Ikrom Sharif @ikromsharif Channel on Telegram

Ikrom Sharif

@ikromsharif


Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot

Ikrom Sharif (Uzbek)

Ikrom Sharif kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda sizga zamonaviy reklama va hamkorlik bo'yicha eng so'ngi ma'lumotlar va imkoniyatlar taqdim etiladi. Kanalda sizni chuqurroq tanishuvlar va muhim yangiliklar kutmoqda. Ikrom Sharif - bu sizning biznesingizni rivojlantirish va rivojlanishiga yordam beruvchi hamkor. Agar sizning mahsulotlaringizni yoki xizmatlaringizni keng obyektiv hamkorlik orqali rivojlantirishni hohlaysiz, shunchaki Ikrom Sharif kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan foydalaning! Telegramda bizning kanalga tashrif buyuring va yetkazib berish uchun @IkromSharif_reklama_bot ga murojaat qiling.

Ikrom Sharif

25 Jan, 14:42


Bizning qulay parfyumeriya burchagimizga qo'shiling!

Agar siz sifatli atir hidlarni qadrlasangiz va parfyumeriya kollektsiyangizni boyitmoqchi bo'lsangiz, unda bizning kanalimiz siz uchun! Biz original atirlarning keng tanlovini taklif etamiz.

Telegram

#reklama

Ikrom Sharif

25 Jan, 08:40


Бугун китоб ўқиган одам энди кечаги одам эмас!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Jan, 10:58


💡Arab tili o’rganuvchilariga tavsiya

🇸🇦 Arab tilini boshlang’ichdan o’rganishni boshlaganlar uchun ajoyib manba!

📌 «Nahv academy» arab tilini boshlangʻich, o’rta va yuqori darajadan o’rganishni boshlaganlar uchun judayam foydali darslar berib borayotgan akademiya.

📚 Bugun kurslar uchun oxirgi qabul kuni, fursatni boy bermang.

🔗 https://t.me/+TTAN8FapMk04MTcy

#reklama

Ikrom Sharif

24 Jan, 09:48


Азиз обуначилар, якшанба куни соат 21:00 да Телеграм ва Инстаграм саҳифаларимиз орқали жонли овозли суҳбат ўтказамиз.

Суҳбат мавзуси “Икки етим” китоби. Унда китоб мавзулари, мазмуни ва бошқа хусусиятлари билан танишамиз. Суҳбат сўнгида мавзуга оид саволлар йўллашингиз мумкин бўлади.

Ушбу суҳбатлар китобхонлик малакасини ошириш мақсадидаги “Ўқи!” дастури доирасида ташкил этилади.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Jan, 03:25


Ўзингда борига қаноатли бўл, у ўзингда қолиши ва ҳатто зиёда бўлиши учун кўп шукр қил!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

23 Jan, 18:01


Ўтмишини унутганлар, бугунидан фойдаланиб қолмаганлар ҳамда келажагидан қўрққанлар учун ҳаёт жуда қисқа ва ўта қайғулидир.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

23 Jan, 11:53


Устозлар диққатига!

Агар сиз ўз устида ишловчи ўқитувчилардан бўлсангиз — Ustoz_kundaligi канали айнан сиз учун.

Каналда:
— Халқаро мактаб устозининг шахсий фикр ва тажрибалари;
— Педагогикага оид манфаатли мақолалар;
— Илғор педагог мутахассислар билан турли мавзуда аудиочатлар бериб борилади.

Ҳозироқ обуна бўлинг ва педагогик кўникмаларингизни ривожлантиринг!

Канал линки:👉https://t.me/+Yc1Hqn5b0BZiYTY6

Ikrom Sharif

23 Jan, 01:36


Оила қуриш бир жиҳатдан шерикчилик шартномасига ўхшайди. Икки томон ҳам тўғри, ҳалол бўлса, шерикчилик ривож топади. Агар келишувга риоя қилинмаса, кимдир камроқ ҳаракат қилиб кўпроқ фойда олишни кўзласа, бу йўлда кучлироғи заифига зулм қиладиган бўлса, унда бу битим узоққа бормайди. Оила қуриш яна руҳларнинг бир-бирига боғланиши ҳамдир. Агар бир руҳ иккинчисидан таскин
топмаса, бунга ечим — ажралиш бўлади.


“Сиз излаган ечим” китобидан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Jan, 13:39


Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди.

Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш ҳам боис бўлади.


@MubashshirAhmad

Ikrom Sharif

22 Jan, 10:41


Бироз олдин энг кичик холам вафот этганлари хабари келди…
Яқинда Умра ибодатини бажариб келгандилар, бироз ўтиб кўп маззалари бўлмади, бир неча кун касалхонада оғир ҳолатда ётиб, бугун вафот этдилар.

Аллоҳ таоло раҳматига олсин!
Сизлардан ҳам ҳақларига дуо истадим…


@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Jan, 03:41


Нима учун ўғил болага нисбатан қизлар кўпроқ маҳзун (стресс) бўлади?

Бунинг бир неча сабаблари бор:
1. Қиз бола ўғил болага нисбатан ҳиссиётлироқ бўлади.
2. Ҳар ойда “ўзига хос” кунлари бор.
3. Қиз бола уйнинг асири бўлади.
4. Қиз бола ўғил болага нисбатан жисмонан заифдир.
(Мазкур сабабларнинг ҳар бирининг батафсил шарҳи бор.)

“Қулоғим сенда, қизим!” китобидан.

Қиз фарзанди, айниқса, балоғат ёшига етган қизи борлар ўқиши ўқиши лозим бўлган китоб. Китоб ёш қизларга ҳам, ота-оналарга ҳам бирдек муносиб.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

21 Jan, 13:33


− Menga hayotiy voqealar tasvirlangan kitob kerak edi...

− Sizga «Ikki yetim» kitobini tavsiya qilamiz. 😊

Kitobni «Hilol Nashr» doʻkonlaridan soʻrang yoki onlayn xarid qiling.

👉 Narxi: 27 000 soʻm

☎️ +998712175999

📥 Buyurtma uchun: @hilol_reception

@hilolnashr

#reklama

Ikrom Sharif

20 Jan, 12:22


Муносиб ҳамроҳ — ҳаёт сафарининг зийнатидир.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

19 Jan, 12:40


Обрўйинг, мансабинг, куч-қувватинг, мол-давлатинг ва ҳатто соғлигинг сени тарк этиши мумкин. Аммо вафодор ёринг ҳеч қачон, ҳеч бир ҳолатда сени ташлаб кетмайди.
Шундай кунлар учун ҳам танловда шошилма!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

19 Jan, 02:14


Бизда саҳар вақти, соат 05:13, бу кеча шу китоб мутолаасини бошладим…

Иқтибослардан улашаман.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

18 Jan, 11:41


Бир киши айтади:
«Бобом вафот этдилар. Бувим бобомнинг кўйлагидан жойнамоз тикиб, намозларининг савобидан бобомга ҳам етиб туриши учун 30 йил ўшанинг устида намоз ўқидилар».

Севги-муҳаббат дегани шундай бўлади!
t.me/IkromSharif

Ikrom Sharif

18 Jan, 01:40


Эр-хотинлик муносабатлари жуда мураккаб нарса эмас. Аниқ мулоқот билими, бироз зийраклик ва озгина мулоҳазакорлик кифоя.

Муҳтарама опа-сингиллар, уйдаги юмушларингизни кам санамаган ҳолда айтаманкм, сизларга кўп нарса боғлиқ оилада.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

17 Jan, 14:09


Бу кунлар бизга "Фаровонлик учун — ўқи ва ўқит!", деяпти.

Ўқиган энг озида ўзини қутқариш йўлларини билади.
Қутқариш деганда эса, фақат моддиятни тушунманг!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

17 Jan, 10:05


☝️ Garvard universiteti talabalarining miyasini qizdirib yuborgan savol...

Rasmdagi mantiqiy masala Garvardning MBA bitiruvchilari uchun maxsus test hisoblanadi.

Talabaga 30 soniya vaqt beriladi. Shu vaqt ichida qanday qilib 8 soni kelib chiqqanini aniqlashi kerak boʻladi.

Siz ham bir urinib koʻring-chi, balki Garvard talabalarining tishi oʻtmagan masalaga siz yechim toparsiz!

Ikrom Sharif

17 Jan, 05:52


Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
– Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:

– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?

– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.

Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
– Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

“Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.
------
Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми?

@IkromSharif

Ikrom Sharif

16 Jan, 17:55


Баъзи чекловлар зеҳнда бўлади, холос.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

16 Jan, 13:53


Тарбиянинг аҳамиятини ҳамма билади. Лекин тарбия методларини — услубларини ҳамма ҳам билмайди. Ушбу китоб айнан шунақа — болаларни тарбия қилиш методларини ўргатади. Китобнинг устунлиги шундаки, мазкур методлар ўта оддий бўлиши билан бирга жуда самарали.

БОЛАГА
ОВОЗНИНГ ДАРАЖАСИНИ
ЎРГАТИНГ


Болангизга овознинг даражаларини, қаерда овозни кўтариш, қаерда паст гапириш кераклигини ўргатинг. Махфий суҳбат пайтида ёки ухлаган одамни уйғотиб юбормаслик учун пичирлаб, паст овозда гаплашилади. Бошқа пайтда, ўйнаётган пайтда оддий гаплашилади. Ёрдам сўрашда, узоқдаги одамни чақирганда ёки хатардан огоҳлантирганда баланд овозда гапирилади.
Тўрт ёшли Муҳаммад онасидан бир нарса сўраса, бақириб гапиради. Оддий гапни ҳам бақириб айтади. Онаси ўғлига бақирмай, хотиржам гаплашишни ўргатмоқчи бўлди: «Ўғлим, сен овозингни нотўғри кўтаряпсан-да. Баъзи овозлар баланд бўлади, буни бақириш дейилади (онаси баланд овозда гапириб, кўрсатиб берди). Баъзи овозлар ёқимли, сокин бўлади (секин, хотиржам гапириб кўрсатди). Шуни машқ қилиб кўрайлик. Қани, баланд овозда гапириб кўрчи, эшитиб кўрай-чи», деди. Муҳаммад кулиб, «Мана баланд овоз», деб бақирди. Онаси: «Тўғри. Яхши. Энди секин гапириб кўр-чи», деди. Муҳаммад пичирлаб: «Мана секин овоз», деди. Онаси: «Баракалла, ўғлим. Сен-чи, бир нарса сўрасанг, мана шу паст овозда сўрагин, хўпми?» деди. Шундан кейин ўғли паст овозда гапирадиган бўлди. Паст сўраса, онаси уни доим мақтайдиган бўлди.

“Йиғлоқи болага 50 та чора” китобидан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

16 Jan, 13:36


Атрофингда жамул-жам бўлганлар сен билан хамжиҳат, дегани эмас.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Jan, 15:50


Али Тантовий умрида биринчи бор пора олган бир софдил кишининг ҳолатини шундай таърифлайдики, кишинининг ҳолатини бундан кучлироқ таърифлаб бўлмайди, дейсиз. У 100 риёл маошга ишлайдиган киши эди, вазифасида унга 11000 (ўн бир минг) риёл пора таклиф қилишади, у олади…
Аслида, ҳар қандай гуноҳ соҳиби илк бор гуноҳ содир этгандаги ҳолат бу.
Ўқиб кўринг:

“Орадан қанчадир вақт ўтиб, Абдулмўмин афанди ғафлат уйқусидан ўзига келди. Худди ёш қиз номусини йўқотганида қай аҳволга тушса, у ҳам шундай тушкунликка тушиб қолди. Бирданига ўзидан жаҳли чикди. Нафратланди. Қани энди ҳалиги хайдовчига етиб олиб, пулини қайтариб бера олса!.. Ҳозиргина бой берилган ўтмиши нақадар гўзал бўлса, шу қадар бегонага ҳам айланганди. Ўша шарафли фақирлик ҳозирги ҳолидан шунчалар устун эдики, уни қўмсаб, соғина бошлади. Эртага уйига қайтса, оиласининг дўсту биродарларининг юзига қандай қарайди?! Шундай совуқда унинг жисму жони ўртанар, ичида худди олов ёнаётгандай қизиб борар, пешонасида реза-реза тер ялтирарди.
Шу чоқ шамол эшикни қимирлатди. У иши фош бўлиб қолдими, деб чўчиб тушди. Пулни қаерга яширишни билмай, ахийри яна чўнтагига солди. Сўнг «тин- тув қилинсам-чи» деган хаёлда оёқ кийими ва пайпоғини ечди. Пулни пайпоғига тиқиб, устидан оёқ кийимини кийди. Кейин тафтиш пайпоқдан бошланиши ёдига тушиб, яна оёқ кийимини еча бошлади. Ўзи ҳам наша ва бошқа майда-чуйда нарсалар олиб ўтадиган инсонларни худди шу еридан бошлаб тафтиш қилар эди. Ана шундай нотавонлар даражасига тушиб қолганидан сиқилди. Бироқ бўлар иш бўлди. Энди пулни нима қилиб бўлса ҳам яшириш керак!..

