Зулфия Махмуд @zulfiyamaxmudova Channel on Telegram

Зулфия Махмуд

@zulfiyamaxmudova


"Сенинг динингда бўлмаган, сенга ёрдам бермайди!" Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ

Илтимос Аллоҳдан қўрқинг ва муаллифлик ҳуқуқини сақланг! Каналда келтирилган воқеалар, қиссалар, қатралар менинг қаламимдир.

Мурожаат учун: @zulfiyamaxmudovabot

Зулфия Махмуд (Russian)

Зулфия Махмуд - канал Telegram, созданный для всех ценителей красивой литературы и поэзии. Здесь вы найдете удивительные произведения от талантливой писательницы Зулфии Махмудовой, которая делится своими мыслями и чувствами через стихи и прозу. Каждое произведение наполнено глубоким смыслом и эмоциями, которые заставляют задуматься о важных вещах в жизни. Канал @zulfiyamaxmudova приглашает всех, кто хочет окунуться в мир прекрасного и насладиться изысканной красотой слов. Присоединяйтесь к нам, чтобы получать ежедневную дозу вдохновения и умиротворения от талантливой писательницы Зулфии Махмудовой!

Зулфия Махмуд

19 Jan, 07:52


Мактублардан қисқартмалар

"Ассалому алайкум. Бошкоронгу кизимизга Аллох кодир килганча маслахат бермокчимиз хаммамиз. Узи манфаатли, чиройли ечим берсин. Амиин. Тепада жавоблар жудаям коникарли ва кушимча холатида: Кизим сиз бу кунларингизни интизорлик билан кутганиз йил, ойларни хисоблаб ёзишиздан билиниб турибди. Аввало етказганига шукур. Сиз ушбу кунларизни орзулаб юриб, кайнонездан, эриздан  худди узизи кунглиздеги покликни самимийликни кутгансиз. Бирданига булган вокеа сизни эсанкиратиб куйди. Сал реалист буламиз (кайнонез ва эрингиз характерига караб) Кимидир оиласида бу кувонч бошкача кабул килинади, келинни авайлаши ва хоказолар. Кимникидадир сизникидака. Эхтимол билан айтаманки, сизникидака кабул килинишлар хали купрок. Бу сизга таскин булаверсин. Гапларим каттик ботмасин. Хатингиз буйича: уйга кирганимда эрим билан айтишиб кетдим, кайнонам кирдилар ва у дедилар, бу дедилар…. Кайнонези ошхонадаёк ниятлари маълум эди ку. Уйга кириб аралашишлари янаям исбот. Сиз уйга кириб тортишишга киришиб хато килгансиз. Асосан узбек оилаларида,хаммасидамас, эркак корни очкаса жанжал келиб чикади. Шунинг учун аввал корнини туйгазиб, кейин пайтини топиб гапиришга одатланинг. Бошдан утказган табиб дейди ку. Гапиришга шошилиб куууп нарсалар утди бу бошдан. Уддабурон, тадбирли кизлар ёзишибди тепада, хозирги вактда овкатни узизга озор бермай килиш йулларини. Шу усуллардан фойдаланинг. Айтилган ку синовлар булмаса пишиб етилмайди одам, деб. Шунака килиб етилиб борамиз кизим. Уйингизга кайтинг. Ахир сиз вужудингизда уша оилани зурриёдини кутариб юрибсиз. Хомила хозирданок тула тукис оилада етилиб борсин.

Зулфия опа бу узимни уйлаганим. Керакли топсангиз чикарарсиз. Кераксиз булса яъни келинга таъсир килса кесиб ташланг. Хатни укиб бораётиб нафратим ортди кайнона эрга. Тушунишимча таксикоз пайти хомилада суяклар ривожланиши таъсирида кунгил айнийди деб эшитганман. Айнан зурриёдини суяклари ташкил топаётган муддатида,шу авлодга нисбатан нафрат, хафалик келинга утказиш шартмикин кайнона ва оталарда. Буни таъсири келажак авлодни хулкида намоён булади деб уйлайман. Нуксон, ногиронлик кабилар. Яна кузатиб фикрлаганларим ортида хозирги поколенияни онгсизлиги, савиясизлиги, уз фикрига эгамаслиги келинларни (ОНА) мажбурлаб тобъе килиб, хар нарсага, нима булсаям, тугрими, нотугрими хоп булади дегиздиришлардан деб биламан.
Оиламизда 2 та келинимиз борлар. Алхамдулиллах. Аллохим бизларни кенг, яхши феъл билан каритгин деб куп сурайман".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Jan, 09:40


Мактублардан қисқартмалар

"Assalomu alaykum. Men oxirgi yozilgan maqolaga fikr bildirmoqchiman. Albatta yosh kelinlar yangi uyga, undagi turli insonlarga o'rganib, issiq sovug'iga ko'nikib ketishimiz uchun bir muncha vaqt va tajriba kerak bo'ladi. In sha Alloh bu kelinchakka baxt tilaymiz ikki dunyoda.
Boshqorong'ulik-  bu dunyo qorong'ulik degani. Inson bu holatda ko'proq e'tibor va mehrtalab bo'lib qoladi. Lekin in sha Alloh har narsaning imkoni va yechimi bor. Bu kelinchagimiz ham ozroq sabr qilsalar hammasi o'tib ketadi , hammasi yaxshi bo'ladi. Birinchi farzand dunyoga kelguncha kelinga sal qattiqroq turiladi bizning diyorlarda.. Lekin bu kelinchagimiz aslo xafa bo'lmasin, chiroyli gap bilan hammaning ko'ngliga yo'l topsa bo'ladi
Shu birgina ovqat uchun shuncha dilxiralik to'g'ri ish emas albatta, lekin mening fikri ojizimcha- bu kelinchagimiz ham bir yo'lini qilsalar bo'ladi. Masalan hozir hamma sog'liqqa foydali ovqatlarga qiziqadigan zamonda bemalol yog'ni hidini chiqarmasdan ovqat qilsak bo'ladi. Dimlama, qaynatma sho'rva, qaynatma mastava, turli tuman do'lmalar, xattohi palovni ham onajonim juda chiroyli qilib qovurmasdan pishirib beradilar,  foydali deb. Yana duxovkada ham ovqatlar pishirsa bo'ladi.Albatta tashqaridan turib ma'ruza aytish oson , o'sha sharoitda yashab ko'rish boshqa. Lekin bu mening xolis maslahatim. Alloh hammamizning xonadonimizga fayzu - barokot , tinchlik osoyishtalik bersin".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

17 Jan, 13:28


Мактублардан қисқартмалар

"Assalomu alaykum yaxshimisiz Zulfiya opa. Men kanalizni anchadan buyon kuzataman ģoyibona muhlisangizman yozganlaringiz juda xam yoqadi. Sizdan maslahat berishingizni so‘rayman. Turmush qurganimga 1 yilu 8 oy boldi yaqinda homilador boldim ewitib juda juda hursand boldik oilamiz qaynona qaynotam, turmush òrtoģim. Lekin uzoqqa chozilmadi gòyo Taksikozim bowlandi yoģlarga chidayolmay qoldim, ammo qaynonamga kechga nima ovqat qilay deb bir kun kechda sòradim qilmay qoyaqoling uyda qancha narsa bor òshalarni yiymiz dedi. Menga xam yoqib ha qilmaylik yoģlarni hidi tobora mazamni qochiryapti dedim. Kech boldi hojaynim iwdan keldi ovqat soradi qilmadik dedi qaynonam lekin oldiga wirinlik deyszmi hamma narsa olib kelib qoya bowladim bir mahal mengga òwqirib baqira ketdi òlib qolsangam ovqat qilib qoy bundan keyin, ovqat yiyman deb hontaxtani bir urdiyuu bahona izlab ovozini boricha baqirdi,qaynonam jim men tawqariga chiqdim yana izimdan baqirdi nazarimda butun qiwloq ewitdi, hovli chetiga borib yiģlay bowladim hech òzimga kelolmasdim yana baqir chaqir Alamlisi qancha kutdim shu farzandni Allohim berdi, taksikoz degan narsa meni qòlimda emaskuu Nega qaynonam men ovqat qilmang dedim deb bir oģiz aytmadi bolasini bosmadi baqirma demadi Yana yonimga kelib baqirdi qaynonam xam menga baqirib ketdi goyo aybdor men bolib qoldim. Baqir chaqir gap sòzlardan song uyga kirdim erim bilan jahl ustida gap talawdim yuzimga tarsaki tortdi Qaynonam kirib keldi yana menga gapirdi tayoq yegan menu gap ewitadigan xam men yana Bolani bir narsa qilasz hozir ozizni bosing deb baqirardi tarsakini achchiģi buyoģi nohaq ayblov meni battar òzimni bosolmasdan yiģlashga majbur qilardi. Ertasi kuni isteza qovoq tumshuq zarda bilan uyingizga borib haftami 10 kunmi yurib keling deb jònatishdi Shundan buyon bironmarta mendan qaynonam habar olmadi Erim esa òzgargan Men hayronman men ularni ishlarini chopib chopib qilib yirganimda yaxshi edimuu ularni zuriyyodini qornimda kòtarib taksikoz bolib endi keraksizmanmi?"

Сиз нима дейсиз? Бу қизимизга қандай маслаҳат берсак тўғри бўлади?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

12 Jan, 16:12


Эслатма туркумидан

Ўзбекистонда "таблетка"ларга ўрганиб қолиш авжига чиқиб кетибди. Жуда кўпчиликдан шу ҳақида эшитяпман. Бу ачинарли ҳолат. Болаларингизни эҳтиёт қилинг! Бировларнинг, ҳатто ўз дўстларининг қўлидан ҳам ҳеч нарса олиб ейишмасин, ичишмасин, шимишмасин!

"Ол, зўр витамин, татиб кўр!", деб киши билмас бериб ўргатишаётганмиш. Фарзандларингиз ким билан юрибди, дўсти ким доимо назорат қилинг!

Кеча эшитиб қўрқиб кетдим... Мен таниган кўплаб яхши, диндор оилаларнинг болалари шунга ўрганиб қолишибди... Додлигисини кимга айтишни билишмаяпти... Аллоҳ таоло бундай ҳолатга тушиб қолишдан Ўзи сақласин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

12 Jan, 15:48


Ҳижратдагилар туркумидан

Дини учун ҳижрат қилганларнинг аксарияти енгил ҳаёт таъсириданми, янги ҳаёт таъсириданми йўлдан оғиб кетганларини кўп эшитдим, кўп кўрдим. Ҳижобли аёллар ҳижобини ечган, рўмоллилар рўмолидан воз кечган, намозлар ташланган, худди бошқа юртда яшаса ё ўлса жаҳаннам йўқдек, охират унутилган ҳолатда ҳаёт кечириб юрибдилар. Ҳижратдан мақсад динини, ибодатини сақлаб қолиш эмасми? Ташқарига чиқиб ўзини ёйварганлар кўзимга ажиб кўринадиган бўлиб қолишди. Ҳижрат Аллоҳни унуттирар экан, ватанда ўтиргани афзал эмасми, инсонни? Ҳар ҳолда юртида оз бўлса ҳам боши саждага эгилиб турганди, оз бўлса-да Роббисига ибодат қилиб турганди... Қисқаси ўз позициясида қолганлар жуда камчилик...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

10 Jan, 19:24


Хабарлар туркумидан

Яқинда Америка президенти Дональд Трамп шундай деган эди: "Агар мен лавозимга киришгунимга қадар гаровга олинганлар озод қилинмаса, Яқин Шарқни жаҳаннамга айлантираман!"

Трампнинг Ғазога қилган таҳдиди Америка ерларига қайтди. Оламларнинг Роббиси таҳдид қандай бўлишини кўрсатиб қўйди! Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари катта ҳудудларни қамраб олган ёнғинларни бошдан кечирмоқда. 100.000 дан ортиқ одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, 5000 га яқин уй-жойлар ёниб кул бўлган.

Аллоҳнинг адолати, золимларнинг таҳдиди олдида нима бўлибди!

Аллоҳ таоло деди: "Сен ҳаргиз: "Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил", деб гумон қилма! Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, халос". (Иброҳим: 42)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

01 Jan, 15:10


Эслатма туркумидан

"То сизга яқин - аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Роббингизга ибодат қилинг!" (Ҳижр: 99)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

30 Dec, 10:45


Эслатма туркумидан

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Ким Аллоҳ унинг қалбини очишини ёки нурафшон қилишини яхши кўрса, ўзига тегишли бўлмаган гапларни тарк қилиши, гуноҳларни тарк қилиши, маъсиятлардан четланиши, ҳамда Аллоҳ билан унинг орасида яширин (ихлосли) амаллари бўлиши лозим. Агарда у шундай қилса, Аллоҳ унга уни бошқа (бекорчи) нарсалардан машғул қиладиган илм (эшиклари)ни очади, ҳамда кўпроқ ўлим учун ҳаракат қиладиганлардан қилиб қўяди".

Байҳақий "Манақибул Шофеъий" (2/171).

