Азиз Абидов | Олий суд @azizabidov Channel on Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

@azizabidov


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан

Азиз Абидов | Олий суд (Uzbek)

Aziz Abidov is the official channel of the leader of the Public Relations Center of the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan. Stay updated on all the latest news, announcements, and events related to the Supreme Court. The channel provides valuable insights into the judicial system of Uzbekistan and fosters communication between the court and the public. Follow Aziz Abidov for authoritative information straight from the source. Join the community of informed citizens who are interested in the legal system and the workings of the highest court in the country. Don't miss out on this unique opportunity to engage with the judiciary and stay informed about important legal matters in Uzbekistan.

Азиз Абидов | Олий суд

19 Feb, 08:18


Олий судда Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Feb, 05:31


В соответствии с Семейным кодексом, взыскание задолженности по алиментам производится из заработка и (или) иного дохода лица, обязанного уплачивать алименты. При недостаточности заработка и (или) иного дохода алименты удерживаются из находящихся на счетах в банках или в иных кредитных организациях денежных средств лица, обязанного уплачивать алименты, а также из денежных средств, переданных по договорам коммерческим и некоммерческим организациям, кроме договоров, влекущих переход права собственности. При недостаточности этих средств взыскание обращается на любое имущество лица, обязанного уплачивать алименты, на которое по закону может быть обращено взыскание.

Обращение взыскания на денежные средства на счетах лица, обязанного уплачивать алименты, и на иное его имущество производится в порядке, предусмотренном законодательством.

Взыскание задолженности по алиментам за прошедший период на основании нотариально удостоверенного соглашения об уплате алиментов или исполнительного листа производится в пределах трёхлетнего срока, предшествовавшего предъявлению исполнительного листа или соглашения об уплате алиментов к взысканию.

В тех случаях, когда удержание алиментов на основании исполнительного листа или нотариально удостоверенного соглашения об уплате алиментов не производилось по вине лица, обязанного уплачивать алименты, взыскание алиментов производится за весь период независимо от установленного частью третьей настоящей статьи трёхлетнего срока.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Feb, 05:23


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Feb, 11:50


Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 167-моддасида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этган икки нафар МЧЖ раҳбарига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Feb, 11:43


❗️Олий суд Пленумининг “Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида”ги қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълумот берди.

Тафтиш инстанцияси жорий этилиши муносабати билан Пленум қарорига янги икки банд қўшилди. Шуни таъкидлаш жоизки, айни ўзгаришларга биноан, Олий суд судьяси тафтиш шикоятини ўрганади.

Агар давлат божи олдиндан тўланмаганлиги учун тафтиш шикояти қайтарилмаган бўлса, шикоятни Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилганда ҳам, давлат божи умумий асосларда ундирилиши лозимлиги тушунтирилди. Бундай чора эса, Олий судда бу борада мавжуд тушунмовчиликларга ўринли ечим бўлди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, бир нечта мустақил талабдан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб бўйича, ушбу талаб учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича алоҳида ундирилиши, бунда судлар, аризада жавобгар зиммасига муайян мажбурият юклашнинг сўралиши алоҳида талаб эмас, балки ҳуқуқни тиклаш чораси ҳисобланишига эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Жисмоний шахслар нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувини рўйхатга олиш рад этилганлиги ёхуд ушбу орган мансабдор шахсларининг ҳаракати ё ҳаракатсизлиги юзасидан, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан низолашиш тўғрисидаги ариза ёки шикоят билан судга мурожаат қилишда давлат божи тўлашдан озод этилмаганлиги боис, давлат божи ставкаларига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлашлари лозим.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

18 Feb, 05:56


Шаҳвоний шилқимлик қилиб, енгил тан жароҳати етказган ҳуқуқбузар 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Feb, 05:19


Оила кодексига асосан, алимент миқдорлари қуйидагича белгиланади:

1. Вояга етмаган болалар учун:

Агар ота-она ўртасида келишув бўлмаса, суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорида ундирилади:

- бир бола учун — тўртдан бир қисми (25%);

- икки бола учун — учдан бир қисми (33%);

- уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси (50%).


Бу миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

2. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар учун:

Алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

3. Эр-хотин (собиқ эр-хотин) учун:

Алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

4. Бошқа қариндошлар ва шахслар учун:

Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 14:45


#гиёҳвандлик_аср_вабоси

КОНТРАБАНДА ҚИЛИНГАН «ЮК» ТАРҚАЛИБ КЕТИШДАН ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ

Аввало шуни айтиш керакки, гиёҳвандлик воситаларини божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти таркибини ташкил этади. Бундай жиноятга ўта хавфли қилмиш сифатида қаралади ва уни содир этган шахс ёки шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 14:04


#қонун_кўмаги

ИШ ҲАҚИГА УСТАМА СУДНИНГ АЖРИМИ БИЛАН ТАЙИНЛАНДИ

Маълумки, мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг эркин меҳнат қилиш ва меҳнатига яраша муносиб ҳақ олиш ҳуқуқлари қонун асосида қатъий кафолатланган. Албатта, бу ҳуқуқий асослар ҳар кимни меҳнати самарасидан тўла баҳраманд бўлиб яшашига хизмат қилади. Аммо ҳаётда айрим иш берувчилар ходимнинг меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ меъёрларга амал қилмаслиги оқибатида низолар келиб чиқмоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 12:39


ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 12:03


#муносабат

ФУҚАРОЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ СУД ОРҚАЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ АМАЛДА

Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маъмурий суд соҳасидаги янгиланишлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини кафолатли таъминлаш, одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 12:00


#шарҳ

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ФАОЛИЯТИ ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан буён туман, шаҳар судларида тергов судьялари ўз фаолиятини бошлади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 06:37


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 06:01


Тошкентда шилқим ҳайдовчи 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 05:34


Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судида қасддан одам ўлдирган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Feb, 05:14


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Feb, 07:26


Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг қарори билан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган фуқарога етказилган зарар пуллари жавобгардан ундириб бериладиган бўлди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Feb, 06:47


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Feb, 05:34


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

13 Feb, 09:55


Сирдарё туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилган низолар ҳақида лавҳа

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

13 Feb, 08:05


Сурхондарёда ўгай акасини қасддан ўлдирган йигит 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

13 Feb, 06:52


Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг тергов судьяси Ж. Наврўзов маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

13 Feb, 04:11


Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик жиноятларини содир этган шахсни 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Feb, 16:16


Тошкент шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Feb, 07:08


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Feb, 04:52


Қўқонда қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахс 6 йилга озодликдан маҳрум этилиб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Feb, 04:41


Мактабда безорилик қилиб, ўқитувчини урган аёлнинг озодлиги 2 йил муддатга чекланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Feb, 04:32


Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судида ўз эрини қасддан ўлдирган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

11 Feb, 05:34


2024 йил давомида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш (МжТКнинг 131-моддаси) ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши (МЖтКнинг 136-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 32 999 нафар шахсга нисбатан 32 723 та иш кўриб тамомланган. Шундан 31 351 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

_________

В течение 2024 года в отношении 32 999 лиц рассмотрены 32 723 дела об административных правонарушениях, связанных с управлением транспортными средствами в состоянии опьянения (статья 131 КоАП) и уклонением водителей транспортных средств и других участников дорожного движения от прохождения освидетельствования на состояние опьянения (статья 136 КоАП). Из них в отношении 31 351 лица применены административные взыскания в виде штрафа, лишения права управления транспортным средством и административного ареста.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

11 Feb, 05:31


Ижтимоий тармоқларда тилга эрк бериб, одамларни ҳақорат қилган талаба қиз 10 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

10 Feb, 13:40


Урганчда майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

10 Feb, 13:04


❗️Пленум қарорига судлар томонидан давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, судларда турлича амалиёт юзага келишига сабаб бўлган ҳолатларга батафсил тушунтиришлар бериш ҳақида янги бандлар киритилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

✔️“Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, қарорнинг 6-бандида бир вақтнинг ўзида бири иккинчисидан келиб чиққан талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи фақат асосий талаб бўйича ундирилиши ҳақида тушунтириш берилди.

✔️Қарорнинг 4-бандида судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг суд харажатлари қисмидан норози бўлиб берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи умумий асосларда тўланиши лозимлигига қаратилган.

✔️Қарорнинг 13-бандида почта харажатларини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлигини судлар инобатга олишлари лозимлиги бўйича берилган тушунтириш ҳам ягона суд амалиётини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

✔️Олий суд Пленуми қарорининг 25-бандида шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ёки бекор қилиш ҳақидаги талаб юзасидан низоли шартномада кўрсатилган пул қиймати даъво баҳоси ҳисобланишидан келиб чиқиб, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун қонунда белгиланган ставка бўйича тўланиши лозимлиги қайд этилди.

🖊 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

10 Feb, 11:44


2024 йилда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖтКнинг 133-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270 та иш кўриб тамомланган. Шундан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

__________

В 2024 году в отношении 40 119 лиц рассмотрены 39 270 дел об административном правонарушении, связанном с нарушением водителями транспортных средств правил дорожного движения, повлекшим причинение потерпевшему лёгкого телесного повреждения либо существенного материального ущерба (статья 133 КоАП). Из них в отношении 26 063 лиц применены административные взыскания в виде штрафа и лишения права управления транспортным средством.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

10 Feb, 06:18


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 15:13


Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг сайёр мажлисида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 09:20


Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 09:17


Фуқаролик кодексида фуқароларнинг хусусий мулкка оид ҳуқуқлари ҳимояланган.

1. Мулк ҳуқуқи. Фуқаролик кодексида мулк ҳуқуқи хусусий шахслар ва юридик шахслар томонидан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

2. Мулкнинг дахлсизлиги. Мулк ҳуқуқи дахлсиз бўлиб, унинг бузилишига йўл қўйилмайди. Ҳар қандай мулк ҳуқуқи бузилган тақдирда, уни тиклаш суд орқали амалга оширилади.

3. Шартноманинг эркинлиги. Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда эркиндирлар. Улар қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар.

4. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши. Мулк ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган асослар бўйича вужудга келади ва амалга оширилади. Бу асослар қонунчиликда аниқ кўрсатилган.

5. Мулк ҳуқуқининг амалга оширилиши. Мулк ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу ҳуқуқларни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги керак.

6. Мулк ҳуқуқининг ҳимоя қилиниши. Мулк ҳуқуқи бузилган тақдирда, уни тиклаш суд орқали амалга оширилади. Суд мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради.

