Фитотерапия @fitoterapiya_sm Channel on Telegram

Фитотерапия

@fitoterapiya_sm


Фитотерапия (Russian)

Добро пожаловать в канал 'Фитотерапия'! Здесь вы найдете множество полезной информации о лечебных свойствах растений и трав, а также советы по использованию природных средств для поддержания здоровья и красоты. Наш канал создан для тех, кто стремится к гармонии с природой и ищет альтернативные методы лечения. Мы предлагаем вам узнать о различных методиках фитотерапии, а также делиться своим опытом и впечатлениями с другими участниками канала. Присоединяйтесь к нам, чтобы узнать о целебных свойствах различных растений, узнать рецепты настоек и отваров, обсудить особенности применения трав в медицине и косметологии. Будьте в гармонии с природой и заботьтесь о своем здоровье вместе с 'Фитотерапия'!

Фитотерапия

28 Jan, 19:25


ОНКОЛОГИЯ - Татарник колючий (Чертополох).

Ибн Сино:
— Татарник колючий буриштирувчи ҳисобланади, асосан пўстлоғи ва илдизи кучлироқ бу борада.
— Дамламаси билан оғиз чайилса, тиш оғриғини қолдиради, оғиздаги емирилаётган йирингли яраларни ҳам даволайди. Бу ўсимликни ўти, илдизи ва меваси тилча шишганига фойдалидир.
Ошқозон ва жигарга ҳам фойдалидир.
— Аёллар бачадонидан оқаётган қон учун илдизлари қайнатмаси самарали таъсири бор. Бу қайнатма билан клизма қилиш ва бу сувда чўмилиш, орқа чиқарув тешиги ўсмаларига жуда фойда қилади.
— Болалардаги эскириб кетган иситмаларга ҳам фойдалидир.


Фитотерапия:
— Ўсимлик аччиқроқ таъмга эга. Ёғлар ва алкалоид моддалари бор таркибида.
— Ер устки қисми бактерицид, қон тўхтатувчи, юракка қувват берувчи кардиотоник,  қоқшол (столбняк) касалига ва йирингли яраларга, қайнатма кўринишида эса злокачественные ўсмаларга катта фойдаси бор.
Злокачественный опухолларни операция қилиб олиб ташланганда ундан профилактика сифатида ва ўсмани метастаза бермаслигини олдини олишда ишлатилади.
Тери ракини даволашда, волчанка касаллигини (красная волчанкани эмас) ва скрофулёз-золотухани табиий давосидир.
— Булардан ташқари ревматизмни даволашда сийдик ҳайдовчи сифатида, сийдик қовуғи яллиғланишларида, шамоллашда, қайнатма ёки кукун ҳолида ўпка туберкулёзига қарши, бачадон саратони ва саратоннинг бошқа ташқи кўринишларида, астмада, йирингли яраларни даволашда кучли таъсири бор.

        Тайёрланиши:
Қайнатмаси20 гр татарник баргларини (тиканчалари олиб ташланади) 200 мл сувда 5 минут қайнатиб олинади. 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиб юрилади.
Сийдик қовуғи касалликларида кунига 1 стакани ичилади.
Қайнатма баъзи касалликларда ташқаридан ҳам қўлланади.


Кукуни - бу ҳам тиканчаларисиз қуритилади. 1 чой қошиқчадан кунига 3 маҳал ютилади, озгина сув билан.

Дамламаси1 ош қошиқ татарник баргларини 1 стакан қайноқ сувда дамланади 4 соатча, термосда. 0.5 стакандан кунига 3 маҳал ичиб юрилади.
Дамламасини ангинада, томоқ яллиғланишларида ичиш керак, яраларга кукунини сепиш керак.


___

Фитотерапия

28 Jan, 17:55


Бу кўрпача номи - Қовиз.
Қовизни ичига дастлаб тариқ уруғи солинади. Бу боладаги:
— лордоз, кифоз ва сколиоз қийшайишларининг олдини олиш учун;
— бола пешоб қилганда мабодо сумаги чиқиб, кўрпачани ҳўллаб қўйса, тариқ пешобни шимиб олиб, унинг таркибидаги туз ва инфекцияларни нейтраллаши учун;
— бундай ғовак кўрпача тез қуригани ва оддий кўрпачадан кўра ҳиди камроқ чиққани учун
махсус тикиларкан.

Баъзида кўрпача ичига ялпиз ёки лаванда барглари ҳам қўшиларкан, бу ҳашаротларни қувиш учун;
Баъзида арча барглари қўшиларкан, чунки арча баргларидан кучли дезинфекция қиладиган модда ажралиб чиқади.
Бола ёши катта бўлаверса, энди сал қаттиқроқ ашёлар қўшиларкан, масалан шоли ёки ёғоч қипиқлари. Бу болани баданини тоблаб, суякларини мустаҳкамларкан.
Одатда бош тарафига олма ёки лавр барглари солиб қўйиларкан, бола мазза қилиб ухлаши учун.
Яна қалампирмунчоқ осилади.

Эҳҳеее.. бу ўзбек деганлари нима кашфиётлари бўлмаган экан!
Замонавий памперслар дамини олади!

Бу бешикни трендга чиқариш керак! 🤓

Фитотерапия

20 Jan, 09:46


МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ ТАЪСИРИ ЯХШИ БЎЛГАН ВОСИТАЛАР.

СТРЕПТОКОКК ва уларни даволаш ҳақида олдинги постларимизда ёзганман.

СТАФИЛОКОКК:
Ўрик
— Қулупнай
— Барбарис
— Малина
— Черника
— Шиповник
— Қора смородина


CANDIDA замбуруғ тури:
Брусника
— Қора смородина
— Сабзи
— Черемша
— Аччиқ қалампир
— Долчин
— Қалампирмунчоқ

ПРОТЕЙЛАР:
Ўрик
— Клюква
— Черника
— Қора смородина
— Саримсоқ
— Хрен
— Укроп
— Тмин (Зира)
— Қора турп
— Долчин


СИНЕГНОЙНАЯ ПАЛОЧКА
(Pseudomonas aeruginosa)
:
Ўрик
— Қора смородина
— Брусника
— Қизил ширин қалампир
— Хрен
— Долчин
— Қалампирмунчоқ


ЭНТЕРОКОКК:
Ўрик
— Қулупнай
— Барбарис
— Малина
— Черника
— Қора смородина


КЛЕБСИЕЛЛА:
Ўрик
— Клююква
— Черника
— Қалампирмунчоқ
— Олмалар
— Саримсоқ
— Хрен
— Укроп
— Зира
— Қора турп
— Аччиқ қалампир
— Долчин


ШИГЕЛЛА:
Олма
— Қора смородина
— Черника
— Малина
— Клюква



ЭШЕРИХИА:
Анор суви
— Шиповник
— Пиёз
— Саримсоқ
— Қалампирмунчоқ
— Долчин


Минглаган инфекциялар бор!
Бу рўйхатни яна давом этаверишим мумкин. Аммо вақт йўқ.
Лекин эътибор берсангиз, таркибида витамин ва яна минералллари бор гиёҳларимиз инфекцияларга қарши кураша оларкан!
Рўйхатдаги гиёҳларни мева ҳолатида, баргларини, ўтини, илдизларини ишлатиш мумкин. Аммо фақат баргими, ҳаммасини барги олинади. Мевасими меваси олинади ёки илдизлари.... Соклари аралаштирилиб, қуруқ мевалари қайнатиб илитилган сувда компот ҳолатида ишлатиш мумкин!

Витаминли йиғмалар нафақат инфекцияларга қарши курашишади, балки бадданни мустаҳкамлаб ҳам беради, модда алмашинувини яхшилаб.

Баданда инфекциялардан бўладиган онкологик касалларни даволашда бу гиёҳларнинг ўрни жуда катта.
Масалан, қулупнай баргларини доимий дамлаб ичиб юрилса, саратон касалини даволаб юборганини қанчалаган гувоҳи бўлганман.
Ёки барбарис ошқозон ости бези саратонини даволаган.
Чеснок ҳақидаку мақола ёздим илгарироқ.
Брусника барглари подагрический отёкларни йўқота олади.
Ўрик хусусиятларини ёзмайман!
Долчин ҳақида эса иншааллоҳ бир вақт бўлганда ёзаман.


Хуллас, баданни инфекциялардан тозалаб, улардан келиб чиқадиган яллиғланиш, заҳарланишларни олдини олиб, улардан келиб чиқадиган касалликларни йўқота олади.
Кетдикми бозорга?!?

Аллоҳ ҳаммамизга шифои комил берсин!

Фитотерапия

07 Jan, 10:20


ОНКОЛОГИЯ - кучларни кўтариш учун.

Онкологияда яллиғланган онкомоддани ва чириган заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлаш жуда муҳим. Бу моддалар токсик бўлгани учун, одатда токсик гиёҳлардан фойдаланилади. Аммо биз ўртача ва топиладиган гиёҳлардан фойдаланамиз.
Албатта, бу онкологияни даволашда панацея эмас, лекин ҳар ҳолда жуда катта фойдаси бор. Бироқ бу таркиб билан ҳақиқий саратондан чиқиб кетганлар бўлди, албатта бардош ва узоқ муддат ичиб юриб!
Бу таркибни устозлар роса тавсия қилишарди.
Организмнинг табиий қувватини ва иммунитетни кўтариб, онкоҳужайраларни йўқотишда ёрдам беради.

Таркиби:
Омела белая 200 гр
Чистотел 200 гр
Пижма 150 гр


50 граммини 0.5 литр қайноқ сувда 8-12 соат дамланади термосда. Шу дамламани кун давомида ичиб юрилади.
Лекин аввалда секин асталик билан миқдори кўтарилиб, бу нормага чиқилади.

Шуни ҳам айтиб қўйиш керакки, бу дорини онкокасаллар албатта бирор мутахассис назорати остида ичишсин! Чунки ҳар хил ножўя таъсирлари икки уч ой давомида чиқиб туради.
Шу ножўя таъсирларни бартараф қилиш учун қўшимча гиёҳлар белгиланади.

Таркиб химиотерапиянинг зарарли асоратларини кетказиш ва ундан кейинги тозаловларда ҳам жуда яхши ишлайди!

Аллоҳ Роббимиз дардларимизга шифо берсин, аввало қалбимизга!

....

Фитотерапия

04 Jan, 16:34


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азизлар, ўқув марказимиз қошида кичкинароқ гиёҳ дўконимиз ишга тушди. Ҳаммаси расмий равишда қадоқланган ёки тайёрланган.
Икки уч кунда доставка хизматимиз ҳам ишга тушади, иншааллоҳ.
Булар ҳаммаси шогирдларимизнинг чиқарган маҳсулотлари ва ҳали содда дорилардир!
Яқин орада айрим касалликлар учун ва айниқса гижжалар учун тайёр дориларни чиқариш ниятимиз бор.
Тортинмасдан заказ қилаверинглар. Эртага доставка хизмати гуруҳи ссылкасини ташлаб қўяман, иншааллоҳ.

Фитотерапия

03 Jan, 12:31


ОНКОЛОГИЯ ХАРАКТЕРИ

Аслида медицинада бунақа сўз ёки жумла учрамайди, чунки онкологияда характер бўлмайди. Бу сўз албатта онкологиядаги яллиғланишларга сабабчи бўладиган сабаблар ҳақидаги сўз (жумла) дир.
Чунки биз бу сабабларни одатда тушунмаймиз.
Демак, савол!
Аслида яллиғланишларга нималар сабабчи бўлиши мумкин?

Зотан булар 4 гуруҳга бўлинади:
— Кучли иссиқлик ва бу иссиқликнинг хилтларни куйдириши.
— Кучли совуқлик ва бу совуқликдан бўладиган яллиғланишлар.
— Гижжалар.
— Инфекциялар (бу терминни ибн Сино ўз китобида "чириш" сўзи билан атаган).



Баъзи РАК ТУРЛАРИ ва уларнинг яллиғланишига сабаб бўлувчи САБАБЛАР:

1. Лимфома МАЛТ.
Сабаби:
- ошқозон ости безида яшовчи гижжалар;
- хеликобактер пилори.

2. Бронхлар ҳосилалари.
Сабаби:
- кремний ҳосилалари;
- асбест;
- ҳар хил тутунлар;
- инфекциялар;
- нафас йўлларида яшовчи гижжалар.

3. Мезотелиома
Сабаби:
- асбест.


4. Қизилўнгач раки.
Сабаби:
Метаплазия Баретта (бир тўқиманинг бошқа тўқимага айланиши). Бунда албатта узун гижжалар ва уларнинг чиқиндиларидан яллиғланиш жараёни.
Бу ҳолатни медицина тушунтириб бера олмайди — нега бу ердаги тўқималарнинг ўзгариб қолишини. Ибн Сино эса жуда чуқур тушунтирган.

