ЖАДИД медиа | расмий @jadidmedia_rasmiy Channel on Telegram

ЖАДИД медиа | расмий

@jadidmedia_rasmiy


“Жадид” газетасининг расмий каналлари:
©Lotin > @Jadid_media
©Кирилл > @Jadidmedia_rasmiy

Мурожаат: @jadidgamurojaat_bot

ЖАДИД медиа | расмий (Uzbek)

ЖАДИД медиа | расмий Telegram kanali haqida! Bu kanal "Жадид" gazetasining rasmiy kanallari orasida eng katta ahamiyatga ega. Kanalda Lotin alifbosida yozilgan matnlar @Jadid_media, Kirill alifbosida yozilgan matnlar esa @Jadidmedia_rasmiy kanallaridan olingan. Agar siz hozirgi va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, shu kanallarga obuna bo'lishingiz mumkin. Yana savollaringiz bo'lsa, @jadidgamurojaat_bot orqali murojaat qilishingiz mumkin.

ЖАДИД медиа | расмий

10 Jan, 10:38



Мусо Тошмуҳаммад ўғли нега ўзига Ойбек тахаллусини танлаган?

📱 Батафсил: jadid.uz/abadiy-yashamoq-kulmoq-istayman

ЖАДИД медиа | расмий

10 Jan, 07:05



Беруний ва Фирдавсий қўлёзмаларининг нусхалари Малайзиядан Ўзбекистонга келтирилди

Мазкур қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.

📱 Батафсил: jadid.uz/?p=8406

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

ЖАДИД медиа | расмий

10 Jan, 06:45



“Jadid” газетасининг 2025 йил 1 январдаги 1-сони мутолаа учун ҳавола қилинади

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

ЖАДИД медиа | расмий

10 Jan, 06:45



“Jadid” газетасининг 2025 йил 1 январдаги 1-сони билан танишинг (кирилл алифбосида)

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

ЖАДИД медиа | расмий

09 Jan, 14:26



💥 Jadid.uz’да йил қандай ўтди? (видеоҳисобот)

“Jadid” газетасининг сайти йил давомида таниқли олимлар, шоир-адиблар, композитор ва рассомлар, ай-ти мутахассислари, умуман, ўз соҳасининг етук кишилари билан эксклюзив суҳбатлар, интервьюлар, жонли репортажлар, хабар ва янгиликлар, “Кўргони келдик”, “Уларнинг айби буюк бўлгани”, “Ҳафталик” каби лойиҳалар, “Чўлпон шеърларига хиргойи” челленжи ва бошқа кўплаб қизиқарли лавҳалар эълон қилди. Қадрли кузатувчилар, видеони томоша қиларкансиз, биз билан ўтказган бир йилингиз кўз олдингиздан илиқ таассуротлар билан ўтади деб ишонамиз.

📱 HD форматда YouTube каналимизда:
https://youtu.be/I_5gM0fcH6Q

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

ЖАДИД медиа | расмий

07 Jan, 15:34


👉
🎤 Ирина Зеленова: “Ўзбек тилини “Ўткан кунлар”ни ўқиб ўрганганман...”

📱 Тўлиқ видео бу ерда
📰 Мақола бу ерда

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

01 Jan, 17:24


🔥#1

Туркистон мушоираси | Дилмурод Дўст

• Чўлпоннинг “Виждон эрки” шеъри
• “Миллатим иймондир...”
• “Манзил”

Ушбу янги лойиҳамизнинг кейинги сонларида кимлардан шеър тинглашни истайсиз?
Бу ерга ёзинг.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

31 Dec, 16:19


👉
"Jadid" газетаси таҳририяти кириб келаётган 2025 йил билан барча юртдошларимизни муборакбод этади! Янги йил барча учун ҳар томонлама омадли ва муваффақиятли бўлсин!

Янги йилда хонадонингизга фаровонлик, тинчлик-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик ёр бўлсин!

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

29 Dec, 16:01


👉
"Oʻzbekiston 24" телеканалида "Jadid" газетаси фаолиятига оид кўрсатув эфирга узатилди

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

29 Dec, 06:04


👉
Самарқанддаги илк жадид мактабини очган ­Абдуқодир Шакурий қисмати

Замо­нида ҳеч бир очиқ фикрли, Самарқанд­нинг ҳеч бир жадиди бу қадар таҳдид этилмаган, ранжитилмагандир.

