Аёллар нимага йиғлайдилар?
Бола онасидан сўради:
- Онажон, нимага йиғлаяпсиз?
Онаси жавоб берди:
- Чунки мен, аёлман.
- Мен буни тушунмайман, -
деди, бола.
Она уни бағрига босиб: Илоҳим, ҳеч ҳам тушунмагин, болам! - деди.
Сўнг у отасидан сўради:
- Онам нима учун сабабсиз йиғлаяптилар?
Отаси деди:
- Ҳамма аёллар сабабсиз йиғлайдилар.
Бола улғайди. 😔😔 Лекин, ҳамон аёлларнинг нимага
йиғлашларини тушунмасди.
Ниҳоят у донишманддан
сўради.
- Аёллар нима йиғлайдилар?
Ҳаким жавоб берди:
👉- Аллоҳ аёлларни яратганида,
уларга кучли елкаларни берди.
Унда улар бутун дунёнинг
ташвишини кўтарадилар.
🙌Ҳаловат беришлари учун иккита
юмшоқ, майин қўлларни берди.
🙏Фарзандларини дунёга келтиришлари, уларни улғайтириши, эркалигу инжиқликларини кўтариши, оиласининг дашномлари, унга муносабатларини, барча
қийинчиликларга сабр қилиши учун ички куч, матонат ато этди. У энг оғир ҳолатларга ҳам тоқат
қилиши мумкин! Фарзандига
нисбатан меҳр берди.
🌿🌿Болалари куни келиб унга
душман бўлиб қолишса ҳам,
аламларига сабаб бўлишса
ҳам, унинг муҳаббати уларга
нисбатан ўзгармайди, тугамайди.
😥😥😥Энг охирида унга кўз ёшларни берди. Юрак - бағри тўлиб кетганда аччиқ кўз ёшлари билан уларни тўкиб солади. Бу уларнинг
энг заиф нуқталаридир.
Аёл кўз ёшларини
ҳурмат қилинг!
Аёл... У она... 🥀🥀🥀
Оч қолсанг, ошхона;
Касал бўлсанг, шифохона;
Қувонсанг, байрам;
Ухласанг, вақтида уйғотувчи;
Йиғласанг, дардингга дармон;
Истасанг, мустаҳкам суянч;
Бағрикенг.
Унинг кўз ёшлари самовий.
Меҳнатлари текин.
Ҳиммати баланд. Жони арзон.
Кўчага чиқиб кетиб,
қайтганимизда, бизга ҳеч
нарса керак бўлмаса ҳам,
«Онам қанилар?» деймиз.
Она - ВАТАН. У ҳар қанча
бечора бўлсин, қадри беқиёс.
Моддий кўмак беролмайдиган заифа бўлса ҳам, кучли руҳий мадад.
Ундан йироққа кетамиз - да...
кетамиз- у тупроқларини
ўпиб, кўзимизга суриш учун
қайтиб келамиз!!! Соғинамиз!
🙏🙏🙏Аллоҳим, менинг ва
сизларнинг оналарингизни
энг олий жаннат «Фирдавс»га ҳисоб - китобсиз дохил қилсин!
🤲🤲🤲🤲
Ҳеч нимангиз бўлмаса ҳам,
орқангиздан дуо қилувчи
онангизнинг борлиги чексиз
«Алҳамдулиллаҳ»
дейишингиз учун кифоя.
https://t.me/MustafayevaShirinoy