⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ @xalqnazorati Channel on Telegram

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

@xalqnazorati


⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ (Uzbek)

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ канали - ушбу каналда Ўзбекистондаги созларни ва уларнинг маъносини тушунмоқчи болганлар учун яратилган. Бу каналда, Ўзбекистон тилидаги сўзларнинг ишлатилиш усуллари, қўлланувчиларнинг кўп тарафлигида пайдо бўлган саволлар ҳақидаги маълумотлар ва бошқа мазкур тилдаги маъноли сўзларни ўрганиш мавзуси оммавий ривожланишини қозониб боради. ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ канали - ушбу каналда Ўзбекистон халқининг мас’ул ахлокий манфаатларига эга тил органиши, ва уларнинг истиқболи қилиб бориши мавзуси тушуниб борилади. Ушбу каналга аъзо бўлиш олтин вақтини сарф қилишнинг самарали йўли бўлган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Feb, 15:08


Холмўмин Ёдгоровга савол!

Судьялар олий кенгаши 20 февраль куни соат 12.00. да матбуот анжумани ўтказишини эълон қилди.
Ушбу тадбирга борадиган ҳамкасблардан Кенгаш раиси Х.Ёдгоровга қуйидаги саволни беришни сўрайман.

1. Охирги 1-2 йил ичида бир қанча аёл судьялар Тошкентдан ҳудудларга ишга жўнатиб юборилган.
Бу ишга юборишлар қанчалик ихтиёрий бўлган?

2. Икки фарзанди ва турмуш ўртоғи 
Тошкентда бўлган, бу шаҳардан кўчиб кетишга оилавий шароити йўл қўймайдиган ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Бердимуратова Зульфиянинг ўрнига Қорақалпоғистон Республикасига бориб ишлаб берадиган эркак нима учун топилмаган?

3. Ҳар ой фарзандлари олдига қатнайвериб қийналиб кетган судья З.Бердимуратова оиласи бағрига қачон қайтарилади?

4. Ўзбекистондаги 1631 нафар судьянинг бор-йўғи 14 фоизи аёллар эканлиги, Тошкент шаҳридаги туман судлари (жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий) раисларидан икки нафаригина хотин-қиз эканлиги билан уларга нисбатан бундай муносабат ўртасида боғлиқлик борми?

P.S. Тошкентдан ҳудудларга “ихтиёрий” равишда ишга юборилган судьялар рўйхатида хотин-қизлар кам эмас.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Feb, 11:00


Ижтимоий давлатда парклар дом қуришга сотилмайди

Чунки парклар айнан ижтимоий неъматдир ва доимий равишда ижтимоий неъмат яратади. Камбағаллар, ўртаҳоллар, ўрта синф учун.

Анҳор Локомотив парки бир неча йилдан буён Давактив назоратида. Бирон бир объект ёки актив Давактивга ўтказилганми, демак мақсад уни сотиш, кўп ҳолатларда Давактивга ўтганидаёқ эгаси кимлиги маълум бўлади (гарчи хусусийлаштириш оталари "хусусийлаштирилмайди" дея қасам ичсаларда). Бошқача айтганда, паркнинг "жанозасини ўқиб бўлишган" (аукционга ҳам чиқарилган, лекин бу нарх оғиз солганларга "қимматлик қилиб" текинга қўлга киритиш йўлидан юришган кўринади).

Биз ўзимиз учун ўзимиз аниқлик киритиб олишимиз керак.

Биринчидан, ростданам Ижтимоий давлатмизми ё йўқми? Агар ростанам шундай бўлса, парклар сотилмаслиги керак. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи 3 ой аввал Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилишни маъқуллаганди. Энди бирдан эсдан чиқдими?
Анҳор Локомотив Давактивдан қайтариб олиниб, айтайлик, халққа, шаҳар ҳокимиятига қайтарилиши зарур.

Иккинчидан, кўп қаватли турар жой мажмуалари, бизнес маркази ва апарт-меҳмонхона қуриш истагидагилар бўлса, марҳамат, Янги Тошкент сизларни кутмоқда. Очиқ майдонда кўрсатинглар ўзларингни! Боринглар, истаганча қуринглар. Тошкентни тинч қўйинглар, барака топгурлар. Оёқ қўйгани, юргани, нафас олгани жой қолмади. Тошкентда янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши айтилганига 2 йилдан ошди.

Учинчидан, катта пулдорлар ва ваколат эгаларининг сиам эгизакларидек чатишиб кетгани ижтимоий мувозанатни издан чиқаришини кутиб ўтирмасдан, аниқ ва мақсадли ҳаракатларга ўтилиши зарур. Улар бир-бирини суғоришда, боқишда давом этишаверса, жамиятда инклюзивлик йўқолади. Камбағаллар, ўртаҳоллар ва ўрта синф кўз ўнгида легитимлик заифлашади. Легитимлик ортидан ишонч мўртлашади, ижтимоий кайфият ёмонлашади. Шундай экан, бу сиам эгизаклари ажратилиши керак. Ваколат эгаларидан барча йирик бизнес тўдалар баб баравар узоқлаштирилиши ва қоидалар бирхиллаштирилиши, ҳокимият ва бизнес ўртасидаги узаро муносабатлар тўлиқ шаффофлаштирилиши зарур.

Отабек Бакиров

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Feb, 03:41


Заказ экан деб ҳаёлга келган гапни ёзиш — ҳамма жойда ҳам номақбул иш саналади

Ёзайми-йўқми деб, кўп ўйладим. Лекин ичимда қолиб кетмасин дея ёзишга жазм қилдим.

Кузатаётган бўлсангиз, ҳукумат раҳбари А.Ариповга нисбатан ахборот хуружи бошланди. Бу ҳужумлар ортида маълум гуруҳ ва шахслар тургани кундек равшан. Мақсад шунчаки қандай йўл билан бўлса-да обрўсизлантириш, бу хуружлар нафақат унинг шахсини ерга уриш, балки давлат ва ҳукуматга қарши қаратилган.

Шуни айтиш мумкинки, интернетда у ҳақида тарқатилган «мусор» негативларни бирортаси ҳақиқатга тўғри келмайди.

Абдулла Нигматович танқидларга тоқатли бўлган саноқли ўзбек амалдорларидан бири. Шу пайтга қадар бирорта фаол уни танқид қилгани учун босимга учрамаган. Қўлида шунча ричаг ва ресурслар бўлишига қарамай бундан фойдаланмаган. Мулоқотга очиқ. Ўзини ҳукуматнинг энг ашаддий танқидчиси санайдиган бир нечта блогерларни шахсан қабул қилган, уларнинг таклиф ва шикоятларини тинглаган. Буни ўша фаоллар бирор жойда очиқламаган бўлишса-да, аммо шу постни ўқиб гап ўзлари ҳақида эканлигини билишади.

Очиқлиқ тарафдори

Рости, авваллари Ариповни очиқлик душмани деб билардим. Яқинда у бир вақтлар фойдаланган фейсбук аккаунтини топиб олдим. Йиғилишларни шахсан ўзи “прямой эфир” қилган экан. Бу шунчаки шахсий амалиёт, шу билан бирга, у Давлат раҳбарининг очиқлик сиёсатини асосий ижрочиси ҳисобланади. Бугун давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари билан боғлиқ, давлат харидларига оид ҳар қандай маълумотларни очиқ манбалардан топиш имкони яратилган. Давлат хизматлари онлайн платфораларга кўчирилиб, оддий битта «справка» олиш учун пора бериш каби амалиётлар батамом йўқ қилинишига эришилган.

Камтарлик

Абдулла акани яқиндан таниганлардан тортиб у билан бир марта мулоқот қилганлар тасдиқлаши мумкин: ёшу-қарига, танишу-бегона билан гаплашганда қўли кўксидан тушмайди. Расмиятчиликдан чиқиб жайдари мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилади.

Хулоса қилиб айтганда нафақат Давлат ва Ҳукумат раҳбарларини, балки энг қуйи поғонадаги давлат хизматчисини фақат асосли танқид қилиш лозим. Бу нотўғри маълумот дейилса, «а энди ёзвордикда, нима бўлса ҳам» дейилишдан тийилиш керак.

Заказ экан деб ҳаёлга келган гапни ёзиш — ўша Европада ҳам номақбул иш саналади.

Бор гап шу...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 19:19


Сиз шундай ёзма розилик берганмисиз?

Ойлик иш ҳақингиздан касаба уюшма қўмитасига 1 фоиз ундирилиши учун ёзма розилигингиз бўлиши шарт.

Бу қонун билан мустаҳкамланган!

https://www.facebook.com/share/p/1Kzzduofg9/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 18:35


💼Тошкент тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи 1000 доллар пора олгани учун 4,5 йилга қамалди.

Биринчи инстанция судлари ЖК 210-моддаси 1-қисмидаги ҳаракатни 2-қисм билан нотўғри малакалаб хатога кўп йўл қўймоқда, дейилмоқда.

Бу ҳолатда ҳам шундай бўлгани учун юқори инстанция суди қайта малакалаб, 1-қисмга ўтказган.

@generalissimo_marshal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 18:27


Айтишларича, ушбу шифокор шифохонада 19 ёшли йигитнинг ҳаётини сақлаб қола олмагани учун орқага ўтиб йиғламоқда

Барча шифокорларга ана шундай "виждон" тилайман.

Албатта, аввало барчамизнинг умримизни Аллоҳнинг ўзи белгилайди.

Интернетдан олинди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 15:07


Бухоро шаҳар Кўксарой МФЙдан янги кўп қаватли уйлардан бир йил олдин олгандик:

- ҳали подъездлари тайёр эмас;
- лифт ўрнатилмаган;
- ички йулакчалар абгор аҳволда;
- ахлат ташлаш учун жойлар мавжуд эмас;
- болалар майдончаси номигагина қилинган.

‼️Фойдаланишга топширилганига анча булган бўлишига қарамай, ҳали ҳануз қурувчи ўз мажбуриятларини бажармаяпти.

Нимага халқни қийнаётган масалага парда ортидан қараляпти?

Қурувчиси "Алишер Нилуфар" МЧЖ.

Қурувчи мажбуриятини бажармаган бўлса ҳам қабул қилувчи ташкилотлар қабул қилган (ввод килган) домни.

Уйни сотаётганда лифтни тайёр қилиб берамиз, подъездларини зўр қилиб топширамиз, деб қоп-қоп ваъда берилганди.

Тегишли ташкилотлар муаммони ҳал қилиб беришмаяпти.

ГАСН тайёр эмас бинони нега қабул қилган?
Ҳамма жим, ҳамма сукут саклаяпти.

Ҳурматли масъуллар, илтимос, оддий халққа амалий ёрдам беринг!

Манзил: Бухоро шаҳар Кўксарой МФЙ, 5/8-дом

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 14:47


"Шу чизиқни чизишдан олдин фаросат қаерда эди?" дейдиган одам йўқ...

Юқоридагилар!

Илтимос, бир иш қилишдан олдин яхшилаб ўрганиб чиқиб, обдон маслаҳатлашинглар!

Халқнинг сизга бўлган ишончи йўқолмасин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 14:34


Эркинжон Турдимов Сирдарёда  фуқаролар мурожаати билан ишловчи янги тизимни ишга туширди

Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, у мурожаатчига мурожаатдаги масала ҳал бўлгандан кейингина уни ўзи ёпиш имконини беради. Бошқача айтганда, эндиликда турли кўзбўямачиликларга, алдовларга йўл қўйилмайди.

Унинг айтишича, ушбу тизимда боқимандалик кайфиятидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 14:21


Уч минг тўрт юз ўн бир бола Мисрга олиб кетилгани маълум бўлди

2021 йили Ўзбекистон президентининг 3411-м рақамли топшириғи билан Ўзбекистондан ноқонуний йўлллар билан диний экстремизм марказлари¸ хусусан Миср Араб Республикасига олиб чиқиб кетилаëтган болаларни аниқлаш бўйича прокуратура¸ ДХХ ва бошқа ташкилотларга вазифа юклатилди.

Уя минг тўртюз ўн бир бола Мисрга олиб кетилгани маълум бўлди. Шундан 495 нафарининг Мисрдаги айнан қайси хужрада ўқиëтгани аниқланди.

Вазият жиддий эканини кўпчилик билиб турибди, шу жумладан, ҳукумат ҳам.

Тинчлигимизни раҳна солмоқчи бўлганлар жуда кўп!

Шундай экан, ОГОҲ БЎЛИНГ!
Юрт тинчлиги ўзимизга керак!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 12:57


Пул инсонларнинг асл юзини кўрсатади.

Бу синовли дунёда уч нарсанинг эгаси йўқ: тобут, амал ва бойлик (пул).

Тобутда бугун ажали етган ётса, эртага яна бошқа банда. Вақти соати келиб эса, барчамиз ётамиз.

Амал бугун сизда бўлса, тақдир тақозоси билан эртага бошқа киши ўтиради амалга.

Бойлик (пул) ҳам худди шундай. Бугун сизда бўлса, эртага пулсиз қолиш мумкин.

Абадий қоладигани яхшилик. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фақат сизники бўлиб қоладигани бу яхшиликдир!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 12:18


⚡️⚡️Тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган йўл чизиқлари ўчирилди

Жамоатчилик вакиллари ушбу чизиқлар бўйича эътироз билдирган эди‼️

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 09:43


Архитекторнинг 4 йил олдинги гаплари ҳали ҳам долзарб

Обращение Александра Петровича Каширина, Главного архитектора проектов Ташкентского Института Проектирования

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Feb, 07:16


Нега судьялар орасида хотин-қизлар кам?

Хотин-қизлар ҳуқуқлари, гендер тенглиги деб бонг ураётган Ўзбекистондаги 1631 нафар судьянинг бор-йўғи 14 фоизи аёллар экан.

Тошкент шаҳридаги туман судлари (жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий) раисларидан икки нафаригина хотин-қиз экан. Наҳотки бу тасодиф бўлса?

Бизнинг назаримиздаги бунинг асл сабаби, аниқроғи, сабабчиси ҳақида кейинги постларимизда.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Feb, 19:15


Давлатга ачинаман!

Давлатни еб битиришяпти, мулкларини йўлини қилиб ўзлаштириб кетишяпти!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Feb, 17:20


Самое страшное это - госчиновник, избивший женщину в госучреждении, останется безнаказанным!

У начальника жилищно-коммунального хозяйства в Мирабадском Хокимиате, г-на О.Атоева очень своеобразная манера общения с гражданами.

Может это новая форма этикета?
Женщину избили и порвали одежду в здании Хокимиата. Она имеет полное право снимать сотрудников при исполнении своих обязанностей. И независимо от этого, распускать руки во-первых как мужчина, во-вторых как чиновник не имеет права.

А Вы что думаете?
Это норма в Хокимиатах или Исключение?

@ Islam Kaparzo

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 20:17


Бир вақтлар Сардор Умурзоқов муттаҳам, ўғри, каззоб амалдорларнинг пайини қирқиб, уларга қирғин келтирган эди

Бу эса халқда амалдаги сиёсатга нисбатан яна ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.
-----
Sardor Umurzakov буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Бобур қабри бошида Қуръон тиловат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топган.

P.S. Бир неча йил олдин тасвирга олинган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 19:17


Ўқитувчини хўрламаган одам қолмади...

❗️Ўқувчи яхши ўқимагани учун ўқитувчиси койиса, онаси келиб ўқитувчи аёлни уриб ташлабди.

Қачонгача устозларни хўрлаймиз?

Ўша бола ўқиса ўзимизга яхши эмасми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 19:05


Қиморга яқиндагина рухсат берилганди….

Бир-иккита бехосиятни берган таклифи ҳали халқимизга қимматга тушмасайди...?!

Онлайн қимор ўйинида катта пулга тушиб қолган 1999 йилда туғилган йигит бегона хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 16:55


Хитойга виза қачон бекор қилинади?

ТИВдан ҳаракатларини фаоллаштиришни сўраймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 11:51


Самарқанд вилоят судида адолат бор!

Бир вилоят шифохонасининг раҳбари ЖИБ Самарқанд шаҳар судини ҳукми билан 420 миллион сўмни ўзлаштирганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган эди.

Бош врачнинг шикоятини кўриб чиққан вилоят суди унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, барча жазолардан озод этибди.

Бошқа судлар ўрнак олинглар!

PS: Адолатнинг таъминланишида вазир А.Худаяровнинг ҳиссаси бор дейишмоқда. Агар шундай бўлса вазирга раҳмат.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 09:22


Видеода таъкидланишича, АИ-80 бензини таннархи 3010 (уч минг ўн) сўм атрофида экан

Агар шу рост бўлса, инсофни авра-астари билан қўшиб ютиб юборган эканда-а...

Алоқадор мутасаддилар халқ ишонадиган қилиб изоҳ беришларини сўраймиз.

P.S. Видео қачон олингани номаълум.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Feb, 05:44


Фамилияси арабча бўлган Шерзодхон Қудратхўжа арабча исмлардан воз кечишга чақирмоқда.

Шу инсон исм қўйиш ҳуқуқини ота-оналарнинг ўзига қолдириб, иқтисодчи блогер Отабек Бакиров каналида ёритилаётган коррупцион схемалар ҳақидаям фикр билдириб турса бўларди.
Ҳарҳолда журналист деган номи унга бундай масъулиятни юкласа керак?!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 21:56


23 йил жиддий срок.
Гап фақат суиқасдда эмас шекилли...

Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси собиқ бошлиғи Шуҳрат Расулов 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Комил Алламжоновга суиқасднинг асосий буюртмачиси сифатида қўлга олинганди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суиқасд ижрочилари сифатида Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгиров ҳам 23 йил муддатга қамалди. Улар видеомурожаатида Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ижрочи эканини тан олганди.

Буюртмачи ва ижрочилар ўртасида воситачилик қилган Жавлон Юнусовга 18 йил берилган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жиноятни яширишга уриниш ва тергов жараёнига халақит қилишда гумонланганди.

Яна 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, шов-шувли суиқасд 2024 йил 26 октябр куни соат 01:40 атрофида содир бўлади. Комил Алламжонов ҳайдовчиси билан бирга Range Rover русумли автомобилида уйига кетаётганда Қибрай туманидаги Ифор кўчасида икки номаълум шахс уловни ўққа тутади. Суиқасд натижасида ҳеч ким жабрланмайди.

Бош прокуратура эртаси куниёқ бу борада расмий маълумот бериб, икки гумондор қўлга олинганини хабар қилганди. Шундан кейин иш бўйича ҳеч қандай тафсилотлар маълум қилинмаётганди.

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти матбуот котиби, президенти маъмуриятида ахборот сиёсатига масъул шахс сифатида ишлаган. Шавкат Мирзиёев маъмуриятида юқори мартабали мулозимлардан бири эди. Суиқасддан олдинроқ Алламжонов ишдан кетган ва хусусий секторда фаолиятини давом эттиришини айтганди.

Унга уюштирилган суиқасд замонавий Ўзбекистон сиёсатида кузатилмаган ҳолат бўлиб, ҳозиргача бирор амалдаги ёки собиқ мулозимни ўлдиришга уриниш ҳақида расмий хабар берилмаган.

27 октябр куни биринчи гумонланувчи ушлангани маълум қилинди. Бош прокуратура 25 ноябр кунги баёнотида қўлга олинганлар сони 7 киши эканини маълум қилди, улардан фақат бир нафарининг шахсини очиқлади: бу – Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов. Баёнотда яна бир гумондор Қозоғистонда қўлга олингани маълум қилинган.

Ноябр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор юқори лавозимли амалдорлар, хусусан ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов ҳамда Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ишдан олинди. Манбаларга кўра, бу истеъфолар Алламжоновга уюштирилган суиқасд иши доирасида ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқ бўлган

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 21:46


Зойир Мирзев дан бошқа ҳокимлар-у амалдорларни шохи борми?

Ёки улар (ҳоким ва амалдорлар) олий ирқдан-у, оддий аҳоли вакиллари билан бир дастурхон атрофида ўтиришдан ор қилишадими?

Илова қилинган видеода Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг Санганак номли чекка бир қишлоқда оддий одамлар билан дастурхон атрофида бир пиёла чой устидаги суҳбати акс этган.

Маълум қилишларича, 100 га яқин ташкилот раҳбарлари ҳам ташриф буюрган бўлиб, ҳар бири ўз соҳаси бўйича муаммолар билан шуғулланишган.

Савол туғилади: бошқа ҳокимлар қачон хулоса чиқаришади?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 20:01


"Зарур дорихона амалиёти - GPP" талабларини дорихоналарга татбиқ этиш бўйича ижтимоий тармоқда махсус платформа - @myGXP мутлақо бепул Телеграм канал ишга туширилган бўлиб,

Республикадаги барча дорихона раҳбарлари, мудирлар ва сифат учун масъул ходимлар ушбу маълумотлар асосида ўз дорихоналарига янги стандартни жорий қилишда фойдаланишлари мумкин.

Обуна бўлинг: https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 17:31


Калифорниядаги ўрмонларга ўт қўйган ҳам Абдулла Арипов. Пиза минорасиниям шу қийшайтирган.

@ Rassom Tuz

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 12:43


Рақобат қўмитаси йўқ жойдан яратилган янги монополия борасида яна ғурур билан сукут сақлаб берадими?

Ахборот тизими ҳам, пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи ҳам бир қўлли бўлди демоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.

Бунақаси фақат янги Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Тошкентда 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка қилиш ҳуқуқини ғалати тарзда қайта ташкил этилган аукцион орқали эгаллаган Streetpark Systems энди ягона паркинг ахборот тизими (платформаси)ни яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳуқуқиниям қўлга киритган.

Бу энди ҳам вертикал, ҳам горизонтал кесимда монополия пайдо бўлишига йўл очади. Мазкур қадам пулли парковка ташкил этиш тизимига бошқа бегона рақобатчи кирмаслигини таъминлайди, янги ўйинчилар кирган тақдирда ҳам ахборот тизими ва йирик оператор билан келишишига тўғри келади.

Наҳотки парковкалар ахборот тизими оператори парковкачиларга боғланмаган, мустақил бўлиши лозимлиги ҳақида ўйлашмаган? Ё бу онгли ва мақсадли хатоми?

Эркин рақобат, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа бозор тушунчалардан узоқ бўлган ҳокимиятнинг пулли чўнтаги Тошкент инвест компаниясини қўя турайлик, майли. Буларнинг бўлиши шу.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Feb, 06:03


Манави бечора МИБнинг Нурота туман бўлимини қаранглар!

Ўтган йили ноябр ойидан бери “Агробанк”дан фуқарога ундириб бериш мумкин бўлган 12 млн. сўм маблағ топа олмаганмиш. Роса қидирган, лекин топа олмаган. Бўлиши мумкинку шунақаси?!

Охири банкнинг мол-мулкларини қидиришга тушган. Узоқ қидирувлар натижасида банкнинг битта машинаси топилган ва хатланиб, бечора банк бошқарувчисини ўзига топширилган.
Ахир у пиёда юрмайдику?!

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 18:54


Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди...

Манқаси оқиб, калтароқ шимидан кўриниб қолган оёғи жунжикиб, кўкариб қолган ўн ёшлар чамасидаги йигитча ерда олма сотиб ўтирарди.

Изғирин.
Чимчилаб ўлдираётган шамол ва бозорни босган одамзотнинг шовқини сабаб, хириллаб қолган овози аранг чиқди:
-Олма...олмалар борррр...

Унинг деярли титилиб кетган ёзгм кроссовкасига кўзим тушиб, томоғимга нимадир қадалди:
-Қишки патинканг йўқми? Шимингни тагида нима кийгансан, болам?

Олмага таъллуқли бўлмаган саволни кутмаган бола бурнини тортиб, айбдорона бош эгди.

