Эдмонд | Незнакомец @edmondclub Channel on Telegram

Эдмонд | Незнакомец

@edmondclub


интеллектуальный преступник

Эдмонд | Незнакомец (Russian)

Вы когда-нибудь мечтали отправиться в увлекательное приключение вместе с загадочным незнакомцем? Теперь у вас есть такая возможность благодаря каналу "Эдмонд | Незнакомец"! Этот канал создан для всех, кто ищет увлекательное чтение, интересные истории и приключения. Станьте частью сообщества, где каждый день вы сможете бросить вызов обыденности и окунуться в мир загадок, тайн и неожиданных поворотов событий. Незнакомец Эдмонд будет проводить вас сквозь захватывающие истории, открывая новые горизонты и заставляя вас задуматься. Присоединяйтесь к нам сегодня и погрузитесь в мир приключений и загадок вместе с нами!

Эдмонд | Незнакомец

21 Jan, 04:15


Фақатгина миясида "Қисқа туташув" мавжуд бўлган одамларгина ҳамма айбни бошқаларда деб ўйлайди...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

16 Jan, 06:25


Адолат — Ўз иши билан шуғулланиш ва бошқаларнинг ишларига аралашмасликдир.

Афлотун "Давлат"


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

15 Jan, 19:00


​​"Ҳозир биз, бахтли деб ҳисоблайдиганимиз давлатни хаёлан (кулол каби) ясамоқдамиз, аммо бу давлатнинг айрим қисмида эмас, яна унда кимларгинадир эмас, балки бутун давлатда ҳамма бахтли бўлишини хоҳлаймиз."

Афлотун (Платон) (Милоддан аввалги 427-347-йиллар)

П.С: Бугундан ўқишни бошлаб юбордим, тўғрисини айтганда анчадан бери қўлимга жиддий китоб олмай қўйгандим, энди ўзимда куч топдим, барча зарур ва камига бефойда ишларимни ташлаб шуни ўқимоққа жазм қилдим. Худо куч-қувват берсин, охиригача деб ваъда қилолмайман, чунки айни вақтларда бу тараққий этаётган даврда диққатимни бузувчи кучлар жуда кўп, шунинг учун Худо буюрган жойгача ўқийман, ва қўшимчасига сизларга ҳам жиддий тавсия қиламан:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

13 Jan, 19:45


"Ўзгалар кулфатини масхаралаш асло кечирилмаслиги керак."

Антон Павлович Чехов


Топшириқ: Юқоридаги иқтибосни яхшилаб ўқинг ва қуйидаги саволга жавоб йўлланг.

Диққат савол:
Бировларни кулфатидан ҳурсанд бўлишни қачон ўргандингиз?

Жавобни ботга йўлланг!

Тўғри жавоб учун ҳали ишлатилмаган "Виждон" мукофоти берилади:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

11 Jan, 16:30


​​Йиғламоқ учун кўздан ёшми оқмоқ керак?
Лаблар куларкан, инсон йиғлай олмасми?
Севмоқ учун гўзалгами бормоқ керак?
Кўримсиз танда гўзал бир руҳ қалбни боғлай олмасми?
Соғинч соғинганингдан узоқ бўлмоқми?
Соғинганинг ёнингда экан, ҳижрон ҳис қилинмасми?
Ўғрилик пул ва мол ўғирламоқми?
Бахт ўғирламоқ-чи? Ўғрилик ҳисобланмасми?
Сўлмоғи учун гулни бандиданми узмоқ керак?
Ғунча бир куртак экан, бандида ҳеч сўлмасми?
Ўлдирмоқ учун қурол ва ханжар шартми?
Сочлар дор, кўзлар қурол, табассум ўқ бўлолмасми?

Виктор Гюго

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

09 Jan, 22:47


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

09 Jan, 21:11


​​Менинг сенга умуман эҳтиёжим йўқ. Тушунсанг-чи ахир, мен ёлғиз ўзим ҳам бахтсиз бўла оламан...