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

30 Dec, 10:30


Эслатма туркумидан

Баъзи сабабларга кўра янги каналимга ёзадиганларимни бу ерга, бу ерга ёзадиганларимни эса янги каналимга жойламаяпман. Хоҳласангиз янги каналимга ҳам уланиб олинг!
Манзил: 👇

https://t.me/ZulfiyaMaxmud

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

30 Dec, 09:03


Эслатма туркумидан

Дин душманлари авжида... Болаларингизни, авлодларингизни асранг! Қаерга боряпти, қаердан келяпти, нималар қиляпти, ким билан юрибди назорат қилинг! Устозлари ўзбошимчалик қилиб, сизлардан изн олмай бирон жойга боришига йўл берманг! Буларни мақсади фақатгина битта, у ҳам бўлса Исломдан узоқлаштириш!

Масжидга борса "жиноятчи", лекин черковга борса чиройли қилиб кўрсатишларини қаранг, бу маразларни...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

28 Dec, 13:55


Эслатма туркумидан

Кофирлар мусулмонларни қириш билан овора... "Мусулмонлар" эса кофирларнинг байрамига тайёргарлик кўриш билан овора...

Ким ўзини қайси қавмга ўхшатса, Қиёматда ўша қавм билан бирга тирилиши ҳақида ҳадис бор... Тирилсинлар, яхши кўрган қавмлари, яхши кўрган инсонлари, яхши кўрган артист-қўшиқчилари билан Қиёматда бирга бўлсинлар! Нима ҳам дердик, насиҳат бекор, яхши гап бекор, Қуръон ва ҳадислар бекор... Билганларини қилсинлар...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

28 Dec, 12:56


Эслатма туркумидан

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кимки "Оятал Курсий"ни ҳар бир фарз намоз сўнггида ўқиса, у кейинги намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади". Ушбу ҳадисни Тобароний "ал-Кабир"да ривоят қилганлар. Ҳофиз Мунзирий, Ҳайсамий, шайх Абдулқодир Арнаут ва Шуъайб Арнаут ҳадис иснодини ҳасан дейишди. "Мажмаъуз-заваид" ва "Таҳриж Зад ал-маъад".

Ривоят қилинишича кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тўпланган закотни қўриқлар эканлар, бир ўғрини тутиб олдилар. Шунда ўғри деди: "Мени қўйиб юбор, сенга унинг сабабидан Аллоҳ фойда берадиган калималарни ўргатаман!" Абу Ҳурайра: "У нима калима?" деб сўрадилар. У: "Ўринга ётганингда "Оятал Курсий" ни бошидан охиригача ўқи, шунда сенинг устингга Аллоҳ томонидан бир ҳимоячи қўйилади, то тонг оттиргунингча сенга биронта шайтон яқинлаша олмайди", деди. Абу Ҳурайра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган воқеани айтиб берганидан сўнг у киши дедилар: "Билгин, у ўзи ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди". Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра гаплашган кимса инсон қиёфасидаги шайтон эканлигини хабарини бердилар. Бухорий ривоят қилганлар.

Оятал Курсийни болаларингизга ёдлатинг, доимо ўқиб юришга одатлантиринг! Ислом, дин, ҳалол ва ҳаром, ширк ва тавҳид ҳақида маълумотлар беринг! Халқ артистини таниса-ю, Роббисини танимаса бундан баттар хорлик борми? Дунёга нега келган, Аллоҳ нима учун яратган болаларингизга тушунтиринг! Туғилганидан то ўлгунигача ашулачи-ю, артистига, ўйинчи-ю, аскиячисига ҳавас қилиб умрини завол қилмасин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

23 Dec, 05:23


Мактублардан қисқартмалар
(давоми...)

Биз аёлларни узрли вақтларимиз сабабми Аллохни иродаси билан сал тақвода сусайсак дархол сезаман узимда нима булаётканини, хужайиним хам шу йиллар ичида сал кам домла булиб қолдила барака топсинла дархол ётқизиб мени кузимни ёпиб балан қилиб руқия қуйиб қуйадиган, бор булса кириб қолган булса, керакли сураларни қуйиб уқиб чиқарадилар, кучлари етмаса домла чақирамиз. Шундай кунлар булган мени намоз уқишга қуймай таҳорат олдирмай оёғим хаммомни эшигини тагида қотиб юролмай қолганман, хужайиним сув тайёрлаб узлари тахорат қилдириб бирга жамоат булиб намоз уқиганлар, сура эттирмай тилимни дудуқ қилдирганлариям
булган, домлага борамиз десак оёғим қайрилиб синдириб юборай деганиям булган, масжидни эшигини тагида тахтадай қоттириб қуйганлари хам булган юрдирмай, бу синовлани душманимга хам раво курмайман. Намозларимни қолдирмай уқишга харакат қиламан Алхамдулиллах, тахоратда юришга харакат қиламан, шу синовлани деб ниқобда кучага чиқадиган булдим мукаммал хижобланиб, хозирча 2 йилдан бери тинч юрибман Алхамдулиллах. Энг ёмони ифрит дегани кирганда булган хозир Ғазодаги қирғин видеоларидан лаънати яхудлани гаплашишини эшитсам ғалати буламан, ичимга кирган ифрит дегани яхудийча эскича яхудийча яни иброний дейиларкан ушнақа гапирган, домла у билан бизни тилда гапир тушунмияпман деганда зурға ифритлигини сехрдан кирганини айтган. Уйимизни сотиб янги уй олмоқчи булганимизда вақтинча арендага квартира олганмиз, уша ерда ёмон булганман, кузимга куринган хар хил шарпалар кучуклар, бир кун шаходат калимасини айтганимни биламан тутқаноқ тутгандака шақиллаб қолганман, худди оғзимга нимадур кирмоқчими чиқмоқчими билмайман оғзим шунақа катта очилиб томоғимга нимадур тиқилиб қоландай булиб шақиллашга тушганман бутун танам силкинар узимни бошқара олмасдим. Авваллари жохил вақтим сура эшитсам ичим куйиб ачишарди ошқозон тарафим ман буни виждоним қийналвотти намоз уқимаятганимга деб билардим. Бу хам бир аломати экан борлигини. Бошимдан шунча нарсалар утти ва жин кирмайди деб айтишса асабим бузилади бошидан утказган инсон сифатида айтаман Жин бор ва улар инсонга зиён етказади, асосан қасддан шунинг учун эхтиёт булишимиз уларга зарар етказмаслигимиз керак. Яна аёлларга эслатма ётоқхонага қарама қарши холатда кузгу яни ойна қуймайла силани ялонғоч баданилани шу кузгу орқали кураркан,агар баданини кузгу орқали томоша қилишни яхши курадиган одам билсин уни шу кузгу орқали ичидаги ошиқ жин курар ва бу ишга ундар экан. Кийим алмаштираётганда хам бисмиллах деб айтиб кийим кийиш керак экан. Ойнани қуймасликни суришни иложи булмаса устига кечки пайт чойшаб ташлаб қуйинг кечки ётоқдаги ишларни кузгу қаршисида қилмаган маъқул экан. Хаммомда хам душавой ёки ванна туғрисида кузгу булмагани бошқа қарама қарши булмаган жойга урнатган яхши ёки чумилвотганда уни хам ёпиб чумилиб артиниб кийиниб олгач олиб ташлаб қолган ишларилани қилсела буларкан. Булар мени  бошимдан уткан синовларим орқали билган ва амал қилиб келаётган ишлар шуларни булишгим келди. Узр қиммат вақтизни аямаганиз учун Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух".
(тугади)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

23 Dec, 05:15


Мактублардан қисқартмалар
(давоми...)

"Домла у жинга бу иши яхши эмаслиги инсонни танасидан чиқиб исломни қабул қилиши кераклиги Макка Мадинага бориб ибодат қилса оппоқ нурдек булишини у ёқда чиройли қиз жинлар булишини мусулмон булса гунохлардан четланса жаннатка киришини ёки шу кетиши булса дузохга тушушини айтиб у ерни қандай ёмонлигини айтиб уни чиқишга кундирдилар, агар йуқ деса сура Қуръон уқиб куйдиришини айтдилар. У қийналиб қийналиб чиқиб кетти. Бир узи эмас экан, анча йиллар олдин кинначи холалар орқали кирганлари хам булган, шом махал эхтиётсизлик қилганим туфайли кирганлари хам булган экан улар мен билан бемалол яшаган мен намоз уқимас, Қуръон эшитмас эдим, мусиқалар эшитиб юрганман шунда улар мен билан бемалол яшаган ва билдирмаган борлигини, табиатимдаги баъзидаги жиззакилик, асабийлик хам шуларни иши булиб хаёлимга айт айт шу гапни деб қолган гап деб гапириб юборурганман, узимни характерим деб билганман, вақт утиб мусулмон инсон дил озор булмаслиги кераклигини билдим кеч булса хам Алхамдулиллох. Хуллас 3-4 та кириб қолганларни чиқариш учун домла нақт 10 кун келиб менга руқия уқидилар. Булди қутулдим деб юрдим. Орадан хеч қанча вақт утмасдан менда яна фелимда жиззакилик содир була бошлади, арзимаган нарсага бақириб ёмон уришадиган одат чиқардим болаларимни. Хужайиним нимадандур шубхаланиб кел наушникда сура эшит деб менга баланд овозда азон қуйдилар шу онда мен яна қалтираб ғалати овозда бақириб кеттим,яна домла чақирдик у киши дам солиб айттилаки бир кирган одамда яна киради эхтиёт булиб юрила тақво қилила дидилар. Бизга тушунтирдилар ётиғи билан хаммасини. Шундан кейин биз уйда умуман телвизор курмайдиган мусиқа эшитмайдиган булдим. Туй хашамларга бормайман деб бормайдиган мусиқа бор жойдан қочадиган, шомдан кейин кучага чиқмайдиган, уйга кириш ва чиқиш дуосини айтиб кириб чиқадиган, хожат ва хаммомга хам дуосини айтиб кирадиган, у ерда умуман овоз чиқариб гапирмайдиган булдик, чунки у ерда бошқа ердан кура купроқ булиб, дуо айтиб кирсак Аллохни қудрати билан улар бизни курмайдиган, набодо гапириб юборсак кузлари курадиган булиб қолиб у ерда нима иш қилсак бемалол томоша қилиб турар экан. Инсон қаттиқ қурққанда, жуда қаттиқ хурсанд булганда, кучли бақирган ва кулганда хам улар кириши учун йул очилар экан шунда ортиздан кирмоқчи булиб юрган, хасаддан сехрдан, куз тегишидан зиён еткандан қасд олиш учун юрганлари хам кириб олар экан. Булар аввало Аллохни иродаси кимга кириш кирмаслик,бу хам эслатма тақвода юрушимиз учун шунинг учун эхтиёт булган яхши. Уйда жонли нарсаларни сурати расмини сақламайдиган деворга илмайдиган, чиздирмайдиган ёки жонли нарсаларни расми бор обойлар ёпиштирмайдиган булдик хамма суратларни ураб беркитиб ташладик. Фарзандларимни китобларини усига муқова қилиб қоғоз билан беркитиб қуйадиган, уйда жонли нарсаларни расми бор сочиқлар, чойшаблар, кийимлар,  хайкалчаллар бари барини йуқотдик чунки улар кузи бор нарсаларни ичига кириб оларкан. Сура уқиб узиздан чиқарганиз билан улар узоққа кетмай уша нарсаларни кузига беркинаркан. Хатто уйинчоқларни сақламадик. Кичикларим уғил бола булгани учун лего ва машина уйинчоқлар қолди уларни хам наклейкали кузларини шилиб ташладик. Жинларни овқати суяк ва нажосат булганига уйда узоқ вақт ахлат сақламайдиган, суякдан қилинган сопли пичоқ ва тароқлар, сувинерларни хам ташлаб юбордик.Тахоратда юрадиган эрталабки ва кечки дуоларни уқийдиган булдик. Овқатдан чиққан суяк ошхонага косаларда бориб ювулгунга қадар туриб қолган булса 3 мартта овозимизни чиқариб бисмиллах деб оладиган салафанга солиб ураб кейин ахлатга соладиган булдик. Роквинага иссиқ сув қуйишдан олдин 3 мартта бисмиллах деб кейин қуйадиган,диванлани таги бурчакларни тозалаётканда хам бошлашдан олдин 3 мартта бисмиллах деб бошлайдиган булдик Алхамдулиллах".
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

23 Dec, 05:07


Мактублардан қисқартмалар

"Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Зулфия опа яхшимисиз, юмушлар билан чарчамияпсизми. Охирги постингиздаги мавзу жин мавзусида ёзмоқчи эдим. Битта иккита домлаларни домла дейиш жоиз булмаса блогерларни чиқиб жин кирмайди, жин чиқарамиз деётганлар жинкашлар фирибгарлар, инсонга жин зиён етказмайди деб маруза қилишларини курсам шунақа жахлим чиқади, чунки бошидан утказмаган одам бу нарсаларни тушунмайди ва хис қилмайди. Майли Аллох кифоя қилсин ушаларга, бир кун шу нарса билан синовланганда курамиз афсус ва пушаймон ейишармикан. Айтишадику маломатчи қилган маломатини узи бошдан кечирмагунча бу дунёдан утмайди деб. Мен хам шу синовлар билан 8-9 йилдан бери синовланиб келябман. Қанчалар домлаю роқийларни олдига бормадик бу синовни деб. Алхамдулиллах бу синовни хам тоқати етканга бериларкан, шу синов орқали иймоним синовдан утиб мустахкамланди. Алхамдулиллах, Аллохимни синовлари бежизга эмас шикоят қилиш эмас чора қидириш ва узимни оиламни бу нарсалардан химояланишни ургандик. Шу синовлар вақтида куп билмаганларимни билдим. Шуларни булишмоқчиман. Аввал жохил эдим оқ қора, харом халол купам фарқига бормасдим Алхамдулиллах Аллохим иймон неъматини берди. Хижобга кирдим, намозга тушдим. Секин секин динни ургана бошладим. Шу аснода хар хил бемаза куй қушиқ эмас сура ва оятларни эшитадиган, хадислар уқийдиган булдим. Билмаганларим куп булгани сабаб уқиган ва билганларимга астойдил амал қилишни бошладим. Шу орада менда сура эшитсам нафасим сиқадиган айниқса "Бақара" сурасида, бошим куп оғриб, юрагим санчиб, бошим айланадиган булиб қолдим. Узимни билмайдиган даражада узимни ёқотар, нафасим сиқиб, юрагим сиқиб оғриб, наркоз оганлар билишса керак наркоздан энди узизга келаётганизда, узизни бошқара олмай дам узиздан кетиб дам уйғонадику одам худли шу куйга тушардим, қон босимим тушиб кетар ёки чиқиб кетиб уйнарди, чиқариш учун қахва ёки шокалад есам ошиб кетар кейин лимон чой ичардим. Тез ёрдам чақирган кунларимиз хам булди. Тезликда 1 чи шахар касалхонасини реанимациясига бордик, докторлар нима булаётканини тушунмас, юрагим ва бошқа анализ тахлилларим яхши чиқарди. Депрессия стресс бу деб психотерапевтлар муолажа ёзиб беришарди. Даволанардим фойдаси булмасди. Бошим айланганидан юришга қийналардим. Шундай кунларни бирида бир танишимиз домлаларга бордилами дам солдириб руқия қилдилами деб қолишди. Бу нарсаларга тушунмаганимиз унчалик эътибор бермадик. Бир куни нервпатологни хузурида навбатта турганимизда, шунақа нафас етишмай, бошим айланиб узимдан кетай дидим, тоқатсизланиб худди тор жойга тиқилиб қолган одамдай узимга сиғмас жоним кузимга куриниб хозир улиб қоламан дердим. Доктор ёрдам беролмагач уша танишимиз орқали бир домлани тезликда уйга чақирдик. Мен ётибман худди танамни ичида бир нима у ёқдан бу ёққа урмалавотгандай дам елкам, дам қулим, дам оёғим қалтирар юрагим сиқиб оғриб оғриб қуйар бошимни оғриб бошимни айланишига узимни кантрол қилолмас у ёқдан бу ёққа тулғониб ётардим. Халиги домла кириб келиб менга азон айттила ва бирин кетин руқия айтишни бошладила. Танам шунақанки силкинар, оёқ қулим қалтирар, хушим узимда лекин танамни бошқара олмасдим. Домла сураларни уқиб тугаткач нега бу аёлга кирдинг деб сурадилар шу пайт узим билмаган ғалати тожикчами, эрончами, луличами ғалати тилда гапира кеттим шунақа товушим хуник чиқвотти кинолардаги ялмоғиз кампирларни овозидака тинмай гапирар бақириб қичқириб халиги домлани уришга тушдим. Дархол эрим оёқ қулимни ушлаб устимга утириб олдилар кейин домла яна сураларни уқишга тушиб кеттилар шунақа бақирар эдим узим узимдан хайрон ва уялиб кеттим, чунки тухтата олмасдим танамдаги харакатларни, домла яна тухтаб гаплашдилар нега кирдинг деб. Гапиришни бошласам узбекча гапир тушунмияпман деб буйруқ берди домла, кейин қийналиб узбекча гапира бошладим. Бу жин менга узи кирган анча йилдан бери яшар, энди мен хидоят топиб намозларга тушиб суралар эшитишни бошлаганим учун у мени ичимга сиғмай куйишни бошлабди. Хар намоз уқиганимда, сура ётлаганимда у куйиб охири узини намоён қилибди".
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

22 Dec, 16:13


Эслатма туркумидан

"Жинлар биз кўзимиз билан кўра олмайдиган ғайб олами бўлиб, улар ҳам одам болалари каби ибодат қилишга маъмур ва ширк ҳамда маъсиятдан қайтарилгандир. Бироқ хилқатда одам болаларидан фарқлидирлар.
Буйруқ ва қайтариқлар жиҳатидан олиб қарасак, улар ҳам одам болалари сингари (маълум бир ишларга) буюрилиб, (маълум бир ишлардан) қайтарилгандир. Жинларни ўз кўзимиз билан кўрмасак-да, бироқ улар мавжуддир. Жинлар мавжуд бўлиб, ким уларни (бор эканлигини) инкор қилса, бас, у кофирдир. Чунки у Аллоҳ, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламни, мусулмонларнинг ижмоъларини ёлғонга чиқарган бўлади". Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал - Фавзон

Сўрабсизлар: "Жинлар қандай қилиб инсонни бошқаради, қандай қилиб ичига кириб олади?"

Лўнда қилиб айтаман, вақтим бўлганда яна иншааллоҳ, бу мавзуга кенгроқ қайтамиз... Жинлар мусиқа, куй-қўшиқ бор жойда албатта, ҳозир бўладилар. Ҳатто улар ҳар ердан тўп-тўп бўлиб келадилар. Мусиқа, куй-қўшиқ эшитиб юрадиган инсонларнинг уйларини албатта, жинлар ўзларига макон қилиб оладилар. Мусиқа, куй-қўшиқ эшитаётган одам маза қилиб, роҳатланиб, вужуди титраб, қаттиқ таъсирланиб, этлари жимирлаб эшитса у одамга албатта, жинлар кириб оладилар. Ва ўша инсонларни юрагини сиқиш, руҳий азоблаш (депрессия, стрес), бош оғриғи ва ҳаказолар билан қийнайдилар. Мусиқа, куй-қўшиқ эшитиб юрадиган инсонларнинг қалби ибодатга эмас, ўйин-кулгига мойил бўлади. Чунки бу ишлар инсонни ибодатдан тўсиб қўяди, чалғитади!

Жинлар шом маҳали овга чиқадилар. Бу пайтда одамлар уйида эшик, деразаларни ёпиб ўтирмоғи жуда афзалдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Кечанинг аввалида болаларингизни кўчага чиқарманглар, чунки жин-шайтонлар ўша пайтда тарқалишади. Кечадан бир муддати ўтгач, чиқараверинглар". (Муттафақун алайҳ)

Жинлар қаттиқ тушкунлик, изтироб пайтида ҳам инсон ичига осон кириб оладилар. Шунинг учун бирон нарсадан сиқилганингизда албатта, ҳар иш Аллоҳдан эканлигини эслаб, дуолар ўқинг, зикрлар айтинг!

Жинлар инсоннинг бурнига дам уради, шунда инсон эснай бошлайди, шу пайтда, албатта, оғизни ёпиш керак. Бўлмаса уларнинг ичкари киришлари осонлашади. Аксириш Аллоҳдан, эснаш шайтондандир!

Сийдигидан, ахлатидан покланмайдиган кишиларнинг шериги жинлардир! Чунки жинлар ифлос нарсаларни, ифлос инсонларни яхши кўрадилар. Улар билан доим бирга юрадилар, бирга яшайдилар!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

22 Dec, 10:38


Хотиралар туркумидан

Кечагида бир биродар хабар олиб телефон қилгандилар. Бироз гаплашдик... Тошкент жинларга тўлиб кетгани, одамларни кўплари жинланиб қолаётгани, кўп жойларни жин босиб кетгани ҳақида гапириб қолдилар... (Бу билан гуноҳлар кўпайиб кетганини, одамлар ҳаромдан ҳазар қилмай қўйганини назарда тутяптилар) Сўнг: "Эсиздами, бир аёлни ўқигандингиз... Жуда кучлиси кириб олганди, деворда юриб кетаётганида оёғидан тортиб, боғлаб ўқигандингиз", деб эски бир воқеани эсга солдилар.

Ҳа, эсладим... Эсламай бўладими? Ўшанда аср пайти телефон қилишди. Сергелида бир аёл жинланиб қолгани ҳақида хабар беришди, ёрдам беришимни сўрашди. Бордим... Эшикни ёши катта бир аёл очди... Ичкарига таклиф қилди... Ҳовли этагидаги бир хонани кўрсатиб: "Шу ерга кириб туринг, мен ҳозир", деди-ю, ўзи қўлини чайиш учун кетди. Кун совуқ бўлгани учун ўзимни ичкари олдим. Хонада ётоқда бир аёл ўтирар эди. Бемор у эканлиги ҳаёлимга келмади. Салом бердим... У эркак овоз билан дўриллаб: "Нега келдинг?", деди. Мен тушуниб етдим-ки, касал шу ёшгина аёл... Индамадим, кўзига қарамадим... Эшик ёнидаги стулга ўтирганча сумкамдан китобимни олдим. У: "Нега келдинг?", деди яна дўриллаганча. Аёлнинг важоҳати кучайиб бораётган эди. Секин ўрнимдан турдим-у, ҳовлига чиқдим. Мени кутиб олган аёлни чақирдим. У жуда хотиржам юриб келди. Дедим: "Опа, қизингиз шу хонада эканлигини нега менга айтмадингиз? Индамай, нетмай мени киргазиб юборганингизни қаранг", дедим жаҳлим чиққанини беркитмай. Қизнинг онаси: "Вой ўлмасам, мен бошлаб турасиз дебман-да", деди. "Қизингизни аҳволи ўта жиддий, уйингизда эркаклар борми?", сўрадим. У эри ва барзангидай уч ўғлини чақириб келди. Аёлга иккита чойшаб кераклигини айтдим. Хонага ҳамма биргалашиб кирдик. Аёл жойида йўқ эди. У худди ўргимчак мисоли деворда юраётган эди. Эркакларга қизни оёғидан тортиб олиш кераклигини ва ётоққа ётқизиш кераклигини айтдим. Бемор ўзига яқин йўлаганни чунонам тепар эди-ки, эркакларни кучи етмаслигидан ҳавотирда эдим. Тинмай овозим борича дуоларни ўқишни бошладим. Аёлни девордан тушириб, чойшаб билан ётоққа боғладик. (Чойшабни аёлни устидан ўтказиб, ётоқ билан қўшиб боғладик) Аёлнинг оила аъзоларига нима қилиш кераклигини ўқ тезлигида ўргатишни бошладим. Бир акаси оёғига ўтирди, яна бир акаси сонига ўтириб олди ва қўллари билан синглисининг қўлларини босиб турди... Ота қизининг бошини маҳкам ушлаб, ёстиққа босиб турди... Бўлмаса бўлмасди... Чунки аёл жуда катта кучга эга эди, ўша пайт. Аёлнинг бошидаги бир парча рўмолни олиб юзига ташладим. Ва Аллоҳнинг изни билан ўқишни бошладим. Аёл секин-секин тинчланиб қолди. Ора-орада ётоқ билан бирга ҳаммани бир бақириб сакратиб юборишини айтмаса, яхши эди. Шундай қилиб аёлни ўн беш кун ўқидим. Еттинчи кундан эркаклар керак бўлмай қолганди, аёлнинг ўзи жим ётиб берадиган бўлганди. Лекин ҳали одам танимайдиган ҳолатда эди. Охирги кун борганимда эшикни ўша бемор аёл очди. Мени умуман танимади, онасини чақирди. Онаси мени кимлигимни айтганда, қиз менга қараб: "Субҳаналлоҳ, сиз ўқидингизми мени? Умуман танимаяпман, эсломаяпман", деганди. Бундан кейин нима қилиш керак, нималарга аҳамият бериш керак тушунтириб чиқиб кетгандим.

Ҳа, айтгандек аёл икки боласи билан қайтиб келгач, қаттиқ руҳий тушкунликка тушиб қолади. Кўп жойларга кўрсатишади, кўп домлаларга ўқитишади фойда топишмайди. Аллоҳ таоло ўша аёлни манга тақдир қилган экан, менинг қўлим билан ўша аёлга шифо ёзган экан, алҳамдулиллаҳ, тузалиб кетган эди. Бу воқеаларга 16-17 йил бўлиб қолди... Шунақа гаплар...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

14 Dec, 14:41


Хабарлар туркумидан

Видеода Ғазодаги бугунги ҳолат... Одамлар оч қорнини тўйдириш билан овора... Бизлар эса тўқ қорнимизни тўйдириш билан оворамиз...

Ғазодагилар яшаб қолиш учун ейишмоқчи, бизлар эса ейиш учун яшамоқдамиз...

