BAXTIYOR_OILA 🌙 @bahtiyor_oila Channel on Telegram

BAXTIYOR_OILA 🌙

@bahtiyor_oila


Рoсулуллоҳ (ﷺ): “Бир-бирини яхши кўрган иккиси учун (орадаги муҳаббатни зиёда қилишда) никоҳга тенг келадиганни топа олмайсиз”.Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.

Muroja't uchun:
@BahtiyoroilaBot

BAXTIYOR_OILA (Uzbek)

Baxtiyor Oila Telegram kanali sizga muhabbat, oilaviy munosabatlar, va ishlar haqida maslahatlar beradi. Kanalda Rasululloh (ﷺ) muborak hadislar va iboralar bilan tanishib borishingiz mumkin. Rasululloh (ﷺ)ning "Bir-birini yaxshi ko'rgan ikkisi uchun nikohga tending keladiganini topa olmaysiz" degan hadisini Ibnu Mojza va Hokim rivoyat qilgan. Agar siz oilangiz bilan yaxshi munosabatlarni saqlashni xohlaysiz, ishingizda muvofiqlikni qo'llab-quvvatlashni istaysiz, yoki keksizliklar bilan murojaat qilmoqchi bo'lsangiz, Bahtiyor Oila kanaliga obuna bo'ling va foydalaning. Murojaat uchun: @BahtiyoroilaBot

BAXTIYOR_OILA 🌙

06 Jan, 12:11


#baxtlilar_uchun

Oq fotiha olib, rizolik so'rash uchun Padarini qabriga bosh qo'ygan men ojizani duo qiling, Yaxshilar? Allohim bizga eng yaxshi ne'matlarini xayrli va barokatli qilib nasib qilsin, ilohim...

BAXTIYOR_OILA 🌙

04 Jan, 15:20


#baxtlilar_uchun

Agar Alloh ikki qalbni birlashtirishni xohlasa, ularni birlashtiradi, garchi ularni orasi osmon bilan yerchalik bo'lsa ham

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

03 Jan, 14:53


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

03 Jan, 07:06


#baxtlilar_uchun

Jumani xayri va barokati sizlarga bo'lsin,Yaxshilar !

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

02 Jan, 10:41


#бахтлилар_учун

Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

MubashshirAhmad


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

01 Jan, 18:13


#бахтлилар_учун

Ражаб ойида руза тутиш.

1 кун тутса 1000 кун руза савоби берилади.

7 кун тутса 7 дузах эшиги ёпилади.

8 кун тутса 8 жаннат эшиги очилади.

10 кун тутса савобини микдорини Аллохдан бошка хеч ким билмайди.

@durdonadur manba olindi


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

31 Dec, 17:49


#Alhamdulillah

BAXTIYOR_OILA 🌙

31 Dec, 02:50


#baxtlilar_uchun

Эслатма:
  Ражаб ойининг биринчи кечаси, бу йилги ҳисоб бўйича 31-декабрь Сешанба кунининг аср намозидан кейин ҳисобланади. Яъни 20 ракатлик нафл намоз, шу сешанба куни шом намозидан кейин ўқилади. Ражаб ойининг биринчи куни эса 1-январь чоршанба кунига тўғри келади. Яъни чоршанба, пайшанба кунлари Ражаб ойининг рўзасини тутсангиз, ҳисобсиз ажр савобларга эга бўласиз инша Аллоҳ.

Ражаб ойидаги ибодатлар ва зикрлар

1) Ражаб ойининг илк кечасида ўқиладиган 20 ракатлик нафл намоз бор.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади:
“Ким ражаб ойининг илк кечасида шом намозидан кейин 20 ракат намоз ўқишни (ният қилса), икки ракатдан қилиб ўқийди. Ҳар ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини бир марта ўқийди. Ким шу намозни ўқиса, Аллоҳ таоло у инсоннинг ўзини, аҳли оиласини дунё ва охират азобларидан сақлайди” (“Дурратун насиҳийн” китобидан).

2) Ражабнинг аввалги ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳил Ҳаййил Қойюм” зикри айтилади.


3) Иккинчи ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳил Аҳадис Сомад” зикри айтилади.


4) Учиничи ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳир Роуф” зикри айтилади.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Dec, 18:33


#baxtlilar_uchun

Rajab oyi eshik qoqmoqda , Yaxshilar 🤗🤗🤗
Inshaalloh, barchamizga xayrli va barokatli bo'lsin...!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Dec, 17:03


#baxtlilar_uchun

“ОИША БИР НАРСАНИ ЯХШИ КЎРСА УНГА ЭРГАШАР ЭДИЛАР!”.
   Жобир ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳу айтади:
   “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам юмшоқ, итоатгўй инсон эдилар. Оиша розиёллоҳу анҳо нимани истаса унга эргашар эдилар. Ҳаж тугагач, Оиша розиёллоҳу анҳо умра қилишни истаб қолди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни акаси Абдурраҳмон ибн Аби Бакр розиёллоҳу анҳумо билан умрага жўнатдилар. Улар Танъимдан ният қилдилар!”.