- Олмадан олинг, хола. Беш кило қилиб бераман. Дори емаган. Ҳовлида қолган ягона олмамиздан. Дарахтини дадам билан бобом экишган экан. Қолганини ўтин учун кесворганмиз. "Семиренко" бу. Ўзи тўрт килосини 10.000 сўм деяётгандим.. Олишмаяпти.

Бозордаги нарх навони суриштирганим учун ажабланмадим. Зўр-зўр олмалар 4000, 5000 сўм. Шаҳардаги заводлар тўхтагач, халқ янаям камбағаллашган. Кам даромадли одамлар қиммат нархларни кўтармайди.

- Ҳамма олмангни торт, болам.

У қулоқларига ишонмай кўзимга жавдиради. Кейин аёз тараша қилиб қўйган лабини базўр тортиб илжайди.
- Котта-кичик аралаш-да, тортаверайми?
- Албатта.
- Бир-иккита қуртлагани бор-да, майлими?
- Майли.
- Ҳаммасини-я?
- Ҳа.

Йигитча қорайиб кетган қўллари билан ҳамма олмани торта бошлади.
- Олтмиш минг бўлди, хола. Сиз 50.000 сўм бероринг.
- Нимага?
- Оптом олдиз-ку. Ўн мингга беш кило деб лафз қилдим. Уйга тезроқ қайтяпман.

Унга олтмиш минг узатиб, яна ёзги кроссовкаси ва юпқа шимига назар ташладим.

Қутидаги бор олмасининг нархи битта қишки патинкага етмаса ҳам, бозор қоидаларига хос ҳотамтойлик қилаётган йигитчани четга бошлаб, ғурурига тегмайдиган тарзда койий бошладим:

- Буйрагингни қуритасанку, болам. Ревматизм ҳам бўлишинг мумкин. Бошингдаги қалпоғинг, куртканг ҳам юпқа. Сендан бошқа олма сотадиган йўқми?

У бир пас жим қолди. Кейин юрагимни эзиб чуқур хўрсинди:
-Ухх.......йўқда, хола.

- Қўлингдаги пулга қўшаман. Фақат, бирга бориб оёғингга битта патинка оламиз, майлими?

У бир қадам орқага тисарилди. Гўё кафтида ғижимлаб турган пулни тортиб олаётгандай кескин бош чайқади.

- Йўўўқ, хола. Бу пулни бир қисмига рўзгорлик қиламан. Қолганини уйга оборишим керак. Уйимиз совуқ. Жума куни газимиз ўчган. Қарз бўлиб қолибмиз.
- Қанча?
- 1.200 сўм холос.
- Шунга ўчиришибдими?
- Ҳа. Ҳозир автоматку. Дарров ўчиряпти.
- Жума кунидан буён газсиз ўтирибсизларми? Кўмир бордир?

- Йўўқ-, деди у бурнини тортиб, - Тугади. Светимиз ҳам ўчган, хола. Ман уйга борақолай. Картошка-пиёз, нон оламан ҳали
- Қанча пулинг бор қўлингда?

У дир-дир титраганча ғижим пулларни санаб жавоб берди:
- Сиз берган олтмиш ва ўн саккиз минг сўм. Етмиш саккиз минг экан.

Унга қараб дадамни болалик хотираларини эсладим: "Етимлик қурсин болам. Рўзгорлик қиламан деб, совуқда кўкариб кетардим. Кўрмаган куним қолмаган..."

Йигитчани шундоқ қўйиб юбора олмасдим.

Уни дўконларнинг бирига судрадим. Ғурури баланд йигитча музлаб қолгани учунгина янги, иссиқ патинкани кийиб синиқ жилмайди:
- Биринчи марта эҳсон олдим, хола. Ғалати бўлар экан одам.
- Бу эҳсон эмас, ҳадя, болам.

У сотувчи узатган иссиқ ички кийимни қайтариб, кўзимга мўлтиради:
- Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди. Жимпири титилиб кетган.

- Хўп. Размерини биласанми?
- Йўқ. Сиздан уч баравар озғин-да...

У дўконга кириб қолган ўн етти ёшлар чамасидаги нозик қизга ишора қилди:
- Аши опадака. Озғинлар аям. Дадам ўлганидан кейин касал бўлиб қолган...

Сотувчининг ҳам кўзларига ёш қалқди. Иккаламиз йигитчага иссиқ ички кийимни аранг кийдирдик.Онасига аталган жемпирни халтага солиб қўлига тутсам, бояқиш йиғлаб юборди.

Рўзғорликни бирга қилиб. уйига жўнатдим-у, ўйланиб қолдим; бу болалар ҳам Янги Ўзбекистонда яшашяптими ёки...?!

@ Муаззам Иброҳимова

https://www.facebook.com/share/p/15HdTjgueN/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 18:07


Қимматбаҳо дастур фойда бердими?

Ўтган йили бир вазирликка янги тайинланган раҳбар ушбу идорадаги бизнинг инсайдеримизни аниқлашга қаттиқ киришди. Шу мақсадда давлатни фалон миллион сўмига махсус дастур сотиб олди. Бу дастур ходимларнинг компьютери мониторида кўринган ҳар бир маълумотни яширин тарзда скрин қилиб, махсус базага жамлаши керак эди. Шу йўл билан ходимларнинг телеграм орқали (агар ишхонанинг компьютерида очилган бўлса) амалга оширган барча ёзишмаларини назорат қилиш режалаштирилган эди.

Натижа қандай бўлди дейсизми? Қисқа вақт ўтиб, вазирлик раҳбарияти қайси ходимлар билан дон олишиб юришию, улардан қайси бири бу ҳаром ишни кабинетида қилишигача бўлган маълумотлар бутун Тошкентга тарқаб кетди. Ҳаттоки, бу кўнгилхўшликлар натижасида раҳбарлардан қайси бири нима касал юқтириб олганигача ҳамма билиб бўлди. Эххеее яна қанча сир-асрорлар ошкор бўлмади дейсиз бу ғаройиб дастурни кучи билан.

Лекин бизнинг инсайдеримиз ким эканлиги ҳалигача номаълум экан.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 17:29


Венецияга боришни орзу қилганлар кўп узоққа бориши шарт эмас

Навоий вилояти Хатирчи тумани Дамариқ маҳалласи

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 15:16


Амалдаги сиёсат мазмуни - ҳамма нарса халқ манфаати учун бўлиши керак.

Лекин, сўнгги вақтларда қарийб барча соҳада халқ манфаатига зид ишлар амалга оширилаётганини кўриш мумкин.

Албатта, интернет жуда ривожланган айни вақтда дунёнинг нариги чеккасида рўй берган ҳолат 5 минут ўтар ўтмас бу чеккасига етиб келади. Худди шундай, Ўзбекистонда рўй бераётган ҳолат ҳақида 5 минутда бутун дунё хабардор бўлади, шу жумладан, салбий ҳолатлар ҳақида ҳам.

Мисол учун, илова қилинган видеодаги ҳолатни олайлик. Ҳақли савол берилган: нима учун бошқа давлатда сотиб олган мулки учун бу ерда яна қўшимча тўлов қилиши керак?

Афсус билан айтиш мумкинки, охирги вақтларда қарийб барча соҳада Президент сиёсати ва халқ манфаатига зид ишлар қилинаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Нимаям дердик, Худо хоҳласа барчаси яхши бўлиб кетишига умид қилиб қоламиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 05:41


33 йил давомида шу ерда исталган инсон тўхтайверарди.
Охирги 8 йил давомида олиб борилган чуқур ислоҳотлар натижасида тўхташ тақиқланишига эришилди.
Ҳукуматимизга меҳрибончилиги учун ташаккур!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Feb, 02:23


Дунёни сув босса ўрдакка не ғам

Жаҳонгир Отажоновнинг "Тўхтатинг шу замонни, бугун туғилган куним", деган ҳайқириқ билан бошланган қўшиғи тармоқларни ларзага соляпти. Ўрдаклар образида чиқаргилган янги клип менга ҳам ёқди. Ўрдак бефарқлик, лоқайдлик рамзини ташувчи жонзот... Клипда гўёки лоқайд жамият тасвирлангандай. Унда энг юқори поғонадан тортиб, кичик идораларда ҳам ўрдаклар ўтиргани акс этган... Аммо клипда кўрсатилишича, ўрдак бўлмаганларга бу жамиятда, бу даврада жой йўқ! Ўрдак ниқобини киймаган одамни идоралардан судраб олиб чиқиб ташлашмоқда. Клипда ўрдакларнинг оғзи ва лабига кўп урғу берилганини кўриш мумкин, қўл ҳаркатлари билан ҳам ўрдакларнинг оғзи алоҳида кўрсатилади ва уларнинг ҳажми одатий ўрдак оғзидан кўра катта тасирланган. Бу очофатлик, очкўзлик ҳукм сураётган даврани акс эттиргандай. Жамиятда очкўзлик кучайгани, маънавий жиҳатлар қадрини йўқотгани, ўрдак бўлишни истамаганлар қувғин қилингани.
Эҳтимол шу учун қўшиқчи бу алғов-далғов замонни тўхтатинг, дея фиғон қилади. Клипда плюрализмга эҳтиёж, бир кун бўлса-да, ҳеч бўлмаса туғилган кунида ниқоб киймай яшашга уринётган инсоннинг дарди акс этади. Аммо йўқ! Клип сўнгида У туғилган кунида ҳам ниқоб кийишга мажбур бўлди. Туғилган кун бу шахсий ҳаёт белгиси. Бу жамият шу қадар сохтаки, ҳатто ўзинг билан ўзинг ёлғиз қолганингда ҳам ўзинг бўлолмайсан, бунга йўл қўйилмайди, дейилади клипда.

Тармоқларда ҳам клип маъноси турлича шархланмоқда. Ундан санъат, фалсафа сиёсат излашмоқда.
Ҳақиқий санъат балки шудир: ҳар ким ундан ўзи учун нимадир кашф қилишга уринади. Бирор нарсани тушунолмай
қийналяпсанми, аммо у сени ўйлашга ва ўзида яширинган жумбоқни топишга мажбур қиляптими, унда тамом – бу санъат. Менимча шундай. Гарчи унинг моҳиятини тўлиқ англаб ета олмасанг-да, сени қалбингда чақмоқ уйғотган бўлса бас. Клип шунингдек донғи кетган санъат асарлари билан ҳам томошанбинни таништиришга уринган, ўша машҳур "Зирак таққан маъсума" асари клипдан қойилмоақом жой эгаллаган. Бу ерда қандай маъно борлигини топа олмадим. Лекин бу эпизоддан завлқандим. Аслиятини йўқотган, мудраётган жамият кўрсатилган, лоқайдлик ва очкўзлик кескин қораланган шедевр асарни кўринг ва баҳо беринг!

Мафтуна Турон

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 18:18


"Майли сан билан керакли жойда гаплашаман..."

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази масъул ходими Акром Юсуповнинг ёзганларини қандай тушуниш керак? Қўрқитишми?

Яна Каримов даври қайтиб келдими ёки ўша даврни соғинганлар ҳалиям борми?

Гап шундаки, жаноб Акром Юсупов Соғлиқни сақлаш вазирининг хонасида, вазирнинг креслосига ўтириб суратга тушган ва ушбу суратни ўзининг фейсбук саҳифасига жойлаштирган.

Ҳайрон бўлдик, чунки вазирнинг алмашгани ҳақида расман ҳеч нарса дейилмагани боис ушбу ҳолат ҳақида материал эълон қилдик.
https://t.me/XalqNazorati/14920

Илова қилинган скрин-суратларга эътибор берсангиз, катта бир жамоанинг раҳбари, қўл остидаги ходимларга, қолаверса, оддий халққа ҳар томонлама ўрнак бўлиши лозим бўлган шахснинг ёзганлари бирор мантиққа тўғри келмаяпти.

Шу ўринда кадрлар масаласи бўйича масъулларга ҳам савол туғилади: мана шундай савиясиз, оғзига келган қўпол сўзни оммавий ахборот воситаларида ҳам тап тортмай ишлатадиган шахслар раҳбарлик лавозимига лойиқми?

Асосийси, вазирнинг хонасида, вазирнинг креслосига ўтирғизиб қўйиб ким суратга олиши мумкин?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 11:44


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази масъул ходими Акром Юсупов бугундан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири хизмат хонасида унинг курсисини эгаллаган.

Вазир лавозимига уни тайинлаш ҳақидаги ҳужжат ҳали эълон қилинмаган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 11:12


Бизни онгсизлаштиришдан фойдалироқ иш борми?

Зарарли моддалар онгни хиралаштириб, кундалик вазифаларни бажаришни қийинлаштирар экан. Бунинг учун ифлос ҳаводан қисқа муддат нафас олиш етарли.

Мен бўлсам, ўзлариям нафас оладиган ҳавонинг тозалиги учун нега курашишмаяпти деб ҳайрон бўлиб юрибман.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 08:32


Тошкентда ҳаво топ-тоза экан. Фитначи блогерларнинг гапига ишонманглар!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 04:37


Шуни “мораторий” деса бўладими?

Қум-шағал қазиб олишга мораторий эълон қилинган Зарафшон қўриқхонасидаги “мораторий”ни аҳволини кўринг!

Катта кўчани ёқасида булар кўндаланг қўйишган (машинасини) бир пайтда, ичкарироқда нима қилишаётган бўлса?

20 йилча олдин бу жойлар қалин тўқайзор бўларди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Feb, 00:19


Oёғи ердан узилган судьялар ҳақида СОК муносабати

“Effect.uz” электрон-нашрида чиққан ушбу мақолада судьялик қасамёдини ва одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани учун жавобгарликка тортилган айрим собиқ судьяларнинг номи келтирилиб, улар ҳозирги раҳбарият томонидан лавозимга тайинлангани таъкидланади.

Мукаммалликка даъво йўқ. Шунинг учун ҳам ишонч билдирилган айрим судьялар лавозимни имтиёз билиб, “оёғи ердан узилгани” ва бунинг аччиқ оқибатларини оғриқ билан қайд этамиз. Кенгаш масъулиятни зиммасидан соқит қилмагани учун ҳам қандай асосларга кўра тизимдан четлатилган собиқ судьялар ҳақида жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб келмоқда. Мақолада номи тилга олинган собиқ судьялар ҳақида ҳам.

БАТАФСИЛ👈👈

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Feb, 11:33


❗️Швейцария Гулнора Каримова олиб борган яна 313 млн доллар пулини Ўзбекистонга қайтариб бермоқда!

313 млн доллар 10.000$ пачкадан жами 31.300 дона пачка бўлар экан.

313 МЛН доллар бу 4 трлн 69 млрд сўм бўлади...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Feb, 10:08


Ҳокимият мени мулкимни бузиб ташлаб, энди компенсация пулини тўламаяптиҚарши

Мен Қаршидан тадбиркорман. Қарши шаҳар ҳокимиятидан 1 221 967 800 сум ундирув бўйича 1000 марта мурожаат йуллаганман. Ханузгача натижа йўқ. Ижро варақа чиққанига 3 йилдан ошди.

Яқинда Қаршида кун бўйи жала ёғди, биз яшайдиган бинони томини 2018 йилда ҳокимият очтириб ташлаганди. 5 йилдан бери томи йўқ уйда сув ичида яшаймиз.

Кеча сув шопириб, кечга бориб иситмалаб қолдим. Шунинг учун Сизга яна ёрдам сўраб чиқаяпман.

Давлатимиз ахолиси 17 милионини аёллар ташкил этади, улар давлат химоясида дейилганди. Демак мен ўша 17 миллионни ичида йўқ эканман.

Аввал аукционда сотиб олган мулкимни бузиб ташлашади, кейин алдаб юришади, судни қарори чиққан бўлса-да компенсация пулини атайин тўлашмайди, бунга кимдир чек қўядими?!

Дилором Мирсагатова

Ўзини тадбиркорларга меҳрибон қилиб кўрсатадиган Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ҳам ўқиб турадими шу тадбиркор аёлнинг оҳу-фиғонини?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Feb, 08:45


Бир қизиқ кейс. Фирибгарлик иши бўйича суд мажлисида такрор-такрор сўроқ қилинганида ҳам жабрланувчи алданмаганлигини, судланувчи А.А.га пулни кўрсатиладиган консалтинг хизматлари учун ўзаро келишув асосида ўзи рози бўлиб берганлигини билдирди. Лекин Юнусобод туман прокуратураси судланувчи барибир жабрланувчини алдаган деб оёқ тираб туриб олган.

Ажойиб-а? Агар фуқаро “мени фалончи фуқаро алдаб, катта миқдорда пулга “ухлатиб кетди”” деб тегишли далилларни ҳам илова қилган ҳолда мурожаат этса, уни уёқдан-буёққа "футбол" қилишади. Жиноятлар камайиб кетди деган ёлғон рақамлар билан Президентни алдаш учун нима қилиб бўлсада, жиноят иши қўзғатмасликка ҳаракат қилишади. Бундай фуқароларнинг жуда кўпчилигини биламан ва агар кимгадир қизиқ бўлса, исм-шарифларини беришим мумкин.
Масалан, фирибгарлик қурбони бўлган бир юрист дўстимиз 2021 йилдан бери прокуратура ва Яккасарой туман ички ишлар идораси ўртасида овора. Қўлида важларини аниқ тасдиқловчи тегишли аудиоёзувлар ҳам, бошқа далиллар ҳам бор. Лекин 4 йилдан бери ички ишлар идораси жиноят иши қўзғатишни рад этиб келади. Ҳар сафар узоқ муддатли шикоятбозлик ва асаббузарликлардан кейин прокуратура бу қарорларни бекор қилишга мажбур бўлади. Лекин ҳеч ким узил-кесил қарор қилай, фирибгар жазосини олсин демайди.
Юқоридаги ҳолатда эса бунинг бутунлай тескариси. Бу ерда фуқаро “мен алданмадим, мени тинч қўйинглар” деяпти, лекин прокуратура “йўқ сен алдангансан, фирибгарлик қурбони бўлгансан” деб туриб олган.
Менга бир жойи қизиқ. Юнусобод туман прокуратурасида шахс алданмадим десаям, унинг алданганлигини аниқлаб берадиган қандайдир махсус ускуналар борми?!

PS: Судланувчининг бахтига “жабрланувчи”нинг ўзи қамоққа тушиб қолган. Акс ҳолда, сен у билан келишгансан, ўшанга у сенинг фойдангга ёлғон кўрсатув бераяпти деб туриб олган бўлишармиди?!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Feb, 06:53


6 ойдан бери ижро этилмаётган суд ҳужжати

МИБнинг Қарши шаҳар бўлимидан манави иш бўйича ҳар қандай "ўйин"ларни тугатиш ва суд қарорини ижро этишни сўраймиз.

Адашмасам, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонун сизларга 2 ойлик муддат белгилаган, 6 ой эмас.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Feb, 06:39


МИБ ва Ғазнадагиларнинг юраги шунчалик каттами?

Бир вазирликдан ходим фойдасига катта миқдорда иш ҳақи ундириш ҳақида суд қарори чиққан. Ижро варақа Шайхонтоҳур МИБга берилган. Давлат ижрочилари ундирувни вазирликнинг ғазначиликдаги ҳисоб-варағидаги пул маблағларига қаратган. Шу туришда бир-икки кунда ҳаммаси ҳал бўладигандек.

Лекин бундан буёғига бошланган ўйинларни қаранг. Вазирлик юқори судга апелляция шикояти бериб, ижрони тўхтатиб туришни илтимос қилган. Лекин суд вазирликнинг илтимосини қаноатлантирмаган ва ижрони тўхтатмаган. Майли, вазирликнинг шикоят бериш ҳуқуқи бор, буни тушунамиз.

Бироқ, бизнинг Шайхонтоҳур туман МИБдаги акаларимиз, тўғрироғи, туман МИБ бўлими бошлиғи Ғазначиликка кўз кўриб қулоқ эшитмаган бир хат юборибдилар. Ғазначиликдаги нариги акаларимиз эса шу хатни асос қилиб ижрони тўхтатиб қўйибдилар. Эътибор беринг, бу вазиятда суд ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ҳеч қандай асос мавжуд эмас.

Бу ердаги ўйинни қарангки, МИБ бошлиғи ўзининг Ғазначиликка берган хатида иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш (яъни ходимнинг иш ҳақини ўтказиб бериш)да “апелляция судининг апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилинганлиги ва суд мажлиси апелляция суди 2025 йил 4 февраль куни соат 9.30 га белгиланганлигини инобатга олиш”ни сўраган.

Ғазначилик қўмитаси ҳам шу ўйининг иштирокчиси сифатида гарчи ноқонуний бўлсада, ижрони тўхтатиб қўйган. Ваҳоланки, суднинг ажримида ижрони тўхтатиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва суд ижрони тўхтатмаган. Одатда ва қонун бўйича МИБдагилар бундай ҳолатларда суд қарори ижросини ҳаётда тўхтата олмайди, ёки банкка ва ғазначиликка мана бунақа ўйинчи хатларни ҳам юбора олмайди. МИБдагилар ҳалиги ходимга “йўқ, биз ижрони тўхтатмаганмиз, шунчаки хат чиқарганмиз холос” деяпти экан. Ие, одамлар шунчалик аҳмоқми? Сизлар Ғазначиликка суд ҳужжати ижросини бажаришни ва ижро ҳужжатидаги пулни туширишни қаъий талаб қилиш шарт бўлган вазиятда, бунинг акси сифатида “хи, хи, хи, шошманглар, манов кунга суд белгиланибди” деб хат берганингиз, қонунбузарликнинг ўзику.

Қотиб қолдим тўғриси. Мажбурий ижро бюроси ва Ғазначиликнинг бугунги кундаги аҳволини кўринг. Шунақа, қаловини топсанг, қорни ҳам ёндириш мумкин бўлган жой бўлиб қолдими бу ташкилотлар?

Пост ёзгандан кейин исботи билан бўлсинда ҳурматли адвокат Мухторалиев! Кейинги сафар албатта хатниям қўйинг! Халқ ўз қаҳрамонларини таниб олсин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 19:34


Ноҳақлик билан ғолиб чиққанлар ўзларини енгилмас деб ўйлашади.

Аммо, адолатсизлик устига қурилган ғалаба вақтинчаликдир.

Ҳақиқат ҳар доим ўз йўлини топади ва бир кун келиб адолатсизлар мағлуб бўлади!

@ Nilufar Abdurashidovna

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 14:09


Юнусобод туман прокурори бир тадбиркорлик субъектига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси учинчи қисми в-банди ва 28,211-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлаб, ишни судга юборган эди.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан ЖИБ Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Ф.Исмаилова ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг (20-25 фоизи) далил сифатида мақбул эмаслиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда оқлов ҳукми чиқарган эди.

Муболағасиз айтаманки, оқлов ҳукми мени шошириб қўйди. Чунки, шу суд идорасининг ўзида адолатни топишимга ишонмаган эдим.

Ҳукм чиққанидан кейин мингдан ортиқ одамларга суд қатъий равишда адолат тарафида туриш йўлига ўтганлигини айтиб, ўзимнинг хурсандчилигимни баён этдим. Улар ҳам мен ва судланувчининг хурсандчилигига шерик бўлишди.

Бугун эса шу ҳукмга нисбатан Юнусобод туман прокурори протест киритганидан хабар топдим.

Гапим қуруқ бўлиб қолмаслиги учун эртадан бошлаб прокуратура идораси "шахсни айблашга асос бўлаверади" деб судга жўнатган имзосиз ва сохта далилларни эълон қилиб бораман.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 12:19


​Проблему с критическим загрязнением воздуха, которое регистрировали вчера государственные датчики на air.tashkent.uz решили нашим любимым способом.

