Танатоз @tanatoz1920 Channel on Telegram

Танатоз

@tanatoz1920


Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..

Murojat uchun: @TanatozBot

Танатоз (Uzbek)

Танатоз канали - бирор-кимга ёки бирор-чимга ишонишга эга бўлган жамоатчилик каналидир. Ушбу каналда ҳаётда йўқотган, қийин йўқотган, қўрқинчлик, омон-омон масалалар кўриб чиқадиган ва улар ҳақидаги ўз фикрларини изҳор қиладиган одамлар жамоатлашувни омадли ташкил этиш учун яратилган. "Танатоз" каналида ҳар бир аъзо учун манзил топиш, маслаҳат қидиш ва дуоларни айб қилганликларига таъсир етмаслик учун урушиш ва қўл юриш намуналари кўрсатилади. Канал янги хикоялар, масалалар ва дарслар кўрсатиш ёрдамида аъзоларни жисмоний ва рухий тайёрликга эгалигини ўргантириш мақсадида ишончли вақт ёрдамида келиб чикишини таъминлайди. Танатоз канали - сизга маъқул келадиган ва жамоатлашувни омадли ташкил этиш учун идеал манзил.

Танатоз

20 Feb, 15:52


Ассалому алайкум қадрли кузатувчилар, анча йиллар аввал Бухорода "босмачилар" Файзуллани ёқиб юборишмоқчи бўлганлиги ҳақида эшитгандим, кейинроқ бир манбада бу ҳақида ўзим ҳам ўқиб қолдим. Лекин ҳозир ўша маълумотни қаердан ўқиганлигимни ҳеч эслаёлмаяпман. Ҳозир менда 1996-йилларда чиққан газета нусхалари бор. Агар сиз азизларнинг ораларингизда шу мавзуга қизиқадиганлар, имкони ва вақти борлар бўлса шу газеталарга кўз югуртириб, маълумотни топишда ёрдамлашишингизни сўрар эдик.

Танатоз

18 Feb, 04:24


Қўрқув тирик мавжудотга Яратган томонидан берилган ажойиб туҳфа. Табиий ҳолатда бу туйғу мавжудотни хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Масалан хокимият халқдан ёки Ҳақдан қўрқса бу жамият идеал жамиятга айланади. Аксинча бўлса жамият инқирозга учрайди. Чунки ўз халқига таянмайдиган, халқдан узоқлашган ҳар қандай қудратли ҳокимият таназзулга маҳкумдир, худди чарсиллаб ёнаётган гулхандан ажралган олов шулалари ҳавода сўниб йўқ бўлиб кегани мисоли.

Видеода шиппак билан ташланган аёлдан қўрқиб қочаётган Боливия милиция ходимлари кўрсатилган. Менимча бу йигитлар болалигида еган онасининг шиппагининг зарбини ҳали ҳам унутишмаган кўринади.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

17 Feb, 17:46


Зеҳинни ўстирадиган энг кучли ва зарарсиз восита бу китоблардир. Бу воситанинг ягона салбий таъсири шунда ки, уни катта дозада қабул қилганингда, ён атрофингдаги содир бўлаётган воқейликни кузатиб кўнглинг беҳузур бўла бошлайди.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

17 Feb, 04:54


Шайтон қулоғимга боғлади тугун
Ажал узоқда деб тазирим едим
Жанозамни ўқиб кетишди бугун,
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим...


Умрим бўйи одамлар нима дер экан деган ҳадик билан яшадим. Кейин билсам одамларнинг менга қила оладиган энг катта илтифоти, тазиямга келиб, ошимни егач- раҳматли яхши одам эди-деган гапи бўлар экан...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

16 Feb, 07:02


1925-йилнинг 13-17-феврал кунларида Бухоро шаҳрида махсус қурилган Халқлар уйи биносида Ўзбекистон ССР тузилганлиги эълон қилинди. Давлат пойтахти сифатида Бухоро шаҳри белгиланди.

Мени бир савол ўйлантиради. Ўзбекистон ҳудуди Рутзутак лойиҳаси асосида, Ленин томонидан мақулланган чегаралар доирасида режалаштирилган бўлса, давлат тузилиши Калинин томонидан эълон қилинган бўлса ю, нега илгариги хонликларнинг марказий шаҳарлари айнан Ўзбекистон ҳудудида қолдирилди? Ёки бу келгусида мусулмон аҳолининг бир марказдан бошқасига ўтишида муаммо бўлмаслиги учун атайин қилинган меҳрибонликмикан?

Видео Влюблённые в Бухару каналидан олинди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

15 Feb, 15:46


Базан ҳайрон қоламан буларнинг қай бири хўжайину қай бири хизматкор?
Трамп Оқ уйда Нетаняхуга мулозамат қилаяпти


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

15 Feb, 13:13


سيونمه گر سنى دنيا سويوبدور
سويوبمن ديب كوزونگه قوم قويوبدور
كيمه كورساتدى بول فانى وفانى
.أزلدين دشمن جان بيلگيل آنى

Суюнма гар сани дунё суюбдур,
Суюбман деб кўзинга қум қуюбдур.
Кимга кўрсатди бул фоний вафони,
Азалдин душмани жон билгил они.

Ҳазрати Сўфий АЛЛОҲёр
.


айни вақтдаги ҳолатинг қандай бўлишидан қатъий назар, бари ўткинчи, оламда меҳмонсан, шундай экан иззатингни бил https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

13 Feb, 16:35


Нима деб ўйлайсиз ХIX аср бошларида минтақамиздаги қайси халқ вакиллари ичда саводсизлик энг юқори даражада бўлган???

Танатоз

12 Feb, 16:21


Исломни сақлаб қолган иттифоқ

Португаллар билан жангда мағлубиятга учрагач, Мамлуклар Усмонийлардан ёрдам сўрашга қарор қилдилар. Чунки Қизил денгизда турган Португал ҳарбий флоти Макка ва Мадина шаҳарларига таҳдид солаётган эди. 1510 йилда мамлук элчиларининг илтимосига кўра Усмонийлар салтанатидан зарурий хомашё етказиб беришди. Бу пайтга келиб ҳарбий соҳада катта тажрибага эга бўлган Усмонийлар мамлуклар флоти учун потугал замбаракларидан қолишмайдиган замбараклар ҳамда флотга қўмондонлик учун ўз зобитларини жўнатишди.

Манба: Брумметт "Усмонийларнинг денгиз кучлари" ва Каролин Финкель "Усмоннинг орзуси" 99 бет.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

12 Feb, 01:00


Памперс болаларни бепушт қилиши ростми?

🔹 Россиялик профессор педиатр қуйидагича тушунтиради. Узоқ вақт болалар жинсий аъзосини иссиқ тутиш уни кичрайиши ва аста секин мояк ва тухумдонлар фаолиятига зиён беради.
🔹 Масалан ветеринарлар қорамолларни бепушт қилиш мақсадида уларни моякларига жундан тўқилган иссиқ халта боғлаб қўйишади. Натижада қорамол мояги аста секин кичрайиб сўрилиб кетади.
🔹 Памперсни куни бўйи тақиб юриш ота она ишини осон қилади аммо бола келажагига жиддий таъсир қилиши мумкин.
🔹 Гигиена қоидаларига риоя қилиб фақат маълум шароитларда (уйқуда, сайрда) ишлатилса зиёни камроқ бўлиши мумкин.
🔹 Қадрли ота-оналар, фарзандингиз соғлиги ва келажагига бефарқ бўлманг. Керакли пайтда ишлатинг.

🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🌗🌘🌑🌒🌓

Танатоз

11 Feb, 14:43


Кўк бўрининг ини забт бўлди, айёр тулки минг хил товланар,
Моквада арава тортар, қизил диплом олган домлалар.

Тулпоридан айрилган беклар, юрагини минг бор тиғлайди. Чўри бўлган Тўмарисдай қиз, боласини эслаб йиғлайди.

Поезд елур ҳар кун Рус томон, тутунлари ҳавога ўрлаб. Олиб кетар вагонларида, Темурбекнинг ўғлини хўрлаб.

Қозиларнинг барчаси ўғри, миршаблари мисли қароқчи. Ҳар қадамда изингдан пойлар, соя каби юрган айғоқчи.

Бобо юртин ётларга бериб, дайдиб юрар қиличсиз беклар. Энасойда ўтин ёради, осиёлик буюк Ўзбеклар.

Совуқ вагон ичида музлаб, туш кўради ёшгина бола. Тушларида томи устида, очилибди қип қизил лола.

Карвонингни тўсиб ҳар ёндан, ғашга тегиб итлар ҳуради. Шоқоллардан безган кўк бўри, ўнгирларда қочиб юради.

Қор кураган ўспирин бола, юрагини соғинч тиғлайди. Боласининг ҳолидан гўрда. Амир Темур сассиз йиғлайди.

Поезд елур ҳар кун Рус томон, тутунлари ҳавога ўрлаб!

Темурмалик Berdixon.
turonturkiston


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

09 Feb, 11:17


Танага кирган заҳар таъсири узоқ муолажадан кейин кетиши мумкин, лекин ахборот заҳри, ғоя таъсиридаги бечорани даволаш деярли имконсиз...
Чунки инсон танасида кибр деган нарса борки у адашганлигини асло тан олгиси келмайди.

Тафаккур қилишга ундайдиган видео

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

09 Feb, 08:10


1894-йилнинг декабридан Бухоро шаҳрида дастлабки янги типдаги мактаб ташкил қилиниб унда яҳудий ва мусулмон болалари бирга ўқитила бошланди. Эҳтимол бу ўзаро ҳамжиҳатлик, ҳамфикирлилик муҳитини яратиш учун ташкил қилингандир. Бу кўринишдаги мактаблар таниқли бухоро яҳудийлари ака-ука Вадьяевлар, Потеляховлар Натан Давыдов томонидан молиялаштирилган. Кейинчалик ушбу даргоҳларни тамомлаган илғор фикрли ёшлар 1917-йининг апрелида Бухоро кўчаларида “Ҳуррият, Адолат, Мусавват” шиорларини кўтариб чиқишди. Бу шиорларнинг Франк масонларнинг “Ҳуррият, Тенглик, Биродарлик” (Liberté, Égalité, Fraternité)шиорига ўхшаб кетиши шунчаки"тасодиф".

Суратда Қўқондаги яҳудий мактаби ўқувчилари тасвирланган

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

07 Feb, 12:12


Массанинг сақланиш қонуни.
Модда қаттиқ, суюқ ва ё газ ҳолатида бўлсин, агар уни мустаҳкам идишга солиб таъсир кўрсатсангиз, ёқсангиз, музлатсангиз ёки сиқсангиз ҳам унинг оғирлиги камайиб қолмайди. Аксинча, модда ўзини ўраб турган тўсиқни парчалаб ташқарига отилиб чиқади. Худди портлаган газ балони ёки тешилган қувурдан отилиб чиқадиган сув мисоли..
Инсон жисмидаги майил, ёки нафсни ҳар қанча тақиқлаган билан йўқ бўлиб қолмайди. Никоҳ асосида оила қуришга монелик қилиш киши руҳияти ва жамиятда ахлоқий бузулишга олиб келади. Никоҳланишга ҳар қандай баҳона билан қаршилик қилиш, инсон ҳуқуқларига хиёнат ва жамиятда бузуқликнинг кўпайиб кетишига сабаб бўладиган жиноий ҳаракатдир.

1-суратда " Қизларингизни турмушга чиқишга мажбурламанг" деб ёзиган. 1928-йил. Кавказорти ССР. 2-да Фоҳишанинг тиббий билети. 1889 йил. Икки хил меъёр. Фохишалик табиий ҳол. Никоҳ эса жиноят.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

07 Feb, 07:16


Таълим тизими идеал шахсни яратиш учун эмас, болаларни мавжуд тизимга мослаштириш учун ташкил қилинган...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

06 Feb, 17:34


Жорж Оруэлнинг "Молхона" асарида озодлик ва тенглик деган баландпарвоз сўзларга алданган ҳайвонлар фермада инсон бошқарувига барҳам беришади. Оқибатда эса инсонларданда ёмонроқ, тубан чўчқалар ҳукумронлиги остида қолишади.
Оруэлнинг маҳорати шундаки у мажозий ўхшатиш орқали жамият қиёфасини, инсонлар характерини очиб берган.
Масалан, қўйлар бу - тафаккур юритмайдиган, шиорларга алданиб юрадиган оломон.
Товуқ ва сигир мазлум жамоа.
От- мавжуд тузум қачондир яхши бўлишидан умид қилиб охиригача тер тўкиб ишловчи меҳнаткаш.
Эшшак барча нарсани тушунсада, аммо бирор нарсани ўзгартиришга қодир бўлмаган кимса.

Воқейликни англаш учун албатта "Молхона" асарини топиб ўқиш шарт эмас...
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

06 Feb, 14:07


Трампнинг Ғазо ҳақидаги баёнотидан кейин Фаластинлик онахон манашу тарзда унга жавоб қайтарди.

Мазкур расм ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда, назаримда йил суратига айланса керагов😂😂😂

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

05 Feb, 16:41


Бир куни Сулаймон алайҳиссаломга ниҳоятда чиройли зотдор от совға қилишди. Аллоҳнинг бу гўзал мавжудотига маҳлиё бўлган Пайғамбар ибодат вақти ўтиб кетганини сезмай қолибди. Бу ҳолатдан ниҳоятда тушкунликка тушган Сулаймон алайҳиссалом, отни сўйиб, гўштини одамларга тарқатиб юборди...

Афсуски бугун биз, футбол ва сериалларга маҳлиё бўлиб, нафақат ибодат, балки бутун умримизни зое қилаётганлигимизни сезмай қолаяпмиз. Лавҳада жамиятимизда учрайдиган, аслида аянчли ҳолат кулгили тарзда кўрсатилган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

05 Feb, 08:05


Нега айрим ўзбек нашрлари мусулмонлар хато қилишини пойлаб ўтиради?

@MubashshirAhmad

Танатоз

04 Feb, 17:55


Оддий бир телеминора, жазо лагерларидаги минглаб кузатув минораларининг ўрнини боса олади. Бунда соқчиларнинг ҳам ҳожати йўқ. Маҳкумлар ўзларини ўзлари кузатадилар, назорат қиладилар, тиканли симтўсиқлар уларнинг мияларида ўрнашган бўлади...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

04 Feb, 11:03


Фликнинг саргузаштлари филмидан ажойиб лавҳа.
Бошқарув, сиёсат каби тушунчаларнинг моҳиятини англаш учун базан мултфилм кўриб туриш ҳам фойдали бўлади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

04 Feb, 10:45


❗️Исломий биродарлик муҳаббати билан хитоб қиламан: Тўхтанг! 👇

Танатоз

04 Feb, 02:36


Аччиққина #шеър

БОЛА-ЧАҚА

“Мен кетдим!” — деди Широқ,
Бу сўнгги қарор эди.
Сен ҳам борардинг, бироқ
Бола-чақанг бор эди.

Туғ кўтарди Эр Тўнга,
Кетди Зарафшон бўйлаб.
Секин қайтдинг ортингга
Бола-чақангни ўйлаб.

Бола-чақа деб сотдинг
Ёвга Юрт оғасини.
Ичкаридан қулатдинг
Тошканд дарвозасини.

Сен ҳам одамсан наҳот?
Ўрнинг йўғу бордайсан.
Дўппи тор келган заҳот
Бола-чақам бор дейсан.

Қуритардим зотингни,
Ўтирмасдим шеър сўйлаб.
Айтолмайман отингни
Бола-чақамни ўйлаб...

© Иқбол Мирзо


биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

03 Feb, 04:51


Инсонни юзига қараб мияси бор ё йўқлигини билиб бўлмасада, аммо у билан суҳбатлашгач бу яққол билинади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

02 Feb, 19:06


🕰 TARIX SEVUVCHILAR UCHUN AJOYIB YANGILIK! 📜

🔍 Ilmiy tadqiqotlaringiz uchun ishonchli manba qidiryapsizmi?
📖 "Tarixchilar Uchun Jild" – eng so‘nggi ilmiy maqolalar, arxiv hujjatlari va tadqiqotlar jamlanmasi!

Talabalar uchun qimmatli qo‘llanma
O‘qituvchilar uchun darslik va ilmiy manba
Tadqiqotchilar uchun noyob ma’lumotlar
Tarix ixlosmandlari uchun qiziqarli faktlar

Hoziroq TARIXCHILARga qo'shiling.

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

Танатоз

02 Feb, 17:52


Амир Шохмуроддан кейин Бухорода тарихида фитналар даври бошланди. Бу жараёнда асли Марокашлик, Сионизм ва бухоро яҳудийлариниг ғоявий отаси Йосеф Маманнинг хизмати катта бўлган. Бухоро яҳудийлари ғарб истилочи давлатлари фойдасига жосуслик қилишган. Ёки Ғарблик жосусларни ахборот ва моддий кўмак билан қўллаб туришган. Худди шунингдек Ғарб ҳам уларни қўллаб қувватлаб турган. Элчи, савдогар, мулла (Демезон) кўринишида Бухорога кириб, яҳудий жамоалари билан боғланишга уринишган (барон Мейендорф). Муллойи Калон Пинхас гa-Гадоль (1788–1858) даврида айниқса ғарб билан яқинлашув, ғоявий мадат олиш кучайди. Савдогар Яқуб Самандаров бу лойиҳанинг илк ижрочиларидан бўлган. У Астраханга келиб шотланд миссионерлари билан алоқа боғлайди. У ўз жамоасига Таврот китоби кераклигини айтиб, ёрдам сўрайди. Лондон жамияти унинг илтимосини қондириб бир неча юзлаб “Янги Аҳд”китоблари, Пайғамбарлар китоби ва миссионерлик ғоялари акс эттирилган иброний тилидаги рисолаларни Астраханга юборади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Feb, 14:51


Ҳар доим қовун тушуради, базан ўйлаб қоламан бу ўзи телбами ёки ўзини телбага соладими...
Эҳ сен пайдо бўлмай кўрпачага тўкилиб кетганинг яхши эди.

Танатоз

30 Jan, 02:52


Ибн Синони миллати нима?...

Миллатчи билан фоҳишанинг бир ўхшашлик томони бор. Иккиси ҳам ярамас феъли сабаб жамият томонидан салбий муносабатга учрасада, нафс ва ҳирснинг таъсирида ўзини идора қила олишмайди.

Марказий Осиёнинг "Исломийлашиб"бораётганлиги айрим қўшни давлатлар хавфсизлик тизими, сиёсий таҳлилчиларида хавотир уйғотмоқда. Сўнги вақтларда авж олаётган сохта миллатчилик васвасаларида ҳам айнан уларнинг ифлос қўли бор. Мақсад ягона, ушбу улкан минтақа бир ғоя атрофида бирлашувини олдини олиш ва бир-бирига душман сифатида қарайдиган кўплаб гуруҳчаларни шакллантириш. Лавҳадаги шахслар каби фикрлайдиганлар аслида Ибн Синога ҳам, миллатига ҳам, динига ҳам тупуриб қўйишган. Бундай нусхалар у форс ёки турк бўлсин, миллат деган сафсата билан ниқобланиб, аслида ўзларини улуғ шахс деб эътироф этилишини истайдилар.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

30 Jan, 02:14


Халқим...
Бир фарзандинг, бир муаллим кетаяпти... Олислардаги кичик бир юлдуз каби, милтиллаб сўниб бораяпти. Имконинг етса уни сақлаб қол...
Инсон учун яқин кишисидан ажралиш азоб, аммо бир имон-эътиқодли муаллимни йўқотиш, авом буни англайдими йўқми миллат учун фожеадир...
Аллоҳ умрини зиёда қилсин бир муаллим укамиз Рўзиев Нуриддин Мамадалиевич, жигар церрози касаллигига чалиниб, зудлик билан муолажа қилинишга муҳтож.
Рўзиев Нуриддин1988 йилда туғилган, оиласининг ёлғиз боқувчиси, 4 нафар фарзанднинг отаси.

Ушбу Устозимизга 1 ой ичида (1 ойдан кам вақт қолди) Хиндистонга олиб бориб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак. (Биласиз, ўқитувчи эркакни имконияти қай даражада бўлишини). Жарроҳлик ҳаражати учун 30.000$ (ўттиз минг доллар) ҳисобланибди (бу ерда донор, шифохона, дори-дармон , операция ва барча бунга тегишли ҳаражатлар).

Ташхис натижалари юқорида кўрсатилган.

Маълумот текширилган, шунинг учун оммага олиб чиқилди.

Имкон қадар эҳсон қилинг, имкониятингиз бўлмаса дуо қилишингизни сўраб қоламиз.


9860082526533532 (Humo)
Рўзиев Нуриддин

9860176610722363(Humo)
Рузиева Дилдорахон

5614682117620866 (Uzcard)
Рузиева Дилдорахон

📲+998914782287 Рузиева Дилдора (беморнинг аёли)
📲+998907590049
Бегижонов Жаҳонгир (беморнинг барча ишларини қилаётган дўсти)

Агар эҳсон қилишга имконингиз бўлмаса ҳеч бўлмаса шу хабарни Аллоҳ ризоси учун деб тарқатиб қўйинг

Танатоз

29 Jan, 12:38


1915-йилнинг ёзида Британия Галлиполи учун жангларда Усмонийларнинг қақшатқич қаршилигига учраб, кейинги ҳаракатларни давом эттиришга қодир бўлмай қолди. Шунда уруш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилинди. Ўша йили Британиянинг Мисрдаги вакили Генри Макмагон Макка шарифи Шариф Ҳусейн билан алоқа боғлади. Ўзаро келишувга кўра Сурия, Месопотамия, Синай ярим ороли, замонавий Саудия ҳудуди Шариф Ҳусейнга бериладиган бўлди. Шартномага кўра 1916-йилнинг 5-июнида Шариф Ҳусейн Усмонийлар салтанатига қарши ялпи араб қўзғолонини кўтарди. Табаррук хонадон вакили бўлган бу инсон аввалгилар каби Ислом байроғини эмас, араб байроғини кўтарди.

Биритания мусулмонлар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик ва маҳорат билан сиёсат олиб борди, улар энди мусулмонлар эмас, араблар, турклар, форслар.... ва бошқа миллатларга бўлиниб кетдилар... бўлиниб-бўлиниб, нураб кетдилар...
Афсуски 100 йил аввалги хатолар бадалини Ғазза тўлаяпти.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

26 Jan, 15:49


ХЎЖА ЖАНДИЙ ВА ИТ ҲИКОЯТИ

Бириси сўрди Жандийдин: аё қул,
Сен афзалми ва ёки итми, айтгил?

Муридлар бу ҳарифни ошкора,
Қилурмиз, дедилар, биз пора-пора.

Уларни тўхтатиб, ман айлади пир,
Дедиким, маълум эрмас бизга тақдир.

Аё жоним болам, маълум эмас ҳол,
Нечук сенга жавоб бергумдир алҳол?

Агар иймонни манзилга саломат
Этолсам, яхшироқмен итдан албат.

Агар иймонни йўлда чалса авбош,
Дегаймен: кошки бўлсам итга йўлдош.

Чунон қаршингда парда эртаю кеч,
Ўзингни итдин ортиқ кўрмагил ҳеч.

Агарчи ит юриб, тупроқ кечар, кул,
Ва лекин сен билан бир гўшадин ул…





Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

26 Jan, 12:40


Бир куни мўғул ҳукмдорларидан бири шикордан қайтар экан йўлда ўз шогирдлари билан келаётган бир валий зотга дуч келибди. Шотирлари хоннинг олдига келиб бу инсон шу ҳудуднинг обрўли уламоси эканини айтишгач, хон уни ҳузурига келтиришларини буюрибди. Аскарлар валий зотни қўлини қайириб хоннинг ҳузурига олиб келишибди. Хон кибр билан уламога юзланиб: “Қани менга айтчи сен афзалми ёки мени овчи итимми?”-деб илжайибди.
Авлиё зот вазминлик билан: “...агар биз ушбу фоний дунёдан иймон билан ўтсак итдан афзалмиз. Агар иймонсиз ўтсак биздан ит афзалдир”-деб жавоб қилган эканлар.
Эҳтимол аллома шарқона зукколик билан, сўз ўйини қилиб, “сен ўзинг, Исломдан бебаҳра мавжудот итдан ҳам тубансан” дегандир.

Яқинда бир амали фақатгина ейиш ичиш ва ҳожат чиқаришдангина иборат бўлган мавжудот, ўзбекларни итга ўхшатибди. Бу махлуқни ҳақоратлаб бир пост қилмоқчи бўлдиму бундан бирор наф чиқишига кўзим етмагач, фикримдан қайтдим. Бундан ташқари айрим нарсалар борки, қанчалик оғир ботмасин, тан олишга мажбурмиз. Оддий бир мисол, мабодо бу мавжудот шу сўзни чечен, доғистонлик, армани ёки тожикка нисбатан ҳам қўллаганида эртаси куни кўчадан жасади топилиши мумкинлигини яхши англайди. Лекин ўзбек бўлса бағри кенг, кечиримли халқ, у кечириб юбораверади. Мабодо кетига тепсалар, кечирасиз ака орқам оёғингизга тегиб кетибди деб узур ҳам сўрайди. Ёки Москва кўчаларида бир ўзбекни оққулоқлар ўртага олиб тепкилашса ёнидан ўтиб кетаётган юзлаб ўзбеклар ўзини кўрмаганга олиб, бошини буриб кетиши ёлғонми? Бу махлуққа ўхшаганлар бизнинг феълимизни яхшилаб ўрганиб бўлгачгина, ишонч билан саҳнага чиқиволиб аккилашади. Яна бир мисол, ўз тили бўла туриб, гўёки бошида эри бўла туриб, бировларнинг эрига суқланадиган фоҳиша табиат каби, ўзгаларнинг, истилочининг тилида гапиришни шараф, зодагонлик белгиси деб ҳисоблайдиган “миллитдош”ларимизнинг борлиги ёлғонми? Биз ягона миллат сифатида бирлаштириб турадиган нарсалар миллий ғурур ва эътиқод каби тушунчалар алла қачон ўз қадрини йўқотиб бўлган. Ягона умумийлигимиз паспортимизда ёзилган “Ў з б е к”деган беш ҳарф холос.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

26 Jan, 06:49


Бир мактаб директори ишга оладиган ҳар бир ўқитувчига қуйидаги мазмунда хат ёзар экан:

«Муҳтарам устоз! Мен конслагерда бўлдим, мени кўзларим, одам боласи кўрмаган жиноятларга гувоҳ бўлди:
- малакали муҳандислар газ камераларини қуришини;
- юқори малакали шифокорлар томонидан гўдакларнинг заҳарланишини;
- маҳоратли ҳамширалар томонидан чақалоқларнинг сўйилишини;
- олий таълим муассасалари битирувчилари томонидан аёллар ва болаларнинг ҳиссизларча отилиши, ва ёқиб юборилишини...
Шу сабабдан ҳам мен ўқимишлилик деган ўлчовга у қадар ҳам ишонмайман. Сиздан илтимосим, болаларни аввало инсон бўлишига кўмаклашинг. Сизнинг машаққатли меҳнатингиз ҳеч қачон илимли йиртқичларнинг, малакали савдойи, телбаларнинг, ўқимишли қотилларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб қолмасин. Ўқиш, ёзиш ва ҳисоб илми қачонки гўдакларимизда инсонийлик ҳиссиётларини ривожлантирсагина бирор аҳамиятга эга бўлади».


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

25 Jan, 15:38


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga uchun yig"ildi 16800💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Танатоз

25 Jan, 15:36


Кейинги қўядиган постимиз учун обуначиларимиздан узур сўраймиз. Лекин кимдир Аллоҳни ўртага қўйиб нимадир сўраса бефарқ қараёлмайман. Бир синглимиз анчадан бери ёрдам сўраб ботимизга мурожаат йўллаяптилар, у кишига рад жавобини бериш мусулмончиликка ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди деб ҳисобладик. Мен постда қўйиладиган аёл ва уни фарзандини умримда кўрмаганман ва бу пост орқали кимдандир нимадир тама қилишдан йироқман. Лекин кичик бир каналчани адиминидан ёрдам сўраб илтимос йўллаяпганига ҳақиқатда ҳам муҳтож инсон деб ўйладим. Аллоҳ барчамизни ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин. Лозим топсангиз эҳсон қилинг бўлмаса шунчаки ўтказиб юборинг

Танатоз

25 Jan, 13:01


Икки саркарда.

Черняев бир неча кун Самарқанда туриб, қўшинини тартибига келтириб олгач Каттақўрғонга юриш юбошлади. Шаҳар қамал билан қўлга олинди. Амир зоти олийлари ўз саркардаларини қўшин билан бирга Каттақўрғон яқинидаги Зирабулоқ мавзейига йўналтирди. Амир қўшинига Туркиялик зобит Ҳожи тўқсоба ва яқинда Исломни қабул қилган Усмон тўқсобалар раҳбарлик қилишди. Черняев Бухоро армиясининг яқинлашганлигини эшитгач ўз қўшини билан Зирабулоққа келди ва жангга киришди. Туркиялик саркарда Ҳожи тўқсоба, юксак жасорат ва фидоийлик кўрсатиб рус аскарларига қирон келтириб, жасадларини қалаштириб ташлади. Амирнинг жасур аскарлари насоро қўшинига тўрт тарафдан зарба бериб, уларни оғир аҳволга солиб қўйишди. Насороларнинг мағлубияти яққол кўзга ташланиб қолди. Шу пайт, кутилмаганда, юқорида номи эсланган Усмон тўқсоба карнайларни чалдириб қўшини билан жанг майдонини ташлаб чекинишди. Насоролар ўзларини ўнглаб олишди ва тирик қолган қисмини сақлаб қолиш учун Каттақўрғонга қайтиб кетишди.

Икки саркарда, икки хил тақдир. Бири жонини Аллоҳни йўлида сотиш учун, Ислом ҳимояси учун бойлик, мартаба ва яқинларининг меҳридан воз кечиб Бухорога келганди. Тарих манбаларида бу инсон ҳақида аниқ маълумот топа олмадим. Кимдир уни Ҳожи тўқсоба деса, Бошқаси Чақир тўқсоба деб атаган.
Иккинчиси эса Дорул Исломга ғаразли ният билан келиб, асир тушгач жонини сақлаб қолиш учун Исломни қабул қилди. Фурсати келгач эса, қасамёди ва эътиқодига хиёнат қилиб, душманга сотилди. Унинг исми Алексей Яковлев бўлиб, гарчи катта хизмат қилган бўлсада уни деярли эслашмайди. Чунки хоиндан унинг хўжайинлари ҳам жирканишади. Орадан кўп ўтмай бу хоин Амир хуфялари томонидан қатл этилади. У ўзи жони ҳалак бўлиб борини сотиб, яшаб қолишни истаган дунёсида узоқ қола олмади. Оқибат ҳам дунёси ҳам динини бой берди....


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

25 Jan, 12:25


Икки нарса мени доим таажжубга солади - ҳайвонлардаги ақл ва инсонлардаги ҳайвоний феъл, тажовузкорлик...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

22 Jan, 15:34


Бундан 66 йил аввал Фидел Кастро бошчилигидаги инқилобчилар Кубада АҚШ томонидан қўйилган диктаторни қулатишга муваффақ бўлишди.
Кастронинг маслаги, эътиқоди ўз йўлига, масаланинг биз учун муҳим томони шундаки АҚШ ўта ривожланган жосуслик тармоғи, қудратли армияси бўлишига қарамай ёнгинасидаги кичик бир оролчадаги тўпори исёнчиларга енгилди.
Хулоса шуки ғалаба ҳам, мағлубият ҳам Аллоҳдан. Тажовузкор империялар бугун замонавий ахборот воситалари бизга сингдираётгани каби илоҳий қудратга эга, енгилмас мавжудотлар эмас. Бу империялар устида турганлар ўта очкўз, такаббур ва қўрқоқ кимсалардир. Ажаб эмаски яқин орада АҚШ Яқин Шарқ минтақасидан ҳам бошини эгиб, чориғини судраб чиқиб кетади, ва сиз билан биз бунинг гувоҳи бўламиз.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

20 Jan, 17:30


1990-йилининг 20 январ санасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида СССР ҳукуматининг лаёқатсизлиги, эҳтимол олдиндан режалаштирилган фитнаси сабабидан келиб чиққан миллий низо оқибатида кўплаб бегуноҳ тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди.
Ушбу қирғин ва иттифоқ бўйлаб бўлиб ўтган кўплаб миллий зиддиятларда минглаб тинч аҳоли вакилларининг қурбон бўлганлигига қарамай, давлат раҳбари Горбачёв Тинчлик учун Нобел мукофотини олди.
Яна бир қотил, исроил сионистик тузуми раҳбари бўлган Ариел Шароннинг ҳам тинчилк учун Нобел мукофотини олганлиги ушбу мукофотни беручиларни ҳам юқоридаги қирғинбаротлар учун маънан жавобгар, шерикка айлантирмасмикан?

Суратда ХХ асрининг энг машҳур масхаравозлари Пьер Ришар, Жерар Депардье ва СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачев. Москва 1993 йил.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Jan, 12:08


Рифаа ат Таҳтавий Мабадиул-ҳандаса китоби 1854 йил.

Замонавий тилда айтганда Геометрия китоби.
ХХ аср бошларида Кремлдан барча иттифоқдош, аслида мустамлака республикаларга ўтмишини улуғлашнинг ҳар қандай кўринишини қатъий чеклаш ҳақида кўрсатма келади. Барча соҳа ва йўналишларда ўтмишни қоралаш авж олдирилди, айниқса тарих ва адабиёт соҳаси бу жараёнда олдинги қаторда турди. Гарчанд зулм империяси барбод бўлган бўлсада КОМПАРТИЯ юборган лаънатноманинг тасири ҳали ҳам сезилади, ҳали ҳам таъқиқ қўйилган чегарадан ўтишнинг деярли иложи йўқ.

ХХ аср мусулмон илм фани ҳақидаги бугунги "тарихий манба" ларнинг аксари истилочиларнинг буюртмаси асосида ёзилган шу сабали ҳам уларга таяниб вазиятга баҳо бериш соғлом ақл ва мантиққа зиддир.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Jan, 09:03


УССР Ички ишлар комиссари ўртоқ Серовга билдирги...

Ҳужжат мазмунига кўра Украинанинг Била қишлоғида 126-ҳарбий қисмнинг икки нафар аскари маст ҳолда маҳаллий аҳолиниг уйига бостириб кириб 12 ёшли қизча, 8-ойлик хомиласи бўлган 35 ёшли аёл ва 60 ёшли кампирни номусини топтагани таъкидланган.


Ҳар қандай тирик мавжудот ўзига яраша онгга эга. Кишилик жамиятининг онги эса бу Диндир. Диндан узоқлашган жамият эса онги, асаб тизимидаги бузулиш сабабли “УРОБОРОС”га учраб, ўзини ҳалоқ қилган махлуқ каби ўзини ўзи ҳалок қилади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Jan, 06:27


Жамиятнинг мавжуд бўлиши, яшаб қолиши ва бир маромда ривожлана бориши унда шаклланган ахлоқ меъёрларига боғлиқ. Ахлоқнинг шаклланишига эса эътиқод, дин каби тушунчалар сабаб бўлади. Ахлоқдан, диндан узоқлашган жамият ҳар қанча мукаммал қонунчилик тизимига эга бўлмасин, у ерда қонунлар бузилаверади. Куч ишлатар тизимлар ҳар қанча қатъий, ва қаттиққўллик билан иш олиб бормасин бари бир тизимнинг ўзида ичидан бузилиш, хиёнатлар кузатилаверади.
СССР қулашига ҳам эҳтимол шу сабаб бўлди. Чунки улар Худодан қўрқишмасди. Олий даражадаги амалдорлар, ҳаттоки юксак рутбали КГБ зобитлари ҳам ўзлари яшаган ватан сирларини четга сотишди. Қуйи поғонадаги омма эса пропаганда ҳар қанча зўр бермасин "ватан", "партия" сўзлар бир тийнга қиммат сафсата эканини ич ичидан яхши англарди. Бу тоифадаги мавжудотнинг вазифаси ишлаш, еб ичиш, зино қилиш ва давлат мулкини ўғирлашдангина иборат бўлган.


Омма худди фудбол фанатлари каби СССР ва АҚШ солиштириб, СССРнинг нақадар қудратли, рақибнинг эса тубанлигини бефойда муҳокама қилишаётган пайтда, юқори рутбали амалдорлар, ўмарилган пуллари билан қандай қилиб четга соғ -омон қочиш ҳақида бош қотиришган.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Jan, 05:18


1951 йилда Германияда Франкфурт шаҳрида нашр этилган «Сатирикон» журнали.

1951 йилдан Франкфурт шаҳрида «Сатирикон» журнали чоп этила бошланди. Совет тузумига қарши кайфиятдаги бу ҳажвий нашр уч йил давомида фаолият юритиб, 25 та сони дунё юзини кўрди. Юқоридаги сурат журналнинг биринчи сонидан олинган бўлиб унда тафаккур қилиш салоҳиятига эга бўлмаган қарол, Сталинқулнинг анатомик чизмаси тасвирланган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

18 Jan, 17:01


Нюренбергда фашистлар устидан суд жараёнларининг муваффақиятли кечиши, жиноятчиларнинг қилмишларини осонлик билан фош этишни таъминлаган омиллардан бири бу уларнинг ўзлари томонидан суратга олинган видео ва фото лавҳалар бўлган. ,Гап шундаки немис аскарлари ўзларининг вақтинчалик ғалабаларидан маст бўлиб "паст ирқ" вакилларини хўрлаб уларнинг устидан кулиб суратлар олишган. 1945 - йилга келиб эса айнан манашу суратлар ашёвий далил сифатида уларнинг зарарига ишлаган.

Босқинчи сионист тузуми аскарлари ҳам маҳаллий аҳолини таҳқирлаб суратга тушиб, видеолар қилиб ижтимоий тармоқларга жойлашди. Вақти келиб бу ноинсоний қилмишлари уларнинг бефойда афсус ва надоматига сабаб бўлади.

1-суратда немис аскарлари қуршовидаги гўдак, 2-сида эса сионистлар қўлига тушкан Фаластинлик бола.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

02 Jan, 17:22


Донишманддан сўрадилар дунёда нима сизни ҳаммадан кўра ҳайратлантиради?
Донишманд жавоб берди: Инсон...
У пул топиш илинжида соғлиғини йўқотади, кейин эса шу топган пулини соғлиғини тиклаш учун сарфлайди. Ризқ учун қайғуриб, эртанги кунини ўйлаб, елиб югуриб кунини ўтказади, оқибатда бугуниннг лаззатини ҳис эта олмайди. Натижада на бугун, на эртага ва на келажакда ўзи учун яшай олади. Ҳаёти давомида гўёки ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаракат қилб, ўлар чоғи эса бесамар ўтказган умир йўлига боқиб, афсусланади.
Қадирдоним чексиз коинотда шу даражада кичкина заррачадекмизки шафқатсиз вақт учун учун бирзнинг бору йўқлигимизнинг аҳамияти йўқ.
Азизларим бугунги ҳар бир дакиқани қадрини ҳис қилиб, шукроналик билан ўтказайлик. Чунки кеча ўтиб кетти, эртанинг келишини эса Оллоҳ билади...
Бугун севимли инсонларимиз даврасида, кўзимиз кўриб, юрагимиз уриб турибдими демак бу кун ҳаётимиздаги энг бахтиёр кунларимиздан бири экан.
Барчангизни Оллоҳ ҳифзу ҳимоясида сақласин...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

02 Jan, 06:45


Маҳаллий аҳолини таълим орқали маданиятли қилиш ишларининг дастлабки ташаббускори генерал-губернатор Кауфман эди. У мусулмон, яҳудий ва рус болаларини ўзида жамлаган ва таълим рус тилида олиб бориладиган умумий мактабларни ташкил этиш учун ҳаракат қилди.
1870 – йилга келиб Самарқандда дастлабки шундай мактаб очилиб, маҳаллий маъмурият ерлик аҳолига болаларини янги очилган мактабларга юборишини буюрди. Аммо кўпчилик мусулмонлар болаларининг диндан, анъаналаридан узоқлашишидан хавотир олиб, боаларини бу мактабларга юборишдан бош тортишди. Маҳаллий маъмурият вакиллари рус ҳукуматига мақул келиш учун, яширинча мактаб пули солиғини жорий қилди ва кам таъминланган оила фарзандларини пул эвазига мактабга жалб қилишни режалаштирди.

Руслар бизга маданият олиб келди дейдиганлар учун!
Истилочилар "замонавий" таълим деган мунофиқона шиор панасида маҳаллий таълим тизимини йўқ қилиш учун курашган бир вақтда Россия марказий Губернияларидаги ҳар 1000 кишидан 780 таси саводсиз бўлган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Jan, 10:55


Вадьяевлар жамияти пахтага бўлган эҳтиёжини ўз ҳисобидан қисман қондириш мақсадида 1914-йилда Россия Савдо ва саноат вазирлигига Фарғона вилояти ҳудудидан 10 минг десятина ер сотиб олишига рухсат беришини сўраб талабнома юборади. Туркистон генерал губернатори Самсонов ва дастлаб Ҳарбий вазирлик ҳам, унга ер майдонинг берилишига қарши чиқишди(Рус қонунчилигида яҳудийларнинг Туркистонда ер ва кўчмас мулк олиши тақиқланган эди). Аммо ер тузилиши ва қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси, шунингдек Савдо ва Саноъат вазирлиги талабномани ижобий қаноатлантиришга қарор беришди. Бундан ташқари 1916 – йилнинг декабиридан бошлаб Ҳарбий вазирлик ҳам Куропаткин бошчилигидаги Туркистон маъмуриятини ушбу талабномани қаноатлантиришга чақирди. Ҳарбий вазирлик ўз сиёсатидаги ўзгаришни уруш вақтида пахта хомашёсига бўлган талабнинг ортганлиги билан изоҳлади. Шу билан бирга вазирлик янги генерал губернатор Куропаткинга 1916-йилнинг мартида “Сирдарё” деҳқончилик ва савдо саноъат жамияти” низоми тастиқланганлиги ва ҳеч қандай шарт ва табларсиз ушбу жамиятга 15 минг десятина ер олиб, ишлов бериш ҳуқуқи берилганлигини билдирди...


Марказий Осиёдаги ХIХ аср охири ва XX бошларидаги сиёсий жараёнлар ҳақида гапирилганда Вадьяев, Потеляхов, Муллоқандов, Калонтаров, Фузайловлар каби миллионер яҳудий оилалари ҳақида ҳам гапириб ўтиш лозимки, ҳар бирининг йиллик савдо айланмалари 50 миллион рублга борадиган бу қудратли оилаларнинг ўлкадаги сиёсий вазиятга тасирини инкор этиш нодонликдан бошқа нарса эмас.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Jan, 02:53


#Оиласини_қўллайлик

Бу ватандошимиз 15 суткага қамалибди. Дардини... халқ дардини айтгани учун. Бу иши жуда борса майда безорилик бўлиши мумкин, асло жиноят эмас.

Ногирони борлигини, машинаси ижарага олинганини айтган эди. Энди биз ҳам унинг оиласидан хабар олайлик, ёрдам берайлик ва қўлимиздан келганича орқасида турайлик. Тоинки халқнинг дардкашлари ёлғиз қолмасалар ва бундайларнинг Ҳаққа, халққа ва ҳақиқатга ишончлари сўнмаса!

@MubashshirAhmad


Кўппак бир қўйни қувлаганида қолган қўйлар сал чеккароққа қочиб, уни кузатишади. Улар ҳеч қачон кўппакка қарши бирлашиш ҳақида ўйлашмайди, шунчаки ит уларни қувламаётганига хурсанд бўлиб яшайверишади...

Бари худди инсонлар жамиятидагидек...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Jan, 02:21


Бу шафқатсиз оламда юмшоқ кўнгилли бўла олиш асло ожизлик белгиси эмас, ҳақиқий жасоратдир...


Аллоҳ гўзал қалбли диндошларимни паноҳингда асра...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

31 Dec, 16:00


Бугунги истеъмолчилик жамиятида яшаётган замонавий шахс учун энг муқаддас нарса бу - унинг ўзи. Унинг "дини" ўз МЕНининг амрини бажаришга, жисмоний эҳтиёжларини қондиришга даъват этади. Афсуски аксарият учун ҳаётининг маъноси ейиш, ичиш ва эҳтиёжни қондиришдангина иборат. Гўёки чорва ҳайвонлари каби...
Барча куч қудрат, технология, ахборот воситалари оммани шу даражада тутиб туриш учун хизмат қилади. Яъни кишилар эҳтиёж ортидан югуриб ҳаёт маъноси нима, нега бу оламга келгани ҳақида тафаккур қилишга вақти бўлмаслиги лозим, у ейиши, ухлаши ва ишлаши, жонивор даражасида қолиб кетиши керак.
Эҳ... одамлар мен сизларни яхши кўраман. Қанчалар содда, лақмасиз...Сиз календардаги рақамларнинг ўзгариши ҳаётингизда ниманидир ўзгартиришига ишонасиз. Амаллаб йиққан пулингизга умуман керак бўлмайдиган лаш-лушларни сотиб олиб, байрам деган баҳона билан гўёки кундалик ташвишлардан чалғимоқчи бўласиз...
Лекин қалб тубидаги совуқ, қоронғу бўшлиқни ҳис қилиб турасиз.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

31 Dec, 08:50


Sizga Telegramda yangi ochilgan qiziqarli tarixiy hamda siyosiy kanalni taklif etamiz


Bizda:


Turkiston Muxtoriyati haqida

Turkiston Muxtoriyati boshqaruvi haqida

Muxtoriyat bayrogʻi qabul qilinishi

Oʻlka Bolsheviklar hukumatining Muxtoriyatga nisbatan munosabati

Muxtoriyat uchun janglarda mahalliy aholining ishtiroki qanday edi?

Muxtoriyatning agʻdarilishi

Turkiston Muxtoriyatini tugatish haqidagi sulh

Танатоз

31 Dec, 05:26


1898 - йили Дукчи Эшон қатл қилинадиган пайтда рус маъмурлари барча одамларни бир ерга йиғишади ва олдинги қаторларда ёш болаларни қўйишларини буюришади. Маҳаллий маъмурлар болалар қўрқиши мумкин уларни одамлар орасига жойлаштирайлик деганида Фарғона губернатори Чайковский "Қўрққани яхши, эсидан чиқмайди. Дорга яқин қўйилсин!!!" деб амир қилади. Дорга осилганларнинг жон талвасасида типирчилашини кўрган болар қўрқувдан чинқириб юборишди, айримлари хушини йўқотди...
Оммани бошқаришда энг самарали усул қўрқитишдир. Қўрқув юқумли касалликка ўхшаб, одамдан одамга тез ўтиб бутун кишилик жамиятини фалаж қилиши мумкин. Шу сабабли ҳам қўрқоқ одамнинг суҳбатидан касалликдан сақланган каби сақланиш, узоқлашиш лозим.

Суратда Инглиз истилочиларига қарши исён маказларидан бири бўлган Пешоварда ҳурлик ва эътиқод учун курашган минглаб ғозийлар осилган дор тасвирланган. Дор узоқ йиллар истилочилар ҳукмронлигининг рамзи сифатида сақлаб турилган. Аллоҳ ғозийларни раҳматига олсин.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

30 Dec, 13:18


Бутун Россия Марказий Ижроия қўмитаси ва РСФСРнинг 1929 - йил 8 -апрелдаги «Диний уюшмалар тўғрисида» ги қарорига кўра диний таълим олиш кескин чекланиб, фақатгина НКВДнинг рухсати билан, қатъий назорат остида ташкил қилинган махсус курсларда танланган кишилар ўқитила бошланган.


Исёнкор Марказий Осиё халқини фақатгина қурол кучи билан енгиб бўлмаслигини совет ҳукумати яхши англарди шу сабабли айни шу даврда энг ифлос иш, миллат руҳига тажовуз бошланди. Айни шу даврда халқ тилида "қизил мулла", " партийний мулла" деб аталган тоифалар пайдо бўлиб, улар ҳатто Мужоҳидларни нотўғри йўлда эканлигини таъкидлаб, халқни уларни қўллашдан қайтаришди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

30 Dec, 07:47


Har bir odamda aqli yetmagan darajada mag‘rurlik(kibr) bor.

Aleksandr Poup

Танатоз

29 Dec, 05:11


Дил ба даст овар, ки Ҳаҷҷи Акбар аст,
Аз ҳазорон Каъба як дил беҳтар аст.
Каъба бунёди Халили озар аст,
Дил назаргоҳи Ҷалили Акбар аст.

“Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингиз ва молларингизга назар солмайди, балки Аллоҳ сизларнинг қалбларингиз ва амалларингизга боқади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Қалбларингизни эҳтиёт қилинг азизларим!!!

https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

28 Dec, 07:54


Афсонавий ўғри аёл Сонька-"Золотая Ручка" занжирбанд ҳолда, мажбурий меҳнат лагерида жазони ўтамоқда. 1881 йил.

Биласизми нега мусулмон жамиятида бу каби "афсонавий" қаҳрамонлар бўлишмаган? Чунки Исломий мафкура бунга йўл қўймаган...
Чунки мусулмон ўлкаларида аёлларнинг яшаш учун кураш деган ҳайвоний фалсафа билан ёввойилашиб, аёллик нафосатини йўқотишига зарурат бўлмаган. Жамиятда аёл шахси ор, ғурур, эътиқод масаласи бўлгани сабали улар ҳеч қачон насиба излаб кўчада тентирашмаган.
Болшевиклар келгач жамиятни диндан "озод" қилиш орқали аёлларни ҳимоядан, миллатни ор ва ғуруридан озод қилишди..

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

27 Dec, 04:50


Жониворлар қопқон хавфини тушунмагани, идрок эта олмагани сабабли унга мубтало бўладилар...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

24 Dec, 11:01


Профессор маърузага келиб жомадонидан противогаз олиб бошига кийди ва суюқлик солинган колбани қўлига олиб, противогаз ичидан бор овози билан, колба ичида ўта ўткир ҳидли суюқлик борлигини кимдир димоғида ўткир ҳидни сезса қўлини кўтаришини айтди.
Бир неча дақиқада бирин – кетин олдинги қаторлардаги талабалар, кейин орқадаги талабалар қўлларини кўтара бошладилар. Заҳарли ҳид охирги қаторларгача етиб келганида олдинги қаторларда турган талабалар ўзларини ёмон ҳис қила бошладилар. Деразаларни очиб, хушини йўқотган талабаларга нашатир ҳидлатишди. Кутилмаганда профессор противогазни ечиб, колбадаги суюқликни ичиб юборди. У колбадаги шунчаки оддий сув эканини ва талабаларга тажриба орқали ишонтириш кучининг қай даражада эканини кўсатмоқчи бўлганини айтди. Агарда профессор идишда ҳаёт учун хавфли модда бор деганида эҳтимол хонада хушини йўқотганлар эмас бир нечта жасадлар пайдо бўлар эди.


Айнан сўз биологик мавжудотга инсон қиёфасини бериши ёки ҳалок қилиши мумкин.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

24 Dec, 00:00


Илгари телефонлар симга боғланган, одамлар эса озод яшашарди. Энди эса...

Кунингиз хайрли бўлсин. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

22 Dec, 16:25


Агар пиёда шиддат билан ҳаракатланаётган бўлса, билингки унинг ортида қудратли сипоҳ бор...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

22 Dec, 13:25


Ta'lim va erkinlik

Erkin fikrlashni yaxshi ko'raman. Hech kim shaxsiy hayotga aralashmasa, tanlovlarimni chegaralamasa, yangi g'oyalar doimo paydo bo'laveradi. Xitoyda forma kiyish majburiyati yo'q. Bu yerda siyosat alohida mavzu, uni muhokama qilmoqchi emasman. Ta’limga erkinlik berish juda muhim. Men faqat Xitoy ta’lim tizimi haqida emas, balki G’arb, xususan Skandinaviya mamlakatlari ta’lim tizimini ham yozgim keldi; ularning talabalarga bo'lgan munosabati, o'qitish metodlari va umumiy atmosfera doimo qiziqtirgan.

Har bir postni o'qiyotganingizda "nima uchun?" degan savol tug'ilmasa yoki o'qigan narsangiz fikr uyg'otmasa, demak sizning fikrlash jarayoningizda kamchilik bor. Yangi bilim yangi bilimni tug'dirishi kerak. "Nimaga?" degan savol va fikrlar tabiiy ravishda tug'ilishi kerak. Shunday ekan har bir postimga fikringizni yozing yoki reaksiya bilan ifodalang. Ulug' mutafakkirlarimiz G'arb falsafasidagi shubha va tanqidni ta'kidlashadi. Masalan, Sokratning "Men faqat bilmasligimni bilaman" degan so'zlari shu shubha va tanqidiy fikrlashning ramzi hisoblanadi. Lekin biz buni to'g'ri tushunishga tayyor emasmiz. Bu oliy ta'limimizda ham aks etadi. Ko'pincha, talabalarga tayyor javoblar beriladi, tanqidiy fikrlash va mustaqil tadqiqotlarga e'tibor kam qaratiladi. Yevropa va Amerikada o'qiyotgan tengdoshlarimizning fikrlash darajasi yuqori, ular qanday yashashni bilishadi. Ularning hayot hikoyalari, motivatsiyalari va fikrlari juda qiziq. Shunday yoshlar to'plangan "@uzbekistonlikuz" kanalida postlarimning ham chiqarishini xohlardim.

In sha Alloh, bir kun obunachilarim soni 1500 dan oshsa, postlarim chop etiladi. Kanal admenlari yozuvchining kanal darajasini ham hisobga oladi; obunachilari ko'p kanal egalarining postlari chiqadi. Maqsadim - postlarimni ko'proq odam, ayniqsa chet elda o'qishni orzu qiluvchi talabalar o'qishi. Eng yaxshi postlarimni obunachilarim ko'payganidan keyin yozishga qoldirganman. Shunday qilib, erkin fikrlash va mustaqil bilim olishga bo'lgan intilishini tushuntirish uchun yanada kengroq auditoriyaga yetkazishni maqsad qilganman.

@tarixchini_kundaligi

Танатоз

22 Dec, 05:41


Шахмат тахтасидаги оқ ва қора доналар бир-бири учун ашаддий рақиб ҳисоблансада, уларни ҳаракатлантирадиганлар кўпинча бир-бири билан яқин, улфатлар бўлишади.

Филмлардаги "террорист"лар кўпинча осиёлик, мусулмон қиёфасида оммага намойиш қилинади. Аслида эса уларни Европа ва Океан орти давлатларининг парламентларида 5000 долларлик кастюм-шим кийиб, инсон ҳуқуқлари ҳақида сафсата сотадиганлар орасидан излаш керак.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

21 Dec, 05:36


22-декабрдан бошлаб кунлар узая бошлайди. 25 – декабрга келиб эса кун узайиши одамларга ҳам сезилади. Қадимда тун зулматининг чекиниши, қуёшнинг кўпроқ нур соча бошлаши, одамларда азоб уқубатларнинг яқин орада тугаши ва фаровон кунларнинг келишига умид бағишлаган. Шу тариқа уларни ёруғликка олиб чиқадиган қаҳрамон образи яратилади. Афсоналарда:
Митра
- мажусийларнинг қуёш худоси 25 декабрда туғилган, уни нажоткор (Мессия)деб эътиқод қилишган.
Адонис - Юнонларнинг ҳосилдорлик худоси, 25 декабрда туғилган.
Дионис - Юнонларнинг виночилик худоси, 25 декабрда туғилган.
Осирис - Қадимги Миср марҳумлар илоҳи. Декаб ойи охирида туғилган.
Милодий II аср бошига келиб, Рим империясидаги юзлаб халқларни бирлаштириш учун ягона динга эҳтиёж пайдо бўлиб, шу мақсадда "Барча худолар ибодатхонаси(Пантеон)" қурилиб, Рим фуқароси ўзига мақул бўлган худосига бемалол эътиқод қиладиган бўлди. Кейинчалик Насронийлик давлат динига айлангач, айрим эски диний унсурлар янги динга ҳам кўчди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Dec, 15:21


Қор ёғди ва элга топилди мавзу,
Ҳуши йўқ ўзбекнинг совуқ ҳавога.
Иссиқ уйдан чиқмай кўз тикар жимжит,
Бомбалар пағалаб ёғган Ғазога!

Ўзбекка гоҳ виждон гоҳи газ етмас,
Ёғган қордан нолир бесубут аҳли.
Бетонларни айлаб бошга болишча,
Кўчаларда бедор Фаластин халқи... 

Ўриснинг кўчасин супирган қулга,
Не ғам Ер юзидан суприлса Ғазо.
Қорин қайғусида қақраган элга,
Бормикин ғафлатдан ортиқроқ жазо...

Қор ёғди ва шеърга топилди мавзу...

Алиф Маҳмуд

09. 12. 23

Биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

17 Dec, 17:29


Эшитишимча каламуш сўлагида қандайдир ферментлар бўлиб у орқали ўлжасини фалаж қилармиш. Қадимда оч қолган каламушлар одамларга ҳам ташланишар экан. Айниқса ухлаб қолган кишилар ва ёш гўдаклар оч каламуш учун ўлжага айланиши мумкин бўлган. Инсонларнинг қулоқ бурни, жимжилоқларини каламушлар ғажиб кетган ҳолатлар ҳам учраб турган. Сўлак тасирида карахт бўлган инсон тана аъзоларини каламуш ғажиётганини сезмай қолар эмиш...

ХIХ аср охирларига келиб мусулмон ўлкаларида миллатчилик деган чиркин бир ғоя тарқалди. Қачонлардир Ислом байроғи остда бир тану жон бўлиб бирлашган мусулмон болаларини яҳудо-массонлар заҳарли тиллари билан ялаб-ялаб “улуғ – миллат” сафсатаси билан алдаб, карахт ҳолатга келтиришди. Ягона қиблага сажда қиладиган бу бандалар бугун бир бирига ҳудуд ва ҳақ даъво қилишади, ўзларини бир-бирларидан аълороқ, буюкроқ деб ўйлашади.
Яна бир гап ХХ аср бошларида мусулмон ўлкаларида миллийлик ғояларини тарғиб қилганларнинг аксари ўша миллатларга мансуб бўлишмаган...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

14 Dec, 17:11


2008-йилнинг 14-декабр куни Ироқлик журналист Мунтазир Зайд Бағдод шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда АҚШ президенти Жорж Бушга оёқ кийимини улоқтириб, истилочиларга ўз норозилигини билдирганди.

Европа маданияти каналидан олинди.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

14 Dec, 02:36


Суратдаги кимса Луис Альфредо Гаравито Кубильос. "Йиртқич"лақаби билан танилган бу савдойи 300 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган. Ёшилигида олган руҳий ва жисмоний жароҳат, жинсий тажоввуз унинг руҳиятига ҳалокатли тасир кўрсатган. Инсонларни ўлдиришдан завқ оладиган савдойиларнинг тарихи билан танишсангиз аксарияти шунақа ўзини камситилган деб ҳисоблайдиган, жамиятдан четлашиб қолган тоифалар орасидан етишиб чиқади.

Ижтимоий тармоқларда Сурия қамоқхоналаридаги ҳолат билан танишиб, Асад режимининг куч ишлатар тизими ходимлари ва одамхўр савдойилар айни бир тоифага мансуб деган хулосага келдим. Ҳар иккиси ҳам қурбонларини азоблар, жисмини мажақлар, танасини бурдалар экан, уларнинг шафқат тилаб фарёд қилиши, Худога илтижо қилган каби илтижосидан роҳатланишади. Шу орқали ўзларида илоҳий қудратни туйгандек бўлишади, ўзларини "Худолар" сифатида ҳис қилиб кайф қилишади. Уларнинг ягона фарқи, бири жамиятда юқори мавқе иккинчиси эса узоқ муддатли қамоқ билан тақдирланишган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

07 Dec, 15:40


Кўпчилик тан оладими йўқми Исроил урушда ютқазиб бўлди. Ҳозирда Ғазода Исроилни АҚШ сармояси ва қуролларигина тутиб турибди. Ҳар қанча молиявий ва ҳарбий қўллаб қувватлаш бўлсада исроил олдида инсон ресурслари билан боғлиқ муаммо бор. Яъни исроил деган ғайри инсоний тузулма учун жон фидо қила оладиган ахмоқлар у қадар ҳам кўпчиликни ташкил қилмайди. Урушда ғалаба қозониш учун эса аскарлар керак. Мавжуд инқирозли вазиятни бартараф этиш, ҳеч бўлмаганда яқинлашиб келаётган ҳалокатни кечиктириб, озгина тин олиб нафасини ростлаши учун ҳам яқин шарқ минтақасида илгаридан бўлган сунний шиа можаросининг янгидан алангаланиши исроил учун манфаатли...

Бу билан бугун асад режимига қарши курашаётган кучларни исролга хизмат қилади дейиш фикридан йироқман, шунчаки янги урушлар сабабли Мусулмон оламининг нигоҳини Ғазодан бошқа нуқтага қадалиши, сионист газандалар ва уларнинг ҳамтовоқлари учун манфаатли деб ўйлайман
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

06 Dec, 09:07


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…

Ҳеч бўлмаганда гўдакни ҳаққига дуо қилиб қўйинг

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

05 Dec, 17:19


Оловнинг сояси бўлмайди. Шу сабабли ҳам ич-ичидан ёнаётган инсоннинг дарди ташқаридан қараганда сезилмайди.

Аллоҳим ўзинг нажот бер...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

04 Dec, 16:00


Сиёсатчи билан фоҳишанинг бир ўхшаш томони шундаки, иккови ҳам қилиб қўйган "кароматини" ҳамма кўриб билиб турганини англасада, ҳеч хижолат бўлмай оммага беғубор табассум улаша оладилар...

Суратда АҚШ президенти Жорж Буш ва унинг қариндоши, машҳур фаҳш журнали(Плейбой) муҳаррири Хью Хефнер.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

03 Dec, 17:12


Китоб титиб "Туземный статус" деган атамага кўзим тушди. Бу атамани ўзимча "маҳаллий халқ" мавқейи, даражаси деб таржима қилдим. Яъни XIX аср охири, айниқса 1900 йиллардан бошлаб бухоро яҳудийлари маҳаллий халққа мансуб, деб ҳужжатлаштирила бошланди.
ХХ аср бошларидаги "илғор фикрли" ватандошларимиз орасида миллий келиб чиқиши мавҳум кимсалар анчагина бўлиб айнан ўшалар "эски замон" ахлоқ ва эътиқодга қарши муросасиз курашишган.

Эшшак ҳарчанд Маккага бориб келмасин ҳожи дейилмагани каби суратдаги нусхаларнинг дўппи ва атласи уларнниг ўзбек, мусулмоннинг боласи эканлигига далолат қилмайди деб ўйлайман.


"Тошкентлик спортчилар". 1936-йил. Фото муаллифи Иван Шагин.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

03 Dec, 06:33


Чивин учиб борар экан димоғига янги асал ҳиди урилди. Асал солинган идиш уни оҳанграбо каби ўзига тортиб, беихтиёр идишга ташланди. Асалга қўнгачгина чивин ўзининг қопқонга тушиб қолганини англади, ҳар қанча кучанмасин у энди бу балодан қутулиб кета олмасди, типирчилагани сари кўпроқ асалга беланиб кучдан қола бошлади. Охир оқибатда асал ичида ўлиб қолган бу мавжудотни идишдан олиб четга улоқтириб юборишди.

Дунёга муҳаббат қўйган инсоннинг мисоли ҳам шу асалга ёпишган чивинга ўхшайди, токи ўлим уни бу азоблардан қутқармагунича унинг хаста руҳиятини даволаб бўлмайди, биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

02 Dec, 13:46


Бугун 2 декабр дунёда қуллик расман бекор қилинган кун. Тўғрироғи, бу кун ғарб империалистлари ўзларининг очиқ шармандаликларини яширишга ва қулликнинг бошқа кўринишига ўтишга ҳаракат қиладиган кун.

Овропа маданияти каналидан олинди



Ўзини "озод"  деб ўйлайдиган қулнинг аҳволи аслида қулигини англаган нотавондан ҳам аянчлироқ, чунки қулда ҳеч бўлмаганда озодликка интилиш бўлади...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Dec, 13:45


Фирдавсийнинг Шоҳнома асарига ишланган минатура "Рустам оқ девни ўлдирмоқда" Шероз 1560-1580-йиллар.

Ҳақиқатда ҳам ҳар қанча қудратли бўлмасин, кучли жосуслик тармоғи ва ривожланган ахборот тарқатиш тизимига эга бўлмасин, дев барибир ўлади...
Бугунги замонавий одам буни ҳазм қилиши қанчалар қийин бўлмасин дунё тартиботи ўзгаради, эски ўлчовлар бекор бўлади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

01 Dec, 03:32


Суратдаги аёл Роза Паркс. Алабама штати Монтгомери шаҳрида 1955 -йилниннг 1- декабр куни одатдагидек ишдан уйига шошилар экан бекатдаги автобусга чиқиб, бўш ўриндиққа ўтирди. Кўп ўтмай автобус ҳайдовчиси ундан оқ танли кишига жой беришини талаб қилди.
Яъни Бугунги демократик АҚШда 1960 йилларга қадар ҳам қора танлилар одам ўрнида кўрилмаган ва уларнинг бари "эволюциянинг юқри поғонасида" турадиган оқ танлилардан паст ҳисобланиб, дастлаб ҳатто оқ танлилар учун ажратилган автобусга минишга ҳам ҳаққи йўқ эди. Роза ҳайдовчига эътироз билдириб ўрнидан турмаслигини, у ҳам бошқалар қатори инсонлигини таъкидлайди. Бу қилмиши учун АҚШ қонунчилигига асосан қамоққа олинади.
Кўп ўтмай бутун АҚШ бўйлаб фуқаровий бўйсунмаслик ҳаракати алангаланади. Қора танлилар автобусга минишдан бош тортадилар. Натижада АҚШ ҳукумати бу ахмоқона қонунни бекор қилишга мажбур бўлди.

Халқ даҳшатли куч, фақат буни ўзи англамайди...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

29 Nov, 10:17


Абдусобиров Абдуллоҳ 2019 йил 6 июлда туғилган. ДИАГНОЗ.. КОМПЕНСИРОВАННАЯ ГИДРОСЕФАЛИЯ СПАСТИЧЕСКАЯ ТЕТРАПЛЕГИЯ.ЗАДЕРЖКА ЕТАПОВ РАЗВИТЯ.СМФСS- 4 _ ур.

Мияда ортиқча суюқлик йиғилиши бу кассалик кўзига тасир қилмоқда кўзнинг ташхиси ATROFIYA нерв қуриши

2019 йил  4-Ноябрда бошида шунтлаш операцияси ўтқизилган Абдуллоҳ 5  ёшда  йурмайди

ШУНТ МОСЛАМАСНИ АЛМАШТРИШ КЕРАК. АБДУЛЛОҲ УЧУН БЕФАРК БУЛМАНГ.

УЗКАРД  5614.6820.0289.3073
ХУМО.  9860.0801.0802.3476 УШБУ КАРТА ОНАСИ АБДУСОБИРОВА МАДИНАНИ НОМИДА

Сизлардан Абдуллоҳ юриб кетиши учун ўз тенгдошларини қаторига Мустақил хаётга қайтишга бефарқ булманг.ОПЕРЦИЯ   ШУНТ  МОСЛАМАСИ  УЧУН,  Ва  КОЗИНИ  ОПЕРАЦИЯСЯ 7000 $ КЕТАДИ.ХОЗИР ЙИГЛДИ 2600$
Онасининг Телфон рақами: +998958001753

Синглимизнинг айтишича ҳимматли инсонлар карталарига пул кўчириб беришибди, эҳтимол улар орасида бизнинг канал аъзолари ҳам бордир, Аллоҳ рози бўлсин. Лекин бу муолажа учун етарли эмас экан. Холис ниятли инсонлар бўлса қўлдан келганча ёрдам қилинг. @tanatoz1920

Танатоз

27 Nov, 16:48


Тасвирда блогер йигит тасодифий йўловчи билан тажриба ўтказди. Йўловчи қизнинг овозини ёзиб олиб, махсус дастур билан унинг овозида дугонасига қўнғироқ қилиб, ҳисобига пул ўтказиб беришини илтимос қилди. Ҳеч нимадан шубҳаланмаган дугонаси бир неча дақиқадан сўнг кўрсатилган ҳисоб рақамига пул кўчирди.

Бу видеони ўз яқинларингизга тарқатиб, бугунги технологиялар орқали одамларни қандай қилиб лақиллатишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб қўйинг.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

26 Nov, 16:12


Каромат

Абу Хафс Кабир дарвозаси гулдастасининг пиллапояси орқали девор устига чиқиб, деворни отдай миниб олди. Қиблага юз буриб зикри «ҳу»ни бошлади. Ҳазрат деворни от қилиб минганча «ҳу» зикрини тиловат килиб, душман томонга дам солиб «куффор» дерди. Зикр такбирида: «Оллоҳ, Оллоҳ, Бухоро душманларининг белларини синдир, улар шарманда бўлсин, Бухоро — ғолиб!!!», — сўзлари янграрди. Сура сурага зам бўлиб келар, «Ва-с-саффот» сураси ортидан «Зумар», «Зумар» сураси «Ғофир» сурасига уланар, «Духон» сураси ўқилганда тутун камайиб, душман мағлуб бўлиши ойдинлашди. Ҳазрат «Анбиё» сурасини ўқиб, илтижо қилди: «Бухоро қуёшдек озоду бeғyбop қолсин». «Жосия» сураси талқинидан кейин ғанимлар тиз чўкиб, ғалаба нақд бўлди. Бухоро дарвозаларидан шиддат билан чопиб чиққан баҳодирлар душман лашкарларининг ўрдугоҳига бориб, сардору йўлбошчилари билан бирга бурдалаб ташладилар. Баланд девор устида оппоқ кийинган Хожа Ислом узоқдан канотли фариштадай кўринарди.
Шохлар(Эрон қўшини)орқага чекиндилар. Улар ортидан кўтарилган чанг тўзон бир дам ўтмай тинди-ю, хотиржамлик ҳукмрон бўлди. Хожа Ислом ўрнидан қўзғалди. Шаҳар аҳли бир-бирини қутлашу шарафлаш билан сархуш. Шох(Бухоро хони) Хожа Исломни зафар билан қутлаш учун Абу Хафс Кабир дарвозасигача келиб, пайгамбарзоданинг девордан пастга тушишини интизорлик билан кутарди. Хазрат кочиб бораётган маглуб шохлар томон сураи «Анкабут» («Ургимчак»)ни қироат қилиб «куффор» деди-ю шахар ичкариси томон юзини қайтариб, сураи «Фатҳ» («Ғалаба»)ни ўқиб, Бухорога дам солди...

С. Ҳусенов, И. Ражабова "Чор Бакр" 65-бет

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

20 Nov, 15:37


Бугун умматнинг ночор аҳволда эканини ўзини мусулмон санайдиган ҳар бир кимса яхши англайди. Лекин англагани ҳолда бу вазиятдан қутулиш ўрнига янада чуқурроққа чўкишга уринмоқда. Ахир хаста киши ўзининг касал эканини тушунса унда даволанишга ҳаракат қилмайдими?
-Афсуски йўқ... Чунки бу умматнинг қони заҳарланди. Чунки юз йил эллик йил аввал бошланган фитнага алданган мусулмонлар ҳали ҳам жоду тасиридан қутула олгани йўқ. Улар мусулмон бўлиб эмас, араб, турк, форс, қибтий ва ҳо казо бўлиб бирлашиб, гўёки илгариги буюкликларига қайтиш ҳақида хаёл қиладилар. Бир нарсани унутманг!!! Ҳар қандай "МИЛЛИЙ" бирлашмалар аслида мусулмонларни ягона жисм сифатида бирлашувидан тўсиш учун ўйлаб топилган. Токи шуни англамас эканмиз, яна юз йиллар аҳволимиз ўнгланмайди...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

20 Nov, 14:00


Яман хусийлари Қизил денгизда Туркияга тегишли "ANADOLU S" кемасига ракета орқали зарба берди. Қўмондонлик баёнотига кўра бу кема исроилга ёрдам кўрсатаётган бизнесмен Салих Зеки Чақирга тегишли бўлган.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

20 Nov, 02:15


Биринчи жаҳон уруши ва ҳалол гўшт

Европа давлатлари айниқса Британия Империяси армия таркибида хизмат қилаётган мусулмонларга ўз дини кўрсатмаларига амал қилган ҳолда ҳайвонларни сўйишга рухсат берди.
Бугунги кунга келиб эса айрим Европа давлатлари Исломий қоидалар асосида ҳайвонларни сўйишни таъқиқлашмоқда.
Юқоридаги мисол юз йил илгариги истилочиларнинг ҳозиргиларидан кўра инсоний қиёфага эканлигини англатмайди. Илгари ҳам ҳозир ҳам агар улар кимгадир илиқ муносабат қилишган бўлса, ё молига ёки жонига кўз тикатикаётган бўлишади.
1-жаҳон урушида ҳам миллионлаб мусулмон фарзандлари истилочилар манфаати йўлида қурбон қилинди.

Суратда Британия империяси армияси сафида урушга кирган мусулмон ҳиндлар учун сўйилган Ҳалол ва Сикхлар учун ўз эътиқодий кўрсатмаларача сўйилган ҳайвон гўшти кўрсатилган.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

19 Nov, 15:39


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

Танатоз

17 Nov, 14:49


Ноёб сурат, Боб ас Салом дарвозаси 1908 - йил. Зиёратчилар Масжиди Набавийга мазкур дарвозадан киришган.

Маълумот Ҳаж тарихи каналидан олинди. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

16 Nov, 16:00


Эронда ёғингарчиликдан кейин йўл ўпирилиб ер остидаги қадимий иншот аниқланди.

Эшитишимча 1920 йилда Бухоро Амири Қизиллардан қочиб, ер остидан ўтадиган яширин йўл орқали шаҳардан чиқиб кетган экан. Катталарнинг хотирлашича Шаҳар ҳудудида бир неча километрларга чўзилган, от аравада ҳаракатланиш имконини берадиган мукаммал даражада бунёд этилган ер ости йўллари тармоғи бор эмиш. Ҳаттоки Когондаги Амир саройидан Арки олийга қадар чўзилган йўл ҳам бўлган. Когондаги саройнинг шарқий қисмида ер ости йўлига кириш қисми темир қоплама билан мустаҳкамлаб беркитиб қўйилган ва у ерга оддий кишилар киритилмайди.

Агар ҳақиқатда шундай ер ости йўллари тармоғи бўлса нега буни халқдан яшириб келишаяпти? Ёки бу давлат аҳамиятига молик сирми?
Сиз бу ҳақида қандай фикрдасиз? Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

16 Nov, 15:16


Донолар ўгитларида олимлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш манфаатлари ҳақида кўп ўқиганман. Бугун шундай замонасининг олими бўлган ажойиб инсон Тоҳиржон Қозоқов устоз билан учрашдим. Камтарин, хуш феъл, юзида нури бор инсон эканлар. Афсуски суҳбатларидан кўпроқ баҳраманд бўлиш насиб этмади. Аллоҳдан домлага узоқ умир, сиҳат саломатлик тилаб қоламан

Танатоз

15 Nov, 05:44


Абдусобиров Абдуллоҳ 2019 йил 6 июлда туғилган. ДИАГНОЗ.. КОМПЕНСИРОВАННАЯ ГИДРОСЕФАЛИЯ СПАСТИЧЕСКАЯ ТЕТРАПЛЕГИЯ.ЗАДЕРЖКА ЕТАПОВ РАЗВИТЯ.СМФСS- 4 _ ур.

Мияда ортиқча суюқлик йиғилиши бу кассалик кўзига тасир қилмоқда кўзнинг ташхиси ATROFIYA нерв қуриши

2019 йил  4-Ноябрда бошида шунтлаш операцияси ўтқизилган Абдуллоҳ 5  ёшда  йурмайди

ШУНТ МОСЛАМАСНИ АЛМАШТРИШ КЕРАК. АБДУЛЛОҲ УЧУН БЕФАРК БУЛМАНГ.

УЗКАРД  5614.6820.0289.3073
ХУМО.  9860.0801.0802.3476 УШБУ КАРТА ОНАСИ АБДУСОБИРОВА МАДИНАНИ НОМИДА

Сизлардан Абдуллоҳ юриб кетиши учун ўз тенгдошларини қаторига Мустақил хаётга қайтишга бефарқ булманг.ОПЕРЦИЯ   ШУНТ  МОСЛАМАСИ  УЧУН,  Ва  КОЗИНИ  ОПЕРАЦИЯСЯ 7000 $ КЕТАДИ.ХОЗИР ЙИГЛДИ 2600$
Онасининг Телфон рақами: +998958001753

Бу постдан менга ҳеч қандай манфаат йўқ, кадрдаги инсонларни ҳам танимайман, шунчаки қўлимда бор имкониятда фойдаланиб Аллоҳ ризоси учун деб ният қилиб каналга қўйдим. Холис ниятли инсонлар бўлса қўлдан келганча ёрдам қилинг. @tanatoz1920

Танатоз

14 Nov, 14:55


Бу гўдаклар руҳиятига етказилган жароҳат излари бир умирга сақланиб қолади...


Ҳеч бўлмаганда мазлумлар ҳаққига дуо қилишга журъат топинг. Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

13 Nov, 16:40


Империялар қабристони деб ном олган Афғонистон яқин 200 йиллик тарихи давомида мамлакат ҳудудига бостириб кирган барча империялардан, ҳарбий, техникавий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан орқада бўлган. Лекин шунга қарамай ўз замонасининг энг қудратли империялари бу ҳудуддан кўплаб қурбонлар ва катта иқтисодий зарар кўрган ҳолатда шармандаларча чиқиб кетишган.
Афғонларнинг  ғарб тамаддунига қарши қўя оладиган нимаси бор эдики 200 йил давомида истилочиларига қарши курашиб, уларни енга олди?
Ғарбнинг сўнги русумдаги қурол аслаҳа ва ҳарбий техникасига қарши курашишда афғонларга куч берган ягона нарса бу уларнинг имони бўлган.  Афғон чегараларини босиб ўтган босқинчи бу ҳудудга моддий манфаат, "қорин ғами"да келган ва ҳеч қачон бу йўлда фидо бўлишни кўзлашмаган. Афғон халқи учун эса бу уруш муқаддас ва бу йўлда ўлиш шараф деб ҳисобланган.
Токи руҳ айниб, эътиқоди бузилмаса миллатни енгиб бўлмайди. Ғалабанинг сабаби шунда бўлса керак...

Лавҳа "Қандаҳор" филмидан олинди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

09 Nov, 14:33


Ижтимоий тармоқларда Амстердамда Фаластин байроғини топтаб, фитна қўзғагани сабабли итдай калтакланган "беозор яҳудийлар" аслида ЦАХАЛ зобитлари бўлган деган хабарлар тарқалмоқда...


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

07 Nov, 17:42


Совет қишлоғи 1961-йил.


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

05 Nov, 16:34


1840-йилнинг 5-ноябрида англо-саксонлар Афғонистонга бостириб киришди ва 180 йилдан ортиқ вақт давомида бу ҳудудда қон тўкилишига бевосита сабабчи бўлишди.

Суратда Афғон Ҳинд Чегараси 1934-йил. Бу чегара шуниси билан аҳамиятлики бу ерда истилочи ғарбнинг қонли қўллари бир неча бор қайириб ташланган. Зулмга исён ва шарафли ғалабалар айнан манашу чегаралар ортида бошланди...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

04 Nov, 08:24


Исроил Адлия вазирлиги Исроилга қарши санксиялар қўллашга чақирган Исроил фуқароларини 20 йилгача қамоққа олишни кўзда тутувчи қонунни қабул қилишни буюрди.

Тун зулмати тугаб, қуёш яна бош узра нур соча бошлайди, фақат умидингизни сўндирманг...


‌‌Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

03 Nov, 16:26


Муқаддас китобларда мусулмонлар бир бирларига биродардир деб айтилган. Ўзини мусулмон деб даъво қилувчилар бир куни биродарларимиз ҳақида, Фаластин ҳақида, Ғазо ҳақида, Исмоил Хония ҳақида, Яҳё Синвар ҳақида, олтмиш минг бегуноҳ диндошларимиз ҳақида сўраламиз...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

02 Nov, 18:57


❗️Азизлар, хабарингиз бор сўнгги бир йил ичида Фаластинда жуда кўп муҳим воқеалар содир бўлди. Шу ва бошқа муҳим хабарларни тезкор етказишда русийзабон Protest Live ахборот канали фаол хизмат қилиб келмоқда.

Сиз азизларга қулайлик яратиш мақсадида энди ушбу каналнинг ўзбек тилидаги бўлими ҳам ишга туширилди.

Дунёда содир бўлаётган энг муҳим ижтимоий, сиёсий, диний йўналишлардаги ишончли хабарларга эга бўлиш учун, барчангизга Protest UZ ахборот каналига обуна бўлишни тавсия қиламиз:

https://t.me/+snVgKv6YPjYzNmQy

Админлар вазиятни узлуксиз кузатиб боради ва бевосита воқеа жойидан ноёб кадрларни жойлаштиради.

Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашишни ҳам унутманг:

https://t.me/+snVgKv6YPjYzNmQy

Танатоз

26 Oct, 18:28


Руслар Туркистонни босиб олгач ўлкани қандай бошқариш масаласида бош қотира бошладилар. Шу масалада бошқа мустамлакачи империялар билан тажриба алмашдилар. Айниқса инглиз ҳукумати истилочи руслар учун намуна сифатида қабул қилинди. Оқ русларнинг давомчилари бўлган қизил руслар ҳам мусулмон аҳолига қарши ғоявий курашда инглиз лабораторияси ихтироларидан унумли фойдаланди.
Гарчанд ҳеч қандай ғоявий-сиёсий умумийлик бўлмасада собиқ инглиз мустамлакаси Ҳиндистон ва ҳинд маданиятига сунъий равишда эътибор кучайди. Колхоз шийпонлари, клублар, қишлоқ марказидаги собиқ масжидлар ҳовлиларида ҳам “меҳнаткаш халқ учун” кинолар қўйиб берилди. Шу йўл билан фаҳшни маданият, зинони муҳаббат деб халққа сингдиришди. Халқни ғоявий фалаж қилиш, ўзлигидан, эътиқодидан узоқлашган манқурт авлодни шакллантиришда ҳинд киносининг ўрни катта бўлган.

Одамлар "Девдаст"ни ўлими учун йиғлаб, Синварнинг ўлимини бемалол кузатаёган бўлишса демак улар ҳали ҳам гипнозда ва истило ҳали ҳам давом этаяпти...
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

22 Oct, 09:42


Сионистлар режимини қўллаб келаётган мусулмон давлатлар.

Ҳақиқат ҳеч қачон ёқимли бўлмаган. Инсонлар ҳамма вақт ўз шахсий манфаатларини ҳақиқат, адолат дейиладиган ялтироқ қоғозларга ўрашни яхши кўришади. Агар адолат ва ҳақиқат манфаатларига тўғрикелмаса, уни ғижмлаб, ахлат челагига ташлаб юбориб, кўрлар каби пайпасланиб ўзларига тўғри келадиган "ҳақиқат" ни излаб қолишади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

22 Oct, 06:51


ЭҲТИРОСГА БЕРИЛМАНГ!
Туялар чўл тиканини жуда яхши кўришади. Улар тиканни чайнашаётганда оғизлари қонайди. Илиқ қоннинг таъми туяларга ёқади. Фақат улар таъмни қонники эмас, балки тиканники деб ўйлашади. Шу сабабдан оғриққа ҳам қарамай ейишаверади.Олди олинмаса бу ўлимга олиб бориши мумкин. Арабларда бу ҳолатни ҳараса деб айтишади. Эҳтирос сўзи шу ердан келиб чиққан.
Эҳтиросга қаттиқ берилиш оқибати аянчли бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун жуда чиройли мисол.

Ҳикмат ва тафаккур гуруҳидан олинди
https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

21 Oct, 12:06


“Авейрон махлуқи”
1800 – йилнинг 9 январ санасида Жанубий Фрациянинг Сен-Серин қилоғи яқинидаги ўрмондан ғайриоддий бир мавжудот топилди. Гарчи қоматини тик тутсада юришидан исондан кўра кўпроқ ҳайвонни эслатадиган бу мавжудотни ўн бир ёки ўн икки ёшлардаги бола эканлиги аниқланди. У гапиролмас, ўзидан инграгансимон, ғалати товушлар чиқарарди. Бола шахсий гигиена ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмай тўғри келган жойда ҳожатини қилар эди. Уни дастлаб маҳаллий полицияга топширишди, кейинроқ эса маҳаллий етимхонага жойлаштиришди. Дастлабки даврда у мунтазам қочиб кетар ва қийинчилик билан тутиб келтирилар эди. У кийим кийишни хушламас, кийдирилган кийимни йиртиб, парчалаб ташларди. Маҳаллий аҳоли орасидан ҳеч ким уни ўз фарзанди деб тан олмади.
Тиббий текширув бола руҳиятида ҳеч қандай оғиш йўқ деб топди. Бир сафар унга ойнани кўрсатишганида, ундаги ўз аксини кўриб танимади. Ортида турган идишдаги картошканинг ойнадаги аксига қўл узатиб, бир неча бор самарасиз урингач, ортига ўгирилмай туриб, қўлини орқасидаги идишга чўзиб картошкаларни олди. Болани ҳар кунлик назоратини олиб борган руҳоний у ҳақида шундай ёзиб қолдирган:

"Кўзга ташланаётган барча майда деталлар ва бошқа кўплаб сабаблар, боланинг ақл ва тафаккур қилиш қобилиятидан бебаҳра эмаслигини билдиради. Шу билан бирга таъкидлашимиз лозим ки табиий эҳтиёжларини қондириш, озиқланиш ва бошқа барча ҳолатларда унда ҳайвонларга хос хулқ – атвор кўзга ташланади. Унда қандайдир ҳиссиётлар бўлгани билан, бу унинг тафаккур қилишига, ўйлашига ундамайди. Унинг руҳи ёки онги ва танаси орасида ўзаро алоқа, мутаносиблик йўқ деб ҳисоблашимиз мумкин"

Кейинчалик болани Парижга обориб уни “ҳайвондан инсонга айлантириш” учун бир қанча ишлар қилинади. Ва қисман мақсадга эришилди. У ҳожатга чиқиш, мустақил равишда кийим кийишга ўргатилди. Ўйинчоқлар ва ўйинлар уни қизиқтирмасди ва кўплаб уринишлардан кейин саноқли сўзларнигини ўзлаштира олди. У ҳақидаги батафсил ёзилган қайдларини ўрганиб шундай хулосага келиш мумкинки боланинг хулқ-атвори ва атроф муҳитга нисбатан муносабатида ақли заифлик аломалари кўринмайди. У эҳтимол инсоний нутқни ўзлаштиришни хохламади, ёки бунга қодир бўла омади. У 1828 йилда тахминан қирқ ёшида инсоларга хос кўникмаларни ўзлаштира олмай вафот этади.

Ўзлигини, ўзи мансуб бўлган маданиятни унутганлар “Авейрон махлуқи”га ўхшашади. Компартия ва униннг баттол малайлари абадий йўқликка даф бўлганига анча бўлган бўлсада лекин уларнинг миллат онгига етказган жароҳати ҳали ҳам битгани йўқ. Ҳали ҳам айрим миллатдошларимиз, ота бобосини қирган, момоларини зўрлаганларни “отамиз”дейишдан уялишмайди. Ёлғон уларнинг қон –қонига шу даражада сингганки, зулматдан ёруғликка чиққан кимсанинг кўзларига қуёш нури наштардай санчилиб азоб бергани каби, ҳақиқат ёки ...эҳтимол бир умир алданиб келганлигини англаш ҳисси уларнинг руҳига азоб беради... Балки шу сабабдан дунёқарашларини остин-устун қилиши мумкин бўлган ҳақиқатларни эшитишни, тан олишни исташмайди.
Сариўзак чўлларида манқуртни уйғотиш ниятида чарх уриб нола қилган Дўнанбой қуши мисоли Танатоз Аллоҳ қодир қилганича ҳақиқатни оммага етказишдан чекинмайди, биздан узоқлашманг
https://t.me/tanatoz1920

Танатоз

20 Oct, 06:32


#ИҚТИБОС

"Осиёликларга хос табиий сахийлик ва очиқкўнгиллик Оврўпада учрамайди. Энг қуйи табақадан тортиб, энг юқори табақагача ҳамма нарсани, ҳатто бир бурда нонигача ўзаро бўлишадилар. Мусулмонларда эътиборли кишилар билан фақирлар ўртасида фарқ йўқ, айниқса, давлат ишлари бўйича муносабатларда хон бир қишлоқи каби соддадир"

Рус истилосидан аввалги Туркистон халқининг ижтимоий ҳаёти ҳақида Инглиз сайёҳи Александр Бёрнснинг Бухоро сафаридан кейинги таассуротлари.

@odiljon_sodiq

Танатоз

18 Oct, 16:22


Одамхўрлар...

Қадмги Мисрга оид бўлган Мўмиёланган жасадлар ниҳоятда камёб ҳисобланади. Юз йиллар олдин Мисрда бу қадимий “топилма”лар кўчаларда сотиларди. Уларнинг камайиб кетишига Европаликларнинг одам қолдиғини ейишга ишқибозлиги сабаб бўлди. Бу ҳол Тиббий канибализм дейилади.
Ўрта асрлардан бери европада давом этаётган бу жирканж тажрибага мўмиёланган жасадларнинг шифобахш хусусияти борлигига ишониш сабаб бўлганди. Бу ҳолатнинг келиб чиқиши “мўмиё” атамасининг нотўғри таржима қилиниши билан боғлиқ. Қадимдан форс тоғларида учрайдиган мўмиёдан табиий шифобахш модда сифатида турли хил касалликларни даволашда унумли фойдаланишган.
Аммо арабий матнларни ўз тилларига таржима қилган европаликлар мўмиёни Миср зодагонлариинг мўмиёланган жасадлари билан чалкаштиргани сабабли одамлар жасадни мўмиё деб тушунишган. Натижада жасадларни қидириш, мақбараларни талаш, ўғирлаш ва қора бозорда кукун қилиб сотиш авж олди. Ўликлар савдоси шу даражада ривожландики, ҳатто сохта мўмиёлар ҳам сотила бошланди.Вазият шу даражага етдики ҳаттоки яқинда ўлган кишиларни ҳам мўмиёлаб, ҳақиқий қадимий мўмиё сифатида сотишди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

18 Oct, 15:54


Ташвишлар билан овора бўлиб, дунёдан бехабар қолиб кетибман. Бугун эшитидим, Яҳё Синвар шаҳид бўлибди. Яқин инсонимни йўқотгандай оғир ботди. Лекин умидимни сўндирмайман, вақти келиб ҳақиқат барибир ғалаба қозонади ин шаа Аллоҳ.

Аллоҳ Яҳё Синварни раҳматига олсин...

Танатоз

15 Oct, 16:54


Россиянинг Марказий Осиёда пайдо бўлиши яҳудийларга улкан умидлар ва қувонч олиб келди. Улар подшо россияси ҳудудида яшовчи қардошларининг диний бағрикенгилк ҳолатида яшамаслиги ҳақида тўлиқ хабардор бўлсаларда, аммо улар учун манашу ҳолат ҳам орзу эди. Шу сабабли ҳам Марказий Осиё яҳудийлари ҳамжиҳатликда россия армияси ва ҳукуматига қўлларидан келгунича ёрдам беришди. 1868 йили рус қўшини Самарқандда мусулмонлардан ташкил топган катта қўшин қуршовида, қамалда қолган вақтда, шаҳарни беш қўлдай биладиган маҳаллий яҳудийлар озиқ –овқат, дори – дармон ва қўлларидаги имкониятларидан фойдаланиб, уларга катта ёрдам кўрсатишди. Қамалдан халос бўлиб, шаҳарда тартиб ўрнатилгач, рус ҳукумати бошқарувни қўлга олгач, самарқанд яҳудийларига рус фуқаролиги берилиб, улар ҳуқуқ жиҳатдан россиянинг бошқа фуқаролари билан тенг деб эътироф этилди. Улар европалик қардошларидан фарқли равишда ўлкада кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди. Россия ҳукумати “чала”(мусулмонликни даъво қилиб яширинча яҳудийликка эътиқод қилувчи)ларни ҳам тўлиқ ўз ҳимоясига олди. Россиянинг келиши билан эркинликни ҳис қилган “чалалар” Рус Туркистони ҳудудига қочиб ўта бошладилар, ва ўзларининг аввалги динларига қайтдилар. Амир ҳукумати томонидан муртадларни қайтариш талаби, Туркистон маъмурияти томонидан ҳар доим рад қилиб келинди.

Литвиненко П.В


Самарқанддаги биринчи Синагога(яҳудийлар ибодатхонаси) ҳам айнан 1868 йилда қурилган. Бу уларнинг подшо маъмурияти фойдаси учун қилган хизматларининг мукофоти эди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

13 Oct, 15:42


Қурт учун пиллани ёриб чиқиш, ўта машаққат ва оғир жисмоний азоб билан кечади. Аммо манашу азоблардан сўнг тутқунликдан халос бўлиб, умрининг энг қимматли, олтин даврини яшайди. Капалакка айланиб парвоз қилади...

Ҳаётимиздаги бугунги мушкулотлар эртанги парвозимиз учун замин бўлса не ажаб...



Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

12 Oct, 14:12


Яна бир машаққатли иш куни тугади, яхшиям ота боболаримиз якшанбани ўйлаб топишган

Танатоз

10 Oct, 05:49


Болшевиклар оталаримизни қатл қилиб, қабрлари устида қизларини рақс тушуришди ва буни санъат, маданият деб номлашди.
Бу тубан махлуқлар шу билан гўёки мужоҳидлардан ва бутун халқдан қасос олиб, ғалабаларини нишонлашди...
Истилочилар шарафсиз, ориятсиз мавжудотлар бўлганлиги сабабли ҳам ори ва шарафи юксак халқни шаънига тажовузқилишди.

Суратда "Лола" ансамбли Ҳисор қалъаси олдида 1975-йил.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

09 Oct, 15:12


Гўёки оламни умидсизлик эгаллаб олгандек. Гўёки зулм абадий...

Эй уммати Муҳаммад...маҳзун бўлма замона ҳали ҳам уни яратган зотнинг қўлида...
Умидсиз ҳолатда "воҳ исломо" деб нола қилган уммат орасидан Салоҳиддин, Сайфиддин ва Муҳаммад фотиҳни чиқарган зот учун буни такрорлаш мушкул эмас.
Зулмат тундан кейин нурли тонг отади ин шаа Аллоҳ... Сен шунчаки ўзингга зулм қилма, имонингни асра, умидингни сўндирма..

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

08 Oct, 06:25


Султон Усмон Ғозийнинг мероси !

1 та от ёпинчиғи, 1 жуфт этик, 1 дона байроқ, 1 қилич, 1 найза, 2 та от, 3 уч сурув қўй, туз ва қошиқ, ва энг асосийси Исломий давлат. Улуғ ҳумдордан қолган меърос Давлати Олии Усмония Аллоҳнинг иродаси билан олти асрдан ортиқ муддат (1299-1924) давомида Исломнинг энг мустаҳкам қалъаси бўла олди.

Усмон Ғозийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.


Ottoman History - The Supreme State дан олинди

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

08 Oct, 02:01


исроилниннг инсониятга қарши ҳарбий жиноятлари 2023-йилнинг 8 - октябридан бошлангани йўқ ва бу ғайри инсоний қирғинларда фаластинликларнинг ўзи айбдор дейдиганлар мунофиқ каззоблардир.
7-октябрдаги ҳаракатлар 75 - йиллик ноинсоний муносабатлар, зулмга ва қатлларга қарши мазлум халқнинг исёни эди.

Суратда 1956 - йил 5 - апрелдаги Ариэл Шарон бошчилигидаги ЦАХАЛ терорчиларининг ҳужуми натижасида қўли ва оёғидан ажралган гўдак тасвирланган. ХАМАС эса бу воқеалардан 31 йил кейин пайдо бўлганди.


Зулм ҳеч замон абадий давом этмайди....
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

Танатоз

07 Oct, 03:43


Тарихий ҳужжатларни кўздан кечирар эканман, рус босқинчиларининг разведка-жосуслик хизмати яхши ишлаганининг гувоҳи бўлаяпман. Айниқса маҳаллий яҳудийлар, "чала"лар руслар билан яқин ҳамкорлик қилишган экан. Ўзини мусулмон деб даъво қилиб, рус ҳукумати ўрнатилгач, эски эътиқодига қайтганлар ҳам ниҳоятда кўп бўлишган.
Яқинда ўқиган маълумотим эса мени ҳайратда қолдирди. Қанчалик мантиқсиз, ва ишончсиз деб ҳисобламайлик бу даврда исломни қабул қилган яҳудийлар ҳам бўлган экан. Муаллиф ўз мақоласида уларни салбий бўёқларда кўрсатган бўлсада бир мусулмон сифатида уларни чин мусулмон бўлишган деб гумон қилдим. Агар кузатувчиларимизга мақул келса Исломни қабул қилган яҳудийлар ҳақида маълумот берамиз

Танатоз

07 Oct, 01:15


Сайфиддин Бохарзий мақбарасида тадқиқот жараёни 1951 - йил .

Сайфиддин Бохарзий 1190-1262 йилларда яшаб ўтган мусулмон уламоси.
Влюбленные в Бухару каналидан олинди

Биздан узоқлашман @tanatoz1920

Танатоз

07 Oct, 01:00


Динга янгидан янги бидъатларни киргизаяптилар. Агар бирор киши бу ишлардан қайтармоқчи бўлса, уни озод шахснинг фикрини жиловлашда айблаб, жиноятчи, муштумзўр дея ҳукумат томониданга киритилаётган ушбу янги ишларни ҳимоя этаяптилар.
Сизга бир мисол айтай.Бизнинг қишлоқларда қабрларни юзга суртиш мадад сўраш йўқ эди. Бирор киши одат ҳам қилган эмас эди. Буни бу ерларда бошланишини эшитинг. Қишлоқ аҳилларидан бири марҳум пирини тушида кўрибди. Пири менинг қабримни юзингга суртиб тавоф қилгин, дебди. Эртасига чиқиб қабрни тавоф қила бошлабди. Сўнгра бир қоровул қўйиб, зиёратга келган кишиларгапирининг васиятини эшиттириб, уларни ҳам дуо-тиловат ўрнига қабрга юзини суртиш тавоф қилишга ундай бошлабди. Шу сабали бу нарса оммага одат бўлиб кетаяпти.
- Бу ёғи ким туш кўрган экан десангиз? Қишлоқдаги бир бемаъни ва “асҳобул адл(коммунистлар)”нинг мухлис аъзоларидан бири экан. Аввалига солиҳ кишилар, уламолар қаттиқ қаршилик қилдилар. Сўнгра уларни қўмита чақириб, дўқ – пўписа билан: “ Ҳар бир кишининг ҳур фикри, амали бордур. Ким бу нарсаларга тўсиқ бўлса ҳибсга олинади” дея дағдаға қилди.

Аъзамхон Ҳошимий. Самарқанду Бухоронинг қонли кечмиши

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920