EFFECT.UZ|LIVE @effectuz_live Channel on Telegram

EFFECT.UZ|LIVE

@effectuz_live


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

EFFECT.UZ|LIVE (Uzbek)

🌐 EFFECT.UZ sahifasining rasmiy Telegram kanali!
EFFECT.UZ|LIVE Telegram kanali - bu EFFECT.UZ saytingizning yangiliklari, tadbirlari, va boshqa ma'lumotlarni to'g'ri va o'qilgan shaklda olish uchun mo'ljallangan kanal. Bu erda siz yangiliklar, interviyular va ko'p qiziqarli materiallar bilan tanishing. EFFECT.UZ saytining rasmiy Telegram kanalida sizga o'zbekcha raqamlar, yangiliklar va sportdagi eng so'nggi voqealar haqida ma'lumotlar beriladi.

EFFECT.UZ|LIVE kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Shu bilan birga, EFFECT.UZ saytining barcha imkoniyatlari haqida to'liq ma'lumotlarga ega bo'lasiz. Agar reklama va reklamani joylashtirish bo'yicha savollaringiz bo'lsa, @uzoqdaman kanaliga murojaat qiling

Sizni EFFECT.UZ|LIVE Telegram kanaliga taklif qilamiz, sizga yangiliklarning eng birinchi bo'lib xabardor bo'lish imkoniyatini beramiz! Obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 11:26


Озарбайжон президенти ва унинг рафиқаси самолёт ҳалокатида вафот этган экипаж аъзоларининг видолашув маросимида иштирок этди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 11:19


Сўнгги 24 соат ичида самолётлар билан боғлиқ учинчи ҳолат: Boeing 737-800 самолёти Осло шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширди

Маълум қилинишича, Амстердамга учаётган самолёт гидравликасида носозлик юз берган. Самолёт Осло аэропортига қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, ўтлар устида тўхтаган.

ОАВга кўра ҳеч ким жабрланмаган, йўловчилар эвакуация қилинган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 11:14


Умра тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 09:17


Мопед ва скутерлар учун давлат рақам белгиларини бериш бошланди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 08:07


Канадада ҳам йўловчи самолёт муваффақиятсиз қўнишни амалга оширди

Ҳалифакс шаҳри аэропорти самолёт билан боғлиқ ҳодиса туфайли вақтинча ёпилган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 08:02


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кореянинг Муан шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мокга таъзия мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари Корея халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 05:59


Жанубий Кореяда самолёт ҳалокатга учради

Ҳалокатга учраган Boeing 737 самолёти бортида 173 нафар Жанубий Корея ва 2 нафар Таиланд фуқароси бўлган

A
виаҳалокат қурбонлари сони 120 кишига етди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 05:33


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилиши билан танишди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

29 Dec, 04:56


Яна бир ёлғончи кластер — "SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER" МЧЖ эам ишчилар маошини бермаяпти

Effect.uz таҳририяти ихтиёрига Сурхондарё вилоятидан видео келиб тушди. Ушбу видеотасвирда вилоятнинг Қизириқ туманидаги "SURXON COTTON TEXTILE CLUSTER" МЧЖ ишчиларига бир неча ойдан бери маошлари тўлаб берилмаётгани сабабли бундан норози ишчилар кластер биносига бориб маошларини тўлаб беришларини талаб қилаётган ҳолат акс этганини кўриш мумкин. Ишчилар у ерда ҳам жўяли жавоб олишолмаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар муносабат билдиради деб умид қилиб қоламиз..

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

28 Dec, 18:08


Улуғбек Мустафоев Пахтакор туманида аҳоли муаммолари билан қизиқди

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев дастлаб, Пахтакор туманининг Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйларга бориб, аҳоли муаммоларини ўрганди ва уларнинг ечими юзасидан мутахассисларга кўрсатма ва топшириқлар берди

EFFECT.UZ|LIVE

28 Dec, 14:05


Россия президенти Владимир Путин рус тилини билмайдиган мигрант болаларнинг мактабларда ўқишини тақиқловчи қонунни имзолади

Бу ҳақда мамлакатнинг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида хабар берилди. Қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 17:07


🇺🇿 Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

27 декабр куни соат 20:01 да Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди. Зилзила маркази — Бухоро вилояти Жондор тумани. Магнитуда — 3,6. Эпицентр Тошкентдан 525 км жануби-ғарбда.

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 16:50


Нукусда Қорбоболар сайли бўлиб ўтди.

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 15:54


❗️Бош прокуратура Комил Алламжоновни ўлдириш учун ёлланган шахслар бўйича маълумот берди

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамил Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 05:59


Айрим АЁҚШларда пропан газ нархи 5000 сўмгача арзонлашгани айтилмоқда

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 05:58


Байрам муносабати билан безатилган Оқ уйнинг ичкаридан кўриниши

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 05:57


Тошкент метроси байрам кунлари учун белгиланган қўшимча дам олиш кунларида қуйидагича ишлайди:

🔹28, 30, 31-декабрь кунлари шанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида;
🔹29-декабрь, 1—2-январ кунлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида.

4-январ, шанба куни барча учун иш куни ва бу кунда метро поездлари ҳаракати одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 04:36


Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди.

Авазбек Эргашев Қўрғонтепа туманига 15 йил ҳокимлик қилган, Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокими ўринбосари вазифаларида ишлаган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 03:30


Uzbekistan Airways'нинг Москва—Бухоро рейси туман сабабли Навоийдаги муқобил аэродромга йўналтирилди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

27 Dec, 03:17


🌤 Бугун ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 5-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12 даражагача илиқ бўлади — “Ўзгидромет”

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 16:38


Янги йил таътили кунлари “Тошкент–Чорвоқ” автобус қатнови йўлга қўйилади

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Хумсон) эса 12:00 ва 18:00 да йўлга чиқади.

Йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

Қатновлар YUTONG автобусларида 2024 йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар амалга оширилади.

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 16:10


Қозоғистонда Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учраган жойни суратга олган блогер ҳибсга олинди

Қозоғистонлик блогер Азамат Сарсенбаев 10 суткалик ҳибс жазосига ҳукм қилинди. Расмийлар уни "жамоат тартибини бузишда" айблаган. Полиция унинг дрон ёрдамида суратга олиши қутқарувчилар ва терговчиларнинг ишига халақит берганини даъво қилмоқда.

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 10:07


Қирғизистонда давлат тилида хизмат кўрсатмаган муассасалар жаримага тортилиши мумкин

Фуқаролар кафе, ресторан ва бошқа муассасаларда мижозларга фақат рус тилида хизмат кўрсатаётганидан шикоят қилган. Давлат тили бўйича миллий комиссия Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш, бундай муассасаларни жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда.

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 06:01


Қозоғистонда қулаган самолётни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўққа тутган бўлиши мумкин

Самолётнинг дум ва қанот қисмида тешиклар аниқланган.

“Панцирь” тизимлари Чеченистонга эрталабки дронлар ҳужумини қайтаришда иштирок этган. Тахминан худди шу вақтда Грознийга йўл олган Азербаижан Аирлинес самолёти бортида фавқулодда ҳодиса юз берган. Йўловчилар самолёт ёнида қандайдир портлаш содир бўлганини айтмоқда, деб ёзмоқда айрим каналлар.

Омон қолган айрим йўловчилар самолёт Грознийга 3 марта қўнишга уринганини ва портлаш овози охирги уринишни тўхтатганини айтди.

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 04:35


Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компанияларнинг электрон реестри юритилади.

EFFECT.UZ|LIVE

26 Dec, 03:50


Ўзбекистонда “нархларнинг асоссиз оширилиши” юзасидан бозорлар мониторинги ўтказилмоқда.

EFFECT.UZ|LIVE

25 Dec, 18:09


Метро йўловчилари Янги йил байрами билан ноодатий тарзда табрикланди

Тошкент метрополитени маъмурияти ташаббуси билан йўловчилар ўзгача услубда табрикланди.

Хабарга кўра, тадбирда Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциацияси ҳам иштирок этган.

Пойтахт метро бекатлари ва вагонларида таниқли медиа юлдузлар йўловчиларга кутилмаган байрам совғалари улашгани маълум қилинди.

EFFECT.UZ|LIVE

25 Dec, 17:25


❗️Президент фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 07:53


“Нимага ёпиб ташлайсанлар, қани ўша катталар?” – Фуқаронинг газ заправкалар ёпилганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 05:51


Президент Жо Байден АҚШнинг 2025 йилги мудофаа бюджетини тасдиқлади

Оқ уй матбуот хизматига кўра, унинг ҳажми 895 миллиард долларни ташкил этади, бу олдинги йилдагидан 8,7 миллиардга кўпроқ.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 05:09


Эртадан талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 04:37


Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 04:33


Таниқли актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида оламдан ўтди

Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон халқ артисти, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳибаси, таниқли кино ва театр актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Dec, 03:18


🌤 Бугун ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларига туман тушиши мумкин. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади — “Ўзгидромет”

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

23 Dec, 20:25


Солиқлардан қочсак, ўзимизга ўзимиз хиёнат қилган бўламиз – Президент йирик солиқ тўловчи тадбиркорлар билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатининг етакчи тадбиркорлари билан учрашди.

Видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинган.

Sinchalak Vlog бу сафарги давлат тадбиридан эксклюзив репортаж тайёрлаган.

EFFECT.UZ|LIVE

23 Dec, 19:14


Ботир Зариповнинг танқидидан сўнг Халифа маҳалласи ободонлаштирилди. Ҳокимнинг келишини кутиш шарт эдими?

EFFECT.UZ|LIVE

23 Dec, 05:53


❗️Ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақи ошириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси тайёрланади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Фармон лойиҳасини киритиши лозим.

EFFECT.UZ|LIVE

22 Dec, 09:46


Фарғонада расман 4 кишининг ўлими билан боғлиқ ҳолатга сабабчи бўлган “заправка” бузиляпти

Фарғона шаҳридаги Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган АЁҚШ ва АГТШ аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида тадбиркорнинг ўз хохишига кўра бузилмоқда. Қайд этилишича, бу заправка эндиликда бошқа фаолият олиб бормайди.

EFFECT.UZ|LIVE

22 Dec, 07:00


Star House’даги машмашалар сериалга айланди: Нега давлат идоралари жим...

Аҳад Қаюм Сергелида қурилган Star House компаниясидан уй (10 қаватидан) сотиб олган. Бу компаниядан бошқалар ҳам пул тўлаб, уй олган. Қурилиши узоқ вақт давом этган уй тўлиқ битмасада яшашга рухсат берилган.

Одамлар айни пайтда таъмирлаш ишларини бошлаган, уйларига киришган. Кўп қаватли уй статусидаги – Star House’да бир қанча муаммолар бор. Асосийси уйга ҳозирча кадастр ҳужжати берилмаган, дастлаб сотилган 4 та подъезддаги уйлардан бошқа подъезддларга газ уланмаган, лифтга кириш эшиклари ўрнатилмаган. Хавфли, ўта аянчли ҳолатда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

EFFECT.UZ|LIVE

22 Dec, 05:43


Тошкентнинг Чилонзор туманида ёнғин содир бўлди

ФВБ хабарига кўра, ёнғин ширинликлар дўконида юз берган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Dec, 02:55


“Буниси энди ошиб тушди” – Аҳад Қаюмнинг Star House’даги “киноси” ўтмади...

Сергели машани бозори ёнидаги Star House уйидаги муаммолар сўнгги кунларнинг энг долзарб мавзусига айланди. Уйда жами 13 подъезд бўлса, ундан фақат 4 тасида етарли шароит бор. Хусусан, артистлар айтаётган газ ҳам чироқ ҳам, лифт ҳам...

