СЕКТОР @sector_time Channel on Telegram

СЕКТОР

@sector_time


СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида

Админ ➡️ @nerazzurri8080

СЕКТОР (Uzbek)

СЕКТОР канали халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида маълумот берадиган Telegram канали. Администратор @nerazzurri8080 томонидан бошқарилади. СЕКТОР канали орқали сиз янгиликларни тезроқ ўрганишингиз мумкин, сизга кундалик янгиликлар, тезкор воқеалар ва сўнгги тарихий событиялар ҳамда сўнгги технологиялар бўйича маълумотлар тақдим этилади. Агар сизда дунёдаги олдини олмоқчи бўлган энг сўнгги событиялар, воқеалар ва маълумотларни кўриш ҳамда ўрганиш истаги бўлса, СЕКТОР канали сиз учун идеал ёрдамчидир.

СЕКТОР

20 Nov, 16:20


🇺🇳🇺🇸🇮🇱🇵🇸 Қўшма Штатлар ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинган ва асирларни алмашиш ва ЦАХАЛни анклавдан зудлик билан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги резолюциясини блоклади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган барча 14 та давлат резолюцияни ёқлаб овоз берди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 16:15


🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучлари биринчи марта Британиянинг Storm Shadow қанотли ракеталари билан Россиянинг узоқ ҳудудига зарба берди.

Бу ҳақда Bloomberg ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Зарба Қўшма Штатлар Киевга ушбу турдаги ракеталардан фойдаланишга рухсат бергани ҳақидаги хабарлардан бир неча соат ўтиб берилган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 15:45


"The Economist" журнали 2025 йил учун башоратлар акс этган янги муқовани эълон қилди.
Баъзилар буни Ротшилдлар оиласининг метафорик хабари сифатида изоҳламоқда.


Кўплаб одамлар дизайндаги кескин контрастга эътибор беришмоқда.

2024 йил муқоваси:

- Очиқ жой, кўпроқ кўк ва оқ, дўстона дизайн
- Ижобий тасвирлар, шаффоф сайлов қутиси
- Қайта тикланадиган энергия рамзлари
- Мияга ўхшаш нейрон тармоқлар


2025 йил муқоваси:

- Қора, "шайтоний", асосан қора ва қизил ранглардаги рамзий дизайн
- Бузилган урна
- Ядро рамзи
- Вакцина тасвири
- Кузатув тасвирлари
- Кўтарилган мушт


СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 15:02


❗️ 🇬🇷🇦🇿 Россиядан кутилаётган кучли ҳужум фонида Киевдаги Греция ва Озарбайжон элчихоналари ҳам ёпилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 14:53


☄️ Қозоғистон ўз фуқароларига ҳужум хавфи туфайли Украинани тарк этишни тавсия қилмоқда

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 14:27


🇺🇸🇮🇹🇪🇸🇺🇦 20-ноябрь куни эҳтимолий ҳаво ҳужуми ҳақидаги хабарлар туфайли АҚШ, Италия ва Испаниянинг Киевдаги элчихоналари ёпилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 14:16


🇮🇱🇷🇺🇱🇧 Исроил армиясининг маълум қилишича, ЦАХАЛ томонидан қўлга олинган Ҳизбуллоҳ ўқ-дориларининг 70% дан ортиғи Россияда ишлаб чиқарилган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 14:07


❗️Украина манбаларига кўра, Россия Аэрокосмик кучлари Украинадаги нишонларга оммавий зарба беришга тайёргарлик кўриш учун мамлакатнинг марказий қисмида 30 га яқин Ту-95МС ва Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётларини жамлаган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 13:15


🇺🇸🇺🇦 Агар АҚШ Украинага ёрдамни қисқартирса, биз урушда ютқазамиз, деди Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Зеленскийнинг асосий фикрлари:

🗣️Агар Украина бирлигини йўқота бошласа, бу жуда хавфлидир, чунки Россия Федерацияси билан зиддият 1000 кундан ошмоқда.

🗣️Бугун кўп нарса Путинга боғлиқ. У урушни тугатишни хоҳлаши мумкин.

🗣️Қўшма Штатлар президентида куч, ҳокимият, қурол ва пул бор.  Путин Трампдан кучсизроқ.

🗣️Бизда ишлаб чиқариш бор, лекин ғалаба қозониш учун бу этарли эмас. Менимча, бу омон қолиш учун ҳам этарли эмас.

