Mr Freeman @freemanuz Channel on Telegram

Mr Freeman

@freemanuz


Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Mr Freeman (Uzbek)

Fayzbog.uz asoschisi Temur Maliking kichik kanali. Bu erda muallif izoddan kora ko'proq ichki dunyosidagi "men"iga murojaat qiladi (Asosiy izodlar esa @fayzboguz kanalida). Mr Freeman kanali sizga o'z biriktirilgan maqolalardan iborat. Bu kanalda foydali maslahatlar, maqolalar va tushunmovchilar paydo bo'ladi. Agar siz o'zingizni o'zlashtirmoqchi bo'lsangiz va yangi narsalar o'rganishni xohlasangiz, Mr Freeman kanali siz uchun. Temur Malikning fikrlariga aylaning va o'z hayotingizni yangilashga qanday qilib yordam ko'rsatishini o'rganing. Siz hayotingizda o'zgarishlar kiritib borish uchun Mr Freeman kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Mr Freeman

29 Jan, 11:49


Даже Туркманистонниям шу пайтгача 3 та президент бошқарган-а😁

@freemanuz

Mr Freeman

27 Jan, 14:23


Гвардиола "Кусанов" ҳақида: "У инглиз тилини билмайди. Мен ҳали у билан гаплашганим ҳам йўқ. Афтидан, мен ўзим ўзбек ёки рус тилини ўрганишим керак бўлади".

Mr Freeman

25 Jan, 18:45


Ҳааа бупти. Ҳисоб неччи бўлганини изоҳларда ёзворарсизлар кейин🥱

Mr Freeman

25 Jan, 18:24


Ситини ўйинини миллий терма жамоага мухлислик қилаётгандек кўряпман. Бу даражада бўлади деб ўйламаган эдим. Ҳусанов эффекти.

Mr Freeman

25 Jan, 17:38


🫣🫣🫣

Mr Freeman

25 Jan, 16:40


Ҳусанов асосий таркибга тушяпти экан. Сетанта зўр соққа қиладиган бўляпти шу кунларда.

Mr Freeman

25 Jan, 16:06


Уни-буни қўйинглар, Тошкентда ўртача ойлик 9 млн этиб белгиланибди. Шунчалик бойиб кетипсизлар, индамайсизлар ҳам)

Mr Freeman

25 Jan, 14:10


Ситининг Челсига қарши ўйиндаги бошланғич таркиби эълон қилинишини кутяпсизларми сизлар ҳам?)

Mr Freeman

22 Jan, 08:37


Билгичлар, Кападзе уже тайинланиб бўлган, эртага терма жамоа ихтиёрига Доҳага учиб кетади, дейишяпти. Кападзе ҳақида фикрларинг қизиқ. Уддасидан чиқа оладими? Жамоа таркиби ёшартириладими? Унинг қўл остидаги Олимпия жамоамиз ўйин услуби билан Арсеналга жуда ўхшаб кетарди, бу ерда ҳам шунақа бўладими?

Mr Freeman

22 Jan, 07:19


Касаллиги билан боғлиқ экан. Кападзе келадими энди?

Mr Freeman

22 Jan, 07:18


Катанец терма жамоадан кетибди😳

Mr Freeman

21 Jan, 04:33


Сити бугунги кунда дунёдаги энг иқтидорли ёш ҳимоячини сотиб олди. Фаҳрланса арзийди)

Mr Freeman

19 Jan, 13:55


Балотеллини рақамини олибди. Зўр футболчи эди, АПЛда ёрворган. Фақат тақдири унга ўхшамаса бўлди)

Кеча жамоа билан биринчи машғулотини олиб борди, деб ёзяпти рус СпортсРу нашри.

Mr Freeman

19 Jan, 13:48


Устоз😁

Mr Freeman

19 Jan, 04:21


Шунга ўхшаш хабар анча кечикиб турганди-да. Кўнгил жойга тушди. Энди бемалол Абдуқодирнинг Ситига трансферини Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар натижаси, деб эълон қилсак бўлади)

Mr Freeman

13 Jan, 04:36


Кечаги ўйиннинг барча голлари. Ракурс стадиондан.

Mr Freeman

12 Jan, 20:15


Ла лига жуда қизиқарли чемпионат. Барсасини академиясидан Пике, Бускетс, Хави, Иньеста, Мессилар ёки ҳозиргидек Ямал, Кубарси, Балде, Педри, Гави, Олмо, Касадолар чиқиб, бутун Испания футболини титратади. Реал эса доим улардан қолишмаслик, "қироллик клуби" даражасини сақлаш учун юзлаб миллион евро сарфлаб, Вини, Мбаппе, Беллингем, Роналду, Бейл, Бензема каби футболчиларни харид қилиб келади. Аммо барибир кучлар тенглигича қолаверади - бир униси теппага чиқади, бир буниси. Барса академияси билан тенглашиш учун Реал миллионлар сарфлашга мажбур. Зўр лига.

