Mahmudiylar oilasi @mahmudiylar Channel on Telegram

Mahmudiylar oilasi

@mahmudiylar


– Yevropada yashab, o‘zligini, dinini ushlab qolish uchun kurashayotgan,

– go‘zal oila misolida Islomni haq va adolatli din ekanini,

– Islomga amal qilish har yerda va har doim yengil ekanini ko‘rsatib berishga harakat qilayotgan oila bilan tanishasiz

Mahmudiylar oilasi (Uzbek)

Mahmudiylar oilasi kanali oilaviy suhbatlar, sayohatlar, va qiziqarli lavhalar bilan sizni qiziqtirib qo'yadi. Bu kanalda oila muammosi, yaxshiliklar, va oshna tasavvurlar mavjud. Siz ham shu mavzular haqida gaplashish, fikrlar almashtirish, va yangiliklar bilan tanishishingiz mumkin. Mahmudiylar oilasi kanali sizning oilaviy munosabatlaringizni kuchaytirish va o'z oilangiz bilan yaqinlashishga yordam beradi. Agar siz ham oilangiz bilan yaqinlashish, suhbatlar olib borish, va yangi do'stlar qo'l olishni istasangiz, bu kanal siz uchun. Mahmudiylar oilasi kanaliga qo'shiling va oila muammosi, sayohatlar, va qiziqarli lavhalar haqida bilib oling. Muloqot uchun: @mahmudiylar_oilasi_bot

Mahmudiylar oilasi

24 Jan, 08:01


Гоҳида оилангиз аъзоларидан бири китобдаги гаплардан таъсирланади ва ўша таъсирнинг қайсидир қирралари амалларида, гап-сўзларида намоён бўлиб қолади.

Бу ҳолат сизни ўйлантириб қўяди. Ўша гапни мен ҳам ўқидим-ку, нега менга таъсир қилмади экан, дея нафси лаввомангиз жонланиб қолади.

Китобдан олмаган ибратни ёнингиздаги одамдан ола бошлайсиз. Зеро, китобдаги гапнинг амалдаги тасдиғини кўриш ўзига хос таъсир кучига эга бўлади.

Суҳбатимиз шу ҳақда бўлди. Унинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

24 Jan, 07:52


Бундан тахминан 40 йиллар олдин бир чет элдан келган меҳмон айтганди:

- Дарахтда шундоқ пишиб турган ўрикни бир сўмга сотиб, юз сўмга сникерс оласизларми? Бу жуда қизиқ-ку! Ақлга тўғри келмайди-ку. 😢

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

22 Jan, 14:11


"Инсон билмаган нарсасининг душмани", деган гап бор.

Шу кунларда балоғат фанига оид "Талхис" китобидан видеодарслар тайёрлаяпман. Айрим тушуниш ва тушунтириш оғир ўринлари келганда кўнглимдан хилма-хил хаёллар ўтади:

- Шуни билишим шартми?
- Шунча мураккаб, чигал қилиб ёзишнинг нима кераги бор экан?
- Бунга ким ҳам қизиқар эди?
- Инсон ривожига, ўзимнинг ривожимга бунинг қанчалик аҳамияти бор?
- Шунга кетган вақтимни бошқа ишларга сарфласам, фойдалироқ, унумлироқ бўлар эди-ку? Ва ҳоказо...

Бир неча соатлик меҳнат билан уни чиройли тушуниб, чиройли тушунтирганимдан кейин ўқувчиларимнинг яйраб кетишларини хаёл қилиб, чарчоқларимни унутаман, ажиб бир ҳузурланаман, кайф қиламан.

Тушунмаслик, билмаслик оғир дард. Билмаслигини билмаслик ундан-да оғирроқ дард. Бу дарддан халос бўлиш учун эса меҳнат қилиш лозим бўлади.

МЕҲНАТНИНГ ТАГИ РОҲАТ.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

21 Jan, 12:07


Бойлик икки нарса учун керак:

1. Бировга муҳтож бўлмаслик учун
2. Муҳтожларга ёрдам бериш учун

Қолгани бош оғриғидан бошқа нарса эмас. Бу гапни ҳаводан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

1. Минг долларлик уйда ҳам яшадим, беш юз минг долларлик уйда ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
2. Беш юз долларлик машина ҳам ҳайдадим, эллик минг долларлик машина ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
3. Бир долларга қорним тўйган пайтлари ҳам бўлди, юз долларга тўйган пайти ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
4. Бир долларлик кийим ҳам кийдим, минг долларлик кийимни ҳам. Катта фарқ кўрмадим.

Хуллас, бойлик бир тарафдан яхши. Иккинчи тарафдан ўта зарарли. Зарарли тарафларидан ўта эҳтиёт бўлинг.

Бой бўлганингиз сари бандаларни таниб, яхши-ёмонини ажратиб, ёлғиз Аллоҳга янада кўпроқ сиғиниб, янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бераётган бўлсангиз, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бўлсангиз, тўғри йўлда экансиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб, давом этаверинг.

Бой бўлганингиз сари янада кўпроқ муҳтож бўлиб бораётган бўлсангиз ёки муҳтожларга ёрдам беришдан қочаётган бўлсангиз, ғафлатда экансиз. Тез уйғонинг.

Бу гаплар аввало ўзимга қаратилган. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

20 Jan, 07:59


Яхши ривожланмай қолган, тарбияси оғир болалар билан қандай шуғулланиш ҳақида бир суҳбат қилдик.

Шундай ҳолатларга дуч келган одамлар учун жуда фойдали бўлади, деган умиддамиз.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

Фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса, албатта ёзинглар. Бу биз учун муҳим.

👉 Томоша қилиш

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

19 Jan, 04:12


Kurs davomiyligi – 1 oy.

📅 Darslar tugaganidan soʻng 6 oy davomida sizda saqlanadi.

Agar kurs bepul boʻlsa yoki doimiyga berilsa e’tiborsizlik bilan qaralishi, “keyin koʻrib olarman” deb beparvo boʻlish holatlarini oldini olish uchun shunday qarorga kelingan.

Qoʻshimcha savollar yuzasidan bemalol murojaat qilishingiz mumkin:

@Mahmudiylar_admin

Mahmudiylar oilasi

19 Jan, 04:09


Avvalgi mavsumda oʻqigan oʻquvchilarimizdan birining fikri

Alloh Taolo qalblaringizni muhabbat bilan toʻldirsin, oilangizni tinchlik-xotirjamlik qoʻrgʻoni bilan mustahkam qilsin.

Mahmudiylar oilasi

18 Jan, 12:03


Undan soʻng mavzular yuzasidan siz oʻzingizni qiynagan muammolar, savol boʻyicha ZOOM orqali jonli tarzda ustozlarimizdan javob olishingiz mumkin boʻladi.

Murojaat uchun:
👉🏻
@Mahmudiylar_admin

Mahmudiylar oilasi

18 Jan, 12:01


ℹ️ 15 ta videodarslik sizlarga shu holatda, mavzular ketma-ketligida taqdim etiladi.

➡️ Undan soʻng darsga oid qoʻshimcha manbalar va mavzu yuzasidan topshiriqlar beriladi.

❗️ Oʻzingizga berilgan topshiriqni bajarib, guruhga yuborishingiz kerak.

Mahmudiylar oilasi

18 Jan, 11:02


*️⃣ “Baxtli oila sari” bu ustozlarning yashab ótgan yoʻli, sinovlardan chiqarilgan xulosalar va anglashlari.

Sizga bu kursda nazariy bilimlar emas:
1 oy davomida mavzularga koʻra tartiblangan 15 ta video dars,
5 ta jonli savol-javob darslari boʻladi.

❗️Oʻzingizni qiynagan oʻta shaxsiy savollarga esa mahfiy bot orqali shaxsingiz mahfiyligi ta’minlangan holda ustozlarimizning oʻzlaridan javob olishingiz mumkin.

Mahmudiylar oilasi

18 Jan, 11:02


Birinchi va ikkinchi mavsum darslarida koʻngildagidek natijalar kuzatilgani va obunachilarimizning takliflariga binoan “Baxtli oila sari” kursining 3-mavsumiga ham qabul ochishni reja qildik.

❗️Oldingi mavsumlardan farqli oʻlaroq, ushbu mavsumda darslarni yanada yaxshiroq o'zlashtirish maqsadida qoʻshimcha topshiriqlar va ularning nazoratga olinadigan holatda boʻlishini niyat qildik.

Darslarimiz 1-fevral sanasidan boshlanadi.

Murojaat uchun:
👉🏻
@Mahmudiylar_admin

Mahmudiylar oilasi

18 Jan, 03:40


Агар кичик кичиклигини билмаса, катта катталигини унутса, бошлар оёқ, оёқлар бош бўлади, от ва ит изи аралашади, тартиб йўқолади. Илм ва ҳикмат аҳли пойгакка тушади, жаҳл ва разл аҳли тўрга чиқади – адолат ғойиб, зулм ғолиб бўлади.

Akrom MALIK

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

17 Jan, 15:40


Сўйлади дардимни тинглаган қабр:
"Яқинда бағримга келасан сен ҳам.
Яна бирозгина айлагин сабр,
Шу ерда ярангга топасан малҳам".

📝 Муқим Маҳмуд
2025-01-17


Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

16 Jan, 08:44


Baxtli oila sari – qanday kurs?

📓 Bu darslar – Ustozlarimiz Muqim Mahmud va Jamila Mahmud hammuallifligidagi silsilaviy suhbatlar jamlanmasi.

Suhbatlar davomida:
Turmush qurishga tayyorgarlik, oila qurish va farzand tarbiyasi haqida fikrlar;
– Oila va farzandlar o‘rtasidagi munosabatlarni yaxshilash;
– Tashqi ta’sirlardan himoyalanish yo‘llari;
– Har bir muammoning dinimizga asoslangan holda yechimlari taqdim etiladi.


📋 Kurs boshlanishidan bexabar qolib ketmaslik uchun hoziroq kutish guruhiga qo‘shilib oling. Yaqinlaringizga xabar berish ham esdan chiqmasin )

👉 https://t.me/+f7aGef_ntLg2NTI0

Mahmudiylar oilasi

16 Jan, 05:19


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Асал бадандаги касалликларга қандай таъсир қилса, Қуръон тиловати қалб касалликларига шундай таъсир қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-16

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Jan, 16:35


Одамлар уммонлардир. Уларнинг қаъри ҳақида ҳукм чиқара кўрма. Сен уларнинг соҳилларини кўра оласан, холос.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-15

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Jan, 10:47


Боланинг касб танлашида ота-онанинг роли мавзуида бир суҳбат қилдик.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉 Томоша қилиш

Mahmudiylar oilasi

12 Jan, 17:54


Куёв қайнотага ўхшаса, қайнота билан куёвнинг тупроғи бир жойдан олинар экан, деб қўядилар. Келин қайнонага ўхшаса ҳам шу гап тўғри келаверса керак.

Қиш келди. Совуқ ўшанча. Бону эса бир эски этикни кийиб, дилдираб юрибди.

- Юр, янгисини олайлик, - десам,
- Шарт эмас, барибир машинада юраман-ку, - дейди.

Бировларга ажиб саховат кўрсатиб, ўзига келганда шу биргина этикни ҳам олмаслиги ҳавасимни ҳам келтирди, ғашимни ҳам.

Мажбурлаб дўконга олиб бориб, бир эмас, икки этикни олиб бердим. ECCO номли фирманинг пойабзалларини яхши кўраман. Кўпроқ олса, янада арзонлатиб берар экан. Баҳонада ўзимга ҳам бир этик қўшиб олдим.

Қайнонанинг аҳволи шу. Энди келиндан гапирайлик.

Шамсиддин аёлининг пулига аралашмайди. Рўзғорни ўзи тебратгани учун катта келиним анчагина пул йиғиб қўйган. Дўкондаги арзонлатилган нархдан илҳомланиб, унга қўнғироқ қилиб:

- Қишки этигинг борми? - деб сўрасам,
- Йўқ, адажон, - деса бўладими.

Кулишимни ҳам, куйишимни ҳам билмасдан унга ҳам бир этик сотиб олдим. Ёш боладек қувнади.

Мана, бугун шу келиним бутун оиламизни кабоб билан меҳмон қиляпти. Ўзига бир этик олмаган пулига ҳаммани меҳмон қилишига ҳавасимиз келсинми, ғашимиз келсинми?

Ашнақа...

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

10 Jan, 11:24


Орадан 6 йил ўтибди.

Куртка ўша-ўша. Боягидек яп-янги турибди. Фақат ичидаги одам анча эскирибди.

Ашнақами?

Асло ундай эмас. Ичидаги одам ҳам боягидек ғайратга тўлиб турибди. Бўптими... 😊😉

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

09 Jan, 18:55


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Ажабо, одамларнинг қалбларини забт этиш илинжида уларга чиройли кўринишга уринади-ю, уларнинг қалблари Аллоҳнинг қўлида эканини унутади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-08

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

09 Jan, 04:11


Одамларнинг қалбларига муҳаббат уруғларини экинг ва уларни гўзал муомала суви билан суғоринг. Зеро, ҳаёт абадий эмас ва сиз учун ўша экканларингизнинг гўзал ҳосилидан бошқа нарса қолмайди.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-08

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

09 Jan, 04:10


Шайх Шаъровий айтган ажойиб дуо:

Аллоҳим, ақлимни уни безовта қиладиган нарса билан, қалбимни унга раҳм қилмайдиган кимса билан, вақтимни эса унга фойда бермайдиган иш билан банд қилиб қўймагин.

Парвардигорим, менинг тарафимда бўлгин, мен билан бўлгин, мени Ўзинг ила кучли айлагин. Омин.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-08

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

09 Jan, 04:05


Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ айтади:

Агар Аллоҳ таоло бир бандага яхшилик қилишни ирода этса, унга ўзининг қалбидан яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган бир воиз (насиҳатгўй) қилиб беради.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-08

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

08 Jan, 05:13


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

Нафас олиш неъмати банданинг хаёлига ҳам келмайди. Ҳолбуки, унга бу неъмат бир кеча-кундузда 24 минг марта берилади. Зеро, у бир кеча-кундузда 24 минг марта нафас олади. Ҳар бир нафас Аллоҳнинг бир неъматидир.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-07

Ўша пайтларда ҳам диний олимлар ҳисоблашга уста бўлишган эканда-а.

(Одам тинч турганда бир минут давомида 16–20 марта нафас олиб, нафас чиқаради. "БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ" китобидан)

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

08 Jan, 03:31


Нега шу йўлни танладик?

Навбатдаги суҳбатимиз шу ҳақида бўлди.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉🏻 https://youtu.be/aVI_voDOGMs?si=-jhB90qW3S1l6UWZ

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

07 Jan, 15:27


Илминг ортгани сайин тортишишга рағбатинг сўниб бораверади. Ақлинг пишиб етилгани сари сенда тағофул хулқи кўрина бошлайди.

Тағофул - бировнинг айбидан кўз юмиш, ижобий маънода кўриб кўрмасликка олиш.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-06

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

07 Jan, 08:45


Халифа Умар ибн Хаттоб (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ўт ёқиб ўтирган одамларнинг олдидан ўтаётиб, эй нур аҳли, деган экан. Эй ўт аҳли деса, оташпарастлар дегандек, уларга тили билан озор беришдан эҳтиётланиб шундай қилган экан.

***

Ҳасан ва Ҳусайн (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бир қариянинг таҳорат олишдаги хатосини кўриб:

- Амаки, бир қараб беринг, қайси биримиз таҳорат олишда хато қилаётган эканмиз, - дейишибди.

Қария уларнинг таҳорат олишларини кўриб:

- Сизлар эмас, мен хато қилаётган эканман, - деган экан.

***

Имом Ғаззолийнинг олдига бир одам келиб:

- Намозни тарк қилган одамнинг ҳукми қандай бўлади? - деб сўраса,

- Уни ўзимиз билан бирга масжидга олиб бориш бўлади, - деб жавоб берган экан.

***

Азизлар, ҳаёт кимларнингдир хато қилишларини пойлаш эмас, ўша хатоларни тузатиш учун энг гўзал услубларни қўллашдан иборатдир.

Парвардигорим, бизга гўзал хулқли бўлишни насиб айлагин.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-06

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

06 Jan, 11:52




Deyarli har kuni bizga “Baxtli oila sari” kursiga qatnashish istagini bildirganlardan xabarlar kelib turadi.

Kanalimizda bu silsilaviy darslarda qatnashganlar bormi?

Darslar haqida qanday fikrdasiz?
Nimalarni oʻrgandingiz? Boshqalarga ham tavsiya qilasizmi?

Mahmudiylar oilasi

06 Jan, 11:28


Бунинг кўрсатишича, 2024 йилдаги сафаримиз жами 28 301 км бўлиб, бутун ер шарининг 71%ига тўғри келар экан.

Менга хатолари кўпдек кўринди. Чунки биргина Макка ва Мадинага бориб келишнинг ўзи бу ерда кўрсатилган 9890 километрдан анча ошиб кетади. Полша ва Туркия сафарлари ҳам қўшилса, янада кўпаяди. Қолаверса, самолёт 28 соатда 9890 км юрса, тезюрар поезддан фарқи қолмайди-ку.

Телефоним ўчиб қолган вақтларни била олмас экан, деб ўйладим.

Пиёда юрган пайтларим ҳам бу ерда кўрсатилгандан кўпроқ бўлса керак. Чунки телефонимни уйда қолдириб кетган пайтларим ҳам кўп бўлган.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

05 Jan, 03:01


Бир кампирнинг уйига ўғри тушибди. Кампир уйғониб кетиб, ҳолатдан хабардор бўлиб, ўғрига шундай дебди:

- Сен яхши одамнинг боласига ўхшаяпсан. Тушунаман, пулга муҳтожлигингни кўриб турибман, мен анча пул тўплаб қўйганман, фақат ҳозиргина бир туш кўргандим, шунинг таъбирини айтиб берсанг, ҳамма пулим сеники, шунга розимисан?

- Розиман, - дебди ўғри.

Кампир тушини айта бошлабди:

- Тушимда бир дарёга тушиб кетаётган эмишман. Абуд, тез келиб, мени қутқар, Абууууд, деб бақираётган эмишман.

- Абуд ўзи ким?

Ўғри саволини тугатиб-тугатмай, нариги хонадан чиқиб келган Абуд уни тутиб олибди.

Бечора ўғри:

- Тинчгина ўғирлигимни қилаверсам бўлмасмиди, таъбирчилик қилишга бало бормиди, - дермуш. 😂

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2025-01-04

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

04 Jan, 14:36


Рост гапириб, зарар кўрса ҳам қувониш, ёлғон гапириб, иши битса кўнгли ғаш бўлиш ҳақида суҳбатлашдик.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉🏻 https://youtu.be/lEqR0m8BNlE?si=FzdhP3UQcyXAALMP

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

04 Jan, 12:07


Сохталикни, ясамаликни мен ҳам ёқтирмайман. Ғашим келади. Лекин айрим мулоҳазалар мени бундай ҳолатларга муносабат билдиришдан тўсиб туради. Тушунтиришга ҳаракат қиламан. Керакли, муҳим гапларни гапирадиганлар, менимча, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

1. Гапиради ва ўзи гапига тўла амал қилади. (Аъло)
2. Гапиради ва ўзи гапининг кўп қисмига амал қилади. (Яхши)
3. Гапиради ва ўзи гапининг оз қисмига амал қилади. (Ёмон эмас)
4. Гапиради ва катта эҳтимол билан гапига амал қилмайди, ҳатто айтаётган гапини ўзи яхши тушунмайди. (Яхши эмас)

Ким гапираётганига эмас, нима деяётганига қара, деган гапга амал қилиб, модомики, керакли, муҳим гап айтилаётган экан, уни ҳатто тўртинчи тоифадаги одам айтаётган бўлса ҳам қабул қилиб қўяверган маъқулмикин.

Қолаверса, КАТТА ЭҲТИМОЛ БИЛАН деган ўта қалтис жойи бор. Зеро, эҳтимол ҳар қанча катта бўлмасин, у билан биров устидан ҳукм чиқариш жоиз эмас.

Яна бир қалтис жойи бор. Тўртинчи тоифага қарши курашиш улар билан тенг бўлиш билан барорбар. Бу нарса уларнинг обрўсини ошириб, ривожлантириб юборади.

Яхшиси ҳозирча сохта, ясама бўлаётган ишлар ҳақиқийга айланиб кетса ҳам ажаб эмас, деган маънода бир яхши дуо билан чекланган маъқул. Зеро, Исломни дунё умидида қабул қилиб, охир-оқибатда чин мўминга айланганлар қанча.

Бу менинг шахсий қарашларим, холос.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

04 Jan, 08:58


Муна шу арабча гапдан таъсирланиб:

Арзон касдан ўзингга,
Рақиб ясаб олмагин.
Рақибингдек ўзинг ҳам,
Арзон бўлиб қолмагин.

Муқим Маҳмуд
2025-01-04

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

02 Jan, 10:03


Буни ўқиб, бир акамиз эсимга тушиб кетди. Ўктамжон ака дер эдик. Қариндошчилиги ҳам бор. Уч-тўртта ўрис (уйи ўрис мактабига яқин эди) безорилар шу акамизнинг қўлидаги пулини олмоқчи бўлиб роса дўппослашган экан. Қўлидаги пули арзимаган тийин бўлган. Лекин ўша пулни бермасдан уйига келган экан.

Кейинроқ шу акамиз бир машинанинг пулига китоб сотиб олган эди. Ҳолбуки, ўша пайтда у кишининг машинаси йўқ эди.

Ҳа, мард одам ҳар қандай ҳолатда мардлигини қилар экан.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

01 Jan, 20:34


Оппоқ қор билан қопланган йўлларда юриш мен учун жуда мароқли. Кайф қиламан.

Бир зумда илҳом ҳам келақолди. ))

Зоҳирдаги оқ йўллар,
Ўйларимга бериб жон.
Ажиб бир имо билан,
Чорлади ботин томон.

Оқ кўнгиллар отланса,
ОҚ ЙЎЛ дерди боболар.
Боболарга жўр бўлиб,
ОҚ ЙЎЛ дерди момолар.

Кўнглингни оқ айлагин,
Бўлсин десанг йўлим оқ.
Тенг тенги билан, дерлар,
Кўнгли оқнинг йўли оқ.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

31 Dec, 11:53


Чиройли жойлар экан

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

27 Dec, 17:18


ҚУРЪОН АҲЛИ КИМЛАР?

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

Қуръон аҳли уни биладиган ва унга амал қиладиганлардир, гарчи уни ёдламаган бўлсалар ҳам. Уни ёдлаган-у, аммо тушунмаган ва унга амал қилмаганлар эса унинг аҳли эмаслар, гарчи унинг ҳарфларини ўқдек тизиб қўйган бўлсалар ҳам.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-27

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

26 Dec, 15:24


Бировга зулм этишдан,
Қўрққан одамдир қўрқмас.
Зулм этишдан қўрқмаган -
Одамдир қўрқоқ, нокас.

Қўлимдан келгани шу бўлди.
Қани, сизлар ҳам уриниб кўрингларчи.

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

26 Dec, 13:40


Буни Нафиса ёзибди. Хавотирлар тўлқинида сузаётган қалбимизга бир малҳамдек туюлди.

Аллоҳим ҳамма мўминларнинг фарзандларига, жумладан, менинг фарзандларимга ҳам ҳар икки дунё саодатини насиб этсин.

ШУ ОИЛАНИНГ ҚИЗИМАН ГЎЁ

25/12-2024. Пайшанба

Барибир она насиҳати бошқа экан.

Никоҳимга оз қолганида ойижоним яна одатдаги гапларини айтдилар. Бу сафар жиддийроқ, хавотир билан. Бу сафар йиғлаб, соғинч ҳиди билан. Битта гаплари ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. ”Борган жойингни оиланг деб қабул қила олсанггина, уларни оила ўрнида яхши кўра олсанггина бахтли бўла оласан".

Сафардаги одам сал муддат ўтибоқ уйини соғина бошлайди. Ўқишга ёки ишлагани кетган йигитнинг хаёлида ҳам фақат қишлоғи, болалиги туради. Чунки улар борган жойини уйи деб кўрмайдилар.

Ойижоним эса борган жойингда қоласан, ўша жойни уйим, жойим деб, янги оилангни оилам деб қабул қилгин, шундагина ўзингни бегона ҳис қилмайсан, дедилар.

Ойижонимнинг насиҳатларига амал қилишга чоғландим. Бу қийин бўлади, деган хаёлда эдим. Турмушга чиқдим. Янги оилам билан яқиндан танишдим. Қарасам, қийин деб ўйлаган нарсам қийинга ўхшамади. Янги оилам мени аллақачон оиланинг бир аъзоси сифатида қабул қилиб бўлишган экан.

Тўғри, ҳали йўлнинг бошидаман. Лекин шу ибтидонинг ўзи кўп нарсани ҳал қилиб қўяди, деб ўйлайман. Мен яна акали бўлдим, укали-сингилли бўлдим. Менинг яна битта отам, яна битта онам бўлди. Аммаларим, амакиларим, холаларим, тоғаларим кўпайдилар. Менинг яна битта бобом бўлдилар. Менинг шунча йилдан бери кутган бувижоним бўлдилар. Энди мен бувиси билан юрган болани кўриб қизғанмайман. Чунки энди ўзимнинг ҳам бувижоним борлар.

Мен ўзимни ташқаридан келган келиндай ҳис қилмаяпман. Шу оиланинг бир қизиман гўё.

Nafisa Mahmud

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

24 Dec, 14:24


Навбатдаги суҳбатимиз "Истаклар тўқнашганда", деб номланди.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉🏻 https://youtu.be/CQUdK_-dCkc?si=z6wYHNeIXlyHevYU

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

23 Dec, 12:34


Ҳишом ибн Абдулмалик Аъмашга:

- Менга Усмон ибн Аффоннинг ёмонликларини ва Али ибн Абутолибнинг фазилатларини ёзиб бер, - деди.

Аъмаш шундай ёзди:

"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аммо баъд...

Бутун замин аҳлининг ёмонликлари бир Усмонда жам бўлганда ҳам сенга унинг зарари йўқ. Бутун замин аҳлининг фазилатлари бир Алида мужассам бўлганда ҳам сенга унинг фойдаси йўқ.

Сен ўзингни бил, ўзгани қўй. Одамларнинг айблари, қоқилишлари ва тойилишлари билан овора бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл. Зеро, сен бу ишга жавобгар эмассан. Одамларнинг яхшиликлари ўзларига. Сенга эмас.

Ўзингдаги хатоларни тузатиш, гуноҳларингдан тавба қилиш ва яхши ишларингни кўпайтириш пайида бўл. Зеро, номаи аъмолингда қоладигани мана шулардир.

Бировларнинг айбларини титкилаш билан банд бўлиш ҳамма нарсани бой бериш аломатидир".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-23

Telegram | Instagram | Youtube

Mahmudiylar oilasi

22 Dec, 16:44


Ота ўлса, уйлар ўлади.
Ота ўлса, уйдан барака кетади.
Ота ўлса, уйлар қоронғи зулматга айланади.
Бу гапларни отасидан айрилганлар тушунадилар.
Ота таянчдир.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-22

Telegram | Instagram

Mahmudiylar oilasi

22 Dec, 11:53


БОЛА БEҒУБОР

Устоз, сиз ёлғон гапириш мумкин эмас, дейсиз. Ойижоним эса, аданглар билмасинлар, дейдилар.

Адажоним сўрамасалар, айтмас эдим. Лекин сўраб қолдилар-да. Кейин сизнинг гапингиз эсимга тушиб, тўғрисини айтдим.

Адажоним хафа бўлдилар. Ойижоним эса, нега айтдинг, деб мени уришдилар. Кейин ойижонимга:

- Ойижон, ёлғон гапириш мумкин эмас экан-ку, устозим айтдилар. Сиз эса менга ёлғон гапиришни ўргатяпсиз-ку, - дедим.

Ойижоним ўйланиб қолдилар.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

21 Dec, 14:15


Бир муҳим иш

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

21 Dec, 11:02


Бону мисолида ўзбек аёлининг фидойилиги ҳақида суҳбат қилдик.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

Бу сафар ҳам менга кучлироқ гапни Аниса айтгандек бўлди.

Ўзингларда қизиқиш ва вақт топа олсангизлар, бир кўринглар. Бу оддий суҳбат бўлмади. Айтмоқчи бўлган анча муҳим гапларимизни гапириб олдик.

👉🏻 https://youtu.be/SANM9lxTNxQ?si=TFAHY5CqqExeoHpM

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

20 Dec, 14:00


БАХТСИЗ МАЪРИФАТ БАХТЛИ ЖАҲОЛАТДАН ЯХШИРОҚ

Сухандон раҳматли доктор Мустафо Маҳмуддан:

- Маърифат одамни бахтсиз қилиб қўяди, деган гапга нима дейсиз? - деб сўради.

Доктор пинагини ҳам бузмасдан, ўйлаб ҳам ўтирмасдан шундай жавоб берди:

- Маърифат бахтсизлиги жаҳолат бахтидан яхшироқ.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-19

Mahmudiylar oilasi

18 Dec, 14:53


Бир чимдим кулгу

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

17 Dec, 16:02


Tezlashtirilgan Siyrat darslari haqida

❗️ Kursimiz faqat ayollar uchun.

Sababi Payg‘ambarimiz Muhammad sallollohi alayhi vasallam davridagi ayollar hayoti va ularga oid ibratli voqealar orqali bugungi kunimizda ayollarimiz duch keladigan muammolarga yechim berishni niyat qildik.

📅 Darslar muddati: 20-dekabrdan 30-dekabrgacha har kuni.

Kunning birinchi yarmida yangi mavzu oʻtiladi va ikkinchi qismida mavzu yuzasidan takrorlash va savol-javoblar boʻladi.

Batafsil ma’lumot va ro‘yxatdan o‘tish uchun:
👉🏻@Mahmudiylar_admin

Mahmudiylar oilasi

15 Dec, 14:48


Qabul boshlandi!

Payg‘ambarimiz sollollohi alayhi vasallam bizning hayotimiz uchun eng yaxshi o‘rnak. Olamlarning yaratilishiga sabab boʻlgan sayyidimiz, mahbubimizdir. Ular nafaqat dinda, ibodatda, balki oilaviy munosabatlarda, jamiyatda ham oʻzimizni qanday tutish va qarorlar qabul qilishda ham bizga to‘g‘ri yo‘l ko‘rsatganlar. Bu bilimlar bizni hozirgi holatimizni osonlashtiradi, muammo deb qaraganlarimizni yengillashtiradi.

Shu sababli, biz “Tezlashtirilgan Siyrat ilmi” kursiga qabul ochdik.

Bu kursning asosiy maqsadi — sizni Payg‘ambarimiz alayhissalomning hayoti bilan tanishtirish, ularning hayotidan olinadigan oʻrnaklarni kundalik hayotingizga tatbiq etishda yordam berish. Alloh muvaffaq qilsin.

Boshlanish sanasi: 21-dekabr
Davomiyligi: 10 kun, kuniga 2 marta
Formati: ZOOM orqali jonli darslar va savol-javoblar
Ustoza: Jamila Mahmud


Darslar davomida siz ohiratga tayyorgarlik ko‘rishda zarur bo‘lgan bilimlar va dunyo hayotingizni tartibga solishda ishonchli yo‘nalish olasiz, insha’Allah.

Darslarga qoʻshilish uchun murojaat qiling:
👉🏻
@Mahmudiylar_admin

Mahmudiylar oilasi

14 Dec, 16:38


Ўқиш бошлаганимизга ҳам бир йил бўлибди. Тома-тома кўл бўлар экан-да.

Ишидан, ўқишидан, бола-чақасидан, минг хил ташвишларидан ортиниб, тил ўрганмоқчи бўлганларга ҳавасим келади. Уларнинг савоби фақат илм олиш билангина машғул бўлганларникидан кам бўлмаса керак, деб ўйлайман. Гоҳида дарс топшираётган ўқувчининг қўлидаги чақалоқнинг йиғиси ҳам эшитилиб қолади. Бу ҳолат менга бир қаҳрамонликдек туюлади.

Шунинг учун бўлса керак, маза қилиб, завқ-шавқ билан дарс бераман. Кечагина икки ҳарфни бир-бирига базўр боғлаётган ўқувчининг бир енгилроқ иборани бемалол ўқиб, таржима қилаётганини, қийналмасдан грамматик таҳлил қилаётганини кўрсам, яйраб кетаман.

Қуйида ўқувчиларимдан бири ёзган илиқ гапларни эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул кўрдим.

***

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Саломатмисиз устоз.

Мана бугун курсимиз бошланганига роппа-роса 1 йил бўлибди. Алҳамдулиллаҳ. Лойиқ бўлмасакда Аллоҳ бизни ҳам ўқувчингиз бўлиш бахтига муяссар қилди. Ўзига ҳамд!

Маҳмудийлар оиласини курс бошланишидан анча олдин ютубеда кузатар эдим. Ўша вақтларда бир ўқ билан икки қуённи ураман деб овқатланаётганда бирор манфаатли нарса кўришга одатлангандим. Кейин бирор нарса кўрмасам овқатланолмайдиган даражага келдим. Маҳмудийлар оиласида видеолар қолмагач, янгиси чиққунига қадар олдингиларини қайта кўрар эдим. Жуда кўп манфаатлар олдим ва олиб келяпман Алҳамдулиллаҳ. Ютубе орқали телеграм каналга ўтдим ва бироз вақт ўтгач, сизнинг курсингиз эълонини кўриб қолдим. Дарҳол админга мурожаат қилдим. Кун санаб 14-декабрни кутар эдим. Ишонгим келмасди, наҳотки мен ютубеда кўрадиган олим инсоннинг қўлида таҳсил олсам дея. Аллоҳга ҳамд!

Ўқишга кирган йилим охирги курсда араб тилини ўрганаман деб ният қилгандим. Лекин қатъий эмасдим. Бу курсни сиз ўтмаганингизда катта эҳтимол билан тилни ўрганишни кейинга суриб юрган бўлар эдим.

Мен Қуръонни ўқиб тўғридан тўғри маъносини тушунишни истайман дердим доим. Тилни биладиган жияним бу осон эмас, унинг учун балоғат, ва ҳоказоларни билиш керак деган эди. Ҳай бир кун ўрганарман деб қўйган эдим.
Яқинда Қуръон эшитиб уни тушунаётганимни сезиб қолдим. Ўзим билган луғатлар қатнашган оятларни. Роҳат...
Бундай буюк неъмат билан мени сийлаган ва бунда сизни сабабчи қилган Роббимга чексиз ҳамд бўлсин!

Аллоҳ сиз ва аҳлингиздан рози бўлсин, устоз!

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

14 Dec, 11:40


Ота-онага итоат мавзуида бир суҳбат қилдик.

Бу борада энг кўп кучни Анисага сарфладик. Лекин айнан шу Анисанинг фикрлари менга кўпроқ ёқди. Бону айтганидек, у оқимга қарши сузиб келяпти ва буни уддалаяпти.

Аллоҳ бардавом қилсин.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉🏻 https://youtu.be/AXRRVCeejo0?si=L5x6SrqtfSlFLSrp

Mahmudiylar oilasi

13 Dec, 10:39


Nega Payg‘ambarimiz sallollohi alayhi vasallamning siyratlarini o‘rganishimiz kerak?

Hozirgi kunda qiynalgan, ruhiyati charchagan ayollarimiz orasida psixolog, kouch, ezoterik kabi insonlarga borish, ulardan maslahat olish, ularning koʻrsatmasiga koʻra yashash urf boʻlib boryapti.

Siz borgan oʻsha inson sizga toʻgʻri yoʻlni koʻrsatsa xoʻp-xoʻp, agar bunday boʻlmasa-chi?

Biz dunyo hayotida toʻgʻri yashashni kimdan oʻrganamiz?Bizga asli kim oʻrnak boʻlishi kerak? Ayni shu maqsadda Siyrat ilmi barchamizga kerak.

Payg‘ambarimiz Muhammad sallollohi alayhi vasallamning siyratlari, ya’ni ularning hayoti, axloqi, amallari va sabr-toqatlari biz uchun haqiqiy o‘rnak boʻla oladi.

Qur’oni Karimda “Albatta, sizlar uchun Allohning Rasulida chiroyli misol bor” (Ahzob surasi, 21-oyat) deya ta’kidlanadi.

Payg‘ambarimiz sallollohi alayhi vasallamning hayoti pokiza imonning, sabrning, ixlosning, ishonchning namunasi bo‘lgan.

Payg‘ambarimizning o‘rnaklari orqali biz
– amallarni to‘g‘ri bajarish,
– dunyo hayotida sabr qilish,
– adolatni amalga oshirish,
– Robbimiz buyurganidek yashashni o‘rganamiz.

Siyrat ilmi har bir musulmon uchun ayniqsa sinov davrida chinakam ishonch va sabrni, Allohga bo‘lgan iymonni pok saqlashga, uning rizoligini izlashga undaydi. Har bir qiyinchilikda Payg‘ambarimizning sabr-toqatini o‘rganish, uning ko‘rsatmalariga amal qilish bizga kuch-quvvat beradi. Haq tarafda boʻlish, zulmga qarshi kurash, ezgulik qilish haqida oʻrganamiz.

Siyrat ilmini oʻrganishni xohlaysizmi?

Mahmudiylar oilasi

13 Dec, 10:36


Мол-дунё, куч-қудрат, вақт, соғлик каби имкониятлар истайсизми, йўқми, барибир сарфланади.

Ривожланиш учун, олдга юриш учун сарфланмаган имконият ортга кетиб қолмаслик учун сарфланади.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

12 Dec, 18:24


Исроилнинг ютуғи нимада? Халқ тилида айтганда, “жугутлар” икки минг йил давомида ўз давлатига эга бўлмади. Жугутларни кимлар қувмади, кимлар қирғин қилмади дейсиз... Ҳеч бир миллат еки халқ булар каби инсонларнинг, халқларнинг қаҳрига, ғазабига учрамади. Оддий ва қолоқ халқлар ҳам ўзларининг давлатчилигига, ўзларининг ерига эга бўлишди. Эмин эркин яшашди. Лекин, булар ўз давлатига эга бўлмади. Буларнинг давлатини йўқ қилинишида исломнинг, мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, булар қувғинга учраганда, христианлар “сенлар Исога хиёнат қилдинглар” деб, таъқиб қилганда, булар мусулмонлар орасида жон сақладилар.
*
Икки минг йил давомида, сарсон-саргардон бўлиб, булар бутун дунё давлатларининг, халқларнинг ич-ичига кириб боришди, ҳукуматларни ичига, давлатларнинг жон-жонига, асаб-қонига сингиб улгуришди. Бугун Ўзбекистон давлатида, санъатида, адабиётида битта дона араб йўқ. Лекин, ўзларини “ўзбек” деб таништирадиган, ўзларининг жугутлигини яширадиган еки яширишга ҳаракат қиладиган юзлаб, минглаб таъсир доираси сезиларли одамлар бор. Бу ҳали Ўзбекистонда. Ғарб давлатлари, Россия, Европа ва Американи айтмаса ҳам бўлади. Ғарб давлатларида бошқа миллатлар булардан қўрқади. Чунки булар жуда хавфли, вахший эканлигини исботлашган.
*
Сурияда Асад режими қулаши билан, Исроил Суриянинг ерларини босиб олиб бошлади. Лекин, Исроилнинг режаларига кўра, ҳали Иордания, Ироқ, Саудия, Миср ерлари ҳам босиб олиниши керак. Бугун Исроил сиёсатчилари Сурияни парчалаб ташлаш бўйича иш бошлашди. Репрессив тузумлар ўзларини ҳам бошини ейишади, халқни ҳам, давлатни ҳам. Мусулмон дунёсидаги авторитар давлатлар – Исроил учун совға. Чунки, авторитар тизимлар қудратли давлат қура олмайди. Коррупция давлатни бошини ейди, армия заиф бўлади, хокимият доим ўз халқи билан курашиш учун кўп куч сарфлади. Авторитар ҳокимиятлар обрўйи йўқлигини билиб, ғарбни олдида тили қисиқ бўлади.

© Камолиддин Раббимов

Mahmudiylar oilasi

18 Nov, 16:49


Qur'onni asl harflarida (arabiy matnda) o'qiy olasizmi?

Mahmudiylar oilasi

18 Nov, 13:44


Ilmiy tadqiqotlar Qur’on tilovati inson ruhiy holatiga ijobiy ta’sir qilishini isbotlagan. Masalan, Misrda o‘tkazilgan bir tadqiqotda Qur’on tinglash paytida insonning yurak urishi sekinlashgani va stress darajasi pasaygani aniqlangan. Shu bilan birga, EEG (miya faoliyatini o‘lchovchi qurilma) orqali Qur’on o‘qiyotgan yoki tinglayotgan odamning miyasida xotirjamlik va diqqatni oshiruvchi to‘lqinlar kuchayishi qayd etilgan.

Doktor Ahmad al-Qodiy boshchiligidagi AQShdagi tadqiqotda Qur’on tinglagan bemorlarning 97% qismi ruhiy xotirjamlikni his qilgani aniqlangan. Bu Qur’onning inson asab tizimiga mo‘jizaviy ta’sir qilishini ko‘rsatadi.

Tushunib-tushinilmay eshitilgan Qur’onning foydasi shuncha boʻlsa, uni anglab, his qilib, amal qilinsa foydasi qanchalar ulkan boʻlardi…

Qur'on o'qishning boshqa kitoblarni o'qishdan farqlari nimada deb o'ylaysiz? Ruhiy, aqliy, jismoniy holatingizdagi o'zgarishlarni sezganmisiz?

Mahmudiylar oilasi

17 Nov, 12:25


Мусулмонлар ўта оғир бир даврни бошидан кечиряптилар. Ҳар тарафдан зарбалар келяпти. Золим, зўравонлар тарафидан ҳам, маккор ғанимлар тарафидан ҳам, нодон дўстлар тарафидан ҳам.

Ана шундай оғир дамларда қандай қилиб кучли, иродали мўмин бўлиш мумкин экан, деган саволга ўзимизча жавоблар излаган бўлдик.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉 Tомоша қилиш

Mahmudiylar oilasi

17 Nov, 10:06


Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.

Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман, деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.

Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.

Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркиянинг ёнида туриши керак!

@Rabbimov_rasmiy

Mahmudiylar oilasi

15 Nov, 16:38


Жума муборак ))

Жумани ўқиб, метрога чиқдик. Бир қуш ҳам чиқиб, бир бекатдан кейин тушиб кетди. )))

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Nov, 12:10


Ҳар кимда қобилият ҳар хил бўлади. Мен ўзим ёқтирган гапни кўпинча эслаб қола оламан. Фақат уни ким, қачон айтгани ёдимда қолмайди.

Хуллас, номлар ва саналарни тез эсимдан чиқараман. У қадар эътибор бермайман, шекилли.

Бир домламиз бўларди. Нуқул номлар ва саналарни сўрарди. Зачёт (у пайтда шундай дейиларди) пайти яқинлашиб қолди. Домланинг табиатини билганим учун фақат номлар ва саналарни ёдлаб чиқдим. Ўйлаганимдек мендан ҳам фақат номлар ва саналарни сўради. Ҳаммасига жавоб бердим. Нимагадир орзуси ушалмай қолган одамдек қийналиброқ зачёт қўйиб берди.

Фейсбукда ҳам деярли шундайман. Ўзимга ёққан гапга лайк босиб қўявераман. Уни ким ва нима мақсадда ёзганига деярли эътибор бермайман. Айрим нодир ҳолатлар бундан мустасно, албатта.

Ҳатто гоҳида танимаган одамларим билан ҳам ҳазиллашиб юбораман. Ҳазилим нотўғри қабул қилиниб, ўсал бўлиб қолган пайтларим ҳам йўқ эмас.

Бирон гапни таржима қилсам, остига номим ва санани ёзиб қўяман. Гоҳида шу санани ҳам хато ёзиб юбораман. Бону тўғрилаб қўйган пайтлари кўп бўлган.

Хуллас, бир кам дунё ёки беайб Парвардигор. )))

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Nov, 08:48


Илминг ортгани сайин мунозарага бўлган рағбатинг сўниб бораверади. Ақлинг пишиб етилгани сари тағофулпешалигинг ҳам кўриниб бораверади.

Тағофулпешалик - кўриб кўрмасликка олиш (бировнинг айбини).

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-11-14


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

13 Nov, 15:16


ҲОЗИРЖАВОБЛИК САНЪАТИ

Араб тилидаги "руҳ" сўзи жон, кишининг ички олами, ҳис-туйғуларни акс эттирувчи кайфият, маънавият каби бир неча маъноларни англатади.

Шаъбийдан:

- Руҳ ҳам касал бўладими? - деб сўрасалар,

- Ҳа, ёқтирмаган одамларинг билан ҳамсуҳбат бўлганингда, деб жавоб берган экан.

Бир куни дўстларидан бири уни икки ёқтирмаган одамлари ўртасида кўриб:

- Руҳ (жон) қалай? - деса,

- Ўзини таслим қилиш арафасида, - деб жавоб берган экан. 😅

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-11-11

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

12 Nov, 11:27


Украина ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Россия ҳудудига бостириб кирса ҚАҲРАМОН.

Нима учун? АҚШ ва Европа уни қўллаб-қувватлагани учунми?

Фаластин (мен Фаластин билан ҲАМАСни бир-биридан ажратмайман) ўз ҳаққини ҳимоя қилиб, Исроилга ҳужум қилса АҲМОҚ.

Нима учун? Ҳеч ким уни қўлламагани учунми?

Наҳотки катта акаларига орқа қилиб ҳовлиқадиганлар қаҳрамон саналиб, "ўзинг учун ўл етим" қабилида иш тутиб, ўзи учун мардонавор туриб берадиганлар аҳмоқ саналса! Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!

"Юз йил қул бўлиб яшагандан кўра бир кун озод яшаганим яхшироқ", деган гапни қайсидир ўрис айтса ҚАҲРАМОН. Худди шу гапни бир муштипар халқ айтса АҲМОҚ. Бу мантиқ қаердан туғиляпти?! Унинг манбаи қаер?!

Мана шу мантиқ билан ёндошиладиган бўлса, ўрисга қарши гаплар айтиш аҳмоқлик бўлиб қолмайдми? Чунки унинг жаҳли чиқса, бизнинг ҳам бошимизга Фаластиннинг бошига тушган савдоларни сола олади. У пайтда бизни ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Чеченистонни ким ҳимоя қилди?!

Модомики, мантиқ ҳақида сўз очган эканман, бир савол сўрай. Мусибат ўзи нима? Ўлимми?

Айтинглар-чи, бир халқнинг қирилиб кетгани каттароқ мусибатми ёки ҳар қандай қулликка, хорликка, хўрликка чидаб яшайвергани каттароқ мусибатми? Қайси бири каттароқ мусибат?!

Ўлим, жумладан, қирилиб кетиш бизни жаннат ё дўзахга олиб ўтиб қўядиган бир кўприкдан бошқа нарса эмаслигини унутмайлик.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

12 Nov, 06:34


Ўлим энг катта мусибат эмас. У бир ҳаёт қонуни, холос.

Энг катта мусибат ўзинг ҳаёт бўла туриб, қалбингдаги Аллоҳдан қўрқишнинг ўлимидир.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-11-11


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

11 Nov, 15:41


Она тили ҳақида бир суҳбат қилдик. Бир кўринглар-чи.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉 Tомоша қилиш

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

11 Nov, 13:28


Бора-бора фақат ҲАМАС танқид қилиниб, ҳеч ким Исроил ҳақида ўйламай ҳам қўйса керак. Бу танқид уммони у оқизган қонларни ювиб юборса керак.

Исроилнинг режаси шу бўлса керак.

Бу ишда "дин пешволари" ва мусулмон "ақлли мутафаккирлар" пешқадамлик қилсалар керак.

Менга шундай туюляпти. 😢

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

11 Nov, 07:53


Китоблар ҳақида бир арабча шеър бўларди. Буни кўриб, ўша шеър ёдимга тушиб кетди. Мана ўша шеър:

لنا جلساء ما نمل حديثهم* ألباء مأمونون غيبا ومشهدا
يفيدوننا من علمهم علم ما مضى* وعقلا وتأديبا ورأيا مسددا
فلا فتنة نخشى ولا سوء عشرة* ولا نتقي منهم لسانا ولا يدا

Таржима қилишга ҳам бир уриниб кўрдим.

Тилидан бол томар азиз ҳамроҳлар,
Боримда, йўғимда содиқ паноҳлар.

Ўтмишнинг қаъридан айласа нақл,
Фикр уйғунлашар, чархланар ақл.

Фитнадан йироқдир, равондир йўли,
Сира озор бермас тили ҳам қўли.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-11-09


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

10 Nov, 15:27


Тушуниш бошқа, тушунтириш бошқа.

Шу гапларни 10 дақиқада тушуниб олган бўлсам, уларни тушунтириш йўлини излаб топгунимча 10 соатдан кўпроқ вақтим кетди. Шунда ҳам яна анча камчилиги бордек кўриняпти.

Айрим ўринларда дилдаги гап тилга айнан келмай қолар экан.

Балоғат фанини ўқиганлар, айниқса, шундай жойларини тушунишга қийналганлар баҳо берсалар, хурсанд бўлардим. Камчиликлари ҳақида ҳам ёзсалар, янада кўпроқ хурсанд бўлардим. Чунки улар янада ривожланишимга туртки бўлади.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

10 Nov, 09:27


Эрдўғонни Қирғизистонда қандай кутиб олганлари ҳақидаги хабарни ютубда кўриб ўтирган эдик. Уч ёшли набирам Муниба:

- Хоразмга борганимизда бизни бундай кутиб олишмади-ю, - дейди. 😂

Гиламни ҳам, раққосаларни ҳам кўрмабди. 😂

@mahmudiyar

Mahmudiylar oilasi

07 Nov, 06:09


Аллоҳ Шоолимни раҳмат қилсин.

Бир кичик изоҳ бериб ўтишни лозим топдим.

Шу каби маънода кўп ёзаман ва таржималар қиламан. Эътирозларни ўқиб, наҳотки, шу гаплар шу қадар тушунарсиз бўлса, деб ҳайрон бўламан.

Яқинда мана бу гапни арабчадан таржима қилиб қўйгандим:

"Табассум қил. Бу оламда сен ютқазадиган ҳеч нарса йўқ.

Раббинг бор. Ризқинг ёзиб қўйилган. Умринг белгилаб қўйилган.

Атрофингдаги гўзалликдан ҳар доим баҳраманд бўлиш учун ўзинг ҳам гўзал бўл!"

Шу гапга бир одам: "Ғазода болалар қириляпти, сенлар эса табассум қилиб юравериш", деган маънода шарҳ ёзибди.

Шайтоний ҳирсдан келиб чиққан хурсандлик билан иймоний ҳаловатдан туғилган хурсандликни ажрата билмоқ лозим. Уларнинг бири зулмат бўлса, иккинчиси нур. Иккисини бир мақомга қўйиш ўта нодонлик, кўрлик.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

06 Nov, 16:57


Рижоллик - эркаклик ҳақида бир суҳбат қилгандик. Бир кўринглар-чи.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин

👉🏻 https://youtu.be/jCr2MV-8cSs?si=-u9KhZ78HSTQa_rk

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

06 Nov, 09:02


Shvetsiyada tug´ilib yashayotgan vatandoshimiz hurmatli Anisa Mahmudovadan insho, 15 yosh, Stokgolm, 30/10-2024. Barakalla, rahmat!

"Oltin kuz" loyihasiga insho.

Oltin kuz - tabiatning eng go’zal fasllaridan biridir. Daraxtlarning yaproqlari o’zgarib, manzarasi insonni maftun etadi. Tabiatning o´zgarish sababi quyoshning nurlari va havoning harorati pasayishi. Barglar sarg’ayib, qizil va to’q sariq ranglarga burkangan daraxtlar bog’larni va ko’chalarni bezab turadi. Yerga tushgan yaproqlarning ustidan sayr qilish juda maroqli. Oltin kuzning manzarasi insonning e´tiborini tortadi va tashqariga chiqishga undaydi. Bu faslda do’stlar bilan aylanish juda yoqimli bo’ladi.

Kuz fasli qishloqlarda juda muhim ahamiyatga ega. Bozorga yangi mahsulotlar chiqadi, dehqonlar meva va sabzavotlarni terib olishadi. Bozorda har bir inson o’ziga yoqqan mevalaridan tanlash imkoniyatiga ega bo’ladi. Bozorlar xurmo, anor, uzum va boshqa mevalar bilan to’ladi.

Kuz fasli faqatgina tabiyatni o’zgartirmaydi. Bu fasl go’zallik va yangiliklarni ham olib kiradi. Yangi bilimlarni egallash va o’qish vaqti keladi. Yangi o’quv yilida barcha o’quvchilar o’z bilimlarini oshirishga harakat qilishadi. Bu fasl menga sokinlik baxsh etadi.

Demak, oltin kuz tabiatning eng go’zal, sokin va bilim olish fursatiga boy bo’lgan fasl bo´lib yangi rejalar tomon ilhom bag’ishlaydi.

Insho muallifi: Anisa Mahmudova, Stokgolm, 30/10-2024.
Milliy Madaniy Markaz uchun.

Mahmudiylar oilasi

06 Nov, 09:01


Бону болаларнинг ўзбек тилини билишлари борасида кўп безовта бўлади. Шу безовталикка жавобан қайнатам қизига тасалли бериб:
- Сенинг болаларингдаги сўз бойлиги шу ерда катта бўлаётган болаларда ҳам йўқ, хотиржам бўлавер, - дер экан.

Швецияда туғилиб ўсган Аниса ёзган бу иншони ўқиб, ўзим ҳам қайнатамнинг гапида жон бор-ов, девордим. 😊

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

06 Nov, 05:47


Дангасалик - бадан қодир, қалбда эса рағбат йўқ.

Ожизлик - қалбда рағбат бор, бадан эса қодир эмас.

Аллоҳим, Сендан ожизлик ва дангасаликдан паноҳ (беришингни) сўраймиз.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-11-04

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

05 Nov, 16:29


БУГУНГИ ДУНЁНИНГ КЎРИНИШИ

Маймунлар машинани эгаллаб олишди. Лекин уни бошқара олмаяптилар.

Ашнақа. Эгаллаб олиш бошқа, бошқариш бошқа. Эгаллаб олди дегани бошқара олади дегани эмас.

Бугунги дунё ҳам худди шунга ўхшайди.

Эгаллаб оладиганлар бирам кўпайиб кетди-е.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-11-04

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

01 Nov, 13:26


Бу постни улашмоқчи бўлгандим, фейсбук нимагадир рухсат бермади. Шунинг учун кўчириб қўйяпман.

Нуриддин Низомиддин, эслаганингиз учун раҳмат, эслатганингиз учун раҳмат.

Аллоҳ Шоолимни ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат айласин.

Shoolim akani vafotiga ham 4 yildan oshibdi.

Shu akani vafoti menga juda qattiq ta’sir qilgan edi. Huddi eng yaqin odamimni, oilamdan birini yoʻqotgandek boʻlganman. Hozirgacha menga u kishini yoʻqligi seziladi. Vaholanki men umrimda u kishini koʻrmaganman. Faqatgina Facebookda doimiy kuzatib borar edim. Izohlar boʻlimida ayrim izohlar almashganimizni, bir martagina shaxsiy maktublashmamizni aytmaganda aloqamiz ham yoʻq edi.

Dadam rahmatli bir gapni koʻp takrorlar edi.
“Qalbdan qalbga yoʻl bor, bolam. Sen birovni yaxshi koʻrsang, u buni bilmasa ham, uni ham qalbida senga nisbatan yaxshi koʻrish paydo boʻladi. Sen qalbingda birovga yaxshilik tilasang, yaxshilik ilinsang u bu narsadan xabarsiz boʻlsa-da uni ham qalbida senga nisabatan yaxshi tuygʻular paydo boʻladi. Va buning aksi ham shunday” der edi.

Tushundim-ki agar bir kishi insonlarga qalbidan holis niyat bilan yaxshilik va ezgulik ilinsa, oʻzi bilmagan holda boshqalarning ham qalbiga kirib borar ekan.

Shoolim aka tarmoqda faqat insonlarga foydali boʻlgan, oʻqigan odamga manfaat keltiradigan narsalarni yozishi va ulashishi - u kishini oʻzi tanigan va tanimagan insonlarga ham yaxshilik ilinishi, ezgulik ulashishi qalbidagi sof niyatidan boʻlgan ekan-ki oʻzi bilmasa-da meni va men kabi koʻplab insonlarni eng aziz insonidek boʻlib, qalbimizdan joy olgan ekan.

Alloh u kishini rahmatiga olsin.

Tushunishimcha sahifasini farzandlari yuritib turibdi. Kundalik yangilanib turishi judayam yaxshi ish boʻlibdi. Har bir postida sadaqayi joriya bor akan. Alloh davomli ajri yetib turishini nasib qilsin.

Mahmudiylar oilasi

30 Oct, 05:22


Идеал аёл ҳақида эркак ёзмай, аёл ёзармиди? Эркак ёзади-да. Ёзса ёзаверсин. Фақат билиб ёзсин. Билиб-билмай алжирамасин. Шундай ёзсинки, уни ўқиган аёллар: "Мен ҳам шундай аёл бўлганимда қанийди", деб юборсин. Ёки ўшандай аёл бўлиш учун ҳаракатни бошлаб юборсин.

Мана бу ғазални ўқиган қайси бир тушунган аёл ўз устида жиддийроқ ишлашни бошлаб юбормайди дейсиз.

Тушунмаган аёлларга эса гапирмай қўя қолган маъқул.

Ғазал муаллифи Муниб - Аъзамхон Носир акамизни Аллоҳ ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат айласин.

Ажаб ақли расо ёринг, гўзал хулқи қамар бўлса,
Тавозеъли, малак сиймо, насаб гарчи башар бўлса.

Бўлиб озода ҳовлиси, бирам уйлар саранжомлиғ,
Идишлар тозадур, ўрни саришта ҳам басар бўлса.

Хато қилса, ўгит берсанг, кўзин доим тикиб ерга:
«Тасаддуқман, бегим» деб ул сўзинг чин мўътабар бўлса.

Табассумлиғ, қабоқ читмас, иши Аллоҳ ризосидур,
«Фидодур», дер «ширин жоним агар ёрим сўрар бўлса».

Шариатни тутиб устун, кечиб нафси ҳавосидин,
Гапирсанг гар ҳадис, оят кўзидин ёш тўкар бўлса.

Салафларға муҳаббатлиғ, олиб ўрнак Румайсодин,
Иши вақтингни хуш қилмоқ, ғамингдан бохабар бўлса.

Кечиб зар, зебу зийнатдин, жавоб қилса Ҳумайродек,
Ҳалол жуфти билан бирга таҳажжудда турар бўлса.

Чиқиб кўчага бул фосид замонда ташвишинг ортур,
Кулиб ҳовлида, нози юз ғамингни кетказар бўлса.

Фироқи ўртаса дилни, олур жон ғамзаси ўқдек,
Пиширган ҳар таоми ҳам асал, новвот, шакар бўлса.

Бунингдек васфга молик бўлса ёринг гар кулиб бахтинг,
Нисор айла анга жонинг насибанг шул қадар бўлса.

Сабаб бўлган кишини кўп дуо қилгил Муниб дилдан,
Худо рози бўсин, деб илтижо айла саҳар бўлса!!!

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

30 Oct, 05:21


Эркак бўла туриб идеал аёл қандай бўлиши кераклиги, аёл бўла туриб идеал эркак қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги постларни ёзишни тўхтатайлик 🙃

Said Komil

Mahmudiylar oilasi

28 Oct, 15:15


Расул Кушербаевнинг гапидан таъсирланиб, биз ҳам "Оилада эркак ўрни" мавзуида бир оилавий суҳбат қилдик. Бир кўрингларчи.

Суҳбатнинг тўла шаклини ютуб каналимизда кўришингиз мумкин.

👉🏻 https://youtu.be/9r8lmGP40VM?si=y-EVhSePwHrY5rma

Mahmudiylar oilasi

27 Oct, 11:14


Албатта кўринглар.

https://youtu.be/MqMzC1s9gMY?si=FuiL2KcrWxP98IYc

Mahmudiylar oilasi

27 Oct, 07:59


Кеча Бону қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Ҳатто бугун тўйга ҳам бора олмадик.

Энг қизиқ иш кечасида содир бўлибди. Унинг ухлай олмаётганини кўриб, Қуръон ўқиб, дам сола бошладим. Назаримда эрталабгача дам солиб чиққандайман. Бону айтади:

- Дам солиб туриб ухлаб қоласиз. Уйғонибоқ яна дам соласиз. Бу ҳолат тахминан 15 марта такрорланди.😂

Бу ҳолатдан нон еяётиб ухлаб қолган бола кўз олдимга келди. Уйғонибоқ қўлидаги нондан бир тишлайди. Кейин яна ухлайверади. 😂

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

26 Oct, 06:51


Табассум қил. Бу оламда сен ютқазадиган ҳеч нарса йўқ.

Раббинг бор. Ризқинг ёзиб қўйилган. Умринг белгилаб қўйилган.

Атрофингдаги гўзалликдан ҳар доим баҳраманд бўлиш учун ўзинг ҳам гўзал бўл!

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-25


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

25 Oct, 04:12


Бир қаҳвахона деворидаги мана бу ёзув эътиборни тортадиган экан:

Бизда вайфай йўқ. Бир-биринглар билан гаплашиб ўтиринглар. Ўзингларни 1995 йилдагидек тасаввур қилинглар.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-22


Гапнинг арабчаси жуда чиройли таҳрир қилинибди. Арабча ёзишни ўрганаётганлар учун айни муддао.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

24 Oct, 12:08


Аёл эркинлиги дея бонг ураётганлар аёл эркини эмас, аёлга эркин эриша олишни кўзлайдилар.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

24 Oct, 03:54


Асмаий ҳикоя қилади:

Бодияда юрган пайтимда бир тошдаги ёзувга кўзим тушиб қолди. Унга мана бу байт битилган эди:

Худо ҳаққи айтинг, ошиқлар, жадал,
Йигит ошиқ бўлса, қилсин не амал?

Унинг остига шундай деб ёздим:

Ишқини яширсин, сақласин сирин,
Ҳар ишда тоатни айласин тамал.

Эртаси куни борсам, остида шундай ёзувни кўрдим:

Қандай ҳам яширсин бу қаттол ишқни,
Тилка-пора қалби берар-ку халал?

Остига шундай ёздим:

Сирин яширмоққа топмаса сабр,
Унинг учун ўлим ҳаётдан афзал.

Учинчи куни борсам, тош остида бир йигит ўлиб ётарди. У ўлимидан олдин шундай ёзибди:

Итоат айладик қилиб жон таслим,
Ассалом эй ошиқ - висолга маҳтал.

Лаззат соҳибига лаззат ёр бўлсин,
Бечора ошиққа оғули ажал.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-23


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

23 Oct, 11:00


Бир қаҳвахона деворидаги мана бу ёзув эътиборни тортадиган экан:

Бизда вайфай йўқ. Бир-биринглар билан гаплашиб ўтиринглар. Ўзингларни 1995 йилдагидек тасаввур қилинглар.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-22

Гапнинг арабчаси жуда чиройли таҳрир қилинибди. Арабча ёзишни ўрганаётганлар учун айни муддао.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

23 Oct, 05:14


Тавсия

Ассалому алайкум!

Биз бизнесингизни автоматлаштириш билан шуғулланамиз. Ҳусусан, AmoCRM, Bitrix24, Moy sklad ва IP телефония тизимларини ўрнатиш ва созлаш орқали, иш жараёнларингизни осонлаштирамиз ва сотувларингизни оширишга ёрдам берамиз. Бу дастурлар қуйидаги соҳаларда ишлайдиганлар учун жуда хам мос келади:

- Автосалонлар
- Турфирмалар
- Онлайн савдо
- Клиникалар
- Ўқув марказлари
- Консалтинг компаниялари
- Уй савдоси билан шуғулланувчи маклерлар
- B2B савдо билан ишлайдиганлар
- Айти компаниялар
- Мебел дўконлари
- Архитектура фирмалари
- Омборхоналар
- Дўконлар ва бошқалар

Бизнинг ечимларимиз орқали сиз нафақат ишингизни осонлаштирасиз, балки мижозларингиз билан муносабатларни ҳам яхшилайсиз. Бизнесингизни ривожлантириш учун биз билан боғланинг!

📲 Телеграм: @amo_crm
📞 Телефон: +99877 000 76 00

Яқинларингизга биз ҳақимизда хабар беринг ва ушбу постни улашишни унутманг! Катта раҳмат!

©Қудратуллоҳ Аҳмад

Mahmudiylar oilasi

22 Oct, 16:21


Бадгумонларга Аллоҳ ёрдам берсин. Эҳ-ҳе, уларнинг хотиржам бўлиб, кўнгиллари таскин топишига қааааанча қовун пишиғи бор.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-21


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

22 Oct, 04:08


Ikki bola daraxt soyasida o‘tirib, bir-birlariga orzularini aytyaptilar:

- Men katta bo‘lsam, xuddi otamga o‘xshagan askar bo‘laman va otamdek o‘laman. Shunda onam meni yana ham ko‘proq yaxshi ko‘radi.

- Men esa yozuvchi bo‘laman va sen haqingda yozaman. Shunda seni onangdan tashqari yana ellikta ona yaxshi ko‘radilar.

Arabchadan Muqim Mahmud tarjimasi
2024-10-20

Mahmudiylar oilasi

22 Oct, 04:04


Икки бола дарахт соясида ўтириб, бир-бирларига орзуларини айтяптилар:

- Мен катта бўлсам, худди отамга ўхшаган аскар бўламан ва отамдек ўламан. Шунда онам мени яна ҳам кўпроқ яхши кўради.

- Мен эса ёзувчи бўламан ва сен ҳақингда ёзаман. Шунда сени онангдан ташқари яна элликта она яхши кўрадилар.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-20


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

20 Oct, 08:04


Бу аёл америкалик фаоллардан бири экан. Синворнинг ўлимидан қаттиқ таъсирланибди. У айтаётган гаплар:

- Сизлар ҳам менга ўхшаб ҳайрон бўляпсизларми?

- Улар нега бизни алдашаверади?

- Ҳамас етакчилари Қатарда яшайдиган миллиардерлар, дейишди.

- Улар оддий халқдан қалқон сифатида фойдаланишяпти, дейишди. Шуни асос қилиб олиб, шифохоналарни, мактабларни, ошхоналарни, масжидларни бомбардимон қилдилар.

- Кейин эса Ҳамас етакчисининг бир бинода ёлғиз ўзи охирги нафасигача халқининг озодлиги учун жанг қилгани маълум бўлди.

- Улар ўзи нимани амалга оширмоқчи бўляптилар? Нима мақсадда ҳали у раҳбарни, ҳали бу раҳбарни ўлдираверяптилар?

- Мақсад нима? Қаршиликни тўхтатишми? Келишувга эришишми?

- Қаршиликни тўхтатадиган биргина омил бор. У ҳам бўлса, босқинчиликни бас қилишдир.

- Уларнинг кўзлари қачон очилар экан-а.

Икки марта эшитдим ва ёдимда қолганича таржима қилдим. Сўзма-сўз таржима қилмадим.

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

19 Oct, 15:15


Икки ишдан инсонга фойда йўқ.

1. Ўтмиш билан машғул бўлиш
2. Бошқалар билан машғул бўлиш

Ўтмишга ёпишиб олган одам келажагини бой беради.
Бошқаларни кузатаверган одам ярим роҳатидан мосуво бўлади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-18


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

19 Oct, 08:12


Эй дўст, уйқунг қочиб, чекмагин оҳ-воҳ,
Поёни номаълум ишлар йўлида.
Кечаги ишингни ўнглади Аллоҳ,
Эртанги ишинг ҳам Унинг қўлида.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2022-05


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

18 Oct, 07:09


Жисмнинг айбини беркитар қимош,
Ақлнинг айбини фош этар ниқош.

* Қимош - мато, материал
Ниқош - мунозара, тортишув

"Қимош" ва "ниқош" сўзлари асл ҳолида қолгани маъқулдек кўринди. Сал эркинроқ таржима қилиб кўргандим. Аслдаги маъно чиқмай қолди.

Жисмнинг айбини беркитар мато,
Ақлнинг айбини фош этар хато.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси 2024-10-18

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

17 Oct, 12:15


Муниса ҳали етти ёшга тўлгани йўқ. Кечаси соат учларда Бону пастга тушса, у ошхонада ўтирган экан. Роса қайт қилибди. Иситмаси ҳам анча юқори экан. Ҳеч кимни уйғготмабди.

- Нега шунча касал бўлсанг ҳам ота-онангни уйғотмадинг, - десам:

- Улар кўп ишлаб чарчашган. Шунинг учун - уйғотгим келмади, дейди.

Бир вақтлар кап-катта пайтимда опаларим бизникига меҳмонга келишганди. Худди ўша кеча бошим оғриб ухлолмадим. Қарасам, ҳамма маза қилиб ухлаяпти.

- Мен оғриётган бўлсам, қандай сизларнинг кўнгилларингизга уйқу сиғяпти, деб ҳаммасини уйғотиб олгандим.

- Ўҳҳў, Муқимжондек одам оғриётган пайтда бизнинг ғафлат босиб ухлаётганимизни қаранглар-а, - дейишиб роса кулишганди.

Неварам мени тортмабди. 😊😉

@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

16 Oct, 12:13


"Ит ҳурар, карвон ўтар", деган машҳур мақол бор. Бу айни ҳақиқат.

Лекин ҳамма ўзини карвон, деб билган пайтда ҳолат чигаллашади.

Хўш, ит билан карвонни қандай ажратамиз?

Маънавий қувват етишмаган жойда моддий қувватга эҳтиёж сезилади, деган гап ҳам бор. Маънавий қувват билан иш қилиш карвоннинг иши бўлса, моддий қувват билан иш қилиш итнинг иши.

Фикрни синдириш маънавий қувват билан, яъни, ўқиш, ўрганиш, изланиш, таққослаш, асос ва далилларни келтириш билан бўлади.

Шахсни синдириш ва шу орқали унинг фикрини синдириш эса моддий қувват билан - итдек ҳуриш ва шаллақилик қилиш билан бўлади.

Шундай экан, фикрингизга қарши фикр билан қарши чиқилса, сиз ҳам фикр билан жавоб беришда давом этсангиз бўлади. Шунда ҳам қарши фикр мунозара қилишга арзирли бўлса.

Фикрингиз қолиб, шахсингизга ҳужум қилсалар, уларга бас келишдан дарҳол тийилинг ва ўз йўлингизда давом этаверинг. Чунки уларга яраша жавоб қайтариш, бошқачароқ қилиб айтганда шаллақилик қилиш сизнинг қўлингиздан келмайди.

Муқим Маҳмуд
2024-10-15


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

16 Oct, 04:22


Аллоҳ таоло айтади: "Айтган гаплари туфайли Аллоҳ уларга жаннатларни мукофот қилиб берди".

Яна Аллоҳ таоло айтади: "Айтган гаплари туфайли лаънатландилар".

Бу натижалар айтилган гапларгагина тегишли, холос.

Шундай экан, гапираётган гапингизга эътиборли бўлинг!

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-15


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Oct, 16:26


- Менга бир ҳикоя айтиб бер.
- Айтганим билан қулоқ солмайсан-ку.
- Қулоқ соламан, айтақол.
- Бир қуёш чарақлаб турган кечада бир бўйдоқ деҳқон хотини билан ўтирарди.
Жимлик...
- Давом этавер, нега жим бўлиб қолдинг?
- Айтдим-ку, сен қулоқ солмайсан, деб.
- Қулоқ соляпман-ку.
- Шундайми, кечаси қуёш чиққанини ёки бўйдоқнинг хотини борлигини ҳеч эшитганмисан? 😂

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-14


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Oct, 10:31


Аёл ҳуқуқи ҳимоячилари фақат эрли аёлнинг ҳуқуқларига эътибор қаратадилар.

Аммо у етим бўлса, ажрашган бўлса, бева бўлса, кампир бўлса, парво ҳам қилмайдилар.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-14


@mahmudiylar

Mahmudiylar oilasi

15 Oct, 03:30


Салмон Авда раҳматли умр йўлдоши ҳақида ёзяпти:

"Сизлардан яширмайман. Аёлим вафот этганидан кейин унинг шахсий оламига қадам босишга ўзимда бир журъат топдим. Унинг ёзишмаларини, мактубларини ўқидим. Иккаламизнинг ватсап орқали ёзишганларимизни ҳам ўқидим.

Бир хатни ўқидим ва худди бошимдан оёғимгача ток ургандек бўлдим. Бу хатни мен бошқа ишлар билан банд бўлиб турган бир пайтимда ёзган бўлсам керак.

Охирги ёзишмаларимизда (балки шуниси энг охиргиси бўлгандир) мен Туркиядалик пайтимда аёлим мендан бир оддий нарсани сўраган экан. Мен ўша нарсани унга юборибман ва у раҳмат айтибди. Шунда унга, бу жуда оддий нарса-ку, қўлимдан келганида сени тиллолар устида юрадиган қилиб қўярдим, деб ёзган эканман.

Мана шу ёзганим ҳозир қалбимга худди бир асалдек ором беряпти.

Унга овозимни кўтарган ҳар бир онларимга, бекордан-бекор уни хафа қилиб қўйган ҳамма лаҳзаларимга минг пушаймонман.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-10-13

Шуни таржима қилар эканман, ўзимни тутиб туролмадим. Тўлиб-тошиб келаётган кўз ёшларим менга бўйсунмадилар.

@mahmudiylar