Сабоҳиддин Али

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

08 Jan, 05:34


Асабимдан бошланди бир дард,
Наҳот каманд ирғитса ажал?
Аммо менинг яшамоғим шарт,
Ечилгунча бир кичик чигал.

Қурғур шундай чирмов чигалки,
Била олмам ҳақманми, ноҳақ?
Ўхшаши йўқ қушдирман балки,
Балки қабиҳ чаёндирман нақ.

Ё исботланг чаёнлигимни,
Сўнг аямай ўлдиринг эзиб.
Била туриб зиёнлигимни,
Бефарқ юрманг теграмда кезиб.

Тан олинг ё — ҳақсану қўзим,
Афсус, бизбоп эмассан фақат.
Орангиздан кетаман ўзим,
Малол келса сизга ҳақиқат...

Анвар Обиджон шеъри

Манба: Erkin Bozorov

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

04 Jan, 18:11


Улғайиб сукутда жуда кўп донолик борлигини англамоқдаман. Ёшлигимда одамлар орасида сукут сақлардим, чунки одамлар кўп нарсани билади, мен эса ҳали ҳеч нарсани билмайман деб! Мана бир-мунча улғайдим, кўп нарсаларни ўргандим, кўп нарсаларга амин ва иқрор бўлдим, хатолар қилдим, хуллас кўп нарсани тушундим. Токи бутун борлиқни қандай пайдо бўлишидан тортиб, қандай йўқ бўлиб кетишигача тушуниб етдим! Лекин барибир ҳам одамлар орасида сукут сақлайман. Чунки энди жуда кўп нарсани биламан. Бизнинг билганларимиз ва билмаганларимизнинг барчаси сукунатимизда. Бошқалар эса шунчаки оғзига нима келса шуни гапиради холос...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

03 Jan, 20:45


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

02 Jan, 19:11


Кўзингизни юминг, ва ақлли одам эмаслигигизни тан олинг!

Нега ҳали ҳам кераксиз бўлган жойда турибсиз?

Эдмонд | Незнакомец

02 Jan, 19:07


Ақлли одам кераксиз бўлишидан бир дақиқа олдин кетади...

Жан Жак Руссо

Ақлли одам бўлинглар...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

01 Jan, 23:17


#Remember

Меҳр бор жойдан ҳеч ким ҳеч қаерга кетмаган...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

27 Dec, 21:35


Мени алдашлари, менга ҳиёнат қилишлари ва менга ёмонлик қилишлари мен учун унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас, энг аламлиси ва ғазабимни келтирадиган нарса шуки нега мен ҳақиқтларни айтишларига, садоқатли бўлишларига ва яхшилик қилишларига арзимаслигимни ўйлашдир...

Уларку бундай ёмон одатларини тарк этмайдилар, илло айнан нега мен барча яхшиликларга муносиб эмаслигимни ўйлаш қийнайверади...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

27 Dec, 18:30


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

24 Dec, 15:07


Бу ерда ҳамма азобда, ҳамма ёлғиз...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

24 Dec, 03:39


Hani benim sevincim nerde
Bilyelerim topacım
Kiraz ağacında yırtılan gömleğim
Çaldılar çocukluğumu habersiz

Penceresiz kaldım anne
Penceresiz kaldım anne
Uçurtmam tel örgülere takıldı
Hani benim gençliğim anne

Penceresiz kaldım anne
Penceresiz kaldım anne
Uçurtmam tellere takıldı
Hani benim gençliğim nerde

Ne varsa buğusu genzi yakan
Ekmek gibi aşk gibi
Ah ne varsa güzellikten yana
Bölüştüm büyümüştüm

Bu ne yaman çelişki anne
Bu ne yaman çelişki anne
Kurtlar sofrasına düştüm
Hani benim gençliğim anne

Bu ne yaman çelişki anne
Bu ne yaman çelişki anne
Kurtlar sofrasına düştüm
Hani benim gençliğim anne

Hani benim sevincim nerde
Akvaryumum kanaryam
Üstüne titrediğim kaktüs çiçeği
Aldılar kitaplarımı sorgusuz