7. Мулк ҳуқуқининг чекланиши. Қонунчиликда белгиланган ҳолларда, мулк ҳуқуқи чекланиши мумкин. Бу чекловлар хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш учун жорий этилиши мумкин.

Ушбу нормалар хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 09:15


Оқолтин туманлараро иқтисодий судида тадбиркорлик субъекти ва солиқ органи ўртасида келиб чиққан низога нуқта қўйилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 09:12


Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкин. Шахс ижро этилмаган қўшимча жазодан ҳам озод қилиниши мумкин.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкумга:

- ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини;

- оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан икки қисмини;

- ўта оғир жинояти учун, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан уч қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.

Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклатиши мумкин:

- ишга ёки ўқишга жойлашиш;

- муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш;

- муайян жойларга бормаслик;

- алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ;

- Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик.

Прокурорнинг тақдимномасига ёки адвокатнинг илтимосномасига биноан суд жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 08:57


Кармана туманида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида 17 нафар шахсга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Feb, 07:59


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Feb, 07:21


Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг тергов судьялари ўтказган сайёр суд мажлисларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 12:14


ЖИНОЯТ ОҚИБАТИДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР СУД ТОМОНИДАН УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Бош Қомусимизнинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Мазкур конституциявий қоида Зафаржон Зиёбоевнинг бузилган ҳуқуқи тикланишида ҳам муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 12:10


#қонун_кўмаги

АДОЛАТ ВА ИНСОНПАРВАРЛИК — ҚОНУНЧИЛИГИМИЗ АСОСИ

Халқимиз азалдан оилада фарзанд дунёга келса, унга авлодининг давомчиси, суянчи ва таянчи деб қараган ва муносиб тарбия бериш, комил инсон қилиб вояга етказишга интилган. Зеро, оилада ота-она зиммасидаги энг муқаддас бурч бу фарзандига муносиб тарбия бериб, вояга етказишдир. Аммо ҳаётда зиммасидаги оталик масъулиятидан бўйин тоблайдиган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 12:08


#мезон

ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ: АМАЛИЁТ ВА ТАКЛИФЛАР

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш ва шу аснода тадбиркорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, суд идорасига иши тушган ҳар бир инсон ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишониши керак.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 10:19


Тошкент шаҳар судида 2024 йилда одил судловни амалга оширишга доир фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 06:39


Бойсун туманида диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган ҳуқуқбузар 7 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 05:00


2024 йилда Олий суднинг биринчи инстанциясида 57 та, апелляцияда 7 та, кассацияда 21 та, тафтиш тартибида 3 834 та иш кўрилган.

Кўрилган ишлар бўйича 96 фоизига якуний нуқта қўйилган.


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Feb, 04:38


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Feb, 12:55


#жиноят_ва_жазо

ҚОРА ТАМҒА

Эрта турган Маматбой юз-қўлини ювиб, соқолини қиртишлаб олди-да, апил-тапил чойини ичиб, янги олган костюм-шимини кийиб: “Мен Ғулом синфдошимникига ўтиришга кетаяпман”, деб ҳовлидан ташқарига чиқиб кетди. Дарвозагача кузатиб қўйган хотини Гулнора: “Отаси, тағин ҳалиги зормандаиздан кўпроқ ичиб қўйманг, майлими?” — деб эслатиб ҳам қўйди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Feb, 13:07


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Feb, 11:44


Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг тергов судьялари томонидан ўтказилган тадбирдан репортаж

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Feb, 04:33


2024 йилда судлар томонидан низонинг ҳал этилишининг муқобил усулларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда тарафларга медиация институти тартиб-таомиллари батафсил тушунтириб берилаётганлиги туфайли 3 238 та иқтисодий ва 3 016 та фуқаролик низолар тарафлар ўртасида медиатив келишувлар тузилганлиги сабабли тамомланган.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Feb, 04:29


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Feb, 18:32


Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 13 нафари жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Feb, 14:26


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

▪️ давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

▪️ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

▪️ давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

▪️ маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

▪️ фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

▪️ давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

▪️ маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Feb, 09:00


Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Судья ва ёшлар” учрашувида Фарғона вилояти судлари раислари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Feb, 08:59


Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид 4 392 та иш бўйича тарафлар яраштирилганлиги муносабати оилаларни сақлаб қолинишига эришилган.

Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш юзасидан 79 854 та иш бўйича талаблар қаноатлантирилиб, алимент пулларини ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Feb, 08:39


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:49


Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман суди Жиноят кодексининг 244-1-моддасида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсни 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:41


Жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг сайёр мажлиси тафсилотлари

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:39


Меҳнат низоларини судга беришга шошилманг, уларни медиация тартибида ҳал қилиш мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси шу масалага бағишланган.

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация қуйидагиларни назарда тутади:

▪️ суддан ташқари тартибда;

▪️ низони суд тартибида кўриш жараёнида;

▪️суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар;

▪️ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.

Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилади.

Шунингдек, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.

Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувни яхшилаб ўқиб чиқинг: унда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан ёзма келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:

▪️ тарафлар ҳақидаги;

▪️ низо предмети тўғрисидаги;

▪️ медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

▪️ медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра, бир ёки бир неча медиаторни танлайди.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, қоида тариқасида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади.

Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда медиатор ўзининг ҳаракатлари билан бирор-бир тарафни устун ҳолатга қўйишга, худди шунингдек тарафлардан бирининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли эмас.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:22


Жиноят кодексининг 251-1-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) назарда тутилган жиноятни содир этган икки нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:17


Судлар томонидан 2024 йилда маъмурий органлар қарорлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 5 899 та аризаси қаноатлантирилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Маҳаллий ҳокимликларнинг 933 та қарори ҳақиқий эмас деб топилган.


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 08:11


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Feb, 05:37


Қумқўрғонлик муқаддам судланган фуқаро яна судланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 14:08


#жиноят_ва_жазо

ОГОҲ БЎЛГАН — АБГОР БЎЛМАС

Кейинги пайтда Гулшан Фозилжонова (исм-шарифлар ўзгартирилди) ҳаловатини буткул йўқотди: вояга етиб қолган ўғли Аҳадбекдан умидлари катта эди, аммо у кутилмаганда ўғирликка қўл уриб, жиноий жавобгарликка тортилди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 14:06


Судлар томонидан 2024 йил давомида 168 767 та иш бўйича янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилинган.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 11:49


#менда_таклиф_бор

АЙБГА ИҚРОРЛИК БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИНСТИТУТИ: МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА УНИ ҚЎЛЛАШ ТАЖРИБАСИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар негизида жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий механизмлари миллий қонунчилигимизга имплементация қилинаётганлиги ижобий жараёндир. Бунга мисол тариқасида айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтини келтириш мумкин.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 08:24


Жиноят кодексининг 72-моддасига кўра, агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, шартли ҳукм қўллаши мумкин.

Бундай ҳолда суд, башарти, белгиланган синов муддати давомида жазонинг шартлилигини бекор қилиш асослари келиб чиқмаса, тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради.

Синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиб, ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарор юқори суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов муддатини ҳисоблаш шу кундан бошланади.

Шартли ҳукм қилинганда, башарти, бунга асослар мавжуд бўлса, суд маҳкумга муайян вақт мобайнида етказилган зарарни бартараф қилиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиши, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташи каби мажбуриятларни юклаши мумкин.

Шартли ҳукм қилинган шахсларнинг хулқи устидан ички ишлар органлари, ҳарбий хизматчилар хулқи устидан эса, ҳарбий қисм ёки муассасанинг қўмондонлиги назорат олиб боради.

Ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органнинг тақдими билан суд синов муддати давомида унга юклатилган мажбуриятларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини олиб ташлаши ёки унинг зиммасига янги мажбуриятлар юклаши ҳам мумкин.

Агар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида суд унга юклаган мажбуриятларни бажармаса ёхуд жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий таъсир чораси қўлланилган бўлса суд унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Шартли ҳукм ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинганларга, шунингдек, илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, шунингдек олтмиш ёшдан ошган шахслар бундан мустасно.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 08:21


Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 08:13


Маъмурий жариманинг энг кам ва кўп миқдори қанча?

Жарима – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундириш.

Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги БҲМдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 50дан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса 10дан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори БҲМнинг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан ошмаслиги керак.

Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун БҲМнинг 450 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.

Маъмурий жарима қанча муддатда тўланиши лозим?

Жарима қарор топширилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тўланиши керак. Мазкур қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилганда шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан 15 кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

Йўл ҳаракати қоидалари учун алоҳида тартиб мавжуд, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима 60 кундан кечиктирмай тўланиши керак.

16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаганда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий жарима бўйича имтиёз қачон қўлланилади?

Ҳуқуқбузар унга қарор топширилгандан 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жариманинг 70 фоизини ихтиёрий тўлаганда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

- транспортни, кемаларни маст ҳолда бошқариш, мастликни аниқлаш учун текширишдан ўтишдан бош тортиш, маст ҳайдовчиларнинг ёки транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.


Маъмурий жарима ўз вақтида тўланмаганида қандай чора кўрилади?

Ҳуқуқбузар жаримани юқоридаги белгиланган муддат ичида тўламаганда, жарима унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун юборилади.

Жарима солинган шахс ишламаётган бўлса жарима ҳуқуқбузарнинг мулкидан, умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олинади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 08:10


Ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фирибгарлик ва пора бериш жиноятларини содир этган муқаддам судланган хавфли рецидивист жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Jan, 08:04


“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 74-75-моддаларига кўра, судья фақат тегишли судьялар малака ҳайъати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:

▪️ одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

▪️ суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;

▪️ судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;

▪️ Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Агар интизомий жазо чоралари берилганидан кейин бир йил мобайнида судья ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Судьяга нисбатан интизомий иш тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан судья ушбу Қонун 74-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этилгани тўғрисидаги ариза ёки хабар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларига кўра қўзғатилиши мумкин.

76-моддага биноан, Судьяларнинг малака ҳайъати интизомий жавобгарликка тортилган судьяга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:

▪️ огоҳлантириш;

▪️ ҳайфсан;

▪️ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

▪️ малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

▪️ ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Интизомий жазо чоралари қўлланилаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

30 Jan, 16:28


РАСМИЙ БАЁНОТ

Айрим манбаларда тарқалаётган “Шовот туманлараро иқтисодий суди судьяси 5 минг доллар билан қўлга олингани айтилмоқда” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

30 Jan, 07:36


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

30 Jan, 07:29


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Jan, 17:16


Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузган икки нафар ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Jan, 13:57


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Шерзод Менглиев фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Музработ туманидаги 29-сонли умумтаълим мактабига ишга тикланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Jan, 08:52


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Jan, 08:51


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

28 Jan, 19:00


ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

28 Jan, 12:29


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

28 Jan, 09:16


#жиноятга_жазо_муқаррар

ЖИНОЯТГА БОШЛАГАН БЕБОШЛИК

Олтиариқлик Латиф Ибодуллаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) тумандаги корхоналарнинг бирида шартнома асосида ишларди. Ишдан бўш пайтларида, айниқса, оқшом чоғлари вақтини маҳалладоши Фазлиддин Аминжонов ташкил этган биллиардхонада ўтказарди...