Реал фанатларига айтинглар, эртага эрталаб ишга бориш керак, ухлаверишсин)

@freemanuz

Mr Freeman

10 Jan, 03:27


Таниқли инсайдер Романо Абдуқодирнинг Манчестер Ситига трансфери деярли ҳал бўлганини ёзмоқда.

Шу бола Ситига ўтмасин, деб турувдимда. Гвардиоланинг қайсарликларига дош беролмай қолиши мумкин. Пеп ёқмай қолса, ҳимоячини захирага михлаб қўйиб, катта пулга бошқасини сотиб оладиган одати бор. Шайхлар истаганини муҳайё қилишади. Бу позициянинг ўзида Диас, Гвардиол, Аканжи, Акелар бор. Шу тўрттаси мураббийни қаноатлантирмай турибдими, у ёғини тасаввур қилаверинг.

Абдуқодирга қийин бўлади. Бошқа рақобатчиларга қараганда унинг устунлиги ёшлигида, шундан фойдаланиши керак.

Mr Freeman

07 Jan, 19:22


Илон Маск Ливерпул футбол клубини сотиб олиши мумкин экан. Бу ҳақда интервюларнинг бирида унинг отаси айтган. Клубнинг нархи 5,37 млрд доллар, Маскнинг бойлиги эса 424,9 млрд доллар ташкил қилади.

Xpool футбол клуби муборак😁

Mr Freeman

06 Jan, 23:03


Бу кишига ярашоради энди😁

Mr Freeman

06 Jan, 20:59


0-2 ни 3:2 га айлантирди Милан😳

Кансейсау илк ўйинларданоқ зўр мураббий эканини исботламоқда. Суперкубок. Милан - Интер 3:2.

Mr Freeman

05 Jan, 18:40


МЮ зўр қаршилик қилиб берди. Яхши ўйин бўлди.

Mr Freeman

05 Jan, 14:59


"Доллар тез орада синади, кўпроқ рубль опқўйинглар".

Mr Freeman

03 Jan, 18:28


3 йил олдин ёзган постим экан)

Mr Freeman

02 Jan, 14:32


Қама!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан
Қурганни қама,
Қўлларин дуога
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама.

©️

@freemanuz

Mr Freeman

28 Dec, 12:04


Сунъий интеллектга кўра, товуқли цезарь салати шундай кўринишда бўлар экан)

Mr Freeman

24 Dec, 05:35


Шимолий Россияда Instagram ва Facebook ортидан YouTube ва WhatsApp ҳам блокланяпти. Путин ҳокимияти яна 2-3 йил яшаб берса, бутун интернет тақиқ остида қолиб кетса керак..

Mr Freeman

19 Dec, 15:50


Путин билан жонли мулоқот давомида одамлардан келган мурожаат)

Mr Freeman

15 Dec, 15:31


Аризада фамилиясини Жўрабеков деб ёзмаса бўлди)

Лекин ростан яхши амалиёт. Булар ҳам жавобгарликни ҳис қилиши керак.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Dec, 09:24


Мавсум бошланди

Mr Freeman

14 Dec, 09:08


Креатив ғоя

Mr Freeman

12 Dec, 14:11


Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи Лазизбек Мирзаев Испания Ла лигасининг «Леганес» клубига ўтибди.

@freemanuz

Mr Freeman

12 Dec, 12:29


Месси, Суарес, Бускетс ва Альба Бакуга ташриф буюришибди

Mr Freeman

10 Dec, 10:55


Кспиришлар😏

Mr Freeman

08 Dec, 04:57


Тошкентда айни дамда ҳаво ҳарорати -4°, Москвада эса -2°. Шимолданам шимолроқ бўптурипмиз😳

@freemanuz

Mr Freeman

07 Dec, 09:04


Путин Асадни қурбон қилди. Нуфузли нашрларнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришларича, Башар Асадга Россия унинг режимини сақлаб қолмаслиги ҳақида хабар берилган.

Туркия ўз чегараларидан энг хавфли рақибини сиқиб чиқаришга эришди. Эрдўғон керакли пайтда зарба беришни билади. Бир томондан Россияга пахта қўйиб юради, бошқа томондан унинг “қанотларини” кесиш учун пайт пойлаб юради. Кучли гроссмейстер.