Duvarlar konuşmuyor anne
Duvarlar konuşmuyor anne
Açık kalmıyor hiç bir kapı
Hani benim gençliğim anne

Duvarlar konuşmuyor anne
Duvarlar konuşmuyor anne
Açık kalmıyor hiç bir kapı
Hani benim gençliğim nerde
Yağmurları biriktir anne
Yağmurları biriktir anne
Çağ yangınında tutuştum

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

18 Dec, 14:32


Севги-муҳаббат ва ўзини кимгадир бутунлай бахшида этиш ҳам ҳукмронликка эришиш йўлидаги курашда ҳалокатли оқибатларга олиб келади...

Роберт Грин "Ҳокимиятнинг 48 қоидаси"

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

13 Dec, 11:53


​​Эҳтимол, битарди дардларинг секин,
Бошингга янги дард топавердинг - Сен.
Уйинг ёнганида кимса йўқ, лекин,
Деразаси синса чопавердинг - сен...

Эҳтимол, бағринг кенг. Эҳтимол, гўлсан,
Эҳтимол, яшашни билмайсан ўзинг.
Ҳар сафар чидамдан шу сабринг тўлса,
Бош кўтариб исён қилмайсан ўзинг...

Носироғлу

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

09 Dec, 17:34


Тўй қачон? деган саволни бериш ортида турли мақсадлар ва мотивлар ётади.
Бу саволни турли одамлар турли сабабларга кўра беришади, ва уларнинг нияти инсоннинг шахсий муносабатлари, ижтимоий таъсирлар ёки ўзининг ички эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Масалан:
1. Жамият меъёрлари
Мотив: Жамиятда турмуш қуриш муайян ёшга борганда бажарилиши керак бўлган мажбурий босқич сифатида қабул қилинади.
Сабаб: Саволни берувчи инсон бу нормани асос деб билиб, сизнинг қачон бу босқичга етиб боришингизни сўрашга қизиқади.

2. Қизиқиш ва оилавий муносабатлар
Мотив: Сизга яқин инсонлар қизиқишади. Сизнинг бахтингиз ҳақида қайғуриши мумкин.
Сабаб: Улар тўйни сиз учун қувончли воқеа деб билишади, ва бу орқали сизни бахтли бўлишингизни исташади. Баьзан оиласи бўлмаса бахтсиз деб хисоблашлар ҳам мумкин (бахт ҳаммада ҳар хил бўлса ҳам).

3. Ўзини ҳаётини бошқа ҳаётлар билан таққослаш
Мотив: Баъзилар ўзларининг ҳаётини бошқаларники билан таққослаб баҳолашади.
Сабаб: Агар савол берувчи турмуш қуришни ўйлаб юрган ёки қуришни режалаштираётган бўлса, у сиздан қачон шундай қадам ташлашингизни билгиси келади. Бу ўзидаги режани тасдиқлашга бўлган эҳтиёждан келиб чиқади.

4. Ижтимоий босим ёки стереотипларни тасдиқлаш
Мотив: Жамиятдаги стереотиплар ва анъаналарни қўллаб-қувватлаш.
Сабаб: Бундай савол жамиятнинг қадриятлари ва урф-одатларини сақлашга интилиш натижасида пайдо бўлади. Турмуш қурмаган инсонлар жамият томонидан “меъёрдан четга чиққан” деб қабул қилинади.

5. Шўхлик ёки ҳазил
Мотив: Инсон шунчаки ҳазил қилиш ёки вазиятни енгилроқ қилиш мақсадида савол беради.
Сабаб: Баъзан бу савол жиддий ниятсиз, юмор орқали мулоқотга киришиш учун айтилади.

6. Ўз муаммоларини бошқаларга кўчириб қўйиш
Мотив: Айрим инсонлар ўз ҳаётидаги муаммоларидан чалғиш учун бошқаларга савол ёки танқид билан мурожаат қилишади.
Сабаб: Улар ўзларининг шахсий қарорларини тўғрилаш ёки бошқалардан тасдиқ олишга муҳтож бўлиши мумкин.

7. Муносабатингизни тушунишга интилиш
Мотив: Инсон сизнинг шахсий режаларингизни ва муносабатларга қарашингизни тушунишга қизиқади.
Сабаб: Бу, айниқса, оила аъзолари ёки яқин дўстлар томонидан берилган савол бўлса, улар сизнинг бахтингиз ва келажакдаги режаларингиз ҳақида аниқлик киритмоқчи бўлиши мумкин ( яқинларни ҳаёти, қарори бир бирига боғлиқ жойи кўп)

8. Хавотир ёки қайғуриш
Мотив: Инсонлар сизнинг ҳали тумуш қурмаганиздан хавотирда бўлиши мумкин.
Сабаб: Сизни ёшингиз ёки ижтимоий босқичларга боғлиқ стереотиплар уларда сизнинг келажагингиз учун ташвиш уйғотади.

9. Назорат ва босим ўтказиш
Мотив: Турли оила ёки жамият аъзолари инсонга танловни тезлаштириш учун босим ўтказишга ҳаракат қилади.
Сабаб: Улар турмуш қуришни муҳим ҳаётий босқич сифатида қабул қилади ва сизнинг ҳали бу қадамни қўймаганингиздан норозилик билдиришади.

Хулоса: Нега бу саволни беришади?

“Тўй қачон?” саволининг асосий сабаблари жамиятнинг кутувлари, инсонларнинг қизиқувчанлиги, шахсий эҳтиёжлар ёки ўзини тасдиқлашга бўлган интилишдан келиб чиқади. Савол бераётган инсоннинг мақсади ва ниятини аниқлаш учун унга саволлар бериш муҳим. Саволни эса юқоридаги маьлумотга асосланиб тузинг!

масалан : Сизга "тўй қачон ?" деб сўрашса, Сизни ёшим хавотирга соляптими? Тўимга нимадир совға олишни режа қилмоқчимисиз? сизга тўй кунимни айтиб ёрдам беришимни истайсизми?

хуллас хар қандай сизга ёқмаган саволларга Суқротча суҳбатни қўллаб вазиятдан чиқиш мумкин.

@Renessansmarkazi

Эдмонд | Незнакомец

08 Dec, 16:00


Ҳақиқий жаннат вужудинг эмас, балки, виждонинг ва қалбинг биргаликда таскин топадиган жойдир...

Эдмонд | Незнакомец

05 Dec, 17:38


Оқил-у доно халқимизда бир мақол бор: "Ота жинни битта жинни, она жинни ҳамма жинни..."! Бу мақолни исботини кўп ва ҳўп гувоҳи бўлдим, буни маъносмга менданда кўпроқ гувоҳи бўлган одам топилмаса керак, шунинг учун ўйла, фикр қил эй дўстим, агар сен бир нопок бўлсангу лекин келажакда бир оқила қизга уйлансанг етти пуштингдан албатта олим-у фузалолар етишиб чиқиши мумкин, бордию бир нопок ва нобакор қирчанғига уйлансанг етти пуштинг куйиб, ўғри, каззоб ва нопок авлод етишиб чиқиши аниқ. Шунинг учун бўлажак завжангни етмиш марта эмас етмиш минг карра имтиҳон қил!

Кечўганда буям бир маслаҳатд-э, бир ўйлаб кўр!

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

03 Dec, 16:47


Бор ҳақиқат шуки, ҳақиқатни ўзи ҳам ёлғон учун ҳизмат қилади...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

02 Dec, 14:53


Ёмон кунлар қанчалик узоқ давом этмасин, барибир ортда қолади, кунлар келиб барча ёмон хотиралар унутилади, лекин ҳеч қачон ёмон кунларингда ёнингда турганлар ва сен билан бўлмаганлар унутилмайди. Билиб қўй уларни ҳеч қачон унутишга ҳаққинг йўқ!

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 19:01


Уни қишда ҳам унутинг!

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 18:16


Нега сени ҳаётингда яхши одамлар йўқ?

