Унда кўрик-танлов иштирокчиларининг таништирув, савол –жавоб, эркин мавзу шартлари бўйича конституция ва партиянинг ҳаётий дастури юзасидан билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.
Иштирокчиларнинг ҳар учала шарт бўйича билимларини Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Ш.Ғаниева, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори Э. Омонов, Фарғона туманлараро суди судьяси С. Маҳмудова, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси кадрлар бўлими катта инспектори Ж.Хамдамов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари О.Ўлмасовлар баҳолаб бордилар.
Ғолибларга партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.