақвонинг белгиси эмас” дегандек қилувдим. У пайтда лицейда дарс берардим.

Ташқи кўриниш аҳамиятсиз, ичимизни илмга бойитишимиз керак демоқчи бўлгандирман балки.

Афсуски, ўшанда истеҳзо қилганлар бўлганди. Ҳижоб фарз дейишди. Фарзу суннатни тушунтиришди. Ҳай майли…

Бугунларда ҳижобни ўраволиб дискотекаларда юрганларни кўрмадикми? Таранг тортилган кийимларда ўранволиб кўча сайр қилгувчиларниям кўрдик.

Афсуски, суратга алданиб, сийратни менсимай қўйдик. Ҳар ялтираган тилла эмас дейишади. Мен ўша пайтдаги фикримда қоламан: ҳар соқол қўйгану, ҳижоб ўраганга ишониб кетавермайман. Ахир орамиздаги суратларни кўриб келяпмизку.

Тафаккур қилишга буюрилганмиз, ўртоқлар. Яна ўзларинг биласизлар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

05 Jan, 14:58


Фарғона - Боткен 2025 йилнинг йўл харитасига мувофиқ Баткен губернаторлиги таклифига биноан Инфо тур ташкил этилди. Фарғона вилоятимизнинг бир нечта журналист-блогерлари, туризм бошқармаси ҳамда туркомпаниялар иштироки таъминланди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

05 Jan, 14:50


- Америка шунақа давлат-да ахир. Бошқа давлатларда нимадир фойдали нарсани кўрса, одамга ўхшаб сотиб олмайди, ўша давлатни ўзиники қилиб олгиси келади. Нархниям ўзи белгилайди, олиб-сотарликниям ўзи белгилайди. Шунақа давлат эканда энди нимасини айтасан...
- Бошқалар шундай қилса жанжални бошлайди лекин а?
- Хитой-Тайван масаласида шунақа қиляптику. Тайван Хитойникилигини биламиз. Мухолифат қочиб Тайванга жойлашиб олганидан бери Тайванни алоҳида давлат дейишади. Ҳозир биздаям мухолифат водийга жойлашса, водий алоҳида давлатга айланадими? Тайван можароси шунақа-да! Фарқи Америка дарров Тайванни алоҳида давлат деб тан олган, ундан кейин бошқа югурдак давлатлариям тан олишган. "Бўлди бу энди алоҳида давлат биз ўзимиз уларни ривожлантирволамиз" деб юриб, ҳозирда Хитойга қарши гиж-гижлаб юришибди. Лекин тарихдан Американики бўлмаган Гринландияни эса ўзиники қилиб олмоқчи. "Ҳой биродар, санга биров давлатимни сотаман дедими, нега ўзингдан ўзинг келиб кимнидир давлатини ўзлаштирмоқчисан?" дейдиган одам йўқ. Демайдиямда, арабларнинг давлатларига бостириб ётишибди ҳеч ким индамаяптию. Европанинг бир чеккасини оламан деса гапироладими?
- Ҳа шу тарафларни тушунтиринг, нима бўляпти энди арабларни ерларида?
- Кечаги кун 8 млрд долларлик ёрдамни тасдиқлади.
- Ким кимга ёрдам беряпти?
- Довдирама! Америка Исроилга ёрдам беряпти. Эсингда бўлса, 60 кунга танаффус эълон қилишганди. Шу вақт ичида яҳудийлар қайта тўпланиб, режаларни қайта кўриб чиқишга улгуришди ҳам. Энди пул керак бўлганида Америкага бир оғиз айтишганди Америка 8 млрд доллар ажратди! Гап нима ҳақида кетяпти билиб туриб сўрайсан а товба!
- Ая, сиз гапиряпсиз мен стенограмма қилиб ёзяпман, ҳаёл шунда бўлиб унча илғамай қолдим, холос.
- Граммлаб ёзма, тушунволгин етади. Биз одамларга доим ҳар нарсани тушунтириб беришимиз шарт эмас. Шу пайтгача дунё сиёсатини деҳқончасига тушунтириб келяпмизки, секин-аста ўзлариям таҳлил қила олишсин, воқеликка баҳо беришни ўрганишсин деб. Тирикчиликдан боши чиқмаган халқ сиёсатдан узоқ ушланиб келаверса, ташқарида нима бўлаётганини тушунмай ўтироврмасин деяпмиз.
- Тушунарли ая, бир қизиқарли саволим бор. 2025-йил кириб келди. Бу йил ҳам урушлар давом этади деяпсиз. Украинада ва Сурияда бўладими? Бу йил қаерларда уруш бўлади деб ўйлайсиз?
- Энди олдиндан бир нарса дейиш қийин. Башоратчи эмасман. Лекин бўлаётган воқеалардан хулоса қилиб таҳминларни айтишим мумкин. Кейин қайси давлат ҳақида гап кетаётганига боғлиқ.
- Украинада уруш давом этади, буни ўзиз ҳам айтгансиз. Сурияда ҳам давом этади, буниям айтдингиз. Олдинда бир йил турибди, яна қайси давлатлар ҳақида сиз билан гаплашамиз?
- Фаластин ва Ливан ҳақида гаплашамиз. Танаффус тугагач у ерда яна бошланади.
- Ҳа, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Ғазо масаласиниям айтгандиз. Яна?
- Яманда яхшигина можаролар кузатилади. Исроил ракеталар билан хужум қилади бу давлатга. Ливияни гаплашишни бошлаймиз. Россия Ливандан чекиниб Ливияга ўтган, ҳали у ерда Ҳафтар масалалари кўриб чиқилади.
- Эрон-чи? Эронниям роса гапирдикку.
- Исроил Эронга хужум қилади, лекин бу хужумдан ҳам жиддийроқ ташвиш бор Эронда. Халқ оёққа туради. Исёнлар бошланади Эронда. Бундан аввал Ироқда, айниқса Ироқ жанубларида жиддий жангларни кузатамиз. Эрон Туркияга қарши туради бу йил. Айниқса, курдлар масаласида. Форслар курдларга ёрдамчи ролини олишади. Бу эса Исроилни кейинги хужумларини тўхтатади. Туркларга қарши чиқиш эса Эронда ички низога сабаб бўлади. Чунки Эроннинг ичида 30 млндан ортиқ туркийлар бор. Эронда яшаш борган сари оғир бўлиб кетяпти. Энергетика соҳасидан тортиб, майда коммунал хизматларгача издан чиқади. Эрон халқи 1979-йил ҳукумат тепасига келган режимга қарши бош кўтарадилар. Ҳали булар ҳақида ҳам суҳбатлашамиз вақти келса.
- Хитой, Америка, Россия каби катта давлатларда бирон нима бўладими?

MA-News

05 Jan, 14:50


- Хитойда касаллик кузатилиши мумкину, лекин исён масаласи унча кузатилмайди. Бу тарафдан Хитой анча яхши. Россияда эса ички можародан кўра Украина билан муносабатлар ва Кавказдаги можароларни гаплашамиз. Америкада эса шу йил яхшигина жанжал бошланади. Трампга яна суиқасдлар бўлади. Ўлдирилмасаям жиддий шикаст етказишлари мумкин. Млнлаб фуқаролар исёнга кўтариладилар. Америка ўз тарихида кўрилмаган намойишларни кўради бу йил. Чунки Америка халқи етар деворади. Қўшма Штатлар парчаланишга илк қадамини шу йил қўяди. Ҳар ер ҳар ерда портлашлар бўлди, "фалонча одамни ўлдиришди", "фалон жойни порлатишди" деган хабарларни кузатамиз. Ҳаммасини гаплашамиз олдимиздаги йилда.
- Европада-чи? У ердаям нималардир бўладими?
- Америка ва Европада деярли бир хил муаммо кун тартибига чиқади. Мигрантлар масаласи! Канадада қандай муаммо бўлганини олдинги суҳбатда айтгандик. Худди шундай Европада ҳам бу кузатилади. Оқибатда, Европа Иттифоқи парчаланишни бошлайди ҳам. Чунки уларда Шенген визаси бор. Бир давлатдан кириб бошқа давлатга ўтиб кетиш масалаларини қайта кўриб чиқишади ҳали. Мигрантлар арзон ишчи кучи ҳисобланишади. Маҳаллийлар эса бу пулга ишлагиси келмайди. Тадбиркорлар иложи борича арзонроқ ишчи ёллашни маъқул кўришади. Шундай экан ичкарида жиддий муаммо пайдо бўлаверади. Солиқ камомадлари ўз таъсирини кўрсатади. Бу эса иқтисодни издан чиқариб юборади. Иқтисод издан чиқди дегани сиёсат ҳам издан чиқди деганидир. Бизда бўлганидек, бюджет тагига олади.
- Мигрантлар деяпсиз, бу масала Россияда ҳам борку?
- Россия мигрантлардан ўз тилини билишни талаб қиляпти. Мана айтайлик Ғарб давлатига бормоқчи бўлсанг, албатта, тилини ўрганишинг керак бўлади. Имтиҳон ҳам топширасан керак бўлса. Россия ҳам шуни талаб қиляпти. Лекин у ерда мигрантларга иш кўп. Россия ишчи кучига эҳтиёж сезган доим. Фақат бу масалада Ғарбдагидек тизимни йўлга қўймаган эди, энди шу масалаларни қайта кўриб чиқиб ўзига мослаштиряпти. У ерда миграция билан боғлиқ муаммо бўлмайди.
- Бизда нималар кузатилиши мумкин? Биздаям нимадир бўладими?
- Бизда одатдагидек бўлади, пастдагилар билан тепадагиларнинг иши бўлмайди. Майда амалдорлар катта амалдорларга ҳисобот бериб туришса бўлгани. Оқибатда реал воқелик тепага етиб бормайди ва пастдагилар бундай давом этиши мумкин эмас деворишади. "Араб баҳори" эсингдадир? Ана ўшанақа "Ўрта Осиё баҳори" бошланади. Афғонистон Покистон масаласи бор ҳали. Қўшнинг от олса тезаги санга тушади дейишади, қўшнинг уруш ичида бўлса, албатта шабадаси сангаям тегади. Ана шу шабадаям бизга жиддий таъсир қилса керак ҳали. Бу масалалардаям ўлмасак шу йил гаплашамиз.
- Буни тепадагилар билиб туриб олдини олишмайдими?
- Аслида шундай бўлиши керак айримлари учун. Биз шунинг учун ҳам гапиряпмизки, сани саройингдагилар бир нима қилсин. Чунки вазият қалтислашса, халқ оёққа тургач, ташқаридан қайсидир куч ёрдамга келади ва тинчлантириш баҳонасида ўзига оғдариб олиши керак.
- Қайси куч?
- Ҳозирги кунларимизни яшаттиришдан қайси тараф манфаатдор бўлса ўша куч. Айтайлик Росия кириб келар, билмасам энди. Сан каби сарой журналистлари эса барча муаммоларни кўриб туриб индашмайди, аксинча, кимдан тизимга қарши танқидий гап чиқса, ўшани балчиққа ботириш билан овора бўладилар. Ҳар сафар санга айтяпман, саройингга айт, бас қилсин, кўзини очсин деб турибман, лекин доимгидек менсимаяпсан. Дунё тартиби ўзшараётган пайтда ички низолашиш ташқаридаги кимгадир ем бўлиш билан баробар. Жадидлар давридаям шундай эди. Инглизлару ўрислар дунёни бўлиб олаётган пайтда биз ичкарида қирпичоқ бўлиб юраверганмиз. Оқибатда 5 мингта аскари билан осонгина бизни эгаллаб олишган. Наҳот тарих дарс бўлмаса, ахир гап ватан ҳақида кетяптику! Халқум дегувчиларни эшитавермай, халқим дегувчиларни эшитиш керак энди.
- Ўрта Осиёда энг кучли сиёсатчи деб қайси раҳбарни биласиз?

MA-News

05 Jan, 14:50


- Мени назаримда Қирғизистонники анча яхши ишлар олиб боряпти. Зиндондан тахтга чиққан одам. Исёнчидан раҳбарга айланган одам. Қирғизистондаги бетутуруқ намойишлару митингларга барҳам бера олган одам. Ўз мамлакатидаги гурҳвозликка чек қўя олган, "кўча"ни тартибга сололган одам. Ўрта Осиёнинг қолган раҳбарлари тайёрига келган ва халқнинг қўрқувидан фойдаланиб қолган холос. Кучишлатар тизимлар ёрдамида жиловланиб турган халқни оилавий бошқариб келаётганлар деб биламан. Туркманистон дейсанми, Ўзбекистон дейсанми, Тожикистон дейсанми, фарқи йўқ. Ташқаридан Ўрта Осиёга баҳо беришимиз шундай.
- Нима қилса бўлади?
- Ҳозирда одамлардан пул қочган деймизу, бюджетда ҳам пул йўқ ҳисоби. Сабаби амалдорлар кассага эмас киссага пул жойлайдиган бўлиб қолишган. Гўёки, бу мамлакат уларга талон-тарож қилиш учун берилгандек. Масалан бу йил қанча-қанча гектар ерлар қишлоқ хўжалигидан чиқарилди. Қурувчиларга бериляпти. Шу пайтгача қурувчилар ерни текинга олишмаган. Тендер, аукцион деган расмиятчиликка алданиб қолмагин. Қурувчи ҳар бир қарич ери учун кимларга қанчадан пул бериганини яхши билсанг керак. Айтайлик Риштоннинг 15 млрд сўм қарзи бор. Шундай экан 10 гектар ерни сотиб бюджетга қўйса, қарздан қутулади. Яна 10 гектари билан эса бюджетни тўлдириб қўяди.
- Давлат расман ер сотган бўлиб қоладию?
- Ўзи шундоғам сотяптику. Фақат аукциондаги пуллар Тошкентга кетяпти. Яширин берилгани эса кимларнингдир киссасига! Мен сенга шуни ҳар бир район ўзи сотиб бдюжетини тўғрилаволсин деяпман. Ё кўрмасликка олишинг керакми? Барибир сотадиган бўлса, шуни очиқ сотсин, ғазнасини тўлдирсин. Ғазна тўлса, пенсиялар, нафақалар, бола пуллари ва ҳоказо ишлар тартибга тушарди. Ҳозир бюджетни таги тешикку! Амалдорлар келган фуқарога қараб қанча бераркин деб ичидан ўтказиб турибдию. Устама пуллариниям олишолгани йўқ шуни дастидан. Тушуняпсанми қанчалик чуқурга кириб кетётганимизни? Бу санга аммангни товуқшўрвасимиди? Мақсад эзгу бўлгач қонуний томонларини саройинг ўтириб ишлаб чиқсин. Лекин сани саройинга бир гап айтиб бўлмайди, аввал олиб турган долясидан воз кечмай бюджетгаям доля бераркансизлар деворади. Қўй яхшиси индама уларга! Кошки бир гапни тўғри тушунишса.
- Ҳа, индамайлик ая. Доим айтаман ўзлари билишади деб.
- Эртага бизда ҳам қандайдир "баҳор" келса жимгина ўтиргин хопми? Аралашмагин. Саройинг ўзи билади нима қилишни. Саройдан кимдир ўлмасайди деб қўрқиб турибман энди. Охири бахайр бўлсинда!
- Шунақаям расво гап бўладими а? Ишқилиб бу гапиз ҳам 2025-йил учун башорат эмасми? Тинч турайлик, илтимос.
- Анча кеч бўлди борақол энди. Тилимни қичитмай кетгин.
- Хоп. Анави жигарни айнитмасдан қовуриб еволинг, қувват бўлади қишди кунида.
- Ўзим биламан. Башорат аянг келсинчи қовуриб берар. Сан кетовр, негадир асабийлашиб қолдим ҳозир.
- Ие бўлди-бўлди мен кетдим. Яхши қолинг.
..........................................................
Шунақа тутқанағи тутмасидан тезда қочиб кетиш керак. Ўзича бир нималарни валдирайдиган бўлиб қоляпти. Яхшиликка деб умид қилиб турибман. Шу йил қутулсак ажабмас. Ўша гап, ўртоқлар, биттаям гапига ишонманглар. Ҳаммаси унинг алжирашлари холос. Ёлғон деб айтиб келяпман, ким ишонса ўзидан кўрсин.
Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

MA-News

05 Jan, 14:50


- Ассалому алайкум ая Ҳачча
- Ва алайкум ассалом. Анча тузалиб қолдингми? Ўтган сафар сўрайман деб эсимданам чиқибди. Яна томоғингми?
- Ҳар йили шу-ку, ая. Томоқ оғриғи совуқда бир қўзийди-да. Ҳозир анча яхши. Айтганча, бу сафар гўштни камроқ олиб, озроқ жигар ҳам олдим. Пиёз билан қовуриб еволасиз бирор кун а?
- Барака топ! Мухлисларимиз у-бу нарса бериб туришибдими?
- Ҳозир ая ҳаммадан пул қочган-ку.
- Ҳам ичкарида, ҳам ташқарида жанг бўлиб турса баракаям қочади-да ахир.
- Ичкарида тинчликку, бир яхши яшаяпти одамлар.
- Бош вазиринг нега келибди Қўқонга? Хабаринг бўлмадими?
- Абдулла акамни ишларига аралашмайман, давлат ишлари билан юрадилар-да. Мен ўзимни ишимни билганим яхшироқ.
- Уни қара-я! Ким келди, нега келди, деб ўйламисанми? Нега Қўқондаги бозорларнинг раҳбарлари ёппасига алмашди деб қизиқмайсанми? Биттаси хато қилгандир, бор ана иккитаси ишлай олмагандир, лекин ёппасига ишдан олинишининг бошқа сабаби бор. Эски бозорқўмлар куёвга қарашли одамлар эди. Ҳозирда куёвга қарашли кўп жойларда тафтиш ишлари кетяпти. Қараб турасан Қўқон мелкомбинат ҳам алмашади.
- Мелкомбинат?
- Ҳа, жуда катта жой. Куёвнинг яқинларига ўтишидан олдин Пахтазавод, МЖКлар ишлаб турган эди, кейин сунъий равишда банкрот қилиниб олиб қўйилган эди. "Қош" деганиям бор эди, спирт заводга ўз поччасини директор қилиб қўйганди. Қўқонда 65-автобаза, Текстилмаш, Кўзи ожизлар жамиятининг ярми кўп қаватли уйлар қурилиши баҳонасида сотилиб кетаётганди. Ҳали буларнинг тақдири нима бўлади Худо билади. 1-февралгача шу ердаги цехларга жойни бўшатинглар деган топшириқ беришганди. Кузатиб боряпмизку, Маҳалладаги Аёллар айтиб туришибди ҳар қалай.
- Ая, сизга нима шунақа гаплардан а? Тинчгина ёвғон шўрвайизни ичсангизчи.
- Ичкарида жанг кетяпти десам тинчлик дединг ўзинг. "Долзарб 40 кунлик" панжара ичига киритилганлар сайрашни бошлашганидан кейин қайси корхона кимга тегишли эканини ҳукумат билиб бўлди. Энди ҳар бир вилоятда мана шундай кадрлар алмашинувини кўрасан. Ўтган сафарги суҳбатда айтдим санга, тепада яширин инқилоб бўляпти деб. Санга билдиришмаяпти холос. Халқнинг мулки таланяпти, расмийлик ниқоби остида ўзлаштирилиб олишоврса халқ норозилиги кучайиб кетаверади. Красофкасини йиртиғини кўрсатган бола бекорга қаҳрамон даражасига чиқдими? Оёғига туфли ололмайдиган халқнинг, яъни тирикчилигидан орттиролмаётган халқнинг вакилига айланди у бола. Нега булар ҳақида гапирмайсан? Оғзингга талқон солиб оласан а шунақа пайтда?!
- Уни ўзиям жа фаришта эмас экан.
- Ҳааа, на адабни ўргандинг, на сабабни! "Сўзчи ҳолин боқма, боқ сўз ҳолига, Кўрма ким дер ани, кўргилким на дер" деган эди Алишер Навоий. Шарманда қилиш услуби бизда Ўрта Асрлардан бери бор. Ўрислар келганидан кейин бу жамиятни ўрганиб, "одамлари бировларни кетини ковлаб юраркан, шармандалик катта жазо экан буларга" деб махсус дастур ишлаб чиқишади. Кейин шу дастур бўйича одамлар орасидан кимдир чиқиб қолса, шарманда қилиш ишларини бошлаб юборишади. Шу кунимизгача келяпти бундай усулда ишлаш. Ривожланган давлатлар инсоннинг оилавий ҳамда шахсий ишига эътибор бермай, муҳими жамият ривожланишига зарар келтирмаса бўлгани деб қарайдилар. Сандақалар кимдир гапириб чиқса, дарров кетини ковлаб "ие буни ўзи иплос одам экану яна давлатни танқид қиляпти" деб чиқишасан? Ҳамиятинг борми ўзи?
- Ая, мен бу ерга халқаро майдондаги ишларни билай деб келдим. Ҳали харажатни жойлаб, кўтимни қўймасимдан шунча гап гапирвордиз. Яхшиси халқаро майдонга ўтақолайлик, саройнинг ўз ақли бор, мана секин-аста тартибга соляптийкану, ўзлари ҳал қиволишади. Сизу биз майда одамлар бўлсак, керакмас бунақа гаплар.
- Вей ғалча, мамлакат катта порохга айланиб бўлди, кимдир гугурт чақса, ҳулу қуруқ баравар ёнади. Минг марта айтиб келяпман бориб айт саройингга сал инсоф қилсин, қариганда тинч ўлишгаям қўйишмаяптию дейман, парво қилмайсан, товба. Қайси аҳмақ санга диплом берган экан ҳайронман.
- Ҳаммаси назоратимизда, ая. Бекорга бўғиляпсиз. Мол бўғилсин қўй бўғилсин, сиз нега бўғиласиз ие?
- Санга ҳазил бўлса, а? Одам бўлмайсан барибир.