   Жобир розиёллоҳу анҳунинг нозик таъбирига боқинг: “Оиша розиёллоҳу анҳо нимани истаса унга эргашар эдилар...!”
   Олийжаноб эр хотинининг шаръий талабларини эътиборга олади. Улардан ман қилмайди. Хотин ота-онасини зиёрат қилмоқчи бўлса рухсат беринг. Уйда зерикса, айланишни истаса бирга чиқинг. Агар қандайдир кийимга ҳавас қилган бўлса имкониятингиз бўлса олиб беринг. Агар дугоналарини чақирмоқчи бўлса унга рухсат беринг. Уни бўғманг.
   Маҳрум қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Тақдим қилишга эса ҳамма ҳам қодир эмас. Қалби қаттиқлик қаҳрамонлик эмас. Аслида юмшоқлик қаҳрамонликдир!

Abdulqodir_Polvonov

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Dec, 17:00


#baxtlilar_uchun

Jon singlim!

Rasululloh sollallohu alayhi va sallam “Halok bo‘lsin!” deb badduo qilgan kiyim-kechak qullaridan biri bo‘lib qolma! Aslida seni oliylikka erishtiradigan narsa ibodating, vafoing, ota-onangga itoating, ehsoningdir...

Alloh taoloni unutib, muhabbatni zavol topadigan narsaga yo‘naltirib qanday baxtga erishish mumkin axir?!

"Dorul vatan"

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Dec, 07:20


Al -'Afuuv

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Dec, 07:18


#baxtlilar_uchun

Juma kunining xayri va barokati sizlarga bo'lsin,Yaxshilar!

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

24 Dec, 10:17


#бахтлилар_учун

Мени уйлантиринглар

Ҳикоя қилинишича, солиҳ кишилардан бирига уйланиш таклиф қилинди. У бироз вақт бундан бош тортиб юрди. Бир куни туш кўрди. Кейин дабдурустдан:
— Мени уйлантиринглар, мени уйлантиринглар! — дейишга тушиб қолди.
— Уни уйлантириб қўйишди. Сўнг ундан бу ҳақда сўрашганда солиҳ киши қуйидагиларни сўзлаб берибди:
— Шояд, Аллоҳ менга бир фарзанд берса, охиратда у менга бериладиган мукофот бўлади. Бир туш кўрдим. Тушимда қиёмат қойим бўлибди. Ҳамма қатори мен ҳам маҳшарда эдим. Менга қаттиқ чанқоқ ва қийинчилик етиб, бўйнимни узиб юборай деди. Бошқалар ҳам чанқоғу қийинчиликдан қаттиқ азият чекаётган эди. Биз шу ҳолда турар эканмиз, қўлларида кумуш кўза тутганча, нур билан ўралган кийимдаги болалар пайдо бўлди. Улар халойиқнинг орасидан ўта бошладилар. Бирма-бир ота-оналарга сув берадилар. Мен ҳам уларга қўлимни узатиб: "Менга ҳам сув беринглар, қаттиқ чанқадим!" дедим кўзларимни базўр очиб. Бири менга қараб: "Орамизда сизнинг фарзандингиз йўқ. Биз ўз ота-онамизга сув беряпмиз", деди. Мен: "Сизлар кимсизлар?" деб сўрадим. Улардан бири: "Биз мусилмонларнинг фарзандларимиз", дея жавоб берди.



@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

22 Dec, 20:29


#baxtlilar_uchun

“Alloh har bir narsaga qodirdir” oyatini oʻqisam, eng qiyin mushkullar ham oʻz-oʻzidan yoʻq boʻlib ketadi. (Baqara surasi, 20-oyat).

Ey, odamlar sizlarni va sizdan oldingilarni yaratgan Robbingizga ibodat qiling...
( Baqara surasi, 21-oyat)


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

20 Dec, 15:03


#бахтлилар_учун
Эркак аёлини эшитса, тушунса, ишонч бера олса, кўнглини олиш учун ҳаракати бўлса аёл муаммо чиқарувчи бўлмайди. Чунки аёл ишониш ва қадр кўришни ҳоҳлайди ҳолос

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

19 Dec, 17:25


#baxtlilar_uchun

Jumani xayri va barokati sizlarga bo'lsin,Yaxshilar!
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!
Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

18 Dec, 15:38


#baxtlilar_uchun

Anas roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Musulmon kishi kiyimini yechmoqchi bo'lsa
«Bismillahillaziy la ilaha illa huva», deb aytsin, shu so'z odam bolasi avrati bilan jin ko'zi orasida pardadir», dedilar.
(Ma'nosi: Undan boshqa iloh yo'q bo'lgan Allohning ismi bilan.) Ibn Sunniy rivoyatlari.


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

18 Dec, 14:36


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

16 Dec, 14:25


#baxtlilar_uchun

BAXTIYOR_OILA 🌙

16 Dec, 14:21


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

15 Dec, 13:09


#бахтлилар_учун

Эҳтиром

Бир киши Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига аёлининг ёмон ҳулқидан шикоят қилиб келди. Эшиги олдида тўхтади ва аёли овозини баланд кўтарса ҳам, у индамай, жавоб қайтармаётганини кўрди. Шунда:
Мўминлар амирининг ҳоли шу бўлса, менинг аҳволим ҳеч нарса эмас экан, деб ортга қайтади.
Ҳазрат Умар ташқарига чиқди ва боя келган кишининг қайтиб кетаётганини кўрди. Чақириб:
Нима иш билан келгандинг? — деб сўради.
Эй Мўминлар амири, сизнинг олдингизга аёлимнинг ҳулқидан шикоят қилиб келгандим. Аёлингизни гапларни эшитдим. "Мўминлар амирининг ҳоли шу бўлса, менинг аҳволим ҳеч нарса эмас экан", деб ортга қайтиб кетаётгандим, — дея жавоб қилди у.
Ҳазрат Умар:
— Эй биродар, унинг мендаги ҳақларини ўз зиммамга олдим. У менинг таомимни тайёрлайди, нонимни пиширади, кийимларимни ювади, фарзандларимни эмизади, буларнинг ҳаммаси унга вожиб бўлмаса ҳам, бажаради. Қалбим у билан ҳаромдан сақланиб, ҳузурланади. Энди мен унинг бу гапларини кўтараман-да, — дедилар ҳотиржам жилмайиб...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

09 Dec, 17:49


#бахтлилар_учун

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):
"Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр", деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади", дедилар".

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

09 Dec, 17:43


#baxtlilar_uchun

"Nun" ga qarasangizchi, qanday go'zal sevadi...
   Ikki qo'lining orasiga sevganini yashirgan, ammo unga tegishga ko'zi qiymaydi...!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

09 Dec, 12:19


#baxtlilar_uchun

Ota tarbiyasi oxirigacha ko'ramiz, Yaxshilar!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

07 Dec, 18:44


#baxtlilar_uchun

Nikoh bu - Ibodatdir...!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

07 Dec, 18:39


#бахтлилар_учун

Ҳазрат Умарнинг аҳдномаси

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдан Мадинага қайтар экан, одамларнинг аҳволларини билиш учун ўзи ёлғиз айланиб юрар экан, чодрадаги бир кампирга йўлиқди. Кампир сўради:
– Ҳой йўловчи! Умар нималар қиляпти?
– Шомдан Мадинага қайтди, – жавоб берди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
– Аллоҳ унга яхшилик кўрсатмасин!
– Нега?
– Аллоҳга қасамки, у мўминларга раҳбар бўлганидан бери менга ундан бирор туҳфа етиб келмади.
– Сен ундан олисда бўлсанг, у сенинг ҳолингни қаёқдан билсин?
– Субҳоналлоҳ! Аллоҳга қасамки, мўминларга раҳбар бўлган инсон уларнинг машриқидан мағрибигача билмайди деб ўйламайман!
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва ўзига айтди: “Шўринг қурғур Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампир ҳам сендан кўра фаҳмлироқ экан!” Сўнг кампирга айтди:
– Эй Аллоҳнинг канизаги! Умардан қилган шикоятингни қанчага сотасан, шоядки мен уни дўзахдан сақлаб қолсам?
– Мени масхара қилма! – деди кампир.
– Мен сени масхара қилмаяпман!
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ундан шикоятини йигирма беш дирҳамга сотиб олди. Шу маҳал Али ибн Абу Толиб билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб қолишди ва салом беришди:
– Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини чангаллаб қолди:
– Вой шўрим қурсин! Мўминларнинг амирини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
– Аллоҳ сенга раҳм қилсин, Ҳечқиси йўқ, – деди ҳазрат Умар ва хат ёзиб бергани варақ сўради. Топилмаган эди, кийимининг ямоғидан қирқиб олиб ёзди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу хат Умар раҳбарлик қилганидан бери шу кунгача фалон кампирнинг шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Шу миқдор эвазига фалон аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида Умарга даъво қилмайди. Гувоҳлар − Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша хатни ўғлига топшириб тайинлади: “Қачон мен вафот этсам, шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай
"

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

07 Dec, 07:02


#бахтлилар_учун

Солиҳа аёлнинг эрига насиҳати

• Менинг сизга итоат қилишим мени жаннатга киритади.
• Сизнинг ота-онангизга итоат қилишингиз сизни жаннатга киритади.
• Мен сизга итоат қилишни ҳамма нарсадан афзал биламан.
• Сиз ҳам ота-онангизга итоат қилишни ҳамма нарсадан афзал билинг.
• Токи жаннатда жам бўлайлик

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

03 Dec, 02:23


#baxtlilar_uchun

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh, Yaxshilar!
Boshlangan kuningiz xayrli va barokatli bo'lsin 🤲

BAXTIYOR_OILA 🌙

02 Dec, 18:03


🤲

BAXTIYOR_OILA 🌙

02 Dec, 16:43


#baxtlilar_uchun

BAXTIYOR_OILA 🌙

02 Dec, 14:53


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

02 Dec, 13:42


#бахтлилар_учун

-Одамлар бир гулзорда беш мингта гул ўстирар экану, излаганини тополмас экан... Ҳолбуки, улар излаган нарсани бир дона гулдан, бир қултум сувдан ҳам топиш мумкин...