Аммо қолган 9 та подъездга нима учун газ берилмаяпти, тўғри газ улаш учун трубалар тортилган бўлишига қарамасдан қарийб бир йилдан бери бу трубалар газ айланишини кутаётган эди.

Аҳолининг кескин норозилиги ортидан шаҳар ҳокими Шавкат Умрзаков Сергелига борган ва истисно тариқасида одамлар қийналмаслиги учун газни улатиш бўйича топшириқ берган.

Бироқ, ҳозиргача уйдаги лифтлар билан муаммолар бор, ундан ташқари газ ҳамма уйга тортилмаяпти. Нима эмиш, қурилиш компаниянинг фикрича, газ уланиши учун таъмирлаш ишлари якунланиши керак.

Бир сўз билан айтганда, Star House’нинг норасмий раҳбари Рустам Ҳакимов ҳақиқатни юзини беркитишга урунмоқда. У аҳолининг мурожаатларида келтирилган важларни инкор қилиш билан банд. Устига-устак аҳолининг кескин нафратини қўзғаб, уларни ёлғончига чиқарган ҳолда, хонандалардан раддия беришда устамонлик билан фойдаланмоқда.

Хусусан, шоу-мен Аҳад Қаюмнинг ўз саҳифасига жойлаган видео мурожаати аҳолига қишнинг қаҳратонидан ҳам қаттиқ-роқ сезилди. Маъданият ходимининг фикри “одамларни ёлғончи”га чиқариш бўлмаслиги керак эди, буниси энди ошиб тушди...

Шу куннинг ўзида Effect.uz мухбирлари Аҳад Қаюмни топиб, аҳоли билан учраштиришди ва кино оламида ўзининг ёрқин ижодини давом эттиришни тавсия беришди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

EFFECT.UZ|LIVE

21 Dec, 17:26


Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, у Зангиотадаги аёллар колониясидан шу туманда жойлашган 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.

EFFECT.UZ|LIVE

21 Dec, 17:16


Тожикистон ва Қирғизистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш, давлат чегарасининг лойиҳа чизиғини ҳуқуқий расмийлаштириш учун материалларни тайёрлашга киришиш масалаларини муҳокама қилди.

Садир Жапаров: Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилди.

EFFECT.UZ|LIVE

21 Dec, 16:56


Хоразмда ўрмон қонунлари амалдами?

“Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг 10 млрддан ортиқ қарздорлиги бўлишига қарамасдан, бу борада тегишли идоралар масъуллари жим, қўллари чўнчакда.

Хусусан, қарздорлик масаласини прокуратура назоратга олиши керак, Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон номидан чиқарилган суднинг ҳал қилув қарорларини бажаришга мажбур. Аммо Хоразмда афсуски, ўрмон қонунлари, бу нима деган гап?

Effect.uz’га мурожаат қилган якка тартибдаги тадбиркор Рашидбек Аллаберганов “Хонқа туман йўллардан фойдаланиш” УК билан шартнома асосида ишлаган. Аллаберганов раҳбарлигидаги корхона йўлга масъул унитар корхонага 337 млнлик хизмат кўрсатган.

Мазкур хизмат турига асосан ташиш ишлари кирган, унитар корхонанинг айни пайтда ЯТТга қарздорлиги 306 млн 500 минг, бир неча йиллар давомида атиги 30 млн атрофида қарздорлик сўндирилган.

Бир қанча мурожаатлар бефойда бўлгач, ЯТТ раҳбари унитар корхонани судга бериб, ҳаққини қонуний йўл билан ундирмоқчи бўлади. Шу аснода 2023 йил 16 январьдаги Урганч туманлараро судининг буйруғи қонуний кучда бўлишига қарамасдан, суднинг ҳал қилув қарори қарийб икки йилдан бери бажарилмаяпти.

Бу ишга масъул бўлган прокуратура, МИБ Аллабергановнинг ҳаққини давлат корхонасидан олиб беришда қандай ишлар амалга оширгани шу кунгача номаълум.

Маълуми, ҳам у қадар катта эмас, шунчаки давлат ижросининг назоратида дейиш билан нимадир ўзгармайди, ким билсин балки давлат корхонасига оддий ижрочининг гапи ўтмаётгандир.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

EFFECT.UZ|LIVE

21 Dec, 16:55


Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, у Зангиотадаги аёллар колониясидан шу туманда жойлашган 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.

EFFECT.UZ|LIVE

21 Dec, 11:58


«Ҳудудий электр тармоқлари»га янги раҳбар тайинланди

Асроржон Аскаров «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бунгача у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг аввалги раҳбари Жиззах вилоятига ҳоким бўлди

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 13:51


Хитойда “Ўзбекистон туризм йили” бошланди

“Ўзбекистон туризм йили” Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ўртасида жорий йил январ ойида президент Ш.М.Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 12:13


200 млн сўмни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилояти Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси совун маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда, мазкур МЧЖ ва туманда фаолият юритувчи хусусий ўқув маркази номига 200 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, лекин ушбу пул маблағларини ўзига тегишли хусусий корхона ҳисоб рақамига ўтказиш орқали талон-торож қилишган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 11:24


Бўкада муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Бўка туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган фуқарога уй-жой шароитини яхшилаш учун мансабдор танишлари орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига 5 млн 200 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 10:24


Қашқадарёда йил бошидан буён 2 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилган. 565 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланиб, 90 минг одам камбағалликдан чиқарилган. Йил якунигача ялпи ҳудудий маҳсулот 6 фоиздан зиёд ўсиши, экспорт 555 миллион долларга етиши кутилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 10:22


Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, инвестицияларни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 09:37


"Инсон" ижтимоий хизматлари маркази — зўравонликсиз ҳаёт сари биринчи қадам

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) томонидан зўравонликдан жабрланган шахслар учун кўрсатиладиган хизматлар, керакли ёрдамни олиш учун аниқ йўналишлар ва мурожаат қилиш бўйича манзиллар ва рақамлар намойиш этилган видеоролик яратилди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 07:29


Ўзбекистонликлар Хитойга визасиз бориши мумкинми?

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 05:51


Жанубий Корея президенти девонининг барча ходимлари истеъфога чиқди — Yonhap

Бугун эрталаб пойтахт Сеул ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида президент истеъфосини талаб қилувчи намойишлар бошланди.

Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи мухолифатдаги Демократик партия депутатлари, агар президент Юн Сок Ёлнинг ўзи истеъфога чиқмаса, импичмент жараёнини бошлашларини билдиришди.

Импичмент эълон қилиш учун уни мамлакат Миллий ассамблеясининг 300 нафар депутатидан 200 нафари қўллаб-қувватлаши керак. Ҳозирда мухолифат парламентнинг 170 ўрнини назорат қилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 05:22


Ўзбекистонда термит ва бошқа ҳашоратлардан зарарланган уй-жойлар яшаш учун яроқсиз деб топилса аҳоли бошқа уй-жой билан таъминланади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 04:52


2050 йилгача Ўзбекистон шаҳарларида яшовчи аҳоли сони 25 миллион кишидан ошади

Бу ҳақда 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳудудларни ривожлантиришга доир форумда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

2024 йил 1 октябр ҳолатига кўра, мамлакат аҳолиси 37,4 миллион кишини ташлик этган. Шундан 19 миллион нафари (51 фоиз) шаҳарларда яшайди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 03:54


Тошкентдаги чорраҳада чироқ ўчди. Ёш болалар ҳаракатни тартибга солиб турди

Болалар тез ёрдам машинасини вақтида манзилга етишига ҳам ҳисса қўшган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 03:52


🇰🇷 Жанубий Корея мухолифати мамлакат президенти Юн Сок Ёлнинг импичментини талаб қилмоқда — Yonhap.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 03:44


Бугун ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиқ, шимолда 0-5 дараж илиқ бўлади — “Ўзгидромет”

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

04 Dec, 00:37


Ядро уруши, АҚШ ва Россия зиддиятлари, Зеленскийнинг очиқ суҳбатга кела олмагани – америкалик журналист Россияда...

Такер Карлсон Россияда бўлиб турибди. У бу сафар мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровдан интервью олишга улгурган. Такер ўтган сафар президент Путин билан очиқчасига гаплашган эди.

Карлсоннинг таъкидлашича, Россия билан Қўшма Штатларда ҳеч ким мулоқот ўтказишга ҳаракат қилмаяпти, чунки Америка маъмурияти россиялик ҳамкасблари билан барча алоқаларни узган.

Карлсон, шунингдек, бир йил давомида Владимир Зеленский билан учрашишга ҳаракат қилганини, аммо Американинг Киевдаги элчихонаси Украина раҳбарига журналист Билан гаплашишга рухсат берилмаганини айтди.

Такерга кўра, айнан ўша ерда Украина раҳбарига ким билан суҳбатлашиш мумкин ва ким билан суҳбатлашиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмалар берилган, Карлсон эса чекланганлар рўйхатида бўлган.

Журналист бу интервьюда америкаликларга дунё ядровий можарога қанчалик яқинлашганини, Трамп келиши билан тинчлик ўрнатилиши мумкинлиги деган саволга жавоб берилгани ва Россиянинг Хитой билан алоқалари ҳақида Сергей Лавров билан гаплашганини исботламоқчи бўлади.

Карлсон интервью тез орада оммага эълон қилиниши ҳақида бонг урмоқда.

EFFECT.UZ|LIVE

15 Nov, 02:47


АҚШ Байден кетишидан олдин қолган 7,1 миллиард долларлик ёрдамни ажратишга улгуриш учун ҳар ҳафта Украинага қурол юборади — Пентагон

Шу билан бирга, Оқ уй Байден январда президентликдан кетишидан олдин Украинага ажратилган 7 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдамни етказиб бериш Пентагон учун қийин вазифа бўлишидан огоҳлантирди.

"Етказиб бериш муддати узоқ вақт олиши сабабли Украина Байден томонидан ажратилган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмини Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг олади", дея аниқлик киритди Оқ уй.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

15 Nov, 02:34


Испанияда кучли ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлди

Валенcия, Малага, Таррагона ва Мурция ҳудудлари аҳолиси сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирилди. Айрим ҳудудларда эвакуация амалга оширилди.

Икки ҳафта олдин содир бўлган сув тошқинлари пайтида етган жиддий талофатлар сабабли қутқарув хизматлари метеорологларнинг огоҳлантиришларини жиддий қабул қилган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 17:37


Аэропорт ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятида Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда коррупция ҳолати фош этилди. Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштириш ваъдаси билан 1,500 доллар пора олмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, у тергов учун қамоққа олинган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 17:36


Meta Европа Иттифоқи томонидан қарийб 800 миллион евро жаримага тортилди

"Меta монополияга қарши қонунларни бузган, шу сабабли 797,72 миллион евро жарима тўлаши керак. Компания ўзининг Facebook Marketplace онлайн реклама хизматини Facebook ижтимоий тармоғи билан боғлади ва бошқа онлайн реклама хизмати провайдерларига адолатсиз тижорат шартларини қўйди", дейилади Еврокомиссия баёнотида.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 15:59


Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига ракета зарбаларини берди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, зарбалардан бири Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй аэропортининг учиш-қўниш йўлаги яқинидаги бинога берилган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 05:29


Ўзбекистон болалар, эрта ва мажбурий никоҳ муаммосига эга давлатлар қаторига кирди

Equality Now ташкилоти ҳукуматларни никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёш этиб белгилашга чақирмоқда. Ҳукуматлар, шунингдек, қизларни ёш турмушга узатмаслик ва мактабда ушлаб туриш учун оилаларни моддий рағбатлантириш чораларини кўриши керак, деб ҳисобламоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 03:58


Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

14 Nov, 03:51


Доналд Трамп Жо Байден билан ҳокимиятни топшириш бўйича учрашув ўтказиш учун Оқ уйга келди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

13 Nov, 07:37


Самарқандда 8-синф ўқувчиси зўрланди

Самарқанд вилоятида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб зўрлангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Немолчи.уз” хабар қилди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

13 Nov, 07:08


Тожикистон ва Қирғизистондан яширинча келтирилган қарийб 65 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

13 Nov, 06:39


Андижонда 9 ёшли қиз Damas босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

13 Nov, 04:32


Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди

Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари, чет элликлар ҳам бор. Ҳолат юзасидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

12 Nov, 16:20


Яна фермерлар сарсон қилинмоқда. Пайариқдаги «АгроБанк» фермерларни «оёқ ости» қиляпти

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги «АгроБанк» фермерларга терим пулини бермаяпти. Фермерлар терим пулини олиш умидида банк офиси ва эшиги олдида кутиб сарсон бўлмоқда.

EFFECT.UZʼга келиб тушган видео тасвирларга кўра, фермерлар банк ходимларини иш вақтида ҳам қидириб тополмаяпти.

Нашримизга келган мурожаатда айтилишича, Челакдаги «АгроБанк» филиали ҳисобчиси фермерларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Нима бу онангни қози хафа қилса, дардингни кимга айтaсан деганими?

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live

EFFECT.UZ|LIVE

12 Nov, 11:11


АҚШ долларининг расмий курси яна пасайди

Марказий банк 13 ноябрдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
🇺🇸 USD 12 793,38 сўм (–10,43)
🇷🇺 RUB 130,73 сўм (+0,09)
🇪🇺 EUR 13 595,52 сўм (–81,51)

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

12 Nov, 10:42


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев яхши таржимон ҳам экан

Алиев Бокуда бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг CОP29 конференцияси чоғида, БМТ бош котиби Атонио Гутериш ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўртасидаги қисқа суҳбатларда таржимонлик қилган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

12 Nov, 02:20


Bitcoin рекорд нархга чиқди

Савдо операциялари давомида bitcoin нархи 89 минг доллардан ошиб, тарихий максимал даражага етди. Буни Тошкент вақти билан соат 04:13 да "Binance" платформаси маълумотлари тасдиқлайди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 13:59


«Федерал фондлардан мактабларда болаларимизга номақбул алоқалар ва трансгендер жинниликларни ўқитиш учун сарф қилинаётган маблағлар тўхтатилади», Доналд Трамп

«Хасталикни ўчоғида ўзгариш. Бу жуда яхши. Ўзбекистонда бу масалада ҳар қандай тарғиботни тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз», Алишер Қодиров.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺
YouTube   | 🇺🇿 Live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 12:55


Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди

Чеченистон раҳбари Ўзбекистондаги суиқасд ишида «чечен изи» борлиги ҳақида тарқатилган хабарларни сиёсий ўйин ва ўзбеклар ва чеченлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракат деб баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, бундай маълумотни тарқатганлар қидирилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 09:10


Доналд Трамп президентлик фаолиятининг биринчи ҳафтасида Украина ва Россияни музокаралар столига ўтказмоқчи — Associated Press.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 09:02


🇺🇸 Америкалик бизнесмен Илон Маск АҚШ президентлик сайловида ғалаба қозонган Доналд Трамп маъмуриятида ўрин эгалламаслиги мумкин, бироқ бизнесмен Трампнинг янги президентлик муддатига тайёргарлик кўришга катта таъсир кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда CNN манбаларга таяниб.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 06:11


Бухорода шаҳар ва туманларга ҳокимлар тасдиқланди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар ва Қоракўл ва Жондор туманлари Кенгашларининг еттинчи чақириқ биринчи сессиялари бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан:

▫️Қоракўл тумани ҳокими лавозимига Тоҳиров Хуршид Яҳёевич;

▫️Жондор тумани ҳокими лавозимига Худоев Жамшид Ражабович;

▫️Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига Турсунов Қурбон Ибрагимович номзоди тасдиқланди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 05:24


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

11 Nov, 03:12


Нетаняҳу биринчи марта Ливандаги пейжерларнинг портлашида Исроилнинг иштирокини ва ушбу операцияни маъқуллаганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири матбуот котиби Омер Достри маълум қилди.

Маълумот учун cентябр ойида Ливан бўйлаб “Ҳизбуллоҳ” аъзоларига тегишли юзлаб алоқа мосламалари портлаган ва кўплаб инсонлар жароҳатланган эди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 16:31


Муҳаммаджонга саховатпеша инсонлар кўмаги зарур

Суратда Тошкент шаҳрида яшовчи Абдивоҳапова Умиданинг фарзанди - Қодиров Муҳаммаджон.

Қодиров Муҳаммаджон 2018 йилда туғилган. Унга саломий судирги ташхиси қўйилган. Эндиликда Муҳаммаджонда мия емирилиши бошланган.

Касалликнинг Ҳиндистонда давоси топилди. Муҳаммаджон саховатпеша инсонларнинг кўмагига муҳтож. Ҳиндистонда даволанишига 20000 $ кетади, операциясига 16000💲йиғилган.

Карта рақами:

Uzcard: 8600 3329 9440 2091

Humo: 9860 0201 1341 1159

Ушбу карталар онаси Абдивоҳапова Умиданинг номида.

Онасининг телефон рақами:
+998998105027

Сизлардан Муҳаммаджоннинг ҳолатига бефарқ бўлмаслигингизни сўраб қоламиз.

Ҳар ким қўлидан келганча (10.000 сўм) бўлса ҳам ёрдам берса эди…

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 15:27


🇨🇴 Колумбияда теракт содир бўлди

Портлаш оқибатида 15 киши жароҳатланди. Бу Колумбияда узоқ вақт давомида биринчи марта полицияга полицияга қарши қаратилган ҳаракат ҳисобланади.

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 15:09


Эртадан барча таълим муассасаларида II чорак бошланади

Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланган кузги таътил ниҳоясига етди. Эртага, 11 ноябрдан мактабларда II чорак бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами бўлса-да, бу сана дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Яъни, эртага одатдагидек дарс жараёнлари бўлади.

Шу сабабли, электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 14:50


"Ҳар йил қишда шу бўлар такрор" – мирзаободликларни эшитгувчилар борми?

Effect.uzʼга навбатдаги мурожаат Сирдарё вилоятидан келиб тушди. Унда айтилишича, вилоятнинг Мирзаобод тумани Наврўз маҳалласи Зомин кўчасидаги хонадонларда газ босими жудаям пастлиги сабаб ҳаттоки чой қайнамайди.

Маҳалла аҳолиси туман газ филиалига бир неча бор мурожаат қилингани, улар эса "ҳа, бўлади, газ босимини кўтарамиз"дан нарига ўтишмаётгани айтилмоқда.

"Ҳар йили аҳвол шу, қийналяпмиз. Айниқса ёш болалар ва кексаларга жудаям қийин. Пулини вақтида тўлаётган бўлсак, нега шунга яраша газ берилмайди? Аввалроқ аномал совуқ пайтида Мирзаобод тумани ҳокимлиги газ штабига ҳам бу борада мурожаат қилган эдик, Бироқ натижа биз кутгандек эмас. Қаерга, қайси раҳбарга мурожаат қилмайлик, масаланинг ечимини қилиб беришмаяпти", дейди исми шарифи сир тутилишини хоҳлаган фуқаро.

Бу борада мутасадди ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 09:18


Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келаётгани сабаб у ерда истиқомат қилаётган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари Миграция агентлиги томонидан огоҳлантирилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 08:33


Коррупция, манфаатлар тўқнашуви, инсон ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилиши урчиган БНҚИЗ – адолат завод деворларидан нарига ўтолмаяпти

Effect.uz ихтиёрига келиб тушган мурожаатда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг шахсий манфаатларини халқ манфаатидан устун кўрувчи баъзи бир мансабдорлари томонидан манфаатлар тўқнашуви, коррупция билан биргаликда инсон ҳақ-ҳуқуқлари топталаётганининг ҳам гувоҳи бўлиш мумкинлиги айтилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Янги Ўзбекистон барпо этиш билан боғлиқ очиқлик ва ошкоралик сиёсати завод деворлари ортида қолиб кетмоқда...

Шунингдек, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари учун иккинчи томонга ҳам минбарни берамиз ва уларни эшитишга тайёрмиз.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 07:12


Россия Украинадаги уруш учун Африкадаги одам ёллашни кучайтирди — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги

"Кремл Россия аҳолисини урушга сафарбар қилишдан қочиш учун африкалик аскарларни жалб қилмоқда", дейилади Британия Мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ Украина разведкаси Россия Федерацияси КХДР аскарларидан фойдаланаётгани ҳақида бир неча бор хабар берган эди. Президент Володимир Зеленский Россия Федерациясининг Курск вилоятида жойлашган шимолий кореялик аскарларнинг бир қисми аллақачон Украина Қуролли кучларига қарши жангларда қатнашаётганини ва йўқотишларга учраганини маълум қилган эди.

Украина президентининг сўзларига кўра, Курск вилоятида 11 минг нафар Шимолий Кореялик аскар бор. Жанубий Корея раҳбарияти ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 06:07


"Қамоққа олиш эҳтиёт чораси оммавий қаноатлантирилиши туфайли изоляторлар тўлиб кетган” – Олий суд раиси

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан очиқ мулоқотда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокурор илтимосномалари судлар томонидан оммавий қаноатлантирилаётганини айтган. Бунинг натижасида эса Ўзбекистондаги вақтинча сақлаш изоляторлар тўлиб кетган.

Исломовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган, лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак. Бу муаммонинг ечими бўлолмайди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 05:47


Тошкентдаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчини урди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги лицейда ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

10 Nov, 04:11


Сайловдаги мағлубиятга қарамай, Камала Ҳарриснинг сиёсий фаолияти тугамайди — Newsweek

"Ҳаррис 2028 йилда президентлик учун яна ўз номзодини қўйиши, шунингдек, 2026 йилда Калифорния губернатори лавозимига даъвогарлик қилиши мумкин", деб ёзади газета.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 17:19


Автомобил воситалари синовлари энди Пискент туманидаги полигонда ўтказилади

1 ноябрдан бошлаб импорт қилинган автомобиллар божхона ҳудудида эмас, Пискентдаги полигонда техник синовлардан ўтказилади. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари Одилжон Тоҳиров “Ренессанс” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

“1 ноябрдан биз инсонлар ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида автотранспорт воситалари синовини божхона ҳудудида эмас, синов базаси, яъни Пискент полигонига олиб бориб, ўша ерда ўтказамиз. Биз ўтказаётган синовлар халқаро даражада тан олинади” деди агентлик расмийси.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 12:42


Тошкентда экологияни ифлослантираётган саноат корхоналари текширилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атроф-муҳитни ифлослантираётган саноат корхоналари текшириляпти. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 12:01


Бунақаси бўлмаган. Футбол комиссари ўйин вақтида ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди

Жорий йил 19 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Супер лигасининг 21-туридан ўрин олган “Локоматив” ва “Бунёдкор” ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйинда “қалдирғочлар” “темирйўлчилар” устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги энг интригали ҳолат футболчилар ўртасида эмас, учрашув комиссари ва ички ишлар ходими ўртасида кечган. Ҳолат ИИБнинг ўша худуддаги бошлиғи ҳакамларга тегишли бўлган уловни ва ҳатто VAR машинасини ҳам стадион автотураргоҳидан олиб чиқишни талаб қилишидан бошланган.

Баҳс комиссари Қудрат Мадраимовнинг ИИБ ходимларига бу машиналар махсус рўйхат бўйича стадион ҳудудига киритилгани ва уларнинг олиб чиқилиши футбол баҳси тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тушунтиришлари бесамар кетган. Ички ишлар ходимлари комиссарнинг қўл телефонини тортиб олиб, унинг ўзини бўлинмaга олиб борган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 11:27


Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўз мамлакатининг BRICS'га қўшилиш истагини тасдиқлади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 10:49


Экологик вазият бўйича вазирлик оёққа турди

Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган. Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 10:22


“Истаганча жавобгар қилинг, фикримдан қайтмайман” – Расул Кушербаев жиддий ва муҳокамаларга сабаб бўладиган фикрлари бўйича баёнот берди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 10:12


Анқарадаги аэрокосмик компания объектига ҳужум оқибатида ҳалок бўлган террорчилардан бири Курдистон ишчилар партияси аъзоси эканлиги аниқланди - Туркия ички ишлар вазири Али Ерликай‌‌

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 10:09


Президент Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида “БРИКС плюс” саммитининг ялпи мажлисида иштирок этмоқда

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 09:48


Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигига вазир тайинланди

Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 09:12


Президент қарорига асосан:

Иш берувчилар томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш ўринларини шакллантиришда иш ўрнига қўйиладиган малакавий ва бошқа талабларни киритиш мажбурий этиб белгиланади.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, 2025 йил март ойига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 09:01


Ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни ҳоким ёрдамчилари томонидан бериш тизими жорий этилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 08:43


Жиззахда 2,15 млрд. сўм кредит олиб, қочиб юрган фуқаро қайнотасининг уйидан топилди.

Вилоят ИИБга кўра, 36 ёшли фуқаро 2022 йилда 1125 бош чорва мол сотиб олиш учун кредит олган, лекин маблағни мақсадли ишлатмаган. Шу боис, 4 март куни унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тадбирлар натижасида у қайнотасининг Оққўрғон маҳалласидаги уйида ер тўладан топилди ва ҳибсга олинди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 08:26


Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

Президент фармони билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди ва қўшимча вазифалар юкланди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

24 Oct, 06:11


Даҳшатдан кўзингизни очинг: Ўзбекистонда болалар панэнцефалитдан ўляпти. Вазирлик ваъда берган...

Кечагина югуриб ўйнаб юрган мурғак болалар бугун келиб чиқиши номаълум бўлган касаллик туфайли тўшакка михланганича ётибди, фарзанди оғриғига чидолмаётган ота-оналар эса нажот истаб Соғликни сақлаш вазирлиги эшигида сарғайишмоқда... Вазирлик ваъда берди, ваъдага вафо қилинадими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

Effect.uz жараённи кузатишда давом этади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 16:53


БМТ: Украина аҳолиси уруш бошланганидан бери тахминан ўн млн кишига камайди

Ҳисоботларга кўра, Украинада туғилиш даражаси Россия билан можародан олдин ҳам паст бўлган, аммо ҳозир бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан биридир.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 16:37


“Whats” – яна бир навбатдаги замонавий фирибгарлик тармоғи

“Whats” номи билан ташкил этилган платформа орқали одамларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 14:56


"Суд тизими тобора издан чиқиб бормоқда" – Фарғонада судья блогерни очиқ суддан ҳайдаб чиқарди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 12:47


Сирдарё туманида ҳамширани калтаклаган қизларнинг онаси жаримага тортилди

Воқеа содир бўлган мактабда сайёр суд бўлиб ўтган. Ушбу ҳолат маъмурий ҳуқуқбузарлик дея баҳоланиб, ҳамширани калтаклаган қизларнинг онаси БҲМнинг 2 баравари, яъни 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 11:51


Тошкентдаги меҳмонхонадан россиялик сайёҳларнинг жасади топилди

Тошкентга дам олишга келган россиялик Лента.ру журналисти ва унинг шериги жасади Karaman Palace меҳмонхонасидан топилган. Катта эҳтимол билан улар бадбуй газ ҳидидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлишган. Воқеа содир бўлишидан олдин меҳмонхонадаги бассейн тозаланган. Тозалаш давомида чиққан бадбуй газ хонага вентиляцион тизим орқали кирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 11:07


Тошкент вилоятидаги "Ғишткўприк” чегара божхона постида “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси фош этилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 06:29


Фарғонадаги ЙТҲда эр-хотин вафот этди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 05:04


Ўзбекистонда 1,3 млрд доллар инвестициялар эвазига 8 та чиқиндини ёқиш заводи қурилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 04:57


Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида ўнликка кирди

Айни дамда Ўзбекистон пойтахтида ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 10 баробарга ошган. Бундай носоғлом муҳит барча тоифадаги инсонлар саломатлиги учун хавф туғдиради.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 04:21


Суданда саҳнида россияликлар бўлган юк самолёти уриб туширилди

Самолёт инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун парвоз қилган ва хатолик туфайли уриб туширилган бўлиши мумкин.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 03:52


Эрон Афғонистон ва Покистон билан чегараси бўйлаб тўсиқлар қуришни бошлади

Бу чегаралар орқали Эронга гиёҳванд моддалар савдоси 80 фоизни ташкил этиши маълум қилинди. Бундан ташқари, лойиҳанинг мақсади ёнилғи ва товарлар контрабандаси, шунингдек, ноқонуний миграциянинг олдини олишдан иборат.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

22 Oct, 03:32


Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади.

Батафсил видеода танишинг.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

21 Oct, 17:31


“Яшил макон” лойиҳаси доирасида йил охиригача ва келгуси йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

21 Oct, 17:30


Ҳар бир вилоятда “Яшил” университетнинг техникумлари ташкил этилади

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

21 Oct, 17:27


Президент: Она тилимизга эътибор кўрсатиш – миллий мустақиллигимизга, Ватанимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш демакдир

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

21 Oct, 16:21


Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда ToloNews хабар бермоқда.

EFFECT.UZ|LIVE

20 Oct, 04:12


Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент

Тошкент вилоятида 157 минг аҳоли четда юрибди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. “Агар улар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, ана шунда адолатли тизим бўлади”, деди президент.

🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube  | 🇺🇿 Live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 18:33


Қашқадарёда даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ёш болалар ҳалок бўлган...

Нишон туманида Lacetti ва Tiko машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Tiko иккига бўлиниб кетган, ҳодиса оқибатида ёш болалар жабрланган ҳатто вафот этган бўлиши ҳам мумкин.

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 17:31


Китоб ўқишни унутмадикми?

Кимлардир ҳақида ғийбат тўқиймиз,
Бегуноҳ инсонни бир-бир чўқиймиз,
Қачон дўстлар китоб ўқиймиз,
Китоб ўқишни унутмадикми?

Маънавият зиёсин сочгувчи китоб,
Ҳаёт жумбоғини ечгувчи китоб,
Кўнгил эшигини очгувчи китоб,
Китоб ўқишни унутмадикми?

Дунёга ўрнакдир бизнинг аждодлар,
Келинг чиқарайлик бундан сабоқлар,
Бизлар бўлайлик буюк авлодлар,
Китоб ўқишни унутмадикми?

Ҳикмат зиёсин излаб яшайлик,
Буюк бўлишга қадам ташлайлик,
Китоб ўқишни келинг бошлайлик,
Китоб ўқишни унутмадикми?

Оммавий маданият домига тушманг,
Ёлғон ваъдаларни бағридан қучманг,
Китоб дўстингиз китобдан кечманг,
Китоб ўқишни унутмадикми?

Жамшид АКБАРОВ шеьри

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 16:18


АЭС – Ўзбекистон учун жиддий хавфми?

АЭС – ўзи нима? Атом электр станцияси асосан электр ёки иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган ядро реактори ва бошқа зарур туташ қурилмаларни ўз ичига олган йирик мажмуа ҳисобланади.

Бошқа электр станцияларидан фарқли равишда, АЭСларда электр қувватини олишда кўмир, нефть ёки мазут эмас, асосан сайёрамизда кенг тарқалган фаол радиактив унсур – уран атомларидан фойдаланилади.

Ўзбекистонда АЭСлар мавжуд бўлмаган қурилиши режалаштирилаётган катта лойиҳа ҳисобланади. Шу ўринда савол туғилади.

АЭСларнинг ўзи қандай афзалликлари ва қандай ножўя зарарлари бор? Келинг, шу ҳақида гаплашамиз…

Мубина Шокирова лавҳаси

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 11:42


Навоийдаги чўлда 19 ёшли қиз «самосуд» қилинди

Хабарларга кўра, йигит севган қизи айб иш қилгани учун уни калтаклашга қарор қилган.

У ҳолатни видеога олиб, қизнинг отасига юборган. Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган.

🕊 Telegram  | 📱 Facebook
📺 YouTube   | 🇺🇿 Live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 10:51


Ливан дронлари Нетаняҳунинг уйини нишонга олди

19 октябрь куни Ливандан учирилган дронлардан бири Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Кесариядаги шахсий уйини нишонга олган. Бош вазир офиси маълумотига кўра, уйда Нетаняху ҳам, унинг оила аъзолари ҳам бўлмаган, жабрланганлар йўқ.

Учувчисиз қурилманинг бундай масофагача учиб келиши Исроил хавфсизлик тизимида “ўта жиддий хатолик” сифатида кўрилиб, тергов бошланган.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 08:10


Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони берилди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 07:53


Самарқандда янги 400 ўринли талабалар турар жой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди

Ишлар сифатсизлиги билан бир қаторда объект қурилиши ҳудудий қурилиш назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўзбошимчалик билан олиб борилмоқда. Давлат хусусий шериклик асосида буюртмачи Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан бунёд этилаётган мазкур объектда Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир қатор қоидабузарликлар аниқланиб, объектда қурилиш ишлари тўхтатилди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 07:40


Хитой мактабларида доскага ким чиқишини нейротармоқ аниқлаб бермоқда

Сунъий идрок барча ўқувчиларнинг эмосияси ва мимикасини ўқиб, дарсга ёмон тайёргарлик кўрган ўқувчини доскага чорлайди.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 07:37


Ўзбекистондаги кичик АEСни молиялаштириш учун хорижий банклар жалб қилинади — Отабек Аманов.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 04:12


#saylov_2024

27 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни

2024 йилнинг 16 октябридан муддатидан олдин овоз бериш бошланди.

Сайловларда фаол иштирок этиб, юртимиз фаровонлиги учун овоз берайлик!

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

19 Oct, 03:27


2025-йил январдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилинмайди — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

18 Oct, 18:42


Канализация ахлат қутисими?

Тасвирларда кўриб турганингиз дилни хира қилувчи ҳолат Фарғона вилоятида юз берган. Фарғонадаги айрим қассоблар канализациядан ахлат қутиси сифатида фойдаланмоқда.

Аслида канализациядан инсон ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиши керак эмасми?

🕊 Telegram |📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live

EFFECT.UZ|LIVE

18 Oct, 16:45


Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, кўчанинг инфратузилмаси ўзгартирилади, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига мос тушадиган масканга айлантирилади.

Шу сабабдан 18 октябрдан 20 декабргача «Ўзбекистон овози» кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, «Ўзбекистон овози» кўчасининг Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча ёпилади.

@effectuz_live

EFFECT.UZ|LIVE

18 Oct, 16:08


19 октябр куни ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 19 октябр, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

@effectuz_live