MA-News

05 Jan, 14:50


- Пул одамнинг ичи қандай бўлса, ўшани кучайтириб беради, холос. Яхши инсонга пул тушса, атрофни ҳам яхшилайди, ёмон инсонга пул тушса, атрофниям ёмонлаштиради. Шунчаки, биз инсоннинг пули йўқлиги учун унинг қандайлигини билмаймиз, холос. Сани огоҳлантиряпман, кун келиб Илон Маск катта сиёсатчига айланса, Ғарбда фашизм авжига чиқади. Ҳозирдан бошланиб бўлган. Балки Трампдан кейин Илон Маск номзодини қўйса, ўлмасак кўрамиз буниям. Айнан шунақа фикрлайдиганлар Ғарбни Россияга ва Россия таъсири остидаги давлатларга душман қилиб қўйишди. Оқибатда, биродарлик уруши бошланиб кетди. 3 йил бўлди мана, ҳали яна давом этади. Энг қийини украин халқига бўлди. Миллионлаб қочоқлар, юз минглаб сарсонлар, қанча қурбонлар, вайроналар... Ҳаммаси Украинда бўляпти. Қутблар полигонига айланди гулдай мамлакат.
- Нега қубтлар?
- Украинада ўрис билан хохол урушяпти деб ўйлайсанми? Инглизиям бор, французиям бор, полягиям бор. Яқинда ўзинг гувоҳ бўлдинг карислариям бор. Насронийсию мусулмони, диндорию динсизи, оқу қораси, ҳаммаси Украинда урушиб ётибди. Қутблар уруши бўлмай нима бўлсин яна?
- Атом бомбасини ташлайдими?
- Айтганча, шу масалада санга айтмагандим а? Хитой Россияни кўндирди. "Оғайни нима қилсанг қил, лекин анави ядро қуролингни ишлатмагин. Акс ҳолда сен билан кейин алоқа қилмай қўяман" деди.
- Ие йўғ-е?
- Энди Хитойни биласан, тирикчиликни ўйлайдиган давлат. "Битта Камар Битта Йўл" лойиҳаси ҳақидаям роса гаплашганмиз. Шу логистика йўли Европагача олиб боради. Европагача борадиган йўлнинг биттаси Украинадан ҳам ўтиши керак. Лекин у ерда атом бомбаси портлатилса, йиллар ўтса ҳам у ердан ўтиш қийинлашиб қолади. Ҳавосиям нурланиб қолади, анча йилгача биров киролмайдиган ҳудуд бўлиб қолади. Бу эса Хитойга жиддий зарар беради. Логистика ишлари зарар кўрадиган бўлса, Хитой ўз манфаатларини йўқотади. Мана шунинг учун Путин билан охирги 1-2 ой роса гаплашишди. "Ҳазиллашмаяпман, ошна, шу ишингни қилма, майли нима десанг бераман, чип дейсанми, қуролдан ёрдам дейсанми, оловр, лекин ядрони ишлатма. Агар ишлатсанг қаттиқ хафа бўламан, ошначилик тугайди кейин" деворди.
- Тушунарли, демак ишлатмас эканда?
- Ишлатишни режалаганди, лекин оқибатини ўйлаб турибди. Жуда чорасиз қолса, Путин ҳам атрофга тушунтириб, "маниям тушунинглар ахир, бор қуролимни ишлатмасам булар тўдаланиб келиб масаламни ҳал қиворишади" деб ишлатишиям мумкин. Бироқ ҳозирча ишлатмасликка қарор қилган. Шунинг учун Газ ва Нефт кузурлари билан жиддий ўйнайди энди.
- Европа газсиз қолаверадими?
- Йўқ, Туркия борку. Африкага юбориладиган газ Туркия орқали ўтишини олдин гаплашгандик. Турк оқими эсингдадир? Европа Туркияга бориб шартнома қилишни бошлайди энди.
- Россия ўз газини Украина орқали эмас Туркия орқали сотарканда демак? Санкциянинг нима кераги бор эди унда?
- Фақатгина Россия эмас, Озарбайжон газиям бор. Озарлар ҳам турклар орқали шундай тижоратни йўлга қўйишади.
- Хоп газ масаласида қандайдир ечим бор экан, нефт масаласида нима бўлади? Ёки Путин нефт шартномасида давом этадими?
- Пул ҳаммага керак! Россиягаям. Нимасинидир сотиши керакку. Лекин Ғарб нефтдаям Россияга қарам бўлиб қолмайлик деб Ўрта Шарқда неча йилдан бери жанжал қилиб ётибди. Айтганча, арабларга ўтмасдан олдин битта нарсани айтиб қўяй, Трамп Гринландияга кўз олайтирганини айтгандикку, эшитишимча у ерда фойдали маъданлардан ташқари каттагина нефт заҳираси ҳам бўлиши мумкин экан. Сотиб оламиз Гринландияни деб турибди Трамп. Гринландиядагилар биз сотиладиганлардан эмасмиз деб чиқиш қилди. Америка анчагина тулки давлат. Гринландияни сотиб олиш билан ҳам фойдали қазилмаларини ўзлаштирмоқчи, ҳам Европага яқинроқ ҳудудда ўзига база яратиб олмоқчи. Қолаверса, нефт заҳираси ҳам чиқиб қолса, Европани Россиянинг нефтидан қайтармоқчи.
- Ҳа шундай бўлса, Гринландиянинг ўзи шу ишларни қилса бўлмайдими? Илло Америка у ерга эгалик қилиши керакми?

MA-News

05 Jan, 14:50


- Биздан катталар сиқилмаганда биз нега сиқилишимиз керак ахир, ая. Ундан кўра келинг ичкарини эмас ташқарини гаплашайлик. Шуниси қизиқ мухлисларга.
- Ташқарини нимасини гаплашамиз, ҳаммаси айтиб бўлинганку. Фақат кузатиб турсак бўлгани.
- Трампнинг қасамёд қилишига оз қоляпти, Украина уруши тугашигаям оз қоляптими ахир?
- Қизиқ бола экансанку а? Трамп келгани билан уруш тугамайди дегандимку санга ие. Ҳар куни минглаб одамлар ўляпти дедим. Путин стратегияни тушуниб етди. Эсингда бўлса дарёгача боради дегандик, менимча, энди Киевгача борадиёв. Иштаҳаси энди очилди уни.
- Нега бундай деяпсиз?
- Газ шартномаси тугади. Европага газ бормайди энди. Ҳозирдан Австрия билан Словакия нима қиларини билмай турибди. Яна 1-2 ой ўтсин, Путин "давом этамизми?" деб бир қараб қўяди ва давом этаверади. Эсингда бўлса, бу сиёсий ўйинда Россиянинг кузур қарталари етарлича бор дегандик. Газ, Нефт, Буғдой, Ўғитлар, Фойдали қазилмалар. Россия дунё учун яхшигина бозор ҳам эди. Ҳой SWIFT унга таъсир қилмайди десак кўрасан дейишди, мана кўриб турибмиз. Ҳой санкция унга таъсир қилмайди дедик, яна кўриб турибмиз. Ишқилиб гапирганлар ҳам кўриб туришибдимикин? Газ шартномаси шу пайтгача эди, ўшанчун Ғарбга унча билинмай турганди. Энди Газ ҳам тўхтади. Россия Европага сотмаса бизга сотовради газини. Хитой бор, Ҳиндистон бор, Ғарб олмаса Шарқ олади-қўяди. Ўтган йили бизга 3 млрд куб газ етказиб берганди, бу йил 5 млрд куб бераман сизларга деди. Ғарб билан нима ишимиз бор, одамларимиз туфлисини ечиб тагини кўрсатиб юрмасин деб газни олиб халқимизга бероврамиз.
- Кесатмасдан гапировринг.
- Тўғрисиямда! Ночор халқимизни ўйлаганимиз яхши-да! Ғарб борган сари фашизмнинг маконига айланиб қоляпти, сезмаяпсан ахир.
- Эндиям ошдиз! У ерда демократия бор, инсон қадри бор, билиб-билмай гапироврманг сиз.
- Хоп, сан айтганча бўлақолсин. Кел узоқан тушунтириб келаман. Илон Маск деган бойни биласан а?
- Дунёнинг энг бой одамию, ким билмайди уни?
- Ана шу одам Трампнинг сайлов ишлари учун 250 млн доллар ажратганиниям биласан. Трамп ҳам эвазига сиёсатдан жой бераман деворганиниям биласан. Энди шу одам кун келиб "мен ҳам президент бўламан" деворса нима дейсан?
- Президент бўлса бўловрсин, менга нима?
- Лекин Европада ҳозир катта можаро бошланган. Илон Маск фашист амалдорларни қўллаётгани санга ҳеч нимани гапирмаяптими? Пулим бор, президент бўламан деб президент бўлса, Америка таъсири остидаги бошқа давлатлар ҳам, хусусан Европа ҳам фашистик қарашлар таъсири остида қолмайдими? Ғарбда ҳозирдан ирқчилик кучайиб бораётганини наҳот кўрмаётган бўлсанг?
- Илон Маск инсониятни ўйлайдиган одам. Инсонларнинг Марсда яшаши учун жон куйдиряпти. У фашист бўлиши мумкин эмас.
- Сан жувонимаргни мияси қаерда бунақа бўлиб қолган экан а, товба... Инсоният Ерни нима қилдики, Марсни нима қилсин! Ерни шунчалик обод қилиб, экологик тоза қилиб, шуанқаям зўр ҳолга келтириб қўйдимики, энди Марсни бориб обод қилса? Одамларга нима бўлган ўзи а? Ер сайёрамизни қўлларидан келганича расвосини чиқариб ташлашиб, энди ўзларининг аҳлатларидан қочиш учун Марсга интилишадими? Одам миндей ўйлайди, нима қилсак ҳаётимиз яхшиланади дейди, тоза нафас олиш учун нима қилиш керак дейди. Маҳалладан аҳлатни олиб чиқиб одам яшамайдиган жойга ташлаганинг билан шамол яна учириб келаверса, бу ишингдан нима фойда? Шу ишни қиламан деб яна давлатдан млрдлаб пул олиб ётибсан! Аввал Ерни аҳволини яхшилайлик, кейин бошқа сайёрага ўтайлик. Ер дабдала бўлиб ётганда пулни осмонга учиришни нима кераги бор? Ернинг шунча одами қашшоқликда, уларга ёрдам бериш ўрнига Марсга учармиш, товба.
- Пул уники, нима қилса қиловради-да!

MA-News

05 Jan, 12:10


Самарқандда 1,3 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Тойлоқ туманида новвойхона эгалари тармоққа ноқонуний уланиб, газдан фойдаланиб келгани аниқланди, деб хабар берди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ.

Ҳолат бўйича етказилган зарар 1,329 млрд. сўм миқдорида ҳисобланди.

Барча далилий ашё ва ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

05 Jan, 11:10


Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмалари Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланди

Ҳарбий бўлинмалар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошлаб “Magic City” майдонига қадар шаҳдам қадамлар ва жанговар қўшиқлар билан ҳаракатланди.

Марш Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан ўтказилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 11:36


ФХХ Украина тайёрлаган бир неча суиқасдларнинг олдини олди

▪️Украинадан Молдова ва Грузия орқали кириб келган Россия фуқароси повербанк кўринишидаги бомба ёрдамида Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали раҳбарларидан бирини портлатиб юборишни режалаштирган.

▪️Яна бир уриниш, Мудофаа вазирлигига ҳужжатлар солинган папка ниқоби остида амалга оширилмоқчи бўлган. Киевнинг кўрсатмаси бўйича ишлаган 2 нафар Россия фуқароси қўлга олинди.

▪️ Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ҳарбий хизматчилари яшаш ва иш жойларида кузатиб олиб борган москвалик шахс аниқланиб, қўлга олинди.

▪️Ушбу ишлар юзасида қўлга олинган жиноятчиларга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

▪️Украина махсус хизматлари Россияга электр жиҳозлар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари орасида яшириб бомба компонентларини етказиб беришга ҳаракат қилмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 11:21


🇺🇿🇦🇿Мирзиёев Алиевга телефон қилиб, ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Оқтов яқинида содир бўлган авиаҳалокат натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан Озарбайжон президентига чуқур таъзия билдирди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 11:21


👨‍⚕️🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор 15 ёшли беморга жигар кўчириб ўтказилди

ССВ маълумотига кўра, жарроҳлик амалиёти Болалар миллий тиббиёт марказида ўтказилиб, муваффақиятли якунланган.

Операция марказ шифокорлари ва Москвадаги В.И.Шумаков трансплантация маркази мутахассислари ҳамкорлигида бажарилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 11:21


🚩 Ленинградда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлиси бошланди

Тор доирадаги музокаралар якунлангач, саммит кенгайтирилган таркибда давом этади ва унда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 11:21


☑️ ЕОИИ мустақил ва ўз-ўзини таъминлайдиган марказлардан бирига айланмоқда — Путин

Йиғилиш бошида РФ президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг жадал ривожланиб бораётганини айтиб ўтди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 07:13


🌇Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида жойлаштирилади.

Ҳукумат қарорида белгиланишича, ҳар қандай қурилиш ишлари бош режада белгиланган тартибда ушбу ҳудуднинг мастер-режаси асосида амалга оширилади.

Пойтахт ҳокими ҳар чоракда бош режанинг ижроси бўйича ҳукуматга ҳисобот беради.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 07:13


⚽️ 🇺🇿 Ўзбекистонда Футзал федерацияси ташкил этилди

Бу ҳақда футзал федерациясининг тақдимот маросимида маълум қилинди.

Унинг биринчи президенти этиб Бекзод Маматқулов сайланди ва федерациянинг 2025 йилдан расман фаолият бошлаши қайд этилди.

Шунингдек, Азиз Акбаржонов — вице-президент ва Маъруфжон Абдуллаев — бош котиб этиб сайланди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 05:26


Янги йил арафаси бўлса, ҳайитлик олиш жоиз деб ўйлашгандурда ахир.

Қайси туманлигини кейинроқ айтамиз. Суриштирув давом этмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

26 Dec, 04:54


🟠 Бандлик вазирлиги 2025 йилдаги байрам кунларини эълон қилди

Байрам кунлари:
1 январь – Янги йил.
8 март – Хотин-қизлар куни.
21 март – Наврўз байрами.
31 март – Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр).
9 май – Хотира ва қадрлаш куни.
7 июнь – Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа).
1-сентябрь – Мустақиллик куни.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
8 декабрь – Конституция куни.

❗️Вазирлик Рамазон ва Қурбон ҳайитлари кунлари бир кунга ўзгариши мумкинлигини эслатган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇦🇿🇰🇿 Ақтаудаги авиаҳалокат сабаблари номаълум, турли версиялар мавжуд, аниқ бирор сабаб ҳақида гапиришга ҳали эрта — Озарбойжон президенти Илҳом Алиев.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇰🇿🇦🇿 Актау шаҳрида Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокати натижасида 38 киши ҳалок бўлди

"Бу ҳақда авиаҳалокат бўйича текширув комиссиясига раҳбарлик қилган Қозоғистон бош вазир ўринбосари Канат Бозумбоев маълум қилди", дея хабар беради Теngrinews нашри.

Самолёт бортида жами 67 киши бўлган — 62 йўловчи ва беш экипаж аъзоси.

Ҳалокатдан сўнг 29 киши, шу жумладан уч нафар бола касалхонага ётқизилган. 11 кишининг аҳволи оғир.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇰🇿🇦🇿🇷🇺 Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётнинг салонида олинган видео пайдо бўлди

Кадрларда самолёт қанотига шикаст етгани ва салон ичида кислород ниқоблари кўринади.

Тахминлардан бирига кўра, самолётга Чеченистон устида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари томонидан зарба берилган бўлиши мумкин. Буни самолёт корпусидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими элементларига хос бўлган тешиклар тасдиқлайди.

Самолёт ҳалокатга учраган вақт билан тахминан бир пайтда Россиянинг Кавказ минтақасида Украина дронлари ҳужуми кузатилаётган ва улар уриб туширилаётган эди. Хусусан, Чеченистон, Шимолий Осетиядаги ва Ингушетия устида бир нечта дрон уриб туширилгани хабар қилинган.

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги авиаҳалокатнинг расмий сабаби қушлар галаси билан тўқнашув ва оқибатда бортдаги кислород бакининг портлаши деб эълон қилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇦🇿🇰🇿🇷🇺 Azerbaijan Airlines Бокудан Грозний ва Махачқалъага парвозларни тўхтатди

"Авиакомпания Embraer E190АR самолётининг Актаудаги ҳалокати сабабларини текшириш якунланганидан кейин парвозлар тикланишини маълум қилди", деб ёзади “ТАСС” агентлиги.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇦🇿🇰🇿Тармоқларда Ақтауда самолёт ҳалокати оқибатларига оид янги видеолар пайдо бўлмоқда. Озарбойжон пабликлари эса қулаган "Embraer" самолётининг фюзеляжида шикаст етказувчи элементлар ёки парчалар изларига ўхшаш тешиклар кўринаётган кадрларни чоп этмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, қушлар билан тўқнашув ёки кислород баллонининг портлаши ҳақидаги версиялар асосли бўлмаслиги мумкин.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 17:11


🇦🇿 26 декабр Озарбoйжонда мотам куни деб эълон қилинди

Бугун Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Баку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистон ҳудуди ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Маълумотларга кўра, қулаган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВга кўра, 32 нафар йўловчи омон қолган ва улар шифохонага етказилган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбойжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва 3 киши Қирғизистон фуқароси бўлган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 05:34


Бугундан 80 та автобус ҳайдовчилари қорбобо қиёфасида бўлади

Улар Тошкент кўчаларида Янги йил учун байрамона безатилган автобусларда ҳаракат қилади.

Айтилишича, жажжи болажонларга ҳатто совғалар ҳам беришар экан.

PS: Бироқ буларнинг бари Тошкентда, Риштонда эмас!

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 05:34


Санкт-Петербург губернатори Шавкат Мирзиёевга Янги Тошкентда “Петербург стандарти бўйича” квартал қуришга ваъда берди

Бу ҳақда Александр Беглов аэропорт биносида Шавкат Мирзиёев билан қисқа учрашув вақтида айтиб ўтди.

Санкт-Петербург губернатори шаҳар ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Dec, 05:34


💰2025 йилда мигрантлар учун энг қиммат патент Краснодар ўлкасида бўлади

У ерда ишлаш ҳуқуқи учун 17 минг рублдан бир оз кўпроқ пул тўлашга тўғри келади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 16:53


"Мен буни айтмаган бўлсам керак", деди Трамп Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиш ҳақидаги ваъдасини изоҳлашдан бош тортди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 16:51


Жириновский бундан 12 йил олдин Сурия тақдирини башорат қилган ва давлат тўнтаришини Эрдоған уюштиришини айтган эди.

Жириновский Туркия Сурияда ҳукуматни ағдаришни уюштиришига ишончи комил эди: "Эрдоған минтақавий лидер бўлиш учун Асадни ағдариб ташламоқчи эди".

Унинг сўзларига кўра, бундай сценарий Эрон билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув ва Яқин Шарқ минтақасида йирик уруш бошланиши билан якунланади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 16:19


ЕИК ва Қирғизистон божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Руслан Давидов ва Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати раиси Самат Исабеков ишчи учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Смарт Бажи” янги божхона ахборот тизими тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тизимнинг ишга туширилиши транспорт воситаларининг назорат-ўтказиш пунктларидан ўтиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 14:31


Украина музокараларни рад этишда давом этмоқда ва позициясини ўзгартирмаяпти – Дмитрий Песков

Песковнинг айтишича, Россия Трампнинг Парижда Макрон ва Зеленский билан учрашувдан кейинги баёноти билан танишди.

АҚШнинг сайланган президенти Зеленский ва Украина келишувга эришмоқчи эканини айтди. Ижтимоий тармоқларда у зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни бошлаш зарурлигини қайд этди.

Россия президенти матбуот котиби аввалроқ Владимир Путин тинчлик музокаралари шартларини эълон қилганини эслатди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 14:27


Озарбайжонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, 28 ноябрь куни Б.А. ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.

У 2022 йилнинг ноябрь ойида ишлаш мақсадида Боку шаҳрига борган. Бир неча ой аввал эҳтиётсизлик сабаб шахсий ҳужжатлари ва пул маблағларини йўқотган.

Ўзбекистонликнинг ватанга қайтиши учун рухсатнома расмийлаштирилиб, у 5 декабрь куни Ўзбекистонга учиб кетган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 11:47


Башар Асадни ташиганлиги айтилаётган Ил-76 русумли самолёт радарлардан йўқолиб қолди

Бу ҳақда Axios сайти FlightRadar маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

Нашрга кўра, самолёт кескин равишда пастлаб кетганидан кейин радарларда кўринмай қолган. Сурия мухолифати самолёт уриб туширилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо бу бўйича ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

Яна бир версияга кўра, самолётнинг сигнал узатувчи қурилмаси (транспондер) қасддан ўчирилган бўлиши мумкин, шу сабабли у радарлардан ғойиб бўлган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 10:45


Россия армияси ДХРдаги Благодатное (Октябрь совхози) аҳоли пунктини қўлга киритди

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 10:15


#self_PR

4-5 кундан бери Инстаграм саҳифамда бир нималар қилиб ўтирибман. Очиғи энди-энди тушуняпман Инста-тармоқни.

Подписка ташлаб қўйсаларинг камина хурсанд бўларди. Янги йилдан ая Ҳаччанинг янги проектини бошлашим керак.

Бунинг учун эса аввал Инстаграмни яхши ўрганволишим керак. Ҳозирдан аудиторияга ишловрей, янги йилдан янги проектни бошидан кузатиб бориш имконингиз бўлади.

Қўллаворасизлар деган умиддаман. Шахсий Инстаграм манзилим:

https://www.instagram.com/bahodirkhoneliboyev/profilecard/?igsh=MXNpd2Z3c2Jxa2kwaA==

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 09:23


Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири ўтказилмоқда.

Шуҳрат Салаев кумуш медаль билан бирга 2025 йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 03:56


🇰🇷 Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш учун етарлича овоз тўплай олмади — Yonhap

Маълумотларга кўра, 300 депутатдан 195 нафари импичмент учун имзо чеккан, лекин қарор қабул қилиш учун 200 та овоз керак.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 03:56


⚡️Сеулдаги парламент биноси олдида 150 мингга яқин намойишчи президент истеъфосини талаб қилмоқда — Yonhap

Шу билан бирга, пойтахт марказида президентни қўллаб-қувватловчи намойиш ҳам ўтмоқда. Агентлик манбалари баҳосига кўра, унда қатнашувчилар сони 20 минг кишига етган.

Манифестацияни республика касаба уюшмалари конфедерацияси ташкил этди. Уларнинг айтишича, намойишларга тахминан 1 млн киши қўшилган.

Видео : РБК

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

08 Dec, 03:56


🇺🇿 Шавкат Мирзиёев аҳолини талаб юқори касбларга ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди

Унда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича муҳим масалалар кўриб чиқилиб, аниқ вазифалар белгиланди.

Германия билан ҳамкорликда 14 техникумда замонавий касбларга ва немис тилига ўқитиш ташкил этилди. Ушбу тажриба асосида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлаш мақсадида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир ҳудудда камида 5 техникумда бу моделни жорий қилиш вазифаси топширилди.

ТИВга Буюк Британия, Германия, Канада ва бошқа давлатларда ўқиш, малака ошириш ва ишлаш учун визани соддалаштириш чораларини кўриш айтилди.

Шу билан бирга, келгуси йилдан “Work and Travel” дастурлари доирасида талабаларнинг йўлкира харажатларини қоплаш учун ссудалар ажратиш йўлга қўйилиши белгиланди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 18:23


Алексей Пивоваров, унинг суратга олиш гуруҳи ва журналист Фериде Махсетова қўйиб юборилди — Hook

Нашрнинг ёзишича, журналистлар кадрлар туширилган иккита флешкани Ички ишлар ҳодимларига беришга мажбур бўлган. Журналистлар Тошкентга учиш учун аэропортга кетишди.

Алексей Пивоваров ўзининг Теlegram-каналида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари журналистларга "яхши муносабатда бўлганини" ёзди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 17:51


🇺🇿🇷🇺 Ўзбекистонда россиялик журналист Алексей Пивоваров қўлга олинди, дея хабар бермоқда Hook нашри

"Пивоваров билан бирга унинг суратга олиш гуруҳи, шунингдек, “Редакция” нашри журналисти Фериде Масхетова ҳибсга олинган. Бунга маҳаллий аҳоли вакилининг аризаси сабаб бўлган. Қўлга олинганлар Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига “суҳбатлашиш учун” олиб кетилган", деб ёзади Hook.

Қайд этилишича, Пивоваров алоҳида хонада сақланмоқда. Ички ишлар вазирлиги журналистларнинг саволларига жавоб бермаган.