🗣️Нима бўлганда ҳам қоламиз ва курашамиз.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 13:07


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Америка разведкасининг фикрича, Москва яқин 48 соат ичида Украина ва Киевга мисли кўрилмаган ракета зарбаси бериши мумкин.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 12:47


🇺🇸 Трамп Medicare ва Меdicaid федерал соғлиқни сақлаш хизматлари директори лавозимига келиб чиқиши Туркиялик бўлган шифокор Меҳмет Ўзнинг  номзоди кўрсатилишини эълон қилди.

Трамп ўзининг Трутҳ ижтимоий тармоғидаги аккаунтида тегишли баёнотни эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар катта соғлиқни сақлаш инқирозига дуч келмоқда ва бу муаммоларни ҳал қилиш учун Меҳмет Ўздан малакали шифокор йўқ.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 11:10


Энг ёмони, дунё бунга кўникишни бошлади, деб ёзмоқда фаластинликлар ижтимоий тармоқларда. "Ҳарбий жиноят" сўзи узоқ вақтдан бери ўз маъносини йўқотди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 10:31


📰 Британиянинг "Тhе Times" газетасида бир муаллифнинг 2,5 йиллик фарқ билан нашр қилинган карикатуралари

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 09:52


🇮🇶 Мосулдаги ироқлик ёш мусулмонлар ИШИД  босқинидан азият чекган насронийлар билан бирдамлик сифатида маҳаллий черковни қайта қуришни бошлади.

Бу черков таҳқирланган ва ИШИД томонидан ҳарбий операциялар базаси сифатида ишлатилган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

20 Nov, 09:19


🇮🇱🇺🇦 Урушнинг мингинчи кунида Украина билан бирдамлик белгиси сифатида Тель-Авив мерия (хокимлиги) си биноси Украина байроғи ранглари билан ёритилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 18:38


🇺🇸 Доналд Трамп болалар ва ўсмирларда жинсни ўзгартиришга қарши курашишга ваъда берди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 18:28


⚡️💻"Ханзала" хакерлар гуруҳи Исроилдаги Сурак ядровий тадқиқот марказининг маълумотлар базасини бузиб, 197 гигабайтлик маълумотларни ўғирлаб кетганини маълум қилди.

Улар исроиллик ядро олими ва Мудофаа вазирлигининг бир нечта вакилларининг шахсий маълумотларини ошкор қилдилар.


СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 18:14


Трамп "Тruth Social" ижтимоий тармоғида дунё етакчилари билан суҳбатлари ҳақидаги Fox News сюжетини жойлаштирди.

Рўйхатда Путин жой олмаган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 17:44


🇸🇾🇹🇷 Сурия президенти Башар Асаднинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишидаги нутқи вақтида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған зални тарк этди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 16:43


🇮🇷 Эронда картонли Нетаняху намойишкорона “қатл” қилинди.

Бу маросимга Исроилга муносабат билдириш учун юзлаб одамлар келди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 15:15


🇺🇿🇵🇸 Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр - Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ар-Риёддаги араб-ислом саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 14:34


Трамп тепаликлариДональд Трамп номи билан аталган, 2019-йилдан бери яҳудийлар турар жойи бўлган ҳудуд.

Қўшма Штатларни босиб олинган суриянинг Голан тепаликларини Исроилники деб тан олган дунёдаги биринчи ва ягона давлат ҳисобланади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 13:55


Араб тармоқларида тарқалган ХАМАСнинг собиқ етакчиси Яҳё Синварга бағишланган комикс.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

11 Nov, 13:29


Бугун, Ҳизбуллоҳ томонидан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 50 дан ортиқ ракета учирилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 19:10


Ғазо секторида Исроил танки ХАМАС туннелига қулаб тушди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 18:54


🔍🇺🇦 Google Украина илтимосига кўра ўз хариталаридан унинг ҳарбий объектларини олиб ташлади

Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко маълум қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 18:26


🇱🇧 Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

“Сўнгги 24 соат ичида 53 киши ҳалок бўлди, 161 киши яраланди, бунинг натижасида Ливандаги Исроил тажовузи қурбонлари сони 3103 кишига, ярадорлар сони 13856 нафарга етди”.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 18:26


🇮🇱🇱🇧 Бугун Ҳизбуллоҳ Исроилнинг Ҳайфа шаҳри шимолини ракеталар билан ўққа тутди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 17:29


Россиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти Су-57 Хитойнинг Чухай шаҳридаги авиашоу меҳмонларига ўз имкониятларини намойиш этди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 14:55


АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари туфайли Окснард шаҳрида шундай манзара юзага келди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 14:21


Трампнинг сайланишидан сўнг америкалик миллиардерларнинг бойлиги ошди.