Суриянинг бой берилиши Россиянинг Яқин Шарқдаги иштирокини қисқартиради. Рус пропагандонлари бу ҳақда гапирмасликлари аниқ, лекин Путиннинг геосиёсий режалари учун Дамашқ жуда муҳим стратегик объект эди.

Mr Freeman

07 Dec, 06:39


🤔

Mr Freeman

06 Dec, 11:07


ФИФА ЦСКАга трансфер тақиқини қўйди. Чекловлар 2026 йилнинг ёзига қадар жорий қилинган.

Энди Файзулаев Москвадан кетолмай қолиб кетадими😐

@freemanuz

Mr Freeman

06 Dec, 10:59


Буюк Манчестер девори)

Mr Freeman

06 Dec, 10:14


Лавров:

"Кимдир мен билан гаплашаётган америкалик ёки европаликни кўрса, ваҳимага тушади. Европаликлар эса одатда мени кўриб қочиб кетишади".

Mr Freeman

06 Dec, 09:26


Яхши қўлларга берилади. Мушукча Тошкент шаҳрида. 2 ойлик.

Кимга керак бўлса, @temurmalikuz га ёзсин.

Mr Freeman

06 Dec, 08:58


Ишқилиб, қулоққа лағмон осмаётган бўлишса, шулар келади)

Mr Freeman

28 Nov, 22:13


Ўзим Ман Юнайтед мухлиси бўлмасам-да, бугунги ўйинни юрак ҳовучлаб томоша қилдим. Сизларга жуда қийин бўлса керак, а?

Аморим тактикасида кўпроқ тўп назоратига асосланиб, фақат ҳужум ва гол уришга эътибор қаратилади. Гвардиоланинг ўтган йилги ўйин услубига ҳам ўхшаб кетяпти, Сити хўжайинлари уни бекорга испанияликка ворис сифатида кўрмаган экан. Аммо португалиялик мутахассиснинг ғоялари Рэшфорд майдонга тушгунча ишлади)

Mr Freeman

21 Nov, 16:45


Бразилиядаги ёшлар ўртасидаги ўйиндан кейин маҳаллий мухлислар Россия ёшлар терма жамоаси ўйинчиси Никита Салтиковга атаб, “Салтиков пид*раз (viado)” деб ҳайқиришди.

Ҳайқириқлар маъносини тушунмаган ўйинчининг ўзи эса улар олдига келиб, рақсга тушиб берган. Менинг шахсий фанатларим экан, деб роса хурсанд бўлган бўлса керак болапақир😁

@freemanuz

Mr Freeman

20 Nov, 15:30


Шўрлик талаба шусиз ҳам озиб кетиб, нимжон бўлиб қолган бўлса. Бунча қийнаманглар бечараларни)

@freemanuz

Mr Freeman

20 Nov, 11:22


Шу одам кўринмай кетганига, ўлиб-нетиб қолганмикин деб хурсанд бўлиб хавотирланиб турган эдим. Йўқ, ўз жойида экан.

@freemanuz

Mr Freeman

20 Nov, 10:57


Ўзбек сиёсатида кутилмаган бурилиш юз берибди)

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 18:55


БАА ҳужумга таянган чиройли ўйин ўйнаб ҳам очколар қўлга киритиш мумкинлигини исботлаб беряпти. Катанецнинг прагматик тактикаси ютиб чиқадими ёки Бентунинг ҳужумкор ўйиними, охирига келиб маълум бўлади. Иккинчи ўрин учун асосий рақибимизни ҳали Эрон ва КХДРга қарши кучли сафар ўйинлари кутяпти. Биз уларнинг бирини аъло даражада (3 очко билан) ўтказиб олдик. Лаоснинг бундай майдонида БААнинг техникали футболчиларига қийин бўлиши аниқ. Теҳронда ҳам.

Агар БАА кейинги иккита ўйиндан 4 ёки 3 очкони қўлга кирита олса, саралаш босқичининг якунида иккинчи ўрин учун жуда яхши имкониятга эга бўлади.

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 16:54


БАА биринчи бўлимнинг ўзида Қатарга жавобсиз учта тўп киритди. Ўйин бўйича БАА ЖЧга чиқишга биздан ҳақлироқ экан. Чиройли ўйин кўрсатяпти. Лекин кўп маротаба ўйин бўйича биз кучлироқ бўлиб туриб, чиқолмаганмиз, бу сафар бунинг тескариси бўлиши керак.

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 16:08


Eslatma, faktlar va fikrlar:

• Bu KXDR asosiy raqobatchilarimiz Qatar va BAA dan ochko tortib olganini-yu, 4 kun oldin bugungi maydonda Eronga 2 ta gol urganini hamma unutib qo’ydimi darrov?!