Абдулмўмин афанди пулни пайпоғидан чиқриб, тезда дастрўмолига ўради. Иштонини ечиб, ҳеч ким қўл узатмайдиган жойига яширди. Сўнг ҳафсаласиз ўтириб, ўйланиб қолди: «Бу пулни нима қиламан? Фарзандларим шунча пулни қаердан олганимни сўраса, нима деб жавоб бераман?..»
У шу чоққача ёлғон сўзлаганини эслолмади. Бордию, энди ёлғон баҳона топган такдирида ҳам, қараши ва ҳаракати буни фош қилиб қўймайдими?..”

Али Тантовийнинг “Икки етим” китобидан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Jan, 05:26


Энг афзал ибодат қайси?

Аллома Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Уламолар шундай дейишган: «Энг афзал ибодат — Робб субҳанаҳу ва таолонинг розилиги йўлида ҳаракат қилиш, вақтни шу пайт тақозо қилиб турган ишлар билан банд қилиш, ўша ишни бажаришдир».
Меҳмон келган пайтдаги энг афзал ибодат меҳмонни икром қилиш, унинг кўнглини олишдир.
Саҳар вақтида килинадиган энг афзал ибодат намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр билан машғул бўлиш, Аллоҳга дуо қилишдир.
Азон айтилаётган вақтда қилинадиган энг афзал ибодат бошқа нафл вазифаларни тўхтатиб, муаззиннинг сўзларига жавоб қайтариб туришдир.
Беш маҳал фарз намоз пайтида қилинадиган энг афзал ибодат — намозни мукаммал адо этишга қаттиқ ҳаракат қилиш, намозларни намоз вақтининг аввалида ўқиш, узоқ бўлса ҳам масжидга боришдир.
Муҳтож одамни кўргандаги энг афзал ибодат унга лавозими, пули, мол-дунёси, жисмоний қуввати билан ёрдам беришга шошилишдир.
Сафарга чиққандаги энг афзал ибодат муҳтожларга кўмаклашиш, ҳамроҳларга ёрдам бериш, бу ишларни одатий нафл амаллардан, хилватда қолишдан устун қўйишдир.
Қуръон тиловат қилаётган вақтдаги энг афзал ибодат қалбни ҳозир қилиш, оятларнинг маънолари ҳақида ўйлаш, оятларда келган буйруқларни бажаришни ният қилишдир…

“Аллоҳ сари йигирма бекат” китобидан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

14 Jan, 13:32


Боланинг истагига «хўп» дегандан кўра «йўқ» дейиш катта бўлганида уни бахтлироқ қилади, чунки бола фақат ўзига ишонадиган бўлади. Бола «хўп» деган сўзни эшитганда кўпроқ хурсанд бўлади, аммо «йуқ» деган сўзни эшитса, омадсиз,
бахтсиз бўлиб қолмайди. «Йўқ» сўзи истакнинг, орзунинг бироз кечикишига рози бўлишни ўргатади. Бу эса шахсиятни шакллантиришнинг асосидир. Боланинг ҳамма истагини қондиргандан кўра мулойимлик билан рад жавоби ҳам бериб туриш керак. Масалан, нима учун ҳозир шу ўйинчоқни олиб бермаганингизни ётиғи билан, меҳр-муҳаббат билан тушунтириш керак. Йиғлаб, бақирганига қатъият билан чидаб туриш керак.


Йиғлоқи болага 50 та чоракитобидан.
***

Китобимиз яқин кунларда сотувга чиқади, иншааллоҳ.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

14 Jan, 10:26


Муҳтарама аёл!
Таёрлаган таомингизни ҳеч қайси масаллиқ меҳрчалик мазали қилолмайди.
Таомнинг тузи татиб кўргач билинади. Лекин қанчалик меҳр билан таёрлангани унинг рангиданоқ маълум бўлади.
Қозон бошида меҳрингизни аяманг.😊

@IkromSharif

Ikrom Sharif

14 Jan, 09:10


🏠 Uyingiz va offisingiz uchun Jalyuzi pardalar keng assortimentda.

Yuqori sifat

Qulaylik va siz istagan dizayn💡

Tezkor xizmatlar 🏃‍➡️🏃‍♂‍➡️

Yuvish va tamirlash xizmati ⚙️

Barchasi biz bilan 🤝

@Jalyuzi_B
                     
Kanalga obuna boʻling.

#reklama

Ikrom Sharif

10 Jan, 18:52


“Сиз дадаммисиз?”…

Уруш сабабли дадасини бир неча йил кўрмаган қизчанинг дадасини илк кўргандаги реакцияси.

“Дада, бизни самолётларда ўққа тутишди…”, деяпти қучоғига осилиб…

Роббим, шу гўдакларни зулм ила йиғлатганларни икки дунёда кулдирма!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Jan, 15:17


Donoo School ota-onalarning azaliy muammosiga BEPUL va PROFESSIONAL yechim beradi.

11-yanvar, soat 13:00 «Ochiq eshiklar kuni»ga keling Va mutaxassis bilan bolani o‘qishga qiziqtirish va mustaqil bo‘lishi haqida tavsiyalar oling!

Donoo School - muammolarga original yechim beramiz!

Batafsil ma’lumot uchun biz bilan bog’laning;
📞 + 998781139686

Havola ustiga bosing👇
https://b24-nm7txy.bitrix24site.ru/crm_form_6e8dq/

Ikrom Sharif

10 Jan, 13:36


Сизни тушунишмаса ёки нотўғри тушунишса, асло хафа бўлманг. Зарур бўлса, очиқроқ тушунтириб кўринг.

Чунки кўнгил, тушунча ва ҳиссиётлар ҳаммада ҳар хил бўлади. Ҳамма бир хил хатни ўқийди, бир хил гапни эшитади лекин муносабатлар турлича акс этади...

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Jan, 12:43


Қалб қалбни севса, кўзлар айбларни кўрмайди.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Jan, 10:24


Бола бир хато қилиб уни сиздан яширса, сиз уни билсангиз, шу билганингизни унга билдиришингиз шарт эмас. Бола тарбиясида ҳам "тағофул" — билиб билмаганга, кўриб кўрмаган олиш муҳимдир. Агар хатони кўрибоқ дашном берилса, бунинг икки акс таъсири бор:
1. Бола кейинги гал шу хатони яна ҳам хуфёна қилиш йўлларини излайди.
2. Шу вақтгача ўзи қўрқиб юрган — "ота-онам билиб қолмасин", ҳадиги кетиб, энди ошкора қилишдан ҳам унча ҳайиқмай қолади.

Нима қилиш керак?
Хатони эслаб қолинг. Уни нима сабабдан қилгани ҳақида ўйлаб, унга муқобил имконият яратиб қўйинг. Кейин фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида мавзу очиб насиҳат қилинг. Лекин ҳеч нарсадан бехабар одамдек, ўзингиз шу мавзуда гапиришни истагандек гапиринг.

Албатта ўша заҳоти тузатиш керак бўлган хатолар ҳам бор. Юқоридагилар нисбатан енгил ва кўп гувоҳи бўлинадиган хатолардир.

Икром Шариф

@IkromSharif

Ikrom Sharif

09 Jan, 13:15


Фарзандингиз тилини топинг.

Кичик қизим жуда қайсар, табиати ҳам оғир эди. Айниқса кўчага чиққанимизда гапимга ҳеч қулоқ солмасди. Инжиқлиги майлику-я, қўлидан ушлайман десам, нуқул қочиб кетар эди. "Мен катта қизман, ҳеч ким қўлимдан ушламасин!" - дер эди.
Бир куни қизим иккимиз кўчага чиқдик. Йўлда кетар эканмиз, қизимга бирор кор-ҳол етишидан хавотирландим. Чунки машиналар тезлик билан ҳаракат қиларди. Қизим эса доимгидек қўлидан ушлаб олишимга кўнмасди. Нима қилишимни билмай, у ёқдан-бу ёққа тезлик билан ўтаётган машиналардан қўрқаётганимни унга айтдим ва қўлимдан ушлаб йўлдан ўтишимга ёрдам беришини сўрадим. Шунда қизим худди катталардек қўлимдан маҳкам тутди, қўрқувимни ҳис этди. Ҳатто мени тинчлантириб: "Ойижон, қўрқманг, мен сизни йўлдан ўтказиб қўяман", деди.
(Тарбияда болага дўқ-пўписа қилавермасдан, унинг ёшига яраша муомала қилиш, тилини топиш керак. Тарж).

"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

09 Jan, 10:54


Farzand tarbiyasi siz uchun aktual mavzumi?

Unda MUNEER kanali aynan siz uchun!

Ushbu kanalda siz:
- Bolalar bilan ishlash uchun yo’riqnomalar
- Bolaga kichik yoshidan ilk tushunchalarni qanday berishni o’rgatishga qaratilgan bepul marafon
- Bolalar orasida kitobxonlikni rivojlantirish maqsadida tashkillashtirilgan “Olim bolam” loyihasi
- Ayollar shaxsiy rivojlanishi uchun jamiyyat bilan tanishishingiz mumkin. 🌹


Bundan tashqari ko’plab manfaatli bilimlarni olasiz va o’z ustida ishlaydigan onalar jamiyyatining bir qismiga aylanasiz❗️

Siz ham farzandingiz kelajagiga befarq emasmisiz? Unda hoziroq kanalimizga obuna bo’ling va olis sayohatda o’z joyingizni egallang.



Hali ham obuna bo’lmaganlar uchun kanalimiz linki:

https://t.me/+do7P7rf7qedjMjg0

@muneer_mothers

#reklama

Ikrom Sharif

08 Jan, 11:35


Аёл эрида қуйидаги сифатлар бўлишини орзу қилади:

1. Аёлини тушунади;
2. Ҳис-туйғуларини қадрлайди;
3. Истакларига жиддий ёндашади;
4. Аёлининг оилавий ишларига бепарво бўлмайди;
5. Аёлининг таълим-тарбияси билан шуғулланади;
6. Фарзандларининг тарбиясига жонкуяр бўлади;
7. Ҳалол касб қилади;
8. Хушмуомалали, ширинсўз бўлади.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

08 Jan, 09:00


Ҳаёт ўзи ғароиб. Унга ҳеч нарсасиз келамиз кейин ҳамма нарса учун жанг-жадал қиламиз, кейин эса ҳамма нарсани қолдириб яна ҳеч вақосиз кетамиз…

@IkromSharif

Ikrom Sharif

08 Jan, 07:02


Shoshiling !!

XXI asr bolalarining yoshligini tortib olayotgam GADJETLAR (telefon, planshet,kompyuter) dan FARZANDINGIZNI QUTQARING!

Bizning kanaldan siz
🌈rivojlantiriuvchi oʻyinchoqlar va kitoblarni 📚📚
🌈Yogʻoch oʻyinchoqlar 🪵🪵
🌈Lipuchkali mashgʻulotlar va magnitli pazllarni🧩🧩🧩

ARZON NARXLARDA💰💰💰
SIFATLI faqat bizning kanaldan topishingiz mumkin..

