𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈 @oxirathovlisi Channel on Telegram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

@oxirathovlisi


الدَّارُ الْآخِرَةُ

Ayollar va bolalar uchun rasmiy kanal

❗️Erkaklar kirishi qat’iyyan ma’n qilinadi. Allohdan taqvo qiling.

@Tolibi_ilm_bezagimp3
@koz_quvonchi
@duolaroxirathovlisi
@oxirathovlisi_savollar

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈 (Uzbek)

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈 is a Telegram channel that focuses on providing spiritual guidance and resources for women and children. The channel's name translates to 'The Hereafter' in English and emphasizes the importance of preparing for life after death. With official content curated for women and children, 𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈 offers a platform for individuals to deepen their faith, cultivate taqwa (God-consciousness), and seek answers to spiritual questions. The channel also shares valuable resources and links to other related channels for further exploration. Join 𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈 today to embark on a journey towards enhancing your spiritual well-being and understanding the significance of the Hereafter.

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

20 Jan, 16:59


#Namozga_etibor

Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳайя ъалас-солааҳ! Ҳайя ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин! Амийн

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

20 Jan, 08:30


Фажр сураси

📖 Тафсири Муяссар

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

20 Jan, 05:22


Ibrohim Naha’iy rahimahulloh: “Bir kishining oldiga ilm olgani kelishsa, uning namoziga, sukutiga, hay’atiga qarashar, so‘ngra undan ilm o‘rganishar edi”.

📍 Men shunday deyman: “Bugun ta’lim olish, o‘rganish ko‘paydi lekin, amal kamaydi. Kishining sidqining alomati so‘zining kamligi va amalining ko‘pligidadir”.

👍 Imom Dorimiy rivoyati.

🔴@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

20 Jan, 03:19


#2_Chunki_Sen_Allohsan

🎧 12-қисм (Якуний)
📗 "Чунки Сен Аллоҳсан" 2-китоб

✍🏻 Али Жобир Файфий

Ал-Бадиъ | ٱلْبَدِيعُ
* Овоз мўжизаси
* Тириклик куйи
* Сирлигича қоладиган сир
* Хўрознинг "ҳуриши"
* Кўз; Ранг
* Муаттар истиғфор
* Анбар; Дур; Бамбук
* "Ўзларингизда ҳам"
* Қуёш; Кислород
* Хотима

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

20 Jan, 02:28


🗣Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

🟠Ғазо аҳлига тоза сув тарқатилди. Аллоҳамдулиллаҳ,
🟠Сизнинг ёрдамингиз билан, кўплаб оилалар сувга бўлган эҳтиёжларини қондиришди.
🟠Ҳар бир томчи сув, ҳаёт учун қадрли ва
муҳимдир.
🟠Аллоҳ ажрингизни зиёда қилиб берисн.

✔️Эҳсон қилишни ҳоҳлаганлар.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

19 Jan, 17:12


— Кўр-кўрона эргашиш!

🚀Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

19 Jan, 07:53


Сийрат дарсидан иймоний самараларни қуйидаги каналдан тинглашингиз мумкин🔴

https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

19 Jan, 07:10


#2_Chunki_Sen_Allohsan

🎧 11-қисм
📗 "Чунки Сен Аллоҳсан" 2-китоб

✍🏻 Али Жобир Файфий

Ал-Қовийй (давоми)
* Тоғлар
* Чивин
* Ғурур қалбингизга киришига йўл қўйманг
* "Одамлар, камтар бўлинг!"

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 20:36


Аллоҳнинг оятларини хазил деб билманглар❗️

🟧Ислом динининг шиорлари саналмиш Каъба, Масжидун Набавий, Масжидул Ақсо каби азиз масканларнинг тимсолини ўйинчоқ қилиб, унинг қадрини пастга уриш, қалбда унга бўлган ҳайбатни синдириш жоиз эмас
🟧Бундай ўйинчоқ қилиб ўйнаш имкони Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврида ҳам бор эди. Лекин унга бўлган эҳтиромни сақлаш учун ҳеч бир саҳоба ёки тобеин Каъбани севдириш ва танитиш учун фарзандларга бу услубдан фойдаланишмади
🟧Ҳолбуки, уларда технология бунақа ривожланмаган эди, бизники каби онлайн имкониятлари йўқ эди. Каъбани соғиндик деб, унинг тимсолини ясаб олмадилар. Бизники каби замонада, мусулмонлар “муҳаббат”ларини рўкач қилиб сувенирлар ўйлаб топишди.
🟧Жойнамозларини бу шиорларнинг расмлари билан тўлдириб, гўё шу билан уни яхши кўришимизни исботлаймиз деб ўйлашди. Аслида эса, бу шиорларни хорлашга сабаб бўлишди.

🟧Шунча қилган аҳмоқликлари етмагандай, Исломга алоқаси бўлмаган “туғилган кун”лари учун ёки бошқа йиғилишлари учун бу шиорлар рамзида тортлар пишириб, ўз ошқозонларига улоқтиришди.
Бундан ортиқ хорлаш мумкинми?

🟧Бугун кофирлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни карикатура қилиб, ўзларича ғазабланишса, ўзлари АЛЛОҲ деб ёзилган тортларни еб, уни ҳазм қилишади. Қуръон ёқилса ғазаб қилишади-ю, Қуръоннинг сўзловчиси Роббисининг исми битилган ва Роббисининг Байти рамзи бўлган тортни майдалаб ейишади. Олган сувенирлари вақт ўтиб кўзларига кўримсиз бўлиб қолса, уни ҳар ерга улоқтиришади!

🟧Каъба ва Набавий масжидлари расми туширилган жойнамозларни оёқ остида ўйламай дъпсалаб юришади

🟧Кофирлар кўпроқ шиорларимизни хорлаяптими ёки биз ўзимиз?

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 17:43


Musulmon boʻlgandan koʻra foh*isha boʻlganing yahshi edi / Yahudiy ayol islomni qabul qildi

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 17:03


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 19:03
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Азиматни ёки рухсатни олиш ҳолатлари

50-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 13:55


📖 Bolalar uchun Payg‘ambarlar qissasi darsi 🌟

Aziz ota-onalar va bolajonlar! Sizni qiziqarli va ma’rifatli darsga taklif qilamiz, bu dars orqali farzandlaringiz payg‘ambarlar hayotidan ibratli voqealar va ulug‘ saboqlar oladi. Bu hikoyalar bolalarning qalbida imon va o‘ziga bo‘lgan ishonchni mustahkamlaydi, Allohning rahmati va hikmatini anglashda yordam beradi.

💚 Darsda nimalarni o‘rganamiz?

🟠 Payg‘ambarlarning qahramonona sabr-toqati va jasoratlari
🟠 Ularga Alloh tomonidan yuborilgan mo‘’jizalar
🟠 Turli qiyinchiliklarga qanday sabr qilib, oxirida muvaffaqiyatga erishish sirlarini
🟠Allohga bo‘lgan cheksiz muhabbat va ishonch ulardan qanday ko‘rinish olganini

💚 Darsning o‘ziga xos jihatlari

• Har bir qissa haqidagi qisqa hikoyalar va bolalar tushunadigan til orqali tushuntirish
• Rang-barang rasmlar va multfilmlar orqali ko‘rgazmali taqdimot
• Qiziqarli viktorina va savol-javoblar bilan darsni yanada zavqli qilish


📌Dars vaqti: Har shanba, soat 17:00 da
📍Joy: Online dars
Ko’z quvonchi

Sizning farzandingiz ham ushbu qimmatli darslarni o‘tkazib yubormasin! Shu Shanba kuni biz bilan bog‘laning va bolalaringizni bu sayohatga qo‘shiling.

#⃣ Darsimiz hayotiy saboqlar bilan to‘la, shunday ekan, barchangizni kutib qolamiz!

Barchangizdan foydali va quvonchli darslar kuti qolamiz!

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 12:51


Онадан кўра меҳрибонроқ ким бор?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«У киши: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса – битта эшик очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, Аллоҳ таоло ундан ўша шахс рози бўлмагунча, рози бўлмайди», деди. «Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейилди. «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 05:46


Сийрат дарсидан иймоний самараларни қуйидаги каналдан тинглашингиз мумкин🔴

https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

18 Jan, 05:06


#2_Chunki_Sen_Allohsan

🎧 10-қисм
📗 "Чунки Сен Аллоҳсан" 2-китоб

✍🏻 Али Жобир Файфий

Ал-Қовийй | القويّ
* Ўта кучли ва қувватли Зот
* Куч-қувват фақат Аллоҳ тарафидандир!
* Аллоҳга таваккал қилинг!
* "Мен беҳолман"
* Аллоҳ такаббурларга қаҳр қилур

🚀Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

17 Jan, 19:15


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтди:

Аллоҳ таолога энг суюкли сўзлардан банда сажда қилган ҳолда шундай демоқлиги:

"Нафсимга зулм қилдим, мени кечиргин"

Ибни Абу Шайба мусаннафи

🚀Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

17 Jan, 14:41


#Жума_суҳбатлари
#Аллоҳга_яқинлашиш
۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩

5-дарс:
"Аллоҳга муҳаббат"

– Аллоҳни яхши кўриш бандаликнинг асоси экани
– Аллоҳни яхши кўраман деб даъво қилувчиларнинг уч тоифаси
– Чин муҳаббат
– Аллоҳ суйган бандалар
– Аллоҳ бизни яхши кўришидан келадиган фойдалар

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

17 Jan, 14:40


Ҳурматли опа-сингиллар!
Нималарни сотиб олаётгангизга этибор беринг❗️

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Jan, 12:33


Балад сураси

📖 Тафсири Муяссар

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Jan, 12:33


Имом Табарий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Қуръон билан машғул бўлдик, натижада баракотларга кўмилиб кетдик".

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Jan, 12:05


Қадрли ота-оналар!

🧕 Фарзандларингизга Аллоҳни таниш ва у билан боғлиқ муҳим билимларни бериш учун махсус дарс ташкил этмоқдамиз!

💚 Бу дарс фарзандингизга нималарни ўргатади?
🟠Аллоҳнинг осмон ва ерни яратганини, унинг исмлари ва сифатларини ўрганади;
🟠Ушбу дарс, уларнинг ақийдасини мустаҳкамлаб, ҳаётда тўғри қарорлар қабул қилишига ёрдам беради;
🟠Рухий ривожланиш ва ахлоқий қадриятларни шакллантиради.

Дарс номи: Аллоҳни таниш
Дарс куни: Якшанба
Дарс вақти: Туркия 15:00
Устоза: Умму Аббос

💚Келинг, фарзандларимизга илмнинг муҳимлигини тушунтиришда биз билан бўлинг! Аллоҳнинг раҳмати сизлар билан бўлсин!

🎁 Ушбу фурсатни қўлдан бой берманг!
Болаларингизни “Аллоҳни таниш” дарсига таклиф этинг!

🌐 Ko’z quvonchi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Jan, 05:10


#2_Chunki_Sen_Allohsan

🎧 5-қисм
📗 "Чунки Сен Аллоҳсан" 2-китоб

✍🏻 Али Жобир Файфий

Ал-Ҳакийм | ٱلْحَكِيمُ
* Ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи Зот
* Ўзларингизда ҳам
* Ойна
* У Зотнинг буйруқларидаги яширин ҳикматлар
* Икки аёлнинг насибаси
* "Менга хабар беринг..."
* Аниқ ўлчов
* Альцгеймер касаллиги
* Мискин

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 20:55


Диққат эълон!

❗️Видео мутахассис опа-сингилларимизни дин йўлида ҳамкорликка таклиф қиламиз.

☝️Шартлар:
• Canva’, Inshot, CapCut ва бошқада ишлай олиши; (биттасида бўлса ҳам)
• Тез мослашувчан ва тез ўрганувчан бўлиши;
• Оманатдор бўлиши;
• Айтилган ишни ўз вақтида бажара олиши керак.

Бу ишдан сиз қандай фойда оласиз?
• Садақаи жорияга эга бўласиз, биизниллаҳ;

⬇️ Агар шартлар сизга мос келса, қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@savollar_2025_bot

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 19:22


🔴ҚАДРЛИ ТОЛИБАЛАР!

Биз бу ҳафтаги дарсимизда муҳим тарихий ғазотлар ҳақида ўрганамиз. Дарсда Зотур-Риқоъ ва Иккинчи Бадр ғазотлари орқали ибрат оламиз.

🔎Мавзунинг асосий йўналишлари:

📌Зотур-Риқоъ ғазотидаги ибратли воқеалар ва саҳобаларнинг жасорати.
📌Иккинчи Бадр ғазоти – мужоҳидликнинг аҳамияти ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг раҳбарлик намунаси.
📌Намознинг аҳамияти – хавф пайтида намоз.
📌Аллоҳга ишонч ва таваккул қилишнинг ўрни.

⏺️Дарс номи: 58-дарс
⏺️ Дарс куни: Якшанба
⏺️ Вақти: Туркия 09:00
⏺️Устоза:УммуМуҳаммад

“Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”
(Оли Имрон, 173)

📣Илм мажлисида иштирок қилинг ва маънавиятингизни янада бойитинг!

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 18:01


🤲 Алҳамдулиллаҳ, Ғазодаги етим болаларга қишки кийим олиб берилди. Бунга ҳисса қўшган барчага Аллоҳ икки дунё яхшилигини берсин. Раббим қалбларингизга ишларингизга барака, ризқларингизни зиёда қилсин. Aллоҳ қабул қилсин.

✔️Эҳсон қилишни ҳоҳлаганлар учун бот:

@Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 17:41


Олов Иброҳимни ёндирмади, пичоқ Исмоилни кесмади, денгиз Мусони чўктирмади, кит эса Юнусни емади.

«Ва барҳаёт, ўлмайдиган Зотга таваккал қил ҳамда Уни ҳамду сано ила поклаб ёд эт. Бандаларининг гуноҳларидан ўта хабардор бўлишда Унинг Ўзи кифоядир».
Фурқон сураси, 58-оят

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 16:34


"Баъзи кишилар ҳазил қилишни бошласа бошқа кишиларнинг фикрини ҳисобга олмай қўйишади. Анавини устидан кулишади, манавини масхара қилишади, анавига фикр айтишади, оқибатда иймон аҳлидан бўлган биродарлари билан орасида нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлиб қолишади. Мана бунақанги ҳазил, бунақанги мазах жоиз эмас, ҳаромдир. Чунки у ҳаромга олиб боради. Аммо бошқаларни бахтиёрлиги бор бўлган, ёлғон аралашмаган, мубоҳ бўлган ишдан кулиш, бу иш мумкиндир. Унинг ҳечқиси йўқ".

Кулги ва ҳазиллашиш одоблари
✍🏻 Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умарий ҳафизаҳуллоҳ
📚 Саҳиҳ Муслим шарҳи

📝@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Jan, 11:41


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 14:15
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Ибодатдан олдин унинг фиқҳини ўрганиш

47-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 18:11


📺АЗИЗ МУСЛИМАЛАР!

Бугунги дарсимиз мавзулари:


▶️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳафса ▶️, Зайнаб бинти Ҳузайма ва Умму Салама ⏩️ онамизга уйланишлари ҳақида.
⚠️ Саҳобаларнинг 👍оилаларга бўлган итоати ва сабр-матонати.
⚠️ Оила қуришдаги ибратли ҳикматлар.

✔️Бу каби муҳим мавзуларни ўрганамиз, Ин шаа Аллоҳ!

⏺️ Дарс номи: Ар-Роҳиқ ал-Махтум, 57-дарс
⏺️ Дарс куни: Якшанба
⏺️ Вақти: Туркия 09:00
⏺️Устоза:УммуМуҳаммад

“Эй пайғамбар, нега сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб Аллоҳ сиз учун ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб олурсиз?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.”
(Таҳрим сураси, 1-оят)

📢Барча муслималарни ушбу ибратли дарсда иштирок этишга таклиф қиламиз!

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 13:08


Собит ибн Қурро раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Тана роҳати таом озлигида. Руҳ роҳати гуноҳ озлигида. Тил роҳати гап озлигида».

📚 Ибнул Қоййим «Задул Маъад» (4/186).

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 11:17


ИФФАТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Усдул ғоба фий маърифатис саҳоба” китобида келтиради: “Бани Қурайза кунида саҳобалардан Ҳаллод исмли киши қатл қилинди. Унинг онасига: “Эй Умму Халлод! Халлодни ўлдиришди!”, дейишди. Воқеани аниқлаштириш учун Халлоднинг онаси ёпинчиғини ёпиниб келди. Кимдир унга деди:
-Халлод ўлдирилганида ҳам ёпинчиқ билан келасанми?!
Халлоднинг онаси деди:
-Халлод ўлдирилган бўлса мен ҳаёйимни ҳам жароҳатлашим керакми энди?!”.

Азиз опа-сингилларим! Гарчи қиёмат қоим бўлсада рўмолингизни қидиринг, ҳаёйингизни жароҳатламанг!
Никоҳ тўйингиз бўлганида умримда бир бор бўлади бу тўй, дея рўмолни ечиб ташламанг!
Мотам бўлса маҳзунлик сизга ёпинишни унуттирмасин!

Ғазода уруш пайтида аёллар кечаси намоз ўқийдиган кийимда ухлашади. Кечаси портлатишса уларнинг жасадини вайроналар остидан ёпинчиқсиз олиб чиқишларидан ҳаё қилишади!
Буни тирикликдаги ва ўлимдан кейинги иффат дейилади!

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 11:16


Мадинани зиёрат қилиш

Telegram | Instagram |

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 11:16


Сафо ва Марва тепасида турганда айтиладиган дуо

إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِن شَعَائِرِ اللهِ  فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا  وَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَإِنَّ اللهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ ‎﴿١٥٨﴾

Сафо ва Марва – Каъбанинг кунчиқиш томонидаги икки кичик тоғ – Аллоҳнинг динидаги зоҳир белгилардан бўлиб, Аллоҳ бандаларига шу икки тоғ ўртасида саъй қилишни (етти марта бориб-келишни) ибодат ўлароқ жорий этди. Энди ким ҳаж ё умра қилиш мақсадида Каъбага келса, бу икки тоғ ўртасида саъй қилишида (гарчи буни баъзилар жоҳилият пайтидаги одатлардан деб ҳисобласа ҳам) у учун ҳеч қандай гуноҳ йўқ, аксинча, сайъ қилиш унга вожиб бўлади. Ким тоат-ибодатларни ўз ихтиёри билан, Аллоҳга ихлос билан адо этса, албатта, Аллоҳ таоло оз амалга кўп ажр-савоб берувчи Шокирдир; У бандаларининг амалларини яхши билувчи Зотдир, улардан ҳеч бирини зое қилмайди, ҳеч кимнинг ҳаққини заррача ҳам камайтирмайди.

“Бақара” сураси, oят 158

Telegram | Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 11:15


Рукнул Ямоний билан Ҳажарул-Асвад ўртасида айтиладиган дуо

لَا إِلَهَ إِلَّا اللّٰهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلّ شَيْءٍ قَدِيرٌ


Аллоҳдан ўзга (ҳақ) маъбуд йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир зот.

Telegram | Instagram |

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 11:15


Ҳаж ва умрада эҳромдаги кишининг талбия айтиши

لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ ، لَبَّيْكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ ، إِنَّ الحَمْدَ ، وَالنِّعْمَةَ ، لَكَ وَالْمُلْكُ ، لا شَرِيكَ لَكَ


Аллоҳим, чақириғингга қайта-қайта ижобат қилмоқдаман ва Сенинг итоатингдаман! Сенинг шеригинг йўқ. Мен Сенинг итоатингдаман, чақириғингга ижобатдаман. Ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ.
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Telegram | Instagram |

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 10:26


💳Мадинага зиёратга боришликни истайсизу, лекин одобларини билмайсизми?!
У ҳолда сизни бугунги дарсимизга таклиф қиламиз!

🟠Мадинаи Мунавваранинг баракатли эканлиги ва унинг мусулмонлар ҳаётидаги аҳамияти.
🟠▶️ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага бўлган муҳаббатлари ва у кишининг дуолари.
🟠Зиёрат қилувчилар учун одоблар ва шариатга мувофиқ амаллар.
🟠Масжидун Набавийда намоз ўқишнинг афзаллиги ва бунинг ҳукми.

Дарс номи: Мадинаи Мунавварага зиëрат одоблари
Дарс куни: Шанба
Дарс вақти: Туркия 10:00
Устозa: УммуМуҳаммад

“Менга Маккадан кейин Мадинани ҳам муборак қилгин, деб дуо қилдим ва Аллоҳ дуоимни қабул қилди.”
(Ривоятлардан).

⚠️Ҳар бир дақиқа савобга тўлдирилган бу дарсда биз билан бирга бўлинг!

🚀@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 09:19


https://t.me/savol_javob_fiqhi

Умму Зайд Устозанинг никоҳ, талоқ, рибо аҳкомлари ва бошқа фиқхий масалаларга берган жавоблари юқоридаги каналга жойланган.
Аллоҳ барчамизни динида фақих бандаларидан қилсин!

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Jan, 07:22


Бугунги Мадина одоблари дарсининг аудиоси қуйидаги каналга жойланади иншааллоҳ

https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 19:34


🔴Ражаб ойи ва унга боғлиқ бўлган ибодатлар ҳақида

1. Ражаб ойи киришига кечаси ўқиладиган намоз борми?

Шариатда Ражаб ойи киришига хос қилинган махсус намоз ҳақида саҳиҳ (ишончли) ҳадислар мавжуд эмас. Айрим одамлар Ражаб ойи бошланиши муносабати билан “Рағоиб кечаси” намози ҳақида сўз юритадилар. Бу намоз 12 ракатдан иборат бўлиб, жума кечаси ўқилади, деган маълумотлар бор. Лекин бу амални Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқимаганлар, на саҳобалар ва на тобеинлар бундай амал қилганлар.

Ислом олимлари, жумладан, машҳур ҳадисшунослар Ибн Ҳажар Асқалоний, Имом Нававий ва бошқалар “Рағоиб кечаси” намозига оид ҳадисларни заиф ёки ўта сохта деб баҳолаганлар. Демак, бундай махсус намоз шариатда мавжуд эмас.

2. Ражаб ойининг аввалги, иккинчи ва учинчи ўн кунлигида зикрлар айтилиши ҳақидаги ривоятлар саҳиҳми?

Ражаб ойининг ҳар бир ўн кунлигида 100 мартадан айтиладиган зикрлар тўғрисида ҳеч қандай саҳиҳ ҳадис келмаган. Бундай ривоятлар асосан омма орасида машҳур бўлган, лекин улар ҳадис уламолари томонидан тўқима деб топилган. Масалан:
Аввалги ўн кунликда: “Субҳаналҳаййил қойюм” зикри.
Иккинчи ўн кунликда: “Субҳанал аҳадий-с-сомад”.
Учинчи ўн кунликда: “Субҳанал ғофурир роҳим”.

Бу зикрларни айтиш ўзида яхши амал бўлиши мумкин, лекин уларни “фақат Ражаб ойига хос” дейиш учун ҳеч қандай шаръий далил йўқ.

3. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу кечаларнинг ажри “Уҳуд тоғичадир” деганларми?

Бу каби ривоятлар ҳам асосан заиф ёки тўқима ҳисобланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Ражаб ойига алоҳида кечалар ёки намозлар ажри ҳақида ҳеч қандай ҳадис айтмаганлар. Ҳадис уламолари бундай ривоятларни ёлғон ҳадислар сафига киритганлар.

4. 27 баравар ажр ҳақидаги ривоятлар қанчалик ишончли?

Ражаб ойида ўқилган намозлар ёки амаллар учун “27 баравар ажр берилади” деган ривоятлар ҳам ҳеч қандай саҳиҳ ҳадисларга асосланмаган. Аллоҳ таоло ҳар қандай ихлосли амал учун ажрни кўпайтириши мумкин, лекин бундай сонга чекланган муайян зикрни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтмаганлар.

Хулоса:
1. Ражаб ойи Исломда қадрли ойлардан бири ҳисобланади, чунки у Ҳурматли ойлардан (Ашҳури Ҳурм) биридир. Бу ойда гуноҳлардан сақланиш, нафл рўза тутиш ва яхши амалларни кўпайтириш тавсия қилинади.
2. Аммо Ражаб ойига хос қилинган махсус намозлар, зикрлар ёки кечаларнинг ажри ҳақида айтилган ривоятлар асосан заиф ёки тўқимадир.
3. Сиз Ражаб ойида одатдаги нафл ибодатлар, зикрлар ва истиғфорларни қилишингиз мумкин. Лекин уларни “фақат Ражаб ойига хос амал” деб этиқод қилмаслик керак.

Аллоҳ таоло барсамизни динида фақих бандалардан қилсин🧕

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 19:14


▶️ Gunohning boshlanish nuqtasi

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ деди:

1. Ҳаёл ўз вақтида тийилмаса васвасага айланади.
2. Васваса иродага айланади.
3. Ирода кучайиб қатъият касб этади.
4. Қатъият амалга ўтади.
5. Амал (такрорланавериб) доимий одат ҳамда мустаҳкам ва барқарор ҳолатга айланади.
6. Ана шу пайт бу ҳолатдан ҳам, унгача олиб борган босқичлардан ҳам чиқиб кетиш осон кечмай қолади.

("Дард ва даво", 104)

🚀 Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 19:10


❗️ҲИСОБОТ

🤲Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
Айни дамда қамал остида қолган мазлум Ғаззалик биродарларимизга иссиқ таом улашилмоқда

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🌍 Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 17:45


اللّهُمَّ أَرِنَا اَلْحَقَّ حَقّاً، وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهْ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلاً، وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهْ

Аллоҳим бизларга ҳақни ҳақиқатини, кўрсатгин ва бизларга (ҳақ)га эргашишликни бергин. Бизларга ботилни ботилини кўрсатгин ва (ботил)дан четлашишликни бергин.

Telegram Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 17:02


34-Эслатма:

“Қиз болани тарбиялаш фазли”

Аллоҳ таоло айтади:

“Осмонлар ва Ер мулки Аллоҳникидир, У хоҳлаган нарсасини яратади. Хоҳлаган кишиларга қиз ато қилади ва хоҳлаганларига ўғил.”
(Шуъро: 49)

Восила ибн ал-Асъақ айтадилар:
Қиз боланинг баракаси сабабли уни оятда ўғилдан аввал зикр қилинди.
(Қуртубий тафсири)

Ойиша онамиз айтадилар:
Бир аёл икки қизи билан тиланчилик қилиб келди. Менинг уйимда ҳам бир дона хурмодан бошқа нарса топилмади! Шунда хурмони икки қизига бўлиб берди ва ўзи ундан ҳеч нарса емасдан чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келгач, буни хабар қилганимда дедилар:
“Кимки мана бу қизлардан бирортаси билан имтиҳон қилинса, албатта улар унга жаҳаннамдан сатр (тўсиқ) бўлади.”
(Имом Бухорий)

Ҳадисда “имтиҳон қилинса” деганидан кўриниб турибдики, киши қизлик бўлганида сиқилиб нолиши ёки бундан хурсанд бўлиши ҳам бандага имтиҳон бўлади!

Бошқа ҳадисда айтадилар:
“Кимники 3 қизи бўлса, уларга одоб бериб, раҳм қилиб, уларнинг кафолатига олса, унга албатта жаннат вожиб бўлади.”
Шунда айтилди: “Ё Расулуллоҳ, икки қизи бўлсачи?”
“Икки қизи бўлса ҳам,” дедилар.

Баъзилар ўйладиларки: “Агар биттаси бўлса-чи?” дейилса, албатта, “биттаси бўлса ҳам,” деб жавоб қилар эдилар!
(Имом Аҳмад ривояти)

Бу ривоятлардан кўзда тутилган мақсад қизларни ертириб-ичириб турмушга беришгина эмас. Балки ҳадисда айтилганидек, уларга одоб, таълим-тарбия бериш ва қизлардан сиқилиб ор қилмаслик билангина юқоридаги ажрларга эришилади.

🆔 @oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 15:32


Ражаб ойи ҳақида

oxirathovlisi kutubxonasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 12:26


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 07:31
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Тақинчоқларнинг закоти

38-дарс

🚀 Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 10:49


https://t.me/oxirathovlisi_savollar

Умму Мухаммад устозани саволларга берган жавоблари юқоридаги каналда

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 10:47


Исро ва Меърож кунида рўза тутишни ҳукми қандай

Мерож кечаси деб аталган Ражаб ойини 27-кечасида намозда қоим туришликка алоҳида ажрлар борми

Аллоҳ азза ва жаллани шариатидаги, Ислом динимиздаги улуғ ҳодисалардан ва мўжизалардан бири,
Росул алайҳиссаломга Аллоҳ тарафидан кўрсатилган катта ҳурмат ва эътибор ҳодисаси бўлган Исро ва Мерож кечаси ҲАҚдир❗️

Ушбу ҳодиса нафақат Наби алайҳиссаломга балки бутун умматлари учун фахр ва буюк шарафдир.

📌📌📌

Мана шу улуғ кечани эслаб, нишонлаш керакми?

У кунни улуғлаш ҳақида,
шариат ЭГАСИ -АЛЛОҲ тарафидан,

ёки у Зотнинг Ҳабиби, Наби алайҳиссалом тарафидан,

ушбу кунда рўза тутиш,
ушбу кечани,
ухламай намоз ва дуоларда ўтказиш хақида бирор бир БУЙРУҚ ёки саҳобалар ҳаётларидан ушбу кунни улуғлашганлари хақида кўрсатма,
очиқ далиллар баён қилинганми

Жавоб:

Ушбу тун Ислом динидаги улуғ ҳодиса бўлишига қарамасдан,

❗️Аллоҳ ва Росулидан ушбу кечани хосланган бирор ибодатда ўтказишликка БУЙРУҚ КЕЛМАГАН.

☝️Бирор САҲОБА бирор мазҳаб пешвоси бўлган Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъи ва Аҳмад Ҳанбал роҳимаҳуллоҳлардан келмаган

🙅‍♂️Исро ва Меърож деб гумон қилинган тун,
Ражабнинг 27-тунида бўлганлиги ҳам бирор САҲИҲ ДАЛИЛДА ИСБОТИ КЕЛМАГАН.

ДЕМАК бу одат- БИДЪАТ АҲЛИ улуғлаб,
ўзлари тарафидан Аллоҳнинг номидан УНИНГ шариатига киритган БИДЪАТЛАРДАН биридир.

☝️Биродар,
Аллоҳдан ажр савоб умидида бирор амал қилишдан аввал сўраб билинг- ўша амалга ким буюрган, ким бажариб кўрсатиб,
ким қилишни васият қилган

Агар ҳақиқатдан ҳам буюрилган амал бўлса қилинг,

САВОБ ОЛИНГ❗️

БЎЛМАСА ТАШЛАНГ❗️

Ўша амални бажаришга чақираётган инсон қанчалик сиз учун ҳурматли ОЛИМ АЛЛОМА бўлмасин,

УНИНГ СЎЗИ АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИГА ТЕСКАРИ БЎЛСА,
ТЎҒРИ КЕЛМАСА- СЎЗИ ТАШЛАНАДИ

АЛЛОҲ ВА РОСУЛИНИНГ СЎЗИ ОЛИНАДИ❗️

ЁКИ АЛЛОҲНИ ШАРИАТИДА КЕЛМАГАН ИШЛАРНИ СИЗГА,
“ШАРИАТ” ҚИЛИБ БЕРУВЧИ,
АЛЛОҲГА ШЕРИКЛАРИНГИЗ БОРМИ, АЙТИНГ

أَم لهم شرَكؤا شَرَعُواْ لَهُم مّن ٱلدّين ما لم يَأذن بِه ٱللَّه ۚ وَلوْلا كَلِمَةُ ٱلْفَصْلِ لَقُضىَ بَيْنهم ۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَهُم عَذاب أَلِيم

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

30 Dec, 08:56


https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3/3919

🩷 Эй қизим дарсини талаб қилган опа-сингилларимиз учун

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 23:47


❗️ҲИСОБОТ

🤲Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🌐 Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 21:43


🔠НАМОЗ, ТАҲОРАТ АҲКОМЛАРИ дарслигини рамазон ойигача битириб олишимиз учун иншааллоҳ,
бу сафар 1-дарсимиз эртага

📌 Жума Туркия вақти билан соат 16:00 да бўлади иншааллоҳ

Аллоҳ манфаатли қилсин

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 19:59


❗️Иншааллоҳ @oxirathovlisi каналага гуруҳ линклари ташланади.
🟠Сизлардан илтимос фақат 1 та гуруҳга кирсангиз.
☝️Агар 2,3 та гуруҳга кириб олсангиз ҳаммасидан чиқариласиз.

Аллоҳ ҳаммамизга ҳайирли илм насиб қилсин.

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 11:10


▶️ O'zini o'zga qavmga o'xshatishda maqsad shartmas!

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 11:09


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:

"Маъсият махфий тарзда қилинса, фақат соҳибига зарар беради. Агар (жамият орасида) ошкор қилинса, зарари хос одамларга ҳам оммага ҳам баробар келади".

("Дард ва даво", 261)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 11:05


Бу ҳаётда биз ўрганган ҳамма нарсани учта сўз билан ифодалаш мумкин: "Ҳаммаси ўтади, на қайғу қолади, на бахт давом этади.


🚀@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 05:43


🎧Муслима аёлнинг вазифалари
▶️17-қисм | ✍🏻Умму Хойр

00:09 - Солиҳ амалларнинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги савоби;
01:27 - Ҳадиси шариф;
02:39 - Аллоҳни зикр қилиш, қандай бўлади?
03:10 - Зикр ва дуолардан тузилган китобларининг афзали;
04:05 - Аллоҳ таолога тақво қилиш муслиманинг бурчи;
04:28 - Тақво ҳақидаги ояти карима;
05:37 - Тақво - мўминнинг асосий сифатлар

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

26 Dec, 05:12


✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

25 Dec, 20:48


Бугун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, “Динини маҳкам тутган одам чўғ тутган кишига ўхшайди,” деган замонда яшаяпмиз. Ҳозирги кунда фикрий уруш шиддат билан авж олмоқда. Бу уруш удумлар, одоб-ахлоқ, тамойиллар ва соғлом ақлга қарши йўналган бўлиб, инсонларнинг маънавий асосларини заифлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Шундай бир пайтда ҳар бир мўмин ўз динини чуқурроқ ўрганиши, уни маҳкам тутган ҳолда, ҳақиқатни ҳимоя қилишда собитқадам бўлиши талаб этилади. Зеро, бу синовли замонларда сабр ва донишмандлик билан ҳаракат қилиш катта аҳамиятга эга.


🚀@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

25 Dec, 19:02


🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

08 Dec, 04:35


📺 Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ
Aзиз опа-сингиллар!

🧕Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду-санолар бўлсин, яхши ниятлар ва шижоат билан «Сийрат» дарсимизни бошлаймиз.

Барчамизга фойдали илм ва тавфиқ беришини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Дарс номи: Сийрат 55-дарс
Дарс куни: Якшанба
Дарс вақти:
Турк вақти: 09:00
Устоза: Умму Муҳаммад

«
Эй Муҳаммад, айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»,
(Оли Имрон, 31)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 20:19


Қандай кунларга қолдик-а?
деган сўзлар тез-тез қулоққа чалинади.

Фитна тўфони ўраб олди: бузғунчилик, нафрат, фахш, хиёнат, қотиллик… Мусулмон мусулмон билан ихтилоф қилади, юзлар бир-биридан бурилади, сўнг қалбларга адоват киради. Сўнг ҳар икки тараф бир-бирини йўқотиш пайига тушади.

Дунё пойгасидаги хасад-мақтаниш, обрў, мансаб, мол-дунё учун инсонлар бир-бирига қўрқмасдан тухмат қилади.

Шайтон Одам боласининг ортидан қадамма-қадам юриб, қулоғи тагида васваса қилади, қалб тинчлигини йўқотади. Ҳатто хасад ортидан бир кун қўлларга қурол олиниб, ўз биродарига, мўъмин мўъминни қатл қилиш учун қурол кўтаради.

Бундан-да оғир мусибат йўқ!
Атрофга боқинг: диндор диндорга душман, илми борнинг душмани илм аҳлидан, бойнинг душмани бой, гадонинг душмани гадо.

Фарзандлар мактаб ёшидан душман орттиради,
ака-ука бир-бирини кўролмайди,
опа-сингил ғийбат қилади,
қўшни қўшнидан аразлайди,
қайнона келинни тили билан қақшатади,
келин овсинига тузоқ қўяди,
она болани болага ёмонлайди,
эркаклар мардликни, аёллар ҳаёни унутади.

Дунё учун кураш майдонида
фақат бир тоифа – Охират пойгасида бўлганларгина омонда қоладилар, қолганларнинг бари ҳалок бўлади.

Фитна тўлқинида оқиб кетманг!!!

Ёмонлик тўфони гирдобида ҳалок бўлмай, десангиз,
Рaсулуллоҳ алайҳи вассаламнинг қўлларидан тутинг!
У Зотнинг саҳиҳ ҳадисларида:

“Ким “харж” (фитна, ихтилоф кўпайган, ёмонлик тарқаган) замонида ибодатини кўпайтирса, унинг ажри гўёки, Маккадан мени олдимга Мадинага ҳижрат қилганнинг ажрига тенг бўлади,” деганлар.

Бугун биз ҳадисда айтилган ана ўша “харж” замонидамиз!

Ҳалок бўлишдан қўрқинг!
Ўзгани қўйиб, ўзингизни ислоҳингиз билан овора бўлинг!
Фитна ишларга аралашиб қолманг, ҳамманинг орасида гап-сўз бўлаётган ишлардан қулоғингизни беркитиб, ибодат билан ўзингизни машғул қилинг!

Ибодатни кўпайтириб, ўзини ва аҳлининг ислоҳи билан овора бўлгангина саломат қолади. Акс ҳолда фитна бўрони сизни учириб, нажот йўқ сахрога олиб бориб улоқтиради. Ҳалок бўласиз.

Сизни Пайғамбар адашишдан тўсдилар.

Тўхта!
Тилингни тий,
уйинг сени сиғдирсин,
бефойда юришлардан сақлан,
уйингда ўтирсанг, нажот топасан,
хатоларингга йиғлаб ўт,
ибодатингни кўпайтир,
кўзинг ибодат қилсин,
қулоғинг хайри бор сўзни тингласин,
тилинг яхшилик бўлса, сўзласин, бўлмаса сукут қилиб Жаҳаннамдан сақланиб қол,
дедилар.

Бугун динингизда сабр қилиб, ибодатнинг ҳар турига амал қилишни кўпайтирсангиз, сиз Росул алайҳиссаломга ҳижрат қилиб бориб, у Зотнинг ёнида динга ёрдам берганнинг ажрида яшайсиз.

Намозингизни вақтида муҳофаза этинг, у сизни Охиратда муҳофаза қилади.

Қуръон билан бирга яшанг, у сизга Қиёмат жазирамасида паноҳ бўлади.

Аллоҳнинг зикрини кўпайтиринг, Аллоҳ сизни кўп зикр қилади.

Илм олинг, у сизни зулмат ҳаётдан нурга олиб чиқади.

Бугун пули йўқ оч қолса,
Охиратда зикри йўқ оч қолади.

Бугун уйи йўқ — кўчада қолса,
Охиратда истиғфори йўқ — хор бўлади.

Ҳеч ким айтмаса ҳам, бу нарсаларни яхши биларсиз.

Лекин сизни Ҳавз олдида кутаётган Росулингиз сизга қайта-қайта эслатиб, Жаннатга чақиряптилар.

Ҳар тунда минглаб раҳмат нозил қилинганидай, ҳар тунда минглаб фитна ҳам нозил бўлади.

Ибодатни кўпайтиринг – Росулингиз кўрсатган Жаннат йўлида адашманг.

Саловотлар билан ибодатларингизни кўпайтиринг.

Росул алайҳиссалом буюрган:
Ошкор ва яширин фитналардан паноҳ сўрашни унутманг.

⭕️ Аллоҳумма инна наъузу бика минал фитан,
ма зохаро минҳа ва ма батон.


Аллоҳим, Сендан ошкор ва махфий ҳолда келувчи адаштириб юборадиган фитналардан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳим, Сенга билган ҳолда ширк келтириб қўйишдан паноҳ сўраймиз ва билмай қилган хатоларимизга истиғфор айтамиз. Бизларни кечир, адаштириб қўйма.

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 14:30


Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг:

وَالَّذِينَ يَبِيتُونَ لِرَبِّهِمْ سُجَّدًا وَقِيَامًا

"Улар кечаларни Парвардигорларига сажда қилиб,
(жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир" (Фурқон: 64) ояти тафсирида шундай деди:

«Ким хуфтон намозидан кейин икки ёки кўпроқ ракат намоз ўқиса, кечаларни Аллоҳга сажда қилиб, бедор ўтказган бўлади».

("Тафсиру Қуртубий", 13/72)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 13:00


🌸https://t.me/Tasnim_salsabil
Ушбу каналда “Чунки Сен Аллоҳсан” ва “Ўрнак” кўрсатувлари жойланган.
Жудаям манфаатли

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 12:37


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 28:55
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Аёл кишининг бутун бадани авратдир

22-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 10:55


АЁЛ ҚИЗЛАРГА

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳни оналари мураттаб қория эдилар, саккиз минг ҳадис ёдлаган эдилар.

Ҳозирги кунда кўп муслималардан «мени фарзандим шайх бўлади», «Қуддусни фатҳ қилади», «қори, фақиҳ, олим бўлади», «умматга фойда келтиради» ва шунга ўхшаш гапларини эшитамиз.

Солиҳ фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сизнинг ғамингиз фақат ейиш, ичиш, кийиш бўлса?

Илмли фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз кунига бир соатингизни ҳам илмга бағишлай олмасангиз?

Фақиҳ фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз ҳатто фиқҳ нима эканлигини билмасангиз?

Қори фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз Қуръонни ўқиб, уни устида тафаккур қилишни билмасангиз?

Олим фарзанд қаердан пайдо бўлади, агар сиз ҳатто ўнта ҳадис ёддан билмасангиз, Қуръондан бир жуз тўлиқ билмасангиз?

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 08:04


❗️"Охират xовлисида янги дарс ва янги қадамлар"

Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари илмини ўрганиш ҳар бир мўмин учун буюк шараф ва масъулиятдир. Kўплаб илмлардан ўтиб, тавҳид ва ақида китобларини ўзлаштиргач, энди 40 ҳадис илмига қадам қўймоқдаcизлар. Бу илм энг юксак илмлардан биридир. Бу йўлни муваффақият билан тугатиб, жаннатга яқинлашишларингизни, келажакда катта устозалар бўлиб, илмларини авлодларга қолдиришингзни умид қиламиз.

📚 Ҳадисда айтилганидек, инсонга дунёда қоладиган уч нарса бор: садақаи-жория, фойдали илм ва дуо қиладиган солих фарзанд. Сизларнинг илмларингз тирик қолиб, кейинги авлодларга фойда келтирадиган из қолдиради иншааллоҳ. Биз сизларнинг келажакда катта устозалар бўлиб, илмни ёйишингиз ва яхши из қолдиришингиз учун дуо қиламиз.

Аллоҳ илми ва амалингизда барака берсин, ва сизларни жаннатда юксак даражаларга етказсин!

Дарс номи: 40 Ҳадис
Дарс куни: Шанба
Дарс вақти:
Туркия 12:30
Устоза: Умму Муҳаммад

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 06:41


Live stream started

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Dec, 06:27


Бугунги дарсимизда:

Мусулмонларнинг сабр ва матонатига олиб борган омиллар.
Аллоҳ таолони каломини таърифлаб, шарҳлаб тугатса бўладими?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифда даъват қилишлари.
Жинлар тамоман инсонларга ўхшайдими?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва шайтон воқеаси.

Дарс номи: Сийрат 24- дарс
Дарс куни:
Шанба
Дарс вақти:
Туркия 10:00
Устоза
: УммуМуҳаммад

“Энди сизлар, (эй одам болалари), Мени қўйиб уни (яъни иблисни) ва зурриётларини дўст тутурмисиз?! Улар сизларга душман-ку!”
Каҳф: 50

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Dec, 23:11


❗️ҲИСОБОТ

🤲Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
Айни дамда қамал остида қолган мазлум Ғаззалик биродарларимизга нон улашилмоқда

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🌐 Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Dec, 21:09


Бургут каби бўлинг!

Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир. [25-63]

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 16:42


🌦Бошимиз узра парвоз қилувчи Момиқ Булутлар, сизларда қандай илоҳий суннатлар яширин?!

-Бунчалар пок сувларни бизга қандай етказасиз?
-Нега тоғлардек улкансизу, бошимизга қуламайсиз?
-Нега денгизлардан пайдо бўласиз-у, шўр сув ёғдирмайсиз?

☝️Бугунги дарсимизда айнан шу саволларимизга, жавоб топамиз!

Дарс номи: Тавҳид
Дарс куни: Пайшанба
Дарс вақти:
Туркия 10:00
Устоза: Умму Муҳаммад

“Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?!"
(Воқеа 68-70)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 15:40


🌴🌴 Эртага пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Telegram | Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 14:33


🟠Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

Бир мартасида хеч нима қилмайди;

Ҳали ёшсан, вақти келади

Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.

Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;

Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг;

Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!

Кейин тавба қилиб оласан.

Ибодатни қаригандан кейин қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

Замонамизда кўпчилик шу сўзларга ўлими келганча алданиб шу ҳолатда вафот этмоқда.

🧕Пайғамбар алайҳиссалом: «Қандай яшасанг, ўшандай ўласан» деб айтганлар. ҳадис Яъни инсон ўйламасин гуноҳларни қилиб кейин тавба қилиб, иймон калимасини айтиб ўламан деб ўйламасин. Гуноҳларда юрган инсон гуноҳлари устида ўлади.

🔴Ақлли инсонлар Аллоҳнинг эслатмасидан фойда олиб вақтида тавба қилганларидир.

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 11:18


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Агар одам боласи сажда оятини ўқиганида сажда қилса, шайтон йиғлаган ҳолида ундан узоқлашиб:

"Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи саждага буюрилганида сажда қилди, унга жаннат бўлди.

Мен эса сажадага буюрилганимда кибр ва ор қилдим, менга дўзах бўлди", дейди".

(Муслим ривояти)

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 07:34


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 27:27
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Аёллар йўлнинг ўртасида юрмаслиги

21-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 06:44


Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Диққат! Эълон!

❗️Таҳрир қилувчи опа-сингилларимизни ажрли ишга таклиф қиламиз

Талаблар:
🟠Ўзбек тили грамматикасида қалами ўткир бўлиши;
🟠Ақида илмидан бошланғич илмга эга бўлиши;
🟠Матнларни адабийлаштира олиши;
🟠Матнларни таҳрирлай олиши талаб қилинади.
🟠Компьютер бўлиши керак.
✔️Агар сиз талабларга жавоб берсангиз, бизни жамоага қўшилиб, садақаю жорияга ҳамкор бўлинг!

Зеро Аллоҳ таоло деди :

وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓۚ إِنَّ ٱلله لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир», (Ҳаж: 40).

⬇️Мурожат учун:

@savollar_2022_bot

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 06:21


Бадр жанги ҳақида

🟠Telegram 🌐Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 05:52


Азиз толибaлар

📚 Динингизни Шарий аҳкомларини, саҳиҳ далиллар ва асл қоидалар асосига қурмоқчимисиз?!
☝️Унда «ҲАНAФИЙ ФИҚҲИ» дарсимизга марҳамат!

Дарс мавзуси: Ҳанафий фиқҳи
Дарс куни: Чоршанба
Дарс соати: Туркия 12:00
Устоза: Умму Зайд

👉Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”, деганлар.
(Бухорий ривояти)

Telegram Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

04 Dec, 04:52


فالعلم النافع هو ما باشر القلوب فأوجب لها السكينة والخشية، والإخباب لله والتواضع والانكسار له، وإذا لم يباشر القلوب ذلك من العلم، وإنما كان على اللسان، فهو حجة الله على ابن آدم، تقوم على صاحبه وغيره، كما قال ابن مسعود: «إن أقواما يقرءون القرآن لا يجاوز تراقيهم، ولكن إذا وقع في القلب فرسخ فيه نفع صاحبه». خرجه مسلم .

ابن رجب

Фойдали илм қалбларга таъсир қиладиган ва қалбга хотиржамликни, қўрқувни, Аллоҳга бўлган тақвони, тавозени ва таъзимни талаб қиладиган нарсадир. Агар бу илм қалбларга етиб бормаса, фақат тилда бўлса, у Аллоҳнинг одам боласига қарши қоим бўлган ҳужжатидир
Ибн Масуд айтганидек, : "Албатта, бир қавмлар чиқади Қуръон тиловат қиладилар, лекин бу уларнинг томоғидан ўтмайди, лекин агар у илм қалбга этиб борса ва мустаҳкам илдиз отса кейин илм ўз эгасига фойда беради." Муслим ривоят қилган.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ сўзларидан иқтибос

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

03 Dec, 22:07


❗️ҲИСОБОТ

🤲Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
Айни дамда қамал остида қолган мазлум Ғаззалик биродарларимизга иссиқ овқат улашилмоқда

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

🌐 Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

03 Dec, 16:07


{ وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِی عَنِّی فَإِنِّی قَرِیبٌۖ أُجِیبُ دَعۡوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِۖ فَلۡیَسۡتَجِیبُوا۟ لِی وَلۡیُؤۡمِنُوا۟ بِی لَعَلَّهُمۡ یَرۡشُدُونَ }
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар.

[Baqaro surasi: 186]

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

03 Dec, 09:12


👩‍❤️‍👨 #Оила #эр_хотин

1-дарс | «Эр-хотин ҳақлари».

📒 Ушбу дарсда қуйидаги мавзулар тўғрисида сўз боради:

💡 00:00 Сўзбоши.
💡 00:32 Оила нима дегани?
💡 05:16 Аёлни яратилишининг мақсади!
💡 11:48 Никоҳ ақдининг аҳамияти.
💡 23:48 Оила қуришда эътиборли бўлинг!

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

03 Dec, 09:11


Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Кишига ибодатлар енгил қилиниши, амаллари суннатга мувофиқ бўлиши, солиҳ кишилар билан ошно бўлиши, биродарлари билан чиройли муомалада бўлиши, одамларга эзгулик улашиши, мусулмонларга ғамхўрлик қилиши ва вақтларини риоя қилиши унинг саодатманд банда эканидан нишонадир».

(Ал-иътисом, 2/152)

🔹Telegram 🔸 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

03 Dec, 06:01


Шарҳ сураси

📖 Тафсири Муяссар

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 20:04


📚Yaxshilikka chaqiruvchidan ko‘ra, yomonlikdan qaytaruvchiga sinov-musibatlar ko‘proq keladi. Shuning uchun ba’zi da’vatchilar sinovlardan salomat qolishni istaganlaridan, yomonlikdan qaytarishni tark qilib, yaxshilikka chaqarish bilan kifoyalanadilar. Shu zayl din buziladi.

Shayx Abdulaziz Torifiy

🚀@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 12:36


📺Азиз илмга чанқоқ мужтаҳид толибалар!

🗄Мўминларга қилинган зулмлар;
🗄Абу Бакр розияллоҳу анҳу чеккан азиятлар;
🗄Абу Бакр розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишидан олдин, Билолдан ташқари яна неча нафар қулни озод этган;
🗄Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ бўлсалар, мўминлар қийноқларга солинди?
🗄Нима учун Аллоҳ уларни асрамади?
🗄Аллоҳ таоло "Фил" воқеасида аскарларини жўнатганди, нега уларга ҳам жўнатмади?

👉Ушбу саволларга жавобларни билмоқчимисиз, унда бугунги бўлиб ўтадиган дарсимизга марҳамат!

Дарс номи: Сийрат 15-дарс
Дарс вақти:
Душанба
Дарс куни:
Туркия 17:00
Устоза:
Умму Муҳаммад

"Одамлар орасида Аллоҳ ризолиги ёлида оз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Аллоҳ бандаларига ғамҳор_ меҳрибондир"
( Бақара 207).

🚀Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 12:35


Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳдан тақво қилса унга чиқиш йўлини қилиб беради ва уни кутмаган жойдан ризқлантиради». (Талоқ: 2-3).

🚀Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 11:35


#haq_yól 💡

Ҳақ йўл шундай йўлки, бу йўлда Одам машаққат чекди, Нуҳ кўз ёш тўкди, Иброҳим Халилуллоҳ ўтга улоқтирилди, Исмоил сўйиш учун ерга ётқизилди, Юсуф арзимас чақа эвазига сотиб юборилиб, қамоқда бир неча йил қолиб кетди, Закариё арра билан арраланди, шаҳватлардан ўзини тиювчи, қавмининг саййиди Яҳё сўйилди, Айюб кўп зиён-заҳматларни бошидан кечирди, Довуднинг йиғиси зиёда бўлди, Ийсо дарбадар бўлди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирлик ва турфа хил озор-азиятларни бошидан кечирди.
Сен-чи? Сен бу йўлни вақтичоғлик ва ўйин-кулги билан босиб ўтмоқчимисан?!

📚“Фавоид”, 42

🚀Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 06:13


Ҳушҳабар👍
Тавҳид китоби кирил алифбосида янги нашрдан чиқди ва Ош шаҳрига етиб борди. Иншааллоҳ эртадан-душанба кунидан сотиш бошланади.
Мурожаат учун қуйидаги ботга ёзишингиз мумкин.
Яқинда Миср ва Макка шаҳарларига ҳам юбориш ниятидамиз иншааллоҳ.

@kitob_12345_bot

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

02 Dec, 05:30


☝️Динда чин фақиҳа бўлмоқчи бўлган биродарим!

Қуйидаги масалалар жавобини биласизми?


💎Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Пайгамбар бўлиб юборилгунга қадар Аллоҳ таоло барчанинг ...... кўриб чиққан.
💎Золимга ёрдам бермоқ, шу биродарингни .... тўсиб қол ва биродарингга(....)ҳам ёрдам бер.

Нуқталар ўрнида нима еканлигини бугунги дарсимизда билиб оламиз!

Дарс номи: Сийрат 5-дарс
Дарс куни: Душанба
Дарс вақти: Туркия 10:00
Устоза: Умму Муҳаммад

"У кун (қиёмат)да на мол манфаат берар ва на болалар.
Фақатгина ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келса,
(ўша манфаат топар)"
(Шуаро,88-89.)

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 15:34


Aziz tinglovchilar Qoriyalarning ovozini yozib olish yoki erkak kishini oldida eshitishlik qat'iyyan man etiladi!

Bugun 8- juzni 154- sahifasidan boshlanadi

🌹Qur'on bog'larida biz bilan bo'ling!🌹

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 15:31


Live stream started

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 14:45


☝️Аллоҳнинг каломи, Қуръон тиловатини эшитишни истайсизми?

Қория қизлар билан биргаликда баҳраманд бўлинг!

Дарс номи: Қуръон боғларига саёҳат
Дарс куни: Ҳар куни
Дарс вақти:
Туркия 18:30
Устоза: Қория қизлар


{ وَإِذَا قُرِئَ ٱلۡقُرۡءَانُ فَٱسۡتَمِعُوا۟ لَهُۥ وَأَنصِتُوا۟ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ }

«Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар».

Аъроф сураси: 204

Telegram | Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 14:00


"Бадр Абу жаҳлсиз бўлмайди"

Бадр жангини Аллоҳ "фурқон куни" (Ҳақ ва ботил ажрим қилган кун) деб номлади.
(Анфол.41)

Бу жангда мушрикларнинг бош қўмондони АБУ ЖАҲЛ эди.
У Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мусулмонларга энг ашаддий душманлардан экани маълум.
Одамлар уни "Абул-Ҳакам" (Ҳикмат отаси) деб кунялашган. Росулуллоҳ эса уни "Абу Жаҳл" (Жаҳолат отаси) деб куняладилар.
Чунки, кофирлар назарида у ўта устаси фаранг сиёсатчи эди. Ҳақиқатда эса, динга қарши "устаси фаранг" бўлиш, энг катта жоҳиллик.
Шунинг учун унга Абу Жаҳл куняси том маънода мувофиқ эди.
Унинг ана шу "жаҳолат отаси" экани мусулмонларга "Фурқон куни" ғалабаси келишига сабаб бўлди.

Демак:

"Ҳар қандай "бадр" учун бир "Абу Жаҳл" керак..

Бугун ғарб давлатларида ҳам, шарқ давлатларида ҳам "енг ашаддий" ислом душманлари "Абу жаҳл" лар сиёсатга келиши мусулмонларга "бадр куни" келиши учун зарурий.
Албатта, даволаниш оғриқсиз бўлмагани каби Абу жаҳллар ҳам озорсиз келмайди.
Лекин, уммат даволаниши учун бундай шахслар (тақдир қилиниши)зарур.
Сизу бизга қолса булар ҳаммаси йўқ бўлсин деймиз. Аллоҳ наздида эса булар ҳаммаси бўлиши хайрли.

Бу вазият Аллоҳнинг "тараддуд" сифати ишлайдиган ўринлардан. 
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади:
"Мен мўминни жонини олишимда тараддуд қилганим каби бирор ишда тараддуд қилмадим! У ўлимни ёмон кўради. Мен эса унга ёмонлик етишини ёмон кўраман"
(Бухорий ривояти)

Биз "қатлиомлар бас қилинсин" деймиз.
Лекин Аллоҳ давом этишини, Абу жаҳллар келиб мўминлар бу дунёдан қутулишини истайди.

Аллоҳ таоло айтади:
"Ва ана шу каби барча пайғамбарларга жиноятчилардан иборат душман қилиб қўйдик. Роббинг ҳидоят берувчи ва нусрат берувчиликда кифоядир"
(Фурқон. 31)

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 13:26


Duolar mustajob boʻladigan vaqtdan gʻofil qolmang!

@toliblarga_nasihat

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 09:57


#Dorul_Arqam

🎧 10-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Қуръоний ахлоқнинг шакллантирилиши


|1-дарс| |4-дарс| |7-дарс|
|2-дарс| |5-дарс| |8-дарс|
|3-дарс| |6-дарс||9-дарс|

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 05:22


#Кахф сураси

***

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар:

قراءة سورة الكهف يوم الجمعة‎ سنة، وفيها أجر، والمداومة على ذلك سنة؛ لأنها من الأمور المشروعة ،فهي كالمداومة على التبكير يوم الجمعة.

«Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат бўлиб, бунда ажр бор. Бу ишда бардавом бўлиш суннат. Чунки бу машруъ бўлган амаллардан. Бас, бу нарса гўё жума куни (жума намозига) эрта боришликдаги давомийлик кабидир».

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 05:22


🧡 Жума куни зикрларининг тожи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир.

• Одамларнинг энг кўп салавот айтувчиси осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчисидир.

​​​​​​​​​​​​«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят.)

Убай ибн Каъб р.а Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловат айтиши ҳақида хабар берганида,

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар.
(Термизий ривояти)

• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган салавотнинг фазилати мана шундай буюк.

Жума куни айтилган салавотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

15 Nov, 04:44


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 50:33
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Дунё фитнасидан сақланиш

11-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

14 Nov, 19:41


✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

14 Nov, 17:23


🟠Ҳисобот

🤲 Аллоҳнинг лутфи ва марҳамати билан, эҳсонларингиз ўз соҳибларига етиб борди, Алҳамдулиллаҳ! Қамалда қолган Ғаззадаги мазлум биродарларимизга матрас етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

📹 Видеода янада батафсил маълумотни кўришингиз мумкин.

🤲 Аллоҳ таоло барча эҳсонларингизни қабул қилсин ва сизларни дунё ва охиратда мукофотласин.

Эҳсонларни хавфсиз тарзда етказиб бериш учун, дунё бўйлаб 100% кафолатланган карталаримиз мавжуд, иншааллоҳ.

📲 Қуйидаги бот орқали боғланиб, керакли карта рақамини олишингиз мумкин:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

14 Nov, 15:17


Мақсад ўч олиш эмас
| 20
| Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс|
4-дарс | 5-дарс | 6-дарс|
7-дарс | 8-дарс | 9-дарс |
10-дарс |11-дарс |12-дарс
13-дарс | 14-дарс | 15-дарс
16-дарс | 17-дарс | 18-дарс
19-дарс | 20-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 21:28


❗️ҲИСОБОТ

🗣Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан
Азиз опа сингиллар тилаларигизнинг пуллари ўз эгаларига етиб борди!
Ғаззалик биродарларимиздан
1000 та оилага нон улашилмоқда

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

@Saxiylar_karvoni_bot

🚀 @oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 17:56


Мақсад ўч олиш эмас
| 20
| Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс|
4-дарс | 5-дарс | 6-дарс|
7-дарс | 8-дарс | 9-дарс |
10-дарс |11-дарс |12-дарс
13-дарс | 14-дарс | 15-дарс
16-дарс | 17-дарс | 18-дарс
19-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 17:50


Бизнинг камчилигимиз шу-ки, Аллоҳ бизга берган куч-қувватни, охиратимиз учун умуман фойдаси бўлмаган ишларга сарфлаймиз...

🔴Telegram 📷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 16:32


Иймонлашув суҳбатимизнинг давомини эртага иншааллоҳ давом этказамиз.
Сиз азиз опа-сингилларимиз ҳам шундай иймоний самараларни айтиб барчага манфаат улашишни ҳоҳлайсизми?
Ундай бўлса Махзун бўлма дарслигини аудиоларини эшитиб чиқишларингизни тавсия қиламиз🌸

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 16:19


Махзун бўлма дарслигининг аудиоларини қуйидаги каналдан эшитишингиз мумкин👇

https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3/4843

Иншааллоҳ ушбу дарсликни барчасини эшитиб фойда олган опа-сингилларимиз учун иймонлашув ташкил қиламиз.
Барчангизни иймонлашув мажлисимизда кутиб қоламиз🌸
Сиз азиз опа-сингилларимиз ҳам шундай иймоний самараларни айтиб барчага манфаат улашишни ҳоҳлайсизми?
Ундай бўлса Махзун бўлма дарслигини аудиоларини эшитиб чиқишларингизни тавсия қиламиз🌸

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 12:38


Live stream started

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 11:52


📺Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ
Aзиз опа-сингиллар!

📣Сизлар учун
“Маҳзун бўлма” номли тазкявий дарсликдан олинган фойдаларни тақдим қилмоқчимиз. Аллоҳ таолодан бу фойдалар сизларнинг ҳам ҳаётингизга ўзгача ҳурсандчилик олиб киришга сабаб бўлишини сўраб қоламиз.

💚 Ушбу китоб сиқилганлар, ғам-ташвиш чекаётганлар, мусибатга учраганлар, изтироб сабабли уйқусизлик азобига йўлиққанлар учун ёзилган.

💚 Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер. Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг томонга, йўлдан адашганларни Йўлинг томонга, ҳидоятдан ҳидоятингга бошла.

Куни: Сешанба
Вақти:
Туркия 16:00
Устоза: Умму Муҳаммад

🚀Telegram 📷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 11:35


Дўстлашсанг, икки кишининг бири билан дўстлашгин:

1.Ундан динингни ишида бирон нарсани таълим оладиган ва сенга фойдаси тегадиган киши.

2. Динининг ишидан бирон нарсани унга таълим берадиган ва у сендан қабул қиладиган киши.

Юқоридаги икки хислат топилмаган киши бўлса, ундан қочгин.

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 08:53


#Dorul_Arqam

🎧 7-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим


Нима учун Дорул Арқам танланди?
|1-дарс| |4-дарс|
|2-дарс| |5-дарс|
|3-дарс| |6-дарс|

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

12 Nov, 05:03


Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи ваборакатуҳ!
Ҳурматли опа-сингиллар!

"Тавҳид" рисоласига шарҳ нашрдан чиқарилди.

Китоб ҳақидаги батафсил маълумотга ушбу бот орқали эга бўлишингиз мумкин.


@oxirathovlisi_2024_bot


🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 17:45


https://t.me/oxirathovlisi_savollar

Умму Мухаммад устозани савол-жавоб канали☝🏻

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 12:38


🌸 Азиз Солиҳаларим!

Сийрат дарсини ўрганиш фарз ва ибодатдир!

❗️Биз ўзимиз бир инсонни хоҳ ҳаётда яшаб турган бўлсин, хоҳ вафот этиб кетган бўлсин, шу инсонни аниқ" бу тақводор, жаннатий инсон". деб айта оламизми?

🔸 Жаннат хабари берилган ўнта саҳоба кимлар?

🤍 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим алайҳиссалом шариати бўйича қуёш ботиши ва чиқишидан аввал неча ракатдан намоз ўқиганлар?

Дарс номи: Сийрат 12-дарс
Дарс куни: Душанба
Дарс вақти: Туркия 18:00
Устоза: Умму Муҳаммад

"Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг" (Шуаро,214)

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 08:07


#Dorul_Arqam

🎧 6-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Нима учун Дорул Арқам танланди?
|1-дарс| |4-дарс|
|2-дарс| |5-дарс|
|3-дарс|

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 07:34


🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 05:36


https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

Бу каналда Умму Мухаммад Устозанинг “Дард ва даво”дарсининг аудиолари ҳар куни қўйиб борилмоқда🌸

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

11 Nov, 05:09


🌻 Азиз Солиҳаларим!

📚Сийратни ўрганиш фарз ва ибодат!

Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча пайғамбарлардан кўра кўпроқ Аллоҳга ҳамд-мақтов айтган Зот!
У кишининг номларини эшитганда саловат айтиш вожиб!
Қуръон то Қиёматга қадар ўзгармайди!

☝️Шу ва шунга ўхшаш кўплаб илмлар сийрат дарсида жамланган!

Дарс номи: Сийрат 2-дарс
Дарс куни: Душанба
Дарс вақти: Туркия 10:00
Устоза: Умму Муҳаммад

"Албатта, Аллоҳ ҳам, фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар сизлар ҳам У Зотга саловат-саломлар айтинглар". (Аҳзоб: 56)

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 19:26


00:00 ●━━───── 52:30
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Маҳрам ва номаҳрамлик масаласи

10-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 17:40


         ⭕️«Ўзи билан овора бўлиб, Аллоҳни унутган банда энг зиёнкор бандадир, энди бундан ҳам зиёнкорроқ киши — ўзини ҳам унутиб одамлар билан машғул бўлган кишидир». (Ибн Ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ)

         «Вақт пул билан ўлчанади», деб вақтига қизғанадиганлар, ортиқча учрашувларга рози бўлмай: «Мен билан гаплашмоқчи бўлсангиз, навбат олинг, пулини тўланг», дейдиганларни кўриб, ҳурмат қиласиз.

        Лекин вақт умр билан ўлчанади. Биз мусулмонлар, ўтган вақтни қайта сотиб олишнинг имкони йўқлигига ишонамиз-у, бироқ қанча вақтларимизни беҳудага совурамиз.

        Кеча устоз бир қария ҳақида гапирди. Мўйсафид Қуръонни зўрға, кўзига яқин қилиб кўрар экан. Шундай бўлса ҳам бомдод намозидан кейин анча вақтгача Қуръон ўқир экан. Бир бетни ўқиб битиргач, кейинги бетни очгунча ҳам, «Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб турар экан. Субҳаналлоҳ!

      Имом Аҳмаднинг уч юз ракаат намоз ўқишлари, Абу Ҳанифанинг шомдан кейин, то тонггача намоз ўқишлари, Имом Шофеий таҳажжуднинг ҳар ракаатда эллик оят ўқишлари, яна бир салафи солиҳ зотлардан бири ёш болага ўхшаб йиғлашлари, у кишига «Нега йиғлайсиз?» дейишса, «Қариб қолдим, тунги намозларни фақат “Бақара” ва “Оли Имрон” суралари билан ўқийдиган бўлиб қолдим», дейишлари ривоят қилинган бир умматданмиз биз ҳам.

       Бизлар ҳам улар каби жаннатга киришни ва дўзахдан қутулишни истаймиз. Негадир ўзимизни жаннат кафолатлангандек ҳис қиламиз, ундай бўлмаса ҳам, қилаётган хатти-ҳаракатларимиз буни таъкидлайди. Аслида-чи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат берганлардан бошқа  ҳеч кимга кафолат йўқ.

        Мусулмон одам умид ва қўрқувни иккисини ҳам ҳис қилади. Иншааллоҳ жаннатга тушаман, деб орзу қилади, айни пайтда жаннатга тушмай қолсам-чи, насибим дўзах бўлиб қолса-чи, деган хавфда туради. Шунга қараб вақтини яхши ишлар билан тўлдиришга ҳаракат қилади.

        Аллоҳ бизларни вақт қадрини биладиганлардан қилсин.
@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 15:30


🌴🌴 Эртага душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

Telegram | Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 15:28


Live stream started

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 10:21


Қадрли ота-оналар!

🧕 Фарзандларингизга Аллоҳни таниш ва у билан боғлиқ муҳим билимларни бериш учун махсус дарс ташкил этмоқдамиз!

💚 Бу дарс фарзандингизга нималарни ўргатади?
🟠Аллоҳнинг осмон ва ерни яратганини, унинг исмлари ва сифатларини ўрганади;
🟠Ушбу дарс, уларнинг ақийдасини мустаҳкамлаб, ҳаётда тўғри қарорлар қабул қилишига ёрдам беради;
🟠Рухий ривожланиш ва ахлоқий қадриятларни шакллантиради.

Дарс номи: Аллоҳни таниш
Дарс куни: Якшанба
Дарс вақти: Туркия 15:00
Устоза: Умму Аббос

💚 Келинг, фарзандларимизга илмнинг муҳимлигини тушунтиришда биз билан бўлинг! Аллоҳнинг раҳмати сизлар билан бўлсин!

🎁 Ушбу фурсатни қўлдан бой берманг!
Болаларингизни “Аллоҳни таниш” дарсига таклиф этинг!

🌐 Ko’z quvonchi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 08:14


#Dorul_Arqam

🎧 5-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Нима учун Дорул Арқам танланди?
|1-дарс| |4-дарс|
|2-дарс|
|3-дарс|

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 05:53


🔴

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 05:52


https://t.me/oxirathovlisi?livestream=8f55d9940dc844fe7e

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 05:51


Live stream started

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 05:50


https://us02web.zoom.us/j/5524179625?pwd=0CbuS7obcxq0qcsmXi5zjCgZdd7vxj.1

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 04:52


📺 Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ
Aзиз опа-сингиллар!

🧕Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду-санолар бўлсин, яхши ниятлар ва шижоат билан «Сийрат» дарсимизни бошлаймиз.

Барчамизга фойдали илм ва тавфиқ беришини Аллоҳ таолодан сўраймиз.

Дарс номи: Сийрат
Дарс куни: Якшанба
Дарс вақти:
Турк вақти: 09:00
Устоза: Умму Муҳаммад

«
Эй Муҳаммад, айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»,
(Оли Имрон, 31)

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

10 Nov, 04:20


Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда жаннатда ҳам давом этадиган амал иккита: биринчиси – иймон, иккинчиси – никоҳдир”

Бу ибодатнинг қандай муҳим нуқталари,фарзлари, вожиблари ва суннатлари бор?
👉 Бу ҳақида биласизми?

Бахтли оилага тааллуқли масалаларни, оиласида бахт топмаган психолог ва эзотерикларни гапларини кўп эшитгансиз.
Шундай экан, бизда сиз учун яхши таклиф бор. Никоҳнинг шаръий аҳкомлари, фиқҳий масалаларини ўрганишни хоҳлайсизми?! Унда дарсимизга марҳамат қилинг!

Дарс номи: Никоҳ фиқҳи
Дарс куни: Якшанба
Дарс соати: Турк соати 10:30
Устоза: Умму Зайд.

Telegram Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 21:57


🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 20:59


Турган-битгани ёмонлик
| 19 | Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс|
4-дарс | 5-дарс | 6-дарс|
7-дарс | 8-дарс | 9-дарс |
10-дарс |11-дарс |12-дарс
13-дарс | 14-дарс | 15-дарс
16-дарс | 17-дарс | 18-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 20:20


61. Эй Пайғамбар, мушриклардан: “Еру осмонларни шундай гўзал тартиб-интизом билан яратган, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган Зот ким?” – деб сўрасангиз, улар албатта: “Уларни ёлғиз Аллоҳ яратган”, деб айтишади. Шундай экан, қандай қилиб барча нарсанинг яратувчиси ва бошқарувчиси бўлган Аллоҳга иймон келтиришдан бурилиб, бошқаларга ибодат қилишади?! Уларнинг ёлғон ва бўҳтонлари жуда қизиқ!

62. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ҳолига нима муносиб эканини яхши билгани учун улардан Ўзи истаганининг ризқини кенг-мўл ва яна Ўзи истаганининг ризқини танг-тор қилади. Аллоҳ сизларнинг барча ҳолат ва ишларингизни билувчи, Унга ҳеч нарса махфий қолмайдиган Зотдир.

63. Эй Пайғамбар, агар мушриклардан: “Ким булутлардан ёмғир ёғдириб, у билан қуриб-қақшаб ётган ерни кўкартирди?” – деб сўрасангиз, улар эътироф этиб: “Бу ишларни ёлғиз Аллоҳ қилди”, деб айтишади. Уларга: “Сизларга ўзингизга қарши ҳужжатни кўрсатиб қўйган ва сизларни эътироф эттириб қўйган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”, деб айтинг. Уларнинг кўпи ўзларига нима фойдали, нима зарарли эканини англамайдилар. Англаганларида эди, Аллоҳга бошқа нарсаларни шерик қилмаган бўлардилар.

— Луқмон сураси, 61-63 оятлар
📖 Тафсири Муяссар

🌐Telegram | 🌐Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 16:28


🔤 Азиз опа-сингиллар

Сизлар билан

🌹“Аёлларга тааллуқли табиий қонлар ҳақида” фиқҳий масалаларни 2 кунлик дарс қилиб ўрганиб оламиз, иншааллоҳ.

Бу масалада ҳар қандай муслима ўзи учун фақиҳа бўлиши лозим, чунки ҳар бир аёлнинг ўзига хос ҳолати бор.

2 кунга 2 соатгина вақт ажратиб, бир умрга ярайдиган ибодат қоидаларини ўрганиб олинг!

Эртага шанба ва якшанба кунлари
Tурк вақти 20:00,
ўзбек вақти 22:00 да,
“Солиҳалар гулшани” каналимизда чатда ва Zoom’да бўлади.
Zoom иловаси @oxirathovlisi каналига ҳам юборилади.

🤲 Аллоҳ муваффақ қилсин

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 13:13


#Muhim #Foydali

Dangasalikni qanday yengish mumkin?

Hamma izlab yurgan dolzab mavzu!

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 06:01


#Dorul_Arqam

🎧 4-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Дорул Арқамга қарши бир уй: Дорун Надва

|1-дарс|
|2-дарс|
|3-дарс|

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

09 Nov, 04:34


🔤 Азиз опа-сингиллар

Сизлар билан

🌹“Аёлларга тааллуқли табиий қонлар ҳақида” фиқҳий масалаларни 2 кунлик дарс қилиб ўрганиб оламиз, иншааллоҳ.

Бу масалада ҳар қандай муслима ўзи учун фақиҳа бўлиши лозим, чунки ҳар бир аёлнинг ўзига хос ҳолати бор.

2 кунга 2 соатгина вақт ажратиб, бир умрга ярайдиган ибодат қоидаларини ўрганиб олинг!

Эртага шанба ва якшанба кунлари
Tурк вақти 20:00,
ўзбек вақти 22:00 да,
“Солиҳалар гулшани” каналимизда чатда ва Zoom’да бўлади.
Zoom иловаси @oxirathovlisi каналига ҳам юборилади.

🤲 Аллоҳ муваффақ қилсин

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 21:26


❗️Ғазода кафанлар тугади, мурдалар полиэтилен пакетларга ўралиб, кўмилмоқда

Исроил армияси сешанба куни тонг саҳардан бери Ғазо секторини шиддатли бомбардимон қилишда давом этмоқда, Фаластин ахборот агентлиги (Вафа) маълумотларига кўра, бугунги ҳужумларда камида 37 нафар фаластинлик, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди.
Исроилнинг 2023-йил 7-октабрдан бери давом этаётган геноцид урушида 145 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани билдирилди.

❗️ Кафан учун

Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

🚀 @Saxiylar_karvoni_bot

@oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 19:22


Биродарликнинг олий кўриниши | 18 | Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс|
4-дарс | 5-дарс | 6-дарс|
7-дарс | 8-дарс | 9-дарс |
10-дарс |11-дарс |12-дарс
13-дарс | 14-дарс | 15-дарс
16-дарс | 17-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 13:29


🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 12:50


🕋 Ҳаж ва Умранинг мукаммал савобини истайсизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким бомдод намозини жамоат билан адо этса, сўнг Қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унга мукаммал, мукаммал ва яна мукаммал ҳаж ва умра қилганнинг ажри бўлади
", дедилар.

~ Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Ҳадисда зикр қилинган намозни жамоат билан адо этиш шарти фақат эркаклар учундир. Аёллар эса намозларни уйда ўқишлари афзаллиги бошқа кўп ҳадисларда хабар берилган.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.

Аёллар ҳам уйларидаги жойнамозларида бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг қуёш кўтарилгунга қадар зикру тиловат қилиб ўтирсалар, сўнг икки ракъатдан ишроқ ва зуҳо намозини ўқисалар юқоридаги ҳадиси шарифда башорат берилган ажру савобларга эришадилар, Аллоҳни изни билан!

(қуёш чиқиб, 20 дақиқа ўткандан кейин ўқилинади, Валлоҳу Аълам)

⚡️ @oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 11:04


Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
– Бечора дунёпарастлар дунёдаги энг яхши нарсанинг таъмини тотмай ўтиб кетишдия!
– Дунёдаги энг яхши нарса нима экан?,- деб сўрашди.
– Аллоҳни таниш ва У Зотни чинакамига яхши кўриш,- деб жавоб бердилар.

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 10:26


Қадр сураси

📖 Тафсири Муяссар

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 09:10


#gazzo_quduq_loyhasi

🗣Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

💚 Аллоҳнинг фазли марҳамати билан, 2024 йил ноябр ойида
“Oxiratxazinasi” ҳайрия фонди томонидан юборилган пулларга, сувсиз қолган Ғаззо аҳли ва минглаб кўчирилган оилалар ва урушдан жабрланганларга хизмат кўрсатадиган ичимлик суви учун қудуқ қуриб битказилди!

Ўзбек биродарлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Аллоҳ ажриларини зиёда қилиб берсин

#⃣@Saxiylar_karvoni_bot

💎Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 08:59


❗️ Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Қудуқ лойҳаси

Хабарингиз бор Ғаззо аҳли жуда ҳам аянчли, сувга ташна ҳолатда. Оз бўлса-да, ёрдам тегса, деб холис ният қилинди. Шундай синовли кунларда улар учун ўта муҳим иш- қудуқ қаздириб бериш ташкиллаштирилди. Сиз ҳам иштирок этинг, ажрларга эга бўлиб қолинг. Вақт ғанимат. Ўз хиссангизни қўшинг.

☝️Қудуқ нарҳи 11500 минг $ экан

Эҳсонларингизни
етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

🚀 @Saxiylar_karvoni_bot

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

07 Nov, 03:56


#Dorul_Arqam

🎧 2-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Арқам ибн Абул Арқамнинг ҳаёти

🚀Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 16:01


🌴🌴 Эртага пайшанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Telegram | Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 14:45


يا لحرقة القلب حين تتصل بنا المستشفيات في شمال غزة، تطلب الأكفان لأجساد الشهداء، والأشد قسوة أن نبذل كل ما في وسعنا لتوفير ما يليق بوداعهم، ثم نجد أنفسنا عاجزين، فقد نفدت الأكفان أمام هذا العدد المتزايد من الشهداء.

Ғазо шимолидаги касалхоналар бизга қўнғироқ қилиб, шаҳидларнинг жасадлари учун кафан сўрагани нақадар ачинарли ҳол, энг қийини ҳам шундаки, биз уларнинг видолашуви учун қўлимиздан келганича бор кучимизни сарфлаяпмизу, сўнгра ўзимизни (ёрдам бера олмаятганимиздан) ожиз эканлигимизни ҳис қилмоқдамиз. Борган сари кўпайиб бораётган бу шаҳидларнинг олдида кафанлар тугади😢

Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

🚀 @Saxiylar_karvoni_bot

@oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 13:05


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 43:38
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Эркакларни дўзахий бўлишига сабабчи бўлманг

9-дарс

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 11:14


📖 Bolalar uchun Payg‘ambarlar qissasi darsi 🌟

Aziz ota-onalar va bolajonlar! Sizni qiziqarli va ma’rifatli darsga taklif qilamiz, bu dars orqali farzandlaringiz payg‘ambarlar hayotidan ibratli voqealar va ulug‘ saboqlar oladi. Bu hikoyalar bolalarning qalbida imon va o‘ziga bo‘lgan ishonchni mustahkamlaydi, Allohning rahmati va hikmatini anglashda yordam beradi.

💚 Darsda nimalarni o‘rganamiz?

🟠 Payg‘ambarlarning qahramonona sabr-toqati va jasoratlari
🟠 Ularga Alloh tomonidan yuborilgan mo‘’jizalar
🟠 Turli qiyinchiliklarga qanday sabr qilib, oxirida muvaffaqiyatga erishish sirlarini
🟠Allohga bo‘lgan cheksiz muhabbat va ishonch ulardan qanday ko‘rinish olganini

💚 Darsning o‘ziga xos jihatlari

• Har bir qissa haqidagi qisqa hikoyalar va bolalar tushunadigan til orqali tushuntirish
• Rang-barang rasmlar va multfilmlar orqali ko‘rgazmali taqdimot
• Qiziqarli viktorina va savol-javoblar bilan darsni yanada zavqli qilish

📌Dars vaqti: Har shanba, soat 17:00 da
📍Joy: Online dars
Ko’z quvonchi

Sizning farzandingiz ham ushbu qimmatli darslarni o‘tkazib yubormasin! Shu Shanba kuni biz bilan bog‘laning va bolalaringizni bu sayohatga qo‘shiling.

#⃣ Darsimiz hayotiy saboqlar bilan to‘la, shunday ekan, barchangizni kutib qolamiz!

Barchangizdan foydali va quvonchli darslar kuti qolamiz!

💎 Koʻz quvonchi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 10:07


https://t.me/Tolibi_ilm_bezagimp3

Бу каналда Умму Мухаммад Устозанинг “Дард ва даво”дарсининг аудиолари ҳар куни қўйиб борилмоқда🌸

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 10:00


29-Эслатма:

“Такаллуф умматларни ҳалок қилади…”

“Такаллуф”: киши ўзида бўлмаган нарсани ҳосил қилишга уриниш демакдир.

📿 Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар:
“Бани Исроил ҳалокатидаги илк сабаб: Камбағалнинг хотини эридан кийим-кечак, бўянчиқларни талаб қилганда, бойнинг хотини (эридан) талаб қилгандек унга юклар эди.
(Яъни, бошқаларга ўхшашга интилар эди).

(Шунда бунга бир мисол сифатида) Бани Исроил аёлларидан бир аёлни зикр қилдилар:
Бир пакана аёл, ёғочдан икки (баланд пошналик) оёқ (кийим) ва бир узук ясаттирди. Узук очилиб ёпиладиган (қопқоқли) бўлиб, унинг ичига миск тўлдирди.
Икки баланд бўйли аёл орасига кириб (ўзини баланд кўрсатиб кўчага) чиқди.
(Одамлар баланд бўйли бу аёл ким экан деб) ортидан одам юборишди, икки аёлни таниб (баланд пошналик) аёлни эса танишмади.
У аёл (юраётганда қўлидаги узукни) силтаб юриб (ундан миск таратиб одамларни ўзига қаратар эди…)”

(Ибн Ҳузайма ва Имом Муслимда баъзи қисми ривоят қилинган саҳиҳ ҳадис)

📝 Изоҳ:

Бани Исроил, тарихда жуда буюк уммат эди. Бу умматнинг ҳалокати нега аёллардан бошланди?
Чунки аёл уйда ўтириб, ўзининг ҳамроҳларига ўхшаб кийиниш, ясинишни хоҳлар, бунга сарфни эса эрнинг бўйнига ортрар эди.
Натижада эркаклар илм олиш, динни ҳимоя қилишни қўйиб, эртаю кеч “ХОТИН БОЛА-ЧАҚАМ БИРОВДАН КАМ БЎЛМАСИН” деб ишлаб, бундан кейин ички томондан илмсизлик, ташқи томондан эса душман босиши сабаб бўлиб бутун уммат ҳалок бўлди!

Бу такаллуф шу даражага етдики, аёллар Аллоҳнинг хилқатига қаноат қилмай, бировларнинг хотинига ўхшаш учун баланд пояфзаллар кийиш, оддий атир сепишга қаноатланмай, юрганда сочилиб юрсин деб узукка атир солиб юришгач бордилар.

Энди яҳудий миллати шу даражага борганда ҳалок бўлган экан, бу уммат бугун қирилиб битмаганига ҳам шукр дейсиз!
Чунки баланд пояфзал кийишни қўйинг, аёллар бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиб қад-қоматини ҳам ўзгартириш ва бунга топганини сарфлаб такаллуф қилиш оддий ҳол бўлиб қолди.

⚡️ @oxirathovliai

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 05:34


#Dorul_Arqam

🎧 1-қисм
📙 Дорул Арқам

✍🏻 Муҳаммад Амин Йилдирим

Кириш
✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

06 Nov, 05:07


❗️ҲИСОБОТ

🗣Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
⛺️ Ғазодаи сув ўтувчи чодирлар устига плёнкалар қурилди

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

🚀 @Saxiylar_karvoni_bot

Telegram Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

05 Nov, 18:44


📖 Залзала сураси!

﴿ بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ ﴾

إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا ﴿١﴾

 وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا ﴿٢﴾
 
وَقَالَ الْإِنسَانُ مَا لَهَا ﴿٣﴾

1-3. Ер қаттиқ силкиниб, ичидаги жасадлар ва хазиналарни чиқарса. Инсон даҳшатга тушиб: «Ерга нима бўлди ўзи?» деб сўраб қолса.

يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا ﴿٤﴾

 بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَى لَهَا ﴿٥﴾

4, 5. Ўша куни – қиёмат куни ер ўз устида қилинган барча яхши-ёмон ишларнинг хабарини беради ва буни унга Аллоҳ таоло буюрганини айтади.

يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِّيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ ﴿٦﴾

6. У куни одамлар Аллоҳ уларга ўзлари қилган яхши-ёмон ишларни кўрсатиши ва амалларига яраша жазо ё мукофот бериши учун ҳисоб майдонидан тўда-тўда бўлиб қайтадилар.

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ﴿٧﴾ 

وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴿٨﴾

7, 8. Ким заррача (майда қумурсқа вазнича) яхшилик қилса, охиратда унинг савобини кўради. Ким заррача ёмонлик қилса, охиратда унинг жазосини кўради.

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

05 Nov, 18:22


Исроилнинг махсулотлари фақатгина Фаластинга эмас, балки дунё мусулмонлари қатлига қаратилган.

ОФИЯТ БЎЛМАСИН!

Telegram Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

05 Nov, 13:13


Нуҳ (алайҳиссалом) бир марта ҳайвонларни чақирди ва улар кемага чиқишди, лекин у одамларни чақириш учун 950 йил сарфлади, лекин у одамлар чўкишга қарор қилишди иймон келтирмадилар.

Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли, гарчи у энг буюк ҳақ даъватчининг уйида яшаса ҳам, иймон келтирмади Фиръавннинг хотини, гарчи у
энг буюк золимнинг уйида яшаса ҳам,иймон келтирди ўзгаришга қарор қилди.

Вазиятни баҳона қилманг, чунки танлов сизники.

✈️ Telegram 📷 Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


☝️Ҳар бир толиба фақат 1 та гуруҳга кирсин. 1,2 та гуруҳга кирилса иккала гуруҳдан ҳам чиқарилади

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


https://t.me/+yP_VmWz7shQxMWY8

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


https://t.me/+vOambPNIMwNmZjdk

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


https://t.me/+Y6kvDRz6eURmYThk

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


https://t.me/+_101XRBU1Sw1OTFk

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:12


https://t.me/+GmqrEgBvLwpiODE0

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:10


📣📣📣📣📣📣
Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Ҳурматли каналимиз обуначилари,сизларнинг талабларингизга биноан

📚 “ТАВҲИД” дарси

Дарсликдан қандай натижалар олинади, Аллоҳни изни билан:
🗄Асосий эътибор банда Роббисини танишига қаратилганлиги сабабли толиба Роббисини таний бошлайди;
🗄Атрофидаги нарсаларга ақл билан назар солиб, тафаккур-тадаббур қилишни ўрганади;
🗄Неъматларни кўра олиш қобилияти шаклланиб, шукри зиёдалашади;
🗄Иймон рукнларининг ҳар бири ҳақида маълумотга эга бўлади;
🗄Охират ҳақида тушунчага эга бўлади.

📁Дарс тартиби:
Ҳафтада бир марта маърузавий(асосий) дарс;
1 марта савол-жавоб дарси;
Ҳар 5 та дарсдан сўнг кичик имтихон ўтказилади;
Дарслик якунида умумий имтихон қилинади.

Дарслик умумий 5 ойга мўлжалланган!

☝️Аҳдлар:
Дарсга жиддий муносабатда бўлиш;
Гуруҳдан оддий сабаблар билан чиқмаслик;
Дарсларни қолдирмаслик.

❗️Юқорида айтилган аҳдга рози бўлсангиз, бизга алоқага чиқинг!
Унутманг, аҳдлашув қилинганидан сўнг аҳд ҳақида Қиёматда сўраламиз!

⚡️ Дарсга ёзилиш учун:
бот берилади иншааллоҳ.

Охират ҳовлиси - Аёллар ва болалар учун онлайн мадраса⚡️


@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 19:10


❗️ҲИСОБОТ

🗣Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва марҳамати билан Эҳсонларингиз ўз эгаларига етиб борди!
⛺️ Ғазода чодирлар қурилиши.

👉 Видеода батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Омонатларингизни етказиб бериш учун,
Дунё бўйлаб 100% хавфсизлиги таъминланган карталаримиз бор, иншааллоҳ.

📲Қуйидаги ботга алоқага чиқсангиз, сизга
КАРТА РАҚАМ берилади:

🚀 @Saxiylar_karvoni_bot

Аллоҳ таоло сизларнинг эҳсонларингизни қабул қилсин ва ҳар бирингизга икки дунё саодатини насиб этсин. Аллоҳ таоло қилаётган хайрли амалларингизнини узлуксиз давом эттирсин ва ёмонликлардан асрасин. Ғазодаги биродарларимизга ҳам сабр ва куч-қувват ато қилсин, уларни ҳар хил фитналар ва қийинчиликлардан омон сақласин. Қурилаётган чодирлар уларга тинчлик ва осойишталик олиб келсин.

@oxirat_xazinasi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 16:58


Aqlli odam kim

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 12:26


Luqmonul-hakim aytadilar :

"Tajribali kishilardan maslaxat ol. Chunki ular o‘zlariga qimmatga tushgan narsani senga tekinga beradilar!"

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 10:03


Ҳидоят неъмати

| 11 | Ўрнак | Шайх Фаҳд Кандарий

1-дарс | 2-дарс | 3-дарс|
4-дарс | 5-дарс | 6-дарс|
7-дарс | 8-дарс | 9-дарс |
10-дарс |

🩵Telegram | 🩷Instagram

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 09:17


Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар;

Кимда ким Исломни тирилтириш учунгина илм оладиган бўлса ,у одам солиҳлар қаторида бўлади ва унинг даражаси эса пайғамбарлар даражадан кейинги мақомда бўлади!

@oxirathovlisi

𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈

24 Oct, 08:07


#100_ҳадис_шарҳи

00:00 ●━━───── 20:14
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

📚 Аёлларнинг таълим олиши ҳақида

2-дарс

🩵Telegram | 🩷Instagram