28 ноябр куни Алексей Пивоваров Ўзбекистонда репортаж тайёрлаши ҳақида эълон қилган эди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 16:06


- Ташқаридаги яҳудийлар нега ёрдам берсин? Пулини икки баравар қилиб чиқариб оладиган жойга тикади улар, қудуққа ташлагандек ташлаб юбормайди. Исроил уруши бундай эмаску. Нетеняҳу мамлакатдаги митинглардан чалғитиш учун Ҳамасни ишга солиб 7 октябрь воқеасини ташкиллаганди. 1-2 ойда тугайди деб ўйлаганди. Лекин Ҳизбуллоҳ ишга аралашди. Эрон фурсатдан фойдаланиб қолди. Ямандагилар қўзғолиб қолишди. Миср аввалгидек эшикни очмай қўйди. Сир бой бермай урушоврамиз деб Ливанга кирганди Ливан ҳимоясига Франция туриб қолди. Хатосини тан олиб тўхтанглар ман бир нафасимни ростлаб миндей ўйлаб кўрейчи деворди.
- Қайта уруш бошланиши мумкинми?
- Исроилда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳатто суиқасд ҳам. Раҳбариятдан кимнидир олишмаса халқи тинчимайди. Кимнидир қурбон қилишадию ҳамма айбни ўшанга тўнкаб қўйишади. Яҳудийларда бор бундай усул. Лекин ҳозирда ўзини тиклаволиши учун етарлича вақт оволди.
- Агар Исроил ўзини тиклаш билан овора бўлса, унда Сурияда ким урушяпти?
- Сурия масаласи ҳақида сан билан кам гаплашганимизданми, унча у тарафларни тушунмай турибсан. Сурияда миллатлар, мазҳаблар, эътиқодлар бир-бирига қарши қўйилгани учун ҳам уруш ҳали-вери тугамайди. Афғонистондек бир ҳудудга айлантириб бўлишга у ерларни. Лекин Ҳалеп ҳақида сўрамоқчи бўлсанг бу ишнинг ортида Туркия турибди. Турклар аввалига Идлибни олишди, кейин Ҳалепни олишди.
- Турк армияси кириб бордими у ерга?
- Гарангмисан?! Мамлакатда тарафкашлар кўп. Россия тарафдорлари ортга чекинишди. Исроил тарафдорлари танаффус эълон қилинганини билиб панага ўтишди. Туркия тарафдорлари фурсатни бой бермайлик деб Асад режимига қарши хужумга ўтишди. Лекин улар турклар эмас. Туркиянинг ўзи мухолифат Ҳалепни эгаллади деяпти. Исроил матбуоти эса мужоҳидлар эгаллаволди деяпти. Лекин шуниси аниқки, Суриядаги тартибсизликдан ҳамма фойдаланиб олмоқчи.
- Туркия нега бундай қилади?
- Туркия азалдан у ердаги курдлардан ҳавотирда эди. Америка Сурияга кириб боргандан кейин нефтни ўзи олди, тоғларни курдларга қолдирди, чўлни эса арабларга берганди. Тоғлардаги курдларга Курдистон ҳаёлини сингдиргач Курдистон давлатини қуриш фикри туғилганди. Бу давлатнинг бир қисми эса Туркиядан ўтади. Турклар мана шу давлатчилик гоясини йўққа чиқариш учун ҳам у ерда урушга киришган. Курдлар эса ҳали давлат қурмагани учун ўзларини ПКК деб номлаб олишган. Курдларнинг партияси дегани бўлса керак.
- Россия нега чекинди ортга?
- Россиянинг аҳволи танглигини кўриб турибсан. Қара, ҳар қандай давлат, у Америка бўладими, Россия бўладими, Хитойми, фарқи йўқ, йиллаб уруш ичида бўлса чўкишга қараб кетади. Уруш бор жойда барака бўлмайди. Айниқса ҳозирги даврда урушнинг ҳар бир кунида млн-млн доллар сарфланади. Исроил бекорга чарчадим нафас олай демадими ахир ие! Украинада илгарилаётган бўлса ҳам кўп йўқотишлар эвазига илгарилаб боряпти. Украина масаласи жиддий булиб турганда Сурияга ёрдам бергиси келса ҳам ёрдам беролмай қоляптида. Хоҳиш бор, лекин имкон йўқ. Тушунтироляпманми?
- Ҳа.
- Сурияни каттаси Асад Путин билан гаплашиб кўрди, лекин иложсиз эканини билгач энди БАА ва Миср катталари билан гаплашяпти.
- Ҳалеп шунақаям муҳим шаҳарми?
- Ҳада! Ҳалеп кимнинг қўлида бўлса Суриянинг ярми ўшанинг измида деганику! Муҳим стратегик шаҳар ҳисобланади.
- Демак Туркия ўз тарафдорлари билан бирга Ҳалепни қўлга киритибдида. Мақсади нима ўзи?
- Ҳап санга диплом берганни!!! Ахир айтяпманку Туркия азалдан ПКК билан зиддиятда деб. Сурияга кирволса ПККни йўқ қилади ва ўзига қарашли одамни ҳукуматга келтириб қўяди. У ерда ҳамма ўз манфаати учун урушади. Россия ва Исроилнинг заифлашиш, Америкадаги сайловларнинг аниқ бир йўналиш ололмай туриши Туркияга қўл келдида.
- Россия ҳозирда заиф давлатга айланиб бўлдими?

MA-News

01 Dec, 16:06


- Россия заиф давлатга айланяпти дедим, айланиб бўлди демадим. Бир томондан Африка давлатлари бор, Кавказ бор, Марказий Осиё бор, Болтиқбўйи давлатлари, Болқон давлатлари, Украина ва ўрта Шарқ. Буларнинг ҳаммасида Россиянинг масхус хизматлари ишлашяпти. Бу дегани ҳаммасига пул ва турли кўринишдаги ёрдамлар ажратиляпти дегани. Дуё тартиби ўзгарди дегани раҳбарият ҳам ўзгаришни бошлайди дегани ахир. Бир давлатга ўз таъсир доирасидаги раҳбарни қўйиш учун оз-мунча пул кетадими? Молдовани олгин, Ғарб тарафдори ва Россия тарафдори ўртасида сайлов кетди ва Ғарб тарафдори ютди. Руминия ҳам шу. Лекин Грузияда Россия тарафдорлари ютганди Ғарб тарафдорлари мухолифатни оёққа турғизишди. Неча кундан бери можаро. Сайловда 54 фоиз овоз олдик деса аслида 44 фоиз олган экансизлар деб эътирозлар бошланди. Бу ҳам етмагандек европа Иттифоқига кириш масаласини 2028 йилга қолдирдик деган қарордан кейин халқ чидолмай кўчага чиқиб кетди. Европага қўшиламиз деган орзу пучга чиқадими деворишдида!
- Сиз нима деб ўйлайсиз, 54 фоиз олганми ё 44 фоизми?
- Агар ҳозирги ҳукумат айтганидек ярмидан кўпи овоз берганида эди бу ҳукуматга қарши исён эмас фуқаролик уруши бўлиши керак эди. Аҳолиинг ярмидан кўпи қарши чиқаётганларга қарши чиқиши керак эди. Лекин кўчаларда бу ишлар бўлмаяптида. Аҳолининг кўпчилиги ҳукуматга қарши. Демакки, ростдан ҳам сайлов ишларида бироз чаклашликлар бўлган.
- Энди янги ҳукумат сайлашармикин?
- Шуни талаб қилишяптику. Қаердан билай манам санга ўхшаб жимгина кузатиб боряпман холос. Ўзи аввалдан сезардим шу Кавказда бир нима бўладида деб. Чунки Кавказ ҳалиям аниқ бир тарафники эмасда! Иккита қўчқорнинг калласи бир қозонда қайнамайди дейишганку. Бир қарасанг Арманистон Ғарбга интилиб қолади, бир қарасанг Грузия ғарбга интилаётган бўлди. Лекин Арманистониннг ҳукумати Ғарбга интилса, Грузиянинг халқи Ғарб томонда турайлик деб турибди.
- Биз қайси тарафда турамиз шунақа бўлиб қолса?
- Биздаям шундай. Раҳбариятда Россия томон ҳам бор, Ғарб томон ҳам бор. Айтайлик Администрация Ғарб томонда, Ҳукумат эса Россия томонда. Сан сарой томонда! Лекин саройинг ким томонда Худо билади. Тепада анча ишкаллар бўлиб турибдию а? Тинчликми?
- Тепада ҳаммаси тинч. Худога шукр!
- Айтганча, саройдагиларингдан бир сўрагинчи, бир ишни кўрган судья, иш аппеляциядан кейин қайта кўриб чиқиш керак бўлса яна ўша судьяга топширилиши тўғрими ё йўқми? Кечаги кун айтиб қолишди, бизни ишни фалончи судья кўрганди, Фарғонада қайта кўриб чиққач энди яна ўша судья кўраётган экан деб. Шунга сўраяпманда, шунақасиям бўладими деб?
- Қонуний бўлса бўловради.
- Биламан сани қонуний деган гапинг қайси чунтагингдан чиқишини. Садқаи одам кет! Бизда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр дейишга ўқиганмисан 4 йил? Телвизордагиларку сериал қўйиб бериш билан овора. 4 йил давлат сериал қўйиб берсин деб журналистикага ўқитганига қойилман. Ютубдагиларинг масхаравозлик қилиб рекламадан пул қилиб юришибди. Товба, реклама берувчиларгаям ҳайронман. Млнта мухлисим бор дейди, ҳаммаси ёш болаларлигини ҳисобга олмайди. Ҳозирги оналар боласини овуниши учун қулига тилфонни бериб қўйган бўлса. У болача балоням тушунмай ўша видеоларни томоша қилиб ўтиради. Блогеринг бўлса фалонча млн одам мени кўрибди деб мақтаниб юради. Богча болалари кўряпти деб текшириб ҳам ўтирмайдими ҳозиргилар?
- Ая, ким қанақа яшаяпти менга нима?! Бировга халақит бермай жимгина яшаб юрган бўлсам ахир.
- Бу жамиятни кимдир ўйлаши керакку ахир! Майда амалдоринг ҳисоботни ўйласа, катта амалдоринг чўнтагини ўйласа, оддий одамларинг тирикчиликни ўйлаб атрофда сарсон бўлса, келажак авлод алламбалоларни томоша қилиб ҳали мактабга кирмай дадаси-онаси деб севишиб юрса, ким ўйлайди бу томонларини? Маънавиятчи деган ҳоким ўринбосарлари бўларди. Улар мактабларда яллама-ёрим қилиб юришибдими ҳалиям?
- Ая, қани омин, мен кетдим! Анча ўтириб қолибман, борай а энди. Бўпти яхши қолинг.

MA-News

01 Dec, 16:06


- Қаёққа шошиласан? Гаплашиб ўтирибмизда. Айтганча пахта иши нима бўлди?
- Қанақа пахта иши яна? Ўзи режани тўлдиролмай бошимиз қотиб турибдику!
- Ҳа шуни сабабларини сан довдирга тушунтиришим керакку ахир. Худобехабар одам бўлсанг. Қара, Риштонда 5700 гектар ерга пахта экилиши керак эди. Биласан вилоятда Риштон пахтаси энг яхши ҳисобланишини вилоят ҳокимининг ўзи тан олганди бир пайтлар. Лекин бу сафар нега план бажарилмаганини сабабларини ўрганмагансанда. Қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосаринг ҳар бир фермердан 500 доллардан пул олганини айтишди. 600 гектар ерга пахта экилмай қолди. Буям майли, Риштондаги кластер билан фермерлер ўртасида озгина низо чиқиб қолгани учун фермерлар илк теримдаги пахталарини бошқа туманларга сотишни йўлга қўйишди. Олдинлари ҳар бир туман фермери ўз пахтасини ўз районига топширарди. Бошқа районга сотишга уриниш бўлса ИИБ ушлаб пахта заводга топширарди. Бу сафар ИИБ ҳам унча иши бўлмади ва фермерлар нақд пул илинжида бошқа районларга топширворди. Оқибатда район плони бажарилмай қолди.
- Фермерлар уюшмаси нима қилиб юрибди шунча ишлар бўлса?
- Фермерлар уюшмаси дейсанми? У фемерлик ерларини бировларга сотиш билан овора. Ҳали ун заводи масаласида прокурор иш очишни бошламади. Дебиторлик қарзларини бир кўтарса каттагина ишкаллари чиқиб келади. Қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосаринг ҳозирда касалга солволибди ўзини, ҳокимиятгаям келмай қўйган. Икки ўртада ҳоким ҳайрон. Хуллас, ерлар сотилиб ижарага берилиб ким нима қилса қилиб ётибди, гапни эса ҳокиминг эшитиб ётибди. Сал қаттиқ гапирса мен кетдим деб аразлаб олишяпти ҳам.
- Ғалатику бу? Ҳокимнинг қўл остида юриб иш қилишарканда демак?
- Ҳали бу ҳеч нима эмас. Бош имом хатибингни ўғли бор вилоятда ишлайди. Ободонлаштиришни бизга хусусийлаштириб берасан деб ҳокимни босим остига олган. Ободонлаштириш хусусий бўлса, ҳокимиятнинг ишини ким қилади? Меҳмон келса текин ишчилар ўз-ўзидан пулликка айланиб қоладику! Қаердан олади кейин бунақа ишчиларни? Бир иш айтиш керак бўлса аввал пулини тўлаш керак бўлади.
- Ҳамма танка суриш билан овора денг?
- Сан саройим-сарйим деб юроврасан. Лекин бурнингни тагида нималар бўлаётганини тушунмай ўлиб кетасан. Олдинги сафар битта райононгни гапиргандим. 20-30 минг доллар бериб амалга ўтирсангиз бир ойда чиқариб оласиз деб таклифлар беришяпти. Бу қанақа мансабки, сотилса, берарига қараб кадр танланса?! Лаънати шуларни ёзгин деб санга гапираман доим ҳаммаси яхши, гуллаяпмиз яшнаяпмиз дейишдан нарига ўтмайсан. Мансабдан ўз манфаати йўлида фойдаланувчилар билан узоққа боролмайсан, айтиб қўяй. Ё бошқача бўлса гапир, эшитайлик.
- Ая, биронта гапизга маънили асос келтиролмайсиз. Ҳаммаси бўҳтон, қуруқ туҳмат! Мен кетдим рости.
- Ҳаҳ жувонимарг! Шунча гапни сўраб оласану икки оғиз гап сўрасам қочиб қоласан.
- Журналист сиз эмас менман. Саволни мен бераман ахир.
- Саройнинг куни сандақа журналистга қолган бўлса, бу халқнинг ҳолига вой. Турқинг қурсин сани!
- Эшитмаяпман барибир. Кетиб бўлдим. Эшигизни ёпволинг ўзиз!
................................
Ҳурматлилар, такрорлашдан тўхтамайман, биронта гапига ишонманглар. Кейин шунақа деди деб бировгаям айтиб юрманглар. Ҳаммаси ёлғон. Мен огоҳлантиряпман а? Яна ўзларинг биласизлар.
Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

MA-News

01 Dec, 16:06


- Ая Ҳаччаа!
- Ким уу?
- Худди уйизга ҳамма келадигандек ким уу деганизничи?
- Ҳа ўл-а, санмисан? Эшикни ёпиб бироз мизғиб олайми дегандима....
- Майда-чуйдаларни бериб кетай дегандим.
- Эшик олдига қўйиб кетоврсанг бўлмайдими?
- Оғир, кўтаролмайсиз. Ўзим олиб кириб жойлаб бераман. Очинг эшикни совуқда кўчада қолдим.
- Совуқда қолган битта санмассан, тирранча! Саройингда юровриб совуқда қолиш нималигини билмайсан шекилли а? Кир, қуриб кетгур!
- Сизни уйиз кичкина пастаккина бўлсаям файзли ва иссиқ. Бироз исиниб кетаман ҳам.
- Ҳозиргилар шароитга қараб уй қуришмайдиям. Баланд-баланд кенг-кенг уйларни қуриб олиб иситишни билмай ўтиришади. Ўзларига ўзлари қийинчилик яратишадиям.
- Ҳавас қилишибдида энди. Ким қанақа уй қурсада ие. Бизга нима?
- Бизни одамларни ҳавас кетидан қувиш ўлдиради. Ҳавасга уй солади, ҳавасга тўй қилади, ҳавасга мошина минади.. Хуллас ҳаёти ҳавасларга тўла. Ҳақиқий ҳаёт бир чеккада қолиб орзуларию ҳаёлларида яшайдилар. Менга эса шу кулбаям етади. Чакка ўтмаса, қишда тез исийди, ёзда тез совуйди.
- Одамларни муҳокама қилгандан кўра, халқаро масалага ўтайлик.
- Туллаксан, журналист, жуда туллаксан! Бир нарсага эга бўлиш учун бир нарсадан воз кечиш кераклигини яхши англагансан! Мана шундай манфаатли дунёда яшаяпмиз экан, Халқаро сиёсат ҳам мана шу қоида асосига яшайди. Олдинги суҳбатларда Исроилнинг Ливанга хужуми ҳақида гапиргандик. Европанинг айрим давлатлари Исроилга қарши чиқишни бошлашганди. Эсласанг керак Ливан Франциянинг томорқаси эди, шунинг учун Франция жаҳл қиляпти дегандик ҳам. Исроилнинг катталарига Халқаро суд ҳибсга олиш жазосини чиқарди ҳам. Энди Халқаро Судга аъзо давлатларга Нетеняҳу боролмайдиган бўлди. Шунда нима қилди, Ливан билан тинчлик сулҳи тузишга қарор қилди. Французлар ҳам бундан хурсанд бўлиб Нетеняҳу келса ҳибсга олмаймиз деворишди.
- Иее...
- Ахир манфаатли дунёда яшаяпмиз дедимку санга! БААда қўлга олинган ўзбеклар ҳақида ҳамма билди. БАА нима қилди, ўзбекларнинг мамлакатга киришига қарши чиқди. Манфаат ҳақида гап кетганда у мусулмон бу яҳудий деб ўтирмайсан. Манфаат на дин танлайди на миллат танлайди. Сандақа соддалар вай бу мусулмонку деб йиғлаб ўтиришасан. БАА учун Ўзбекистондан фойда каттами ёки Исроилданми?
- Исроилдан бўлса керак, аниқ билмайман.
- Шундай экан БАА керак бўлса камроқ фойда келтирадиган бутун бошли мамлакатнинг фуқароларидан ҳам воз кечиб қўяверади. Мана нима учун саройингдагилар дин масаласида қаттиқ туриш кераклигига қарор қилишган. Дин масаласида ҳиссиётга берилиб мана шундай ҳаракат қилишгач, 3-4 та ўзбекнинг касрига млнлаб ўзбеклар қолиб ўтираверади.
- Бормасак бормасмиз ўша БААга!
- Ҳиссиётга бериляпсан, бола! Бугун битта давлатга бормасам бормасман дейсан, эртага яна битта, индинга 10, кейин 100 та давлатдан воз кечасанми? Санга бировлар эмас ўзинг санкция қўллаб қўясанку! Тилвизорларда глобализм, интеграция деб гапиришяпти. Бу дегани бутун дунё давлатлари битта бўлди дегани. Ҳеч ким билан борди-келди қилмайдиган оилага ўхшаб қоласанку унда.
- Исроил шу билан урушни тўхтатдими?
- Йўқ, 60 кунлик танаффус эълон қилди. Ҳарбийлар чарчади. Аслида, ҳар куни 6-7 та аскар ўляпти Исроил армиясида. Исроилда иқтисодий чўкиш бошланган. Яҳудийлар бир миндей Йигиштирволейлик ўзимизни кейин урушни давом эттирамиз деган фикрга келишган. 14 ойда ҳам аскар йўқотади, ҳам маблағ, албатта сал нафас ростлайлик дейдида!
- Батамом тўхтатса бўлмайдими шу лаънати урушни?
- Йўқ. Бу ҳақда роса гапирганмиз. Исроилнинг Буюк Исроил давлати қуриш режаси ҳақида гапириб берганман ҳам. Яна у мавзуларга қайтмаймиз ҳадеб. Лекин сан бунақа пайтда нега айнан 60 кун танаффус эълон қилди деб сўрашинг керак эди!
- Нега айнан 60 кун?

MA-News

01 Dec, 16:06


- Саволимни қайтармай эшит энди тирранча! 20 январда Трамп Америка президентлигини қабул қилиб олади. Бугун 1 декабрь, 20 январгача 50 кун бор. То бир ишни бошлагунча 60 кун ўтади. Трампнинг режасини айтгандик, Украинадаги можарога барҳам бериб Исроилни қувватлашга ўтади деб.
- Украинадаги урушни Трамп келиб қандай тўхтатади ахир?
- Вей ғалча, олдинги суҳбатдаям айтдим, Трамп тўхтатолмайди деб. Бу шунчаки унинг режаси холос. У шунақа ўйлаяпти ўзича. 24 соатда тўхтатаман деб ўйлаяпти, тушуняпсанми? Ҳаёли бу унинг.
- Қандай режаси бўлиши мумкин ўзи?
- Ҳали буни аниқ билмайман. Назаримда, Музокара столига ўтиришга мажбур қилса керак...
- Қандай?
- Зеленскийга "агар музокарага ўтирмасанг санга қурол ҳам маблағ ҳам бермайди дейди. Зеленский ортида ҳеч ким қолмаса нима бўлишини яхши билади. Шунинг учун рози бўлса керак. Путинга эса агар музокара столига ўтирмасанг Украинага шундай ёрдам бераманки ўзингга келолмай қоласан деса керак. Балки НАТОни Украинага олиб кираман дер. Хуллас, таҳминимча шунақа шарт қўйса керак.
- Зеленскийку тушунарли. Ғарбдагилар ёрдамисиз қолса расво бўлишини тушунар, аммо Путин кўнармикин бу таклифга?
- Мана шу ерда иккиланиб турибман очиғи. Катта эҳтимол билан кўнмаса керак... Чунки НАТО билан Путинни қўрқитиб бўлмайди. Орешникни энди кўрдик. Ҳали кўрмаганимиз қанчайкин.
- Ядро қуролиям ишга тушади бу кетишда дегандиз?
- Шунга қараб кетяпмизку ўзи.
- Путин ядродан кўра Шимолий Кореядан аскар жалб қиляптику?
- Ғалча, олдин ҳам айтдим санга, Путин ўта миллатпарвар инсон деб. Ўрис миллатини асрашни ўйлайди. Пул кетса кетсин бошқа миллатлар урушсин дейди. Суриядан ҳам жангчи чақирди, Ямандан ҳам чақиришни бошлади.
- Ямандан?
- Ҳа. Ҳусийлардан ҳам аскар ёллаяпти энди. Карислар бу туришда эплашолмайди дедида. Тўғриямда, жанг кўрмаган ҳарбийлар қанчалик машқ қилмасин барибир жанг кўрганнинг олдида қийналади. Ҳусийлар эса жанг кўриб юрибди. Қурол билан юрибди улар. Қолаверса, Исроил урушга танаффус эълон қилган бўлса, фурсатдан фойдаланиб Украина тарафга чақирадида.
- Ҳали гап чала қолди, Исроил Трамп келишини ҳисобга олиб 60 кун танаффус эълон қилди дедизку, ўзининг пуллари йўқми?
- Исроилда пул қолмади ҳисоби. Ўрта синф синди у ерда.
- Йўғе?
- Энди ўзинг ўйлагинда, бир ярим йилдан бери намойишлар ичида қолиб кетганди. Юз минглаб одамлар кўчада намойиш қилиб юришди. Биров ишламаса, завод-фабрикалар тўхтаб қолса, давлатга зарарку ахир бу. Ижтимоий ёрдам берадиган ташкилот бор у ерда, ўшани каттаси гапириб чиқди, ҳафтасига 250 та оила келяпти мурожаат қилиб. Камида 30 минг доллар қарзи бор, уларнинг, 100-200 минг долларлик қарздорлариям бор, нима қилишни билмай қолдик деб турибди. Иқтисоди тагига олишни бошлади. Ташқаридан жозибадор кўринган Исроилда ҳозир аҳвол ҳавас қилгулик эмас. Ғарб ҳам аслида шу. Ичидан ўтганини ўзи билади, лекин ташқарига билдирмайди. Ғам босяпти уларни. Уруш мана шундай аблаҳ иш! Урушнинг бадалини доим қариялар, аёллар ва болалар тўлашган. Мана нима учун бизнинг кексалар доим тинчлик бўлсин деб дуо қилишади. Кексалар тажрибали, аёллар насл ташувчи, болалар эса насл давомчиси ҳисобланадилар. Мана шу уч тоифа ҳар қандай жамиятда эъзозланиши керак. Уруш қоидасида ҳам шу уч тоифа ўлдирилмаслиги керак.
- Лекин Исроил армияси бу қоидаларга парво қилмаяптику?
- Шунинг учун ҳам бошқа тарафдан жазосини оляпти. 700 мингга яқин аҳолиси шу кунда қийин аҳволдами, шароитимиз оғир деб ёзди. Исроилда қашшоқлик ҳукм сура бошлади.
- Ташқаридаги яҳудийлар ёрдам бермайдими?

MA-News

01 Dec, 13:36


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари тегишли битимни имзолади.

Шунингдек, Хитой фуқаролари ҳам Ўзбекистонга 30 кун давомида визасиз саёҳат қила олади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 12:10


Шимолий Корея Россияга юзта ўзиюрар гаубица ва ракета тизимларини топширди – Forbes

Нашрга маълумотларига кўра, гап М-1989 Kоksan гаубицалари ва М-1991 ракета тизими ҳақида кетмоқда. М-1989 Коксан гаубицаси тахминан 40 километр, М-1991 ракета тизими тахминан 60 километр масофага ўқ узишга қодир.

"М-1991 ўқ отиш масофаси HIMARS'дан ташқари Украина Қуролли Кучларида мавжуд бўлган барча артиллерия тизимларидан устундир. Харков шаҳри М-1991 снарядлари ета оладиган масофада жойлашган", деб ёзади Forbes.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 12:04


Хитой ҳукумати Украинада уруш бошланганидан бир неча ой ўтиб, Россияга қарши халқаро санкцияларни ўрганиш учун идоралараро гуруҳ тузди — The Wall Street Journal

Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Хитой расмийлари Россия Марказий банки, Молия вазирлиги ва бошқа идоралар ходимлари билан учрашган.