📱 Батафсил: jadid.uz/muallim-shakuriy-iztiroblari/

ЖАДИД медиа | расмий

28 Dec, 16:00


👉
⚡️"Эркакларга ор керакмас аёл ёнса дунёда,
Оролга ҳам сув керакмас аёл ёнса дунёда"


🎙 Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ойгул Маматова ва Ойгул Суюндиқовалар билан суҳбат

😎 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/Pmgfwa2ICd4

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

28 Dec, 10:00


👉
Эркин Воҳидов шеърлари

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

28 Dec, 04:01


👉
28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 1936 йил Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тошқўрғон кўчасида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган.

Унинг ўттиздан ортиқ назмий асарлари чоп этилган. Шунингдек, Гётенинг «Фауст» асарини, Сергей Есениннинг шеърларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.

Эркин Воҳидов драматург сифатида «Истанбул фожиаси», «Олтин девор» асарлари муаллифи ҳисобланади. Шоир 2016 йил 30 май куни 80 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

27 Dec, 04:31


👉
27 декабрь – ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун

Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган.

"Гўзалликнинг олмос қирралари" (1964) "Унутилмаган боғ" (1965), "Жозиба" (1970), "Ёнар сўз" (1973), "Ям-яшил дарахт" (1976), "Юрак-аланга" (1980). "Лириканинг юраги" (1982), "Шеърият – изланиш демак" (1984), "Ўттиз йил изҳори" (1987), "Дил эркинлиги" (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифлик қилган.

Жаҳон адабиётида "Жиноят ва жазо", "Телба", "Қиморбоз", "Ака-ука Карамазовлар", "Иблислар", "Айрилмас эр" (Ф.Достоевский), "Азизим" (Мопассан), "Алвидо, қурол", "Чол ва денгиз" (Э.Хемингуэй), "Қиёмат", "Чингизхоннинг оқ булути" (Ч.Айтматов), "Ёнғин" (В.Распутин), "Бузрукнинг кузи" (Г.Г.Маркес) сингари асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

26 Dec, 14:46


👉
Мавжуд экологик муаммоларнинг асосий сабаби – инсон омили. Бизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатимиз табиатга зарар етказади.

📱 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/720MKaVeOKU

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

26 Dec, 10:52


👉
* * *

Сиз –
баҳор кўксида очилган гулсиз.

Ўртада ёз бор.

Бир гулнинг юзини
силамай, суймай
тўлиқиб юрган
кузги ёмғир каби руҳсизман...

Мен
баҳор кўксида очилган гулсиз...

Ўртада қиш бор.

Икром ИСКАНДАР


Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

26 Dec, 05:44


👉
Tesla руль ва педалсиз автомобилни намойиш этди

Машинани ўйин жойстигига ўхшаш махсус қурилма ёрдамида бошқариш мумкин.

📱 БАТАФСИЛ

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

26 Dec, 04:20


👉
26 декабрь – академик Абдулаҳад Муҳаммаджонов таваллуд топган кун

Абдулаҳад Муҳаммаджонов 1931 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олган. 1989 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланган.

Унинг ўзбек халқи қадимий тарихи, бой маданиятини, Ўзбекистонда шаклланган суғорма деҳқончилик анъаналарини археологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган кўплаб китоб ва монографиялари, мақола ва рисолалари илмий жамоатчиликка яхши маълум.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

25 Dec, 15:00


👉
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорларнинг “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

25 Dec, 13:08


❗️
Маданият вазирлигида “Бугунги глобаллашув даврида мафкуравий таҳдидлар ва давлат фуқаролик хизматчилари зиммасидаги масъулият” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди
 
Унда Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, “Jadid” газетаси бош муҳаррири Иқбол Мирзо, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов иштирок этди.
 
Учрашувда истиқлол йўлида курашган жадид боболаримиз, уларнинг халқни ғафлатдан уйғотиш, жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш йўлида қилган хизматлари ҳақида сўз борди. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва қўллаб-қувватлашлари билан “Jadid” газетаси ташкил этилгани, нашрда маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт йўли билан бирга замондошларимизнинг ибратли ишлари кенг ёритиб борилаётгани таъкидланди.
 
Тадбир якунида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо “Жадидлар” шеърини ўқиб берди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат драма театрининг актёрлари томонидан “Туркистон болалари” спектаклидан парча намойиш этилди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

25 Dec, 11:07


❗️
НАФАС

Нафасинг юзимда ухласин энди,
Қайноқ сўзларинг ҳам тинсин шу муддат.
Қўлларинг қўлимни тингласин энди,
Шошилма, муваққат, бари муваққат.

Юрагим, юрагинг васл топсинлар,
Нигоҳим, нигоҳинг ёшлансин, жоно,
Бўсалар қадалиб сабза урсинлар,
Оҳларим оҳингдан бошлансин, жоно.

Марварид қорларга борайлик, севгим,
Бағримиз юксакда тўлсин ҳавога.
Чўққида зумгина турайлик, севгим,
Сувратдай қулайлик зилол маъвога.

Ёшлигим бўйсунмас, чиққан измимдан,
Қистайдир кетмакка сўраб ижозат.
Хайрлашаяпман лолалигим-ла,
Жоним, нафасингни юзимда ухлат.

Тўхтамас ҳеч нарса: урён, лаҳзалар,
Жисмимда ларзалар олган ҳаловат,
Бу не тиловатдир бўғзимга қадар,
Жоним
Нафасингни
Юзимда
Ухлат…

Абдували ҚУТБИДДИН


Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

25 Dec, 10:21


❗️
❗️Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Қадрли кузатувчилар. Мана,  “Jadid” газетаси ташкил этилганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан “Муштарий эътирофи” сифатида бизда нашр этилган энг яхши адабий, ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий мақолаларни аниқламоқчимиз. Биз ҳар бир газетхоннинг, ҳар бир кузатувчининг танловини ҳурмат қиламиз, инобатга оламиз.

Сизнингча, қайси муаллифнинг қайси мақоласи энг яхшиси?

Фикрингизни қуйидаги манзилга юборинг: @Jadidgamurojaat_bot

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

25 Dec, 04:25




25 декабрь – Мустафо Чўқай таваллуд топган кун

Мустафо Чўқай ўғли 1890 йил Туркистондаги Авлиё-таранғил қишлоғида таваллуд топган.

Дастлабки маълумотни Оқмачит ва Тошкентда олган. Санкт-Петербург университетининг ҳуқуқ факультетини тамомлаб, Давлат Думасининг мусулмонлар фракциясида котиб бўлиб ишлади.

1917 йил ноябрида ташкил этилган Туркистон Мухторияти ҳукуматининг асосчиларидан бири бўлди. Мухторият совет қўшинлари томонидан тугатилгач, Кавказорти ҳудудига йўл олди ва бу ерда 1921 йил бошигача яшади. Кавказорти ҳудудида ҳам совет ҳокимияти тўлиқ ўрнатилгач, дастлаб Истанбул, сўнгра Парижга кўчиб ўтди.

Умрининг сўнгги қисмини Европада ўтказган маърифатпарвар Мустафо Чўқай туркистонлик муҳожирлар фаолияти билан шуғулланиб, сиёсий-маданий марказлар ташкил этди ва илмий-тарихий нашрлари билан Туркистон озодлиги йўлида хизмат қилди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Dec, 15:24


❗️
⚡️“Кўргони келдик” | 8-сон

Бухоро сафарида биз кўргани борган сўнгги манзил – Бухоро тасвирий санъат галереяси. Бу ерда кўплаб ноёб суратлар билан танишдик ва сизларга ҳам улашишни ният қилдик.

Муаллиф: Шавкат Дўстмуҳаммад

📱 Тўлиқ кўрсатув:
https://youtu.be/ZPOZVHpvkvs

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Dec, 12:56


👉
Неъматжон Қулабдуллаев – «Индамади»
Пўлат МЎМИН шеъри

КУЛДИ ХИЁЛ, ИНДАМАДИ


Эй гўзал, номинг на деб, бердим савол индамади,
Маҳлиё этди тамом офтобжамол, индамади.

Боғида танҳо ўзи гулми терар тонг чоғида?
Гулдайин кулган чирой бўлдими лол, индамади?