5. Жигар раки.
Сабаби:
- гепатит вируслари (В ва С);
- жигарда яшовчи гижжалар.

6. Ошқозон раки.
Сабаби:
- ошқозон ости бези гижжалари ва хеликобактер пилори чақирадиган гастрит.

7. Саркома Капози.
Сабаби:
- одам герпес вирусининг 8-типи ва лямблия, кандидозлар ёки трихомонада;
- кўпчилик ҳолатда ТОРЧ инфекциялар, аскарида ва ясси гижжалар ҳамроҳ (балки асосий сабаб) бўлади.

8. Сийдик қовуғи ўсимталари ва раки.
Сабаби:
- шистосома гижжаси.

9. Йўғон ва тўғри ичак саратони.
Сабаби:
- ҳар хил инфекциялардан яллиғланиш;
- турли хил гижжалар;
- ва, асосан, острица!

10. Тухумдон кисталари, миома.
Сабаблари:
- жинсий аъзоларнинг ҳар хил инфекциялардан яллиғланиши;
- тальк моддаси;
- инфекциялардан тўқималарнинг бошқа тўқимага айланиши, яъни мутагенез жараёни;
- ясси гижжалар.

11. Шейка матка раки.
Сабаби:
- HPV (папиллома вируси) ва гименолипидоз симбиози;
- папиллома вируси ва власоглав симбиози;
... ва ҳкз гижжаларнинг папиллома вируси билан симбиозидан келиб чиқади...

Бу рўйхатда ҳамма рак турларини келтира олмаймиз. Бунга вақт ҳам йўқ. Лекин бу рўйхатдан рак пайдо бўлишига, асосан, инфекциялар ва гижжалар ёки уларнинг ахлатлари сабабчи бўлишини тушуниб олиш қийин эмас!
Бу ҳали ўзимнинг касаллар билан ишлашдаги кузатувларим асосида қилган хулосаларимдир!
Негадир гижжани даволаб, кейин инфекцияларни даволасак, ундан кейин танадаги яллиғланган моддани тозалаб ташласак, рак ёки ҳосила деган ташхис ўзидан-ўзи йўқолиб қолаяпти.
Сўрилиб кетадими ёки қочиб кетадими, билмайман! 😉
Ҳеч бўлмаса, размери кичрайиб қолди!
Ёки ҳеч бўлмаса, метастазаси олди олинди!

Шунинг учун, ХАРАКТЕРни билиб олишимиз жуда муҳим экан. Ракнинг характерини ўрганиб, ўшанга яраша муомала қилсак, манаман деган ХАРАКТЕРнинг "тили"ни топиш мумкин экан. Гап муомалани билмаслигимизда экан!

Аллоҳ Роббимиз барча касалларимизга ғайбий шифоларини юборсин!
Шомдаги касалларимизга ҳам шифои комил ато қилсин, айниқса, болажонларга! Соғломларнинг қувватини кўпайтирсин!


....

Фитотерапия

14 Dec, 10:26


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.

ҲУРМАТЛИ САЙЁРАДОШЛАР🤓!

ТАЛАБЛАРГА КЎРА, ЁПИҚ ПУЛЛИК КАНАЛ ОЧАДИГАН БЎЛДИК.
БУ КАНАЛДА 3000 ДАН ОШИҚ:
ОДДИЙ,
— МУРАККАБ,
— ТИЗИМЛИ КАСАЛЛИКЛАР,
— УЗВИЙ,
— СУРУНКАЛИ,
— ЎТКИР
— ХОС
КАСАЛЛИКЛАРГА ОИД ҲАР КУНИ МАҚОЛАЛАР ВА МЕТОДИКАЛАР ЁЗИБ БОРИЛАДИ.

🕶 Қўшимча гижжа турларига қараб гижжа тозалов методикалари, ичак - жигар - қон томирлари - талоқ - буйрак - лимфа тозалов - танадаги тошлашган моддалардан халос бўлиш - косметология каби йўналишларда ҳам мақолалар ва методикалар бўлади.

🧣 ҚОЛАВЕРСА, АНИҚ БИР КАСАЛЛИК УЧУН АЛОҲИДА МАҚОЛА ЗАКАЗ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН. КАСАЛИНГИЗ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ ВА ДАВО ЧОРАЛАРИНИ ЁЗИБ, МАҚОЛА ҚИЛИБ КАНАЛГА ТАШЛАБ ҚЎЯМИЗ..

👛 Ёпиқ каналга бир йиллик аъзолик нархи - 1 млн,
6 ойга - 500 минг,
3 ойга - 250 минг.

🎤 ҲАФТАДА БИР КУН - ЯКШАНБА КУНИ ОНЛАЙН САВОЛ ЖАВОБЛАР ҲАМ ҚИЛИНАДИ ЁКИ ТАЛАБЛАРГА КЎРА ИККИ УЧ СОАТЛИК ДАРСЛАР УЮШТИРИЛАДИ ИНШААЛЛОҲ.

🎬 Ҳафтада бир марта тизимли касалликлар ва даво чоралари ҳақида тўлиқ маълумотга эга видеоматериал ташланади.

Ҳафтада икки уч марта видео қилиниб, 300 дан ошиқ содда гиёҳларнинг хусусиятлари ҳақида видео ҳам ташланиб борилади, аммо шарти бор - бу видеолар Фитотерапия каналига ҳам ташланади!

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР АДМИНГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГЛАР:
@ismatov_09

____

Қўшимча: Пуллик гуруҳимизга 5 та бир йиллик подписчик қўшган одамга 50% чегирма мавжуд!

Фитотерапия

11 Dec, 13:33


ОНКОЛОГИЯ - Омела белая.
Омела белаяни ўзбекчадаги омила (амлаж) гиёҳи билан адаштирмаслик лозим! Бозорлардаги омила Омела белая эмас! Баъзи табиблар ҳаттоки буларни адаштириб, онкологияда омилани қўллагани учун таъсири ҳалокатли бўлаяпти!!!!

Ибн Сино:
— Омелани мизожи 3-чи даражада қуруқ ва иссиқ. Унинг қуриган мевалари қора нўхатга ўхшайди, қуримаган пайти чиройли оппоқ рангли бўлади.
— Омела кучли эритувчидир, бадандаги қуюқ хилтларни эритиб чиқаради, ҳатто энг чуқурроқда жойлашганларини ҳам. Ва албатта уларни куч билан тортиб, юмшатади ва бадандан чиқариб юбориш хусусиятига эга.
— Омела сифати ёмонлашган тирноқларни кўчириб, ўрнига чиройли тирноқларни чиқаради.
— Омела совуқликдан бўладиган (ғайритабиий савдо ва ғайритабиий балғам) онкологияни сўриб ташлайди, крапивницани ва банат ал лайл (терининг дағаллашиб, тешикларда тиқилма пайдо бўлиб, кейинчалик прыщиларни пайдо бўлиши) касалликларига ёрдам беради.
— Эскирган злокачественные ва доброкачественные ўсимталарни юмшатади!
— Пиния елими, мум билан бир хил миқдорда олинган омела бўғимларни ва уларлаги оғриқларни юмшатади.
Худди шу таркиб қулоқ ортидаги ўсимталарни сўриб ташлайди, мазь ҳолатида.
— Омела талоқни юмшатади (спленомегалияда), агарки уни ташқаридан боғласак. Бунда қўшимча талоқни мустаҳкамловчи бирор восита ҳам қўшиш керак, масалан оҳак. Лекин бессмертник билан қўшиб талоқ устига қўйиб ишлатганимизда ҳам самараси яхши бўлган. Ёки ҳам ичиб, ҳам талоқ устига қўйилса бўлади, якка ўзини.

Фитотерапия:
Қон тўхтатувчи восита ва оғриқ қолдирувчи, гижжа ҳайдовчи - асосан юмалоқ гижжаларни, ҳаддан ошиқ ҳайз кўриш ва туғруқдан кейинги - бачадондан оқувчи - ошқозон ичаклардан оқувчи қон оқишларида, эпилепсияни ҳар қанақа кўринишини, кучли ваҳимага тушиш - истерияда, узунчоқ ва орқа миянинг ҳаракатлантирувчи марказлари қўзғалувчанлиги билан боғлиқ қон босимини юқори бўлишини даволайди.

Рецептлар:
— 1 литр сувга 4 ош қошиқ омела белая ЎТИНИ солиб 5-7 минут қайнатамиз. 0.5 стакандан кунига 3 маҳал ичиб юрилади.
Буни ёши қарилар ўзини ёмон ҳис қилганда, кучи камайиб кетганида, судурги ҳолатида, атеросклероз ва гипертониядаги бош оғриқларда ва бош айланишида, шунингдек артрозларда, спондилит ва бўғимларни сурункали касалликларида ичса, самараси жуда юқори бўлади.
— Бир чой қошиқ майдаланган гиёҳни бир стакан совуқ сувда кечаси билан дамлаб қўйилади. Стаканни 3 га бўлиб ичиб юрилади. Даволаниш узоқ муддатли.
Бу рецепт ҳам олдинги қисмда айтилган касалликлар учун!
Юмалоқ гижжаларни йўқотиш учун.
1 қисм омела барглари ва 2 қисм валериана илдизини кукун қиламиз. 1 чой қошиқчадан кунига 3 маҳал ичилади. Одатда 3 кун етади, ҳатто аскаридаларни қувиб чиқариш учун. Бунда кўпроқ тёркадан чиқарилган сабзи истеъмол қилиш керак, иложи борича овқат емаслик керак.
Гипертония.
Ўзи ҳам фойдали. Дамлаб ичилиши 1-рецептдагидек. Лекин қизил дўланада паразитлик қилиб ўсган омела топиб ичилса, таъсири аъло!
Ҳаддан ошиқ менструацияда.
Омела белая
Спорыш
Пастушья сумка
1 ош қошиғини 1 стакан қайноқ сувда 15 минут паст оловда қайнатилади. 1 стакандан эрталаб ва кечқурун ичиб юрилади.
Атеросклероз ва гипертония 1-2 босқичида:
А рецепт:
Омела белая 3 қисм
Қизил дўлана гуллари 2 қисм
Мелисса барглари 1.5 қисм
Валериана илдизи 1,5 қисм
Барвинок розовый 1 қисм
Зира уруғи 1 қисм
1 ош қошиқ тўлдириб олинади аралашмадан, 2 соат дамланади, 1 кунда 2 стакан ичилади!
Б рецепт:
Омела белая 3 қисм
Тысячелистник 3 қисм
Хвощ полевой 3 қисм
Лапчатка гусиная 1 қисм
Рута душистая 1қисм
1 ош қошиқ тўлдириб 1 стакан совуқ сувда кечаси билан дамлаб қўйилади. Даволаниш узоқроқ. 2 ой ичилиб, 1 ой дам олинади.
Геморрой, тез битмайдиган язвалар, аёллардаги Бели касаллиги.
Тысячелистник 1 қисм
Горец перечный 1 қисм
Кора дуба 1 қисм
Крапива барглари 1 қисм
Яснотка белая 1 қисм
Омела белая 1.5 қисм
3 ош қошиқ тўлдириб, 1 литр қайноқ сувда 20 минут қайнатилади.
Аёллар Бели касаллигида спринцовка қилишлари керак 1 стакан сув билан, 38-39° да.
Геморройда шу 1 литр билан ўтирувчи ванна қилинади.
Яралар ва язвалар ювилади бу қайнатма билан.

Фитотерапия

11 Dec, 13:33


Омела белаяни узоқ муддат ичилса, организм заҳарланиши мумкин. Шу учун дам олиб ичиб юрилади.

Роббимиз куллу муъмин ва муъминаларга шифои комилларидан берсин!

Фитотерапия

24 Nov, 11:29


БИР ТОННАГАЧА ОДДИЙ ПЕЧАКНИ ҚУРИТИЛГАНИНИ СОТИБ ОЛАМИЗ. ДАЛАДА БЕГОНА ЎТ СИФАТИДА ЎСИБ ЁТАДИ. ИЛДИЗИ БИЛАН КОВЛАБ, ТОЗАЛАБ, СОЯ ЖОЙДА ҚУРИТИЛИШИ КЕРАК, ҚУЁШДА САРҒАЙИБ ҚУРИГАНИ КЕРАК ЭМАС.
НАРХИ — 60000 СЎМДАН БЕРИЛАДИ.

АЛБАТТА ИЛДИЗИ БИЛАН КОВЛАБ ОЛИНИШИ ШАРТ!

