Tayinlov.uz | Расмий канал @tayinlov_uz Channel on Telegram

Tayinlov.uz | Расмий канал

@tayinlov_uz


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал

Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.

Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Tayinlov.uz | Расмий канал (Uzbek)

Tayinlov.uz | Расмий канал Telegram kanalining rasmiy sahifasiga xush kelibsiz! Bu kanal O'zbekiston Respublikasi hukumatining tegishli qarorlariga binoan tayinlanganlar haqida axborot beruvchi kanaldir. Agar siz hukuki masalalar va tugallashlarga oid ma'lumotlar olishni istasangiz, ushbu kanal siz uchun. Tayinlov.uz foydali ma'lumotlar bilan to'ldirilgan va barcha huquqlar himoyalangan. Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanishda, xavola kursatilishi shart. Agar savollaringiz yoki takliflaringiz bo'lsa, biz bilan aloqaga chiqishingiz mumkin @Tayinlovbot orqali. Sizga qulay va foydali ma'lumotlar taqdim etish uchun Tayinlov.uz telegram kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

Tayinlov.uz | Расмий канал

16 Nov, 07:57


Тошкентга Хоразмдан рекорд даражадаги 100 метрлик Ўзбекистон байроғи олиб келинмоқда

Байроқ пойтахтга 18 ноябрь — Давлат байроғи куни муносабати билан етиб келади.

У республика бўйлаб махсус транспортда ташилиб, белгиланган жойларда Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан 100 метрли ҳолда ёзиб кўрсатилади.

Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Tayinlov.uz | Расмий канал

13 Nov, 10:05


Антикоррупция ходими коррупция билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи 1000 доллар пора билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу мансабдор шахс туман электр тармоқлари бош муҳандисини ишдан бўшатмаслик учун пора олган вақтда қўлга олинган.

Терговга қадар текширувлар давомида, мазкур жиноятга ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган.

Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

Tayinlov.uz | Расмий канал

05 Nov, 09:22


100 минг лайк учун отасини урмоқчи ва 200 минг лайк учун Қариялар уйига жўнатмоқчи бўлган блогер узр сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда “лайк учун отамни ураман” мазмунида тарқалган видео xабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган.

Каналга обуна бўлинг:
➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三