Bizni yoʻqotib qoʼymaslik uchun link ustiga bosing 👇👇👇

https://t.me/+vfEjQRXt1Ds0ODY6
https://t.me/+vfEjQRXt1Ds0ODY6

#reklama

Ikrom Sharif

08 Jan, 06:02


Яхши муносабатларни вақтида қадрланг, ҳамма нарсанинг чегараси бор!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

08 Jan, 05:01


Ўйлар…

Сарҳисоб. Бугун менга берилган мавҳум лекин ўта қимматли умримнинг бир кунини тугатдим. Бу 24 соатли имкониятим эди. Бу 1440 дақиқали фурсатим эди. Бу тахминан 86400 сонияли нафасим эди. Буларнинг эвазига нималарни қўлга киритганимни излайман,
хайҳот, қўлим қуппа-қуруқ!..

@IkromSharif

Ikrom Sharif

08 Jan, 03:12


Шундай!
Танглик ёриқларидан ҳам чечаклар ундириб қўядиган Рoббинг бор.
Хотиржам бўлавер!

Telegram | Instagram | Facebook | You tube

Ikrom Sharif

07 Jan, 10:02


💸 Миллион туда, Миллион сюда...

Одамлар кўп пул топишнинг ўзи инсонни бой қилади, деб ўйлайди. Аслида, пулни сақлай билиш, тўғри бошқариш муҳимроқ.

Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масалалар содда тилда тушунтириб бориладиган фойдали молия деган канал бор. Уланиб олинг, фойдали ва сифатли канал!

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/+8EfCMw3Oh0diZTAy
https://t.me/+8EfCMw3Oh0diZTAy

#reklama

Ikrom Sharif

07 Jan, 08:53


Она Кабаи муаззаминг қаршисида хурсандлигидан кўзёшларини тиёлмаяпти. Кўзини каъбадан узмаган ҳолда ўғлини бағрига босиб, юзидан, пешонасидан қайта-қайта ўпяпти. Байтуллоҳга олиб келгани учун раҳмат айтяпти!

Ҳой ўғиллар, имконингиз бўлган ҳолда ота-онанингизни Байтуллоҳга олиб келишни кечиктирманг!
Ҳеч бир юмушингиз уларнинг Байтуллоҳда туриб, “Барака топ, болам. Тупроқ олсанг, олтин бўлсин. Бола-чақангнинг роҳатини кўр. Сендан мингдан-минг розиман, Худойим рози бўлсин!” дейишига тенг келолмайди!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

07 Jan, 04:41


«Меҳрибон бузғунчилар!»


@IkromSharif

Ikrom Sharif

06 Jan, 16:59


Вақтингизда унум йўқми? Унда бир маслаҳат бераман.

Аввал зеҳнингиздагиларни уч қисмга тақсимлаб олинг:
1. Истакларингиз
2. Эҳтиёжларингиз
3. Заруратларингиз

Кейин шуларни рўйхат шаклида қоғозга тушириб олинг. Истакларингиз ичидан аввал заруратларини биринчи ўринга қўйиб, унга жисмоний ҳаракат билан киришинг. Заруратлар бажарилгач эҳтиёжларга вақт ажратасиз.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

06 Jan, 13:00


🌟 Farzandingizni Mustaqillik va Baxtga Yetaklang!

0-3 Yosh Kursi:
Bolangizning ehtiyojlarini chuqurroq tushunishni xohlaysizmi? Ularni mustaqillikka, qobiliyatlarni rivojlantirishga va uyda qo‘llab-quvvatlovchi muhit yaratishga yordam bering!

Kurs o‘qituvchisi – Mahliyo Toshtemirova, 3 farzand onasi va AMI Montessori sertifikatiga ega pedagog.

➡️ 0-3 kursi haqida batafsil

3-6 Yosh Kursi:
Mustaqil kiyinish, ovqatlanish, va o‘ziga g‘amxo‘rlikni o‘rgatish sirlarini bilmoqchimisiz? Har bir bolaning tabiiy rivojlanish bosqichlarini qo‘llab-quvvatlash uchun amaliy maslahatlar va mashg‘ulotlar.

Kurs o‘qituvchisi – Muhammad Rasul, 3 yoshdan 6 yoshgacha bolalar bilan ishlash bo'yicha 5 yillik tajribaga ega Montessori AMI 3-6 diplomiga ega pedagog.

➡️ 3-6 kursi haqida batafsil

🎁 Maxsus Taklif! Har ikkala kursni xarid qilganingizda kursdan tashqari sizni quyidagi bonuslar sizni kutyapti:
- 15-dekabr bo'lib o'tgan seminar video zapisi.
- Kitoblarni qanday o‘qish kerakligi bo‘yicha maxsus cheklist.
- “Jazolarsiz tarbiya sirlari” qo‘llanmasi.

👉 Darslar:
- Videodarslar o‘zingizga qulay vaqtda
- Kunlik muhokamalar va savollarga javoblar
- Sertifikat va qo‘shimcha materiallar

Joylar cheklangan! Qabul 8-yanvarga qadar davom etadi. Darslar 10-yanvardan boshlanadi.

Batafsil ma'lumot va kursga yozilish uchun: @bambini_kurslar

Ikrom Sharif

06 Jan, 12:20


Китоб ўқимайдиган ва сафар қилмайдиган киши секин ўлиб боради.
Билмаган (ўқиб ёки кўриб ўрганиб олмаган) киши кўзларидан яна қандай фойдалана олиши мумкин ахир?!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

06 Jan, 11:41


#Ўзимга

Умр, соғлиқ, мол-давлат, обрў-эътибор…
Бу ҳаётда нимагадир эри
шмоқчи бўлсанг, юқоридагиларнинг бири ёки бир нечтасидан маълум қисмини, баъзан ҳаммасини тўлабгина эришасан. Тўлов кам эмас. Шундай экан, эвазига арзон нарса олиб қўйма!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

06 Jan, 06:39


📊 Biznesingiz uchun analitika o’rganing!

Agar biznes analitika sizni qiziqtirsa, “Raqamda Gaplashamiz” kanaliga qo‘shiling! Bu yerda siz:

 Biznes analitikaning oddiy va tushunarli tushunchalarini o‘rganasiz
 Kichik va o‘rta biznes uchun amaliy maslahatlar olasiz

Raqamlar yordamida biznesingizni rivojlantirishni boshlang!

📲 Kanalga o‘tish:
@raqam da_gaplashamiz

#reklama

Ikrom Sharif

05 Jan, 16:51


Бу дунёда қўшни ёмон бўлса, кўчиб қутиласиз. Хотин ёмон бўлса, қўйиб қутиласиз. Мошина ёмон бўлса, сотиб қутиласиз. Мол, қўй ёмон бўлса, сўйиб қутиласиз. Дўппи тор келса, туфли оёқни қисса, ечиб қутиласиз. Суҳбатдош ёмон бўлса, қочиб қутиласиз...
Фарзандингиз — дилбандингиз ёмон бўлса, қандай қутиласиз?!!

© Жалолиддин Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

04 Jan, 13:28


Кеча Маккайи мукаррамада устоз Абдулҳаким қори домлани зиёрат қилган эдик, суҳбат асносида бир гап айтдилар:
— Шайх ҳазратлари кўп шундай дер эдилар, “онаси илм учун етаклаб келган болалар одатда, олим бўлиб етишади, энг озида, қори бўлмай қолмайди”.
Бунга мисол қилиб, ўзларига онаси етаклаб келган, ўзлари ўқитган кишиларни ва бунинг исботи аслида тарихда имом Бухорий, имом Молик, имом Аҳмадларнинг мисолида ўз тасдиғини топганини эсладилар.

Ҳа, бу гапни кўп эшитганмиз. Аммо бу гапни такарор ва такрор эшитиб туравериш керак экан. Айниқса, ҳаётда ўзлари бунга гувоҳ бўлган улуғ устозлардан эшитиб, сир-синоатини сўраб туриш керак. Ўзим ҳам олдиндан онаси илмга ихлос қилган, боласининг одоби, илми учун куйиниб юрган оналарни кўрсам, ўша болалардан катта яхшиликлар умид қиламан.

Азиз оналар — опа-сингиллар, сизларда гап кўп. Бугунги фитналарга, турли макр-ҳийлаларга чалғиманг, алданманг.
Сизлар тепратаётган бешикда, сизлар ювиб-тараётган ўша кир устибошнинг ичида буюк инсонлар ўсаяпти аслида. Уларнинг буюклиги сиз билан! Сизнинг ихлосингиз, иффатингиз, сабр-матонатингиз, қаноатингиз ва ғайратингиз билан!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

31 Dec, 19:25


Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.
Ҳеч кутмагандим!..
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим:
— Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
— Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан:
— «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

@IkromSharif

Ikrom Sharif

31 Dec, 00:06


Донишманддан сўрашди:
– Одамзоднинг қанча айби бор экан?
– Саноғи йўқ, — деди ҳаким — лекин бир хислатни билдим, агар одамлар уни қўллашса, ҳамма айбларини беркита олишади – у тилни тийишдир.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

29 Dec, 13:45


Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

✔️ Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
✔️ Фарзандларга юқмасин деб, ёмон одатларингизни тарк этасиз;
✔️ Ўрнак бўлай деб яхши хулқлар билан сифатланасиз;
✔️ Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб, диалог услубида гаплашишни ўрганасиз;
✔️ Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
✔️ Ҳар бир саволга жавобингиз бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия бериш сизни ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Устоз Обидхон Абдулҳамид ҳафизaҳуллоҳ.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

28 Dec, 15:35


Зулм билан истаган нарсангни қўлга киритишинг мумкиндир, балки. Лекин мазлумнинг дуоси сабаб бор бутингдан жудо бўласан!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

27 Dec, 11:59


Kanal haqida qisqacha:

Kanalimiz hamma uchun lekin asosan kitobxonlarni jamlashni, kitobga muhabbat qo’yishni, kitobning inson hayotida qanchalik muhim o’rinda ekanligini tushuntirish, o’rgatishni maqsad qilganmiz.

📍Kanalimizda:
Kitob tanlashda Nimalarga e’tibor berish kerak?

• Kitobni tez Va samarali o’qish usullari..

• Kitob haqida buyuklarning fikrlari…

• Kitob hadiyasi uchun #challenge Va o’yinlar…

❗️Shuningdek ilm talabalariga mom mavzularda foydali postlar topishingiz mumkin…

📚Butun O’zbekiston bo’yicha yagona kitobxonlar jamlangan kanal bu
KITOBXON kanali.

Kitobxonlar
safiga qo’shiling: Kitobxon

Bizni kuzatishda davom eting…
Hurmat bilan
Muhammad Abu Bakr

Ikrom Sharif

27 Dec, 11:20


Бир киши Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳни ҳақоратлади. У киши: "Агар қиёмат бўлмаганда сенга жавоб қилардим", дедилар.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

27 Dec, 03:36


Ўтган салафи солиҳлар вақтни зое қилишдан ҳазар қилардилар. Фузайл ибн Иёз шундай деди: «Жумадан жумагача айтган сўзларини санаб бера оладиганларни биламан» (яъни шу даражада кам гапиришган). Ўтган азизлардан бирининг олдига киришиб: «Сизни безовта қилдик шекили?», дейишган эди. У зот: «Тўғри айтдинг, ўқиётган эдим, сизлар сабабли ўқишдан тўхтадим!», деди.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

26 Dec, 08:02


Севганларимиз билан бирга бўлсак, энг оддий нарсалардан ҳам қувонaверамиз!..

@IkromSharif

Ikrom Sharif

26 Dec, 07:01


💸 150 минг сўмга компьютерни ўзингизга қулай вақт ва муддатда тўлиқ ўрганишни истайсизми?

👨‍💻 Видеокурс компьютер бўйича дарс беришда 4 йиллик тажрибага эга устоз томонидан тайёрланган.

Курсда ўқиш ва иш давомида керак бўладиган барча амалий кўникмалар бериб ўтилган.

📃Ўтиладиган дарслар рўйхати I PDF

ℹ️ Батафсил маълумот: @ks_kursi ёки kompyuter-savodxonligi.uz

👨‍🏫 Устоз: @wmteam95

Ikrom Sharif

26 Dec, 04:21


Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин. (Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини уларни бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.

©arabic uz

@IkromSharif

Ikrom Sharif

25 Dec, 12:14


📚 Yuzlab kitoblar ichidan saralab olingan mazmunli iqtiboslar;

💡Dunyoqarashingiz oʻzgarishiga sabab boʻluvchi ibratli hikoyalar;

🪴 Hayotingizga mazmun olib kiruvchi tesha tegmagan fikrlar...