Просто отключили их все.

@makarenko_channel

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 10:09


Poytaxt soliq boshqarmasi boshlig'i Nasimdjanov Yunusjon Zoxidovich iqtisodiyot fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olmoqchi ekan.

Shu akamiz butun boshli poytaxtni ishidan ortib qachon ilmiy ish qilishga ulgurgan ekan-a?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 07:51


Воздух в Ташкенте на 5 февраля: уровень загрязнения превысил норму в 17 раз

В столице зафиксировали результат в 174 AQI.

По состоянию на 5 февраля уровень загрязнения воздуха в Ташкенте превысил норму в 17 раз. Данные указаны на портале IQAir.

В 09:10 станция мониторинга в столице Узбекистана показывала результат в 174 AQI. Концентрация PM2.5 — в 17,6 раза выше рекомендуемого ВОЗ среднегодового значения качества воздуха.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 06:19


Наманган вилоят судига нима қилган ўзи?

Чустда суд раиси ёрдамчисини калтаклабди.


Калтакланган ёрдамчи тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унинг юз соҳасига жароҳат етказилганлиги аниқланган. Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошлаганлиги хабар берилмоқда.
Лекин туман судининг раисига нисбатан туман прокуратураси текширув олиб бориши мантиқсиз.
Қолаверса, лозим бўлиб қолганда судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқи ҳам уларда йўқ.
Бизга айни ҳолатда судьянинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари кўринмоқда.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 05:35


Биз кўпинча етишмаган нарсалар ҳақида ўйлаймиз, лекин бор неъматларимизни қадрлашни унутамиз.

Аслида бахтимиз олдимизда турибди, фақат уни ҳис қилиш учун шукр қилиш кифоя...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

05 Feb, 05:01


Похоже, тот, кто писал этот документ, тоже не читает книги, в чем гордо признавался экс-хоким столицы. Но зато они отлично считают деньги. И еще один вопрос - вот как такие решения стыкуются с шагами по вступлению в ВТО?!

«Утилизационный сбор для электромобилей увеличится в 4 раза

Правительство продолжает ставить интересы местного бизнеса выше интересов населения. Иначе это решение не объяснить.

Сначала импорт электромобилей и других авто усложнили, введя обязательное испытание на автополигоне в Пскенте, который до сих пор не выявил ни одного нарушения. При этом его мощности покрывают лишь треть от общего объёма импорта. Более того, созданный центр для тестирования авто нарушает законодательство.

После введения нетарифных ограничений власти усилили финансовый барьер.

– для электромобилей возрастом до 3 лет утильсбор увеличится в 4 раза – с 30 БРВ до 120 БРВ (45 млн сумов / 3462 доллара).

– для электромобилей старше 3 лет сбор вырастет в 2,3 раза – с 90 БРВ до 210 БРВ (78,75 млн сумов / 6058 долларов).
Формально утилизационный сбор должен распространяться как на импортные, так и на местные электромобили, но для местных производителей действует льгота.

До 1 января 2030 года электромобили, произведённые в Узбекистане, освобождены от уплаты утилизационного сбора. Кроме того, их комплектующие, устройства, сырье и запчасти не облагаются таможенными пошлинами.

Инвесторам также разрешено на период освоения производственных процессов (не более 24 месяцев) ввозить без уплаты таможенной пошлины и утильсбора не более 10 тысяч (не более 50% объёма производства) машинокомплектов (SKD) или готовых электромобилей (CBU).

От новой меры выиграет местный завод BYD в Джизаке и ADM Jizzakh, который также планирует освоить производство электрокаров. Руководитель последней в июле просил вернуть пошлины на импорт электромобилей и порядок продажи автомобилей через официальных дилеров.

От решения также выиграет UzAuto Motors, который, как сообщается, тоже не платит утильсбор по закрытым решениям правительства.

Но потребители окажутся в проигрыше.

Электромобили оставались единственной альтернативой автомобилям на газе и бензине в условиях их нехватки и дороговизны. Теперь и она станет недоступной для многих.

Стоит отдельно отметить, что правительство снова не выносило на общественное обсуждение важный документ. И, кажется, что его писали на коленке вчера, учитывая ошибку в заголовке «аккумлятор».

@latipovsblog

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 20:55


Бу камералар дўконнинг рекламаси учун дейишмоқда.

Манзил: Наманган шаҳар, Сардоба, 18-мактаб ёнида

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 20:10


Афғонистондаги уруш сабаблари ҳақида.

О причинах войны в Афганистане.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 18:30


5.600 сўм отмен, энди бир кунга 22.300 сўм етади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 17:52


“Ҳаммаёқни офис босиб кетти, қайси давлат ташкилотига қараманг, лойиҳа офислари ташкил этилмоқда.”-дебди Генералиссимус.

7 йил вазирлик ташкил этсак, зўр бўлиб кетамиз деб алдашди. Энди лойиҳа офиси деган вазирлик ичидаги вазирлик ташкил этиш модага айланди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 16:23


Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига кўра янги сотиб олган автомобилингизда қандай камчилиги бўлишидан қатъий назар, алмаштириб берилмаслигини биласизми?

Яъни, умуман юрмай қолиб, ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи уни тузатиб бера олмаслиги аниқ бўлсада, шунга автомобилингиз янгисига алмаштирилмайди. Бутун дунёда алмаштирилади, лекин бизда йўқ.

Ваҳоланки, Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунларимиз бўйича бундай товарлар алмаштириб берилиши шарт!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 12:28


Тошкент шаҳар, Яшнобод туман ҳокимлиги туман ҳудудидаги шифохоналар узоқ йиллардан бери доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида эгаллаб келаётган ер участкаларини ижарага бериш ишларини бошлаб юборганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушмоқда.

Бу нима, ҳокимларимиз тирикчилигининг янги инновацион турими?

Ахир, сиз белгилаётган отни калласидай ижара ҳақининг охирги тўловчилари биз, оддий фуқаролар бўлишимизга ақлингиз етмайдими?

Яна бир савол: туман ҳокими бу ваколатни қаердан топди ва тўлов миқдорини нимага қараб белгилади?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 12:02


Адвокат сўровига ўз вақтида ва тўлиқ жавоб берилиши шарт

Бугун ЖИБ Олмазор туман судининг тергов судьяси В.Караманов томонидан адвокат сўровида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази раҳбари У.Т.га нисбатан киритилган ариза кўриб чиқилди.
Суднинг қарори билан марказ раҳбари У.Т. адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишда ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ҳурматли раҳбарлар, адвокат сўровига ўз вақтида ва тўлиқ жавоб берилиши шарт. Эсда тутамиз!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 09:30


“Вазият ўйлаганимиздан кўра ёмон.

my.mehnat.uz даги сохта ишга олишлар биз ўйлаганимиздан кўра ёмон бўлиб чиқмоқда. Сохтакорлар ўта даражада хаддидан ошиб кетган.

Улар фуқароларнинг шахсий ҳужжатларини оляптида, ЯММТга "бугун ишга кирди, эртадан бўшатилди" қилиб сохта маълумотлар киритмоқда. Худди мана ☝️бу расмдаги каби.

Бу билан улар биринчидан, ўз KPI балларини кўтариб, давлатдан юқорироқ иш ҳақи олишни режа қилмоқда.

Иккинчи сабаби эса бундан ҳам даҳшатли: улар қўшиб ёзишлар орқали иш билан таъминланганлик кўрсаткичларини ошириб кўрсатишга эришиб, оқибатда Президентни ва Халқни алдамоқда.”- деб ёзади адвокат Саидали Мухторалиев.

Бизнингча бу ерда давлат мулкини талон-тарож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларининг аломатлари бор.
Бош прокуратурадан ҳолатни ўрганиб чиқиш ва тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 08:59


Расмий хабарга расмий раддия берилди, ОАВ эса койиб қўйилди

Бош прокуратура Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани ҳақида ахборот берди. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
https://t.me/uzbprokuratura/56748

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса мазкур хабарлар юзасидан баёнот бериб, Тошкент шаҳрида бундай тавсифга мос келадиган мансабдор шахс мавжуд эмаслигини маълум қилган.
https://t.me/poytaxt_uz/36659

“Тарқатилаётган маълумотларда М.Ф. деб айтилаётган шахс ўтган йилнинг ноябр ойида ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган” дейилади расмий муносабатда.

Ҳокимлик оммавий ахборот воситаларидан ахборотни эълон қилишда ишончлилик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини яна бир бор сўраб қолган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

04 Feb, 07:47


Халқ корига ярайдиган, уларни рози қилиш учун меҳнат қилаётган йўлсозларимизга раҳмат!

Ушбу йўл кўпдан буён таъмирга муҳтож бўлиб, транспорт қатновида сезиларли даражада ноқулайлик келтириб чиқараётган эди.

Қумқўрғон туманидаги йўлларда туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари ва ходимлари томонидан таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Туманда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Ҳар қайси раҳбар ўз масъулияти ва жавобгарлигини, аввало ўз виждони олдида, унга ишонч билдирган эл-юрт олдида чуқур англаса, фаолиятида қатъиятлик, вазминлик, талабчанлик билан ақл-заковатни уйғунлаштира олса, халқнинг чинакам меҳрини ва ишончини қозона олади.

Бу ишларда меҳнати синган ҳокимият ходимларига, туман автойўлсозларига ва Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси раҳбари Боходир Хотамовга чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи «М41» «Бишкек – Душанбе – Термиз» автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ишларидан фото лавҳаллар!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

03 Feb, 20:02


Ана холос...
Буёғи нечи пулдан тушди энди...?!

Шу вақтгача "Ислом Каримов Мустақиллик асосчиси" деб ўйлаб юрардик.

«2025 йил 1 февралда оммага ажабтовур хабар эълон қилинди!

Тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабов: 1990 йил 20 июнда Олий Мажлис депутатлари томонидан қабул қилинган Мустақиллик декларациясини Ислом Каримов қўлида ушлаб «Бу бир парча қоғозинг ҳатто туалетга ишлатишга арзимайди» деган. Бу гапларни Жаҳонгир Муҳаммад кўп бора айтиб келарди. ОТМ домлалари бунга ишонмасди.

Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган «Дарё» сайтида Ўзбекистонда яшаётган профессор томонидан фактлар асосида очиб ташланди!

Таклифим: Мустақиллик асосчилари - булар ўша пайтдаги Олий Мажлис депутатлари!

Тарихчилар диққатига: 90 йиллар тарихини дарсликларда қайта ёзинглар! Ёшлар ҳақиқатни билишсин!

Сиёсатчилар диққатига: Ислом Каримов шахсига ҳолис баҳо берилсин!

Зарифбой Ибодуллаев, 2 февраль 2025 йил»

Видео Зарифбай Ибадуллаев саҳифасидан

https://www.facebook.com/share/v/189WZQFHY3/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

03 Feb, 18:07


Шуҳрат Содиқов Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда экан.

У муқаддам Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлган, 2021 йил ноябрида Ўзбекистонда Телеграм ва Инстаграм блокланиши ортидан шов-шувли тарзда ишдан бўшатилган эди.

Бизда лавозимга бир ўтирволсанг бўлди. Кетаверасан-келаверасан….

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 17:43


Наманган вилоят Янги Наманган туманида "Мироб" чорвачилик фермер хўжалигининг ерлари ноқонуний сотилишига вилоят кадастр агентлиги ва палатаси мутасаддилари ҳомийлик қилмоқдами?

"Мироб" фермер хўжалиги номига берилган Наманган шаҳар ҳокимининг 2008 йил 09 январдаги 25-сонли қарорини асос қилиб, тугатилган "Баркамол соф қурилиш" МЧЖ номига иккинчи қалбаки гувоҳномани ёзиб, ерни сотишга асос қилишга уринишмоқда.

Ушбу гувоҳнома Андижон вилоят Балиқчи тумани ИИБ ТБ томонидан сохта деб топилган ва вилоят кадастр бўлими бошлиғи Хасанов Абдурашид ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми 1-бандида кўрсатилган жиноят содир этган деб топилган.

Лекин "Мироб" фермер хўжалиги 2023 йилгача солиқларни тўлаб келаётганлиги, ҳоким қарори ва унга берилган эгалик ҳуқуқини берувчи гувоҳнома кучида эканлиги ва бекор бўлмаганлигига қарамай, судларга таъсир қилиш ниятида "Мироб" ф/х ерини кадастр онлайн солиқ реестрига қасддан киргизмасдан, нақд пулга ер олган фуқароларга "амнистия" асосида ҳужжат тайерламоқчи бўлишяпти.

ЯЪНИ, ишга таъсир қилиш ниятида "Мироб" фермер хўжалигини солиқ тўламаётган қилиб кўрсатиш учун 0,80 га ерни қасддан солиқ реестрига киритмасдан келмоқда.

Ҳозир А.Джамалдиновга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлса-да, фуқаролар алданишига сабаб бўлиб яна учта ерни сотиб, жиноят содир этишни давом эттиряпти.

Юқоридагиларга асосан,

- "Мироб" ф/х ери ҳақидаги маълумотларни солиқ реестрга киритилишини;
- ноқонуний қурилишларни тўхтатиб, қонуний чора кўрилишини сўрайман.

Qambarali Asqarov,
Мироб фермер хўжалиги вакили.

Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, Меҳнатобод МФЙ, Янгибоғ кўча 3-берк 1-уй. Телефон: +99891-360-00-78.

P.S. Вилоят ташкилотлари устидан шикоят қилинаётганлиги сабабли ҳолатни республика ташкилотлари, жумладан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги назоратга олишлари мақсадга мувофиқ бўларди.

https://www.facebook.com/share/p/1AhAyDRVJG/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 15:44


Судьялар кўнглига келганини қиляпти...

“Экспертиза ҳақорат йўқ деб топган бўлсада, тергов ва суд сизни ҳақорат жиноятини содир этган деб ҳисоблаши мумкин, бу масалани улар ҳал қилади”-деб ёзибди И.Муслимов.

Раис ўринбосарининг фикрлари ғалатироқ эмасми ?

Агар буни терговчи билан суд ҳал қиладиган бўлса, ваколатли орган (АОКА)га экспертиза тайинлашнинг нима кераги бор?

Ҳаммасини экспертизасиз ўзи ҳал қилаверсин бўлмаса...

P.S. Жавоб хатида “бизни тўғри тушунинг, бу ишни орқасида фалон маслаҳатчи турибди" деб аниқ ёзиб берилмаса керак.

https://www.facebook.com/share/p/15tjQdkKiF/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 14:03


Миллатимиз жадиди, юрагида ўти бор қадрдон шифокоримиз, атоқли профессор Зарифбай Ибадуллаев нинг бугун таваллуд топган куни!

Бизни миллатимиз учун сиздай фарзандни тарбиялаган ота-онангизга раҳмат!

Ҳамиша фарзандлар ва набиралар камолини кўриб, янгамиз билан қўша қариб, узоқ умр кўриб юринг!

Сиз билан замондош бўлганимиздан биз ҳам фахрланамиз!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 13:11


Ўзбекларни итга тенглаштирган россиялик йигитнинг видеоси тарқалмоқда.

Битта ифлосни деб бутун рус миллатини ёмонга чиқармаслик керак. Бунақа миллатчилар ҳамма халқларда ҳам бор.

ТИВ уйғонинг!

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳеч бўлмаса шу сафар журъатини йиғиб, ҳолат бўйича тушунтириш сўраши керак.

Бош прокуратура эса ушбу шовинист, ҳақоратчи, миллатчи ушбу россияликка нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал этиши шарт!

PS: Фақат бу сафар РФ элчисини ТИВга лутфан таклиф этмасдан, халқаро ҳуқуқ нормаларида белгиланган тартибда чақиртирасизлар деган умиддамиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 13:02


P.S. Ўзидан катталар билан қўлни чўнтакдан чиқариб гаплашилса анча чиройли чиқарди

Оддий деҳқонни қаранг!

Фикрлаш даражаси унча-мунча ҳокимга қараганда кучлироқ кўринди кўзимга...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 08:50


Ўзимизнинг ҳокимлар билан солиштиринг...

Дунёда ривожланган етакчи давлатлардан бири бўлган Канаданинг Ниагара шаҳарчасида 17 йилдан бери ҲОКИМЛИК қилаётган одамни қаранг.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 08:11


Уч нарса сизни доим кузатиб туради:

1. Юқоридан – Аллоҳ.
2. Ичкаридан – виждон.
3. Ташқаридан – одамлар.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 07:40


Қонун қабул қилинганидан кейин бу каби ҳолатлар кўпаймаслигига депутатларимиз ва қиморни легаллаштиришга ҳисса қўшаётган бошқалар кафолат бера оладими?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти Сардоба тумани "ИНСОН" ижтимоий хизматлар маркази ходими ўзини осиб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Йигит олий маълумотли ҳуқуқшунос бўлган, Тошкент давлат юридик университетини 2021 йилда тамомлаган.

Икки фарзанди етим қолди.

Айтишларича, қиморга тушган экан.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Jan, 06:49


1-суратдаги Юнусобод туман ҳокими ўрнатиб олган шлагбаумдан илҳомланиб, 2-суратда эса ҳокимликдан 200 метр нарида марказий кўчадан кириш йўлини ёпиб қўйишибди.
“Скорый” келса учиб ўтса керак.

Шаҳарда анархия бошлаганини масъуллар кўрмаяпти.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Jan, 20:11


Мед.институтда суперконтрактда ўқиган экан

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Jan, 18:59


⚡️Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ эксклюзив

Унинг “Манчестер сити” клубига ўтишига Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муносабати.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Jan, 07:51


Россиялик мухбир Инесса Паперная ва яна икки киши меҳмонхонада заҳарланиб вафот этганига оид тергов доирасида меҳмонхона эгаси, унга иситиш қозонини сотган икки киши ҳамда уни ўрнатган сантехник қамоққа олинган.

20 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилаётган Фарғонадаги заправкани эгасичи?

Ёки у ерда ҳалок бўлганлар пастроқ тоифадаги инсонлар эдими?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 19:21


Кўплаб бизнесменларнинг бухгалтериясидаги камчиликлар ва солиқларини нотўғри режалаштирилганлиги ҳисобига банкрот бўлишади ёки аслида олинадиган фойдадан кам фойда олишади.

Биз эса бухгалтериянгиздаги муаммоларингизни бартараф этиб солиқларингизни режалаштириб берамиз. 

Масалан, бир мижозимизни бизнесларини ички аудит қилиш натижасида 300 млн.сўмдан ошиқроқ бухгалтериясида камчилик аниқланди ва уни бартараф этиб ва шу йилнинг охиригача бўлган муддатга солиқларини оптималлаштириш орқали солиқ стратегиясини тузиб бердик.

Агарда сизга ҳам хизматларимиз керак бўлса мана шу профилга
👉@Proconsultant👈 саволингизни ёки контактингизни қолдиринг.
☎️ +998999339900
☎️ +998952459900

Каналимизда ҳам солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга бепул маслаҳатлар бериб борамиз
👉@Shahzod_Proconsultant👈

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 18:04


Камбағал оила бўлишига қарамасдан ёрдам сўрашга ор қилишган бўлишса керак...

Ҳаттоки дори-дармонга пули бўлмаса-да, баъзи бировларга ўхшаб ҳокимиятга бориб ётиб олмаган...

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани, Питнак шаҳарчаси, Шехлар маҳалласида Тошбек ака (шарифи Ражабов бўлса керак) бош бўлган оила яшайди. Шу биттагина хонадонда 3-4 та оила истиқомат қилади.

Кун иссиқ бўлган фаслларда оила аъзолари лой ғишт қуйиб сотишади, тирикчилиги шуни орқасидан. Бошқа вақтларда даромад оладиган жойи йўқ.

Айни вақтда ушбу камбағал оиланинг бошига ташвиш тушган - Тошбек ака тузалмас онкологик касалликка чалинибди.
Томоғидан ўсимта ўсиб чиққани сабабли бугунги кунга келиб овқат ҳам ейолмай қолган. Зудлик билан операция қилиниши зарур. Аммо, ўзи аранг кун кўраётган оила операцияга қаердан ҳам пул топсин...

Савол туғилади:
- Шундай камбағал оила борлигидан, оиланинг муаммоларидан масъулларнинг хабари йўқми ?
- Давлат ажратаётган пуллар, турли хил фондлар мана шундай оилаларга ёрдам бермаса, кимга ёрдам беради?

Масъуллардан ушбу мақолада келтирилган оилани назоратга олишни, барча муаммоларини ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам бериш чорасини кўришни сўраймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 15:55


Ёши бир жойга бориб қолган бу одамнинг оғзидан чиқаётган сўкинишларга илон пўст ташлайди.

Куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани учун бунақаларга чора кўрилмайдими?

https://www.facebook.com/share/v/19wJJY9n6s/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 15:25


2027 йилдан Ўзбекистонда пластик пакетлар тақиқланиши мумкин экан.

Шу ишни қилиш ниятларинг бўлса, бу йил июль ойига режалаштирса бўлмайдими?

Ёки ҳозир дастурга чиройли, каттани қулоғига ёқадиган гапларни киритиб қўяйлик, 2 йилдан кейин кимниям эсида қоларди деб ўйлашаяптими?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 14:39


Хитойдаги бир ресторан эҳтиёжидан 200 граммдан кўпроқ овқатни олиб, исроф қилганлар учун жарима белгилабди.

Роса бизни халқ учун керак қоида экан.

Бу йил тасдиқланиши режалаштирилаётган давлат дастурида шунга ўхшаш қоида киритиб кетилишини таклиф этаман.

Айниқса, тўйларимиздаги ошиқча исрофгарчилик шу билан бироз камайган бўлармиди...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 10:07


Тез орада Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинади, – ТИВ матбуот котиби

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ўртасида ўтган йил 1 декабрь куни фуқароларимизга 30 кун давомида мамлакатга 30 кун давомида визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи битим имзоланган. Ҳозир давлат ички процедуралари бажарилмоқда. Улар якунига етиши билан икки мамлакат ўртасида визасиз режим кучга киради, – Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

Тезкор муносабат учун миннатдорлик билдирамиз.
Лекин барибир биз 2021 йил март ойида Хитой бизнинг фуқароларга ҳам шундай имконият берганидан кейингина ушбу давлат фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқи берилиши лозим эди деб ҳисоблаймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 09:12


2021 йил март ойидан бошлаб Хитой фуқаролари Ўзбекистонга 10 кун муддатга визасиз киришлари мумкин.
Нега бизнинг фуқароларда бундай ҳуқуқ йўқ?

Биз паст сортли одамлармизми?

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги эплаган ишни бизни ТИВ нега эплай олмаяпти?
Ёки Ташқи ишлар вазирлигининг иши фақат қайсидир давлатга таъзия билдириб ўтириш деб ўйлашадими?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Jan, 06:46


Собиқ судьянинг ишга тиклашга оид суд иши.

Cобиқ судьяни ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризамизни биринчи инстанция фуқаролик суди "судловга тааллуқли эмас" деб иш юритувга қабул қилмаган. Мен бундан норози бўлиб, худудий фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят киритганман. Ва суддан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасидаги ҳар бир шахснинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги ҳақидаги нормани тўғридан-тўғри қўллашни сўраганман. Яъни, бу билан судья ҳам одам демоқчи бўлганман.

Одатда, бундай турдаги ҳусусий шикоятлар узоғи билан 2 та судда ҳал қилинади. Лекин бу ердаги судлов ҳайъати 4-5 та суддан бери бир тўхтамга келолмаяпти. Кечаги суд иши яна бошқа кунга қолдирилди.

Юқоридаги видеода мен ҳурмат қилган таркиб ва улар билан суд давомидаги беозор тортишув акс этган. Айтмоқчи, орадаги кулгу суднинг устидан эмас, шунчаки вазиятнинг ўзи кулгули.

PS: Нимаси ҳақиқатда кулгули эканлигини англадик. Кўрамиз судья ҳам Ўзбекистон суд тизими учун шахс ҳисобланадими ё йўқми.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 18:08


Тармоқларда тарқалаётган ушбу видео қачон олингани номаълум.

Видеодаги ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлгани ёзилган.

Видеодан шуни англаш мумкинки, ички ишлар ходимлари болаларни олиб кетишмоқда. Лекин болалар кетишни хохламаяпти.

Болаларнинг онаси бўлса керак, бир аёл жон-жаҳди билан болаларнинг олиб кетилишига қаршилик қилмоқчи бўляпти-ю, ожизанинг кучи нимага ҳам етарди...

P.S. "Болани олиб бериш" ҳақидаги суд қарори ижро этилаётган бўлса керак.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 17:08


Пропан газ сотишга рухсатномаси бўлмаса, нега шу пайтгача ҳеч ким индамаган...?!

Инсайдерларга кўра, Фарғонадаги портлаган заправканинг пропан газ сотиш учун ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, масъул ташкилотлар ҳеч қандай рухсатнома бермаган, заправка эгалари ўзбошимчалик билан пропан газ сотишган экан.

Заправкага алоқадор баъзи кимсалар "Энди ҳаммаси тинчиди, ҳаммани эсидан чиқди" деб ўйлаётган бўлишса, қаттиқ, адашишади!

Савол туғилади:
- Рухсатномаси йўқ бўлса, нега шу вақтгача пропан сотишига йўл қўйиб беришди?
- Рухсатномаси бўлмаса, биржа (база) нега пропан газни берган?
- Ноқонуний фаолият олиб боргани ва портлаш оқибатида бир неча киши вафот этгани сабабли заправка эгаси, таъсисчиси қамалдими? Қамалмаган бўлса, нега?

Қисқаси, саволлар жуда кўп.

Антикорррупция агентлиги ҳам заправка фаолиятини ўрганиб чиқиши лозим. Чунки, юқорида таъкидланганидек, заправканинг фаолияти ноқонуний бўлса-да, назорат қилувчи масъуллар номаълум сабабларга кўра ҳаракатсизлик қилишган.

Масъуллардан, жумладан, ФВВ ва Энергетика вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган. Оқибатда бир неча киши вафот этган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 11:43


Нефтебаза роса "ёғли" жой бўлса керак...

Анча вақтдан буён Термиз нефтебазаси билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб келамиз.
Кузатишлар натижасига кўра бир нарсани аниқ билдикки, бу ташкилотда текшириш умуман тўхтамас экан

Биттаси ишини тугатиб кетгач, ҳали изи совумай бир ҳафта ўтар ўтмас яна кейинги текшириш келиб туради

Нефтебаза фаолияти билан яхши таниш бўлган кишининг айтишича, аризалар фақат бир неча одамлар томонидан ёзилади

Маъноси ва мазмуни бир хил бўлган юзлаб аризалар турли давлат ташкилотларига қайта ва қайта юборилади. Қизиқ жойи шуки, ёзилаётган юзлаб аризаларнинг муаллиф бор-йўғи бир-икки киши экан.

Агарда, ариза муаллифлари 5 ёки 10 киши бўлса бошқа гап эди. Лекин, бир ёки иккита ёзувчи ёзаверса, қолган 5-6 киши нима ёзилганини тушуниб-тушунмай имзо қўяверса, худди бошқа иши йўқдек бутун мамлакатни ташкилотлари йиллар бўйи шу бир-икки ёзувчининг аризасига кўра қимматли вақтини ўтказиб текширишга келаверса, аввал бир неча ўн марталаб текширилган ҳолатларни қайта қайта текшириб кетаверса...

Албатта ўйланиб қоласиз: қайта қайта ёзишлар-у текширишлардан мақсад нима ?

Кўпчиликда "Албатта жойи керакдирда!" дегандан бошқа фикр ҳам келмайди.

Бўлаётган ҳолатлар ҳақида амалдаги раҳбаридан изоҳ сўрамоқчи бўлдик. Телефони ўчиқ экан. Айтишларича касалхонага тушиб қолибди

Тушадиямда...
Чунки, функционал вазифани бажариш ўрнига ҳадеб текширувчилар билан вақтинг ўтаверса, бундай ҳолатда тўрт мучаси соғ одам ҳам касал бўлиши ҳеч гапмас.

Амалдаги бошлиқ айбдорми ёки йўқми, бунга ваколатли мутасаддилар баҳо беради. Умуман олганда, айбдор бўлганида ўшанда, текширувлар энди бошланганида жазога тортилиши керак эди. Лекин йиллар ўтиб бунақа ҳолат юзага келаётгани, албатта, одамни ўйлантиради.

Юқорида таъкидланганидек, текшириш битта, иккита, ҳа борингки учта бўлса, майли деб ёмон хаёлга бормайсиз. Аммо саноқсиз бўлса, текширув изидан текширув бўлаверса, албатта ўйланиб қоласиз-да, раҳбарнинг жойи керак бўлдимикан, деб...

ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 10:54


Бу киши адабиёт соҳасида ҳам буюк мутахассисми?

Адлия вазирининг маслаҳатчиси Шахноза Соатова бу таркибда нима қилиб юрибди?

Умуман олганда, бу рўйхатда адабиётга алоқадор бирорта мутахассис борми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 09:59


Бухгалтерия ишлари вақтингизни олаяптими?
Ишингизни осонлаштирамиз, пулингизни ва вақтингизни тежаймиз!


Сизнинг компаниянгиз учун профессионал хизматлар:
Бухгалтерия ҳисоб-китоби – молиявий ҳужжатларингизни тартибга соламиз.
Солиқ ҳисоботлари – барча солиқ ҳисоботларини ўз вақтида ва тўғри топширишда ёрдам берамиз.
Кадрлар бўлими – ходимларнинг шартномалари, меҳнат дафтарчалари ва бошқа зарур ҳужжатларни юритамиз.

🎯 Кимлар учун?

Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;
Фаолиятини кенгайтираётган компаниялар;
Кадрлар ва бухгалтерия ишларини автоматлаштиришни истовчилар.

💡 Нима учун биз?

Тажрибали мутахассислар жамоаси;
Иш жараёнининг тўлиқ махфийлиги таъминланади;
Тежаб қолинган солиқлар 5 млрд.дан ортиқ;
Ноқонуний бекор қилинган солиқлар 2 млрд.дан ортиқ.

📞 Биз билан боғланинг ва ортиқча ташвишлардан ҳолос бўлинг:
Телефон: +998999339900, +998952459900
Телеграм канал: @SHAHZOD_PROCONSULTANT
Телеграм: @PROCONSULTANT

📌 Ишингизга профессионал ёндашув – бизнесингизнинг муваффақияти калити!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 09:03


Прокуратура органларининг инсофли, иймонли, виждонли ходимлари ва фахрийлари!

Касб байрамингиз билан табриклаймиз!

Сиз ва яқинларингизга соғлик-саломатлик, бахт-омад, муваффақият ва фаровонлик, хонадонингизга эса тинчлик-хотиржамлик ва осойишталик тилаймиз!

Мартабангиз ҳамиша улуғ бўлсин!
Халқ хизматида ҳеч қачон чарчаманг!
Байрамингиз муборак бўлсин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Jan, 03:21


Ҳозир судларда адвокат сифатида ҳам бизга ишонган одамларнинг, ҳам ўзимизнинг ҳаққимиз учун курашяпмиз.

Кўпчилик замон ўзгарганини, адвокатларнинг судья ёки терговчи олдида қўл қовуштириб, кўзини мўлтиллатиб ўтирадиган олдинги даврлар тугаганлигини қабул қила олмаяпти.

Адвокат ҳақ бўлса, қонун у томонида бўлса, нега у бировлар олдида ўзини бечора ҳолга солиб туриши керак, мулзам бўлиб?

Суд-ҳуқуқ ва адвокатура соҳасидаги касб-этика қоидаларининг моҳияти ўзидаги кибрни синдира олиш билан ҳам ўлчанади билсангиз.

Адвокат Саидали Мухторалиев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 18:24


Энг ачинарлиси эса, вафот этганлар ичида норасида, гўдак болаларнинг борлигидир...

Давлат ва ҳукумат раҳбарияти диққатига!

Заправкалардаги портлашлар, бунинг оқибатида вафот этаётган инсонлар, иқтисодий томондан бўлаётган зарарлардан хулоса қилиш вақти келди деб ўйлаймиз.

Заправкаларнинг асл эгалари амалдорлар-у бойлар экани ҳеч кимга сир бўлмай қолди,

Айрим заправкаларга таниш-билишчилик орқасидан ноқонуний ер ажратилган, техник қоидаларга мос келмайди, кўпчилиги эса аҳоли яшаш ҳудуди ўртасида ёки аҳоли уйларига тақаб қурилган.

Кўп заправкаларда пропан, метан ва бензин биргаликда жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир ёқилғи учун алоҳида лецензияси борми ёки йўқлиги назорат қилиниши номаълум.

Заправка қурилиши учун белгиланган ШНҚ (СНиП) норма, талаб ва қоидаларига мос келиш ёки мос келмаслиги текшириб кўрилганми, деган савол ҳам туғилади.

Моҳиятига эътибор берилса, бу вазифа Сенатга ҳам, хусусан, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига
ҳам тегишлидир.

Катта эҳтимол билан, жуда кўплаб заправка белгиланган меъёрга тўғри келмайди.

Юқоридагиларга асосан,

- алоқадор ташкилот ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши;

- республика бўйича барча заправкалар ўрганиб чиқилиши ва ноқонуний бўлганларининг фаолиятига чек қўйилиши керак.

https://www.facebook.com/share/p/1BQU86Cw85/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 15:26


Адашмасам, илгари ҳам буюрилган эди. Ишқилиб, шу сафар қаттиқроқ буюрилган бўлсинда...

Амалдорларга хизмат автомобиллари, мебель ва офис жиҳозлари харидини камайтириш буюрилди.

Президент қарорига биноан, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар 2025 йилни тежамкорлик тамойили асосида ўтказиши керак.

https://www.facebook.com/share/p/15tFo6JPE4/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 15:05


Барногул Санакулова : "ЙИЛ ТАНЛОВИ —2024" — "...бу йил майдон бўш қолибди"

Жамоатчилик фаоли Барногул Санақулова “Йил танлови – 2024” номинациялари бўйича номзодларини айтиб ўтди.

“2024 йилнинг энг намунали вазирлиги”

— Жудаям қийин савол, ўтган сафар берилганда ҳам қандайдур жавоб бериш имконияти бор эди. Бу йил бирортасини ҳам эътироф этаолмайман.

“2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги”

— Яхши ишлаган ёки ишламаганини билмайману, лекин пиари зўр юритилган ҳокимлардан биттаси Зойир Мирзаев, яъни пиар орқали халқни мана шу ҳокимни севдиришга, севишга мажбур қилишди. Бу ерда ҳоким, дея олмайман, ҳокимнинг пиар компанияси яхши ишлайди. Чунки озгина ишни кўп қилиб кўрсатиш мумкин ёки кўп ишни ҳам кўрсатмаслик мумкин.

“2024 йилда ёмон ишлаган вазирлик қайси?”

— Ҳаммаси бир хил ишлашди. Вақти вақти билан ҳаммаси қовун тушириб туришди. 2024 йилдаги муаммолар билан 2025 йилга ҳам ўтяпмиз.

“2024 йилдаги медиа лидер”

— Ўтган йили Шерзод Қудратхўжани, Комил Алламжоновни кўрсатар эдик. Менимча, бу йил майдон бўш қолибди.

“2024 йилнинг энг фаол партия лидери”

— Партиялар мени энг оғриқли нуқтам ҳисобланади. Ҳеч қайсини айта олмайман.

2024 йилнинг "Йил одами”

— "Йил одами" деганда у қанақадур янги топилма бўлиши керакда, сиз уни танимайсиз, уни билмагансиз, лекин у сизни бир лаҳзада қойил қолдирган, қанақадур фикрларга келишизга сабаб бўлган бўлиши керак. Афсуски, менда ҳозирча унақа инсон йўқ.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 11:21


Универсал заправка: ҳам бензин, ҳам метан газ...

Тушунмай қолдим: бу бензин заправками ёки метангазми?

Ишқилиб, ичида пропан заправкаси ҳам йўқмикан...?!

Картада бензин заправка деб берилган. Аслида эса, фақат биринчи колонка бензин, қолган колонкалар метангаз. Машиналар метанга ва бензинга бир жойдан кириб чиқади.

Заправкани хўжайини ҳам жуда бақувват одамга ўхшайди:

- бир жойда ҳам бензин, ҳам газ заправкаси;
- заправка аҳоли турар жойини ўртасида жойлашган: орқа томони домлар, ўнг томони домлар, чап томони ҳам домлар;
- йўлнинг нариги бети аҳоли участкалари.

Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри, 4-микрорайон, Гурлан кўчаси, Байналминалчи маҳалласи.

Мутасаддилардан ушбу ҳолатни ўрганиб чиқишни ҳамда тегишли чора кўришни сўраб қоламиз.

https://www.facebook.com/share/p/1A9NBz6x8E/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 09:52


Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакуловнинг туман судига ташрифи судга келувчилар ва суднинг ходимларига янада яхшироқ шароитлар яратиб бериш учун амалга оширилган экан.
Олдинроқ эълон қилинган танқидий постдаги англашилмовчилик учун узр сўраймиз.

Агар раҳбарларнинг судга ташрифи фуқароларга яхшироқ шароит яратилишига хизмат қиладиган бўлса, биз кўпроқ кутишга ҳам розимиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 09:32


Тошкент шаҳри ҳиндистонликларга тўлиб кетди!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Jan, 09:32


50 йил олдинги суҳбатга эътибор беринг:

Ўша тактикалар ҳалиям ишлатиляптими?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 19:01


Аслида Eriell компанияси кимнинг чўнтаги ҳисобланади?

У 2024 йилда ҳам минг-минглаб ходимларнинг иш ҳақини очиқча тўламасдан келаётган бўлсада, менман деганиям пишагини пишт деб қўйишга қўрқади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 18:27


Нима деб ўйлайсизлар, ўзгариш бўлармикан энди?

Айтишларича, шу видеодаги шармандалик Президент Администрацияси ва ҳатто "Евроньюс" кўрсатувигача етиб борибди.

@ Алишер Цветкофф

https://www.facebook.com/share/p/1CyZvZQDRx/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 17:10


Бу нима деган гап: 3 млн аҳоли яшайдиган вилоятда "права"га ўқитадиган битта муассаса бўлмаса...

Нима учун бир вилоятнинг фуқаролари "права"га ўқиш ва "права" олиш учун бошқа вилоятга боришлари керак...

Қачонгача бир вилоят фуқаролари иккинчи бир вилоятга қатнаб юришлари керак?

Ҳар мавсумда неча киши "права"га ўқийди?

Иқтисодий томондан эса фуқароларни анча қийнаб қўйишини ҳамма тушунса керак

Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган автомототранспорт воситаларини бошқариш учун номзодлардан имтиҳон олиш автодромлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг 2021 йил 4 май кунидаги 272-сонли қарори ҳамда ИИВ нинг 2024 йил 18 январдаги 27-сон буйруғи талабларига мослиги ўрганилиб, автодромларда амалий имтиҳонлар олиш учун қарор талабларига кўра тўлиқ жиҳозланмаганлиги аниқланган ҳамда шу сабабли вилоятда бу амалиёт бажарилмаяпти.

Худди шундай, "права"га ўқитиш жойлариям шу талабларга мос бўлмаганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 12:27


"Отопления"ни созлайман дегунча баҳор келади...

Мен, Чилонзор тумани 19-55-3 хонадонда яшайман. Мана икки йилдирки домимиз бўйича иссиқлик тизими ишламайди. То уни йўлга туширишгунча баҳор келади. Бу қиш ҳам шундай ўтмоқда.

ЖЭК "тепло"га," тепло" эса ЖЭКка айб ағдариб вақт ўтказишмоқда.

Натижада биз жабр кўрмоқдамиз.

Йўқ отопления учун ҳар йили пул тўлаймиз.

Шахсан мени иккита норасида неварам бор уйда. Уйларимиз совуқ, отопление ноль.

Илтимос шунга ёрдам берсангиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 11:33


Топганимни ярми сизники, поддержка қилиб турсангиз бўлди..
-----
"Мавсум"дамиз ўртоқлар.

Бир жойда қоринни тўқлаб олиш учун тўхтадим. Иссиқ жой экан, қулайроқ жой танлаб ўтирдим.

Ёнгинамда, икки хўранда гаплашиб ўтирибди. Дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Қиттай-қиттай ҳам бўляпти.

Ёшроғи салобатлироғига (кўринишидан раҳбарига) ҳушомад қиляпти “тортинмай олиб ўтиринг, Фалончи ака. Сизни отам ўрнида одам деб билганман. Сизга қаттиқ ёпишганман, урсангиз ҳам, сўкиб хайдасангиз ҳам кетмайман. Онам ҳам шу акангни маҳкам ушла деган. Мени ўғлингиздек кўраверинг. Ака, биласиз топганимни ярми сизники, поддержка қилиб турсангиз бўлди. Багажга янги йил учун уйдагиларга ҳалигидай солиб қўйдимда. Қани олинг, олиб ўтиринг”.

Ҳа дўстлар, янги йил байрами олди “коррупция мавсуми”дамиз.

@yuristkadr

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 10:13


66 ёшли қарияни қамоққа тиқаётган судья асос қилиб келтираётган Конституция моддасини диққат билан ўқинг...

Фалонта ҳолатда янги қабул қилинган Конституциянинг тегишли қоидаларига асосланган ҳолда суд қарорлари (ҳукм, қарор, ажрим) қабул қилинди деб ҳисобот ва маърузаларда кўрсатиб кетиш (жуда катта ютуқдай қилиб кўрсатиш) охирги пайтларда урфга айланди.

Судларга бу масалада юқоридан топшириқ берилган шекилли, суд қарорларининг хулоса қисмида Конституциянинг қайсидир моддаси кўрсатилмаган суд ҳужжатини топишнинг ўзи амри маҳол бўлиб қолди.

Кампаниябозлик шу даражада кучайганки, айрим пайтларда асос қилиб келтирилаётган Конституциянинг ўша моддаси судья қабул қилаётган қарор мазмунига зид ҳам бўлиб қолмоқда. Лекин бу нарса судья учун аҳамиятсиз. У қайсидир моддани қарорида кўрсатиши керак тамом вассалом.

Масалан, суратдаги ҳукм билан 66 ёшга кирган тиббиёт ходими 3 йилу 1 ойлик муддатга қамоққа жўнатилган. Бу врач кимнидир ўлдирмаган, тан жароҳати етказмаган, пора олмаган ёки бошқача тарзда кимгадир зарар етказишга қасд қилмаган.

Аниқ айта оламанки, у ҳатто интизомий чора қўллашга арзийдиган бирор қилмишни содир этмаган.

Энди сизлардан илтимос, 66 ёшли қарияни қамоққа тиқаётган судья асос қилиб келтираётган Конституция моддасини диққат билан ўқинг!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Dec, 06:52


Охирги 8 йил ичида чет эллик мутахассис келиб ривожлантирган ёки сал бўлсада ўзгартирган бирор-бир соҳани айта оласизми?

Бюджетни қашшоқлаштиришганидан ташқари.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Dec, 19:26


“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Асроржон Асқаров янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга бағишланган электр тармоқлари штабининг йиғилишини ўтказди.
Агар сизнинг уйингизда байрам кунлари свет ўчиб қолса, зудлик билан 1154 қисқа рақамига ёки “Телеграм”даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу кетишда байрамни одамга ўхшаб ўтказадиганга ўхшаймизов!.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Dec, 09:06


Судьяларимизга шу асарни ўқишни тавсия этаман

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Dec, 07:14


Турли ҳудудларда турли қонунлар ишлайдими?

ЖПКнинг 49-моддасида гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларидан бирининг адвокат билан бир қаторда ҳимоячи сифатида иштирок этишига гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосномаси бўйича суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суд ажримига биноан йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.
Ишда иштирок этишига белгиланган тартибда йўл қўйилган бундай шахслар мазкур кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган ҳимоячининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади. Хусусан, агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса, у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳам ҳақли.
Ҳимоячининг мазкур ҳуқуқларини амалга оширишида қандайдир чеклов ўрнатиш мумкинлиги қонунчиликда назарда тутилмаган. Масалан, мен адвокат бўлмасамда, Самарқанд шаҳридаги тергов ҳибсхонаси раҳбарияти 2017 йилда ҳимоячи сифатида укам билан холи учрашишимга ҳеч қандай тўсқинлик қилмаган.

Лекин менга етиб келган маълумотларга кўра, Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхоналари ҳимоячининг бундай холи учрашувларига рухсат бермас экан. Дўстлар, ўйлайманки сиз адашаяпсиз. Бугунги мавқеингиздан фойдаланиб сиз ҳам кимгадир ортиқча жабр қилманг.
Ёки олдингизга келган ҳимоячига асослантирилган ёзма рад жавобини беринг. Марҳамат.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Dec, 04:03


Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқибди.

Шаҳарни шу аҳволга олиб келганлардаям ўпка борми ёки танаси фақат жиғилдондан иборатми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 17:29


Онахоннинг тақдири нима бўлди?

Яқинда тармоқларда "Суратдаги онахонни таниганлар борми?" сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Хабар матни қуйидагича:

"Онахон шу йил 11 октябрь куни Андижон вилоят Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига, номаълум фуқаролар чақируви билан тез тиббий ёрдам хизмати томонидан, енгил тан жарохатлари билан келтирилган ва травматология бўлимига ётқизилган ҳамда хозирга қадар марказда қолмоқда.

Онахоннинг хотираси яхшимас.
Яшаш жойини билмайди.
Исми-фамилияси Ўктамова Тўхтахон бўлиб, 1942 йили туғилганлигини сўзлаб берган.

Яна сўзларидан, онахоннинг боқиб олган ўғли бор экан. Ўғлининг онахонга муомаласи ёмон эмиш. Ҳатто, у онахонни калтаклар экан.

Шу кунгача онахонни ҳеч ким излаб келмаган, ички ишларга ҳам мурожаат қилинмаган.

РШТЁИМ маъмурияти нима қилишни билмай аросат ҳолатда.

Онахонни таниганлар борми?

С.Зайнабитдинов, ИҲҲҚҚ Андижон вилоят бўлими"

P.S. Алоқадор масъуллардан онахон ҳақида тўлиқроқ маълумот беришни сўраймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 16:48


Euronewsда ваҳима. Болқон давлатларида қор бўронлари бўлиб 200 минг киши вақтинча электрсиз қолганмиш.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 14:31


Олий суд судьяларининг хатоси тўғриланадиган бўлди.

Бундан 3 ой олдин Олий суд судьялари собиқ туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси ва таърифини “Меҳнат кодексининг 489-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан, ташкилот мулкдори алмашганлиги муносабати билан”га ўзгартириш ҳақида қарор чиқарган эди.
Аслида, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қисқартириш, яъни МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан бекор қилинган эди.

Ўша пайтда биз “давлат ташкилотининг бир вазирликдан бошқа вазирлик бўйсинувига ўтишида мулкдор алмашиши юз бермайди, чунки бундай ҳолатларда ташкилот мулкдори ўзгармайди, ахир у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам мулкдор давлат бўлиб қолаверадику” деб эътироз билдирган эдик.

Маълум бўлишича, Олий суд раҳбарияти судьяларнинг бу хатосидан кўз юмиб кета олмаган. Шахсан Олий суд раиси ушбу хато суд қарорини қайтадан кўриб чиқиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини ўзгартириш билан боғлиқ хатони тўғрилаш бўйича протест киритган.

Хато суд қарорларига нисбатан вақтида билдирилган муносабат соҳада турлича нотўғри амалиёт юзага келишининг олдини олади. Шу сабабли, Олий суд раҳбариятининг бу ҳаракатини олқишлаймиз.
Адвокат Саидали Мухторалиев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 13:35


24-dekabr kuni Malorechenskoyedagi fermada sodir boʻlgan yirik yongʻinda 5 nafar Oʻzbekiston fuqarosi yonib ketgan edi. Fermasi egasining akasi yongʻinda vafot etgan ikki ishchining farzandlariga 500 ming rubldan (5 ming dollar) kompensatsiya toʻlaganini aytgan. Qolgan ishchilar bank cheklovi tufayli pul oʻtkaza olmagan.

Dini,millati, mamlakati boshqa ekaniga qaramay, biznikilardan tuzukroq ekanmi?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 09:17


Бу сафар МИБнинг Олмазор туман бўлими антиқа томоша кўрсатаяпти.

ФИБ Яккасарой туманлараро суди 2-1005-2405/30795-сонли фуқаролик иши бўйича сиртдан қарор чиқарган эди.

Қарор кучга кирмасиданоқ унинг устидан шикоят қилинди ва бекор қилинишига эришилди.

Лекин МИБ кучга кирмаган ва кейинчалик бекор бўлган қарор бўйича бугунги кунда тўловни талаб қилмоқда.

Барча ҳаракатлар ва ҳисоб рақамларига банд солиб ташлаган.

Давлат ижрочисига QR кодли суд ҳужжатларини кўрсатсак, мен ҳеч нарсани билмайман судга боринг дейди.

Нега биз овора бўлиб яна қаергадир боришимиз керак?

Булар шунчалик чаққон, кучли экан нега вазир ва ҳокимларга ўша кучини, имкониятларини кўрсатмайди-а?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Dec, 09:05


Янги қурилган домда икки йилдан буён лифт мумммоси...

Бизни домимиз янги новостройка уйлардан. Уйимиз 10 қаватли. Кўчиб кирганимизга 2 йилча бўлди. Лекин ҳозиргача лифтни муаммоси тугагани йўқ. Бундан ташқари, чироқлар ҳам яхши ишламайди, лип-лип этиб ёниб кўзни ҳам чврсатиб юборади.

Офисга чиқсак, онангга бор, отангга бор деб сарсон қиляпти. Ҳадеб ёнимиздан пул тўлаб тузатиш чарчатди.

Кимга мурожаат қилсак бўлади?

Манзил: Тошкент шаҳар, Зангиота тумани, Эшонгузар SITY, Эшонгузар В блок.

Мўлжал: эски калиш бозори.

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Nov, 12:40


Зўрига тушса шер ҳам йиғлайди...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

27 Nov, 05:39


Суд ўз ишини тўғри режалаштирса бўлмайдими?

Тарафлар суд мажлиси бошланишини 30 дақиқагача кутишларини майли тушунамиз. Судда кимдир кўпроқ, кимдир камроқ гапириши бу табиий ҳол. Хўп, биз бир соат кутишга ҳам розимиз.

Лекин инсонларни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати эшигини тагида 2-4 соатлаб кутишга мажбур этишларингиз бу Сизнинг ва қўл остингиздаги судьяларнинг айби.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 19:18


⚡️Тошкентда номаълум хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Тошшаҳар Санэпид маълумотига кўра, айни вақтда шаҳарда номаълум хавфли вирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Аҳолида учраётган касалликлар асосан мавсумий гриппнинг А гуруҳига кирувчи вирусдан келиб чиқмоқда.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 18:42


Бу қароқчилик дейиладими...?!

Буни қаранг, ичимлик суви бўйича ҳисобда:
13 ноябрда 332 450 сўм бўлган;
24 ноябрда эса 32 минг сўм қарз чиқарган.

Уйга ҳеч ким келмаган, счетчикни ҳеч ким кўрмаган.

11 кун ичида 364 450 сўмлик сув истеъмол қилган бўлиб чиқяпти.

Буни қандай тушуниш керак?
11 кун ичида домдаги квартирада шунча миқдорда сув ишлатилиши мумкинми?

Айнан мана шу масала бўйича илгари ҳам материал чиқарилган эди. Афсуски, бирор бир сезиларли ўзгариш бўлмади.
https://www.facebook.com/share/p/15g6USAy8x/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 17:52


Шу соҳага масъул амалдорлар кўрсин...

"Яшил макон" дастури деб дарахт экилади. Табиийки, дарахт атрофи қишин-ёзин яшил бўлиб туриши учун газон қилинади.

Газонга ишлов бериш жараёнида баъзи фаросати йўқ ишчилар жилкали ўт ўриш аппаратида ўт ўраман деб кўчатларни тагини ҳам кесиб кетишяпти.

Тошкентдаги (бошқа ҳудудларда ҳам) барча дарахтлар ва бутасимон гулларнинг ҳаммаси шу аҳволда, таги кесиб ташланган.

Саноқсиз дарахтлар нобуд бўлмасидан чорасини кўриш зарур!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 16:08


Танқид қилишингниям, ачинишингниям билмайсан...

Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатидаги аҳволга жиддийроқ қаралмаса бўлмайди.

Янги суд ислоҳотидан кейин жорий қилинган янги инстанциялар ҳисобига бу ерда ишлар хажми деярли икки баробарга кўпайди. Натижада, биринчидан судлар бу қадар катта иш кўламига улгурмаяпти ҳамда ишларни шошилинч ва сифатсиз кўряпти. Иккинчидан, тарафларни соатлаб куттириб овора қиляпти. Табиийки, ҳар икки ҳолатда ҳам бу судга нисбатан норозилик борган сари кўпайиб бормоқда.

Бугун менда яна шу ҳолат такрорланди. Судья Алманов судни соат 16.00 га белгилаган. Лекин судга кирганимизда бу вақтда соат 14.30 га белгиланган ишлар кўрилаётган эди. Ташқарида қанчадан-қанча одамлар кутиб ўтирибди. Соат 17.15 бўлди, биздан олдин яна 3-4 та тараф бор, қарасам, иш соат 18.00 дан кейинга ўтиб кетади. Яна ўтган сафаргига ўхшаб чала-чулпа ва сифатсиз суд бўлиши мумкин.

Бу ёқда бошқа ҳамкорларим офисга келиб кутиб турибди. Асаблар таранглашди. Мажбур, кириб ишни бошқа кунга қолдиришни сўрадим. Ва албатта судья Алмановга эътироз билдирдим. Тўғрисиямда, нима учун суд белгиланган вақтда бошланмайди? 15-20 дақиқа кутиш мумкиндир, лекин нима учун одамлар соатлаб кутиб ўтириши керак? Қачонгача такрорланади бу? Судьялар ҳам ўз ҳақиқатини билдирди: қайсидир ишда тарафлар кўпроқ асос ва важларни келтирса, суд шунақа чўзилиши мумкинку, деб.

Мен бўлсам, буни тушунгим келмади, судлар ишларни айнан шу нарсани, яъни вақт кетадиган ва чўзиладиган важларни ҳисобга олиб ҳам тўғри белгилаши керак. Ҳамма ишларни пала-партиш сешанба ва жума кунларига қўйиб, ўзини ҳам, тарафларни ҳам қийнаш тўғри нарсами, ахир? Шошмашошарлик билан кўрилган ишда адолат бўладими?

Айтяпманку, бу судга қўшимча судьялар штати берилмагунча, мана шундай норозилик ва асабийлик тўхтамайди. Баланс бўлмагунича, ҳамма ўзи учун қулайлик қидираверади.

Тўғриси, ҳозиргидек аянчли ҳолатда бу судьяларни танқид қилишингни ҳам, уларга ачинишингни ҳам билмайсан киши. Тушликсиз, танафуссиз ишлаш. Шунча жанжал, шунча тўполон, шунча стреес. Эххе...

Адвокат Саидали Мухторалиев

PS: Бу судни танқид қилсангам, қилмасангам фарқи йўқ лекин

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 09:16


Газни четга экспорт қиладиган қайсидир мамлакатнинг газ заправкасидаги ҳолат экан. Шармандалар.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 08:07


‼️Маҳалла "еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари билан танишиб олинг!

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:

маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш

Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш

ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 07:37


Бошланди...

Қиш келмасдан шу бўлар такрор

❗️Фарғона вилояти, Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасида метан заправкаларда турнақатор навбатлар бошланди...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

26 Nov, 02:07


Абдулла Орипов

Магар кетар бўлса виждон бош олиб,
Иймон ҳам у билан бирга кўчгайдир.
Буткул марду номард таянчсиз қолиб,
Чоҳ узра чирпирак бўлиб учгайдир.

1994

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

25 Nov, 17:11


#ДИҚҚАТ

‼️Кира қилаётганлар беайб қамалиб кетманг

Айтишларича, ёмон ниятли шахслар машинага наркотик таблетка ташлаб, кейин подстава қилишаётган экан.

Таксичи танишларга юбориб қўйинг!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

25 Nov, 17:10


Кореяга қочиб кетган Жавлон ҳам ушланган бўлса, демак деярли занжирни учига келиб қолишибди.

Жавлон ҳам албатта бир ижрочи.

Энг асосийси, бу суиқасд ташқилотчиси ва буюртмачиси ким эканлигини РАСМАН эшитиш қолди...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

25 Nov, 12:55


Наманганни судлари бизни ҳали узоқ ҳайратлантирадиганга ўхшайди...

Ҳозир ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Я.Эрматов яқинда чиқарган бир ҳукмни ўқиб ўтирибман.
Ушбу ҳурматли судьямиз бир шифохонанинг бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йилдаги 630-сонли буйруғидаги мажбуриятини бажармасдан, 058/у шаклдаги хабарномани санитария назорати органларига тақдим этмаганлиги натижасида ўтган йили Наманган вилоятида қизамиқ касаллиги тарқалиб кетди деган хулосага келган ва 65 ёшга кирган оқсоқолни уч йилу бир ой муддатга қамоққа равона қилган.

Судья ўша буйруқни очиб ҳам кўрмаганига мен юз фоиз ишонаман. Чунки уни очиб кўрганида ушбу буйруқда бундай хабарни санитария назорати органларига тақдим этиш мажбурияти бу бош шифокорнинг эмас, балки бемор келиб тушган юқумли касалликлар шифохонаси раҳбарининг мажбурияти эканлигини кўрган бўларди.

Айни совуқ кунларда ҳеч бир айбсиз қамоқда ўтирган 65 ёшлик отахонга раҳмим келади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

25 Nov, 05:22


Эээ, алғов-далғов замонга қолиб кетдик. Ҳар хил миш-миш гаплар юрибди...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

24 Nov, 19:56


"Бу одамга мурожаат қилишни фойдаси йўқ, барибир ёрдам бермайди...

Фақатгина вақтингиз зое кетиб, асабингиз бузилгани қолади..."

Термиз туманидаги Эштемиров маҳалласи аҳолисининг газ билан боғлиқ муаммоси интернетда ҳам бир неча марта эълон қилинди. Ёзма ва оғзаки мурожаатларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Гап шундаки, бундан бир неча йил муқаддам туман ҳокими ушбу маҳаллани газ танқис ҳудудга киритиб, маҳалла табиий газдан узиб қўйилади. Бундан норози бўлган маҳалла аҳолиси ўтган вақт давомида давлат раҳбари, Бош вазир, вилоят ҳокими ва алоқадор ташкилотларга тўхтовсиз мурожаатлар қилиб келишди. Натижада 2022 йилда маҳаллани табиий газга улаш ҳақида ҳукумат баёни имзоланди. Аммо, номаълум сабабларга кўра маҳалла табиий газга уланмайди.

Ваҳоланки, маҳаллани табиий газга қайта улаш учун ҳеч қандай қўшимча харажат талаб қилмайди. Чунки, маҳалла аҳолиси фойдаланган газ трубалари ҳам, газни тақсимловчи ГРПлар ҳам ўз жойида турибди. Буни қуйидаги ҳаволада илова қилинган видеода ҳам кўриш мумкин.
https://t.me/XalqNazorati/13286

Маҳалла аҳолисининг навбатдаги мурожаатидан кейин вилоят ҳокими ўринбосари томонидан Энергетика вазирлигига юборилган хатда, газга улаш учун 6,5 км турли хил ўлчамдаги трубалар зарурлиги таъкидланган.
https://t.me/XalqNazorati/13986

Бу жумлалар асоссиз. Чунки, юқорида ҳам таъкидланди, аввал фойдаланилган газ трубалари-ю ва ГРПлар маҳалла ичида, ўз жойида турибди. 6,5 км труба керак деган гап қандай мақсадда ишлатилгани номаълум.

6,5 км труба зарур дейилса, иқтисодий томондан харажатни қопламайди деган хулосага келиниб, маҳаллани газга улаш рад қилинади, деган мақсад бўлгандир. Буниси бизга қоронғу.

Энергетика вазирлигига юборилган ушбу хатдан хабардор бўлгач, вазирга мурожаат юбормоқчи бўлишса, баъзи бир кишилар "Бу одамга мурожаат қилишни фойдаси йўқ, барибир ёрдам бермайди. Фақатгина вақтингиз зое кетиб, асабингиз бузилгани қолади" дейишибди.

Нима ҳам дердик, чиқмаган жондан умид, ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ҳурматли Жўрабек Турсунпўлатович!

Юқорида келтирилганларга кўра, аҳолиси асосан олим-у зиёлилардан иборат бўлган маҳаллани қайта табиий газга уланишида амалий ёрдам беришни илтимос қиламиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

24 Nov, 15:31


Ҳайрон қолдираётгани:
“Озодлик” ушбу хабарни вазирликдан 14 соат олдинроқ тарқатган…

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вазирнинг тегишли буйруғи билан қуйидагилар лавозимидан озод этилганлиги ҳақида хабар берди:

- ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Атхамов Ахроржон Халимжонович;

-Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ташходжаев Дониёр Бахтиярович;

- Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, подполковник Собиров Тимур Акрамович.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

21 Nov, 06:49


Газдан узилган иссиқхоналар ҳашак ва шина ёқмоқда, пропан ишлаб чиқаришга газ йўқ, газ экспорти эса потираб ошмоқда

Бундай қийшиқ манзара энергетикада миллий иқтисодиёт манфаатлари эмас, чўнтак ва олигархия доминацияси устун келгандагина юзага келади.

Октябрда 60,9 млн.долларлик газ экспорти амалга оширилган, бу ўтган йилнинг октябрига нисбатан 1,3 баробар кўп. Йил бошидан буён 540,4 млн.долларлик ёки минтақадаги нархлардан келиб чиқилса, 2,8 млрд.куб газ экспорт қилинган. Газ экспортининг бенефициарлари ёпиқ қарорлар асосида иш юритишни қойилмақом давом эттираётган олигархик гуруҳлар ҳисобланади.

2,8 млрд.куб газ нафақат ҳашак ва шина ёқаётган исссиқхоналарга, ишга тушганидан буён ярим қувватига чиқмаган Uzbekistan GTL, чорак қувватида ишлаётган Шўртан ГКМ, Муборак ГКМ учун ҳам етган бўларди. 3000 кмдан пропан ташимаган бўлардик, нархлар икки карра ошмаган бўларди.

Қайсидир тўда бир неча юз миллион доллар ишлаб олиши учун бутун мамлакатга миллиардлаб зарар етказишга борилмасди. .

Ҳалиям кечмас, газ экспорти қонун билан тақиқланиши керак!

Отабек Бакировнинг шу фикрларига тўлиқ қўшиламиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 19:54


2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 19:05


Сурхондарё чириган экан...

EFFECT.UZ сайти маъмурлари чиқиб, ноўрин ишлатган ушбу жумласи учун Сурхондарё аҳолисидан узр сўраши шарт!

Уч миллионга яқин одам яшайдиган бутун бошли бир вилоят, яъни Сурхондарё ҳақида бундай фикр билдиришга, ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, у хоҳ EFFECT.UZ бўлсин ва хоҳ бошқаси.

Уч миллионга яқин аҳоли яшайдиган вилоятни дабдурустдан "чириган" деб бутун дунёга жар солиш учун ақлий қобилият қай даражада бўлиши керак...?!

Нафақат Сурхондарё, балки умуман бирор бир ҳудуд ҳақида фикр ёзишдан олдин, қўполроқ бўлса-да айтишга мажбурмиз, мияни ҳам ишлатиб туриш керак.

Тилим бор деб каллага келган нарсани ёзиб кетавериш - бу нодоннинг иши!

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ушбу ҳолат қонунларга мувофиқми ёки йўқми, деган саволни ўртага ташлаши керак.

Ўйланиб қоласан, Сурхондарёликлар Effect. uz сайтининг арпасини хом ўрдими ёки қайсидир ходимига нисбатан бирор бир ножўя иш қилиб қўйдимикан, бир умр ёдидан чиқмайдиган...?!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 12:55


Автобус ҳам бизни йўлга чиқмасинда энди.
Ўзини йўлида юрсин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 09:16


Абдулла Нигматовични табриклаймиз ва келгуси фаолиятига омад тилаймиз...

⚡️Депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади

Бугун, 20 ноябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажрибага эга Абдулла Арипов 2016 йилнинг 14 декабридан буён Бош вазир лавозимида ишлаб келмоқда. У мустақил Ўзбекистон тарихидаги тўртинчи бош вазир ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг барча бош вазирлари:

▪️Абдулҳошим Муталов – 1992-1995 йй.;
▪️Ўткир Султонов – 1995-2003 йй.;
▪️Шавкат Мирзиёев – 2003-2016 йй.;
▪️Абдулла Арипов – 2016 йилдан буён.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 08:24


Амалдаги Меҳнат кодексида бошқа тенг иш (лавозим) қайси ҳолларда ва кимларга берилиши аниқ-тиниқ қилиб белгилаб қўйилган.
Ҳозир ФИБ Миробод туманлараро суди судьяси Э.Хамраеванинг бир иш бўйича чиқарган қарорини ўқиб ўтирибман. Қарор билан ходим тенг лавозимга ишга тикланиши белгиланибди. Лекин ушбу ходимнинг ҳолати кодексда кўзда тутилган юқоридаги асосларнинг бирортасига тўғри келмайди. Очиғи қойил қолдим.

Бошқа тарафдан опамиз ходимни у ишлайдиган марказга директор этиб ишга тиклаб қўймаганлигига ҳам хурсанд бўлдим.
Адолат кучдадир!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 07:36


Бош вазир алмаштирилмайди.
Абдулла Арипов Бош вазир бўлиб қолади.

Алмаштиришга асос йўқ.
Чунки, Абдулла Ариповни ишдан олишга асос бўлувчи негатив маълумотнинг ўзи йўқ.

Сабаби, Абдулла Нигматович фаолияти давомида қўпол хатога йўл қўймаган.

Шундай экан, Бош вазир алмаштирилмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Nov, 06:28


Бугун ишдан олинадиган мансабдорларни танқид қилиш жараёнларига старт бераман.

Босинглар энди қўрқмай!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 17:55


Мана бу иш бўйича нима учун бунча жон куйдиряпсан дейишингиз мумкин.

Тушунтираман. Бу иш бўйича аввалги кассация судида касаба уюшмаси қўмитаси раисини гувоҳ сифатида чақиришга эришганмиз.

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ходимни ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақидаги қўмита йиғилишига у эмас, иш берувчи раислик қилганини тасдиқлаган.

☝️Мана қаранг, суд мажлиси баённомасида ҳам у “касаба уюшмаси йиғилишига раислик қилмаганимни тасдиқлайман” деб кўрсатма берган. Бу иқрорлик, касба уюшмаси қўмитаси йиғилиши баённомасининг мутлақо ноқонуний бўлганини тасдиқлайди.

Энг қизиғи, боя судда баённоманинг бу қисмини судьялар Алманов, Дадажонова ва Салохитдиновлар олдига бориб, кўрга хасса қилгандек кўрсатиб, қайтадан ўқиб бердим. Бу ҳали бор-йўғи бир важимиз эди холос.

Лекин, ҳаммасини кўриб-билиб туриб, шунда ҳам адолат қилмаганидан кейин нима дейсиз, ахир. Айтингчи, қайси виждони бор адвокат томошабин бўлиб тура олади бундай ишларга?

Адвокат Саидали Мухторалиев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 16:36


Сардор Умрзоқов Бош вазир бўлиши кутилмоқда.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 15:47


Буниси ҳаммасидан ошиб тушди.

Меҳнат низолари ва ишга тиклаш ишларида шахсан мен учун энг ёмон суд, бу Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъати бўлади. Бу менинг шахсий фикрим, ким қўшилади, ким қўшилмайди, бу унинг иши.

Тафтиш тартибида киритган шикоятимиз бугун судьялар Алманов, Салохитдинов ва Дадажановалар томонидан мазмунан кўриб чиқилди ва буни қарангки, шу бугуннинг ўзида суд тугалланди. Ваҳоланки, ўрганиладиган важлар ва текшириладиган далиллар жуда кўп эди.

Суд гувоҳларни чақириш ва далилларни сўраб олиш ҳақида 4 та илтимоснома киритган бўлсак, уларнинг бирортасини ҳам қаноатлантирмади. Илтимосномаларнинг ичига ҳам кириб ўтиришмади. Таркибга икки марта раддия бердик, лекин раддия аризаларимиз ҳам рад қилинди.

Қаранг, бу ёқда Олий суд раиси адвокатлар билан учрашиб, ҳимоя томони учун барча шарт-шароитлар яратилишини айтяпти. Тарихда бўлмаган бундай ишлар. Лекин кўряпмизки, қуйи инстанциядагилар бу сиёсатнинг моҳиятини ҳали ҳам тушуниб етмаяпти.

Ҳалиги судга қайтамиз. Соат 18.30 бўлди, мен судни бошқа кунга қолдиринглар деб илтимоснома киритдим, суд буни ҳам рад этди. Ҳаммаси аён, тафтиш шикоятимизни рад қилишмоқчи.

Мен мажбур, адвокатлик ҳимоямга киришдим, соат 19.20 гача ҳимоя фикрларимни тақдим этдим, афсуски, парво ҳам қилишмади. Шикоятимизни рад қилди. Суд бундоқ тузук-қуруқ тушунтириш ҳам бермади. Мен эътироз билдирдим, адвокатлик ҳимояси учун етарли имкон берилмаганини айтдим.

Кейин билсам, асосий маърузачи судья меҳнат таътилига чиқиши керак экан, ўшанга бугун шошилинч тугатишибди ишни. Бизнинг илтимосномаларимиз нима учун рад қилинганини тушундим шунда.

Буни қаранг, шу инсофданми? Агар сен эртадан таътилга чиқадиган бўлсанг, нима учун суд бугун тугалланиши керак? Нима учун сени деб бутун бошли суд ишлари чала-чулпа бўлиши керак?

Бизнингча, Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатидаги судьялар масаласи танқидий кўриб чиқилиши керак.

Қачонгача бу ердаги адолатсизликларга кўз юмишимиз керак?


Адвокат Саидали Мухторалиев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 15:36


Худди ўзи молни бўқини яхши биладигандай сал қўполроқ ўхшатиш қилибди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 09:48


Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига дом қуришмоқчи экан.

Тармоқларда юқоридаги мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Расмий муносабат кутиб қоламизқ

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 09:09


Агар шу рост бўлса, қурувчини юраги отни калласидай экан...

Пул ўлсин, пул...

Айтишларича, суратда илова қилинган қурилаётган домлардан бири (қайси бири эканига аниқлик киритиб бўлмади) смета лойиҳа ҳужжатидан бир этаж ортиқча қурилган экан.

Кимга ишониб бундай қилгани номаълум.

Кейинчалик, яъни қуриб бўлгач барибир буздиришга ҳеч ким журъат қилолмайди деб ёки бўлмаса дом битгандан кейин ҳужжатини тўғрилаб бериш учун 3-4 та квартира ваъда қилинганмикан ёки...?!

Қурувчи 3-4 та квартира берса ҳам ютқазмайди. Чунки, бир этажда тахминан 30 квартира қўшиляпти, ҳар бири ўртача 500 млн сўмдан бўлса, бериладиган квартиралар семичка пўчоғи деган гап.

Алоқадор масъуллар текшириб, аниқлик киритишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди

Манзил: Термиз шаҳар, Яшил бозор орқасида қурилаётган уйлар.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Nov, 06:15


Нима учун ўзлари ўтирган бинони ёки яшаб турган уйини эмас...

Ростдан ҳам, нега "халқпарвар" ҳокимлар "аҳолига қулайлик яратиш" мақсадида шаҳарларнинг марказида жойлашган паркларни, бозорларни ва шунга ўхшаш жойларни бузиб, сотиб, ўрнида бизнес марказ ва "дом"лар қургиси келаверади-а?

Нима учун ўзлари ўтирган бинони эмас?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Nov, 21:06


Эри ҳоким бўлса, хотини ишга бормай маош олиб юраверса ҳам бўладими?

Камрон профили ёзмоқда:

Фарғона шаҳрида жойлашган 86-сонли Имконияти чекланган болалар мактабида ишловчи, яъни номигагина ишлаб, аслида умуман ишга бормай, ўзини Данғара тумани ҳокимининг хотини эканини бот-бот айтиб келаётган Тожиҳакимова Дилора исмли ўқитувчи бирор маротаба ҳам ўз иш жойига бормай иш ўринини эгаллаб келмоқда.

Ушбу холат мактаб-интернат ўқитувчиларининг норозилигини келтириб чиқармокда.

Агар турмуш ўртоғи Данғара тумани ҳокими бўлса, унга ҳамма нарса мумкинми: Хоҳласа ишга келиб, хоҳламаса ишга келмай давлат бюджетидаги пулларни еб юраверадими?, деган эътирозлар бўлмоқда.

Ушбу ҳолатдан Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Долимовнинг хабари бормикин?

Агар хабари бўлса, Д.Тожиҳакимованинг ишга келмай ойлик олиб ишлашига щароит яратиб бераётган бўладими?

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси қаерга қарамоқда?

Тегишли маъсуллар ҳолатни ўз назоратига олишларини сўраб қоламиз

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Nov, 17:14


Президент ташриф буюрадими дейман...

Вазир Ҳилола Умаров бугун Тупроққальа туманига ташриф буюрибди.

Ўтган куни Соғлиқни сақлаш вазири келган эди.

Бу ҳали биз билганларимиз.
Биз билмаган "Катта" лардан яна қанчаси келиб кетяпти экан...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Nov, 16:04


Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

Ўзбекистон президентининг маслаҳатчилари Сардор Умрзоқов ва Сума Чакрабарти давлат ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ва тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг юқори салоҳиятли давлат хизматчилари Буюк Британиянинг Оксфорд университетидаги Said Business School мактабида малака оширишга таклиф этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти маълум қилди.

Учрашувда улар давлат хизматчиларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича фикр алмашган. Умрзоқов ходимлар тўлиқ иш соатига амал қилиши тарафдори эканини айтган. Унга кўра, агар вазирликлар ходимлари мунтазам иш соатлари бўйича ишласа ва оилалари билан бугунгидан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятига эга бўлса, бу иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Nov, 16:03


Уйидаги мусорни ташлатгани Яндекс-Такси чақирибди .

Одамларга нима бўляпти ўзи?

Шунчаки прикол қилмоқчими ёки бошқа мақсади борми, буниси номаълум.

ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

14 Nov, 14:28


Adliya vazirligi “Qaroqchi” nomli loyihani yoʻlga qoʻydi, nom tanlashda ancha ijodiy yondashilgan.

@generalissimo_marshal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Nov, 18:58


Қонун мансабдорга келганда ҳам ишласин!

Ўтган сафар бир ҳолатда суд тадбиркорнинг (хусусий клиника) зиммасига мажбурият юклаганда, МИБ унинг ҳисоб рақамларини ёпиб, фаолиятини тўхтатиб ташлаган эди.

Тадбиркор зудлик билан суд белгилаган мажбуриятни бажариб кейин қутулди.

Мана бу ерда эса суднинг мажбурият юклаш ҳақидаги қарорини ССВ биринчи ҳолатда қарийб 9 ойдан бери, иккинчисида эса 6 ойдан бери бажармай келмоқда.

Бу ҳолатда эса МИБ ожиз ташкилот, унинг ваколатлари чекланган.

МИБнинг Шайхонтоҳур бўлимининг иши кўплигидан суд қарори ижро этилмасдан турибдими ёки бу ерда бошқа гап борми, буни биз билмадик...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Nov, 14:18


Судьялар олий кенгаши қарори билан Очилов Улуғбек Сайдирасулович -
судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Табриклаймиз қозибува. Туманга кетган бўлсангиз ҳам раис номи бор)

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Nov, 11:09


Бир ўқувчимиз ёзаяпти:

“2021 йил октябр ойида бир фуқаро Қозоғистондан металл импорт қилиб бераман деб мени алдаб, 10 минг долларимни олиб йўқ бўлиб кетди. 50 мартага яқин прокуратура ва ички ишлар идораларига шикоят ёзганимдан кейингина 2022 йилнинг август ойига келиб (қарийб бир йилдан кейин), ниҳоят жиноят иши қўзғатилишига эришдим. Терговчи ишни яна бир йил уёқдан-буёққа судради ва 2023 йил июль ойига келиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ деб жиноят ишини тугатиб юборди.

Шундан кейин яна қарийб 50 марта прокуратура ва ички ишлар идораларига тўғридан-тўғри ва Президент виртуал қабулхонаси орқали шикоят жўнатишга мажбур бўлдим. Ваниҳоят, адолат қарор топгандай бўлди ва 2024 йил 8 октябрда жиноят ишини тугатиш тўғрисида илгари қабул қилинган қарор Тошкент шаҳар прокурорининг 1-ўринбосари томонидан бекор қилинди. Иш тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Яккасарой тумани ИИБга юборилди. Жудаям хурсанд бўлдим. Лекин эрта хурсанд бўлдим шекилли, мана орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, яна жим-житлик”.

Биз бировларни пулини “ухлатиб кетиш”ни яхши кўрадиган “ҳурматли” фуқаромиз мақтаниб, кўчада “мен собиқ ички ишлар вазири З.Алматовнинг ўғиллари билан яхшиман, ҳеч ким менга зарар етказа олмайди, билганимни қилиб юраман” деб юрган гапларга ишонмадик. Чунки Конституциямизнинг 1-моддасидаги “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деган гапларга қаттиқ ишонамиз.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Nov, 10:56


⚡️Ваъда қилинган мактаб қани?!

Деярли икки йилдирки ўқувчилар-у ўқитувчилар турли жойларда: шахсий хонадон ошхонасида, спорт залда, хуллас, қаер топилса, иссиқ-совуқда қийналиб ўша ерда таълим олишга мажбур бўлмоқда!

Энг ачинарлиси, ушбу ҳолатдан барча тизим ва ҳудуд раҳбарларининг хабари бор. Лекин, гўёки кўрмаяптилар, кўришса-да, ечим топишга ҳаракат йўқ!

Алалоқибат, оддий халқнинг норозиликлари кун сайин ошиб бормоқда!

Масъулларнинг эса бу билан иши ҳам йўқ...

#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

13 Nov, 06:57


Яшнобод туманида жойлашган республика оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари тиббиёт маркази олдидаги аҳвол.
Айримлар на белгига қарайди, на бошқасига.

Тошкент шаҳар ЙҲХБдан кескин чоралар кўришни сўраймиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Nov, 13:04


Мен, Жабборов Жавохир 2024 йил 31 июлда Навоий вилоят ҳокими ва вилоят прокурори ўтказган учрашувда иш сўраб мурожаат қилган эдим.

Ушбу мурожаатимдан бир неча ой ўтиб ва ниҳоят Зарафшон шаҳар Бандлик маркази томонидан 2024 йилнинг 16 октябрида менга Марказий кон бошқармасига квота йўлланмаси беришди ва Марказий кон бошқармасига ушбу йўлланмани топширишимни айтишди.

Мен ушбу квота йўлланмасини ўша кунни ўзида Марказий кон бошқармаси кадрлар бўлимига топширдим. Мана топширганимга ҳам орадан 1 ойга яқин вақт ўтяпти, лекин ҳозирги кунгача ишдан дарак йўқ.

Қонун бўйича 5 иш кунида Марказий кон бошқармаси мени ишга қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши керак эди.

Аммо Марказий кон бошқармаси томонидан қонун талаблари қўпол тарзда бузилиб, қонунни менсимаслик каби ҳолатларга учраб келмоқдаман.

Агар 5 иш кунида ҳал қилиб бўлмаса, нимага унда қонунга ўзгартириш киритиб, 1-2 ойлик муҳлат қўйишмайди!

Илтимос, менга ёрдам беришингизни сўрайман.

Жабборов Жавохир,
Навоий вилоят, Зарафшоншаҳрир

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Nov, 11:48


Бу қисқартириш 1.500та аёлни тинчидан айирди:

икки ойдан бери на уйқуда ҳаловат бор, на емишда мазза бор...

Афсус...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Nov, 11:34


Коррупцияга қарши курашувчи амалдорни ўзи пора билан қўлга тушди...

"Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"нинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган вақтида қўлга олинган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Nov, 07:31


Техника мўъжизасини кўрганману, лекин бунақасини

Шифохоналарда касаллик тарихи юритилишидан барчамизнинг хабаримиз бор. Ушбу ҳужжатни тўлдирмаганлиги ёки нотўғри тўлдирганлиги учун минглаб врачлар интизомий, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарликка ҳам тортилганлигини эшитганмиз.

Суратга қаранг! Ўша касаллик тарихини тўлдиришнинг тартиби умуман йўқ экан.
Қизиқ бўлдику а буёғи.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

12 Nov, 04:32


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган
Нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ 26-бандига кўра 55 ёшга кирган аёллар ва 60 ёшга кирган эркаклар меҳнатга қобилиятсиз шахслар экан.

Агар ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ишонилса, бугунги кунда Ҳукумат, вазирлик ва идораларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келаётганларнинг кўпчилиги меҳнатга қобилиятсиз шахслар экан. Ғалатироқмасми?

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 19:00


Шу пулларга қараб, 30 йилда қанчалик ривожланиб кетганимизни кўрса бўлади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 17:37


Қўнғирот туманидаги 1-сонли мактабда 16 йилдан бери лаборант бўлиб ишлаб келаётган эдим...

Кутилмаганда қисқартиришга туширишди.
Нима қилишимни билмай қолдим. Боқувчим йўқ. Ёлғиз онаман.

Ишлаб турган ходимлар ўрнига пенсионерларни бўшатишса бўлмасмиди?
Пенсионерлар бўшатилмас экан, бунақа қисқартиришлар ҳали кўп давом этади.

Атабаева Сандуғаш Ищанжановна,
Қорақалпоғистан Республикаси, Қўнғирот тумани, Мийнетабат.

Фото иллюстратив.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 16:25


Бухоро вилоят ГАИларини бу машина билан
умуман иши йўқ...

Ўсимликлар карантини Бухоро вилоят бошқармаси раҳбарига тегишли ушбу автомашина 30 дан ортиқ муддати ўтган жарима билан бемалол шаҳар кўчаларида кезиб юргани айтилмоқда.

Жазо муқаррарлигини сезмайдиган шунақа ҳайдовчилар мудҳиш ҳодиса содир этмаслигига ким кафолат бера олади?

Агар оддий фуқаронинг биттагина жаримаси муддати ўтган бўлса ЙХХ ходимлари дарров машинасини жарима майдончасига тиқарди

Нега давлат ташкилоти раҳбарига эмас, оддий фуқарога келганда қонунлар ишлай бошлайди?

Илтимос, Ўзбекистон Республикасида қонунлар ҳаммага баробар ишласин!

Қонун оддий халққа ишлаб, амалдорларга келганда кўзи ожиз бўлмасин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 14:45


Пару недель назад в Узбекистане был обстрелян автомобиль с находящимся внутри бывшим чиновником администрации президента страны. Никто не пострадал. Один из подозреваемых уже задержан, следствие должно установить всех причастных и мотивы покушения. Но, не дожидаясь результатов, прозападные и некоторые оппозиционные в стране СМИ притянули за уши версию о "чеченском следе", а затем и вовсе подвели этот след ко мне.
Отвечать на этот провокационный вброс не собираюсь. Тем более в Узбекистане отлично построена работа во всех сферах, в том числе информационной и правоохранительной благодаря мудрой политике уважаемого президента Шавката Миромоновича Мирзиёева. Добавлю только, что если бы я действительно что-то планировал, то довел бы дело до конца и со стопроцентным результатом.

Чеченцы и узбеки - братские народы с общим историческим прошлым. Нас многое связывает. Лично для меня Узбекистан - это отдельная и важная часть жизни моего дорогого ОТЦА Ахмата-Хаджи, который любил узбекский народ и его нравы. И я расцениваю этот информационный вброс как инструмент политической игры неких третьих лиц и как явную попытку внести разлад между нашими странами. Уверен, что следом последуют и другие публикации в стиле западных фальшивок. Как бы там ни было, я и мои дорогие братья в Узбекистане обязательно выясним, кто стоит за этим провокационным информационным вбросом. Работа уже ведется.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 14:39


Простым людям дерево полить запрещают, а здесь тоннами вода уходит...

В течение нескольких месяцев идет утечка питьевой воды из магистрального трубопровода. Примите пожалуйста меры.

Ориентир - ГАИ Бустонлыкского района, Азадбаш.

@ Эркин Алибаев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 13:46


"Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз."

Алишер Қодиров,
Миллий тикланиш ДП МК раиси

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

11 Nov, 05:28


Судьянинг қатъиятсизлиги учун одамлар умри билан жавоб бериши керакмас!

Олий суд раисининг судьяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун қатъият етишмаётгани ҳақидаги фикри кутилмаган иқрорлик бўлди.

Мен ҳурматли Исломов буни ҳеч қачон тан олмаса керак, деган фикрга келиб бўлгандим. Чунки ўтган вақт давомида у киши жамоатчиликнинг эътирозларига деярли эътиборсиздек тасаввур пайдо қилиб улгурди. Аммо ҳали ҳам умид бор кўринади.

☝️Судьялардаги қатъиятсизликни тан олиш бу муаммо ечимига киришишни англатади. Умид қиламизки, бу қатъиятни ошириш йўлида ҳаракатлар бошланади. Зеро кимнингдир қатъиятсиз ва қўрқоқлиги учун айбсиз одам панжара ортида ўтириши керакмас.

Rasul Kusherbayev

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 16:35


100млн сўм ойлик олиши айтилаётган вазир 1.3млн сўм ойлик оладиган лаборантларни сокрашенияга туширган...

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова "Самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ва давлат бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида" 2024 йил 30 августда 288-сонли буйруқни имзолаган.

Буйруққа кўра, мактаблардаги лаборант штатлари қисқартиришга туширилган.

Адашмасак, республика бўйича 1.145 (бир минг бир юз қирқ беш) нафар лаборантнинг қарийб барчаси аёллар бўлиб, ораларида ёлғиз оналар ҳам анча кишини ташкил этиб, ойлиги 1.3 (бир миллион уч юз минг) сўм атрофида экан.

Қизиқ-а, 100 млн сўм ойлик оладиган вазир бюджет маблағини тежаш учун 1.3 млн сўм ойлик оладиган ходимни сокрашенияга туширса...

Бюджет маблағини тежашни ўйлаётган бўлса, ана, ўзини ойлигини камайтирсин...

Савол туғилади:
- Қисқартиришга тушган ходимларнинг барчаси иш билан таъминландими?
- Ижтимоий ҳимояга олиндими? ва ҳ.к.

Бу саволларга ким жавоб беради?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 15:49


Ўзбекистонликлар Россиядаги мигрантлар сони бўйича етакчилик қилмоқда

Жорий йилнинг 9 ойида Россияга борган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ягона идоралараро ахборот-статистик тизими маълумотларига таяниб, “Sputnik” хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 3 чорагида 1 миллион 748 минг ўзбекистонлик ишлаш мақсадида ушбу мамлакатга борган. Мазкур кўрсаткич ўтган 2023 йил билан солиштирганда 143 минг нафарга ошган.

Ўзбекистондан кейинги ўриндларни ҳам икки Марказий Осиё мамлакатлари эгаллаган. Хусусан, жорий йил бошидан буён Тожикистондан 884 минг киши, Қирғизистондан 570 минг киши иш излаб Россияга борган.

Кейинги ўринлардаги мамлакатлар:
Қозоғистон – 147 минг;
Арманистон – 142 минг;
Озарбайжон – 104 минг;
Хитой – 79 минг;
Бошқа – 89 минг;

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 14:57


Муносабат ва тезкорлик учун Самарқанд вилояти Экология бошқармасига раҳмат

Куни кеча Зарафшон дарёси ўзанида экологияга зарар келтирувчи ноқонуний ишлар бўлаётгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.
https://t.me/XalqNazorati/13981

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси томонидан ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, ўрганиб чиқилгани ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгани ҳақида муносабат билдирилди.
https://t.me/econewssamarqand/19237?single

Алоқадор масъулларга миннатдорчилик билдирамиз.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 10:27


Судьялар қатъиятсизлигининг оқибатида изоляторлар тўлиб кетган...

Олий суди раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан очиқ мулоқотда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокурор илтимосномалари судлар томонидан оммавий қаноатлантирилаётганини билдирди.

Натижада Ўзбекистондаги вақтинча сақлаш изоляторлари тўлиб кетган. Исломов муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги кераклигини таъкидлаган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 09:09


⚠️ Аптека — бу катта бизнес!

Ҳозир аптекада касалдан кўра дори кўп.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 08:56


P.S. Бунга сабабчи бўлганларга вақти соати келиб Худо албатта ажрини беради...

📑 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (УНРА) комиссари Филипп Лаззарини :

Исроил очликдан қурол сифатида фойдаланиб, Ғазо аҳолисини асосий эҳтиёжлардан, жумладан, яшаш учун озиқ-овқатдан маҳрум қилди.

Ёрдам секторга кунига ўртача 30 юк машинасидан тушади, бу фаластинликларнинг кундалик эҳтиёжларининг атиги 6 фоизини ташкил қилади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 06:58


Уяли алоқа компанияларини текширадиган вақт келмадимикан?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 06:20


БУГУН, «ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ»

2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси «Тиббиёт ходимлари куни» этиб белгиланган.

Шифокорларга тилагимиз: ҳамиша соғлик саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

10 Nov, 04:48


Олий суд раиси Бахтиёр Исломовнинг адвокатлар билан очиқ мулоқоти мен учун муҳим ҳодиса.

Бугун унча-мунча идоранинг раҳбари бир нафар мурожаатчи билан гаплашишни эплаёлмаётган бир пайтда суд раиси бир неча ўнлаб соҳасининг “бўри”лари орасига қўрқмай кириши мени ҳайратлантирди.

Бу мулоқотда айтилган таклифлар, берилган ваъдалар бажариладими ё йўқми менга қоронғу.

Лекин аниқ билганим шуки, ушбу учрашув адвокатура институтининг мақомини энг камида бир поғонага кўтаради.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Nov, 18:00


Халқ манфаатига хизмат қилиши лозим бўлган амалдор халқ манфаатига зид хулоса сўраса

Биз Алишер Амировни "халқпарвар, адолатли, холис" амалдорлардан бири, деб доимо ижобий фикрлар билан тилга олиб келдик. Ҳатто бир неча марта ижобий эътироф этиб, мақолалар ҳам чиқарган эдик.

Афсуски, адашибмиз шекилли, бу киши халқ манфаатига зид келувчи хулоса беришни сўраб ўтирибди...
____

Бундан сал олдинроқ Термиз туманидаги М.Эштемиров маҳалласи аҳолисининг маҳаллани табиий газга улаб бериш ҳақида
Президент, Бош вазир ва бошқаларга қилган мурожаати эълон қилинган эди.
https://t.me/XalqNazorati/12431

Муаммога бевосита боғлиқ масъуллар жим туришни афзал билган бир вақтда Қаҳрамон Қуронбоев ушбу муаммони шахсан назоратга олди. Албатта, бунинг учун Қаҳрамон Қўчқоровичга раҳмат айтамиз.

Лекин, ушбу ҳудуднинг баъзи раҳбарлари, жумладан, вилоят ҳокимининг ўринбосари Амиров Алишер Хуррамович халққа ёрдам бериш, унинг муаммосини имкон қадар ижобий ҳал этиш учун ҳаракат қилиш ўрнига, унинг манфаатига зид хулоса беришни сўраб хат ёзгани одамни ўйлантиради.

А.Амиров томонидан 2024 йил 9 ноябрда имзоланган хатда қуйидаги жумлаларни ўқиш мумкин: "М.Эштемиров маҳалласини табиий газ таъминотига улаш иқтисодий томондан самарасиз деб топилиб, тармоққа уламаслик бўйича хулоса берилишида ёрдам беришингизни сўраймиз".

Халқ манфаатларига хизмат қилиши лозим бўлган амалдор халқ манфаатига зид хулоса беришни сўраб ўтирса...

Давлат сиёсатининг асл мазмун-моҳияти, аслида, халқ манфаати устунлиги эмасми?

Бундан ташқари, хатда маҳаллани табиий газга улаш учун А 6,5 км узоқликдан газ труба тортиб келиш керак деб ёзилган.

Жаноб Амиров!
Қаердан олдингиз бу гапни?
Ўзингиз шахсан бориб кўрдингизми шу жойни?

Ахир, ГРП маҳаллани ичида тургани, ҳатто газ трубалар ҳам борлиги мурожаатга илова қилинган видеода яққол кўриниб турибдику. Ишонч ҳосил қилишингиз учун изоҳларда видеони илова қиламиз.
https://t.me/XalqNazorati/13286

"Хулоса берувчида имкон қадар салбий фикр уйғотиш ва маҳаллани газга улаш иқтисодий томондан анча қимматга тушиши ҳақида фикр пайдо бўлиши учун шу жумлалар ёзилган" деган фикрдан йироқмиз-у, аммо ёзганларингизга ўзингиз ҳам шахсан ишонч ҳосил қилишингиз учун маҳаллага ташриф буюришингиз ва аҳоли билан юзма-юз учрашиб, гаплашиб олишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўз ўрнида, Энергетика вазирлигидан ушбу хатга асосан якуний хулоса чиқармасдан, лозим топилса, республикадан ходим юбориб, муаммони маҳалла аҳолиси иштирокида ўрганишни илтимос қиламиз.

P.S. "Яхшиям етти ёт бегона Қуронбоев шу муаммони назоратга олган экан, бизни раҳбарлар халқни муаммосини ҳал қилай демайди." деган фуқаро ҳақ бўлиб чиқаётгани жудаям ачинарли.

https://www.facebook.com/share/18PaTMAjwY/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Nov, 11:58


Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожеани оқлаб бўлмайди...

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Nov, 05:55


"Uztelecom" устидан шикоят қилишганича бор экан...

Иштирокчимиз ёзяпти:

"Қаттиқ шамолдан сўнг модемнинг қизил чироғи ёниб, интернет ишламай қолди. Ярим соатлар навбатда туриб 1084 қисқа рақамга уландим. Маълумотларни ёзиб олишди ва бир неча иш соати давомида алоқага чиқишларини айтишди. Телефонга смс ҳам келди, шикоят рўйхатга олинди деб.

Мана орадан бир неча соат эмас, кунлар ўтиб кетди. Икки кўзим телефонда, қачон телефон қилишаркан, қачон созлаб беришаркан, деб..."

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Nov, 04:50


Зарафшон дарёси ўзанидаги манави техникалар қайсидир масъулни кўмишга гўр қазишаяпти деган хабарлар келиб тушмоқда.

Сурат Оқдарёнинг устидаги кўприкдан олинди.

PS: Катта кўприкни ёнидаги аҳвол шу бўлса, мораторийни аҳволини билаверинг.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

09 Nov, 02:35


Ажойиб ўхшатиш!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Nov, 20:31


Энди туҳмат ёки ғийбат қилсангиз жарима тўлайсиз, Ўзбекистонда ғийбат ва туҳмат учун 22 миллион сўм жарима белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддасига кўра, бошқа шахсни шарманда қилувчи ёлғон уйдирмаларни тарқатиш 22,5 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Nov, 18:39


Наҳотки битта расмни қўйиш шунчалар қийин...!?

Пулатов Фаррух Жахонгирович 2022 йил март ойида Кадастр Агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.
https://kadastr.uz/uz/directors

Ҳозир 2024 йил ноябрь ойи.
Фаррух Жахонгирович Кадастр Агентлиги директори этиб тайинланганига ҳам икки ярим йилдан ошибди. Лекин ҳозиргача соҳа раҳбарининг сурати расмий саҳифасига қўйилмаган.

Бундан олдин "Ўздонмаҳсулотлари" АЖ раиси бўлиб ишлаганида ҳам ташаилот расмий саҳифасида расми қўйилмаган эди.

Ёки менга шундай кўриняптими...!?

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала олдин ҳам бир неча марта кўтарилган эди. Афсуски, бирор бир ўзгариш бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

https://t.me/XalqNazorati/2503

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Nov, 18:39


Муттаҳам, ўғри, каззоб амалдорларни мана шу жойга бепул дам олишга юбориш керак

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

08 Nov, 18:32


Шу табибимизни вазирлар ва уларнинг яқинларини даволашга масъул этиб белгилаб қўйиш керак.

Вазирларимиз Германия ва Кореяда қолдириб келаётган жарақ-жарақ долларлар шу билан иқтисод бўларди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 20:01


Телеграм яхши ишламаяпти, қотиб турибди.

Сизларда ҳам шундайми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 10:51


Хитойнинг яна бир сири

Кеча бир тажрибали соғлиқни сақлаш ташкилотчиси билан суҳбатлашиб қолдим. Унинг айтишича, бир фуқаронинг соғлиғини сақлаш учун ўз бюджетидан Хитой ҳар йили 7 доллар, Ўзбекистон эса 100 долларга яқин маблағ ажратар экан.
Энди Хитой ва ўзимизнинг тиббиётни солиштириб кўринг.

Битта-яримта вазирни ора-сирада майдонга олиб чиқиб отиб ташлашнинг кучини кўраяпсизми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 09:16


Асл мақсад нима эди?

Судлардаги хизмат телефонлари ишламаётганлиги ҳақидаги постдан сўнг судьялар ёрдамчилари томонидан эътирозли муносабатлар билдирилди.

Уларга кўра, судья ёрдамчилари суд мажлисларини ташкиллаштирсинми? Суд мажлиси баённомасини юритсинми? Ҳукм ва қарорларни ёзсинми ёки тинимсиз телефон қўнғироқларига жавоб берсинми?

Девонхона мудири-чи? Юқоридан келадиган топшириқларни бажарсинми ёки фуқаролар, адвокатлар билан гаплашиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилсинми, ёҳуд фақат телефон қўнғироқларига жавоб бериб ўтирсинми?

Адвокатлар реал ҳолатни, судларда иш ҳажми қанақалигини билса-да, судларни ишламаётганликда айблашлари адолатданми?

Аввало, судларни ишламаётганликда айблашдан йироқмиз ва эътирозли муносабатларда тўлиқ жон бор. Лекин бизда ҳам ўринли ва ҳақли савол бор-да, ахир.

Агар ҳақиқатдан ҳам судлардаги хизмат телефонларига келган қўнғироқларга сурункали жавоб берилмаса, маълумот қандай алмашилади? Унда, нима учун бу хизмат телефонлари ўрнатилди?

Тан олиш керак-ки, судья ёрдамчиларининг одил судлов фаолиятидаги ҳиссалари катта ва меҳнатлари оғир. Кун давомида ҳажми катталиги сабаб атиги битта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд мажлиси баённомаси расмийлаштирилишигагина улгура олинган ҳолатлардан ҳам хабаримиз ҳам бор. Кўплаб судья ёрдамчилари суддаги ишлардан кетиб қолаётганганликларининг асл сабабини ҳам биламиз ва тушунамиз.

Яна ҳақли саволимиз: Хўш, фуқароларни ва бизларни ким тушунади? Биламиз-ки, судья ёрдамчисининг асосий вақтини суд мажлиси баённомасини расмийлаштириш олиб қўяди.

Олий суд раҳбарияти шунинг устида бош қотириб, илғор технологияларни жалб қилиб, инсон омилисиз расмийлаштириш имкониятлари ҳақида жиддий бош қотириб кўрдимикан?

Бизга ўрганиш учун тақдим этилган айрим хорижий давлатларнинг жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш жараёнида суд мажлиси баённномалари махсус қурилмалардан автоматик мажбурий қайд этиб борилиши йўлга қўйиш орқали судья ёрдамчиларининг қўл меҳнати ҳажмини самарали қисқартирилишига эришилганлигини ўргандик.

Хуллас, муаммоларни Сизники-бизники қилмасдан, инсон учун қулайлик яратиш пайида бўлиш асл мақсад эмасмикин?

@Advokat_Abdullayev

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 08:33


Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қабул қилган қарорлардан норозилик ҳаддан зиёд кўп эканлигини кузатаяпмиз. Энг ёмони уларнинг аксарияти ўринли ва адолат бузилганлиги яққол кўринади.

Бунга сабаб вазирлик ва марказий идораларнинг ҳаммаси Тошкент шаҳрида жойлашганлигими? Ёки бунинг бошқа сабаблари борми?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 08:01


2024 йил 8 ноябрь кунидан хатлов ишлари бошланади.

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк обектларини аниқлаш мақсадида, 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди.

Тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди. Фуқаролаар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

07 Nov, 04:58


ДХХ: Қўқонда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, мазкур ноқонуний гуруҳ аъзолари тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 155-3, 159, 244-1 ва 244-2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

📹 Обуна бўл, бу — Видео магистрал

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Nov, 21:41


Уже который месяц пытаюсь добиться ремонта крыши в нашем доме.

Уже с весны этого года вода протекает на балкон. С домкомом уже писали несколько заявлений и тишина.

За сегодня это второе ведро и матрас с ковром уже не раз напитались водой.

Алмазарский район, Каракамыш 1/3, д.44

@ Katyusha Petrova

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Nov, 20:38


Исроил-Фаластин можаросида Ўзбекистон қатъий позицияга эга...

🇺🇿 Бугун, 6 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқида Исроил-Фаластин можароси борасида Ўзбекистоннинг қатъий позициясини маълум қилди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

06 Nov, 20:34


Мана шундай хабарларни кимлар ва нима мақсадда ўйлаб топади...?!

⚠️ Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерининг ўзбек сегментидаги канал ва гуруҳларда Японияда инсон гўштини сотиш ва истеъмол қилишга қонунан рухсат берилганига оид хабарлар тарқатилмоқда.

Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

01 Nov, 05:24


⚡️Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади

Расман метан газ нархи 5 500 сўм бўлади

«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин.

Кейинги йилда:
- электр энергия 24 фоиз;
- табиий газ нархлари 36 фоиз;
- суюлтирилган газ 25 фоиз;
- метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин.

Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

01 Nov, 05:23


Марғилон шаҳар ИИБ бўлинма бошлиғи қамалди

Фуқародан тамагирлик йўли билан пора талаб қилган ИИБ ходимига жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

31 Oct, 16:56


Шу одамга ҳайрон қоламан, худди Марс сайёрасидан келганга ўхшайди...

Вазир этиб тайинланганидан кейин 4 ой ўтиб, 34,8 млн. аҳоли(яъни барча)ни тиббий хатловдан ўтказиб чиқдик, деб бутун Ўзбекистонни алдашга ҳаракат қилганди.
https://t.me/XalqNazorati/11994

Мана энди врачлар юқори ойлик олади демоқда. https://daryo.uz/hGgkgbbN

Шу одам сиз-у биз яшайдиган давлатда яшайдими ёки унинг бошқа дунёси борми?

Аввалроқ, вазир мамлакатда юз берган “Док-1 Макс” фожеаси сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга давлат томонидан тиббий хизмат кўрсатилаётганини айтганди.

Кейин фарзанди 2022 йил декабрь ойида “Док-1 Макс”дан заҳарланган ва 65 кун комада ётган фуқаро Феруз Нуритдинов вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берганини айтиб чиқди.
https://t.me/XalqNazorati/13813

Нуритдиновга кўра, унинг фарзанди ҳолидан давлатнинг бирорта шифохонаси шифокори бирор марта ҳам хабар олмаган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

31 Oct, 13:22


1 ноябрдан газ учун ойлик лимит қиш мавсумига мослаб оширилади

«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан - 500 м3'га оширилади.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун);
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм;
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм;
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм;
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм;

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

31 Oct, 06:58


Бизда қонун одамига қараб ишлайдими?

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева эсингиздами?
Бу қизимиз Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевга бераман деб 2023 йил 1 октябрдан 18 ноябрга қадар 56 млн сўм ва 23 минг АҚШ доллари жами 338 млн сўм миқдоридаги пулни қўлга киритганлиги учун Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, иши судга ўтказилган эди.
Кеча унга ҳукм ўқилибди. Суд ҳукмига кўра М.Омонбоева ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган экан ва шу муносабат билан суд уни жазодан озод қилишни лозим топибди. Мерейга ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.

Эътирозим ва саволларим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, хусусан судларга. Айтингларчи, худди шундай хатти-ҳаракатлари учун 100-200 доллар билан тадбир қилиб ушланган ва ЖКнинг 168-моддасини ёнига
211-моддани ҳам тиркаб қўйиб, озодликдан маҳрум қилинган шахслар бизда қанча? Буёғига уларнинг масаласи нима бўлади?

Мана суд пулни тадбиркордан ҳокимга деб олса ҳам 211-моддани қўймаса бўлишини, шахсни жазодан озод этиш мумкинлигини тасдиқлади. Энди илгари жазо олган шахсларнинг ишлари ҳам қайта кўриб чиқиладими?

Ёки бизда қонун одамига қараб ишлайдими?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 19:27


Тажрибали юристларимиздан бу масалада фикр билдиришни сўраймиз.

Муносабат учун раҳмат, лекин ўзларингиз айтаяпсизларку, "суд қарорининг уч ойлик иш ҳақини ундириш қисми дарҳол ижро этилиши керак" деб.

Биз, банк шу уч ойлик иш ҳақини тўламаган бўлсада, кассация шикояти қабул қилинган демоқчимиз. https://t.me/XalqNazorati/13877?single
__

⚡️ХАЛҚ НАЗОРАТИ Telegram-каналида эълон қилинган “Судья тушуниб-тушунмасликка олаётган яна бир кейс” сарлавҳали билдириш юзасидан:

Билдиришда судья гўёки “дарҳол ижро этилиши лозим бўлган қарор ижросини қонунга зид равишда тўхтатиб ҳам қўйган”и танқид остига олинган. Устига устак судья “тушуниб-тушунмаслик”да айбланган.

Аслида бундай фикрларни дадил айта олиш учун муаллифнинг ўзи қонунчиликдан яхши хабардор бўлиши лозим. Дарвоқе, Фуқаролик процессуал кодексининг 266-моддасига кўра, ходимга уч ойлик (!) иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги ҳамда меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши керак.

Мазкур ҳал қилув қарорида даъвогар фойдасига жавобгардан ундирилиши лозим бўлган иш ҳақи 5 ой 8 кунни ташкил қилган. Аниқроғи, бу муддат Кодекснинг 266-моддасида кўрсатилганидан икки ой саккиз кунга кўп. Ўз-ўзидан англаш мумкинки, ҳал қилув қарорининг айнан иш ҳақини ундиришга оид қисмини дарҳол ижро этиш мазкур нормага хилоф ва табиийки, муаллиф “афсус дейиш”ига ҳожат йўқ!

Айтиш жоизки, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2024 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Яъни, иш берувчининг С. М. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга оид 2024 йил 5 апрелдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, даъвогар С. М. «KAPITAL BANK» АТБ «Капитал 24» «Бухоро» ФРБ смартбанки «Навоий» банк хизматлари офиси бошлиғи вазифасига ишга тикланган.

Суднинг ҳал қилув қарорида даъвогарни ишга тиклашга оид қисми дарҳол ижрога қаратилиши белгиланган ва «KAPITAL BANK» акциядорлик-тижорат банки бошқарувчисининг 2024 йил 18 октябрдаги буйруғи билан С. М. ишга тикланган.

Шундан сўнг жавобгар «KAPITAL BANK» акциядорлик-тижорат банки суднинг ҳал қилув қарори устидан Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация тартибида шикоят берган ва ҳал қилув қарорининг ижросини иш кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган.

Даъвогар вакили 2024 йил 29 октябрь куни соат 12:00 атрофида, вилоят суд биносида шикоят ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан таништирилган.
Фуқаролик процессуал кодексининг 407-6-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси суди (судьяси) биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб туради, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорлари мустасно. Ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Юқоридаги қонун талабига кўра, дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳал қилув қарорларининг ижроси кассация шикоят берилганда тўхтатилмайди.

Шунга кўра, судья томонидан тарафнинг суд ҳужжати устидан берган кассация шикояти ўрганилиб, юқоридаги қонун талабига кўра даъвогарни ишга тиклаш ҳақидаги суд буйруғи ижро этилганлигини, ундирилиши лозим бўлган иш ҳақи 5 ойдан ошганлиги ва қарорнинг бу қисми дарҳол ижро этилмаслиги инобатга олинган. Шу боис кассация шикояти иш юритувига қабул қилиниб, ҳал қилув қарорининг ижроси тўхтатилган.

Тарафларнинг тортишувчанлик принципидан келиб чиқиб, суд қарорининг асослилиги, адолатлилиги ва қонунийлиги кассация инстанция суди томонидан баҳо берилади. https://t.me/navoiyviloyatisudlari/6152

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 19:14


Исроил Ливандаги яна бир масжидни портлатиб юборди.

Бу ноинсофларга Худони айтгани бордир...

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 13:37


Қонунчиликда белгиланган бўлса, демак депутатлар қабул қилган бу қонунни.

Депутатлар халқ манфаати учун, халқнинг оғирини енгил қилиш ишлаши, қонунлар қабул қилиши керак. Тўғрими?

Мана шу ҳолатда халқнинг манфаати кўзланганми...??

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 13:08


Мерей Омонбоевага ҳоким номини сотиб тадбиркордан жуда кўп пул олган...

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда айбли деб топилди.

Ҳукмга кўра, у Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланиб, тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган ҳамда ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

https://kun.uz/kr/17955374

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 07:35


Сал олдин Иқбол Солиев деган табибнинг Инстаграмдаги саҳифасини қараб кўргандим. Саҳифага жойланган видеолар хилма-хил. Биттасида бир ҳафтада кимдадир аниқланган хавфли ўсимта изсиз йўқ қилинса, иккинчисида бошқа бир фуқаронинг умуртқа поғонасидаги чурра (грыжа)ни даволаганлигига гувоҳ бўласиз.
Қисқаси, видеолар хилма-хил. Бу инсон силаб қўйган инсон борки даво топаяпти(видеода).

Фуқароларимиз ҳақиқатда даво топаяптими ё йўқми деган саволга жавоб бера олмайман. Бу саволга соғлиқни сақлаш вазиримиз жавоб бериши керак.

Мен бошқа бир жиҳатига эътибор қаратдим. Унга ишонувчилар сони геометрик прогрессияда ўсиб кетаяпти десаям бўлади. Чунки бир ой олдин унинг обуначилари сони 374 минг бўлган бўлса, бугун 409 минг бўпти. Бу республикамиздаги Интернет фойдаланувчиларининг 10 фоизи дегани. Ишончнинг улканлигини тасаввур қилдингизми?
Аҳоли орасида бунчалик катта ишончга сазовор бирорта врачимиз йўқлиги аниқ.

Қизиқ жойи шуки, ССВ ноёб истеъдод соҳиби ҳақида нега жим?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 06:48


Катталар илгари пиар учун ўзлари билан битта фотограф олиб юришарди.
Ўсиш кузатилди шекилли, улар сони 2 тага кўтарилибди.

Суратда: ЙҲХ хизмати бошлиғи Ш.Ибрагимов

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 05:47


10 кило носни 1 млн 110 минг сӯмга сотиб олиб, уни бошқалар чекмасин деб ёқиб юборибди.

Ёққанда экологияга таъсири йўқми?

Кимга фойда-ю, кимга зарар, тушунарсиз...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 05:23


ФИБ Яккасарой туман судидаги аҳвол.

40 кв.м. жойда ўттиздан ортиқ инсон соат 10га белгиланган судни кутиб ўтиришибди.

Шу суд мажлисларини белгиланган вақтда бошлашса осмон узилиб ерга тушарканми-а...?!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

30 Oct, 04:35


ФАРҒОНА ШАҲАР ЁШЛАР ИШЛАРИ АГEНТЛИГИДАН НОРОЗИМИЗ.

БУГУНГИ КУНДА ЁШЛАР ИШЛАРИ АГEНТЛИГИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШИНИ БАҲОЛАНИШ БEРИЛГАНДА, 0 БАХО БИЛАН БАҲОЛАГАН БЎЛАР ЭДИМ.

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАБ ЁШЛАРГА ЁРДАМ БEРИШНИ ЎРНИГА,
- ЁШЛАРНИ РУҲАН СИНДИРИШ БИЛАН;
- КEЛАЖАГИНИ БАРБОТ ҚИЛИШ БИЛАН ШУҒУЛАНАЁТГАН ХОДИМЛАР ҲАМ ЙЎҚ ЭМАС МЕНИМЧА.

ЁШЛАР ИШЛАР АГEНТЛИ ИШОНЧ РАҚАМИ ҲАМ ИШЛАМАЯПТИ.

БУ ЁШЛАР АГEНТЛИГИ МАСАЛАСИДА МУРОЖААТ ҲАМ ҚИЛИБ БЎЛМАС ЭКАН

БУНИ ҚАРАНГЛАР, АЖОЙИБ-А, ХОҲЛАГАНИНИ ҚИЛИБ, ИШЛАМАЙ ОЙЛИК ОЛСА ҲАМ БЎЛАРКАНДА...

БУ ЁШЛАР АГEНТЛИГИ БИЗГА КEРАКМИ...????

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

29 Oct, 18:32


Кимгадир ушбу ваколатхонанинг ёрдами текканми...?!

Олдин Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошида бўлган Ташқи меҳнат миграция агентлиги тугатилиб, Миграция агентлиги ташкил этилди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди .

Ман шу Россиядаги миграция агентлигининг ваколатхонаси раҳбари ҳақида кимдур қандайдур маълумотга эгами ?

Қарийб 1,5 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бораётган О. Одилов ваколатхона раҳбари бўлганидан бери Россияга ишлашга бораётган ватандошларимиз янада кўпроқ муаммога дуч кела бошлагани айтилмоқда.

Жаноб Одилов кабинетида кофе ичиб, телефонда ўз бизнесини юритишдан бошқа ҳеч нарсага қодир эмас, деган фикрларга қўшилмадик ҳам дейлик.

Лекин, Ваколатхона раҳбарининг вазифаси кабинетда ўтириш эмас, ватандошларимиз ҳаётини яхшилаш, уларга барча шарт шароитларни яратиш, улар билан елкама елка бўлиб ёрдам бериш эканлигини доимо ёдда тутиш лозим!

Одилов Ойбек ўз вазифасини бажара олмвяпти, деб ўйламоқда кўпчилик.

Жуда қизиқ, бу амалдорга бундай бемалол юриб, хоҳлаган ишини қилишга ким рухсат берган экан-а...?!

Россиядаги ватандошларимиздан кимнидур иши тушиб, ушбу ваколатхона томонидан ёрдам кўрсатилганми?

Суратда: Одилов Ойбек Одилжонович

https://www.facebook.com/share/p/k8iLeo9HEaiG7hGN/

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

29 Oct, 16:56


1.145 нафар аёл 1 ноябрдан ишсиз қолади, кўпчилиги эса ёлғиз она...

Ҳилола Умарованинг буйруғига кўра, мактаб лаборантлари штати қисқартирилиб, жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб республика бўйича мавжуд бўлган жами 1.145 (бир минг бир юз қирқ беш) нафар киши ишсиз қолади.

Қисқартиришга тушган лаборант штатида асосан аёллар ишлаган. Кўпчилиги эса ёлғиз она. Ойлик маоши ҳам унчалик кўп эмас, атиги 1300000 (бир миллион уч юз минг) сўм.

Штатлар ёпилди.
1.145 та аёл ишсиз қолди.

Шунча аёлни иш билан таъминлаш учун кимдир шуғулланяптими?

Штатлар қисқариши ва ишдан озод этилиши муносабати билан ҳеч қандай тўлов йўқии?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

29 Oct, 15:44


Судья тушуниб тушунмасликка олаётган яна бир кейс

Суднинг қарори билан С.Мўминов “KAPITAL BANK”ка ишга тикланиб, мажбурий прогул ва етказилган маънавий зарар учун ҳақ ундириб берилади. Банк ходимни ишга тиклайди, лекин унга суд қарори бўйича тўлаши керак бўлган зарарни қоплаб беришни хаёлига ҳам келтирмайди.
ФПКга кўра бундай ҳолатда қарор устидан кассация шикояти ушбу қарорнинг ижросига доир ҳужжат илова қилинган тақдирдагина қабул қилиниши лозим.
Лекин банкнинг ҳурмати Навоий вилоят судининг судьяси А.Шукуров учун шунчалар юксак эканки, суд қарори ижросига доир ҳужжатларни илова этмаган бўлсада, унинг шикоятини қабул қилган.
Бу ҳам етмагандек, дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ушбу қарор ижросини қонунга зид равишда тўхтатиб ҳам қўйган.

Ҳурматли судьялар, бизнинг назаримизда Сизлар давлат номидан қарор чиқарувчи, юксак номга лойиқ кўрилган шахссизлар.
Сиз асло банкларнинг қош-қовоғига қараши, унинг хоҳиш ва истакларини бажо келтириши шарт бўлган шахс эмассизлар.

Ҳозирча эса афсус деймиз!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Oct, 19:34


Аёл кишига жуда хунук кўринаркан...

"Чекиш ва алкогол маҳсулотлари истеъмол қилиш соғлигингизга зиён келтиради!" деб ўзлари огоҳлантиради.

Лекин ўзлари худди шундай лавҳалар мавжуд фильмларни беришади.

Устига устак аёл киши ичиб ё чекиб ўтирган кадрларни...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

28 Oct, 19:21


Савол туғилади: мана шу илова орқали ҳеч бўлмаса 5 млн сўм кредит олганлар борми?