• 2015-yilgi Osiyo kubogi ochilishi o’yinidagi 1-0, Nesterovning seyvlari…

• Xuddi shu yilning iyunida Pxenyandagi 2-4 mag’lubiyatimiz…

Xulosa: KXDR “podarka” jamoa bo’lmagan, har 4-5 yilda bu jamoada yaxshi avlod yetishib chiqishi oddiy holga aylangan.

* * *

• 6 o’yinda 13 ochko — 72.2%lik natija; hali hech qachon JCh saralashlarining hal qiluvchi bosqichlarida 6 ta o’yindan keyin bunday yaxshi qayd etmaganmiz;

• 2018-yilgi saralash siklidagi eng qimmatli ochkolarimizni neytral maydonda Suriyaga va Xitoydagi bahsda boy berganmiz; bugun shu holat ro’y bermadi, ya’ni, Babayanga yetishmagan jihat/ochkolar bugun Katanetsda bor;

• Qirg’iz Respublikasi Bishkekda Eron darvozasiga 2 ta gol urdi; MTJ ning qo’shnilarimiz ustidan xuddi shu hisobdagi g’alabasi va ko’rsatgan o’yini ko’p malomat qilingan edi.

Xulosa: JCh’ga chiroyli futbol ko’rsatib, muxlislarining yuraklarini og’ritmay chiqadigan Osiyodagi yagona jamoa bu — Yaponiya! Qolganlarning darajasi bir-biriga juda yaqin. Minimal hisoblar va og’ir g’alabalardan noliyotganimiz rivojlanayotganimizdan darak aslida. IMHO.

@sabitov_co

Mr Freeman

19 Nov, 14:01


Катанецни хоҳлаганча танқид қилиш мумкин: ўйин услуби, янги футболчиларни чақирмаслиги, хатолари, ҳимояга ётиб олиши ва ҳк. Аммо Ўзбекистон бу гуруҳда 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Муҳими, натижа.

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 13:46


Яна охирги дақиқаларда ҳимоячини туширдими Катанец... Киришиб кетолмаса қийин бўлади.

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 13:45


Ўткир Юсупов карьерасидаги барча айбларини ювди икки марта пеналти қайтариб.

@freemanuz

Mr Freeman

19 Nov, 13:01


Аббос керакли вақтда гол урди. Ўйин жуда қийин кечяпти, лекин шундаям яққол устунлик бизда. Марказий ҳимоячилар, айниқса Алиқулов ва Ҳусанов рақиб ҳужумчиларини зўр қўриқлаяпти — тўп уларга келиши билан олиб қўйишяпти. Бу ҳозирча катта ёрдам беряпти бизга, рақиб биринчи бўлим давомида бирор марта хавфли қарши ҳужумга ўтгани йўқ.

Майдон ҳолати ёмонлиги туфайли фақат юқоридан ўйнашга мажбур бўляпмиз. Бунақа вазиятда бош билан яхши ўйнай оладиган ҳужумчи бўлса фойдали бўларди-ю, унақаси таркибда йўқ-да. Шомуродовда ҳам, Сергеевда ҳам жароҳат. Амонов билан Абдухолиқов эса бироз бошқача услубдаги футболчилар.

Бундай майдонда рақиб жарима майдончасига комбинациялар билан ёриб кириб бўлмайди. Стандартларда марказий ҳимоячилар олдинга ўтиб, гол уриб беришлари мумкин. Ёки узоқдан тепавериш керак. Бошқачасига ҳужум ташкил қилиш қийин.

Юқоридаги инфографика ҳам устунлик тўлиқ бизда бўлганини кўрсатмоқда. Иккинчи бўлимда Катанец бирдан яна Ашурматовни майдонга тушириб, бутун жамоани ҳимояга ҳайдавормаса, ютамиз бу ўйинни)

@freemanuz

Mr Freeman

18 Nov, 15:59


Оддий одам: нега Ўзбекистонда туғилдим, АҚШда эмас?

Чиновниклар: яхшиям Ўзбекистонда туғилдим, АҚШда эмас.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Nov, 19:08


Ўзбекистон терма жамоаси кейинги 5 та ўйининг учтасида меҳмонда ўйнар экан. Ва ҳар бири кучли рақиб. Бизнинг иккинчи ўрин учун асосий рақобатчиларимиз Қатар ва БААда ҳам шундай — 5 тадан 3 таси меҳмонда. Бу ўйинларда фақат Эронга мухлислик қилишимизга тўғри келади.

Катанец олдида мураккаб вазифа турибди. Сўнгги турлар олдидан кўпроқ очко ололмасак, бизга жуда қийин бўлади. Аввал Теҳронда, кейин Дубайда ўйнашимиз керак. БАА ўз уйида ЖЧ йўлланмасига яқин келиш учун бор кучини ташлаши табиий.

Энг сўнгги ўйинни Тошкентда Қатарга, БАА эса Бишкекда Қирғизистонга қарши ўйнашини инобатга оладиган бўлсак, саралашнинг энг муҳим палласида Марказий Осиё-Араб дербисига гувоҳ бўлар эканмиз. Кўп эҳтимол, айнан шу дерби якуний натижани маълум қилади.

Ўзбекистон:
КХДР-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қирғизистон
Эрон-Ўзбекистон
БАА-Ўзбекистон
Ўзбекистон-Қатар

БАА:
БАА-Қатар
Эрон-БАА
КХДР-БАА
БАА-Ўзбекистон
Қирғизистон-БАА

Қатар:
БАА-Қатар
Қатар-КХДР
Қирғизистон-Қатар
Қатар-Эрон
Ўзбекистон-Қатар

Гуруҳимиздаги ҳозирги вазият юқоридаги расмда келтирилган.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Nov, 09:29


Исроил ҳам айни дамда Россия каби босқин мамлакат сифатида ном қозонган. Нимага уни ҳам футболдан четлатишмаган, ҳайронман. Русларни четлатишганининг сабабини энди тушундим, стадионларда конфликт юзага келмаслиги учун қилинган иш экан. Бунинг жабрини мана исроиллик мухлислар кўрмоқда. Уларнинг ҳаётига хавф солинмаслиги учун ҳам, терма жамоа ва барча клубларини мавжуд мусобақалардан четлатиш керак.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Nov, 09:25


Исроилликлар изгой бўлишда давом этмоқда. Бу сафар французлардан калтак ейишибди.

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 18:51


Охирги дақиқаларда фэйр плей деб қайтардик тўпни. Улар эса ҳужумга ўтиб гол уришди. Қатарлик футболчи вақтдан ютиш учун атайлаб аутга тепганди ўшанда. Қайтариб бермаслик керак эди.

Ашурматовдан яна бир бўш ўйин. Шу ҳимоячи майдонда бўлса, доим юрак ҳовучлаб кузатадиган бўлибман ўйинни. Эронга қарши ўйинда қизил олишига сал қолди, пеналти ишлаб беришига сал қолди. Қирғизларга қарши ҳам жуда бўш ўйнаганди, Катанец иккинчи бўлимда алмаштирворди. Иккинчи гол урганимиздан кейин даров 5 ҳимоячига ўтиш, бўлиб ҳам Ашурматовни тушириш қарорини тушунмадим. Катанец унинг даражасини билиб турганди. Ўзи умуман, мураббийлар сўнгги дақиқаларда ҳимоячини туширмасликка ҳаракат қилишади. Чунки муҳим паллада тезда ўйинга киришиб кета олмаслиги мумкин. Айнан шу ҳодиса рўй берди — унинг хатоси, аниқроғи жарима майдончамиз ичида тўп учун курашда ютқазиб қўйиши рақибимизнинг учинчи голига сабаб бўлди.

Йигитлар катта иштиёқ билан учинчи гол урамиз деб турганида, ҳимояга ётиб олдик. Шу жойда мураббий хатоси билинди.

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 18:26


Гол урмагунча ҳуштак чалмайман деб чиққан шекл ҳакам...

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 16:11


Қасос олиш вақти келди)

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 12:20


Илон Маск нима учун Твиттерни сотиб олганини энди тушундим. Ҳар қандай ижтимоий тармоқ катта куч, ўша кучни назорат қилиш ва ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун уни сотиб олиш — ажойиб ғоя. Президентлик сайлови олдидан пропаганда кучли ишлади твиттерда. Шу иши ортидан Трамп администрациясидан жой олишга яқин турибди энди. Илон братда ҳам сиёсий амбициялар кучли экан. Яқин/узоқ келажакда президентлик учун курашиб ҳам кўрса керак.

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 09:22


Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушибди.

@freemanuz

Mr Freeman

14 Nov, 07:50


Кушербаев жив)

@freemanuz

Mr Freeman

12 Nov, 08:42


КВН тарихидаги энг кучли номер)

@freemanuz

Mr Freeman

09 Nov, 19:02


Кальяри деган жамоа Реалдан анча кучлироқ экан. 3:3 ўйнадик)

@freemanuz

Mr Freeman

05 Nov, 22:06


Where is Vini&Mbappe?

Реал қутилиб қолди. Бугун Карло ота ҳурмати 3 дан кўпроқ урмаймиз деб онт ичгандик)

@freemanuz

Mr Freeman

04 Nov, 09:54


Сирожиддинни олиб боқмоқчи бўлганлар юқоридаги номерга тел қилишсин)

@freemanuz

Mr Freeman

03 Nov, 14:02


@Uzbekchilik17-кайфиятни кўтарувчи контентга уланинг.

Бу каналда ҳамма соҳани ўз ичига олган фото, видео ва мемлар бериб борилади. Шахсан тавсия қиламан. Дуомни олган шотрим канали)

Уланиш: 👉https://t.me/uzbekchilik17

Mr Freeman

02 Nov, 06:59


Футболдаги ислоҳотлар туфайли чемпионатда бир жамоанинг монополияси тугади. Энди чемпион ҳар ким бўлиши мумкин. Сиёсатда ҳам шундай бўлсайди😁

@freemanuz

Mr Freeman

29 Oct, 11:43


Бизнес Ривожлантириш банкига ишиз тушмасин экан. Бу даражада секин ишлайдиган, мижозларга тупуриб қўйган ходимларни биринчи марта кўришим. Самарқанд шаҳар филиали.

@freemanuz

Mr Freeman

29 Oct, 07:19


Тен Ҳаг МЮга ўтгунича топ мураббий эди: Аякс билан Европа лагисини ютди, кейинги йили ЕЧЛда яримфиналгача етиб борди. Агар Тоттенҳэм билан ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб юбормаганида, финалга чиқарди. Ўйин борасида "шпорлар"га қараганда анча кучлироқ эди. Аяксдаги иши ортидан нидерландиялик мутахассис бир нечта топ клуб нишонига айланганди.

Аморим ҳақида ҳам шунга ўхшаш гапларни айтиш мумкин. 39 ёшли мутахассис 20 йилдан бери чемпион бўлолмаган Лиссабон клубини 4 йилда икки бор Португалиянинг тенгсиз жамоасига айлантирди. Ўйин услуби жиҳатидан ҳам жуда яхши. Аввал Ливерпул, кейин Сити унга қизиққани бежизгамас. Яхши потенциалга эга мураббий. Аммо Тен Ҳагга ўхшаш бир жиҳати бор: уям ҳеч қачон топ лигаларда, кучли жамоаларда ишламаган. Бу Аморим учун дастлабки жиддий чақирув бўлади.

Моуриньо, Клопп сингари мураббийларнинг “эски авлоди” ўрнига Артета, Арне Слот, Рубен Аморимдек янги авлоднинг ишини кузатиш қизиқ. Алонсо ҳам АПЛнинг бирорта топ клубига ўтса бўлди)

@freemanuz

Mr Freeman

28 Oct, 14:23


Ҳамма Олтин тўпни Винисиус олади деб турган бир пайтда, соврин Родрига бериладиган бўляпти.

@freemanuz

Mr Freeman

28 Oct, 03:23


Ҳайвонлар оламида шунақасиям бўптуради

@freemanuz

Mr Freeman

27 Oct, 14:04


"Юқоридагилар билан гаплашдим. Сиз ҳақизда фикрлари яхши. Ютдингиз чоғи".

@freemanuz

Mr Freeman

27 Oct, 06:11


Б.Аҳмедовдан ҳол-аҳвол сўраб кўринглар. Тирикмикан😁

@freemanuz

Mr Freeman

25 Oct, 11:45


Маҳалламизда ўқитувчилар яна уйма-уй юриб, одамларни сайловга чақириб, рўйхатга олиб юришибди. Қанча қонунлар чиқарманг, баландпарвоз гаплар айтманг, вилоят ва туманларда ҳаммага поххх.

@freemanuz

Mr Freeman

25 Oct, 02:50


Ўзбек футболи ҳақида қисқача. Бунақаси ҳали бўлмаган😁

Ички ишлар ходимлари ўзларини “кўча решалари”дек кўрсатишда давом этмоқда. Фақат бу сафар “нотўғри бурилиш” рўй берганга ўхшайди — Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари ДХХ раиси ҳисобланади)

🔥@fayzboguz

Mr Freeman

22 Oct, 16:49


Тормоз ЗўрТВ телеканалини деб энди ЕЧЛда фақат Реал ёки Барса ўйинларини кўришга мажбурмиз. Бошқа ўйинларни кўриш ўзбекистонликлар учун тақиқланган. Ортиқхўжаевга ким қўйибди спорт соҳасига бурин суқишни, шу қолувди энди монополия қилинмаган.

Liveball каби сайтлардан “пиратский” ўйинларни томоша қилишга кетдим. Яхшиям, шу сайт бор.

@freemanuz

Mr Freeman

18 Oct, 13:51


- Ойлик даромадинг қанча?
- 20 млндан камроқ.
- 19 млнми?
- Йўқ, 990 минг.

@freemanuz

Mr Freeman

17 Oct, 12:50


The Guardian жаҳоннинг энг иқтидорли топ-60 ўйинчиси рўйхатини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик футболчи ҳам бор. Азизбек Тўлқинбеков ўйинларини кўрганлар борми, қанақа даражадаги футболчи?

@freemanuz

Mr Freeman

15 Oct, 18:04


Қатар ютқазди. Бир тўп фарқи билан ютқазиб берса яхши бўларди. Эрон тўплар нисбати бўйича биздан анча илгарилаб кетди, афсуски.

Катанец жуда омадли мураббий экан, тан олиш керак. Терма жамоамизни бошқаришни бошлаганидан бери бирор марта Жанубий Корея, Япония, Саудия сингари бизга тарихан ноқулай топ рақибларга учрагани йўқ. Саралаш босқичида бизга дуч келган жамоалар даражасини қаранглар яна)

ЖЧга чиқишимиз тобора ойдинлашиб бормоқда. Агар йўқ жойдан ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирмасак, бу гуруҳдан бемалол чиқа оламиз.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Oct, 16:59


4-турдан кейин 10 очкога эгамиз. Қатар-Эрон ўйинида форсларга мухлислик қиламиз. Эрон ғалаба қозонса, 2-ўрин учун курашда асосий рақобатчиларимиз — Қатар ва БАА жамоаларидан нақ 6 очкога илгарилаб кетамиз! Жаҳон чемпионати сари катта қадам қўяпмиз.

@freemanuz

Mr Freeman

15 Oct, 14:53


Арабларни ҳужуми чаккимас, лекин ҳимояси ўта бўш экан. Кулгили ишлар қиляпти. Бемалол 1-2 та уриб ташлайдиган вазият.

@freemanuz

Mr Freeman

11 Oct, 18:25


Россия ментлари муҳожирларни Москвадан депорт қилиш учун Домодедово аэропортига олиб келишяпти.

Mr Freeman

11 Oct, 09:01


Шунақа)

@freemanuz

Mr Freeman

11 Oct, 08:48


Совуқ каллада ўтириб олиб, кечаги ўйин таҳлил қилиб чиқилса, натижа фожиа эмаслигини англайсиз. Тўғри, камчилик бўлиб қолган рақибни ютишимиз керак эди, аммо Эрон билан ўтган сафаргидек икки марта (уйда ва меҳмонда) дуранг ўйнасак ҳам розиман.

Абрамов жамоаси 2011 йилда Эрон билан дуранг ўйнаб туриб, сўнгги дақиқаларда ва-банкка борган эди. Ўшанда бутун эътиборни ҳужумга қаратиб, гол ўтказиб юборганмиз ўйин охирида. Ваҳоланки, бу бор-йўғи саралашнинг биринчи тур ўйини эди, холос. Кеча ҳам ҳаёт-мамот баҳси эмасди, ҳали олдинда 7 та ўйин бор. Боз устига, биринчи ўриндамиз. Бемалол ҳавотирланмасдан, бутун эътиборни ҳужумга қаратмасдан, баланс ушлаб ўйнасак бўлади ҳали. Жиддий рақибларга қарши ўйинларда асосий мақсад — ҳужум қилиш эмас, гол ўтказмаслик ва ютқазмаслик бўлиши керак. Кеча шу вазифа уддаланди. Масалан, БАА, Қирғизистон, Шимолий Корея каби рақиблар билан уйимизда дуранг ўйнаганимизда, танқидларга кўмиб ташласак бўларди жамоани. Ҳозирги натижамиз эса ёмонмас. Ҳали ҳеч қачон ЖЧ саралашида бундай зўр старт олмаганмиз.

Шомуродов тўғри айтди, натижадан тушкунликка тушишга вақт йўқ — 4 кундан кейин яна битта муҳим учрашув бор.

@freemanuz

Mr Freeman

10 Oct, 16:20


ВАРни ўйлаб топган одамга ҳайкал ўрнатишимиз керак бугунги ўйиндан кейин)

@freemanuz

Mr Freeman

07 Oct, 15:12


Ҳалиги, ўзбек группаларида изоҳлар ёзиб юрадиган манжалақиларга сўлакни оқизиб ёзиб юрмела яна. Уларнинг нияти нималигини билиб олдим.

Бугун биттасини атайлаб гапга олиб ўтирдим. Москвада машина ичида “закладка” (наркотик маҳсулотлари) олиб юриш ишини таклиф қилишяпти. Битта рейс қиласан, 200 минг рубль берамиз (тахминан 2 минг доллар), “закладка” бир пачка сигаретдек вазнга эга, деяпти. Ўзимни жинниликка солиб, олдиндан 1 млн рубль берсанг ишлайман десам, йўқ, бунча пул истасанг бошқа иш бор, дейди. Қанақа, деб сўрасам, химик бўласан, бизга наркотик тайёрлаб берасан, деяпти. Ўзинг Москва туманларидан бирида жой топасан, биз санга аввал ўргатиб турамиз, кейин ўзинг тайёрлайсан, ойлик 1 млн рублдан зиёд, деб ишни тушунтириб беряпти. Бажонидил рози бўлардим-у, мен Ўзбекистонда яшайман-да, десам, ўзимиз олиб келамиз хохласанг, дейди. Яъни, ўзлари олиб бориб, шароит ҳам қилиб беришаркан.

Тўғри, бир қарашда ҳаммаси гўё наркобаронлар ҳақидаги блокбастер киноларга ўхшаб кетади. Бойиб кетиш жуда осондек. Лекин бунда битта катта нюанс бор: рози бўлганингиздан кейин сизни ўзлари “подстава” қилиб беришади. Қамоққа олиб киргач эса, Россия Қуролли кучлари билан шартнома қилишга мажбурлашади. Рози бўлмасангиз, наркосавдогар сифатида камида 20 йилни панжара ортида кечирасиз. Мана шундай оддий схема. Лох бўлманглар.

Кетдим, ҳалигидан сўраб кўрайчи, олдиндан бир йиллик ойлигимни счётимга ташлаб берармикин. Билбўметта😁

@freemanuz

Mr Freeman

07 Oct, 13:16


Тен Ҳаг боллбойликка ишга кирибдими уже😁

@freemanuz

Mr Freeman

07 Oct, 11:06


Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб Ўзбекистоннинг Эрон ва БААга қарши учрашувларини ўтказиб юбораркан. Учинчи марта шунақа бўлиши. Муҳим ўйинларни бош мураббийсиз ўтказамиз. Менимча, шу ўйинлар муваффақиятсиз ўтса, мураббий бўшатилса керак. Нафақат мағлубият, балки соғлиқдаги муаммолар ҳам бунга сабаб сифатида келтирилади. Шундай бўлган тақдирда, Катанецнинг ўрнига ким келиши мумкилигини битта топинг.

@freemanuz

Mr Freeman

06 Oct, 05:48


Ҳокимиятни мустаҳкамлаб олгач (2000-йиллардан кейин) бирдан чўчқадай семириб кетганига эътибор беринг😁

@freemanuz

Mr Freeman

03 Oct, 19:59


Яхшиям, LiveBall деган сайт бор. Порту-МЮ ўйини ёняпти. Масъулиятсиз ЗўрТВ телеканали бугунги мингта ўйин ичидан Элфсбург-Рома ўйинини оберяпти. Тормозлар)

@freemanuz

Mr Freeman

03 Oct, 07:44


Навбатдаги автотеррорист. Қизчалар пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганини кўра билатуриб устига мингга қўйиб босиб келди. Бунақа террорчилар яшашга ҳақли эмас.

@freemanuz

Mr Freeman

02 Oct, 18:22


ЗўрТВ телеканалида бугун Бенфика-Атлетико, Астон Вилла-Бавария, Лейпциг-Ювентус каби ўйинлар қолиб, Лилл-Реал Мадрид учрашуви жонли эфирга узатиб бериларкан. Битта ўйин. Ортиқхўжаев шу Реални ўйинини томоша қилиш учун атайлаб сотиб олган шекл бу турнирларни😁

@freemanuz

Mr Freeman

01 Oct, 19:03


ЗўрТВ одамни устидан куляптими? ЕЧЛнинг Ўзбекистондаги эксклюзив ҳуқуқларини сотиб олиб, биттагина ўйинни намойиш этяпти, холос. Бошқа ўйинларни қаердан кўрайлик энди? Сотиб олганингга яраша ҳамма ўйинларни олиб бериш учун шароит қилиб бер одамларга ёки бу ишни эплаб кетадиганларга қўйиб бер. Сетантада норм кўриб турувдик ўтган йили.

@freemanuz

Mr Freeman

01 Oct, 06:44


Колхозда вазият барқарор

@freemanuz