Фитотерапия

22 Nov, 22:06


УЧТА ИЛДИЗ
Жуда кўплаб саволлар келади:
- Грыжани давоси борми?
- Остеохондроз давоси нима?
- Протрузия диск диагноз қўйишди..
Остеомаляция.. Остеопороз...
Спондилартроз...
Ишиас, люмбаго... Белдан то оёқ учигача зирқиратиб оғрияпти...
Артрозим бор...
Артрит ёки полиартрит ...
Оёғим оғрийди, бўлмаса намоз ўқирдим! Белим оғрийди, бўлмаса туриб таҳорат қилардим...

Хўп, намозга туролмасайиз, сизга яхшигина рецепт...
Намозга турасиз тез орада иншааллоҳ..
3-4 ой ичиб юрсайиз, футбол ҳам ўйнайсиз...
4-6 ой ичсайиз, Маккага пешком бориб келасиз, намоз ўқигани, иншааллоҳ!
Оғриқлар тез орада қолади.
Тузалиб Маккага борсайиз, нима қилишни ўзиз биласиз!!!
Лопух илдизи
Пырей илдизи
Одуванчик илдизи

Бу илдизларни топиб ичиб юрсайиз, таянч ҳаракатланиш тизимидаги барча касалликлардан халос бўласиз.
Қайнатма қилиб ичиб юравериш керак.
Жуда кўплаган марта синовлардан ўтган йиғма ҳисобланади бу касалликларда!

Аллоҳ шифо берсин барча мўмин ва мўминаларга!!!

Фитотерапия

07 Nov, 02:10


ПАНКРЕАТИТ
Панкреатит касаллигида қўлланувчи гиёҳлар рўйхати:
— Барбарис обыкновенный
— Одуванчик лекарственный
— Полынь горькая
— Цикорий дикий
— Бессмертник
— Череда трёхраздельная

Бу гиёҳларни хоҳлаган 3 тасини танлаб олиб, дамлаб ичиб юрилса, нафақат ошқозон ости бези фаолияти яхшиланади, балки аъзонинг ўзини соматик ҳолатини ҳам тиклаб беради...

Шахсан ўзим касалларга ҳаммасини аралаштириб бераман!!!

— Дамлама кўринишида ичиб юрилса, панкреация ферментлари секин аста соғломлашади, ошқозон ости бези тикланишни бошлайди.
— Сахарний диабетда ҳам сезиларли таъсири бор, аммо черника мевалари кукуни қўшилса, инсулинсиз сахарний диабетни даволайди.
— Жигар интоксикациясида ҳам самарали фойдаси бор.
— Ошқозон ости безида яшовчи гижжаларни ҳам ўлдириб чиқаради
— Ошқозон ичаклар фаолиятини тиклайди.

Панкреатин дориси ўрнида қўлласа бўлади, бунда овқатдан кейин дамлаб ичилади!

Фитотерапия

24 Oct, 19:32


ЎПКА САРАТОНИ ЁКИ ЎПКАДАГИ БОШҚА ҲОСИЛАЛАР...
Бир китобда ўқигандим...
Иттифоқо, Америкада яшайдиган бир машҳур инсон ўпка саратонига чалиниб қолибди. Докторлар тезда даволанишни маслаҳат беришибди. Лекин бу инсон даволанишни хоҳламабди!
Оиласи билан хайрлашиб, ўзи ясаттирган бир кишилик кемага ўтириб, Европа томонларга кетишга қасд қилибди.
Аммо бир орол олдидан ўтаётган пайти, қўққисдан турган бўрон кемани чил парчин қилиб, бу инсонни соҳилга чиқариб ташлабди. Ўзини аҳволи оғир, саратон кундан кунга оғриғи кучайган экан. Заҳирадаги ейишга ҳам ҳеч вақоси қолмабди, бўрон барча егулигини денгизга чўктирган экан.
Соҳилда ётган бу одам ўзига келгач, аранг судралиб, орол томонга эмаклай бошлабди.
Яна тўсатдан кучли ёмғир бошланиб, ўзини бир чуқурга ташлабди. Ёмғир тингач эса, чуқурдан чиқа олмабди. Аксига чуқурни оғзига оғир дарахт тушиб, чиқиш йўли ҳам тўсилиб қолибди. Егулик йўқ, қорин оч, ётган жойи зах!
Ўзини худога топширибди. Ахир ўзи ёлғиз қолишни хоҳлагандику! Уни нотавон ҳолда кўришларини хоҳламай узоқларга кетиб, фақат худо билан бирга қолишни истагандику!
Лекин қараса, ёнида катта бир қоп, қоп ичида эса саримсоқ бор экан. Худога шукрона айтиб, 4 ой давомида шу қопдаги саримсоқни еган экан. Шунча зах жой, овқат йўқ жойда ҳам яна то шу саримсоқ тугагунча жон сақлаб қолибди.
4 ойдан сўнг уйқудан кўзини очибди. Қараса, баданида оғриқ йўқ, қувватга тўлган, нафас олиши яхши, юрак хуружларидан асар ҳам қолмаган.
Лекин қараса, унинг жонига оро кириб, егулилига айланган саримсоқ ҳам, унинг кўкарган барглари ҳам тугаб қолибди. Қоп бўм-бўш экан.
Бир кун кутибди, икки кун кутибди.... Очликдан силласи қурибди... Сал ҳаракат қилиш керак деб, чуқурдан чиқмоқчи бўлиб ҳаракат қилса, чуқурни бир томон тупроғи кўчиб тушиб, ташқарига йўл очилибди.
Ташқарига чиқса, ҳамма ёқ яшиллик, мевалар пишиб ётибди... Тўйгунча сархил мевалардан тановул қилиб, бу оролда яна бир икки ой қолиб кетибди.
Ўзини жуда яхши ҳис қилаётган экан энди!
Илгаригидек қон тупуришлар энди йўқ! Бадани қувватга тўлган экан!
Худога шукроналар айтиб, қайиқ ясашни бошлабди... Иттифоқо бир кема келиб, уни ўз шаҳрига етиб олишига ёрдам беришибди.
Уни кўрганлар - жуда ёшариб кетибсан, деб кўнглини кўтаришаркан!
Уни даволамоқчи бўлган онколог - дўстини чуқур текширувлардан ўтказибди! Саратондан асар ҳам қолмаган экан! Аксинча ўпка ҳужайралари янада соғломлашиб, ўпкаси тозаланганлигини айтибди! Бу ўпка билан яна 60 йил яшаш мумкин ҳам деган экан!
Саримсоқ - бу ерда диққатни тортади - касал шунча захларда ётган бўлса ҳамки, нафақат ундаги захни, балки ўпкасидаги саратонни ва унинг метастазларини ҳам даволаб юбора олган. Албатта, Аллоҳ бу ўсимликка шунақа хусусиятларни бериб қўйганлигини ҳаммамиз биламиз! Лекин яна югурамиз тиғ остига ёки химиотерапияга!
Тасодифан бу инсонга юборилган даво воситасини унинг онколог врачи жуда кўп саратон билан оғриган касалларда синаб кўрди. Ҳар хил усулларда синаб кўрди. Саримсоқ нафақат ўпкадаги саратонини, балки танадаги бошқа ўсимталарни ҳам йўқ қила олишига шоҳид бўлди.
Аммо бу онколог врачнинг охирги қарори инсонни ҳайратга солади - қачонки Аллоҳга холисона тавба қилиб, шукр айтишни бошлаган инсон саратондан қутула олади!
Ва албатта ер қаърига кириб ёки тупроққа кўмилиб даволанадиган инсон қутуларкан!
Демак, битта саримсоқ ейишни ўзи бўлмас экан, албатта тупроқ унсурини ҳам эътиборга олиш лозим! Чунки тупроқ фасод нарсаларни тозалагувчидир - бемор танасидаги паразитларни тортиб олаверган, чеснок эса уларни қувган! Танани ўлишига эса саримсоқ йўл қўймаган! Саримсоқ ҳатто ўша чуқур ҳавосидаги инфекцияларни ҳам тозалаган!
Демак, ҳам еб, ҳам саримсоқ ҳиди тарқалган ҳаводан нафас олган беморнинг ўпкаларидаги инфекциялар ва бошқа паразитлар 4 ой давомида йўқолиб кетган.
Қолаверса, саримсоқ кучли регенерация қила олади баданни, ҳатто ёшартиради. Хитой табобатида ҳам, ибн Синода ҳам саримсоқни ёшартирувчи эканлиги кўп бора такрорланади!

Фитотерапия

24 Oct, 19:32


Саримсоқни ёмон ҳиди, саримсоқни қуритилганда кетади. Ёки оғизни мята билан чайқалса ҳам кетади.
Чунки саримсоқ еб, масжидларимизга келманглар, ундан ҳатто фаришталар қочади, маъносидаги ҳадислар бор!
Аммо ўйлайманки, бу касалларимиз учун истисно! Чунки бундай оғир касаллар, масжидга бориш тугул, уйидан ҳам чиқолмайди!

Аллоҳ Роббимиз барчамизга шифо берсин, касаллигимизни гуноҳларимизга каффорат қилсин! Саримсоқни кўпайтирсин!

Фитотерапия

20 Sep, 04:59


ОНКОЛОГИЯ.
ХАНЗАЛ - Абу Жаҳл тарвузи - Колоквинт
.

— Нега сиз касалларга Абу Жаҳл тарвузи сувидан тавсия қилмайсиз, ахир гижжалар ва онкология учун бунга етадигани йўқ-ку!
— Жигар тозалашда ва уни мустаҳкамлашда самараси зўрку!
....
Баъзи ақллилар мана шунақа саволлар бериб хуноб қилишади!

Ибн Синода ёзилган гапларни айтаман:
— Колоквинт эркаги ва урғочиси бўлади.
— Эркаги тукли бўлади. Урғочиси пўк, оқ ва силлиқ бўлади
Танлашда оқини, ёрқин ранглиси ва юмшоғи танланади.
Қораси ва қаттиғи - ёмон!

Йиғиб олганда Абу Жаҳл тарвузини ички юмшоғи ажратилмайди, яхшиси ўзида-ичида туриши керак. Бўлмаса кучи камаяди!

Абу Жаҳл тарвузини яшил пайти узилмайди, ранги сариқ рангга ўтса, кейин узиб олинади. Яшил ранги тўлиқ сариққа айланиши керак, бўлмаса Абу Жаҳл тарвузи зарарли ва ўлдирувчи!
Абу Жаҳл тарвузини эти ва териси ишлатилмайди, у ҳам зарарли ва ўлдирувчи!
Агар ўсимликда битта тарвуз етилган бўлса ҳам у ҳам зарарли ва ўлдирувчи!

Эркак тарвуз урғочи тарвуздан кучлироқ....
Ва ҳкз...

Энди савол!
Бизда айнан шунақа йиғиб олишадими?
Албатта йўқ. Чунки неча марталаб яшил рангли абу Жаҳл тарвузини сотишаётганини кўрганман. Ёки сокини синчиклаб қарасайиз, эти билан бирга сиқиб олишганини гувоҳи бўласиз.
Албатта бу уни экадиганлар ва албатта сотадиганларни катта хатоси!
Шу учун шахсан ундан фойдаланмайман!
Бошқа табиб ва дори ишлаб чиқарувчилардан ҳам илтимос қилардик, агар шубҳали бўлса, яхшиси ундан фойдаланманглар!
Кимнидир касалини тузатаман деб, ажалини яқинлаштирилмайдику!

Буни билмайдиганлар эса қанчалаб дори тайёрлаб, ҳатто ёш болаларни заҳарлаб, балки ўлдиришаётгандир!
Чунки юртимизда, айниқса Тошкентда абу Жаҳл тарвузидан гижжага қарши дори чиқаришади ва бу дори гижжа дориларини ичида энг кўп сотиладигани!
Албатта гижжаларни тез йўқотади, онкологияда ҳам ўрни катта бу гиёҳни.
Асабларга ҳам ташқаридан суртилса, жуда яхши таъсири бор, ҳаттоки асаблар учун яшил баргларидан фойдаланиш керак!
Лекин нотўғри йиғилган бўлса, одамни ҳалок ҳам қилади! Касализ тез тузалади, аммо ажализни ҳам олдинроққа суриб беради.

Яхшиси ўзиз экиб, ўзиз йиғиб олинг.
Қўшимча ибн Синони ёзганларини ҳам қайта ўқиб олинг!

Аллоҳ Роббимиз Ўзи ҳамма касалларимизга шифои комил берсин!