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

28 Jan, 07:48


#қонун_кўмаги

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ СУДЛАР ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Аввало шуни айтиш керакки, Конституциямизда ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани қатъий белгиланган. Буларни таъкидлашдан мақсад шуки, ушбу конституциявий қоидаларнинг амалий ижросини таъминлаш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилишда судлар муҳим ўрин тутади. Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича аппеляция инстанциясида Хонқа туман Тиббиёт бирлашмасида юзага келган меҳнат билан боғлиқ низо адолатли ечим топгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

28 Jan, 07:14


Бухоро вилоят судининг ташаббуси билан Бухоро вилоятида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, бунда меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, ушбу низоларни адолатли ҳал қилиш ва келгусида олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

27 Jan, 17:03


Шифохонада безорилик қилган 3 нафар шахс озодликдан маҳрум этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

27 Jan, 13:02


Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиевани ижтимой тармоқда ҳақорат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, унга жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

27 Jan, 10:48


Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг қарорига асосан ўқитувчи бўлиб ишлаган ҳамда касб касаллиги сабабли нақага чиққан фуқарога тўланиши керак бўлган нафақа пуллари мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан ундириладиган бўлди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

27 Jan, 10:18


Сирдарё туманлараро иқтисодий суди солиқ бошқармаси ҳамда тижорат банкининг даъвосини нега рад қилди?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Jan, 13:10


62 ёшли муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган ҳайдовчи йўловчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилиш оқибатида 5 суткага қамалди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Jan, 10:47


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Jan, 10:17


Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб туриб, Жиноят кодексининг 25,168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Jan, 10:03


Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган шахс 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Jan, 09:29


БАЁНОТ

Кейинги кунларда айрим манбаларда Олий суд судьяси Ш. Болиев ва унинг турмуш ўртоғини қонунан исботланмаган жиноий ҳаракатларда айблаш, жиноятга алоқадорликда гумон қилиш ва обрўсизлантиришга қаратилган чиқиш ва билдиришлар қилингани кузатилди.

Мазкур ҳолатга уларнинг дахли бор ёки йўқлигига тегишли тартибда, албатта, аниқлик киритилади.

Шу боис хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда фикр билдириш чоғида ҳам айрим омавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ҳуқуқ фаоллари Конституциянинг 28-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган айбсизлик презумпциясига риоя қилсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳали суд қарори эълон қилинмаган ҳолат юзасидан кимнидир жиноятчига чиқариб қўйиш нотўғри!

Шунинг баробарида Ш. Болиевнинг турмуш ўртоғи ички ишлар органларига “MY5” телеканали журналисти Р. Ғафурова устидан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани фақатгина ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланганидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда, судьянинг турмуш ўртоғи бўладими ёхуд журналист – қонун барча учун баробар.

Бирон-бир хулосани эса фақатгина ҳар бир ҳолатга қонуний тартибда ҳуқуқий баҳо берилганидан кейингина чиқариш лозимлигини унутмайлик.

Вақт - олий ҳакам! Албатта, барчасига аниқлик киритилиб, қонунийлик таъминланади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Jan, 18:01


РАСМИЙ БАЁНОТ

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга киритилган тақдимномада К. Дусов аҳлоқан тузалиш йўлига ўтмаганлиги, унинг чеклов ва тақиқларга риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаётганлиги ҳамда уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини инобатга олиб ҳамда суд ҳукми ижросиз қолаётганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-банди ва Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси (озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик) 3-қисми “а” бандига асосан К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган.

Иш ҳужжатларига кўра К. Дусовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, унга жазо ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган ва Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисми билан огоҳлантирилиб, бу ҳақида тилхатлар олинган.

Суд ҳукмида К. Дусовга белгиланган чеклов ва таъқиқларга риоя этмаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилган бўлишига, шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқ юклатилган бўлишига қарамасдан 2025 йил 4 январь кунидан 11 январь кунига қадар уни номига очилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL” Telegram-каналига ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан К. Дусов Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, унга Жиноят-ижроия кодекснинг 44-4-моддаси 1-қисмига асосан 2025 йил 11 январь куни огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазоси қўлланилган.

Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан К. Дусовга огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтида хам, ундан кейинги кунларда ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Суд тақдимномани муҳокама қилиб ҳамда иш ҳужжатларини текшириб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Шу тариқа жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Jan, 13:02


Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ажрими билан фуқаро А. Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 1-қисми билан юритилган жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 8-бандига асосан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатлари бартараф этилганлиги cабабли айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Jan, 12:28


Қасддан одам ўлдирган шахсга нисбатан биринчи инстанция судининг ҳукми апелляция инстанция суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Jan, 17:26


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди фаолияти мисолида суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб иштирок этиш имкониятини берувчи мобил видеоконференцалоқа тизими билан танишди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Jan, 17:19


Ғиждувон туманида 60 ёшли фуқаро Жиноят кодексининг 270 ва 25,273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиниб, унга гиёҳвандликдан мажбурий даволаш чоралари қўлланилиши белгиланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Jan, 12:40


Нукусда икки нафар шахс майда безорилик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Jan, 08:58


Безорилик ва транспорт воситасини олиб қочиш жиноятларини содир этган шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Jan, 06:51


БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 17:43


Қаршида газни ўғирлаб ишлатган фуқаро 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 17:10


Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаган 4 нафар фуқарога маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 17:05


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 12:18


Фуқаро хонадонидан топилган каннабис ўсимлигини йўққа чиқаришга уринган ҳудуд профилактика инспектор ҳамда собиқ ИИБ ходимига ҳукм ўқилди.

Ғиждувон тумани ИИБ 2-сон Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими инспектори Ш. Ш. ўзига бириктирилган хизмат ҳудуди Саидкент қишлоғидан ўтиб кетаётганида, фуқаро М. Т.нинг яшаш хонадони томорқасида етиштирилаётган ўсимликлар унинг эътиборини тортган. Хонадон эгаси М. Т.ни чақириб, етиштираётган ўсимликларининг 2 тупи каннабис эканини айтган ва уни ердан суғуриб олган. Инспектор ушбу ҳолатни ўзига бириктирилган хизмат планшетида расм ва видеотасвирга олган. Гувоҳ сифатида қўни-қўшниларни чақириб, далолатнома расмийлаштирган.

Фуқаро М. Т. эса жиноий жавобгарликдан қутилишни мақсад қилиб, профилактика инспектори билан гаплашиш учун ҳамқишлоғи А. Ҳ.ни чақирган. ИИБнинг собиқ ходими бўлган А. Ҳ. профилактика инспекторига аниқланган жиноят бўйича чора кўрмасликни, бунинг эвазига моддий манфаатдор қилинишини билдирган. Шу тариқа М. Т. хонадонидан 700 АҚШ долларини олиб чиқиб, А. Ҳ.га берган. А. Ҳ. эса ушбу пулларни «каннабис операция»сини йўққа чиқариш учун профилактика инспекторига тутқазган. Инспектор ҳам худди ҳеч нарса бўлмагандек, 700 АҚШ долларидан 200 АҚШ долларини ундириб беришда воситачилиги эвазига А. Ҳ.га қайтарган. «Каннабис оперецияси» ҳолати сурат ва видеолари ҳам, тузилган далолатномалар ҳам «йўқ»қа чиқарилган. Инспектор 2 туп каннабис ўсимлигини ўзи билан олиб кетган.

Бироқ, ушбу жиноий иш профилактика инспекторининг ҳамкасбларига ўсимлик турини аниқлаш учун жўнатган суратлари ортидан фош қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ ички хавфсизлик инспекция ходимлари инспекторнинг қўл телефони ҳамда хизмат планшетини олиб, вилоят ИИБ биносида баённома расмийлаштиришган. Видеотасвир орқали суриштирув ҳаракатларини ўтказишган. Профилактика инспектори ўз айбига иқрор бўлмаган ва фуқаро хонадонидан ҳеч қандай каннабис чиқмагани, томорқасидан чиққан ўсимлик эса картошка ўсимлиги экани, уни йўқотиб юборишгани, собиқ ИИБ ходими А. Ҳ.билан ҳам ҳеч қандай олди-бердиси йўқлигини билдирган.

Суриштирувлар натижасида эса инспекторнинг хизмат планшети «яширин» папкасидан фуқаро М. Т. хонадонидан 2 туп каннабис ўсимлиги топилгани, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилгани ва холисларни чақириш учун олиб борилган барча жараёнлар видоетасвири топилган.

Мазкур иш юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ш. Ш. (маҳалла инспектори) айбига иқрорлик билдирмаган.

Судланувчи айбига иқрор бўлмаса-да, профилактика инспекторининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар, томонларнинг ашёвий далиллари жиноятнинг фош этилишини таъминлади.

Ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ва ундан ғаразли мақсадларда фойдаланган профилактика инспектори Ш. Ш. Жиноят кодексининг турли моддалари билан 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, каннабис гиёҳвандлик воситасини ўз томорқасида етиштирган М. Т.га нисбатан 2 йилу 2 ой муддатга, ИИБда узоқ йил хизмат қилиб, нафақага чиққан А. Ҳ.га нисбатан эса 3 йил муддатга қамоқ жазоси қўлланилди.