Таҳлилчилар, муаммога дуч келган ягона америкалик миллиардер Марк Цукерберг эканлигини айтишмоқда. Унинг Facebook платформаси сайловолди ташвиқотларда Камала Харрис фойдасига ишлаганлиги туфайли қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 13:19


Ижтимоий тармоқларда АҚШ нинг С-17 ва C-130 ҳарбий транспорт самолётлари Сурия шимолига қўнаётгани акс этган кадрлар тарқалди.

Хабарлар кўра, АҚШ Яқин Шарқдаги можаролар фонида қўшимча ҳарбий техникасини Сурия шимоли-шарқидаги базаларга олиб келмоқда.


СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

07 Nov, 12:55


🇮🇱🇺🇸🇵🇸 Исроил ва Ғазо бўйича Трампнинг позицияси ҳақида

✍️ Исроилнинг ХАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, сиёсий ва дипломатик ёрдам беради.

✍️ Ғазодаги урушни 2025 йил январигача ҳал қилишни мақсад қилган ҳолда, уни тезроқ тугатишга чақиради.

✍️ Икки давлат ечими: яқинда содир бўлган зўравонликлар фонида бунга эришиш жуда қийин деб ҳисоблайди.

✍️ Тинмас урушларни тугатиш ва Исроил хавфсизлигини мустаҳкамлаш тарафдори.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

02 Nov, 07:00


🇹🇷 Туркия ҳукумати "хорижий агентлар тўғрисида"ги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Қонун лойиҳаси яқин кунларда парламентга киритилади. У “хорижий давлат ёки ташкилотнинг таъсири остида ёки буйруғи билан давлат хавфсизлиги ёки унинг ички ёки ташқи сиёсий манфаатларига қарши иш олиб бораётганларни чеклашга қаратилган”.

Бунинг учун улар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

02 Nov, 05:31


❗️Лавров уруш бошланганидан бери илк бор Европа Иттифоқига ташриф буюради.

Мария Захарованинг “Ведомости” газетасига маълум қилишича, Сергей Лавров 5-6 декабрь кунлари Мальтага боради ва у ерда ЕҲХТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан кейин Россия таши ишлар вазирининг Европа Иттифоқи давлатига биринчи ташрифи бўлади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

02 Nov, 04:41


🇬🇪 Грузия ҳукумати ЛГБТ ташвиқотига қарши қонундан ҳеч қачон воз кечмайди, ҳатто бу Европа Иттифоқига интеграцияни қийинлаштирса ҳам, дея маълум қилди ҳукмрон партия ижрочи котиби.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

02 Nov, 03:41


🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига икки кунлик ташрифи.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

02 Nov, 03:04


🇮🇱 Исроил армияси 2024 йилнинг энг ҳалокатли ойни бошидан кечирди.

Октябр бошидан бери Ливан жанубида ёки Ливан чегарасида камида 90 нафар исроиллик аскари ҳалок бўлди.

Ғазода ХАМАС билан давом этаётган тўқнашувларда камида 19 аскар ҳалок бўлди. Бу маълумотлар Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига асосланган бўлиб, унга кўра, 2023-йил 7-октябрдан бери ХАМАС ҳужумларида 780 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийларига кўра, октябрь ойида Ливанда 910 аскар яраланган. Ўтган йилнинг 7 октябридан буён жами12 минг нафарга яқин жароҳат олган бўлиб, улардан 1680 нафари ўрта ёки оғир, 5,2 минг нафари эса жароҳатдан кейинги руҳий бузилиши ёки бошқа психологик муаммолар туфайли даволанишга муҳтож.

Исроил Ливанни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Бунинг натижасида 2792 киши ҳалок бўлди ва бир миллиондан ортиқ одам ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Ғазода 43 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ва кўпчилик можаро тез орада тугашига шубҳа қилмоқда.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 14:04


"Bloomberg" сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтинги эълон қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 13:19


🇰🇿 Қозоғистондаги этник қозоқлар

(2023 йил статистик маълумоти)

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 12:39


🕌 🇸🇦 Футболкадаги рамзлар туфайли Саудия Арабистондаги Ал-Ҳарам масжидига киритилмаган эркакнинг видеоси хориж тармоқларида тарқалди

Ал-Ҳарам масжидининг хавфсизлик хизмати Фаластин футбол жамоасининг футболкасини кийган “Фаластин” ёзуви бўлган мусулмон эркакка огоҳлантириш бериб, уни масжидга киришини тақиқлаган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 12:20


🇹🇷 Туркия "Siper" узоқ масофали ҳаво мудофаасини ишга туширди.

"Siper Blok-1" узоқ масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Туркия Қуролли кучлари арсеналига қўшилди ва мамлакат ҳаво мудофаа тизимининг "Пўлат гумбаз" номли янги элементига айланди.

Ушбу тизим Американинг "Patriot" ва Россиянинг "С-400" тизими аналогидир.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 12:17


Энг бой россияликларнинг бойлиги йил бошидан буён 26 миллиард долларга ошдиBloomberg 📰

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 12:02


🇱🇧🇮🇱 Бу кадрлар 2024-йил 31-октябр куни Ливаннинг Тир шаҳрида ЦАХАЛнинг фуқаролик мудофааси ходимларига қилган ҳужуми пайтида тасвирга олинган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг бир неча ҳужуми оқибатида олти нафар шифокор ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган. Вазирлик шунингдек, Исроилнинг Ливан билан можароси бошланганидан бери ҳалок бўлган тиббиёт ходимларининг умумий сони 178 нафарга етганини, 279 нафари эса яраланганини хабар қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 11:27


🇱🇧 Сўнгги 24 соат ичида Байрутнинг жанубий чеккасида Исроилнинг бомбардимонларидан кейин юзага келган вайронагарчилик

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 11:09


🇺🇿 🇮🇷 ⛽️ Эронда бензин Ўзбекистон бензинидан 30 баровар арзон.

Ўзбекистонлик блогер miller_m.2 Эронга сафари чоғида мамлакатдаги бензин нархи ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, Эронда бензин Ўзбекистон бензинига қараганда 30 баровар арзон экан. Блогернинг аниқлашича, Эронда ёқилғи нархи Ўзбекистонникидан 30 баровар арзон, яъни Ўзбекистондаги энг арзон бензин (АИ-80) “Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчаларида 6900 сўмдан сотилмоқда. Эронда эса энг арзон бензин нархи 2110 риал (640 сўм)ни ташкил қилади.

Шундай қилиб, Эронда 1,5 долларга 30 литр бензин сотиб олиш мумкин экан, Ўзбекистонда эса атиги икки литр.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

01 Nov, 10:51


🇪🇬🇵🇸 Мисрнинг “Ал-Аҳли” клуби ҳужумчиси, фаластинлик футболчи Виссам Абу Али БААнинг “Ал-Айн” жамоаси дарвозасига гол урганини ғайриоддий тарзда, стулда щтири “Синвар” (ХАМАСнинг собиқ етакчиси) сиймосида нишонлади.

Ижтимоий тармоқларда Исроилни қўллаб-қувватловчи фойдаланувчилар футболчига ва унинг клубига нисбатан чора кўришни талаб қилишган.


СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 08:15


🇱🇧 Исроилнинг Ливанга ҳужуми бошланганидан бери 167 нафар шифокор ҳалок бўлди

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 2023-йил октябр ойида бошланганидан бери тиббиёт ходимлари орасида ҳалок бўлганлар сони 167 нафарга етганини ва яраланганлар сони 275 нафарга етганини маълум қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 07:59


🇮🇳 Ҳиндистон Саудия Арабистонини ортда қолдириб, Россия нефт маҳсулотларини Европага етказиб берувчи энг йирик давлатга айланди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 07:26


🇾🇪Яман ҳусийлари Қизил ва Араб денгизлари ҳамда Баб ал-Мандабда 3 та кемага қарши 3 та жанговар операция ўтказганини маълум қилди.

🔥Биринчи операция иккита дрон ёрдамида Араб денгизининг жанубидаги "SC Montreal" кемасини нишонга олинган.

🔥Иккинчи операцияда қанотли ракета ёрдамида Араб денгизида "MAERSK KOWLOON" кемаси нишонга олинган.

🔥Учинчи операцияда Қизил денгиз ва Баб ал-Мандаб бўғозида "MOTARO" кемаси бир қатор баллистик ракеталар ёрдамида нишонга олинган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 07:07


🇻🇪 Венесуэладаги деворий сурат.

Суратда Имом Маҳдий ва Исо пайғамбар Яқин Шарқдаги қаршилик кўрсатиш ўқининг ҳалок бўлган етакчилари ҳамроҳлигида барча ёвуз кучлар ҳукмронлигини тугатиш учун қайтиб келаётганлари тасвирланган.


СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 06:50


🇩🇪🇮🇷 Германия ҳукумати Мустафо университетидан 700 га яқин одамни Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилмоқда

Bild нашрининг ёзишича, Германия махсус хизматлари Берлиндаги "Мустафо" ислом университетига алоқадор 700 га яқин шахс фаолиятини Эрон расмийларига ишлаганликда гумон қилиб, тергов қилмоқда. Эроннинг Қудс кучлари университетдан террорчилик ташкилотларига одам ёллаш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади, деб ҳисобланмоқда.

Германия консерватив партияларининг блоки Германия Ички ишлар вазирлигини университетни зудлик билан ёпишга чақириб, уни “терроризм учун ёллаш маркази” деб атади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 06:32


🇮🇱🇮🇷 Эронликлар Исроилни мазах қилишда давом этмоқда.

Кадрда дастлаб исроилликларнинг бункерларга қандай қочаётгани намойиш этилган, кейин эса эронликларнинг Исроил амалиётига муносабати кўрсатилган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 06:20


🇮🇱 Исроил Кнессети (парламенти) БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) нинг мамлакатда фаолиятини тақиқловчи қонунни маъқулладиKan радиостанцияси

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 06:04


🇮🇱🇱🇧 Кеча Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан шарқидаги шаҳарларга 30 дан ортиқ ҳужумларни амалга оширди.

Ҳужум натижасида 67 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар берди Sky News Arabia. Баалбек ҳудудидаги уйлардан бирида 12 кишидан иборат бутун бир оила ҳалок бўлди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 05:49


🇹🇷 Туркия ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, мамлакатнинг 45 вилоятида 216 киши ИШИД билан алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 05:29


🇺🇸 АҚШда президентлик сайловларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Овоз беришда Трамп тарафдорлари фаол қатнашмоқда.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

29 Oct, 05:16


🇮🇱 Исроил давлат телевидениесидаги исроиллик экспертнинг айтишича, Исроил Эроннинг Шоҳруд шаҳри ҳудудида жойлашган нишонларга ҳужум қилиш учун Эроннинг шимолий қўшнилари осмонидан фойдаланган.

Хориж экспертлари Исроил Туркманистон билан ҳам яхши муносабатларга эга бўлса-да, бу масалада энг эҳтимолий вариантни Озарбайжонда кўрмоқда.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

28 Oct, 18:16


Блогер қиз сунъий интеллектдан Қуръон оятини бошқаттан таҳрирлаб, маъносини бошқа ибора ва сўзлар билан ифодалаб беришни сўраб мурожаат қилади. Дастур эса бу унинг имкониятларига кирмаслигини айтади.

Ўз навбатида, сунъий интеллект Евангелияни бошқа сўзлар билан ифодалаб беришга осонлик билан рози бўлади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

28 Oct, 17:51


🇱🇧 Исроилнинг бомбардимонидан омон қолган ливанлик бола

️СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

28 Oct, 17:14


📺 Netflix ўзининг “Фаластин ҳикоялари” бўлимига киритилган 32 та фильмдан 30 тасини "библиотекаси"дан олиб ташлаб, интернет тармоқларида жанжал келтириб чиқарди.

Кўплаб фойдаланувчилар уни Исроилнинг Ғазодаги геноцидини қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

28 Oct, 16:35


🇮🇷 Эрон ҳукумати Ливандаги алоқа қурилмалари билан боғлиқ кўплаб портлашлардан кейин Motorola компанияси мобил телефонларини олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлади.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

28 Oct, 16:11


🇮🇱🇱🇧 ОАВларнинг хабар қилишича, Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ҳизбуллоҳнинг Тир шаҳридаги қароргоҳига вакуумли зарба берган.

Ливаннинг Тир шаҳрида Ҳизбуллоҳнинг қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган ҳужум натижасида, атрофдаги ҳудудларда сезиларли вайронагарчиликлар қайд этилди.  Маҳаллий манбаларнинг айтишича, асосий зарба билан бир қаторда Ҳизбуллоҳга алоқадор бошқа нишонларга ҳам ҳужум қилинган.