"Маълумот тўплаш ва тадқиқот ўтказиш Хитой Тайванга бостириб киришга тайёрланаётганини англатмайди, аксинча, Пекин қуролли можаронинг “экстремал сценарийси”га тайёрланяпти", — дея тушунтиради WSJ манбаларидан бири.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 12:00


Ўзбекистонликлар Конституция куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

▪️7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни,
▪️8 декабрь, якшанба — Конституция куни,
▪️9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 11:15


Руминияда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Мамлакат фуқаролари ушбу сайловда келгуси тўрт йилга депутат ва сенаторларни сайлайди. Руминиядаги барча аҳоли пунктларида сайлов участкалари очилди, овоз бериш маҳаллий вақт билан 21:00 гача давом этади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 07:25


БАА Ўзбекистондан эркакларнинг киришини тақиқлади

Тошкентдан келган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Абу-Даби аэропортида қарийб бир кун ушлаб турилди. Уларнинг паспортлари мусодара қилинган, сўроқ қилинган ва қайтариб берилмаган.

Бу чора Ўзбекистоннинг уч фуқароси гумон қилинаётган раввин Цви Коганнинг ўлдирилиши бўйича тергов билан боғлиқ.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 06:00


Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ўтказилди

Форум Хитойнинг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга кўра, форумда яшил саноат объектларини ишга тушириш, тоза таъминот занжири ва инновацияларни ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳасида барқарор инфратузилмани яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 05:52


Алишер Қодиров ўқитувчиларнинг ойлиги ҳақида...

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Dec, 05:50


Қўшма Штатлар Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти бу қарорни ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси томонидан Грузиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокараларни тўхтатиш ташаббуси билдирилгани, шунингдек, Тбилисидаги намойишчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилганидан кейин қабул қилган.

"Грузия ҳукуматининг Евроиттифоққа кириш бўйича музокараларни тўхтатиш ҳақидаги қарори мамлакат конституциясига хиёнатдир. Биз ўзларининг норозилик билдириш ҳуқуқидан фойдаланган грузин халқига ҳаддан ташқари куч ишлатишни қоралаймиз ва Грузия билан стратегик ҳамкорлигимизни тўхтатамиз", — деб ёзди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер Х платформасида.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 08:40


‼️ Наманганда икки бор унаштируви бекор бўлган қизини ўлдириб қўйган ота 10 йилга қамалди(видео)

Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди.

Суд 50 ёшли отани айбли деб топди, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони ўташ муддати 12 июнь кунидан бошлаб ҳисобланди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 07:37


Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларига визасиз киришлари мумкин!

🇦🇬 Антигуа ва Барбуда
🇦🇲 Арманистон
🇧🇧 Барбадос
🇧🇾 Беларус
🇦🇪 БАА
🇩🇴 Доминика
🇮🇷 Эрон
🇵🇸 Фаластин
🇵🇭 Филиппин
🇬🇲 Гамбия
🇬🇪 Грузия
🇭🇹 Гаити
🇰🇪 Кения
🇨🇮 Кот-д'Ивуар
🇲🇾 Малайзия
🇫🇲 Микронезия
🇲🇳 Мўғулистон
🇲🇩 Молдова
🇳🇦 Намибия
🇦🇿 Озарбайжон
🇰🇬 Қирғизистон
🇰🇿 Қозоғистон
🇷🇺 Россия
🇻🇨 Цент-Винцент ва Гренадин ороллари
🇸🇨 Сейшел ороллари
🇱🇰 Шри-Ланка
🇸🇷 Суринам
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇷 Туркия
🇺🇦 Украина
🇹🇭 Таиланд

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 07:15


Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода ўт очишни доимий тўхтатиш лойиҳасига вето қўйди

Кенгашнинг 14 аъзоси резолюция учун овоз берди ва фақат АҚШ қарши бўлди. Бу Қўшма Штатларнинг бешинчи шундай ҳужжатга қарши овоз бериши.

Давлат департаменти расмий вакили, буни гўёки ҲАМАС БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини ҳурмат қилмаслиги билан хаспўшлади.

Бунгача Вашингтон, БАА, Иордания, Бразилия ва Россия ишлаб чиққан резолюцияларга вето қўйганди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 07:10


“Ханжар-2024”: Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказди

Машғулот давомида турли қуроллардан отиш, шартли аҳоли манзилгоҳида жанг олиб бориш, ҳаракатлар таҳлили ва руҳий зўриқишларни енгиш жараёнлари амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги машқлардан суратларни эълон қилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 06:55


🏠 Айрим ноинсоф қурувчилар:

1. Мижознинг пулини олиб уй қуради;
2. Қурилишни йиллаб чўзади;
3. Мижоз эътироз билдирса, шартта пулини қайтариб сувдан қуруқ чиқиш пайида бўлади;

🤷🏻‍♂️ Чунки уй нархи ошган, янги харидорга қимматига сотиш мумкин, судга берсаям "пулини қайтарганманку" деб тураверади.

Мард бўлинглар, сизларга пул керак пайти ишониб берганларни ноумид қилманглар!

Аброр Зоҳидов

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:54


Беларус ОАВлари мухолифат ва Ғарб Беларус жануби-ғарбидаги 4 та ҳудудга ҳужум қилишни режалаштираётганини ёзмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, Полша, Литва ва Украина қуролли гуруҳлари қатнашмоқчи.

Қайд этилишича, режага кўра, Беларусга аввалига миллатчилар тўдалари ҳужум қилиши керак, сўнгра ёлланма аскарлар ва НАТО кучлари киритилади. Полша разведка хизматлари жангариларни ҳужумга тайёрлашда ёрдам бермоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:49


Дания Ҳарбий-денгиз кучлари Болтиқ денгизидаги иккита алоқа кабелига зарар етказганликда гумон қилинаётган Хитой юк кемасини қўлга олди — Defense24

Нашрнинг қайд этишича, Yi Peng 3 номли кема Россиянинг Уст-Луг портидан келаётган бўлган. Кема тинтув қилинганми ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ Financial Times Швеция прокуратураси иккала телекоммуникация кабелига шикаст етказилишида Хитой кемасининг иштирокини ўрганаётганини ва ҳолат "эҳтимолий қўпорувчилик ҳаракати" сифатида текширилаётгани ҳақида ёзган эди. 

Нашр MarineTraffic кема кузатув хизмати маълумотларига таяниб, Yi Peng 3 иккала ҳодиса содир бўлган вақтда шикастланишлар қайд этилган ҳудудларда бўлганини маълум қилди. Кемага эгалик қилувчи Хитойнинг Ningbo Yipeng Shipping ширкати вакили FТга Хитой ҳукумати компаниядан тергов жараёнида ҳамкорлик қилишни сўраганини билдирди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:47


АҚШ Украинадаги элчихонаси фаолиятини қайта бошлашини эълон қилди

Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Киевдаги элчи Бриджит Бринк Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Биз АҚШ фуқароларини ҳушёр бўлишга, Украина расмий манбаларининг хабарларини бўйича кузатишга ва ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирилган тақдирда бошпаналарга боришга тайёр бўлишга чақирамиз", — дейилади элчининг баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябр куни Қўшма Штатларнинг Киевдаги элчихонаси "эҳтимолий кенг кўламли ҳаво ҳужуми таҳдиди" туфайли вақтинчалик фаолият юритмаслигини эълон қилган эди. Шундан сўнг, яна бир қатор давлатларнинг Украинадаги элчихоналари ҳам ёпилганди. Қайд этиш жоизки, кеча Украинада ҳеч қандай ҳаво ҳужуми содир бўлмади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:39


Исроил Ғазо секторида ҳарбий маъмурият ташкил этишга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин — Ynet

Нашр манбаларига кўра, Исроил хавфсизлик хизматлари ўз назорати остида анклавдаги гуманитар ёрдам билан боғлиқ масалаларни ўз зиммасига оладиган "ташқи тузилмалар"ни қидирмоқда.

"13 ойлик урушдан сўнг Исроилда ҳали ҳам анклавнинг келажагига доир аниқ режa йўқ", дея қайд этади Ynet.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:33


Украина Курскдаги Россия президенти администрациясига тегишли санаторийга Storm Shadow ракеталари билан зарба бергани тахмин қилинмоқда — Defense Express

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ракета зарбалари берилгани акс этган видео Курск вилоятининг Марино қишлоғидаги Барятинский князларининг мулки яқинида тасвирга олинган. Ҳозирда бу бино Россия президенти администрацияси бошқарувидаги санаторий ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, комплекснинг шарқий қисмида рус армиясининг ер ости қўмондонлик пункти бўлиши мумкин, ундан Курск вилоятидаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондонлари ва Шимолий Корея генераллари фойдаланган.

"Айнан шу сабабли ушбу объектга ҳужум учун жуда кўп миқдордаги Storm Shadow ракеталаридан фойдаланилган бўлиши мумкин. Ракеталарнинг 450 килограммли жанговар каллаклари кучли ҳимояланган объектларни йўқ қилиш учун махсус ишлаб чиқилган", деб ёзади Defense Express.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:27


❗️Янги Зеландия "Ҳизбуллоҳ" ва "Ансоруллоҳ"ни террорчи ташкилотлар деб тан олди

Қарор ҳукуматнинг расмий нашри New Zealand Gazette'да эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, бу ташкилотлар билан боғлиқ мол-мулкка алоқадор бўлган ёки уларга молиявий ёрдам кўрсатган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, агар бирор ташкилот ёки шахс ушбу ташкилотларга тегишли мол-мулк мавжудлигини гумон қилса, бу ҳақда полицияга дарҳол хабар бериш талаб қилинади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Nov, 05:21


Биткоин тарихда биринчи марта $96 мингдан ошиб, рекордларни янгилашда давом этмоқда

Биткоин Трамп криптовалюталарни тартибга солишни соддалаштиришни ваъда қилганидан кейин ўсиб бормоқда.

Бир ҳафта олдин у энг йирик криптовалюта биржаси Binance’да 92,5 минг долларга тенг эди.

Йил бошидан буён бу криптовалюта нархи икки баравардан кўпроққа ошди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Nov, 10:19


Ушбу мурожаатни чиқаришимизни сўрашди. Бевосита мурожаат етиб бормаяпти назаримда. Қандай бўлса шундай чиқаряпмиз.

Ҳудудгаз таминоти АЖ Бошқарув раиси Ходжаев  Маруфхон Мақсудовичга

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмоновга

Андижон вилояти Ҳудудгаз таминоти бўлими бошлиғига


Асака тумани Газ таминоти бўлимига мурожаат қиляпмиз, бироқ натижаси 0 га тенг бўляпти. Кечга бориб газимиз умуман ёнмайди. Газ тўғрисида бирон гап гапирсак, қўшни маҳалла "газизни тортиб оляпти" деб баҳонадан бошқасига ўтмаяпти. Аҳолининг ўртасида катта норозичилик пайдо  бўляпти, биз рости чарчадик. Юқори Буздан мурожаат қолдирсак биронтаси эътибор ҳам бермаяпти.

Юкори Буз, Чек кўча Навбаҳор 1-2-3-4-5 кўчалари, Фарғона кўчаси газлаштирилган, лекин ёнгани йўқ. Ўтин, кўмир ёқяпмиз. Асака ҳокимлигига ҳам мурожаат қолдиряпмиз, натижаси бўлмаяпти.

Илтимос Мурожаатимизни беэътибор қолдирмайсиз деган умиддамиз.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Nov, 08:20


Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар салоҳияти оширилади

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида сўз очди.

Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Nov, 08:09


Абдураҳмон Ташановдан ажойиб истеҳзо.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Nov, 07:24


Блогер Комил Аҳмедовнинг кийим дўкони олдида қўлга олингани ҳақидаги ҳабар берилганидан роппа роса 2 ҳафта вақт ўтди.

Кўпчилик телеграм орқали, телефон орқали нима гап, янгилик борми деб сўраб туришибди. Аввало, менда расмий бир маълумот йўқ. Ўша куниёқ Фарғона вилоят ИИБ матбуот котиби билан боғландим. Илтимос материални олиб туринг сизга расмий маълумотни тақдим қиламан деб айтишди.

ИИБга ҳурмат юзасидан ва ишонганим боис материални олдим ва батафсил маълумот берилади деб ёзиб қолдирдим. Бироқ 2 ҳафта ўтса ҳамки қўлимда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Қоидада ОАВ вакилига 5 кун ичида, узоғи билан 7 кун ичида маълумот берилиши керак. Мана бундай тезкор вазиятлар эса 24 соат ичида дастлабки маълумот тақдим қилиниши керак. Лекин ОАВ қонунчилигига кўра барча муддатлар ўтиб кетса ҳам аниқ бир маълумотга эга эмасмиз. Ҳатто унинг аҳволидан ҳам бехабармиз.

Энди танишлари, оила азоларидан олган маълумотлар қандай?

Кийим харид қиладиган дўкон эгаси билан суҳбатда ушбу иш юз фоиз уюштирилди, деган жавобни олдим. Ростдан кийим харид қилаётган бўлган, Миразиз деган дўстига қўнғироқ қилиб, қарз пул сўраган. Бироқ Миразиз исмли дўсти ўзи эмас таксидан пулни бериб юборган.

Такси эса негадир кеч етиб келган. Шундай бўлса ҳам пулни берган. Фақат конвертда. Комил Аҳмедов ҳам пулни конвертда бериб юборибдида деб ўйлаган, шубҳаланмаган. Яқин орадаги дўконларнинг камераларидан воқеанинг тасвирини олиб, дўкондаги тасвирларни ўчириб кетишганини айтишди.

Ҳали конвертни очмай ичидаги пулларни олмай туриб қўлга олиш гуруҳи ишлаган. Ўша ҳолатнинг суратини оммага сиздиришди ҳам.

Комил Аҳмедовга қарши бўлган блогерлар унинг овози акс этган видеони ҳам тармоққа жойлашди. У видеода Комил Аҳмедов билан бир кишининг ўзаро дўконни қайта қуриб кейин сотиш ҳақида гап боради. Комил Аҳмедов дўконни қайта қуриш ва сотишга пул сарфлашини, сотилгандан кейин эса сарфлаган пулини чиқариб олиб қолганини ўзаро бўлишиш ҳақида эди у масала. Бироқ бу ҳам шунчаки таклиф кўринишида бўлиб жиноятга тортиши даргумон деб ҳисоблаймиз.

Айни дамда Комил Аҳмедовнинг оиласи ишончли адвокат қидирмоқда. Ишончли журналист борми деб ҳам сўрашди.

Менинг билганим ҳозирча шу. Янги маълумотлар ёки расмий маълумотлар тақдим қилинса, сизларга улашаман.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Nov, 07:05


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 10:06


Ўзбекистонда болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилади

Янги қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда зўравонликдан жабр кўрган шахс тегишли ваколатли органлар ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда бепул юридик, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зарарнинг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган.

Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 09:59


Хитойда одам ташувчи дрон намойиш этилди

Xpeng Aeroht компанияси 6 ғилдиракли авто ва дрондан иборат транспорт воситасини тақдим этди.

Дрон 2 нафар йўловчини таший олади ва бир қувватланишда 5-6 марта парвоз қилади. Автомобилга қайтиши учун эса бор-йўғи 5 дақиқа талаб этилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 07:46


Энди йўллар ва кўприкларни сифатсиз қурадиганлар жойида аниқланади. Ўзбекистонда йўллар, кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновация ишлаб чиқилди

«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида наманганлик олимлар йўллар ва кўприклар ва баланд бинолар сифатини аниқлаб берувчи инновация тақдим этилди. «Бу қурилма бизга кўприкларнинг чидамлилигини, динамик ҳолатини аниқлашга ёрдам беради. Бу орқали биз нафақат кўприклар, балки йўллар ва баланд биноларнинг қанча муддат хизмат қилишини баҳолаб бериш имконига эга бўламиз. Ушбу қурилманинг синов жараёни муваффақиятли якунланди. Ҳозирда мазкур қурилма Наманган ва Андижонни боғловчи кўприкда синаш режалаштирилмоқда», — деган лойиҳа раҳбари.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 07:31


Хитойда пора олган мансабдор ўлимга ҳукм қилинди

Чен Сзисин 2012-2022 йиллар давомида ноқонуний совғалар олиб келган.

У жиноятларини тан олиб, афв сўраган ва мол-мулкининг катта қисмини қайтаргани учун жазоси енгиллаштирилган.

Суд унга шартли ўлим жазоси, 200 минг юань жарима ва сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 06:41


Саудия компанияси Ўзбекистонда 2000 МВт⋅соат қувватли электр сақлаш тизимини қуради

Бокуда ўтказилаётган COP-29 конференциясида Энергетика вазирлиги ва “ACWA Power” компанияси ўртасида тегишли шартнома имзоланди.

Дастлабки баҳолашларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати $1,1 млрд.га тенг.

Лойиҳа қурилиши даврида 1000 дан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 06:01


🇫🇷 🇮🇱 Парижда Франция-Исроил ўйини чоғида мухлислар ўртасида катта муштлашув содир бўлди

Унда 50 га яқин одам иштирок этди. Жанжални стадион ходимлари тўхтатди.

Амстердамда исроилликларга қарши сўнгги ҳужумлар ортидан хавфсизлик чоралари кучайтирилганига қарамай, муштлашувнинг олдини олиб бўлмади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 06:01


Нукус Ўзбекистонда ҳавоси энг тоза ҳудуд бўлиб турибди

IQAir портали маълумотлари шундан дарак бермоқда. Ҳавоси энг ифлос ҳудудлар – Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти.

Асосий ифлослантирувчи PM2.5 заррачалари бўлиб турибди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 06:01


❗️Фарғонада оҳак цехи 2,6 млрд сўмлик табиий газ ўғирлаган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Фарғонада оғзаки келишув асосида ижарага бинодан фойдаланган шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.

Улар умумий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган ва давлатга 2,6 млрд сўмлик зарар етказган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

15 Nov, 06:01


Европада газ нархи бир йил ичида энг юқори даражага кўтарилди

Минг куб метр учун 508 долларгача етди. Кеча декабрь фючерслари нархи 485 доллар эди.

Нарх Австриянинг OMV нефть-газ компанияси гўёки мунтазам газ етказиб бермаётган “Газпром Экспорт”дан 230 евро ундириш бўйича судда ғалаба қозонганини эълон қилиши фонида кўтарилди.

Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, OMV шартнома муносабатлари ёмонлашишини тан олди, деб хабар беради Financial Times.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 18:56


Афсус.... Афсус...
Сўнги дақиқада Қатар уриб кетди
3:2


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 14:38


"Бюджетни тўлдириш учун бола пулию, суюнчиларни қисиб, дарсликларни пуллик қилишдан кўра, монопол гуруҳларга берилаётган имтиёзларни тўхтатиш керак".

Расул Кушербаев

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 08:32


Агар Трамп Украинага ёрдам беришдан бош тортса, Киев элементар ядровий бомба яратишга уриниб кўриши мумкин

Бу 1945 йилда Нагасакига ташланган “Толстяк” бомбасига ўхшаш плутоний қурилмаси бўлади, дея хабар беради “The Times” Украина Мудофаа вазирлиги ҳужжатига таяниб.

Таъкидланишича, бундай “элементар” бомбани яратиш учун бир неча ой керак бўлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 08:29


Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, бугун эрталаб А. Темур кўчасида “ISUZU” автобуси 12-сонли мактаб ўқувчисини йўлни кесиб ўтаётганда уриб кетган.

ЙТҲ оқибатида ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 08:27


Сирдарёда цех 5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.

Маълумотга кўра, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи бинода газ ҳисоблагичдан ўтказмасдан тўғридан-тўғри тармоққа уланган ҳолда газдан фойдаланилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу қонунбузарлик ортидан газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

14 Nov, 08:23


1 декабрдан маҳаллий йўналишлардаги поездларда юк ташиш тарифлари 30% га оширилади

"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматига кўра, бу қарор вагонларга боғлиқ харажатлар ошгани ва вагон паркларини янгилаш зарурати туфайли қабул қилинган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 13:06


🇺🇿🇸🇦 Қирол Салмоннинг кўрсатмалари ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг давомий саъй-ҳаракатлари остида Саудия Арабистони бугун Фаластин ва Ливандаги кучайиб бораётган инқирозни ҳал қилишга қаратилган муҳим араб-ислом саммитини ўтказмоқда.

Ар-Риёдда мезбонлик қилган саммитга араб ва ислом оламининг турли давлатларидан етакчилар йиғилди, муҳокамаларда Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Саммитда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 13:00


Газлашмаган ҳовлиларга “свет” учун чегирма берилади.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди. кун.уз вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Газлашмаган худудлар светдаги лимитлар сабаб анчагина қимматга тушмоқда, энди бу инонларна 50% чегирма берилар экан.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 12:33


‼️Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун ишлаб чиқилмоқда.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров бу борада меъёрий ҳужжат устида иш олиб борилаётганини айтди.

У трансгендер муносабатлари авж олган АҚШда ҳам Трамп даврида тарғибот камайтирилишини мисол келтирган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 11:48


Охирги пайтларда туманда анча ножўя ишлар кўпайиб кетяпти. Айниқса, қўшмачилик ҳолатлари кузатилаётгани яхшимас, дўстлар.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10-ноябр куни Риштон тумани ИИБ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Риштон тумани Юқори Авазбой МФЙда яшовчи фуқаро И.Х. махсус иштирокчиларни жинсий алоқа қилишлари учун 500 000 сўм миқдоридаги пулларни олиб Оқ ер МФЙ ҳудудидаги “Мадина” қурилиш фирмасига қарашли ўзи қаровул қилувчи кўп қаватли уйларининг бирида қўшмачилик жиноятини содир қилаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.

Мазкур холат юзасидан Х.И.га нисбатан Ўз.Рес.ЖКнинг 131-моддаси тартибида хужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.

Хулоса сиздан ҳурматли кузатувчи.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 07:48


Қодиров Алламжоновга суиқасдни чеченлар билан боғлашга уринишни “провокацион ёлғон” деб атади

Тошкент вилоятида 26 октабрга ўтар кечаси икки номаълум шахс Range Rover автомобилига қарата ўқ узди, деб аввалроқ Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берган эди.

“Гумонланувчилардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов барча алоқадор шахслар ва суиқасд сабабларини аниқлаши керак. Аммо, натижаларни кутмасдан, мамлакатдаги ғарбпараст ва баъзи мухолифат оммавий ахборот воситалари “чечен изи” ҳақидаги версияни ўртага ташлади ва кейин бу изни якунда менга боғлашди”, дейди Қодиров.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 07:44


Фарғона вилоятида дугонасига 20 маротаба пичоқ уриб ўлдириб, жиноятни яшириш мақсадида уйни ёқиб юборган аёл 15 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.

Тилло узукка тилло кўз бўларму ҳеч қачон?
Қиз болага қиз бола, дўст бўлaрму ҳеч қачон?

Каналга  уланиш👇👇👇


Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 07:13


🇷🇺 Россия сайёрадаги энг катта табиий ресурсларга эга давлат.

Visual Capitalist портали “Табиий ресурслар заҳиралари қиймати бўйича энг яхши 10 та давлат” инфографикасини эълон қилди. Ушбу рейтингда Россия катта фарқ билан етакчилик қилмоқда, унинг захиралари 75 триллион долларга баҳоланмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 05:56


🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, "Украинадаги вазиятни кескинлаштирмасликни" сўради — Тhe Washington Post

"7 ноябр куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШнинг янги сайланган президенти Путин билан Россия-Украина урушини тезроқ тугатишни муҳокама қилган. Доналд Трамп Вашингтоннинг “Европадаги муҳим ҳарбий иштирокини” эслатиб, Россия президентини кескинлашувдан сақланишга чақирган", деб ёзади газета манбаларига таяниб.

WP суҳбатдошлари, шунингдек, Трамп келишувнинг Россия босиб олинган ҳудудларнинг бир қисми устидан назоратни сақлаб қолиши ҳақидаги версиясини қўллаб-қувватлашини "шахсий фикри сифатида кўрсатганини" билдиришган.

"Украина ҳукумати Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбат ҳақида огоҳлантирилган ва Киев бунга эътироз билдирмаган", деб ёзади нашр. Reuters хабарига кўра, ушбу телефон мулоқотидан бир кун олдин Трамп Украина президенти Володимир Зеленский билан ҳам гаплашган ва Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 05:56


Исроил энди Европада ички тартибсизликларни ҳар томонлама қўзғатмоқчи.