Ҳар уч айбдорнинг ҳам жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Бобир Умаров,
жиноят ишлари бўйича
Когон шаҳар судининг
тергов судьяси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 11:31


Фирибгралик жиноятини содир этган шахсга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 08:48


Самарқандда маст ҳолатда қасддан одам ўлдирган муқаддам судланган эркак 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Jan, 08:38


Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди Жиноят кодесининг 258-моддасида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган монтажчига 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Jan, 13:39


Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг манзил-колониясида ўтказилган навбатдаги сайёр мажлисидан репортаж

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Jan, 06:38


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Jan, 13:06


#жиноят_ва_жазо

ЖИНОЯТГА ЕТАКЛАГАН РАШК

Туман марказидаги бир корхонада ишлайдиган Нафиса (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳамкасби Холида билан танишгач, тез орада қалин дугона бўп кетди. Табиийки, бирга ишлагани, яқин дугона экани боис баъзан ўртада оила, фарзандлар ҳақида ҳам гап очиларди. Шундай суҳбатларнинг бирида Холида кутилмаганда “Мен турмуш ўртоғингиз Шаҳриёр акани яхши танийман” деб қолди. Нафиса аввалига бунга унча эътибор бермади, ўзича “бир туманда яшаймиз, таниса танир-да”, деб қўйди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Jan, 12:59


✔️ Олий суд Пленумининг ер билан боғлиқ қарорида малакалашнинг ўзига хос жиҳатлари ва ўхшаш таркибли жиноятлардан фарқлари тушунтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

🟢Хусусан, қарорда Жиноят кодексининг 229-1-моддаси диспозициясида назарда тутилган ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш тушунчасига тариф берилди.

🟢Унга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган, шу жумладан, реализация қилинган ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан жойнинг ўзида белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланишда ифодаланиши, ушбу ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси билан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб, бир йил мобайнида содир этилиши жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти сифатида кўрсатилди.

🟢Қарорнинг 5-бандида суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ушбу ер майдонларида ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмасдан қурилиш ишларини амалга оширишда ифодаланиши, жиноят аниқланган пайтдан бошлаб тамом бўлган, деб ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди.

🟢Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, мазкур норма Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми диспозицияси билан ўхшашдир.

🟢Айтиш керакки, 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 229-4-моддаси 2-қисми “в” банд билан тўлдирилиб, унда жиноятни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этганлик жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

21 Jan, 12:57


#қонун_кўмаги

СУД ДАРГОҲИДАН ТОПИЛГАН АДОЛАТ

Эзгулик инсонни ҳамиша юксакликка етаклайди, умрини безайди, обрў-эътиборини оширади. Бунинг акси бўлган манфаатпарастлик ёхуд сансоларлик иллатлари эса, кишини охир-оқибат юзшувут қилади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Jan, 11:08


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Jan, 10:06


"Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Олий суд Пленуми қарори мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суд Ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

19 Jan, 16:02


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Jan, 11:51


Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга маъмурий жарима жазосини қўллади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Jan, 19:20


Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан

Билдириш муаллифи Олий суднинг 2024 йил 27 декабрдаги 3788-24 сонли жавоб хатидан норози бўлиб, гўёки “одил судловга қарши жиноятлар оммавийлашиб бораётгани”ни таъкидлаган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: наҳотки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 314-моддасига (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи) асосан М. Тожибоеванинг мурожаатини кўрмасдан қолдирганлик “одил судловга қарши жиноят” бўлса!? Ахир, мазкур модда талаби айнан шу жавоб хатининг ўзида ҳам аниқ-равшан акс этиб турибди-ку!

Содда қилиб айтганда, М. Тожибоева суд қарорлари билан маъмурий ҳуқуқбузар деб топилган Б. Ҳасановнинг ишончли вакили эканини даъво қилаётган бўлса-да, қонунан у бунга мутлақо ҳақли эмас.

Шу боис М. Тожибоеванинг мурожаати кўрмасдан қолдирилган ва бу ҳақида унга жавоб хати юборилган.

Ўз навбатида Б. Ҳасанов суд қарорларидан норозилиги юзасидан Олий судга белгиланган тартиб ва муддатда мурожаат этишга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Jan, 19:20


Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида ўғирлик содир этган йигитга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Jan, 18:42


Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 2005 йилда туғилагн Д. А. ҳозирда жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратиб олинган шахснинг топшириғига кўра, Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент туманига бориб, наркосавдогардан аввалдан 100 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишилган 20 кг. 747 гр. “опий” моддаси учун 20 минг АҚШ доллари беради.

Сўнгра, гиёҳвандлик воситасини “ўзбек-тожик” давлат чегарасига яқин бўлган жойга етказиб бериши кераклигини айтиб, Ўзбекистонга қайтади.

Орадан бир кун ўтиб, Д. А. ўзининг жиноий шериги бўлган Тожикистон Республикаси фуқароси, 1995 йилда туғилган С. М. билан айланма йўллар орқали Панжикент туманига боради ва келишилган манзилга нарокуръерлар етказиб берган 20 кг. 747 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ўтган вақтларида, қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов жараёнларида ушбу ноқонуний ишга Ургут туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган Ж. Р. ҳам алоқадорлиги маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан фуқаролар Д. А. ва С. М. Жиноят кодексининг 25,273, 223 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 16 йил 6 ой муддатга, фуқаро Ж. Р. эса Жиноят кодексининг 28,25,273 ва 28,246-моддалари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Jan, 18:38


Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида Бухоро вилоят суди томонидан Шофиркон туманида сайёр қабул ташкил этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Jan, 18:36


Майда безорилик содир этган ёш йигит ва қиз маъмурий жавобгарликка тортилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Jan, 06:07


#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚИММАТГА ТУШГАН ЭҲТИЁТСИЗЛИК

Бугунги кунда турмуш тарзимизни узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қиладиган қулай восита автомашиналарсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу яхши, албатта, аммо автомашиналардан фойдаланишда амалдаги тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни йўқотмаслик жамиятимизда хавфсиз ҳаёт тарзини таъминлашнинг асосий шартидир. Албатта, бу ҳақда бежизга фикр юритаётганимиз йўқ. Чунки ҳаётда баъзи кимсалар автомашинани бошқаришда ҳушёрликни унутиб қўйиши оқибатида турли хил нохуш ҳодисалар содир бўлмоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Jan, 08:58


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Jan, 07:39


Юртимизнинг матонатли посбонларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклаймиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

13 Jan, 09:45


Ибратли судьялар эътироф этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

12 Jan, 12:09


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

10 Jan, 09:10


Сирдарёда суднинг қарори билан экология ва атроф муҳитга зарар етказаётган хусусий корхона фаолияти тўхтатиб турилиши белгиланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

10 Jan, 09:09


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:54


АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси зоминлик собиқ ички ишлар органи ходимини оқлади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:48


Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни фош этиш имконияти ортди

Жаҳон миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб, барча соҳалар босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда. Ўз навбатида, ушбу жараёнда ғараз ниятли кимсалар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кибермаконда жиноят содир этиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Бундай жиноятлар судларда қандай кўриб чиқилади, рақамли далилларга қандай баҳо берилади?

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Қаҳрамон Мирсафоев билан шу ҳақда суҳбат.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:28


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:25


Майда безори 5 суткага қамалди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:06


Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида маънавий зарар тушунчаси нима эканлигига ва у қандай тартибда қопланишига доир аниқ тушунтиришлар бериб ўтилган. Унга кўра зарарни қоплаш маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:

— зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса;

— зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса;

— зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса;

— қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Маънавий зарар пул билан қопланади.

Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.

Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.

Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

09 Jan, 13:02


Самолёт йўловчиси борткузатувчисига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабабли 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Jan, 11:48


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Jan, 07:29


Термиз туманлараро иқтисиодий судида тарафалар ўзаро келишув битими тузгани туфайли иқтисодий низо ечимини топди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Jan, 06:55


8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни

Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан қизғин муборакбод этиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Jan, 18:06


Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судида банк ва қарздор фуқароларнинг ўртасидаги низоли ишлар кўриб чиқилди. Хўш, суд банкларнинг даъвосини қаноатлантирдими ёки йўқ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Jan, 15:32


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Jan, 13:01


Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 165 (товламачилик) ва 168 (фирибгарлик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсга 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Jan, 12:52


Шахсий маълумотлар қонун билан қўриқланади

Бу борада жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг судьяси Лайло Яхшибоева фикр юритади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

04 Jan, 13:20


Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг сайёр мажлисидан репортаж

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

31 Dec, 08:45


Шу кунларда айрим шахслар қонунга хилоф равишда четдан пиротехника буюмларини келтириб, сотмоқда. Уларга қарши қандай жазолар белгиланган?

Саволга жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев жавоб беради

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Dec, 17:31


Муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган 24 ёшли йигит шаҳвоний шилқим қилганлиги сабабли 5 сутка маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

29 Dec, 08:58


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

27 Dec, 07:08


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Dec, 13:39


БОЛАЛАРНИ БЎРОНЛАРДАН ЭМАС, ЎЗИМИЗДАН АСРАЙМИЗМИ?

Бола тарбияси — бутун жамиятнинг иши, айни пайтда ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бола оилада тўғри тарбия олса, мактабда намунали ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади. Албатта, унда ўз-ўзидан ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ҳам шаклланиб боради. Фарзандлари баркамол, ёшлари билимдон ва ватанпарвар бўлиб улғаядиган давлат қудратли, халқ эса, кучли бўлади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Dec, 12:48


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукмига мувофиқ 64 ёшли Рўзмат Курамбаев оқланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Dec, 12:58


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида икки кунлик ўқув семинар-тренинг ўтказилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Dec, 05:37


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Dec, 14:21


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ИККИТА СУДНИНГ ЯНГИ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Кенг жамоатчилик вакиллари ва суд фахрийлари иштирокида жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман ҳамда Нукус ҳарбий судларининг янги маъмурий биноларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Dec, 08:06


Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ҳукми билан ўғрилик жиноятини содир этган уч нафар шахс озодликдан маҳрум этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Dec, 07:03


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Dec, 10:29


Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида яшовчи, 1975 й. т., муқаддам судланган фуқаро И. И. Телеграм мессенжерида гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзоси томонидан газ печи ичига яширилиб, Россия Федерациясидан юборилган 321 гр. “5F-APINACA” номли синтетик наркотик моддани қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, кейинроқ И. И. томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу ажал оғусини олиш учун келган вақтида Андижон вилоятининг Марҳамат туманида истиқомат қилувчи, 1993 й. т. Ж. С. ҳам ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси топшириғига кўра, Ж. С. Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда нарколаборатория ташкил қилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Ж. С. томонидан Марҳамат тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг. 372 гр. “а-PVP” синтетик наркотик моддаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан мазкур шахслар Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, И. И. 13 йил 6 ой ва Ж. С. 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Dec, 09:09


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Dec, 09:53


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Dec, 11:35


Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди Жиноят кодексининг 251-1 ва 25,273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган муқаддам судланган икки нафар шахсни озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 12:37


#халқаро_тажриба

ГЕРМАНИЯ МАЪМУРИЙ СУДЛАРИДА МАЪМУРИЙ АКТНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИНИ ТЕКШИРИШ АЛГОРИТМИ

Дунёнинг тараққий этган давлатларининг амалдаги қонунчилиги билан яқиндан танишиш соҳадаги ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу маънода, биз, 5 нафар маъмурий суд судьялари Германия Федератив Республикасининг Макленбург ўлкасидаги Висмар Шарқ институтида тажриба алмашиб қайтдик. Мазкур лойиҳа дастури доирасида судьяларда “Германия маъмурий судларида маъмурий актнинг қонунийлигини текшириш алгоритми” мавзуси катта қизиқиш уйғотди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 12:27


Йўлларда хoҳ пиёда, хoҳ ҳайдовчи сифатида ҳаракатланаётганда амалдаги қоидаларга қатъий риоя этишимиз, масъулият ва ҳушёрликни унутмаслигимиз ҳaр биримизнинг ҳaётимиз хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Серқатнов йўл эса, тасодифлардан холи эмас. Афсуски, кўпинча ҳайдовчининг эътиборсизлиги ёки йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этмаслиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар учраб туради. Бунга қуйидаги воқеа ҳам мисол бўла олади.