Ҳеч ким камчилик ва хатолардан ҳоли эмас

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

01 Dec, 13:26


#бахтлилар_учун

Бир суҳбат асносида Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай деганлари нақл қилинади:
- Бу уммат учун энг таҳликали ҳисоблаганим, мунофиқ олимлардир.
Мажлисдагилардан бири:
- Билимдон мунофиқ деганда нимани назарда тутяпсиз, мўминлар амири?
- Илм фақат тилларида бўлиб, қалбларида Аллоҳдан қўрқмаган, қиладиган ишлари фосиқлик бўлганларни назарда тутяпман.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

29 Nov, 02:24


#baxtlilar_uchun

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad ...

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Nov, 02:38


#baxtlilar_uchun

Chorasizman demang, Alloh bor...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Nov, 02:12


#baxtlilar_uchun

Agar Alloh ikki qalbni birlashtirishni xohlasa, ularni birlashtiradi, garchi ularni orasi osmon bilan yerchalik bo'lsa ham

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Nov, 19:41


Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad...

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Nov, 13:57


#baxtlilar_uchun

   Bir ayol har safar o‘g‘illaridan birontasini xulqida yomon o‘zgarishni ko‘rsa, darrov sadaqa qilib, taom tarqatar va ushbu: “Ularning mollaridan sadaqa ol. Bu bilan ularni poklaysan, tozalaysan va ularning haqqiga duo qil...” Tavba surasi, 103-oyatni o‘qib duo qilarkan: “Allohim, ushbu sadaqam farzandimning axloqi poklanishi uchundir, chunki uning bu holi menga u kasal bo‘lib, xastalanganidan ko‘proq ta’sir qiladi, bezovta qiladi” der ekan.

   Yana bir ayol bo‘lsa, kambag‘al edi, kunlik topganlariga kifoya qilarli kun kechirishardi. Shu sabab sadaqa qilishga hech narsa topolmasdi. Eri yoki o‘g‘li biron ayb, gunoh sodir qilishsa, kechasi turib Baqara surasini zam qilib namoz o‘qir va: “Allohim, bu mening sadaqamdir, uni mendan qabul et. Uni menga isloh qilib bergin”, deya duo qilardi.

   Nima uchun vafot etgan inson dunyoga qaytish imkoni berilsa, sadaqani tanlaydi? Bu haqda Qur’oni karimda: “Va biringizga o‘lim kelib: «Ey Robbim, agar mening o‘limimni yaqin muddatga orqaga sursang, bas, sadaqa qilib solihlardan bo‘lsam», demasdan avval Biz sizlarga rizq qilib bergan narsalardan nafaqa qiling” (Munofiqun surasi, 10-oyat), deb aytilgan.

   Nima uchun “Umra qilaman” demaydi, “namoz o‘qiyman” demaydi, “ro‘za tutaman” demaydi, balki “sadaqa qilaman” deydi.

   Ilm ahli deyishdi: Vafot etgan kishi o‘limidan keyin sadaqani qay darajada foydasi, asari ulkan bo‘lishini ko‘rgani uchun ham shunday deydi. Sadaqani ko‘paytiringlar, albatta mo‘min qiyomat kunida sadaqasining soyasi ostida bo‘ladi.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Nov, 08:37


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Nov, 08:34


#бахтлилар_учун

Агар Аллоҳнинг йўлида экансан, чопгин! Агар бу қийин бўлса, шошиб юр! Агар чарчасанг секин қадам ташла! Бунгаям қодир бўлмасанг, эмаклаб бўлса ҳам йўлда давом эт!
Лекин асло ортга қайтмагин!

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Nov, 07:01


#бахтлилар_учун

Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Нима сабабдан дўзахга кирдингиз?» деб сўраса, улар аввало «Намоз ўқимас эдик», дейишади. Намознинг шаъни нақадар улуғ эканини билайлик

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

21 Nov, 13:19


#бахтлилар_учун

Яҳё ибн Муоздан:
“Банда қачон ихлосли бўлади?”, деб сўрашди.
У: “Қачон унинг хулқи чақалоқнинг хулқига ўхшаса. Чунки чақалоқ биров мақтаса ҳам, ёмонласа ҳам парво қилмайди”, деб жавоб берди.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

21 Nov, 13:16


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

17 Nov, 16:54


#baxtlilar_uchun

Namoz...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

17 Nov, 15:13


#бахтлилар_учун

Мен, онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга яқинлаштирувчи бошқа бир амални борлигини билмайман…

Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

17 Nov, 08:48


#бахтлилар_учун

Тешик Халта

•  Таҳорат қиласану, сувни исроф қиласан.
•  Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
•  Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
•  Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
•  Садақа берасану, миннат қиласан.

Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!

Шайх Муҳаммад Арифий

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

15 Nov, 16:29


#бахтлилар_учун

Бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир терорчи бўлиб етишиши мумкин…

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

15 Nov, 13:12


#baxtlilar_uchun

Namoz...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

15 Nov, 11:41


#бахтлилар_учун

Али розияллоҳу анҳу қачон уйларига  келсалар, Фотимани руку ва сажда қилган холда кўрарди. Ибодат завқи Фотиманинг юзида жилва қиларди. Тун намозини кўп ўқиб, Роббининг нуридан насибаланган Фотиманинг юзига назар солган Али хушнуд бўлар, шундай жуфти ҳалол ато этан Аллохга ҳамд айтарди. Қачонки кўчадан ғамгин холда кириб келса, Фотима уни кулиб кутиб олар ва «Эй Али махзунлигингиз бу дунё учун бўлса, у бунга арзимайди. Агар охират учун бўлса айтинг, бирга маҳзун бўлайлик», дерди. Бу тасаллидан хар кандай вазиятда ҳам ёнида турувчи азиз инсони борлигига ишончи комил бўлган Алининг юзи ёришар, кўнглига ёруғлик иниб, фарахбахш шамоллар
кўксига салқинлик уфурарди. Али: «Эй Фотима, юзингга  қараганимда барча чарчоғим чиқиб кетади ва дардларим
унутилади»
деб, гўзал дил изҳор қиларди.


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

14 Nov, 16:35


#baxtlilar_uchun

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

13 Nov, 15:16


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

12 Nov, 14:02


#бахтлилар_учун

ҲИКМАТ

Баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилади, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамокда.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллох

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

12 Nov, 13:46


#baxtlilar_uchun

Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga har kun hech bo'lmaganda 10 marta salovat ayting , Yaxshilar!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

11 Nov, 15:00


#бахтлилар_учун

Қуёш уфққа бош қўяр экан, ранги қизариб бораверади. Кундузи кўрганларидан хижолати бўлиб..

Manbaa: Tasnim.uz

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

11 Nov, 10:39


#бахтлилар_учун

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода: «Агар аёлимни бирор киши билан кўриб қолсам, уни қиличнинг тиғини кўндаланг қилмай чопиб ташлайман», деди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борган эди, у зот: «Саъднинг рашкчилигига ажабланяпсизми? Мен ундан ҳам рашклироқман. Аллоҳ эса мендан ҳам рашклироқдир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривояти.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

10 Nov, 17:55


#бахтлилар_учун

Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур!

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ. 
Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

10 Nov, 16:37


#baxtlilar_uchun

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

09 Nov, 17:09


#baxtlilar_uchun

Baxt- bu haloling seni bomdod namoziga uyg'otishi ...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

09 Nov, 10:39


#бахтлилар_учун

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ қароқчилигидан, йўлтўсарлигидан тавба қилганидан сўнг Маккага бориб Арофотда туриб, юзларини қўллари ила беркитиб, шундай деган экан:
   "Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар шармандаман! Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар ҳижолатдаман!".

Абдулқодир Самарқандий

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

06 Nov, 06:22


🌧

BAXTIYOR_OILA 🌙

06 Nov, 06:08


#бахтлилар_учун

ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ

Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот дунёсидасизлар», дейди»
(Имом Абу Нуайм ривояти).

Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин, Иншааллоҳ 🤲🤲

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

06 Nov, 03:03


#baxtlilar_uchun

Har bir ayol o‘zini dunyodagi yagona ayoldek his ettiradigan bir erkak bilan umrguzaronlik qilishni istaydi.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

06 Nov, 02:54


#baxtlilar_uchun

Inshaalloh...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

01 Nov, 14:52


#бахтлилар_учун

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
-Беҳад гуноҳкорман, - дебдилар, - шу касалимга қарши доринг борми?
-Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди.
-Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан йўғир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановвул қил. Кўрасан хасталигингдан асар ҳам қолмайди.
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
-Ё, Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

31 Oct, 13:49


#baxtlilar_uchun
#Mening_Otam

U to'rtinchi qizining ham kontraktga o'qishga kirganini eshitdi va mehnatda qavargan qo'llariga qaradi :
-O'qitaman !!! - dedi o'ziga o'zi  pichirlab...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

31 Oct, 13:48


#baxtlilar_uchun

Inson qayerda, qanday sharoyitda yashashi muhim emas, qanday "Qalb"da yashashi muhim ...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Oct, 18:57


#baxtlilar_uchun

Qusam ibn Abbos roziyallohu anhu qabrlari Samarqandda bor , Yaxshilar! Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamni eng oxirgi ko'rgan sahoba va yaqin qarindoshlari ham bo'ladi...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Oct, 17:44


#бахтлилар_учун

Дунёда 3 хил ҳайвон бўлар экан:
1. Ўт ейдиган;
2. Гўшт ейдиган;
3. Етим-есир, бева-бечора, камбағал ва қора халқнинг ҳаққини ейдиган...