Фитотерапия

28 Aug, 16:28


ОНКОЛОГИЯДАГИ БУЮК ФИТНА!
Олдинги мақолаларимизда онкологик касалликларнинг сабабларига ҳам тўхталгандик.
Булар гижжа характерли, инфекцион характерли, ташқи экзоген ва психосоматик сабабларни кўрсатгандик.
Ибн Синода ҳам, ҳозирги медицинада ҳам бу сабаблар албатта кўрсатилади!
Лекин бу сабабларни пайдо бўлишига сабабчи энг туб сабаби кўрсатилмайди ва айтилмайди.
Кимдир айтса, гапи инобатга олинмайди. Чунки зомбилашиб бўлганмиз!
Бу зомбилаштириш нимадан иборат?!?
Ибн Сино Тиб қонунлари Содда дорилар китобидан парча келтираман:
"Буғдой:
— буғдойни ҳўл-намлангани ва унинг қайнатмаси,
— майдаланмай қайнатилгани,
— охиригача қайнатилмагани, худди ҳалимдек,
— ҳалимни ўзи ҳам
гижжаларни пайдо қилади."

Ҳалим арабчада Хариса дейилади.

Демак, буғдойдан ибн Сино айтганидек, ва умумлаштириб гапирсак, ҳар қандай балғамга айланувчи озиқлар гижжаларни пайдо қиларкан!
Гижжалар кўпроқ балғаммижозлик даврида кўпаяди ёки гижжаси бор одам албатта балғаммижоз бўлади.
Агар мижози бошқа бўлса ҳамки, гижжалар албатта ўзига балғамли муҳитни яратиб олади, лекин бу одамда балғам билан боғлиқ қанақадир сурункали касали бўлади. Масалан, астма.
Гижжалар еб, ўзидан чиқарган ахлатлар охири ғайритабиий савдо моддасига айланади ва ҳар қандай добро- ёки злокачественная онкологияга сабабчи бўлади...

Албатта, гижжалар ахлатларига инфекциялар келиши табиий. Лекин ҳозир гап гижжалар ҳақида!

Демак, ҳаётимизга углеводларни олиб киришди! Мақсад, кўпроқ углевод еб, балғамли муҳитни кўпайтирайлик. Гижжа кўпайсин. Гижжалардан онкология кўпайсин! Онкология учун дори ишлаб чиқарувчилар дориларини сотишсин!
Албатта, гижжалар ҳаммада онкология қўзғамайди. Лекин у ёки бу кўринишдаги онкология кимда йўқ! Дунё аҳолисини 95% да гижжа бор ва албатта, ҳар қанақа онкология тури учун, у ёки бу дорини сотиб олади.
Онкологик касалликларга 60-90% гижжа сабабчи бўлишини билиб олганлар эса, барибир энди гижжа дори сотиб олишади. Барибир яна дори монополистлари чўнтагига! Хўп майли....

Нега биз оқ нон ейишга ўтдик ёки бозорда, магазинларда углеводлардан тайёрланадиган пишириқ ва ширинликлар кўпайиб кетган?!?
Илгари бизда арпа нони, кепакли нонлар кўпроқ ейилган экан.
Ҳозир эса оддий шу арпа нонлари ҳам бизнес бўлиб кетган. Докторлар ва нутрицологларнинг маслаҳат манбасига айланиб кетган.
Илгари аёлларимиз арпали нон еб, ўзларини семиришга йўл қўйишмаган. Эркаклар арпа уни таркибидаги оқсил моддалардан мушакдор бўлишган экан.
Ҳозирчи?
Ҳозир эркагу аёл ёғдор! Яна шу ёғлари киборлик саналади! Семиришга ҳаракат қилишади, ҳатто аёллар ҳам. Бўлмаса, кийган кўйлаги тушиб қолади ёки фигура кўринмайди!
Хўп семиришсин...
Лекин гижжали баданлари билан одамлар орасида юришмасин, гижжаларини одамларга юқтиришмасин.

Албатта ҳамма семизларда гижжа бўлмайди, аммо уларнинг бадани мушак ва ёғ аралаш семиришган бўлади! Буни фарқига бориш керак. Арпа уни айнан шунақа семиртиради.

Ёки шакар илгари бизда қиём ҳолатида ёки новвот қилиб сотилган экан. Бунда углеводлар биринчи парчаланиши ташқарида бўлади ва бунақа шакар фақат қувват берувчи хусусияти бўлади. Лекин ширинликлар таркибидаги шакар ва унчи?!? Улар тўлиқ пишиб етилмаган ва шунинг учун гижжа пайдо қилувчи экан!
Мана нега ҳамма жойда ун ва ун маҳсулотларини ёки шакар ишлаб чиқаришни оммалаштиришган!
Бутун дунё халқлари чала пишган буғдой унини еб, гижжасини пайдо қилиб, охири онкологик касал қилади ўзини!
Бу эса дунё удумига айланиб бўлган!
Иссиққина ва юмшоқ ёпилган нонлар, буханкалар, манти, норин, бешбармоқ, лағмонлар ва бошқа хамирли овқатларимиз секин аста бизни онкологияга етакламайдими? Чунки улар ҳам чала пишадида!

Гижжа ахлатларига эса албатта инфекциялар келишади ва инфекциялардан ўзига хос касалликлар ҳам пайдо бўлиши мумкин, шу ўринда онкологик касалликлар ҳам!

Шунинг учун буғдой унидан бирор нарса пиширмоқчи бўлсангиз, албатта уни аввал қовуриб олиш керак. Ёғда ёки ёғсиз! Ёки шакарни аввал қайнатиб, қиём ёки новвотга айлантириб, кейин истеъмол қилинг!

Фитотерапия

28 Aug, 16:28


Шунақа ейилса, инсонга гижжа юқиши қийин бўлади.
Ёки қадимгидек арпа, сули ёки жавдар (ячмень, овёс, рожь) унларини лозим тутинг!
Нега уларни фақат ҳайвонларни боқиш учун бераяпмиз? Нега фақат ҳайвонларни бақувват қилиб, уларни иммунитетини кўтараяпмиз? Нега арпа уни билан боқилган ҳайвонлар деярли онкологик касалликларга чалинмайди?!?
Одам Атолар ҳам буғдой ейишганидан кейин авратлари очилиб қолган экан. Балким шу гижжалар пайдо бўлиб, авратларини тешиб чиқишган!
Бу эса Аллоҳ Таоло яратган инсоннинг генетик кодига таъсир қилгандир, гижжаларнинг токсин ва канцероген моддалари! Валлоҳу аъламу, деб қоламиз!
Чунки Қиссаси Рабғузийда Ҳазрати Жаброилни Одам алайҳиссаломга буғдой етиштириб, уни энди қандоқ хамир қилиб, қандоқ пишириб ейиш кераклигини ўргатиб кетгани ҳақида қиссалар бор! Буғдой эмас, балки гижжалар ва инфекциялар ўзлари-ю, заҳарли моддалари инсоннинг генетикасигача таъсир қила олишини фан исботлаб берди. Ҳатто онкология ҳам днк структурасининг ўзгариши билан кечадиган касалликдир!

Фикр қилинг!

Фитотерапия

27 Aug, 19:14


ОНКОЛОГИЯ, ХИМИОТЕРАПИЯ ВА ФИТОТЕРАПИЯ!
Онкология баданда пайдо бўладиган ҳар қандай ўсимталар билан шуғулланадиган фандир.
Химиотерапия эса, онкологияни даволашнинг ҳозирги замонавий асосларига эга бир муолажа туридир.
Фитотерапия эса гиёҳлар билан даволаниш демакдир, хоссатан онкологик касалликларни ҳам даволаш методикалари бор.

Энди солиштирамиз! Ҳозирги баъзи инсонларнинг химиотерапия ва фитотерапия хақидаги фикрини тўғрилаш ва даволанишни тўғри олиб бориш учун!
Химиотерапия - онкологик ҳужайрани ўсишини тўхтатиш деганидир!
Онкологик ҳужайранинг метафазасида митоз бўлиниш процессини тўхтатишдан иборат.
Ва, ооо, бу қандоқ яхши усул!
Ўсишни блоклаб қўйсак, ҳужайра кўпайишдан тўхтайди. Бу онкология йўқолиб, сўрилиб кетади дегани! Ўсишдан тўхтаган ҳужайрани эса организм ўзи ҳам ёки иммунитет ёрдамида бадандан чиқариб ташлайди. Ва химиотерапия бу процесс билан онкокасалларга катта ёрдам беради.
Албатта, химиотерапияда ҳам ҳар бир онкоҳолат учун ўзини алоҳида препаратлари ҳам мавжуд.
Лимфа тизим онкологияси учун, тери онкологияси ёки фиброз тўқималар онкологияси ва ҳкзлар учун... ўз препаратлари бор. Ва бу препаратлар ҳаммаси, урғу бераман - ҳаммаси, қайсидир бир ўсимлик таркибидан ажратиб олинган моддасидир. Булар асосан алкалоидлар ва лактон гуруҳ (лактонлар лигнанлар туркумининг ҳосилаларидир) моддалардир. Яна бошқа ўсимлик моддаларидан ҳам фойдаланилади!
Демак, барибир ўсимликлардан фойдаланишади, алоҳида моддаларидан!
Бу мақтовга арзигулик албатта. Мақсад - касални даволаш!

Аммо химиотерапияни зарари нимадан иборат?!?
Химиотерапия нафақат онкоҳужайраларни, балки соғлом ҳужайраларни ҳам митоз кўпайишини олдини олади. Демак, бизни соғлом ҳужайраларимизга ҳам зарари бор!
Ёки баъзи соғлом аъзолар иши ҳам шикастланади ёки тизим фаолияти.

Химиотерапия бошқа иш қилолмайди! Зарари ва фойдаси 50х50!

Шунинг учун инсон химиотерапияда озиб кетади, сочи тўкилади, юрак касалликлари бошланиши мумкин, жинсий соҳага зарари энг катта!
Мияга эса зарари ҳаммадан катта!
Албатта, медицинада бу ҳолатларни олдини олиш муолажалари ҳам бор. Масалан, В гуруҳ витаминлар, магний, марганец, цинк, кобальт каби минераллардан фойдаланишади. Аммо бунинг учун етук мутахассис бўлиши керак. Ҳар бир ҳолатни тўғри баҳолаб, тўғри муолажани танлай ола билиш керак!!!

Фитотерапиядачи?
Албатта, мақтанмаймиз. Аммо ҳозирча бизда ҳам шунақа ҳолат.
Бизда ҳам ўсимликлардан фойдаланилади. Ўсимликлар таркибидаги баъзи кимёвий моддалари онкоҳужайраларга цитостатик ёки ингибитор таъсири бор! Қолаверса, ўсимликлар таркибида керакли витамин ва минераллар ҳам бор, табиий равишда!
Аммо ҳамма фитотерапевт мутахассислар организмда кечаётган жараёнларни тушуниб, гиёҳларни тавсия қиладими? Ёки комплекс тавсия қила оладими?
Фитотерапия ҳам фойдаси ва зарари 50х50!
Аммо, химиотерапиядан фарқи шуки, ақлли фитотерапевт қўлида гиёҳлар фойдаси 90х10 бўлади. Қолган 10 фоизи эса, иммунитетни кўтариш, оқсил синтезини ва умуман метаболизмни қайта йўлга қўйиш кабилар бўлади...
Бу ман учун факт! Кўпгина фитотерапевт онкологларни кўрганман, вақт кўпроқ кетсада, лекин беморни олиб чиқишган онкологиядан!
Шахсан ўзимдаги жигар раки учун салкам 3 йил вақт кетди, ҳалиям қанақадир асоратлари бор!

Албатта, бу борада химиотерапияда ҳам, фитотерапияда ҳам камчиликлар бор, ва бу камчиликлар албатта, онкология учун методикалар комплекс ишлаб чиқилмагани билан боғлиқдир.

Аммо на илож? Ҳаракат қилишимиз зарур! Ва албатта Биргаликда ҳаракат қилиш зарур! Медицина ҳам, фитотерапия ҳам, касал ҳам!

Кейинги мақолаларимизда медицинада ва фитотерапияда ишлатиладиган моддалар ва гиёҳлар ҳақида секин аста маълумот берамиз, иншааллоҳ.
Лекин булар бир маълумот ўлароқ қолиши шарт!
Онкологияни даволашда гиёҳлардан ўзбошимча фойдаланиш керак эмас, албатта бирор онколог-врач ёки шу соҳа мутахассис-фитотерапевти билан маслаҳат қилишингиз шарт!
Аввал содда дорилар ҳақида, кейин йиғмаларни, кейинчалик методикаларни ёзаверамиз!
Ва кимгадир Аллоҳ бу муолажаларни сабаб қилиб, фойдали ва шифо бўлишини Ўзидан умид қилиб қоламиз!