Судланувчи О. Мирзаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2023 йил 21 октябрь куни соат 1.00 ларда бошқарувидаги “Nexia-1” русумли автомашинани Бахмал тумани ҳудудидан “Ўсмат — Ғаллаорол” йўналиши бўйлаб ҳайдаб бораётиб, кутилмаганда тезликни оширади ва натижада бошқарувни йўқотади. Оқибатда кўз очиб юмгунча ўтган фурсатда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади. Бунинг натижасида автомашина салонида бўлган йўловчи Қ. Афтондилов оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этади.

Суд-тиббий экпертизасининг 2023 йил 31 октябрдаги 65-сонли хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига қўш жароҳатлар: бош миянинг ёпиқ жароҳати, бош мия пардалари устига, остига ва мия тўқималарига кўп миқдорда қон қуйилиши, тўқималарнинг эзилиши, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғининг ёпиқ жароҳати, ўнг томондан кўплаб қовурғаларнинг синиши сингари жароҳатлар сабаб бўлгани қайд этилган.

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг ҳукмига кўра судланувчи О. Мирзаев Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди, унга 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда тегишли муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Гувоҳи бўлганингиздек, ҳайдовчининг биргина йўл ҳаракатлари қоидаларига амал қилмагани, ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни унутгани бир одамнинг умрига зомин бўлди. Шунинг учун ҳам, жамиятдаги барча қонун-қоидалар яхшиликка қаратилган эзгу мақсадлар эканлигини эсдан чиқармаслик лозим.

Мақсуд ЭРНАЗАРОВ,
жиноят ишлари бўйича
Бахмал тумани суди раиси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 11:55


АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ / Зоминлик Абдуқаҳҳор Раимқулов Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида оқланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 11:51


#оқлов

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОИДА ТУФАЙЛИ НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ТАДБИРКОР ОҚЛАНДИ

Маълумки, Бош Қомусимиз – Конституциямизнинг 28-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши зарурлиги белгиланган. Мазкур қоида фарғоналик тадбиркор (айни пайтда фермер) Фарҳоджон Раҳмонқуловнинг айбсиз деб топилиши учун ҳуқуқий асос бўлди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 09:04


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 08:35


Кейинги вақтларда айрим корхона ва ташкилотлар, аҳоли вакиллари томонидан табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви қонунга хилоф равишда ишлатилаётгани, очиқроғи, ўғирланаётгани ҳақида кўп эшитаяпмиз.

Ўғирлик дейишимиз бежиз эмас. Чунки қонунчилигимизда умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд уларнинг ҳисобга олиш асбоблари ва пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ушбу қилмишларни мансабдор шахслар ёки соҳа ходимлари билан тил бириктириб содир этилган жиноят ҳолатлари ўғирлик жинояти деб баҳоланади ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкин.

Мамлакатимизда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга қарамасдан энергия ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ қонунбузарликлар салмоғи юқорилигича қолмоқда.

Аслида газ, электр ва тоза сув халқ бойлиги ҳисобланади. Сўнгги пайтларда газ ва электр учун ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилди, ичимлик суви учун ҳам шундай замонавий ҳисоб¬лагичлар жорий этилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, аҳоли ўртасида тўлов интизоми бирмунча ошди. Бироқ хусусий бизнес эгалари ва тадбиркорларни бунга кўниктириш қийин бўляпти. Кўпчиликнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиганлар сув, газ, электрни ўғринча, демакки, хўжасизларча ишлатиб, давлат бюджетига зарар етказиш билан бирга, бу неъматларнинг тақчиллигига ҳам сабабчи бўлмоқдалар. Улар бу қилмишини амалга оширишда асосан энергия ресурслари ва сувдан ҳисоблагичсиз фойдаланиб, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб ёки ҳисоблагич пломбасини бузган ҳолда кўрсаткичларини ўзгартириб, катта миқдорда зарар етказишади. Бу ишга қўл урганлар қилмиши жиноят экани, ўғирлик эканини заррача ҳис қилмайди. «Қўлга тушмадимми – ўғри эмасман», деб ўйлашади.

Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг очиқ суд мажлисида ана шундай “уддабурон” фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Гап шундаки, Зомин туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Зомин туманида жойлашган “Салим Норбўтаев” фермер хўжалиги раҳбари сув насосини электрга ўзбошимчалик билан улаб, ишлатиб келгани аниқланган. У осон бойлик орттириш, сув насоси орқали фермер хўжалиги ер майдонидаги экинларни текинга суғориш мақсадида ушбу фермер хўжалигига тегишли трансформаторга ўрнатилган электр ҳисоблаш ускунасининг симларини қасддан узиб қўйиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиядан фойдаланиш қоидалари” талабларини бузган. Ушбу ножўя ҳаракати билан жами 43 миллион 740 минг сўмлик электр энергиясини яширин равишда талон-торож қилган.

Судда сўроқ қилинган судланувчи Нодир Расулов (исм-фамилия ўзгартирилган) айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланганлиги учун айбдор эканини, тузилган ҳужжатларга ҳеч қандай эътирози йўқлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, оилавий шароитини, оиласининг ёлғиз боқувчиси эканлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, суддан енгиллик беришини сўради.

Судда айбланувчи Нодир Расулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б”, “д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Зомин туман электр таъминоти корхонасига етказилган зарар тўлиқ қопланди.

Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, электр ҳисоблагичларни “айланиб ўтиш”, ҳисоблагичлар ишига таъсир кўрсатувчи воситалардан фойдаланиш, истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни қалбакилаштириш каби ноқонуний ҳолатларга жуда кўп дуч келмоқдамиз. Бундай жиноятлар жазосиз қолмайди, албатта.

Акмал ЎРИНОВ,
жиноят ишлари бўйича
Зомин туман судининг судьяси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 06:19


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Dec, 06:18


Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида Жиноят кодексининг 105-моддасида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Dec, 04:41


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Dec, 08:31


Термизда профиклактика инспекторига пора берган шахс жарима жазосига ҳукм қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Dec, 07:02


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Dec, 06:45


Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан меҳнат қонунчилиги нормалари суд амалиётида қўллашга оид масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Dec, 09:33


Олий судда Конституция қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Dec, 09:17


Қумқўрғонлик шилқим табиб 5 суткага қамалди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Dec, 14:28


Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этган 23 ёшли аёлни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Dec, 14:27


Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳи жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Dec, 08:11


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Dec, 11:15


Жорий йилнинг 10 ойи давомида:

- 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилди;

- 1 289 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилди;

- 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилди;

- 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилди;

- 8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилинди;

- 4 934 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди;

- 27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинди;

- 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Dec, 11:08


ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Dec, 07:48


ОДИЛ СУДЛОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Dec, 07:36


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

04 Dec, 05:55


6 нафар мол ўғриси озодликдан маҳрум этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Dec, 13:50


Нукусда майда безори деб топилган 6 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Dec, 06:27


Тошкентда шаҳвоний шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Dec, 13:03


Эр-хотин бир-бирига алимент тўлаш мажбурияти. Муҳим 5 жиҳат

1. Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт

Эр-хотин ажрашмаган тақдирда ҳам бир-бирига моддий ёрдам бериши шарт. Ёрдам беришдан бош тортилган тақдирда, иккинчи томон суд орқали алимент олиши мумкин.

Хўш, алимент кимларга берилади? Оила кодексига кўра, қуйидаги шахслар алимент сўраши мумкин:

ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин;

хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан эътиборан 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган ўртадаги болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган эр (хотин).

Аммо ҳар доим ҳам эмас – алимент тўлаши сўралаётган томон моддий ёрдам беришга имконияти бўлиши керак.

Бу ҳар бир ҳолатда суд томонидан алоҳида ҳал қилинади.

2. Никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр (хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқи

Етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб 3 йил давомида;

ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у 18 ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

3. Алимент миқдори

Эр-хотин ўртасида алимент тўлаш тўғрисида келишув бўлмаса, эр ёки хотинга суд тартибида ундириб бериладиган алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги керак (бунги кунда 135 минг сўм).

4. Алимент тўлаш тўхтатиши/чекланаши

Суд қуйидаги ҳолларда:

агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;

агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;

агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.

5. Алимент олиш ҳуқуқининг тугаши

Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди.

Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Dec, 11:26


#оқлов

ҚАРЗДОРЛИК ҲАҚИДАГИ ДАЛИЛЛАР АСОССИЗ АЙБЛОВГА САБАБ БЎЛГАНИ ҲАҚИДА

Аввало шуни қайд этиш жоизки, Жиноят кодексининг 9-моддасида шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлиши белгиланган. Бироқ ҳаётда баъзан турли хил тушунмовчиликлар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Dec, 10:42


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Dec, 07:53


#жиноятга_жазо_муқаррар

ҚАЛБАКИЧИЛИК ВА СОХТАКОРЛИК СУДЛАНУВЧИНИНГ ЮЗИНИ ШУВУТ ҚИЛДИ

Ҳаётда ҳалол фаолият юритиб, рўзғор тебратган одам ҳамиша қадру эъзоз топади, катта-кичик орасида иззат-ҳурмат қозонади, қолаверса, топган-тутгани баракали бўлади. Афсуски, ҳаётда ҳалолликдан чекиниб, қинғирликни касб қилиб олган кимсалар ҳам учраб туради.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

02 Dec, 04:56


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

01 Dec, 07:50


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

30 Nov, 16:52


Тошкентда ўтказилган икки кунлик халқаро давра суҳбати давомида экспертлар гендер зўравонликка оид масалаларни муҳокама қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Nov, 08:58


Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг сайёр мажлисида майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ҳайдовчига оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан ҳуқуқбузарга 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Nov, 08:44


Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 164 (босқинчилик) ва 226 (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган муқаддам судланган шахсга 19 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Nov, 08:28


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Nov, 08:22


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Nov, 12:04


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Nov, 11:39


✔️ Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбалари учун малака ошириш курси давом этмоқда

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Азиз Абидов | Олий суд

22 Nov, 05:11


Тошкентда 3-синф ўқувчи қизга шилқимлик қилган кекса ўқитувчи 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Nov, 04:18


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Nov, 14:09


Одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли, катта-ю кичик ўзаро хушмуомала бўлишлари лозим. Аммо орамизда баъзи инсонлар ўзгаларни ҳақорат қилиб, шаънини ерга уради. Яқинда судда шунга ўхшаш жиноят иши кўриб чиқилди. 28 ёшли Р. С. исмли аёлга муқаддам жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳукмига кўра, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни аниқлади.

Маълум бўлдики, Р. С. 2023 йил 6 декабрь куни ижтимоий тармоқдаги 600 000 нафар обуначига эга бўлган ўзининг профили орқали ўз хизмат бурчини бажараётган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХПБ профилактика инспектори лавозимида ишловчи С. М.ни обрўсизлантирадиган видеомурожаатини жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириб, инспекторнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилган.

Судланувчи Р. С. суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. У ижтимоий тармоқдаги сўзлари ҳақорат эканлигини билмаганини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатлари оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдирди. Оилавий шароитини инобатга олиб, енгиллик беришини сўраб кўрсатма берди.

Унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчининг кўрсатмаси билан ҳам ўз тасдиғини топди.

Суд унга жазо тайинлашда барча жиҳатларни инобатга олди. Р. С.га 2 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Оқибатини ўйламай ўзга инсонни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини фуқароларимиз тушуниб етишлари керак.

Алишер Жалилов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг раиси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Nov, 09:10


Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Nov, 09:04


Жиноят кодексининг 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278 (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган икки нафар шахснинг ҳар бири жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг ҳукмига мувофиқ 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Nov, 05:18


Жорий йилнинг 10 ойи давомида Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 451 нафар шахс судланиб, уларнинг 92 нафарига жарима, 242 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 4 нафарига мажбурий жамоат ишлари ҳамда 110 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 3 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Nov, 04:49


Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида Жиноят кодексининг 126 (кўп хотинли бўлиш) ва 126-1 (оилавий (маиший) зўравонлик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган эркакка оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Nov, 13:44


Жорий йилнинг 10 ойи давомида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) билан 121 нафар шахс судланиб, уларнинг 11 нафарига жарима, 14 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда 92 нафарига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. 4 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Nov, 13:39


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Nov, 12:50


Жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди фирибгарлик жиноятини содир этган аёлни озодлигини 5 йил муддатга чеклади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Nov, 12:49


23 ёшли Алексей Х. муқаддам қўли эгрилиги учун судланган. Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармаган экан. Алексей Х. шу йил 27 май куни тахминан 16:30 ларда Миробод тумани “Афросиёб” кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагига кириб, қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Ўғри велосипед эгасига 7 622 808 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Ўша куни Алексей.Х. ярим тунда Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги хонадонларнинг бирининг олдидан 2 000 000 сўмлик велосипедни яширинча ўғирлаб кетган. Велосипед “ови”га чиқан Алексей.Х. жиноий ҳаракатларини 28 май куни ҳам давом эттирган. У “Сафдош” кўчасидаги хонадон олдида турган Ф. Хамраевга тегишли 1 900 000 сўмлик велосипедга ўтириб жуфтакни ростлаган.

Ҳеч нарсадан тафт тортмайдиган Алексей Х. “Кичик бешёғоч” кўчасида қаровсиз қолдирилган С. Фитисовга тегишли, баҳоси 2 400 000 сўмлик велосипедга ҳам “эгалик” қилган.

“Ови” бароридан келаётган Алексей Х. яна жиноятга қўлурган. У 28 майдан 29 майга ўтар кечаси Чилонзор тумани “Чарх Камолон” кўчасида қаровсиз қолдирилган велосипедни миниб ортга қайтган. Шунингдек, у 30 май куни Шота Руставели кўчасидаги хонадонлардан бирининг олдидаги болалар майдончасида трос билан боғлиқ турган 1 000 000 сўмлик велосипедни ўғирлаб “қуён” бўлган. Алексей Х. жиноий фаолиятини яна давом эттириб, 1 июнь куни “Космонавтлар” метросига кириш йўлагида турган М. Элмуродовга тегишли 1 500 000 сўмлик велосипедни ҳам ўғирлаб кетган.

Унинг навбатдаги “манзили” Нукус кўчасидаги кўп қаватли уйга қаратилади. 3 июнь куни Алексей Х. 1 500 000 сўмлик велосипедни миниб, “ови” ўнгидан келганидан хурсанд бўлиб ортига қайтган.

У кўп ўтмай ушланган. Суд мажлисда судланувчи Алексей Х. айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Ўғирлаган велосипедларни номаълум шахсларга сотиб, пулни шахсий эҳтиёжларига сарфлаганини тан олди.

Велосипед “ови”га чиқиб, ўғирлик қилган Алексей Х. суднинг ҳукми билан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Баҳодир Қаюмов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Nov, 13:58


Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (туҳмат) билан 2 423 нафар ҳамда 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан 27 928 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига жарима солинган.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Nov, 13:45


Жиноят кодексининг 270 (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

19 Nov, 13:36


Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи баланд. Улар барча соҳада фаол: уй бекаси, шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, олима... Аммо баъзида аёллик шаънига доғ тушираётганларнинг учраб тургани ачинарлидир.

Яқинда судда гиёҳвандлик воситасини, яъни “таблетка” ва “томизғи” сотиш билан шуғулланган И. Л. исмли аёлнинг иши кўриб чиқилди. У суд залига қўлига кишан солинган ҳолда олиб кирилди. Жуда аянчли ҳолат. Нега бу аёл шу аҳволга тушди? Маълум бўлдики, 31 ёшли аёлнинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор экан.

Аниқланишича, И. Л. илгари ҳам судланган. У жиноий шериклари билан тил бириктириб, “Тропикамид” ва “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланган. Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жиноий гуруҳ аъзолари ашёвий далил билан қўлга олинган.

– Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман, – деди судда судланувчи И. Л. – Оилавий шароитимни, вояга етмаган 2 нафар фарзандим борлигини инобатга олиб, енгиллик беришингизни сўрайман.

Суд аёлга жазо тайинлашда барча жиҳатларни эътиборга олди. У уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қилмишидан хулоса чиқариш унинг ўзига ҳавола. Аслида тўғри юриб, ҳалол иш тутганида аёлнинг қўлига кишан эмас, гул тутиларди...

Алишер Жалилов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг раиси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Nov, 14:06


👨‍⚖️ Иқтисодий судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида кўрилган ишларнинг 10 904 таси (3,6%) соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилган

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида бўлиб ўтган брифингда судда соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Бу ишларнинг 10 315 таси қаноатлантирилган, 400 таси қаноатлантириш рад этилган, 46 таси кўрмасдан қолдирилган, 143 таси иш юритишдан тугатилган.

Даъво талаблари қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 23 миллиард 241 миллион 898 минг сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

Иқтисодий процессуал кодекс “Соддалаштирилган тартибда иш юритиш” ҳақидаги боб билан тўлдирилди.

⚡️ Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар қуйидагиларга бўлинади:

агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозимлигига;

даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкинлигига;

корпоратив низолар бўйича ишлар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмаслигига эътибор қаратилиши лозим.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

18 Nov, 07:45


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Nov, 13:44


Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 10 нафари жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Nov, 10:41


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Nov, 08:58


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Nov, 08:55


Хўжайли туманида майда безорилик содир этган уч нафар ёш ҳуқуқбузар йигит маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 13:32


#қонун_кўмаги

АДОЛАТЛИ ЕЧИМ ТАКРОРИЙ СУД МУҲОКАМАЛАРИ ЖАРАЁНИДА ҚАРОР ТОПДИ

Аввало шуни қайд этиш жоизки, амалдаги қонунчилигимизда ижтимоий ҳаётда юзага келадиган барча низоларга адолатли ечим мавжуд. Бироқ баъзан барвақт хулосага келиш, воқелик моҳиятини ҳар томонлама синчковлик билан ўрганмаслик каби бир томонлама ёки юзаки ёндашувлар оқибатида айрим ҳуқуқий масалалар узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келади. Қуйида ана шундай ҳолатлардан бири ҳақида фикр юритамиз.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 13:20


Бутун дунё миқёсида одам савдоси жиноятига қарши курашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Ўз навбатида, бу иллатга қарши муросасиз ва қатъият билан курашиш халқаро, минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорликни талаб этади. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу хавфли турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий тусга эга ҳужжатлари қабул қилинган. Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётганига қарамай ҳар йили жуда кўп кишилар “замонавий қуллик” ҳисобланган одам савдоси қурбонига айланмоқда. Энг ёмони, одам савдосидан азият чеккан жабрланувчиларнинг аксарияти яқин танишларининг алдови оқибатида мушкул аҳволга тушиб қолмоқда. Уларнинг орасида юртдошларимиз ҳам борлиги ғоят ташвишланарли.

Бунга ҳаётда мисоллар кўп. Жумладан, судланувчи Ҳосила Қўшатова (исм-шарифлар шартли) терговда қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш учун тил бириктирган. Жумладан, у Нигина Абиловани хорижда тубан иш билан шуғулланишга қизиқтириб, 2024 йил 26 март куни “Самарқанд-Истанбул” йўналиши бўйича чипта сотиб олади. Сўнг у Н. Абиловани ўзи билан бирга хорижга олиб кетаётганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланади.

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг ҳукмига кўра, Ҳ. Қўшатова Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Кези келганда шуни алоҳида қайд этиш жоизки, одам савдосига қарши кураш борасида аҳолининг турли қатламлари, айниқса, аёллар ва вояга етмаган шахсларга бу иллатнинг фаровон ҳаётимизга соладиган хавфи ва салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш асосий вазифалардан биридир.

Бугунги кунда мамлакатимизда юртдошларимизнинг хорижда меҳнат қилиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Уларнинг эмин-эркин шароитда ишлаши ҳамда муносиб ҳақ олишини таъминлаш мақсадида бир қатор имконият ва қулайликлар яратилмоқда. Ана шу қонуний имкониятлардан фойдаланиш ўрнига фирибгарларнинг турли алдовларига учаётган кишиларнинг хатти-ҳаракатини оқлаш қийин, албатта.

Бу эса, ўз навбатида, жамиятда ҳуқуқий саводхонликни янада юксалтириш, қонунчилик тарғиботини кучайтириш, энг муҳими, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг бандлигини таъминлашни тақозо этади.

Мақсуд ЭРНАЗАРОВ,
жиноят ишлари бўйича
Бахмал тумани суди раиси


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 13:12


Халқимизнинг кўп минг йиллик қадрияту анъаналарида каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш, айниқса, муҳтож кишиларга кўмак бериш, уларнинг оғирини енгил қилиш алоҳида эъзозланади. Буларнинг акси бўлган жиззакилик, дилозорлик сингари иллатлар эса, қаттиқ қораланади. Халқимизга хос бу қадриятлар Конституциямизнинг 13-моддасида ҳам ўз ифодасини топган: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”. Шунингдек, Конституциямизнинг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Афсуски, ҳаётда баъзан азалий қадриятларимизга зид ҳолатлар ҳам учраб туради. Яъни айрим кимсалар ўзгаларнинг шаъни ва қадр-қимматини топташдан ҳам тап тортишмайди.

Мисол тариқаси айтсак, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Салима Азимова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўйламай-нетмай гапиришнинг жабрини тортишга мажбур бўлди. Аниқланишича, С. Азимова 2024 йил 4 август куни туманнинг Феруза кўчаси, 5А-уй олдида кўп қаватли уйлар бошқаруви бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи Г. Холисова билан тортишиб қолади. Икки ўртадаги можаро кўп қаватли уйнинг ертўласидаги қувурлар носозлиги ҳақидаги баҳсдан келиб чиқади.

Салима Азимова шуни рўкач қилиб, мутасадди ташкилот вакилларини “Ўғрисизлар” дея ҳақорат қилади. Бундан табиийки, Г. Холисова кўпчиликнинг олдида мулзам бўлади. Бинобарин, у ўзининг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага мурожаат қилади. Натижада С. Азимовага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилган.

Бундан ташқари Асадулло Ўрмоновга ҳам қизиққонлиги панд берди. Гап шундаки, у 2024 йил 28 сентябрь куни таниши Ш. Абдуллаева билан телефон орқали мулоқот қилаётиб, баҳслашиб қолади.

А. Ўрмонов кутилмаганда қуюшқондан чиқиб, Ш. Абдуллаевани беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилади. Бу ҳолатда ҳам жабрланувчининг мурожаати асосида А. Ўрмоновга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳар икки иш жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилди. Аниқланган ҳолатларга кўра, суд С. Азимовани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси билан айбдор деб топиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари – 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. А. Ўрмонов эса, ушбу кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Бироқ унинг қарамоғида касалманд ота-онаси борлиги инобатга олинди ва кодекснинг 33-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Юқорида ўзингиз гувоҳ бўлгандек, С. Азимовага ҳам, А. Ўрмоновга ҳам одоб доирасидан четга чиқиш, жиззакилик қимматга тушди.

Жамиятда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши фуқароларнинг ўзаро аҳил-иноқлигига чамбарчас боғлиқ. Шундай экан, биз ўз одоб-ахлоқимиз, ўзгаларга хушмуомаламиз билан нафақат ён-атрофимиздагиларга ҳурмат кўрсатамиз, балки жамиятимиз осойишталигига ҳам ҳисса қўшган бўламиз.

Бошқача айтганда, бу ҳол миллий таълим-тарбия тизимимизда ҳам ўз аксини топган. Чунончи, “Ўзингни эр билсанг — ўзгани шер бил” қабилидаги ҳикматларимиз сингари шарқона одоб-ахлоқ қоидалари замирида ҳам бошқа инсонларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳисси устувор. Буни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик лозим.

Дилноза ҲОЛИҚНАЗАРОВА,
жиноят ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек тумани
суди судьяси


Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 13:00


Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга маъмурий жазо қўлланилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 11:51


Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида хорижий инвесторнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниб, унинг даъво талаби қаноатлантирилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 11:27


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 10:33


Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг ҳал қилув қарори билан 6 нафар фуқаронинг иш ҳақи ундириладиган бўлди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 08:32


РАСМИЙ АХБОРОТ

Жорий йилнинг июль ойида Янгийўл туманида юз берган ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан

Бугун Тошкент вилоят судида Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган З. С. га (эркак, 1995 йилда Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 05:16


Жиноят кодексининг 244-1-моддасида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) назарда тутилган жиноятни содир этган нурободлик йигит уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Nov, 04:57


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Nov, 11:29


Тошкентда келинига шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

14 Nov, 05:32


Сирдарёда ҳайдовчидан пора талаб қилган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Nov, 14:04


Судга ёки терговга чақирув, мажбурий келтириш: муҳим 5 саволга жавоб

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Nov, 12:02


Термизда фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Nov, 05:21


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

08 Nov, 05:13


ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Nov, 11:58


Никоҳ шартномаси тузиш афзалликлари

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

07 Nov, 06:33


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Nov, 05:42


Ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган шахсга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг сайёр мажлисида кўриб чиқилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

06 Nov, 05:03


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 12:21


#жиноятга_жазо_муқаррар

ЁЛҒОННИНГ ДАСТИ ҲАМ, УМРИ ҲАМ ҚИСҚА

Ҳеч кимга сир эмас, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш тариқасидаги жиноий қилмишлар кўпроқ содир этилиши мумкин. Хўш, фирибгарлик нима? Қандай жиноий қилмишлар фирибгарлик деб аталади? Амалдаги қонунларда бундай қилмишларга нисбатан қандай жазо белгиланган?

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 12:16


#қонун_кўмаги

АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК ЖАВОБГАРГА МАЖБУРИЯТ ЮКЛАТИЛИШИГА САБАБ БЎЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонунчилик базасининг тубдан мустаҳкамлангани, судлар томонидан ишларни кўришда қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари тўлиқ таъминланаётгани, хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний манфаатлари кафолатли ҳимоя қилинаётгани амалда ўзининг ёрқин самарасини бермоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 12:03


#қонун_кўмаги

МУЛК ҲУҚУҚИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ БУЗМАСЛИГИ ШАРТ

Аввало, шуни айтиш керакки, уй-жойлар билан боғлиқ низоларни тўғри ва адолатли ҳал этиш, бу борадаги муаммо ва чигалликларни бартараф қилиш, моҳиятан, жуда нозик масала бўлганлиги сабабли судлар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шунинг учун ҳам ушбу тоифадаги ишлар судлар томонидан қонун талаблари билан бир қаторда, инсон қадри ва манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда, атрофлича таҳлил қилиниб, адолатли ҳал этилмоқда. Баъзан бу жараёнда илгари йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам изчил бартараф этилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 10:12


Адолат ҳуқуқи, мустақил суд ва одил қози тушунчаларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти ҳақида Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродов фикр юритади

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 07:47


Тошкент шаҳар судида одил судловни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 9 ойлик фаолият юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан репортаж

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 07:19


Оила — жамиятнинг кичик бўлаги. Айниқса, янги рўзғорни йўлга қўйишнинг ўзига яраша гашти ҳам, синовли қийинчиликлари ҳам кўп бўлади. Шундай экан, вояга етган қиз турмушга чиққач, янги муҳитга мослашиши осон кечмайди, албатта.

Бир хонадоннинг гулдай қизи Дилрабо Ўктамова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам 2018 йил март ойида Умидбек Ўктамов билан қонуний никоҳдан ўтиб, оила қуради. Ўша пайтда бу икки ёш бахтдан масрур эдилар. Бир йил ўтгач, тўнғич фарзанди Шаҳина дунёга келади.

Аслида, фарзанд ота-онани бир-бирига боғлаб, оила мустаҳкамлигини таъминловчи ришта саналади. Бироқ Ўктамовлар хонадонида бундай бўлмади. Яъни қизалоқ икки ёшга етар-етмас Умидбек билан Дилрабонинг осуда ва бахтли ҳаёти издан чиқиб кетади. Аниқроғи, келин икки хил фикрли қайн­онаси ва эри билан муроса қилолмай қолади. Чунки У. Ўктамов бўлар-бўлмасга хотинининг кайфиятини бузадиган, ҳуда-беҳуда жанжаллашадиган одат чиқаради. Ёш оиланинг турмуши шу зайлда кечар экан, 2022 йилда иккинчи фарзандлари Муслима туғилади. Бироқ янги меҳмон ҳам аллақачон совуқчилик тушиб, дарз кетган оила қўрғонини сақлаб қололмайди. Охир-оқибат 2023 йил июнь ойида аёл қизларини олиб, ота уйига кетишга мажбур бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Дилрабо туғилиб ўсган хонадонда ота-онаси, беш нафар синглиси ва битта укаси бирга яшашарди. У қизлари билан боргач, оила аъзолари сони 10 нафарга етади. Табиийки, бундай вазиятда рисоладагидек яшаш қийин. Шунинг учун отасиникида икки-уч ой тургач, Д. Ўктамова яна ўзининг уйига қайтиб боради. Лекин хонадон эгалари уни уйга киритишмайди. Фақатгина набираларининг уйга кириши ва қолишига изн беришади, холос. Бундай муносабатни кўриб, Д. Ўктамова қизлари билан яна отасининг уйига қайтиб кетишга мажбур бўлади.

Шунчалик кўнгил хижиллигига қарамай у яна бир неча ой сабр қилади.

Аммо аҳвол барибир ўнгланмайди. Шундан сўнг у фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзи ва 2 нафар фарзандини қайнона-қайнотаси истиқомат қилаётган хонадонга киритиб қўйишни сўрайди.

Тўғри, У. Ўктамов 2023 йил август ойидан буён икки қизининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб келмоқда. Бироқ бу Дилрабонинг уй сотиб олиши ёки фарзандлари билан бирга ижарада яшаши учун етарли эмас.

Аслида, қонун ҳам бундай сансалорликка асло йўл қўймайди. Чунки Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга, мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Суд шундай қонуний асосларга таянган ҳолда даъво аризасини қаноатлантирди, Дилрабо Ўктамовани қизлари Шаҳина ва Муслима Мирзаевалар билан бирга қайнотаси М. Тўлқиновга тегишли уй-жойга фойдаланиш учун киритиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, оилада ёки эр-хотин ўртасида рўй берадиган майда низолар, арзимайдиган келишмовчиликлар гулдек бир оиланинг парчаланиб, тўзғиб кетишига сабаб бўлолмайди. Чунки оила —қутлуғ маскан, унда эртанги кун эгалари, авлодлар давомчилари — фарзандлар вояга етишини эътиборга олсак, бу масканнинг ҳар жиҳатдан мустаҳкамлиги ва тинч-тотувлигини таъминлаш оиланинг ҳар бир аъзоси, қайнота, қайнона, эр-хотин ва бошқаларнинг зиммасидаги энг масъулиятли бурчдир. Зеро, ҳар жиҳатдан мукаммал, ҳам ота-она, ҳам бобо-бувиларнинг меҳри устувор оилада комил фарзандлар вояга етишини эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Бу борада йўл қўйилган эътиборсизлик ва хатолар эса, ҳеч қачон изсиз кетмайди.

Дилдора БАБАЕВА,
фуқаролик ишлари бўйича
Юқори Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 05:45


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

05 Nov, 05:26


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

04 Nov, 07:28


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

04 Nov, 07:26


Тошкент шаҳар судида одил судловни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 9 ойлик фаолият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Nov, 09:33


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

03 Nov, 09:30


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Oct, 08:45


#жиноятга_жазо_муқаррар

СОХТА «ИШҚ» МОЖАРОСИ

Ҳаётда ҳар бир инсон учун оиладан муқаддас ва азиз маскан йўқ. Чунки оилада келажагимиз эгалари — фарзандларимиз дунёга келиб, вояга етади, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар ҳам фақат шу гўшада ривож топади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Oct, 08:42


#турмуш_чорраҳаларида

БАРҲАМ ТОПГАН НИЗО ЁКИ ҚОНУН МУЛК ЭГАСИНИНГ МАНФААТИНИ ЁҚЛАДИ

Ҳаётда инсоннинг барча ҳуқуқлари ичида мулк ҳуқуқи муҳим ўрин тутади. Албатта, мулк ҳуқуқи ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки ҳар ким бунга пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнати эвазига эришади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

26 Oct, 08:36


#қонун_кўмаги

НОҚОНУНИЙ ҚАРОР СУД ТАРТИБИДА БЕКОР ҚИЛИНДИ, ТАДБИРКОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Маълумки, судлар зиммасидаги энг долзарб ва масъулиятли вазифалардан бири тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишдан иборатдир.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Oct, 09:31


Шўрчи туманида диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузган аёл 15 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Oct, 09:24


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

25 Oct, 09:17


Самарқандда ўғрилик содир қилган икки нафар йигит судланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

24 Oct, 06:08


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Oct, 11:31


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразмлик Ҳусниддин Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан оқланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

23 Oct, 04:44


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Oct, 12:20


ЎТКИР ТЕРГОВ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Oct, 11:49


Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди ўқитувчи ва ҳамширани калтаклаган қизларнинг онасини маъмурий жаримага тортди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Oct, 11:42


Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукми билан севган йигитига оғир шикаст етказган қизнинг озодлиги чекланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Oct, 05:26


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

22 Oct, 05:21


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 10:04


#оқлов

ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИДА НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ШАХС ОҚЛАНДИ

Адолат — давлатнинг мустаҳкам пойдевори ва устуни. Шу маънода, юртимизда судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 08:02


#жиноятга_жазо_муқаррар

МУДҲИШ ҚИЛМИШ БЕГУНОҲ БОЛАНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ

Судлов амалиёти жиноятларнинг аксари қасддан ёки ўзини-ўзи идора қила олмаслик натижасида содир этилишини кўрсатади. Бундай қилмишлар орасида ўткинчи ҳис-туйғулар оқибатида содир этилганлари ҳам учрайди. Ана шундай мудҳиш қилмишларнинг бири Тупроққалъа туманида рўй берди. Кўрганнинг ҳам, эшитганнинг ҳам этини жунжиктирувчи бу мудҳиш ҳодиса арзимас оилавий тортишув асносида келиб чиқди.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 07:36


#қонун_кўмаги

УНДИРИЛГАН ҚАРЗДОРЛИК

Маълумки, ҳар бир корхона ва ташкилот ўзаро иқтисодий муносабатларга киришганда, аввало, шартнома қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиши муваффақият гарови ҳисобланади. Аксинча, тарафлар томонидан шартнома шартларини талаб даражасида бажармаслик оқибатида турли хил низолар келиб чиқади.

👉 Батафсил

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 07:12


ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 06:59


⚠️ Келишув битими институтининг амалга жорий этилиши томонлар манфаатини ҳимоя қилишда муҳим ўринга эга

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Келишув институтининг маъмурий суд ишларини юритишдаги аҳамияти тўғрисида маълумот берди:

✔️ Келишув битими Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодекслар талаби бўйича судда кўрилаётган ҳар қандай низо юзасидан тузилиши мумкин бўлса, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда ушбу кодекснинг 27-моддаси биринчи қисми 1, 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган ишлар бўйича келишув битимини тузишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.

⚡️ Демак, қонун талаби бўйича маъмурий судларда:

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш;

сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари ё қарорлари юзасидан низолашиш;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари ё ҳаракатсизлиги юзасидан низолашиш;

давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича келишув битими тузишга йўл қўйилмайди.

⛔️ Ҳар учала кодексдаги келишув битими тузиш мумкин бўлмайдиган ҳолатлар ўхшашлиги шундаки, келишув битимининг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, уни тузишга йўл қўйилмайди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

21 Oct, 05:26


Келишув институтининг маъмурий суд ишларини юритишдаги аҳамияти

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎥 Брифинг
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 08:43


Жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди муқаддам уч маротаба судланган фирибгарни 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 08:24


Келинига шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 08:20


Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган муқаддам судланган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 08:15


Қизириқ туманида траспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахс 15 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 07:59


Сирдарёлик спорт мураббийининг устама ҳақи суд орқали ундирилиши белгиланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

20 Oct, 07:47


Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Oct, 06:51


БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

18 Oct, 06:11


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш)

Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келса, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Oct, 13:03


Жиноят ишлар бўйича Қарши шаҳар судида Жиноят кодексининг 186-моддасида (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Oct, 12:56


Учқудуқда 9 нафар безори судланди

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

17 Oct, 06:50


ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

16 Oct, 06:40


Никоҳ шартномаси – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўлиб, тарафларнинг эрк-иродасига асосланадиган келишув ҳисобланади ва унга нисбатан ҳам шартнома тузиш эркинлиги тамойили қўлланилади. Бошқача айтганда, эр ва хотиндан бири бошқасини никоҳ шартномаси тузишга мажбурлашига йўл қўйилмайди.

Шу сабабли никоҳ шартномасини тузиш ёки уни тузишни рад этиш масаласини эр ёки хотин ва никоҳланувчи шахслар ихтиёрий ва мустақил ҳал қиладилар, бинобарин бу уларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.

Айни пайтда, никоҳ шартномасини тузиш эркинлиги тамойили амал қилади, яъни никоҳ шартномасида эр-хотиннинг умумий хоҳиши, яъни уларнинг ягона эрки ифодаланиши лозим. Мазкур тамойил никоҳ шартномасини тузишда эрк категорияси мавжуд бўлишини тавсифлайди ҳамда фуқаролик қонунчилиги нормаларини никоҳ шартномасига қўлланилиши тамойилини асослайди. Хусусан, фуқаролик қонунчилигига мувофиқ, алдаш, зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим)га нисбатан битимнинг ҳақиқий эмаслиги қоидаси қўлланилади, бундай битим жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 123-моддаси).

Замонавий ҳуқуқда никоҳ шартномаси атамаси кўпчилик ҳолатларда, биринчи навбатда, аввало аҳолининг иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган қатлами ўртасида кенг тарқалган оилани, эр-хотинлар ўртасидаги муносабатларни ташкил этишнинг ғарбча услуби сифатида кўрилади. Дарҳақиқат, никоҳ шартномаси кўпчилик ҳолатларда иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган аҳолининг унчалик кўп бўлмаган қатлами учун мўлжалланган ва шу сабабли аҳолининг кўпчилик қисми учун унчалик қизиқиш уйғотмайди. Бироқ замонавий дунёнинг ҳақиқий ҳолати шундан далолат берадики, ўртаҳол қатлам вакилларининг кўпчилиги никоҳга киришар экан, никоҳ шартномаси тузишади. Бунинг асосий сабабларидан бири ажралишлар сонининг кўплиги ва ўзини омадсиз никоҳ натижасидаги маънавий йўқотишлардан бўлмаса-да, моддий йўқотишлардан суғурталаш истагида бўлган кишиларнинг мавжудлиги ҳисобланади.

Никоҳ шартномасига нисбатан эътиборли муносабат никоҳ тугагунча ва ҳаттоки ундан кейин ҳам мулкий ҳуқуқларни кафолатлаш имконини беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, никоҳ шартномаси судда мол-мулкни бўлишда вужудга келадиган муаммоларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ҳаётдаги шарт-шароитлар ва шу билан боғлиқ ҳолда амалдаги ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кишилар хулқ-атворининг доимо ўзгариб бориши, шунингдек мазкур соҳадаги кўп йиллик тажриба никоҳга нисбатан кутилмаган ҳаётий вазиятлардан кафолатни таъминловчи оқилона ёндашув – эр ва хотин умумий мулкининг шартномавий тартибини белгилашни тақозо этди.

Никоҳ шартномаси эр ва хотин ўртасидаги мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларни назарда тутадиган келишув ҳисобланади ва бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар никоҳ давомида ҳам, эр ва хотин никоҳдан ажралгандан кейин ҳам амал қилиши мумкин.

Оила кодексининг 30-моддасига кўра, никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин. Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.

Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

Никоҳ шартномаси нафақат никоҳ даврида, балки ҳали никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам тузилади. Бунда никоҳга киришаётган шахслар никоҳ шартномасини никоҳ билан бир вақтда расмийлаштиришлари мумкин. Агар никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилганидан анча муддат аввал тузилган бўлса, ушбу шартнома никоҳ давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш унинг қонунийлигини кафолатлайди. Нотариал шакл шартноманинг ишончлилигини англатади, тарафларнинг ўзаро муносабатларига аниқ-равшанлик киритади, никоҳ шартномаси тузилганлиги факти ва унинг мазмуни бўйича низолар вужудга келишининг олдини олади.

Баҳодир Турғунов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий
ахборот маркази бўлими бошлиғи

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

16 Oct, 05:50


ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Telegram

Азиз Абидов | Олий суд

15 Oct, 12:07


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

Telegram