Bularning barchasini bitta sahifada jamlagan kreativ kanalga marhamat 👇

Ikrom Sharif

25 Dec, 08:12


Қайси эр аҳли аёлининг ҳусни, жозибаси ва боҳузурлиги зиёда бўлишини истаса, кўзини ҳаромдан тийсин!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

25 Dec, 07:02


“Inson laboratoriyasi yohud qanoti qayrilgan qushlar”

Oila qurish: 21-asrda faqat zarar keltiradi(mi)?!

25-26-27 dekabr kunlari
Oila institutining kecha, bugun va ertasi haqida BEPUL online dastur

Millat farzandlariga baxtli bolalik va kuchli kelajak taqdim etish istagida bo’lganlar uchun!

Manzil:
https://t.me/+5QaFZ4B6hjg2ODdi
https://t.me/+5QaFZ4B6hjg2ODdi
https://t.me/+5QaFZ4B6hjg2ODdi

Ikrom Sharif

25 Dec, 05:04


Қўл, ҳатто қурол этга зарар етказади, тил эса қалбни жароҳатлайди.

Онаминг оддий гаплари бор: ёмон гап чиққан шу тилдан яхши гап ҳам чиқади, болам, дилозор бўлма.
Бу кечинмалар бировнинг муомаласи қалбимгача таъсир қилганда ўтади. Йўқ, мени ҳафа қилманглар, демайман. Мени ҳафа қилиш қийин, аразчи ҳам эмасман.

Шундай вақтларда ўзимга гапираман: Икром, дилозор бўлма!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

25 Dec, 04:35


Икром Шариф телеграм саҳифасида реклама бериш нархларига ўзгартириш киритдик.

Реклама бериш ва ҳамкорлик қилиш истагида бўлсангиз @IkromSharif_reklama саҳифасидан керакли маълумотлари олишингиз ва @IkromSharif_reklama_bot'га мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳурмат билан, Икром Шариф саҳифаси маъмурияти.

Ikrom Sharif

25 Dec, 03:31


Бир дона юлдуз сўрасанг, елкасида осмонни кўтариб келадиган кишига “ота” дейилади!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Dec, 11:28


📣 Ayol-qizlar uchun English tili kursi

🗓 Kurs 3 oydan tashkil topadi
3️⃣ Haftada 3 kun
Soat 20:00
📎 GENERAL ENGLISH
VA "0" DAN BOSHLAB YUKSALISH

💰Oyiga 250.000 so'm

Ustoza: Uxt Muhammad.(CEFR B 2 egasi , ta'lim yo'nalishida 4 yillik tajribaga ega)


📌 Qabul ga ulgurib qoling va siz ham o'rganganlaringizni ulashing.


✉️ Murojaat uchun @uxtmuhammad
❗️erkaklar yozmasin

#reklama

Ikrom Sharif

23 Dec, 22:27


Яхшилик қилиш учун имкон ёки фурсат кутиб ўтирилмайди. Хоҳиш бўлса, ҳар қадамда яхшилик имкони бор. Бир яхшилик учун ихлосга қараб ўн ҳасанадан етти юзгача берилади.

Расмда ёмғирли ҳавода ногирон кишини тезроқ манзилига етиб бориши учун араваси ортидан итариб ёрдам қилишяпти.

Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

23 Dec, 07:14


— Сенга кўпроқ олимларнинг нимаси ёқади, илмими, виқорими, ҳурмат-эҳтиромими?
— Ахлоқи!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Dec, 12:13


Оиладаги тотувлик ва сакинатнинг катта сабабларидан бири, эр-хотин бир-бирининг табиатини, муомала ва муносабатлардаги хоҳиш ва истакларини тушуниб, имкони қадар бу борада қарши тарафга ён бериб яшашидир. Фақат бу ёндошув ҳар икки тарафдан ҳам бўлиши лозим.

Жуфтингизни танинг, табиатини ўрганинг ва риояли бўлинг.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Dec, 00:45


Бир бойнинг уйида меҳмон бўлган йигит хаёл суриб ўтирар экан дўстига шундай деди:
«Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?!»

Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди:
«​Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?!»


@IkromSharif

Ikrom Sharif

21 Dec, 13:00


Diqqat

$600 dan $2500+ gacha oylik daromad


Marketolog, SMM menejer, Dasturchi (AyTishnik), HR, Web dizayner, Moushnchi, Mobilograf, Videograf, Media sohasi vakillari va shu kabi raqamli soha egalarini qidiryapmiz.

Oylik maoshlar tajriba va ko'nikmangizga ko'ra o'rtacha $600 dan boshlanadi.  (1 yil + tajriba uchun)


Hoziroq link orqali o'ting va kunlik e'lonlarni kuzatib boring: 👉 https://t.me/+aNHmSZrgIIBmOTQy

Ikrom Sharif

21 Dec, 07:21


Биз болаликни ҳозирги даврдан бутунлай бошқача тарзда ўтказганмиз. Мактабга кетишда уйдан пул олмаслик ёки мактаб ошхонасидан овқат сотиб олмаслик биз учун мутлақо оддий ҳол эди. Бу ҳеч қачон ғам ёки тушкунлик келтириб чиқармаган. Биз айтган сўзларимиз учун жавоб бериш кераклигини яхши билардик ва керак бўлса, муштлашишдан ҳам қочмасдик. Шу билан бирга, заифларни ҳимоя қилиш ҳар биримиз учун унутилмас қоида эди.

Ҳозирги ёшлар тилга оладиган "мотивация", "стресс", ёки "дофамин" каби тушунчалар биз учун бегона эди. Биз икки ғиштни қўйиб, копток тепиб, бутун бир кунни қувноқ ўтказардик. Маҳаллада эса кимдир кимгадир пичоқ кўтариш у ёқда турсин, ҳатто норозилигини ҳам очиқ-ойдин айтиб ўтирарди.

Памперссиз катта бўлганимиз ҳақиқат. Уйда "Киргизия" кир ювиш машинаси бўларди, онам унинг ичига кирсовун тўғраб, кийимларимизни қўл меҳнати билан ювар эдилар. Совутгичимизда қозондаги овқат, сўлиган сабзилар ёки бир нечта тухум бўларди. Лекин биз ҳар сафар уни очиб кўраверишдан чарчамасдик. Бу биз учун ҳаётнинг мазаси эди.

Гиламларимизни оила бўлиб ювардик, мураббони ёки икрани уйда пишириб, ўз қўлларимиз билан банкаларга ёпардик. Биз қувлашмачоқ ва беркинмачоқ ўйнаб катта бўлган бир авлодмиз.

Шундай экан, нима учун ҳозир буларни эслаяпман? Чунки бугунги жамиятдаги баъзи ҳолатлар ўша даврнинг инсонлари учун тушунарсиздек кўринади.

Бугунги ёшлар билан суҳбатлашсангиз, кўпинча "депрессия" ёки "стресс" ҳақида гапиришади. Ҳали памперсдан чиқмаган болалар мотивацияга муҳтож эканлиги ҳақида эшитиб, ҳайрон қоласиз. Келинлар эса кун бўйи эрини "ўзига магнит қилиб боғлаш" ҳақида ўйлайди, шунинг учун ажрашишлар сони ортиб бормоқда.

Энг ачинарлиси, жамиятдаги кўпчилик биров ундан бахтлироқ эканидан хафа бўлади. Ҳар ким ўзини қиёслаб, ўзига азият бермоқда. Бошқаларнинг ҳаётига ҳавас қилиш ва ўзидан норозилик ҳис қилиш аста-секин қадриятларимизни заифлаштиряпти.

Шундай экан, ўзимизга савол бериш вақти келмадими: жамиятимизга нима бўляпти? Қадриятларимизга қачон қайтамиз? Бизга хаётий қувонч, чинакам бахт ва маънавиятни қайта тиклаш йўли қандай бўлади?

@jamoliddin_blog

Ikrom Sharif

20 Dec, 22:45


«Болажоним, агар жонингни арзон баҳолаб, шу тезликкача чиққан бўлсанг, ўша жон биз учун ўта қимматлигини эслаб қўй! Отанг Зайд».

Отанинг ўғлига ёзган мактубидан.
Ўғил эса хатни мошинасининг тезлигини кўрсатиб турадиган ерига ёпиштириб олган.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Dec, 13:52


Онанинг фарзанди учун қайғуриб, парваришлаши тарбияда кўпроқ самарали бўлса, отанинг шунчаки борлиги тарбиядир.

Эри вафот этган аёлнинг гапи.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Dec, 08:34


Ғарб контентлари таъсиридаги фарзанд фожиаси.

Бу қандай бўлди? Бир ёш она ҳикояси:
Биз ўзбекмиз, бир неча йилдан бери Германияда яшаймиз. Фарзандим немисчани шунчалик яхши ўзлаштирдики, ҳатто она тилимизни унута бошлади. Секин-аста уйда инглиз тилида гаплаша бошлади, аввалига у билан роса фахрландик, ҳамма яқинларимизга бу ҳақида оғиз кўпиртириб, фарзандимиз немис ва инглиз тилида гапирган видеоларини мақтаниб тарқатардик. Фарзандларимда бора-бора уйда ўзбекча гапирсак, гапларимизни тушунмай, устимиздан кулиш одати пайдо бўлди. Вақт ўтиб, ўзбекча гапларимизга парво қилмай қуйишди. Қанча курашмайлик, улар бир бирлари билан фақат ўзга тилларда гаплашадиган бўлишди. Майли, чет элда яшаган бола шу эканда, деган хаёл билан таслим бўлдик.

Ўғлим фақат инглиз тилидаги контентларни кўради. Мен буни унинг инглиз тилини ўрганиши учун яхши восита, деб ўйлагандим. Бир куни ўғлим Ислом динига қарши фикрлар билдириб қолди. Шунда унга: “Тўхта, тўхта, сен бу фикрларни қаердан олдинг?” — дедим. У эса буни инглиз блогерларидан эшитганини айтди.

Ушбу она келтирган ҳолатлар мени чуқур ўйлантирди. Мени ташвишга солаётган нарса шундаки, вақт ўтиши билан Германиядаги ўша онани ўйлантирган муаммолар бизнинг ўзбек оилаларига ҳам таҳдид солиши мумкин. Шу боис, ўйлайманки, юртимизда иш бошлаган Lola Animation лойиҳасини қўллаб-қувватлашимиз керак. Акс ҳолда, юқорида тилга олинган она сингари, биз ҳам миллий қадриятларимиз йўқолиб бораётганидан афсусланиб қолмаслигимизга ҳеч ким кафолат бермайди. Зеро, касалликни даволашдан кўра унинг олдини олган афзал. Лойиҳани қўллаб қувватлаш учун қуйидаги бот орқали ёпиқ каналга қӯшилишингиз мумкин: https://t.me/lolaobunabot

@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Dec, 02:04


Ҳой қизлар, яқинларининг айниқса, ўз онасининг гапларига хўп бўлади, деб иш тутадиган йигитларни эрлик учун номуносиб санаган ҳолда қандай қилиб xали тамоман бегона қизга (сизга) тиз чўкиб турган йигитни эр(как) санайсиз?

@IkromSharif

Ikrom Sharif

01 Dec, 07:10


Сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?

Эр ҳар куни тонгда аёлини маломат қиларди — “Кечаси билан хуррак отдинг, яхши ухлашимга халақит қилдинг…”
Аёли эса уни инкор қиларди. Бироз хижолат, бироз ҳафалик билан ўзини ҳимоя қилишга уринарди.
Бир куни кечаси эр аёлининг хуррак товушини овоз ёзиш мосламаси билан ёзиб олди. Эрталаб аёлига уни эшиттириб, “айбига” иқрор қилишни, ўзи бу борада рост сўзлаганини исботлаб қўйишни истаганди.
Тонг отди, эр қўлида овоз ёзиш мосламаси билан аёлини уйғотди… Ногаҳон, аёли умуман нафас олмасди. Ҳа, аёли вафот этганди!

Шу кундан бошлаб аёлининг ёзиб олинган хуррака товуши эр учун қайта эшитиш имкони бўлмаган энг ёқимли шу билан бирга энг кўп соғинадиган овозга айланди. Шу кундан бошлаб эр ҳар кеча шу хуррак овозини эшитмасдан ухламайдиган бўлди…

Яна бир ўйланг, сизга аёлингизнинг нимаси ёқмаяпти?

@IkromSharif

Ikrom Sharif

30 Nov, 13:03


Azizlar, bu singlimizga (Abdullajonova Muhabbat To'lqin qizi) Alloh taoloning sinovi kelib, buyrak yetishmovchiligi xastaligi bilan shifoxonada yotibdi.

Ota-onasi va yaqinlari o'zlarida mavjud imkoniyatlarni hammasini sarflab bo'lishdi. Hozirda otasining buyragini bu singlimizga ko'chirib o'tkazish uchun tezroq jarrohlik amaliyoti o'tkazilishi kerak. Siz azizlarning ko'magingizga muhtoj bo'lib turibdi.

Bu qizimiz haqlariga duo qiling, imkoningiz bo'lsa, moddiy yordam uchun plastik raqam qoldiramiz:

6262570122525076
MUALLIMAXON KAMOLOVA (Onasi)

Tel: 937106333 (Otasi)

Ikrom Sharif

29 Nov, 17:57


Хатиб Бағдодий ривоят қилади: «Абу Жаъфар Табарий бир куни ўз шогирдларига айтди: «Тафсир ўқишни ҳохлайсизларми, ёзиб берайми?»-деди. Улар: «Қанча варақ бўлади?» –деб сўрашди. У киши: «Ўттиз минг саҳифа бўлса керак…» - деб, жавоб берди. Шунда шогирдлари: «Китобни охирига етмасдан умримиз тугаб қолади-ку!» -деб, жавоб бердилар. Сўнг Абу Жаъфар Табарий китобни уч минг саҳифага қисқартириб, таълиф қилди.
Сўнгра шогирдларидан: «Одам алайҳиссаломдан бизнинг вақтмизгача бўлган олам тарихини ёзиб берайми»-деб, сўради. Улар: «Неча саҳифа бўлади?»-деб, сўрашди. Абу Жаъфар тафсир китобининг ададича (ўттиз минг саҳифа) миқдорни айтган эди, шогирдлари ҳам худди аввалгидай жавоб қайтаришди. Шунда Абу Жаъфар: «Инна лиллаҳи! Одамларда ҳиммат камайиб кетибди.» –деб, тафсирни қисқартирган миқдорда ёзди».

@IkromSharif

Ikrom Sharif

29 Nov, 05:32


🎉 🎁 0 YOSHDAN 6 YOSHGACHA ONALAR UCHUN MAXSUS 2 KATTA SOVG'A

1. Bolada rivojlanish bosqichlari haqida bilasizmi? ▶️
- 0 yoshdan 6 yoshgacha qanday muhim davrlar mavjud va bu o'rinda onaning roli qanday? 🍼
- 6 yoshdan 12 yoshgacha qanday muhim ko'nikmalarni shakllantirish kerak? 👶
- 12 yoshdan 18 yoshgacha bolalar nimani istaydi va qanday munosabat kutishadi? 👦
- 18 yoshdan 24 yoshgacha bo'lgan davrda ota-onaning roli? 👨

Shu mavzularni to'liq yoritib berish uchun, maxsus 30 daqiqalik video tayyorlaganmiz, videoni ko'rish uchun quyidagi havolga o'tish:

📹Youtube uchun havola: Videoni ko'rish

2. 100+ Rivojlantiruvchi O'yinlar, Amaliy Mashg'ulotlar va O'yinchoqlar
0 yoshdan 6 yoshgacha bo'lgan davrdagi bolalar 100 dan ortiq Montessori tizimiga asoslangan O'ZBEK TILIDAGI eng katta amaliy mashg'ulot va rivojlantiruvchi o'yinlar to'plami. To'plam Montessori ekspertlari tomonidan ishlab chiqildi.

🔗 Faylni ko'chirib olish uchun havola: Qo'llanma ega bo'lish uchun bosing!

Do'stlaringizga ulashish va obuna bo'lish esdan chiqmasin, shu orqali biz qilayotgan ishlarni yanada davomli bo'lishiga sababchi bo'lasiz ⬇️

@bambini_rasmiy

Ikrom Sharif

28 Nov, 04:53


Энг кучли муҳандислик – тушкунлик дарёси устидан умид кўпригини қуришдир.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

27 Nov, 04:53


Биз бойликни мол-мулкдан излаб юргандик. Кейин билсак, бойлик қаноатда экан.

Сулаймон Доримий

@IkromSharif

Ikrom Sharif

26 Nov, 11:06


Биласизми?..

🐝 Асалариларда иккита ошқозон бор: бири озиқ-овқат ҳазм қилиш учун, иккинчиси эса нектарни сақлаш ва уни асалга айлантириш учун ишлатилади. Ушбу махсус нектар “бек” деб ҳам аталади.

🐝 Асаларилар ўртача 40 кун яшайди. Ҳар бир асалари ўз умри давомида камида 1000 та гулни зиёрат қилади ва бир қошиқдан ҳам камроқ асал ишлаб чиқаради. Биз учун бу фақат бир қошиқ асал, аммо асалари учун бу унинг бутун ҳаётий саёҳатидир.

Ажабо, Аллоҳнинг шон-шарафига тасбеҳ айтмасдан кетманг!


Интернетдан

@IkromSharif

Ikrom Sharif

26 Nov, 10:09


#Masjidquramiz

Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган "Янгиобод" жомеъ масжиди қурилишига керак бўлиб турган қурилиш махсулотлари;

1) 50х5 мм уголокдан 20 тонна
2) Усталарга иш хаққи 20 милион сўм.

Масжидга ёрдам қилишни истаганлар ушбу маҳсулотларни масжидга олиб боришлари ёки имконига қараб масжид учун очилган карта рақамига пул ўтказишлари мумкун.

Uzcard:
5614681622625659
Обидов В номида.

5614681627018645
Бекоков Ш номида

Мурожаат учун👇
@Murodjon_5599

👉 https://t.me/Yangioboduzb

Ikrom Sharif

25 Nov, 11:22


Уч талоқ қилганим нафсимни қўмсаб,
Кўзлардан панада ҳалола қилдим.
Пушаймон никоҳни ўқиган шайтон,
Мен сени Худога ҳавола қилдим...


O‘tkirbek

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Nov, 13:04


Шу расм изоҳига “Банк эшиги” деб ёзиб қўйишибди.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Nov, 10:45


🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿

🔈2024-2025 TURKİYANİNG NUFUZLİ UNİVERSİTETLARİDAN KARABÜK UNİVERSİTETİGA QABULLAR TUGASHIGA OZ QOLDI !!!

Turkiya davlat Karabük Xalqaro Universiteti Karabük shahrida joylashgan bo'lib, 2007-yilda o'z faoliyatini boshlagan va 60.000 ga yaqin talabaga ega.
Ularning ichida 16.000 ga yaqini turli mamlakatlardan kelgan talabalar hisoblanadi 🛩

☑️Universitetimizda 55 ga yaqin fakultet va bo'limlar mavjud.

Shulardan:
▫️Islomiy ilmlar fakulteti
▫️Muhandislik fakulteti
▫️Arxitektura fakulteti
▫️Mashina muhandisligi fakulteti
▫️Elektr muhandisligi fakulteti
▫️Komputer muhandisligi fakulteti
▫️Chet tillari fakulteti
▫️Adabiyot fakulteti
▫️Turizm fakulteti
▫️Xalqaro aloqalar fakulteti
▫️Jismoniy tarbiya va yana bir qancha fakultetlar mavjud.


Universitet kontrakt to'lovlari o'rtacha 1 yilga 600$ atrofida 2 ga bo'lib to'lanadi.🤩

UNIVERSITETGA UZOĞI BILAN 1 HAFTADA QABUL XATI OLIB BERAMIZ 🥳🥳🥳

❗️❗️❗️
Talab qilinadigan xujjatlar:

-Pasport;
-Diplom yoki atestat
-3.4 rasm jpg formatda
Bu xujjatlarni tiniq qilib rasmga olib yuborsangiz kifoya. Bir xaftada Qabul Maktubi olib beramiz.

🟢Xizmatlar:

-Kutib olib, alohida uy yoki talaba istagiga binoan yotoqxonaga joylashtirish;
-Universitet xujjatlarini dekonatga topshirish ishlari va Universitetga qabul xat belgisini olish;
-Iqomat izni (yashash ruxsatnomasi), propiska masalalarini va ularga kerak bo'ladigan xujjatlarni tayyorlash;
-Talaba to joylashib olgunga qadar uning xizmatida ko'maklashish.

ESLATMA❗️
Univerga qabul qilinganingizdan keyin, diplomingizni elchixonadan apostil qildirish va denklik qoğozini olib kelishni unutmang.

SHOSHILING VA TURKIYADA TA'LIM OLING 📚
Ilm olishlari uchun vatandoshlarimiz xizmatidamiz

Murojaat uchun:👇
@TurUzb77

Ikrom Sharif

23 Nov, 13:44


Муроса қилсак, қанд еймиз. Муроса қилмасак, панд еймиз.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Nov, 14:49


Бола тарбиясида эътиборсиз нарсани ўзи йўқ.

Яқинда бир меҳмондорчиликда бўлдик. Уй бекаси ўғли чарчаганига қарамасдан, она билан бирга торт пишириш ва безашда ёрдам берганини фахр билан гапириб берди. Келган меҳмонларга аталган торт олиб келинди, лекин бир неча дақиқадан сўнг, оила бекаси “вой-вой” деб қолди. Ҳамманинг нигоҳи ўша томонга қадалди. Не кўз билан кўрайлик, болакай тортни икки қўллаб кўтариб, уни онасининг юзига ёпиштиришга ҳаракат қилаётган эди.

Бу ҳолатни кўриб, мен болакайдан бу иши ҳақида сўрадим. У гердайиб, мағрурланиб, буни медиада кўрганини айтди. Мана, фожиа қаерда. Бола кўраётган контентлар онгига бевосита таъсир кўрсатади ва уларнинг хулқ-атворини шакллантиради.

Мен меҳмондорчиликда бўлган биргина нохуш воқеани мисол келтирдим. Лекин жамиятимизда бундай ҳолатлар кўп учраяпти. Болаларимиз ёшлигидан ўз қадриятларимиз ила улғайишига, оддий мультфильмлардан улар ўрганиши мумкин бўлган тарбиявий жиҳатларни кўриб улғайишига биз катталар маъсулмиз. Айни шу масалада, юртимиз ёшлари учун ҳам тарбиявий жиҳатга эга, манфаатли Lola Animation лойиҳасига Темурбек Адҳамов томонидан қўл урилибди. Lola Animation лойиҳасининг асосий мақсади – болаларга қўрқмасдан кўрсата оладиган мультфильмлар тайёрлаш. Мультфильм тайёрлаш жараёни кўп муддат ҳамда катта маблағ талаб қилади. Бундай эзгу мақсадни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.
Лойиҳани қўллаб қувватлаш учун ботга мурожаат қилинг: https://t.me/lolaobunabot

@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Nov, 14:09


Тананинг таoмга эҳтиёжи бўлганидек, ақлнинг ҳам озуқага эҳтиёжи бор. Қоринни тўйғизишга туну кун ҳаракат қилар экансиз, ақлни оч қолдирманг.

Дарвоқе, ақлингизга қандай ва неча маҳал озуқа берасиз?

@IkromSharif

Ikrom Sharif

22 Nov, 03:26


Жаннатда ўзингиз учун уй барпо этинг! 🌱

Ким дунёда Аллоҳнинг уйини қурилишида заррача хисса қушса Аллоҳ таоло у учун Жаннатда қаср қуриб беради.

Саидобод жоме масжидининг Қурилишига имкон даражангизча
ўз хиссангизни қўшинг савобидан бебахра қолманг.

Манзил: Фарғона вилояти Бағдод тумани Самарқанд қишлоғи
Саидобод жоме масжиди.

Эҳсон учун пластик картаси
👇
AGROBANK
HUMO: 9860030362066679
👇
HAMKORBANK
HUMO: 9860160124399694
👇
AGROBANK
UZ CART: 8600045170471249
👇
Азизхон Мyсахонов номида.
👇
+998916847594
👇
@AZIZXON_MUSAXONOV

Масжид бош имом хатиби
Қосимов Муроджон домла.
👇
+998917422573

@SAIDOBOD_UZ

Ikrom Sharif

21 Nov, 07:29


Муносабатларда муваффақият қозониш учун икки нарсага диққатли бўл:
1. Нимани гапиришга;
2. Қандай гапиришга;
Буларнинг биринчиси ақлни, иккинчиси фаросатни ўлчаб беради.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

21 Nov, 04:50


Кеч ўрганганингиз ҳамма нарсани фарзандларингизга вахлироқ ўргатинг.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Nov, 20:31


Минган автобусингиз шопири кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам кетасиз. Минган самолётингиз пилоти кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам учасиз. Минган кемангиз капитани кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам сузасиз.
Энди, бутун ҳаётингиз бошқаруви Аллоҳнинг измида эканини билган ҳолда нега хотиржам яшамайсиз?


@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Nov, 09:47


Эркак ўзининг заифалигини амалда тан олган аёл олдида кучли ва масъулиятли бўлади.

Аёл ўзининг эркаклигини амалда тан олган эрнинг олдида ҳокисор ва итоаткор бўлади.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

18 Nov, 13:33


#янгилик

🎉 «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китоби нашр қилинди!

Шайх Салоҳ Абул Ҳожнинг қаламларига мансуб, узоқ кутилган «Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китоби сотувга чиқди.

📚 Асар тўрт мазҳабнинг, хусусан, ҳанафий мазҳабининг аҳамиятини, унинг Ислом уммати, мусулмонлар ҳаётида тутган ўрнини кўрсатиб беради. Китоб аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг фиқҳини, манҳажини ўрганиш, динимизни ўрганиш сари қўйилган муҳим қадамдир. Китоб орқали ҳанафий мазҳабининг тарихи, шаклланиши ва моҳияти баён қилинган, айни пайтда асримизнинг вабоси бўлган фитнага – мазҳабсизликка қарши ақлий ва нақлий, илмий асосланган, аниқ ва ишончли далиллар келтирилган.

Шунингдек, мазкур китобни ўқиганлар «Нега мазҳаббошининг гапига амал қилишимиз керак? Нега ибодатларга тегишли ҳукмларни тўғридан-тўғри Қуръон ва Суннатдан ўқиб, чиқариб олавермаймиз? Нега Абу Ҳанифага эргашамиз?» каби шубҳа-гумонли саволларга барҳам берадиган, илмий асосланган жавоблардан баҳраманд бўладилар.

Янги асар барчамиз учун манфаатли ва муборак бўлсин! 😊

👉 Нархи: 127 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

* Китоб тез орада барча дўконларимизга етказилади

@hilolnashr

Ikrom Sharif

18 Nov, 09:09


Кўпчилик аёллар эркак қадрини йўқотганда биладилар.
Оналар фарзандини қоринларида тўққиз ой кўтариб юрган бўлсалар, оталар фарзандини бутун умр ақли-хаёлида, қалбида кўтариб юрадилар.
Ота яхши бўлса — олам яхши!
Ҳаётда экансиз, ҳар бир эркак, ҳар бир отани эъзозланг, улар қилган фидоийликнинг қанчалигини ҳеч ҳам била олмайсиз.
Уларга меҳрли бўлинг, улар кетса, ўринларини тўлдира олмайсиз. Аҳволи танг бўлганда, ҳаёт ташвишлари ғамга ботирганда, уларнинг ёнида бўлинг, ёлғизлатиб қўйманг, улар ҳам инсон.
Ота, ака, эр, ўғил, барча эркаклар саломат бўлсин.


Аъло Ҳишом, мисрлик котиба.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

18 Nov, 03:25


Ғарбда она тили нега керак?

Кўп йиллардан буён Швецияда яшаб келаётган ҳамюртимизнинг Швецияда туғилган фарзандлари ва набиралари ўзбек тилида равон гапириши сиз учун ажабланарлими?

Ғарбга мослашиб, ўша ернинг қонун-қоидалари билан яшаш қулайроқ эмасмиди?

Маҳмудийлар оиласининг фикри бошқача. Улар она тилини нафақат сўзлашув воситаси, балки миллатнинг маданияти, тарихи ва қадриятларини ифода этувчи бойлик деб билишади. Тилни Ватанни севгандек севадилар, яқинларини соғингандек қўмсайдилар.

Суҳбатда швед ва ўзбек тилидаги бир сўзнинг маъноларидаги фарқлар, тилни сақлаб қолиш билан бирга ўзликни сақлаб қолишни уддалаган оиланинг ҳавас қиларли мулоқотини кўрасиз. Тўлиқ суҳбатни кўришингизни тавсия қиламан.

👉🏻 Tўлиқ суҳбат: https://youtu.be/VMKLl3lPS6U?si=7KuszVzRCkBK8UBL

Telegram | Facebook | Youtube

Ikrom Sharif

16 Nov, 13:53


Ҳеч бир яхшиликни кичик санаманг. Зеро қайси амалингиз сабабли нажотга эришишингизни билмайсиз.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Nov, 15:32


Роббимиз бизни яна бир ўғил фарзанд билан сийлади — Аҳмад дунёга келди!

Сизлардан ҳаққига хайрли дуолар сўраб, хурсандчилигимни улашяпман.


Икром Шариф

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Nov, 10:11


☝️ Rasmda keksa kishi qo‘ylarini g‘ildirakli qo‘ra ichida olib ketyapti. Buni ko‘rgan ba’zilar otaxonning aqli joyidamas, u noodatiy ish qilibdi deb o‘ylashibdi.

Ba’zilar otaxonni keragidan ortiq ehtiyotkor, qo‘ylarini o‘g‘ri olib ketishidan saqlamoqchi deb o‘ylashibdi.

Ba’zilar otaxonni qo‘ylari yo‘lda xatarga uchrashidan qattiq qo‘rqib, vasvasaga uchrabdi shekilli deb o‘ylashibdi.

Yo‘lovchilardan bittasi otaxondan nega bunday qilganining sababini so‘raganda, keksa otaxon hech kim kutmagan javobni berdi:

Ikrom Sharif

15 Nov, 09:15


Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим.
Шунданми ҳушусиз, ҳузусиз, қуруқ,
Шунчаки жӯнгина ибодат қилдим.

Саодат асбоби Каломингда жам,
Йӯлга раҳнамо-ю, кӯнгилга малҳам,
Қуръон ӯқисам-да, ҳар он ӯқисам,
Бӯғзимдан ӯтказмай тиловат қилдим.

Расулинг сӯзига қулоғим тутдим,
Лекин қалб қулоғин қаттиқ бекитдим,
Асли кимлигимни анча унутдим,
Шайтон даъватини ижобат қилдим.

Дардларга дармоним истиғфор, аммо
Қуруқ оҳ-воҳларни бӯлар деб даво,
Хасдек ҳасратимни этиб муаммо,
Учраган ҳар касга шикоят қилдим.

Риё либосини кийиб танимга,
Мақтовлар ёғдириб ӯзим шаънимга,
Зарра амал қилмай ӯрганганимга,
Сайраб ӯзгаларни ҳидоят қилдим...

Шунча хато билан қараб кечамга,
Гуноҳлар юкидан ботганча ғамга,
Кӯзларим чирт юмиқ боқиб оламга,
Ӯзимни анчайин хижолат қилдим!

Сен мени шунчаки яратганинг йӯқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим...


Ўткирбек Муҳаммадсобир

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Nov, 06:08


#Masjidquramiz

Toshkent viloyati Bekobod tumanida joylashgan "Yangiobod" jome' masjidi qurilishiga kerak boʻlib turgan qurilish maxsulotlari;


1) Truba 600 lik 5 ta 6 m;1sm
2) Ugolnik
3) ustalarga ish xaqqi

Masjidga yordam qilishni istaganlar ushbu mahsulotlarni masjidga olib borishlari yoki imkoniga qarab masjid uchun ochilgan karta raqamiga pul o'tkazishlari mumkun.

Uzcard:

5614681622625659
Obidov V nomida.

5614681627018645
Bekov Sh nomida

Murojaat uchun👇
@Murodjon_5599

👉 https://t.me/Yangioboduzb

Ikrom Sharif

14 Nov, 19:50


Гўзал қараган — гўзал кўради.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

14 Nov, 16:17


Ассалому алайкум.

Бугун сизларга жамиятда ўз ўрнига эга бўлган инсонларнинг фойдали телеграм каналлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз.

Уларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларнинг фаоллари, халққа зиё, маърифат улашиш йўлида жонбозлик қилиб келаётган кишилар бўлгани учун яхшиликни сизларга илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўтиб каналларга обуна бўлинг ва манфаатланинг:
https://t.me/addlist/UmRxZYxqo6VmYzU9

Ikrom Sharif

11 Nov, 13:46


Баъзи инсолар бўш вақтлари бўлсагина сен билан гаплашадилар, баъзилар эса сен билан гаплашиш учун вақт ажратадилар. Бу муносабатларнинг фарқини яхшилаб билиб олиш керак.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

11 Nov, 09:19


#янгилик

🎉 «Икки етим» (Ҳаётий қиссалар) китоби нашр қилинди

Али Тантовий қаламларига мансуб «Икки етим» (Ҳаётий қиссалар) китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

📚 Ушбу китоб муаллифнинг қаламига мансуб «Ҳаётий қиссалар» тўплами асосида тартибланган ҳикоялардан иборат. Ҳикояларнинг аксари иккинчи жаҳон уруши йилларида ёзилиб, нашр этилган. Китобдаги қиссалар ҳаётда содир бўлган воқеалардир. Уларни муаллиф маҳкамада ишлаган вақти ҳамда ҳаётда учратган воқеалари асосида ёзган.

Китобни «Hilol Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 27 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

Ikrom Sharif

11 Nov, 04:55


Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган ҳар қандай ишнинг охири сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Nov, 20:44


Қанчалар ғалати бўлса ҳам бошқаларнинг орзулари устидан кулма.
Қанчалар оғир бўлса ҳам орзуларинг ушалиши йўлида бўшашма. Зотан, ҳаётнинг орзудан бошқа таъми йўқ.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Nov, 11:51


Дўстлик – бу ўзаро фидокорликни талаб қилади. Баъзи одамлар дўстларига «изоҳли луғат» муомаласини қиладилар — уни кутубхонанинг энг чека токчасига қўйиб, ишлари тушгандагина уни эслаб қоладилар.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Nov, 05:19


Агар эркак солиҳа аёлга таянса, у бутун дунё юкларини осонлик билан кўтаришга қодир бўлади.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

09 Nov, 07:57


Бир руҳсиз дарахт яшашни хоҳлаган эди — Холиқи тошни ёриб, унга мустаҳкам қароргоҳ қилиб берди.
Энди, Ўзи учун сени ерда халифа қилган Раббинг ҳақида нима деб ўйлайсан?!..


@IkromSharif

Ikrom Sharif

09 Nov, 07:22


Бир донишманд айтади:
Эшаклар билан мусобақалашма. Чунки улардан ўзиб кетсанг, маррага БИРИНЧИ келган ЭШАК бўласан. Агар улар сендан ўзиб кетсалар, мағлубиятга учраган ЭШАК бўласан. Буларнинг иккиси ҳам ЭШАК. Шуни ўзинга эп кўрасанми?!

Умар Абдулкофий

@IkromSharif

Ikrom Sharif

08 Nov, 04:40


Жаннатда ўзингиз учун уй барпо этинг! 🌱

Ким дунёда Аллоҳнинг уйини қурилишида заррача хисса қушса Аллоҳ таоло у учун Жаннатда қаср қуриб беради.

Саидобод жоме масжидининг Қурилишига имкон даражангизча
ўз хиссангизни қўшинг савобидан бебахра қолманг.

Манзил: Фарғона вилояти Бағдод тумани Самарқанд қишлоғи
Саидобод жоме масжиди.

Эҳсон учун пластик картаси
👇
AGROBANK
HUMO: 9860030362066679
👇
HAMKORBANK
HUMO: 9860160124399694
👇
AGROBANK
UZ CART: 8600045170471249
👇
Азизхон Мyсахонов номида.
👇
+998916847594
👇
@AZIZXON_MUSAXONOV

Масжид бош имом хатиби
Қосимов Муроджон домла.
👇
+998917422573

@SAIDOBOD_UZ

Ikrom Sharif

07 Nov, 11:08


Агар Аллоҳ таоло бандасига тўсиқни (битиб қўйилган тақдирни) очиб, унга ишларни қандай бошқаришини, бандасининг ислоҳига банданинг ўзидан-да ҳарислигини, бандасига унинг онасидан ҳам меҳрибон эканини кўрсатса, банданинг қалби Аллоҳга бўлган муҳаббатдан эрир, шукр этмоқдан чилпарчин бўлар эди…

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ

@IkromSharif

Ikrom Sharif

06 Nov, 13:33


Кишиларни борида қадрланг!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

05 Nov, 20:59


Ё Раб, агар мен яхши кўрган иш содир бўлмаса, содир бўлган ишни менга маҳбуб қил!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

05 Nov, 10:00


⚡️10 йилга бўлиб тўлашга

Таъмирланган уй жойлар!

👉
Уй-жойларни кўриш

Ikrom Sharif

04 Nov, 09:42


Бир куни кўз ёш табассумга деди:
— Сенинг доимо қувноқ бўлишингга ҳавасим келади...
Табассум жавоб берди:
— Адашасан, мен фақатгина дардларингнинг ниқобиман...


@IkromSharif

Ikrom Sharif

04 Nov, 08:43


Ҳаёт менга шуни ўргатдики, самимиятда чексиз бўлинг, лекин уни кимга қанчалик изҳор қилишда меъёрни билинг.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

04 Nov, 05:12


Ҳаққонийлик камёб хислат. Сохтакорликни ҳамма жойдан топса бўлади.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

03 Nov, 09:24


Кечира олмаяпсизми?

Унда буни эшитиб кўринг.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

03 Nov, 03:35


Аросат дунёда яшаймиз:
На кўнглимиз қароқчиликка рози,
На нафсимиз авлиёликка муносиб.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

02 Nov, 10:22


Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


Интернетдан

@IkromSharif

Ikrom Sharif

01 Nov, 15:03


🌷 Keling, birga multfilm tayyorlaymiz!

🎬 Lola Animation qadriyatlarga mos, farzandlarimiz tarbiyasidan qo’rqmasdan ko’rsata oladigan 1 soatga yaqin multfilmlarni Najot Ta’limning moliyaviy ko’magi bilan tayyorladi va YouTube platformasiga joylash arafasida.

💳 Oyiga 25 000 so’m to’lab, yopiq telegram kanalimizga obuna bo'ling. Sizning ushbu qo'llab-quvvatlovingiz jarayonlarni tezlashtirish, yanada ko'proq multfilmlar tayyorlashimizga yordam beradi. Siz esa kanalda Lola Animationning multfilm tayyorlash jarayonlarini ichkaridan turib kuzatib borasiz. Birgalikda katta ishlarni amalga oshirishimiz mumkin!

📲 Yopiq telegram kanalimizga qo’shiling va multfilmlarimizni tayyorlashda o’z hissangizni qo’shing!

Telegram | Instagram | YouTube

Ikrom Sharif

01 Nov, 07:23


Дард..!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

01 Nov, 06:22


⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?

2024
- 2025 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.

👉
Уйларни кўриш

Ikrom Sharif

01 Nov, 02:11


Азиятга муносиб бўлмаган узр бошқа бир азиятдир!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

31 Oct, 07:45


#Masjidquramiz

Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган "Янгиобод" жомеъ масжиди қурилиши тўхтаб қолмаслиги учун ўз ҳиссангизни қўшинг!

1) 40 куб бетон.
2) усталарга пул


Масжидга ёрдам қилишни истаганлар ушбу маҳсулотларни масжидга олиб боришлари ёки имконига қараб масжид учун очилган карта рақамига пул ўтказишлари мумкун.

Uzcard:

5614681622625659
Обидов В номида.

Мурожаат учун👇👇👇

@Murodjon_5599

👉 https://t.me/Yangioboduzb

Ikrom Sharif

31 Oct, 07:24


Баъзан ўзинг менсимаган, ёқтирмаган ҳатто таҳқирлаган кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қоласан. Ўзинг ҳурмат қилиб, пойига патак бўлганларинг ёки ёрдам бермайди, ёки уларнинг ёрдами ҳам сенинг зарарингга бўлиб қолади. Ҳаёт бу. Шундай экан, ҳар қандай киши билан ўйлаб муомала қил.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

29 Oct, 18:13


Эр-хотинларга насиҳат

- Ишларни орангизда маслаҳат ила юритинг! воқеликка рози бўлиб яшанг! Бир-бирингизга ҳузур-роҳат бахш этинг, чунки ҳаёт қисқадир.

- Эй куёвтўра, идеал, намуна қилинадиган аёл излама! Тақсимлаб берилганига рози бўл! Фақатгина ҲУР-ИЙНларда топиладаган шартлар қўйма!

- Эй келинпошша, фақатгина фаришталарда ва пайғамбарларда топиладиган шартлар қўйманг! Одам зоти қусурли, хатокор бўлади, қисматингизга рози бўлинг!

- Айбларни билмасликка олинг, хатолардан кўз юминг! Бу дунёдир, ЖАННАТ эмас. Одамлар ҳам Фаришта эмасдир.


Д. Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

Интернетда

@IkromSharif

Ikrom Sharif

29 Oct, 14:12


Аёл шу расмни тармоққа қўйиб, қуйидагича ёзибди:
— Кимдир юришни ўргатиб қўйибди, мана оқибат. 🙂

Бунга қайнонаси изоҳ ёзибди:
— Кимдир уй полини анчадан бери артмаган шекилли. 🙄

@IkromSharif

Ikrom Sharif

28 Oct, 08:33


Rahimov Kids — farzandingiz kelajagi haqida qayg'uramiz!

Farzandlarimiz yetuk, o'z fikriga ega shaxs bo'lishlari uchun Rahimov School maktabi tashkil topdi

Biz bu yo'lni davom ettirish uchun Toshkentda Rahimov Kids bolalar bog'chasiga asos soldik 🎉

Agar bog'chamiz imkoniyatlari va sharoitlari haqida ma'lumot olishini istasangiz rahimovkids.uz saytida ariza qoldiring.

📞 78 113-7-113

@RahimovKids

Ikrom Sharif

28 Oct, 06:54


Қалб кўкракдаги қозонга ўхшайди. Шу қозонда қайнаган нарсани сузиб оладиган чўмич тилдир. Бировнинг кимлигини билмоқчи бўлсанг, унинг сўзига эътибор бер. Чунки тил сенга қалбдаги ширин, нордон, хуштаъм ва аччиқ нарсаларни кўрсатади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

27 Oct, 13:46


Aqliy va jismoniy quvvatingizni oshiruvchi tezkor uslub

7 kunda tibbun nabaviy va tabobatdagi uslublar yordamida ilm olish, ishlash samaradorligini 5 barobargacha oshirish mumkin.

📣 Bu mavzu yuzasidan "Tibbun Nabaviy" va "Tabobat asoslari" kitoblari mualliflaridan bo’lgan shifokor Alijon Sattorov “Quvvat” nomli bepul vebinar dars tashkil qilmoqda.

Vebinarda siz tibbiy jihatdan
Tanadagi 3 muhim moddani muvozanatga keltirib, quvvatni tiklash ilmini

Tib qonunlaridagi 6 omilni shakllantirib, doimiy yuqori quvvatni ushlab turish yo'llarini

Ortiqcha taom yemasdan, quvvatni ko’tarish uslublarini o'rganasiz.

🎁Sovg‘a sifatida, “Qishni shamollashsiz o‘tkazing” maxsus darsi bo'luvchi yopiq kanalga qo'shilish imkoniyati beriladi.

Bir umr kerak bo'luvchi ilmlarni o’rganish uchun quyidagi kanalga qo’shilib oling.

Qo’shilish👉 https://t.me/ZAYTUNMEDTIB

Vebinar vaqti: 27-oktabr, 20:00

✔️ O'z ichki quvvatini oshirmoqchi bo'lgan yaqinlaringizga yuborib qo'ying.

Ikrom Sharif

27 Oct, 10:37


Устозимиз Азизхўжа домланинг Оналарини Аллоҳ таоло раҳматига ғарқ қилсин!
Устозга, оила аъзоларига сабри жамил тилаймиз.

ТАЪЗИЯ

«Чор Бакр» жоме масжиди имом-хатиби, устоз Азизхӯжа домла Бухорийнинг волидайи муҳтарамалари Шарофат ая Темуржон қизи вафотлари муносабати билан "Bayyinauz" ва «Чор Бакр» жоме масжиди ходимлари номидан устозга таъзия ҳамда чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз. Аллоҳ таоло ҳожи онамизни Ўзининг раҳмати ва мағфирати ила буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабр берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Жаноза соат 17:00 да ӯқилади.

📍 Локация



Bayyina.uz | Taqviym.uz

Ikrom Sharif

27 Oct, 09:28


Бу мен учун шунчаки расм эмас, бу мен учун — катта умид!

@IkromaSharif

Ikrom Sharif

26 Oct, 19:46


Ҳар бир ажралиш, ҳар бир заҳил ранг, кўзи маъюс бола, ҳар бир ёлғиз эркак, ҳар бир кўзи ёшли аёл жамиятнинг дардидир.

Бахтиёр оила асаридан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

26 Oct, 15:30


Ushbu kanalda har kuni chegirmali mahsulotlar joylab boriladi

Deyarli tekinga tovarlarni sotib olasiz desa ham boʻladi.

Ishonmasangiz kanalga obuna boʻlib, kuzatib boring.

Ikrom Sharif

26 Oct, 15:25


Сен севганларингдан доим истаганингни ололмайсан. Нимаики олсанг, сени севганлардан оласан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

25 Oct, 15:23


Кўр, ибрат ол!

Яхши ғоя экан.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Oct, 07:00


Ҳорасан, толасан, ҳаммасига қўл силтамоқчи бўласан, шу вақт сенга суяниб турганларга қарайсан… Йиқлишга, чекинишга ҳаққинг йўқлигини англайсан. Уларнинг суянгани қадар кучли, сабр-бардошли бўлишга ҳаракат қиласан.
Чунки сен
эркаксан!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

24 Oct, 01:23


Ёмонлик, разиллик, фаҳш-фужурнинг олдини олишнинг энг яхши ва самарали йўлларидан бири — одамларга яхши, мақтовли, пок ишларни танитиш ва унга далолат қилишдир.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

23 Oct, 11:16


Баъзи нарсалардан айрилиш оғир бўлса, баъзиларини тутиб туриш оғриқли.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

21 Oct, 13:21


Карабук. Эрталаб чошгох вақти манзараси. Кўк осмон, қора ва оқ булут, қуёш нури тушиб турган яшил тоғ, сояли шаҳар ва камалак.

Ҳа, ўзим расмга олдим.)


@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Oct, 18:11


Улар кўпроқ кўрганларини бажаришади, эшитганларини эмас.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

20 Oct, 00:43


Хайрли иш сари қадам қўйсангиз, одатда, шайтон сизни унинг оқибатидан қўрқитади. Ёмон гумон, ёмон хаёллар билан у ишга тўла мамнуният билан киришишингизга қўймайди. Натижада хайрли бўлган иш сизга роҳат бермайди. Яхшилаб тушуниб олинг, нитижаси мавҳум ишлар ҳақида фақат яхши гумон, яхши умид қилишга буюрилганмиз.
Демак иш бундай бўлсин: хайрли деб билинган танлов, истихора, таваккул!

Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

19 Oct, 14:39


#Masjidquramiz

Toshkent viloyati Bekobod tumanida joylashgan "Yangiobod" jome' masjidi qurilishiga kerak boʻlib turgan qurilish maxsulotlari;


1) Truba 600 lik 5 ta 6 m;1sm
2) Profnastil
3) Ugolnik

Masjidga yordam qilishni istaganlar ushbu mahsulotlarni masjidga olib borishlari yoki imkoniga qarab masjid uchun ochilgan karta raqamiga pul o'tkazishlari mumkun.

Uzcard:

5614681622625659
Obidov V nomida.

5614681627018645
Bekokov Sh nomida

Murojaat uchun👇
@Murodjon_5599

👉 https://t.me/Yangioboduzb

Ikrom Sharif

19 Oct, 08:14


Эркак бошини ерга қўйса, дам олади — хотиржамлик туяди. Чунки у тупроқдан яралган.

Аёл эса эркакнинг (эрнинг) кўксига бошини қўйса, хотиржамлик туяди. Чунки у қовурғадан яралган.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

18 Oct, 13:33


Имкониятларинг қанча кўп бўлмасин, улардан тўғри фойдаланишни билмасанг, муваффақиятга эришолмайсан.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

17 Oct, 15:55


Унутиш имконсиз. Аммо эсламасликни эпласа бўлади…

@IkromSharif

Ikrom Sharif

17 Oct, 13:29


📣 Noutbuk va planshet yoki Yaponiyaga sayohat uchun vaucher yutib olishni xohlaysizmi?

▶️ Farzandingiz Yaponiya Ta'lim Usulidagi baholash testlarida qatnashish orqali kompyuter, planshet va Yaponiyaga 10 kunlik ta'lim sayohatiga vaucher yutib olishi mumkin.

📅 Test sanasi: Noyabr-Dekabr 2024
📚 3-11 sinflar uchun sinflar kesimida MATEMATIKA fanidan
🌐 Toshkent shahri va viloyatlarda, o‘zbek va rus tillarida oflayn tarzda

🥇 Sovrindor o'quvchilarning o'qituvchilari ham pul mukofotlari bilan taqdirlanishadi

Batafsil ma'lumot uchun quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'ting:
➡️RO'YXATDAN O'TISH⬅️

Aloqa uchun:
📱+998500066094
📱+998942756094

👤  Administrator

Telegram | Instagram | Website

Ikrom Sharif

17 Oct, 09:57


Бири кўкларга кўтарса, бошқаси ер қаърига тиқади… Одамлар шунақа!

@IkromSharif

Ikrom Sharif

16 Oct, 13:38


Бобо, буви, қайнона, қайнота, амаки-тоға, амма-хола… булар фарзанд тарбиясидаги беминнат катта амалий мадрасадир.
Укалар, сингиллар, қанча катта оила бўлиб яшашга имкон, шароит бўлса, шунча катта оила бўлиб яшанг! (Албатта бузуқ ва бузғунчи муҳит бўлмаса)

Фарзандларингизга ота-онага, ака-укага, муомала қилишни, силайи раҳм кўникмаларини ҳеч бир китоб ёки муаллим бир катта оилачалик ўргатиб, онгигача сингдириб қўя олмайди.
Ноқулайликлар бўлади, албатта. Аммо катта оиладан эришадиганларингиз чандон ноқулайликларни ёпиб ташлайди.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Oct, 22:02


Агар юмшоқ қалб — раҳмдиллик билан ризқланган бўлсангиз, бошқа маҳрумликлар учун ҳеч ҳам надомат чекманг.

«Ердагиларга раҳм қилинг, Аллоҳ сизга раҳм қилади».
(Ҳадис)

@IkromSharif

Ikrom Sharif

15 Oct, 14:30


🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿

🔈2024-2025 TURKİYANİNG NUFUZLİ UNİVERSİTETLARİDAN KARABÜK UNİVERSİTETİDA QABULLAR DAVOM ETMOQDA !!!

Turkiya davlat Karabük Xalqaro Universiteti Karabük shahrida joylashgan bo'lib, 2007-yilda o'z faoliyatini boshlagan va 60.000 ga yaqin talabaga ega.
Ularning ichida 16.000 ga yaqini turli mamlakatlardan kelgan talabalar hisoblanadi 🛩

☑️Universitetimizda 55 ga yaqin fakultet va bo'limlar mavjud.

Shulardan:
▫️Islomiy ilmlar fakulteti
▫️Muhandislik fakulteti
▫️Arxitektura fakulteti
▫️Mashina muhandisligi fakulteti
▫️Elektr muhandisligi fakulteti
▫️Komputer muhandisligi fakulteti
▫️Chet tillari fakulteti
▫️Adabiyot fakulteti
▫️Turizm fakulteti
▫️Xalqaro aloqalar fakulteti
▫️Jismoniy tarbiya va yana bir qancha fakultetlar mavjud.


Universitet kontrakt to'lovlari o'rtacha 1 yilga 600$ atrofida 2 ga bo'lib to'lanadi.🤩

UNIVERSITETGA UZOĞI BILAN 1 HAFTADA QABUL XATI OLIB BERAMIZ 🥳🥳🥳

❗️❗️❗️
Talab qilinadigan xujjatlar:

-Pasport;
-Diplom yoki atestat
-3.4 rasm jpg formatda
Bu xujjatlarni tiniq qilib rasmga olib yuborsangiz kifoya. Bir xaftada Qabul Maktubi olib beramiz.

🟢Xizmatlar:

-Kutib olib, alohida uy yoki talaba istagiga binoan yotoqxonaga joylashtirish;
-Universitet xujjatlarini dekonatga topshirish ishlari va Universitetga qabul xat belgisini olish;
-Iqomat izni (yashash ruxsatnomasi), propiska masalalarini va ularga kerak bo'ladigan xujjatlarni tayyorlash;
-Talaba to joylashib olgunga qadar uning xizmatida ko'maklashish.

ESLATMA❗️
Univerga qabul qilinganingizdan keyin, diplomingizni elchixonadan apostil qildirish va denklik qoğozini olib kelishni unutmang.


SHOSHILING VA TURKIYADA TA'LIM OLING 📚
Ilm olishlari uchun vatandoshlarimiz xizmatidamiz

Murojaat uchun:👇
@TurUzb77

Ikrom Sharif

14 Oct, 10:48


#огоҳ_бўлинг

Суратдаги аёл (агар уни аёл деб бўлса!) - германиялик немис тили ўқитувчиси Верена Брюншвайгер. Ёнидаги эса унинг «Фарзандсиз эмас, болалардан қутулган: манифест» номли китоби.
Китоб (гўёки!) иқлимни муҳофаза қилиш дардида ёзилган.
Веренанинг айтишича, аёллар фарзанд кўришдан бош тортишлари керак, чунки болалар катталардан кўра кўп нафас олиб чиқаради ва оқибатда ҳаводаги карбонат ангидрид миқдори ошиб кетади. Бу ҳолат эса кучли иқлим ўзгаришларига олиб келади.

Бу иблисий китобдан айрим иқтибослар келтираман:

«Болалар - тоза иқлимнинг биринчи рақамли қотилларидир».

«Болалар ҳеч қачон ўз ота-оналарини бахтли қилмайдилар. Аксинча, уларни зомбига айлантирадилар».

«Гўдаклар сайёрамизни ифлослантиришдан бошқа ҳеч нарсага ярамайдилар».

«Ҳаётининг энг гўзал дамларини чақалоғининг ахлатини тозалашга сарфлайдиган аёлларнинг психикаси бузуқдир».

«Аёллар, болалардан озод бўлинг! Тухум босадиган уй товуқларига айланиб қолманг!»...

Бу китоб – бошланғич синфларга немис тилидан дарс берадиган, яъни доимий равишда болалар билан ишлайдиган, аммо инсониятнинг барча муаммоларида болаларни айблайдиган «ўқитувчи»нинг китоби.
Бу шайтоний китоб ўтган икки йил ичида Ғарбда ниҳоятда машҳур бўлди ва дунёнинг бир нечта тилларига таржима қилиниб, тарқатилди.


P.S. «Буларнинг бизга дахли йўқ», деманг. Болаларимиз кўчаларда тўрт оёқлаб эмаклаб, ўзларини ҳайвондек ҳис қилмагунларигача, квадроберлар ҳам бизга «дахли йўқ»дек кўринар эди. Аҳволни кўрдингиз...

© Дилфуза Комил

📱 Дилфуза Комил

Ikrom Sharif

13 Oct, 19:43


— Юкинг оғир эмасми?
— Бу юк эмас, бу менинг укам!


@IkromSharif

Ikrom Sharif

13 Oct, 13:00


"Oltin kuz loyihasi"da Zominga yoʻl olamiz

🎒 Yangi oʻquv yili boshlanganiga ham bir oydan oʻtdi. Farzandingiz kuzgi mavsumni shunchaki emas, oʻzgarishlarga boy oʻtkazishini xohlaysizmi?

💥 Oʻz ishining ustalari tomonidan ishlab chiqilgan "Oltin kuz loyihasi" ana shunday oʻzgachalik, rivojlanish va fikrlar almashinuviga asoslangan.

🥳 Ayniqsa, Zominda tashkillashtiriluvchi 3 kunlik "Camping" haqiqiy liderlik atmosferasini taqdim qiladi. Keling, videodan birgalikda his qilamiz.

📌 Farzandingiz kuzni tabiat bagʻrida chiniqish va tafakkur bilan oʻtkazishini istasangiz, hoziroq saytimiz orqali roʻyxatdan oʻting!

👉 Roʻyxatdan oʻtish:
http://yuksalish.com/kuzgikurs

Aytgancha, Muhammad Ali Eshonqulov bilan master-klass ham kutmoqda!

@Yuksalish_liderlar_akademiyasi

Ikrom Sharif

12 Oct, 20:33


Буйракларимиз ҳар йигирма сонияда қондан бир томчи сийдик ажратиб олар экан. У сийдик томчилари қовуқда йиғилар экан. Қовуқ тўлгач инсонга бавл қилиши учун сигнал берилар экан. Инсон шу йўл билан сийдик каби зарарли суюқликдан қутилар экан. Қандай буюк неъмат!
Агар қовуқ бўлмаса инсон бир неча соатлаб бир жойда ўтира олмаган бўлар, ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага боришга мажбур бўлар эди. Бир бемор қовуқ саратонига чалинди. Унинг қовуғини олиб ташлаб унинг ўрнига ичакдан ясалган сийдик қопи қўйишди. Табиб беморга деди: "Олдинлари сизнинг қовуғингиз табиий бўлгани учун уни тўлганини билар эдингиз. Энди эса бу ясама қовуқнинг тўлганини билмайсиз. Шунинг учун сиз ҳар соатда бавл қилишга боришингиз лозим. Акс ҳолда ичингизда ёрилиб кетса ҳалокатга олиб боради".
Қандай неъматимиз борлигини англадингизми?
Қовуғингизда Аллоҳ мускуллар яратган. Ана шу мускуллар уни тез бўшашини таъминлайди.
Жасадимиз тўла неъмат!
Неъматнинг шукри ўша неъматни Аллоҳ рози бўладиган ўринда ва шаклда ишлатишдир.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

12 Oct, 04:11


«Сафар азобдан бир бўлакдир. Бировингизнинг уйқусини, таомини, шаробини ман қилади. Бирингиз мақсадига эришса, аҳли томон шошилсин».

Имом Бухорий ривояти.

Ҳар қанча қулай шароит бўлмасин, сафар инсонни жисмонан толиқтиради. Жисмонан қийналмаган киши унда хотиржам бўладиган хонадони, аҳли оиласидан узоқлашгани учун озор чекади. Ортида қолганлардан хавотир олади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқсалар шундай дуо қилар эдилар:
«Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа — ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда аҳл ва молда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Бизга ерни яқин ва сафарни осон қилгин».

@IkromSharif

Ikrom Sharif

11 Oct, 10:47


Инсон сабрига кўра яшайди, кучига кўра эмас.

@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Oct, 16:50


Кўп узоқлашма — унутишади.
Кўп яқинлашма — малолланишади.


@IkromSharif

Ikrom Sharif

10 Oct, 12:24


Шу расмни кўриб дарров дадамнинг акамга янги мотоцикл олиб уйга миниб келганларида айтган гаплари эсимга тушди:
“Бор, мотоциклни йўқотиб кел, кейин уйга кирасан..!”


@IkromSharif