Боғини қилган экан санъатидан гулга макон,
Кокилин аста силаб ўтса шамол, индамади.

Қўлида гулдастасин менга берар деб ўйласам,
Бағрига босди гулин, кулди хиёл, индамади.

Дер эдим мен ўзима: «Беҳудага ташлама гап»,
Билмадим, ул ким ила айлар висол, индамади.

Ёрини таъриф этиб куйлар эди кўнглида ул,
Жавдирар эрди кўзи, сурди хаёл, индамади.

Кўнглида бошқа биров, севги вафодори яшар,
Шу сабаб Мўмин сўзим келди малол, индамади.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

08 Dec, 08:20


❗️
Чўлпоннинг бугунги кунга қадар нусхаси топилмаган асари нашр этилди

Асарнинг арабий имлодаги қўлёзма варианти ҳеч кутилмаганда Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондидан топилди.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

08 Dec, 05:45




8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

07 Dec, 16:01


#ҲАФТАЛИК

📌 Тугаётган йилнинг “сўзи” ва келаётган йилнинг “ранги” эълон қилинди;
📌 Табиат бизга ота-боболардан қолган мерос эмас;
📌 Сандро Тети “Бобурнома” ҳақида гапирди;
📌 “Apple” компанияси букланадиган гаджетларни чиқармоқчи.

❗️Бугунги ҳафталикда шу каби қизиқарли мавзулар билан таништирамиз.

📱 HD форматда YouTube каналимизда томоша қилинг:
https://youtu.be/DXS7h4p1-0E

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

07 Dec, 07:30


‼️ ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!

Энди сиз "Jadid" газетасини электрон шаклда тарқатиш орқали ҳар ҳафта пул ишлаб олишингиз мумкин. Бунинг учун Телеграм орқали @Jadidmedia_testbot манзилида рўйхатдан ўтасиз. «Реферал йиғиш» тугмасини босасиз. Бот сизга тақдим қиладиган постда танлов ҳақида батафсил маълумот келтирилган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 15:00


❗️
⚡️“Кўргони келдик” | 7-сон

Лойиҳамиз Бухорода. Биз бугун Файзулла Хўжаев уй музейидан лавҳа тайёрладик.

Муаллиф: Шавкат Дўстмуҳаммад

📱 Тўлиқ кўрсатув:
https://youtu.be/zbtoMx2uHF4

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 12:43


❗️
Нима учун Ван Гог ўз қулоғини кесиб ташлаган?

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 08:01


❗️
6 декабрь — австриялик ёзувчи, Нобель мукофоти совриндори Петер Ҳандке таваллуд топган кун

Сайтимиз орқали адибнинг ҳаётдан олган хулосалари ва унинг асарларидан иқтибосларни ўқишингиз мумкин.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 07:35


❗️
«Дунёнинг бирон-бир халқида биздаги каби катта ҳажмли мерос йўқ» – профессор Нарзулла Жўраев

Бухоро шаҳридаги «Ёшлар маркази», Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро давлат педагогика институтида «Маърифат карвони» доирасида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 06:37


❗️
2025 йил ранги эълон қилинди

Нуфузли Пантон ранглар институти 2025 йил рангини эълон қилди.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

06 Dec, 04:55




6 декабрь — Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев таваллуд топган кун

Хайрулла Саъдиев 1940 йил Тошкентда актёр Ҳабиб Саъдиев оиласида туғилган. Фаолиятини театр саҳнасидан бошлаган.

Актёр «Тўйлар муборак», «Шайтанат», «Алпомиш», «Ўтов», «Новда», «Қўрғошин» каби кўплаб фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

05 Dec, 14:30


❗️
❗️“Учта тил билсанг, учта одамсан”

🎙Ўзбекча сўзлашувчи рус тили ўқитувчиси Ирина Зеленова билан суҳбат

📱 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/fqlAfN2iHQs

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

05 Dec, 12:45


❗️
📷 Саудия Арабистонида ўзгача дизайнга эга дунёдаги энг узун ҳайдовчисиз метро линияси очилди

Мазкур линия 85 та станцияни боғлаб, 176 километрдан ортиқ масофани қамраб олади ва кунига 3,6 миллион йўловчини бир манзилдан бошқа манзилга етказиш имкониятига эга.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