Ҳатто Тел-Авивда “Эркин Европа” деб номланган шиорларни ҳам осиб қўйишди.

Мақсад ҳар қандай ҳолатда ҳам динлараро низо қўзғатишдир.

Европа фуқаролари эҳтиёт бўлишлари ва Моссад томонидан уюштирилган провокацияларга берилмасликлари керак.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 05:56


🇺🇸 АҚШда Трамп сиёсатидан норозиларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди.

Villa Vie Odyssey кемасида саёҳат 140 дан ортиқ давлатни ўз ичига олади.

All inclusive тизими бўйича бир кишилик чипта нархи 255,9 минг доллардан бошланади. Икки ўринли хонанинг бошланғич нархи эса 319 минг доллар.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 04:36


3 йилда 1 млрд сўмлик мукофотни қўлга киритган 23 ёшли ўқитувчи

Ўқитувчи яқинларга юбориб қўямиз

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 04:34


Риштон туманида яшовчи аҳоли сони маълум қилинди.

2024 йилнинг 9 ойлик статистик маълумотларига қараганда, туманда 220 минг 049 киши яшайди, уларнинг 108,1 минг нафари аёллар ташкил этади.

Йил бошидан аҳоли сони 3115 кишига кўпайган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

11 Nov, 04:22


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Президент Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

10 Nov, 16:45


2024-йилнинг 3-6-ноябрь кунлари Москвада «Евразия» медиамактаби ўқув дастури бўлиб ўтди. Дастурда Ўзбекистон, Қирғизистон, Молдова ва Арманистондан келган иштирокчилар видео олиш, монтаж қилиш ва реклама бўйича дарслар олишди, шунингдек, RT телеканали, Останкино студиялари ва НТВ каби йирик медиа компанияларини зиёрат қилишди.

Дастур маданий тадбирлар билан ҳам бойитилган эди: Қизил майдонда сайр қилиш, пишириш бўйича мастер-класларда иштирок этиш ва Ғалаба музейига ташриф буюриш.

Нозанинбегим тайёрлади

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

10 Nov, 16:30


- Ассалому алайкум, ая Ҳачча!
- Ва алайкум ассалом! Ўлсин, эшикни яхши ёпмаган эканманми?
- Нега унақа деяпсиз?
- Бемалол кириб келяпсанку!
- Ҳол сўрайдиганиз бўлмагандан кейин мандан бошқа ким ҳам келарди бу хароба кулбайизга? Қалей энди? Яхши ўтирибсизми? Дунёда нима гаплар?
- Дунёда нима гапмуш! Саройда нима гаплар? Сайловни ўтказволдиларингми?
- Ҳа, эсон-омон ўтказволдик. Яхши ўтди, камчиликларсиз! Сиёсатимиз яхши-да барибир!
- Маддоҳланма! Бу уйда маддоҳлик қилмайсан! Бир умрга уқвол шу қоидани! Сиёсатга баҳо беришни қаердан ҳам билардинг сан тирранча?!
- Қаердан билардим, ҳамма яхши одамлар ҳаётимиз яхшилигини гапиряптику.
- Фуқаронинг қозонида муаммо бўлса, билгинки, сиёсатда муаммо бор. Фуқаро бир бурда нонини оиласи билан ҳузур ичида еб турган бўлса, демакки, сиёсатдонларинг яхши. Сайловинг қандай ўтди десам яхши деб керилишингни қара!
- Ҳа яхши ўтдида ахир!
- Қара, депутатликка номзодларни ҳоким кўриб чиқади, ёқмаганларининг номзодлари ўчирилади. Халқ ҳокимга маъқул номзодлар ичидан сайлайди. Ҳали у қанақа бўлди билмаймиз, лекин сайлади ҳам дейлик.
- Ҳўш?
- Кейин ўша ҳоким тасдиқлаган номзодлар ҳокимни тасдиқлайдилар. “Сан мани сайладинг манам сани сайлашим ҳам қарз ҳам фарз” дегандек гапда энди. Сайланган депутатлар ҳокимни тасдиқлашиям ажойиб! “Ҳурматли депутатлар, бизда 3-4 та номзод бор, қайси бирини сайлайсизлар” дейишмайди. Битта номзод бор деб, ким рози ким қарши дейишади. 60 фоиз одам розимиз деса бўлди, “бир овоздан тасдиқланди” деб хабар чиқаришади. Қани халқнинг роли бу ерда? Ҳукуматинг ўзи ўзини сайлаб олганини наҳот кўрмаётган бўлсанг? Халқ ишончсизлиги очиқ кўриниб қолдику! Боя айтдим, қанчалик сиёсатимиз зўр демагин, авомнинг қозони асл баҳони бериб бўлади. Таппида пиширяптими, қозонни ичида нима бор, қоронғуда еяптими ўша ёвғонини, буларнинг бари сани саройингнинг сиёсати маҳсули!
- Ая...
- Бу ерда виждонни олдингга қози қилиб қўйиб гаплашгин, бировлар нима дейди, анавилар қандай фикрга боради демайсан! Нима деб ўйласа ўйловрсин!
- Ая, мени авраманг, барибир заҳарлаёлмайсиз. Мен бу ерга дунёдаги воқелар ҳақида гаплашишга келганман. Ичкаридаги ишларни қўйинг, керакмас ҳеч кимга. Эртага чунтагимга пул тиқиб қўйиб қамаворишса бола-чақамга сиз қарейсизми? Ўзи бир оёғиз гўрда бўлса?
- Ҳатто сўз ва фикр эркинлигидаям мана шундай фикрлашинг бугунги сиёсатингни белгилаб беради. Э ўл-а саройинг билан қўшмозор бўлиб! Дунё-дунё дейсан, дунёдаям сайловлар кетяпти. Ҳамма Американи кузатдику.
- Трамп ютди, энди нима бўлади?
- Аввало Камола бўлса яхшийди, чунки Камола Фаластин тарафларда уруш бўлишини истамасди. Лекин Трамп бўлди, энди мусулмонлар таҳдид остида қолиши аниқ.
- Украина нима бўлади?
- Америка шу йилнинг ўзида 64 млрд доллар пул ажратганди. Шу пулнинг 6 млрд доллари қолган. То бу пулларни ўтказгунча вақт ўтади. Шунинг учун Байден шошиляпти.
- Нега?
- Трамп сайловда ютган бўлсаям, ҳали йил тугагани йўқ, Байден бошқариб турибди ҳозир ҳам. Трамп келгунча пулларни берволай деяптида. Трамп келса пулларни юбормайман девориши мумкин деб ўйлаяпти.
- Ие шунча вақт дастаклаб турган, президент ўзгарса ўзларича тўхтатиб қўйишоврадими?
- Олдинги суҳбатларимизда айтгандик, Трамп келсаям Камала келсаям уруш бўлаверади фақат бири Украинада иккинчиси Исроил тарафларда уруш бўлишини истайди дегандик. Кейин яна “Исроил уруши бошландими энди Украина учун тескари саноқ бошланди, бундан кейин Украинага ёрдам камайиб бориб охири тўхтайди, ёрдам Исроилга берилади” дегандик. Ва бунга Вьетнам урушини мисол қилгандик ҳам. Эсладингми?
- Ҳа.
- Шундай экан, нега ҳайрон бўласан? Бундан кейин нималар бўлишини айтиб бўлганмизку! Биздан фақат кутиш холос.
- Европа ёрдам берар ҳеч йўқ?

MA-News

10 Nov, 16:30


- Ҳалигинда айтдим, сиёсатга баҳо беришда халқнинг қозонига қара деб. 3 йилдан бери суҳбатимизда айтаман, давлатларнинг виждони йўқ, манфаати бор деб. Европа мана шу қоидага амал қилмади. Ўз манфаатини ўйламай қўйди. Оқибатда иқтисоди пасайишни бошлади. Германияни олайлик, ишлаб чиқариши Россияга боғлиқ эди. Нима қилишди, Шимолий оқимни портлатишди. Корхоналар, завод-фабрикалар ёпилишни бошлади. Германия манфаати унутилди. Иқтисоди деворга суяниб қолдими, билгинки, сиёсатда нимадир нотўғри кетган. Ахир айтиб келяпмиз, халқаро майдонда бировни эмас, ўз манфаатингни ўйлайсан деб. Европанинг санга ўхшаган маддоҳ журналистлари бизда ҳаммаси яхши деяпти, аслида эса Европа иқтисодий инқироз ичида қолиб кетганини тан олиш вақти етган. Шунинг учун ҳам дунё давлатлари Европа Иттифоқига эмас, БРИКСга ошиқишяпти.
- Энди нима бўлади?
- Агар Европа қайсарликни бас қилиб, онгини тозалаб, Россия билан уруш ҳолатида эмас, муроса ҳолатида яшашга кўнса, унда олдинги мавқеини тиклаши мумкин. Лекин Америка талабларини бажаришда давом этса, вақти келиб Россия билан жанг қилишига тўғри келади. Германияни қарагин, 10 сўмга Россиядан газ олиб юрарди, ҳозир Америкадан минг сўмга газ оляпти. Нега давлат манфаатини ўйламай иш қиляпти у? Демакки унинг суверенитети йўқ! Демакки, бундай давлатлар Америкага қарам! “Тўхтанглар, ҳозир биз урушсак газни кесади, кейин қийналиб қоламизку” дейдиган биронтаси чиқмайди.
- Шу ерда бир савол, биз тарафлар иқтисодий масалада қандай?
- Биз деганда Марказий Осиёни назарда тутган бўлсанг яхши кетяпмиз. Американиям, Россияниям, Хитойниям асабига тегмай фойдаланиб қолишни уддалаяпмиз. Урушнинг дастлабки йилларида ҳарбий саноатни оширишимиз ҳақида гаплашгандик. Шу кунларгаям борамиз. Дунё ҳозирча бизга унча эътибор бермай турганида Турон иттифоқи масаласида жадал кетяпмиз. Туркий иттифоқ кейинги йилдан алифбосини бир хил қиляпти. Ҳали келажакда ҳарбий иттифоққа ҳам айланади. Чунки тили бир, тарихи бир, маданияти деярли бир, келажакда пулиям бир бўлиб кетса, ҳарбийлариям бирлашиб кетади. Бу тарафдан эътироз йўқ. Лекин бошқа масала бор, буни бир оғиз айтиб кетиш керак.
- Қандай масала?
- Ҳозирда биз инвестор чақириб ётибмизку, келинглар-келинглар, пул олиб келинглар деб?
- Ҳа?
- Хитойликлар босиб кетди бизни. Хитойнинг 50 йиллик режасини кўра билишинг керак. Ерни ололмаса халқингни эгаллаб олади.
- Халқимизни қандай эгаллайди?
- Ярим одамлар пулга зор, уларнинг ярми эса аёллар, жувонлар, қизлар. Ўшаларнинг ярми хитойлик биронтаси гап отса, илиниб қолиши ҳеч гап эмас. Келажакда минглаб қизларимизга хитойликлар уйланади. Расман уйланадиям. Фарзандли бўладиям. Қизларимиз ҳам хурсанд, “уй олиб берди, мошина олиб берди, боқяпти” дейди. Лекин миллатнинг шакли ўзгаради. 20-25 йилдан кейин хитойликлар хотиржам бўлишади. Чунки энди уларнинг кўплаб қарорларини иккиланмай қабул қиладиганлар бўлади. Ўшанчун, бу масалани миянгни бир чеккасида сақлаб қўйгин.
- Хоп. Демак биз тараф ташқи сиёсатда яхши кетяпти. Тушунарли. Ғарб давлатларига қайтайлик.
- Ғарб тарафдагилар бундан кейин қандай йўл тутамиз деб ўйлаб туришибди. Чунки Трамп 24 соатда Украина урушини тўхтатаман деб қўйганку.
- Тўхтата олармикин?
- Йўқ, тўхтатолмайди. Трамп нима хоҳлаётгани билан Путиннинг нима иши бор? Путин истаганини олмаса уруш тўхтамайди.
- Истаганини берсачи?
- Унда тўхтайди. Фақат бу ишда Зеленскийни ўлдириш керак бўлади.
- Йўғе?
- Аксига олиб Зеленскийнинг ўлиминиям уруш бошларида айтгандим. Зеленский ва айримлари четлаштирилса, қолганини назоратга олиш қийин эмас. Чунки Украинанинг ўзидаям бу ишга бекор кирдик дейдиганлар кўпайиб кетдида. Уриб калтаклаб урушга юборишяпти. Бормайман урушмайман дегувчилар кундан кунга кўпайиб оряпти. Зеленский ва унинг командаси тинчитилса, украинлар ўрислар билан осон ярашиб олади.
- Бу осон бўлмаса керак?

MA-News

10 Nov, 16:30


- Албатта! Шунинг учун ҳам 24 соатда тинчитолмайди деяпманда. Муҳими Трамп Украинадан кўра Исроилда урушни кучайтирмоқчилигини тушунишинг керак. Трамп сайланганидан кейин яҳудийлар роса суюнишганини кўрмадингми? Энди бизга жиддий дастак беришади деб бечаралар севинчдан йиғлаворишдику. Трамп бор кучини Ўрта Шарққа қаратади энди. Исроилга бор ёрдамини беради. Ҳатто ҳозирдан бошлаб юборди мусулмонлардан тозалаш ишларини.
- Тушунмадим. Қаерда бошлабди?
- Ҳўлландия деган давлат бор. Шу ерда Исроил футбол жамоси Аякс билан ўйнади. Ташқарида эса мусулмонлар уларни калтаклашди. Томошабинлариям роса калтак еди.
- Футболда бўлиб турадиган ҳолатку бу. Фанатлар уришиб кетишлари табиий ҳол.
- Мана шундан кейин Европадагилар мусулмонларга бошқача кўз билан қарашни бошлайдида. Футбол баҳона холос. “Ана мусулмонлар уряпти бизникиларни” деган тушунча тарқатилса бўлди, Европани мусулмонлардан тозалаш ишлари бошланиб кетади. Фитна санъати шундай ишлайди. Қайсидир тарафни гиж-гижлайсан кейин ўша гижгижланган тарафни айбдор қилиб мамлакатдан чиқарворасан. Ҳали қараб турасан эндиги навбат Европадаги мусулмонларни тозалашга келади.
- Лекин у ерда туғилган мусулмонлар ҳам борку?
- Мана шу масалада тортишув бўляпти. Лекин имуон топиб тозалашади ҳали. Германия Туркияга айтиб турибди, “қочоқ мусулмонларни ўзингда олиб қол ҳар бири учун алоҳида пул бераман” деяпти. “Нима қилсанг қил Европага ўтказма” деяпти. Шунинг учун ҳам Ғарб Украинадан кўра Ўрта Шарқда можаролар бўлсину шу мусулмонлар тезроқ тинчисин дейдиган тарафда турибди.
- Ҳозир сизни тушунмаяпман. Ғарб Россияга қаршими ёки мусулмонларгами?
- Ғарб сиёсатини бемалол бошқаришига халақит бераётган Россияга қарши. Урф-одатига таъсир қилаётган мусулмонларга қарши. Яъни ҳар бир қаршиликнинг бир сабаби бор.
- Мусулмонлар билан нега чиқишолмайдилар?
- Чунки мусулмонлар у дунёни ўйлаб яшайдилар, улар эса бу дунёни ўйлаб. Фарқи бор. Лекин ҳозирда мусулмонман дегувчиларнинг аксари қўшмачи бўлиб кетди.
- Йўғе?
- Фақат йигитга қизни қўшганни қўшмачи дейишмайдику! Сутга сув қўшиш ҳам қўшмачилик. Бензингаям сув қўшади керак бўлса. Айронмиди пивамиди сув қўшиб ташлайди, миқдори ошсин деб. Пахтага сув қўшяптику тош боссин деб. Ҳамма нарсага қўшишади. Лекин номини қўшмачи дейишмайди. Гапга гап қўшади, лоф дейишади. Рақамга сон қўшиб, ҳисобот дейишади. Асалга шакар қўшади, қиём дейди. Гуручга кукун қўшиб девзира дейишади. Қассоблар гўштга нималар қўшмайди дейсан... Нархга нарх қўшадиганни биржа дейишади. Ваъдага эса янги ваъда қўшишади. Шунинг учун ҳам аҳволлари доим ҳароб.
- Ая, мусулмонларни айтяпсизми ёки бизнинг мамлакатними?
- Сан мусулмонмасмисан? Сандаги амалдорлар сал бошқача, улар ҳадеб қўшмайди, лекин айиришиям мумкин. Узоққа бормаймиз, Башоратни навараси борадиган боғча бор. Группасига 30 та бола келса, “26 та келди бу ой” деб ҳисобот берарканда 4 та болани пулини мудирга обориб бераркан. Товбаа. Ажойиб ишлар қилишади бизнинг мусулмонлар.
- Ичкарига кирмайлик. Хуллас, Ғарб мусулмонларни ёқтирмайди а? Шундайми?
- Ҳа.
- Бу азалдан маълум ўзи. Салб юришларию яҳудий душманлиги янгилик эмас. Лекин Исроил Фаластиндан ўтиб Сурияю Ливанни портлатиб ётибдику?
- Сабрда бўл. Ҳали бу ерда кўп йиллар уруш давом этади. Тарафлар аниқланволсин. Ҳали бу ерларни деб Европанинг ўзида ҳам тарафларга бўлинишади. Биздан фақат кузатиш.
- Яна бир савол эсдан чиқибди. Трамп Украинага аскарлар юборарканми?
- Ҳарбий муҳандислар дейишяпти. Ишдан чиққан техникаларни таъмирлаш баҳонасида аскарларни олиб киради. Трамп 24 соатда тўхтатолмайди дегандикку. Назаримда Путинга шарт қўяди. “Мен талабларингни бажараман лекин сен ҳам талабларимни бажарасан, агар тўхтатмасанг жуда катта уруш бошланади” деб таҳдид қилишиям мумкин.
- Путин бундай таҳдиддан қўрқадими?

MA-News

10 Nov, 16:30


- Менимча бунинг ҳисобини олишган бўлса керак. Кейинги уруш Европа билан бўладиган кўринади. Чунки Америка секин-аста Европани урушга тайёрлаяпти. Украина масаласида Днепргача бўлган жойни Россияга беришни гаплашишса керак. Ҳозирча Одессани олганича йўқ. Балки Одессаниям беришади. Шунда тинчиса керак. Чунки Россия учун денгиз йўли жуда муҳим. Ўлса ўладики Қримни ва Азов денгизи ёқаларини бермайди энди.
- Европа урушга рози бўладими?
- Англия рози бўлади. Англия ҳақида гапирганмиз. Лекин бошқа давлатлар масаласида бундай дейиш қийин. Германияни гапирдик, ўзи иқтисоди тагига олиб ётибди. Арзон ишчи кучи излаб бизнинг юртларгача келишдику. Испания эса намойишлар билан овора. Селда 200 киши ўлган ва “ҳукумат аввалроқ огоҳлантирмади, керакли тадбирларни олмади” деб бош кўтариб ётибди. Ўзи Украина-Россия уруши бошланибдики, Европанинг кўплаб давлатларида намойишлар бўлиб ётибди. Чунки халқи аламзада, сал нарсани баҳона қилиб кўчага чиқишга ишқивоз улар. Аслида борган сари қийинчилик кучайиб боряпти. Буни 5 йиллардан кейин яхшироқ ҳис қилишади. Агар урушга киришса ҳам етарли қуроллари йўқ энди. Европа унақа катта жой эмас, аҳоли зич яшайди у ерда. Россия Украинага қилган муомаласини Европада қилмаслиги мумкин. Чунки Европасиз ҳам яшаса бўлишини исботлаяпти. Шунинг учун ҳам Европа барча режаларини қайтадан кўриб чиқишга мажбур бўлиб қолади.
- Ая, ростини айтай, бугунги суҳбат роса чалкашиб кетди. Қисқа саволларга қисқа жавоб беринг. Украина-Россия уруши Трамп келганидан кейин тўхтайдими?
- Йўқ.
- Исроил масаласи тўхтайдими?
- Йўқ.
- Россия НАТО билан урушга кирадими?
- Ҳа.
- Трамп келиб ҳеч нимани ҳал қилмайдими?
- Йўқ.
-Зеленкский шу кетиш бўлса ўлдириладими?
- Ҳа.
- Европа ичкаридан парчаланишни бошлайдими?
- Ҳа.
- Араблар Исроилга қарши бирлашадиларми?
- Ҳа.
- Бўлди, тушунарли. У ёқдан бу ёқдан гапиряпсиз, қийналиб кетди одам тушунгунча.
- Шошилмай тушунтираманда ахир.
- Шимолий Корея Украина ҳудудига кирадими?
- Йўқ. Олдин ҳам айтгандим кирмайди деб ҳозир ҳам айтаман. Лекин катта уруш бошланса кириши мумкин. Улар фақат Россия ҳудудини ҳимоя қилиш учун боришган.
- Яна қаердан аскар келиши мумкин Россияга ёки Украинага?
- Россия Африкадан ҳам аскар олиб келади. Украина эса Европа ва Америкадан.
- Мана шундай қисқа-қисқа гапиришни ўрганинг. Гапни айлантирасиз нима бўлаётганини тушунишга қийналаман.
- Манга қара, сан тушунмасанг бошқалар ҳам тушунмайди дегани эмас. Кузатувчиларни ҳурмати бор. Ўзингга бўлсаку битта гап ҳам ортиқча. Бўлдими, саволларинг тугадими? Қани кўтар кўтингни. Ялпайиб ёнбошлайдиган жойингни топибсан! Тур!
- Йўқ энди чалкашиб кетдимда ахир.
- Э ҳозирдан чалкашсанг, эртага қариганингда нима бўласан? Тур дедим кеч тушяпти уйингдан илон чиққанми сани? Бор одамларга ўхшаб уйингда ўтир, совуқда бало борми мани уйимда?!
- Намунча икки гапни бирида бор йўқол дейсиз, секин борақол энди, кеч тушди десайиз бўладику...
- Ақл ўргатмаган сан қолувдинг. Бор жўна!
- Кетдим. Кейинги сафар ҳеч нима олиб келмайман.
- Жасадингниям олиб келма, тирранча!
......................................
Ростини айтинглар, боғдан тоғдан қилиб гапиради қайси гапига ишониш керак буни а? Қариган сари эсиям гапиям кирди-чиқди бўлиб қоляпти. Ишқилиб бу ёғи оз қолгани рост бўлсинда! Таъзияга ялангоёқ югуриб хабар қиламан! Алжираётганига эътибор бермаймиз дўстлар. Яна ўзларинг биласизлар. Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

MA-News

10 Nov, 06:59


Россияда энди мигрантлар жиноят қилса, қатъийроқ жазоланади

Путин ноқонуний миграцияда иштирок этганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади.

Хусусан, хорижликларнинг Россия Федерациясига ноқонуний кириши ва бўлишини ташкил этганлик, шунингдек, мамлакатдан транзит сифатида фойдаланганлик учун 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

Оғирлаштирувчи ҳолатлар қамоқ муддатини узайтиради (у 5 йилдан 10 йилгача бўлади), шунингдек жарималарни оширади ва тақиқларни узайтиради.

Шунингдек, ноқонуний мигрант томонидан жиноят содир этилиши оғирлаштирувчи омилга айланди. Бу ҳам Путин имзолаган қонунда акс этди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 07:46


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Табиатнинг ҳар фасли ўзига хос гўзал ва бетакрор. Тилларанг жилоси билан кўзни қамаштирувчи кузнинг таровати ўзгача. Бу фаслда табиат ажиб тусга бурканади, кўнгилларга ҳузурбахш туйғулар бахш этади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан кузнинг ўзига хос таровати, манзаралари акс этган энг яхши видео ва расмлар танлови эълон қилинади. Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги бу фаслнинг фусункорлиги очиб берилган бўлиши керак.

Танловга ижодий ишлар 20 ноябрь кунигача қабул қилинади.


Танлов иштирокчилари видеоролик ва фотолавҳаларни @kuz_tarovati_tanlov жўнатишлари мумкин.

Танлов низоми билан танишиш

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 07:19


Тошқиндан жабр кўрган Валенсияга борган Испания қироли Филипп VI га ғазабланган аҳоли лой улоқтирди

Қирол фуқаролари билан гаплашмоқчи бўлгани, аммо бу натижа бермаган – улар монархни ҳақоратлай бошлаган. Филипп VI ни зудлик билан у ердан олиб кетишган.

Одамлар Испания ҳукуматини бундай катталикдаги офатнинг олдини олмаслик ва унинг оқибатларини бартараф эта олмаганликда айбламоқда.

Айни пайтда қурбонлар сони 214 кишига етди, юзлаб одамлар ҳалигача бедарак йўқолган, минглаб уйлар вайрон бўлган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 07:07


Ўзбекистонлик боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатида 13 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларга сазовор бўлди.

5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 06:51


Саудия Арабистонида чўлда қор ёғди

Одатда йилнинг шу даврида ўртача ҳарорат + 30°ни ташкил қилади ва ёғингарчилик, қор камдан-кам ёғади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 06:48


Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди

Бунга қадар у ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2008 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 06:46


Йиллар ўтиб улар хотира майдонларини гуллатишади. Тарих тархчилар қўли билан ўгартирилиши ҳам мумкин. Келажак авлод асл сабабчиларни билмай қолаверишади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

04 Nov, 04:05


Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ёрдам тўғрисидаги келишув тафсилотлари маълум бўлди

Тhe Korea Herald нашри томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Россия Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаши эвазига Шимолий Кореяга йилига 600-700 тонна гуруч ва аскарлари учун 200 миллион доллар тўлашни ваъда қилган.

Шунингдек, келишув Пхенянга космик технологияларни ўтказиш ва Корея ярим оролида ҳарбий можаро юзага келган тақдирда Россиядан эҳтимолий ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

03 Nov, 18:28


- Ассалому алайкум ая Ҳачча!
- Ва алайкум ассалом!
- Кўзайнакни тақиб олиб нималар ўқияпсиз?
- Эски бир ҳикояларни... Қўлингдагиларни жойлаштир. Эшит. Бир қассоб қишлоғини бўрилару йиртқичлардан ҳимоя қиладиган итларни ҳар куни йиғарканда, сўйган мол-қўйларинг суякларини майдалаб уларга бериб юраркан. Итлар ҳам қоринни тўйғазишаркану қишлоқни айланиб юраверишаркан. Вақт ўтиб қассоб қариб қолибди. Қассоблик қилишга қуввати қолмабди. Итлар келишса суяклар йўқ. Шунда қассобининг қўйини бўгизлашибдида, суякларигача еворишибди. Қассоб уларга шунча йил боқиб келдимку, энди кучдан қолдим, сабр қилинглар янги қассоб келади дебди. Эртасига янги қассоб келиб қассоблик қилар ва яна гўш савдоси давом этибди. 3-4 кун ўтиб эса итлар қассобхонага келмай қўйишибди.
- Ие нега?
- Чунки янги қассоб гўшт билан бирга суякларниям сотишни бошлаган экан.
- Харажатларни жойлаб бўлдимкуя, лекин бу ҳикоянинг нима кераги бор ҳозир?
- Унутма, қишлоқни қўриқчиларига суяк ташламасанг, қўриқчилар бошқа қишлоққа кетишади. Бугун қишлоқда қассобларгина қолди холос. Қўриқчиларсиз қишлоқ ҳам хавфли бўлиб қолади ва улар ҳам секин-аста кўчиб кетади. Бугунги қассоб деганимиз пулга ўч чиқиб қолди!
- Ая, мен унақа ҳикояларизни эшитгани келганим йўқ, тушунмайман барибир. Менга халқаро майдондан гапиринг. Нима гап Украинада?
- Сандақалар китоб ўқишни ор деб биласанми билмадим... Одам деган ҳар куни китоб ўқиб туриши керак. Ҳадеб халқаро майдонни кузатоврмасдан. Нима бўларди у ерда, ўлдир-ўлдир, ер талаш, манфаатлар учун кураш кетяптида! Ҳамма ўзини ҳақ деб билиб қон тўкиш давом этяпти.
- Шимолий Кореядагилар жангга кирдими?
- Шу кунларда киради. Шимолий Корея аскарлар билан бирга баллистик ракеталар ҳам берган экан.
- Ҳарбий ёрдам ичига ҳаммаси кирмайдими?
- Миндей олиб қарасак Ғарб ҳам Шимолий Корея ҳам бир хил ишни қилишяпти. Ғарб Украинага ўз ерини ҳимоя қилиши учун ҳарбий ёрдамлар беряпти. Айрим қуролларни ишлатишни билмайди деб ўз аскарларини юборяпти ҳам. Ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун ҳарбий устозларни юборяпти ҳам. Яъни Украинага аскар юбориляпти. Энди Шимолий Корея ҳам шундай, Украинага кирмаган тақдирда ҳам Россия ҳудудида ва Россияга ўз ҳудудини ҳимоя қилишида ёрдам бермоқчи. Ғарб эса бундан жаҳли чиқяпти.
- Ўзи Украинага ёрдам бераётган бўлса, Россияга биров ёрдам берса жаҳли чиқадими?
- Гап фақатгина Россияга ёрдамда эмасда. Узоқ Шарқдаги давлатдан Европанинг чегарасига келиб урушиш уларга ёқмаяпти. Россия ҳам Украина ҳам ўзини Шарқий Европа деб билади. Энди 2 та Шарқий Европа давлатлари урушса, Осиёниг бир бурчагидан келиб буларнинг орасига кирмаслиги керак деворишяпти.
- Нима фарқи бор? Канададан, Ўрта Шарқдан, Африакдан ҳам жангчилар ёллашяптику?
- Вай ғалча, сан вазиятга баҳо беролмаяпсан. Минглаб Шимолий Кореядагиалр Россияга келгач, улар ўзаро қайси тилда гаплашишади?
- Корейсчада!
- Карисчани билишмайдику славянлар. Ўрисиям, украиниям, бор ана инглизиям русчани тушунади. Ҳаммасини бўлмасаям мавзуни илғайди. Лекин карисчани билмайдику!
- Яқинда ўқиб қолдим, Жанубий Кореядан аскарлар Украинага ёрдамга боришарканмиш.
- Ана, масала мана шундада ахир! Украина қаердаю ҳооо Корея давлатлари қаерда! Тўғри, улар таржимонлик қилиш учун келишмоқчи, лекин бундан НАТО ҳавотирга тушиб қолган. Чунки кейинги уруш ўчоқлари Хитой томонларда бўлиши керак эди уларнинг режаси бўйича. Лекин у томонларда бўлиш ўрнига у томонлардагилар Украинага кўчиб келишяпти. Украина-Россия уруши секин-аста икки-томонлама эмас халқаро тусга киряпти. НАТО эса Европани ҳимоя қилишимиз керак эдику деворяпти. Биз ҳимоя қилувчи ташкилотмиз деяпти. Украинага биз ҳам аскар олиб кирамиз дегани бу.
- Бу кетишда НАТО ҳам урушга киради демоқчимисиз?
- Шундай бўлади ҳам. Буни билиб турган Россия кечаги кун ядро ракетасини синовдан ўтказди. Занглаб қолмаганмикин, бир синаб кўрайликчи девордида. Буниси умуман бошқа ҳавотирга сабаб бўлади энди. Ҳозирча дронлар жанги давом этяпти, лекин бу кетишда баллистик ракеталар ва ядро каллагини ташувчи ракеталар учиши ҳеч гап эмас.
- Ая, дронлар жанги деганизга бир нарса эсимга тушиб кетди. Чеченистонга дрон учиб тушибдими?

MA-News

03 Nov, 18:28


- Ҳа, Доғистонда учиришибди.
- Билмасданми ёки атайинми?
- Гап бошқа жойда. Битта одам бор, Сулаймон Каримов, ўзи лезгин миллатига мансуб, доғистонлик. 24 млрд доллар маблағи билан Форбс журналининг дунёнинг энг бой одамлар рўйхатида 56-ўринда туради. Қилмаган иши йўқ, 2008 йилдан бери Федерал Мажлис аъзоси. Шу одам Ченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан қонга-қон урушни бошлаворган.
- Ие, нега?
- Интернетда савдо қилувчиларни билсанг керак. ҳеч бўлмаса эшитгандирсан. Чакана савдо усули бор, интернет орқали маҳсулотларни сотишади. Наталя Ким деган аёл Каримов катагида юрадиган аёллардан ва 2004 йилдан бери интернетда чакана савдо тижоратини йўлга қўйган аёл. Чеченистонда туғилган. Тижоратини кенгайтиришга ҳам улгурган. Фақат Россияда эмас, Арманистонда, Белорусияда, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда жами 48 минг ходимлари бор. Энди Наталя қурган ширкатнинг 99 фоизи ўзига тегишли, 1 фоизи эри Владислав Бокалчукка тегишли. Лекин эр-хотин ажрашмоқчи бўлишади. Наталя эри билан ажрашгач тижоратини кенгайтириш мақсадида реклама ширкати билан бирлашишни режалаб турган ва Реклама ширкатининг ҳиссадори билан турмуш қуришни режалаб юрганди.
- Эри билан ажрашиб бошқасига тегиш осонми уларда?
- Ман нима демоқчи бўляпману сани ҳаёлинг қаердая товба. Эшитиб турсангчи! Наталя ўзининг чакана савдосини шу даражага етказган аёл, энди янаям каттароқ ширкат билан бирлашсам янаям катта пуллар топаман деб ўйлайди. Реклама ширкати боя айтганим Сулаймон Каримовга тегишли. Ажрим секин бўловради биз бу ерда ширкатларни бирлаштирайлик дейишади ва Реклама ширкати иш бошқарувчиси Роберт Мирзоянни қўшма ширкатлар директори қилиб тайинлашади.
- Ая, Чеченистонга дрон учиб келиб портлади десам сиз менга оилавий можароларни гапириб беряпсизми?
- Гапни белига тепмай эшитиб турсанг секин келамиз шу масалага деяпман! Оилавий масалалар муҳим бўлмаганида бугун саройингдагилар суиқасд қилиб ўтирмасиди! Оилавий масалалар ҳамма жойда доим роль ўйнаб келган ахир! Эшитиб турсангчи!
- Хоп.
- Наталянинг эри Владислав Бокалчук қонуний ажрашиш пайтида “мен шунча умримни бекор ўтказганим йўқ, хотиним билан бирга мен ҳам тер тўкдим, бирга кўтардик буни” деб ажримдан кейин ширкатнинг ярим улушини талаб қилади. Айрим давлатларда шундай, эр-хотин қонуний ажрашадиган бўлса мулк иккига бўлинади. Владислав ҳам шуни талаб қилади. Хотини унамайди. Владислав Чеченистон раҳбари Қодировнинг ёнига бориб ундан ёрдам сўрайди. Рамзан Қодиров қараса иккаласиям чеченистонликлар. Наталяга телефон қилиб “манга қараб синглим, эринг билан ажрашяпсан экан, нима қиласан мулк талашиб ярми эрингда ярми сенда қолсин” деб гапиради.
- Бойлар оиласидаги можарога раҳбарлар аралашарканда демак?
- Бу ёғини эшит. Наталя ҳавотирга тушиб Сулаймон Каримовдан ёрдам сўрайди. Сулаймон Каримов Рамзанга телефон қилиб, “сан чеченларни отасиман дебсан, кимсан сан ота бўлган?" деворади. Рамзан ҳам “ҳали мани билмас экансан демак” дейдия одамларини Доғистонга юборади. Сулаймон Каримов ҳамда Рамзан Қодиров одамлари ўртасида отишма бўлади ва Каримовнинг 2 та одами ўлади.
- Қаранг.
- Сан қараб тур. Кейин Сулаймон Каримов бу Рамзан деганларига дарс бериб қўймасам бўмайди шекилли деб Чеченистонга бомбали дрон учиради. Чеченистондаги стратегик биносига тушиб портлайди ҳам. Лекин ҳеч ким ўлмайди. Сан сўраётган дрон мана шу. Лекин бунинг энди сиёсий томонлари ҳам бор.
- Путин нима деяпти бунга?
- Мана шу ҳолатни тушунтираман энди. Бир томонда олигарх турибди. Иккинчи томонда жангчиси. Бири аскари билан ёрдам берса, иккинчиси пули билан ёрдам берадиган иккита куч. Путин учун бу иккисидан ҳам энг муҳими ички Шимолий Кавказда ички низо кучайиб кетмаслиги керак. Доғистондан Чеченистонга дрон учиб боряптию Путин ҳавотирга тушмайдими ахир? Ундан ҳам ёмони Шимолий Кавказда назорат қилиш қийин бўлган кучлар ва миллатлар бор. Кабардин-черкеслар, ингуштлар, лезгинлар гуруҳи, доғистонлик чеҳенлар. Кейин у Кавказларда шундай одат борки, ҳаммаси бир-бири билан қариндошчиликни маҳкам ушлайди. Ҳали отишма бўлди ва 2 киши ўлди дедимку, улмай яраланганлариям бор ва уларнинг қариндошлари жазавада энди.

MA-News

03 Nov, 18:28


Қасос оламиз деб туришибди. Шундай кетса Шимолий Кавказда жиддий нотинчликни кўрамиз.
- Битта оилавий муносабатлар икки халқни уруштириб қўйгани яхши иш бўлмабди.
- Шунинг учун оилавий масалаларда, айниқса катталарнинг оилавий ишкалларида ҳушёр бўлишинг керак. Кимдир ўлмасидан бу ишни тепадаги одам бостирмаса, пастдагилар билганича ҳаракатланади халқда турли миш-мишлар тарқалади. Саройингдагиларни ҳушёрликка чақирмасанг, унда бизда ҳам ўлим ҳолатини кузатиш мумкин. Оилавий масалаларда ўта эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳамма қариндошлар пулдорларга айланишяпти, пул эса жасорат беради.
- Саройим Худога шукр бир яхши яшаяпти. Айрим тилига эрк берганлар ўзларича ҳар бало гапиришяптию, аслида ҳеч нима бўлгани йўқ. Сиз билан ичкарини эмас, халқаро мавзуни гаплашгани келганман.
- Э ўл-а, маддоҳ!
- Европа тарафларда нима гаплар?
- Одам бўлмайсан сан барибир! Европа урушнинг янги босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозир Европада Россия Украинада ғалаба қозонади ва навбат бизга келади деган тушунча ҳукмрон. Путинни улар диктатор золим деб тасаввур қилиб бўлишган. Лекин Путин ҳар йили бутун дунёдан журналистларни чақириб беринглар саволарингни дейди, Ғарбданми Шарқданми, арабларда, Африкадан журналистлар бориб ўзлари истаган саволларни беришади. Ҳамма билан бемалол савол-жавоб қилади лекин барибир диктатор дейишади.
- Нега навбат бизга келади деб тушунтиришган?
- Чунки шундай деб ишонтиришмаса, Европа халқи тўлаётган солиқларимизни нега Укаринага беряпсизлар деворадида. Ортиқча эътирозлар бўлмаслгии учун ҳаммани миясига навбатдагиси бизмиз деган ғояни сингдиришади. Лекин охирги пайтларда ўзлари ҳам шу ғояга ишониб қолиб энди урушга, аниқроғи Россиядан ҳимояланишга бел боғлашди.
- Ҳозир Россия Украинада устунликни қўлга киритганми?
- Ие, шунақа дахшатли уруш кетяптики, шу уч йилнинг энг кучли хужумлари бўляпти десам бўлади. Яқинда Часив яр билан Покровоск таслим бўлиш арафасига келди. Аксига олиб Шимолий Корея қўшинлари остонада туришибди. Европадагилар эса қуруқ гапдан нарига ўтишолмаганига Зеленский НАТОнинг Шимолий Корея аскарларининг урушга дахл қилишига нисбатан реакцияси нолга тенг бўлиб турибди деворди.
- Америкачи?
- Америка сайловлар билан овораю! 3-4 кундан кейин сайловлар бўлади, Трамп ютиб қолса, Украина учун қандай келажак тақдим қилинади ҳали бунисиям номаълум. Ўшанчун Ғарбда ҳозирча Украинага нисбатан жиддий ҳаракат йўқ. Фақат баёнотлар бериляпти холос. Венгрия ҳамда Словакия Россияни менсимай хато қилишяпти деганига европаликларга ёқмаганди. Аслида неча бор айтдик, ҳой бу ўрис уруш билан жонланадиган давлат, мағлуб қилиш қийин, қора картошка еб бўлса ҳам урушади охиригача дедик. Мана аҳвол!
- Узоққа учадиган ракеталарни беришадими?
- Байден маъмурияти балки 2025 йилдан бошалб сиёсий майдонда кўринмас, лекин унгача жиддий қарорлар қабул қилиб кетиши мумкин.
- Ҳозирдан Трамп бўлсачи деяпсизми? Камала бўлсачи демайсизми?
- Мен мабодо Трамп бўлиб қолса демоқчиман. Камала бўлсаку уруш давом этади. Битта нарсани тўғри тушун, Америкага ким келишидан қатъий назар уруш давом этади лекин қаерга кучлироқ эътибор берилиши муҳим холос. Чунки Америка ҳозирда Исроилга ёрдам бериши керак. Украина ва Россия Америка учун кейинги даражали урушга айланиб улгурган. Шунинг учун боя Европа саросимага тушиб қолди, урушнинг янги босқичиҳга тайёргарлик кўрмоқда дегандикда.
- Исроилга ёрдам тўхтамадими?
- Ие нега тўхтасин. Исроил энди авжига чиқяптику! Ҳар ой ёрдам келяпти унга. Ҳарбий техникалар, аскарлар келиб турибди. Исроил буюк давлат қурамиз деган орзусини амалга оширишни бошлади ҳам. Лекин бунга нисбатан қандай ўзгаришлар содир бўлади ҳали аниқ эмас.
- Нега?
- Ахир айтяпманку, ғалча, Америкадаги сайловлар бир ёқли бўлволсин. Араб давлатлари мана шундай вазиятдан фойдаланишлари керак бўлади. Эронга бироз ёрдам беришса, майли ёрдам демайлик, халақит беришмаса Эрон навбатдаги зарбани яхшироқ бера олса керак.
- Эрон яна хужум қиладими?
- Россия шуни истаяпти. Суриянинг жанубидан Россия ҳарбийлари чекинишди. Назаримда Эрон ҳарбийлари Сурия томонга ҳаракат қилади. Балки Ироқдан туриб хужум қилишиям мумкин.

MA-News

03 Nov, 18:28


- Тўхтанг, Исроил Эронга Ироқдан хужум қилмаганмиди?
- Йўқ, Ироқ осмонидан фойдаланганди. Эрон эса Ироқ заминидан фойдаланади деяпман. Чунки Сурияга кириб боролмайди у ерда турклар ҳам бор. Бундай пайтда Ироқдан туриб хужум қилиш қулай. Агар Ироқ бошлаб берса кейин бошқа араб давлатлари ҳам еридан фойдаланишга розилик беришалри мумкин. Исроил уларга тишини ғижирлатса, араблар бирлашиб Исроил билан тузилган битимни йиртиб ташлайдилар. Ҳар ҳолда мана шундай бўлсайди деб турибман.
- Лекин бундай бўлмайдику. Ўзинги олдинги суҳбатда араб давлатлариинг айримлари Ғарб давлатлари таъсири остида дегандиз?
- Ҳа шундай. Мен фойдаланиб қолсин деяпманда ахир. Америкадаги сайловлар, Европанинг Россия қаршисидаги саросимаси, булардан унумли фойдаланиш мумкин демоқчиман.
- Тушунарли. Ая, мен борақолай энди. Бугун негадир чарчаганман.
- Маддоҳлар чарчамайди деган гап қаёқда қолди энди?
- Оббооо...
- Обболама! Ҳа майли борақол. Сан бечарагаям қийин.
- Бўпти. Кейинги ҳафта яна майда-чуйда олиб келарман.
.........................................
Бу Маҳалладаги Аёлларнинг 88 ёшли мустақил эксперти Ая Ҳачча билан суҳбат эди. Ҳамма гапига ҳам ишониш керак эмас, лекин яна ўзларинг биласизлар.
Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

MA-News

03 Nov, 13:50


Украинада аёлларни сафарбар қилиш керак, акс ҳолда биз таслим бўлишимиз мумкин, кейинчалик бутун мамлакат оммавий қабрларда бўлади - Украинанинг "Ҳаво разведкасини қўллаб-қувватлаш маркази" раҳбари Берлинская.

Шунингдек, у болаларни 5-6-синфлардан бошлаб Ватан мудофаасига тайёрлашни бошлаш зарурлигини таъкидлади. "Болалар аллақачон дронларни учириб, жанг қилмасликлари учун дастурлашни ўрганишлари мумкин".

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

03 Nov, 13:19


Риштон туманида Польша университетининг факультетлари очилади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ўтган йили Риштон туманида Польша давлатининг нуфузли универститети "Адам Мицкеевич" номидаги универститетнинг Риштон филиали очилиши бўйича ижобий келишувлар амалга оширилган эди.

Бугун мазкур универститетнинг "Шарқ шунослик" институти директори ўринбосари Мариуш Маршевски бошчилигидаги делегация туманимизда бўлди.

Меҳмонларни туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов ва туман ҳокими ўринбосари Абдусалом Сиддиқовлар кутиб олишди.

Учрашувда польшалик меҳмонлар Риштонда ушбу лойиҳани амалга ошириш уларни ҳам қизиқтиргани ва илгари сурилган таклиф учун ўз миннатдорлигини билдирилди.

Польша делегацияси билан Риштон туманида "Риштон-Польша савдо уйи", "Поляк тили ва маданият маркази"ни ҳамда университетнинг иккита факультетларини очиш юзасидан музокара олиб борилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 12:33


АҚШ разведкаси ва ҳарбийлари Украина Россия ҳужумини тўхтата олишига шубҳа қилмоқда — The New York Times

2024 йилнинг ёзида америкалик таҳлилчилар журналистларга Россия яқин ойларда Украинада сезиларли муваффақиятга эриша олмаслигини айтишган эди. Чунки ёмон тайёргарликдан ўтган рус қўшинлари Украина мудофаасини ёриб ўтишга қийналаётган эди.

The New York Times'нинг хабар беришича, бу таҳлил нотўғри чиқди. Ҳозирда Россия қўшинлари Украина шарқида олдинга силжиб, украиналиклар томонидан эгалланган Курск вилоятидаги ҳудуднинг учдан бирини қайтариб олган. Шунингдек, Россия Украинага қарши дронлар билан зарбалар сонини кўпайтирди — июлда 350 зарбадан августда 750 тага, сентябрда эса 1500 га етказилган.

Бу АҚШ разведкаси ва ҳарбий амалдорларининг Украинанинг Россия армиясининг олдинна силжишини тўхтатиш қобилиятига нисбатан пессимистик қарашларига сабаб бўлган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 12:00


Украина Россияга қарши янги “Grom-2” баллистик ракетасидан фойдаланишни режалаштирмоқда — The Telegraph

"Шунга ишонишингиз керакки, яқинда аниқ натижалар бўлади. Бу нафақат Украинага, балки Россия Федерациясига ҳам кўринади", – дея маълум қилди Украинанинг НАТОдаги делегацияси раҳбари Егор Чернев, ракетадан фойдаланиш тўлиқ тайёрлигини тасдиқлаган ҳолда.

“Grom-2” — бу қаттиқ ёқилғига эга бир босқичли ракета бўлиб, 500 кг оғирликдаги жанговар каллакни 500 км масофага олиб бориш қобилиятига эга.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:54


Белгиянинг Thales компанияси Украина билан биргаликда дронларга қарши ракеталарни ишлаб чиқаради

Украина Стратегик саноат вазири Герман Сметаниннинг сўзларига кўра, мамлакат мудофаа корхоналаридан бири Белгия билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

Келгусида корхона фаолияти ракеталар учун технологиялар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришга қадар кенгайиши кутилмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:52


Эрон 6 ноябр куни учирилиши кутилаётган иккита сунъий йўлдош суратларини намойиш қилди

Маълумотларга кўра, Россия ёрдамида учирилиши режалаштирилган космик қурилмалар Эроннинг қишлоқ хўжалиги ва алоқа муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиладиган биринчи сунъий йўлдошларидир.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:46


Хитойнинг Люйлян шаҳрида 2025 йилдан бошлаб никоҳдан ўтаётган эр-хотинларга, агар келин 35 ёш ёки ундан кичик бўлса, мукофот пули тўланади

Шунингдек, шаҳар ҳукумати биринчи фарзанд туғилганда 2 минг юань (3,6 млн сўм), иккинчи фарзанд туғилганда 5 минг юань (9 млн сўм), учинчи фарзанд туғилганда 8 минг юань (14,3 млн сўм) тўлайди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:42


АҚШда 70 миллиондан ортиқ сайловчи муддатидан олдин овоз берди

АҚШда навбатдаги президент сайлови 5 ноябрда бўлиб ўтади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:40


«Биз Европа иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!» Флориан Филиппо

«Европа иттифоқи кенг кўламли урушни хоҳлаяпти! Бу ғирт аҳмоқлик!», деб ёзади Франция ватанпарварлари партияси етакчиси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:37


Яман Республикасидаги ҳозирги сиёсий вазият

Яман ҳукумати(Саудия қўлловидаги)
Ансоруллоҳ ҳаракати(Ҳусийлар, Эрон қўлловидаги)
Арабистон яримороли ал-Қоида ташкилоти
ИШИД
Тортишувли ҳудудлар

1990-йил 22-майдан Яман ҳудудидаги икки давлат бирлашганига қарамай, мазҳаблар ўртасидаги ва турли сиёсий баҳслар натижасида мамлакатда амалда бўлиниш кузатилмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 11:33


Бишкекда 1 ноябрь куни қирғиз милициясининг 100 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 03:10


Янги велосипед”.

Отамдан қолган велосипед бор. Риштонда миниб юрганимни кўпчилик кўргандир. Кўриниши унчалик эмас. Менимча, унақа рамалар ҳам ҳозир чиқарилмаса керак.

Эски велосипед менга теккач, уни аввал таъмирдан ўтказдим. Чархни янгилаш керак экан. Кейин ичи тўкилиб кетган экан, улар ҳам янгиланди. Орқа ғилдирагининг дискаси янгиланмади, холос, қолган қисмлари янгиланди. Списалари тўкилиб кетган эди, униям янгилаб, тортилди. Устини эса бўяганим ҳам йўқ. Эски ҳолатича турибди. Лекин манзилимга эсон-омон элтиб қўйяпти. Худога шукр.

Маҳалладаги таниш акамизга ҳам отасидан қолган велосипед насиб қилди. Лекин янгилаш йўқ. Устини бўядию, бу янги велосипед деб эълон қилди. "Янги велосипед!"

Акамиз эгарга ўтирадию, ҳаёлида бир зумда манзилига етиб оладигандек... "Ака, устини ялтиратганингиз билан ҳар педални босганингизда ғирчиллаб турса, устига йўлларимизни кўриб турибсиз, кимни алдаяпсиз?" дегандим, ўзимни сўкиб берди.

Энди мени сўкадиган одамни ака демайман. У жоҳил "отамдан мерос" деб занглаган запчастни авайлаб юроврсин. Мени кулдирадигани эса шунча замонавий запчастлар туриб алмаштирмаган у зиқна, велосипедини мақтаб юровради.

Нимаям дердим? Мен айтадиганимни айтдим. Сиз эса ўқидингиз. Агар гапингиз ўтса, эски запчастларни янгилаш кераклигини айтсангиз бўларди. Йўқми? Унда қўяверинг, сиз ҳам балога қолманг.

Уққанингиз учун раҳмат!

2020-йил, 13-март

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

02 Nov, 03:00


Қандайин яхши отаман а? Мазза!

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 12:24


Ҳаммасидан қутулмасак ҳам, анча енгиллармиз а?

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 11:57


Мамлакатда бюджет танқислиги кузатиляпти, солиқлару тўловлар, жарималар ошириляпти. Лекин вилоят ҳоким ўринбосарларида миллионлаб доллар сақланмоқда.

Энг қизиғи, шундай амалдорлар бизга ватанпарварликдан насиҳат қилишади.

Манба: Андижон вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамраевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда.

Манбага кўра, Ботиржон Ҳамраевнинг хонадонида ўтказилган тинтувлар пайти унинг уйидан 3 миллион доллар топилган.

У бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 11:22


АҚШ бутун Яқин Шарқни бомбардимон қилди. Улар бунинг учун 9 триллион доллар сарфладилар, аммо инсон қурбонларидан ташқари ҳеч нарсага эришилмади, – Доналд Трамп

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 10:48


"Human Rights Watch" ташкилоти Исроилни Ливандаги ҳарбий жиноятларда айблади

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти "Human Rights Watch" (HRW) Исроилни Ливанда ҳарбий жиноятлар содир этишда айблаган ҳисоботини эълон қилди.

HRW маълумотларига кўра, Исроил Ливандаги тинч аҳоли объектларига, жумладан Байрутдаги фуқаролик мудофаа маркази, тез ёрдам машинаси ва мамлакат жанубидаги шифохонага учта ҳужум уюштирган.

Ҳуқуқ фаолларининг айтишича, ҳужумлар натижасида 14 тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 158 тез ёрдам машинаси ва 55 касалхона зарар кўрган.

HRW Исроил ушбу объектлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланилгани ҳақида ҳеч қандай далил келтирмаганини таъкидламоқда, бу эса уларни халқаро ҳуқуқ ҳимоясидан четлатади.

HRW ўз ҳисоботида БМТни Ливан ва Исроилдаги воқеалар бўйича халқаро тергов ўтказишга чақирди, шунингдек, Исроил иттифоқчиларидан жиддий қоидабузарликларни содир этишда фойдаланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 09:17


Акмал Саидов энг узоқ муддат депутат бўлиш бўйича рекордини янгилади

27 йилдан буён депутатлик ўрнини эгаллаб келаётган Акмал Саидов яна сайланди.

У 1997 йилдан буён, яъни беш маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланиб келмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 07:49


Тошкентдаги МДХМИ филиалида Ўзбекистондаги Россия ОТМлари талабалари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко ҳамда Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири Алексей Чекунков иштирок этди, деб хабар беради Sputnik Uzbek мухбири.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 07:47


Навоийда қиймати $3,6 млрд бўлган 15 та йирик лойиҳа ишга тушади

Президент рамзий тугмани босиб, ушбу лойиҳаларни расман бошлаб берди.

Лойиҳалар қаторида Конимехда ёнувчи сланецларни қазиб олиш, Карманада 300 мегаватт қуёш электр станцияси, Навоийда техник газ ишлаб чиқариш ва Зарафшонда гранит тошларни қайта ишлаш каби йирик корхоналар бор.

Умумий қиймати $3,6 млрд бўлган бу лойиҳалар 7 мингдан ортиқ иш ўрни яратишни кўзда тутади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 07:45


Испанияда озиқ-овқат дўконлари сув тошқинидан сўнг бўшаб қолгани ҳақида суратлар тарқалмоқда

Гувоҳлар маълумотига кўра, айрим дўконларда фақат яримтайёр маҳсулотлар қолган, асосий муаммо эса — ичимлик суви танқислигида, деб хабар қилинмоқда.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда вазиятлар хизмати аҳолини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 07:43


Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида 2025-йилни Алишер Навоий йили деб эълон қилишни таклиф этди

Айни пайтда, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 07:29


🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Ғарб Россия босқини бошланишидан олдин президент Зеленский видео мурожаат ёзишини хоҳлаган — Украина собиқ ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба

"АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис президент Зеленскийга хорижий давлатда сургундаги ҳукумат тузишга тайёргарлик кўришни ва Украинани партизанлик урушига тайёрлаш учун ҳарбий ечимлар қидиришни маслаҳат берган", – дея қўшимча қилди Кулеба.

3 йил ўтиб айтасизларми эй? Ахир кампир уруш бошланмасидан бир ой олдин партизан уруши бўлиши ҳақида айтгандия! "Урушманглар, пиёлалар уришсин" деявериб чарчаганди бечара. Мана аҳвол, икки биродар халқ фитна қурбонига айланиб ўтирибди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 05:55


«Мигрантларнинг оила аъзолари Россия ҳудудига шунчаки келмаслиги керак» — Медведев

«Мигрантларнинг оила аъзолари Россия ҳудудига шунчаки келмаслиги керак». РФ Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Давлат миграция сиёсати йиғилишида шундай деди.

«Буни ҳаммага қаттиқ эслатиш керак. Мамлакатимиз ҳудудида бўлиб туриб ўқимаётган ва ишламаётган шахслар мамлакатимизни тарк этиши шарт», — деди у.

Медведев мигрантларнинг оилалари Россияга келиши махсус назорат остида бўлиши шартлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, Россияда этник анклавлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак, бу экстремизмга замин яратади. «Ким нима мақсадда келди, қаерда ишлаяпти ва яшаяпти, Россия жамиятига интеграциялашувга тайёрми — буни аниқ билишимиз лозим», — деди Медведев.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 05:52


Қирғизистонда Туркий давлатлар ташкилотининг 11-саммити бўлиб ўтади

6 ноябр куни Бишкекда ўтадиган саммитда туркий давлатлар етакчилари хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилади.

Учрашув давомида кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича қарорлар қабул қилиниб, саммит якунлари асосида декларация ва бир қатор расмий ҳужжатларга имзо чекилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 05:51


Павел Дуров Telegram’ни видеоплатформага айлантирмоқчи

Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб, “биринчи қадам қўйилгани”ни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввал фойдаланувчилар видеоларни тўлиқ юклаб, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаб олишга мажбур бўлишган.

Энди эса Telegram серверлари видеоларни турли сифатда сақлаб, оқимли узатиш учун оптималлаштиради.

Бу янгилик интернет тезлигига қараб видеонинг сифатини автоматик танлаш имконини беради.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 05:49


Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал чиқди

ИИБ маълумотига кўра, автобус йўлда Spark’ни сиқиб қўйгани сабабли ҳайдовчилар ўртасида тортишув келиб чиққан.

Жанжал давомида Spark ҳайдовчиси автобусдаги катта ёшли йўловчи ва ҳайдовчини ҳақорат қилган.

Ҳайдовчига нисбатан майда безорилик бўйича баённома тузилган, шундан сўнг у ўз хатоси учун йўловчилар ва автобус ҳайдовчисидан узр сўраган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 04:55


АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия Курск вилоятига 8 минг нафар шимолий кореялик ҳарбийларни жойлаштирганини маълум қилди

"Биз ҳозиргача бу қўшинларнинг Украина кучларига қарши жангларда иштирок этаётганини кўрмадик, лекин буни яқин кунларда амалга ошишини кутмоқдамиз", – деди Блинкен, Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Блинкен, шунингдек, КХДР ҳарбийлари ўқув жараёнидан ўтаётганини ва уларнинг" фронтдаги операцияларда фойдаланилиши" кутаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Володимир Зеленский ўқув лагеридаги Шимолий Корея қўшинлари сонини уч минг кишига баҳолаган. Украина президенти яқин орада уларнинг сони 12 мингга етишини ва яқин кунларда жангга киришишини айтди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 04:50


ЦАХАЛ: Биз “Ҳизбуллоҳ”нинг тахминан 70 фоиз дрон захираларини йўқ қилдик

Уруш бошланганидан бери “Ҳизбуллоҳ” Исроилга тахминан 1300 та дрон учирган, улардан 231 таси мамлакат ҳудудига келиб тушган. Бу 82% муваффақиятли мудофаани ташкил этади.

Сўнгги ойларда “Ҳизбуллоҳ”нинг дронларга масъул 127-қисм қўмондони йўқ қилинди. Бундан ташқари, “Ҳизбуллоҳ” уруш бошида мавжуд бўлган дронлар захираларининг тахминан 30 фоизини сақлаб қолган. Исроил кучлари томонидан “Ҳизбуллоҳ”нинг дронлар сақланадиган 54 та обмори, 24 та қанотли ракеталар майдони, 8 та йиғиш цехи ва 7 та омборга ҳужум қилинган.

Бироқ ЦАХАЛ “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳаво бўлинмаси аъзоларига ҳужум қилишга уринишларни амалга оширганича йўқ. Айни пайтда ушбу бўлинма аъзоларининг атиги 10 фоизи йўқ қилинган холос.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

01 Nov, 04:45


Politico: Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган маблағлардан тўғридан-тўғри фойдаланишга рухсат бериши мумкин

"Еврокомиссия Россиянинг санкциялар остидаги активлари сақланадиган Euroclear депозитарийсига ўзининг эҳтимолий йўқотишларини Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қоплашга рухсат бериш имкониятини ўрганмоқда", деб ёзади газета.

Нашр манбаларининг аниқлик киритишича, бу Украинага ажратилган 45 миллиард евро миқдоридаги кредитни тўлаш учун Россия активларидан тушган даромадлардан фойдаланиш схемасини мустаҳкамлаши мумкин бўлган фавқулодда чора сифатида кўрилмоқда.

Олдинроқ Euroclear депозитарийси Россия судларида санкцияларнинг қонунийлиги тўғрисида кўплаб даъволар кўриб чиқилаётганини қайд этган эди. Ушбу даъволар билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Euroclear Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромаднинг тахминан 10 фоизини захирага олмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 17:51


Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади

Расман метан газ нархи 5 500 сўм бўлади

«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси.

Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.

Каналга  уланиш👇👇👇


Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 17:29


Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси огоҳлантиради!

Жамоат жойларида совуқ қурол олиб юриш қонунан тақиқланади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 14:15


Президент "Янги Навоий" шаҳарчасининг қурилиш майдонида бўлиб, нуроний ва зиёлилар билан мулоқот қилди

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 13:45


Лукашенко Россия қўшинлари Киевга етиб борганини айтиб берди

2022 йилда Россия қўшинлари Беларусда бўлиб ўтган ҳарбий машқлардан сўнг, Жанубга бурилиб бир зумда Киевни ёнгинасига етиб келди. Ҳеч ким уларни тўхтатиб қолгани йўқ.

Украина генераллари ҳатто менга телефон қилиб, Путин билан боғланишни ва бирор йўл билан таслим бўлишни сўраган эди.

Кейин эса ҳамма, Рим Папасидан тортиб бутун Ғарб давлатлари, мени кўз ўнгимда, Россия президентига "тўхтанг, келишиб оламиз, уруш қилмаймиз" деб мурожаат қилди.

Россия яна бир марта ишонди ва қўшинларини олиб кетди. Кейин нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик, - деди Лукашенко.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 13:23


1 ноябрдан бошлаб, ойлик базавий лимит иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади

"Ҳудудгазтаъминот" хабарига кўра, ижтимоий норма 100 м³ дан 500 м³ га оширилади.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари учун ойлик газ меъёрлари қуйидагича белгиланган:

500 м³ гача — 1 м³ учун 650 сўм

501 м³ дан 2500 м³ гача — 1500 сўм

2501 м³ дан 5000 м³ гача — 1950 сўм

5001 м³ дан 10000 м³ гача — 2275 сўм

10001 м³ ва ундан юқори — 2600 сўм

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 13:16


Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган фарғоналик депутатлар:

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Валиев Мухаммад Шералиевич

Ибрагимова Мавлуда Кахрамоновна

Зохидов Зокиржон Тухтасинович

Шукуров Рахматилло Мирзатиллаевич

Тилаволдиев Нодир Хокимович

Юнусов Зиёдбек Алишерович

Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович

Табриклаймиз!!!

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 13:14


Правага имтихон топшириш нархи 2 баробар ошганини эшитган одамлар

АЙНИ ДАМДА ТОШКЕНТ ИМТИҲОН МАРКАЗИДАГИ ҲОЛАТ.

Айтишларича, Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун дастлабки ва қайта имтихонларга тўланадиган сумма 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача ошаётган экан

Тўлов суммаси қандай асосга кўра оширилаётгани тўғрисида расмий муносабатни кутиб қоламиз.

Каналга  уланиш👇👇👇


Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 10:38


Риштон туманида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Риштон кулолчилик мактабининг еттинчи авлод вакили Шарофиддин Юсупов уй-музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган “Арт резиденция” ҳунармандлар мажмуасида Қўқон ёғоч ўймакорлик мактаби олтинчи авлод вакили Мирзаюнус Умаровнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан “Санъатга бахшида умр ёхуд узилмаган шажара” номли кўргазма ўтказилди.

Батафсил: 👉 https://manewsagency.uz/site/news/915

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

31 Oct, 10:12


Риштон ММТБ мудирлигига қайтадан тест бўладиган бўлибди. Кутилган ҳолат. Чунки бу ҳақда олдин айтгандик. Кутилган кадр тестдан ўтмаса, тестдан ўтган бошқа номзодлар натижаси ҳам бекор қилинишини сезгандик. Коррупция таълимда энг кучлилигининг статистикаси ҳам чиққани бежизгамас.

Августда тестдан ўтганлар сентябрда суҳбатга бориши керак эди. Бир муддат онлайн хабар юборадиган платформа ишламади. Кеча эрталаб платформани ишлатишди ва Аргосни қайтадан очишди. Танланган одам тестдан ҳам ўтмагани учун қайтадан тест олиниши тестдан ўтганларнинг ҳуқуқини поймол қилиш ҳисобланади.

Содда қилиб айтганда, “билимларингга тупурдик, биз истаган одам мудир бўлади, чунки у билан яхши келиша оламиз, сизларнинг ақлларинг бизга керакмас” дегани бўлса керак бу.

Ҳоким ҳам, бошқарма бошлиғи ҳам бу масаладан хабардор, лекин ҳозирча аниқ бир изоҳ берганича йўқ. Тестдан ўтган, бироқ суҳбатга чақиртирилмаган номзодлар "нега бир киши ўтолмаса, қайтадан ўтказилиши керак?" деган саволни беришмоқда?

Коррупцияга ботаётган Риштон таълимини эса назорат қилишнинг имкони ҳам йўқ. Сув бошидан лойқамикин дейманда.

Сиз таълим дейсиз, бироқ таълимдаги раҳбарият ёғли жойни ўз фикрига эга ақлли кимсага ўзича бериб қўйгиси келмайди. Нима қипти тестдан ва суҳбатдан ўтган бўлса, у шунчаки хўжакўрсинга холос!

Омон бўлсинлар, “жаноб 420”лар!

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 17:37


Россия ҳарбийлари Кураховодаги Украина Қуролли Кучлари бригадасининг вақтинчалик базасини йўқ қилди

Кадрларда авиация зарбаси натижасида шахсий таркиб, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилингани кўрсатилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 17:34


Россия Тожикистонга ноқонуний юрган 120 минг кишининг рўйхатини берди

Ушбу Тожикистон фуқаролари қисқа вақт ичида ўз ихтиёри билан Россияни тарк этиши керак. Агар полиция текшируви вақтида бу ҳолат аниқланса, улар суд орқали мажбурий чиқариб юборилади. Бунда уларга жарима қўлланилади ва улар Хорижликларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилади.

Россияда қолишга қонуний асоси бор, лекин ушбу рўйхатга хатолик билан тушиб қолганлар ўзларининг ҳуқуқий мақомини тўғрилаш учун Россия ИИВ “Паспорт-виза хизмати” (ПВС) ёки миграция марказларига мурожаат қилиши керак.

2025 йилнинг феврал ойидан бошлаб Россияда ноқонуний юрган хорижликларга “режим высилки” тартиби қўлланила бошлайди. Бунда полиция ноқонуний мигрантларни суд қарорисиз 48 соат ичида мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:54


Путин БРИКС меҳмонларини қандай кутиб олди

Қозонда 22-24 октябрь куни бўлиб ўтган БРИКСнинг XVI саммитига 36 давлат вакиллари, 6та халқаро ташкилот раҳбарияти ташриф буюрди. Россия президенти барча давлат раҳбарлари билан шахсий учрашувлар ўтказди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:48


Яшаш нархи индекси: Энг қиммат ва арзон давлатлар

Энг қиммат 10 давлат:

1. Швейцария 🇨🇭 – 123.35, Озиқ-овқат нархи: $20 (кунлик), Турар жой: $3,000 (ойлик)
2. Норвегия 🇳🇴 – 100.90, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,800
3. Ирландия 🇮🇪 – 94.50, Озиқ-овқат нархи: $14, Турар жой: $2,600
4. Исландия 🇮🇸 – 94.00, Озиқ-овқат нархи: $16, Турар жой: $2,700
5. Сингапур 🇸🇬 – 91.40, Озиқ-овқат нархи: $12, Турар жой: $3,200
6. Дания 🇩🇰 – 88.20, Озиқ-овқат нархи: $13, Турар жой: $2,800
7. Люксембург 🇱🇺 – 86.10, Озиқ-овқат нархи: $14, Турар жой: $2,500
8. Израиль 🇮🇱 – 85.80, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,600
9. Гонконг 🇭🇰 – 82.90, Озиқ-овқат нархи: $15, Турар жой: $2,900
10. Австралия 🇦🇺 – 82.20, Озиқ-овқат нархи: $13, Турар жой: $2,500

Энг арзон 10 давлат:

1. Покистон 🇵🇰 – 18.50, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $150
2. Афғонистон 🇦🇫 – 19.20, Озиқ-овқат нархи: $4, Турар жой: $100
3. Ҳиндистон 🇮🇳 – 21.90, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $200
4. Сурия 🇸🇾 – 22.50, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $80
5. Тунис 🇹🇳 – 24.10, Озиқ-овқат нархи: $7, Турар жой: $250
6. Вьетнам 🇻🇳 – 24.80, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $200
7. Миср 🇪🇬 – 26.50, Озиқ-овқат нархи: $7, Турар жой: $220
8. Ўзбекистон 🇺🇿 – 27.30, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $200
9. Непал 🇳🇵 – 28.10, Озиқ-овқат нархи: $5, Турар жой: $150
10. Нигерия 🇳🇬 – 29.20, Озиқ-овқат нархи: $6, Турар жой: $180

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:45


Қирғизистонда сомда онлайн пул ўтказмаларида комиссия ундириш тақиқланади

Қарор жорий йил 25 ноябрдан кучга киради ва 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:42


Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида меҳнат фаолияти бўйича ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади

Ҳужжат икки давлат ҳудудида вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ва озарбайжонлик фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:39


Ўзбекистоннинг Словениядаги биринчи элчиси тайинланди

Ойбек Шахавдинов кеча Словения Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги дипломатик протокол бошқармаси бошлиғи Наташа Прахга ишонч ёрлиқларининг нусхасини топширди.

Ойбек Шаховдинов олдинроқ Ўзбекистоннинг Венгрия ва Хорватиядаги биринчи элчиси этиб ҳам тайинланганди. Қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:37


Тошкентда “Ўзбекистон ташқи сиёсати: тинчлик йўлида очиқлик ва фаровонлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Алоев ва бошқа сиёсатчилар иштирок этмоқда.

Улар замонавий дунёда республика ташқи сиёсатининг тамойиллари ва стратегик устувор йўналишларини муҳокама қиляпти.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:32


Ўзбекистон ва Танзания ўртасида ҳафтасига 21 та парвоз йўлга қўйилади

Бу фақат йўловчиларни ташиш учун. Юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишга келишиб олинди.

Танзания ўзининг Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ва Килиманжаро тоғлари билан туристлар эътиборини тортиб келади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 13:30


Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари учун сайлов участкалари интерактив харитаси яратилди

Бу уларга энг яқин участка қаерда эканини билиш ва мақбул йўналиш танлаш имконини беради, деб ёзади “Дунё”.

Эслатиб ўтамиз, 40 давлатда 57 та сайлов участкаси ташкил этилган. Ўзбекистон парламентига сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 12:31


Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғига биноан, Элёр Олтиев Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 07:31


Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чим қишлоғида ҳар жума куни Чим мол бозорида шу ҳолат кузатилади дейишди бизни кузатиб борувчи ҳамюртимиз.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 06:25


Курскка КХДРдан биринчи ҳарбий хизматчилар етиб келдиУкраина разведкаси

КХДРдан аввалроқ Россия полигонларида тайёргарликдан ўтган биринчи ҳарбий қисмлар Курск вилоятига етиб келди. Бу ҳақда кеча, 24 октябрь куни Украина Бош разведка бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бир кун аввал жанговар зонада КХДР аскарини кўришган. Уларнинг машғулотлари Россия шарқида жойлашган бешта ҳарбий полигонда бўлиб ўтган. Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва учта генерал Россияга ўтказилган. Уларни тайёрлаш ва мослаштириш учун Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Эвкуров масъул этиб тайинланган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 06:22


Кореянинг Пусан шаҳридаги АҚШ армиясининг таъминот омборида кучли ёнғин содир бўлди

Ҳарбий объектдаги ёнғинга қурилиш ишлари сабаб бўлган бўлиши мумкин, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

25 Oct, 03:56


Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Анқарадаги терактдан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

Консуллик фуқароларни жамоат жойлари ва транспортларида хушёр бўлиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишни сўрамоқда.