Фитотерапия

18 Aug, 22:08


САВДО МОДДАСИ ВА ЎСМАЛАР ҲАҚИДА.
Ҳозирги текширув натижаларига кўра, саратон ҳужайраларидан ажратиб олинган канцероген моддалар аслида суюқ модда эканлиги маълум. Яна қўшимча хоссаси ҳам бор, бу суюқликни магнит майдони ҳам бор. Бу модда магнит, ҳар хил металлар, айниқса мис ва тилла бўлаги томон ҳаракатланади.
Нега?
Чунки савдо моддаларининг валентлик хусусияти бўлади. Иккиламчи куйганда валентлик хоссаси сақланиб қолинади!
Аммо масала бу эмас!
Масала, нега шу суюқ моддани организм ҳужайраларидан тозалаб ташлаш қийин?
Айнан мана шу магнитизм хоссаси учун! Ғайритабиий савдо моддаси ҳужайрадаги ферритин модда билан узвий магнит алоқада бўлади. Шу пайтни ўзида савдо моддасини заҳарли хусусияти ҳужайра ядросига таъсир қилиб, унинг ДНК сини тубдан ўзгартирса, мана шунақа ҳужайра саратон ҳужайралари (раковые клетки) га айланади.
Аммо баъзи гиёҳлар савдо моддасининг, ҳам магнит алоқасини узиб, ҳам канцероген хоссасини йўқотиб, ҳужайрадан бу суюқликни чиқара олади.
Мисоли, оддий шувоқ
(Полынь обыкновенная, Artemisia annua). Америкада олимлар бу гиёҳ 16 соат давомида рак ҳужайрасини йўқота олишини тажрибада синаб кўришган.
Ҳам магнитизмни уза олади, ҳам канцероген таъсирни ва ҳамда мутаген таъсирни!
Мутаген таъсир деганда ёт организмлар ДНК ёки РНКси инсон ДНК си билан реакциясидан пайдо бўладиган мутацион ҳолатлар деганидир қисқача.
Оддий шувоқ бу ҳолатларни олдини олиб билади.
Энди, инсон организмида доимий ғайритабиий савдо ва рак ҳужайралари пайдо бўлишини ҳисобга олсак, демак, профилактика учун оддий шувоқ ичиб юрилса бўларкан. У рак ҳужайраларини йўқота оларкан.

Аммо табиий саволлар туғилади?
1. Нега организмнинг ўзи шу савдо моддасини тозалаб чиқара олмайди?
2. Нега иммунитет рак ҳужайрасини ўлдириб ёки нейтраллай олмайди? Аксинча ўзи блокада бўлиб, бир четда писиб ётади?
3. Нега баъзи фойдали бактериялар бу ғайритабиий савдо моддасини ўзлаштириб, фойдали витамин ёки минералларга айлантириб бермайди?

Ҳаммасини жавобини битта - Ҳужайра томон ғайритабиий савдо моддасининг оқими тўхтамайди! Ташқаридан ҳужайрага савдо моддаси келаверади.

Савдо моддасининг пайдо бўлишини гижжалар, инфекциялар ва руҳиятга боғладик. Бу асосий факторлар.

— Лекин иммунитетни кучайтирсак, иммунитет ўзи рак ҳужайраларини йўқота олмайдими? Олади!
— Метаболизмни яхшиласак, ушбу ғайритабиий савдо моддасини организм бадандан чиқара олмайдими? Олади!
— Организмда умумий флорани ўзгартирсак, саратонга қарши кураша оламизми? Масалан, организмда ишқорий муҳит кучли. Бу муҳитни кислотали муҳитга айлантирсак, рак ҳужайралари сўрилиб кетмайдими? Кетади.
(Шу ўринда рак касалларда организм фақат кислотали муҳитга эга бўлади деган фикрга шахсан қўшилмайман. Бу паразитларга боғлиқ ёки инсонни ўзини мижозига боғлиқ. Аммо ҳамма саратон касалларда онкология ўсишни бошласа, албатта бу касаллар савдомизожли бўлиб қолишади. Ўшангача мижози ё ишқорий ёки кислотали бўлади. Даволанишда эса аввалда аввалги фактор ҳисобга олинади.)

Умумлаштирсак...
1. Аввалда асосий факторлар даволанади. Булар гижжа, инфекция ёки руҳият..
2. Кейин савдо моддасини организмдан чиқариб, детокс қилинади.
3. Канцероген моддаларни мутаген таъсирлари йўқотилиши керак.
4. Метаболизм яхшиланиши керак.
5. Иммунитет "запуск" қилинади, кучайтирилади.
6. Бадданни мустаҳкамловчилар ичирилади.

— Кимдадир иммунитет паст бўлса, бошқалари норма бўлса, демак бу онкокасалларга фақат иммунитетни кучайтирувчи берамиз.
Бунинг учун битта эхинацеяни ўзи саратонга даво бўлиши мумкин.
— Кимдадир метаболизм бузилиши бўлса, демак метаболизм кучайтирилади. Бунга битта рябина ёки калина ёки клюква ёки смородина каби резавор мевалар, ёки бирорта сабзавот соки ишлатилиши мумкин.
— Кимгадир эман пўстлоғи ёрдам бериши мумкин. У баданни мустаҳкамлайди, айниқса фиброз тўқималарини!
— Савдо моддасини бадандан тозалайдиган гиёҳлар жуда кўп. Мисоли аччиқшувоқ , барбарис, қирқбўғим, зарпечак, девпечак, омила ва бошқалар...
— Организмдаги токсинларни чиқариб, яллиғланишларни даволайдиган гиёҳларимиз ҳам жуда кўп. Масалан календула, подорожник, багульник, чистотел, исириқ, семизўти, мята, қоқиўт...

Фитотерапия

18 Aug, 22:08


Таниш гиёҳларми? Ҳа таниш ва оддий гиёҳлар!
Демак, саратонни давоси оддий биттагина гиёҳ бўлиши мумкин!
Фақат саратон алоқаларидаги тугунларни ечиш учун биз гиёҳларни тўғри танлашимиз керак. Аввалда энг кучли тугунни узишимиз керак!
Хато қилмаслик керак! Хато қилинса, онкология метастаза бериб, болалаб кетиши мумкин ёки катталашиб илдиз отиб кетиши мумкин!

Мана шу учун, интернетда ёки китобларда фалон гиёҳ ракка даво экан дейилса, билиб-билмай гиёҳларни ичиб, онкологияни оғир ҳолатга ўтказмайлик!

Болиголов, аконит, чага каби машҳур антирак воситалари саратон касаллардаги  фақат кучли яллиғланишни даволай олади. Аммо савдо ҳайдовчи ёки иммунитетни кўтарувчи эмас ёки метаболизмни яхшилолмайди. Бу гиёҳлар саратон процессларини битта тугунини еча олади холос! Шу учун 1000 дан 1 кишига ёрдам бера олаяпти, холос.
Қолган процесслар учун дори ичиш керакмасми?
Масалан, эхинацея ичиб иммунитетни кўтариш керакмасми? Ёки доимий равишда паразитларга қарши дори ичиш керакмасми? Савдо ҳайдовчи ичиш керакмасми?
Ёки бошқа процесслар.....

Ҳа албатта, оддий шувоққа ўхшаган гиёҳларимиз бир неча процесслар бўйича ишлай олади. Лекин бу дегани, оддий шувоқ ёки болиголов онкологияни тўлиқ даволаб, бу касаллик учун панацея бўла олади дегани эмас! Ёки аччиқшувоқ паразитларга қарши тезда таъсири бор, яна савдо ҳайдовчи саналади. Аммо иммунитетни кучайтирмайди! Демак, аччиқшувоқ билан бирга бирорта бошқа гиёҳ ичилиши керак....
Қолаверса, қўшимча яна қанча ишлар бор:  ошқозон ичак фаолиятини доимий яхшилаш, флорасини яхшилаш, жигар интоксикациясига қарши муолажаларни қилиб туриш, қонни сифати ва реологиясини таъминлаш, тўқималардаги токсинларни тозалаш кабилар, оғриқ қолдириш....
Булар ҳам муҳим аслида....

Аллоҳ Роббимиз Ўзи шифои комил берсин!

Ҳар бир жараённи алоҳида гиёҳларини танлай билишимиз керак! Албатта, битта йиғма ҳам қилиш мумкин. Ёки алоҳида-алоҳида ҳамма процесслар учун алоҳида содда дориларни ичиш мумкин, кунни маълум бир соатларида.. Бу касал ҳолати ва касаллик этиологиясига боғлиқ.
Яна Онкодиетага амал қилинади!

Фитотерапия

17 Aug, 20:02


ОНКО-ФАКТОРЛАР
Ибн Синодан маълумки, онкология сабаби асосан савдо моддасининг иккиламчи куйишидир.

Ҳозирда канцероген ва токсин дейилаётган моддалар нима ўзи?
Савдо моддаси нима ўзи?

Савдо моддаси табиати тупроқдир. Мижози (хейтерлар учун МИЗОЖИ) эса, қуруқ совуқдир.
Барча ер моддалари савдо моддасидир. Менделеев даврий жадвалидаги газсимон элементлардан бошқа ҳаммаси ер моддаларидир. Савдо моддаси дейилганда мана шулар ҳаммаси тушунилиши керак. Савдо - ер моддаларидир. Уларнинг иккиламчи куйиши дейилганда, бу элементларнинг оксидланиши ёки гидроксидланишидир. Валентсизлашиб, кимёвий реакцияга кириша олмаслиги эса - оғир токсик металлар демакдир.
Масалан, савдо моддасига темир, натрий, калий ва кальцийни мисол тариқасида оламиз.
Агар темир моддаси организмда иккиламчи куйса, бу саратон касаллиги демакдир.
Агар натрий моддаси куйиб қолса, бу ҳар хил отёчный (сердечный, подагрический, почечный) процесслардир.
Агар калий куйиб қолса, бу гипертрофия миокарда ва унинг салбий оқибатларга олиб келувчи касалликларидир.
Кальций моддасини куйиб қолиши ҳақида ҳамма билади, бу ҳар хил даражадаги ревматик касалликлар.
Қўшимча мис моддаси куйиб қолса, бу лейкоцитлар ўлди дегани ва лейкемия - оқ қон касалига олиб келади.
Ва ҳкз...
Хуллас, савдо моддаси дейилганда асосан шуларни назарда тутиш керак.
Лекин хейтерлар учун такрорлайман:
- Организмда савдо моддалари ҳеч қачон айри ҳолда бўлмайди. Ёки липидлар билан ёки оқсиллар билан ёки углеводлар билан бирга бўлади!
Мисоли - гемоглобин! Гемоглобин ўзи оқсил модда, лекин таркибида темир модда ҳам бор.
Гемоглобин парчаланса билирубинга айланади. Лекин билирубин ҳам тоза ҳолда бўлмайди барибир. Чунки гемоглобин парчаланса, унинг таркибидаги темир ҳам шикастланади.
Ва бу савдо моддасини бирламчи куйиши дейилади. Билирубин ва темир аралашмали бу суюқ модда организмда узоқ туриб қолса, кейин заҳарга айланишни бошлайди.
Агар бу аралашма яна куйса, энди бу ҳолатда иккиламчи куйиш бўлади. Ва саратон касаллиги айнан шу иккиламчи куйган савдо моддасидан пайдо бўлади. Иккиламчи куйганда билирубин шлаклари алоҳида, темир модда алоҳида ажралади.
Куйган билирубин ҳужайра тарафга оқса, у ердаги ферритин сифатини ҳам бузади. Демак, хужайра ва тўқима даражасида ҳам иккиламчи куйган савдо пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Бу рак - саратон пайдо бўлишининг асосидир.

Демак, биринчи ОНКОТОЗАЛОВни билирубин парчаланиб, заҳарга айланиш пайти бошлаш керак экан, профилактика учун.
Аломатлари:
- тери ранги сарғайиши
- анемиялар
- СОЭ ни баландлиги
- жигарда ҳар хил яллиғланиш касалликлари бошланиши
- кўзни сариқлиги
- аллергик ҳолатларни бошланиши
- папилломалар пайдо бўлиши
- кейинчалик танада қизил холчалар пайдо бўлиши. Бу холчалар билирубин токсинга айланмасидан олдин пайдо бўлса, демак тезда даволанишни бошлаш керак!
- ҳолсизлик
- кўнгил айниши

Ва ҳкз..
Агар қон анализида билирубин нормадан ошган бўлса, тезда даволанишни бошлаш зарурлигидан дарак бу!

Билирубин аслида сафрога пигмент модда сифатида керак. У сафрони пишиқлигини таъминлаб беради. Аммо токсинга айланган билирубин сафро таркибидаги элекролитларга ҳам таъсир қилиб, сафрони сифатини ҳам бузади. Демак, сафро билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқаверади - холестаз, холангит, ангиохолангит холецистит, гепатит, гепатоз, цирроз, жигар ўсимталари....