05 Dec, 05:22


❗️
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича «Энг яхши пьесалар» танлови ташкил этилади ҳамда Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

05 Dec, 05:05




5 декабрь – Ўзбекистон халқ артисти Сойиб Хўжаев таваллуд топган кун

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

04 Dec, 10:37


❗️
МУЗEЙ ОЧГАН ОТАХОН
Малик Бой МУҲАММАД

Ёзёвонлик Аҳмаджон Исмоилов кексаликни қалам тебратишдан бошлади. Вулқон тоғлари ҳам узоқдан сокин кўринади. Аммо унинг туб-тубида табиатни ларзага солишга қодир қайноқ лава портлашга ҳозирлик кўраётган бўлади.

📱 Батафсил: jadid.uz/muzey-ochgan-otaxon

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

04 Dec, 06:55


❗️
Оксфорд университети «Йил сўзи»ни эълон қилди

Овоз бериш жараёнида 37 минг нафардан ортиқ киши иштирок этган.

📱 Батафсил: jadid.uz/oksford-universiteti-yil-sozini-elon-qildi

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

03 Dec, 17:02


❗️
Куннинг муҳим хабарлари

➡️ BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди.

➡️ Ўзбекистондаги маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тарифлар пасайтирилди.

➡️ «Ўзтемирйўлйўловчи» 3 декабрдан Тошкент ва Хўжакентни боғлаш учун яна бир тезюрар электропоезд қўйилишини маълум қилди.

➡️ Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларининг ҳаракати чекланди.

➡️ Шоира Фарида Афрўз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

23 Nov, 15:30


#ҳафталик

Нобель мукофоти соҳиби Алишер Навоий ҳақида; немислардан қутулиб, советларга тутилган қатағон қурбонлари; 100 минг доллар ютган дастурчи; пойтахтни кўчираётган Пезешкиён


Ҳафта давомида бизда эълон қилинган мақолалар, интервьюлар ва муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти ушбу видеодайжестимизда.

📱YouTube каналимиз бу ерда

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

23 Nov, 11:39


👉
Ўн олти тил, жумладан, ўзбек тилини ҳам ўрганган Арминий Вамбери Ўрта Осиёга қилган саёҳатидан қандай тассурот олган?

Тўлиқ мақола: jadid.uz/arminiy-vamberi-ozbek-diyori-va-allomalari-haqida

ЖАДИД медиа | расмий

23 Nov, 05:00


👉
24 ёши­да­ёқ республиканинг прокуратура бўли­ми­га раҳбарлик қилган, Файзулла Хўжаев­нинг шахсий котиби бўлган ҳамда «катта террор» қурбонига айланган Мусахўжа Ҳакимов

Тўлиқ мақола: jadid.uz/musaxoja-hakimov-katta-terror-qurboni/

😄Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 17:01


❗️
Куннинг муҳим хабарлари

➡️ Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача бўлган Ҳаракат дастурини тақдим этди.

➡️ Хорижда яшаб Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий ҳаётида фаол бўлган ватандошларни рағбатлантириш учун «Ватандош» гувоҳномаси жорий этилди.

➡️ Тошкентда ногиронлиги бор шахслар учун «Ижтимоий такси» лойиҳаси ишга тушди.

➡️ Умра тадбирларини ўтказиш учун лицензия олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда бўлмаган фирмаларнинг мазкур фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

➡️ Германия мудофаа вазири Борис Писториус бўлажак сайловларда Социал-демократик партиядан канцлерликка номзодини кўрсатишдан бош тортди ва амалдаги канцлер Олаф Шольцни қўллаб-қувватлади.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 15:37


❗️
❗️Қадрли кузатувчилар!

Биз номларини келтирадиган қатағон қурбонларининг авлодларини танийсизми? Ёки ўзингиз уларнинг авлодиданмисиз?

Агар шундай бўлса, биз билан боғланинг!

📞 +998957957508
📱 @Jadidmedia_admin

1-видео бу ерда.
2-видео
бу ерда.
3-видео бу ерда.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 13:03


#бугуннинг_иқтибоси

❗️Агар ўзбеклар китоб ўқишга ҳам ошга келгандек йиғила олганларида эди, дунёда бундан қудратли миллат бўлмас эди!