Шунингдек, Туркиядан кетиш арафасидаги фуқароларга аэропортларга учиш учун қайддан ўтиш вақтидан камида 1 соат олдин бориш тавсия этилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 16:01


Уч кун сабр энди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:40


Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:40


Ўқитувчиларнинг даражасини кўтариш ҳақида.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:40


Белгиланмаган жойда балиқ овлаганлар 250 млнгача жаримага тортилишади ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:40


Ўзбекистон томонидан 2014 йилда қидирувга берилган 73 ёшли Хадича Жафарова Туркияда қўлга олиниб Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

У 2011−2013 йилларда Самарқанднинг банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган, хусусан "Шердор" кредит уюшмаси кенгаши раиси, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси раиси бўлган. Х.Жафарова жиноий уюшма ташкил этишда, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштиришда, фирибгарликда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:37


🇰🇿 🇹🇷 🛩 Қозоғистон Туркиянинг ҳужумчи дронларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқчи

Истанбулдаги SAHA EXPO-2024 мудофаа кўргазмасида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбари Жақсилиқов ва Baykar Defence бош директори Байрактар ўртасида бу борада музокаралар бўлиб ўтди.

Туркия билан келишувга эришилса, Қозоғистон ANKA дрони ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган биринчи давлат бўлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:37


Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

“Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ўзагроинспекцияга қўшимча вазифалар ҳам юкланди:

◾️импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида ГМО мавжудлигини аниқлаш;
◾️соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва бошқалар.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:37


🇺🇿🤝🇻🇳Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Вьетнам бош вазири билан учрашди

Учрашувда нефть-кимё, электротехника, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, визасиз режимни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар мулоқотларни тизимли йўлга қўйиш ва келгуси йил бошида Ханойда қўшма комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмаси ўтказишга келишиб олдилар.

Бош вазир Фам Минь Тинь Ўзбекистон Президентини Вьетнамга расмий ташриф билан таклиф этди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 14:37


⚖️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди

17 октябрда имзоланган 162-сонли Президент Фармонига мувофиқ:

🔸Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

🔸Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

🔸Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

🔸2025 йил 1 январдан Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш рухсат берилади. Текширув натижалари “Xorijda ish” электрон дастурига 5 кун ичида жойлаштирилиши керак.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 11:26


Нақд пулга эҳтиёж камайиб боряпти

Аввалари одамлар орасида нақд пулга эҳтиёж жуда катта эди, ҳаттоки банкоматларда пулни нақд қилиш учун узундан-узун навбатлар бўларди.

Бироқ энди вазият ўзгаряпти ва буни рақамларда ҳам кўриш мумкин. 2024 йилнинг 9 ойида банк карталарига жами 740 трлн сўм пул маблағлари келиб тушган. Шу пулларнинг 22,6 фоизи нақд пулга айлантирилган.

Таққослаш учун аввалги йилларнинг мос даврида бу кўрсаткич қуйидагича эди:

▫️2023 йил — 24,4 фоиз;
▫️2022 йил — 27,4 фоиз;
▫️2021 йил — 32,9 фоиз:
▫️2020 йил — 35 фоиз.

Йиллар ўтган сари одамлар пуллларини камроқ нақдлаштиряпти ва бу тенденция ҳали яна давом этади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 10:02


Янги дунё тартиби шаклланмоқда

- БРИКС+ мамлакатлари харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ 63,2 триллион долларни ташкил этиб, 52,3 триллион доллар билан G7 давлатларини аллақачон ортда қолдирди.

- БРИКС+ альянси 10 та давлатдан иборат бўла бошлади ва 2024 йилда Россия иттифоққа раислик қилмоқда.

- Ҳозирги БРИКС+ аъзолари:

🇧🇷 Бразилия
🇷🇺 Россия
🇮🇳 Ҳиндистон
🇨🇳 Хитой
🇿🇦 Жанубий Африка
🇪🇬 Миср
🇪🇹 Эфиопия
🇮🇷 Эрон
🇸🇦 Саудия Арабистони
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари

- БРИКС+ давлатларининг умумий майдони 45 756 242 км² ни ташкил этади ва умумий аҳоли сони тахминан 3,64 миллиард кишини ташкил этади, бу ер юзининг қарийб 31 фоизини ва дунё аҳолисининг тахминан 45 фоизини ташкил қилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

24 Oct, 10:00


Шавкат Мирзиёев иштирок этаётган Қозондаги BRICS+ саммити мажлисидан фотолавҳа

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 16:22


Путин ва Си Цзинпин учрашди

Қозондаги БРИКС саммити олдидан Владимир Путин Хитой раиси Си Цзинпин билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашув бир соат давом этди.

🇷🇺 Путиннинг асосий баёнотлари:
▪️Россия-Хитой ҳамкорлиги — жаҳон миқёсида барқарорлаштирувчи омилдир.
▪️Россия ва Хитой муносабатлари — давлатлар орасида энг яхши ҳамкорлик намунасидир.
▪️Россия ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлиги “тенг ҳуқуқли, ўзаро фойдали ва мутлақо вақтинчалик эҳтиёж туфайли эмас.

🇨🇳 Си Цзинпин:
▪️БРИКСнинг мақсади - тенг ва тартибли кўп қутбли дунёни яратишга кўмаклашиш;
▪️Халқаро нотинчлик Россия билан дўстона муносабатлар дахлсизлигига ишончимни сўндира олмайди.
▪️Россия ва Хитой муносабатлари икки давлат раҳбарларининг шахсий назорати остида.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 16:14


Математиклар тарих билан шуғулланишмасин, илтимос.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:23


3 йил олдин ҳам шамол бўлганди ва чироқ ўчганди.

Тарих, қачонки ундан дарс олмасак, такрорланаверади. Биз дарс олмаймиз ва ҳар сафар бир хил чуқурга тушаверамиз.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:05


Путин БРИКС банки раиси билан музокараларни бошлади.

Путин Янги тараққиёт банки раҳбари Дилма Руссефф билан учрашувда: “Миллий валюталарда тўловларнинг кўпайиши БРИКСга аъзо мамлакатларнинг молиявий мустақиллигини ошириш, геосиёсий хатарларни минималлаштириш ва иқтисодиётни сиёсатдан эркин ривожлантириш имконини беради”.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:05


Си Цзиньпин Қозондаги БРИКС саммитига келди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:05


Буюк Британия Украинага 2,9 миллиард доллар кредит беради, - Британия ҳукумати матбуот хизмати

Маълум қилинишича, кредит Россия Федерациясининг музлатилган активларини қайта инвестициялашдан олинган даромадлар ҳисобига тўланади. Украина бу маблағларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия ва бошқа турдаги техника ва қуролларни сотиб олиш ва ривожлантириш учун ишлата олади.

Шунингдек, АҚШ Украинага 400 млн долларлик ҳарбий ёрдам беради. Пентагон раҳбари Киевга ташрифи чоғида Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди. У ўқ-дорилар, зирҳли машиналар ва бошқа қуролларни ўз ичига олади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:05


Нарендра Моди Қозондаги БРИКС саммитига келди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 13:05


БРИКС саммитида иштирок этадиган давлат рахбарлари.

Қозондаги БРИКС саммитида иштирок этаёган етакчилар рўйхати:

▪️Россия ва постсовет ҳудуди гуруҳи: Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон (6)

▪️Шарқий Осиё гуруҳи: Хитой, Мўғулистон, Лаос, Малайзия (4)

▪️Яқин Шарқ ва Мағриб гуруҳи: Миср, Эрон, БАА, Туркия, Фаластин (5)

▪️Африка гуруҳи: Жанубий Африка, Конго, Эфиопия (3)

▪️Лотин Америкаси – Боливия (1), Жанубий Осиё – Ҳиндистон (1),

▪️Европа – Серб Республикаси (1)

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 12:06


Тошкентдаги меҳмонхонадан россиялик сайёҳларнинг жасади топилди

Тошкентга дам олишга келган россиялик Лента.ру журналисти ва унинг шериги жасади Karaman Palace меҳмонхонасидан топилган. Катта эҳтимол билан улар бадбуй газ ҳидидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа содир бўлишидан олдин меҳмонхонадаги бассейн тозаланган. Тозалаш давомида чиққан бадбуй газ хонага вентиляцион тизим орқали кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 12:05


Сайлов-2024

Фарғоналик ёшлар келажак учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 12:04


Сайлов-2024

Фарғоналиклар муносиб ҳаёт учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 12:01


Сайлов-2024

Фарғоналик тадбиркорлар сайловда фаол иштирок этадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 12:00


Сайлов-2024

Фарғоналиклар инсон қадри учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 11:58


Сайлов-2024

Фарғоналиклар маънавият ривожи учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 10:15


Қозондаги БРИКС саммити дунё кўп қутбли эканлигини тасдиқлайди - Татаристон раҳбари

Тадбир дунёнинг етакчи лидерларини бирлаштирди, деди Миннихонов журналистларга.

Саммитга Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон ва Эфиопия раҳбарлари етиб борган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 08:26


Ўзбекистонлик тадбиркорлар Россиянинг Ozon савдо платформасидан фойдаланиш бўйича ўқитилади

Савдо-саноат палатаси ва компания вакиллари шу масалани муҳокама қилди.

Шунингдек, логистикани оптималлаштириш, маҳсулотларни илгари суриш ва халқаро ҳамкорлар билан ишлаш бўйича семинарлар ўтказилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 05:52


Путин Донбасс ва бошқа ҳудудларда олға силжишда давом этар экан, музокаралар столига ўтирмоқчи эмас — El Pais

Мақолада айтилишича, агар Украина Ғарбдан кўпроқ ёрдам олмаса, у нафақат Россия ҳужумини тўхтата олмайди, балки тинчлик музокараларида ҳам қатнаша олмайди.

Путин Доналд Трамп келаси ойда бўлиб ўтадиган АҚШ сайловларида ғалаба қозонишини кутмоқда, чунки у бу Украина учун вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштиришига ишонади. Сабаби Трамп Зеленскийни қўллаб-қувватлашни камайтиришга ваъда бермоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

22 Oct, 05:27


Наманган ва Сирдарёда қарийб 3,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Хусусан, Наманганнинг Учқўрғон туманида иссиқхона газга ўзбошимчалик билан уланиб, 3,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида газ ҳисоблагичи тамғаси узилиб, 223,3 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилган.

Ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 12:56


Молдова президент сайловида ҳеч ким ғалаба қозонмади

Кеча Молдовада бўлиб ўтган президент сайловида номзодлардан ҳеч бири 50%дан ортиқ овоз тўплай олмади.

Амалдаги президент Майя Санду 42%, собиқ прокурор Аленксандр Стояногло 26 %, Ренато Усатий 13,72% овоз тўплай олган.

Молдова Марказий сайлов комиссияси, республика қонунчилигига мувофиқ, 3 ноябрь куни сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтишини эълон қилди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 12:40


Ўзбек ташувчиларидан Афғонистонда ундириладиган йиғим ва тўловлар камайтирилди

Музокаралар натижасида ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар 6 500 афғонига (тахминан $99) камайтирилди.

Жумладан, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 000 афғони (тахминан $182) ундирилган бўлса, 28 сентябрдан 7 000 афғони (тахминан $106) этиб белгиланди.

Афғонистонга юк автотранспорт воситасини кириши учун ундириладиган 5 000 афғони (тахминан $76) эса 3 500 афғони (тахминан $53) этиб белгилади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 12:40


Эрон президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан сешанба куни БРИКСнинг 16-саммитида иштирок этиш учун Қозонга (Россия) боради.

Путин BRICS саммитига келадиган деярли барча етакчилар билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 12:38


Австралиялик сенатор қирол Чарлз III ни ўғриликда айблади

Британия қироли Канберрадаги Парламент уйига ташрифи чоғида Австралиялик сенатор Лидиа Торпе уни қирол деб ҳисобламаслигини таъкидлаб, мамлакатдан ўғирлаган нарсаларини қайтаришини талаб қилди. “Сиз менинг қиролим эмассиз. Бизга ерларимизни қайтаринг. Сиз биздан ўғирлаган нарсани қайтаринг. Сиз бизнинг еримизни йўқ қилдингиз. Биз келишувни хоҳлаймиз", деган у.

Британия монархиясини тарихий адолатсизликлар учун айблаган сенатор хавфсизлик хизмати томонидан олиб чиқиб кетилган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 11:31


Сайлов-2024

Фарғона аҳли ёрқин келажак учун овоз беради!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 11:30


Сайлов-2024

Фарғоналик ёшлар келажак учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 11:28


Сайлов-2024

Фарғоналиклар муносиб ҳаёт учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 11:26


Сайлов-2024

Фарғоналиклар инсон қадри учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 11:25


Сайлов-2024

Фарғоналиклар маънавият ривожи учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 09:04


Дональд Трамп сайловолди кампанияси доирасида Пенсильваниядаги McDonald's да ишлади

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 09:00


Сайлов-2024

Фарғоналиклар соғлом ҳаёт учун овоз берадилар!


Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 08:56


27 октябрь. Сайловда иштирок этинг!

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 07:07


#Yangi_Ozbekiston_taraqqiyoti_uchun_ovoz_beraylik

#Saylov_2024
#Saylov_Farg'ona

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 06:57


“Ая Ҳачча суҳбатлари” номли китоб чиқарсаммикин а?

Айрим дўстлар китоб чиқариш керак дейишганига ўйланиб қолдим.

Ҳар бир суҳбатни 2-3 бет бўлиши ҳисобга олсак, 300 бетли китоб бўлиб қолибди.

Мени ҳақорат қилган жойларини таҳрирлаб ташлашни ўйлаб турибман.

Ая Ҳачча суҳбатларини ўқийдиганлар бўлса, нима маслаҳат беришаркин деб ушбуни ёздим.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

21 Oct, 06:21


ОНА ТИЛИМ

То тирикман, яшарман мудом,
Она тилим, сенсан ҳамроҳим.
Агар, сендан этсалар жудо.
Кўкни қамрар оҳу фарёдим.

Сени тўла кашф этмоқ мушкул,
Етиб бўлмас кўксан, билурман.
Сен томонга талпинсам буткул,
Навоийдан парвоз тиларман.

Алла ила сингдинг руҳимга,
Сен борсанки, жўшадир қоним.
Энди мангу ҳамроҳсан менга,
Ўлмайдурман, чиқса ҳам жоним!

Асадуллоҳ СОЛИҲ

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 10:34


Қўшма Штатлар Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойда ҳисобига қайтариладиган G7 кредити доирасида Украинага 20 миллиард долларгача пул ўтказишга тайёр.

Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 10:16


Жанубий Корея разведкаси Украинага ракеталар учирилганини кузатган шахснинг КХДРлик муҳандис эканини аниқлади

Хабарда айтилишича, Жанубий Корея Миллий разведка хизмати юзни таниш дастуридан фойдаланиб, ўтган йилнинг август ойида КХДР етакчиси Ким Чен Инга ҳамроҳлик қилаётган делегация ва қурол-яроғ заводларидан бирида бўлиб ўтган текширув чоғида КХДРда олингани айтилаётган суратни таҳлил қилган.

Юзни таниш дастури ДХРда олинган фотосуратдаги одамнинг ташқи кўриниши Ким билан ўтган йили ракета учириш заводига ҳамроҳлик қилган муҳандисники билан 80% мос келишини аниқлаган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 10:09


Украина ва Финляндия зарбалардан яшириниш бошпаналари тизимини ишлаб чиқиш учун коалиция туздилар

"Хелсинкида жами 900 минг кишига мўлжалланган 5500 га яқин бошпана мавжуд, яъни нафақат аҳоли, балки шаҳар меҳмонлари учун ҳам жой етарли.

Биз Украинада бошпана қуришда ушбу тажрибадан фойдаланишни мақсад қилганмиз. Финляндия билан биргаликда ҳамкорларимизни ҳам бундай лойиҳаларни амалга оширишга жалб қиламиз", — деди Украина бош вазири Шмигал.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 09:16


Индонезиянинг янги президенти Прабово Субианто расман ўз лавозимига киришди

Инаугурацияда Россия делегацияси ҳам иштирок этди. Делегацияга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилик қилди.

Индонезияда сайловлар жорий йил 14 февралда бўлиб ўтган.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 08:54


"Мен мамлакатимни жудаям севаман, шунинг учун уни танқид қиламан..."

Навбатдаги семинарлардан биридамиз. Иссиқкўлда. Семинар-тренинг тугаши олдидан "қандайдир саволларинг ёки таклифларинг бўлса, марҳамат" дейишди. Ҳамма ўз савол ёки таклифларини бера бошлади.

Мен ҳам қўл кўтардим ва русчада таталаб гапира бошладим. "Я люблю свою страну, по этому критикую...", деб гап бошладим.

"Менга ростдан ҳам жуда қизиқ, сиз халқаро ташкилотлар Марказий Осиёга қизиқасизлар, бу ерда инсон ҳуқуқларининг барча кўринишларига риоя этилишини истайсизлар. Лекин неча йиллардирки, қалбларимизга кириб келолмайсизлар. Наҳотки 35 млн ўзбек миллатли бир ҳудудга кириб келишда, рус тили таржимони топгансизлару, ўзбек тилли таржимон топишга имкониятларинг етмади? Агар ушбу дарслар, ушбу семинар-тренинглар ўзбек тилида бўлганида эди, аминманки, бу ердагилар сизларга мамлакатдаги муаммоларни етаридан ортиқ тушунтириб берар эдилар. Ва сизларнинг мукаммал тушунган бўлар эдилар.

Яна мен шунга аминманки, бу ердагилар озми-кўпми рус тилида фикрлай оладиганлар. Рус тилида мулоқот қила олмайдиган ҳуқуқбонлар мамлакатда қанча. Бугун мамлакат дунёга очилмоқда, балки кейинги тренинглар мамлакатимизда бўлар ва ўша пайтда русча-инглизча-русча таржимон эмас, ўзбекча-инглизча-ўзбекча таржимон ёллаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Раҳмат!"

Халқаро ташкилотлар вакилларининг айримлари Россияга ҳайрихоҳлигимизга таажжуб билдиришар экан, мен ҳам улар бизга русча гапирганларида айни таажжубни туяман.

Кофе-брек вақтида ушбу фикримни давом эттирар эканман, "модомики, сизлар бизни мустақил давлат, ўз йўлини ўзи белгилаши керак дер экансизлар, унда бизга ўз тилимизда гапиришни ўрганинглар. Қарийб 30 йилки мустақил бўлганимизни гапирасизлару, лекин бизга доим мустамлакалигимизни эслатувчи унсур - рус тилида муомала қиласизлар. Энди айтинглар, бизни Россияга яқинлаштираётганларга хизмат қилмаяпсизларми?" дедим.

Бу гапимдан суҳбатдошим ўйланиб қолди. Албатта, келгуси ишларимизда бу фикрни ўйлаб кўрамиз деди.

Эртага мамлакатимизнинг давлат тили - ўзбек тили байрами. Лекин юқоридаги суҳбат сентябр ойида бўлган эди. Мамлакат суверенлигини белгиловчи омиллардан бири - тил экан, балки давлат тилини мустаҳкамлаб олармиз? Мустаҳкамлашда эса бизга қизиқиш билдираётганлардан қандай талаб қилишни билсак, ичкаридагилардан ҳам шундай талаб қила олишимиз керак. Лекин уларни камситиш ёки ҳақорат қилиш эвазига эмас. Яъни бу мустаҳкамлаш, шовинистик руҳда эмас, балки бағрикенглик асосида шаклланса, қандай яхши! Тожик, рус, қирғиз, қозоқ каби тилларида сўзловчи этник гуруҳларнинг мамлакати ҳам Ўзбекистон эканлигидан келиб чиқиб, уларнинг миллий ҳуқуқлари ҳурмат қилган шаклда байрамни нишонлаймиз деган умиддаман.

Барчангизни мамлакатимизнинг давлат тили байрами билан табриклайман!

20-октябрь, 2019-йил

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 07:19


ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган 5 турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, қуйидагилар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, турли хасталиклар ривожланиш хавфини оширади:

◾️қайта ишланган гўшт маҳсулотлари;
◾️трансёғлар ва маргарин;
◾️қовурилган егуликлар;
◾️шакар ва унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар;
◾️консерваланган ва қадоқланган таомлар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 06:29


Bild: Агар Россия Болтиқбўйи мамлакатларига ҳужум қилса, ўн кун ичида Латвия ва Литванинг бир қисмини босиб олиши мумкин

Бу Американинг Center of New Generation Warfare (Янги авлод уруши маркази) томонидан ўтказилган эҳтимолий Россия ҳужуми сценарийси натижалари. Таҳлилда NATO'нинг собиқ генераллари Филип Бридлав ва Бен Ходжес иштирок этган.

Сценарийга кўра, ҳужум 2027 йилда содир бўлади. Таъкидланишича, энг ёмон ҳолат юз берган тақдирда жамоавий мудофаа бўйича келишувнинг 5-моддасидан келиб чиқиб NATO'нинг Болтиқбўйи мамлакатларига қуруқликдан ёрдам кўрсатиши учун ўн кунгача вақт керак бўлади.

Ҳужумни қайтаришда Литва ва Латвия қўшинларидан ташқари у ерда жойлашган немис қўшинлари ҳам иштирок этади.

Ушбу прогнозга кўра, Россия Латвияни босиб олади ва Литвага ҳужум қилади, Литва ва унинг иттифоқчилари чекинишга мажбур бўлади. NATO'нинг асосий кучлари етиб келгунига қадар мамлакат ҳудудининг бир қисми босиб олинади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 05:58


Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш 2024 йилнинг 9 ойида 23% га ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республикадан Россияга экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19% га, импорт эса 25,2% га ошган.

Мамлакатлар ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми $8,664 млрдга етди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

20 Oct, 05:13


Фарғонада Орландо ёниб кетди

Фарғона-Андижон йўлида Орландо ёнмоқда. Машина чўллик зонада ёнаётгани учун ўт ўчирувчилар тез етиб келмагани айтилди.

МАНБА: Vodiy24.uz расмий канали

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

19 Oct, 11:56


Жамшид Қўчқоров 60 ёшга тўлиши муносабати билан давлат мукофотига лойиқ кўрилди

Бугун Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 60 ёшга тўлди.

Шу ва кўп йиллик фаолияти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Ж.Қўчқоровни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан мукофотлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

19 Oct, 10:32


Аввалроқ, калтакланаётган қизни видеосини чиқарган эдик. Бухоронинг Ғиздувонида туғилган, ҳозирда эса Тошкентда яшаб келаётган қизнинг мурожаатини чиқармоқдамиз. Одинанинг ҳикоясини эшитиб кўринг, фикрларингизни маданий тарзда билдирасиз деган умиддамиз.

Видеони тўлиқ кўриш учун қуйидаги Ютуб каналимизга киришингизни сўраб қоламиз.

https://www.youtube.com/watch?v=JeSsJsLNrE8&t=8s

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

19 Oct, 09:34


Сурхондарёда 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун тумани бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбирда фуқаро 5 000 қоп (ҳар бири 20 кг) кўмирни тегишли ҳужжатларсиз сотишга келишган ва 100 млн сўм олишга уриниб, ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

MA-News

19 Oct, 09:28


CNN: Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар, аввал хабар қилинганидек, портлашдан эмас, бошига ўқ тегишидан вафот этган

Синварнинг жасадини экспертизадан ўтказган Чен Кугелнинг сўзларига кўра, ҲАМАС етакчисининг ўлимига айнан ўқ тегиши оқибатидаги бош мия жароҳати сабаб бўлган.

Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Синварнинг Ғазо секторидаги уйига танк ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилганди.

ҲАМАС вакилининг таъкидлашича, ташкилот ўз етакчиси йўқ қилинганига қарамай, илгари айтилган барча шартлар бажарилмагунча таслим бўлиш ва исроиллик гаровга олинганларни озодликка чиқариш ниятида эмас.

Аввалроқ Исроил бош вазири Нетаняҳу Синварнинг йўқ қилинишини Ғазодаги урушнинг “якунининг бошланиши” деб атаган, шунингдек, гурух аъзоларига қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилишни таклиф қилган эди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube