Давлатимиз раҳбари раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида октябрга қадар қатор давлат хизматларини хусусий секторга бериш борасида топшириқ берилди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги уч йилда 27 турдаги давлат хизматлари хусусий секторга берилди. Лекин бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Давактив агентлиги риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.
Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.
Давлат хизматларини хусусийлаштириш борасидаги ташаббуслар ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ҳам устувор вазифа сифатида белгилаб олинган бўлиб, партиямиз хусусий секторнинг давлат хизматлари кўрсатишдаги иштирокини кенгайтириш орқали тезкор, шаффоф ва самарали хизматлар тизимини яратишни муҳим деб ҳисоблайди.
@a_xaitov