Роббим бизларни кечирсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

14 Dec, 14:33


Мактублардан қисқартмалар

"Assalomu aleykum Apajonim salomatmisiz. Allohni panoxida yuribsizmi. Manam shu zormonda instagramga qiziqmiman faqat va faqat vaqtni oladi. Chunki yaqinlarimizda bor instaga kiradiganlar.  Xammasi xoʻjakoʻrsinga🤓🤓".

"Ассалому алайкум варохматуллохи вабарокатух, тузумисиз ,хонадонлариз тинчми, инстаграм  масаласида мен хам айтмокчи эдим, узим хам факат телеграм ва ютубдан фойдаланаман инстаграмни узим хохламайман ва хужайин хам рухсат бермайдилар, инстаграм фойдали деювчиларга доим факат вактизни увол килиш ун жуда фойдали дейман))),  чунки фойдасиз рекламалар,одамларни хаети ва уларни мухокамасидан иборат платформа, хуллас 100 дан 99 таси фойдасиз деб хисоблайман, якинда хса бир илмли аелни" Узини хурмат килган аел инстаграм , тик ток деган ижтимоий тармокдан фойдаланмайди " деган постларидан кейин янаям амин булдим , шунаканги бекорчи платформалар учун  бу энг тугри таьриф булди".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

14 Dec, 14:20


Хотиралар туркумидан

Анча йиллар олдин (17-18 йил): "Шунча нарсани ўргандим, энди шу ғассолликни ҳам ўрганиб қўяй, шу қолиб кетмасин!", деб астойдил ўлик ювиб, кафанлашни ўргандим. Бу орада уйимга шифокор ўртоғим меҳмон бўлиб келдилар. Гап айланиб ўлик ювишга келди. Ўртоғимга қараб: "Опа, ўлик ювишни ўргандим, энди расман ғассолман. Бегона қилмассиз, ўзим сизни тозалаб, зўр қилиб ювиб қўяман, келишдикми?", дедим. Ўртоғим: "Зўр бўлибди, иншааллоҳ!", дедилар. Кейин гап нима ҳақидалиги мияларига уриб қолгач, кулиб юбордилар ва: "Йўқолингеей ҳазилингиз қурисин!", деб кулавериб қотиб қолдилар. Кулаверганларидан икки юзлари қип-қизил бўлиб кетганди ўшанда.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

14 Dec, 08:38


Мактублардан қисқартмалар

"Assalomu alaykum. Zulfiya opa shu post meni ichimdegi gaplar ekan. Men katta eshikda yashayman. 6 qiz bir og'ilga lekin bolib tushganman. Xammasi ozlaridan tinib tinchib ketgan. O'zimni xam 4 farzandim bor. Qaynona qaynotam yaxshi koz tegmasin. Qizlarini xam yo'lga soladi. Lekin xa deganda kunda kunora shu yerda xoziru nozir bolishadi. Qishdi kuni sovuq. G'iq demey ularga ovqat qilaman, non opaman, orada 4 bolam maktab bogchaga jonataman, erimni xizmatini qilaman. Kichik farzandim xali chaqaloq. Bazida shunaqa o'rnini xafa bolib ketaman. 1 ta ogilga tushsa qiyin ekan deb oylanib kechqurun 9 bomey uxlab qolaman. Bazada erimni xizmatini qilolmey ko'p dakki eshitaman. Yaxshimisiz xam xaminqadar. Bazan quru1 choy tugasa baza kartoshka tugap qoladi. Lekin shunga xam bilintirmay kelishlariga topshirib lekin ish ovqat qilaman. Lekin shunga xam xursand bolishmaydi. Nima qilay maslaxat bering".

Аллоҳ таоло ёрдам берсин, ислоҳ қилсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

14 Dec, 07:24


Мактублардан қисқартмалар

"Ассалому алайкум яхшимисиз опа. Ёшим 33 да, мисол менда хам телеграмдан бошқа ижт.тармоқ йуқ. Телеграмнинг ўзиям анча мунча вақтимни олади тўғриси. Вақтимни қизғонаман. Инстаграмни хатто қандай киришниям билмайман у ерда асосан расм ва видеолар борлиги биламан қолганини билмайман".

"Assalomu aleykum Zulfiya opa yaxshimisiz men hech qachon Instagram oching deb maslahat bermagan bo'lardim sababini oʻzingiz postingizda yozibsiz".

"Ассалому алайкум Хурматли Зулфияхоним!!! Гапларизга 100% кушиламан. Ман узим хам интернети телефони анча яхши тушунсам хам АЛЛОХНИ иродаси фазли бн шу инстаграм дигани очмадим кизкмадим хам . Узи шу телеграмм да ютубда вахт кетиб ковоти диб Сизни фикризни 100% куллаб кувватлайман Хикояларизи укиман диган одам мархамат килиб шу ердан укисни!"

"Ассалому алайкум. Ман фикризга тулик кушиламан, кераги йук инстграмми, сизга ухшаб манам якинда кирдим биринчи марта, этган гаплариз туппа тугри, узимиззи камтарона группамиз яхши, манга ёкади, Аллох рози булсин сиздан, умриз узок булиб куп йиллада гоибона булсаям сухбатлашиб юрилик, сиззи Аллох учун яхши кургамман 😘".

"Ассалому алайкум Xecham instagramni keragi yoʻq opa. U yer xuddi aytganizdek aksar riyokorlarni joyi (sal ma'nisi borlar ham bor, juda kam) oʻzimizzi telegramdan qoʻymasin 🌸".

"Ассалому алайкум Зулфия Махмуд. Ҳар бир ёзган фикрларингиз тақсинга сазовор. Фаолиятингиз телеграм каналингиз орқали ёритгангиз энг яхши вариант. Истаграм шахсий блок, кузатувчиларингизга видео орқали етказишдан кўра хикоя орқали етказганингиз маъқул Сизни Интстаграмда фаолиятингизни тасаввур қилолмайман".

"Assalomu aleykum. Umuman maslahat bermiman instagram ochishizni. Fitna makoni. Alloh isloh qisin. Instagramga kirmaganlar man uchun baxtli insonlar. O’zim shu balodan qutilomiman".

"Ассалам алейкум Зульфия опа мен сизни кузатаман мухлисингизман.
Хозирги вактда шу Инстаграм деб инсонларни айникса аёл кизларни   у‌з хаётларидан нолиш ва ношукурлик ку‌пайиб боряпти.Ту‌ґри айтибсиз жуда ёлгон бу тармок. Хозирда мени ишхонамда шу тармок оркали сотув килишяпти шу сабабли СММ мутахасислари билан ишлаяпмиз. Лекин шунчалик ёлгонлар билан инсонларни пулини олишни дереикторимиз хохламадила.
Нега керак у‌зимизни осмонда ку‌рсатиш деб. Оддий халкбоп бу‌либ чиксак кузатган кузатсин дедилар.
Сизни теран фикрларингиз менга жуда ёкади бу тармок хакида ту‌ги ёзибсиз худди балодек ёшларни чалґитиб ку‌йяпти".

"Ассалому алайкум менинг хам фикрим  инстаграм бехуда вакт исрофи. хаммаси пушти кузойнак ортидадек туюлади. Хаммаси чиройли  хаммаси пазанда уй тутишда  эр хотин муносабатлари идеалдек. Менга хам фарзандларим инстаграм очинг дейишади  менга телеграм ва ютуб етади дейман. 1марта углимни телефонидан  бир нарсани курсатганда кирдим ва 2соатдан ортик колиб кетибман инстаграм лабиринтида ва шу менга етди . Менга инстаграм ккмас деган хулосага келдим. Хозирча емонмас. Аллох хайриятларни берсин".

Расмга ҳайрон бўлманг, инстаграмда 99% сохта гўзаллик, сохта юзлар кўп экан. Аллоҳ таолонинг яратганини ўзгартиришга чунонам бел боғлаганлар билан тўлиб-тошган жой экан, инстаграм!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

13 Dec, 21:56


Мактублардан қисқартмалар

Анча йиллардан бери сизлардан менга инстаграм очишим, у ерда ҳам фаолиятимни давом эттиришим ҳақида кўплаб мактублар келар эди. Мен инстаграм очмадим!

Орадан йиллар ўтди... Лекин яна, яна ва яна шу ҳақида эслатмалар, фикрлар тўхтамади. Сазангиз ўлмасин, майли... Яқинда инстаграмга қизиқиб кириб кўрдим. Нима нарса эканлигини билгим келди. Тўғриси жуда лол қолдим... Инстаграм асосан "ёлғончи" мақтанчоқларни жойи экан! Аёллар уйини, жойини, эрини, бола-чақасини, егани, ичгани, кийгани, ётгани, тургани ҳамма-ҳаммасини видео қилиб жойлашар экан. Жойлашмаса кўнгиллари хотиржам бўлмас экан! Эркаклар асосан мақтанчоқ хотин-қизларини қўллаб-қувватлаб туришар экан, халос. Инстаграмда ҳамма "бахтли" экан, машааллоҳ... Қисқаси... оиладаги бутун сирлар шу ерда очиқчасига муҳокама қилинар экан. Кимдир йиғлаб дардини айтса, кимдир кулиб дардини айтяпти... Ҳамма маслаҳатгўйлар ҳам ўша ерда йиғилишган экан... Эринмай ҳар бир видео тагига фикрлари, сўкишлари, қарғишлари, лаънатларини ёзиб қолдиришар экан. Инсонларга берилган ҳаёт фақат инстаграмдан иборат бўлиб қолганга ўхшатдим... Ҳамма ўзини кўз-кўз қилиш билан овора... Ўзбекнинг номуси бор эди! Лекин бу ерда уят, ор-номус, ҳаё кўрмадим!

Менда савол туғилди, у ер видеолар учун экан. Мен ҳикояларимни қандай у ерга жойлайман? Нима сабабдан менга: "Инстаграм очинг!", деб маслаҳат бераётган эдингиз? Жавобларингизни
@zulfiyamaxmudovabot га ёзиб қолдиришингиз мумкин?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

11 Dec, 06:37


Ажиб одамлар туркумидан

Бир аёл айтяпти: "Қаттиқ совуқларда ҳамма уйида ўтирсаде, одамлар уйини зўрға иситиб, қозонини зўрға қайнатиб ўтирганида пишириб қўйгандек ҳадеб кириб келадиган меҳмонлар (ҳадеб кириб келадиган меҳмонларни кимлигини ёзмай қўяқолдим) одамга ёқмайдиде... "

"Ҳа, тўғри", деб тасдиқлаб қўйдим.

Тўғрисиде пишириб қўйибдими аномал совуқда бировникида. Ҳа, энди ўзи чақирса бошқа гап...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

08 Dec, 12:47


Ажиб одамлар туркумидан

Шу аудио китобни эшитишингларни тавсия қиламан! Жуда кўп ибрат бўладиган жойлари бор.

https://youtu.be/vB8h8F6Ze6I?si=YgjrM48rlaVISL_P

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

08 Dec, 09:04


Хабарлар туркумидан

Аллоҳу Акбар! Дамашқ фатҳ қилинди, золим Асад қочиб кетди, қамоқдаги мазлумлар озод қилинди! Суриянинг кўксига озодлик шабадаси тегди!

Ғалаба муборак! Эй, Шом! Бундан кейин доим йўлинг очиқ бўлсин, гулла-яшна, оёққа тур! Қанча қонлар тўкилди, қанча жонлар қийилди, бу ғалаба сеники! Ғалабанг муборак бўлсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

07 Dec, 11:54


Эслатма туркумидан

​​Аллоҳ таоло деди: "Айтинг: "Сизлар қочаётган бу ўлим албатта, сизларга йўлиққувчидир. Сўнгра сизлар барча яширин ва ошкора нарсаларни билгувчи (Аллоҳ)га қайтарилурсиз. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингиз ҳақида хабар беради!" (Жума сураси: 8)

Қанча чиранмайлик, қанча ҳаракат қилмайлик, барибир ЎЛАМИЗ! Ва бу дунёда йиғиб ўтган барча гуноҳ ва савобларимизни олиб Аллоҳнинг ҳузурига қайтамиз! Аллоҳ таоло бизнинг қандай яшаганимизга қараб ҳукм чиқаради. Ким Аллоҳ таолонинг қонунларини менсиб ўтган бўлса менсилади, ким Аллоҳ таолонинг қонунларини менсимай ўтган бўлса, у инсон ўзидан кўрсин! Аллоҳдан қўрқиб яшаган кишининг савол-жавоблари ўта енгил бўлади (ҳатто савол-жавоб қилинмай жаннатга кирадиган тоифалар бор). Аллоҳдан қўрқмай, Унга итоат, ибодат қилмай, ўлимни эсламай, умри айш-ишратда ўлган кишининг савол-жавоби ва унга бериладиган азоб-уқубатлар эса ўта оғир бўлади, Аллоҳ сақласин!

Доим ўлимга тайёр туринг! Шуни унутманг-ки, барибир ЎЛАСИЗ!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

02 Dec, 11:16


Эслатма туркумидан

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Иқтидоус сиротул мустақийм" (Тўғри йўлга эргашиш) китобида ёзадилар: "Имом Аҳмад деди: "Саёҳат қилишлик Исломдан эмас, пайғамбарлар ва солиҳларнинг ишидан эмас!"

Саёҳат қилишликда мақсад бўлиши керак, мақсадсиз саёҳат солиҳларнинг иши эмас экан!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

30 Nov, 14:10


Мактублардан қисқартмалар

"Assalomu alaykum Zulfiya opa yaxshimisiz tuzumisiz sizga etiymikin yo‘qmi to‘g‘risi bir muddat o‘ylandim keyin etishga qaror qildim. Yaqinda bir foydali manfaatli guruppada online dars tekinga alloh yo‘lida boshliyman digan reklama kep qoldi tabobat bo‘lgani uchun usha darsga qo‘shildim. 2 ta gruppa ochildi bittasida dars bo‘ladi faqat boshqasida chat yani avvaliga hamma bir biri bilan tanishadi va o‘rgangan bilgan hayotida sinagan retsepla davola bilan bo‘lishishadi. 2-3 ta darsdan so‘ng ummul m.s digan nikdagi bir ayol manga yozdi salom alik qilib tanimasligimmi kimligi so‘radim u usha gruppadanligini agar mumkin bo‘sa kursdoshligimizzi etdi. Mayli didim lekin hayron bo‘ldim chunki hali beri gruppaga hich qanaqa muammo yoki qandaydir davoni sinab ko‘rganimmi yozmagandim ertasidan 2 ta qizi borligini Misrda yashavotganligini O‘zbekligini va Qirg‘istonli ekanligi yozdi. Mayli uzoqdekan yozaqosin dip yaxshi gapirib u bilan gaplashib turdim. Suxbat davomida eri xozir Rassiyadaligi u o‘zga yurtda 2 qizi va qaynisi bilan bir kvartirada turganini va qaynisi unga boshqacha gapla qivotgani va boshqacha qaravotganini etib qoldi. Man bo‘sa eringa et kesin yoki silani opketsin yaxshisi yurtinga qayt ota oneni oldiga didim. U qattadir o‘qivotganligini ketomasligini etib negadir shu temada gapirvuradi. Manga yoqmadi, eng qizig‘i unga hammasini qonun qoidalani qo‘limdan kegancha tushuntirsam mani gaplarimam yoqmasdi. Hamma yozishmalarni o‘chirib tashadim 2 kundan keyin yana yozdi. Salom alikdan keyin yaxshi dam oldizmi qizlariz yaxshimi diganimmi bilaman, opajonim biram yaxshi dam oldim mazza qilib uxladim dip qaynisini yo‘ldan urganini u bilan 1 kechani o‘tkazganini uyalmasdan yozib ketti. Jaxlim chiqib ketti keyin tushundimki bugungi voqea bugun bo‘lamaganini anchadan beri bu ishlani qivotganini tushunib yettim. Unga xar qanaqsiga tushuntirdim yomon gunoxligi etsamam eri 6 oydan beri chetta yashavotganligini qo‘pol muomala qilishini, hattoki imtim munosabatladayam uni tushunmasligini ko‘ngli to‘lamasligi yurtigayam qatmasligini, qaynonasi yomonligini etib o‘zini oqliyvurdi. Jaxlimmi oxirgi nuqtasi yetib kelganda manga boshqa yozma sani gunoxinga sherik bo‘lishshi hohlamiyman didim va hamma yozishmalani o‘chirib tashadim. Yomon tasirlandim odamlani eri 10-15 yillab uzoqda o‘zga yurtlada ishlagani o‘qigani ketganidayam oilasiga o‘z nomiga xiyonat qimagan, oriyatini, iffatini saqlab yashagan ayolla qanchaku. Man urush yillarini gapirmayapman shu zamondagi voqealani etvommande ex afsus unaqalaga gap ham asab xam uvolakan sizga etmoqchi bo‘ganim shunaqa odamla uchun qaynonala uchun bir qanaqadir nimadir etasmi bilmadim hullas oldini olish kerakdee dip o‘yliyman".

Ҳозирда зино оддий ҳолга айланди, келаётган балолар бекорга эмас...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

30 Nov, 07:59


Мактублардан қисқартмалар

"Ассаламу Алейкум. Эсизда бу‌лса шайтон хола хикояни сизга ёздиргандим. Хикояда этилгандай Уй можарлсидан кейин отам бн 2 йил ку‌ришмадим лекин ич ичимдан Энди юз ку‌рмас бу‌либ кетамизми, кариндошлик риштасини узганга нима дейилганини биламанку шунинг учун отам бн холам умрадан келишганларидан кейин шу бахона бордим. Ичимда ку‌ркув бн. Борсам кандай кутиб оларканлар деб. Агар ёмон Гап су‌злар бн кутиб олсалар туриб чикиб кетаман деб у‌зимни Хар нарсага тайёрлаб бордим. Борсам отам кучок очиб кизим деб кутиб олдилар. Кизим..🥹🥲. Ишонасизми бу кизим дийишларини неччи йил кутдим. 20 дакика гаплашиб у‌тирдик унгача Адам холамга неччи марта Хой чой обке деб этдила лекин 1мартаям кирмади. Кирмаганиям макул. кейин Ман кетаман десам холамга умрадан обкеган нарсаларимиздан Бер кетаман дивотди дидила, хурмо бн Зам Зам сув берди, чиройли хайрлашиб кетдим. Ку‌нглим хотиржам бу‌лди. Кейин телефонда гаплашиб турдик. Хайитда хар доимгидек Бирма бир Эр уругимникига бориб айланиб келардик шу куни отамдан бошлагим келди эримга этсам хоп обораман факат ман боларим бн мошинада у‌тираман у‌зинг кириб чик дидила Майли дидим. Борсам адам хайит намоздан кейин эхсонга кетибдила. Холам кичкина синглим, 2 та укам адамни йуклиларидан фойдаланиб шунаканги киёмат килиб мани хайдаб солишди. Чикиб адамга телефон килиб Ман сизни хайитда ку‌ргани келудим дисам хурсан бу‌б кетиб рахмат кизим рахмат дувдида лекини борде ада холам бн укаларимни киган ишларини этсам жим бу‌бколдила, ада Ман Энди кемиман хафа бу‌мен ку‌ргиз кеса согинсез борарсиз дидим. Шундан бери ку‌ришмадик хатто телефонда гаплашмаябмиз. Мани блоклаб ку‌йибдила ту‌грироги укаларим килишган у‌зларини унака нарсага акллари етмиди.  Борганимда Отам бн гаплашиб у‌тирганимда уларда у‌згаришни сездим лекин холамда йук Умрага бориб келибам шу ишларни килдила. Зулфия опа Ман фарзандманку диб бордим, фарзандлик бурчимни бажардим Энди бормасам гунохга комасман.

Ассаламу Алейкум яхшимисиз Зульфия опа. Опа тинчимиз бузилишидан хавотирдаман холамга бу етиб борибди шекил. Бугун шуни админларини топиб у‌чиртираман. Зульфия опа сизни канализда 1 йил турди хамма у‌киди мехнатларизга Рози бу‌лин. Балки олиб ташаш керемикин бу‌масам бири бу‌маса иккинчиси олиб у‌киб ютубга ку‌йиб ётибди. Туш ку‌ргандим тушимда холам кутириб важохат билан манга ку‌лига тушган нарсаларни отвотуди ва Бир еврейми билмиман бошка миллатга мансуб Бир ерке келиб манга ёпишмокчи бу‌лди.Тушимни онамга этсам шундан хавотирда Эдим болам, холен сехр хужумини кислая Диб колдила. У‌зи белгилари билинвотди рукия ёкиб ку‌йвоман".

Ҳикоя кўп гуруҳ, каналларда айланиб ётибди, кўпчилик ўқиб ҳам чиқди интернетта, кино ишламоқчи бўлганларга рози бўлмагандим. Бу мазлум оилага нима маслаҳат берасизлар, нима қилишсин, нима қилишса тўғри бўлади? Бошларига шунча иш, шунча дард, ташвиш тушганида хабар олмаган, иши бўлмаган одамлар телефон қилиб насиҳатдан ортмаётганмишлар... Одамлар қизиқ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

28 Nov, 14:35


Мактублардан қисқартмалар

"Assalom alekum Zulfiya opa yaxshimsiz. Man sizni g'oyibona muhlisizman. Hayoti hikoyalarizni mazza qilib o'qiyman. Ko'pidan o'zimga saboq olaman. Oxirgi postizga ko'pchilik fikir bildribdi men ham o'z fikrimni bildirmoqchi edim. Pampers chiqib Alhamdulloh ancha biz onalarning ishmiz yengil bo'ldi. Kechalari sal bo'lsa ham bemalol uxlaymiz. Har narsada meyyor bo'lgani kabi bu pampersni ham ishlatishda albbatta meyor bo'lgani yaxshi. Bolani qancha erta tuvakga o'rgatsak menimcha onaga ham bolaga ham juda yaxshi bo'ladi.Endi hozir texnika asri kundan kunga rivojlanish bo'lmoqda shuning uchun ham oldingi onalarga nisbatdan hozirgi onalarni ishi ancha yengil Alhamduliloh".

"Ассалому алайкум. Охирги постни охиригача ўқимабдилар. Ўқиган бўлсалар хам уқмабдилар.
Нолиш, ношукурлик яхшимаслиги эслатилган Мафтуна кизимиздайларга".

"Фейсбукдаги изохга. МашаАллох.
Кўшимча. Боласини горшокга утказишга ургатиб яшаган авлодданман. Болада зийраклик ортигрок булади. Мустахабсиз юргиси келмайдиган булади. Чиниккан болалар булади".

"Ассалому алайкум Зулфия опа. Яхшимисиз?  ❤️😊  Памперс хақидаги постизни ўқиб асло жахлим чиқмади. Мен хам памперс ё бошқа сунъий, болага зарар берадиган нарсаларни оқламайман. Ўзим хам 5 йиллик келинман.  2 та болам бор. Қизим 2021 йил тугилган. Тугилганидан факат раддомда 3 кун, кн бирор жойга борганда қўйганман памперс. Дадам врач педиатрлар памперс қўйма деганлар асло. Эрим хам гапирадилар. 🤦‍♀😄 Каша хам бермаганман умуман. Хуллас памперс, каша яхши албатта факат айрим вазиятларда".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

28 Nov, 14:25


Мактублардан қисқартмалар

Мабодо Ойшахонни танимийсизларми? Қидиришватганакан, топишварийлар, боғчага бормаганмуш 😊 ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

28 Nov, 08:13


Ажиб одамлар туркумидан

Тошкентда яшайдиган бир ўртоғим бор. Бугун эрталаб телефонда гаплашгандик: "Зулфия, участкани сотдик, мошинани сотдик... Мадинага кўчиб кетдик. У ерда яшаб бўлмай қолди. Одамга ўхшаб яшашингга беришмаяпти", деб қолди.

Ҳайрон бўлиб қолдим... Яқинда гаплашганимизда индамаганди. Сўнг давом этди: "Ёшимам бир жойга бориб қолди, (78) ўзимдан ҳавотирдаман. Ўладиган бўлсам Мадинада чиқсин жоним. Бошқа армоним йўқ, Зулфия!"

Ичимдан бир нарса чирт этиб узилди... Бу аёл мени 20 йил қўллади, 20 йил ёмон кунларимда ёнимда бўлди. Кўзимга беихтиёр ёш келди... Ва дедим: "Унақа деманг, Аллоҳ умрингизга барака берсин!"

"Яшайдиганимни яшадим, охирги сўраётганим фақат Мадина тупроқлари!", деб сўзини тугатди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

27 Nov, 20:42


Ажиб одамлар туркумидан

Тоғ, адирларда бир уйим бўлса... Ичида ҳамма шароитим бўлса, ёзда салқин, қишда иссиқ... Боғимда мевалар шохларини эгиб ётса... Қўрада қўй-қўзиларим бўлса, катакда хўроз-товуқларим... Сув олишга қудуғим, пишир-куйдирга тандирим... Тандирда нон, сомсаларимни пишириб, қир-адирларга боқиб, маза қилиб чой ичсам... Подани далага ҳайдасам, ўтлар устида ўтириб овозимни борича Қуръон ўқисам... Ўзим ва ҳайвонлардан бошқа биров эшитмаса... Ям-яшил ўтларни устида ёнбошлаб мизғисам... Эҳҳ... умримни қолганини одамлар орасида, фитналар соясида увол қилгим йўқ... Шундоқ ҳам шунча умр завол бўлди, эссиз... Буёғига тинч-хотиржам ибодат қилиб, охират тадоригини кўрсам...

Ҳаёл суриш шунчалар бўлар 😊 ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

26 Nov, 08:24


Эслатма туркумидан

Имом Шофеъий роҳматуллоҳ дедилар: "Мусиқа - бу аҳлоқсиз ўйин кулгудир, кимки у билан машғул бўлса унинг ақли пастдир, ва шаҳодати қабул қилинмайди".

Имом Аҳмад роҳматуллоҳ: "Қўшиқ тинглаш ифлосликдир, мусиқа куйланган жойда ўтириш мусулмон учун таъқиқланади", дедилар.

Имом Молик роҳматуллоҳ эса: "Мусиқани фақат бузуқ инсонлар эшитади", деганлар.

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳ: "Мусиқа тинглаш фахшдир, ундан роҳатланиш куфрдир", деб огоҳлантирганлар.

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: "Эркак киши токи қўшиқ куйлаб рақсга тушмас экан, эркаклигича қолади!"

Бир аёл менга айтяпти: "Эшитишимча қўшиқни каффорати Қуръон экан, яъни қўшиқ эшитган пайтим кетидан озгина Қуръон эшитварсам гуноҳ бўлмасакан. Шунга ҳар сафар қўшиқ эшитганимда, кетидан Қуръон эшитиб қўяман!"

Астағфируллоҳ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

26 Nov, 08:20


Эслатма туркумидан

Аҳмад ибн Ҳанбал дедилар: “Бир инсон илм ўрганмоқни истаса у уч босқични босиб ўтади:

1. Кеккайиб кетади.
2. Камтар бўлиб қолади.
3. Ҳеч нарса билмаслигини тушуниб етади".

Ким агар биринчи босқични ўзини ўқиб ташлаб кетса, ана энди кўраверинг томошани. Ҳеч кимга гап бермай, ҳаммани ҳақорат, масхара қилиб, етмаганига кофирга чиқариб, озгина илмига кеккайиб юрадиганларни кўрсам доим Аҳмад ибн Ҳанбални шу ўгитлари эсимга тушиб кетади ва: "Бу биринчи босқичдан уёғига ўтмаган экан", деб қўяман ичимда.

Шунинг учун илм йўлига юрдингизми, охиригача юринг! Ярим йўлда қолсангиз, бир ўзингизга эмас, бошқаларга ҳам зарар берасиз!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

22 Nov, 05:27


Ажиб одамлар туркумидан

Сани тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди. Постни фейсбукка ҳам қўйгандим. Шу изоҳ эгаси, ман нима демоқчи бўлганимни яхши фаҳмлабдилар. Постимга ғаши келганларга чиройли жавоб берибдилар.

"Bolani tuvakka o’rgatish kursi (!)
Pampersdan chiqarish kursi (!)
Uyqusini tartibga solish kursi (!)

Deganday narsalarni “ilm” deb olib o’tirishadi ko’plar.. Allohul mustaan..

Bunday foydali tanqidlar “orqaga tortish” emas aslo.

Aynan oldinga intilish uchun ayollar onalikni fitratlariga ko’ra yashashi kerak.  Alloh hech bir ayolga farzandni shunchaki berib qo’ymagan, farzand bilan birga u bilan bog’lanish va uni tushuna olish qobiliyatlarini ham bergan. 

Zamonaviy qulayliklar bizga xizmat qilishi kerak bizni o’ziga qul qilib olishi emas... "

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 20:50


Хабарлар туркумидан

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин армияни урушга чақириб деди: "Бўлиши аниқ бўлган урушга тайёр туринг!"

Кўп давлатлар учинчи жаҳон урушига зимдан тайёрланмоқдалар. Лекин кўпчилик ғафлатда...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 20:41


Хабарлар туркумидан

Швеция халқига: "Урушга тайёр туринг!" деб ёзилган 5 миллионта брошюра тарқатди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 19:24


Мактублардан қисқартмалар

Нима демоқчилигим тушунарсиз бўлдими, шунчалар? Кўп келинларни шароити бўлса ҳам нолийвериши ҳақида эди, пост.

Нега ҳозирги кўўўп келинлар бетга чопар, шартаки бўлиб кетишган, астағфируллоҳ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 19:01


Ажиб одамлар туркумидан

Бизлар памперс нималигини билмабмиз... Бешикка бела, бешикдан еч, яна бешикка тиқ... Тез-тез тўсардик, тез-тез сўрардик: "Тутуш борми?", деб.

Ҳозирги келинлар боласини памперси тугаса ваҳима қилиб ташлашади. Худди ҳаёт тугаётгандек... Қўлини сувга урмаса, боласига "идишига" ўтиришни ўргатмаса, тинчи бузилмаса бўлгани...

Етмаганига "влажный" чиққан. Бола каттасини қиладими, кичигини қиладими фарқи йўқ, ўша нам салфетка билан артади, қутулади. Бечора болани кўти на сув кўради, на иссиқна ёғ кўради.

Ҳозирги келинларга ҳаёт ўта енгиллашиб кетди, лекин барибир нолийверишади, субҳаналлоҳ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 09:58


Ажиб одамлар туркумидан

Тушимда эски бир деворнинг ёнидан ўтаётиб, деворга қўлим билан урдим. Девордан пўкиллаган овоз келди. Ерга ўтириб олиб деворни уриб тешишни бошлаганимда, қанчадир жойи ўпирилиб кетди. Ва катта тешик очилди. Қўлимни ичкарига тиққанимда эски, чириган латтага ўралган нарсаларни қўлим билан пайқадим. Қисимлаб олганимда катта-катта олтин тангаларни кўрдим. Шунчалар кўп эди-ки, алламбало тақинчоқлар, тилла тангалар (кичик пиёлани оғзидек келарди). Уларни уйга қандай олиб кетишни ўйлай бошлаганимда уйғониб кетдим.

Нега энди шундай ажойиб нарсалар фақат тушда кўриларкин-а?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

21 Nov, 09:40


Ажиб одамлар туркумидан

Мани суриштирганларга: "Ёмон аёл!", деб айтишар экан. (Нега ўзи мани суриштиришади ҳайронман)

Энди савол:

Ман билан қўшничилик қилганмидинг?
Ёки олди-берди қилганмисан?
Ёки сафарда бирга бўлганмидинг?
Ёки сани устингдан туҳмат, ёлғон гувоҳлик берганмидим (санга ўхшаб)?
Мандан нима ёмонлик кўргандинг? Ҳатто ўзимни ҳам кўрмагансан-у, нега мани булғашга ҳаракат қиляпсан?

Яқинда санга ўхшаган битта латтачайнар, мараз устимдан даҳшатли бир туҳматни қилганди. Тонггача ухламай Аллоҳдан юзимни ёруғ қилишини сўраб, йиғлаб ёлворгандим. Тонгда мандан кечирим сўради, ман ўша латтани овозини ёзиб олдим. Ҳаёт ўргатаркан, олдинлари далил учун овоз ёзиб олишларга ақлим етмасди, соддалик қилардим, кейин ўргандим. Умрида мани кўрмаган ўша ифлос. Лекин туҳмат қилишни қийиб қўяркан! Яна булар Исломда эмиш, тавба, тавба...

Ман жуда яхши биламан бу ёлғонларни, туҳматларни боши қаерда эканини, ким тарқатаётганини... Ҳозирча сабрдаман, лекин портласам яхши бўлмийди... Кўпчиликни кети очилиб кетиши мумкин... Ана ўшанда шарманда қилиш қанақа бўлишини кўрасанлар! Ман ҳеч қачон биринчи бўлиб қадам қўймаганман! (Жудаям ўтқазвардиларинг)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

20 Nov, 15:17


Ажиб одамлар туркумидан

Туркиядан уй олиб, ўзимча бииир фуқаролик овалий деб таниш опага ёздим:

- 450.000$ топиб беролийсизми? Бўлиб-бўлиб 5 йилда қайтараман! Балки 5 йилга бормас, тез бериб юборишим ҳам мумкин, Аллоҳга осон.

- Ҳоп бўлади, ҳозир бериб юбораман.

Қойил... "Биттада битди ишим", деб севиниб кетдим.

450$ бериб юборибдилар.

Олиб ўтирмай тезда пулни орқага қайтариб юбордим. Опа тел қиляптилар:

- Зулфияхон битдими ишингиз, тезда қайтариб юборибсиз?

- Ҳа, роса битди... Охирги 3 та нолни қўшиб ўқимабсизде опа... Ўзи ҳайрон бўлдим тезда бериб юборганизга, - деб кулдим.

- Вой ўлмасам 450.000$ сўраганмидиз, ман 450$ деб ўқибман.

- Ҳа, 450.000$. Ўзи озиб-ёзиб бииир қарз олмоқчи бўлганимда бопладиз опа, раҳмат.

Опа қаҳ-қаҳа отиб кулишни бошлади...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

20 Nov, 13:30


Эслатма туркумидан

Бугун Туркиядаги адвокат билан баъзи масалалар бўйича гаплашгандим. Гап фуқароликдан чиқарилаётган чет элликларга келганда, адвокат саволимга шундай жавоб берди: "Шу масалада жуда кўп мурожаатлар тушмоқда. Кўпчиликни фуқаролиги йўқ қилинмоқда. Сабаби 450.000 долларлик уй олсагина фуқаролик берилади, лекин кўпчилик 100.000 долларлик уй олиб ҳужжатларда 450.000 қилиб кўрсатишмоқда. Маклерлар буни билади, лекин иши битгунча улар ҳам индамаяпти. Тушганда чет элликлар тушмоқда. Манга келиб тушган аризаларни асосий қисмини Доғистонликлар эгаллаган, улар анча "шустрий" бўлишаркан. 100.000 лик уйни 450.000 қилиб кўрсатишган, фуқаролик олишган, вақти келиб текширувлар сабаб теги очилган, фуқаролик олиб қўйилган. Айб ўзларида яна камига тўполон қилишяпти. Турк полиси анойимас, барибир билади, теги чиқади, нима кераги бор, алдов-қалдовни".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 21:35


Мактублардан қисқартмалар

20 йил аввал 1 ўғли билан ажрашиб кетган экан. Эрининг айби Исломни маҳкам тутиши бўлганмиш, астағфируллоҳ. Кейин ўқибди, магистратурани тамомлапти. Кейин аспирантурани битирибди. Умуман турмуш қурмапти. "Ўғлим бор-ку, боқади, қарайди", дебди. Ўғлини ўқитипти, энди уйлантирмоқчи эмиш. Кўпчилик насиҳат қиларкан: "Ўғлинг уйланса хотинини дейди, сан турмушга чиқ", деб. Ажрашган эри орада бир келиб, ярашиш таклифини берибди, хотин кўнмапти. Мен ҳам: "Эриз яхши бўлса ярашинг", дедим. "Исломда бўлгандан кейин ярашиш керак", дедим. "Йўқ, шунча ўқидим. Энди карьера қилишим керак", дейди. Ҳайронман қанақа карьера, умр ўтиб кетиб бўлган, ёш эликка яқинлашган, сани карьеренг кимга керак... Карьеранг охиратингга фойда бермаса, нима наф... Эссиз умр...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 21:30


Мактублардан қисқартмалар

"Ассаламу алайкум опа, яхшимисиз? Мисрга энди келишингизми?"

"Йўқ, 12-13 йил аввал ҳам келганман, бир муддат яшаганман. Ўша пайтда Искандарияда қўним топгандим".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 21:23


Ажиб одамлар туркумидан

Ўғлимнинг Тожикистонлик устози бўларди. Ўша устози қизни ҳеч кўрмай уйланган экан. Қиз ҳам куёвни бирон бир марта кўрмаган экан. Йигит онаси топган қизга кўрмай, индамай рози бўлган. Қиз ҳам уйидагиларнинг розилиги билан куёвни кўрмай турмушга чиққан. Иккалови ҳам ҳозир бахтиёрлар. Куёвнинг укаси акани хотинини бир марта ҳам кўрмаган, ака ҳам укасининг хотинига ҳеч кўзи тушмаган экан. "Ана тақво-ю, мана тақво", дегандим эшитганимда.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 20:09


Мактублардан қисқартмалар

"Ассалому алайкум варохматуллохи вабарокатух, яхшимисиз, тузумисиз, субханАллох ,Мисрга келдизми, Аллох хайрли килсин. Янги постлар куйибсиз, хурсанд булдик, тугри айтасиз ,мисрда илм бор, лекин куп жойларда булганидек бу ерда хам амал жуда кам Аллох ислох килсин. Болаларни укитиш масаласи хам долзарб, ахвол жуда емон, ота оналар каттик назорат килишлари кк.

Яна бир гап айтмокчи эдим, болаларини мисрда укитиш билан иш битмайди, укигани билан нимани укиетганини тушунмаса нима учун укиетганини фаркига бормаса фойдаси йук, аввало Аллохни яхшилаб танитиш керак экан

Роббимиздан мусулмонларни азизлигини кайтаришини сураб дуо киламиз.

Узр, куп ёзвомман, миср хакида ёзганларизни укиб утириб ёзгим кепкетти, ха узбек нонлари якин 2,3 йиллардан бери купайди, унгача йук эди, узбеклар охирги йилларда купайгани сезилиб узбек махсулотлари хам купайиб кетди, яхшиликка булсин, узбеклар куп нарсани эвини килишади".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 20:05


Ажиб одамлар туркумидан

Ҳозир бировга маслаҳат бермайдиган бўлиб кетганман... Фикрини маъқуллаб туравераман... Оч қорним тинч қулоғим... Барибир маслаҳат солгани билан ўзини билганидан қолмаганидан кейин нега маслаҳат олмоқчи бўлишади ҳайронман...

Масалан яқинда биттаси сўраватти: "Саудияга кетмоқчимиз нима дейсиз?". "Ҳа, яхши... Яхши етвалинглар!", дедим. Яна биттаси: "Мисрга бормоқчимиз, нима дейсиз?", деб сўради. "Нима ҳам дердим, яхши. Аллоҳ яхшиликни хоҳласин!", дедим. Кечагида бошқаси сўрапти: "Россияга нима дейсиз, бориб яшасак?", дейди. "Омадингларни берсин!", дедим.

Ээээҳ манга деса дунёни нариги чеккасига бориб яшамайсизларми 🥱...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 20:02


Ажиб одамлар туркумидан

Мисрга бориб яшаган ўзбек манимча унчалик ҳам юртини соғинмаса керак. Ўзбек муҳожирлари асосан юртни нонини, овқатини соғинадилар. Бу ерда ҳар қадамда нонвойхона, ҳар қадамда сомсахона, ош дейсизми, кабоб дейсизми, норин-у, қази-қартагача боракан. Қисқаси ҳамма нарса бор, машааллоҳ. Бир амакидан иссиқ 2 та ёпган нон олгандим. Мазаси Тошкентни эслатварди, субҳаналлоҳ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 19:59


Эслатма туркумидан

Ўғлим жумадан келиб айтиб қолди: "Она, бетда (Мисрда) ҳам очиқ даъват қилиб бўлмасакан. Имомлар тилига эҳтиёт бўлиб даъват қиларкан, бўлмаса ушлаб олиб кетишаркан".

"Демак қулоқлар бораканде, шунақами?"

"Ҳа!"

"Энди санга савол... Бу мусулмонларнинг хорлигими, зўрлигими?"

"Албатта, хорлиги! Ҳақни гапиролмаса, очиқ даъват қилолмаса, Қуръон, Суннатни одамларга еткизолмаса, Аллоҳнинг шариати бўйича яшолмаса, мудом кофирларнинг кўнглига, хоҳишига қараб тилни қисиб юрса - хорлик бўлмай нима унда? Албатта, мусулмонлар хор бўлдилар! Қачон қарама кофирга тобеъ, қаерга қарама дин душманлари мусулмонлардан олдиндалар!"

"Ҳа, субҳаналлоҳ..."

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 19:55


Ажиб одамлар туркумидан

Миср кўчалари... Ўзим олган суратлар... Мусулмонларнинг хорлигини кўриб хўрлигим келди... Ўз қадр ва қийматини, ҳақ ва ҳуқуқини билмаган уммат ер билан бир бўлиб яшашга маҳкум бўлар экан...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 19:50


Эслатма туркумидан

Мисрда узоқ йиллардан бери яшайдиган ёши катта бир ўзбекнинг таърифини эшитиб ҳавасим келди. Эшитганига амал қилар экан, Қуръон ва Суннатда келган амрларга итоат қилар экан. Ўта парҳезкор ва ўта тақводор экан. Кўп эшитар экан, кам гапирар экан. У одамнинг таърифини эшитиб: "У одамдек бўлишга бизларга ҳали бор экан", дедим. Ўзимни ёмон кўриб кетдим...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 19:48


Ажиб одамлар туркумидан

Бир ерга борадиган бўлиб такси чақирдик. Мисрлик ҳайдовчи билан ўғлим бироз гаплашиб, танишишгач ҳайдовчи сўради: "Мисрнинг нимаси ёқди, нимаси ёқмади?".

Ўғлим: "Илм бор, шу ёқди!", деди.

Ҳайдовчи: "Нимаси ёқмади?", деди.

Ўғлим: "Амал йўқ, шу ёқмади!", деди.

Ҳайдовчи қаҳ-қаҳа отиб кулишни бошлади. Йиғлайдиган нарсага, нега кулганига ажабландим. Сўнг: "Тўғри айтдинг!", деди.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

18 Nov, 19:30


Ажиб одамлар туркумидан

Ўғлимни олдинги йили битта биродари 5000$ га ухлатиб кетганди. Пулни олган-у, Европага сурварган эди. У одам ўғлимдан ташқари анча одамни туширган экан. (Роса огоҳлантиргандим "берма" деб. "Илмда юрган яхши одам", деб гап билан уриб енгганди)

Кеча ўғлим менга: "Она, сиз билан келишмоқчиман. Ану одамдан пулимни ололмадим-ку. Шунга сиз манга 5000$ берсангизде, ўзиз ўша одамдан Қиёматда овалсангиз. Нима дейсиз шунга?"

"Нима ҳам дердим, тошингни тер дейман 😄!"

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

01 Nov, 04:18


Ажиб одамлар туркумидан

Бир оила қизини узатибди. Куёв "бек" эмас, "ой" чиқибди. Келин кўп сабр қилибди-ю, ёнидаги тўлин ойнинг қилиқларига охири бардоши етмапти. Катталарга айтибди... Катталар: "Биров билан маслаҳат қиладиган иш эмас, эшитганлар нима дейди? Индамай сабр қилиб яшаверсин! Мусулмонлар ёмон отлиққа чиқмасин", деб насиҳат қилишибди. Энди савол, шу беркитилиши керак бўлган масалами, қайтанга одамлар огоҳ бўлгани яхши эмасми? Нега энди келин: "Номимиз ёмон бўлмасин!" деб эркак бўлмаган "ойпошшасига" сабр қилиши керак?

(Сўтак ўғлини мажбурлаб уйлантириб қўяётган, уйланса одам бўлиб қолар деб ўйлаб бошқаларнинг ҳаётини бузаётган кўплаб шунга ўхшаш воқеалар ҳақида яна мактублар келган эди. Иншааллоҳ, навбати билан ёзаман.)

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

01 Nov, 04:12


Ажиб одамлар туркумидан

Адамлар айтиб берар эдилар. Додаларини тўртта хотини бўлган экан (адаларини адаси). Ҳаммалари катта бир ҳовлида яшашган экан.

"Бизлар билмаганмиз уларнинг бир-бирига кундош бўлганини. Катта бўлиб, ёшимиз улғайганда онам айтиб берганларида билганмиз. Додамларникига борардик, маза қилиб ўйнардик. Тўртталовлигисини ҳам: "Буви!", деб чақирардик (катта буви, кичкина буви). Катта супада ҳаммалигиси бирликда ҳамир ёйиб, ҳамир тугиб, чақчақлашиб ўтиришарди. Булар кундош деган нарса ҳеч кимни ҳаёлига келмаган". Додалари Тошкентдаги машҳур масжидни қурдирганлар (номини баъзи сабабларга кўра ёзмадим).

Адамларни қўша-қўша бувилари ҳақида эслаганимда: "Ҳозиргиларнинг кўпи биттаниям эплолмаяпти, уйланиб бажариб қўйяпти", деб қўяман ўзимга-ўзим.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

01 Nov, 04:09


Эслатма туркумидан

Ҳаёт ўта қисқалигини кун ўтган сари тушуниб боряпман. Шунчалар қисқа экан-ки, орқага (ўтиб кетган умрга) бир қараб қўйиш кифоя.

Синфдошим бўларди... Яхши, ақлли, одобли бола эди. 1999 йил воқеаларида 25 йилга қамалиб кетган эди. Яқинда чиқибди, уйланибди, бир қизлик бўлибди. Эшитиб хурсанд бўлдим... Лекин умрининг ярмиси тугади, ҳисоб... "Умр - жуда қисқа экан!", дедим эшитиб.

Бир синфдош ўртоғимнинг вафотини эшитиб сиқилдим. Бош мия суягининг чириши (остеомиелит) касаллигига йўлиққан экан. Оиласи билан Америкада яшар эди. Касали туфайли Тошкентга қайтишибди. 3 та боласини эрига қолдириб, ўзи вафот этибди. "Умр - жуда қисқа экан!", дедим эшитиб.

Ўртоғимнинг ўғли (соппа-соғ бола) ишга кетаётиб, оёқ кийимининг боғичини боғлаётганда ўзини бир тарафга ташлаб юборибди. Битта ўғил эди... 25 ёшда кўтаришди.  Бечоранинг эри ҳам ёш вафот этганди, ҳамма умиди шу битта ўғлидан эди, у ҳам кетди. Эшитдим-у: "Умр - бунчалар қисқа бўлмаса-я", дедим йиғлаб.

Амакимнинг ёлғиз ўғли ишга кетиб қайтиб келмади. Ишхонасида ўзини ташлаб юборибди, юрак ҳуружи экан. 42 ёшда ҳисоб-китобга йўл олди. Жуда ёш эди... "Роббим! Умр - бунчалар ҳам қисқа бўлмаса-я".

"Ёзаман!", десам мисоллар кўп. Умр жуда қисқа... Охират эса ўта яқин! Бизнинг ўлимимиз,  бизнинг охиратимиздир!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

24 Oct, 09:28


Ажиб одамлар туркумидан

Бир ўқувчим борийди. Жуда тўла эди. Доим қанақа озиш ҳақида куйиниб, сиқилиб гапириб юрарди. Ҳамма нарса қилиб кўрган, аксига ҳеч ўхшамаган эди. Бир куни менга: "Ҳеч бўлмаса 90 килога тушиб олсам эди. 90 килога тушишим учун нақд 30 кило беришим керак", деди. Шу гапдан кўп ўтмай, уни бир йигит ёқтириб қолди. Уйига совчи қўйди. Ҳамма нарсасини олиб берди. Тўйдан кейин Туркияга дам олгани олиб кетди. Қиз ўзида йўқ хурсанд бўлганди, ўшанда. Хурсанд бўлади-да, чунки энди унда озишни ўйлаш ташвиши йўқ эди...

"Дўмбоқ бўлгани учун эр олмаяпти, озғин бўлгани учун жуфт топилмаяпти", деган сафсаталар, сафсата халос. Аллоҳ таоло ҳаммани ўзини жуфти билан яратган. Кимгадир озғинлар ёқса, кимларгадир дўмбоқлар...

Дўмбоқлар (аёллар) дўмбиллаб юраверинг, ҳамма ҳам олдин сиздака бўлиб олсин, сиз босган йўлларни боссин, сиз кўрган кунларни кўрсин! Одамларни гапи билан яшаманг, ҳаёт сизники!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

24 Oct, 09:12


Тавҳид туркумидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат қилинадиган дуоси бўлади, ҳар бир пайғамбар у дуони қилишга шошилган. Мен эса уни Қиёмат куни умматимнинг шафоати учун асраб қўйганман, у умматимдан Аллоҳга ширк келтирмай ўтган ҳар бир кишига иншааллоҳ, албатта, етгусидир". Муслим ривоят қилганлар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари фақатгина тавҳидда яшаб ўтган кишилар учунгина халос. Бошқа йўлларда дайдиб юрганлар, шафоатдан умид ҳам қилмасинлар!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

09 Oct, 04:21


Мактублардан қисқартмалар

"50 ёшли биродарим 65 ёшдаги кўр одамга Аллоҳ учун турмушга чиқди. Амакининг яқинлари келавериб, аёлни қўлини сўрайвериб охири кўндиришди. Никоҳдан кейин ҳаммаси яхши эди, лекин амаки кўр бўлсалар ҳам жуда нозик кўнгил эканлар. Аёлнинг юзида, бурнининг ёнида катта ҳоли бор эди. Амаки қўллари билан пайпаслаб, хотинини юзларини силаганда шу ҳол ғашларига тегаверганмиш. Ва ҳолни олдириб ташлашга мажбурлайверганмиш. Ўтирса ҳам, турса ҳам ҳолни гапираверганидан охири 3 ой деганда биродарим ажрашиб қутилди".

Ўша амакини айтаман-да, ўзи зўрға хотин топганакансан, жимгина ўтиравермасмидинг, ўша ҳолни ўйнаааб".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

09 Oct, 04:14


Эслатма туркумидан

Суфёни Саврийдан қарзи бор киши ҳақида сўралди: "Қарзи бор киши гўшт ейдими?" У киши: "Йўқ!", дедилар.

Бошқа уламолар ҳам шундай дейишган экан: "Қарзи бор киши гўшт, ширинликлар ейиши мумкин эмас!"

Қарзи бўла туриб бемалол кайфини суриб юрганлар ўқиса бўлар экан.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

01 Oct, 16:01


Ажиб одамлар туркумидан

Одамларни кузатиб ризқ ажиб насиба эканлигига ҳайрон қоламан-да... Ўзига тўқ, данғиллама уйлари, йўлакда 2-3 хил мошиналари, қўлида айфонхон, эгнида алламбалохон, аммо... ейиш-ичишини тайини йўқ, бозорни энг паст, энг арзон егулигини олиб келиб ейдиганлар, ҳатто картошка, пиёзни ҳам энг майдасини танлаб оладиганлар нега энди дастурхонга келганда пастликлари тутиб қоларкин-а???

Оддий ҳовли, ўзи эса автобусда юради, телефони ҳам янги чиққанидан эмас, кийимлари ҳам ўртача, лекин... дастурхонида бозорнинг олд егуликлари, сара-сара териб олингани бўлади. Шу тоифадагиларнинг кўплари ўзларига озиқ-овқатнинг фақат яхшисини раво кўрадилар, ажойиб-а?

Негадир данғиллама ҳовлилар, териб қўйилган мошиналар, урфдаги Дубай, Туркия кийимлари, қўша-қўша тиллалар мени ўзига ром қилмайди. Мен оз есам-да, соз ейишни, нарсанинг яхшисини яхши кўраман.

Шу ўринда бир замонлар яшаб ўтган бешта боласи бор, камбағал яҳудийнинг воқеасини ёзиб ўтгим келди. Ҳар сафар арзимас ойлигини олган яҳудий бозорга борар ва озгина сарҳил бозор қилар экан. Бир куни бир бозорчи: "Ўзинг бир камбағал бўлсанг, сал уриниб қолган мева-чева олсанг ҳам бўлади-ку, яхшисига ёпишмай!", дебди. Яҳудий бўлса: "Мен чириган нарса ейдиган даражада бой эмасман!", деб жавоб берган экан.

Хулоса ўзингиздан...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

26 Sep, 06:35


Болажонлар туркумидан

Иш билан кўчага чиққандим. Кичкинамни ўзим билан олиб кетдим. Қайтишда расмдаги дўкон ёнидан ўтдик. Қизимга дедим: "Юр, ичкарига кирамиз! Сумкаларни нархи қанча экан, сўраб кўраман!"

Қизим қўлимдан тортганча: "Ойижон, бу магазинга моднийлар киради. Бунақа кийимлар билан бу магазинга кирилмийди!", деди.

"Кийимларимизга нима қилибди?", сўрадим.

"Ойижон, бизани кийимларимиз модниймас, шалвиллаб ётибди. Ҳозир шетга кирсак, камераларга тушиб қоламиз, тушундизми? Кейин интернетга чиқиб кетишимиз мумкин!"

"😄😄😄"

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

26 Sep, 05:34


Хотиралар туркумидан

Чингиз Айтматовнинг асарларини яхши кўриб ўқир эдим. Мен севган ёзувчилардан бири. Болаларим болалигида уларга шу китобни ўқиб берардим. Айниқса Акбара ва Тошчайнар ҳақида улар қизиқиш билан эшитиб ётар эдилар. Болаларим улғайишди... Умр эса ўтиб кетди...

Китобни топиб ўқишингизни тавсия қиламан... Мендагиси 1989 йилги нашр...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

25 Sep, 19:35


Ажиб одамлар туркумидан

Ким билан гаплашсам ҳаётнинг қизиғи қолмагани ҳақида гапиряпти. Кечагида меҳмонлар келишганди. Бири олиб бири қўйиб ҳаётнинг умуман мазмуни қолмагани, яшашга қизиқишлари йўқолиб бораётгани ҳақида гапирдилар.

Бугун эса яна бир аёл: "Негадир ҳаётга қизиқишим йўқ, тезроқ ўлсам, тезроқ Аллоҳ таолонинг ёнига кетсам", деди.

Ҳозир чой ичиб ўтирсак, ўртанча қизим савол беряпти: "Она, сизга тўсатдан ўлим келса тайёрмисиз?" Тайёр эмаслигимни рўзадан қарзим борлигини айтдим. У эса: "Мен тайёрман, алҳамдулиллаҳ, ҳеч нарсадан қарзим йўқ!", деди.

Ўзимнинг ичимда ҳам шундай ғалаён бор... Тезроқ Аллоҳ таолога қовушсам!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

16 Sep, 21:50


Ажиб одамлар туркумидан

1979 йил... Ота турмушга чиқаётган қизига деди: "Қизим! Ҳеч қачон борган жойингда: "Бизнинг уйимизда қази-қарта бўларди, дастурхонимиз доим тўкис бўлган", дема. Нима беришса рози бўл ва доим итоат қилиб яша!"

2024 йил... Ота турмушга чиқаётган қизига деди: "Қизим! Борган жойингда ўзингни ҳафа қилдириб қўйма! Рўзғорда камчилик кўрдингми, талаб қил! Лаллайиб ўтирма, ғинг дейишса менга айт!"

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

16 Sep, 16:54


Мактублардан қисқартмалар

"Ассалому алайкум опа. Келинлар ҳақидаги постингтзга мен ҳам фикр билдиргим келди. Мени ҳам келиним бор, бир ҳовлида яшаймиз. Келиним келин бўлиб тушганидан бери телефондан ортмайди, эрталабдан кечгача телефонига ёпишиб қолган. Насиҳат бефойда, иккита боласи бор, болаларига уйдаги қизим қараб анча катта қилиб берди. Қизимни яқинда фотиҳа қилдик, у кетса менга анча қийин бўлишини тушуняпман чунки уйдаги асосий ишларни у қилади. Болалар етим бўлмасин деб чидаркан одам лекин фаросат, одамгарчилик бўлмаса қийинакан опа. Мени гапимни олмайди охири ўғлимга айтаман у келинимга гапиради у чиқиб менга тўполон қилади. Қўшнилар эшитмасин қўй майли дейман ўғлимга. Интернет жуда бир бало нарсекан тўғри фойдаланилмаса".

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

16 Sep, 14:10


Эслатма туркумидан

Шу китобни жуда кўп ўқиганман. Охирги марта 30 йил олдин ўқигандим. Топиб ўқишингларни тавсия қиламан. Жуда яхши китоб! Мендаги 1970 йилдаги нашр...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

16 Sep, 13:07


Мактублардан қисқартмалар

"Келинимга бирон нарса ўргатсам, бирон нарса десам: "Ҳоп бўлади, ойижон!", демайди. Биз билан баробар талашади. Шартта-шартта гап қайтаради. Ҳеч нарсада йўқ. На тозалашни эплайди, на овқат қилишни қойиллатади. Асабларимни тамом қилди".

"Келиним гап қайтармайди, талашмайди, ҳар доим нима десам: "Ҳоп бўлади, ойижон!", дейди. Лекин билганидан қолмайди. Асабларимни тамом қилди".

"Келиним яхши, муомаласи чиройли, юмшоққина, гап қайтармайди... Лекин жуда шалтоқ. Ҳаммаёқ ивирсиб ётади. Ўргатса ҳам қилмайди. Тили, жағи бўлмагани учун индамайман, сабр қиламан, ўзим тозалайман. Лекин асабларимни тамом қилди".

"Келиним чаққон, озода, пазанда, ҳамма ишни эплайди. Лекин тили ёмон... Узиб-узиб, сапчиб гапиради... Ҳаммани бир-бирига қарши қайраб юради. Шу билан яшаб асабларим тамом бўлди".

"Келиним яхши, тили ширин, озода, пазанда... Лекин келин бўлиб тушганидан бери касал... Шу келинимни бирон кун соғ юрганини эслолмайман... Болаларини ҳам ўзим катта қилиб бердим. Билмадим қариб қолганим учунми жуда асабларим чарчаган... Ўзим қари, келиним касалванд асабларим кўтармайдиган бўлиб қоляпман".

Сиз қайси келинни танлаган бўлар эдингиз?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

16 Sep, 12:46


Эслатма туркумидан

Нуҳ алайҳиссаломга нақадар оғир бўлганини шу кунларда кўп тушуняпман... Бечора ота... Боласини асраб қолиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилади, лекин фарзанд дўзах йўлини танлайди. Умид билан қўлини чўзади-ю: "Кемага чиқ, ўғлим!", дейди. Бадбахт ўғил эса отага итоатсизлик қилиб рад этади. Ва кофир бўлган ҳолатда сувга ғарқ бўлади...

Ҳозирги ҳаётимизда итоатсиз, бадбахт, нонкўр фарзандлар кўпайиб кетгандек назаримда... Улар чўкса чўкади-ки, ўлса ўлади-ки, дўзахни тубига кириб кетса ҳам ота-онага итоат қилмайди. Куйганда эса фақат ота-оналарни куйгани қолмоқда...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

13 Sep, 18:06


Хотиралар туркумидан

Ҳозир шу мактубни ўқиб болаликка қайтдим. Мактабимизда қачон байрам бўлса, мусобақалар бўлса менга албатта, Фармонбиби ролини беришар эди. Бир куни катта байрам бўладиган бўлди. Фармонбибини ўйнашим учун  онамдан кўйлак, лозим сўрадим. Кўйлак билан, жиякли атлас лозим бердилар. Қойиллатиб Фармонбибини ўйнадим. Байрам тугагач қарасам янги лозим йўқ... Қидирдим тополмадим... 6-синф эдим ўшанда... Биздан катта синфда ўқийдиган опа-сингиллар бўларди. Ўта шаллақи, урушқоқ, бақироқ қизлар эди... Жуда ёмон кўрардим ўша опа-сингилларни... Қарасам ўшаларни каттаси мени лозимимни попкасига жойлаштиряпти. Ёнига бориб сўролмаганман, қўрққанман. Чунки мен бир ўзим, улар кўпчилик бўлган 😊. Бир алфозда уйга қайтганман. Мени яхши муомала кутмаётганини жуда яхши билганим ҳолатда уйимга кириб борганман. Онам ҳам ўлганни устига тепгандек биринчи лозимни сўраганлар. Ўзимча попкамдан қидирган бўлганман-у, "топиб" беролмаганман. Қисқаси жазосига кўчада ўтириб берганман. Лозим эса қайтиб келмаган...

Аслида айб ўша қизларда эмас эди, уларнинг онасида... Бировнинг нарсасини кўтариб келган қизларини сўроққа тутмагани қизиқ...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

13 Sep, 17:22


Фаросат туркумидан

Сизга савол...
Оёғининг тирноғини жойнамозга оладиганларга қандай қарайсиз?

Бундай ҳолат сизнинг ғашингизни келтирадими?

Нега энди айнан жойнамоз? Нега бошқа нарса солмасдан айнан жойнамозга тирноқ олишар экан-а?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

13 Sep, 17:20


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Бўлди энди каналга ёзмайман, кирмайман, чарчадим!", дегандим. Ҳақиқатда чарчагандим...
@zulfiyamaxmudovabot га кетма-кет келган сассиқ гаплар, ҳақоратлар, масхараларга тоқатим етмай қолди. Ва ёзишни тўхтатгандим...

Аммо... Хатлар келиши тўхтамагани учун, илтимослар тугамагани учун, ёзишимни хоҳлаганлар учун ўзимни қўлга олдим-у: "Қани таваккал", дея ёзишни бошладим. Аллоҳ таоло ислоҳ қилсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

13 Sep, 17:20


Мактублардан қисқартмалар

Гуруҳ (группа) ҳақида сўраганларга, дарсга қўшилмоқчи бўлганларга айтарим... Гуруҳ очилди-ю, кўпга бормай ёпилди... Мени вақтим бўлмади, бошқаларнинг вақти билан меники тўғри келиши қийин бўлгани сабаб ва яна бошқа сабаблар туфайли ўша пайтни ўзидаёқ гуруҳни ёпиб юборгандим. Аллоҳ ишларимизни ислоҳ қилсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

12 Jul, 10:04


Эслатма туркумидан

Ўзбекистонда бачадон ижараси авж олмоқда эмиш... Бу нима дегани биласизми? "Бошқанинг уруғи ғирт бегона бир бошқага экилади. Зино урчийди, валадизинолар туғилади. Ер юзини валадизинолар босади, ҳароми болалар ҳаммаёқни ҳаром қилади. Жамиятни қаллоб, қароқчи, ўғри, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган итваччалар бошқаради", дегани. Сиз розимисиз шунга?

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

11 Jul, 13:57


Эслатма туркумидан

"Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас".(Моида: 51)

Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳу ушбу оятни изоҳлаб: "Сизлардан бировингиз ўзи сезмаган ҳолда яҳудий ё насроний бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсин", деганлар.

Муфассир, фақиҳ, имом Ибн Жарир ат-Табарий роҳимаҳуллоҳ ушбу оят шарҳида дедилар: "Албатта, ким уларни дўст тутса, мўминларга қарши уларга ёрдам берса, у одам ўшаларнинг дини ва миллати аҳлидан бўлади".

Имом Қуртубий "Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир!" оятини шарҳлар эканлар: "Яъни, ким мусулмонларга қарши улар билан ҳамкорлик қилса, унинг ҳукми куфр ва жазо борасида уларнинг ҳукмидадир", дедилар.

Кимни яхши кўрасиз, ким билан дўстсиз, кимга тақлид қиласиз, кимга ўхшашни хоҳлайсиз, ким билан биргасиз? Ўзингизни бир текшириб олинг! Сиз кимни яхши кўрсангиз, Қиёмат куни ўша яхши кўрганингиз билан бирга тириласиз ва бирга бўласиз!

Аллоҳ таоло бизларни тавҳид аҳли билан бирга яшаттирсин ва бирга тирилтирсин! Қиёматда содиқлар ва солиҳлар билан бир сафда қилсин! Амийн...

Видеода - Фаластин гўдаги, мусулмон боласи, умматнинг парчаси... Фаластин қон қақшаганда, бизлар эса жаннат орзусидамиз... Роббим бизларга раҳм қилсин!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova

Зулфия Махмуд

10 Jul, 15:24


Эслатма туркумидан

Аллоҳ рози бўлсин, Исломдаги ҳақиқий олимларимиздан! Эшитинг, ўрганинг ва ўзингизни жаҳаннамдан қутқариб қолинг!

https://youtu.be/980kWK4Wkh8?si=8_FjNzoWYlCIG7tO

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova