Sevara Urinbayeva @sevarajournalist Channel on Telegram

Sevara Urinbayeva

@sevarajournalist


Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd

Sevara Urinbayeva (Uzbek)

Sevara Urinbayeva - bu Telegram kanalida siz o'z bilimlaringizni, xabaringizni va fikrlaringizni paylashishingiz mumkin. Bu kanalda journalizm sohasida faol ishlovchi Sevara Urinbayeva tomonidan boshqariladi. Sevara - bu o'z mehnatida mutaxassis bo'lgan, PR sohasida ham muvaffaqiyatli bo'lgan, ilmiy e'tibor qozonuvchisi. Kanalda siz yangiliklar, ilmiy tushunchalar, ijodiy ishlar bilan tanishishingiz mumkin. Sevara Urinbayeva kanalining Youtube sahifasi mavjud, shu orqali ham siz Sevaraning foydali darslari va videolarini ko'rish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin. Ushbu kanal orqali journalistik sohasida o'zingizni rivojlantiring va yangi bilimlarni o'rganing. Siz ham Sevara Urinbayeva kanaliga obuna bo'ling va yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

Sevara Urinbayeva

09 Jan, 14:53


Чет-элда мигрант бўлиб ишлаб, пенсия олиш мумкинми?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

08 Jan, 12:44


Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Sevara Urinbayeva

08 Jan, 09:58


"Виждон" овози

Эътибор ҳар доим инсонларга куч, ишонч ва умид беради. Айниқса, унга муҳтож бўлган ҳолатда. "Виждон" лойиҳаси доирасида ижтимоий эксперимент ўтказилди. Одамларнинг ҳаракатига, қалблар хоҳишига, виждон овозига ўзингиз баҳо беринг. Сиз нима қилган бўлардингиз?

Яқинларингизга ҳам улашинг...

Sevara Urinbayeva

07 Jan, 05:07


📹Yoshlarga maslahat!

Ijarada tursangiz, ijara puli uchun belgilangan imtiyozdan foydalaning!

Sevara Urinbayeva

06 Jan, 12:58


💡Билармидингиз?

АКАДEМИК ЛИЦЕЙ БИТИРУВЧИЛАРИГА ЧEТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ВА МАЛАКА СEРТИФИКАТИНИ ОЛИШ БEПУЛ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!


⚜️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 3-декабрдаги ПҚ-4910-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-февлардаги 73-сонли қарорига мувофиқ академик лицейларнинг битирувчи босқич ўқувчиларига чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни олиш учун тўртинчи семестр давомида бир марта бепул тест синови топшириш имконияти берилган.

Sevara Urinbayeva

06 Jan, 09:21


“Ўз уйини молиявий пирамидага тикканлар ҳам кўп” – Терговчи

Hudud24.uzʼда “Терговчи кундалиги” лойиҳаси давом этади. Галдаги суҳбатдошимиз ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долиходжаев.

Қаҳрамонимиз тергов амалиётидаги жиддий жиноятлар, тарғибот ишларига қарамасдан пластик банк карталаридаги ўғирликлар сони кўплиги, молиявий пирамидаларининг авж олаётгани, жиноятлар замонавийлашиб кетаётгани ва афсуски ёшлар орасида синтетик таблеткалар истеъмоли кўпайгани ҳақида аниқ мисоллар асосида гапирди.

Тўлиқ видео 👉https://youtu.be/XxTWSNkFytg

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

04 Jan, 11:00


Нотариус маслаҳати: меросни расмийлаштиришда нималарга эътибор бериш керак?

Батафсил видеода☝🏻

Sevara Urinbayeva

03 Jan, 10:19


Маҳкум ҳикояси. “Хотинимнинг хиёнатини кечира олмадим”

Тўлиқ видео 👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=6c6L56uXqLE

Sevara Urinbayeva

03 Jan, 06:40


Маҳкум ҳикояси. “Хотинимнинг хиёнатини кечира олмадим“

Турмушимиз фаровон эди. Аёлим ва бир нафар фарзандимиз билан бахтли ҳаёт кечирардик. Гоҳида турмуш ўртоғим ота уйига кетишидан олдин бозорлик олиб кетиш учун ишхонамга келарди. Ўша кунлардан бирида у менга иш ўргатган устозимнинг назаридан четда қолмаган экан...

Агар кимдир: “Хотининг сенга хиёнат қилмоқда“, деса, ҳеч қачон ишонмасдим. Бироқ бир куни ўз кўзларим билан кўргач, ўзимни бошқара олмадим. Жаҳл устида уларга пичоқ билан ташландим...

Видеони тез орада YouTube саҳифамизда томоша қилинг!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

02 Jan, 11:23


Мактабга телефон олиб келиш мумкин(ми?)

#ҳуқуқингни_бил_ва_талаб_қил

Sevara Urinbayeva

02 Jan, 10:15


Декрет декретга уланса ходимга тўлов қилинадими?

#меҳнатҳуқуқлари

Sevara Urinbayeva

01 Jan, 09:04


Бугун 1 сана. Қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Батафсил видеода 👆

Sevara Urinbayeva

01 Jan, 06:50


Кириб келган ЯНГИ йилингиз билан! Байрам шукуҳи болажонлар билан😍☃️❄️🎄🎆🎉
Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг👆

Sevara Urinbayeva

01 Jan, 05:54


#Ҳуқуқингни_бил_ва_талаб_қил!

Дам олиш кунлари ходимни ишга чақириш мумкинми?

Sevara Urinbayeva

31 Dec, 18:59


#Табрик

Янги йилингиз муборак бўлсин🎉

Янги йилда янги зафарлар ёр бўлсин!

Sevara Urinbayeva

31 Dec, 13:31


⚡️Бу ерда шодликка тўла байрам бўлиши мумкин эди... Болаларни назоратсиз қолдирманг!

💥Пиротехника воситалари ҳаёт учун хавфли!

☝🏻Унутманг! Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи 11 млн 875 мингдан 7 млн 500 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Sevara Urinbayeva

31 Dec, 06:44


#Bu_muhim

🎄Янги йил байрамини хотиржамликда ўтказинг🎉!

Барчангизни кириб келаётган янги йил билан қутлаймиз. Байрамни ҳуқуқий маданият билан ўтказиш мақсадида муҳим тавсияларга эътиборингизни қаратинг!

🔗Батафсил 👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=N2TpUoGCWtg&t=5s

Sevara Urinbayeva

26 Dec, 07:50


Ҳар йили 200дан ошиқ талаба ахборот хизмати, PR йўналиши бўйича университетларни тамомлайди. Лекин ҳаммаси ҳам ўз йўналиши бўйича ишга жойлаша олмайди. Ўз соҳаси бўйича ишлаши учун нима қилиш керак, вакансиялар ҳақида қаердан маълумот оламиз, деб талабалар сўраб қолишди бир учрашувда.

🔎Мавжуд вакансиялар ҳақида ташкилотлар ўз манбаларида хабар бериши, АОКА тавсиясига кўра маълум бир ташкилотда Матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаши мумкинлигини айтишга айтдиму, лекин кўп нарса амалиётга боғлиқлигини алоҳида тушунтирдим. Сабаби ўзимиз ҳам талаба бўлганмиз.Талабалик вақтида университет юборган жойларда амалиёт ўтадик, ризқимиз ўша жойларда экан бизни- бирга борган курсдошларимиз билан шартнома қилишди, ишониб проектлар беришди. Шу аснода ўқишни тугатганимизда иш жойимиз аниқ бўлган саноқли битирувчилардан эдик.

🔗Мулоқот пайти устозимиз-Дилором Файзиева билан бир зум 2006-2008 йилларни хотирладику, амалиётдан унумли фойдаланиши, ўз устида ишлаши, хорижий тилларни ўзлаштириши, ҳозир имкониятлар талайлиги, яхши мутахассис бўлса PR йўналишида ишлайман деган одамга иш топилишини айтдик. Ахборот хизмати ходимига зарур бўладиган билим ва кўникмалар, замонавий ёндашувлар, ишни ташкил этишдаги талаблар, уларнинг вазифалари нималардан иборатлигини тушунтирдик.

📌Журналистика ва матбуот хизмати алоҳида алоҳида институт эканлиги, ҳар иккисининг томорқаси бўлаклигини, лекин яхши журналист яхши матбуот хизмати ходими бўла олишини, бунинг учун назариядан ташқари амалиётдан хабардор бўлиши кераклигини айтдик.

Қизиқ савол-жавоблар орасида ўзим учун қайд этиб қўйган жавобларам бўлди)). Лекин улар кўтарган бандлик масаласидаги саволларга ечимни топишга ҳаракат қилиш керак!

#PR #Axborot_xizmati #jurnalistika #UzDJTU

Sevara Urinbayeva

25 Dec, 06:04


Эҳтиёт бўлинг! Ўрмонда қароқчи

Ўрмондаги каламуш электр энергиясини ўғирлаб, ундан ноқонуний фойдаланаётган эди. Бундан эса бутун ўрмон аҳли азият чекарди. Санъаткор маймундан тортиб, қассоб айиққача ҳамманинг ҳолига вой бўлди. Лекин кунларнинг бирида бир воқеа содир бўлди, шундан сўнг ўрмонда…

Видеони кўриш
👉 https://youtu.be/_pGnuG-F0qc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

24 Dec, 16:36


#Хушхабар

"Сизга яхши янгилик бор эди.Афсус ишдан кетибсиз",деб ёзиб қолишди салом аликдан сўнг.Тизимдаманку барибир десам жавоб қанчалик хушхабар етказувчи ёқди ёки йўқ буни билмадим. Лекин сизлар билан бўлишаман.Бу натижага озми кўпми ҳисса қўшдикку ахир😉
Адлия вазирлиги 2024  йил сарҳисоби бўйича ахборот жиҳатдан очиқлик индексида 1-ўринни олди. Жамоани ушбу янгилик билан табриклайман👏👏👏

Батафсил 👉 https://parl.uz/articles/society/respublika_ijro_etuvchi_hokimiyat_organlarining_axborot_jihatdan_ochiqlik_indeksi_e_lon_qilindi/

Sevara Urinbayeva

24 Dec, 13:48


Талаба қайси ҳолатларда ўқишдан четлаштирилади?

Батафсил видеороликда👆🏻

Sevara Urinbayeva

24 Dec, 04:48


#Янги_тартиб #давлат_хизматлари

Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

Бунда:

Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

Батафсил 👉 Ўқиш

Sevara Urinbayeva

23 Dec, 15:28


Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/81IofwvoLSk

Sevara Urinbayeva

23 Dec, 10:15


#Сўраган_эдингиз

❗️Ҳомиладор ёки ёш боласи бор аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ёки ойлик маошини камайтириш мумкин эмас.

Батафсил видеороликда👆🏻

Sevara Urinbayeva

23 Dec, 06:07


Битта ишдан $10 минг. Адвокатлар қанча пул ишлаб топади?

Ўзбекистонда адвокатура соҳасида қандай янгиликлар бор? Бугунги кунда адвокатларнинг масъулияти олдингига қараганда бир неча баробар ортдими? Ўзбекистонда адвокатлар ўзи қандай ишлайди? Шу каби саволларга бугун соат 20:00 да YouTube саҳифамизда “Ҳуқуқшунос ошхонаси”нинг навбатдаги сонида жавоб олинг.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

23 Dec, 05:38


👍👌😎🫡

Диққат фейк, фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан сохта ҳужжатлар жўнатиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

❗️Марказий банк бу каби хабарларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади ва уларга ишонмасликка чорлайди.

#firibgarlik #feyk

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin

Sevara Urinbayeva

21 Dec, 08:12


🌐 Энди lex.uz да ҳуқуқий саволларга сунъий интеллект жавоб беради.

Бугун ўтказилган LexAI тақдимотида бу ҳақда маълумот берилди. Барча учун қулай платформа бўлишига ишонамиз

Sevara Urinbayeva

20 Dec, 13:51


#Adliya_taqdimot

⚡️⚡️“Lex AI” – sunʼiy intellekt yordamida huquqiy masalalarga javob topishga koʻmaklashadigan yagona platformani taqdimoti boshlandi.

🖥 Onlayn-translyatsiya: https://www.youtube.com/embed/o8qLSh0stlY

📌 Kanalga ulanish

Sevara Urinbayeva

20 Dec, 11:17


#Сўраган_эдингиз

Қалбаки пул ясаганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Sevara Urinbayeva

20 Dec, 10:00


#ижтимоий_ролик

Болалар, болаларга озор берманг!


Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

20 Dec, 05:49


"Ҳуқуқшунос ошхонаси" меҳмони адвокат Амрулло Ахмедов.

Hudud24.uz ва "Дастурхон" ТВда тез кунда... Ўтказиб юборманг...

Sevara Urinbayeva

19 Dec, 11:36


Медиа жамоамиз ижодкорлари нафақат катталар учун балки болажонлар учун ҳам ҳуқуқий контентлар тайёрлайди.

Кеча жажжи меҳмонлар билан кунимиз ажойиб ва мароқли ўтди. Кимдир болалар билан ишлаш қийин деганди)) Лекин сезилмади.Аксинча завқли бўлди. 🔥

Тез кунда тайёр маҳсулотниям тақдим этамиз.

Унгача тасвирга олиш жараёнидаги қизиқ моментларни кўринг😉

Sevara Urinbayeva

18 Dec, 07:16


#Adliya_teleloyiha

⚡️Adliya vazirligining “YURIDIK KLINIKA” koʻrsatuvi boshlandi.

Mavzu: 2025-yil — “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili”

Mavzu yuzasidan oʻz savollaringizni @yuridiklinikabot Telegram-boti yoki toʻgʻridan-toʻgʻri efir vaqtida 71-233-75-74 telefon raqamiga bogʻlanish orqali orqali yuborishingiz mumkin.

📹 Onlayn translyatsiya: https://www.youtube.com/watch?v=J3cdaRq9Xuw

📌 Kanalga ulanish

Sevara Urinbayeva

16 Dec, 05:26


Шахсга доир маълумотларимиз қандай ҳимояланган?

Рақамли дунёда шахсий маълумотларни қандай ҳимоялаш мумкин? Фирибгарлар бугун қандай усуллар билан фуқароларни чув туширмоқда? Шу каби долзарб саволларга мутахассис билан эксклюзив суҳбатда жавоб олинг.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/KNHX1vnPJno

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

15 Dec, 05:15


Ҳужжатсиз ерларга жарималар ошадими?

Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўйича кўрсаткич қандай, бундай ерларга қурилган бино ва иншоотлар тақдири нима бўлади, бундай ерлардан фойдаланганларга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор, аҳолининг ерларни қонунийлаштириш тартиби қандай? Мутахассис билан эксклюзив суҳбатни 15 декабр соат 20:00 да YouTube саҳифамизда, соат 21.00да "Дастурхон" ТВда томоша қилинг.

Sevara Urinbayeva

14 Dec, 09:22


Жабрланган аёлни ижобий келажакка ишонтира олиш орқали ҳам унга ёрдам бериш мумкин(ми?)

Тўлиқ видео👉🏻 https://youtu.be/BiUwBoXCp70

Sevara Urinbayeva

14 Dec, 07:01


"Ҳимоя ордери" муддати қанча?

Тўлиқ видео👉🏻 https://youtu.be/BiUwBoXCp70

Sevara Urinbayeva

29 Nov, 06:50


❗️"Ҳуқуқшунос ошхонаси"...
Тез кунда... "Дастурхон" ТВда...

Sevara Urinbayeva

28 Nov, 14:03


Зўравонлик: фақат гапиряпмиз. Натижачи?

Бугун медиа оламнинг олд мавзуларидан бири зўравонлик. Маълумотлар, фактлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Зўравонлик ҳақида гапириб қайсидир маънода унинг тарғиботчисига айланиб қолмаяпмизми? "Долзарб 16 кунлик"да соҳа мутахассислари билан "Аёллар кўрсин" подкастида "тренд"даги мавзу ҳақида суҳбатлашдик.

Тўлиқ видео👉🏻 https://youtu.be/BiUwBoXCp70

Sevara Urinbayeva

27 Nov, 07:12


Юридик клиника: Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида таътиллар масаласи

Жонли эфир 👉
https://youtu.be/qJoOBOtvEBE

Sevara Urinbayeva

26 Nov, 13:52


⏱️Мерос ҳақида 60 сония ичида❗️

Батафсил видеороликда👆🏻

Sevara Urinbayeva

26 Nov, 11:10


2025-2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

Дастурни амалга ошириш доирасида:

тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30-65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади;
ҳар йили 30-50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади. Бунда манфий натижа аниқланганда улар 10 йилдан сўнг қайта текширувдан ўтказилади, мусбат натижа аниқланган аёллар қўшимча текширувга йўналтирилади;

саратонолди ҳолатлар аниқланган аёллар амбулатор даволаш учун Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилади;

30-65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. Бунда кўкрак бези текшируви 45 ёшгача бўлган аёлларда ультратовуш диагностикаси усулида, 45-65 ёшдаги аёлларда маммография орқали амалга оширилади;

скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблатлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Мазкур чора тадбирларни амалга ошириш бўйича вазифалар Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча имзоланган “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган.

Тасодифни қаранг Қарор қабул қилинишидан роппа роса бир ҳафта олдин биз “Аёллар кўрсин!” ҳуқуқий подкастининг навбатдаги сонида “Аёллар саломатлиги ва уларда учраётган онкологик касалликлар” ҳақида гаплашгандик. Унда иштирок этган экспертларимиз амалга оширилаётган ишлар, гинеколог мутахассисларни бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига ўқитиш бўйича ва бир қатор таклифлар ва тавсияларни ҳам ўртага ташлаганди. Чекка чекка ҳудудларда яшовчи аёлларда аниқланаётган касалликлар ва уларни профилактикаси тўғрисида ҳам фикрлар билдирилганди.

Ўйлаймизки ,қабул килинган Қарор АЁЛлар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизими янада такомиллаштиради, учраётган хасталикларни олдини олишда муҳим қадам бўлади.

Подкастнинг “Аёллар саломатлиги ва уларда учраётган онкологик касалликлар” сони тўлиқ видеоси 👉 https://www.youtube.com/watch?v=_JIF45ZD-lE

Sevara Urinbayeva

26 Nov, 08:01


⚡️Унутманг, йўл ҳаракати қоидалари хавфсизлигингиз учун яратилган!

Ижодий жамоамиз томонидан тайёрланган навбатдаги ролик. Ўйлаймизки, сизларга манзур бўлади!

Sevara Urinbayeva

25 Nov, 13:16


“Қоровул бўлсам керак деб ўйлагандим”

“Ҳуқуқшунос кундалиги”лойиҳасининг бу галги меҳмони “Афғон уруши” қатнашчиси, собиқ депутат ва адлия органи ходими, хусусий нотариус Камолдин Камбаров. Урушдан қайтгандан кейин 2 та университетни тамомлаган ва бугунги кунда кўплаб шогирдларнинг устози ўзининг тажрибалари, тавсиялари ҳамда шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/z2LeQmuCZR0?si=floSmrsVqCqY67DM

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Sevara Urinbayeva

20 Nov, 13:09


Диққат аёллар: онкология ёшаряптими? дунёда бир миллионга яқин саратон касаллиги мавжуд

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда бир миллионга яқин саратон касаллиги мавжуд.
Ачинарлиси, онкологик касалликлар аёллар ўртасида кўпайиб бормоқда. Касаллик нега ёшариб бормоқда? Унинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Чекка ҳудудларда ҳам аёллар саломатлигини сақлаш, касалликни дастлабки босқичларида аниқлаш амалиётлари йўлга қўйилганми каби бугунгги куннинг муҳим саволлари билан соҳа мутахассисларига юзландик.

Тўлиқ видео👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=_JIF45ZD-lE

Sevara Urinbayeva

20 Nov, 07:52


#Adliya_teleloyiha

⚡️Adliya vazirligining “YURIDIK KLINIKA” koʻrsatuvi davom etmoqda.

Mavzu: Energiya resurslaridan foydalanish, kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik

Mavzu yuzasidan oʻz savollaringizni @yuridiklinikabot Telegram-boti yoki toʻgʻridan-toʻgʻri efir vaqtida 71-233-75-74 telefon raqamiga bogʻlanish orqali orqali yuborishingiz mumkin.

📹 https://youtu.be/r0GIPIPh88s

📌 Kanalga ulanish

Sevara Urinbayeva

19 Nov, 06:56


#долзарб

-Фалон клиникаданмиз. Биз фалон пистон хизматлар кўрсатамиз
-Менга бу хизматларни қизиғи йўқ, эҳтиёж ҳам сезмаймиз)). Номеримни қаердан олдингиз ўзи?жуда кўпайиб кеттинглар йўқлаб чиқиб шу масалаларда)
-Соч эктиришга заявка қолдирган экансизку?
-Канака соч эктириш? Заявка?
...жавобимдан кейин озгина жим туриб
-Базадан олганмиз,деди телефон қилган "уддабурон"...
Қанақа базадан олгансиз, деб сўрасам "ўзимизни рақам оладиган базамиз бор", деди.

Ғалати, менгаям қизиқ ким экан шахсга доир маълумотлар базасини кимгадир "тортиқ этаётган"?!
Хуллас, соч экувчи "уддабурон"дан ташқари шу кунгача тил ўргатувчилар, болаларни даволовчи хусусий клиника, гўзаллик яратувчи клиника, косметология хизматини кўрсатувчилар, идиш товоқ, маиший техника сотувчиларам йўқлаб чиқувди.

Ҳаммасини жавоби бир хил ё "уларга "ёзилганмиз", ё "кимдир бизни уларга ёздиришган", ё "заявка қолдирганмиз", ё "шахсий базаларидан" рақамларни олишган.🙃

Сунъий интеллект имкониятидан улар ғаразли мақсадда фойдаланибам "ишини битирса" ҳам керак бу кетишда(((. Хушёр бўлинг!

Шахсий маълумотларни тарқатувчиларга инсоф сўраган ҳолда ҳар биримиз ўз ҳуқуқий саводхонлигимизни ошириб бориб, фириб бермоқчи бўлганларга қарши курашишдан ўзга чора йўқ!

Sevara Urinbayeva

18 Nov, 06:13


#Бу_муҳим

Байроқдан қачон фойдаланиш мумкин эмас?

Батафсил видеороликда👆🏻

Sevara Urinbayeva

18 Nov, 05:00


#Бу_муҳим

Байроқ соат нечида кўтарилади?

Батафсил видеороликда👆🏻

Sevara Urinbayeva

18 Nov, 04:00


18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Sevara Urinbayeva

15 Nov, 12:36


“Ҳуқуқшунос ошхонаси” энди “Дастурхон ТВ”да

Ҳамкорликда фаолият олиб борувчи телеканаллар сони яна биттага кўпайди.

Бугун Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва “Дастурхон ТВ” телеканали ўртасида ҳуқуқий материалларни тарқатиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мулоқот давомида халқчил ҳуқуқий материаллар тайёрлаш уларни кенг оммага тарқатишда телеканални жалб қилиш борасида сўз борди.

Қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган кўрсатувлар таёрлаш бўйича фикр алмашилди.

Қайд этиш керак, Медиа марказ томонидан тайёрланиб, тақдим этиб келинаётган “Ҳуқуқшунос ошхонаси” лойиҳаси аҳоли учун муҳим ижтимоий-ҳуқуқий саволларга юристлардан жавоб олиш имконини бермоқда. Ўзаро ҳамкорликда "Дастурхон ТВ" телеканалида "Ҳуқуқшунос ошхонаси" кўрсатувини суратга олишни бошлашга келишиб олинди.

Олдинда режалар кўп...

Sevara Urinbayeva

15 Nov, 07:50


⚡️Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда “Дастурхон тв” телеканали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

❗️Ҳамкорлик меморандуми доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган медиа маҳсулотлари тайёрланади ва телеэфирлар орқали тарқатилади.

Sevara Urinbayeva

14 Nov, 11:18


⚡️Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

Sevara Urinbayeva

13 Nov, 04:39


1 миллиарднинг формуласи

Ўқиш ва ўқитишни бир вақтда эплаётган қиз ҳикояси. Олтин олган акаларнинг синглиси кумуш билан чекландими? Устозидан ўтган шогирдлари, бунинг сири нимада? Давлат унга 1 млрд бергани ростми? 23 ёшли ўқитувчининг режалари ва тажрибада портлатилган лаборатория ҳақида батафсил Hudud24.uzʼнинг «Қаҳрамонлар» рукнида билиб оласиз!

Тўлиқ видео 🎥 https://www.youtube.com/watch?v=92VePdCk_OA

Sevara Urinbayeva

12 Nov, 06:51


Биз учун қадрли ва ардоқли "Менинг юртим" телеканалига, жамоанинг ҳар бир аъзосига 10 йиллик юбилей муборак бўлсин!

Ижодий парвозлар юксак бўлсин! Мухлислар қалбини забт этадиган лойиҳалар кашф этишдан чарчаманг!

Sevara Urinbayeva

11 Nov, 10:37


🇺🇿Миллат ғурури ва фахри

Пойтахт кўчаларидан биридаги хонадонда осиғлиқ байроғимизга кўзим тушди. Бу эса оддий фуқаро сифатида тинч юртда яшаётганимизга шукроналик ҳиссини уйғотади

Sevara Urinbayeva

10 Nov, 05:28


Халқ табобатида ноқонуний даволашни реклама қилиш тақиқланди!

Sevara Urinbayeva

06 Nov, 08:08


❗️“Huquq Maktabi” юридик билимларни эгаллаш учун замонавий ва қулай мобил илова

Юкланг ва фойдаланинг!

📎 Android uchun;

📎 IOS uchun.

Sevara Urinbayeva

05 Nov, 07:22


3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳафтасига нечи соат ишлайди?

Подкастни тўлиғи👉🏻 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

05 Nov, 05:20


Ҳомиладор аёллар иш вақтида "скрининг"га бориши мумкинми?

Подкастни тўлиғи👉🏻 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 12:13


#Yurist_ayol #Adliya_ayoli

Қашқадарёнинг олис ҳудуди Деҳқонобод туманидаги ФҲДЁ мудираси Озода Ашурова 30 йилдан буён одамларга ҳаётларининг энг муҳим ва ҳиссий дамларида кўмаклашиб келаётган аёлдир.

Унинг иши нафақат қонунларни чуқур билишни, балки чексиз сабр-тоқат ва ҳамдардликни ҳам талаб этади, чунки у туғилиш, никоҳ, вафот этиш ва бошқа кўплаб ҳаётий ҳодисалар билан боғлиқ масалалар устида ишлайди.

Озода Ашурова оддий юрист эмас, у ўзига ишонч билдирган одамлар тақдирининг ҳақиқий посбонидир. Унинг ишга бўлган садоқати адлия соҳасида меҳнат қилаётган ва халққа хизмат кўрсатаётган барча учун ибратдир.

П.С. Айнан мазкур лойиҳани тайёрлаш давомида тизимда ишлаган ва ишлаётган кўплаб фидойи ва ўз касбига садоқати баланд юрист аёллар талайгина эканини кўрдик. Улар ҳақида ҳам навбатма навбат ҳикоя қиламиз.

Батафсил 👉видеолавҳада танишинг

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 11:06


Декрет декретга уланганда иш берувчи ҳомиладорлик нафақаси бермайдими?

Подкастни тўлиғи👉🏻 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 10:05


Давлат боғчаларида кечки гуруҳлар ташкил қилиш нега керак? Қонунчиликка таклифлар

Подкастни тўлиғи👉🏻 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 09:12


❗️Мансабдор шахслар ҳомиладор ёки ёш болали аёлларни ишга олишни рад этса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Батафсил жавоб видеода👆🏻

Подкастни тўлиғи👉🏻 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 06:22


Йўлларда хушёр ва эътиборли бўлинг!

Адлия медиаси ижодий жамоамиз томонидан йўлларда ҳайдовчиларни хушёрликка чорловчи ролик тайёрланди.

Кўринг ва фикр қилинг!!!

Sevara Urinbayeva

04 Nov, 05:09


Уй, машина, пул – кўриш учун ҳаммасини алмашардим

Унинг орзуси шифокорлик, қизиқиши мусиқачи, қисмати эса спорт. Hudud24.uz «Қаҳрамонлар» рукни доирасида Паралимпиада чемпионлигидан кейинги орзуси, мусобақагача олган жиддий жароҳатлари, энг кўп ўзига мотивация керак бўлиши, совчилар ва оила қуриши, чемпион бўлишини тушида кўргани, нима учун 1 соатгина кўз нури қайтишини хоҳлаши ҳақида Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон ифтихори» Асила Мирзаёрова билан суҳбатлашди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/Iq-3ZNjXwPM

Sevara Urinbayeva

01 Nov, 05:57


Чекиш таъқиқланган жамоат жойлари📣

Sevara Urinbayeva

31 Oct, 06:14


Уй бекаси иш стажига эга бўлиши мумкинми?

Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Sevara Urinbayeva

28 Oct, 12:10


Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Sevara Urinbayeva

27 Oct, 08:37


Ўзингиз муносиб деб билганни тўғрисига белги қўйинг!
Келиб овоз берганилар учун раҳмат, дейишди сайлов участкасидагилар.

Овоз бериш жараёнида сиз ҳам фаол бўлинг

Sevara Urinbayeva

25 Oct, 04:51


25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни

Юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда омад ёр бўлсин.

Sevara Urinbayeva

24 Oct, 14:26


Аёллар декретдан декретгача ишлайдими?

«Аёллар кўрсин!» ҳуқуқий подкастининг бу галги сонида ишга қабул қилишда аёллар дуч келадиган дискриминация, ҳомиладор ва ёш болали аёллар учун имтиёзлар, норасмий секторда аёллар ҳуқуқлари, меҳнат таътиллари ва мажбурий меҳнат каби муҳим мавзулар ҳақида сўз борди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/bAjZhX7FkgU

Sevara Urinbayeva

23 Oct, 15:10


Бугун кун давомидаги яна бир ёрқин учрашув ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабалари билан бўлиб ўтди.

Ахборот хизмати соҳасида кўп йиллик ва катта тажрибага эга Севара Ўринбоеванинг шогирдлари билан мулоқотга Нукус сафари боис алоҳида тайёргарлик кўрмаганимдан хавотирда эдим.

Шогирдлар ҳам устоздан қолишмас экан, саволларни ёғдириб юборишди. Айнан шу учун ҳам мулоқот жонли кечди, самимий бўлди.

Талабаларга бугун бирон янги билим бера олдикми, янги гап айта олдикми, буни вақт кўрсатади. Муҳими, уларда божхона соҳасига қизиқиш ошган бўлса, ажаб эмас.

Sevara Urinbayeva

23 Oct, 14:08


Бугун бўлажак PRчи -талабаларим билан Божхона қўмитасида бўлдик. Қўмитанинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишида маҳорат машғулоти ўтказилди.

Талабалар билан бўлиб ўтган мулоқотда ўз ишининг устаси, фидойиси, қўмита Ахборот хизмати раҳбари Хусан Тангриев замонавий ахборот хизматига қўйилаётган янгича талаблар, ахборот тарқатишнинг таъсирчан ва тезкор усуллари, ички коммуникациялардан самарали фойдаланиш бўйича амалиётдаги мавжуд кейслар мисолида гапириб берди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган амалий машғулот давомида талабалар Масофавий электрон декларациялаш божхона пости фаолияти, тизимда ишловчи ходимларга яратилган шароитларбилан ҳам яқиндан танишишди.

Бугунги амалий машғулот ва тажриба алмашуви учун катта раҳмат!

Мобил репортаж қўмита Ахборот хизмати томонидан тайёрланган.

Sevara Urinbayeva

23 Oct, 05:33


#saylov2024

“Оилавий” овоз берганлик учун жавобгарлик мавжуд!

Ҳар бир шахс сайлов ҳуқуқидан фойданилиши ва ўзи истаган номзод ҳамда партияга овоз беришга ҳақли! Бу ҳуқуқдан оиланинг ҳар бир аъзоси фойдаланиши керак!

Sevara Urinbayeva

21 Oct, 05:01


21 октябрь Ўзбек тили байрами куни барчамизга муборак бўлсин!

Sevara Urinbayeva

21 Oct, 04:57


Behbudiy Qo’yliq bozorida “Turkiston bolalarini maorifsiz qo’ymangiz” deb hitob qilyapti.

Siz yana qaysi oydinlarimizni odamlar orasida ko’rishni istar edingiz?

#oydilar_odamlar_orasida

Sevara Urinbayeva

20 Oct, 13:35


Cho’lponni Sayilgoh ko’chasida ko‘rdim, yuribdi

#oydinlarodamlarorasida

Sevara Urinbayeva

20 Oct, 11:49


Metroda Abdulla Qodiriy ! U yerda ko‘rganlar bormi?

#oydinlarodamlarorasida

Sevara Urinbayeva

20 Oct, 08:52


Zahiriddin Muhammad Bobur bobomiz Ekobozorda yurganmishlar...Odamlar hayratda...

#oydinlarodamlarorasida

Sevara Urinbayeva

19 Oct, 11:29


#Imkon_loyihasi

Бугун, 19 октябрь куни “Матонат” фильмини Youtubeда томоша қилинг!

“Матонат” филми реал воқеаларга асосланган бўлиб, Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида суратга олинган.

Вақти: 18:00

Ўтказиб юборманг 👉 https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

Sevara Urinbayeva

19 Oct, 05:26


"Матонат" фильми тақдимоти бўлиб ўтди

Фильм Адлия вазирлигининг “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида тайёрланган.

Реал воқеаларга асосланган фильмда матонати ва сабри, турмуш ўртоғи ва яқинларининг суянчи ва таянчи, қўллаб-қувватлови, ҳаётидаги саховатпеша, яхши инсонларнинг кўмаги ила бахтсиз ҳодиса туфайли орттирилган ногиронлигига қарамай ўз ҳаёти ҳамда тадбиркорлигини йўлга қўйган 40 ёшли аёл, 3 фарзанднинг онаси Дилором Юлдашевани тақдири акс этган. Ҳаётидаги қийинчиликларга қарамай жамиятда ўз ўрнини топиб, ўз тақдири мисолида ўзи каби вазиятга тушиб қолган кўплаб хотин-қизларга ишонч ва умид бағишлаяпти, мотиватор бўла оляпти.

Фильм қаҳрамони Дилором опанинг бир ўзи тикувчилик орқали дастлаб ойига ўртача 1,5 млн сўм даромад топган бўлса, лойиҳа натижасида ўртача даромад 20—25 млн сўмга ошиб, 40 нафардан ортиқ шогирдлар етишиб чиқди. Ҳозирги кунда Д. Юлдашеванинг тикувчилик цехи билан болалар мактаб формаси, ишчилар комбинезони ва бошқа турдаги маҳсулотларни тикиш учун йирик шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари фильмда “Халқ давлат идораларигамас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган тамойилнинг амалдаги ифодаси, қилинган мурожаатлар шунчаки ёпиб юборилмай давлат хизматчилари орасида ҳам ўз вазифасини виждонан ва масъулият билан бажариши натижасида #инсон қадри қанчалик улуғланаётгани кўрсатилган.

Барчага фильмни кўришни тавсия қиламиз.

Премьерага бора олмаганлар фильмни ютубда https://www.youtube.com/@imkonloyihasi
кўриши мумкин. Тез орада ТВ экранлардаям намойиш этилади.

Sevara Urinbayeva

18 Oct, 11:45


Ноқонуний диний таълим учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Қонунга хилоф диний фаолият ўзи нима, қандай муассаса диний таълим муассасаси ҳисобланади? Шу ва шу каби саволларга ушбу видеода жавоб олишингиз мумкин.

Видеони кўриш
👆🏻

Sevara Urinbayeva

18 Oct, 06:30


Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси йўлга қўйилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидан Дилором Юлдашева ушбу лойиҳанинг илк иштирокчиларидан. У реал воқеаларга асосланган “Матонат” фильмининг бош қаҳрамони ҳам бўлди.

Бугун, 18 октябрь куни Тошкентда “Имкон” лойиҳасининг тақдимоти ҳамда “Матонат” фильмининг премераси бўлиб ўтади.

❗️Фильмнинг тўлиғини 19 октябрь куни соат 18:00 дан бошлаб лойиҳанинг YouTube kanalida томоша қилишингиз мумкин.

Sevara Urinbayeva

17 Oct, 09:46


Реклама пештахталарини қаерларда ўрнатиш мумкин эмас?

Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгиларига ва светофорларга, уларнинг тиргакларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган бошқа ҳар қандай қурилмага ўрнатиш, шунингдек туташ ҳудуддаги ободонлаштириш элементларини бузган ҳолда ўрнатиш тақиқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Sevara Urinbayeva

16 Oct, 07:29


Kelajakni o'zimiz uchun asraylik!

Adliya vazirligi huzuridagi media markaz tomonidan atrof-muhitni muhofaza qilish va ekologik madaniyatni targ‘ib qilish maqsadida bolajonlar uchun maxsus rolik tayyorlandi. Ushbu rolik orqali yoshlarda tabiatga hurmat va mas’uliyat hissini shakllantirishga qaratilgan ta’limiy materiallar taqdim etilgan.

Mazkur rolikning asosiy maqsadi – bolalarni tabiatni asrab-avaylash, chiqindilarni to‘g‘ri ajratish va atrof-muhitga ehtiyotkorlik bilan munosabatda bo‘lishga undashdir. Yosh tomoshabinlarga oson va qiziqarli uslubda, ularning kundalik hayotida ekologik masalalarga e’tibor qaratishning ahamiyati tushuntiriladi.

Loyiha mualliflari bolalarni kichik yoshdan boshlab ekologik mas’uliyatga o‘rgatish kelajak avlodlar uchun sog‘lom ekologik muhit yaratishning muhim qadamlaridan biri ekanligini ta’kidlaydilar.

Bu kabi ta’limiy loyihalar yosh avlodning ekologik ongini shakllantirishda muhim o‘rin tutadi va ularning kelajakda mas’uliyatli fuqaro bo‘lib yetishishiga xizmat qiladi.

Manba

☘️Atrof-muhitga oid soʻnggi yangiliklarni @ekologuz saytida oʻqing. Bizga obuna bo'ling va taklif va tilaklaringizni @eklguz_bot orqali yuboring!

Instagram | Facebook | Twitter | Sayt

Sevara Urinbayeva

14 Oct, 14:53


Дресс-кодга риоя қилмаганлик учун ходимни қандай жазолаш мумкин?

Sevara Urinbayeva

14 Oct, 12:59


#huquqiy_yechim

Ҳар қадамда бир дўнгалак

Автомобиль йўлларида, турар-жой даҳаларида, кўчаларда сунъий тўсиқларни ўрнатиш қандай амалга оширилади, белгиланган тартиб ва талаблар қандай, буларни ким назорат қилади, сунъий тўсиқлардан норози одамлар кимга ва қай тартибда мурожаат қилади, ноқонуний ўрнатилган тўсиқ ва нотекисликлар учун қандай жавобгарлик бор? Ушбу саволларга “Ҳуқуқий ечим”да Транспорт назорати инспекцияси вакилларидан жавоб олишингиз мумкин.

Тўлиқ видео👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=6K_lWIAhaiE

Sevara Urinbayeva

14 Oct, 12:09


Асар муаллифнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас

Асарни нашр қилиш, омма олдида ижро этиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланишда асарнинг ўзига, номига ва муаллифнинг исми-шарифи кўрсатилишига бирон-бир ўзгартиш киритишга фақат муаллифнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Муаллифнинг розилигисиз унинг асарини безаклар, сўзбоши, хотима, шарҳлар ёки бирон-бир тушунтиришлар билан нашр этиш тақиқланади.

Sevara Urinbayeva

11 Oct, 14:06


#Бу_муҳим #долзарб

Пахта теримига чиқмаса бола пули берилмайдими?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови қандай ҳолларда тўхтатилади? Болалар нафақасини кимлар олиши мумкин? Бола пули қандай тайинланади? Бу саволларга ушбу видеода жавоб олинг.

Видеони кўриш:
👉https://youtu.be/03k3J0mtr9U

Sevara Urinbayeva

11 Oct, 13:10


Ўзаро ёзишмаларни ошкор қилиш мумкинми?

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва бошқа ахборот манбаларида фуқаролар ўртасидаги ўзаро ёзишмалар ва телефон сўзлашувларини ошкор қилиш ҳолатлари кўпайиб кетганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Конституциянинг 31-моддасида: Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади, деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, “Алоқа тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасида “Ёзишма, телефон сўзлашувлари ва телеграф хабарларини сир сақлашини қонун билан муҳофаза этилади. Ёзишмаларни очиб ўқишга ва ушбу модданинг биринчи қисмида қайд этилган қоидалар бошқача тарзда бузилишига йўл қўйган алоқа ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно” эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Қонунчиликка кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса;

- БҲМнинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;

б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;

в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Sevara Urinbayeva

11 Oct, 12:14


Келажакни ўзимиз учун асрайлик!