Ўйлашимча? @i_think_uz Channel on Telegram

Ўйлашимча?

@i_think_uz


Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Ўйлашимча? (Uzbek)

Ўйлашимча? Telegram kanalining mavzusi. Bu kanalda dunyo bilan bog'liq yangiliklar, fikrlar va hikoyalar paydo bo'ladi. Kanalda o'z fikrlarini yozish va ularga javob olish imkoniyati mavjud. Kanalga obuna bo'lib, o'z fikrlaringizni boshqalar bilan ulashishingiz mumkin. Kanalni @i_think_uz bo'limining ichida topishingiz mumkin. Kanalga obuna bo'lish uchun @Uylashimcha_pochtabot ga murojaat qiling. Bu kanal sizga dunyo bilan bog'liq hamma narsani vaqt bilan yaxshi o'rganish imkoniyatini beradi. Sizga yangiliklar, fikrlar va hikoyalar orqali bu kanal orqali yetib borish imkoniyatini ta'minlaydi. Sizga qulay va o'rganishga yo'l qo'ymasdan bu kanal orqali yangi narsalarni o'rganishingiz mumkin. Obuna bo'ling va yangi dunyo bilan bog'liq narsalarni bilib oling!

Ўйлашимча?

20 Nov, 07:06


Ягона таскин шундаки, муҳими Шуҳрат Абдураҳмонов Бош вазир бўлмадику.)

Ўйлашимча?

20 Nov, 06:30


Туркия Исроил президентининг Бокуга учиб келишига йўл қўймади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон матбуот анжуманидаги нутқида айнан Анқара Исхак Герцогнинг самолётига Бокуга учиб бориш учун Туркия ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаганини айтди.

Эрдўған ана энди жиддий сигналлар юборишни бошлади.

Ўйлашимча?

20 Nov, 05:51


Шу сурат барча саволларга жавоб беради.

Ўйлашимча?

20 Nov, 05:34


Ижтимоий тармоқларда ўтказилган аксар сўровномаларда Сардор Умрзоқов етакчилик қилганди.

Бу билан Умрзоқовни табрикласа бўлади, қисқа, аммо жуда самарали, халққа маъқул келадиган фаолият юритганини кўриш мумкин.

Ўйлашимча?

20 Nov, 05:26


Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўриб чиқилар экан.

Ким бўлишини айтайми?

Ўйлашимча?

20 Nov, 04:49


Вазирлар бирин-кетин лавозимидан озод этилаяпти.

Депутатликни рад қилганлар ҳам ишдан кетди. Шошмаймиз бу шунчаки расмиятчилик, қоғозбозлик холос.)

Ўйлашимча?

20 Nov, 04:30


13 ноябрь куни АҚШ Конгрессининг қуйи палатасида номаълум учар жисмлар (UNO), ўзга сайёраликлар иштирокидаги генетик тажрибалар ва уларнинг океанлардаги сув ости базалари бўйича янги эшитувлар бўлиб ўтди.

Умумий хулоса қиладиган бўлсак, ўзга сайёраликлар базалари океанда жойлашган эмиш. Ҳамма космосга қараяпти, ҳатто Илон Маск ҳам, улар эса сув остида эмиш.

Америкаликлар ижтимоий тармоқларда асл ҳақиқатни талаб қилаяпти, улар мавжуд бўлса кўрсатинглар деяпти. Бу орада ҳақиқий ўзга сайёралик — Байден Оқ уйда юрибди.))

Ўйлашимча?

20 Nov, 04:16


“Терминатор” фильмида қизиқ башорат:

- Менга қара, мен аҳмоқ эмасман, бунақа матоҳларни ҳали ярата олишмайди.
- Ҳозирча эплашолмайди. Аммо тахминан 40 йилдан сўнг қила олишади.

Ўйлашимча?

19 Nov, 11:08


Ўйлаб қарасам, жамоатчилик билан чин кўнгилдан, ўзи истаб мулоқот қилган раҳбар — Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган экан.

У амалдан кетгандан сўнг ҳам муайян масалаларда тушинтириш беришда давом этди. Халққа очиқ амалдор бўлган экан.

Ўйлашимча?

19 Nov, 11:01


Янги Ўзбекистоннинг дастлабки 4-5 йилида амалдорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги бор эди, шундай туюларди. Муаммо ёки қандайдир масалалар юзасидан зудлик билан муносабат, тушинтириш беришарди.

Жамоатчиликдан ёки жамоатчилик муҳокамаси туфайли юқоридан бўладиган босимдан ҳайиқишарди.

Орада нима йўқолди ёки ким йўқотди, унисини билмайман, лекин ҳозир аксар амалдорларга очиғи, пахую. Гапирсанг ҳам, гапирмасанг ҳам паххую, билганимизни қиламиз дейишаётгандек, дейишди ҳам.)

Ўйлашимча?

19 Nov, 10:40


Бош вазир ким бўларкин, ким бўларкин деган интригалар, экспертлар баҳси ҳам йўқ.)

Ўйлашимча?

19 Nov, 10:32


Хўш, маҳаллада Бош вазир ким бўлади дейишаяпти?

Ўйлашимча?

19 Nov, 10:30


Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

Ўйлашимча?

19 Nov, 09:53


Аксар амалдорларнинг аждодлари казо-казо бўлишган, аждодлар туфайли авлодларнинг ҳам ошиғи олчи.

Хулоса шуки, инвестицияни фарзандингизга эмас, ўзингизга киритинг, ўзингиз ўсишга интилинг, келажакда фарзандингизнинг ишлари автоматик тарзда беш бўлади.

Гап-да буям, болангизни ўқитинг, авлодингизда кимдир ўша казо-казоликни бошлаши керакку, ўзингиз ҳеч казо-казо бўладиганганга ўхшамайсиз.))

Ўйлашимча?

19 Nov, 07:51


Нарбаева Танзила Камаловна Олий Мажлиси Сенати раиси этиб сайланибди.

Кутилмаган номзод.)

Ўйлашимча?

19 Nov, 07:35


Мабодо Андижон каттакони Нью-Йоркка мэр бўлганда, катта шаҳарда қандай ўзгаришлар бўларди деган расм.))

Ўйлашимча?

19 Nov, 07:16


Трамп кенжа ўғлига: Сигарет, наша чекма, спиртли ичимлик ичма, тату чиздирма.

Охирида фақат соққани бос деган жойи бўлиши керак эди.))

Ўйлашимча?

19 Nov, 05:43


Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Исроилга қарши позицияни танлагани учун жиддий босимга дуч келаётганини айтибди. Бу позицияда собит туришини қўшимча қилган.

Исроилни танқид қилаётган, Фаластинга қайғураётган давлатларга турли-туман босим бўлаётгани бор гап. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбарининг Фаластинни қўллаб-қувватлашини катта сиёсий ирода ўлароқ баҳолаш мумкин.

Ўйлашимча?

19 Nov, 05:33


Лондон Университет коллежи (УCЛ) талабалари Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавскийнинг Ғазо масаласида танқид қилиб, қувиб солибди.

“Украинани гапириб, мазгимизни қотирма, ундан кўра Фаластин ҳақида айт, нега Исроилга ёрдам бераяпсизлар” дейишибди.

Ўйлашимча?

19 Nov, 04:09


Яқин тарихда Ҳамза тумани номи ҳам аввал унга тош отилиб, танқид қилиниб, нафақат танқид, балки ерга булғаб ташлангандан сўнг ўзгартирилганди. Сценарий ўхшаш.

Ўйлашимча?

18 Nov, 14:17


Қонунчилик палатасига қараб, олдинда 5 йил борлигини ва 5 йил қандай ўтишини сезиб, севинчдан юрагим хапқириб кетаяпти дейдику Робинзо Крузо.)

Ўйлашимча?

18 Nov, 13:58


Сенаторлар эса йиғилишга уйқуга тўйиб келсин. Жуда бўлмаса, биронта энергетик оволсин.))

Ўйлашимча?

18 Nov, 13:57


Қонунчилик палатаси ҳозирдан "обед" пайти нима қилиш ёки қилмасликни келишволсин.

Акс ҳолда эртага шуниям овозга қўйиб, овора бўлиб юришади.))

Ўйлашимча?

18 Nov, 08:53


Ўзбекистон президентининг маслаҳатчилари Сардор Умрзоқов ва Сума Чакрабарти давлат ходимларининг иш самарадорлигини ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик ва тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Чакрабарти Умрзоқовни тез-тез оммага кўрсатиб туради. У Сардор билан ҳаммаси жойида, ишлаяпти, тинчгина юрибди, ўзи билан ўзи дегандек бўлади.)

Ўйлашимча?

18 Nov, 05:21


Янги депутатлар ҳайрон. Қонунчилик палатасига кўрпа-тўшак қилиб олганлар эса бемалол юрибди.

Ўйлашимча?

18 Nov, 05:16


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Ўйлашимча?

18 Nov, 05:13


Женнифер Лопес ҳам ўзининг машҳур думбаси билан Саудиядаги саҳнани ёндираяпти.

Атрофдаги гўрлар ичида салто ташлаш, тикка туриш бошланибди.)

Ўйлашимча?

18 Nov, 05:09


Саудия Арабистонида жаҳон юлдузлари келиб концерт қўяпти. Ижтимоий тармоқларда концертларнинг бирида саҳна ўртасига Каъба шакли жойлаштирилгани ёзилаяпти, ўхшаш эмиш.

Ўйлашимча?

18 Nov, 04:34


Зеленскийни устидан кулаяпмизу, аммо ўзимизда ҳам шунга яқинроқ қонун қабул қилинишига ҳаракат бўлганди.

Байденга пахта қўйишга интилиб, барча расвогарчиликка тайёр одамлар борлиги жамоатчилик аччиғини келтирганди. 2022 йил Адлия вазирлиги томонидан "Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди ва унга биноан Жиноят кодексидан 120-моддани (бесоқолбозлик) олиб ташлашга ҳаракат бўлганди. "Яшасин Адлия вазирлиги" деганди ўшанда кўтлар.))

Агар қабул қилинганда умрбод шармандаликка юз тутардик. Ўзи Конституциядаги никоҳ хусусидаги моддани ҳазм қилиш қийин бўлаяпти.

Ўйлашимча?

18 Nov, 04:16


Владимир Зеленский бир жинсли иттифоқларни қонунийлаштирадиган фуқаролик шерикчилик тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашга ваъда берди. Бу к*т ҳарбийларни қўллаб-қувватлашга қаратилган экан, шу пайтгача улар ўз қилғиликларини яшириб юришга мажбур бўлган экан.

Масхарабоз к*тдан — к*т Байденга совға.))

Ўйлашимча?

18 Nov, 04:01


Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди.Франция, Британия ҳам бу ҳаракатни қўллаган.

Энди украинлар чегарадан 300 км масофагача бўлган ҳудудларда рақиб қўшини ва объектларини нишонга олиши мумкин бўлади.

*
Байден қўрқоқ ва айни пайтда айёр. Қўрқоқлиги шундаки, узоқ вақтдан буён рухсат бермай келди, Ҳозир Россия АҚШга нисбатан қандайдир жавоб чоралари кўрмаслигига ишонаяпти, чунки бу Трамп билан муносабатга зарар етказиши мумкин.

*
Путин жавоб чораларидан бири сифатида — АҚШ душманларига ҳам узоқ масофага учадиган қурол етказиб беришини билдирганди. Жумладан, хусийларга.

*
Буёғи қизиқ бўлади, катта эҳтимол билан жавоб зарбаси — Байденнинг ҳокимиятдалигида амалга оширилса керак.

Ўйлашимча?

16 Nov, 05:52


Блоггер Жейк Пол афсонавий Майк Тайсонни мағлуб этди.

Бу энди спорт эмас, бу бокс ҳам эмас.

Ўйлашимча?

15 Nov, 16:33


Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин мустақиллик куни билан табриклабди.

Фаластин мустақиллиги абадий бўлсин.

Ўйлашимча?

15 Nov, 16:05


Айрим ОАВ Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни узганини айтаяпти. Исроил тарафи эса Туркия элчихонаси доимгидек ишлаётганини, алоқани узиш бўйича билдиришнома олмаганини таъкидлаяпти.

Ўйлашимча?

15 Nov, 15:51


Олаф Шольц Путинга қўнғироқ қилишдан аввал Зеленский билан гаплашган. Зеленский Шольцдан Путинга қўнғироқ қилмасликни сўраган, аммо фойдаси бўлмаган.

Зеленский ҳалиям тушинмаяпти, ҳаммаси тугаяпди, қизиқчида барибир. Катта эҳтимол билан 2025 йилда президентлик курсисидан ҳам айрилади.

Ўйлашимча?

15 Nov, 15:46


Германия канцлери Олаф Шольц ва Россия Президенти Владимир Путин 2022 йил охиридан буён биринчи бор телефон орқали мулоқот қилди. Манбага кўра, суҳбат бир соат давом этган ва унинг ташаббускори Олаф Шольц бўлган.

*
Товба. Германия мустақил давлат эмаслиги аён бўлаяпти, АҚШ истагисиз бирон нима қилолмаслиги аён бўлаяпти. Харрис Президент бўлганида телефон ҳам қилмасди масалан.)

Ўйлашимча?

15 Nov, 07:52


"Через" Мексика кетворадиган кайфият.)

Ўйлашимча?

15 Nov, 07:43


Қонунни ўқиб, қўшнимнинг сигарет чекиб ўтирган ўсмир ўғлига ҳам танбеҳ беролмаслигимни ҳис қилдим. “Руҳий босим қилаяпти” деб мелиса чақириши мумкин экан.))

Бир-биримизга тамоман бегонага айланамиз, ўзи шундоқ ҳам бегоналашаётгандик.

Тез орада ота боласини ургани, она боласининг белига пичоқ тирагани, ўқитувчи салто ташлаб келиб ўқувчини тепгани ҳақидаги видеолар кўпайса керак. Яхшилик бўлсин, болажонларга азият етмасин.

Ўйлашимча?

15 Nov, 07:32


Сўнгги йилларда қабул қилинаётган айрим ҳужжатлар давлатнинг одамлар ҳаётига ҳаддан зиёд аралашувга олиб келаётгандек туюлаяпти. Шу пайтгача қандай яшаб келганмиз ҳайронман.

Мутасаддиларни болани ота-онаси, ўқитувчиси, мураббий ураётгани ёки йўқлиги кўпроқ қизиқтириши ғалати, аслида эса болалар кўпроқ йўлларда ўлаяпти.

Ўйлашимча?

15 Nov, 07:26


"Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун имзоланди. Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.

Хуллас, фарзандингизни урманг, “мазгиси”ни қотирманг. Қамалмай, тинч яшай десангиз “Меҳрибонлик уйи”га топширинг. Ҳазил.

Ўйлашимча?

15 Nov, 06:52


2022 йил. Хоразмда Адлия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходими “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини мунтазам равишда зўрлаб келган.

*
2023 йил. 13 яшар қизни зўрлаган собиқ Миллий гвардия ходимига ҳукм ўқилди.

*
2024 йил. Самарқандда 8 синф қизни ўғирлаш ва зўрлашда прокуратура ходими ҳам борлиги гумон қилинмоқда.

Яхшимас, яхшимас.

Ўйлашимча?

15 Nov, 05:18


Ҳозир сигарет чекиб турган мактаб ўқувчисига танбеҳ беролмайсан.

Бир болага етти маҳалла ота-она деган гаплар тарихда қолди.

Ўйлашимча?

15 Nov, 04:36


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Ўйлашимча?

14 Nov, 11:12


Пентагонга Fox телеканали эксперти, шу вақтгача мудофаа сиёсатида ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаган Пит Ҳегсет раҳбар бўлади.

Телебошловчи АҚШ мудофаасига маъсул бўлади.))

Трамп Пит Ҳегсет ёрдамида ҳарбий идораларда катта тозалаш ўтказиши кутилмоқда. Чириганларни тозалаш керак, акс ҳолда ҳимояланишни эмас, фақат ҳужумни, йўқ қилишни ўйлайдиган бўлиб қолган.)

Ўйлашимча?

14 Nov, 11:03


АҚШ Регистон майдонидаги реставрация ишлари учун 500 минг доллар миқдорида грант ажратмоқчи экан.

Пул кам, увоқ ҳам бўлмайди, 3, 1 миллион доллардан гапирилаётган пайтда пайтда 500 минг арзимаган сумма. Қурилишга етказсинми ё мошина олишгами?

Хуллас, бу пул томоқни ҳўллашга ҳам етмайди, нима демадингиз қадрли ҳоким ўринбосарлари?

Ўйлашимча?

14 Nov, 09:51


Тулси Габбард собиқ демократ, Ироқ уруши фахрийси, 2019 йили Президентликка номзодини илгари сурган, аммо демократларнинг ўзи қаршилик қилган. Масалан, Хиллари Клинтон уни “Кремл одами”, яъни “Путинқул” деб атаган.))

Тулси Габбард АҚШнинг Сурия, Ливия, Ироқдаги ҳатти-ҳаракатларини қоралаган. Қолаверса, АҚШ ҳукуматини Россияни Украинага қарши гиж-гижлашда айблаган, Украинада АҚШнинг 25 та хавфли биолабораториялари борлигини маълум қилган.

Трамп шу аёл ёрдамида кўп зиддиятларни бартараф этишга эришмоқчи. Боиси, 2017 йили Сурия Президенти Башар Асад билан ҳам кўришган экан.

Ўйлашимча?

14 Nov, 09:31


Трамп Тулси Габбардни Миллий разведка раҳбари этиб тайинлади.

Трамп аёлларни ҳокимиятдан четлаштиради, уларни яқинлаштирмайди деган гаплар айтиларди. Трамп фақат жинси номаълумларни улоқтиради.

Танловга нима демадингиз?))

Ўйлашимча?

14 Nov, 05:19


Канада армияси. Шахдам қадамлар билан одимламоқда.))

Ўйлашимча?

14 Nov, 03:51


Ҳафиқий фалсафашунослар бу — гўрковлардир. Кўп ҳақиқатларни англаган.

Ўлмайман дегувчи кўп, абадий яшайман дегувчи кўп, миллиардларни ортмоқлаб кетамаган дегувчи кўп, абадий тахтдаман дегувчи кўп, хуллас, кўп. Қабр бу — хулосага ундайдиган жой.

Ўйлашимча?

13 Nov, 11:32


Дунёда ажойиб ишлар бўлаяпти. Туркия исроилга макарон етказиб беришни тўхтатган. Табиатда бўшлиқ бўлмайди деганларидек, Туркия ўрнини Озарбайжон дарҳол эгаллабди.

Туркия Озарбайжоннинг парда ортидаги ўйинлари жуда кўп.)

Ўйлашимча?

13 Nov, 09:46


Буни унутма!

Ўйлашимча?

13 Nov, 08:31


Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилган ва зўрланган.

Қизнинг яқинларига кўра, у 2024 йил 23 октябр куни ўғирлаб кетилган. Орадан маълум вақт ўтгач, қариндошлари қиз йўқолгани ҳақида ариза ёзишган. Жабрланувчи орадан 14 кун ўтиб, 6 ноябр куни баданида зўравонлик излари билан топилган.

Қизнинг айтишича, уни бир неча кун калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурлаб, иродасига қарши ушлаб туришган ва зўрлашган. Яқинлари уни шифокорга олиб боришган.

Айни пайтда, қизнинг яқинлари “Сукут сақлама” лойиҳаси билан суҳбатда иш бир-икки кун аввал очилгани, зўрлаганлар орасида прокуратурада ишловчи шахс ҳам бўлиши мумкинлиги, лекин у эски сана билан ишдан бўшатилганини айтишган. Уларнинг фикрича, ишнинг кеч очилгани ва гумонланувчилар ҳали ҳам озодликда юрганига сабаб шу (собиқ) прокуратура ходими бўлиши мумкин.

Манбада ёзилишича, қизни ўғирлаганлардан бири Туркияга қочиб кетган бўлиши мумкин.

Ўйлашимча?

13 Nov, 07:24


Меҳмон ҳайратда.

Ўйлашимча?

13 Nov, 04:09


Ростдан ҳам бекорчи ирим-сиримлар жуда кўп.)

Ўйлашимча?

12 Nov, 04:13


Шавкат Мирзиёев:

"Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр."

Жуда гўзал иш.

Ўйлашимча?

12 Nov, 03:44


Трамп конгрессмен Элиз Стефаникни АҚШнинг БМТдаги элчиси лавозимига тайинламоқчи.

Трамп кадрлар масаласида Нетаняҳу билан маслаҳатлашаяпти ёки яҳудийларга ёқадиган номзод танлаяпти.

Ўйлашимча?

12 Nov, 03:37


Бизда квадроберлик узоқ тарихга эга.))

Ўйлашимча?

11 Nov, 13:18


Қишга тайёрмисизлар деган саволга, доимо “тайёрмиз” дейишади. Аммо кунлар совиган сари барча сирлар ошкор бўлади. Турбалар ёрилган, кўчалар яна қазилади, таъмирлашга вақт кетади, камига мазут ёқилади, нафас олиб бўлмайди. Хуллас, қиш бу — каша малаша.

Ўйлашимча?

11 Nov, 13:14


Мутасаддилар “Veolia” деган корхонага аҳолига хизмат кўрсатиш сифати масаласида саволларни қўйиши шарт. Шу кунларда иситиш тизими билан боғлиқ кўп муаммолар пайдо бўлмоқда ва унинг ечимидаги сусткашлик айнан “Veolia”га тегишли.

Негадир бизда фақат нарх оширишга берилиб кетишди, узлуксиз энергия йўқ, лекин нарх ошди, сувнинг исишини ярим соат кутасан, лекин нарх ошди, ҳали кўп уйларда иссиқлик йўқ, лекин нарх ошди. Сифатчи дўстлар, сифат нима бўлаяпти?

Ўйлашимча?

11 Nov, 10:30


Польша бош вазири Доналд Туск аввалроқ Дональд Трампни Россия махсус хизматлари билан ҳамкорликда айблаганди, Трамп сайлангандан сўнг, илло-билло ундай демаганман деди.

Савол берган журналистнинг аккредитацияси бекор қилинган. Польша сўз эркинлиги масаласида бошқаларни айблаб, ўзини мақтаб келади.))

Трампга қойил, аксар сиёсатчиларнинг асл қиёфасини очди.

Ўйлашимча?

11 Nov, 10:05


Испания қабул қилишдан бош тортгач, Марокаш Исроилга қурол олиб кетаётгани тахмин қилинаётган “Maersk Denver” кемасига “Танжер” портига киришга рухсат бермоқда.

Қардошларим — испанлар мусулмонлар қилолмаётган ишни амалга ошираяпти. Марокаш каби давлатнинг, айниқса, қиролининг мусулмонлиги тилда, ҳужжатларда холос. Болаларни ўлдиришга ёрдам бергиси келаётгандир.

Ўйлашимча?

11 Nov, 07:52


Судьялар нега қатъиятсиз? Чунки айримларининг “еб қўйган” жойлари бор. Бундан прокурор ва бошқа тергов органлари яхшигина хабардор. Айтганга кўнмаса, ўша “еб қўйилган” нуқтага зарба берилади.

Баъзи судьяларга одам нима, қўй нима бир хилдек бўлса керак, деб ўйлайман. Қўйни қамагандек, пинагини бузмай “тиқворади”. Шунақа шароитда изоляторлар тўлиб кетиши аниқ.

Ўйлашимча?

11 Nov, 07:21


Трамп бу гапни 2023 йил айтган. Энди ўша ваъдасини бажариши қолди.

*
Бир пайтлар Алишер Қодиров мамлакатимиз Конституциясига "никоҳ аёл ва эркак ўртасида тузилади" деган жумла киритилаётганини, бу — бир жинслилар никоҳини олдини олишини айтганди, ўшанда кўпчилик олқишлаганди. Аммо бу гап гаплигича қолди ва Конституция "оила миллий қадриятлар асосида тузилади" деган жумла билан қабул қилинди.

*
Мана Трамп келиши биланоқ ҳар хил нарсаларга қарши кураш ҳам бошланди. Расволик тарғиботига қарши ҳужжат қабул қилиш учун Америка сайловларини кутишимиз керак экан.

*
Алишер Қодиров ўзимизнинг алфавитда ёзиши учун Эрдўған кетиши керакка ўхшайди.)

Ўйлашимча?

11 Nov, 06:09


Ғарбга бутун вужуди билан ишонадиган одамларни тушунмайман. Сен уларга ҳокимиятдалигингда кераксан, бошқа пайти, максимум ўша мамлакатдан АҚШга қочишинг учун шароит яратади, сиёсий бошпана беради, бўлди.

АҚШга пул олиб қочган бўлсанг яшайсан, акс ҳолда трак ҳайдайсан, ҳар қандай шароитда унутиласан. Охири Саакашвилига ўхшаб, ўз мамлакатинга қараб акиллаб, девона бўлиб қолишинг ҳеч гап эмас.

Ўйлашимча?

11 Nov, 06:05


Украинада, айниқса, Зеленскийда Россия билан зиддиятга барҳам бериш имкони бор эди. У эса ғарбга ҳаддан зиёд ишонди, биров “давай” дея гиж-гижлади, у тилини чиқариб айтилган томон чопди. Масхарабозлардан сиёсатчи чиқмайди, улар саройни кулдириб юравергани маъқул экан.

Ўйлашимча?

11 Nov, 05:52


АҚШ янги президентининг тўнғич ўғли кичик Доналд Трамп Киевга Россияга қарши ҳарбий ёрдам кўрсатиш доирасида ажратиладиган маблағни қисқартириш ҳақида гапирди.

Ўғилтой Instagramʼда видео жойлаштирди ва унда шундай деб ёзди: « Тасаввур қил: 38 кундан кейин сен ўз нафақангдан маҳрум бўласан».

Зеленкскийни очиқ-ошкора масхара қилишаяпти, боз устига кулаётганлар кимлигига эътибор беринг. Ҳали Трамп Зеленскийни ишдан ҳам ҳайдайди.

Ўйлашимча?

11 Nov, 05:36


Қўшнимиз ювиш, тозалаш ишларининг асл сабабини билмайди. Шунга ҳайрону лол.

Бунинг номи радар, камерага қулайроқ шароит яратиш.)

Ўйлашимча?

11 Nov, 05:27


АҚШда Трампнинг президентлик даврини "ўтиб кетиш"ни истаганлар учун тўрт йил давом этадиган саёҳатни йўлга қўйишаяпти.

Круиз 140 мамлакатда бўлади, битта одам учун “хона” 256 минг доллардан бошланади, икки кишилик “хона” эса 320 минг доллардан бошланади.

Ўйлашимча?

11 Nov, 05:14


“Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта ‘ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти’ деган.

Раис бу ҳақда биринчи марта адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаётган мансабдор шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида гапирган бўлса, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси шундай деб тургандан кейин. Табибнинг ўзида аҳвол яхши эмас.

Жуда оғир гап.

Ўйлашимча?

11 Nov, 04:59


Бировга ёқадими ёки йўқми, истаймизми ёки йўқми аҳамиятсиз, Бош вазир барибир ўзгаради, бошқа йўли йўқ. У ўзига берилган имкониятдан фойдаланмади, аксинча чалама-чатти ишлар қилди, асосий вазифаси нималигини унутди. Ўзгариш вақт масаласидаги воқелик холос.

Ростиям шундай. Харрисни тўлиқ қўллаб-қувватлаган, Харрис сайловолди кампаниясига ёрдамчилар жўнатган Британия Бош вазири ўзгариши тайин. Британия асосий иттифоқчиси АҚШ билан 4 йил ҳамфикр бўлиб яшаши керак, Трамп эса Харриспарастлар билан келишолмайди, шу нуқтаи назардан Британия каттакони истеъфо беради, оз қолди.

Ўйлашимча?

11 Nov, 04:34


Байден бобо.

Ўйлашимча?

11 Nov, 04:03


Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров муносабат билдирибди.

Айрим хорижий ОАВ мазкур суиқасдда чеченларнинг қўли борлигига ишора қилганди. Рамзан Қодиров ана шу айбловларни рад этаяпти. “Агар мен кимгадир суиқасд қилсам, ишни 100 фоизлик натижа билан якунлайман” деяпти.

Бу провакацион ахборот кампанияси ортида ким турганини аниқлашини маълум қилган.

Ўйлашимча?

08 Nov, 04:34


Албатта, аксар одамлар юқоридаги видеони кўриб, исроиллик футбол мухлисларига раҳми келиши тайин. Раҳмингиз келмасин.

Масалан, кечаги футбол баҳси аввалида Испанияда кузатилган сув тошқинларида ҳалок бўлганларга бир дақиқалик сукут сўралган, исроиллик мухлислар эса сукутга қўшилмаган, унинг ўрнига бақир-чақир ила қувончини изҳор қилган. Яна булар одамларни антисемитизмда айблайди, товба.

Сукут сақламаганига битта сабаб бор. Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган ва исроилга қурол етказиш ва ундан сотиб олишни тўхтатган. Спорт сиёсатдан холи бўлиши шарт, исроилингга бориб, истаганча Испанияни ёмонла, бақир-чақир.

Очиғи, болакушлиги билан, расволиги билан дунёни бездирди.

Ўйлашимча?

08 Nov, 04:21


Амстердамда маҳаллий "Аякс" ва Тел-Авивнинг "Маккаби" клублари ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг ўнлаб исроиллик мухлисларга ҳужум уюштирилди.

Ижтимоий тармоқларда ўнлаб одамлар, шу жумладан ниқоб кийган ва Фаластин байроқлари билан мухлисларга ҳужум қилган видеолар пайдо бўлди. Баъзи роликларда номаълум шахсларнинг исроилликлар тўхтаган меҳмонхоналарга бостириб киришга уринишлари акс этган.

Ўйлашимча?

07 Nov, 09:34


Тез орада Американинг хориждаги элчихоналари “хавотир олманглар, президентлар келиб-кетгувчи, Америка манфаати эса абадийдир, бизга ҳамиша керак бўласиз” деган баёнот билан чиқса керак.

Акс ҳолда чириганпарастлар тушкунликка тушиб, ўзини бир нима қиб қўйиши мумкин.))

Ўйлашимча?

07 Nov, 09:02


АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган Дональд Трамп жамоаси Россия-Украина урушини тугатиш бўйича таклифлар тайёрлади. Улар орасида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш режаларидан камида 20 йилга воз кечиш ҳам бор, деб ёзади The Wall Street Journal.

Ўйлашимча?

07 Nov, 06:59


Фикримча, Трампда бошқа орзу ҳам қолмади.))

Ўйлашимча?

07 Nov, 05:49


Трампнинг икки метрли ўғли сайловда отасига яхшигина ёрдам бергани айтилаяпти. У катта Трампни интернет оламига йўналтирган.

Лукашенконинг ўғли Николай ҳам отасини интернетдаги машҳур блогерлар билан суҳбатини ташкил қилгани айтилади.

Хуллас, замонавий ёшлар.)

Ўйлашимча?

07 Nov, 04:31


"Ўйнашга ишониб эрсиз қолди" деган ибора Зеленскийга мос тушади.
*
Зеленскийни музокарадан урушга итарганлар қолмаяпти, уларда ҳокимият ҳам қолмаяпти. Б. Жонсон кетди, Байден кетаяпти, тез орада Германия канцлери Шольц ҳам кетади деган гаплар юрибди.
*
Энди Украина НАТОни тушида кўради. Чунки НАТОнинг ўзи Трампга НАТО керак эканини исботлаши зарур.))

Ўйлашимча?

06 Nov, 14:17


Мана шу видеони жуда кўпчилик менга жўнатди. "Ростми, ёлғонми" деб!

Бу ёлғон эмас, ҚУП-ҚУРУҚ ТУҲМАТ. Қандай қилиб ёлғон маълумотни шу даражада ишонч билан гапириш мумкин ҳайронман.

Бизнинг интернет оламимиз шу даражада "Ахлат қути"си бўлиб қолдики, одам уялади. Анави, битта-иккита жипир-жипирларгаку майли дермиз. Ўзини зиёли қатлам вакилиман деганлар ҳам қовунни каттасини туширишаябди.
Мана бу видеода гапираётган акамизни ҳам миясини ошиқ-мошиғи ишдан чиқиб, ғижир-ғижир овоз чиқарадиган бўлиб қолибди. "Фалон жойда эшитган эдим", "Деб ўйлайман" деса ҳам чидаш мумкин эди. Ишонч билан айтаябди. Қонунийлаштирилган деябди.

Бу маълумотларни келиб чиқишига сабаб, Аргентиналик бир жипириқ, "Мана одам гўштини еябман" деб видео қилган. Кейин шов-шув бўлган. Кейин, Япониянинг маъсул ҳодимлари "Ўша блоггерни ҳам, ошхоначини ҳам энасини кўрсатган. Билиб-билмай оғзиларинга келган гапни гапираверманглар. Ёлғон маълумотни шу даражада ростдек гапираётганлар "100 мингта лайк учун отамни ўлдираман" деган ахмоқ билан нима фарқи бор?

Bahodir Iskandarov, фейсбукдан олинди.

Ўйлашимча?

06 Nov, 11:16


Демократларга қарашли ОАВ, компаниялар эълон қилган барча сўровномалар ёлғон эди. Гўёки Байден ёки Харрисда имконият бордек кўрсатилаётганди. Аммо ҳақиқий вазиятни билган биларди. Трамп қулоғидан ўқ еганида ўша ёлғонлар маълум бўлганди.

АҚШ сайлови қизиқми, йўқ асло қизиқмас, унда одам ўлдирилди.

Ўйлашимча?

06 Nov, 11:01


Айни пайтда АҚШ Президентлигига номзод Камола опа Харриснинг ўзбекистонлик тарафдорлари.)

Ўйлашимча?

06 Nov, 09:43


Яқин тарихга қисқа назар.

Ҳокимларга, баъзи каттаконларга танбеҳ бераётган — Президент Администрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов.

Маълум вақтга бўлсаям қалбга малҳам берганди. Тартиб-интизом пайдо бўлишига, ўзбўларчилик батамом чек қўйилишига, давлат раҳбарининг топшириқлари ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишига, хуллас, қарор, фармонлар ижроси назоратга олинишига ишонч юзага келган вақтлар. Рости халқ учун қувонгандим.

Ўша пайтда баъзи буюртма бажарувчилар — Умрзоқовнинг ҳокимларни бўшатишга ваколати йўқлиги каби гаплар билан қорлаганди. Ваҳоланки, Умрзоқов ҳокимларни Президент қарори билан бўшатилаётганини маълум қилганди.

Умрзоқов Администрацияни иккинчи ҳукуматга айлантираяпти деган гаплар ахборий ҳужумдан бошқа нарса эмасди, ўша вақтда Администрация том маънода Президентнинг кўзи, қулоғи, суянчига айланганди.

Майли яхшилик бўлсин.)

Ўйлашимча?

06 Nov, 09:22


Шавкат Мирзиёев:

Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Ўйлашимча?

06 Nov, 09:06


Китоб тумани Жавз қишлоғи дейишаяпти. Пухта ўйланган қурилиш.

Ўйлашимча?

06 Nov, 07:23


Сайловчига муносабат.

Ўйлашимча?

06 Nov, 06:01


Париж Олимпиадасида қизларни калтаклаб чемпион бўлган мана бу ака ҳақиқий эркак бўлиб чиқибди. Тиббий текширувларга кўра, бачадон йўқмиш, қолаверса, жимжилоқдек булбулчаси бор экан.))

Ўйлашимча?

06 Nov, 05:31


Бу аёл демократ. Трампнинг президентлик даврида импичмент жараёнини бошлаганлардан бири. Трампни ўлгудек ёмон кўради.

Демократлар бу аёл номзодини ҳар эҳтимолга қарши илгари сурган.))

Ўйлашимча?

06 Nov, 05:28


АҚШ Вакиллар палатасининг собиқ спикери Пелоси 84 ёшида Калифорниядан Конгрессга қайта сайланади.

Сизлар бўлса, Акмал Саидовдан ранжиб юрибсизлар.)

Ўйлашимча?

06 Nov, 05:03


Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мудофаа вазири Йоав Галантни истеъфога чиқарди.

Айёр нетаняҳу, АҚШ Президентлик сайловидан фойдаланиб қолаяпти. Боиси, Йоав Галант Пентагон билан яхши муносабатда эди.

Ўйлашимча?

06 Nov, 04:53


Нега соққакаш, порахўр ҳокимларга тегилмайди дея савол қўйилганда кўпчилик юқорига ишора қилади. Яъни, давлат раҳбарининг ҳокимиятга келган илк йилларида ҳуқуқ тартибот идораларига “ҳокимлар менинг вакилим” дея айтган гапини сабаб қилиб кўрсатишади. Шунинг учун аксар ҳолларда ҳокимларнинг порахўрлигига кўз юмишга мажбурлиги айтилади.

Бу тахминлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмадим. Аммо давлат раҳбарининг ўша мурожаатининг асл сабаби — ҳудудларда ҳокимларнинг мавқеини кўтариш, мустаҳкамлаш эди. Айниқса, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, бировнинг халал беришини олдини олиш эди.  Буни айрим ҳокимлар “билганингларни қилинглар, қўрқмасдан соққани олаверинглар, талон-торож қилинглар” деб тушунгандек.

“Мана Президентнинг ишонган вакили аҳволи” деган қарашларнинг пайдо бўлишини олдини олиш учун ҳам тегилмаётгандир, униси менга қоронғу. Бироқ соққакаш ҳоким вакил-пакил эмас, ундайларнинг жойи қамоқда бўлиши керак.

Аслида ҳокимлик катта савоб олиш мумкин бўлган лавозим, аммо унинг ўрнига қарғишга мубтало бўлишяпти. Масалан, яқинда Қашқадарёнинг “Насаф”и чемпион бўлди. Мухлислар Қашқадарёнинг собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниевни чемпионлик тантанасида хотирлашган. Халқ халқ билан ёнма-ён бўлганларни асло унутмайди. Бу ўлар-кетар дунёда кўпроқ савоб олинглар.

Ўйлашимча?

06 Nov, 04:22


Ҳар доимгидек ҳоким ҳеч нарсадан бехабар. Қўйнида илон сақлаб юрганини қайдан билсин у бечора.)

Ўйлашимча?

05 Nov, 07:38


Чириган Германия полициясининг аёлларга муносабати. Кетига яхшилаб тепди, фашистлик ота-бобосидан мерос.

Ўйлашимча?

05 Nov, 07:02


Айни пайтда америкаликлар ChatGPT Камола опа Харрисни қўллаётганини билдирмоқда.

ChatGPT эгалари эса демократларга хайриҳоҳ. Келажакда янаям қизиқ сайловлар бўлади.)

Ўйлашимча?

05 Nov, 06:53


Сунъий интеллектнинг нега айнан Сардор Умрзоқов танлаганининг тагига етмай қўймаймиз, албатта. Шунинг учун унга қўшимча савол билан мурожаат қилдим. “А. Арипов ва Сардор Умрзоқов ташқи сиёсатда қайси давлатларга устуворлик беради” деган савол бердим.

Сардор Умрзоқов АҚШ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтиради деганининг ўзиёқ танлов сабабини очиқлайди. Хулоса шуки, сунъий идрокда холислик йўқ. Буям чириганпарастликдан келиб чиқаяпти.)))

Ўйлашимча?

05 Nov, 06:08


Бош вазирликка номзод масаласида сунъий интеллект билан озгина суҳбатлашгандим.

Дастлаб танламайман дея қаршилик қилди, инсон бўлиб кўр десам дарҳол бошқача гапиришни бошлади. Сунъий онг яқин келажакда сайловларга таъсир ўтказади, фақат Россия, АҚШ, Европа эмас.))

Ўйлашимча?

05 Nov, 05:53


Очиғини айтаман, парламент сайловларидан нимадир, оз бўлсаям нимадир кутгандим. Янги қон, янги қарашлар кириб келса керак деб ўйлагандим. Парламентнинг жичча бўлсаям жони, қони бўлиши зарур эди.

Ҳаддан ортиқ сукунат деворини ушлайдиган парламент ҳукуматга қулай, халққа эмас. Яна катталар билгувчироқ, август-сентябргача тишингларни-тишингларга қўйиб турингларчи.))

Ўйлашимча?

05 Nov, 05:44


Мана бу сўровномада Эркин Турдимов ҳам кўп овоз олганди. Номзодлар рўйхатидан ўчирамиз.

Ўйлашимча?

05 Nov, 05:42


Турдимов Эркинжон — Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Бу бўйича халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида қарор қилинди.

Расмиятчилик бошланди, катта эҳтимол билан ҳамма ҳокимлар жой-жойида қолади..

Ўйлашимча?

04 Nov, 14:22


Романтика.

Ўйлашимча?

04 Nov, 12:43


Мен учун мазкур қўшиқ фақат ва фақат сиёсий аҳамият касб этган. Парламентга айтилгандек.

Умуман бу қўшиқ кўп жойга тушади. "Жим туринг шовқинланманг."

Ўйлашимча?

04 Nov, 12:10


Голливуд компаниялари аксар фильмларини Қозоғистон кинотеатрларига мослаяпти, яъни фильмларни қозоқ тилига ўгириб бераяпти. Жумладан, “Веном” қозоқ тилида гапирган.

Натижа ёмон эмас, фильм яхшигина даромад топаяпти. Қўшнимизда фильмни кинотеатрларда кўриш яхшигина оммалашди.

Ўйлашимча?

04 Nov, 10:03


Туркистон вилояти полиция Департаменти маълумотига кўра, 2024 йилнинг 4 ноябрь куни Туркистон вилояти, Саригаш туманида жойлашган “Казигурт-Майский” божхона постига кириш жойида Ўзбекистон фуқароси Абдубаннопов Жахонгир Махмуджон ўғли пичоқлаб кетилган. Жаҳонгир Абдубаннопов туман марказий шифохонасига жойлаштирилган, ҳозирда аҳволи қониқарли.

Ҳолат бўйича Сариагаш тумани полиция бўлими томонидан ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилаётгани ва гумондор шахс Қозоғистон фуқароси Мавленов Дастан Данияр ўғли қидирилаётганлиги маълум қилинган.

Қозоғистон ўз чегарасини тартибга келтиролмади ёки келтиришни истамайди.

Ўйлашимча?

04 Nov, 09:56


Америка эзгу ниятлар ҳаракатига кафолат бўлиб турганмиш. Бу одамларга грин карт ва америка фуқаролиги берилсин.)))

Чириганпарастлар.)

Ўйлашимча?

04 Nov, 06:53


Алоҳидалашнинг динга алоқаси йўқ. Шунчаки хотин-қизларни ҳар хил секс маньяклардан ҳимоялаш.

Метро вагонларида шилқимлик давом этаяптими, этаяпти. Шунчаси жазонланди, аҳвол ўзгардими, йўқ.

Биз сабаблар билан эмас, оқибат билан курашишни яхши кўрамиз.

Ёки метрони қатнов оралиғини камайтириб, одамлар зич кетишини олдини олиш керак ёки аёлларни алоҳидалаш керак. Хуллас, ечим излаш керак.

Ўйлашимча?

04 Nov, 06:49


Япония метро вагонларида аёллар алоҳидаланган.

Биздаям бу амалиёт жорий қилинса нима бўлади? Ҳеч нима. Шунчаки хотин-қизлар бошқа вагонда, эркаклар бошқасида ҳаракатланади.

Буни фақат ихтиёрий ва тиғиз пайтда, дейлик тонги 07:00 дан 09:00 гача, 18:00 дан 20:00 гача қилиш мақсадли. Қолган пайтларида ҳамма аралаш-қуралаш кетаверсин.

Ўйлашимча?

04 Nov, 06:41


Мазкур видеога битта чиройли изоҳ қолдирилган экан.

"Ўзбекистонда фақат порахўр амалдорларгина бировнинг мулкини талон-тарож қилади."

Ўйлашимча?

04 Nov, 06:03


“Ҳамма нарсанинг нархи ошиб бораяпти” дея нолийдиганларга шу видеони жўнатаман. Отахон йилини айтмай тўғри қилган, акс ҳолда ҳар нарх-наво ошганда қайта ташлашга имкон бўлмасди.

Ўша гап: август-сентябргача тишингларни тишингларга қўйиб туринглар.)))

Ўйлашимча?

04 Nov, 05:36


Испаниядаги тошқинлардан хабарингиз бор. Қардошларимдан 211 нафари ҳалок бўлибди.

Табиат “қаерга ёмғир ёғиб, расвосини чиқарай” деб сўраганида бир-иккита манзил-маконни кўрсатворардим. Масалан, табиат қонга ташна Исроилни сув билан тўйдирса бўларди.

Ўйлашимча?

04 Nov, 05:29


Чириган АҚШдаги Президент сайловлари ғирт ёлғон ва томошага айлантирилди. Демократлар ими-жимида муддатидан аввал овоз бераяпти.

ОАВни турли ёлғон сўровномалар босиб кетди. Бир сўровнома Трамп рейтингини баланд кўрсатса, иккинчиси Харрис. Қайси сўровнома ҳақиқий вазиятни намоён қилаётганини билолмайсиз.

Хуллас, Америка элитасининг боши қотган. Шунинг учун кўплаб газеталар номзодларни қўллашдан воз кечди. Буни "Мета" раҳбари Цукерберг бошлаб берганди ва қолган миллиардерлар ҳам давом эттираяпти.

Буларнинг сайлови катта жанжалга айланиш эҳтимоли бор.

"Бир-бирингни гўштингни е" дейишаяпти.

Ўйлашимча?

04 Nov, 05:07


Айтишларича, олти ой муқаддам "Толибон" қўмондони Абдул Ҳамид Хуросоний Тожикистонда ҳижоб тақиқлангани учун Раҳмон ҳукуматига жиҳод эълон қилган видеони тармоқларга жойлаштирган.

Яқинида эълон қилган видеода эса Хуросоний Раҳмон ва мамлакат халқидан узр сўраяпти. Титроқ ва чуқур ҳаяжон билан гапиришидан англашилса, унга жиддий босим бўлган. Экспертлар айни пайтда “Толибон” ва Тожикистон музокора олиб бораётганини, “узр” эса ўша музокаранинг бир қисми эканини айтишаяпти.
*
Хуросоний қўни-қўшнига жиҳод эълон қилишни канда қилмайди. Масалан, 2023 йили Эронга, 2024 йили Покистонга ҳам худди шундай гапларни айтганди. Аммо улардан узр сўрамаган.

Ўйлашимча?

04 Nov, 04:47


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Ўйлашимча?

03 Nov, 05:47


Депутат Шохрух "рэп" Ҳумо" аренада халқ билан мулоқот қилибди.)

Ўйлашимча?

03 Nov, 05:31


Кўпчилик Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари уйидан 3 миллион доллар чиққанига ишонмаяпти, видео далил бўлса кўрсатишсин деяпти.

Бир томондан тўғри, чунки манбалар ОАВга оғзига келган маълумот сиздиришига ўрганиб қолганмиз.

Ўйлашимча?

01 Nov, 12:39


Мабодо келажакда ташқи қарзларни қайтаришда муаммо пайдо бўлса, қаерлардан пул олишни, топишни билдингларку а?))

Ўйлашимча?

01 Nov, 12:06


Ўринбосар долларни нима учун хонадонида сақлаганининг сабабини топдик.

Ҳар кеча стрессдан шу шаклда холи бўлган.)

Ўйлашимча?

01 Nov, 11:35


Ўринбосарлар хонадонида 3 миллион доллар бўлса, ҳоким, вазир ва бошқа каттаконларда қанчадан экан-а?

Ўйлашнинг ўзи хавотирга солади ва грин карт кайфиятини пайдо қилади.))

Ўйлашимча?

01 Nov, 11:14


Масалан туш кўрсагу, Андижон вилояти ҳокимининг уйи, турли-туман ҳисоб рақамлари ҳам тинтув қилинса, қанча чиқади деб ўйлайсиз?

Ўйлашимча?

01 Nov, 11:11


Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Арқадағ ёнида нуқул шундай одамлар ишлайдими дейман?)

Ўйлашимча?

01 Nov, 05:55


Бухоро яҳудийси неварасининг уйига келган исроил бош вазири нетаняҳуни кўкларга кўтарибди, “подшоҳи олам” деяпти. “Сиз исроил тахтига мос ва хос одамсиз, исроил дейилса сиз, бенямин дейишса, исроил кўз олдимга келади” деди.

Охирида “Жойингиз ба дўзах, бачакуш” деб қўшиб қўйганда нур устига аъло нур бўларди.)

ПС: Нетаняҳу онахон неварасининг Исроилдаги уйига келган.

Ўйлашимча?

01 Nov, 05:31


Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти ҳокими деб ўқилсин.))

Ўйлашимча?

01 Nov, 05:10


Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 10 минг 845 нафар хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Давлатлар кесимида тақсимланиши:

1. Ҳиндистон — 5 минг 733 нафар;
2. Покистон — 1358 нафар;
3. Туркманистон — 904 нафар;
4. Россия Федерацияси — 750 нафар;
5. Қозоғистон — 537 нафар;
6. Тожикистон — 285 нафар;
7. Қирғиз Республикаси — 285 нафар;
8. Афғонистон — 196 нафар;
9. Хитой — 182 нафар;
10. Корея Республикаси — 176 нафар;
11. Канада — 124 нафар;
12. Бошқалар — 315 нафар.

Канада, Корея Республикасидан яхши рақамлар.

Ўйлашимча?

01 Nov, 04:21


Бу эса Ўзбекистондаги Хэллоуин.)

Шайтоний қилиқларга йўл йўқ.))

Ўйлашимча?

01 Nov, 04:17


Саудия Арабистонида Хэллоуин.

Ўйлашимча?

01 Nov, 04:03


Лекин Американинг чириганлиги рост экан. Биздан борганлар чириб пул топаётган экан. ))

Ўйлашимча?

01 Nov, 04:01


Америка сеҳрли диёр.)))

Ўйлашимча?

31 Oct, 12:43


Грин карт ўйнаворадиган кайфият.)

Ўйлашимча?

31 Oct, 12:18


Сайлов натижалари тест синовларининг жавоблари чиқишига ўхшаб қолди. Қизиғи, бир нечта депутатнинг ўзи бир икки кун аввал ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига “мен депутат бўлдим” дея хабар қолдирган, аммо расмий маълумот энди чиқаяпти, булар “ректорский группа” бўлса керак.))

Хуллас, сайловчи ҳайрон,.)

Ўйлашимча?

31 Oct, 10:26


Хуллас, чиройли алдашаяпти.)

Ўйлашимча?

31 Oct, 10:24


ОАВ Ҳилола Умарова, Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан бўшаб депутатликка ўтгани хусусида хабар берди. Кейинроқ Ҳилола Умарова вазир бўлиб қолишни ихтиёр этгани маълум қилинди.

Бир интервьюда Озодбек Назарбеков 20 миллион сўм атрофида ойлик маош олишини билдирганди, депутат ойлиги ҳам шундай. Лекин 110 миллион турганда ким ҳам депутатликни танлайди.)

Ўйлашимча?

31 Oct, 09:06


Ушбу шахс билан боғлиқ воқеа нима бўлди, топилдими?

Ўйлашимча?

24 Oct, 11:42


Исроил Мудофаа вазирининг айтишича, чириганлар тез орада Эронга ҳужум қилади

“Бу ҳужум содир бўлгандан кейин ҳамма Исроил давлати билан ўйнашиб бўлмаслигини тушунади”, деган Галант.

*
Бу давлат вакиллари ҳам нуқул кар-кар. Чириган Америка бўлмаганда Исроил деган давлат ҳам бўлмаслигини, АҚШ аскарларининг қони Исроил деган давлатни ушлаб турганини билади, аммо ўзини билмасликка солади.

Ўйлашимча?

24 Oct, 11:34


Испания Исроилдан қурол сотиб олишни ҳам тўхтатибди. Аввалроқ, ҳарбий аслаҳа экспортига тақиқ қўйганди. Озарбайжон эса Исроил қуролларини кўзига суртиб олаяпти, болаларни ўлдирувчи технологияга қизиқса керак.

Испанла инсон чиқди, шу йили Фаластинни мустақил давлат сифатида ҳам тан олганди.

Ўйлашимча?

24 Oct, 11:00


Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС йиғилишида:

"Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди.

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир.

Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблаймиз."

Ўйлашимча?

24 Oct, 06:41


Жаҳон банки ва бошқа халқаро тараққиёт банклари томонидан миллиардлаб кредитлар ажратиш режалаштирилаётган Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилиши лойиҳаси ижтимоий ва экологик стандартларга мос эмас. Бу ҳақда “Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси маълум қилди.

“Биз ишонамизки, таклиф этилган Роғун ГЭС лойиҳаси Жаҳон банкининг ижтимоий-экологик тамойилларига мос келмайди ва ҳозирги кўринишда халқаро тараққиёт банклари томонидан молиялаштирилмаслиги керак”, деди “Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси координатори Евгений Симонов.

Ўйлашимча?

24 Oct, 04:54


СССР пайтида оддий колхоз раисининг ҳам маълумотномасининг таъсири кучли эди дейишаяпти.

Ўйлашимча?

23 Oct, 13:10


Ҳаммадан ҳам кўра стадиондаги “минглаган” мухлисларга қийин бўлибди, ўйин бошланишини қарийб 40 дақиқа кутиб қолишган.))

Футбол расмийси ва ИИБ ходими ўртасидаги даҳанаки жангда нималар дейилганини тахмин қилиш қийин эмас.))

Ўйлашимча?

23 Oct, 12:43


Ия, товба.

Ўйлашимча?

23 Oct, 06:04


Боқимандаликми, шантажми, адолат талабими фарқлаш қийин.

Талон-тарожчи амалдоридан тортиб, боқимандасигача бюджетдан емак егиси келади.

Ўйлашимча?

23 Oct, 05:16


Исроил ҳарбийлари тинч аҳолидан жонли қалқон сифатида фойдаланмоқда.

Минг қилсаям чириганларнинг иттифоқчиси. Буларнинг одам эканига шубҳаланасан.

Ўйлашимча?

23 Oct, 04:11


Тошкентнинг Учтепа туманидаги яна битта спорт мажмуаси бузиб ташланди. Унинг ўрнида кўп қаватли уй қурилар экан.

*
Тошкентда бўш жойни кўрган заҳоти “шу ерга яқинда “дом” тушса керак” дейман, Вангаманми нима бало, ростдан “дом” тушади.))

Ўйлашимча?

22 Oct, 11:57


Дунё бўйлаб Исроил деган давлатдан нафратланиш даражаси кескин ошган. Қайсидир фаол Вашингтонда ўтказилган мудофаа саноати кўргазмасида исроил қурол ишлаб чиқарувчи компания вактлларидан “болаларни ўлдирувчи технологиялар қаерда?” дея сўраяпти.

Саволни тўғри ва одамига бераяпти. Исроил технологиялари болалар, тинч аҳолини ўлдиришдан бошқасига ярамайди.

Ўйлашимча?

22 Oct, 11:19


Ғазо масаласига тупуриб қўйган яҳудийлар, э узр, араблар. Саудия шаҳзодаси ва Иордания қироли.

Чириганлар қўғирчоқлари.)

Ўйлашимча?

22 Oct, 10:31


Чириганпарастлар барча технологик инқилоб АҚШда бўлаяпти деб ўйлашади. Илон Маск яқинда тақдимотини қилган улов Хитойда одамларга хизмат қилаяпти.

Хитой ҳам анча тезлашди.

Ўйлашимча?

22 Oct, 04:47


Отахон ҳам ҳаққини қўймайдиганлардан. "Суюнчи" фильмидаги "Анзират, рухсат бер, бир солай" дегувчи образни эслатворди.)

Ўйлашимча?

22 Oct, 04:45


Россиянинг чириган ва провакация қилмаса яшолмайдиган одамлари.

Биз ҳам рус аёллари ёки кексалари қўл чўзиб турганига, айниқса, ЦУМ томонларда кўп гувоҳ бўлганмиз, майда пул бўлса берамиз, йўқ бўлса индамай ўтамиб кетамиз.

Ўйлашимча?

21 Oct, 13:41


Кўзни алдаш сирлари туркумидан.)

Ўйлашимча?

21 Oct, 07:02


Чириган Америка бургути.)))

Ўйлашимча?

21 Oct, 05:40


Қизиқ саволга қизиқ жавоб.

Ўйлашимча?

21 Oct, 05:15


Зеленский айтаяпти: Дунёда фақат Украина ўзидаги мавжуд ядро қуролидан воз кечди, фақат Украина шу қадамни қўйиб, азият чекди.

*
Бу ҳам оғзига келганни қайтармас экан. Қозоғистон, Жанубий Африка ҳам оммавий қирғин қуролдан воз кечган.

Ўйлашимча?

21 Oct, 05:06


Чириган АҚШ Президентлигига номзод Дональд Трамп Эрон ядро объектларига зарба бериш кераклигини айтаяпти. Дунёда ядро объектлари йўқ қилиниши зарур бўлган ягона давлат бор — у ҳам бўлса АҚШнинг ўзи.

Боиси, бу мамлакатдан бошқаси атом бомбасини амалда қўлламаган. Ҳатто, ғарб медиаси ёвуз қиёфада кўрсатадиган Ким Чен Ин ҳам ўзини тийишни билади, қуроли бор, аммо ишлатмайди.

Агар Америка бўлмаганида на Шимолий Кореяда, на Эронда атом бомбаси бўлмасди.

Ўйлашимча?

21 Oct, 04:53


Чириганларнинг НАТОси учун ҳамма душман — Хитой, Россия, Эрон, Шимолий Корея ва ҳоказо. Улар “палончи давлатга бостириб киради, улар палончи давлатни йўқ қилади” дея баёнотлар бериб келади. Аммо амалда давлатларга энг кўп бостириб кирган НАТОнинг ўзи бўлади, НАТО бу ҳимоя эмас, НАТО бу ҳужум.

Ўйлашимча?

21 Oct, 04:32


Замминистрнинг қизи озодликда, фуқаро қамоққа олинди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари Тўраевнинг қизи Анаис 9,95 миллирд сўмлик сохта шартномалар ортидан давлат маблағларини талон-тарож қилиб, 5,1 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг 5 ёшга тўлмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, қамоқ қўлламади.

2021 йилда ТошМИ олдидаги дорихоналарнинг биридан "Редуксин" оздирувчи препаратини сотиб олган, ҳомиладорлиги учун унинг бир қутисини ичиб, қолганини эълон орқали 450 минг сўмга сотган М. Д. ни 2 йилга озодликдан маҳрум қилиб, суд залидан қамоққа олди. М. нинг 2, 3 ва 5 ёшдаги уч нафар фарзанди бор.

Уйида фойдаланилмай қолган 3 қути "Редуксин"ни телеграм орқали эълон бериб, харидордан ўзининг пластик картасига тушириб олган жувонни Бухоро вилояти Олот тумани суди психотроп дори сотувчи жиноятчига айлантирди.

Хуллас, постимдан сўнг турли расмий идораларнинг тушунтиришлари, бечора жувонни гўрдан олиб, гўрга тиқадиган изоҳлари чиқса керак, ҳаммасини тасаввур қилиб турибман. Чунки Олот судидаги ноинсофларнинг бошида шулар турибди, ўтган гал айтганимдек, тизимда гангрена бошланган аллақачон.

Хонимлар, агар эрингиз ёки отангиз замминистр ёки каттароқ амалдор бўлмаса, оздирувчи препаратлар ичманг. Қадди-қоматингиз ўртача бўлса ҳам озодликда юришга нима етсин.

Абдураҳмон Ташанов

Ўйлашимча?

19 Oct, 10:24


Дрон билан Нетаняҳу уйига зарба беришди. Памперс тақиш эсидан чиққан одамдек юрибди.)

Болалар қотили "бизни ҳеч нима тўхтатиб қололмайди" деяпти. Гитлер ҳам шу гапни айтганди.

Ўйлашимча?

19 Oct, 09:18


Шизиклар ҳақида киноми бу? Косада овқат қани?))

Ўйлашимча?

19 Oct, 06:33


Даҳшатли кадрлар, видеосини қўйгим келмади.

Исроил аскарлари болакайни яралаган, уни қутқариш учун келганлар устига ракета зарбасини берди.

Чириган Америка ракетаси болалар, бегуноҳларни ўлдиришда фаол қатнашмоқда.

*
Бир пайтлар ғарб ОАВ Украинанинг Бучасида руслар оддий аҳолини ўлдирди дея роса дод-вой қилганди, жасадларни кўрсатиш учун ҳатто сунъий йўлдошларни жалб қилганди, аммо Ғазо масаласида жим. Икки хил муносабат, бекорга чиримаган.

Ўйлашимча?

19 Oct, 06:19


Байден Исроил АҚШни Эронга кутилаётган зарбалар ва нишонлар ҳақида огоҳлантирибди.
*
Мана шу чириганнинг президенти фақат уруш жарчиси бўлиб келди. Бир қарсанг Россия Украина бостириб киради деб маълум қилди, бир қарасанг Эроннинг Исроилга зарбасини айтди, энди тескарисини.

Мана шу чол даврида чириган мамлакатнинг обрўси ҳам бир тийин бўлди.

Ҳали чириганнинг бу йил ўзига Президент сайлай олмай қолиш эҳтимоли ҳам бор. Эҳе...

Ўйлашимча?

18 Oct, 14:33


Чириган АҚШнинг “Freedom House” деган ташкилоти бор. Ўша турли хил рейтингларни эълон қилиб боради. Бу сафар интернетдаги сўз эркинлиги бўйича рейтингни очиқлабди. Ҳар доимгидек, у ёмон, бу яхши қабилида.

Чириган АҚШни рейтингни юқори қисмига қўйганига қусгим келди.

1. Исроил билан боғлиқ деярли барча ахборотлар фейсбук, инстаграмда чеклаяпти, танқидлар ўчирилаяпти. Туркия айнан шу масаладан келиб чиқиб, Инстаграмни мамлакат ҳудудида блоклаганди.

2. Чириганда Исроилни танқид қилганлар ФБР томонидан суҳбатга чақирилмоқда ва улар жиддий кузатувга олинган.

Мана шундай босим ва чекловлар мавжуд бўлган АҚШ қандай қилиб, юқори рейтингга эга бўлиши мумкин? Афсуски, пулини тўлаган мусиқага буюртма беради.

Ўйлашимча?

18 Oct, 12:53


Россияда долларга муносабат.

Ўйлашимча?

18 Oct, 10:48


Россиянинг мигрантларга босими авжида. Бундай рейдлардан кўзланган асосий мақсад — психологик таъсир ўтказиш ва уларни урушга жалб қилиш. “Қара урушга бориб қайтган ҳамюртинг шодон юрибди, сен эса рейдма-рейд” дегандек сигнал юбораяпти.

Қолаверса, Россия ичида пайдо бўлаётган норозилик ҳароратини шу шаклда туширишмоқчи.

Ўйлашимча?

18 Oct, 09:56


Акмал акя маълумот учун раҳмат.)

Ташқи қарз ошиб бораяпти, шунга мос ва хос тарзда талон-тарож ҳам.)

Ўйлашимча?

18 Oct, 07:48


Тўғри савол?

Ўйлашимча?

18 Oct, 07:22


Америкада яшаб меҳнат қилаётганлар Ўзбекистон ҳамон ўша-ўша деб тасаввур қилиши оқибати.

Аслида ўзимизга сезилмайдиган ўзгаришлар кўп.

Ўйлашимча?

18 Oct, 07:06


Исроил хунрезлиги айрим америкалик сиёсатчилар ҳам жонига тегди. Нафратини баралла етказишаяпти.

Ўйлашимча?

18 Oct, 07:01


Экология вазирлиги саксовул юкланган самосвал ҳайдовчилари орқасидан қувлаётган экоинспекторлар видеосини эълон қилди.

Сентябрь ва октябрь ойларида Бухоро вилоятида саксовулни ноқонуний кесиш бўйича 25 та ҳолат аниқланган. 25 та ҳолатда табиатга 29 миллион 702 минг 400 сўм зарар етказилгани ҳисобланган ва 222 миллион 900 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жами 252 миллион 602 минг 400 сўм товон тўлашлари белгиланган.

Ўйлашимча?

18 Oct, 05:07


Жириновский тўғри айтган эди. Чириганлар давлатларни ўз ҳолига қўйиши керак.

Афғонистондан чириганлар чиқиб кетди, у ерда ҳаёт изга туша бошлаяпти.

Ўйлашимча?

18 Oct, 04:58


Чириган АҚШнинг Японияга ташлаган атом бомбаси.

Японлар ўшанда АҚШнинг ҳарбий манзилига ҳужум қилганди, чириган эса тинч аҳолини ҳам қириб юборган.

Гитлерни ҳам молиялаган чириганлар ҳисобланади. Ёвузлик ўчоғи.

Ўйлашимча?

18 Oct, 04:11


Лучано Спалетти, Италия миллий жамоаси бош мураббийи:

«Россияни бошқа мамлакатга ҳужум қилгани учун халқаро турнирлардан дарҳол четлатишганди, фаластинликларга нисбатан геноцид уюштирган Исроил билан эса нега бундай қилишмади? Бизни мана шундай мамлакат жамоасига қарши майдонга тушишга мажбурлашаётгани ачинарли».

*
Чунки ФИФА, Халқаро олимпия қўмитаси чириган АҚШ ва Исроил қўлидаги қўғирчоқ, мустақил қарор қабул қилолмайди.

ҲАМАС етакчиси Синвар буларнинг асл юзини очиб кетди.

Ўйлашимча?

18 Oct, 03:53


Исроил Мудофаа Армияси ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг сўнгги дақиқаларини дрон ёрдамида тасвирга олган лавҳаларни эълон қилди.

Уни диванда юзини ёпган ҳолда ўтириб, бир қўлидан ажралган шаклда тасвирланган.

Яҳё дронга қарата нимадир улоқтиради, дрон бошқараётган узоқда бўлсаям иштонини ҳўллаган.))

Ўйлашимча?

18 Oct, 03:45


Исроил ҲАМАС лидери Яҳё Синварни ўлдирганини маълум қилди.

Ҳар доимгидек, АҚШ разведкаси уни топишга ёрдам берган. Байден буни қувонч билан қабул қилган ва Нетаняҳуни табриклашини билдирган. Чириганларнинг энг катталари шу билан уруш тугайди деган умидда.

Ўйлашимча?

17 Oct, 14:26


Қайсидир матбуот котибининг хатидан хато қидирганлар партия тарғиботида хато бўлса, нима қилибди деяпти. Ажойиб.

Ўшанда масалан, ундан кўра хат мазмунига қарайлик, имлосига эмас дея ўзини ўзи койиганмикан?

Ўйлашимча?

17 Oct, 11:22


Сунъий интеллект назарида пирамида шу шаклда қурилган.

Ўйлашимча?

17 Oct, 10:19


Замонавий ота-оналар мактабни бошқатдан ўқишаяпти))