Алихонтўра Соғуний


Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 11:44


😀
ИСМОИЛБEК ҒАСПРАЛИ ФEНОМEНИ

Ўзбек жадидларининг раҳнамоси Маҳ­муд­хўжа Беҳбудийдек етакчи зиёлилар ҳам Исмоилбекни ўзлари учун устоз, йўлбошчи ва маслакдош санаган. Ғаспрали вафоти муноса­бати билан туркий дунёнинг турли бурчакларидан афсус-надомат, йиғи-йўқлов товушлари эшитилди.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 10:27


❗️

Туркистон Мухторияти декларацияси, 1917 йил

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 09:00


❗️
МИЛЛАТНИ УЙҒОТИШ ОРЗУСИ

Шавкат Раҳмон ва у мансуб бўлган давр шеъриятида янги ижтимоий мавзунинг ишланиши ХХ аср ўзбек адабиёти кўламида ўрганилса, муайян тадрижийликка асосланган муҳим принцип кўзга ташланади: 20 йиллар авлоди шеъриятида қўлдан кетаётган ватан қайғуси куйланган бўлса, 70–80 йиллар шеъриятида ватан мустақиллиги, эрк ва озодликни қайта қўлга киритиш баралла янгради.

📱 Батафсил: jadid.uz/millatni-uyg%ca%bbotish-orzusi

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 07:33


❗️
ЎГУТ

Оғир йигит, сенинг гўзал, нурли кўзингда 
Бу миллатнинг саодатин, бахтин ўқудим. 
Ўйлашингда, туришингда ҳамда ўзунгда 
Бу юрт учун қутулишнинг борлиғин кўрдим.

Турма – югур, тинма – тириш, букилма – юксал, 
Ҳуркма – кириш, қўрқма – ёпиш, йўрилма* – қўзғал. 

Ел йўлини тўсиб турган эски булутларни 
Ёндириб қўй, йиртиб ташла, барчасин йўқ эт. 
Қилолмасанг шу ишларни, 
Сенинг учун хўрликдир бу... 
Йиқил, йўқол, кет!

Абдурауф ФИТРАТ

*йўрилма – чарчама.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 06:46


❗️
Деворга елимқоғоз билан ёпиштирилган банан 6,2 миллион долларга сотилди

Рассом Маурисио Каттеланнинг елимқоғоз билан ёпиштирилган банани 6,2 миллион долларга сотилди. «Ҳазилкаш» деб номланган асар чоршанба куни Sothebyʻs кимошди савдосида 1,5 миллион долларга баҳоланган дастлабки қийматидан анча қимматга харид қилинган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 06:09


❗️
2025 йил 200 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ривожланган мамлакатларга ишга юборилади

Бу ҳақда 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

📱 Батафсил: jadid.uz

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

22 Nov, 04:15




22 ноябрь – кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева таваллуд топган кун

Дилноза Кубаева 1986 йил Тошкент шаҳрида зиёлилар хонадонида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган.

Театрдаги дебют ижроси — Мунаввара Абдуллаева саҳналаштирган «Андишали келинчак» спектаклидаги Олмахон роли билан томошабинлар назарига тушган. Кейинчалик «Омонат дунё», «Бир қанотлилар», «Бевалар», «Сизсиз ўтмас кунларим», «Қуёшни сен уйғотасан», «Алишер Навоий» каби кўплаб саҳна асарларида турли характердаги катта-кичик ролларни талқин қилган.

2005 йил катта экранларга чиққан «Келгинди келин» фильмидаги Чарос образи Дилноза Кубаевани халққа танитади ва мазкур роль унинг ташриф қоғозига айланган.

Актриса «Телба», «Кечиккан ҳаёт», «Бахт уйи», «Кўргим келади», «Келганда келин», «Эр бермоқ — жон бермоқ», «Ҳижрон», «Фарзандим», «Зумрад ва Қиммат», «Жазо», «Ўғригина келин» сингари фильмларда ҳам суратга тушган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

21 Nov, 18:00


❗️
Куннинг муҳим хабарлари

➡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади. Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармони қабул қилинди.

➡️ Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов мамлакатнинг Кубадаги биринчи элчиси сифатида аккредитациядан ўтказилди.

➡️ UzAutoMotors 22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилишини эълон қилди. Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузиш мумкин.

➡️ «Ҳудудгазтаъминот» компанияси газ ҳисоби ва тўлови учун Hudud Gaz Ta’minot иловасини тақдим этди. Хизмат ёрдамида фойдаланувчилар газ сарфини кузатиш, ҳисобни тўлдириш ва табиий ва суюлтирилган газ учун тўловларни амалга оширишлари мумкин. Илова тест режимида ишлайди.

➡️ Буюк Британияда 16 ёшдан кичик бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат технология вазири Питер Кайл маълум қилди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

21 Nov, 14:32


❗️
⚡️“Мақсадимиз Марказий Осиё учун сифатли таржимон дастури яратиш”

🎙Муваффаққиятли ёш дастурчи Муҳаммадсаид Мамасаидов билан суҳбат

📱 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/Hy-EWA6F3nc

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

21 Nov, 12:10


#бугуннинг_иқтибоси

❗️Юрагимиз кундан кун тошдан ҳам қаттиғ бўлур.
🙏 Юракни эритайлук, руҳ берайлук, инқироз бўлмайлук.

Абдулҳамид Чўлпон

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

20 Nov, 07:24


❗️
“Ажиниёз” фильми премьераси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ўзбек ва қорақалпоқ элининг фахри, маърифатпарвар шоир Ажиниёз Қўсибой ўғлининг ҳаёти ва ижоди акс этган “Ажиниёз” бадиий-публицистик фильми премьераси бўлиб ўтди.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига асосан “Қарақалпақфильм” киностудияси томонидан суратга олинган.

Сценарий муаллифи Муратбай Низанов, саҳналаштирувчи режиссёр Қудрат Отажонов.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

20 Nov, 05:00




20 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусов таваллуд топган кун

Обид Юнусов 1934 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатгач, Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр сифатида юздан ортиқ образни гавдалантирган.

Шукур Холмирзаевнинг «Қора камар» драмасидаги Эшон образи учун 1988 йил Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Шунингдек, у кинода 30 дан ортиқ образ яратган. «Ўзбекфилм» киностудиясида узоқ йиллар дубляжда фаол қатнашиб, 1000 дан ортиқ фильмга овоз берган.

1987 йил «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони билан тақдирланган.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

19 Nov, 17:10


❗️
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат опера ва балет театрида Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланган адабий-маърифий хотира кечаси бўлиб ўтди.

Тадбир ҳақида батафсил видеода.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

19 Nov, 12:32


❗️
«Қайси халқнинг байроғи бўлмаса, ўша ерга бошқалар ўз байроғини ўрнатишга ҳаракат қилади» — Минҳожиддин Мирзо

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси биносида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Jadid.uz’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

16 Nov, 09:41


❗️
Бадиий академияда рангтасвирчи рассом, академик, Бадиий  ижодкорлар уюшмаси раиси Иброҳим Валихўжаевнинг “Янгича нигоҳ” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди

Рассом 1958 йил Наманганда туғилган. У профессионал бадиий таълимини машҳур ўзбек рангтасвир устаси, замонавий ўзбек санъатининг классик рассомларидан бири Раҳим Аҳмедов устахонасида олган.

Рассом ўз ижодий фаолияти давомида Ўзбекистоннинг замонавий ҳаёти, замондошларининг образлари, ватаннинг бетакрор табиати ва миллий урф-одатларини ўз санъатига сингдирган. Унинг ижодида Шарқ бозори мавзуси алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, ўша муҳитнинг ранг-баранглиги ва ҳароратини акс эттиради.

Кўргазмада рассом 3 метрдан 6 метргача бўлган катта ҳажмдаги 28 та янги концептуал асарларини тақдим этмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 7 декабрига қадар давом этади.

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 14:30


❗️
⚡️“Жадидлар мени доим илҳомлантирган”

Тошкент халқаро монтессори мактаби асосчиларидан бири Муҳаммад Расул билан суҳбат

📱 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/YPB0KzxibJ8

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 12:26


👉
“ДОИМО АҲЛИ БИЛИГЛАР БИРЛА БЎЛ…”

Сидқий ижодида анъанавий мумтоз адабиётга хос образлар мавжуд. Шоирнинг ­лирик-ишқий ғазалларидаги ифода баёни “ғам гулшани”, “ишқ оташи”, “ҳижрон дашти”, “фи­роқ водийси”, “васл умиди” каби қатор мумтоз иборалар билан безатилганини кўрамиз.

Батафсил: jadid-media.uz/doimo-ahli-biliglar-birla-bol

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 10:59


👉
ИЖОД ВА ЖАСОРАТ

Шўро пайтида Москва матбуоти тарқатаётган туҳмат ва ҳақоратлардан сабр косаси тошган Ўткир Ҳошимов собиқ компартия минбаридан туриб баралла овоз билан уларни фош қилди: “…Ўзбек иши” деган гапни ким ўйлаб топди? Нима учун “Арман иши”, “Молдаван иши” эмас-да, айнан, “ўзбек иши”? ўзбек нима ёмонлик қилди?

Батафсил: jadid-media.uz/ijod-va-jasorat

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 09:14


❗️
УЮШТИРИЛГАН «КЎРСАТМА» СИЁСАТИ ҚУРБОНЛАРИ

«Иттиҳод ва тараққий» ташкилоти таркиби ва фаолияти ҳақидаги муҳим маълумотлар билан танишинг.

📱 Батафсил: jadid-media.uz/uyushtirilgan-korsatma-siyosati-qurbonlari

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 06:31


👉
Аслида чин ижодкорнинг географик чизиқлар билан белгиланган аниқ бир ватани бўлмайди. Она Ватани – дунё, у умуммиллат фуқароси. Буюк адибларнинг асарлари қаерда, қандай шароитда ёзилмасин, умумбашарнинг орзу-­умидларини, бахту фожиаларини қамраган ҳолда оққа тушади.

Нодар Думбадзе ижодининг ўзига хослиги шундаки, унинг асарларида қадимий анъаналарга содиқлик улуғ­ланади.

Батафсил: jadid-media.uz/umummillat-fuqarosi/

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 05:34


👉
ЖАДИД ЛУҒАТЧИЛИГИ

Ўзбек луғатчилиги тарихида жадидликкача бўлган даврда, асосан, изоҳли луғатлар тузиш, мумтоз адабиёт, хусусан, Алишер Навоий асарларини тушунишни таъминлаш ва янги шаклланаётган эски ўзбек адабий тилини тарғиб қилиш, унинг ўзига хос жиҳатларини оммага сингдиришга ёрдам берадиган луғатларни яратиш етакчилик қилади.

Батафсил: jadid-media.uz/jadid-lugatchiligi

ЖАДИД медиа | расмий

15 Nov, 04:41




15 ноябрь – Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева таваллуд топган кун

Насиба Абдуллаева 1961 йил 15 ноябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. Абдулла Қодирий номидаги Тошкент маданият институтини тамомлаган.

Халқ орасида «Бари гал», «Самарқанд», «Айрилиқ», «Соғинч» , «Умр баҳори», «Эсланар», «Бахт ўзи нимадур?» ва бошқа қўшиқлари билан танилган.

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

14 Nov, 14:54


❗️
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, композитор, Консерватория профессори Ойдин Абдуллаева билан суҳбат

📱 Тўлиқ видео:
https://youtu.be/fQNvXbFa_J4

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Oct, 16:06


❗️
⚡️ “Кўргони келдик” | 2-сон

Бу галги кўрсатувимизда Исҳоқхон тўра Ибратга қиёфадош бўлган авлодларидан бири бизга ҳамроҳлик қилди.

Муаллиф: Шаҳриёр Шавкат

📱Исҳоқхон Ибрат мажмуасидан тайёрланган кўрсатувнинг тўлиғи бу ерда:
https://youtu.be/tz8VBtKgo2U

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Oct, 11:40


❗️
Ўзбекистонда эртага куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади

Гидрометеорология хизмати агентлиги 25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 14-19 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 11-16 даража бўлади.

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Oct, 09:03


❗️
“Уларнинг сўзи юрагидан чиқар эди”

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, публицист, адиб Эшқобил Шукур билан тўлиқ суҳбат бу ерда.

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling

ЖАДИД медиа | расмий

24 Oct, 07:46


❗️
Уч замондош шоир ижоди таҳлили: Мансур Жумаев, Мадина Норчаева, Феруза Хайруллаева

📱 Батафсил: jadid-media.uz

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling