اللّٰهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ مَلِكُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ الْحَقُّ، وَقَوْلُكَ الْحَقُّ، وَلِقَاؤُكَ الْحَقُّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ ﷺ حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، اللّٰهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ، وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ، وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَنْتَ إِلَهِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
Бу зикрни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси таҳажжуд ўқиётганларида айтар эдилар: “Эй Аллоҳ! Сенга ҳамд бўлсин! Сен осмонлару ер ва улардаги барча нарсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару ер ва улардагиларни тутиб турувчидирсан! Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару ер ва улардагиларнинг Роббидирсан! Сенга ҳамд бўлсин, осмонлару ер ва улардагилар Сеникидир! Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару ер Подшоҳидирсан! Сенга ҳамд бўлсин, Сен Ҳақсан! Ваъданг ҳақ, сўзинг ҳақ, Сен билан учрашиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, набийлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ ва қиёмат ҳақдир. Эй Аллоҳ! Сенга бўйсундим ва Сенга таваккал этдим. Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавба қилдим. Сен учун талашдим (ботил ишларни ёмон кўрдим) ва Сени (ишларимда) ҳакам қилдим. Менинг олдин қилганларимни ҳам, кейин қилганларимни ҳам, яширин қилганларимни ҳам, ошкор қилганларимни ҳам мағфират эт. Аввал қилувчи ҳам, кейин қилувчи ҳам Сенсан! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Илоҳим Сенсан. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир![Бухорий; Муслим ҳам шу маънодаги ҳадисни келтирган]