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Oct, 13:51


#baxtlilar_uchun

O'zimizni yaratilishimiz mo'jiza ekanini unutgan holda Allohdan mo'jiza kutamiz. Biz uchun moʻjiza istaklarimiz birdaniga o'z o'zidan amalga oshib qolishi. Bor ekanligiga isbot izlaymiz... Kuch qudratini ko'zlarimiz bilan ko'rib tursakda yana va yana ojizlik qilaveramiz. Unutib qo'yaveramiz... Tafakkur qilgimiz kelmaydi. G'alati insonlarmiz, shunday emasmi..?

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Oct, 13:22


#baxtlilar_uchun

Shayton alayhila'nani eng ko'p qo'rqitgan oyatlar.

Alhamdulillahi robbil'alamiyn...
Va baqara surasini 255 oyati!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

30 Oct, 13:07


#бахтлилар_учун

Жаннат аҳли нималарга афсус қилади?

Ҳадиси шарифда марҳамат этилишича:
"Жаннат аҳли Аллоҳнинг зикридан ғофил ҳолда ўтказган вақтларидан бошқа ҳеч бир нарсага афсус ва надомат туймайдилар". Яъни аҳли жаннат фақатгина Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиб ўтказган дунё ҳаётлари учунгина афсус ва надомат қиладилар.

Инсоннинг комил инсон бўла олиши учун Ҳақнинг амрларини маҳкам ушлаб, фикри мудом ва зикри мудомда қоим бўлиши керак. Бунда ҳеч бир баҳона ўтмайди.

Ҳадиси шарифда:

"Ҳисоб куни:

"Нима учун зикрдан ғофил қолдинг?" дея сўралганида,

"Дунё ишлари мени машғул қилди" деган одамга,

"Сенинг ишинг Сулаймон (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди? У ҳам дунё ҳукмдори, ҳам пайғамбар эди. Бир лаҳза ҳам Ҳақдан ғофил бўлмади."

Шунингдек бошқа бири:

"Ҳасталигим монеъ бўлди" деганида,

"Айюб (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам ёмонроқ ҳастамидинг? Вужудининг ҳар тарафини ҳасталик ўраб олганди. Бир лаҳза ҳам Ҳақнинг зикридан узоқлашмади".

Бошқа бири:

"Қийинчилик ва муаммоларим бор эди" дейди. Жавобан:

"Юнус (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам кўпмиди муаммойинг? У балиқнинг қорнида ҳам Ҳаққа тасбиҳ айтишда давом этди".

Яна бириси:

"Қудуқларга, зиндонларга тушганим учун зикр қила олмадим" деганида,

"Юсуф (алайҳиссалом) бандамникидан ҳам қийинроқ ҳолатдамидинг? У у ерларда ҳам бир лаҳза бўлса ҳам Ҳақнинг зикрини, фикрини, ҳикматини унутмади!" дейилади."

Бундай эътироз қилганлар ҳар доим мулзам бўладилар, овозлари ўчирилади, уяладилар ва пушаймон бўладилар.

Дунёда ихлосли инсонни Аллоҳнинг зикридан тўсадиган ҳеч бир тўсиқ йўқдир. Тўсиқ бўлган нарса нафснинг ва шайтоннинг иғвосидир.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

29 Oct, 06:02


#baxtlilar_uchun

Ko'zgu -aksingizni ko'rgan bo'lsangiz o'zingizni isloh qiling , Yaxshilar!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

29 Oct, 01:44


#baxtlilar_uchun
Bilishimiz kerak bo'lgan 6 diniy kalima.

3. Kalimai tavhid
Ashhadu alla ilaha illallohu vahdahu la sharika lah, lahul mulku va lahul hamd(u) yuhyi va yumit(u) va huva hayyul la yamut(u), biyadihil xoyr(u) va huva 'ala kulli shayi'n qodir.

Tanholigiga iqrorlik so'zi: Tanho Allohdan o'zga sig'iniladigan (iloh) yo'qligiga iqrorman! Allohning sherigi yo'qdir. Mulk Allohnikidir. Maqtov Allohgadir. (Alloh) tiriltiradi va o'ldiradi. Ammo O'zi tirikdir, o'lmaydi. Yaxshilik Uning ixtiyoridadir va U hamma narsaga qodirdir!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

28 Oct, 14:14


#baxtlilar_uchun

Allohim hammamizga o'z juftimiz bilan Allohning baytiga borishlikni nasib qilsin, Inshaalloh 🤲

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

28 Oct, 01:58


#baxtlilar_uchun

Farzand istaganingizdek emas yetishtirganingizdek bo'ladi!