Энди нега билирубин парчаланади, эритроцитлар емирилади, сафро сифати бузилади?
Бу саволларга жавоб, асосан 3 та фактор:
гижжалар
— инфекциялар
— инсонни ўзидаги салбий руҳий ҳолатлар


Демак, онкологик касалликлар гижжа характерли, инфекцион характерли ва психосоматик характерли бўлар экан.
Чунки гижжалар ҳам, инфекциялар ҳам савдо моддасини ўзлаштириб, уларни сифатини бузар экан. Ёки инсонни салбий руҳий ҳолати ҳам микроэлементларни парчаланишига сабабчи бўлар экан.

1. Агар гижжа ва инфекциялар аниқланмаса, демак онкология пайдо бўлган инсонни аввал руҳиятини даволаш керак экан. Чунки ибн Сино саратон бу мутакаббирлар касаллиги деган ва бу ҳақиқатда шунақа экан!

Фитотерапия

17 Aug, 20:02


Мутакаббирлар, ҳасадчилар қалби занглайди, қораяди дейилган ҳадисда. Демак, темир моддаси занглаб, заҳарга айланади ва бу иккиламчи куйиш деганидир. Чунки куйиш бу оксидланиш демакдир!
Организмда оксидантлар кўпайиб бораверса, охири ракка олиб келаркан. Бундай инсонларда организмдаги муҳити ҳар хил бўлади. Ишқорий ҳам бўлиши мумкин, кислотали ҳам!
2. Гижжалар ҳам микро- ва макроэлементларни ўзлаштириб, уларни яроқсиз ҳолга олиб келади. Ва яроқсиз ҳолга келган бу моддалар кислород, гидроксидлар ёки карбонатлар таъсирида ибн Сино айтган савдо моддасига айланади. Фақат иккиламчи куйган савдо моддасига! Гижжа таъсирида моддалар куйиши бўлса, бунақа инсонларда муҳит асосан кислотали бўлади.
3. Инфекциялар (асосан замбуруғлар) ҳам шунақа моддаларни пайдо қилади. Фақат инфекцион характерли онкологик касалларда бу моддалар карбонатлар ва гидроксидлар таъсирида оксидантларга айланади.
Бунақа инсонларда ишқорий муҳити баланд бўлади.

Демак, онкологияни даволашдан олдин бориб анализларни топширамиз. Гижжа бўлса гижжани тўлиқ даволаймиз. Инфекциялар (асосан замбуруғлар чиқади) бўлса, аввал инфекциялар даволанади.
Руҳият таъсирида хилт куйиши бўлса, аввал руҳияти даволанмаса, бу инсондаги онкологияни даволаб бўлмайди.

Афсуски, онко касалларда уччала фактор ҳам топилади. Айниқса, бизни ўзбекларда! Шу ун даволаниш ҳам қийинроқ!

Аммо, ягоналик бу Аллоҳга хос! Аллоҳ ҳар нарсани жуфти билан яратган. Анализлар тўғри ва аниқ қилинса, гиёҳлар тўғри танланса, методика тўғри ишлаб чиқилса, албатта бу касалликни ҳам давоси бор!

Фитотерапия

04 Aug, 17:51


ХОХЛАГАН ОНКОЛОГИЯ КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАШНИНГ УМУМИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ.

📌 Онкология касали борлар гўштли, барча сут маҳсулотлари, барча ширинликлар, хамирли овқатлар, тухумни тамоман истисно қилиш шарт!
Чунки бу озуқалар энг тез савдо ва сафро хилтига айланувчи озуқалардир!

📌 Овқатланиш рационига кўпроқ:
кўкатлардан (ҳар хил карамлар, лавлаги, сабзи, сельдерей, шолғом, турп ва ҳкз),
дуккаклилардан (ловия, катта ва кичик нўхат, чечевица ....)
мағизлар, баъзи мевалар, кунжут уруғи, зиғир уруғи, седана уруғи, куркума кабилар истеъмол қилиб юришлари керак. Уруғлар кукун ҳолатида каша қилиб ейилади ёки оддийгина бир чой қошиқчадан ютилади, озгина сув билан.

📌 Қайнатма, қовурилган овқатларни кам ейиш керак, кўпроқ свежий-тирик ҳолатида ейиш керак! Ҳеч бўлмаса буғда пишириб ейиш керак.

📌 Кўпроқ кўкатларнинг шарбатини сиқиб ичиш керак. Сабзи, қизил лавлаги, сельдерей, карам сокларидан кунига камида бир литр ичиш керак, бирга бир қайнатиб илитилган сув қўшиб ичилади. Шарбатлар янги сиқилган бўлиши керак.

📌 3-4 ҳафталик бунақа диетадан сўнг, секин онкотозаловларни бошлаш керак.
Онкотозаловлар тўлиқ қилиниши керак, онкотозаловлар тўғри қилиниши керак, онкотозаловлар тартиб билан қилиниши керак!
Аввал ичак, кейин жигар, қон, лимфа, қон томирлар тозаланади.
Шундан кейингина онкоҳужайраларга таъсир қилиш бошланади.

Албатта, онкометодикалар онкология турига қараб белгиланади!
Албатта, гиёҳлар ёки йиғмалар онкология турига қараб танлаб олиши шарт!
Ҳозирда бунинг учун қанчадан қанча методикалар ишлаб чиқилган!
Аммо ҳамма онкология турида аввал ошқозон-ичак тизими, жигар, қон ва лимфа, қон томирлар ва бўғимлар тозаланади.
Айнан мана шу процесс энг узоқ, энг зерикарли ва энг тушунарсиз жараёндир.

Булардан кейин онкоҳужайралар йўқотилади!

Ёки иммунитет қўзғатилиши мумкин, иммунитет ўзи ҳам курашади бу ҳужайралар билан!

Аммо Дастлаб бу қоидани ва методикаларни жорий қилган инсон - ибн Синодир!
Аниқ ва тўғри белгилаб берган ҳаммасини! Ибн Сино ҳам дастлаб тозаловларни таклиф қилади, кейин эса битта содда гиёҳни ёки йиғмаларни таклиф қилган, онкоҳужайраларни ўлдириш учун! Гиёҳларни танлаб олиш эса, онкология локациясига қараб танлаб олинади.
( P.s: Шу ўринда айтишим керакки, бир гиёҳ ракни даволайди деса, ҳамма ўшанга ёпишиб олади. Оҳ, бу ракни даволаркан! Бу эса нотўғри тушунча!
Ҳар бир аъзода ўсган онкология учун айри-айри гиёҳлар, йиғмалар белгиланиши шарт!!!!)

ДЕМАК, ТОЗАЛОВЛАРСИЗ ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ БЕФОЙДА!

— бир-икки ойлик табиий нутриентлар билан диета.
— ошқозон ичак тизими тозалови ва регенерацияси.
— жигар тозалови ва жигарни мустаҳкамлаш.
— қон ва лимфани тозалаш, янги қон ва лимфа ишлаб чиқарилишини таъминлаш.
— қон томирларни тозалаш.
— суяк ва бўғимлардаги савдо моддаси, туз ва шлакларни тозалаш.
— онкоҳужайраларни ўлдириш.
— иммунитетни тўғрилаш ва кучайтириш.
— жисмоний машқ қилиб, баданни чиниқтириш.

Асосан шу 9 та жараён, аммо ора сира майда-чуйда бошқа жараёнчалар ҳам бор. Масалан, доимий ўт ҳайдаш, клизмалар қилиб, хилтлар ва ахлатлар чиқадиган протокларни тозалаб туриш, токсинлар ёки канцероген модлалар қўзғалиб кетишидаги заҳарланиш ва шок ҳолатларни олдини олиш, неврозлар, инфекциялар ва ҳкзлар...

Қўшимчасига, ким химиотерапия ва нур олган бўлса, аввал бу химиотерапия ва нурланишдан етган зарарлардан ҳам организмни тозалаш - ҳозирда фақат фитотерапевтлар бўйнида бўлиб қолаяпти! Медицинада бу масалага умуман эътибор йўқ! Масалан, химиотерапия ва нурланишдан кейин бир муддат сули (овёс) қайнатмасини ичиб юриш керак! Ёки сосна барги ва пиёз пўчоғини кечаси термосда дамлаб қўйиб, эртасига кун давомида ичиб юриш керак!

Фитотерапия

30 Jul, 06:10


ГИЖЖА - ОПИСТОРХОЗ (двуустка номли гижжа касаллиги).
Чемерица!!!
Шлемник байкальский!
Хмель обыкновенный!
Пижма обыкновенная!!
Паслен чёрный!
Омела белая!
Полынь горькая!!

Огоҳлантириш📌:
! - кам заҳарли гиёҳлар
!! - ўртача заҳарли
!!! - кучли захарли гиёҳлар

Мана шулар двуусткани ўлдира олишади.
Чемерицани дамланса, кўп ичилмайди. Заҳарланиш мумкин. 30-50 мл миқдорида ичилади.
Қолганларини хоҳлаган иккита учтасини битта йиғма қилиш мумкин ёки алоҳида ичиб юрилса ҳам бўлади.

Энг яхшиси, кора осина топинг. Узоқроқ даволанса ҳам, комплекс даволайди у. Бу қуртга қарши яхши антигельмент бўла олади...

Албатта аччиқшувоқлик клизма ҳам қилиш керак. Аччиқшувоқлик клизмани ўзи яна сафро қуйилишини ҳам кўпайтириб, гижжалар учун ноқулай яшаш муҳитини келтириб чиқаради.

Фитотерапия

28 Jul, 07:23


ГИЖЖА ТОЗАЛОВЛАР ПАЙТИДАГИ ВА УНДАН КЕЙИНГИ ҲОЛСИЗЛИКДА —> ВА НАФАҚАТ!

КЛЮКВА🍒

📌 Нордон ва саломатлик учун жуда фойдали бўлган резавор мевали ботқоқ ўсимлиги ҳисобланади. Кеч кузда йиғиб олишади.
Аммо энг яхши клюква бу қишда қор остида қолиб, ширин таъмга эга бўлганидир.

📌 Клюква таркиби жуда бой ва фойдали кимёвий бирикмаларга эга:
Моно- ва полисахаридлар
Оқсил моддалар
Органик кислоталар (лимон, олма, щавелевая, хинная, бензойная, хлорогеновая кислоталар)
Флавоноид моддалар (кверцетин, рутин)
Пектин ва ошловчи (танин) моддалар
Витаминлар: С, А, В1, В2, В6, Р, РР, К
Микроэлементлар: калий, йод, темир, мис, рух, кумуш, марганец, алюминий, хлор, олтингугурт


📌 Клюквани инсон организмига таъсирлари кенг тармоқлидир:
Организм тонусини оширади, тетиклаштирувчи.
— Ақлий қобилиятни оширади, шунинг учун уни ақлий толиқишда ва ақлий зўриқишда кўп тавсия қилинади.
— Хотирани яхшилайди.
— Клюква мевалари мия фаолиятига ҳам таъсири жуда аъло бўлгани учун инсульт профилактикаси учун ичилади. Инсонда инсульт бўлмайди ҳеч қачон йилда бир ҳафта клюква меваларини ичиб юрган одам. Чунки холестерин миқдорини жуда пасайтириб, қон томирларга тушаётган нагрузка камаяди жудаям. Бу эса томирлардаги бляшкалар - тиқилмаларни йўқотиб, уларни эластик қилади, мустаҳкамлайди.


📌 Клюква соки оғир касалликдан сўнг:
бадан кучларини тезда қайта тиклаб беради,
— иштаҳани очади,
— овқат ҳазм қилишга жуда катта ёрдам беради,
— модда алмашинувини аъло даражада яхшилайди,
— шлакларни чиқаради.


📌 Янги клюква мевалари:
юқори нафас яллиғланишларига ҳам жуда фойдали,
— яллиғланиш касалликлари ( бронхит, пиелонефрит) га ҳам айни даво бўлади,
— клюква бадандаги патоген бактерияларга қарши сифатли кураша олади. Унинг олдида тилла стафилококклар, ичак таёқчалари, сибир язваси таёқчаси, герпес вируси, грипп вируси, содда патоген организмлар тура олишмайди, буларни клюква бадандан йўқота олади,
— ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак язваларига сабабчи бактерия - Хеликобактер пилорига бошқа гиёҳлардан етмаган муҳим зарбани беради!
— Рак ўсимтасига сабаб бўлувчи - кислотность пастлиги билан кечувчи гастритни даволашда самарали даво бўла олади.
— шимол томонларда ўсадиган клюква бадандаги ҳар қандай тошмалар учун, себореяни даволашда, фурункулёз ва угрини даволашда табобатда муҳим ўрни бор.


📌 Клюква мевалари отекларда жуддда ҳам фойдали. Кўз остидаги осилиб қолган халтачани йўқотади. Семиришга тўсқинлик қилади.

Клюква мевалари сийдик айириш тизими касалликлари учун жуда самарали профилактика, айниқса клюквадан тайёрланган морс уйқудан олдин ичиб ётилса!!!

Клюквадан тайёрланган лаъл (напиток) шамоллашни тезда даволайди. Бунақа ичимлик тезда бош оғриқларини ҳам қолдиради.

Клюква меваларини таркибида 50 дан ошган аёллар учун зарурий фаол моддалар бор. Бу моддалар климаксдаги салбий ўзгаришларни олдини олади. Климакс ҳатто билинмай ўтиб кетади.

Клюква мевалари қон босимини нормага туширади. Гемоглобин миқдорини ҳам!!!

Клюква таркибидаги олтингугурт моддаси бадан тозалигини сақлаб туришда муҳим аҳамияти бор. Айниқса шимол тарафларда ўсадиган клюквани! Шунинг учун вайлберрисда заказ қилишда шимол томонлардан заказ қилиш керак ёки қишда кўчада қор остида қолиб кетган клюквани танлаш керак.

📌📌📌
Клюква битта мисол эди. Клюквадан бошқа яна калина ҳам клюквадан кам бўлмаган фойдали ва шифобахш хусусиятлари бор. Смородина, малина, рябина, черёмуха ҳам айни фойда, тезда баданни витаминга тўлдириб, касалликдан кейинги қайта тикланиш жараёнини тезлаштириб беришади!

Фитотерапия

24 Jul, 02:45


Мана бу расмга эътибор қилинг. Бутун бадан қора моддалар билан қопланган. Ўпкалар, талоқ, ошқозон ости бези, жигар ва ичаклар тўлалигича бу модда билан тўлиб қолган. Ҳалиям клизмалар туфайли қуйи ичаклар анча тозаланган бу моддадан. Лекин энди бутун бадандан тортиб чиқариш керак.
Албатта, кам ёки кўп миқдорда ҳаммамизда бу моддалар бор.
Уни чиқариш учун аччиқшувоқ бизга ёрдамчи.
Фақат дастлаб кукун ҳолатида, кейин албатта винолик аччиқшувоқ кўринишида ичишимиз керак.
Бу ичак, жигар, талоқ ва ошқозон ости безидан бу моддаларни тортиб чиқаради.
Қолган тизимлардан ҳам қандай усулда тортиб чиқаришни, иншааллоҳ, ҳали яна ёзаман, бошқа мақолаларда.

Фитотерапия

24 Jul, 02:09


ЯНА АЧЧИҚШУВОҚ ҲАҚИДА.

📌 Нега доимо аччиқшувоқ ҳақида кўп гапирилади?
Жигар тозаловда биз аччиқшувоқни винода қайнатиб ичишни тавсия қилгандик.
Энди эса қуруқ аччиқшувоқни ўзини тавсия қиламиз.
Чунки дамлама ёки қайнатма кўринишида, аччиқшувоқ тезда жигарга сўрилади, ингичка ичаккача етиб бормайди ҳаттоки!!!
Қуруқ ҳолатда эса, у бутун ҳазм қилиш тизимидан ўтади, то орқа чиқарув тешигигача.
Буни яхши тушуниш керак!

Баъзи касалларга қуруқ ҳолда ичиш керак дейилса, қуруғини ютолмайман дейди. Шунинг учун касали ошқозон ичак билан боғлиқ бўлса, тез тузалмаяпти ёки жуда узоқ муддат даволанишига тўғри келаяпти.

Миомалар аччиқшувоқ билан ўртача бир ойда сўрилиши керак, Торч инфекциялар (ЦМВ дан бошқа) 2 ойда буткул йўқолиши керак, Гижжалар бир ойда тўлиқ йўқолиши керак эди.  Лекин чўзилиб кетаяпти!

📌 Аччиқшувоқ организмни жуда кўплаган зарарли организмлар:
— трихомонадалар,
— кандидалар,
— хламидиялар,
— герпес барча турлари ва қайсидир касаллик билан боғлиқ кўринишлари - булар герпес 9-схемасигача,
— лямблиялар,
— эхинококклар,
— узун гижжалар,
— ясси гижжалар,
— кичкина гижжалардан
тозалай олади!

📌 Аслида аччиқшувоқни қуруқ ва кукун ҳолатида ишлатилса, бир курси 14 кундан иборат. Биринчи 3 кун ҳар 2-2.5 соатда бир чимдимдан - бу тахминан ярим чой қошиқча, тўлдирмай - ичиб юрилади.
Аввалда сўлак билан қориштириб ютилади, кейин озгина сув ичса бўлади, лекин кам миқдорда.
Овқатга қаралмайди, вақти келдими ютиб олинади.

📌 Бунақа усулда ичиб юрилса, организм тўлалигича тозаланишни бошлайди. Ичак, жигар, қон, лимфа, тўқималаргача бўлган барча зарарли организмларга таъсир қила олади! Бу ерда энг аҳамиятли томони шуки, аччиқшувоқ кукунини ичиш вақти 2.5 соатдан ошмаслиги керак!
Аввалги уч кунда аччиқшувоқ кукунини ҳаттоки кечаси ҳам ичиш керак, агар организм кўтара олса, эффекти аъло бўлади. Кейинги тўрт кун кунига 5-6 марта ичилса етади, кечаси ичмаса ҳам бўлади.

📌 Бундан ташқари, етти кун давомида ҳар куни клизма, микроклизма ва аёллар спринцовка ҳам қилишлари керак. Бунинг учун бир чой қошиқча аччиқшувоқ кукунини бир литр қайноқ сувда токи 40° гача совигунча дамланади.
Кейин шу бир литр билан клизма қилинади.
Аёллар 900 мл билан, 100 мл си билан илиқ спринцовка қилишади.
Албатта, бу клизма тозаловчи клизмадан сўнг қилинади.
Етти кундан кейин ҳар икки кунда бир қилинса етади.

📌 Аччиқшувоқ бадандан нафақат зарарли организмларни қувади, балки яна организмнинг ғовак тўқималарида йиғилиб қолган ер моддалари (савдо моддаси, тиқилмалар, гижжаларнинг ва инфекцияларнинг метаболизм ахлатлари) ни ҳам секин аста тозалаб чиқаради.
Мақоладан қуйидаги расмда бир касалимизда қора билан кўрсатилган моддалар айнан мана шу моддалардир. Буни рентген анализда тасвирга олишган.
Агар аччиқшувоқ кукунини аввалда зарарли организмларни қувиш учун  бир икки ой ичиб, кейин винолик аччиқшувоқ ичиб юрилса, айнан мана шу қора моддаларни эритиб чиқараверади.

Шу учун тартибга риоя қилиш керак, шунинг учун доимо ёзамиз: аввал гижжа ёки инфекция тозалов деб, кейин майли танани ҳар хил тиқилмалардан тозалаш керак деб!

Агар гижжа ёки инфекция тозалов қилмай, аччиқшувоқ кукуни ичмай тўғридан тўғри винолик аччиқшувоқ ичиб юрилса, ичакларда қолиб кетган гижжа ёки инфекциялар яна ахлатга тўлдираверишади баданни!
На гижжа тозаланади, на бадан тозаланади!

📌 Аччиқшувоқ оддий гижжалардан токи саратонгача бўлган асосий касалликларни даволай оладиган универсал хусусиятли гиёҳ ҳисобланади.  Фақат ҳамроҳ касалликлар ёки баъзи симптомлар чиқиб қолса, унга қўшимча бошқа гиёҳ қўшиб ичишни ҳам билишимиз даркор. Ва албатта методикаларини ҳам!

📌 ( Бадан тозаловини  аччиқшувоқ мисолида тартибларини тушунтирдик. Чунки тозаловлар учун аччиқшувоқдан бошқа кўплаб гиёҳлар ҳам берилган! )

Фитотерапия

21 Jul, 15:06


ГИЖЖАЛАР, ЖИГАР ФИБРОЗИ 4 СТАДИЯСИГАЧА, ЮЗНИ ҚОРА ВА БОШҚА ПИГМЕНТЛАРДАН ТОЗАЛАШ, ГЕПАТИТ С ВА АСЦИТ.
ва бошқалар...

📌 Одатда гижжалардан жигарда кучли тиқилмалар пайдо бўлади, тўғрироғи уларнинг ахлатларидан.

Баъзида гижжалар холестеринни сифатсиз ҳолга келтиришади ва бундан ёғли тиқилмалар пайдо бўлса, бу гепатозга олиб келади.

Баъзида гижжалар кальцийни ўзлаштиришади, гижжалардан чиққан кальций қолдиқлари эса жигарда йиғилиб, охири циррозга олиб келади ( Кальций сифатини бузилишига яна қонда яшовчи стрептококклар ҳам кўп ҳолларда сабабчи бўлиши мумкин).

Баъзида баъзи гижжалар жигар балғамларини ўзлаштириб олишади, ортиқча сувни эса чиқаришади. Бу асцитга олиб келади. Сифати бузилган балғамдан эса жигарда ҳар хил "новообразование" - ҳосилалар пайдо бўлади.

Агар жигар тиқилмаларга тўлиб қолса, кейинчалик жигар ҳажми ошишидан гепатомегалия деб ташхис қўйишади, буни ҳам сабаби тепадаги сабаблардан бири бўлиши мумкин.

Гоҳида бу тиқилмалар жигардан ташқарига ҳам чиқиб кетади қон билан ва ҳар хил аъзоларда ўрнашиб қолаверади. Масалан, юзда.
Балғам мизожли инсон юзида кўпроқ жигарда пайдо бўлган сифатсиз суюқлик йиғилади, бу отёк - шиш дегани. Бу суюқлик таркибида асосан гижжалар сифатини бузган натрий қолдиқлари бўлади.
Бунақа суюқлик ҳатто қалқонсимон без ишига ҳам таъсир қилади. Демак, қалқонсимон без иши учун нафақат йод моддаси, балки сифатли натрий ионлари ҳам керак экан.
Агар инсон савдо мизожли бўлса, инсон юзида кўпроқ ҳар хил турдаги пигментлар пайдо бўлади.
Агар инсон сафро мизожли бўлса, демак бу инсон сарғайиб кетади ва албатта қорин соҳасида сув йиғилиши - асцит касаллиги келиб чиқади. Жигарида эса ҳар хил турдаги ўсимталар пайдо бўлиши мумкин.

Хуллас... Патологиялар ва симптомлар хилма хил!

📌 Нима қилиш керак?
Бу ҳолатда албатта гижжа тозалов, кейин жигар тозалов, кейин балғам сифатини яхшилаб, иммунитетни яхшилаш, қонни тозалаш, сафро ва савдо моддасини бадандан қувиб, модда алмашинувини яхшилаш каби тартиблар бор. Аммо ҳар бирини алоҳида қилинса, вақт ўтиб кетиши мумкин, улгурмай қолдик баъзи касалларда😒😔.
Охири мана ўйлаб-ўйлаб битта асцит касалимизда шу процессларни ҳаммаси учун битта дори тавсия қилувдик, алҳамдулиллаҳ, 2 ойда асцит чекиниб, жигардаги ҳосиласи икки баробар камайибди. Аҳволи тамоман яхши экан.
Аёли ҳам кичкина кофе қошиқчасида ютиб юрган экан, юзлари тиниқиб, юзидаги эскидан чиққан доғлари йўқолибди.
Эридаги гепатит С дан кейинги асцит даволанибди. Гепатит вируслари ҳам 2 ойда тўлиқ йўқолибди, анализда чиқмабди. Фиброз 4 дан ҳам чиқибди, фиброз ташхиси олиб ташланибди.

Таркиб:
Аччиқшувоқ
Пижма
Гвоздика
Девясил
Макка попуги
Овёс (ёки овёс дамламаси, агар касал кукун ҳолатида дориларни ичиб билмаса)

Тайёрлаш:
1. Ҳаммаси эзилади, элакдан ўтказилади. Кукун ҳолатида аввал бир кофейная қошиқчадан ичириб юрилади, чой қошиқчада эмас!
Кунига 3 маҳал ва овқатдан бир соат олдин.
Кейинчалик (2-3 хафтадан сўнг) кунига 5-6 маҳал ўтилади, аммо касал аҳволи ёмон бўлса камроқдан, фақат тез тез юттириш керак! Касални ҳолатига қараш керак, агар дори ичишдан аҳволи жуда ёмонлашмаса, тез-тез ичириш керак!
2. Агар касал қуруқ дори ичолмаса, ошқозонида оғриқлар ёки кўнгли айниб, қайт қилса, демак, овёсни қайнатиб оламиз оддий сувда. Кейин ярим стакан овёс сувида бир кофе қошиқча миқдори қолган дориларни кукун ҳолида қўшиб, тезда ичилади. Дамлаб қўйиш керак эмас.
Ёки аввал кукун ҳолида дорилар ютиладию, орқасидан овёс суви ичилади.

Касалимиз 3 ҳафтача дори ичгандан сўнг, жигар соҳасига грелка буюрдик, чунки клизма қилиш мумкин эмас бунақа касалларни. Учинчи ҳафтадан ахлатида гижжалар кўриниш беришни бошлаган. Аниқ гижжалигини билиш учун алоҳида хлорофилл ичирдик. Хлорофилл билан гижжалар ёки уларнинг қолдиқлари яшил тусли бўлиб, алоҳида ажралиб туради.
Бир ярим ойлардан кейин аччиқшувоқлик клизма ҳам буюрдик, аммо клизмани хушламабди. Майли шу ҳолати ҳам яхши биз учун.

Фитотерапия

21 Jul, 15:06


Аммо бу касални даволаган бўлсакда, эшитганимиз сўкиш бўлди!😊
Баъзида келиб чиқадиган ножўя таъсирлар ва уларга қарши қўшимча дориларни буюрганимиз учун, тутуруғимиз йўқ экан!😊
Хлорофилл анқони уруғи экан, бу учун алоҳида "чиройли" гаплар эшитдик. Битта шу гижжа чиқдими йўқми, шуни билиш учун шунча харажат қилган экан!
Ҳа майли....
Аллоҳ Ўзи кўриб турибди!

АСЦИТДАН ЎЛАДИ ДЕЙИЛАЁТГАН КАСАЛЛАР УЧУН АСОСАН!

Фитотерапия

15 Jul, 02:47


ШАЛФЕЙ ЛЕКАРСТВЕННЫЙ ВА БЕПУШТЛИК

📌 Аёллар гормонал тизимига алоҳида таъсирга эга гиёҳ ҳисобланади.
Маълумки, шалфей менструациядаги оғриқларни камайтиради, бепуштликда ҳомила тутишига ёрдам беради, лактация пайтида эса лактацияни тўхтатади.
Шу учун шалфейни менструацион нарушениеларда тавсия қилинади.
Шалфейни бириктирувчи хусусиятлари борлиги учун, қон оқишларини - кровотечениени камайтириб, секин аста уни тўхтатади.
Шалфейни эстроген хусусияти эса климактерик муаммоларда жуда ҳам аъло таъсирини кўрсатади.

📌 Шалфей бу - фитоэстроген, табиий эстроген модда. Кимевий таркиби организмда ишлаб чиқариладиган эстроген гормонга жуда ўхшаш.
Эстроген эса - бу аёллик гормонидир, у фолликула шаклланиши учун керакли гормон ҳисобланади. Қайси аёлда эстроген миқдори кам бўлса, эндометрий кичик бўлса, фолликулалар ўсиши ёмон бўлса, демак улар шалфей ичишлари керак.
Лекин овуляцияга таъсири бор, овуляцияни кечиктириши мумкин, маълум бир муддатга, блокламайди!!!! Шунинг учун ҳайз ҳам кечикиши мумкин вақтинча!

📌 Шалфейни менструал циклнинг 1-фазасида ичиш тавсия қилинади. Менструация тугагач, 10-11 кун давомида то овуляция бошлангунча ичилади. Эрталаб ва кечқурун ичиб ётилади.  Ва яна такрорлайман, эстроген гормонлари миқдори камайган аёллар ичади!!!
Чунки эстроген гормонлари нормадан кўп бўлса, шалфей ичиб юриш тухум ҳужайраларни вақтидан олдин парчаланишига сабабчи бўлади.

📌 Шалфей ичиб юриш даврида прогестерон гормон етишмовчилиги ҳам бўлса, биринчи фазада аптека перпаратларини ичиб юриш мумкин, Прогестеронни кўпайтирадиган.

📌 Шалфейни керакли дозада ичиб юриш керак, бўлмаса хар хил аллергик ҳолатлар ёки заҳарланиш келиб чиқиши мумкин.

📌 Тепада айтганимдек, шалфей ичиб юрилса, биринчи фаза чўзилиши мумкин, овуляцияни орқага суриб. Аммо баъзида биринчи фаза вақти қисқариши мумкин, иккинчи фаза тезроқ бошланиши мумкин! Буни ҳаммаси индивидуал ҳолат -  аёл организми билан боғлиқдир, тўғрироғи аёл эстроген гормони соғломлиги ва сифати билан!
Демак, шалфейни мустақил ичиб юрса, аёл ўз организмига қулоқ тутиши ва кечаётган процессларни таҳлил қила олиши керак. Бўлмаса, албатта гинеколог назоратида ичилади!

📌 Бир чой қошиқча шалфей бир стакан иссиқ сувда 15 минутча дамаланади, қайноқ сувда эмас. Стаканни 3 га бўлиб, овқатдан 20-30 минут олдин кунига 3-4 маҳал ичиб юрилади. Ҳар кунлигини янги дамлаб ичилади, кечагисини ичманг!

Спринцовка: бир ош қошиғини бир стакан иссиқ сувда дамланади тепадагидек. Илиқ ҳолда 37-40° да бачадонга юборилади. Кунига 2 марта қилиш мумкин, эрталаб ва кечқурун.

Курс 3 ой ёки то ҳомиладорлик юзага келгунча! Агар 3 ойда ҳомиладор бўлмаса, демак, курс қайтарилади.

📌 Аммо аёл организмида шамоллаш юзага келса, у пайтда шалфейни фазаларга қарамасдан ичиш мумкин. Ҳатто ҳомиладор бўлса, бу ҳолатда шалфей ҳомилага таъсир қилмайди, шалфейни кучи яллиғланиш ўчоқларига йўналади!
Шунинг учун аёл киши шамоллаган бўлса, шалфей ичиш мумкин ва зарур, то шамоллаш аломатлари йўқолгунча лекин!
Чунки,  шалфей дезинфекцияловчи, яллиғланишга қарши, антисептик, шамоллашга қарши ижобий таъсир қилувчи гиёҳ. Эстроген таъсиридан хавфсирасангиз, ҳеч бўлмаса, шалфей билан таҳорат қилинг, оғизни чайинг.

📌 Шалфейни кўп бўлмасада, андроген таъсири ҳам бор, яъни организмда эркаклик гормонларини ҳам шакллантиради.
Шалфей катта миқдорда ичилса, ФСГ ва гонадотропин гормонларига босим ўтказиб, секин аста уларни блоклайди.
Агар шалфейга липа қўшиб ичилса, бу жараён тезлашади ва сезиларли даражада билинади.

📌 ПРОТИВОПОКАЗАНИЯ:
— Шалфей ҳомиладорликда қатъий маън қилинади. Асосан ҳомиладорликни бошланғич даврида!
Чунки эстрадиол миқдорини ошириб, прогестеронни камайтирадику! Прогестерон миқдори камайса, эндометрийни қисқариши келиб чиқади ва ҳомила тушиши хавфи бор.

— Шалфейни эмизикли даврда ҳам ичилмайди, у лактацияни - сут ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Фитотерапия

15 Jul, 02:47


— Шалфей эстроген кўплиги билан боғлиқ бачадон поликистозида ҳам қатъий маън қилинади. Бу ҳолатда аввал прогестерон миқдорини оширилади, чунки кисталардаги илгари етилмаган фолликулалар етилиб, желтое тело га ўтиши керак ва эриб, ўлиб кетиши керак. Кейин шалфей ичиб, янги фолликулаларни ўстиришимиз керак!
Бўлмаса, эстрогенларни яна кўпайишидан поликистоз оғирлашади.

— Шалфей гипотиреозда ичилмайди, шалфей қалқонсимон безни гиперфункциясида ичилиши мумкин.
Бу ҳолатда шалфейни бошқа фитоэстрогенлар билан алмаштириш мумкин - масалан, хмель обыкновенный ёки липа ёки малина барглари билан...

— Миома ва эндометриозда ҳам қатъиян маън қилинади. Чунки бу касалликларда ҳам эстроген миқдори баланд бўлади. Шалфейни эса эстроген миқдори баланд бўлса ичишлик қатъиян маън қилинади! Чунки шалфей фолликулаларни ўстиришда ёрдам беради ва агар шалфейсиз ҳам фолликулалар яхши ўсаётган ҳолатлар ва касалликларда, фолликулалар жуда ўсиб кетадию, аммо ёрилмайди. Натижада киста пайдо бўлади. Киста пайдо бўлмаса, яъни Тухумдон мустаҳкам бўлса, эндометрий гиперплазияси келиб чиқади. Эндометрий мустаҳкам бўлса, бачадонда миома пайдо бўлиши мумкин. Булар ҳаммаси эстроген гормонни кўплиги билан боғлиқ касалликлар бўлгани учун, шалфей ичиш қатъий маън қилинади.
Агар эстроген кўп бўлса ва яна прогестерон гормони етишмовчилиги бўлса ва шалфей ичилса персистенцияга - фолликулалардан қайтиб киста пайдо бўлишига сабабчи бўлади.

📌 Шунинг учун аёлларимиз ейдиган овқатини ёки ичадиган гиёҳлари ва аптека гормонларини билиб ичишсинки, нотўғри ичилган гормонал таркибли воситалар ҳар хил патологияларга сабабчи бўлади.

📌 Агар шалфей ичиш пайтида ёқимсиз ҳолатлар кўринса, демак уни ичишни тезда тўхтатамиз.

📌 Демак, шалфей эстроген гормонни миқдорини кўпайтириб беради, эндометрийни қалинлаштиради, тухумдонларда мустақил равишда овуляция жараёни кечади ва охирида албатта ҳомиладорлик бўлади.

Фитотерапия

14 Jul, 04:49


📌 БМ ни андрогенлар миқдори баландлигида ҳам ичилса, уларни миқдорини нормага тушириб беради. Чунки аёлларда андрогенларни кўплигини ҳам салбий таъсири бор ва айниқса ҳомиладорликда ҳомилага ёмон таъсири бўлади. Айниқса, ҳомила ўғил бола бўлса, андрогенларни кўплиги ҳомилани ўлдиради ва ҳомила тушишига олиб келади. Бу ҳам выкидиш бўлишининг бир сабаби!

📌 Менструал циклнинг 2-фазасини қўллаб қувватлаш учун ҳам БМ ни ичиб юриш мумкин. Бунда прогестерон миқдори нормада бўлиши керак!

📌 Демак, БМ ҳамма гормонлар миқдорини нормага солувчи гиёҳдир! Ва гормонлар кўплиги билан боғлиқ патологияларни даволашда ўрни беқиёсдир.

📌 ПРОТИВОПОКАЗАНИЯ:
— Агар непроходимость труб матки деб диагноз қўйилган бўлса, демак, БМ ни 2-фазада ичмаймиз. Чунки внематочный ҳомиладорлик юзага келиши мумкин!
— БМ ни ичиладиган контрацептик (оральные контрацептики) воситалар билан бир вақтда ичиш мумкин бўлсада, тавсия этилмайди. Агар ҳар хил яллиғланишлардан, сийдик айириш тизими инфекцияларидан қутулиш вақтида ичилса бўлади. Лекин ҳомиладорлик режа қилинса, у пайтда ичмаслик керак.
— БМ ни шалфей билан ичиш қатъиян маън қилинади.
— Агар БМ ни оч қоринга ичишда, ҳар хил ножўя таъсирлари билинса, масалан гастрит бўлиши мумкин, бу пайтда БМ ни овқатдан кейин ичилади. Бунда БМ ни доривор хусусияти анча пасаяди, лекин барибир дозировкасини ошириш керак эмас!
— БМ ни бошқа эстроген сақловчи аптека препаратлари билан ичилмайди. Айниқса, Эстрожель билан! Бу препаратни биринчи фазада ичилса, БМ ни иккинчи фазада ичиш мумкин!

📌 БМ ни ичиш бошланса, менструал цикл узайиши ёки қисқариши, ҳайз кечикиши, бош оғриқлар бўлиши, бошланишида сурункали касалликлар хуружи, менструал ажратмаларнинг кучайиши, ПМС йўқолиши, базаль температуранинг яхшиланиши, овуляцияни юзага келиши, циклдаги температуралар фарқини нормага келиши ва ниҳоят ҳомиладорлик каби ҳолатлар шоҳиди бўлишингиз мумкин!