Бобур Бобомурод расмий канали @bobur_bobomurod Channel on Telegram

Бобур Бобомурод расмий канали

@bobur_bobomurod


Дилдаги гапларим...

Бобур Бобомурод расмий канали (Uzbek)

Бобур Бобомурод расмий канали - ушбу каналга хуш келибсиз! Ушбу каналда сизга дилдаги гапларим, мехнатим ва якуний ҳаёт фикрларимни пайлашамиз. Бобур Бобомурод расмий канали фаолият юритувчилар учун илгор тавсиялар ва маслаҳатлар кўрсатади. Менинг каналим билан энг совға ва фахриятли янгиликларни қўллаб-қувватланг ва зафарга еришинг! Пайлашимга жуда мамнунман!

Бобур Бобомурод расмий канали

23 Nov, 06:21


Ҳаммага яхши кайфият! 😊

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

22 Nov, 20:25


Dilafruz Hayitmetova - "Farzandim"

Matn muallifi: Bobur Bobomurod
Musiqa muallifi: Sherbek Avezov
Musiqiy sayqal: Rustam Mahmudov

~~

ТУҒИЛМАГАН ФАРЗАНД

Эсласам, кўзимда ёш,
Зирқирар банду бандим.
Кўнглимдаги оғир тош -
Туғилмаган фарзандим.

Уриб турганда жони,
Жом тўлиб оқди қони.
Андишанинг қурбони -
Туғилмаган фарзандим.

Муҳаббатдан яралган,
Лек гуноҳ, деб қаралган.
Ҳам уволи сўралган -
Туғилмаган фарзандим.

Савобим ҳам балки мўл,
Аммо энди келмас қўл.
Жаннат сари бермас йўл -
Туғилмаган фарзандим.

Ўғилми, қиз - попукдай,
Бўлармиди дилбандим.
Кетди кафан ҳам киймай -
Туғилмаган фарзандим...

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

22 Nov, 13:07


ЎТИШ ЙИЛЛАРИ. ЎТКИНЧИ АВЛОД

Ваъда қилинганди бизга тўкин боғ,
Узуми, анжири, ноки текин боғ.

Кўрдик икки тизим, икки тузумни,
Пишганин кўрмадик ҳануз узумни.

Кўрдик икки аср, икки эрани,
Тушганин кўрмадик пишиб, ғўрани.

Ишонгандик, кутдик, интилдик қанча,
Қору, ёмғирларга тутилдик анча.

Боримиз тўкилиб, чириб, эзилиб,
Кераксиз мевадай қолдик сезилиб.

Эсдан чиқиб борар олганимиз ёд,
Афсуски, биз бўлдик ўткинчи авлод.

Ваъдалар пишишин кутиб ўтяпмиз,
Ўтиш йилларида ўтиб кетяпмиз...

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

22 Nov, 06:01


ПАЙТЛАР

Оёқяланг пайтларимда
Юрагим бут, қалбимда қут,
Аламларим унут эди.

Оёқяланг пайтларимда
Кўзларим чўғ, назарим тўғ,
Ноумидлик ҳам йўғ эди.

Оёқяланг пайтларимда
Сув тизимдан, ўт изимдан,
Ҳавас, ҳасад зимдан эди...

Энди эса оёғим бут,
Пойабзалим чиқарар дуд,
Кўп армонлар бўлиб нобуд.

Энди эса байтларимда,
Маъюс кўнгил қайдларимда,
Эслайман беғамларимни,
Оёқяланг дамларимни -
Юракяланг пайтларимда...

БОБУР БОБОМУРОД

1.11.2024. 23:43.

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

22 Nov, 02:04


ИНСОН ОРГАНИЗМИДАГИ МЎЪЖИЗАЛАР

1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пульси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импульси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импульслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1,5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашга етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўл бармоқлардаги тирноқ оёқдагиларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб, чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.

📖 فبِأَيِّ آلَاء رَبِّكُمَا تُكَذِّبَ
ِ
"БАС, РОББИНГИЗНИНГ ҚАЙСИ НЕЪМАТЛАРИНИ ЁЛҒОН ДЕЯ ОЛУРСИЗ?!" (Ар-Роҳман сураси)

®internet

PS. Аҳли мўминга жума кунининг хайру баракоти бўлсин! Ассалому алайкум...

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

21 Nov, 13:12


Axborot 24 | Ajiniyoz Qo‘siboy o‘gli tavalludining 200 yilligiga bag‘ishlangan xotira kechasi va film taqdimoti
#20nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

PS. Ажиниёз ижоди халқчиллиги сабаб эл дилида ва тилида яшаб келмоқда...

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

21 Nov, 13:12


Ахборот 24 | Вечер памяти, посвящённый 200- летию со дня рождения Ажинияза Косыбай-улы
#19nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

PS. Ажиниёз ижоди халқчиллиги сабаб эл дилида ва тилида яшаб келмоқда...

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

21 Nov, 06:31


Ҳаёт нима?

• Суқрот: Бу синов.

• Аристотель: Бу ақл.

• Маркс: Бу ғоя.

• Фрейд: Бу ўлим.

• Шопенгауэр: Бу азоб.

• Достоевский: Бу дўзах.

• Ницше: Бу куч.

• Пикассо: Бу санъат.

• Ганди: Бу муҳаббат.

• Бертран Рассел: Бу рақобат.

• Стив Жобс: Бу ишонч.

• Эйнштейн: Бу билим.

• Стивен Хокинг: Бу умид.

• Кафка: Бу фақатгина бошланиши.

®internet

PS. Бобур Бобомурод: Ҳаёт бу шукрона ва меҳр.

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

21 Nov, 02:12


СЎНГГИ УЧРАШУВ

Ўпишмаймиз. Иккимиз ҳам жим,
Кетиш керак. Кетолмаймиз лек.
Хижолатли, ғамгин табассум –
Муҳаббатга мангу қўяр чек.

Ҳамма гапни бўлганмиз айтиб,
Тушунамиз: бирон-бир сўздан –
Бизнинг севги тикланмас қайтиб,
Ҳатто умид уялди биздан.

Изламайди нафас-нафасни,
"Хайр" – янграр шикаста нидо.
Синдиргудек кўкрак қафасни,
Янграр жавоб: "Хайр, алвидо!"

Ҳатто умид хижолат биздан...

©Бобур Бобомурод

1990 й.

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

20 Nov, 14:30


Ҳақиқий эркак:

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни ҳам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

PS. Йўқолиб кетмасимиздан ўғилларни мард йигит, чин эркак қилиб тарбиялайлик. Аввало ўзимиз ибрат бўлайлик.

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

19 Nov, 14:29


Дарвозабон Ўткир Юсупов, шубҳасиз, ўйин қаҳрамони!

🇰🇵  КХДР 0 – 1 Ўзбекистон 🇺🇿

⚽️ Қимматли 3 очко
.

Аммо, лекин, бироқ...

Дейлик, амаллаб жаҳон чемпионатига чиқиб ҳам олдик (ҳали буни уддалаш керак). Аммо бунақа ўйинсиз ўйин билан у ерда нима қиламиз?!

Шармандали мағбулиятлар бўлади. Лекин уятли ғалабалар ҳам борга ўхшайди.

Тўғри, жуда кучсиз жамоалар деярли йўқ ҳозир футболда. Бироқ Шимолий Корея кучли ҳам эмасда.

Қийшиқ зарбалар бериб, амаллаб рикошетли гол уриб, кейин ўйинни бутунлай бериб қўйиб, пенальти ва четлатишга сабаб бериб, ўйинни асаббузарлик билан зўрға тугатиб олсак... Бу нима аҳвол. Яна шарҳловчиларнинг ожизона позицияда тинимсиз оқлашлари, юпатишлари хўрлик келтиради. Қарсиллатиб ўйнаб ташламайсанларми, йигитлар?!

Назаримда Худо ўзи хоҳлаяпти ўзбек халқи жаҳон чемпионатида кўринишини, аммо лекин бироқ тўпсурарлар, мураббийларни тушуна олмаяпман рости...

Майли, қийин бўлса ҳам (гўё судралиб) очко териб олаяпмиз. Миллат бирлашяпти шу баҳонада. Омад ёр бўлсин ишқилиб!

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

18 Nov, 18:11


Бир муҳаббат тарихи...

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

18 Nov, 18:07


#retro

Она

Бобур Бобомурод
🎤 Юлдуз Усмонова

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

18 Nov, 17:16


Онам хотираларига ёзилган илк шеърларимдан парча Дилноза Кубаева ижроси ила...

®internet

@bobur_bobomurod

Бобур Бобомурод расмий канали

18 Nov, 15:15


🇺🇿Mag‘rur hilpiragin yurtim bayrog‘i!

🔍Bugun 18-noyabr – O‘zbekiston Respublikasi davlat bayrog‘i qabul qilingan kun.

🔍Sana munosabati O‘zbekiston mahallalari uyushmasida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Unda so‘z olganlar milliy bayrog‘imiz davlat va jamiyat hayotini, uning jahon hamjamiyatidagi rolini ko‘rsatishda muhim ahamiyatga ega bo‘lib, har birimiz uchun iftixor timsoli hisoblanishini alohida ta’kidladilar.

#Mahallalaruyushmasi #Millat_bayrogʼi

Axborot xizmati.

@bobur_bobomurod