#стрессни олдини олиш
Жисмоний фаол бўлинг. Жисмоний фаоллик даврида инсон организмида ўзига хос табиий моддалар (эндофинлар, адреналин) ишлаб чиқилади.
- Аксарият ўзини хурмат қиладиган инсонлар асабийлашиш ўрнига ўзини бирор машғулот билан банд қилишга уринади, кир ювиш, ишдиш ювиш, уйларни тозалаш ёки ер ишлари билан машғул бўлиш. Зеро, жисмоний иш билан машғул бўлиш, тозаликни сақлашга интилиш одамни чалғитади.
💧Сув эса, тинчлантиради. Шунинг учун аёлларнинг аксарияти, кир ювганда бироз тинчланади.
Унутманг, сув бу тўрт унсурнинг бири. Сув тинчлантириш, поклаш, асаб тизимини турғунлаштиришга ёрдам беради.
💁♀ Кайфиятингиз доимо яхши бўлишига доимо харакат қилинг, юзингизда табассум сизни ва атрофингиздагиларни самимийлаштиради.
🤦♀Кўзгу қаршисида ўзингизни “қовоғи солиқ” қиёфасида кўринг – тасаввур қилдингизми?, ёқмади, тўғрими?
Энди эса, ўзингизга чиройли табассум хадя қилинг. Қалай? Чиройли, самимий одам рўпарангизда... Шундай экан, хохласангиз хам, хохламасангиз хам, табассум қилишга одатланинг. Ишонинг, шунда сиз кўплаб нохушликларни олдини олган бўласиз.
🌅 Кечиримли бўлинг, чунки ўз вақтида кечириш ва кечиримли бўла олиш ички хотиржамликни тиклайди. Хар кунингизни яхши кайфият билан бошланг.
🌄Ётишдан олдин эса, кунингиз қандай ўтганини сарҳисоб қилинг. Агар сизни биров ҳафа қилган бўлса, уни чин дилдан кечиринг.
Биламан, айтиш осон...
Лекин, сиз харакат қилиб кўринг...
Асабийлашиб, ички ўч олиш режаларини тузиб, тириш ва ажинларнинг сонини кўпайтиргандан кўра, ички хотиржамликни сақлаган маъқул. Шундай эмасми?
🍀 Хар куни куча – куйда табиатни хис этишга харакат қилинг, чиройли рангларни, сувнинг жилдираб оқишини, қушларнинг сайрашини, 🌺баҳорнинг нафислигини, 🌻ёзнинг жўшқинлигини, 🍂куздаги ранглар жилосини, ❄️қишнинг осойишта ва сокинлигини хис этинг. Хар бир кунингизга шукурона келтиринг!
- Ота-онангизни, фарзандларингизни, ўз яқинларингизнинг хам кўнглини олинг. Биргина қўнғироқ қилишингиз ёки байрам билан табриклаб SMS жўнатишингиз уларга завқ бағишлайди.
- Таркибида кальций (тухум, сут махсулотлари, бодом, малина, асал), калий (балиқ, қизил қалампир, картошка, карам, ошқовоқ, лимон), магний (мол гўшти, гречка, шоколад, какао, семечка, ёнғоқ) каби витаминлар мавжуд бўлган махсулотларни истъемол қилинг, бу озиқ-овқат махсулотлар сизнинг рухий холатингизни яхшилашга ва соғлигингизни мустахкамлашга мадад беради.
- Хар қандай таомнинг тотли бўлишига ички хотиржамлик ва руҳий осойишталик зарур. Шундай экан, дастурхон олдида яхши кайфият хукм суришига харакат қилинг. Зеро, ошқозон ичак фаолияти, хазм қилиш тизими руҳият билан чамбарчас боғлиқ.
Демак, сизнинг соғлиғингиз Сизнинг қўлингизда!
Telegram | Instagram