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 18:15


Одамлар икки тоифага бўлинади: Яхши одамлар ва умуман кечирилмайдиган одамлар!

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 17:56


Нимага ҳали ҳам бу ердасизлар? Арзирли сабаб борми?

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 17:52


Нимага вақтида "Уммон"ни қадрига етмагансизлар?

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 17:43


Дардиларни ёзиш учун вақтинча гуруҳ очдим:)

Эдмонд | Незнакомец

30 Nov, 17:37


Биласизми ёлғон қанчалик ширин ва ишонарли бўлса ҳам унинг умри жуда қисқа бўлади. Ҳақиқат эса доим яширинади, жуда секин ошкор бўлади, ва мутлақ барқарорликка эришади. Буни ҳаётда яққол мисоллар билан кўриш мумкин. Ҳар доим, одамларни анализ қилаётганимда уларни жуда мудҳиш айбларини қаторасига санаб бераётганимда энг биринчилардан бўлиб менга қарши чиққан одамларни ўзи ана шундай айб ва гуноҳлар қилган бўлиб чиқади. Бу тасодифми? Ҳаммамиз айбларимиз ва ёлғонларимизни яширишга уринамиз. Бу бизни емиради холос дўстлар! Ҳеч кимдан ҳеч қандай сири йўқ одамгина чинакам озод, ҳеч қачон ҳақиқатларни тан олишдан уялманг, улар мутлақ барқарор.

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

29 Nov, 19:59


Менинг бу ҳаётда жуда кўп қийналишимга сабабчи бўладиган ягона иллатимга бугун шахсан амин бўлдим, балки бу ҳаммамизнинг умумий иллатимиздур... Бу шундан иборатки, мен ва сиз кераксиз жойда, кераксиз вақтда кераксиз гапларни кўп ва ҳўп гапирамиз... Бизни ҳароб қилгувчи ягона иллатимиз шу бўлса керак. Вақтида, балки жуда-жуда кўп вақт сукут сақлашни билмоқ ҳам улуғ бир саодатдир балки...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

29 Nov, 14:23


Кеч бўлганда оч қорин ва синган юрак билан уйга қайтиш бу бизнинг тақдиримиз(ми?)!

Эдмонд | Незнакомец

25 Nov, 13:21


— Одамлар айбингизни юзингизга эмас, юз кишига айтади...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

23 Nov, 18:09


Миям максимал ишлашни бошлаган пайтда ўйлашим мумкин бўлган ягона мавзу бу "Геноцид" бўлиб қоляпти. Ахир ўзингиз бир ўйлаб кўрингга! Ўзингиз учун муносиб бўлмаган одамлар билан бутун умр бир жойда ишлашингиз, яшашингиз бу тақдирнинг жудаям қўпол ҳазили, сиз эса ҳаммаси адолатли бўлишини ҳохлайсиз, ягона адолат эса бу "Геноцид", ягона демократия, фаровон ва тинч-осуда ҳаётни айнан шу кафолатлайди. Хуллас атрофингизда бўлиши керак бўлмаган одамлар жудаям кўп, бу ҳақида бир ўйлаб кўринг, ҳаммаси яхши бўлади:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

20 Nov, 19:30


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

20 Nov, 19:28


Қурбонлар жуда кўпчилик экан. Олдин маҳлуқ бўлган, ўзини маҳлуқлиги туфайли тақдирнинг аянчли қурбонлигига рўбарў келган қурбонлар... Ҳеч бўлмаганда ҳаёт шуниси билан ҳам қизиқ, ўзлигинг учун маҳлуқ бўласан, ўзгалар учун эса қурбон. Лекин ҳеч қайси биримиз чинакам инсон мақомига етиша олмайдиган митти заррачалармиз холос. Масала жуда оддийки, бу сўров остида жуда катта мантиқ илми ҳам бор эди! Маъноси шуки сиз қачон маҳлуқ бўлсангиз ўзингиз учун юксак шахсият яратиб олгансизлар, ва тақдирнинг қўпол ҳазили ила сизлар бу юксак шахсиятни бошқалар учун вайрон қиласизлар...

Сўровимга жуда кўпчилик изоҳ ёзди, бу учун ҳаммадан жуда чексиз миннатдорман, Раҳмат! адолатсиз қатл этилган маҳлуқлар...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

20 Nov, 13:04


— Сен маҳлуқмисан? Ёкида қурбон?

Эдмонд | Незнакомец

20 Nov, 06:42


Одамларга ёмон томонингизни кўрсата олмасангиз, улар сизга ўзларини ёмон тарафларини кўрсатишга мажбур бўлишади...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

19 Nov, 18:13


— Анча совуқ тушиб қолди... Орамизга!

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

17 Nov, 08:05


Ёлғонларингизга ишонган одамларни ҳеч қачон алдаманг...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

13 Nov, 18:00


Ёлғиз ўзим ўтирганимда менга яқин бўлган одамлар жуда кўплигини англашни бошлайман, яқинларим, севганларим, дўстларим, шогирт-у устозларим жудаям кўп, кўчада менга бегона одамни ўзи ҳам йўқ. Ҳаттоки барча душманларим ҳам менга умуман бегона эмас:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

11 Nov, 18:29


Тўғрисини айтадиган бўлсам қачон одамлар билан тушунмовчиликка борганимда уларни жуда чуқур тушунишни бошлайман...

Бу Достоевскийдан иқтибос эмас, бу шахсан ўзимни фикрим:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

11 Nov, 13:58


Асл донолик шуки сиз барча ҳақиқатларни англаб етасиз, ва буларни бирор кимга айтишга ҳеч қандай эҳтиёж сезмай буларни барчасини секин унутворганингизда бошланаркан...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

11 Nov, 13:55


Шуни англаб етдимки сизларнинг жиноятларингиз меникини олдида ҳеч нарса эмас экан, мен улуғвор жиноятлар қилган эканман!:)

Эдмонд | Незнакомец

09 Nov, 18:42


Энг катта жиноятингизни ёзиб қолдиринг менга, барибир ҳаммаси аноним ҳолатда қолади, мен бу қилмишларни ким қилганини билолмайман барибир, лекин қандай жиноятларга қўл урганингиз ва бунга виждонингиз қандай йўл қўйганини билмоқчиман ҳолос:)

Жиноят қидирув бўлимига ёзиш:)

Эдмонд | Незнакомец

09 Nov, 09:04


#мотивация

Инглиз тилини ўрганиш умуман қийин иш эмас, дўстларим! Мана масалан мен ҳам тўртинчисига ўрганишни бошладим:)

Эдмонд | Незнакомец

08 Nov, 18:01


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

08 Nov, 18:00


Нолимайман, ҳаёт жуда адолатли! Орзу қилганимдан камроғига, арзийдиганимдан кўпроғига эришдим! Ҳудди сизлар каби:)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

29 Oct, 18:35


"Доктор Ҳаус" сериалига қизиқувчи барчани каналга таклиф қилиб қоламан!

Канал манзили: @DrHaus_uz

Эдмонд | Незнакомец

29 Oct, 18:34


Mening milliarder donaterlarim uchun @DrHaus_uz kanalimda "Doktor Haus" serialini hali dunyo ko'rmagan yangicha formatda yuklashni boshladim, meni qo'llab quvvatlash uchun 1-2 so'm donat qivorilar, bu menga motivassa bo'ladi😁

Donat uchun sehrli raqamlar:
6262570066525868

Эдмонд | Незнакомец

29 Oct, 15:50


Мойчечаклар алдамаганди...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

28 Oct, 18:42


Ҳозир бахтли одамлар аслида бахтсизликларини вақтинча унутганлардир...

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

26 Oct, 19:43


Татимайди бу дунё сенсиз...

Эдмонд | Незнакомец

24 Oct, 18:48


Ҳар доим бўлиб ўтган воқеаларни ўз вақтида унутмоқ ҳам улуғ бир саодатдир!

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

24 Oct, 13:49


Менинг ёлғизлигим одамларга тўла...

Франс Кафка

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

23 Oct, 16:44


Камина бу ёлғонлар театрида оддий актёр эмас балки режиссёр бўлишни хоҳлаган эдим, ва лекин...

Эдмонд | Незнакомец

23 Oct, 16:30


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

23 Oct, 16:11


Оддий, Риторик бўлмаган ва мантиқдан бир неча миллион ёруғлик йили узоқлигидаги содда савол:

Мен яхши кўрган барча одамларимни, барча нарсаларимни ва барча ҳодисаларимни ёмон кўраман, лекин барча ёмон кўрган одамларимни, барча нарсаларимни ва барча ҳодисаларимни яхши кўраман! Шунда мен кимман, яхши кўриб кейин ёмон кўрувчими ёки дастлаб ёмон кўриб кейин ёқтиргувчими?

Биламан бу сиз учун жуда оддий савол чунки сиз "Юксак фикр" эгасисиз! Жавобларингизни кутаман!

Жавоб йўллаш

Эдмонд | Незнакомец

18 Oct, 18:55


Мен чидаб бўлмас даражада бахтсиз бўлганимда, ўзимни ҳақиқий эканлигимга ишонаман...

Франс Кафка

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

15 Oct, 05:50


Форсларда бир ажойиб гап бор:

بدون تو نمی خوام آسمون بارون بباره بباره

Маъноси шуки:
Сенсиз осмон ёмғир ёғишини истамайман...)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

14 Oct, 20:01


Балки, сенинг шахсий "Балки"ларинг йўқ бўлганида балки ҳозиргидан кўра бахтлироқ бўлармидинг? Балки буни бир ўтириб ўйлаб кўрарсан!

Эдмонд | Незнакомец

14 Oct, 13:59


Менинг ҳайвонсеварлигимдан жуда кўп фойдаландингиз, қадрдонларим...

Эдмонд | Незнакомец

13 Oct, 15:45


@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

13 Oct, 09:00


Ҳаётда инсоннинг кўзига тик қараб, ҳақиқатни айтишдан қийинроқ иш бўлмаса керак...

Фильм: Энг оғир йил (2014)

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

12 Oct, 18:21


Фридирих Ницщенинг қуйидаги гаплари одамни жудаям чуқур ўйга толдиради, фикрлашга ундайди. Агар бу гапни тушунишга етарлича "тезкор ҳотира" бўлса албатта...

"Менинг ўз йўлим бор, сенинг ўз йўлинг бор, уларнинг ўз йўли бор, лекин ҳақиқий йўл эса йўқ..."

Туб моҳияти жудаям чуқур фалсафага етаклайди одамни, ўтириб ўйлашга ундайди. Буюк файласуф Ницще айтмоқчики ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор, мени ҳам, сени ҳам ва уларни ҳам. Ҳақиқий ҳақиқат эса ростакамига мавжуд эмас. Биз ҳаммамизнинг ҳақиқатимиз дунёга қандай кўз билан қарашимиз билан боғлиқ. Сенинг фикринг тўғридур, уники эса нотўғри, лекин нима бўлса ҳам у ўзини ҳақиқатига эргашади. Маслаҳатим шуки сен бошқаларни фикрини ўзгартиролмайсан, улар ҳам сеникини. Бордию уларни фикри ўзгарган тақдирда ҳам бу тақдирнинг қўпол ҳазили бўлган бўларди. Шунинг учун иложи борича ўз ҳақиқатинг ичра яша, ва бу гаплар ҳақида яна бир бор ўйлаб кўриб ухла!

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

06 Oct, 15:32


Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз...?

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

28 Sep, 08:00


Ҳамонки, сизнинг нима қилаётганингизни тушинишмас экан, улар ҳеч қачон сизга қаршилик ҳам кўрсатишолмайди...

Роберт Грин «Ҳокимиятнинг 48 қоидаси»

@edmondclub

Эдмонд | Незнакомец

24 Sep, 19:05


Бир кун келиб шам ўзини йўқ қилган ипни қучоқлаб яшаганини тушунади...

Эммануэл Кант

@edmondclub