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

27 Oct, 18:26


#бахтлилар_учун

Аёлингиз билан ўртангизда «Сен» ёки «Мен» эмас٫ «Биз» деган муносабат бўлгандагина бахтли бўласиз.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Oct, 18:54


#baxtlilar_uchun

Fotimaiy Zahro 
(roziyallohu anhu)
Payg‘ambarimiz Muhammad Mustafoning (sallallohu alayhi va sallam) suyukli qizlari. 
Jannat mujdasi berilgan ayollardan. Payg‘ambarimiz (sallallohu alayhi va sallam) 
hazratlari: “Fotima jannat ayollarining malikasidir”, deb bashorat qilganlar. Sabr-
bardoshli, mehnatkash, kamtar, kamsuqum, obida, soliha va orifa ayol bo‘lgan. 
Misvar ibn Mahrama rivoyat qiladi: “Janob Rasululloh minbarda turib: “Hishom ibn 
Mug‘ira qabilasi ahli o‘z qizini Ali ibn Abu Tolibga bermoqchi bo‘lib, mendan izn so‘radi. 
Men ruxsat bermayman, keyin ham, undan keyin ham ruxsat bermayman, faqat Ali Ibn 
Abu Tolib qizimni taloq qilib, ularning qiziga uylanishni istasagina ruxsat beraman! 
Chunki qizim mening bir bo‘lagimdir, uni shubhaga solgan narsa meni ham shubhaga 
soladi va unga aziyat yetkazgan narsa menga ham aziyat yetkazadi!” dedilar” (Imom 
Buxoriy rivoyati). 
Hazrati Fotimaning toat ibodatlariga – namoz va ro‘zalariga aslo nuqson yetmagan, 
ibodatlarni o‘z vaqtida chiroyli ado qilgan. Hazrati Fotimaning holi hayoti qiyomatgacha 
muslima ayollar uchun o‘rnak va ibratdir. 
Ali (ibn Abu Tolib karramallohu vajhahu) rivoyat qiladilar: “Fotima yorg‘uchoq qo‘llarini 
qavartirib, azob berayotganidan shikoyat qilib hamda o‘ziga bir xizmatkor so‘rash 
maqsadida Nabiy (sallallohu alayhi va sallam) huzurlariga kelib edi, ul zotni topmadi. 
Keyin shu haqda Oisha roziyallohu anhuga tayinlab aytdi. Oisha roziyallohu anhu janob Rasululloh sollallohu alayhi vasallam kelganlarida Fotimaning 
iltimoslarini yetkazdi. Janob Rasululloh uyimizga keldilar, biz uxlab yotgan edik. Men 
o‘rnimdan turmoqchi bo‘lib edim: “Qimirlama!” dedilar. So‘ng ikkalamizning o‘rtamizga 
(ko‘rpaning etak tomonidan) kirib o‘tirdilar, hatto men ko‘kraklarimga tegib turgan 
oyoqlarining sovuqqotib ketganini his qildim. Keyin bizga: “Bir xizmatkorga ega 
bo‘lmog‘ingizdan ko‘ra yaxshiroq amalni sizlarga o‘rgataymi? O‘ringa yotganingizda 33 
marta “Allohu akbar”, 33 marta “Subhanalloh” va 33 marta “Alhamdulillah” deb 
aytinglar, bu sizlar uchun bir xizmatkorga ega bo‘lmog‘ingizan ko‘ra yaxshiroqdir!” 
dedilar”. 
Payg‘ambarimiz (sallallohu alayhi va sallam) hazratlarining kasal onlarida hazrati Fotima 
otalarining yonlarida yig‘lab o‘tirardi. Shunda Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam
) qizlarining qulog‘iga ikkita so‘z aytganlar. Birinchisida hazrati Fotimaning yig‘isi 
ortgan, ikkinchisini eshitib esa yig‘idan to‘xtab, sevingan. Bir oz vaqt o‘tib buning boisi 
so‘ralganda, hazrati Fotima bunday javob bergan: 
– Birinchi safar qulog‘imga “Qizim, men bugun aniq vafot qilaman”, dedilar. Yig‘i va 
huzunim ortdi. So‘ng ikkinchi safar aytdilarki: “Ko‘p qayg‘urma! Mana shu hozir bo‘lib 
turganlar ichida eng birinchi bo‘lib menga sen yetishursan”. Buni eshitib ko‘nglim taskin 
topdi, sevindim.Hazrati Fotimaning vafoti Payg‘ambarimiz (sallallohu alayhi va sallam) vafotlaridan olti 
oy so‘ng voqe’ bo‘ldi. Raziyallohu anho.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Oct, 14:41


#Alhamdulillah!

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Oct, 14:35


#baxtlilar_uchun

Kalimai shahodat

Ashhadu alla ilaha illallohu va ashhadu anna Muhammadan 'abduhu va rosuluh.

Iqrorlik so'zi: Allohdan o'zga sig'iniladigan (iloh)ning yo'qligiga va Muhammad Allohning bandasi va rasuli ekaniga iqrorman.


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Oct, 08:41


#бахтлилар_учун

Роббим!
Ҳидоят қаерда бўлса, мени унга йўллаб қўй. Ризолигинг қаерда бўлса, мени унга ҳамроҳ қил. Саодатинг қаерда бўлса, қалбимни ундан баҳраманд айла.


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

26 Oct, 08:37


#baxtlilar_uchun

Joizmi Allohga duo qilsam, men va erimni jannatda hurlarsiz birga qilishligini?

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

25 Oct, 18:25


🤗

BAXTIYOR_OILA 🌙

25 Oct, 11:22


#baxtlilar_uchun

Astag'firullohallaziy laa ilaha illa huval hayyul qoyyum va atubu ilayh

Astag'firullohi va atubu ilayh

Astag'firulloh!

Istig'forlar....


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

24 Oct, 12:20


#baxtlilar_uchun

Rosululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar:

“Sizlarning eng yaxshilaringiz oʻz ahliga nisbatan yaxshilaringizdir. Men oʻz ahliga eng yaxshi boʻlganingizman”.

(Imom Termiziy rivoyati).

Shavkoniy rohimahulloh aytadilar:

“Shunday insonlar borki, oʻz ahli oilasi huzuriga kelganida xulqi eng yomon, qoʻpol gaplar gapirishga eng jurʼatli, yaxshiligi eng oz inson boʻladi. Ostonadan xatlab koʻchaga chiqqanida esa begonalarga nisbatan tabiati yumshoq, shirinsoʻz, xulqi goʻzal, yaxshiligi koʻp insonga aylanadi.
Bunday insonlar Alloh taoloning yordamidan mahrum, toʻgʻri yoʻldan adashgan boʻladi.
Alloh taolodan tinchlik-omonlik soʻraymiz”.
..

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

24 Oct, 08:22


#baxtlilar_uchun

To‘yona haqida
Ustoz Hasanxon Yahyo Adulmajid

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 19:13


#baxtlilar_uchun

Ey, Alloh rozi bo'lgurlar koshonangizni mehmonlari uchun atalgan shohona mehmonxonangiz yonida bir kichik bo'lsa ham "Dilxonangiz" bo'lsin, Yaxshilar...!
Allohning Valiylaridan biri bir manzil niyatida yo'lga chiqibdi. Shom tushib qolganliga sabab bir uyning eshigini qoqibdi.Shu uyning mehmonxonasida tunab qolibdilar. Mehmon uchun solingan o'ringa endi yonboshlamoqchi bo'lganlarida devorda osiqli Qur'on-u Karimni ko'rib qolibdilar...!
Devordagi osiqli Qur'on-u Karimdan hayo qilib tonggacha oyoq uzatmagan ekanlar ...!
Koshonangizda bir "Dilxonangiz" bo'lsa-yu, dunyodan uzulib ahli oilangiz bilan nafl namozlarini( oilaning erlarini uyda emas masjidda 5 mahallik namozlarini o'qishligi vojib) birgalikda o'qisangiz, javonida sizni va ahli oilangizni Haqqa yaqinlashtiradigan diniy va dunyoviy kitoblar bo'lsa, Inshaalloh...!
Ey , Alloh rozi bo'lgurlar farzandlaringizga tilingizdan ko'ra amallaringiz ko'proq tarbiya beradi...!

Assalomu alaykum va rahmatulloh !


@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 15:19


#baxtlilar_uchun

– Mening xotinimni qo‘li gul: shimimga yamoq solsa, yamoq bilinmaydi.
– Mening ham xotinimning qo‘li gul: shimimni yuvsa, yuvgani bilinmaydi.

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 14:47


#baxtlilar_uchun

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 14:43


#baxtlilar_uchun

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 13:21


#baxtlilar_uchun

Qalblar faqat Allohni zikr qilish bilan orom topadi, Alhamdulillah...!

BAXTIYOR_OILA 🌙

23 Oct, 13:04


#baxtlilar_uchun

#Alhamdulillah
#Alhamdulillah
#Alhamdulillah

BAXTIYOR_OILA 🌙

22 Oct, 14:20


#baxtlilar_uchun

Hamma narsani vaqtini ortga suring, chaqirilgan joyga kech qoling, dunyo ishlaridan ajraling: namoz vaqti kirishi bilan Haqning suhbatidaga shoshiling, kechiktirmang, dunyo va nafsingiz xohishlaridan ajraling, Yaxshilar...!
Axir biz , axir siz izlagan barcha ne'matlar sajdada- ku...!
Alloh bilan suhbatdan go'zalroq suhbat bormikan , Yaxshilar!?
Biz Allohnikimiz va Allohga qaytamiz inshaalloh ...!

Assalomu alaykum va rahmatulloh !

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

22 Oct, 05:06


#baxtlilar_uchun

Alloh sizlardan rozi bo'lsin salovat aytgan , Yaxshilar!

BAXTIYOR_OILA 🌙

21 Oct, 11:56


#baxtlilar_uchun

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

Allohimma solli a'laa Sayiddina Muhammad!

Salovat aytgan bo'lsangiz belgi qoldiring , Yaxshilar 👀

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

20 Oct, 15:34


#baxtlilar_uchun

Qalbingiz og'risa istig'for ayting...?
Zero undan yaxshiroq malhamni ko'rmadim...!

Rumiy

@Bahtiyor_oila

BAXTIYOR_OILA 🌙

20 Oct, 11:22


#baxtlilar_uchun

Tarbiya ona qornidan boshlanadi, Yaxshilar...!
Farzandlarimiz bizga Allohning omonati biz ularni har bir amali uchun so'ralamiz... .

@Bahtiyor_oila