Гувоҳларнинг билдиришича, ҳодиса натижасида қурбонлар сони номаълумлигича қолмоқда, бироқ вайронагарчилик кўлами ҳудуд инфратузилмаси учун жиддий оқибатларга олиб келганидан далолат беради.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 13:59


📰🇮🇱 Исроил 24 соатдан камроқ вақт ичида 10 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 2023-йил 7-октябрдан бугунги кунгача ЦАХАЛ 890 нафар аскарини йўқотган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 13:41


🇺🇦🇺🇳 Зеленский, БМТ Бош котиби Гутерришнинг Россия ўтказилган БРИКС саммитида қатнашгани учун унинг Украинага ташриф буюришини рад этдиФранс Пресс агентлиги

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 13:31


📰 The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, америкалик миллиардер Илон Маск Россия президенти Владимир Путин билан доимий алоқада бўлади.

Ғарб расмийларига таянган ҳолда нашрнинг таъкидлашича, Маск ва Путин муҳокама қилган мавзулар орасида Тайван масаласи ҳам бор. Путин Маскдан Си Цзиньпин манфаатларини кўзлаб Тайванда Starlink ни фаоллаштирмасликни сўраган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 13:05


🇵🇸 Бугун Исроил авиацияси Хон Юнусдаги (Ғазо сектори) қадимий масжидлардан бири "ас-Солиҳийн" масжидини бутунлай вайрон қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 12:46


🇺🇸 Дональд Трампнинг реал ҳаётдаги тасвири

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 12:29


🇱🇧 Исроил ҳарбийҳаво кучларининг Ливан жанубидаги Хасбая шаҳрида бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари жойлашган бинога берган зарбаси натижасида уч киши, шу жумладан, Ливаннинг "Ал-Маядин" телеканали оператори ва муҳандиси ҳалок бўлди. деб хабар берди РИА Новости Ливандаги манбасига таяниб.

Жума кунга ўтар кечаси Исроил самолётлари Ливан жанубидаги Ҳасбая аҳоли пунктида бир қатор Ливан ва Араб телеканалларининг суратга олиш гуруҳлари жойлашган уйга ҳужум қилди.

Зарба натижасида “Ал-Манар” телеканали оператори (Висам Қсимм), “Ал-Маядин” телеканали оператори ва муҳандиси (Муҳаммад Рида ва Хассан Нажар) ҳалок бўлди. – деди агентлик суҳбатдоши.

Манбага кўра, журналистлар орасида ярадорлар ҳам бор, уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳужум қилинган бинода Аль-Джадид" ва "Аль-Джазира" телеканалларининг суратга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 12:18


🇰🇬 Қирғизистон СССРдан қолган мадҳиясини қайтадан ёзмоқчи

Қирғизистон ўз мадҳиясини қайтадан ёзмоқчи. Бунга сабаб унинг маънан эскирганлигидир.

«Биз ҳозирги мадҳиямизни Совет Иттифоқи таркибидан чиққанимиздан сўнг қабул қилган эдик. Ҳозир биз оёққа турган ва тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳиямизни ўзгартиришимиз лозим», деган мамлакат парламенти спикери.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 12:02


🇪🇺🇩🇪🇺🇦 Шольц Зеленскийнинг "Ғалаба режаси"нинг биринчи пункти бўлган Украинани НАТОга таклиф қилиш ғоясини рад этди — ZDF

Германия канцлери "уруш олиб бораётган давлат альянсга аъзо бўла олмайди", дея қайд этди.

У, шунингдек, Украинага Taurus ракеталари етказиб берилишини нотўғри қадам деб атади ва кескинлашувга ҳисса қўшадиган "айрим қуролларни" бермаслигини маълум қилди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 11:42


🇮🇱🇱🇧 Исроил аскарлари Ливан жанубидаги масжидни портлатилишини хурсандчилик билан нишонлашди

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 11:29


🇹🇷 Туркия ҳукумати теракт хавфи туфайли мамлакат аэропортларида хавфсизлик даражасини оширди, деб хабар бермоқда IHA агентлиги.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 11:08


Голландиялик адвокат Харун Разо 1000 нафар исроиллик аскарни уруш жиноятларига алоқадорликда айблаб, улар устидан Халқаро Жиноят Судга жиноий ариза берди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 10:52


🇺🇳 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Туркиянинг TUSAŞ авиакомпаниясига қарши содир этилган терактни кескин қоралаб, ҳужумга алоқадор барча шахсларни жавобгарликка тортиш зарурлигини билдирди.

СЕКТОР | ЧАТ

СЕКТОР

25 Oct, 10:36


"Агар мен катта нарса яратмоқчи бўлган 20 ёшли йигитларга маслаҳат беришим керак бўлса, мен: "Ҳеч қачон спиртли ичимлик ичманг", деб айтган бўлардим

Павел Дуров, Telegram асосчиси

СЕКТОР | ЧАТ