"Халқ банки"нинг мана шу хизмати анчадан буён ишламаяпти. Илова(приложения)даги рекламаларни ўқисангиз, эҳҳэ, бошингиз айланиб кетади.

Лекин, ақалли 5 млн сўмлик кредитни ҳам ололмайсиз. Сабабини эса ёзиб қўйишибди.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

24 Oct, 13:31


МИБни иши камайиб кетиб, шахснинг ўзидан-ўзига пул ундириб беришни бошлаганидан хабарингиз борми?

Бир жамиятдан шу жамиятнинг ўзига пул ундирадиган Мажбурий ижро бюроси ҳақида эшитганмисиз? Мен эшитганман.

Масалан, МИБни Шайхонтоҳур туман бўлимининг қўлидан шунақа ишлар келади. Агар ўзингдан-ўзингга пулни тўламасанг, ҳисоб рақамингга банд солади. Бу ҳам етмагандай, жарима солиш билан қўрқитади.

Шунақа МИБимиз бор бизни….

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

24 Oct, 13:17


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачонгача "яширилади"?

Конституциямизнинг 99-моддасига кўра қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.

Хизмат зарурияти туфайли бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомни қидирдим. Бирор-бир расмий манбада йўқ. Менга эса у зарур.

Айтингларчи, Конституциямиз эълон қилинишини мажбурий қилиб қўйган ҳужжатларни нега эълон қилмайсизлар?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

24 Oct, 05:30


Prokuratura va DXX xodimlarining daxlsizlik huquqi chegaralandi

Prokuratura va DXX xodimlarini ma’muriy javobgarlikka tortishda endilikda rahbariyatning ruxsati talab qilinmaydi. O‘zbekiston prezidenti bu haqdagi tegishli qonunni imzoladi.

O‘zbekiston prezidenti ba’zi davlat organlarining faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risidagi qonunni imzoladi. Hujjat 2019 yil 25 dekabr kuni «Xalq so‘zi» nashrida e’lon qilindi va xuddi shu kundan kuchga kirdi.

«Prokuratura to‘g‘risida"gi qonunning 49-moddasiga ko‘ra, hozirda prokuratura organlari xodimlarining ma’muriy huquqbuzarlik va intizomiy nojo‘ya xatti-harakat uchun javobgarligi masalasi yuqori turuvchi prokuror tomonidan hal etiladi. Yangi tahrirda esa so‘nggi band bekor qilindi — endilikda prokuratura xodimlarini ma’muriy javobgarlikka tortishda rahbariyatning ruxsati talab qilinmaydi.

«Davlat xavfsizlik xizmati to‘g‘risida"gi qonunning 37-moddasidan (Davlat xavfsizlik xizmati harbiy xizmatchilarining daxlsizlik kafolatlari) Davlat xavfsizlik xizmatining harbiy xizmatchilari tegishincha DXX raisining, DXXning Qoraqalpog‘iston, viloyatlar va Toshkent shahri bo‘yicha boshqarmalari boshliqlarining roziligi bilan ma’muriy javobgarlikka tortilishi mumkinligini ko‘zda tutgan bandi bekor qilindi.

Prokuratura xodimlari daxlsizligini cheklash Prezident administratsiyasi topshirig‘ida, DXX harbiy xizmatchilari uchun esa — prezident Shavkat Mirziyoyev topshirig‘ida ko‘zda tutilgan. 2019 yil 14 dekabr kuni mazkur qonunni ma’qullagan senatorlar ushbu o‘zgarishlar prokuratura va DXX xodimlarining mas’uliyatini oshirishga qaratilganini ta’kidlagan edi.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

23 Oct, 17:44


Судья интизомий ва маъмурий жавобгарликни фарқига бормайди(ми)!?

Мирзо Улуғбек туман прокурори адвокатлик сўровимга ўз вақтида жавоб бермаганлиги учун шу туман судига уни қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритдим.

ЖИБ Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Санжар Абдуганиев 2024 йил 21 октябрь куни соат 09:00 да аризамни кўриб чиқиши ҳақидаги чақирув хатини кўриб, роса хурсанд бўлдим. Чунки судья шу туманнинг прокурорига нисбатан маъмурий ишни кўришга ўзида қатъият топа олиши мен учун судларимиз мустақиллиги сари қўйилган шахдам қадам эди. Лекин қаттиқ адашибман.

Белгиланган вақтда судга бориб билдимки, ҳеч қандай суд мажлиси бўлмайди. Эрта хурсанд бўлибман. Ундан ҳам қизиғи эса эртаси куни бўлди.

Уйимга ушбу судьянинг 2024 йил 16 октябрда (саналарга эътибор қилинг) менга ёзган хати келди. Ажабланарли жойи шундаки, хатда менинг аризам кўрмасдан қолдирилганлиги кўрсатилибди.

Судья ўзининг хатида менга прокуратура органлари ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш тартибини, шунингдек ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ҳамда Миллий гвардия оддий аскар ва бошлиқларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини эринмасдан тушунтириб чиқибди.

1) Мен Мирзо Улуғбек туман прокурорини интизомий жавобгарликка тортишни сўрамаган бўлсам, у ҳарбий хизматчи, ички ишлар органлари ёки Миллий гвардия ходими ҳисобланмаса, судья бу хатни ёзиш билан менга нима демоқчи бўлган?

2) Наҳот судья интизомий жавобгарлик билан маъмурий жавобгарликнинг фарқига бормаса?

3) Балким унинг нима демоқчи эканлигини жамоатчиликка Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин ака Ёдгоров тушунтириб берар?!

Адвокат Р.Муҳаммадиев

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

23 Oct, 14:46


Ана сизга керак бўлса: Солиқ хизмати тугатилди

Солиқ хизмати – давлат даромадлари бўйича федерал идора тугатилди.

Президент Хавьер Милейнинг офисига кўра, идора аргентиналикларни “ахлоқсиз равишда таъқиб қилиб”, “иқтисодий эркинликка тўсиқ бўлган”. Унинг ўрнида “соддалаштирилган” агентлик ташкил этилади.

https://kun.uz/kr/44169325

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

23 Oct, 12:49


‼️⚠️ИИВ вояга етган квадроберларни 15 суткагача қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Вазирлик 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган бундай ҳаракатлар майда безорилик сифатида квалификация қилинишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, мазкур ҳаракатлар билан фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузиш , фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорлик) БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача жарима соишга ёки 15 суткагача муддатга қамоққа олишга сабаб бўлади.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

23 Oct, 12:34


❗️Мактабларда ”синф фонди”, ”мактаб фонди” деган йиғимлар мутлақо нотўғри.

Буни ҳамма билади, шу жумладан, мактаб директори-ю ўқитувчилар ҳам.

Лекин барибир йиғиб олишяпти-ку...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

22 Oct, 18:45


Олти ойдан буён ҳокимиятга қатнатади...

"Шу йил май ойида Шовот туманида жойлашган мулким бузилди. Хокимлик билан келишувимизга кўра менга 58.000.000 сўм компенсация берилиши керак эди. Бугунги кунга қадар пулларимни ололмасдан кемоқдаман.

Кириб чиқмаган жойим қолмади.

Туман ҳокими "Дўконни баҳолатиб, баҳолаш ҳисоботини олиб келсангиз, компенсация пулини тўлаб берамиз" деб ваъда берган эди.

Бироқ,.умуман пул тўлаб берилмади.
Ҳокимиятга борсак, кейинги ой фалончида келинг, деб юборади. Мана шундай қилиб олти ойдан буён сарсонмиз.

Вилоят ҳокими қабулига ҳам бордик, лекин натижа йўқ. Ҳозиргача ечим топмади. "

Халилов Аминбой, ( Uz Azan )
Шовот тумани, Бешмарган маҳалласи, телефон: (90)-713-29-53

Суратда: Шовот тумани ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович.

P.S. Ойбек Мадаминович, ваъдага вафо қилиб мулки бузилган тадбиркорнинг пулини тўлатиб беринг, илтимос.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

22 Oct, 16:34


“Dorimas, birorta shpris beryaptimikan?”. “Dok-1 Maks” sabab bolasi nogiron bo‘lib qolgan ota vazirni yolg‘on gapirishda ayblamoqda

Sog‘liqni saqlash vaziri Asilbek Xudoyorov OAV vakillari bilan suhbatda O‘zbekistonda “Dok-1 Maks” voqeasi sabab nogiron bo‘lib qolgan bolalarga davlat tomonidan tibbiy yordam berilayotganini ma’lum qilgandi.

@generalissimo_marshal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

22 Oct, 15:43


Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?

Ушбу мақоладан кейин жиноят ишлари бўйича Олот туман суди раиси Баҳрилло Жабборов томонидан кўрилган жиноят ишларининг айримлари бўйича чиқарилган суд қарорлари билан танишиб чиқиб, очиғи, ёқа ушладик.

Айрим ишларда ўта қўпол хатоликларга йўл қўйилганлигига ҳам гувоҳ бўлдик.

Масалан, 1-2010-2401/85-сонли жиноят иши бўйича А. ҳамда 1-2008-2301/69-сонли жиноят ишида Ғ. ўта оғир жиноят содир этганликда, 1-2006-2301/119-сонли жиноят ишида Р. оғир жиноят содир этганликда, 1-2010-2401/79-сонли жиноят иши бўйича С. унча оғир бўлмаган жиноят содир этганликда асоссиз айбланганлар.

Ёки 1-2010-2401/48-сонли жиноят ишида У. ҳамда 1-3-2010-2401/84-сонли ишда Д. суд залидан асоссиз қамоққа олинган бўлса, 1-2010-2401/26-сонли жиноят иши бўйича Д.га нисбатан ЖКнинг 45-моддаси нотўғри қўлланилган. Шу билан бирга, унинг пора олганликда айбли деб топилиши ҳам асоссиз бўлган.

Ушбу санаб ўтилган суд қарорларининг асоссизлиги кейинчалик юқори инстанцияларда тасдиқланиб, бекор қилинган, айримлари ўзгартирилган.

Яна ҳам ачинарлиси, муҳокамага сабаб бўлган жиноят иши билан, 1-2010-2401/60-сонли жиноят ишидаги айблов квалификацияси бир хил, яъни ЖК нинг 251-1-моддаси 3-қисми экани ҳолда бунисида судланувчи М.нинг 3 ёшга тўлмаган фарзанди бўла туриб, суд залидан қамоққа олинган бўлса, кейингисида Д.га озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Лекин суд тўхтами асослаб берилмаган.

Юқоридагиларга ўхшаш мисоллар талайгина бўлиб, бундай иш олиб боришда давом этиши суд раиси Б.Жабборовнинг атрофида шундоқ ҳам аллақачондан урчишига улгурган “миш-миш”ларнинг баттар авж олишига олиб келади.

Шундай экан, унинг фаолиятига танқидий баҳо берилишини, ёки малакасини ошириш курсини ташкил этиб, иш фаолиятини соғломлаштириш чоралари кўрилиши лозим. Йўқса, жамоатчилик учун унинг истеъфосини сўрашдан бошқа йўл қолмайди.

@Advokat_Abdullayev

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

22 Oct, 14:50


❗️🔞Қашқадарёда 7 ёшли қизни ўгай отаси зўрлаб келгани айтилмоқда

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговга қадар текширув бошлаб, кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини олиб бормоқда

Қизчага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

22 Oct, 13:11


Жаноб Алламуродов!

Яна депутатликка номзодингизни қўйибсиз.

Аввалги сайловда ваъда берилган асфальт қачон бўлади?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

21 Oct, 08:57


Асфальт, сделанный на показуху не простоял и месяца !

Ташкентская область, Паркенский район, Красногорск Кизилтог махалля Один

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Oct, 18:05


Уюшмаган аҳоли деган жумлани эшитмаган эканмиз

@ Azizbekh Navoiy

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Oct, 18:00


🇩🇪🇺🇸 Байден кеча Германияга ташриф буюрганида, уни мана шундай кортеж олиб юрган

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Oct, 11:55


Бизнинг қишлоқларимиз буюк келажагига шубҳа қилсанг, суратдаги газ қувури ва оғир газ баллонини ҳам кўтаришга кучи етаётган аёлларимизга боқ!

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Oct, 11:34


Ҳайрон қоламан, қайси виждон билан мана шундай ишларга қўл уришади...?!

‼️Жиззахда кепакка тош майдаларини қўшиб фуқароларга сотган шахс ушланди

Шароф Рашидов туманида яшовчи 31 ёшли тадбиркор чорва мол озуқаси ҳисобланган кепакка тош майдаларини қўшиб фуқароларга сотиб келган.

Мазкур қонунбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

20 Oct, 05:49


Яна бир блогер жиннихонага тиқилган..

Каримов даври ёмон эди, соғлом одамлар ҳам жиннихонага тиқиларди, дейишади.

Энди буниси нима аҳвол?

Назаримизда, вилоят масъуллари ҳалиям Президент сиёсатини тўлиқ англаб етмаган шекилли, сўнгги вақтларда Қашқадарёда блогер ва фаоллар билан боғлиқ шунга ўхшаш ҳолатлар кўпайгандай.

Бундан қандай хулоса қилиш мумкин?

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Oct, 18:41


Мана шундай муттаҳамларни қўлга олиб, энг олий жазога ҳукм қилиш керак, бўлмаса ҳеч нарса таъсир қилмаяпти бундайларга...

‼️Телеграм мошенниклари янада ривожланяпти:

"Салом, бу расмдаги сизми?" деб вирус файл жўнатилмоқда. Ҳатто ушбу хабарни сизнинг яқинингиз, дўстингиз номидан жўнатишмоқда.

Файлни очсангиз тамом, телефонингизга уланиб олиб, сизни номингиздан шу файлни ҳаммага жўнатиб, телефонга уланган карталардаги пулларни ечиб олишади

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Oct, 12:58


Ўзбекистонда пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ортибди

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Oct, 12:58


Яна битта самосуд...

🔞 Видеода Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида содир бўлгани, ҳозирда Тошкентда яшовчи Бахтиёр Турсунов Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманилик 2005 й.т. Одина исмли қизни чўлга олиб бориб ураётган ҳолати акс этган.

Видеолавҳани Бахтиёр Турсуновнинг ўзи суратга олгани ва қизнинг отасига юборгани айтилмоқда.

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

19 Oct, 07:19


Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 444-сон қарори билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этган эди.
Ҳозиргача бирор кишига шу нишон берилмади.

Вазирлар ҳар йили алмашаверганидан ССВда ҳеч кимнинг бу нишон тасдиқланганидан хабари йўқ шекилли.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 18:31


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси аёлларга қандай масалаларда ёрдам беради?

Ушбу Қўмитанинг кимга ёрдами тегди?

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 18:29


Ака ўз укасини сотувга қўйди.

Сабаб: ука трединг қилиб, уйдаги бор пулни ҳавога совурган. Зараркунанда укага 5000 доллар нарх қўйилган.

Агар жиддий қабул қилинса, бу ҳолатда ака ҳам, рекламани жойлаштиришга алоқадор ҳам, реклама жойлаштирилган канал ёки сайт масъуллари ҳам ОДАМ САВДОСИ билан жавобгарликка тортилади.

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 15:39


Ана бўмасам.

Судлов ҳайъати суд мажлисини аудио-ёзувга ёзиб олиш ҳақидаги илтимосимни рад қилди, мен тушунтириш сўрадим.

Суд берган тушунтириш эса мени шунчаки шокка туширди!!!

👉@yuristkadr

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 14:39


Олмалиқ кон металлургия комбинати ёки Хонжиза филиали масъулларидан алоқага чиқишни илтимос қиламиз!

Соҳага оид масала келиб тушган!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 14:26


Жинларнинг шайтони бўлганидек, одамларнинг ҳам шайтони бўлади.

Ҳар икки тоифанинг иши ҳам одамларни васваса қилиб йўлдан оздириш!

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 13:33


Истаганингдай нархда пулини олганингдан кейин Юнусобод тумани, Обод маҳалласини светини ёқ, номардлик қилмасдан!

Бутун бошли пойтахтни катта бир қишлоққа айлантирдиларинг!

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 11:59


#Муносабат

Қарор ижроси таъминланган


Ижтимоий тармоқ орқали номаълум муаллиф жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси гўёки маъмурий ҳуқуқбузарликка доир суд қарори бўйича ижро варақасини бермаётганини иддао қилиб, бунга Кенгаш раҳбариятидан изоҳ сўраган пайтда масала ҳал бўлгани аниқланди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг А. Қ.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишга оид қарори бекор қилиниб, янги мазмундаги суд ҳужжати қабул қилинган. Унга кўра, ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган.

Мазкур қарор кассация инстанцияси томонидан жорий йил 2 октябрь куни электрон базага юкланган бўлса, 14 октябрь куни ижро варақаси туман суди томонидан Мажбурий ижро бюросига электрон шаклда юборилган, орадан бир кун ўтиб (15 октябрь), суд ҳужжати ижроси таъминлангани ҳақида МИБдан хабарнома келган.

Кўринадики, номаълум муаллиф ижтимоий тармоқ орқали "суд раиси МИБга қачон ижро варақани юборади?” мазмунида савол қўйган пайтда (17 октябрь) тегишли суд ҳужжати МИБга юборилишидан ташқари унинг ижроси ҳам таъминлаб бўлинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

18 Oct, 08:02


Судьянинг
онгида – адолат,
тилида – ҳақиқат,
дилида – поклик ҳукмрон бўлиши керак!

https://t.me/XalqNazorati

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Oct, 16:21


Суд раиси ижро варақани ҳалиям МИБга юбормаган...

Жорий йил 24 сентябрда Тошкент шаҳар суди судьяси М.Юсупов ЖИБ Миробод туман суди раиси С.Содиқов чиқарган қарорни бекор қилиб, “Асакабанк” раисига жарима қўллаган эди.
https://t.me/XalqNazorati/13774

Лекин чиқарилган қарор бўйича суд раиси С.Содиқов ҳалиям ижро варақани МИБга юбормаган.

Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров бунга нима деб изоҳ беради...?!

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Oct, 13:48


Бу инсон Президентга жудаям содиқ...

Президентнинг халқпарварлик ва одиллик сиёсатини жуда тўғри ва холисона олиб бораётган эди.

Анча-мунча коррупционер-у, таниш-билишчиликни авжига чиқарганларни роса адабини бергани кўпчиликни эсида бўлса керак.

Эсингиздами, изғирин совуқда халқ газсиз қийналиб ўтирган пайтда бир прокурор ўзини таниш тадбиркорининг иссиқхонасини газга улатгани учун лавозимдан учиб жавобгар бўлгани...?!
_

“Сизларга тинчлик, омонлик бўлсин” Умрзоқов Афғонда Бобур сағанаси устида ўқиган Зумар сурасида шундай сўзлар бор

Видеони "Х" ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига афғонистонлик давлат арбоби Муҳаммад Жавад Амири (Mohammad Jawad Amiri) жойлаган.

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Oct, 12:23


Сиз кимга овоз берасиз?

Бу саволга жавоб беришингиз шарт эмас. Ҳар кимнинг ўз фикри бор ва ҳамма шу фикр якуни ўлароқ қарор қабул қилади. Сизни қарорингиз ҳурматга лойиқ.

Минг афсуски, партиялар дастури билан танишиб, мен қидирган, мен кутаётган режаларни топа олмадим. Партиялар дастурларидан мен аҳолимизни энг кўп безовта қилаётган қуйидаги масалаларга ечим қидиргандим:

сўнгги вақтларда ички ишлар идораларига ўз оёғи билан кириб ўлиги чиқаётганлар;

прокуратура идораларига мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан юборилаётган шикоятларга шаблон жавоблар;

судларнинг мустақил эмаслиги, турли омиллар таъсири остида ноқонуний қарорлар қабул қилишаётганликлари(айрим пайтларда ҳатто била туриб);

суд қарорларининг ижро этилмаслиги;

ҳокимиятда бир-бирини тийиб туриш тизими ва ҳк



Дастурларда бу долзарб муаммолар ҳақида ҳеч гап йўқ. Бирорта партиянинг дастурида адвокатлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича таклифни кўрмадим.

Энди айтингчи, инвестор ва тадбиркор таянадиган мустақил суд бўлмаган, қонун устуворлиги таъминланмаган мамлакатда қандай қилиб иқтисодни, таълим ёки тиббиётни ривожлантириб бўлади?

Масалан, “Адолат” партияси раҳбари Олий суддан чиққан Робахон опа суддаги энг катта муаммо-навбат кутиш деб ўйларкан. Ўшангаям фуқаролик судлари судьялари сонини оширишни, ҳар бир туманда ташкил этишни таклиф этган. Тўғри, буям керак.
Аммо тизимнинг ичидан чиққан раис, асосан ҳуқуқшунослардан таркиб топган партия сифатида юқоридаги муаммоларга ечим кўрсатиб бера олмаган. Судьялар сонини ошириш қайси манба, штат бирликлари ҳисобига бўлиши кўрсатилмаганлиги учун менга беш йил олдин берилган, аммо бажарилмаган “ваъда”ларга ўхшаб кўринди.

Экологик партиянинг дастури билан танишсангиз, махсус судларни ташкил этиш, маъмурий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш, жазони оғирлаштирувчи қонунлар қабул қилиш ҳақидаги таклифлар марказий ўринда турганини кўрасиз. Партия экологик вазиятни яхшилашга жазони оғирлаштириб, тақиқларни кўпайтириб вазиятни яхшилашига кўпроқ урғу берган.
Ҳавони ёмонлашиб кетишига сабабчи бўлаётган омиллар эса ўрганилмаган. Балки Тошкентдан 40 км узоқликда, 3 йил олдин очилган “Ёшлик 1” кони ёки мис фабрикаси бунга таъсир ўтказаётгандир?! Ривожланган давлатлардаги каби чиқиндини қайта ишловчи фабрика ёки заводларни ташкил этиш, уларга енгиллик ва имтиёзлар бериш, АЭС ҳақида жўяли таклифларни учратмадим.

Миллий тикланиш демократик партиясининг дастури билан танишиш учун сайтига кирдим. ПДФдаги 40 варақли дастур. Афсус, мен кутган таклифлар йўқ. Миллий тикланишда кейинги 5 йилликдаги миллатни миллат сифатида шакллантирувчи бош ғоя ҳақида ҳеч гап йўқ. Мавжуд қадриятлар нималардан иборат эканлиги, аждодларимиздан қолган қадриятларни асраш, ёш авлодга ўргатиш, лотин ёзуви, тил ҳақида ҳам салмоқли таклифлар мавжуд эмас.
Қолган партиялар дастурларини ўқиб ҳам ўтирмадим....

Буларнинг барчаси IMHO албатта.

@manifestcanal

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Oct, 10:10


Сайр этиб юргани Жаннат яхшидур,
Туғилиб, ўлгани Ватан яхшидур...

Жумали Шабанов:

"Мен доим айтаман, бошингдаги шапка Мексиканики бўлиши мумкин, туфлинг Италияники бўлсин, костюм-шим Чехияникию, кўйлагинг Туркияники бўлиши мумкиндир, лекин юрагинг "Ўзбек"ники бўлиб қолиши керак!"...

ХАЛҚ НАЗОРАТИ

17 Oct, 09:20


Шу пайтда узоқ туманлардаги шифохоналарда аҳвол қандай?

Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазиримиз А.Худаяров Тошкент шаҳридаги беш юлдузли Рэдиссон меҳмонхонасига чет элликларни йиғиб олиб, анжуман ўтказмоқда.

Шу пайтда узоқ туманлардаги шифохоналарда аҳвол қандай?

Дори-дармонлар етарлими?

Иситиш тизими яхши ишлаяптими?